UzbekAI

← Qonunlar

📅 2019-yil 20-aprel · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2019 йил 20 апрель · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 20 апреля 2019 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 20 April 2019 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирларни мониторинг қилиш ва баҳолаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида» 2019 йил 9 январдаги ПФ-5618-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирларни таҳлил қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирларни мониторинг қилиш ва баҳолаш тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:

жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирларни тизимли равишда мониторинг қилиб борсин, бунда давлат органлари ва ташкилотлар томонидан ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича олиб борилган ишларни ўрганиб, уларнинг ушбу йўналишдаги фаолиятини такомиллаштиришга доир таклифлар тайёрланишини таъминласин;

жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирлар ташкил қилинишида давлат органлари ва ташкилотларга доимий равишда амалий ёрдам бериб борсин;

жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирларни мониторинг қилиш ва баҳолаш натижалари тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ҳар олти ойда таҳлилий ахборот киритиб борсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Қ. Давлетов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 апрелдаги 342-сон қарорига ИЛОВА

Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирларни мониторинг қилиш ва баҳолаш тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирларни мониторинг қилиш ва баҳолаш тартибини белгилайди.

2. Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирларни (кейинги ўринларда ҳуқуқий тарғибот тадбирлари деб аталади) мониторинг қилиш ва баҳолашнинг асосий мақсади — аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга доир ҳуқуқий тарғибот тадбирларининг самарадорлигини ошириш, бу борада давлат органлари ва ташкилотларнинг масъулиятини кучайтириш ҳамда ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил қилиш бўйича янги инновацион услубларни жорий қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва амалда татбиқ этишдан иборат.

3. Ҳуқуқий тарғибот тадбирларини мониторинг қилиш ва баҳолаш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва ҳудудий адлия органлари (кейинги ўринларда адлия органлари деб аталади) томонидан амалга оширилади.

4. Ҳуқуқий тарғибот тадбирларини мониторинг қилиш ва баҳолаш холислик, ошкоралик ва даврийлик тамойиллари асосида амалга оширилади.

2-боб. Ҳуқуқий тарғибот тадбирларини мониторинг қилиш ва баҳолаш тартиби

5. Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирларни мониторинг қилиш ва баҳолаш ушбу Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.

6. Ҳуқуқий тарғибот тадбирларини мониторинг қилиш ва баҳолашда қуйидагиларнинг бажарилиши ҳолати таҳлил қилинади:

Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича дастурлар, «йўл хариталари» ва бошқа чора-тадбирлар режалари;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳоли ва ижрочиларга тушунтириш бўйича чора-тадбирлар режалари;

давлат органлари ва ташкилотлар томонидан ўзининг соҳа фаолиятига тегишли бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тарғиб қилиш юзасидан тасдиқланган тарғибот режалари.

6 1 . Ҳуқуқий тарғибот тадбирларини мониторинг қилиш ва баҳолаш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан юритиладиган махсус электрон портал (кейинги ўринларда — электрон портал) орқали амалга оширилади.

Электрон порталдан фойдаланиш учун ҳар бир давлат органи ва ташкилотига алоҳида логин ва парол берилади. Давлат органи ва ташкилоти раҳбари электрон порталдан фойдаланишга масъул бўлган ходимларни белгилайди ва уларнинг ҳисобини юритади.

7. Ҳуқуқий тарғибот тадбирлари мунтазам мониторинг қилиб борилади ҳамда ҳар йили икки маротаба (январь ва июль ойларида) масъул давлат органлари ва ташкилотларининг электрон порталга киритган маълумотларини таҳлил қилиш, зарурат бўлганда эса жойига бориб ўрганиш орқали баҳоланади.

9. Ушбу Низомнинг 6-бандида белгиланган чора-тадбирлар режаларини бажаришга масъул давлат органлари ва ташкилотлари ўтказилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ҳақидаги маълумотларни мазкур тадбирлар амалга оширилгандан сўнг дарҳол электрон порталга киритиб боради.

10. Давлат органлари ва ташкилотларининг электрон порталга киритган маълумотлари ҳар йили 20 январга ва 20 июлга қадар Адлия вазирлиги томонидан пухта таҳлил қилинади ҳамда ўтказилган тадбирлар самарадорлиги ушбу Низомга 2-иловада келтирилган Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирларни баҳолаш мезонларига мувофиқ электрон порталда автоматик тарзда баҳоланади.

Зарур ҳолларда, адлия органлари вакиллари бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар вакилларини жалб қилган ҳолда, электрон порталга киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлигини уч кун ичида жойига чиқиб ўрганишлари мумкин.

Ўрганиш натижасида маълумотлар нотўғрилиги аниқланса, бу ҳақда Адлия вазирлиги камчилик аниқланган тегишли давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарини камчилик аниқланган кундан эътиборан бир кун ичида огоҳлантиради ҳамда мониторинг ва баҳолаш якуни бўйича тайёрланиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган таҳлилий ахборотда уларга нисбатан тегишли чоралар кўриш юзасидан таклифлар беради.

11. Электрон порталда давлат органлари ва ташкилотларининг ҳуқуқий тарғибот тадбирлари самарадорлигини баҳолаш ҳар бир индикатор бўйича алоҳида юритилади.

Адлия вазирлиги томонидан ташкил этиладиган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари самарадорлиги мунтазам равишда мониторинг қилиб борилади ҳамда уни такомиллаштириб бориш чоралари кўрилади.

12. Ҳуқуқий тарғибот тадбирлари самарадорлигини баҳолашда ҳисобот даври сифатида ҳар ярим йиллик фаолият олинади ва индикатор (кўрсаткич) ўзгариши динамикаси бўйича тегишли йўналишда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш фаолиятига асосланган баҳо берилади.

13. Барча индикаторларни баҳолаш 4 та даража (салбий ёки паст даража, қониқарли даража, ўртача даража ва юқори даража) бўйича фоиз ва сонлар ўлчови асосида аниқланади.

14. Адлия вазирлиги ҳуқуқий тарғибот тадбирларини мониторинг қилиш ва баҳолаш натижалари асосида:

ҳуқуқий тарғибот тадбирларини мониторинг қилиш ва баҳолаш натижаларига кўра салбий ёки паст кўрсаткичга эга бўлган давлат органлари ва ташкилотлар масъулиятини ошириш ҳамда уларга ҳуқуқий тарғибот тадбирларини самарали ташкил этишда кўмаклашиш бўйича чоралар кўради;

ҳуқуқий тарғибот тадбирларини мониторинг қилиш ва баҳолаш натижаларини оммавий ахборот воситаларида ва ижтимоий тармоқларда ёритиб боради;

ҳар йили 25 январга ва 25 июлга қадар ҳуқуқий тарғибот тадбирларини мониторинг қилиши ва баҳолаш натижаси бўйича тайёрланган таҳлилий ахборотни Вазирлар Маҳкамасига киритади.

3-боб. Якунловчи қоидалар

15. Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан электрон порталга киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлигига тегишли давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари масъул ҳисобланади.

16. Ҳуқуқий тарғибот тадбирларини мониторинг қилиш ва баҳолаш натижаси бўйича Вазирлар Маҳкамасига киритилган таҳлилий ахборотдаги маълумотларнинг ҳаққонийлигига Ўзбекистон Республикаси адлия вазири масъул ҳисобланади.

Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирларни мониторинг қилиш ва баҳолаш тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирларни мониторинг қилиш ва баҳолаш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Масъул давлат органлари ва ташкилотлари Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича амалга оширилган тадбирлар ҳақидаги маълумотларни электрон порталга киритиб боради Тадбирлар амалга оширилгандан сўнг дарҳол 2-босқич Адлия вазирлиги Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан электрон порталга киритилган маълумотларни таҳлил қилади ва ўтказилган тадбирлар самарадорлигини электрон порталда автоматик тарзда баҳолайди. Ҳар йили 20 январга ва 20 июлга қадар Заруратга кўра, манфаатдор вазирлик ва идоралар вакилларини жалб қилган ҳолда, электрон порталга киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлигини жойига чиқиб ўрганади. 3 кун ичида Ўрганиш натижасида маълумотлар нотўғрилиги аниқланса, бу ҳақда камчилик аниқланган тегишли давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарини огоҳлантиради. Камчилик аниқланган кундан эътиборан 1 кун ичида 3-босқич Адлия вазирлиги Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирларни мониторинг қилиш ва баҳолаш натижалари юзасидан тайёрланган таҳлилий ахборотни Вазирлар Маҳкамасига киритади. Ҳар йили 25 январга ва 25 июлга қадар 4-босқич Адлия вазирлиги Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирларни мониторинг қилиш ва баҳолаш натижалари асосида: тадбирларни ташкил қилиш бўйича янги инновацион услубларни жорий этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади; баҳолаш натижаларига кўра салбий кўрсаткичга эга бўлган давлат органлари ва ташкилотлари масъулиятини ошириш ҳамда уларга ҳуқуқий тарғибот тадбирларини самарали ташкил этишда кўмаклашиш бўйича чоралар кўради; баҳолаш натижаларини Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали ва бошқа оммавий ахборот воситаларида ёритиб боради. Мунтазам

Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирларни мониторинг қилиш ва баҳолаш тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирларни баҳолаш мезонлари

Т/р Индикатор (кўрсаткич)нинг номи Индикатор (кўрсаткич)ии баҳолаш методикаси Ўлчов бирлиги, меъёр Электрон тизимдаги максимал балл 1. Ҳуқуқий саводхонликни оширишга доир акциялар, флешмоблар ва бошқа оммавий тадбирларнинг ташкил этилиши 1. Салбий даража (бажарилмаса) 2. Қониқарли даража (1 та) 3. Ўртача даража (2 ёки 3 та) 4. Юқори даража (4 та) 4 та 6 2. Давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлик даражасини ошириш бўйича ўқитилиши 1. Салбий даража (бажарилмаса) 2. Қониқарли даража (1 — 30 % гача) 3. Ўртача даража (31 — 70 % гача) 4. Юқори даража (71% дан юқори) (%) ўқитилиши лозим бўлган ходимлар сонига нисбатан 9 3. Маҳаллаларда ўтказилган манзилли тарғибот тадбирлари 1. Салбий даража (бажарилмаса) 2. Қониқарли даража (1 — 30 та) 3. Ўртача даража (31 — 50 та) 4. Юқори даража (51 — 70 та) 70 та 10 4. Тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўтказилган манзилли тарғибот тадбирлари 1. Салбий даража (бажарилмаса) 2. Қониқарли даража (1 — 29 та) 3. Ўртача даража (31 — 50 та) 4. Юқори даража (51 — 70) 70 та 10 5. Ҳуқуқий қўлланмаларнинг тайёрланиши ва тарқатилиши 1. Салбий даража (бажарилмаса) 2. Қониқарли даража (1 — 3 та) 3. Ўртача даража (4 — 7 та) 4. Юқори даража (8 ва ундан кўп) 8 та 8 6. Ҳуқуқни тарғиб қилишга доир кўргазмали тарғибот материаллари (флаер, буклет, инфографика)нинг тайёрланиши 1. Салбий даража (бажарилмаса) 2. Қониқарли даража (1 — 7 та) 3. Ўртача даража (8 — 14 та) 4. Юқори даража (15 — 20) 20 хил 5 7. Ҳуқуқий саводхонликни оширишга доир мультипликацион фильмларнинг яратилиши 1. Салбий даража (бажарилмаса) 2. Қониқарли даража (1 та) 3. Ўртача даража (2 та) 4. Юқори даража (3 та ва ундан кўп) 3 та 9 8. Соҳага оид ижтимоий-ҳуқуқий тусдаги видеороликлар, фильм ва сериалларнинг яратилиши 1. Салбий даража (бажарилмаса) 2. Қониқарли даража (1 — 4 та) 3. Ўртача даража (5 — 7 та) 4. Юқори даража (8 — 10) 10 та 10 9. Коррупцияга қарши курашишни тарғиб қилишга доир видеороликларнинг яратилиши 1. Салбий даража (бажарилмаса) 2. Қониқарли даража (1 — 4 та) 3. Ўртача даража (5 — 7 та) 4. Юқори даража 8 — 10). 10 та 10 10. Давлат органларининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ва каналлари фойдаланувчилари 1. Салбий даража (камайса) 2. Қониқарли даража (0% дан 4% гача) 3. Ўртача даража (5% дан 9% гача) 4. Юқори даража (10% дан юқори) (%) ўтган баҳолаш даврига нисбатан 5 11. Ҳуқуқий тарғиботни амалга оширишда янги тарғибот турларидан фойдаланганлик даражаси 1. Салбий даража (фойдаланилмаса) 2. Қониқарли даража (1 та) 3. Ўртача даража (2 та) 4. Юқори даража (3 та ва ундан кўп) 3 та 6 12. Оммавий ахборот воситалари билан амалга оширилган брифинглар 1. Салбий даража (амалга оширилмаса) 2. Қониқарли даража (1 — 5 та) 3. Ўртача даража (6 — 9 та) 4. Юқори даража (10 — 12) 12 та 6 13. Бошқа давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан судлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, таълим ташкилотлари билан ҳамкорликдаги ўтказилган тадбирлар 1. Салбий даража (ўтказилмаса) 2. Қониқарли даража (1 — 5 та) 3. Ўртача даража (6 — 10 та) 4. Юқори даража (11 — 15) 15 та 6

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2019 йил 20 апрель,

342-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.04.2019 й., 09/19/342/2995-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2022 й., 09/22/74/0143-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

Jamiyatda huquqiy madaniyatni yuksaltirish boʻyicha tadbirlarni monitoring qilish va baholash toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Jamiyatda huquqiy ong va huquqiy madaniyatni yuksaltirish tizimini tubdan takomillashtirish toʻgʻrisida” 2019-yil 9-yanvardagi PF-5618-son Farmoni ijrosini taʼminlash hamda jamiyatda huquqiy madaniyatni yuksaltirish boʻyicha tadbirlarni tahlil qilish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Jamiyatda huquqiy madaniyatni yuksaltirish boʻyicha tadbirlarni monitoring qilish va baholash toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi:

jamiyatda huquqiy madaniyatni yuksaltirish boʻyicha tadbirlarni tizimli ravishda monitoring qilib borsin, bunda davlat organlari va tashkilotlar tomonidan huquqiy targʻibot va maʼrifat boʻyicha olib borilgan ishlarni oʻrganib, ularning ushbu yoʻnalishdagi faoliyatini takomillashtirishga doir takliflar tayyorlanishini taʼminlasin;

jamiyatda huquqiy madaniyatni yuksaltirish boʻyicha tadbirlar tashkil qilinishida davlat organlari va tashkilotlarga doimiy ravishda amaliy yordam berib borsin;

jamiyatda huquqiy madaniyatni yuksaltirish boʻyicha tadbirlarni monitoring qilish va baholash natijalari toʻgʻrisida Vazirlar Mahkamasiga har olti oyda tahliliy axborot kiritib borsin.

3. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi adliya vaziri R.Q. Davletov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 20-apreldagi 342-son qaroriga ILOVA

Jamiyatda huquqiy madaniyatni yuksaltirish boʻyicha tadbirlarni monitoring qilish va baholash toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizom jamiyatda huquqiy madaniyatni yuksaltirish boʻyicha tadbirlarni monitoring qilish va baholash tartibini belgilaydi.

2. Jamiyatda huquqiy madaniyatni yuksaltirish boʻyicha tadbirlarni (keyingi oʻrinlarda huquqiy targʻibot tadbirlari deb ataladi) monitoring qilish va baholashning asosiy maqsadi — aholining huquqiy ongi va huquqiy madaniyatini yuksaltirishga doir huquqiy targʻibot tadbirlarining samaradorligini oshirish, bu borada davlat organlari va tashkilotlarning masʼuliyatini kuchaytirish hamda huquqiy targʻibot tadbirlarini tashkil qilish boʻyicha yangi innovatsion uslublarni joriy qilish boʻyicha takliflar ishlab chiqish va amalda tatbiq etishdan iborat.

3. Huquqiy targʻibot tadbirlarini monitoring qilish va baholash Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi va hududiy adliya organlari (keyingi oʻrinlarda adliya organlari deb ataladi) tomonidan amalga oshiriladi.

4. Huquqiy targʻibot tadbirlarini monitoring qilish va baholash xolislik, oshkoralik va davriylik tamoyillari asosida amalga oshiriladi.

2-bob. Huquqiy targʻibot tadbirlarini monitoring qilish va baholash tartibi

5. Jamiyatda huquqiy madaniyatni yuksaltirish boʻyicha tadbirlarni monitoring qilish va baholash ushbu Nizomga 1-ilovadagi sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.

6. Huquqiy targʻibot tadbirlarini monitoring qilish va baholashda quyidagilarning bajarilishi holati tahlil qilinadi:

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti yoki Vazirlar Mahkamasi tomonidan tasdiqlangan jamiyatda huquqiy madaniyatni yuksaltirish boʻyicha dasturlar, “yoʻl xaritalari” va boshqa chora-tadbirlar rejalari;

normativ-huquqiy hujjatlarning mazmun-mohiyati va ahamiyatini aholi va ijrochilarga tushuntirish boʻyicha chora-tadbirlar rejalari;

davlat organlari va tashkilotlar tomonidan oʻzining soha faoliyatiga tegishli boʻlgan normativ-huquqiy hujjatlarni targʻib qilish yuzasidan tasdiqlangan targʻibot rejalari.

6 1 . Huquqiy targʻibot tadbirlarini monitoring qilish va baholash Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi tomonidan yuritiladigan maxsus elektron portal (keyingi oʻrinlarda — elektron portal) orqali amalga oshiriladi.

Elektron portaldan foydalanish uchun har bir davlat organi va tashkilotiga alohida login va parol beriladi. Davlat organi va tashkiloti rahbari elektron portaldan foydalanishga masʼul boʻlgan xodimlarni belgilaydi va ularning hisobini yuritadi.

7. Huquqiy targʻibot tadbirlari muntazam monitoring qilib boriladi hamda har yili ikki marotaba (yanvar va iyul oylarida) masʼul davlat organlari va tashkilotlarining elektron portalga kiritgan maʼlumotlarini tahlil qilish, zarurat boʻlganda esa joyiga borib oʻrganish orqali baholanadi.

9. Ushbu Nizomning 6-bandida belgilangan chora-tadbirlar rejalarini bajarishga masʼul davlat organlari va tashkilotlari oʻtkazilgan huquqiy targʻibot tadbirlari haqidagi maʼlumotlarni mazkur tadbirlar amalga oshirilgandan soʻng darhol elektron portalga kiritib boradi.

10. Davlat organlari va tashkilotlarining elektron portalga kiritgan maʼlumotlari har yili 20-yanvarga va 20-iyulga qadar Adliya vazirligi tomonidan puxta tahlil qilinadi hamda oʻtkazilgan tadbirlar samaradorligi ushbu Nizomga 2-ilovada keltirilgan Jamiyatda huquqiy madaniyatni yuksaltirish boʻyicha tadbirlarni baholash mezonlariga muvofiq elektron portalda avtomatik tarzda baholanadi.

Zarur hollarda, adliya organlari vakillari boshqa manfaatdor vazirlik va idoralar vakillarini jalb qilgan holda, elektron portalga kiritilgan maʼlumotlarning haqqoniyligini uch kun ichida joyiga chiqib oʻrganishlari mumkin.

Oʻrganish natijasida maʼlumotlar notoʻgʻriligi aniqlansa, bu haqda Adliya vazirligi kamchilik aniqlangan tegishli davlat organlari va tashkilotlari rahbarini kamchilik aniqlangan kundan eʼtiboran bir kun ichida ogohlantiradi hamda monitoring va baholash yakuni boʻyicha tayyorlanib, Vazirlar Mahkamasiga kiritiladigan tahliliy axborotda ularga nisbatan tegishli choralar koʻrish yuzasidan takliflar beradi.

11. Elektron portalda davlat organlari va tashkilotlarining huquqiy targʻibot tadbirlari samaradorligini baholash har bir indikator boʻyicha alohida yuritiladi.

Adliya vazirligi tomonidan tashkil etiladigan huquqiy targʻibot tadbirlari samaradorligi muntazam ravishda monitoring qilib boriladi hamda uni takomillashtirib borish choralari koʻriladi.

12. Huquqiy targʻibot tadbirlari samaradorligini baholashda hisobot davri sifatida har yarim yillik faoliyat olinadi va indikator (koʻrsatkich) oʻzgarishi dinamikasi boʻyicha tegishli yoʻnalishda huquqiy madaniyatni yuksaltirish faoliyatiga asoslangan baho beriladi.

13. Barcha indikatorlarni baholash 4 ta daraja (salbiy yoki past daraja, qoniqarli daraja, oʻrtacha daraja va yuqori daraja) boʻyicha foiz va sonlar oʻlchovi asosida aniqlanadi.

14. Adliya vazirligi huquqiy targʻibot tadbirlarini monitoring qilish va baholash natijalari asosida:

huquqiy targʻibot tadbirlarini monitoring qilish va baholash natijalariga koʻra salbiy yoki past koʻrsatkichga ega boʻlgan davlat organlari va tashkilotlar masʼuliyatini oshirish hamda ularga huquqiy targʻibot tadbirlarini samarali tashkil etishda koʻmaklashish boʻyicha choralar koʻradi;

huquqiy targʻibot tadbirlarini monitoring qilish va baholash natijalarini ommaviy axborot vositalarida va ijtimoiy tarmoqlarda yoritib boradi;

har yili 25-yanvarga va 25-iyulga qadar huquqiy targʻibot tadbirlarini monitoring qilishi va baholash natijasi boʻyicha tayyorlangan tahliliy axborotni Vazirlar Mahkamasiga kiritadi.

3-bob. Yakunlovchi qoidalar

15. Davlat organlari va tashkilotlari tomonidan elektron portalga kiritilgan maʼlumotlarning haqqoniyligiga tegishli davlat organlari va tashkilotlari rahbarlari masʼul hisoblanadi.

16. Huquqiy targʻibot tadbirlarini monitoring qilish va baholash natijasi boʻyicha Vazirlar Mahkamasiga kiritilgan tahliliy axborotdagi maʼlumotlarning haqqoniyligiga Oʻzbekiston Respublikasi adliya vaziri masʼul hisoblanadi.

Jamiyatda huquqiy madaniyatni yuksaltirish boʻyicha tadbirlarni monitoring qilish va baholash toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Jamiyatda huquqiy madaniyatni yuksaltirish boʻyicha tadbirlarni monitoring qilish va baholash

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Masʼul davlat organlari va tashkilotlari Jamiyatda huquqiy madaniyatni yuksaltirish boʻyicha amalga oshirilgan tadbirlar haqidagi maʼlumotlarni elektron portalga kiritib boradi Tadbirlar amalga oshirilgandan soʻng darhol 2-bosqich Adliya vazirligi Davlat organlari va tashkilotlari tomonidan elektron portalga kiritilgan maʼlumotlarni tahlil qiladi va oʻtkazilgan tadbirlar samaradorligini elektron portalda avtomatik tarzda baholaydi. Har yili 20-yanvarga va 20-iyulga qadar Zaruratga koʻra, manfaatdor vazirlik va idoralar vakillarini jalb qilgan holda, elektron portalga kiritilgan maʼlumotlarning haqqoniyligini joyiga chiqib oʻrganadi. 3 kun ichida Oʻrganish natijasida maʼlumotlar notoʻgʻriligi aniqlansa, bu haqda kamchilik aniqlangan tegishli davlat organlari va tashkilotlari rahbarini ogohlantiradi. Kamchilik aniqlangan kundan eʼtiboran 1 kun ichida 3-bosqich Adliya vazirligi Jamiyatda huquqiy madaniyatni yuksaltirish boʻyicha tadbirlarni monitoring qilish va baholash natijalari yuzasidan tayyorlangan tahliliy axborotni Vazirlar Mahkamasiga kiritadi. Har yili 25-yanvarga va 25-iyulga qadar 4-bosqich Adliya vazirligi Jamiyatda huquqiy madaniyatni yuksaltirish boʻyicha tadbirlarni monitoring qilish va baholash natijalari asosida: tadbirlarni tashkil qilish boʻyicha yangi innovatsion uslublarni joriy etish yuzasidan takliflar ishlab chiqadi; baholash natijalariga koʻra salbiy koʻrsatkichga ega boʻlgan davlat organlari va tashkilotlari masʼuliyatini oshirish hamda ularga huquqiy targʻibot tadbirlarini samarali tashkil etishda koʻmaklashish boʻyicha choralar koʻradi; baholash natijalarini Internet jahon axborot tarmogʻi orqali va boshqa ommaviy axborot vositalarida yoritib boradi. Muntazam

Jamiyatda huquqiy madaniyatni yuksaltirish boʻyicha tadbirlarni monitoring qilish va baholash toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Jamiyatda huquqiy madaniyatni yuksaltirish boʻyicha tadbirlarni baholash mezonlari

T/r Indikator (koʻrsatkich)ning nomi Indikator (koʻrsatkich)ii baholash metodikasi Oʻlchov birligi, meʼyor Elektron tizimdagi maksimal ball 1. Huquqiy savodxonlikni oshirishga doir aksiyalar, fleshmoblar va boshqa ommaviy tadbirlarning tashkil etilishi 1. Salbiy daraja (bajarilmasa) 2. Qoniqarli daraja (1 ta) 3. Oʻrtacha daraja (2 yoki 3 ta) 4. Yuqori daraja (4 ta) 4 ta 6 2. Davlat organlari va tashkilotlari xodimlarining huquqiy savodxonlik darajasini oshirish boʻyicha oʻqitilishi 1. Salbiy daraja (bajarilmasa) 2. Qoniqarli daraja (1 — 30 % gacha) 3. Oʻrtacha daraja (31 — 70 % gacha) 4. Yuqori daraja (71% dan yuqori) (%) oʻqitilishi lozim boʻlgan xodimlar soniga nisbatan 9 3. Mahallalarda oʻtkazilgan manzilli targʻibot tadbirlari 1. Salbiy daraja (bajarilmasa) 2. Qoniqarli daraja (1 — 30 ta) 3. Oʻrtacha daraja (31 — 50 ta) 4. Yuqori daraja (51 — 70 ta) 70 ta 10 4. Tadbirkorlik subyektlari oʻrtasida oʻtkazilgan manzilli targʻibot tadbirlari 1. Salbiy daraja (bajarilmasa) 2. Qoniqarli daraja (1 — 29 ta) 3. Oʻrtacha daraja (31 — 50 ta) 4. Yuqori daraja (51 — 70) 70 ta 10 5. Huquqiy qoʻllanmalarning tayyorlanishi va tarqatilishi 1. Salbiy daraja (bajarilmasa) 2. Qoniqarli daraja (1 — 3 ta) 3. Oʻrtacha daraja (4 — 7 ta) 4. Yuqori daraja (8 va undan koʻp) 8 ta 8 6. Huquqni targʻib qilishga doir koʻrgazmali targʻibot materiallari (flayer, buklet, infografika)ning tayyorlanishi 1. Salbiy daraja (bajarilmasa) 2. Qoniqarli daraja (1 — 7 ta) 3. Oʻrtacha daraja (8 — 14 ta) 4. Yuqori daraja (15 — 20) 20 xil 5 7. Huquqiy savodxonlikni oshirishga doir multiplikatsion filmlarning yaratilishi 1. Salbiy daraja (bajarilmasa) 2. Qoniqarli daraja (1 ta) 3. Oʻrtacha daraja (2 ta) 4. Yuqori daraja (3 ta va undan koʻp) 3 ta 9 8. Sohaga oid ijtimoiy-huquqiy tusdagi videoroliklar, film va seriallarning yaratilishi 1. Salbiy daraja (bajarilmasa) 2. Qoniqarli daraja (1 — 4 ta) 3. Oʻrtacha daraja (5 — 7 ta) 4. Yuqori daraja (8 — 10) 10 ta 10 9. Korrupsiyaga qarshi kurashishni targʻib qilishga doir videoroliklarning yaratilishi 1. Salbiy daraja (bajarilmasa) 2. Qoniqarli daraja (1 — 4 ta) 3. Oʻrtacha daraja (5 — 7 ta) 4. Yuqori daraja 8 — 10). 10 ta 10 10. Davlat organlarining ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalari va kanallari foydalanuvchilari 1. Salbiy daraja (kamaysa) 2. Qoniqarli daraja (0% dan 4% gacha) 3. Oʻrtacha daraja (5% dan 9% gacha) 4. Yuqori daraja (10% dan yuqori) (%) oʻtgan baholash davriga nisbatan 5 11. Huquqiy targʻibotni amalga oshirishda yangi targʻibot turlaridan foydalanganlik darajasi 1. Salbiy daraja (foydalanilmasa) 2. Qoniqarli daraja (1 ta) 3. Oʻrtacha daraja (2 ta) 4. Yuqori daraja (3 ta va undan koʻp) 3 ta 6 12. Ommaviy axborot vositalari bilan amalga oshirilgan brifinglar 1. Salbiy daraja (amalga oshirilmasa) 2. Qoniqarli daraja (1 — 5 ta) 3. Oʻrtacha daraja (6 — 9 ta) 4. Yuqori daraja (10 — 12) 12 ta 6 13. Boshqa davlat organlari va tashkilotlari, shu jumladan sudlar, huquqni muhofaza qiluvchi organlar, taʼlim tashkilotlari bilan hamkorlikdagi oʻtkazilgan tadbirlar 1. Salbiy daraja (oʻtkazilmasa) 2. Qoniqarli daraja (1 — 5 ta) 3. Oʻrtacha daraja (6 — 10 ta) 4. Yuqori daraja (11 — 15) 15 ta 6

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2019-yil 20-aprel,

342-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 22.04.2019-y., 09/19/342/2995-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 18.02.2022-y., 09/22/74/0143-son)

lex.uz