UzbekAI

← Qonunlar

📅 2019-yil 25-aprel · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2019 йил 25 апрель · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 25 апреля 2019 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 25 April 2019 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

НИЗОМ

СХЕМАСИ

РЎЙХАТИ

Мактабгача ҳамда умумтаълим ташкилотлари фаолиятини текшириш ишларини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 5 сентябрдаги ПФ-5538-сон Фармонига ҳамда «Мактабгача таълим тизимини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 30 сентябрдаги ПҚ-3955-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини текшириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Умумтаълим муассасалари фаолиятини текшириш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Мактабгача ҳамда умумтаълим муассасалари фаолиятини текшириш ваколатига эга бўлган давлат органлари ва ташкилотлари рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов, мактабгача таълим вазири А.В. Шин, халқ таълими вазири Ш.Х. Шерматов ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи У.Н. Ташкенбаев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 апрелдаги 352-сон қарорига 1-ИЛОВА

Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини текшириш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом давлат мактабгача таълим ташкилотлари (кейинги ўринларда мактабгача таълим ташкилоти деб аталади) фаолиятини текшириш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низом талаблари:

а) қуйидаги давлат органлари ва ташкилотлари:

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари ва халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) Кенгашлари депутатлари;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси;

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси;

Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари;

Давлат молиявий назорати инспекцияси ва унинг ҳудудий бошқармалари;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари;

тизимида мактабгача таълим ташкилотлари бўлган вазирликлар ва идоралар ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари (ўз бўйсунувидаги мактабгача таълим ташкилотларини текширишлар бўйича) фаолияти доирасида;

б) «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни доирасида;

в) «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни доирасида;

г) терговга қадар текширувлар ҳамда қўзғатилган жиноят ишлари ва маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид ишлар доирасида;

д) мактабгача таълим соҳасида нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахсларнинг фаолиятини текшириш доирасида ўтказиладиган текширишларга нисбатан татбиқ этилмайди.

3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

текширишга ваколатли органлар — мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини давлат томонидан назорат қилишга қонунчилик ҳужжатлари билан ваколат берилган вазирликлар ва идоралар ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари;

текшириш — мактабгача таълим ташкилотлари томонидан қонунлар ҳамда улар фаолиятини тартибга солувчи бошқа қонунчилик ҳужжатлари қандай бажарилаётганлигини текширишга ваколатли органларнинг бир марта назорат қилиши;

режали текшириш — тизимида мактабгача таълим ташкилоти бўлган вазирликлар ва идоралар ёки уларнинг тегишли ҳудудий бўлинмалари билан келишган ҳолда тасдиқланган текширишлар режа-жадвалига асосан ўтказиладиган текшириш;

режадан ташқари текшириш — тизимида мактабгача таълим ташкилоти бўлган вазирликлар ва идоралар ёки уларнинг тегишли ҳудудий бўлинмалари билан келишган ҳолда тасдиқланган текширишлар режа-жадвалида белгиланмаган ҳолда ўтказиладиган текшириш;

назорат тартибида текшириш — мактабгача таълим ташкилотларининг илгариги текширишда кўрсатилган қонун бузилишларини бартараф этиши устидан текширишга ваколатли органлар томонидан амалга оширадиган текшириш.

2-боб. Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини текширишнинг мақсад ва вазифалари

4. Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини текширишнинг мақсади мактабгача таълим бўйича ягона давлат сиёсатини амалга оширишда мактабгача таълим ташкилотларининг роли ва масъулиятини кучайтириш, мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ривожланишига қўйиладиган давлат талабларига мувофиқ сифатли таълим-тарбия берилишини таъминлаш учун шарт-шароитлар яратиш, мактабгача таълим ташкилотларидаги ижро интизомини мустаҳкамлаш, педагоглар ва бошқа ходимларнинг касбий фаолиятига асоссиз равишда аралашувга чек қўйиш, назорат қилувчи ва бошқа давлат органлари томонидан таълим-тарбия сифатига таъсир кўрсатувчи омилларни аниқлаш ва бартараф этишдан иборат.

5. Қуйидагилар мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини текширишнинг вазифалари ҳисобланади:

мактабгача таълим ташкилотларидаги таълим-тарбия жараёнининг сифатини, педагогларнинг билим даражасини ва педагогик маҳоратини оширишга кўмаклашиш;

қонунчилик ҳужжатлари бузилиши ҳолатларини чуқур таҳлил қилиш ва уларни содир этиш шарт-шароитларини бартараф қилиш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;

амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси ўз вақтида ва сифатли таъминланишини ташкил этиш;

мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятида кам самарали тафтишларни қисқартириш билан бир вақтда тўлақонли текширишлар самарадорлигини ошириш;

мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятидаги очиқлик, шаффофлик ва ҳисобдорликни таъминлаш, таълим-тарбия жараёни устидан самарали давлат назоратини ўрнатиш;

мактабгача таълим ташкилотлари томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ҳамда уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлаш;

давлат органлари ва ташкилотларининг мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти билан боғлиқ вазифалари, функциялари ва ваколатларини аниқ белгилаш ва тартибга солиш.

3-боб. Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини текширишга ваколатли давлат органлари

6. Мактабгача таълим ташкилотларида:

тарбияланувчиларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш масалалари бўйича текшириш – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва унинг вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширувчи махсус бўлинмалари томонидан;

ёнғин хавфсизлиги тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига амал қилинишини ўрганиш, ёнғинларнинг олдини олиш ҳамда уларни ўчиришга қаратилган ҳуқуқий, ташкилий ва илмий-техник чора-тадбирларни амалга ошириш масалалари бўйича текшириш — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан;

аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига ҳамда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига амал қилинишини ўрганиш, санитария-гигиена тадбирларини ва эпидемияга қарши тадбирларни амалга ошириш, педагог ходимлар ва тарбияланувчиларнинг санитария маданияти даражасини ошириш, давлат санитария назоратини амалга ошириш масалалари бўйича текшириш — Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари ва бўлимлари томонидан;

меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя қилинишини ўрганиш, ходимнинг ҳаёти ва соғлиғи устуворлигини таъминлаш, меҳнатни муҳофаза қилишга оид талабларга риоя этилиши устидан назорат ва текширувни амалга ошириш, ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш масалалари бўйича текшириш — Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий бандликка кўмаклашиш ва аҳолини иш билан таъминлаш марказлари томонидан;

аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя қилинишини ўрганиш, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш ва зарарини камайтириш юзасидан чораларни амалга ошириш, фавқулодда вазиятлар шароитида ҳаракат қилишга тайёр бўлишни ташкил этиш, фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тадбирлари бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш масалалари бўйича текшириш — Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва унинг тегишли ҳудудий бўлинмалари томонидан;

ер, ер ости бойликлари, сув, дарахтлар ва ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ҳамда улардан фойдаланиш, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан давлат экологик назоратини ўрнатиш, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ишларини мувофиқлаштириш борасида ягона сиёсатни амалга ошириш, чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш, педагоглар ва тарбияланувчиларнинг экологик маданиятини ошириш масалалари бўйича текшириш — Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва унинг тегишли ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилади.

4-боб. Мактабгача таълим ташкилоти фаолиятини текшириш муддатлари ва текширишни тайинлаш мезонлари

7. Мактабгача таълим ташкилотларининг фаолиятини текшириш қуйидаги шаклларда амалга оширилади:

режали текшириш;

режадан ташқари текшириш;

назорат тартибида текшириш.

8. Мактабгача таълим муассасаларида режали текширишларни ўтказиш текширишга ваколатли органлар билан тегишлилиги бўйича тизимида мактабгача таълим муассасаси бўлган вазирликлар ва идоралар ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан қўшма тасдиқланадиган текширишларнинг йиллик режа-жадвалига мувофиқ амалга оширилади.

9. Текширишга ваколатли органлар ёки уларнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан текшириш режалаштирилаётган йилдан олдинги йилнинг 1 декабригача бўлган муддатда мактабгача таълим ташкилотларини йиллик текширишларнинг режа-жадвали лойиҳаси мактабгача таълим ташкилотлари рўйхати, уларнинг манзили, тўлиқ номи, режали текшириш даврийлигини аниқ кўрсатган ҳолда тегишлилиги бўйича тизимида мактабгача таълим ташкилоти бўлган вазирликлар ва идоралар ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмаларига кўриб чиқиш ва келишиш учун тақдим этилади.

Кейинги йил учун текширишларнинг йиллик режа-жадвали тегишлилиги бўйича текширишга ваколатли органларнинг марказий аппарати билан тизимида мактабгача таълим ташкилоти бўлган вазирликлар ва идораларнинг марказий аппарати ҳамда текширишга ваколатли органларнинг ҳудудий бўлинмалари билан тизимида мактабгача таълим ташкилоти бўлган вазирликлар ва идораларнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан ҳар йили 15 декабрга қадар тасдиқланади. Тасдиқланган йиллик режа-жадвалларнинг нусхалари тегишлилиги бўйича мактабгача таълим ташкилотларига ҳар йили 25 декабрга қадар етказиб берилади.

Агар текширишларнинг йиллик режа-жадвали тизимида мактабгача таълим ташкилоти бўлган вазирликлар ва идоралар ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан белгиланган муддатларда асоссиз равишда тасдиқлашдан бош тортилса, текширишга ваколатли органлар ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари йиллик текширишларнинг режа-жадвали лойиҳасига мувофиқ текширувни амалга оширишга ҳақли.

10. Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини текшириш даврийлиги учун белгиланган муддатда бир мартадан ортиқ режали текшириш ўтказилишига йўл қўйилмайди.

Янги ташкил этилган мактабгача таълим ташкилотларида дастлабки икки йил мобайнида режали текширишлар ўтказилмайди, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолатлар бундан мустасно.

11. Тасдиқланган текширишлар режа-жадвалига текширишга ваколатли органлар билан тегишлилиги бўйича тизимида мактабгача таълим ташкилоти бўлган вазирликлар ва идоралар ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан келишилган ҳолда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.

12. Текширишлар режа-жадвали лойиҳаси:

тизимида мактабгача таълим ташкилоти бўлган вазирликлар ва идораларга — текширишга ваколатли органларнинг марказий аппарати томонидан;

тизимида мактабгача таълим ташкилоти бўлган вазирликлар ва идораларнинг ҳудудий бўлинмаларига — текширишга ваколатли органларнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан тақдим этилади.

Белгиланган муддатдан кейин тақдим этилган таклифлар тегишлилиги бўйича тизимида мактабгача таълим ташкилоти бўлган вазирликлар ва идоралар ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан кўриб чиқилмайди.

13. Қуйидаги ҳолларда мактабгача таълим ташкилотлари йиллик текширишлар режа-жадвалига киритилмайди:

мактабгача таълим ташкилоти фаолиятини текшириш учун белгиланган муддатлар инобатга олинмаган бўлса;

мактабгача таълим ташкилоти фаолиятини текширишларнинг йиллик режа-жадвалини шакллантиришнинг қоидалари бузилган бўлса;

мактабгача таълим ташкилотлари тугатилган ёки тугатиш жараёнида бўлса;

мактабгача таълим ташкилотларининг режа-жадвалга киритилиши қонунчилик ҳужжатларига зид бўлса.

14. Тасдиқланган йиллик текширишлар режа-жадвали текширишга ваколатли органлар, тизимида мактабгача таълим ташкилоти бўлган вазирликлар ва идоралар ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмаларининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтларига жойлаштирилади.

15. Режадан ташқари текширишлар текширишга ваколатли органлар томонидан:

мактабгача таълим ташкилоти тугатилаётганида;

тизимида мактабгача таълим ташкилоти бўлган вазирликлар ва идоралар ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари тизимидаги мактабгача таълим ташкилоти фаолиятини текширишни сўраб текширишга ваколатли органга мурожаат этган тақдирда;

мактабгача таълим ташкилоти фаолиятига оид қонунчилик ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси прокуратура органларининг топшириқлари ҳамда давлат дастурларида белгиланган вазифаларнинг ўз муддатида ва сифатли ижро этилишини тезкор ўрганиш талаб этилганда;

инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилишининг, фавқулодда вазиятлар юзага келишининг олдини олиш, педагог ходимлар ва тарбияланувчилар ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли омилларнинг пайдо бўлиши, санитария-эпидемиологик вазият мураккаблашиши, шунингдек, бошқа мамлакатлардан юқумли касалликлар кириб келиши ва тарқалиши эҳтимоли мавжуд бўлганда;

бўш иш ўринлари мавжудлиги ва ижтимоий муҳофазага муҳтож аҳоли қатламлари учун махсус иш ўринлари захира қилинганлиги, мажбурий меҳнатнинг олдини олиш, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилиши, шу жумладан, бахтсиз ҳодисаларни текшириш, ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари ижросини ўрганиш мақсадида;

мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти самарадорлигига ва таълим сифатига салбий таъсир қилиши мумкин бўлган камчиликлар мавжудлиги аниқланганда ёки мактабгача таълим ташкилотларининг эришган ютуқлари олдин эришилган ютуқларидан паст бўлган тақдирда;

текширишга ваколатли органнинг мансабдор шахси маъмурий вазифаларни амалга ошираётганида мактабгача таълим ташкилоти томонидан қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилганлиги аниқланганда;

оммавий ахборот воситалари ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги манбаларда мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятига доир қоидабузарликлар тўғрисидаги маълумотлар эълон қилинганда;

мактабгача таълим ташкилотларида ташкилий-бошқарув, ўқув-методик, маънавий ва молиявий жиҳатдан жиддий нуқсонлар мавжудлиги тўғрисида ишончли маълумот бўлганда амалга оширилади.

16. Текширишга ваколатли органлар томонидан мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини режали ва режадан ташқари текширишлар муддати 10 кундан ошмаслиги керак.

17. Назорат тартибидаги текширишларни ўтказиш текширишга ваколатли органлар томонидан фақат уларнинг ўзлари илгари ўтказган текшириш натижалари тўғрисидаги далолатномада (маълумотномада) белгиланган ҳолатлар бўйича ва муддатларда ёки тизимида мактабгача таълим ташкилоти бўлган вазирлик ва идоралар ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари мурожаатига асосан ундан олдинроқ муддатларда, текширишга ваколатли органнинг буйруғи асосида тегишлилиги бўйича тизимида мактабгача таълим ташкилоти бўлган вазирликлар ва идоралар ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмаларини камида 10 календарь кун олдин ёзма равишда хабардор қилган ҳолда 5 календарь кундан ошмаган муддатда амалга оширилади.

18. Илгари ўтказилган текшириш натижалари тўғрисидаги далолатномада (маълумотномада) муддат кўрсатилмаган бўлса, назорат тартибида ўтказиладиган текширишлар илгари текшириш ўтказилган санадан бошлаб олти ойдан ошиб кетиши мумкин эмас.

Мактабгача таълим ташкилоти томонидан назорат тартибида текширишлар ўтказишга тўсқинлик қилиниши мумкин эмас.

5-боб. Текширишларни ўтказиш тартиби

19. Режали текширишни ўтказиш учун қуйидагилар асос бўлади:

текширишлар режа-жадвалидан кўчирма;

текширишга ваколатли органнинг текшириш ўтказиш тўғрисидаги буйруғи;

текшириш дастури ёки саволномасидан нусха.

20. Режадан ташқари текширишни ўтказиш учун қуйидагилар асос бўлади:

текширишга ваколатли органнинг текшириш ўтказиш тўғрисидаги буйруғи;

текшириш дастури ёки саволномасидан нусха.

21. Мактабгача таълим ташкилоти фаолиятини режали текшириш тартиби ушбу Низомнинг 1-иловасида келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.

22. Текширишга ваколатли органлар томонидан режали текшириш ўтказилишидан камида 10 кун олдин тегишлилиги бўйича тизимида мактабгача таълим ташкилоти бўлган вазирликлар ва идоралар ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмаларига текшириш ўтказиш тўғрисидаги буйруқ, текшириш дастури ёки саволномаси илова қилинган расмий хат юборилади.

Тизимида мактабгача таълим ташкилоти бўлган вазирликлар ва идоралар ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан режали текшириш ўтказиш ҳақидаги расмий хат олинган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмай ўз тизимидаги мактабгача таълим ташкилотларига ёзма хат ёки ички электрон ҳужжатлар айланиши тизими орқали хабар берилади ҳамда текшириш ўтказиш тўғрисидаги буйруқ, текшириш дастури ёки саволнома юборилади.

23. Текширишга ваколатли органлар буйруқ асосида текширишларни амалга оширишни ўзларининг ҳудудий бўлинмаларига топширишга ҳақли. Текширишга уларнинг бошқа ҳудудий бўлинмалари ходимлари, мутахассислар, экспертлар ва аудиторлик ташкилотлари ҳам жалб этилиши мумкин.

Мактабгача таълим ташкилотларининг юридик шахс мақомига эга бўлмаган филиаллари фаолиятини текширишлар улар таркибига кирадиган мактабгача таълим ташкилотларида ўтказиладиган текширишлар доирасида амалга оширилади, режадан ташқари текширишлар бундан мустасно.

24. Текширишни амалга оширишдан олдин текширишга ваколатли орган томонидан текшириш ўтказиш тўғрисида буйруқ қабул қилинади.

Текширишга ваколатли органнинг текшириш ўтказиш тўғрисидаги буйруғида текшириладиган мактабгача таълим ташкилоти номи, текшириш мақсади, текширувчи мансабдор шахслар таркиби, текшириладиган давр, текшириш ўтказиш муддати ва текшириш ўтказиш учун асос бўлган ҳужжат номи, рақами ва санаси кўрсатилади ҳамда текшириш дастури ёки саволномаси илова қилинади.

Текшириш жараёнида текширишга ваколатли органнинг ваколатлари ва текшириш дастури ёки саволномасида белгиланган масалалар доирасидан четга чиқилмайди.

25. Текширишга ваколатли органнинг масъул ходимлари текшириш бошланишидан олдин мактабгача таълим ташкилоти директорини (директор бўлмаган тақдирда унинг вазифасини бажарувчи шахсни) текшириш мақсади билан таништиради, унга ўз хизмат гувоҳномаси ва текширишни ўтказишга асос бўладиган ҳужжатларнинг (текширишлар режа-жадвалидан кўчирма, текширишга ваколатли органнинг текшириш ўтказиш тўғрисидаги буйруғи ва текшириш дастури ёки саволномаси) нусхаларини топширади.

26. Текшириш ўтказиш учун асос бўлган ҳужжатлар нусхаси текширилаётган мактабгача таълим ташкилотига тилхат олинган ҳолда топширилган пайт текшириш бошланган пайт ҳисобланади.

Текширилаётган мактабгача таълим ташкилотининг мазкур ҳужжатларни олишдан бош тортганлиги текширишни бекор қилиш учун асос бўлмайди.

Текширилаётган мактабгача таълим ташкилоти ушбу ҳужжатларни олишдан бош тортган тақдирда, текширишга ваколатли органнинг мансабдор шахси томонидан унинг ўзи ва текширилаётган мактабгача таълим ташкилоти директори (директор бўлмаган тақдирда унинг вазифасини бажарувчи шахс) имзолайдиган далолатнома тузилади. Ушбу далолатномани мактабгача таълим ташкилоти директори (директор бўлмаган тақдирда унинг вазифасини бажарувчи шахс) имзолашдан бош тортганда, далолатномага текширишга ваколатли органнинг масъул ходими томонидан тегишли ёзув киритилади. Бу ҳолда далолатнома имзоланган пайт текшириш бошланган пайт ҳисобланади.

27. Текширишга ваколатли органнинг масъул ходимлари мактабгача таълим ташкилоти томонидан тақдим этилган ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги Текширишларни рўйхатга олиш дафтарини тўлдириши шарт.

Техник имконият мавжуд бўлганда мажбурий тартибда Текширишларни рўйхатга олиш дафтарининг электрон шакли тўлдирилади. Бунда дафтарнинг қоғоз шаклини тўлдириш талаб этилмайди.

28. Текшириш натижалари тўғрисидаги далолатномага (маълумотномага) Текширишларни рўйхатга олиш дафтарининг тўлдирилган шакли (қоғоз шакли тўлдирилганда — электрон шакли тўлдирилмаганлиги сабаби) ёки дафтар тақдим этилмаганда — унинг тақдим этилмаганлиги тўғрисида текширишга ваколатли органнинг масъул ходими томонидан тегишли ёзув киритилади.

29. Текширишга ваколатли органнинг масъул ходимлари Текширишларни рўйхатга олиш дафтарини тўлдиришдан бош тортган тақдирда, мактабгача таълим ташкилотида текшириш ўтказилишига йўл қўйилмайди.

30. Текширишга ваколатли орган томонидан илгари текширилган масалалар бўйича қайта текшириш ҳамда бир йилда бир мартадан ортиқ назорат тартибидаги текширишлар ўтказилмайди.

31. Текширишни белгиланган муддатда ўтказиш имкони бўлмаган ҳолларда, жумладан, текширишда иштирок этиши лозим бўлган шахс иштирок эта олмаган, текшириш ўтказиш учун талаб қилинган ҳужжатлар мактабгача таълим ташкилоти томонидан тақдим этилмаган ёки зарур мутахассислар мавжуд бўлмаган тақдирда, текширишга ваколатли органнинг буйруғи асосида текшириш тўхтатилиб, белгиланган тартибда бошқа вақтга кўчирилиши мумкин.

32. Муддати кўчирилган текширишни ўтказиш текшириш тўхтатилган ойдан кейинги ойнинг сўнгги кунидан кечиктирмасдан таъминланиши лозим.

33. Текширишлар натижалари камида икки нусхада тузиладиган далолатнома (маълумотнома) билан расмийлаштирилади.

Мактабгача таълим ташкилотларини текшириш натижалари тўғрисидаги далолатнома (маълумотнома) туман (шаҳар) ёки Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар миқёсида умумлаштирилиши мумкин.

34. Бир кун муддатда ўтказиладиган текшириш натижалари тўғрисидаги далолатнома (маълумотнома) текшириш ўтказилган кунда, муддати бир кундан ортиқ бўлган текшириш бўйича эса текшириш муддатининг охирги кунидан кечиктирмасдан расмийлаштирилиши шарт.

35. Текшириш натижалари тўғрисидаги далолатноманинг (маълумотноманинг) нусхалари текширишга ваколатли органнинг текшириш ўтказаётган масъул ходимлари ва мактабгача таълим ташкилоти директорига (директор бўлмаган тақдирда унинг вазифасини бажарувчи шахсга) ёки тегишлилиги бўйича тизимида мактабгача таълим ташкилоти бўлган вазирликлар ва идоралар ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари вакили томонидан имзоланади. Текшириш натижалари тўғрисидаги далолатноманинг (маълумотноманинг) бир нусхаси мактабгача таълим ташкилоти директорига (директор бўлмаган тақдирда унинг вазифасини бажарувчи шахсга) ёки тегишлилиги бўйича тизимида мактабгача таълим ташкилоти бўлган вазирликлар ва идоралар ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари вакилига уни олган санани кўрсатган ҳолда имзо қўйдириб топширилади ва шу пайтдан эътиборан текшириш тугаган ҳисобланади.

Текширилган мактабгача таълим ташкилоти ўтказилган текшириш натижаси бўйича ўз эътирозларини далолатномада (маълумотномада) ёзма равишда акс эттириши мумкин.

Текширилаётган мактабгача таълим ташкилоти вакили текшириш натижалари тўғрисидаги далолатномани (маълумотномани) олишдан ва (ёки) уни имзолашдан бош тортганда, текширишга ваколатли органнинг масъул ходими бу ҳақда текшириш натижалари тўғрисидаги далолатномага (маълумотномага) тегишли ёзув киритади ва шу пайтдан эътиборан текшириш тугаган ҳисобланади.

Бундай ҳолатда текшириш натижалари тўғрисидаги далолатноманинг (маълумотноманинг) нусхаси бир иш куни давомида мактабгача таълим ташкилотига ёки тегишлилиги бўйича тизимида мактабгача таълим ташкилоти бўлган вазирликлар ва идоралар ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмаларига почта орқали буюртма хат билан юборилади.

Текшириш натижалари тўғрисидаги далолатнома (маълумотнома) текширишга ваколатли орган томонидан белгиланган тартибда рўйхатга олиб борилади.

36. Текшириш натижалари тўғрисидаги далолатномада (маълумотномада) қуйидагилар ўз аксини топади:

текшириш жараёнида аниқланган камчиликлар ва умумий хулоса;

аниқланган камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирлари ва уларнинг муддати;

текшириш жараёнида аниқланган қонун ва қоида бузилиши ҳолатларига нисбатан қонунчиликда белгиланган таъсир чоралари.

37. Текшириш натижалари тўғрисидаги далолатнома (маълумотнома) нусхаси текширишга ваколатли органлар томонидан тегишлилиги бўйича:

тизимида мактабгача таълим ташкилоти бўлган вазирликлар ва идоралар ёки уларнинг ҳудудий бўлинмаларига;

ҳудудий ҳокимликларга ёки комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича тегишли секторларга киритилиши мумкин.

Улар ўз ваколатига кирадиган масалалар бўйича текшириш натижалари тўғрисидаги далолатномада (маълумотномада) кўрсатилган камчиликларни зудлик билан бартараф этиш чораларини кўришлари лозим.

Текшириш жараёнида ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган тақдирда, бу ҳақидаги маълумотлар текшириш натижалари тўғрисидаги далолатномага (маълумотномага) киритилиб, унинг бир нусхаси далолатнома (маълумотнома) имзоланган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмай текширишга ваколатли органлар томонидан мажбурий тартибда тегишлилиги бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилади.

38. Текшириш ўтказиш вақтида мактабгача таълим ташкилотлари адвокат хизматидан фойдаланиши мумкин.

39. Текширишга ваколатли органлар асосли сабабларга кўра текшириш ўтказиш имкони бўлмаган ёки зарурати қолмаган (тугатилганлиги сабабли молия-хўжалик фаолияти юзасидан якуний текшириш ўтказилган, жиноят иши юзасидан текширилган, бошқа муассасага қўшилган, фаолият юритмаётган, текшириш даврида текшириладиган объект мавжуд бўлмаган ва ҳоказо) мактабгача таълим ташкилотиларини текширишлар режа-жадвалидан чиқариш тўғрисида тегишлилиги бўйича тизимида мактабгача таълим ташкилоти бўлган вазирликлар ва идоралар ёки уларнинг ҳудудий бўлинмаларига таклиф киритиб борадилар.

40. Ўтказилган текшириш натижаларидан норози бўлган мактабгача таълим ташкилотлари низоли масалаларга аниқлик киритиш учун текширишга ваколатли органларнинг юқори ташкилотларига, судга ёки прокуратура органларига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Мактабгача таълим ташкилотлари низоли масалаларга аниқлик киритиш учун текширишга ваколатли органларнинг юқори ташкилотларига мурожаат этган тақдирда, текширишга ваколатли органлар тегишлилиги бўйича тизимида мактабгача таълим ташкилоти бўлган вазирликлар ва идоралар ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари билан қўшимча равишда келишмасдан, фақат мактабгача таълим ташкилотларининг мурожаатларида кўрсатилган низоли масалалар юзасидан аниқлик киритадилар.

6-боб. Текшириш жараёни иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

41. Текширишга ваколатли органлар мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини текшириш жараёнида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

мактабгача таълим ташкилотларидан текширишни самарали ўтказиш билан боғлиқ зарур ҳужжатлар ва бошқа ахборотларни талаб қилиш;

текшириш жараёни билан боғлиқ зарур ҳужжатлардан нусха олиш;

ваколатлари доирасида мактабгача таълим ташкилотларида аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;

тизимида мактабгача таълим ташкилоти бўлган вазирликлар ва идоралар ёки уларнинг тегишли ҳудудий бўлинмаларига ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга текшириш жараёнида аниқланган ҳуқуқбузарликларга йўл қўйган шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисидаги масалани киритиш;

текшириш жараёнига тегишли мутахассислар, экспертлар ва аудиторлик ташкилотларини шартнома асосида жалб этиш;

ушбу Низомнинг 31-бандда назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, текширишларнинг муддатини кўчириш тўғрисида таклиф киритиш.

Текширишга ваколатли органлар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

42. Текширишга ваколатли органлар мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини текшириш жараёнида қуйидагиларга мажбур:

мактабгача таълим ташкилотларига текшириш ўтказиш ҳуқуқини берувчи зарур ҳужжатларни тақдим этиш;

мактабгача таълим ташкилотларидаги таълим-тарбия жараёнларига халақит бермаслик;

Текширишларни рўйхатга олиш дафтарини белгиланган тартибда тўлдириш;

текширишлар натижалари тўғрисида далолатнома (маълумотнома) расмийлаштириш, унинг бир нусхасини текшириш тугаган куни мактабгача таълим ташкилотида қолдириш;

текшириш жараёнида аниқланган қоидабузарлик ҳолатлари ҳақида тегишлилиги бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ҳамда юқори турувчи органларга хабар бериш.

Текширишга ваколатли органларга қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юклатилиши мумкин.

43. Мактабгача таълим ташкилотлари текшириш жараёнида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

фаолияти режали текширилиши тўғрисидаги маълумотга эга бўлиш;

текширишга ваколатли органларнинг масъул шахсларидан уларнинг хизмат гувоҳномаси ва текширишни ўтказишга асос бўладиган ҳужжатларни талаб қилиш;

текширишни ўтказишга асос бўладиган ҳужжатларга эга бўлмаган шахсларнинг текшириш ўтказишига йўл қўймаслик;

текширишга ваколатли органлар масъул шахсларининг ваколатига кирмайдиган масалаларга оид талабларини бажармаслик ва текшириш предметига тааллуқли бўлмаган материалларни тақдим этмаслик;

текшириш тугаган куни текширишга ваколатли органларнинг масъул шахсларидан текшириш натижалари тўғрисидаги далолатноманинг (маълумотноманинг) нусхасини беришни талаб қилиш;

текширишга асос бўладиган ҳужжатларни тақдим этмаганлик, текшириш натижалари тўғрисидаги далолатнома (маълумотнома) мазмуни ва текширувчилар томонидан текширишга алоқадор бўлмаган ҳар қандай қўшимча кўрсатмалар бериш юзасидан юқори турувчи, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва судга шикоят қилиш.

Мактабгача таълим ташкилотлари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

44. Мактабгача таълим ташкилотлари текшириш жараёнида қуйидагиларга мажбур:

текшириш ўтказиш ҳуқуқини берувчи зарур ҳужжатларга эга бўлган текширишга ваколатли органларни мактабгача таълим ташкилоти ҳудудига киритиш;

текширишга ваколатли органларнинг қонуний талабига биноан текшириш ўтказиш билан боғлиқ зарур ҳужжатлар ва бошқа ахборотларни ўз вақтида тақдим этиш;

текшириш жараёнига халақит бермаслик, текширишга ваколатли органлар томонидан текширишни самарали ўтказиш учун шарт-шароитлар яратиш;

текшириш натижалари тўғрисидаги далолатномада (маълумотномада) кўрсатилган қоидабузарлик ҳолатларини ўз вақтида бартараф этиш чораларини кўриш.

Мактабгача таълим ташкилотларига қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.

7-боб. Якунловчи қоидалар

45. Текширишга ваколатли органларнинг раҳбарлари мактабгача таълим ташкилотларида текшириш ўтказишга асос бўладиган ҳужжатларнинг ишончлилиги ҳамда текширишга ваколатли органлар масъул шахсларининг ўз ваколатлари доирасидан чиқмаслиги учун жавобгар ҳисобланади.

46. Текширишга ваколатли органлар томонидан текширишлар ушбу Низом ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ўтказилганлиги тегишлилиги бўйича тизимида мактабгача таълим ташкилоти бўлган вазирликлар ва идоралар ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан доимий равишда мониторинг олиб борилади.

Текширишлар бўйича мониторинг мактабгача таълим ташкилотларида ўтказилган режали, режадан ташқари ва назорат тартибида ўтказилган текширишларнинг алоҳида равишда ҳисобини юритиш, текширишлар давомида аниқланган камчиликларни таҳлил қилиш ва уларни бартараф этиш чора-тадбирларини белгилаш орқали амалга оширилади.

Мактабгача таълим ташкилотларида ноқонуний текшириш ўтказган ёки текшириш жараёнида ўз ваколати доирасидан чиққан текширишга ваколатли органларнинг ходимлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

47. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

Умумтаълим муассасалари фаолиятини текшириш тартиби тўғрисида низомга 1-ИЛОВА

Мактабгача таълим ташкилоти фаолиятини режали текшириш тартиби

Босқичлар Субъект Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Текширишга ваколатли органлар Мактабгача таълим ташкилотларини йиллик текширишларнинг режа-жадвали лойиҳаси мактабгача таълим ташкилотлари рўйхати, уларнинг манзили, тўлиқ номи, режали текшириш даврийлигини аниқ кўрсатган ҳолда электрон шаклда тегишлилиги бўйича тизимида мактабгача таълим ташкилоти бўлган вазирлик ва идоралар ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмаларига кўриб чиқиш ва келишиш учун тақдим этилади Текшириш режалаштирилаётган йилдан олдинги йилнинг 1 декабригача бўлган муддатда 2-босқич Текширишга ваколатли органларнинг ҳудудий бўлинмалари Кейинги йил учун текширишларнинг йиллик режа-жадвалини тасдиқлайди (Йиллик режа-жадвал текширишга ваколатли органларнинг мактабгача таълим ташкилотини текширишлари бир вақтга тўғри келиб қолмаслиги ҳисобга олинган ҳолда тасдиқланади) Ҳар йили 15 декабрга қадар Тасдиқланган йиллик режа-жадвалларнинг нусхаларини тегишлилиги бўйича мактабгача таълим ташкилотларига етказиб беради Ҳар йили 25 декабрга қадар 3-босқич Текширишга ваколатли органлар Тегишлилиги бўйича тизимида мактабгача таълим ташкилоти бўлган вазирликлар ва идоралар ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмаларига текшириш ўтказиш тўғрисидаги буйруқ, текширув дастури ёки саволномаси илова қилинган расмий хатни юборади Текшириш ўтказилишидан камида 10 кун олдин 4-босқич Тизимида мактабгача таълим ташкилоти бўлган вазирликлар ва идоралар ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари Ўз тизимидаги мактабгача таълим ташкилотларига ёзма хат ёки ички электрон ҳужжатлар айланиши тизими орқали хабар беради ҳамда текшириш ўтказиш тўғрисидаги буйруқ, текширув дастури ёки саволномани юборади Расмий хат олинган кундан бошлаб 1 кун мобайнида 5-босқич Мактабгача таълим ташкилоти ҳамда текширувчи орган вакиллари Текшириш натижалари тўғрисидаги далолатномани (маълумотномани) имзолайди Текшириш якунланган куни

Умумтаълим муассасалари фаолиятини текшириш тартиби тўғрисида низомга 2-ИЛОВА

‎‎ТЕКШИРИШЛАРНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ‎ДАФТАРИ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ____________________________________________________________________________________________‎‎ (мактабгача таълим ташкилотининг тўлиқ номи)‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ ____________________________________________________________________________________________ ‎‎(мактабгача таълим ташкилоти жойлашган жой (почта манзили) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ____________________________________________________________________________________________ ‎‎ (солиқ тўловчининг идентификация рақами)‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Т/р‎ Текширишга ваколатли органнинг номи ёки у томонидан текширишга жалб этилган аудиторлик ёхуд бошқа ташкилотнинг номи ‎ Текширувчининг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими ва гувоҳнома рақами‎ Тизимида мактабгача таълим ташкилотлари бўлган вазирликлар ва идоралар ёки уларнинг ҳудудий бўлинмаларининг текширишда қатнашган ходимлари ҳақида маълумот‎ Текшириш ўтказиш учун асос‎ Текшириш тури ва мақсади‎ Текшириш ўтказиш учун белгиланган муддатлар‎ Текширишни бошлаш, тугатиш санаси ва вақти‎ Текширишнинг ҳақиқатда давом этган вақти ‎ Текшириш жараёнида кўрилган чоралар‎ Мактабгача таълим ташкилоти директорининг фикри‎ 1‎ 2‎ 3‎ 4‎ 5‎ 6‎ 7‎ 8‎ 9‎ 10‎ 11‎

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 апрелдаги 352-сон қарорига 2-ИЛОВА

Умумтаълим муассасалари фаолиятини текшириш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом давлат умумтаълим муассасалари (кейинги ўринларда умумтаълим муассасаси деб аталади) фаолиятини текшириш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низом талаблари:

а) қуйидаги давлат органлари ва ташкилотлари:

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари ва халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) Кенгашлари депутатлари;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси;

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси;

Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари;

Давлат молиявий назорати инспекцияси ва унинг ҳудудий бошқармалари;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари;

тизимида умумтаълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари (ўз бўйсунувидаги умумтаълим муассасаларини текширишлар бўйича) фаолияти доирасида;

б) «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни доирасида;

в) «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни доирасида;

г) терговга қадар текширувлар ҳамда қўзғатилган жиноят ишлари ва маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид ишлар доирасида;

д) умумий ўрта таълим соҳасида нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахсларнинг фаолиятини текшириш доирасида ўтказиладиган текширишларга нисбатан татбиқ этилмайди.

3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

текширишга ваколатли органлар — умумтаълим муассасалари фаолиятини давлат томонидан назорат қилишга қонунчилик ҳужжатлари билан ваколат берилган вазирликлар ва идоралар ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари;

текшириш — умумтаълим муассасалари томонидан қонунлар ҳамда улар фаолиятини тартибга солувчи бошқа қонунчилик ҳужжатлари қандай бажарилаётганлигини текширишга ваколатли органларнинг бир марта назорат қилиши;

режали текшириш — тизимида умумтаълим муассасаси бўлган вазирликлар ва идоралар ёки уларнинг тегишли ҳудудий бўлинмалари билан келишган ҳолда тасдиқланган текширишлар режа-жадвалига асосан ўтказиладиган текшириш;

режадан ташқари текшириш — тизимида умумтаълим муассасаси бўлган вазирликлар ва идоралар ёки уларнинг тегишли ҳудудий бўлинмалари билан келишган ҳолда тасдиқланган текширишлар режа-жадвалида белгиланмаган ҳолда ўтказиладиган текшириш;

назорат тартибида текшириш — умумтаълим муассасаларининг илгариги текширишда кўрсатилган қонун бузилишларини бартараф этиши устидан текширишга ваколатли органлар томонидан амалга оширадиган текшириш.

2-боб. Умумтаълим муассасалари фаолиятини текширишнинг мақсад ва вазифалари

4. Умумтаълим муассасалари фаолиятини текширишнинг мақсади умумий ўрта таълим бўйича ягона давлат сиёсатини амалга оширишда умумтаълим муассасаларининг роли ва масъулиятини кучайтириш, ўқувчиларга давлат таълим стандартларига мувофиқ сифатли таълим берилишини таъминлаш учун шарт-шароитлар яратиш, умумтаълим муассасаларидаги ижро интизомини мустаҳкамлаш, педагоглар ва бошқа ходимларнинг касбий фаолиятига асоссиз равишда аралашувга чек қўйиш, назорат қилувчи ва бошқа давлат органлари томонидан таълим сифатига таъсир кўрсатувчи омилларни аниқлаш ва бартараф этишдан иборат.

5. Қуйидагилар умумтаълим муассасалари фаолиятини текширишнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

умумтаълим муассасаларидаги ўқув-тарбия жараёнининг сифатини, ўқитувчиларнинг билим даражасини ва педагогик маҳоратини оширишга кўмаклашиш;

қонунчилик ҳужжатлари бузилиши ҳолатларини чуқур таҳлил қилиш ва уларни содир этиш шарт-шароитларини бартараф қилиш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;

амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси ўз вақтида ва сифатли равишда таъминланишини ташкил этиш;

умумтаълим муассасалари фаолиятида кам самарали текширишларни қисқартириш билан бир вақтда тўлақонли текширишлар самарадорлигини ошириш;

умумтаълим муассасалари фаолиятидаги очиқлик, шаффофлик ва ҳисобдорликни таъминлаш, ўқув-тарбия жараёни устидан самарали давлат ва жамоатчилик назоратини ўрнатиш;

умумтаълим муассасалари томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ҳамда уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлаш;

давлат органлари ва ташкилотларининг умумтаълим муассасалари фаолияти билан боғлиқ вазифалари, функциялари ва ваколатларини аниқ белгилаш ва тартибга солиш.

3-боб. Умумтаълим муассасалари фаолиятини текширишга ваколатли давлат органлари

6. Умумтаълим муассасаларида:

умумтаълим муассасаси ўқувчилари ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига амал қилинишини ўрганиш, вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, ижтимоий-педагогик реабилитация қилиш масалалари бўйича текшириш — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва унинг вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширувчи махсус бўлинмалари томонидан;

ёнғин хавфсизлиги тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига амал қилинишини ўрганиш, ёнғинларнинг олдини олиш ҳамда уларни ўчиришга қаратилган ҳуқуқий, ташкилий ва илмий-техник чора-тадбирларни амалга ошириш масалалари бўйича текшириш — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан;

аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига ҳамда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига амал қилинишини ўрганиш, санитария-гигиена тадбирларини ва эпидемияга қарши тадбирларни амалга ошириш, ўқувчиларнинг санитария маданияти даражасини ошириш, давлат санитария назоратини амалга ошириш масалалари бўйича текшириш — Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари ва бўлимлари томонидан;

меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя қилинишини ўрганиш, ходимнинг ҳаёти ва соғлиғи устуворлигини таъминлаш, меҳнатни муҳофаза қилишга оид талабларга риоя этилиши устидан назорат ва текширувни амалга ошириш, ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш масалалари бўйича текшириш — Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий бандликка кўмаклашиш ва аҳолини иш билан таъминлаш марказлари томонидан;

аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя қилинишини ўрганиш, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш ва зарарини камайтириш юзасидан чораларни амалга ошириш, фавқулодда вазиятлар шароитида ҳаракат қилишга тайёр бўлишни ташкил этиш, фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тадбирлари бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш масалалари бўйича текшириш — Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан;

ер, ер ости бойликлари, сув, дарахтлар ва ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ҳамда улардан фойдаланиш, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан давлат экологик назоратини ўрнатиш, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш ишларини мувофиқлаштириш борасида ягона сиёсатни амалга ошириш, чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш, ўқувчиларнинг экологик маданиятини ошириш масалалари бўйича текшириш — Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилади.

4-боб. Умумтаълим муассасаси фаолиятини текшириш муддатлари ва уни тайинлаш мезонлари

7. Умумтаълим муассасаларининг фаолиятини текшириш қуйидаги шаклларда амалга оширилади:

режали текшириш;

режадан ташқари текшириш;

назорат тартибида текшириш.

8. Умумтаълим муассасаларида режали текширишларни ўтказиш текширишга ваколатли органлар билан тегишлилиги бўйича тизимида умумтаълим муассасаси бўлган вазирликлар ва идоралар ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан қўшма тасдиқланадиган текширишларнинг йиллик режа-жадвалига мувофиқ амалга оширилади.

9. Текширишга ваколатли органлар ёки уларнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан текшириш режалаштирилаётган йилдан олдинги йилнинг 1 декабригача бўлган муддатда умумтаълим муассасаларини йиллик текширишларнинг режа-жадвали лойиҳаси умумтаълим муассасалари рўйхати, уларнинг манзили, тўлиқ номи, режали текшириш даврийлигини аниқ кўрсатган ҳолда тегишлилиги бўйича тизимида умумтаълим муассасаси бўлган вазирликлар ва идоралар ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмаларига кўриб чиқиш ва келишиш учун тақдим этилади.

Кейинги йил учун текширишларнинг йиллик режа-жадвали тегишлилиги бўйича текширишга ваколатли органларнинг марказий аппарати билан тизимида умумтаълим муассасаси бўлган вазирликлар ва идораларнинг марказий аппарати ҳамда текширишга ваколатли органларнинг ҳудудий бўлинмалари билан тизимида умумтаълим муассасаси бўлган вазирликлар ва идораларнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан ҳар йили 15 декабрга қадар тасдиқланади. Тасдиқланган йиллик режа-жадвалларнинг нусхалари тегишлилиги бўйича умумтаълим муассасаларига ҳар йили 25 декабрга қадар етказиб берилади.

Агар текширишларнинг йиллик режа-жадвали тизимида умумтаълим муассасаси бўлган вазирликлар ва идоралар ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан белгиланган муддатларда асоссиз равишда тасдиқлашдан бош тортилса, текширишга ваколатли органлар ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари йиллик текширишларнинг режа-жадвали лойиҳасига мувофиқ текширувни амалга оширишга ҳақли.

10. Умумтаълим муассасаларининг фаолиятини текширишлар даврийлиги умумтаълим муассасалари фаолияти самарадорлиги бўйича туман (шаҳар) миқёсида тузилган рейтингда (кейинги ўринларда рейтинг деб аталади) эгаллаб турган ўрнига мутаносиб равишда белгиланади.

11. Умумтаълим муассасалари фаолиятини текшириш даврийлиги учун белгиланган муддатда бир мартадан ортиқ режали текшириш ўтказилишига йўл қўйилмайди.

Янги ташкил этилган умумтаълим муассасаларида дастлабки икки йил мобайнида режали текширишлар ўтказилмайди, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолатлар бундан мустасно.

12. Тасдиқланган текширишлар режа-жадвалига текширишга ваколатли органлар билан тегишлилиги бўйича тизимида умумтаълим муассасаси бўлган вазирликлар ва идоралар ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан келишилган ҳолда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.

13. Текширишлар режа-жадвали лойиҳаси:

тизимида умумтаълим муассасаси бўлган вазирликлар ва идораларга –текширишга ваколатли органларнинг марказий аппарати томонидан;

тизимида умумтаълим муассасаси бўлган вазирликлар ва идораларнинг ҳудудий бўлинмаларига — текширишга ваколатли органларнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан тақдим этилади.

Белгиланган муддатдан кейин тақдим этилган таклифлар тегишлилиги бўйича тизимида умумтаълим муассасаси бўлган вазирликлар ва идоралар ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан кўриб чиқилмайди.

14. Қуйидаги ҳолларда умумтаълим муассасалари йиллик текширишлар режа-жадвалига киритилмайди:

умумтаълим муассасаси фаолиятини текшириш учун белгиланган муддатлар инобатга олинмаган бўлса;

умумтаълим муассасасининг рейтингда эгаллаб турган ўрни инобатга олинмаган бўлса;

умумтаълим муассасалари тугатилган ёки тугатиш жараёнида бўлса;

умумтаълим муассасаларининг режа-жадвалга киритилиши қонунчилик ҳужжатларига зид бўлса.

15. Тасдиқланган йиллик текширишлар режа-жадвали текширишга ваколатли органлар, тизимида умумтаълим муассасаси бўлган вазирликлар ва идоралар ҳамда улар ҳудудий бўлинмаларининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтларига жойлаштирилади.

16. Режадан ташқари текширишлар текширишга ваколатли органлар томонидан:

умумтаълим муассасаси тугатилаётганида;

тизимида умумтаълим муассасаси бўлган вазирликлар ва идоралар ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари тизимидаги умумтаълим муассасаси фаолиятини текширишни сўраб текширишга ваколатли органга мурожаат этган тақдирда;

умумтаълим муассасаси фаолиятига оид қонунчилик ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси прокуратура органларининг топшириқлари ҳамда давлат дастурларида белгиланган вазифаларнинг ўз муддатида ва сифатли ижро этилишини тезкор ўрганиш талаб этилганда;

инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилишининг, фавқулодда вазиятлар юзага келишининг олдини олиш, педагоглар ва ўқувчилар ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли омилларнинг пайдо бўлиши, санитария-эпидемиология вазияти мураккаблашиши, шунингдек, бошқа мамлакатлардан юқумли касалликлар кириб келиши ва тарқалиши эҳтимоли мавжуд бўлганда;

бўш иш ўринлари мавжудлиги ва ижтимоий муҳофазага муҳтож аҳоли қатламлари учун махсус иш ўринлари захира қилинганлиги, мажбурий меҳнатнинг олдини олиш, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилиши, шу жумладан, бахтсиз ҳодисаларни текшириш, ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари ижросини ўрганиш мақсадида;

умумтаълим муассасалари фаолияти самарадорлигига ва таълим сифатига салбий таъсир қилиши мумкин бўлган камчиликлар мавжудлиги аниқланганда ёки умумтаълим муассасалари ўқувчиларининг эришган ютуқлари олдин эришилган ютуқларидан ёки туман (шаҳар) миқёсидаги рейтингнинг ўртача кўрсаткичларидан паст бўлган тақдирда;

текширишга ваколатли органнинг мансабдор шахси маъмурий вазифаларни амалга ошираётганида умумтаълим муассасаси томонидан қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилганлиги аниқланганда;

оммавий ахборот воситалари ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги манбаларда умумтаълим муассасалари фаолиятига доир қоидабузарликлар тўғрисидаги маълумотлар эълон қилинганда;

умумтаълим муассасаларида ташкилий-бошқарув, ўқув-методик, маънавий ва молиявий жиҳатдан жиддий нуқсонлар мавжудлиги тўғрисида ишончли маълумот бўлганда амалга оширилади.

17. Текширишга ваколатли органлар томонидан умумтаълим муассасалари фаолиятини режали ва режадан ташқари текширишлар муддати 10 кундан ошмаслиги керак.

18. Назорат тартибида текширишларни ўтказиш текширишга ваколатли органлар томонидан фақат уларнинг ўзлари илгари ўтказган текшириш натижалари тўғрисидаги далолатномада (маълумотномада) белгиланган ҳолатлар бўйича ва муддатларда ёки тизимида умумтаълим муассасаси бўлган вазирликлар ва идоралар ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари мурожаатига асосан ундан олдинроқ муддатларда, текширишга ваколатли органнинг буйруғи асосида тегишлилиги бўйича тизимида умумтаълим муассасаси бўлган вазирликлар ва идоралар ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмаларини камида 5 кун олдин ёзма равишда хабардор қилган ҳолда 10 кундан ошмаган муддатда амалга оширилади.

19. Илгари ўтказилган текшириш натижалари тўғрисидаги далолатномада (маълумотномада) муддат кўрсатилмаган бўлса, назорат тартибида ўтказиладиган текширишлар илгари текшириш ўтказилган санадан бошлаб олти ойдан ошиб кетиши мумкин эмас.

Умумтаълим муассасаси томонидан назорат тартибида текширишлар ўтказишга тўсқинлик қилиниши мумкин эмас.

5-боб. Текширишларни ўтказиш тартиби

20. Режали текширишни ўтказиш учун қуйидагилар асос бўлади:

текширишлар режа-жадвалидан кўчирма;

текширишга ваколатли органнинг текшириш ўтказиш тўғрисидаги буйруғи;

текшириш дастури ёки саволномасидан нусха.

Режадан ташқари текширишни ўтказиш учун қуйидагилар асос бўлади:

текширишга ваколатли органнинг текшириш ўтказиш тўғрисидаги буйруғи;

текшириш дастури ёки саволномасидан нусха.

21. Умумтаълим муассасаси фаолиятини режали текшириш тартиби ушбу Низомнинг 1-иловасида келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.

22. Текширишга ваколатли органлар томонидан режали текшириш ўтказилишидан камида 10 кун олдин тегишлилиги бўйича тизимида умумтаълим муассасаси бўлган вазирликлар ва идоралар ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмаларига текшириш ўтказиш тўғрисидаги буйруқ, текшириш дастури ёки саволномаси илова қилинган расмий хат юборилади.

Тизимида умумтаълим муассасаси бўлган вазирликлар ва идоралар ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан режали текшириш ўтказиш ҳақидаги расмий хат олинган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмай ўз тизимидаги умумтаълим муассасаларига ёзма хат ёки ички электрон ҳужжатлар айланиши тизими орқали хабар берилади ҳамда текшириш ўтказиш тўғрисидаги буйруқ, текшириш дастури ёки саволнома юборилади.

23. Текширишга ваколатли органлар текширишларни амалга оширишни ўзларининг ҳудудий бўлинмаларига топширишга ҳақли. Текширишга уларнинг бошқа ҳудудий бўлинмалари ходимлари, мутахассислар, экспертлар ва аудиторлик ташкилотлари ҳам жалб этилиши мумкин.

24. Умумтаълим муассасаларининг юридик шахс мақомига эга бўлмаган филиаллари фаолиятини текширишлар улар таркибига кирадиган умумтаълим муассасаларида ўтказиладиган текширишлар доирасида амалга оширилади, режадан ташқари текширишлар бундан мустасно.

25. Текширишни амалга оширишдан олдин текширишга ваколатли орган томонидан текшириш ўтказиш тўғрисида буйруқ қабул қилинади.

Текширишга ваколатли органнинг текшириш ўтказиш тўғрисидаги буйруғида текшириладиган умумтаълим муассасаси номи, текширишнинг мақсади, текширувчи мансабдор шахслар таркиби, текшириладиган давр, текшириш ўтказиш муддати ва текшириш ўтказиш учун асос бўлган ҳужжатнинг номи, рақами ва санаси кўрсатилади ҳамда текшириш дастури ёки саволномаси илова қилинади.

Текшириш жараёнида текширишга ваколатли органнинг ваколатлари ва текшириш дастури ёки саволномасида белгиланган масалалар доирасидан четга чиқилмайди.

26. Текширишга ваколатли органнинг масъул ходимлари текшириш бошланишидан олдин умумтаълим муассасаси раҳбарини (раҳбар бўлмаган тақдирда унинг вазифасини бажарувчи шахсни) текшириш мақсади билан таништиради, унга ўз хизмат гувоҳномаси ва текширишни ўтказишга асос бўладиган ҳужжатларнинг (текширишлар режа-жадвалидан кўчирма, текширишга ваколатли органнинг текшириш ўтказиш тўғрисидаги буйруғи ва текшириш дастури ёки саволномаси) нусхаларини топширади.

27. Текшириш ўтказиш учун асос бўлган ҳужжатлар нусхаси текширилаётган умумтаълим муассасасига тилхат олинган ҳолда топширилган пайт текширишни ўтказиш бошланган пайт ҳисобланади.

Текширилаётган умумтаълим муассасасининг ушбу ҳужжатларни олишдан бош тортганлиги текширишни бекор қилиш учун асос бўлмайди.

Текширилаётган умумтаълим муассасаси ушбу ҳужжатларни олишдан бош тортган тақдирда, текширишга ваколатли органнинг мансабдор шахси томонидан унинг ўзи ва текширилаётган умумтаълим муассасаси раҳбари (раҳбар бўлмаган тақдирда унинг вазифасини бажарувчи шахс) имзолайдиган текшириш натижалари тўғрисидаги далолатнома тузилади. Ушбу далолатномани умумтаълим муассасаси раҳбари (раҳбар бўлмаган тақдирда унинг вазифасини бажарувчи шахс) имзолашдан бош тортганда, далолатномага текширишга ваколатли органнинг масъул ходими томонидан тегишли ёзув киритилади. Бу ҳолда далолатнома имзоланган пайт текширишни ўтказиш бошланган пайт ҳисобланади.

28. Текширишга ваколатли органнинг масъул ходимлари умумтаълим муассасаси томонидан тақдим этилган ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги Текширишларни рўйхатга олиш дафтарини тўлдириши шарт.

Техник имконият мавжуд бўлганда мажбурий тартибда Текширишларни рўйхатга олиш дафтарининг электрон шакли тўлдирилади. Бунда дафтарнинг қоғоз шаклини тўлдириш талаб этилмайди.

29. Текшириш натижалари тўғрисидаги далолатномага (маълумотномага) Текширишларни рўйхатга олиш дафтарининг тўлдирилган шакли (қоғоз шакли тўлдирилганда — электрон шакли тўлдирилмаганлиги сабаби) ёки дафтар тақдим этилмаганда — унинг тақдим этилмаганлиги тўғрисида текширишга ваколатли органнинг масъул ходими томонидан тегишли ёзув киритилади.

30. Текширишга ваколатли органнинг масъул ходимлари Текширишларни рўйхатга олиш дафтарини тўлдиришдан бош тортган тақдирда, умумтаълим муассасасида текшириш ўтказилишига йўл қўйилмайди.

31. Текширишга ваколатли орган томонидан илгари текширилган масалалар бўйича қайта текшириш ҳамда бир йилда бир мартадан ортиқ назорат тартибидаги текширишлар ўтказилмайди.

32. Текширишни белгиланган муддатда ўтказиш имкони бўлмаган ҳолларда, жумладан, текширишда иштирок этиши лозим бўлган шахс иштирок эта олмаган, текшириш ўтказиш учун талаб қилинган ҳужжатлар умумтаълим муассасаси томонидан тақдим этилмаган ёки зарур мутахассислар мавжуд бўлмаган тақдирда, текширишга ваколатли органнинг буйруғи асосида текшириш тўхтатилиб, белгиланган тартибда бошқа вақтга кўчирилиши мумкин.

33. Муддати кўчирилган текширишни ўтказиш текшириш тўхтатилган ойдан кейинги ойнинг сўнгги кунидан кечиктирмасдан таъминланиши лозим.

34. Текширишлар натижалари камида икки нусхада тузиладиган далолатнома (маълумотнома) билан расмийлаштирилади.

Умумтаълим муассасаларини текшириш натижалари тўғрисидаги далолатнома (маълумотнома) туман (шаҳар) ёки Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар миқёсида умумлаштирилиши мумкин.

35. Бир кун муддатда ўтказиладиган текшириш натижалари тўғрисидаги далолатнома (маълумотнома) текшириш ўтказилган кунда, муддати бир кундан ортиқ бўлган текшириш бўйича эса текшириш муддатининг охирги кунидан кечиктирмасдан расмийлаштирилиши шарт.

36. Текшириш натижалари тўғрисидаги далолатноманинг (маълумотноманинг) нусхалари текширишга ваколатли органнинг текшириш ўтказаётган масъул ходимлари ва умумтаълим муассасаси раҳбари (раҳбар бўлмаган тақдирда унинг вазифасини бажарувчи шахс) ёки тегишлилиги бўйича тизимида умумтаълим муассасаси бўлган вазирликлар ва идоралар ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари вакили томонидан имзоланади. Текшириш натижалари тўғрисидаги далолатноманинг (маълумотноманинг) бир нусхаси умумтаълим муассасаси раҳбарига (раҳбар бўлмаган тақдирда унинг вазифасини бажарувчи шахсга) ёки тегишлилиги бўйича тизимида умумтаълим муассасаси бўлган вазирликлар ва идоралар ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари вакилига уни олган санани кўрсатган ҳолда имзо қўйдириб топширилади ва шу пайтдан эътиборан текшириш тугаган ҳисобланади.

Текширилган умумтаълим муассасаси вакили ўтказилган текшириш натижаси бўйича ўз эътирозларини далолатномада (маълумотномада) ёзма равишда акс эттириши мумкин.

Текширилаётган умумтаълим муассасаси вакили текшириш натижалари тўғрисидаги далолатномани (маълумотномани) олишдан ва (ёки) уни имзолашдан бош тортганда, текширишга ваколатли органнинг масъул ходими бу ҳақда текшириш натижалари тўғрисидаги далолатномага (маълумотномага) тегишли ёзувни киритади ва шу пайтдан эътиборан текшириш тугаган ҳисобланади.

Бундай ҳолатда текшириш натижалари тўғрисидаги далолатноманинг (маълумотноманинг) нусхаси бир иш куни давомида умумтаълим муассасасига ёки тегишлилиги бўйича тизимида умумтаълим муассасаси бўлган вазирликлар ва идоралар ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмаларига почта орқали буюртма хат билан юборилади.

Текшириш натижалари тўғрисидаги далолатнома (маълумотнома) текширишга ваколатли органнинг ички идоравий ҳужжати билан белгиланган тартибда рўйхатга олинади.

37. Текшириш натижалари тўғрисидаги далолатномада (маълумотномада) қуйидагилар ўз аксини топади:

текшириш жараёнида аниқланган камчиликлар ва умумий хулоса;

аниқланган камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирлари ва уларнинг муддати;

текшириш жараёнида аниқланган қонун ва қоида бузилиши ҳолатларига нисбатан қонунчиликда белгиланган таъсир чоралари.

38. Текшириш натижалари тўғрисидаги далолатнома (маълумотнома) нусхаси текширишга ваколатли органлар томонидан тегишлилиги бўйича:

тизимида умумтаълим муассасаси бўлган вазирликлар ва идоралар ёки уларнинг тегишли ҳудудий бўлинмаларига;

ҳудудий ҳокимликларга ёки комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича тегишли секторларга киритилиши мумкин.

Улар ўз ваколатига кирадиган масалалар бўйича текшириш натижалари тўғрисидаги далолатномада (маълумотномада) кўрсатилган камчиликларни зудлик билан бартараф этиш чораларини кўришлари лозим.

Текшириш жараёнида ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган тақдирда, бу ҳақидаги маълумотлар текшириш натижалари тўғрисидаги далолатномага (маълумотномага) киритилиб, унинг бир нусхаси далолатнома (маълумотнома) имзоланган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмай текширишга ваколатли органлар томонидан мажбурий тартибда тегишлилиги бўйича ҳудудий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилади.

39. Текшириш ўтказиш вақтида умумтаълим муассасалари адвокат хизматидан фойдаланиши мумкин.

40. Текширишга ваколатли органлар асосли сабабларга кўра текшириш ўтказиш имкони бўлмаган ёки зарурати қолмаган (тугатилганлиги сабабли молия-хўжалик фаолияти юзасидан якуний текшириш ўтказилган, жиноят иши юзасидан текширилган, бошқа муассасага қўшилган, фаолият юритмаётган, текшириш даврида текшириладиган объект мавжуд бўлмаган ва ҳоказо) умумтаълим муассасаларини текширишлар режа-жадвалидан чиқариш тўғрисида тегишлилиги бўйича тизимида умумтаълим муассасаси бўлган вазирликлар ва идоралар ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмаларига таклиф киритадилар.

41. Ўтказилган текшириш натижаларидан норози бўлган умумтаълим муассасалари низоли масалаларга аниқлик киритиш учун текширишга ваколатли органларнинг юқори турувчи ташкилотига, судга ёки прокуратура органларига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Умумтаълим муассасалари низоли масалаларга аниқлик киритиш учун текширишга ваколатли органларнинг юқори турувчи ташкилотларига мурожаат этган тақдирда, текширишга ваколатли органлар тегишлилиги бўйича тизимида умумтаълим муассасаси бўлган вазирликлар ва идоралар ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари билан қўшимча равишда келишмасдан, фақат умумтаълим муассасаларининг мурожаатларида кўрсатилган низоли масалалар юзасидан аниқлик киритадилар.

6-боб. Текшириш жараёни иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

42. Текширишга ваколатли органлар умумтаълим муассасалари фаолиятини текшириш жараёнида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

умумтаълим муассасаларидан текширишни самарали ўтказиш билан боғлиқ зарур ҳужжатлар ва бошқа ахборотларни талаб қилиш;

текшириш жараёни билан боғлиқ зарур ҳужжатлардан нусха олиш;

ваколатлари доирасида умумтаълим муассасаларида аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;

тизимида умумтаълим муассасаси бўлган вазирликлар ва идоралар ёки уларнинг тегишли ҳудудий бўлинмаларига ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга текшириш жараёнида аниқланган ҳуқуқбузарликларга йўл қўйган шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисидаги масалани киритиш;

текшириш жараёнига тегишли мутахассислар, экспертлар ва аудиторлик ташкилотларини шартнома асосида жалб этиш;

ушбу Низомнинг 32-бандида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, текширишларнинг муддатини кўчириш тўғрисида таклиф киритиш.

Текширишга ваколатли органлар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

43. Текширишга ваколатли органлар умумтаълим муассасалари фаолиятини текшириш жараёнида қуйидагиларга мажбур:

умумтаълим муассасаларига текшириш ўтказиш ҳуқуқини берувчи зарур ҳужжатларни тақдим этиш;

умумтаълим муассасаларидаги ўқув-тарбия жараёнларига халақит бермаслик;

Текширишларни рўйхатга олиш дафтарини белгиланган тартибда тўлдириш;

текширишлар натижалари тўғрисида далолатнома (маълумотнома) расмийлаштириш, унинг бир нусхасини текшириш тугаган куни умумтаълим муассасасида қолдириш;

текшириш жараёнида аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ҳамда юқори турувчи органларга хабар бериш.

Текширишга ваколатли органларга қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юклатилиши мумкин.

44. Умумтаълим муассасалари текшириш жараёнида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

фаолияти режали текширилиши тўғрисидаги маълумотга эга бўлиш;

текширишга ваколатли органларнинг масъул шахсларидан уларнинг хизмат гувоҳномаси ва текширишни ўтказишга асос бўладиган ҳужжатларни талаб қилиш;

текширишни ўтказишга асос бўладиган ҳужжатларга эга бўлмаган шахсларнинг текшириш ўтказишига йўл қўймаслик;

текширишга ваколатли органлар масъул шахсларининг ваколатига кирмайдиган масалаларга оид талабларини бажармаслик ва текшириш предметига тааллуқли бўлмаган материалларни тақдим этмаслик;

текшириш тугаган куни текширишга ваколатли органларнинг масъул шахсларидан текшириш натижалари тўғрисидаги далолатноманинг (маълумотноманинг) нусхасини беришни талаб қилиш;

текширишга асос бўладиган ҳужжатларни тақдим этмаганлик, текшириш натижалари тўғрисидаги далолатнома мазмуни ва текширувчилар томонидан текширишга алоқадор бўлмаган ҳар қандай қўшимча кўрсатмалар бериш юзасидан юқори турувчи, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва судга шикоят қилиш.

Умумтаълим муассасалари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

45. Умумтаълим муассасалари текшириш жараёнида қуйидагиларга мажбур:

текшириш ўтказиш ҳуқуқини берувчи зарур ҳужжатларга эга бўлган текширишга ваколатли органларни умумтаълим муассасаси ҳудудига киритиш;

текширишга ваколатли органларнинг қонуний талабига биноан текшириш ўтказиш билан боғлиқ зарур ҳужжатлар ва бошқа ахборотларни ўз вақтида тақдим этиш;

текшириш жараёнига халақит бермаслик, текширишга ваколатли органлар томонидан текширишни самарали ўтказиш учун шарт-шароитлар яратиш;

текшириш натижалари тўғрисидаги далолатномада (маълумотномада) кўрсатилган қоидабузарлик ҳолатларини ўз вақтида бартараф этиш чораларини кўриш.

Умумтаълим муассасаларига қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.

7-боб. Якунловчи қоидалар

46. Текширишга ваколатли органларнинг раҳбарлари умумтаълим муассасаларида текшириш ўтказишга асос бўладиган ҳужжатларнинг ишончлилиги ҳамда текширишга ваколатли органлар масъул шахсларининг ўз ваколатлари доирасидан чиқмаслиги учун жавоб берадилар.

47. Текширишга ваколатли органлар томонидан текширишлар ушбу Низом ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ўтказилганлиги тегишлилиги бўйича тизимида умумтаълим муассасаси бўлган вазирликлар ва идоралар ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан доимий равишда мониторинг олиб борилади.

Текширишлар бўйича мониторинг умумтаълим муассасаларида ўтказилган режали, режадан ташқари ва назорат тартибида ўтказилган текширишларнинг алоҳида равишда ҳисобини юритиш, текширишлар давомида аниқланган камчиликларни таҳлил қилиш ва уларни бартараф этиш чора-тадбирларини белгилаш орқали амалга оширилади. b

Умумтаълим муассасаларида ноқонуний текшириш ўтказган ёки текшириш жараёнида ўз ваколати доирасидан чиққан текширишга ваколатли органларнинг ходимлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

48. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

Умумтаълим муассасалари фаолиятини текшириш тартиби тўғрисида низомга 1-ИЛОВА

Умумтаълим муассасаси фаолиятини режали текшириш тартиби

Босқичлар Субъект Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Текширишга ваколатли органлар Умумтаълим муассасаларини йиллик текширишларнинг режа-жадвали лойиҳаси умумтаълим муассасалари рўйхати, уларнинг манзили, тўлиқ номи, режали текшириш даврийлигини аниқ кўрсатган ҳолда электрон шаклда тегишлилиги бўйича тизимида умумтаълим муассасаси бўлган вазирлик ва идоралар ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмаларига кўриб чиқиш ва келишиш учун тақдим этилади Текшириш режалаштирилаётган йилдан олдинги йилнинг 1 декабригача бўлган муддатда 2-босқич Текширишга ваколатли органларнинг ҳудудий бўлинмалари Кейинги йил учун текширишларнинг йиллик режа-жадвалини тасдиқлайди (Йиллик режа-жадвал текширишга ваколатли органларнинг умумтаълим муассасасини текширишлари бир вақтга тўғри келиб қолмаслиги ҳисобга олинган ҳолда тасдиқланади) Ҳар йили 15 декабрга қадар Тасдиқланган йиллик режа-жадвалларнинг нусхаларини тегишлилиги бўйича умумтаълим муассасаларига етказиб беради Ҳар йили 25 декабрга қадар 3-босқич Текширишга ваколатли органлар Тегишлилиги бўйича тизимида умумтаълим муассасаси бўлган вазирликлар ва идоралар ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмаларига текшириш ўтказиш тўғрисидаги буйруқ, текширув дастури ёки саволномаси илова қилинган расмий хатни юборади Текшириш ўтказилишидан камида 10 кун олдин 4-босқич Тизимида умумтаълим муассасаси бўлган вазирликлар ва идоралар ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари Ўз т изимидаги умумтаълим муассасаларига ёзма хат ёки ички электрон ҳужжатлар айланиши тизими орқали хабар беради ҳамда текшириш ўтказиш тўғрисидаги буйруқ, текширув дастури ёки саволномани юборади Расмий хат олинган кундан бошлаб 1 кун мобайнида 5-босқич Умумтаълим муассасаси ҳамда текширувчи орган вакиллари Текшириш натижалари тўғрисидаги далолатномани (маълумотномани) имзолайди Текшириш якунланган куни

Умумтаълим муассасалари фаолиятини текшириш тартиби тўғрисида низомга 2-ИЛОВА

‎‎ТЕКШИРИШЛАРНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ‎ДАФТАРИ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ____________________________________________________________________________________________‎‎ (Умумтаълим муассасасининг тўлиқ номи)‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ ____________________________________________________________________________________________ ‎‎Умумтаълим муассасаси жойлашган жой (почта манзили) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎‎‎____________________________________________________________________________________________ ‎‎(Солиқ тўловчининг идентификация рақами) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Т/р‎ Текширишга ваколатли органнинг номи ёки у томонидан текширишга жалб этилган аудиторлик ёхуд бошқа ташкилотнинг номи Текширувчининг фамилияси, исми, отасининг исми ва гувоҳномаси рақами Текшириш ўтказиш учун асос Текшириш тури ва мақсади Текшириш ўтказиш учун белгиланган муддатлар Текширишни бошлаш, тугатиш санаси ва вақти Текширишнинг аниқ давом этган вақти Текшириш жараёнида кўрилган чоралар Умумтаълим муассасаси раҳбарининг фикри 1‎ 2‎ 3‎ 4‎ 5‎ 6‎ 7‎ 8‎ 9‎ 10‎

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 апрелдаги 352-сон қарорига 3-ИЛОВА

Мактабгача ҳамда умумтаълим муассасалари фаолиятини текшириш ваколатига эга бўлган давлат органлари ва ташкилотлари

Т/р Давлат органлари номи Текшириш муддати 1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва унинг вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширувчи махсус бўлинмалари Режа-жадвал асосида 2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати ва унинг ҳудудий бўлинмалари 3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари ва бўлимлари 4. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда унинг тегишли ҳудудий бўлинмалари 5. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва унинг тегишли ҳудудий бўлинмалари 6. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва унинг тегишли ҳудудий бўлинмалари

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2019 йил 25 апрель,

352-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.04.2019 й., 09/19/352/3017-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон, 20.11.2021 й., 09/21/694/1075-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 06.08.2022 й., 09/22/431/0716-сон; 30.01.2025 й., 09/25/48/0093-сон; 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

NIZOM

SXEMASI

ROʻYXATI

Maktabgacha hamda umumtaʼlim tashkilotlari faoliyatini tekshirish ishlarini tartibga solish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Xalq taʼlimini boshqarish tizimini takomillashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2018-yil 5-sentabrdagi PF-5538-son Farmoniga hamda “Maktabgacha taʼlim tizimini boshqarishni takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 30-sentabrdagi PQ-3955-son qaroriga muvofiq Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilar:

Maktabgacha taʼlim tashkilotlari faoliyatini tekshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq;

Umumtaʼlim muassasalari faoliyatini tekshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 2-ilovaga muvofiq;

Maktabgacha hamda umumtaʼlim muassasalari faoliyatini tekshirish vakolatiga ega boʻlgan davlat organlari va tashkilotlari roʻyxati 3-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha taʼlim vazirligi va Xalq taʼlimi vazirligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsinlar.

3. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining ijtimoiy rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari A.A. Abduxakimov, maktabgacha taʼlim vaziri A.V. Shin, xalq taʼlimi vaziri Sh.X. Shermatov hamda Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi boshligʻi U.N. Tashkenbayev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 25-apreldagi 352-son qaroriga 1-ILOVA

Maktabgacha taʼlim tashkilotlari faoliyatini tekshirish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlari (keyingi oʻrinlarda maktabgacha taʼlim tashkiloti deb ataladi) faoliyatini tekshirish tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Nizom talablari:

a) quyidagi davlat organlari va tashkilotlari:

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi;

Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Senati aʼzolari, Qonunchilik palatasi deputatlari va xalq deputatlari viloyat, tuman (shahar) Kengashlari deputatlari;

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi;

Oʻzbekiston Respublikasi Hisob palatasi;

Oʻzbekiston Respublikasi prokuratura organlari;

Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasi va uning hududiy boshqarmalari;

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi va uning hududiy boʻlinmalari;

tizimida maktabgacha taʼlim tashkilotlari boʻlgan vazirliklar va idoralar hamda ularning hududiy boʻlinmalari (oʻz boʻysunuvidagi maktabgacha taʼlim tashkilotlarini tekshirishlar boʻyicha) faoliyati doirasida;

b) “Sud hujjatlari va boshqa organlar hujjatlarini ijro etish toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuni doirasida;

v) “Jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuni doirasida;

g) tergovga qadar tekshiruvlar hamda qoʻzgʻatilgan jinoyat ishlari va maʼmuriy huquqbuzarliklarga oid ishlar doirasida;

d) maktabgacha taʼlim sohasida nodavlat taʼlim xizmatlarini koʻrsatish faoliyati bilan shugʻullanuvchi yuridik shaxslarning faoliyatini tekshirish doirasida oʻtkaziladigan tekshirishlarga nisbatan tatbiq etilmaydi.

3. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:

tekshirishga vakolatli organlar — maktabgacha taʼlim tashkilotlari faoliyatini davlat tomonidan nazorat qilishga qonunchilik hujjatlari bilan vakolat berilgan vazirliklar va idoralar hamda ularning hududiy boʻlinmalari;

tekshirish — maktabgacha taʼlim tashkilotlari tomonidan qonunlar hamda ular faoliyatini tartibga soluvchi boshqa qonunchilik hujjatlari qanday bajarilayotganligini tekshirishga vakolatli organlarning bir marta nazorat qilishi;

rejali tekshirish — tizimida maktabgacha taʼlim tashkiloti boʻlgan vazirliklar va idoralar yoki ularning tegishli hududiy boʻlinmalari bilan kelishgan holda tasdiqlangan tekshirishlar reja-jadvaliga asosan oʻtkaziladigan tekshirish;

rejadan tashqari tekshirish — tizimida maktabgacha taʼlim tashkiloti boʻlgan vazirliklar va idoralar yoki ularning tegishli hududiy boʻlinmalari bilan kelishgan holda tasdiqlangan tekshirishlar reja-jadvalida belgilanmagan holda oʻtkaziladigan tekshirish;

nazorat tartibida tekshirish — maktabgacha taʼlim tashkilotlarining ilgarigi tekshirishda koʻrsatilgan qonun buzilishlarini bartaraf etishi ustidan tekshirishga vakolatli organlar tomonidan amalga oshiradigan tekshirish.

2-bob. Maktabgacha taʼlim tashkilotlari faoliyatini tekshirishning maqsad va vazifalari

4. Maktabgacha taʼlim tashkilotlari faoliyatini tekshirishning maqsadi maktabgacha taʼlim boʻyicha yagona davlat siyosatini amalga oshirishda maktabgacha taʼlim tashkilotlarining roli va masʼuliyatini kuchaytirish, maktabgacha taʼlim tashkilotlari tarbiyalanuvchilari rivojlanishiga qoʻyiladigan davlat talablariga muvofiq sifatli taʼlim-tarbiya berilishini taʼminlash uchun shart-sharoitlar yaratish, maktabgacha taʼlim tashkilotlaridagi ijro intizomini mustahkamlash, pedagoglar va boshqa xodimlarning kasbiy faoliyatiga asossiz ravishda aralashuvga chek qoʻyish, nazorat qiluvchi va boshqa davlat organlari tomonidan taʼlim-tarbiya sifatiga taʼsir koʻrsatuvchi omillarni aniqlash va bartaraf etishdan iborat.

5. Quyidagilar maktabgacha taʼlim tashkilotlari faoliyatini tekshirishning vazifalari hisoblanadi:

maktabgacha taʼlim tashkilotlaridagi taʼlim-tarbiya jarayonining sifatini, pedagoglarning bilim darajasini va pedagogik mahoratini oshirishga koʻmaklashish;

qonunchilik hujjatlari buzilishi holatlarini chuqur tahlil qilish va ularni sodir etish shart-sharoitlarini bartaraf qilish boʻyicha aniq chora-tadbirlarni ishlab chiqish;

amaldagi normativ-huquqiy hujjatlar ijrosi oʻz vaqtida va sifatli taʼminlanishini tashkil etish;

maktabgacha taʼlim tashkilotlari faoliyatida kam samarali taftishlarni qisqartirish bilan bir vaqtda toʻlaqonli tekshirishlar samaradorligini oshirish;

maktabgacha taʼlim tashkilotlari faoliyatidagi ochiqlik, shaffoflik va hisobdorlikni taʼminlash, taʼlim-tarbiya jarayoni ustidan samarali davlat nazoratini oʻrnatish;

maktabgacha taʼlim tashkilotlari tomonidan jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlarini koʻrib chiqish hamda ularning huquqlari, erkinliklari va qonuniy manfaatlariga rioya etilishini taʼminlash;

davlat organlari va tashkilotlarining maktabgacha taʼlim tashkilotlari faoliyati bilan bogʻliq vazifalari, funksiyalari va vakolatlarini aniq belgilash va tartibga solish.

3-bob. Maktabgacha taʼlim tashkilotlari faoliyatini tekshirishga vakolatli davlat organlari

6. Maktabgacha taʼlim tashkilotlarida:

tarbiyalanuvchilarning huquqlari, erkinliklari va qonuniy manfaatlari himoya qilinishini taʼminlash masalalari boʻyicha tekshirish – Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi va uning voyaga yetmaganlar oʻrtasida nazoratsizlik va huquqbuzarliklar profilaktikasini amalga oshiruvchi maxsus boʻlinmalari tomonidan;

yongʻin xavfsizligi toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlariga amal qilinishini oʻrganish, yongʻinlarning oldini olish hamda ularni oʻchirishga qaratilgan huquqiy, tashkiliy va ilmiy-texnik chora-tadbirlarni amalga oshirish masalalari boʻyicha tekshirish — Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining Davlat yongʻin xavfsizligi xizmati va uning hududiy boʻlinmalari tomonidan;

aholining sanitariya-epidemiologik osoyishtaligi toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlariga hamda sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlariga amal qilinishini oʻrganish, sanitariya-gigiyena tadbirlarini va epidemiyaga qarshi tadbirlarni amalga oshirish, pedagog xodimlar va tarbiyalanuvchilarning sanitariya madaniyati darajasini oshirish, davlat sanitariya nazoratini amalga oshirish masalalari boʻyicha tekshirish — Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi hamda uning hududiy boshqarmalari va boʻlimlari tomonidan;

mehnatni muhofaza qilish toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlariga rioya qilinishini oʻrganish, xodimning hayoti va sogʻligʻi ustuvorligini taʼminlash, mehnatni muhofaza qilishga oid talablarga rioya etilishi ustidan nazorat va tekshiruvni amalga oshirish, xodimlarni ijtimoiy himoya qilish masalalari boʻyicha tekshirish — Oʻzbekiston Respublikasi Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi hamda uning hududiy bandlikka koʻmaklashish va aholini ish bilan taʼminlash markazlari tomonidan;

aholini va hududlarni favqulodda vaziyatlardan muhofaza qilish sohasidagi qonunchilik hujjatlariga rioya qilinishini oʻrganish, favqulodda vaziyatlarning oldini olish, favqulodda vaziyatlar oqibatlarini bartaraf etish va zararini kamaytirish yuzasidan choralarni amalga oshirish, favqulodda vaziyatlar sharoitida harakat qilishga tayyor boʻlishni tashkil etish, favqulodda vaziyatlardan muhofaza qilish tadbirlari bajarilishi ustidan nazoratni amalga oshirish masalalari boʻyicha tekshirish — Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi va uning tegishli hududiy boʻlinmalari tomonidan;

yer, yer osti boyliklari, suv, daraxtlar va oʻsimlik dunyosini muhofaza qilish hamda ulardan foydalanish, atmosfera havosini muhofaza qilish sohasidagi qonunchilikka rioya etilishi ustidan davlat ekologik nazoratini oʻrnatish, ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish ishlarini muvofiqlashtirish borasida yagona siyosatni amalga oshirish, chiqindilar bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirish, pedagoglar va tarbiyalanuvchilarning ekologik madaniyatini oshirish masalalari boʻyicha tekshirish — Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi va uning tegishli hududiy boʻlinmalari tomonidan amalga oshiriladi.

4-bob. Maktabgacha taʼlim tashkiloti faoliyatini tekshirish muddatlari va tekshirishni tayinlash mezonlari

7. Maktabgacha taʼlim tashkilotlarining faoliyatini tekshirish quyidagi shakllarda amalga oshiriladi:

rejali tekshirish;

rejadan tashqari tekshirish;

nazorat tartibida tekshirish.

8. Maktabgacha taʼlim muassasalarida rejali tekshirishlarni oʻtkazish tekshirishga vakolatli organlar bilan tegishliligi boʻyicha tizimida maktabgacha taʼlim muassasasi boʻlgan vazirliklar va idoralar hamda ularning hududiy boʻlinmalari tomonidan qoʻshma tasdiqlanadigan tekshirishlarning yillik reja-jadvaliga muvofiq amalga oshiriladi.

9. Tekshirishga vakolatli organlar yoki ularning hududiy boʻlinmalari tomonidan tekshirish rejalashtirilayotgan yildan oldingi yilning 1-dekabrigacha boʻlgan muddatda maktabgacha taʼlim tashkilotlarini yillik tekshirishlarning reja-jadvali loyihasi maktabgacha taʼlim tashkilotlari roʻyxati, ularning manzili, toʻliq nomi, rejali tekshirish davriyligini aniq koʻrsatgan holda tegishliligi boʻyicha tizimida maktabgacha taʼlim tashkiloti boʻlgan vazirliklar va idoralar hamda ularning hududiy boʻlinmalariga koʻrib chiqish va kelishish uchun taqdim etiladi.

Keyingi yil uchun tekshirishlarning yillik reja-jadvali tegishliligi boʻyicha tekshirishga vakolatli organlarning markaziy apparati bilan tizimida maktabgacha taʼlim tashkiloti boʻlgan vazirliklar va idoralarning markaziy apparati hamda tekshirishga vakolatli organlarning hududiy boʻlinmalari bilan tizimida maktabgacha taʼlim tashkiloti boʻlgan vazirliklar va idoralarning hududiy boʻlinmalari tomonidan har yili 15-dekabrga qadar tasdiqlanadi. Tasdiqlangan yillik reja-jadvallarning nusxalari tegishliligi boʻyicha maktabgacha taʼlim tashkilotlariga har yili 25-dekabrga qadar yetkazib beriladi.

Agar tekshirishlarning yillik reja-jadvali tizimida maktabgacha taʼlim tashkiloti boʻlgan vazirliklar va idoralar hamda ularning hududiy boʻlinmalari tomonidan belgilangan muddatlarda asossiz ravishda tasdiqlashdan bosh tortilsa, tekshirishga vakolatli organlar hamda ularning hududiy boʻlinmalari yillik tekshirishlarning reja-jadvali loyihasiga muvofiq tekshiruvni amalga oshirishga haqli.

10. Maktabgacha taʼlim tashkilotlari faoliyatini tekshirish davriyligi uchun belgilangan muddatda bir martadan ortiq rejali tekshirish oʻtkazilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.

Yangi tashkil etilgan maktabgacha taʼlim tashkilotlarida dastlabki ikki yil mobaynida rejali tekshirishlar oʻtkazilmaydi, qonunchilik hujjatlarida belgilangan holatlar bundan mustasno.

11. Tasdiqlangan tekshirishlar reja-jadvaliga tekshirishga vakolatli organlar bilan tegishliligi boʻyicha tizimida maktabgacha taʼlim tashkiloti boʻlgan vazirliklar va idoralar hamda ularning hududiy boʻlinmalari tomonidan kelishilgan holda oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilishi mumkin.

12. Tekshirishlar reja-jadvali loyihasi:

tizimida maktabgacha taʼlim tashkiloti boʻlgan vazirliklar va idoralarga — tekshirishga vakolatli organlarning markaziy apparati tomonidan;

tizimida maktabgacha taʼlim tashkiloti boʻlgan vazirliklar va idoralarning hududiy boʻlinmalariga — tekshirishga vakolatli organlarning hududiy boʻlinmalari tomonidan taqdim etiladi.

Belgilangan muddatdan keyin taqdim etilgan takliflar tegishliligi boʻyicha tizimida maktabgacha taʼlim tashkiloti boʻlgan vazirliklar va idoralar hamda ularning hududiy boʻlinmalari tomonidan koʻrib chiqilmaydi.

13. Quyidagi hollarda maktabgacha taʼlim tashkilotlari yillik tekshirishlar reja-jadvaliga kiritilmaydi:

maktabgacha taʼlim tashkiloti faoliyatini tekshirish uchun belgilangan muddatlar inobatga olinmagan boʻlsa;

maktabgacha taʼlim tashkiloti faoliyatini tekshirishlarning yillik reja-jadvalini shakllantirishning qoidalari buzilgan boʻlsa;

maktabgacha taʼlim tashkilotlari tugatilgan yoki tugatish jarayonida boʻlsa;

maktabgacha taʼlim tashkilotlarining reja-jadvalga kiritilishi qonunchilik hujjatlariga zid boʻlsa.

14. Tasdiqlangan yillik tekshirishlar reja-jadvali tekshirishga vakolatli organlar, tizimida maktabgacha taʼlim tashkiloti boʻlgan vazirliklar va idoralar hamda ularning hududiy boʻlinmalarining Internet jahon axborot tarmogʻidagi rasmiy veb-saytlariga joylashtiriladi.

15. Rejadan tashqari tekshirishlar tekshirishga vakolatli organlar tomonidan:

maktabgacha taʼlim tashkiloti tugatilayotganida;

tizimida maktabgacha taʼlim tashkiloti boʻlgan vazirliklar va idoralar hamda ularning hududiy boʻlinmalari tizimidagi maktabgacha taʼlim tashkiloti faoliyatini tekshirishni soʻrab tekshirishga vakolatli organga murojaat etgan taqdirda;

maktabgacha taʼlim tashkiloti faoliyatiga oid qonunchilik hujjatlari, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti, Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi va Oʻzbekiston Respublikasi prokuratura organlarining topshiriqlari hamda davlat dasturlarida belgilangan vazifalarning oʻz muddatida va sifatli ijro etilishini tezkor oʻrganish talab etilganda;

inson huquqlari, erkinliklari va qonuniy manfaatlari buzilishining, favqulodda vaziyatlar yuzaga kelishining oldini olish, pedagog xodimlar va tarbiyalanuvchilar hayoti va sogʻligʻi uchun xavfli omillarning paydo boʻlishi, sanitariya-epidemiologik vaziyat murakkablashishi, shuningdek, boshqa mamlakatlardan yuqumli kasalliklar kirib kelishi va tarqalishi ehtimoli mavjud boʻlganda;

boʻsh ish oʻrinlari mavjudligi va ijtimoiy muhofazaga muhtoj aholi qatlamlari uchun maxsus ish oʻrinlari zaxira qilinganligi, majburiy mehnatning oldini olish, mehnatni muhofaza qilish qoidalariga rioya etilishi, shu jumladan, baxtsiz hodisalarni tekshirish, nogironligi boʻlgan shaxslarni ijtimoiy himoya qilish toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari ijrosini oʻrganish maqsadida;

maktabgacha taʼlim tashkilotlari faoliyati samaradorligiga va taʼlim sifatiga salbiy taʼsir qilishi mumkin boʻlgan kamchiliklar mavjudligi aniqlanganda yoki maktabgacha taʼlim tashkilotlarining erishgan yutuqlari oldin erishilgan yutuqlaridan past boʻlgan taqdirda;

tekshirishga vakolatli organning mansabdor shaxsi maʼmuriy vazifalarni amalga oshirayotganida maktabgacha taʼlim tashkiloti tomonidan qonunchilik hujjatlari talablari buzilganligi aniqlanganda;

ommaviy axborot vositalari yoki Internet jahon axborot tarmogʻidagi manbalarda maktabgacha taʼlim tashkilotlari faoliyatiga doir qoidabuzarliklar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar eʼlon qilinganda;

maktabgacha taʼlim tashkilotlarida tashkiliy-boshqaruv, oʻquv-metodik, maʼnaviy va moliyaviy jihatdan jiddiy nuqsonlar mavjudligi toʻgʻrisida ishonchli maʼlumot boʻlganda amalga oshiriladi.

16. Tekshirishga vakolatli organlar tomonidan maktabgacha taʼlim tashkilotlari faoliyatini rejali va rejadan tashqari tekshirishlar muddati 10 kundan oshmasligi kerak.

17. Nazorat tartibidagi tekshirishlarni oʻtkazish tekshirishga vakolatli organlar tomonidan faqat ularning oʻzlari ilgari oʻtkazgan tekshirish natijalari toʻgʻrisidagi dalolatnomada (maʼlumotnomada) belgilangan holatlar boʻyicha va muddatlarda yoki tizimida maktabgacha taʼlim tashkiloti boʻlgan vazirlik va idoralar hamda ularning hududiy boʻlinmalari murojaatiga asosan undan oldinroq muddatlarda, tekshirishga vakolatli organning buyrugʻi asosida tegishliligi boʻyicha tizimida maktabgacha taʼlim tashkiloti boʻlgan vazirliklar va idoralar hamda ularning hududiy boʻlinmalarini kamida 10 kalendar kun oldin yozma ravishda xabardor qilgan holda 5 kalendar kundan oshmagan muddatda amalga oshiriladi.

18. Ilgari oʻtkazilgan tekshirish natijalari toʻgʻrisidagi dalolatnomada (maʼlumotnomada) muddat koʻrsatilmagan boʻlsa, nazorat tartibida oʻtkaziladigan tekshirishlar ilgari tekshirish oʻtkazilgan sanadan boshlab olti oydan oshib ketishi mumkin emas.

Maktabgacha taʼlim tashkiloti tomonidan nazorat tartibida tekshirishlar oʻtkazishga toʻsqinlik qilinishi mumkin emas.

5-bob. Tekshirishlarni oʻtkazish tartibi

19. Rejali tekshirishni oʻtkazish uchun quyidagilar asos boʻladi:

tekshirishlar reja-jadvalidan koʻchirma;

tekshirishga vakolatli organning tekshirish oʻtkazish toʻgʻrisidagi buyrugʻi;

tekshirish dasturi yoki savolnomasidan nusxa.

20. Rejadan tashqari tekshirishni oʻtkazish uchun quyidagilar asos boʻladi:

tekshirishga vakolatli organning tekshirish oʻtkazish toʻgʻrisidagi buyrugʻi;

tekshirish dasturi yoki savolnomasidan nusxa.

21. Maktabgacha taʼlim tashkiloti faoliyatini rejali tekshirish tartibi ushbu Nizomning 1-ilovasida keltirilgan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.

22. Tekshirishga vakolatli organlar tomonidan rejali tekshirish oʻtkazilishidan kamida 10 kun oldin tegishliligi boʻyicha tizimida maktabgacha taʼlim tashkiloti boʻlgan vazirliklar va idoralar hamda ularning hududiy boʻlinmalariga tekshirish oʻtkazish toʻgʻrisidagi buyruq, tekshirish dasturi yoki savolnomasi ilova qilingan rasmiy xat yuboriladi.

Tizimida maktabgacha taʼlim tashkiloti boʻlgan vazirliklar va idoralar hamda ularning hududiy boʻlinmalari tomonidan rejali tekshirish oʻtkazish haqidagi rasmiy xat olingan kundan keyingi ish kunidan kechiktirmay oʻz tizimidagi maktabgacha taʼlim tashkilotlariga yozma xat yoki ichki elektron hujjatlar aylanishi tizimi orqali xabar beriladi hamda tekshirish oʻtkazish toʻgʻrisidagi buyruq, tekshirish dasturi yoki savolnoma yuboriladi.

23. Tekshirishga vakolatli organlar buyruq asosida tekshirishlarni amalga oshirishni oʻzlarining hududiy boʻlinmalariga topshirishga haqli. Tekshirishga ularning boshqa hududiy boʻlinmalari xodimlari, mutaxassislar, ekspertlar va auditorlik tashkilotlari ham jalb etilishi mumkin.

Maktabgacha taʼlim tashkilotlarining yuridik shaxs maqomiga ega boʻlmagan filiallari faoliyatini tekshirishlar ular tarkibiga kiradigan maktabgacha taʼlim tashkilotlarida oʻtkaziladigan tekshirishlar doirasida amalga oshiriladi, rejadan tashqari tekshirishlar bundan mustasno.

24. Tekshirishni amalga oshirishdan oldin tekshirishga vakolatli organ tomonidan tekshirish oʻtkazish toʻgʻrisida buyruq qabul qilinadi.

Tekshirishga vakolatli organning tekshirish oʻtkazish toʻgʻrisidagi buyrugʻida tekshiriladigan maktabgacha taʼlim tashkiloti nomi, tekshirish maqsadi, tekshiruvchi mansabdor shaxslar tarkibi, tekshiriladigan davr, tekshirish oʻtkazish muddati va tekshirish oʻtkazish uchun asos boʻlgan hujjat nomi, raqami va sanasi koʻrsatiladi hamda tekshirish dasturi yoki savolnomasi ilova qilinadi.

Tekshirish jarayonida tekshirishga vakolatli organning vakolatlari va tekshirish dasturi yoki savolnomasida belgilangan masalalar doirasidan chetga chiqilmaydi.

25. Tekshirishga vakolatli organning masʼul xodimlari tekshirish boshlanishidan oldin maktabgacha taʼlim tashkiloti direktorini (direktor boʻlmagan taqdirda uning vazifasini bajaruvchi shaxsni) tekshirish maqsadi bilan tanishtiradi, unga oʻz xizmat guvohnomasi va tekshirishni oʻtkazishga asos boʻladigan hujjatlarning (tekshirishlar reja-jadvalidan koʻchirma, tekshirishga vakolatli organning tekshirish oʻtkazish toʻgʻrisidagi buyrugʻi va tekshirish dasturi yoki savolnomasi) nusxalarini topshiradi.

26. Tekshirish oʻtkazish uchun asos boʻlgan hujjatlar nusxasi tekshirilayotgan maktabgacha taʼlim tashkilotiga tilxat olingan holda topshirilgan payt tekshirish boshlangan payt hisoblanadi.

Tekshirilayotgan maktabgacha taʼlim tashkilotining mazkur hujjatlarni olishdan bosh tortganligi tekshirishni bekor qilish uchun asos boʻlmaydi.

Tekshirilayotgan maktabgacha taʼlim tashkiloti ushbu hujjatlarni olishdan bosh tortgan taqdirda, tekshirishga vakolatli organning mansabdor shaxsi tomonidan uning oʻzi va tekshirilayotgan maktabgacha taʼlim tashkiloti direktori (direktor boʻlmagan taqdirda uning vazifasini bajaruvchi shaxs) imzolaydigan dalolatnoma tuziladi. Ushbu dalolatnomani maktabgacha taʼlim tashkiloti direktori (direktor boʻlmagan taqdirda uning vazifasini bajaruvchi shaxs) imzolashdan bosh tortganda, dalolatnomaga tekshirishga vakolatli organning masʼul xodimi tomonidan tegishli yozuv kiritiladi. Bu holda dalolatnoma imzolangan payt tekshirish boshlangan payt hisoblanadi.

27. Tekshirishga vakolatli organning masʼul xodimlari maktabgacha taʼlim tashkiloti tomonidan taqdim etilgan ushbu Nizomning 2-ilovasiga muvofiq shakldagi Tekshirishlarni roʻyxatga olish daftarini toʻldirishi shart.

Texnik imkoniyat mavjud boʻlganda majburiy tartibda Tekshirishlarni roʻyxatga olish daftarining elektron shakli toʻldiriladi. Bunda daftarning qogʻoz shaklini toʻldirish talab etilmaydi.

28. Tekshirish natijalari toʻgʻrisidagi dalolatnomaga (maʼlumotnomaga) Tekshirishlarni roʻyxatga olish daftarining toʻldirilgan shakli (qogʻoz shakli toʻldirilganda — elektron shakli toʻldirilmaganligi sababi) yoki daftar taqdim etilmaganda — uning taqdim etilmaganligi toʻgʻrisida tekshirishga vakolatli organning masʼul xodimi tomonidan tegishli yozuv kiritiladi.

29. Tekshirishga vakolatli organning masʼul xodimlari Tekshirishlarni roʻyxatga olish daftarini toʻldirishdan bosh tortgan taqdirda, maktabgacha taʼlim tashkilotida tekshirish oʻtkazilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.

30. Tekshirishga vakolatli organ tomonidan ilgari tekshirilgan masalalar boʻyicha qayta tekshirish hamda bir yilda bir martadan ortiq nazorat tartibidagi tekshirishlar oʻtkazilmaydi.

31. Tekshirishni belgilangan muddatda oʻtkazish imkoni boʻlmagan hollarda, jumladan, tekshirishda ishtirok etishi lozim boʻlgan shaxs ishtirok eta olmagan, tekshirish oʻtkazish uchun talab qilingan hujjatlar maktabgacha taʼlim tashkiloti tomonidan taqdim etilmagan yoki zarur mutaxassislar mavjud boʻlmagan taqdirda, tekshirishga vakolatli organning buyrugʻi asosida tekshirish toʻxtatilib, belgilangan tartibda boshqa vaqtga koʻchirilishi mumkin.

32. Muddati koʻchirilgan tekshirishni oʻtkazish tekshirish toʻxtatilgan oydan keyingi oyning soʻnggi kunidan kechiktirmasdan taʼminlanishi lozim.

33. Tekshirishlar natijalari kamida ikki nusxada tuziladigan dalolatnoma (maʼlumotnoma) bilan rasmiylashtiriladi.

Maktabgacha taʼlim tashkilotlarini tekshirish natijalari toʻgʻrisidagi dalolatnoma (maʼlumotnoma) tuman (shahar) yoki Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar miqyosida umumlashtirilishi mumkin.

34. Bir kun muddatda oʻtkaziladigan tekshirish natijalari toʻgʻrisidagi dalolatnoma (maʼlumotnoma) tekshirish oʻtkazilgan kunda, muddati bir kundan ortiq boʻlgan tekshirish boʻyicha esa tekshirish muddatining oxirgi kunidan kechiktirmasdan rasmiylashtirilishi shart.

35. Tekshirish natijalari toʻgʻrisidagi dalolatnomaning (maʼlumotnomaning) nusxalari tekshirishga vakolatli organning tekshirish oʻtkazayotgan masʼul xodimlari va maktabgacha taʼlim tashkiloti direktoriga (direktor boʻlmagan taqdirda uning vazifasini bajaruvchi shaxsga) yoki tegishliligi boʻyicha tizimida maktabgacha taʼlim tashkiloti boʻlgan vazirliklar va idoralar hamda ularning hududiy boʻlinmalari vakili tomonidan imzolanadi. Tekshirish natijalari toʻgʻrisidagi dalolatnomaning (maʼlumotnomaning) bir nusxasi maktabgacha taʼlim tashkiloti direktoriga (direktor boʻlmagan taqdirda uning vazifasini bajaruvchi shaxsga) yoki tegishliligi boʻyicha tizimida maktabgacha taʼlim tashkiloti boʻlgan vazirliklar va idoralar hamda ularning hududiy boʻlinmalari vakiliga uni olgan sanani koʻrsatgan holda imzo qoʻydirib topshiriladi va shu paytdan eʼtiboran tekshirish tugagan hisoblanadi.

Tekshirilgan maktabgacha taʼlim tashkiloti oʻtkazilgan tekshirish natijasi boʻyicha oʻz eʼtirozlarini dalolatnomada (maʼlumotnomada) yozma ravishda aks ettirishi mumkin.

Tekshirilayotgan maktabgacha taʼlim tashkiloti vakili tekshirish natijalari toʻgʻrisidagi dalolatnomani (maʼlumotnomani) olishdan va (yoki) uni imzolashdan bosh tortganda, tekshirishga vakolatli organning masʼul xodimi bu haqda tekshirish natijalari toʻgʻrisidagi dalolatnomaga (maʼlumotnomaga) tegishli yozuv kiritadi va shu paytdan eʼtiboran tekshirish tugagan hisoblanadi.

Bunday holatda tekshirish natijalari toʻgʻrisidagi dalolatnomaning (maʼlumotnomaning) nusxasi bir ish kuni davomida maktabgacha taʼlim tashkilotiga yoki tegishliligi boʻyicha tizimida maktabgacha taʼlim tashkiloti boʻlgan vazirliklar va idoralar hamda ularning hududiy boʻlinmalariga pochta orqali buyurtma xat bilan yuboriladi.

Tekshirish natijalari toʻgʻrisidagi dalolatnoma (maʼlumotnoma) tekshirishga vakolatli organ tomonidan belgilangan tartibda roʻyxatga olib boriladi.

36. Tekshirish natijalari toʻgʻrisidagi dalolatnomada (maʼlumotnomada) quyidagilar oʻz aksini topadi:

tekshirish jarayonida aniqlangan kamchiliklar va umumiy xulosa;

aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etish chora-tadbirlari va ularning muddati;

tekshirish jarayonida aniqlangan qonun va qoida buzilishi holatlariga nisbatan qonunchilikda belgilangan taʼsir choralari.

37. Tekshirish natijalari toʻgʻrisidagi dalolatnoma (maʼlumotnoma) nusxasi tekshirishga vakolatli organlar tomonidan tegishliligi boʻyicha:

tizimida maktabgacha taʼlim tashkiloti boʻlgan vazirliklar va idoralar yoki ularning hududiy boʻlinmalariga;

hududiy hokimliklarga yoki kompleks ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish boʻyicha tegishli sektorlarga kiritilishi mumkin.

Ular oʻz vakolatiga kiradigan masalalar boʻyicha tekshirish natijalari toʻgʻrisidagi dalolatnomada (maʼlumotnomada) koʻrsatilgan kamchiliklarni zudlik bilan bartaraf etish choralarini koʻrishlari lozim.

Tekshirish jarayonida huquqbuzarlik holatlari aniqlangan taqdirda, bu haqidagi maʼlumotlar tekshirish natijalari toʻgʻrisidagi dalolatnomaga (maʼlumotnomaga) kiritilib, uning bir nusxasi dalolatnoma (maʼlumotnoma) imzolangan kundan keyingi ish kunidan kechiktirmay tekshirishga vakolatli organlar tomonidan majburiy tartibda tegishliligi boʻyicha huquqni muhofaza qiluvchi organlarga yuboriladi.

38. Tekshirish oʻtkazish vaqtida maktabgacha taʼlim tashkilotlari advokat xizmatidan foydalanishi mumkin.

39. Tekshirishga vakolatli organlar asosli sabablarga koʻra tekshirish oʻtkazish imkoni boʻlmagan yoki zarurati qolmagan (tugatilganligi sababli moliya-xoʻjalik faoliyati yuzasidan yakuniy tekshirish oʻtkazilgan, jinoyat ishi yuzasidan tekshirilgan, boshqa muassasaga qoʻshilgan, faoliyat yuritmayotgan, tekshirish davrida tekshiriladigan obyekt mavjud boʻlmagan va hokazo) maktabgacha taʼlim tashkilotilarini tekshirishlar reja-jadvalidan chiqarish toʻgʻrisida tegishliligi boʻyicha tizimida maktabgacha taʼlim tashkiloti boʻlgan vazirliklar va idoralar yoki ularning hududiy boʻlinmalariga taklif kiritib boradilar.

40. Oʻtkazilgan tekshirish natijalaridan norozi boʻlgan maktabgacha taʼlim tashkilotlari nizoli masalalarga aniqlik kiritish uchun tekshirishga vakolatli organlarning yuqori tashkilotlariga, sudga yoki prokuratura organlariga murojaat qilish huquqiga ega.

Maktabgacha taʼlim tashkilotlari nizoli masalalarga aniqlik kiritish uchun tekshirishga vakolatli organlarning yuqori tashkilotlariga murojaat etgan taqdirda, tekshirishga vakolatli organlar tegishliligi boʻyicha tizimida maktabgacha taʼlim tashkiloti boʻlgan vazirliklar va idoralar hamda ularning hududiy boʻlinmalari bilan qoʻshimcha ravishda kelishmasdan, faqat maktabgacha taʼlim tashkilotlarining murojaatlarida koʻrsatilgan nizoli masalalar yuzasidan aniqlik kiritadilar.

6-bob. Tekshirish jarayoni ishtirokchilarining huquq va majburiyatlari

41. Tekshirishga vakolatli organlar maktabgacha taʼlim tashkilotlari faoliyatini tekshirish jarayonida quyidagi huquqlarga ega:

maktabgacha taʼlim tashkilotlaridan tekshirishni samarali oʻtkazish bilan bogʻliq zarur hujjatlar va boshqa axborotlarni talab qilish;

tekshirish jarayoni bilan bogʻliq zarur hujjatlardan nusxa olish;

vakolatlari doirasida maktabgacha taʼlim tashkilotlarida aniqlangan qoidabuzarliklarni bartaraf etish toʻgʻrisida bajarilishi majburiy boʻlgan koʻrsatmalar berish;

tizimida maktabgacha taʼlim tashkiloti boʻlgan vazirliklar va idoralar yoki ularning tegishli hududiy boʻlinmalariga hamda huquqni muhofaza qiluvchi organlarga tekshirish jarayonida aniqlangan huquqbuzarliklarga yoʻl qoʻygan shaxslarni javobgarlikka tortish toʻgʻrisidagi masalani kiritish;

tekshirish jarayoniga tegishli mutaxassislar, ekspertlar va auditorlik tashkilotlarini shartnoma asosida jalb etish;

ushbu Nizomning 31-bandda nazarda tutilgan asoslar mavjud boʻlganda, tekshirishlarning muddatini koʻchirish toʻgʻrisida taklif kiritish.

Tekshirishga vakolatli organlar qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.

42. Tekshirishga vakolatli organlar maktabgacha taʼlim tashkilotlari faoliyatini tekshirish jarayonida quyidagilarga majbur:

maktabgacha taʼlim tashkilotlariga tekshirish oʻtkazish huquqini beruvchi zarur hujjatlarni taqdim etish;

maktabgacha taʼlim tashkilotlaridagi taʼlim-tarbiya jarayonlariga xalaqit bermaslik;

Tekshirishlarni roʻyxatga olish daftarini belgilangan tartibda toʻldirish;

tekshirishlar natijalari toʻgʻrisida dalolatnoma (maʼlumotnoma) rasmiylashtirish, uning bir nusxasini tekshirish tugagan kuni maktabgacha taʼlim tashkilotida qoldirish;

tekshirish jarayonida aniqlangan qoidabuzarlik holatlari haqida tegishliligi boʻyicha huquqni muhofaza qiluvchi organlarga hamda yuqori turuvchi organlarga xabar berish.

Tekshirishga vakolatli organlarga qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa majburiyatlar ham yuklatilishi mumkin.

43. Maktabgacha taʼlim tashkilotlari tekshirish jarayonida quyidagi huquqlarga ega:

faoliyati rejali tekshirilishi toʻgʻrisidagi maʼlumotga ega boʻlish;

tekshirishga vakolatli organlarning masʼul shaxslaridan ularning xizmat guvohnomasi va tekshirishni oʻtkazishga asos boʻladigan hujjatlarni talab qilish;

tekshirishni oʻtkazishga asos boʻladigan hujjatlarga ega boʻlmagan shaxslarning tekshirish oʻtkazishiga yoʻl qoʻymaslik;

tekshirishga vakolatli organlar masʼul shaxslarining vakolatiga kirmaydigan masalalarga oid talablarini bajarmaslik va tekshirish predmetiga taalluqli boʻlmagan materiallarni taqdim etmaslik;

tekshirish tugagan kuni tekshirishga vakolatli organlarning masʼul shaxslaridan tekshirish natijalari toʻgʻrisidagi dalolatnomaning (maʼlumotnomaning) nusxasini berishni talab qilish;

tekshirishga asos boʻladigan hujjatlarni taqdim etmaganlik, tekshirish natijalari toʻgʻrisidagi dalolatnoma (maʼlumotnoma) mazmuni va tekshiruvchilar tomonidan tekshirishga aloqador boʻlmagan har qanday qoʻshimcha koʻrsatmalar berish yuzasidan yuqori turuvchi, huquqni muhofaza qiluvchi organlar va sudga shikoyat qilish.

Maktabgacha taʼlim tashkilotlari qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.

44. Maktabgacha taʼlim tashkilotlari tekshirish jarayonida quyidagilarga majbur:

tekshirish oʻtkazish huquqini beruvchi zarur hujjatlarga ega boʻlgan tekshirishga vakolatli organlarni maktabgacha taʼlim tashkiloti hududiga kiritish;

tekshirishga vakolatli organlarning qonuniy talabiga binoan tekshirish oʻtkazish bilan bogʻliq zarur hujjatlar va boshqa axborotlarni oʻz vaqtida taqdim etish;

tekshirish jarayoniga xalaqit bermaslik, tekshirishga vakolatli organlar tomonidan tekshirishni samarali oʻtkazish uchun shart-sharoitlar yaratish;

tekshirish natijalari toʻgʻrisidagi dalolatnomada (maʼlumotnomada) koʻrsatilgan qoidabuzarlik holatlarini oʻz vaqtida bartaraf etish choralarini koʻrish.

Maktabgacha taʼlim tashkilotlariga qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa majburiyatlar ham yuklanishi mumkin.

7-bob. Yakunlovchi qoidalar

45. Tekshirishga vakolatli organlarning rahbarlari maktabgacha taʼlim tashkilotlarida tekshirish oʻtkazishga asos boʻladigan hujjatlarning ishonchliligi hamda tekshirishga vakolatli organlar masʼul shaxslarining oʻz vakolatlari doirasidan chiqmasligi uchun javobgar hisoblanadi.

46. Tekshirishga vakolatli organlar tomonidan tekshirishlar ushbu Nizom va boshqa qonunchilik hujjatlariga muvofiq oʻtkazilganligi tegishliligi boʻyicha tizimida maktabgacha taʼlim tashkiloti boʻlgan vazirliklar va idoralar hamda ularning hududiy boʻlinmalari tomonidan doimiy ravishda monitoring olib boriladi.

Tekshirishlar boʻyicha monitoring maktabgacha taʼlim tashkilotlarida oʻtkazilgan rejali, rejadan tashqari va nazorat tartibida oʻtkazilgan tekshirishlarning alohida ravishda hisobini yuritish, tekshirishlar davomida aniqlangan kamchiliklarni tahlil qilish va ularni bartaraf etish chora-tadbirlarini belgilash orqali amalga oshiriladi.

Maktabgacha taʼlim tashkilotlarida noqonuniy tekshirish oʻtkazgan yoki tekshirish jarayonida oʻz vakolati doirasidan chiqqan tekshirishga vakolatli organlarning xodimlari qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

47. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.

Umumtaʼlim muassasalari faoliyatini tekshirish tartibi toʻgʻrisida nizomga 1-ILOVA

Maktabgacha taʼlim tashkiloti faoliyatini rejali tekshirish tartibi

Bosqichlar Subyekt Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Tekshirishga vakolatli organlar Maktabgacha taʼlim tashkilotlarini yillik tekshirishlarning reja-jadvali loyihasi maktabgacha taʼlim tashkilotlari roʻyxati, ularning manzili, toʻliq nomi, rejali tekshirish davriyligini aniq koʻrsatgan holda elektron shaklda tegishliligi boʻyicha tizimida maktabgacha taʼlim tashkiloti boʻlgan vazirlik va idoralar hamda ularning hududiy boʻlinmalariga koʻrib chiqish va kelishish uchun taqdim etiladi Tekshirish rejalashtirilayotgan yildan oldingi yilning 1-dekabrigacha boʻlgan muddatda 2-bosqich Tekshirishga vakolatli organlarning hududiy boʻlinmalari Keyingi yil uchun tekshirishlarning yillik reja-jadvalini tasdiqlaydi (Yillik reja-jadval tekshirishga vakolatli organlarning maktabgacha taʼlim tashkilotini tekshirishlari bir vaqtga toʻgʻri kelib qolmasligi hisobga olingan holda tasdiqlanadi) Har yili 15-dekabrga qadar Tasdiqlangan yillik reja-jadvallarning nusxalarini tegishliligi boʻyicha maktabgacha taʼlim tashkilotlariga yetkazib beradi Har yili 25-dekabrga qadar 3-bosqich Tekshirishga vakolatli organlar Tegishliligi boʻyicha tizimida maktabgacha taʼlim tashkiloti boʻlgan vazirliklar va idoralar hamda ularning hududiy boʻlinmalariga tekshirish oʻtkazish toʻgʻrisidagi buyruq, tekshiruv dasturi yoki savolnomasi ilova qilingan rasmiy xatni yuboradi Tekshirish oʻtkazilishidan kamida 10 kun oldin 4-bosqich Tizimida maktabgacha taʼlim tashkiloti boʻlgan vazirliklar va idoralar hamda ularning hududiy boʻlinmalari Oʻz tizimidagi maktabgacha taʼlim tashkilotlariga yozma xat yoki ichki elektron hujjatlar aylanishi tizimi orqali xabar beradi hamda tekshirish oʻtkazish toʻgʻrisidagi buyruq, tekshiruv dasturi yoki savolnomani yuboradi Rasmiy xat olingan kundan boshlab 1 kun mobaynida 5-bosqich Maktabgacha taʼlim tashkiloti hamda tekshiruvchi organ vakillari Tekshirish natijalari toʻgʻrisidagi dalolatnomani (maʼlumotnomani) imzolaydi Tekshirish yakunlangan kuni

Umumtaʼlim muassasalari faoliyatini tekshirish tartibi toʻgʻrisida nizomga 2-ILOVA

‎‎TEKSHIRISHLARNI ROʻYXATGA OLISH ‎DAFTARI ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ____________________________________________________________________________________________‎‎ (maktabgacha taʼlim tashkilotining toʻliq nomi)‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ ____________________________________________________________________________________________ ‎‎(maktabgacha taʼlim tashkiloti joylashgan joy (pochta manzili) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ____________________________________________________________________________________________ ‎‎ (soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami)‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ T/r‎ Tekshirishga vakolatli organning nomi yoki u tomonidan tekshirishga jalb etilgan auditorlik yoxud boshqa tashkilotning nomi ‎ Tekshiruvchining familiyasi, ismi, otasining ismi, lavozimi va guvohnoma raqami‎ Tizimida maktabgacha taʼlim tashkilotlari boʻlgan vazirliklar va idoralar yoki ularning hududiy boʻlinmalarining tekshirishda qatnashgan xodimlari haqida maʼlumot‎ Tekshirish oʻtkazish uchun asos‎ Tekshirish turi va maqsadi‎ Tekshirish oʻtkazish uchun belgilangan muddatlar‎ Tekshirishni boshlash, tugatish sanasi va vaqti‎ Tekshirishning haqiqatda davom etgan vaqti ‎ Tekshirish jarayonida koʻrilgan choralar‎ Maktabgacha taʼlim tashkiloti direktorining fikri‎ 1‎ 2‎ 3‎ 4‎ 5‎ 6‎ 7‎ 8‎ 9‎ 10‎ 11‎

Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 25-apreldagi 352-son qaroriga 2-ILOVA

Umumtaʼlim muassasalari faoliyatini tekshirish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom davlat umumtaʼlim muassasalari (keyingi oʻrinlarda umumtaʼlim muassasasi deb ataladi) faoliyatini tekshirish tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Nizom talablari:

a) quyidagi davlat organlari va tashkilotlari:

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi;

Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Senati aʼzolari, Qonunchilik palatasi deputatlari va xalq deputatlari viloyat, tuman (shahar) Kengashlari deputatlari;

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi;

Oʻzbekiston Respublikasi Hisob palatasi;

Oʻzbekiston Respublikasi prokuratura organlari;

Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasi va uning hududiy boshqarmalari;

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi va uning hududiy boʻlinmalari;

tizimida umumtaʼlim muassasalari boʻlgan vazirliklar va idoralar hamda ularning hududiy boʻlinmalari (oʻz boʻysunuvidagi umumtaʼlim muassasalarini tekshirishlar boʻyicha) faoliyati doirasida;

b) “Sud hujjatlari va boshqa organlar hujjatlarini ijro etish toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuni doirasida;

v) “Jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuni doirasida;

g) tergovga qadar tekshiruvlar hamda qoʻzgʻatilgan jinoyat ishlari va maʼmuriy huquqbuzarliklarga oid ishlar doirasida;

d) umumiy oʻrta taʼlim sohasida nodavlat taʼlim xizmatlari koʻrsatish faoliyati bilan shugʻullanuvchi yuridik shaxslarning faoliyatini tekshirish doirasida oʻtkaziladigan tekshirishlarga nisbatan tatbiq etilmaydi.

3. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:

tekshirishga vakolatli organlar — umumtaʼlim muassasalari faoliyatini davlat tomonidan nazorat qilishga qonunchilik hujjatlari bilan vakolat berilgan vazirliklar va idoralar hamda ularning hududiy boʻlinmalari;

tekshirish — umumtaʼlim muassasalari tomonidan qonunlar hamda ular faoliyatini tartibga soluvchi boshqa qonunchilik hujjatlari qanday bajarilayotganligini tekshirishga vakolatli organlarning bir marta nazorat qilishi;

rejali tekshirish — tizimida umumtaʼlim muassasasi boʻlgan vazirliklar va idoralar yoki ularning tegishli hududiy boʻlinmalari bilan kelishgan holda tasdiqlangan tekshirishlar reja-jadvaliga asosan oʻtkaziladigan tekshirish;

rejadan tashqari tekshirish — tizimida umumtaʼlim muassasasi boʻlgan vazirliklar va idoralar yoki ularning tegishli hududiy boʻlinmalari bilan kelishgan holda tasdiqlangan tekshirishlar reja-jadvalida belgilanmagan holda oʻtkaziladigan tekshirish;

nazorat tartibida tekshirish — umumtaʼlim muassasalarining ilgarigi tekshirishda koʻrsatilgan qonun buzilishlarini bartaraf etishi ustidan tekshirishga vakolatli organlar tomonidan amalga oshiradigan tekshirish.

2-bob. Umumtaʼlim muassasalari faoliyatini tekshirishning maqsad va vazifalari

4. Umumtaʼlim muassasalari faoliyatini tekshirishning maqsadi umumiy oʻrta taʼlim boʻyicha yagona davlat siyosatini amalga oshirishda umumtaʼlim muassasalarining roli va masʼuliyatini kuchaytirish, oʻquvchilarga davlat taʼlim standartlariga muvofiq sifatli taʼlim berilishini taʼminlash uchun shart-sharoitlar yaratish, umumtaʼlim muassasalaridagi ijro intizomini mustahkamlash, pedagoglar va boshqa xodimlarning kasbiy faoliyatiga asossiz ravishda aralashuvga chek qoʻyish, nazorat qiluvchi va boshqa davlat organlari tomonidan taʼlim sifatiga taʼsir koʻrsatuvchi omillarni aniqlash va bartaraf etishdan iborat.

5. Quyidagilar umumtaʼlim muassasalari faoliyatini tekshirishning asosiy vazifalari hisoblanadi:

umumtaʼlim muassasalaridagi oʻquv-tarbiya jarayonining sifatini, oʻqituvchilarning bilim darajasini va pedagogik mahoratini oshirishga koʻmaklashish;

qonunchilik hujjatlari buzilishi holatlarini chuqur tahlil qilish va ularni sodir etish shart-sharoitlarini bartaraf qilish boʻyicha aniq chora-tadbirlarni ishlab chiqish;

amaldagi normativ-huquqiy hujjatlar ijrosi oʻz vaqtida va sifatli ravishda taʼminlanishini tashkil etish;

umumtaʼlim muassasalari faoliyatida kam samarali tekshirishlarni qisqartirish bilan bir vaqtda toʻlaqonli tekshirishlar samaradorligini oshirish;

umumtaʼlim muassasalari faoliyatidagi ochiqlik, shaffoflik va hisobdorlikni taʼminlash, oʻquv-tarbiya jarayoni ustidan samarali davlat va jamoatchilik nazoratini oʻrnatish;

umumtaʼlim muassasalari tomonidan jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlarini koʻrib chiqish hamda ularning huquqlari, erkinliklari va qonuniy manfaatlariga rioya etilishini taʼminlash;

davlat organlari va tashkilotlarining umumtaʼlim muassasalari faoliyati bilan bogʻliq vazifalari, funksiyalari va vakolatlarini aniq belgilash va tartibga solish.

3-bob. Umumtaʼlim muassasalari faoliyatini tekshirishga vakolatli davlat organlari

6. Umumtaʼlim muassasalarida:

umumtaʼlim muassasasi oʻquvchilari oʻrtasida nazoratsizlik va huquqbuzarliklar profilaktikasi toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlariga amal qilinishini oʻrganish, voyaga yetmaganlarning huquqlari, erkinliklari va qonuniy manfaatlari himoya qilinishini taʼminlash, ijtimoiy-pedagogik reabilitatsiya qilish masalalari boʻyicha tekshirish — Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi va uning voyaga yetmaganlar oʻrtasida nazoratsizlik va huquqbuzarliklar profilaktikasini amalga oshiruvchi maxsus boʻlinmalari tomonidan;

yongʻin xavfsizligi toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlariga amal qilinishini oʻrganish, yongʻinlarning oldini olish hamda ularni oʻchirishga qaratilgan huquqiy, tashkiliy va ilmiy-texnik chora-tadbirlarni amalga oshirish masalalari boʻyicha tekshirish — Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining Davlat yongʻin xavfsizligi xizmati va uning hududiy boʻlinmalari tomonidan;

aholining sanitariya-epidemiologik osoyishtaligi toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlariga hamda sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlariga amal qilinishini oʻrganish, sanitariya-gigiyena tadbirlarini va epidemiyaga qarshi tadbirlarni amalga oshirish, oʻquvchilarning sanitariya madaniyati darajasini oshirish, davlat sanitariya nazoratini amalga oshirish masalalari boʻyicha tekshirish — Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi hamda uning hududiy boshqarmalari va boʻlimlari tomonidan;

mehnatni muhofaza qilish toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlariga rioya qilinishini oʻrganish, xodimning hayoti va sogʻligʻi ustuvorligini taʼminlash, mehnatni muhofaza qilishga oid talablarga rioya etilishi ustidan nazorat va tekshiruvni amalga oshirish, xodimlarni ijtimoiy himoya qilish masalalari boʻyicha tekshirish — Oʻzbekiston Respublikasi Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi hamda uning hududiy bandlikka koʻmaklashish va aholini ish bilan taʼminlash markazlari tomonidan;

aholini va hududlarni favqulodda vaziyatlardan muhofaza qilish sohasidagi qonunchilik hujjatlariga rioya qilinishini oʻrganish, favqulodda vaziyatlarning oldini olish, favqulodda vaziyatlar oqibatlarini bartaraf etish va zararini kamaytirish yuzasidan choralarni amalga oshirish, favqulodda vaziyatlar sharoitida harakat qilishga tayyor boʻlishni tashkil etish, favqulodda vaziyatlardan muhofaza qilish tadbirlari bajarilishi ustidan nazoratni amalga oshirish masalalari boʻyicha tekshirish — Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi va uning hududiy boʻlinmalari tomonidan;

yer, yer osti boyliklari, suv, daraxtlar va oʻsimlik dunyosini muhofaza qilish hamda ulardan foydalanish, atmosfera havosini muhofaza qilish sohasidagi qonunchilikka rioya etilishi ustidan davlat ekologik nazoratini oʻrnatish, ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish ishlarini muvofiqlashtirish borasida yagona siyosatni amalga oshirish, chiqindilar bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirish, oʻquvchilarning ekologik madaniyatini oshirish masalalari boʻyicha tekshirish — Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi va uning hududiy boʻlinmalari tomonidan amalga oshiriladi.

4-bob. Umumtaʼlim muassasasi faoliyatini tekshirish muddatlari va uni tayinlash mezonlari

7. Umumtaʼlim muassasalarining faoliyatini tekshirish quyidagi shakllarda amalga oshiriladi:

rejali tekshirish;

rejadan tashqari tekshirish;

nazorat tartibida tekshirish.

8. Umumtaʼlim muassasalarida rejali tekshirishlarni oʻtkazish tekshirishga vakolatli organlar bilan tegishliligi boʻyicha tizimida umumtaʼlim muassasasi boʻlgan vazirliklar va idoralar hamda ularning hududiy boʻlinmalari tomonidan qoʻshma tasdiqlanadigan tekshirishlarning yillik reja-jadvaliga muvofiq amalga oshiriladi.

9. Tekshirishga vakolatli organlar yoki ularning hududiy boʻlinmalari tomonidan tekshirish rejalashtirilayotgan yildan oldingi yilning 1-dekabrigacha boʻlgan muddatda umumtaʼlim muassasalarini yillik tekshirishlarning reja-jadvali loyihasi umumtaʼlim muassasalari roʻyxati, ularning manzili, toʻliq nomi, rejali tekshirish davriyligini aniq koʻrsatgan holda tegishliligi boʻyicha tizimida umumtaʼlim muassasasi boʻlgan vazirliklar va idoralar hamda ularning hududiy boʻlinmalariga koʻrib chiqish va kelishish uchun taqdim etiladi.

Keyingi yil uchun tekshirishlarning yillik reja-jadvali tegishliligi boʻyicha tekshirishga vakolatli organlarning markaziy apparati bilan tizimida umumtaʼlim muassasasi boʻlgan vazirliklar va idoralarning markaziy apparati hamda tekshirishga vakolatli organlarning hududiy boʻlinmalari bilan tizimida umumtaʼlim muassasasi boʻlgan vazirliklar va idoralarning hududiy boʻlinmalari tomonidan har yili 15-dekabrga qadar tasdiqlanadi. Tasdiqlangan yillik reja-jadvallarning nusxalari tegishliligi boʻyicha umumtaʼlim muassasalariga har yili 25-dekabrga qadar yetkazib beriladi.

Agar tekshirishlarning yillik reja-jadvali tizimida umumtaʼlim muassasasi boʻlgan vazirliklar va idoralar hamda ularning hududiy boʻlinmalari tomonidan belgilangan muddatlarda asossiz ravishda tasdiqlashdan bosh tortilsa, tekshirishga vakolatli organlar hamda ularning hududiy boʻlinmalari yillik tekshirishlarning reja-jadvali loyihasiga muvofiq tekshiruvni amalga oshirishga haqli.

10. Umumtaʼlim muassasalarining faoliyatini tekshirishlar davriyligi umumtaʼlim muassasalari faoliyati samaradorligi boʻyicha tuman (shahar) miqyosida tuzilgan reytingda (keyingi oʻrinlarda reyting deb ataladi) egallab turgan oʻrniga mutanosib ravishda belgilanadi.

11. Umumtaʼlim muassasalari faoliyatini tekshirish davriyligi uchun belgilangan muddatda bir martadan ortiq rejali tekshirish oʻtkazilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.

Yangi tashkil etilgan umumtaʼlim muassasalarida dastlabki ikki yil mobaynida rejali tekshirishlar oʻtkazilmaydi, qonunchilik hujjatlarida belgilangan holatlar bundan mustasno.

12. Tasdiqlangan tekshirishlar reja-jadvaliga tekshirishga vakolatli organlar bilan tegishliligi boʻyicha tizimida umumtaʼlim muassasasi boʻlgan vazirliklar va idoralar hamda ularning hududiy boʻlinmalari tomonidan kelishilgan holda oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilishi mumkin.

13. Tekshirishlar reja-jadvali loyihasi:

tizimida umumtaʼlim muassasasi boʻlgan vazirliklar va idoralarga –tekshirishga vakolatli organlarning markaziy apparati tomonidan;

tizimida umumtaʼlim muassasasi boʻlgan vazirliklar va idoralarning hududiy boʻlinmalariga — tekshirishga vakolatli organlarning hududiy boʻlinmalari tomonidan taqdim etiladi.

Belgilangan muddatdan keyin taqdim etilgan takliflar tegishliligi boʻyicha tizimida umumtaʼlim muassasasi boʻlgan vazirliklar va idoralar hamda ularning hududiy boʻlinmalari tomonidan koʻrib chiqilmaydi.

14. Quyidagi hollarda umumtaʼlim muassasalari yillik tekshirishlar reja-jadvaliga kiritilmaydi:

umumtaʼlim muassasasi faoliyatini tekshirish uchun belgilangan muddatlar inobatga olinmagan boʻlsa;

umumtaʼlim muassasasining reytingda egallab turgan oʻrni inobatga olinmagan boʻlsa;

umumtaʼlim muassasalari tugatilgan yoki tugatish jarayonida boʻlsa;

umumtaʼlim muassasalarining reja-jadvalga kiritilishi qonunchilik hujjatlariga zid boʻlsa.

15. Tasdiqlangan yillik tekshirishlar reja-jadvali tekshirishga vakolatli organlar, tizimida umumtaʼlim muassasasi boʻlgan vazirliklar va idoralar hamda ular hududiy boʻlinmalarining Internet jahon axborot tarmogʻidagi rasmiy veb-saytlariga joylashtiriladi.

16. Rejadan tashqari tekshirishlar tekshirishga vakolatli organlar tomonidan:

umumtaʼlim muassasasi tugatilayotganida;

tizimida umumtaʼlim muassasasi boʻlgan vazirliklar va idoralar hamda ularning hududiy boʻlinmalari tizimidagi umumtaʼlim muassasasi faoliyatini tekshirishni soʻrab tekshirishga vakolatli organga murojaat etgan taqdirda;

umumtaʼlim muassasasi faoliyatiga oid qonunchilik hujjatlari, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti, Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi va Oʻzbekiston Respublikasi prokuratura organlarining topshiriqlari hamda davlat dasturlarida belgilangan vazifalarning oʻz muddatida va sifatli ijro etilishini tezkor oʻrganish talab etilganda;

inson huquqlari, erkinliklari va qonuniy manfaatlari buzilishining, favqulodda vaziyatlar yuzaga kelishining oldini olish, pedagoglar va oʻquvchilar hayoti va sogʻligʻi uchun xavfli omillarning paydo boʻlishi, sanitariya-epidemiologiya vaziyati murakkablashishi, shuningdek, boshqa mamlakatlardan yuqumli kasalliklar kirib kelishi va tarqalishi ehtimoli mavjud boʻlganda;

boʻsh ish oʻrinlari mavjudligi va ijtimoiy muhofazaga muhtoj aholi qatlamlari uchun maxsus ish oʻrinlari zaxira qilinganligi, majburiy mehnatning oldini olish, mehnatni muhofaza qilish qoidalariga rioya etilishi, shu jumladan, baxtsiz hodisalarni tekshirish, nogironligi boʻlgan shaxslarni ijtimoiy himoya qilish toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari ijrosini oʻrganish maqsadida;

umumtaʼlim muassasalari faoliyati samaradorligiga va taʼlim sifatiga salbiy taʼsir qilishi mumkin boʻlgan kamchiliklar mavjudligi aniqlanganda yoki umumtaʼlim muassasalari oʻquvchilarining erishgan yutuqlari oldin erishilgan yutuqlaridan yoki tuman (shahar) miqyosidagi reytingning oʻrtacha koʻrsatkichlaridan past boʻlgan taqdirda;

tekshirishga vakolatli organning mansabdor shaxsi maʼmuriy vazifalarni amalga oshirayotganida umumtaʼlim muassasasi tomonidan qonunchilik hujjatlari talablari buzilganligi aniqlanganda;

ommaviy axborot vositalari yoki Internet jahon axborot tarmogʻidagi manbalarda umumtaʼlim muassasalari faoliyatiga doir qoidabuzarliklar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar eʼlon qilinganda;

umumtaʼlim muassasalarida tashkiliy-boshqaruv, oʻquv-metodik, maʼnaviy va moliyaviy jihatdan jiddiy nuqsonlar mavjudligi toʻgʻrisida ishonchli maʼlumot boʻlganda amalga oshiriladi.

17. Tekshirishga vakolatli organlar tomonidan umumtaʼlim muassasalari faoliyatini rejali va rejadan tashqari tekshirishlar muddati 10 kundan oshmasligi kerak.

18. Nazorat tartibida tekshirishlarni oʻtkazish tekshirishga vakolatli organlar tomonidan faqat ularning oʻzlari ilgari oʻtkazgan tekshirish natijalari toʻgʻrisidagi dalolatnomada (maʼlumotnomada) belgilangan holatlar boʻyicha va muddatlarda yoki tizimida umumtaʼlim muassasasi boʻlgan vazirliklar va idoralar hamda ularning hududiy boʻlinmalari murojaatiga asosan undan oldinroq muddatlarda, tekshirishga vakolatli organning buyrugʻi asosida tegishliligi boʻyicha tizimida umumtaʼlim muassasasi boʻlgan vazirliklar va idoralar hamda ularning hududiy boʻlinmalarini kamida 5 kun oldin yozma ravishda xabardor qilgan holda 10 kundan oshmagan muddatda amalga oshiriladi.

19. Ilgari oʻtkazilgan tekshirish natijalari toʻgʻrisidagi dalolatnomada (maʼlumotnomada) muddat koʻrsatilmagan boʻlsa, nazorat tartibida oʻtkaziladigan tekshirishlar ilgari tekshirish oʻtkazilgan sanadan boshlab olti oydan oshib ketishi mumkin emas.

Umumtaʼlim muassasasi tomonidan nazorat tartibida tekshirishlar oʻtkazishga toʻsqinlik qilinishi mumkin emas.

5-bob. Tekshirishlarni oʻtkazish tartibi

20. Rejali tekshirishni oʻtkazish uchun quyidagilar asos boʻladi:

tekshirishlar reja-jadvalidan koʻchirma;

tekshirishga vakolatli organning tekshirish oʻtkazish toʻgʻrisidagi buyrugʻi;

tekshirish dasturi yoki savolnomasidan nusxa.

Rejadan tashqari tekshirishni oʻtkazish uchun quyidagilar asos boʻladi:

tekshirishga vakolatli organning tekshirish oʻtkazish toʻgʻrisidagi buyrugʻi;

tekshirish dasturi yoki savolnomasidan nusxa.

21. Umumtaʼlim muassasasi faoliyatini rejali tekshirish tartibi ushbu Nizomning 1-ilovasida keltirilgan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.

22. Tekshirishga vakolatli organlar tomonidan rejali tekshirish oʻtkazilishidan kamida 10 kun oldin tegishliligi boʻyicha tizimida umumtaʼlim muassasasi boʻlgan vazirliklar va idoralar hamda ularning hududiy boʻlinmalariga tekshirish oʻtkazish toʻgʻrisidagi buyruq, tekshirish dasturi yoki savolnomasi ilova qilingan rasmiy xat yuboriladi.

Tizimida umumtaʼlim muassasasi boʻlgan vazirliklar va idoralar hamda ularning hududiy boʻlinmalari tomonidan rejali tekshirish oʻtkazish haqidagi rasmiy xat olingan kundan keyingi ish kunidan kechiktirmay oʻz tizimidagi umumtaʼlim muassasalariga yozma xat yoki ichki elektron hujjatlar aylanishi tizimi orqali xabar beriladi hamda tekshirish oʻtkazish toʻgʻrisidagi buyruq, tekshirish dasturi yoki savolnoma yuboriladi.

23. Tekshirishga vakolatli organlar tekshirishlarni amalga oshirishni oʻzlarining hududiy boʻlinmalariga topshirishga haqli. Tekshirishga ularning boshqa hududiy boʻlinmalari xodimlari, mutaxassislar, ekspertlar va auditorlik tashkilotlari ham jalb etilishi mumkin.

24. Umumtaʼlim muassasalarining yuridik shaxs maqomiga ega boʻlmagan filiallari faoliyatini tekshirishlar ular tarkibiga kiradigan umumtaʼlim muassasalarida oʻtkaziladigan tekshirishlar doirasida amalga oshiriladi, rejadan tashqari tekshirishlar bundan mustasno.

25. Tekshirishni amalga oshirishdan oldin tekshirishga vakolatli organ tomonidan tekshirish oʻtkazish toʻgʻrisida buyruq qabul qilinadi.

Tekshirishga vakolatli organning tekshirish oʻtkazish toʻgʻrisidagi buyrugʻida tekshiriladigan umumtaʼlim muassasasi nomi, tekshirishning maqsadi, tekshiruvchi mansabdor shaxslar tarkibi, tekshiriladigan davr, tekshirish oʻtkazish muddati va tekshirish oʻtkazish uchun asos boʻlgan hujjatning nomi, raqami va sanasi koʻrsatiladi hamda tekshirish dasturi yoki savolnomasi ilova qilinadi.

Tekshirish jarayonida tekshirishga vakolatli organning vakolatlari va tekshirish dasturi yoki savolnomasida belgilangan masalalar doirasidan chetga chiqilmaydi.

26. Tekshirishga vakolatli organning masʼul xodimlari tekshirish boshlanishidan oldin umumtaʼlim muassasasi rahbarini (rahbar boʻlmagan taqdirda uning vazifasini bajaruvchi shaxsni) tekshirish maqsadi bilan tanishtiradi, unga oʻz xizmat guvohnomasi va tekshirishni oʻtkazishga asos boʻladigan hujjatlarning (tekshirishlar reja-jadvalidan koʻchirma, tekshirishga vakolatli organning tekshirish oʻtkazish toʻgʻrisidagi buyrugʻi va tekshirish dasturi yoki savolnomasi) nusxalarini topshiradi.

27. Tekshirish oʻtkazish uchun asos boʻlgan hujjatlar nusxasi tekshirilayotgan umumtaʼlim muassasasiga tilxat olingan holda topshirilgan payt tekshirishni oʻtkazish boshlangan payt hisoblanadi.

Tekshirilayotgan umumtaʼlim muassasasining ushbu hujjatlarni olishdan bosh tortganligi tekshirishni bekor qilish uchun asos boʻlmaydi.

Tekshirilayotgan umumtaʼlim muassasasi ushbu hujjatlarni olishdan bosh tortgan taqdirda, tekshirishga vakolatli organning mansabdor shaxsi tomonidan uning oʻzi va tekshirilayotgan umumtaʼlim muassasasi rahbari (rahbar boʻlmagan taqdirda uning vazifasini bajaruvchi shaxs) imzolaydigan tekshirish natijalari toʻgʻrisidagi dalolatnoma tuziladi. Ushbu dalolatnomani umumtaʼlim muassasasi rahbari (rahbar boʻlmagan taqdirda uning vazifasini bajaruvchi shaxs) imzolashdan bosh tortganda, dalolatnomaga tekshirishga vakolatli organning masʼul xodimi tomonidan tegishli yozuv kiritiladi. Bu holda dalolatnoma imzolangan payt tekshirishni oʻtkazish boshlangan payt hisoblanadi.

28. Tekshirishga vakolatli organning masʼul xodimlari umumtaʼlim muassasasi tomonidan taqdim etilgan ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq shakldagi Tekshirishlarni roʻyxatga olish daftarini toʻldirishi shart.

Texnik imkoniyat mavjud boʻlganda majburiy tartibda Tekshirishlarni roʻyxatga olish daftarining elektron shakli toʻldiriladi. Bunda daftarning qogʻoz shaklini toʻldirish talab etilmaydi.

29. Tekshirish natijalari toʻgʻrisidagi dalolatnomaga (maʼlumotnomaga) Tekshirishlarni roʻyxatga olish daftarining toʻldirilgan shakli (qogʻoz shakli toʻldirilganda — elektron shakli toʻldirilmaganligi sababi) yoki daftar taqdim etilmaganda — uning taqdim etilmaganligi toʻgʻrisida tekshirishga vakolatli organning masʼul xodimi tomonidan tegishli yozuv kiritiladi.

30. Tekshirishga vakolatli organning masʼul xodimlari Tekshirishlarni roʻyxatga olish daftarini toʻldirishdan bosh tortgan taqdirda, umumtaʼlim muassasasida tekshirish oʻtkazilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.

31. Tekshirishga vakolatli organ tomonidan ilgari tekshirilgan masalalar boʻyicha qayta tekshirish hamda bir yilda bir martadan ortiq nazorat tartibidagi tekshirishlar oʻtkazilmaydi.

32. Tekshirishni belgilangan muddatda oʻtkazish imkoni boʻlmagan hollarda, jumladan, tekshirishda ishtirok etishi lozim boʻlgan shaxs ishtirok eta olmagan, tekshirish oʻtkazish uchun talab qilingan hujjatlar umumtaʼlim muassasasi tomonidan taqdim etilmagan yoki zarur mutaxassislar mavjud boʻlmagan taqdirda, tekshirishga vakolatli organning buyrugʻi asosida tekshirish toʻxtatilib, belgilangan tartibda boshqa vaqtga koʻchirilishi mumkin.

33. Muddati koʻchirilgan tekshirishni oʻtkazish tekshirish toʻxtatilgan oydan keyingi oyning soʻnggi kunidan kechiktirmasdan taʼminlanishi lozim.

34. Tekshirishlar natijalari kamida ikki nusxada tuziladigan dalolatnoma (maʼlumotnoma) bilan rasmiylashtiriladi.

Umumtaʼlim muassasalarini tekshirish natijalari toʻgʻrisidagi dalolatnoma (maʼlumotnoma) tuman (shahar) yoki Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar miqyosida umumlashtirilishi mumkin.

35. Bir kun muddatda oʻtkaziladigan tekshirish natijalari toʻgʻrisidagi dalolatnoma (maʼlumotnoma) tekshirish oʻtkazilgan kunda, muddati bir kundan ortiq boʻlgan tekshirish boʻyicha esa tekshirish muddatining oxirgi kunidan kechiktirmasdan rasmiylashtirilishi shart.

36. Tekshirish natijalari toʻgʻrisidagi dalolatnomaning (maʼlumotnomaning) nusxalari tekshirishga vakolatli organning tekshirish oʻtkazayotgan masʼul xodimlari va umumtaʼlim muassasasi rahbari (rahbar boʻlmagan taqdirda uning vazifasini bajaruvchi shaxs) yoki tegishliligi boʻyicha tizimida umumtaʼlim muassasasi boʻlgan vazirliklar va idoralar hamda ularning hududiy boʻlinmalari vakili tomonidan imzolanadi. Tekshirish natijalari toʻgʻrisidagi dalolatnomaning (maʼlumotnomaning) bir nusxasi umumtaʼlim muassasasi rahbariga (rahbar boʻlmagan taqdirda uning vazifasini bajaruvchi shaxsga) yoki tegishliligi boʻyicha tizimida umumtaʼlim muassasasi boʻlgan vazirliklar va idoralar hamda ularning hududiy boʻlinmalari vakiliga uni olgan sanani koʻrsatgan holda imzo qoʻydirib topshiriladi va shu paytdan eʼtiboran tekshirish tugagan hisoblanadi.

Tekshirilgan umumtaʼlim muassasasi vakili oʻtkazilgan tekshirish natijasi boʻyicha oʻz eʼtirozlarini dalolatnomada (maʼlumotnomada) yozma ravishda aks ettirishi mumkin.

Tekshirilayotgan umumtaʼlim muassasasi vakili tekshirish natijalari toʻgʻrisidagi dalolatnomani (maʼlumotnomani) olishdan va (yoki) uni imzolashdan bosh tortganda, tekshirishga vakolatli organning masʼul xodimi bu haqda tekshirish natijalari toʻgʻrisidagi dalolatnomaga (maʼlumotnomaga) tegishli yozuvni kiritadi va shu paytdan eʼtiboran tekshirish tugagan hisoblanadi.

Bunday holatda tekshirish natijalari toʻgʻrisidagi dalolatnomaning (maʼlumotnomaning) nusxasi bir ish kuni davomida umumtaʼlim muassasasiga yoki tegishliligi boʻyicha tizimida umumtaʼlim muassasasi boʻlgan vazirliklar va idoralar hamda ularning hududiy boʻlinmalariga pochta orqali buyurtma xat bilan yuboriladi.

Tekshirish natijalari toʻgʻrisidagi dalolatnoma (maʼlumotnoma) tekshirishga vakolatli organning ichki idoraviy hujjati bilan belgilangan tartibda roʻyxatga olinadi.

37. Tekshirish natijalari toʻgʻrisidagi dalolatnomada (maʼlumotnomada) quyidagilar oʻz aksini topadi:

tekshirish jarayonida aniqlangan kamchiliklar va umumiy xulosa;

aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etish chora-tadbirlari va ularning muddati;

tekshirish jarayonida aniqlangan qonun va qoida buzilishi holatlariga nisbatan qonunchilikda belgilangan taʼsir choralari.

38. Tekshirish natijalari toʻgʻrisidagi dalolatnoma (maʼlumotnoma) nusxasi tekshirishga vakolatli organlar tomonidan tegishliligi boʻyicha:

tizimida umumtaʼlim muassasasi boʻlgan vazirliklar va idoralar yoki ularning tegishli hududiy boʻlinmalariga;

hududiy hokimliklarga yoki kompleks ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish boʻyicha tegishli sektorlarga kiritilishi mumkin.

Ular oʻz vakolatiga kiradigan masalalar boʻyicha tekshirish natijalari toʻgʻrisidagi dalolatnomada (maʼlumotnomada) koʻrsatilgan kamchiliklarni zudlik bilan bartaraf etish choralarini koʻrishlari lozim.

Tekshirish jarayonida huquqbuzarlik holatlari aniqlangan taqdirda, bu haqidagi maʼlumotlar tekshirish natijalari toʻgʻrisidagi dalolatnomaga (maʼlumotnomaga) kiritilib, uning bir nusxasi dalolatnoma (maʼlumotnoma) imzolangan kundan keyingi ish kunidan kechiktirmay tekshirishga vakolatli organlar tomonidan majburiy tartibda tegishliligi boʻyicha hududiy huquqni muhofaza qiluvchi organlarga yuboriladi.

39. Tekshirish oʻtkazish vaqtida umumtaʼlim muassasalari advokat xizmatidan foydalanishi mumkin.

40. Tekshirishga vakolatli organlar asosli sabablarga koʻra tekshirish oʻtkazish imkoni boʻlmagan yoki zarurati qolmagan (tugatilganligi sababli moliya-xoʻjalik faoliyati yuzasidan yakuniy tekshirish oʻtkazilgan, jinoyat ishi yuzasidan tekshirilgan, boshqa muassasaga qoʻshilgan, faoliyat yuritmayotgan, tekshirish davrida tekshiriladigan obyekt mavjud boʻlmagan va hokazo) umumtaʼlim muassasalarini tekshirishlar reja-jadvalidan chiqarish toʻgʻrisida tegishliligi boʻyicha tizimida umumtaʼlim muassasasi boʻlgan vazirliklar va idoralar hamda ularning hududiy boʻlinmalariga taklif kiritadilar.

41. Oʻtkazilgan tekshirish natijalaridan norozi boʻlgan umumtaʼlim muassasalari nizoli masalalarga aniqlik kiritish uchun tekshirishga vakolatli organlarning yuqori turuvchi tashkilotiga, sudga yoki prokuratura organlariga murojaat qilish huquqiga ega.

Umumtaʼlim muassasalari nizoli masalalarga aniqlik kiritish uchun tekshirishga vakolatli organlarning yuqori turuvchi tashkilotlariga murojaat etgan taqdirda, tekshirishga vakolatli organlar tegishliligi boʻyicha tizimida umumtaʼlim muassasasi boʻlgan vazirliklar va idoralar hamda ularning hududiy boʻlinmalari bilan qoʻshimcha ravishda kelishmasdan, faqat umumtaʼlim muassasalarining murojaatlarida koʻrsatilgan nizoli masalalar yuzasidan aniqlik kiritadilar.

6-bob. Tekshirish jarayoni ishtirokchilarining huquq va majburiyatlari

42. Tekshirishga vakolatli organlar umumtaʼlim muassasalari faoliyatini tekshirish jarayonida quyidagi huquqlarga ega:

umumtaʼlim muassasalaridan tekshirishni samarali oʻtkazish bilan bogʻliq zarur hujjatlar va boshqa axborotlarni talab qilish;

tekshirish jarayoni bilan bogʻliq zarur hujjatlardan nusxa olish;

vakolatlari doirasida umumtaʼlim muassasalarida aniqlangan qoidabuzarliklarni bartaraf etish toʻgʻrisida bajarilishi majburiy boʻlgan koʻrsatmalar berish;

tizimida umumtaʼlim muassasasi boʻlgan vazirliklar va idoralar yoki ularning tegishli hududiy boʻlinmalariga hamda huquqni muhofaza qiluvchi organlarga tekshirish jarayonida aniqlangan huquqbuzarliklarga yoʻl qoʻygan shaxslarni javobgarlikka tortish toʻgʻrisidagi masalani kiritish;

tekshirish jarayoniga tegishli mutaxassislar, ekspertlar va auditorlik tashkilotlarini shartnoma asosida jalb etish;

ushbu Nizomning 32-bandida nazarda tutilgan asoslar mavjud boʻlganda, tekshirishlarning muddatini koʻchirish toʻgʻrisida taklif kiritish.

Tekshirishga vakolatli organlar qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.

43. Tekshirishga vakolatli organlar umumtaʼlim muassasalari faoliyatini tekshirish jarayonida quyidagilarga majbur:

umumtaʼlim muassasalariga tekshirish oʻtkazish huquqini beruvchi zarur hujjatlarni taqdim etish;

umumtaʼlim muassasalaridagi oʻquv-tarbiya jarayonlariga xalaqit bermaslik;

Tekshirishlarni roʻyxatga olish daftarini belgilangan tartibda toʻldirish;

tekshirishlar natijalari toʻgʻrisida dalolatnoma (maʼlumotnoma) rasmiylashtirish, uning bir nusxasini tekshirish tugagan kuni umumtaʼlim muassasasida qoldirish;

tekshirish jarayonida aniqlangan huquqbuzarlik holatlari haqida huquqni muhofaza qiluvchi organlarga hamda yuqori turuvchi organlarga xabar berish.

Tekshirishga vakolatli organlarga qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa majburiyatlar ham yuklatilishi mumkin.

44. Umumtaʼlim muassasalari tekshirish jarayonida quyidagi huquqlarga ega:

faoliyati rejali tekshirilishi toʻgʻrisidagi maʼlumotga ega boʻlish;

tekshirishga vakolatli organlarning masʼul shaxslaridan ularning xizmat guvohnomasi va tekshirishni oʻtkazishga asos boʻladigan hujjatlarni talab qilish;

tekshirishni oʻtkazishga asos boʻladigan hujjatlarga ega boʻlmagan shaxslarning tekshirish oʻtkazishiga yoʻl qoʻymaslik;

tekshirishga vakolatli organlar masʼul shaxslarining vakolatiga kirmaydigan masalalarga oid talablarini bajarmaslik va tekshirish predmetiga taalluqli boʻlmagan materiallarni taqdim etmaslik;

tekshirish tugagan kuni tekshirishga vakolatli organlarning masʼul shaxslaridan tekshirish natijalari toʻgʻrisidagi dalolatnomaning (maʼlumotnomaning) nusxasini berishni talab qilish;

tekshirishga asos boʻladigan hujjatlarni taqdim etmaganlik, tekshirish natijalari toʻgʻrisidagi dalolatnoma mazmuni va tekshiruvchilar tomonidan tekshirishga aloqador boʻlmagan har qanday qoʻshimcha koʻrsatmalar berish yuzasidan yuqori turuvchi, huquqni muhofaza qiluvchi organlar va sudga shikoyat qilish.

Umumtaʼlim muassasalari qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.

45. Umumtaʼlim muassasalari tekshirish jarayonida quyidagilarga majbur:

tekshirish oʻtkazish huquqini beruvchi zarur hujjatlarga ega boʻlgan tekshirishga vakolatli organlarni umumtaʼlim muassasasi hududiga kiritish;

tekshirishga vakolatli organlarning qonuniy talabiga binoan tekshirish oʻtkazish bilan bogʻliq zarur hujjatlar va boshqa axborotlarni oʻz vaqtida taqdim etish;

tekshirish jarayoniga xalaqit bermaslik, tekshirishga vakolatli organlar tomonidan tekshirishni samarali oʻtkazish uchun shart-sharoitlar yaratish;

tekshirish natijalari toʻgʻrisidagi dalolatnomada (maʼlumotnomada) koʻrsatilgan qoidabuzarlik holatlarini oʻz vaqtida bartaraf etish choralarini koʻrish.

Umumtaʼlim muassasalariga qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa majburiyatlar ham yuklanishi mumkin.

7-bob. Yakunlovchi qoidalar

46. Tekshirishga vakolatli organlarning rahbarlari umumtaʼlim muassasalarida tekshirish oʻtkazishga asos boʻladigan hujjatlarning ishonchliligi hamda tekshirishga vakolatli organlar masʼul shaxslarining oʻz vakolatlari doirasidan chiqmasligi uchun javob beradilar.

47. Tekshirishga vakolatli organlar tomonidan tekshirishlar ushbu Nizom va boshqa qonunchilik hujjatlariga muvofiq oʻtkazilganligi tegishliligi boʻyicha tizimida umumtaʼlim muassasasi boʻlgan vazirliklar va idoralar hamda ularning hududiy boʻlinmalari tomonidan doimiy ravishda monitoring olib boriladi.

Tekshirishlar boʻyicha monitoring umumtaʼlim muassasalarida oʻtkazilgan rejali, rejadan tashqari va nazorat tartibida oʻtkazilgan tekshirishlarning alohida ravishda hisobini yuritish, tekshirishlar davomida aniqlangan kamchiliklarni tahlil qilish va ularni bartaraf etish chora-tadbirlarini belgilash orqali amalga oshiriladi. b

Umumtaʼlim muassasalarida noqonuniy tekshirish oʻtkazgan yoki tekshirish jarayonida oʻz vakolati doirasidan chiqqan tekshirishga vakolatli organlarning xodimlari qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

48. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.

Umumtaʼlim muassasalari faoliyatini tekshirish tartibi toʻgʻrisida nizomga 1-ILOVA

Umumtaʼlim muassasasi faoliyatini rejali tekshirish tartibi

Bosqichlar Subyekt Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Tekshirishga vakolatli organlar Umumtaʼlim muassasalarini yillik tekshirishlarning reja-jadvali loyihasi umumtaʼlim muassasalari roʻyxati, ularning manzili, toʻliq nomi, rejali tekshirish davriyligini aniq koʻrsatgan holda elektron shaklda tegishliligi boʻyicha tizimida umumtaʼlim muassasasi boʻlgan vazirlik va idoralar hamda ularning hududiy boʻlinmalariga koʻrib chiqish va kelishish uchun taqdim etiladi Tekshirish rejalashtirilayotgan yildan oldingi yilning 1-dekabrigacha boʻlgan muddatda 2-bosqich Tekshirishga vakolatli organlarning hududiy boʻlinmalari Keyingi yil uchun tekshirishlarning yillik reja-jadvalini tasdiqlaydi (Yillik reja-jadval tekshirishga vakolatli organlarning umumtaʼlim muassasasini tekshirishlari bir vaqtga toʻgʻri kelib qolmasligi hisobga olingan holda tasdiqlanadi) Har yili 15-dekabrga qadar Tasdiqlangan yillik reja-jadvallarning nusxalarini tegishliligi boʻyicha umumtaʼlim muassasalariga yetkazib beradi Har yili 25-dekabrga qadar 3-bosqich Tekshirishga vakolatli organlar Tegishliligi boʻyicha tizimida umumtaʼlim muassasasi boʻlgan vazirliklar va idoralar hamda ularning hududiy boʻlinmalariga tekshirish oʻtkazish toʻgʻrisidagi buyruq, tekshiruv dasturi yoki savolnomasi ilova qilingan rasmiy xatni yuboradi Tekshirish oʻtkazilishidan kamida 10 kun oldin 4-bosqich Tizimida umumtaʼlim muassasasi boʻlgan vazirliklar va idoralar hamda ularning hududiy boʻlinmalari Oʻz t izimidagi umumtaʼlim muassasalariga yozma xat yoki ichki elektron hujjatlar aylanishi tizimi orqali xabar beradi hamda tekshirish oʻtkazish toʻgʻrisidagi buyruq, tekshiruv dasturi yoki savolnomani yuboradi Rasmiy xat olingan kundan boshlab 1 kun mobaynida 5-bosqich Umumtaʼlim muassasasi hamda tekshiruvchi organ vakillari Tekshirish natijalari toʻgʻrisidagi dalolatnomani (maʼlumotnomani) imzolaydi Tekshirish yakunlangan kuni

Umumtaʼlim muassasalari faoliyatini tekshirish tartibi toʻgʻrisida nizomga 2-ILOVA

‎‎TEKSHIRISHLARNI ROʻYXATGA OLISH ‎DAFTARI ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ____________________________________________________________________________________________‎‎ (Umumtaʼlim muassasasining toʻliq nomi)‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ ____________________________________________________________________________________________ ‎‎Umumtaʼlim muassasasi joylashgan joy (pochta manzili) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎‎‎____________________________________________________________________________________________ ‎‎(Soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ T/r‎ Tekshirishga vakolatli organning nomi yoki u tomonidan tekshirishga jalb etilgan auditorlik yoxud boshqa tashkilotning nomi Tekshiruvchining familiyasi, ismi, otasining ismi va guvohnomasi raqami Tekshirish oʻtkazish uchun asos Tekshirish turi va maqsadi Tekshirish oʻtkazish uchun belgilangan muddatlar Tekshirishni boshlash, tugatish sanasi va vaqti Tekshirishning aniq davom etgan vaqti Tekshirish jarayonida koʻrilgan choralar Umumtaʼlim muassasasi rahbarining fikri 1‎ 2‎ 3‎ 4‎ 5‎ 6‎ 7‎ 8‎ 9‎ 10‎

Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 25-apreldagi 352-son qaroriga 3-ILOVA

Maktabgacha hamda umumtaʼlim muassasalari faoliyatini tekshirish vakolatiga ega boʻlgan davlat organlari va tashkilotlari

T/r Davlat organlari nomi Tekshirish muddati 1. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi va uning voyaga yetmaganlar oʻrtasida nazoratsizlik va huquqbuzarliklar profilaktikasini amalga oshiruvchi maxsus boʻlinmalari Reja-jadval asosida 2. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining Davlat yongʻin xavfsizligi xizmati va uning hududiy boʻlinmalari 3. Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi hamda uning hududiy boshqarmalari va boʻlimlari 4. Oʻzbekiston Respublikasi Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi hamda uning tegishli hududiy boʻlinmalari 5. Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi va uning tegishli hududiy boʻlinmalari 6. Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi va uning tegishli hududiy boʻlinmalari

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2019-yil 25-aprel,

352-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 26.04.2019-y., 09/19/352/3017-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 21.05.2021-y., 09/21/320/0482-son, 20.11.2021-y., 09/21/694/1075-son; 05.04.2022-y., 09/22/153/0266-son; 06.08.2022-y., 09/22/431/0716-son; 30.01.2025-y., 09/25/48/0093-son; 03.03.2025-y., 09/25/135/0208-son)

lex.uz