📅 2019-yil 29-aprel · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2019-yil 29-aprel · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2019 йил 29 апрель · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 29 апреля 2019 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 29 April 2019 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХЕМАСИ
МЕТОДИКАСИ
ҚАЙДНОМАСИ
МЕТОДИКАСИ
ҚАЙДНОМАСИ
маълумотнома
МЕТОДИКАСИ
ҚАЙДНОМАСИ
МЕТОДИКАСИ
ҚАЙДНОМАСИ
МЕТОДИКАСИ
ҚАЙДНОМАСИ
МЕТОДИКАСИ
ҚАЙДНОМАСИ
МЕЗОНЛАРИ
ҚАЙДНОМА
НИЗОМ
СХЕМАСИ
БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти бакалавриати ва магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси божхона органлари кадрларини тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 2 ноябрдаги ПҚ-3995-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти бакалавриат ва магистратурасига жисмонан соғлом, маънавий етук ва интеллектуал салоҳиятга эга номзодларни танлаш ва ўқишга қабул қилишнинг самарали тизимини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг Божхона институти бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг Божхона институти магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Э.М. Ганиев ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси М.Б. Азимов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 29 апрелдаги 365-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти (кейинги ўринларда Институт деб аталади) бакалавриатига номзодларни танлаш ва ўқишга қабул қилиш тартибини белгилайди.
2. Институт бакалавриатига номзодларни ўқишга қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланган Бутлаш режасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси (кейинги ўринларда — Божхона қўмитаси) раисининг Институтга қабул ўринларини ажратиш тўғрисидаги буйруғига асосан амалга оширилади.
Божхона хизматига салмоқли ҳисса қўшган, хизмат жараёнида маълум бир натижаларга эришган божхона органларининг хизматдаги офицерлари ва сержантлар таркиби ходимлари фарзандларига Институтга кириш учун курсантларни қабул қилишнинг умумий сонидан икки фоизли квота ажратилади;
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашга муносиб ҳисса қўшган, хизмат ёки илмий фаолиятида юқори натижаларга эришган ички ишлар органларининг амалдаги ходимлари фарзандларига Институтга кириш учун курсантларни қабул қилишнинг умумий сонидан беш фоизли квота ажратилади.
Мамлакатнинг мудофаа қудратини мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшган, хизматдаги ҳарбий ва илмий фаолиятда маълум бир натижаларга эришган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирлик ва идораларнинг хизматдаги офицерлари, контракт бўйича хизмат қилаётган сержантлари ва оддий аскарлар таркибидаги ҳарбий хизматчиларининг фарзандлари учун Институт бакалавриатига курсантлар қабул қилишнинг умумий сонидан беш фоизли квота, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг хизматдаги ҳарбий хизматчи ва ходимларининг фарзандлари учун икки фоизли квота ажратилади.
3. Институтга ўқишга қабул қилиш қуйидаги босқичларда ташкил этилади ва ўтказилади:
дастлабки танлов;
махсус касбий танлов;
тест синовлари.
Ушбу тадбирлар мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ схема асосида амалга оширилади.
Бир босқичдан муваффақиятли ўта олмаган номзодлар кейинги босқичга қўйилмайди.
4. Институтда тасдиқланган Давлат таълим стандартлари асосида «Божхона иши» ва «Юриспруденция» (иқтисодий хавфсизликни ҳуқуқий таъминлаш) таълим йўналишлари бўйича мутахассислар тайёрланади.
5. 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб Институт бакалавриат таълим йўналишларига мос келувчи тест синовлари топшириладиган имтиҳон фанлари мажмуаси Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан тасдиқланади ҳамда тест синовлари бошланишидан камида 6 ой олдин эълон қилинади.
Шунингдек, тест синовлари ўтказиладиган мажбурий имтиҳон фанлар мажмуаси Давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича Давлат комиссияси томонидан тасдиқланади.
Тест синовлари топшириладиган имтиҳон фанлар бўйича ҳар бир тўғри жавоб учун ажратиладиган баллар миқдори Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан тасдиқланади.
6. Институтга:
умумий ўрта (ўн бир йиллик таълим), ўрта махсус (тўққиз йиллик таянч ўрта ва икки йиллик ўрта махсус таълим), бошланғич профессионал таълим (тўққиз йиллик таянч ўрта ва икки йиллик бошланғич профессионал таълим) олган, шунингдек «Таълим тўғрисидаги» Қонун кучга киргунига қадар ўрта махсус, касб-ҳунар таълими (тўққиз йиллик умумий ўрта ва уч йиллик ўрта махсус, касб-ҳунар таълими) олган;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 сентябрдаги ПҚ-4447-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низом талабларига жавоб берадиган;
ҳарбий хизматни ўтамаган ўн етти ёшдан йигирма уч ёшгача бўлган, шу жумладан ўқишга қабул қилинган йили ўн етти ёшга тўладиган ҳамда йигирма уч ёшда бўлган фуқаролар;
ўн саккиз ёшдан йигирма беш ёшгача бўлган, шу жумладан ўқишга қабул қилинган йили ўн саккиз ёшга тўладиган ҳамда йигирма беш ёшда бўлган, офицерлар таркиби ҳарбий унвонларига эга бўлмаган ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий хизматга мажбурлар танлов асосида қабул қилинади.
Номзодларнинг бўйи 165 см.дан (қиз болалар учун 160 см) паст бўлмаслиги лозим.
Божхона органларида хизматни ўташ билан боғлиқ қонун ҳужжатларида белгиланган чекловларга риоя этишни рад этган ёки махсус талабларга жавоб бермайдиган фуқаролар танлов босқичларидан четлаштирилади ва уларни Институтга қабул қилиш рад этилади.
7. Институтга ўқишга киришидан олдин номзодлар ва уларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар номзод Институтга ўқишга қабул қилингандан сўнг давлат божхона хизмати органларида мажбурий хизматни ўташ ҳақида шартнома имзолаши, шартнома шартларини бажариши, шунингдек, курсантлар сафидан чиқарилса ёки ўқишни тамомлагандан сўнг беш йил ичида хизматдан бўшатилса, шартномани муддатдан илгари бекор қилса ёки жиноят содир этиб жавобгарликка тортилса, ўқиш даврида унга сарфланган барча бюджет маблағларини қоплаши бўйича моддий жавобгарлик тўғрисида мазкур Низомнинг 2-иловасидаги шаклга мувофиқ огоҳлантирилади.
8. Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бошқармалари ва «Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплексида (кейинги ўринларда ҳудудий божхона бошқармалари деб аталади) номзодларни танлаш ва ўқишга қабул қилиш ишларини амалга ошириш мақсадида ҳудудий божхона бошқармаси бошлиқлари буйруқлари билан ишчи гуруҳлари тузилади.
Ишчи гуруҳ фаолиятига ҳудудий божхона бошқармасининг бошлиғи раҳбарлик қилади ва унинг таркибига бошқарманинг кадрлар хизмати ва бошқа бўлинмалар вакиллари, шунингдек, мутахассис психологлар киритилади.
Ишчи гуруҳини тузиш бўйича буйруқда таркиб аъзоларининг вазифалари белгилаб берилади.
9. Ишчи гуруҳлари ўз фаолиятини қабул йилининг 1 январидан 31 августига қадар амалга оширади.
10. Ҳар йили Институтга ўқишга қабул қилишни сифатли ташкил этиш мақсадида Давлат божхона қўмитаси раисининг буйруғи билан номзодларни танлаш ва ўқишга қабул қилиш бўйича Институт қабул комиссияси (кейинги ўринларда Қабул комиссияси деб аталади) тузилади ва унинг таркиби тасдиқланади.
11. Қабул комиссиясига Институт бошлиғи раҳбарлик қилади. Қабул комиссияси таркибига Божхона қўмитаси ва Институтнинг соҳавий хизмат ходимлари киритилади.
Қабул комиссияси қабул йилининг 1 январидан 31 августига қадар фаолият юритади.
12. Қабул комиссияси таркибида:
психофизиологик ўрганиш;
ёзма иш (диктант) ўтказиш;
компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологиялари бўйича билим даражасини текшириш бўйича кичик комиссиялар тузилади.
13. Қабул комиссияси раиси:
қабул комиссияси ишини ташкиллаштиради;
қабул комиссияси вазифаларини белгилайди;
кичик комиссиялар таркибини шакллантиради ва тасдиқлайди;
кичик комиссиялар фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
ўзига юклатилган вазифаларни бажариш учун ўз ваколати доирасида буйруқлар қабул қилади.
14. Институтга ўқишга кириш истагини билдирган номзодлар ўзларининг яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган жойи ёки номзод таҳсил олаётган ўқув муассасаси жойлашган ҳудудий божхона бошқармасига мазкур Низомнинг 3-иловасида келтирилган шаклдаги ариза билан, ҳарбий хизматчилар ва божхона органлари ходимлари ўз хизмат ўташ жойига мазкур Низомнинг 4-иловасида келтирилган шаклдаги билдирги билан мурожаат қиладилар.
15. Институтга ўқишга кириш учун ариза (билдирги)лар қабул йилининг 1 январидан 1 апрелига қадар қабул қилинади.
16. Институтга ўқишга кириш истагини билдирган номзодлар томонидан ҳудудий божхона бошқармаси ишчи гуруҳига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
номзоднинг аризаси (билдирги);
номзод яқин қариндошларининг туғилганлик ҳақида гувоҳномаси, вафот этганлар бўлса, уларнинг ўлим ҳақида гувоҳномаси нусхалари;
номзоднинг таржимаи ҳоли;
анкета — сўровнома;
номзоднинг ўқиш ва иш (агар ўқиётган ёки ишлаётган бўлса) жойидан тавсифнома;
ҳарбий хизматга чақирилувчининг қайд этилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси ёки ҳарбий гувоҳномаси нусхаси;
номзод ота-онасининг Институтга ўқишга киришга розилик хати.
Номзоднинг айрим ҳужжатларига аниқлик киритиш мақсадида, номзод ёки мутасадди ташкилотлардан қўшимча ҳужжат ва маълумотлар олиниши мумкин.
Қуйидаги ҳужжатлар тегишли ҳудудий божхона бошқармаси ишчи гуруҳи томонидан тегишли давлат органлари ва ташкилотлардан мустақил равишда, шу жумладан «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олинади:
номзоднинг паспорт нусхаси;
номзоднинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси нусхаси, туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома алмаштирилган ёхуд фамилияси, исми, отасининг исми ва бошқа маълумотлар ўзгартирилган бўлса, бу ҳақда ФҲДЁ органининг маълумотномаси;
номзод яқин қариндошларининг паспорти, туғилганлик ҳақида гувоҳномаси, никоҳ тузилганлиги ҳақида гувоҳномаси, никоҳдан ажралганлик ҳақида гувоҳномаси,
номзоднинг умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси (академик лицей, касб-ҳунар коллежи)ни тугатганлиги ҳақидаги ҳужжатнинг асл нусхаси;
номзоднинг меҳнат дафтарчасидан белгиланган тартибда тасдиқланган кўчирма (агар мавжуд бўлса).
17. Институтга ўқишга кириш истагини билдирган божхона органлари ходимлари томонидан мазкур низомнинг 16-банди иккинчи — еттинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳужжатлар тақдим этилади.
18. Тегишли шакл бўйича рухсатномани келишиш учун зарур бўлган материаллар белгиланган тартибда расмийлаштирилади.
19. Ҳудудий божхона бошқармалари мазкур Низомда назарда тутилган дастлабки танлов тадбирларини, Институт махсус касбий танлов тадбирлари бўйича вазифаларни бажаришга масъулдир. Бунда ҳудудий божхона бошқармалари бошлиқлари ва Институт бошлиғи номзодларни танлаш ва ўқишга қабул қилиш бўйича вазифаларни, уларни бажариш муддатлари ва масъул ижрочиларни кўрсатган ҳолда тегишли қабул йили учун чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиб, тасдиқлаши ҳамда унинг ижросини назорат қилиб боришлари лозим.
2-боб. Дастлабки танловни ташкил этиш ва ўтказиш
20. Дастлабки танлов тарғибот ишларидан бошланади.
Давлат божхона қўмитаси марказий аппарати, ҳудудий бошқармалар ва Институт томонидан ёшларга божхона органларида хизмат қилишнинг моҳиятини ва унга қўйиладиган талабларни очиб бериш, уларда божхона органи ходими касбини онгли равишда танлашни шакллантириш, муайян таълим мутахассислигини танлашда ёрдам бериш мақсадида тарғибот ишлари олиб борилади.
21. Дастлабки танлов қуйидаги тадбирларни ўз ичига олади:
ҳужжатларни тўплаш ва ўрганиш;
якка тартибда суҳбатлашиш;
индивидуал-психологик ўрганиш;
умум жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш;
тиббий кўрикдан ўтказиш.
22. Дастлабки танлов тадбирлари ҳудудий божхона бошқармалари ишчи гуруҳлари томонидан қабул йилининг 1 январидан 1 майга қадар ўтказилади.
23. Дастлабки танлов:
фуқаро ёшлар учун яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган жойдаги ҳудудий божхона бошқармаси (номзод таҳсил олаётган ўқув муассасаси жойлашган ҳудуд)да;
ҳарбий хизматчилар ва божхона органлари ходимлари учун хизмат қилиш жойидаги ҳарбий қисмларда (муассасаларда), тегишли ҳудудий божхона бошқармаларида ўтказилади.
24. Дастлабки танлов тадбирларида иштирок этадиган номзодларнинг сони чекланмайди.
25. Номзодларнинг ҳужжатларини тўплаш ва уларнинг ушбу Низом талабларига мослигини ўрганиш дастлабки танлов якунлангунга қадар амалга оширилади.
Ушбу низомнинг 16 ва 38-бандларида назарда тутилган ҳужжатларнинг ҳаққонийлигига, шунингдек, тўлиқ ва сифатли жамланган ҳолда Қабул комиссиясига ўз вақтида етказилишига ҳудудий бошқарма бошлиқлари бевосита масъулдир.
26. Якка тартибдаги суҳбат фуқаролар билан ҳудудий божхона бошқарма бошлиқлари томонидан, ҳарбий хизматчилар билан ҳарбий қисмлар (муассасалар) ёки бўлинмалар командирларининг тавсиясига кўра ҳудудий божхона бошқарма бошлиқлари томонидан, божхона органлари ходимлари билан тегишли ҳудудий божхона бошқарма бошлиқлари томонидан ўтказилади. Бунда якка тартибдаги суҳбат номзод ариза (билдирги) билан мурожаат қилган кундан бошлаб 10 кун ичида ўтказилади. Якка тартибдаги суҳбат натижаси бўйича мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шаклда якка тартибдаги суҳбат варақаси тўлдирилади.
27. Индивидуал-психологик ўрганиш номзодлар билан якка тартибда суҳбат ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ичида ҳудудий божхона бошқармаларнинг ишчи гуруҳи таркибига киритилган психологлар томонидан уларни психологик тест синовидан ўтказиш йўли билан мазкур Низомнинг 6-иловасида келтирилган методикага мувофиқ ўтказилади.
28. Психологик тест синови натижалари бўйича қуйидаги хулосалардан бири чиқарилади:
Институтга ўқишга кириш учун тавсия этилади;
Институтга ўқишга кириш учун тавсия этилмайди.
29. Психологик тест синови натижалари бўйича Институтга ўқишга кириш учун тавсия этилмаган номзодлар дастлабки танлашнинг кейинги тадбирларига қўйилмайди. Бунда номзоднинг ҳужжатларини тўплаш ва ўрганиш ишлари тўхтатилади.
30. Номзодларнинг умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш ҳудудий божхона бошқармалари ишчи гуруҳи таркибига киритилган мутахассислар томонидан индивидуал-психологик ўрганиш ўтказилгандан кейин 15 кун ичида мазкур Низомнинг 7-иловасида келтирилган методикага мувофиқ ўтказилади.
31. Номзодларнинг умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолашдан олдин уларнинг соғлиғи ҳолати тўғрисида тиббиёт муассасасининг маълумотномасини, ҳарбий хизматчилар ва божхона органлари ходимлари эса, ўзларига тиббий хизмат кўрсатувчи тиббиёт муассасасининг маълумотномасини тақдим этади.
32. Умумжисмоний тайёргарлик даражаси бўйича белгиланган талабларга жавоб бермаган номзодлар дастлабки танловнинг кейинги тадбирларига қўйилмайди. Бунда номзоднинг ҳужжатларини тўплаш ва ўрганиш ишлари тўхтатилади.
33. Умумжисмоний тайёргарлик бўйича синовлардан муваффақиятли ўтган номзодларга улар мазкур Низомнинг 16-бандида назарда тутилган зарур ҳужжатларни тўлиқ топширганларидан сўнг, тиббий кўрикдан ўтиш учун йўлланма берилади.
34. Номзодларни тиббий кўрикдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 декабрдаги ПҚ-4076-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомга (кейинги ўринларда Тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низом деб аталади) мувофиқ махсус ташкил этиладиган тиббий комиссияси томонидан амалга оширилади.
35. Тиббий кўрикдан ўтказиш натижалари бўйича соғлиғига кўра номзоднинг Институтда ўқишга яроқлилиги даражаси тўғрисида хулоса чиқарилади. Мазкур хулоса номзоднинг шахсий ҳужжатлари йиғма жилдига қўшиб қўйилади.
36. Соғлиғининг ҳолатига кўра Институтда ўқишга яроқсиз деб ҳисобланган номзодлар махсус касбий танловга қўйилмайди.
37. Дастлабки танловдан муваффақиятли ўтган ҳамда шахсий ҳужжатлари йиғмажилди тўлиқ расмийлаштирилган номзодларни ўқишга юбориш тўғрисида мазкур Низомнинг 8-иловасига мувофиқ шаклда хулоса қабул қилинади. Мазкур хулоса номзоднинг шахсий ҳужжатлари йиғма жилдига тикилади.
38. Номзодларнинг шахсий ҳужжатлари йиғма жилдлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг (кейинги ўринларда — Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги) қабул жараёни бўйича «Абитур» базасини шакллантириш мақсадида, ҳудудий божхона бошқармалари ишчи гуруҳлари дастлабки танловдан муваффақиятли ўтган номзодларнинг маълумоти тўғрисида (11-синф негизидаги умумий ўрта таълим, ўрта махсус ва касб-ҳунар (бошланғич профессионал) таълим) ҳужжатларининг асли, ўқишга имтиёзли кириш учун ҳарбий қисмлардан берилган тавсияноманинг асли (ҳарбий гувоҳномаси билан бирга), мазкур Низомнинг 57-бандида назарда тутилган чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги сертификатининг асли ҳамда мазкур Низомнинг 9-иловасида келтирилган маълумотни тўлдириб, уларнинг нусхаси ва ушбу Низомнинг 2-иловасида келтирилган аризалар нусхаси билан биргаликда Қабул комиссиясига қабул йилининг 20 май кунига қадар етказишлари лозим.
Қабул йилида 11-синф негизидаги умумий ўрта, ўрта махсус, бошланғич профессионал таълим муассасаларини тамомлаган номзодларнинг маълумоти тўғрисидаги ҳужжатлар аслини қабул йилининг 25 июнь кунига қадар Қабул комиссиясига етказишлари лозим.
Тест синовларига тавсия этилган номзодлар, шунингдек, уларнинг мазкур Низомнинг 4-бобида назарда тутилган имтиёзлари (агарда мавжуд бўлса) ҳақидаги маълумотлар қабул йилининг 1 июлига қадар Қабул комиссияси томонидан Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг махсус онлайн дастурига киритилади.
3-боб. Махсус касбий танловни ўтказиш
39. Қабул комиссияси томонидан қабул йилининг 20 майига қадар Давлат божхона қўмитаси билан келишилган ҳолда махсус касбий танлов тадбирларини ўтказиш муддатлари белгиланган режа-жадвал ишлаб чиқилиб ҳудудий божхона бошқармаларга юборилади.
40. Ҳудудий божхона бошқармалар ишчи гуруҳлари режа-жадвалга мувофиқ номзодларни махсус касбий танлов тадбирларини ўтказиш муддатлари билан таништиради, уларнинг белгиланган муддатларда Институтга ҳужжатлари тўлиқ ҳолда етиб келишларини таъминлайди.
41. Ҳудудий божхона бошқармалари бошлиқлари номзодларни Институтда ўтказиладиган махсус касбий танлов тадбирларига кадрлар хизматининг масъул ходимлар раҳбарлигида етиб келишларини таъминлайди.
42. Махсус касбий танлов қабул йилининг 25 июнига қадар Институтда ўтказилади.
43. Махсус касбий танлов қуйидаги тадбирларни ўз ичига олади:
психофизиологик ўрганиш;
тиббий кўрикдан ўтказиш;
ёзма иш (диктант);
компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологиялари бўйича билим даражасини текшириш;
якка тартибдаги якуний суҳбат.
44. Қабул комиссияси дастлабки танловдан муваффақиятли ўтган номзодларнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдларини рўйхатга олади ва махсус касбий танлов жараёнига тайёргарлик кўради.
45. Психофизиологик ўрганиш мазкур Низомнинг 10-иловасида келтирилган методикага мувофиқ қабул комиссияси таркибидаги психофизиологик ўрганиш бўйича кичик комиссия мутахассислари томонидан ўтказилади.
46. Тиббий кўрикдан ўтказиш юқори малакали тиббиёт мутахассисларидан махсус шакллантириладиган ҳарбий-тиббий комиссияси томонидан ўтказилади.
Номзодларни тиббий кўрикдан ўтказиш Тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомга мувофиқ ўтказилади.
47. Тиббий кўрикдан ўтказиш натижалари бўйича соғлиғининг ҳолатига кўра номзоднинг Институтда ўқишга яроқлилиги даражаси тўғрисида хулоса чиқарилади.
48. Соғлиғининг ҳолатига кўра Институтда ўқишга яроқсиз деб ҳисобланган номзодлар махсус касбий танловнинг кейинги тадбирларига қўйилмайди.
49. Ёзма иш номзодга диктант (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тилларида) ёздириш орқали Институт қабул комиссияси таркибидаги ёзма иш (диктант) ўтказиш бўйича кичик комиссия томонидан мазкур Низомнинг 11-иловасида келтирилган методикага мувофиқ ўтказилади. Бунда ёзма иш (диктант) ўтказиш бўйича кичик комиссия таркибига олий, умумий ўрта ва ўрта махсус ҳамда профессионал таълим муассасалари мутахассислари келишув асосида жалб қилиниши мумкин.
50. Номзоднинг компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологиялари бўйича билим даражасини текшириш мазкур йўналиш бўйича тузилган кичик комиссия томонидан ушбу Низомнинг 12-иловасида келтирилган методикага мувофиқ амалга оширилади.
51. Якка тартибдаги якуний суҳбат мазкур Низомнинг 13-иловасида келтирилган методика асосида номзодларнинг психофизиологик ўрганиш натижалари, ёзма иш (диктант) натижалари, компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологиялари бўйича билим даражасини текшириш натижаларини ҳисобга олинган ҳолда ўтказилади.
52. Якка тартибдаги якуний суҳбат қабул йилининг 25 июнига қадар коллегиал принцип бўйича, Қабул комиссияси томонидан ўтказилади.
53. Якка тартибдаги якуний суҳбат натижалари бўйича номзодни Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан ўтказиладиган тест синовларини топширишга қўйиш тўғрисида узил-кесил қарор қабул қилинади.
54. Институтга ўқишга кириш истагини билдирган номзодлар учун тест синовларини ўтказиш тартиби Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан белгиланади.
Тест синовлари Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан қабул йилининг 5 июль куни катта сиғимдаги биноларда ўтказилади.
Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги тест синовлари ўтказиладиган тегишли жойларни шахсни идентификациялаш воситалари (видеофиксация ва бармоқ изларини текширувчи воситалар) видеокузатув, мобиль алоқа тўлқинини тўсувчи қурилмалар билан таъминлайди, ўтказилган тест синовлари жараёни бўйича видео ёзувларни сақлайди ва уларни тест синовлари ўтказилган куннинг эртасига Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигига топширади.
55. Божхона қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, божхона органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан қуйидаги харажатлар қопланади:
тест синовлари ўтказиладиган кунда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги вакиллари, бино раҳбарлари ва гуруҳ назоратчиларининг меҳнатига ҳақ тўлаш;
тест синовларини ўтказиш жараёнида номзодлар, Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги вакиллари, бино раҳбарлари ва гуруҳ назоратчиларини етарли миқдорда ичимлик суви, ҳаворанг пастали шарикли ручкалар билан таъминлаш учун маблағлар;
ёзма иш (диктант) ўтказиш бўйича кичик комиссия таркибига келишув асосида жалб қилинган таълим муассасалари мутахассислари меҳнатига соатбай ҳақ тўлаш.
56. Умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал таълим муассасаларида бошқа чет тили (турк, араб, форс, дари, ҳинд, урду, хитой, корейс, уйғур, япон тиллари) топшириладиган кўп балли тизим бўйича имтиҳонлар ўрнига тест синовлари ўтказилади.
Бунда юқорида қайд этилмаган чет тилларда имтиҳон топшириш истагини билдирган номзодлар учун Ягона кўп балли имтиҳон тизими бўйича чет тилидан ўтказилган имтиҳон мазкур Низомнинг 14-иловасида назарда тутилган мезонларга асосан баҳоланади.
Ягона кўп балли имтиҳон тизими бўйича чет тилидан имтиҳон топширган номзодлар Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан ўтказиладиган тест синовларида чет тили фанидан тест синовларидан озод этиладилар.
Ягона кўп балли имтиҳон тизими бўйича чет тилидан имтиҳон топширган номзодларнинг тўплаган баллари ҳақидаги маълумот қабул йилининг 1 июлига қадар Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигига тақдим этилади.
4-боб. Номзодларга бериладиган имтиёзлар
57. 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб миллий ёки халқаро сертификатнинг қуйидаги даражаларининг бирига эга бўлган номзодларга чет тили фанидан белгиланган максимал балл берилади ҳамда улар ушбу фан бўйича тест синовидан озод этиладилар:
инглиз тили учун — миллий сертификат ёки International English Language Testing System (IELTS 5,5), Test of English as a Foreign Language (TOEFL IBT 72), Cambridge Assessment English FCE халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;
япон тили учун — миллий сертификат ёки Japanese Language Proficiency Test (JLPT № 2) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;
немис тили учун — миллий сертификат ёки Goethe-Zertifikat, Deutsches Sprachdiplom (DSD), Test Deutsch als Fremdsprache (Test DAF) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;
француз тили учун — миллий сертификат ёки Diplôme dʼEtudes en Langue Française (DELF), Test de Connaissance du Française (TCF4) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;
бошқа тиллар учун — миллий сертификат ёки халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари В2 ва ундан юқори.
58. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларга имтиёзлар тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2012 йил 31 майдаги ПҚ-1765-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган ва ҳарбий қисмлар қўмондонлигининг тегишли тавсияномаларига эга бўлган номзодларга Институт бакалавриатига ўқишга имтиёзли кириш учун тест синови натижалари бўйича ўзлари тўплаган баллнинг 50 фоизи миқдорида балл қўшиш шаклида имтиёз берилади.
59. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўсмирларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва давлат хизмати учун кадрлар захирасини тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 28 июндаги ПҚ-4375-сон қарорига мувофиқ «Темурбеклар мактаби» битирувчиларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий мусиқа академик лицейини ташкил этиш тўғрисида» 2022 йил 16 февралдаги ПҚ-129-сон қарорига мувофиқ Ҳарбий мусиқа академик лицейи битирувчиларига Институтга ўқишга киришда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларида ўзлари тўплаган балларнинг 30 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклида имтиёз берилади.
60. Агар номзод бир вақтнинг ўзида ушбу Низомнинг 58 ва 59-бандларида кўрсатилган имтиёзларга эга бўлса, улар томонидан тўпланган баллар йиғиндисига имтиёзлар бўйича энг юқори балл қўшилади.
61. Бакалавриатга қабул қилиш жараёнида номзодларга имтиёзларни қўллашда Институт олий ҳарбий ҳамда ҳарбийлаштирилган таълим муассасаси деб қаралади.
Хизмат мажбуриятини бажариш чоғида ҳалок бўлган, шунингдек, хизмат мажбуриятини бажаришда олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган божхона органлари ходимларининг фарзандлари Божхона қўмитаси раисининг тавсияномаси асосида қабул квотасидан ташқари дастлабки ва махсус касбий танлов натижаларига мувофиқ, Институт бакалавриатига ўқишга қабул қилинадилар.
Божхона қўмитаси раисининг тавсияномасига эга бўлган божхона органларининг хизматдаги офицерлари ва сержантлар таркиби ходимларининг фарзандларига Институтга белгиланган умумий қабул ўринлари доирасида икки фоизли квота ажратилади ва дастлабки ва махсус касбий танлов натижалари асосида қабул қилинади.
Ҳарбий хизмат мажбуриятларини (хизмат мажбуриятларини) бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳамда ҳарбий хизмат мажбуриятларини (хизмат мажбуриятларини) бажариш чоғида ярадорлик, контузия, шикаст олиш ёки касалликлар оқибатида ногиронлиги бўлган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирликлар ва идораларнинг офицер, сержант ва оддий аскарлар таркибига мансуб бўлган контракт бўйича ҳарбий хизматчиларининг (Миллий гвардия ходимларининг) ҳамда хизмат мажбуриятини бажариш чоғида ҳалок бўлган, шунингдек, хизмат мажбуриятини бажаришда олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган божхона органлари ходимларининг фарзандлари тегишли вазирлик ва идораларнинг тавсияномаси асосида Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан ўтказиладиган тест синовларисиз, белгиланган қабул квоталаридан ташқари Институт бакалавриатига ўқишга қабул қилинадилар.
Терроризм ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногиронлиги бўлган ички ишлар органлари ходимларининг фарзандлари дастлабки ва махсус касбий танлов натижалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг тақдимномаси асосида Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан ўтказиладиган тест синовларисиз қабул квоталаридан ташқари Институт бакалавриатига ўқишга қабул қилинадилар.
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашга муносиб ҳисса қўшган, хизмат ёки илмий фаолиятида юқори натижаларга эришган ички ишлар органларининг амалдаги ходимларининг фарзандлари ажратилган беш фоизли квоталар доирасида дастлабки ва махсус касбий танлов натижалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг тақдимномаси асосида Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан ўтказиладиган тест синовларисиз қабул қилинадилар.
Ички ишлар ва божхона органлари амалдаги ходимларининг фарзандларини ажратилган беш ва икки фоизли квоталар доирасида Институтга қабул қилишда ўринлар махсус касбий танлов натижалари бўйича тўпланган баллардан келиб чиқиб, кетма-кетлик тартибида тақсимланади.
Махсус касбий танлов натижалари тенг бўлган ҳамда ажратилган беш ва икки фоизли қабул квоталари бўйича охирги ўринни эгаллашга даъвогарлар орасида касбий танлов босқичининг якка тартибдаги якуний суҳбат тадбирида энг юқори натижага эга бўлган номзод мазкур имтиёзли ўринга ўқишга қабул қилинади.
Ажратилган беш ва икки фоизли қабул квоталарига қабул қилинмаган номзодлар махсус касбий танлов натижалари бўйича тўплаган баллари билан умумий тартибда танловда иштирок этадилар.
Институтга номзодлар қабули учун умумий ўринлар сони таркибида имтиёзли квоталар доирасида вазирлик ва идораларга ажратиладиган ўринлар сонини белгилашда ўрта арифметик ҳисоблашдан фойдаланилади ва қуйидагиларга амал қилинади:
бутун рақамдан кейинги рақамлар 0,5 — 0,99 оралиғини ташкил этса, яхлитланган ҳолда 1 та қўшимча ўрин ажратилади;
бутун рақамдан кейинги рақамлар 0,01 — 0,49 оралиғини ташкил этса, яхлитланган ҳолда қўшимча ўрин ажратилмайди.
62. Номзодлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 майдаги «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбийлари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ПҚ-3726-сон қарорига асосан имтиёз берувчи тавсияномага эга бўлсалар, уни қабул йилининг 20 июнигача Қабул комиссиясига тақдим этишлари шарт.
63. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистоннинг ўқувчи ёшларини рағбатлантириш чоралари тўғрисида» 1993 йил 5 февралдаги ПФ-555-сон Фармонига , Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 13 октябрдаги 226-сон қарори билан тасдиқланган Халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари, мусобақалари ғолиблари бўлган махсус мактаблар, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактаблари ўқувчиларини тақдирлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ дастлабки ва махсус касбий танлов натижалари асосида халқаро ва республика олимпиадалари ғолиблари, «Мард ўғлон» давлат мукофоти соҳиблари Қабул комиссиясининг қарорига кўра, Институтга Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан ўтказиладиган тест синовларисиз белгиланган қабул квоталари ичида Институт бакалавриатига ўқишга қабул қилинадилар.
Халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари, мусобақаларининг Институтга танловдан ташқари ўқишга қабул қилишга тавсия этилган ғолиблари рўйхати Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан тасдиқланади.
64. Қонунчиликда белгиланган тартибда номзодларга берилган тавсияномалар рўйхати мазкур тавсияномаларни берган вазирлик ва идоралар томонидан Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига киритилади.
Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссияси вазирликлар ва идораларнинг тавсияномалари асосида қабул йилининг 4 июлигача улар бўйича алоҳида қарор қабул қилади.
5-боб. Институт бакалавриатига ўқишга қабул қилиш
65. Институт бакалавриатига ўқишга қабул қилиш ушбу Низомга мувофиқ амалга оширилади.
66. Қабул комиссияси қабул йилининг 10 июлигача номзодларни ўқишга қабул қилиш масаласини кўриб чиқади ва мазкур Низомнинг 15-иловасига мувофиқ шаклдаги баённомани расмийлаштиради. Баённома номзодларни Институтга ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқларни расмийлаштириш учун асос ҳисобланади.
67. Институтга ўқишга қабул қилиш жараёнида Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан ўтказилган тест синовлари натижаларига кўра, квота бўйича белгиланган рўйхатда охирги ўринда турувчи номзоднинг тўплаган жами бали билан ундан кейинги ўринда турувчи номзодларнинг тўплаган баллари бир хил бўлса, уларнинг барчаси ўқишга қабул қилинадилар.
Имтиёзга эга амалдаги ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларига ажратилган беш фоизли квота ва Миллий гвардиянинг хизматдаги ҳарбий хизматчи ва ходимлари фарзандларига икки фоизли квота бўйича ажратилган ўринларга номзодлар вазирлик ва идоралар кесимида танловда иштирок этадилар ҳамда ўринлар Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан ўтказилган тест синовлари натижасига кўра тўпланган баллардан келиб чиққан ҳолда навбатдаги кетма-кетлик тартибига мувофиқ тақсимланади.
Вазирлик ва идоралар кесимида имтиёзга эга амалдаги ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларига ажратилган беш фоизли квота ва Миллий гвардиянинг ҳизматдаги ҳарбий хизматчи ва ходимларининг фарзандларига ажратилган икки фоизли квота бўйича охирги ўринда турувчи номзоднинг тест синовларида тўплаган жами бали билан ундан кейинги ўринларда турувчи номзоднинг тўплаган баллари бир хил бўлган тақдирда улар орасидан таълим йўналиши фанлари бўйича энг кўп балл тўплагани ўқишга қабул қилинади.
68. Институт бакалавриатига қабул қилинган ҳар бир номзод учун якка тартибдаги якуний суҳбат ўтказиш методикаси иловасида келтирилган қайднома (махсус касбий танлов натижалари қайдномаси) асосида мазкур низомнинг 16-иловасига мувофиқ шаклдаги қайднома тўлдирилади ва унинг шахсий ҳужжатлари йиғмажилдларига қўшиб қўйилади.
69. Институтга ўқишга қабул қилинган ҳарбий хизматчилар ва божхона органлари ходимларига ўз хизмат ўташ жойларига тақдим этиш учун уларнинг ўқишга қабул қилинганлиги бўйича буйруқдан кўчирма берилади.
70. Тест синовлари натижаси бўйича берилган апелляция шикоятлари Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
7-боб. Якунловчи қоидалар
71. Қабул комиссияси номзодлар белгиланган қоидаларга риоя қилмаган тақдирда уларни ўқишга қабул қилиш бўйича танлашнинг исталган босқичида четлатиш ҳуқуқига эга.
72. Номзодлар махсус касбий танлов пайтида Институт ҳудудига уяли телефонлар ва бошқа алоқа воситаларини олиб кириши ва фойдаланиши қатъий ман этилади.
Номзод томонидан синовларга микрокалькуляторлар, луғат, жадваллар, китоблар, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар олиб кирилиши, синовлар пайтида бир-бирига ёрдам бериши, бировнинг ўрнига кириши, синов ўтказиш тартибини бузиш деб ҳисобланиб, бу ҳақда тегишли далолатнома тузилади ва махсус касбий танловдан четлаштирилади.
73. Дастлабки танлов натижаларидан норози бўлган номзодлар, натижалар эълон қилинган кундан эътиборан бир иш куни ичида ҳудудий божхона бошқармаси бошлиғининг тегишли буйруғига асосан тузилган апелляция комиссиясига шикоят билан мурожаат қилишлари мумкин.
Апелляция комиссияси келиб тушган ариза ва шикоятларни уч иш куни ичида мурожаат қилган номзод иштирокида кўриб чиқади.
74. Махсус касбий танлов бошланишидан олдин психофизиологик ўрганиш, ёзма иш (диктант), компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологиялари бўйича билим даражасини текшириш, ягона кўп балли имтиҳон тизими бўйича чет тилларини ўзлаштирганлик даражасини баҳолаш ва якка тартибдаги якуний суҳбат натижалари юзасидан номзодларнинг ариза ва шикоятларини кўриб чиқиш учун Қабул комиссияси раисининг буйруғига асосан Апелляция комиссияси ташкил этилади.
75. Апелляция комиссиясига ариза ва шикоятлар психофизиологик ўрганиш, ёзма иш (диктант), компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологиялари бўйича билим даражасини текшириш, ягона кўп балли имтиҳон тизими бўйича чет тилларини ўзлаштирганлик даражасини баҳолаш ва якка тартибдаги якуний суҳбат натижалари эълон қилинган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида тақдим этилиши мумкин.
76. Апелляция комиссияси тақдим этилган ариза ва шикоятларни улар тушган кундан бошлаб уч иш кунидан ошмаган муддатда мурожаат қилган номзод иштирокида кўриб чиқади.
Апелляция комиссияси қарори устидан белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.
77. Институтга ўқишга кирмаган номзодларнинг шахсий ҳужжатлари йиғмажилдлари тест синовлари натижалари эълон қилинган кундан эътиборан 10 кун ичида тегишли ҳудудий божхона бошқармаларга қайтариб юборилади.
78. Номзодни ўқишга қабул қилиш учун асос бўлган ҳужжатлар Институтда сақланади.
79. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитасининг Божхона институти бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитасининг Божхона институти бакалавриатига танлаш ва ўқишга қабул қилиш тадбирларини амалга ошириш
Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитасининг Божхона институти бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
ТИЛХАТ Мен, _________________________________________________________________________________ (Ф.И.Ш.) Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитасининг Божхона институтига ўқишга қабул қилинсам, давлат божхона хизмати органларида мажбурий хизматни ўташ ҳақида шартнома имзолаш, шартнома шартларини бажариш, шунингдек курсантлар сафидан чиқарилсам ёки ўқишни тамомлаганимдан сўнг беш йил ичида интизомий жазо чораси сифатида хизматдан бўшатилсам, шартномани муддатидан илгари бекор қилсам ёки жиноят содир этиб жавобгарликка тортилсам, ўқиш даврида менга сарфланган барча маблағларни қоплаш бўйича моддий жавобгарлигим тўғрисида огоҳлантирилдим. ____________________ ____________________ (Имзо) (Ф.И.Ш.) 20___ йил «____» ___________ Биз, __________________________________________________________________________________ (Ф.И.Ш.) Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитасининг Божхона институтига ўқишга киришга номзоднинг ота-онаси (фарзандликка олувчи ва васийи), фарзандимиз ______________________________________________________________________ (Ф.И.Ш.) ўқишга қабул қилинса, давлат божхона хизмати органларида мажбурий хизматни ўташ ҳақида шартнома имзолаш, шартнома шартларини бажариш, шунингдек курсантлар сафидан чиқарилса ёки ўқишни тамомлаганидан сўнг беш йил ичида интизомий жазо чораси сифатида хизматдан бўшатилса, шартномани муддатидан илгари бекор қилса ёки жиноят содир этиб жавобгарликка тортилса, ўқиш даврида унга сарфланган барча маблағларни қоплаш бўйича моддий жавобгарлигимиз тўғрисида огоҳлантирилдик. ____________________ ____________________ (имзо) (Ф.И.Ш.) ____________________ ____________________ (имзо) (Ф.И.Ш.) 20___ йил «____» ____________
Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитасининг Божхона институти бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
________________________________ га (ҳудудий божхона бошқармаси бошлиғининг Ф.И.Ш.) ________________________________________ да (номзоднинг яшаш жойи) яшовчи_________________________________ дан (номзоднинг Ф.И.Ш.) АРИЗА Менга Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитасининг Божхона институтига Божхона институтига ўқишга кириш учун ҳужжатларимни расмийлаштиришга рухсат беришингизни сўрайман. Божхона органларида хизматни ўташ тартиби ва моддий таъминоти билан таништирилдим. Танловда ______________________________________________ мутахассислиги бўйича иштирок этаман. Тест синовларини _______________________________________________________ тилида топшираман. (ўзбек, қорақалпоқ, рус) Чет тилидан тест синовларини (имтиҳонни)________________________________тили бўйича топшираман. Хизмат заруратига кўра лозим топилган жойда хизмат қилишга тайёрман. Хизмат бўйича менга маълум бўлган давлат, ҳарбий ва хизматга оид маълумотларни сир сақлашга ваъда бераман. Оиламда ўзгаришлар бўлганда ҳамда яқин қариндошларимдан бирортаси жиноий жавобгарликка тортилган тақдирда, белгиланган муддатда бошлиқларимга ва шахсий таркиб билан ишлаш хизматига ёзма равишда хабар бераман. ____________________ ____________________ (Имзо) (Ф.И.Ш.) 20___ йил «____» _____________
Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитасининг Божхона институти бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
_________________________________ га (ҳудудий божхона бошқармаси бошлиғининг унвони ва Ф.И.Ш.) БИЛДИРГИ Менга Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитасининг Божхона институтига ўқишга кириш учун ҳужжатларимни расмийлаштиришга рухсат беришингизни сўрайман. Танловда ______________________________________________ мутахассислиги бўйича иштирок этаман. Тест синовларини _______________________________________________________ тилида топшираман. (ўзбек, қорақалпоқ, рус) Чет тилидан тест синовларини (имтиҳонни)________________________________ тили бўйича топшираман. ____________________ ___________________________ (имзо) (лавозими, унвони ва Ф.И.Ш.) 20___ йил «____» _____________
Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитасининг Божхона институти бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
Якка тартибдаги суҳбат ВАРАҚАСИ Номзоднинг Ф.И.Ш:_____________________________________________________________________ Номзоднинг оилавий аҳволи: ______________________________________________________________ Номзоднинг ота-онаси, яқин қариндошларининг ҳарбий хизматга муносабати: ______________________________________________________________________ ______________________________________________________________________ Божхоначи касбини танлашининг сабаблари ва асослари: _________________________________________ ______________________________________________________________________ Номзоднинг таълим муассасасидаги фанларни ўзлаштириш даражаси: ______________________________ Номзоднинг хорижий тилни эгаллаганлик даражаси:_____________________________________________ Номзод ҳақидаги қўшимча маълумотлар: ____________________________________________________ ______________________________________________________________________ Божхона институтига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида номзодга батафсил тушунчалар берилди. _________________________________ _____________ (якка тартибдаги суҳбат ўтказган шахснинг унвони, лавозими ва Ф.И.Ш.) (имзо) 20___ йил «____» _____________
Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитасининг Божхона институти бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА
Индивидуал-психологик ўрганиш
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Методика номзодларни индивидуал-психологик ўрганиш мақсадида психологик тест синовларини ўтказиш тартибини белгилайди.
2. Дастлаб номзодларга индивидуал-психологик ўрганишни ўтказиш тартиби ҳудудий бошқармаларнинг ишчи гуруҳи таркибига кирган мутахассислар томонидан тушунтирилади ҳамда уларга тегишли йўл-йўриқлар берилади.
Номзодларни индивидуал-психологик ўрганиш тадбирини компьютер технологияларига асосланган махсус автоматлаштирилган дастур ёрдамида ҳам ўтказиш мумкин.
3. Психологик тестлар, уларнинг жавоблари, жавоблар бланклари ҳар йили тегишли қабул йили учун Қабул комиссияси томонидан ишлаб чиқилади.
4. Психологик тестлар, уларнинг жавоблари, жавоблар бланклари ҳудудий божхона бошқармаси Кадрлар хизмати бошлиғининг сейфида сақланади ва у тестларнинг ошкор бўлиб кетмаслиги учун шахсан жавобгар ҳисобланади.
2-боб. Индивидуал-психологик ўрганишни ўтказиш
5. Номзодларни индивидуал-психологик ўрганиш якка тартибда ёки гуруҳ бўлиб ўтказилиши мумкин.
6. Номзодларни индивидуал-психологик ўрганиш гуруҳ бўлиб ўтказилганда, хонада номзодлар 20 нафардан ортиқ бўлмаслиги зарур.
7. Номзодларни индивидуал-психологик ўрганиш давомида уларга олтита вазифа бўйича бир юз ўнта психологик тест берилади.
8. Психологик тестлар номзодларнинг қуйидаги индивидуал-психологик хусусиятларини аниқлашга йўналтирилади:
ақл заковати, умумий интеллектуал салоҳияти ва хотираси;
мантиқий фикрлаши, зийраклиги, тафаккурларининг ривожланганлик даражаси, фикрлаш тезлиги ва таҳлил қилиш қобилиятлари;
шахсига хос индивидуал хусусиятлари, киришимлилиги, психологик турғунлиги, самимийлиги;
божхоначи касбини танлашдан мақсади ва бу мақсаднинг барқарорлиги.
9. Биринчи, иккинчи, учинчи ва тўртинчи вазифалар — ўнтадан савол (жами қирқта), бешинчи вазифанинг тўртта шкаласи — ўн тўрттадан савол (жами эллик олтита), олтинчи вазифа — ўн тўртта саволдан иборат бўлади. Бунда ҳар бир тўғри жавобга бир балл қўйилади.
10. Психологик тест бошлангунга қадар номзоднинг соғлиғи суриштирилади. Ўзини ёмон ҳис қилаётганидан шикоят қилган номзодлар индивидуал-психологик ўрганиш жараёнига қўйилмайди. Бундай ҳолатда номзод учун далолатнома тузилади ва унга кейинги индивидуал-психологик ўрганишдан ўтиш учун қайта рухсат берилади.
11. Жавоблар варақасининг тўғри тўлдирилиши учун номзод шахсан жавобгар. Жавоблар варақасидаги тегишли катакчаларни нотўғри белгилаган номзоднинг эътирозлари кўриб чиқилмайди.
12. Психологик тест синовлари ўтказиладиган хонага микрокалькулятор, луғат, жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари олиб кириш ва улардан фойдаланиш тақиқланади.
13. Психологик тест ўтказиш вақтида масъул шахслар номзодларни узлуксиз равишда кузатиб туради.
14. Барча топшириқлар бажариб бўлингандан сўнг, номзодлар жавоблар варақасини ўрганиш ўтказаётган мутахассислардан бирига топширади. Ўрганиш ўтказган мутахассислар жавоблар варақасини қабул қилишда уларнинг тўғри тўлдирилганлигига эътибор бериши зарур.
15. Вазифаларнинг барчасини (бешинчи вазифадаги барча шкалани) муваффақиятли топширган номзод Институтга кириш учун тавсия этилади ҳамда унга дастлабки танлашнинг кейинги тадбирларида иштирок этиш учун рухсат берилади.
16. Индивидуал-психологик ўрганиш натижалари бўйича Институтга ўқишга кириш учун тавсия этилмаган номзодларга бошқа куни ўтказиладиган индивидуал-психологик ўрганиш тадбирида психологик тестларни яна бир марта қайта топширишга рухсат берилади.
3-боб. Якуний қоидалар
17. Индивидуал-психологик ўрганиш синовларини топширган ҳар бир номзод учун мазкур Методиканинг иловасига мувофиқ шаклда қайднома расмийлаштирилади.
18. Қайднома ҳудудий бошқарманинг ишчи гуруҳи раиси ва ишчи гуруҳ таркибига киритилган мутахассислар томонидан имзоланади. Қайднома номзоднинг шахсий ҳужжатлари йиғма жилдига тикиб қўйилади.
Индивидуал-психологик ўрганиш методикасига ИЛОВА
Номзоднинг индивидуал-психологик ўрганиш натижалари бўйича
Номзод_______________________________________________________________________________ Топшириш жойи: _______________________________________________________________________ Топшириш санаси: 20__ йил «___» _______________ Натижалар : 1-вазифа 2-вазифа 3-вазифа 4-вазифа 5-вазифа 6-вазифа Хулоса 1 2 3 4 0 — 4 0 — 4 0 — 4 0 — 5 0 — 4 0 — 4 0 — 4 0 — 4 0 — 4 Тавсия этилмайди 5 — 10 5 — 10 5 — 10 6 — 10 5 — 14 5 — 14 5 — 14 5 — 14 5 — 14 Тавсия этилади Хулоса: ______________________________________________________________________ ______________________________________________________________________ ______________________________________________________________________ Ҳудудий бошқарма ишчи гуруҳи раиси: _____________(имзо) __________________________________ (унвони ва Ф.И.Ш.) Ҳудудий бошқарма ишчи гуруҳи аъзолари: _____________(имзо) __________________________________ (унвони ва Ф.И.Ш.) _____________(имзо) __________________________________ (унвони ва Ф.И.Ш.) _____________(имзо) __________________________________ (унвони ва Ф.И.Ш.)
Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитасининг Божхона институти бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 7-ИЛОВА
Умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш
1-боб. Умумий қоидалар
1. Номзодларнинг умумжисмоний тайёргарлиги даражаси уларнинг мазкур Методикада назарда тутилган тегишли машқларни бажаришини текшириш орқали баҳоланади.
2. Номзодларга дастлаб машқларни бажаришга қўйиладиган талаблар ва мезонлар ҳамда машқларни бажариш тартиби ҳудудий бошқарманинг ишчи гуруҳи таркибига киритилган мутахассислар томонидан тушунтирилади.
3. Номзодлар умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тадбирларига спорт кийимларида келишлари лозим.
4. Номзодлар қуйидаги машқларни бажаришади.
Ўғил болалар:
турникда тортилиш;
100 метрга югуриш;
3000 метрга югуриш.
Қиз болалар:
куч ишлатиш машқлари комплекси;
100 метрга югуриш;
1000 метрга югуриш.
5. Машқлар оралиғида номзодларга дам олиш учун 10 дақиқа вақт берилади.
6. Белгиланган машқларни узрсиз сабабларга кўра топширмаган номзодлар қониқарсиз баҳоланади.
7. Умумжисмоний тайёргарлик даражаси биринчи марта қониқарсиз баҳоланган номзодларга бошқа куни ўтказиладиган умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тадбирларида машқларни яна бир марта қайта топширишга рухсат берилади.
2-боб. Машқларни бажаришга қўйиладиган талаблар ва мезонлар
8. Турникда тортилиш машқини бажаришда:
бош бармоқ поя ичкарисидан ушланади, тана бироз ростланади, тизза бўғими тўғирланади, оёқ учлари чўзилади, товонлар бирлаштирилади;
ияк турник поясидан ўтгунга қадар қўллар букилади;
ҳаракат тўлиқ амалга оширилиши билан дастлабки ҳолатга қайтилади (турникда осилиш ҳолати 1-2 сония давом этади).
Ушбу машқни бажаришда оёқларни букиш ва кериш, танани ҳаракатсиз ҳолатда эгиш ҳамда оёқлар билан силтанма ҳаракатлар қилиш тақиқланади.
Турникда камида 7 марта тортилган номзод ушбу синовдан «ўтди» деб ҳисобланади.
9. 100 метрга югуриш машқи:
юқори ёки қуйи стартдан амалга оширилади;
стадионнинг югуриш йўлакчаси ёки қаттиқ қопламли текис жойларда ўтказилади.
100 метрга югуриш машқини ўғил болалар 15,0 сония ичида, қиз болалар эса 17,3 сония ичида бажарган тақдирда, улар ушбу синовдан «ўтди» деб ҳисобланади.
10. 3000 ва 1000 метрга югуриш машқлари стадионнинг югуриш йўлакчалари ёки текис жойларда, умумий ёки алоҳида старт берилган ҳолда ўтказилади. Старт ва марра чизиқлари бир жойда белгиланиши мумкин.
3000 метрга югуриш машқини ўғил болалар 14,25 дақиқа ичида бажарган тақдирда, улар ушбу синовдан «ўтди» деб ҳисобланади.
1000 метрга югуриш машқини қиз болалар 5,00 дақиқа ичида бажарган тақдирда, улар ушбу синовдан «ўтди» деб ҳисобланади.
11. Қиз болалар учун куч ишлатиш машқлари комплексини бажаришда бир дақиқада иккита машқ узлуксиз бажарилади.
Ҳар бир машқни бажариш учун 30 сония вақт ажратилади.
12. Биринчи машқни бажаришда:
чалқанча ётилади;
қўллар белда, тиззалар букилмаган ҳолда оёқлар тўпиқ қисмидан бошқа одам ёрдамида ушланади;
дастлабки ҳолатдан гавда олдинга кўтарилиб, қўллар оёқ учига теккандан сўнг, дастлабки ҳолатга қайтилади.
Ушбу машқни бажариш вақтида тиззаларни букиш ва шерик томонидан оёқларни қўйиб юбориш тақиқланади.
13. Биринчи машқ учун ажратилган 30 сония вақт тугаганлиги эълон қилингандан сўнг, дарҳол иккинчи машқни бажаришга киришилади.
14. Иккинчи машқни бажаришда:
қўлга таяниб ётилади, қўллар елка кенглигида тиззалар букилмаган ҳолатда бўлади;
қўллар букилиб ёзилади (бунда бел ҳамда елка қисмлари биргаликда ва текис тушиб чиқиши шарт);
қўллар букилиб тана ерга нисбатан параллел ҳолатга келтирилгандан сўнг, дастлабки ҳолатга қайтилади.
Ушбу машқни бажариш вақтида қўллар чала букилиб ёзилиши, бел ва елкалар ҳар хил тушиб чиқиши, тиззаларнинг ерга тегиши тақиқланади.
Куч ишлатиш машқлари комплексини номзод қизлар камида (умумий ҳисобда) 26 марта бажарган тақдирда, улар ушбу синовдан «ўтди» деб ҳисобланади.
15. Номзодлар белгиланган умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш турларидан камида иккитасини муваффақиятли бажарган тақдирда, умумжисмоний тайёргарлик синовларидан «ўтди» деб ҳисобланади.
3-боб. Якунловчи қоидалар
16. Умумжисмоний тайёргарлик синовларини топширган ҳар бир номзод учун мазкур Методиканинг иловасига мувофиқ шаклда қайднома расмийлаштирилади.
17. Қайднома ҳудудий бошқарманинг ишчи гуруҳи раиси ва ишчи гуруҳ таркибига киритилган мутахассислар томонидан имзоланади. Қайднома номзоднинг шахсий ҳужжатлари йиғма жилдига тикиб қўйилади.
Умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш методикасига ИЛОВА
Умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш
Номзод _______________________________________________________________________________ Топшириш жойи: _______________________________________________________________________ Топшириш санаси: 20__ йил «___» _______________ Натижалар: Т/р Машқларнинг номи Натижа Хулоса 1. Турникда тортилиш 2. Куч ишлатиш машқлари комплекси 3. 100 метрга югуриш 4. 3000 метрга югуриш 5. 1000 метрга югуриш Хулоса: _______________________________________________________________ ______________________________________________________________________ ______________________________________________________________________ Ҳудудий бошқарма ишчи гуруҳи раиси: _____________(имзо) _________________________________ (унвони ва ф.и.ш.) Ҳудудий бошқарма ишчи гуруҳи аъзолари: _____________(имзо) _________________________________ (унвони ва ф.и.ш.) _____________(имзо) _________________________________ (унвони ва ф.и.ш.) _____________(имзо) _________________________________ (унвони ва ф.и.ш.) _____________(имзо) _________________________________ (унвони ва ф.и.ш.)
Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитасининг Божхона институти бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 8-ИЛОВА
«ТАСДИҚЛАЙМАН» __________________________________ (ҳудудий бошқарма бошлиғининг унвони, Ф.И.Ш. ва имзоси) 20 ___ йил «_____»________________ Номзодни Божхона институтига махсус касбий танлов тадбирларида иштирок этишга юбориш тўғрисида ХУЛОСА Номзод ____________________________________________________________________________ ни Божхона институтига махсус касбий танлов тадбирларида иштирок этиш учун юбориш тўғрисида. 1. Номзодни дастлабки ўрганиш натижалари: ______________________________________________________________________ ______________________________________________________________________ ______________________________________________________________________ ______________________________________________________________________ ______________________________________________________________________ ______________________________________________________________________ 2. Махсус текшириш натижалари: ______________________________________________________________________ ______________________________________________________________________ ______________________________________________________________________ ______________________________________________________________________ ______________________________________________________________________ ______________________________________________________________________ 3. Ҳарбий-тиббий комиссия хулосаси: ______________________________________________________________________ ______________________________________________________________________ 4. Номзодни ўрганиш натижалари бўйича хулоса: ______________________________________________________________________ ______________________________________________________________________ ______________________________________________________________________ ___________________________ ___________________________ (масъул шахснинг лавозими ва унвони) (Ф.И.Ш.) ___________________________ ___________________________ (масъул шахснинг лавозими ва унвони) (Ф.И.Ш) ___________________________ ___________________________ (масъул шахснинг лавозими ва унвони) (Ф.И.Ш) 20 ___ йил «_____»________________
Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитасининг Божхона институти бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 9-ИЛОВА
Номзод ҳақида қисқача
Номзод _____________________________ ____________________ (Ф.И.Ш.) (имзо) Кадрлар хизмати _____________________________ ____________________ (унвони, Ф.И.Ш) (имзо) Кадрлар хизмати муҳри
Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитасининг Божхона институти бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 10-ИЛОВА
Психофизиологик ўрганиш
1-боб. Умумий қоидалар
1. Психофизиологик ўрганиш номзоднинг психофизиологик хислатлари ва индивидуал хусусиятларини аниқлаш мақсадида ўтказилади. Номзодларни психофизиологик ўрганиш уларга психологик топшириқлар бериш орқали аниқланади.
2. Номзодларга психофизиологик ўрганиш ўтказишдан олдин мазкур Методикада назарда тутилган психофизиологик ўрганиш ўтказиш тартиби тушунтирилади ҳамда тегишли йўл-йўриқлар берилади.
3. Психологик топшириқлар, уларнинг жавоблари ва жавоблар варақаси Қабул комиссияси таркибидаги психофизиологик ўрганиш бўйича кичик комиссия томонидан қабул йилининг 1 июнь кунига қадар ишлаб чиқилади, қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланади ва зарур миқдорда кўпайтирилади.
Психологик топшириқлар, уларнинг жавоблари ва жавоблар варақаси кичик комиссия раисининг сейфида сақланади. Кичик комиссия раиси психологик топшириқлар ва уларнинг жавоблари ошкор қилинмаслиги учун шахсан жавобгар ҳисобланади.
2-боб. Психофизиологик ўрганишни ўтказиш ва натижаларни баҳолаш
4. Психофизиологик ўрганиш давомида номзодларга 3 та психологик топшириқ берилади.
5. Психофизиологик ўрганишда қуйидагилар тақиқланади:
номзодга топшириқ мазмунига мувофиқ бўлмаган тушунтиришлар ёки жавобга йўналтирилган саволлар бериш;
топшириқларни бажариш вақтида номзодни танқид қилиш, унга танбеҳ бериш.
6. Психофизиологик ўрганишни ўтказишда топшириқлар бўйича йўл-йўриқлар аниқ етказилиши ҳамда ўрганиш номзоднинг ҳиссий (соматик), психоэмоционал ҳолати яхши бўлгандагина ўтказилиши лозим.
7. Психофизиологик ўрганиш махсус жиҳозланган хонада ўтказилади.
8. Ушбу хона:
етарли даражада табиий ва сунъий ёритилган бўлиши;
шовқиндан ҳимояланган бўлиши;
номзодларга ажратилган жойлар қулай ва рақамланган бўлиши;
зарур намойиш жадваллари, плакатлар ва матрицалар билан жиҳозланган бўлиши лозим.
9. Психофизиологик ўрганиш ўтказиладиган хонада номзодлар 20 нафардан ортиқ бўлмаслиги зарур.
10. Кичик комиссия раиси номзодларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини шахсан текшириб, уларни рақамланган жойларга ўтқизади.
11. Психофизиологик ўрганиш бошланишидан олдин ўзини ёмон ҳис қилаётган ёки соғлиғидан шикоят қилаётган номзодлар мазкур тадбирга қўйилмайди. Бундай ҳолатда далолатнома тузилади ва номзодга кейинги гуруҳлар таркибида психофизиологик ўрганишдан ўтиш учун қайта рухсат берилади.
12. Психофизиологик ўрганиш вақтида уни ўтказаётган масъул шахслар номзодларни узлуксиз равишда кузатиб туради.
13. Барча топшириқлар бажариб бўлингандан сўнг, номзодлар жавоблар варақасини психофизиологик ўрганиш ўтказаётган мутахассислардан бирига топширади. Психофизиологик ўрганиш ўтказаётган мутахассислар жавоблар варақасини қабул қилишда уларнинг тўғри тўлдирилганлигига эътибор берилиши зарур.
14. Номзодларнинг психофизиологик ўрганиш натижалари «5» баллик тизимда қуйидагича баҳоланади:
номзод психологик топшириқларнинг барчасини тўғри бажарган тақдирда — 5 балл;
номзод психологик топшириқларнинг иккитасини тўғри бажарган тақдирда — 4 балл;
номзод психологик топшириқларнинг биттасини тўғри бажарган тақдирда — 3 балл;
номзод психологик топшириқларнинг бирортасини тўғри бажармаган тақдирда — 0 балл қўйилади.
3-боб. Якунловчи қоидалар
15. Психофизиологик ўрганиш натижалари бўйича номзодлар учун мазкур Методиканинг иловасига мувофиқ шаклда қайднома расмийлаштирилади. Қайднома кичик комиссия раиси ва аъзолари томонидан имзоланади ва Қабул комиссияси масъул котибига топширилади.
16. Номзодларни психофизиологик ўрганиш тадбирлари компьютер технологияларига асосланган махсус автоматлаштирилган дастур ёрдамида ҳам ўтказилиши мумкин.
Психофизиологик ўрганиш методикасига ИЛОВА
Номзодларни психофизиологик ўрганиш натижалари
Ҳудудий божхона бошқармаси: ____________________________________________________________ (номи) Топшириш жойи: _______________________________________________________________________ Номзодларни психофизиологик ўрганиш ўтказилган сана: 20___ йил «___» __________________________. Т/р Номзоднинг Ф.И.Ш. Танлаган йўналиши ва таълим тили Тўғри жавоблар сони Нотўғри жавоблар сони Тўплаган бали 1. 2. 3. 4. 5. 6. ... Номзодларнинг умумий сони_________ Шу жумладан кўрсаткичлари бўйича сони: «5» балл ___________________________ «4» балл ___________________________ «3» балл ___________________________ «0» балл ___________________________ Психофизиологик ўрганиш бўйича кичик комиссия раиси: ________________(имзо) _________________________________ (унвони ва Ф.И.Ш.) Кичик комиссия аъзолари: ________________(имзо) _________________________________ (унвони ва Ф.И.Ш.) ________________(имзо) _________________________________ (унвони ва Ф.И.Ш.) ________________(имзо) _________________________________ (унвони ва Ф.И.Ш.) ________________(имзо) _________________________________ (унвони ва Ф.И.Ш.)
Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитасининг Божхона институти бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 11-ИЛОВА
Ёзма иш (диктант) ўтказиш
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ёзма иш (диктант) ёздириш йўли билан номзоднинг орфографик ва пунктуацион саводхонлигини баҳолаш амалга оширилади.
2. Диктантларнинг мавзулари ва матнлари Қабул комиссияси таркибидаги ёзма иш (диктант) ўтказиш бўйича кичик комиссия томонидан 1 июнь кунига қадар шакллантирилади, Қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланади ва зарур миқдорда кўпайтирилади.
3. Ёзма иш (диктант)ларнинг мавзулари ва матнлари кичик комиссия раисининг сейфида сақланади ҳамда у уларнинг ошкор қилинмаслиги учун шахсан жавобгар ҳисобланади.
4. Номзодларга дастлаб мазкур Методикада назарда тутилган ёзма иш (диктант) ўтказиш тартиби тушунтирилади.
5. Номзодларга ёзма иш (диктант)ни қайта топширишга рухсат берилмайди. Ёзма иш (диктант) қандай баҳоланишидан қатъи назар, номзод якка тартибдаги якуний суҳбатга қўйилади.
6. Ёзма иш (диктант)лар текшириб чиқилгандан сўнг, натижалари бўйича мазкур Методиканинг иловасига мувофиқ шаклда қайднома расмийлаштирилади. Қайднома кичик комиссия раиси ва аъзолари томонидан имзоланади ва Институт қабул комиссияси масъул котибига топширилади.
7. Ёзма иш (диктант) ўтказиладиган аудиторияга луғат, китоблар, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар олиб кириш тақиқланади.
2-боб. Ёзма иш (диктант)га қўйиладиган талаблар ва мезонлар
8. Ёзма иш (диктант) учун умумий ўрта, ўрта махсус ёки профессионал таълими фан дастурлари доирасида ўтилган мавзуларга мувофиқ келадиган ва номзоднинг олган билимларини аниқлаш имкониятини берадиган материаллар танланади.
9. Ёзма иш (диктант) матнининг ҳажми 170 — 200 та сўздан иборат бўлади.
10. Диктант ёзишдан олдин номзодларга диктант матни тўлиқ ўқиб эшиттирилади.
Ёзма иш (диктант) ёзиш вақтида ҳар бир гап ўқиб эшиттирилгандан сўнг, ушбу гапни ёзишга киришилади. Ушбу гап ёзиб бўлингандан сўнг, гап яна бир бор ўқиб эшиттирилади.
Диктант матнини ўқиб эшиттиришда аудиоматндан фойдаланиш мумкин.
11. Номзодларнинг диктанти «5» баллик тизимда қуйидагича баҳоланади:
мутлақо хатосиз ёзилган ёки битта орфографик ёхуд битта пунктуацион хатога йўл қўйилган диктантга — 5 балл қўйилади;
иккитагача орфографик ва иккитагача пунктуацион хатога йўл қўйилган диктантга — 4 балл қўйилади, хатолар нисбати ўзгарганда, уларнинг умумий миқдори тўрттадан ошмаслиги керак;
тўрттагача орфографик ва тўрттагача пунктуацион хатога йўл қўйилган диктантга — 3 балл қўйилади, хатолар нисбати ўзгарганда, уларнинг умумий миқдори саккизтадан, бироқ орфографик хатолар миқдори олтитадан ошмаслиги керак;
еттитагача орфографик ва еттитагача пунктуацион хатога йўл қўйилган диктантга — 2 балл;
тўққизтагача орфографик ва тўққизтагача пунктуацион хатога йўл қўйилган диктантга — 1 балл;
ўнта ва ундан ортиқ орфографик ва ўнта ва ундан ортиқ пунктуацион хатога йўл қўйилган диктантга — 0 балл қўйилади.
12. Қуйидаги мезонлар мавжуд бўлганда хатолар, уларнинг сонидан қатъи назар, битта хато деб топилади:
бешта сўзда «ҳ» ёки «ў» ҳарфлари ўрнида тегишлича «х» ёки «у» ҳарфлари ёзилган бўлса;
кириш сўзларнинг (масалан, дарвоқе, дарҳақиқат) ёзилишида олтитагача пунктуацион хатога йўл қўйилган бўлса;
қаратқич белгиси учтагача сўзда нотўғри қўлланилган бўлса.
13. Қуйидагилар хато деб ҳисобланмайди:
тасодифий хатолар (масалан, тушунмоқ сўзи барча ўринларда тўғри ёзилган, бироқ битта ўринда нотўғри ёзилган ёки 1441 ўрнига 1941 ёзилган бўлса);
такрорий хатолар (масалан, қутулмоқ сўзи беш ўринда қутилмоқ тарзида қўлланилган бўлса);
сўз кўчиришдаги хатолар (масалан, воқе-а ёки октя-брь);
айрим атамаларнинг ёзилишидаги хатолар (масалан, Чўлпон ота — Чўпон ота, Юнусобод — Юнус-обод).
14. Диктантдаги тузатишлар миқдори 5 тадан ортиқ бўлса, баҳо бир баллга пасайтирилади.
3-боб. Якунловчи қоидалар
15. Текширилган ҳар бир ёзма иш (диктант)га Қабул комиссияси таркибидаги ёзма иш (диктант) ўтказиш бўйича кичик комиссия раиси ва диктантни текширган аъзоси томонидан имзо қўйилади. Бунда кичик комиссия аъзолари ўзлари диктант ёздирган номзодларнинг диктантларини текшириши тақиқланади.
16. Ёзма иш (диктант) ўтказиш бўйича кичик комиссия иши якунлангач, номзодларнинг ёзма иш (диктант)лари кичик комиссия раиси томонидан Қабул комиссияси масъул котибига топширилади.
Ёзма иш (диктант) ўтказиш методикасига ИЛОВА
Номзодларнинг ёзма иш (диктант) натижалари
Ҳудудий божхона бошқармаси: ____________________________________________________________ ( номи ) Топшириш жойи: _______________________________________________________________________ Номзодларга ёзма иш (диктант) ўтказилган сана: 20___ йил «___» _____________ Т/р Номзоднинг Ф.И.Ш. Танлаган йўналиши ва таълим тили Тўплаган бали 1. 2. 3. 4. 5. 6. ... Номзодларнинг умумий сони_________ Шу жумладан кўрсаткичлари бўйича сони: «5» балл ___________________________ «4» балл ___________________________ «3» балл ___________________________ «0» балл ___________________________ Ёзма иш (диктант) ўтказиш бўйича кичик комиссия раиси: ________________(имзо) _________________________________ (унвони ва Ф.И.Ш.) Кичик комиссия аъзолари: ________________(имзо) _________________________________ (унвони ва Ф.И.Ш.) ________________(имзо) _________________________________ (унвони ва Ф.И.Ш.) ________________(имзо) _________________________________ (унвони ва Ф.И.Ш.) ________________(имзо) _________________________________ (унвони ва Ф.И.Ш.)
Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитасининг Божхона институти бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 12-ИЛОВА
Компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологиялари бўйича билим даражасини текшириш
1-боб. Умумий қоидалар
1. Номзодларнинг компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологиялари бўйича билим даражаси компьютер дастурига киритилган тест саволларини бериш йўли билан текширилади.
2. Номзодларнинг компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологиялари бўйича билим даражасини текширишдан олдин уларга мазкур Методикада назарда тутилган текшириш ўтказиш тартиби тушунтирилади ҳамда тегишли йўл-йўриқлар берилади.
3. Тест саволлари, уларнинг жавоблари Институт қабул комиссияси таркибидаги компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологиялари бўйича билим даражасини текшириш кичик комиссияси томонидан қабул йилининг 1 июнь кунига қадар ишлаб чиқилади, қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланади ва тегишли компьютерлар дастурига киритилади.
4. Тест саволлари ва уларнинг жавоблари ошкор қилинмаслиги учун кичик комиссия раиси жавобгар ҳисобланади.
2-боб. Номзодларнинг компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологиялари бўйича билим даражасини текшириш
5. Номзодга йигирмата тест саволи ва уларни ечиш учун ўттиз дақиқа вақт берилади. Номзодга тест синовларини қайта топширишга рухсат берилмайди.
6. Тест синовлари ўтказилаётган аудиторияга луғат, китоблар, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар олиб кириш тақиқланади.
7. Тест саволларини шакллантиришда умумий ўрта, ўрта махсус ёки профессионал таълими фан дастурларига мувофиқ келадиган ва номзоднинг олган билимларини аниқлаш имкониятини берадиган материаллар танланади.
8. Тест саволлари қуйидаги йўналишлар бўйича тузилади:
шахсий компьютердан фойдаланиш бўйича;
идора дастурий иловалари (Microsoft Office дастури) бўйича;
интернет тармоғида, локал ва корпоратив тармоқларда ишлаш ва ташкилий техникадан фойдаланиш бўйича.
9. Тест синовлари натижаси «5» баллик тизимда қуйидаги тартибда баҳоланади:
17 — 20 та тест саволларига тўғри жавоб берилган бўлса — 5 балл;
13 — 16 та тест саволларига тўғри жавоб берилган бўлса — 4 балл;
9 — 12 та тест саволларига тўғри жавоб берилган бўлса — 3 балл;
5 — 8 та тест саволларига тўғри жавоб берилган бўлса — 2 балл;
1 — 4 та тест саволларига тўғри жавоб берилган бўлса — 1 балл;
тест саволларининг бирортасига ҳам тўғри жавоб берилмаган бўлса — 0 балл қўйилади.
3-боб. Якунловчи қоидалар
10. Номзодларнинг компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологиялари бўйича билим даражасини текшириш натижалари бўйича қайднома мазкур Методиканинг иловасига мувофиқ шаклда расмийлаштирилади. Қайднома кичик комиссия раиси ва аъзолари томонидан имзоланади ва Қабул комиссияси масъул котибига топширилади.
Номзодларнинг компьютер техникасини ва ахборот-коммуникация технологияларини эгаллаб олганлик даражасини текшириш методикасига ИЛОВА
Номзодларнинг компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологиялари бўйича билим даражасини текшириш бўйича тест натижалари
Ҳудудий божхона бошқармаси: ____________________________________________________________ (номи) Топшириш жойи: _______________________________________________________________________ Номзодларга тест ўтказилган сана: 20___ йил «___» __________________________. Т/р Номзоднинг Ф.И.Ш. Танлаган йўналиши ва таълим тили Тўғри жавоблар сони Нотўғри жавоблар сони Тўплаган бали 1. 2. 3. 4. 5. 6. ... Номзодларнинг умумий сони_________ Шу жумладан кўрсаткичлари бўйича сони: «5» балл ___________________________ «4» балл ___________________________ «3» балл ___________________________ «0» балл ___________________________ Тест синовини ўтказиш бўйича кичик комиссия раиси: ________________(имзо) _________________________________ (унвони ва Ф.И.Ш.) Кичик комиссия аъзолари: ________________(имзо) _________________________________ (унвони ва Ф.И.Ш.) ________________(имзо) _________________________________ (унвони ва Ф.И.Ш.) ________________(имзо) _________________________________ (унвони ва Ф.И.Ш.) ________________(имзо) _________________________________ (унвони ва Ф.И.Ш.)
Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитасининг Божхона институти бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 13-ИЛОВА
Якка тартибдаги якуний суҳбат ўтказиш
1-боб. Умумий қоидалар
1. Қабул комиссияси томонидан соғлигининг ҳолатига кўра, Институтда ўқишга яроқли деб топилган номзодлар учун махсус касбий танлов охирида якка тартибдаги якуний суҳбат ўтказилади.
2. Якка тартибдаги якуний суҳбат номзоднинг Институтга ўқишга кириши сабабини, етакчилик фазилатларини, ақлий қобилиятлари ва бошқа муҳим профессионал фазилатларини аниқлаш мақсадида ягона методика бўйича психофизиологик ўрганиш, ёзма иш (диктант) натижалари, компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологиялари бўйича билим даражасини текшириш натижалари асосида ўтказилади.
3. Номзодларга якка тартибдаги якуний суҳбат ўтказиш бўйича асосий тушунчалар, суҳбат давомида берилиши мумкин бўлган саволларнинг умумий йўналишлари ва қабулга оид бошқа зарур маълумотлар махсус касбий танлов тадбирлари бошланишидан олдин Қабул комиссияси томонидан берилади.
4. Якка тартибдаги якуний суҳбат давомида номзодларга бериладиган саволлар тўплами умумий ўрта, ўрта махсус, бошланғич профессионал таълими фанларининг ўқув дастурларига мувофиқ ҳолда қабул йилининг 1 июнь кунига қадар ишлаб чиқилиб, Қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланади.
5. Саволлар номзоднинг ўқишга кириш сабабини, етакчилик фазилатларини, ақлий қобилиятини, дунёқарашини ва бошқа муҳим фазилатларини аниқлашга йўналтирилган бўлиши лозим.
6. Саволлар рўйхати Қабул комиссияси масъул котибининг сейфида сақланади. Масъул котиб саволларнинг ошкор қилинмаслиги учун жавобгар ҳисобланади.
2-боб. Якка тартибдаги якуний суҳбат ўтказиш
7. Якка тартибдаги якуний суҳбат коллегиал принцип бўйича, Қабул комиссияси томонидан ўтказилади.
8. Номзод якка тартибдаги якуний суҳбатга шахсини тасдиқловчи ҳужжати билан киритилади.
9. Қабул комиссияси аъзоларига масъул котиб томонидан якка тартибдаги якуний суҳбатдан ўтказилаётган номзод ҳақидаги барча маълумот (ҳужжатларни расмийлаштирган ҳудудий божхона бошқармаси, танлаган йўналиши ва таълим тили, соғлигининг ҳолатига кўра Институтда ўқишга яроқлилиги, психофизиологик ўрганиш, ёзма иш (диктант), компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологиялари бўйича билим даражаси натижалари)лар тақдим этилади.
10. Қабул комиссия аъзолари номзод ҳақидаги умумий маълумотларни ўрганиб чиқиб, унга оғзаки тарзда 3 та савол беради.
11. Ҳар бир номзодга 10 дақиқагача вақт ажратилади. Номзоднинг барча саволларга берган жавоби эшитилгандан сўнг, унга аудиториядан чиқишга рухсат берилади.
3-боб. Якуний суҳбат натижаларини аниқлаш
12. Номзодлар саволларга берган жавобларига қараб қуйидаги мезонлар асосида «5» баллик тизимда баҳоланади:
номзод тўғри хулоса ва қарор қабул қилади, ижодий фикрлай олади, мустақил мушоҳада юритади, амалда қўллай олади, моҳиятини тушунади, билади ва айтиб беради деб топилганда — 5 балл;
номзод мустақил мушоҳада юритади, амалда қўллай олади, моҳиятини тушунади, билади, айтиб беради ва тасаввурга эга деб топилганда — 4 балл;
номзод моҳиятини қисман тушунади, билади, айтиб беради ва тасаввурга эга деб топилганда — 3 балл;
номзод билмайди, айтиб бера олмайди ва тасаввурга қисман эга деб топилганда — 2 балл;
номзод билмайди, айтиб бера олмайди ва тасаввурга эга эмас деб топилганда — 0 балл қўйилади.
13. Номзоднинг берилган саволларга жавоби эшитилгандан сўнг, комиссиянинг ҳар бир аъзоси номзодга ўзининг баҳосини қўяди. Комиссия аъзолари томонидан қўйилган ушбу балларнинг ўрта арифметиги номзоднинг якка тартибдаги якуний суҳбатдан олган баҳоси ҳисобланади.
Махсус касбий танловнинг барча турдаги тадбир (диктант, психофизиологик ўрганиш, компьютер техникасини ва ахборот-коммуникация технологиялари бўйича билим даражаси, якка тартибдаги суҳбат натижаси)лари бўйича номзод тўплаган балларнинг ўрта арифметик миқдори унинг учун якуний балл ҳисобланади.
14. Махсус касбий танлов тадбирлари бўйича якуний балл шу куннинг ўзида номзодларга эълон қилинади ва мазкур Методиканинг иловасига мувофиқ шаклдаги қайднома расмийлаштирилади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
15. Махсус касбий танлов натижалари бўйича ўртача уч ва ундан юқори якуний балл тўплаган номзодларга Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан ўтказиладиган тест синовларини топширишга рухсат берилади.
16. Номзодни Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан ўтказиладиган тест синовларини топширишга рухсат ёки рухсат бермаслик тўғрисидаги қарор қайдномага ёзиб қўйилади.
17. Номзодларга якка тартибдаги якуний суҳбатни қайта топширишга рухсат берилмайди.
Якка тартибдаги якуний суҳбат ўтказиш методикасига ИЛОВА
Махсус касбий танлов натижалари
Ҳудудий божхона бошқармаси:__________________________________________________________________________________________ Топшириш санаси: 20___ йил «___» ________________ Т/р Номзоднинг Ф.И.Ш Танлаган йўналиши ва таълим тили БИ / юриспруденция ўзбек/рус Тиббий кўрик натижаси (институтда ўқишга яроқли ёки яроқсиз) Психофи- зиологик ўрганиш натижаси бўйича қўйилган балл Ёзма иш (диктант) натижаси бўйича қўйилган балл Комп. техн ва ахб-ком. технологиялари бўйича билимига қўйилган балл Якка тартибдаги якуний суҳбат натижаси бўйича қўйилган балл Ўртача арифметик балл Қабул қилинган қарор: тест синовларини топширишга (рухсат/ рухсат эмас) 1. 2. 3. 4. 5. 6. ... Тавсия этилган жами ______ нафар номзодлардан______нафарига Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан ўтказиладиган тест синовларини топширишга рухсат этилди. Комиссия раиси: ______________________(имзо) _________________________________ (унвони ва Ф.И.Ш.) Қабул комиссияси аъзолари: ______________________(имзо) _________________________________ (унвони ва Ф.И.Ш.) ______________________(имзо) _________________________________ (унвони ва Ф.И.Ш.) ______________________(имзо) _________________________________ (унвони ва Ф.И.Ш.) Қабул комиссияси масъул котиби: ______________________(имзо) _________________________________ (унвони ва Ф.И.Ш.)
Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитасининг Божхона институти бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 14-ИЛОВА
Ягона кўп балли имтиҳон тизими бўйича чет тилидан имтиҳонни баҳолаш
1-боб. Умумий қоидалар
1. Имтиҳон тест синовлари мажмуасида чет тили фанининг эгаллаган ўрнини ҳисобга олган ҳолда максимал 63 баллгача бўлган ягона кўп балли тизим бўйича баҳоланади.
2. Имтиҳонда тегишли чет тили бўйича номзоднинг матнни ўқий олиши, таржима қила олиши, матннинг (мақоланинг) мазмунини гапириб бера олиши, берилган мавзуни билиши, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмуни юзасидан саволларга жавоб бера олиши, жумлани грамматик таҳлил қила олиши, нутқни грамматик ва лексик жиҳатдан шакллантира олиши, талаффуз қила олиши, ёза олиши текширилади ва баҳоланади.
2-боб. Баҳолаш мезонлари
3. Номзодларнинг имтиҳонда саволларга берган жавоблари мазкур бобда белгиланган мезонлар бўйича баҳоланади.
4. Ягона кўп балли имтиҳон тизими бўйича чет тилидан имтиҳонда, номзоднинг чет тилида матнни ўқий олиши, таржима қила олиши, матннинг (мақоланинг) мазмунини гапириб бера олиши, берилган мавзуни билиши, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмуни юзасидан саволларга жавоб бера олиши, жумлани грамматик таҳлил қила олиши, нутқни грамматик ва лексик жиҳатдан шакллантира олиши, талаффуз қила олиши, ёза олиши текширилади ва баҳоланади.
5. Ягона кўп балли имтиҳон тизими бўйича чет тили фани бўйича:
а) агар номзод қуйидагича жавоб берса, 63 балл қўйилади:
матнни ўқишда хато қилмаса — 15,5 балл;
матнни тўлиқ (100 фоиз) таржима қилса — 11,6 балл;
матннинг (мақоланинг) мазмунини тўлиқ гапириб берса — 11,6 балл;
берилган мавзуни тўлиқ билса — 2,5 балл;
мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмуни юзасидан берилган иккита саволга ҳам жавоб берса — 5 балл;
грамматик таҳлил қилишда жумлани тўлиқ таҳлил қилса — 4,2 балл;
нутқни грамматик ва лексик жиҳатдан шакллантиришда иккитагача грамматик, иккитагача лексик хато қилса — 4,2 балл;
талаффуз қилишда иккитагача фонетик хато қилса — 4,2 балл;
ёзганда иккитагача орфографик хато қилса — 4,2 балл қўйилади;
б) агар номзод қуйидагича жавоб берса, 43 балл қўйилади:
матндаги иккитагача сўзни ўқишда хато қилса — 11,6 балл;
матннинг 90 фоизини таржима қилса — 9,9 балл;
матннинг (мақоланинг) мазмунини гапириб берса — 6,6 балл;
берилган мавзуни чала билса — 1,6 балл;
мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмуни юзасидан берилган иккита саволнинг биттасига жавоб берса — 2,5 балл;
грамматик таҳлил қилишда жумлани чала таҳлил қилса — 2,5 балл;
нутқни грамматик ва лексик жиҳатдан шакллантиришда тўрттагача грамматик, тўрттагача лексик хато қилса — 3,3 балл;
талаффуз қилишда тўрттагача фонетик хато қилса — 2,5 балл;
ёзганда тўрттагача орфографик хато қилса — 2,5 балл қўйилади;
в) агар номзод қуйидагича жавоб берса, 26 балл қўйилади:
матндаги бештагача сўзни ўқишда хато қилса — 8,4 балл;
матннинг 80 фоизини таржима қилса — 7,4 балл;
матннинг (мақоланинг) фақат умумий мазмунини гапириб берса — 3,4 балл;
нутқни грамматик ва лексик жиҳатдан шакллантиришда олтитагача грамматик, олтитагача лексик хато қилса — 3,4 балл;
талаффуз қилишда олтитагача фонетик хато қилса — 1,7 балл;
ёзганда олтитагача орфографик хато қилса — 1,7 балл;
берилган мавзуни билмаса, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмуни юзасидан берилган иккита саволнинг ҳеч қайсисига жавоб бермаса, жумлани грамматик таҳлил қилиб бера олмаса — 0 балл қўйилади;
г) агар номзод қуйидагича жавоб берса, 13 балл қўйилади:
матндаги еттитагача сўзни ўқишда хато қилса — 4,9 балл;
матннинг 70 фоизини таржима қилса — 4,9 балл;
нутқни грамматик ва лексик жиҳатдан шакллантиришда саккизтагача грамматик, саккизтагача лексик хато қилса — 1,6 балл;
талаффуз қилишда саккизтагача фонетик хато қилса — 0,8 балл;
ёзганда саккизтагача орфографик хато қилса — 0,8 балл;
матннинг (мақоланинг) мазмунини гапириб бера олмаса, берилган мавзуни билмаса, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмуни юзасидан берилган иккита саволнинг ҳеч қайсисига жавоб бермаса, жумлани грамматик таҳлил қилиб бера олмаса — 0 балл қўйилади;
д) агар номзод қуйидагича жавоб берса, 3 балл қўйилади:
матннинг 60 фоизини таржима қилса — 3 балл;
матндаги саккизтадан ортиқ сўзни ўқишда хато қилса ёки умуман ўқий олмаса, матннинг (мақоланинг) мазмунини гапириб бера олмаса, берилган мавзуни билмаса, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмуни юзасидан берилган иккита саволнинг ҳеч қайсисига жавоб бермаса, жумлани грамматик таҳлил қилиб бера олмаса, нутқни грамматик ва лексик жиҳатдан шакллантиришда тўққиз ва ундан ортиқ грамматик, тўққиз ва ундан ортиқ лексик хато қилса, талаффуз қилишда тўққиз ва ундан ортиқ фонетик хато қилса, ёзганда тўққиз ва ундан ортиқ орфографик хато қилса — 0 балл қўйилади;
е) агар номзод қуйидагича жавоб берса, 2 балл қўйилади:
матннинг 50 фоизини таржима қилса — 2 балл;
матндаги саккизтадан ортиқ сўзни ўқишда хато қилса ёки умуман ўқий олмаса, матннинг (мақоланинг) мазмунини гапириб бера олмаса, берилган мавзуни билмаса, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмуни юзасидан берилган иккита саволнинг ҳеч қайсисига жавоб бермаса, жумлани грамматик таҳлил қилиб бера олмаса, нутқни грамматик ва лексик жиҳатдан шакллантиришда тўққиз ва ундан ортиқ грамматик, тўққиз ва ундан ортиқ лексик хато қилса, талаффуз қилишда тўққиз ва ундан ортиқ фонетик хато қилса, ёзганда тўққиз ва ундан ортиқ орфографик хато қилса — 0 балл қўйилади.
3-боб. Якунловчи қоидалар
7. Номзоднинг жавоблари қабул қилингандан сўнг, комиссиянинг ҳар бир аъзоси номзодга ўзининг баҳосини қўяди. Комиссия аъзолари томонидан қўйилган баҳолар муҳокама қилиниб, ҳар бир номзодга имтиҳон натижалари бўйича мазкур Мезонларнинг иловасига мувофиқ шаклдаги қайдномага ўртача арифметик балл қўйилади.
8. Қўйилган барча баллар умумлаштирилиб, номзоднинг ўртача арифметик баҳоси аниқланади. Натижалар шу куннинг ўзида номзодларга эълон қилинади.
Ягона кўп балли имтиҳон тизими бўйича чет тилидан имтиҳонни баҳолаш мезонларига ИЛОВА
Чет тилидан имтиҳон натижалари бўйича
Номзод ______________________________________________________________________________. (Ф.И.Ш.) Топшириш жойи: _______________________________________________________________________. Топшириш санаси: 20__ йил «___» ____________. Имтиҳон топширилган тил: ___________________. Номзодга қўйилган балл _____________________. Имтиҳон комиссияси раиси: ________________(имзо) _________________________________ (унвони ва Ф.И.Ш.) Кичик комиссия аъзолари: ________________(имзо) _________________________________ (унвони ва Ф.И.Ш.) ________________(имзо) _________________________________ (унвони ва Ф.И.Ш.) ________________(имзо) _________________________________ (унвони ва Ф.И.Ш.) ________________(имзо) _________________________________ (унвони ва Ф.И.Ш.)
Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитасининг Божхона институти бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 15-ИЛОВА
«ТАСДИҚЛАЙМАН» _______________________________ _______________________________ _______________________________ (қабул комиссияси раисининг унвони, Ф.И.Ш. ва имзоси) 20 ___ йил «_____»__________________ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИ БОЖХОНА ИНСТИТУТИ қабул комиссияси йиғилишининг ____-сон БАЁННОМАСИ 20__ йил «___»__________ ______________________________________(йиғилиш ўтказилган ҳудуд номи) Раислик қилувчи: ______________________________________(қабул комиссияси раисининг унвони ва Ф.И.Ш.) Қатнашганлар : ______________________________________ (қабул комиссияси аъзолари) ______________________________________ (қабул комиссияси аъзолари) КУН ТАРТИБИ: (номзодларни ўқишга қабул қилиш масаласини кўриб чиқиш тўғрисида) Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси Божхона институти қабул комиссияси Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан тақдим этилган тест синовлари натижаларини кўриб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси таълим Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссиясининг қарорига асосан қарор қилади: __________________________ мутахассислиги бўйича танлов натижалари: Т/р Номзоднинг Ф.И.Ш. Номзоднинг махсус коди Тест синовларида тўплаган бали Имтиёз Умумий балл Ўқишга қабул қилинганлиги ёки қабул қилинмаганлиги ҳақида ёзув 1. 2. 3. ... Қабул комиссия раиси: ______________________(имзо) ______________________________(унвони ва Ф.И.Ш.) Қа?ул комиссияси аъзолари: ______________________(имзо) ______________________________(унвони ва Ф.И.Ш.) ______________________(имзо) ______________________________(унвони ва Ф.И.Ш.) Қабул комиссияси масъул котиби: ______________________(имзо) ______________________________(унвони ва Ф.И.Ш.)
Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитасининг Божхона институти бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 16-ИЛОВА
Махсус касбий танлов натижалари бўйича ҚАЙДНОМА Номзод ______________________________________________________________________________ (Ф.И.Ш.) Ҳудудий божхона бошқармаси: ____________________________________________________________ (бошқарманинг номи) Танлаган йўналиши ва таълим тили __________________________________________________________ (божхона иши / божхона ҳуқуқи , рус / ўзбек) Топшириш санаси: 20___ йил «___» _________________ Психофизиологик ўрганиш натижаси бўйича қўйилган балл Ёзма иш (диктант) натижаси бўйича қўйилган балл Компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологиялари бўйича билим даражасини текшириш натижаси бўйича қўйилган балл Якка тартибдаги якуний суҳбат натижаси бўйича қўйилган балл Ўртача арифметик балл Қабул қилинган қарор: Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларини топширишга рухсат ________________________________________________________________________________ Комиссия раиси: _________________________(имзо) _________________________(унвони ва Ф.И.Ш.) Қабул комиссияси масъул котиби: _________________________(имзо) _________________________(унвони ва Ф.И.Ш.)
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 29 апрелдаги 365-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг Божхона институти магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг Божхона институти (кейинги ўринларда Институт деб аталади) магистратура босқичига тингловчиларни танлаш ва ўқишга қабул қилиш тартибини белгилайди.
2. Институт магистратурасига номзодларни ўқишга қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган Бутлаш режасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси (кейинги ўринларда — Божхона қўмитаси) раисининг Институтга қабул ўринларини ажратиш тўғрисидаги буйруғига асосан амалга оширилади.
3. Иқтисодиёт ва юриспруденция (шу жумладан божхона иши ва божхона ҳуқуқи мутахассислиги) таълим йўналишларини, шунингдек, магистратурага қабул бўйича Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан белгиланган турдош таълим йўналишларини тамомлаган божхона органлари ходимлари магистратурага танлов асосида қабул қилинадилар.
Олий Бош қўмондон» давлат стипендияси соҳиби бўлган курсантлар бакалавриатни тамомлагач, камида икки йил божхона органларида хизматни ўтаганидан сўнг, беш йил мобайнида мутахассислиги бўйича Божхона институтининг магистратурасига умумий қабул квота доирасида кириш имтиҳонларисиз ўқишга қабул қилинадилар.
4. Институт магистратурасига танлов ва ўқишга қабул қилиш тенг ҳуқуқлилик ва қабул қилишнинг ягона қоидалари асосида икки босқичда ташкил этилади:
дастлабки танлов;
касбий танлов.
Ушбу тадбирлар мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ схема асосида амалга оширилади.
5. Дастлабки танлов қабул йилининг 1 майдан 30 июнгача бўлган вақт оралиғида амалга оширилади.
Божхона қўмитасининг марказий аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бошқармалари ва «Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплекси, Божхона институти ва Миллий кинология марказида (кейинги ўринларда ҳудудий божхона бошқармалари деб аталади) ҳар ўқув йили учун магистратурада ўқиш истагини билдирган номзодлар рўйхати тузилади.
Номзодларнинг хизмат фаолиятлари ўрганиб чиқилиб, уларнинг магистратурада ўқишга лаёқатлилиги, шунингдек соҳа бўйича илмий-тадқиқот ишлари олиб боришга қобилияти ҳудудий бошқармаларнинг Аттестация комиссияларида кўриб чиқилади. Комиссия томонидан номзод магистратурада ўқишга муносиб деб топилганда, унинг тегишли ҳужжатлари Институтга тақдим этилади.
6. Номзодлар бўйича қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
билдирги (мутахассислик йўналиши кўрсатилган ҳолда);
ҳудудий божхона бошқармаси бошлиғининг номзодга берган тавсифномаси (Божхона қўмитасининг раиси ўринбосарининг Божхона қўмитасининг марказий аппарати ходимига берган тавсифномаси);
ходимнинг маълумотнома-сўровномаси;
хорижий тилларни билиш даражаси бўйича камида В2 даражадаги халқаро сертификат нусхаси;
Номзодларнинг паспорти (идентификацияловчи ID-картаси), олий маълумот тўғрисидаги диплом маълумотлари ва фотосурати, хорижий тилларни билиш даражаси бўйича камида В2 даражадаги миллий сертификати «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали мустақил равишда олинади.
Бунда номзодлар томонидан хорижий тилларни билиш даражаси бўйича тақдим этиладиган сертификатлар Ўзбекистон Республикасида олий таълим муассасалари магистратура мутахассисликларига ҳужжат топширишда талаб этиладиган бу турдаги сертификатларга қўйилган талабларга мос бўлиши лозим.
7. Номзодларнинг тегишли ҳужжатлари қабул йилининг 5 июль кунига қадар Институт қабул комиссиясига юборилади.
8. Касбий танловнинг асосий мақсади номзодларнинг интеллектуал салоҳияти, божхона соҳасидаги амалий кўникмаларини холисона баҳолашдан иборатдир.
Касбий танлов қабул йилининг 10 июлидан 25 июлигача бўлган муддатда мутахассислик фанлари бўйича ёзма имтиҳон (камида 2 та фандан) шаклда ўтказилади.
9. Институт магистратурасига ўқишга қабул қилиш учун кириш имтиҳонлари ўзбек ёки рус тилида ўтказилади. Номзоднинг магистратурага кириш тўғрисидаги билдиргисида имтиҳонни қайси тилда топшириш кўрсатилиши лозим.
10. Магистратурага кириш имтиҳонлари мутахассисликлар бўйича алоҳида ўтказилади.
11. Мутахассислик фанларидан имтиҳонлар ўтказиш жадваллари Институт бошлиғи буйруғи билан тасдиқланади. Ушбу буйруққа имтиҳонга кирувчи номзодлар рўйхати илова қилинади.
Ёзма имтиҳонлар ўтказиш жадваллари ушбу тадбирлар бошланишидан камида 10 кун олдин номзодларга тегишли тартибда етказилади.
12. Институт магистратурасига қабул қилинган ходимлар Институт тингловчиси ҳисобланади. Магистратурада ўқиш даврида тингловчиларнинг охирги эгаллаган лавозимидагидан кам бўлмаган миқдорлардаги пул таъминоти сақланган ҳолда божхона органларининг ихтиёрида қолдирилади.
13. Институт магистратурасига ўқишга қабул қилишни сифатли ташкил этиш мақсадида, ҳар ўқув йили учун Давлат божхона қўмитаси раисининг буйруғи билан Институт магистратурасига ўқишга қабул қилиш бўйича қабул комиссияси тузилади ва унинг таркиби тасдиқланади.
14. Қабул комиссиясининг асосий вазифалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, шунингдек, унинг фаолиятини ташкил этиш тартиби Давлат божхона қўмитаси раиси томонидан белгиланади.
15. Қабул комиссиясига Институт бошлиғи раҳбарлик қилади. Қабул комиссияси Давлат божхона қўмитаси ва Институт ходимлари таркибидан шакллантирилади.
Қабул комиссияси:
касбий танлов ўтказиш тадбирларини ташкил қилади;
касбий танлов бўйича имтиҳонлар саволлари, қайдномалар ва бошқа материалларнинг ўз вақтида тайёрланишини таъминлайди.
16. Қабул комиссияси ўз фаолиятини қабул йилининг 1 июлидан 30 августига қадар олиб боради.
17. Қабул комиссияси таркибида касбий танловни ўтказувчи комиссия (имтиҳон комиссияси, махсус комиссия)лар тузилиши мумкин. Ушбу комиссиялар таркибига Давлат божхона қўмитаси ва Институтнинг етакчи мутахассис ходимлари, шунингдек республика олий ўқув юртларининг мутахассислари киритилиши мумкин.
2-боб. Институт магистратурасига ўқишга қабул қилишни ташкил этиш
18. Институт магистратурасига ўқишга қабул қилиш бўйича танлов тегишли тартибда эълон қилинади. Эълонда танловни ўтказиш муддатлари, ўтказиш жойи, ўқишга қабул қилиш шартлари ҳамда танловни ўтказиш билан боғлиқ бошқа маълумотлар акс эттирилади.
19. Институт магистратурасига ўқишга кириш истагини билдирган Давлат божхона қўмитаси марказий аппарати ходими Давлат божхона қўмитаси раиси номига, ҳудудий божхона божхона бошқармаси ходими ҳудудий божхона бошқармаси бошлиғи номига мазкур Низомнинг 2-иловаси ва Институт бошлиғи номига мазкур Низомнинг 3-иловасида келтирилган шаклдаги билдирги билан мурожаат қилади.
Билдиргилар қабул йилининг 1 майидан 30 майига қадар қабул қилинади. Билдиргига мазкур Низомнинг 107-бандида назарда тутилган ҳужжатлар нусхаси илова қилинади (мавжуд бўлса).
3-боб. Дастлабки танлов
20. Дастлабки танлов доирасида Институт магистратурасига кириш учун ҳужжат топширган номзодларнинг назарий билим ва амалий салоҳиятлари ҳамда илмий тадқиқот фаолияти билан шуғулланиш учун зарур бўлган қобилият ва кўникмаларига эга эканликлари аниқланади.
21. Қуйидагилар дастлабки танловнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
номзоднинг маънавий-ахлоқий хислатларини ва касбий малакасини, эгаллаб турган лавозимидаги эришган ютуқларини баҳолаш;
номзоднинг фаол фуқаролик позицияси ва республикада ўтказилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг асосий йўналишлари бўйича дунёқарашларини аниқлаш;
номзоднинг келгусида божхона соҳасида илмий, илмий-педагогик фаолиятни давом эттира олишига ёки танлаган соҳавий йўналиши бўйича етук мутахассис бўлиб чиқишига баҳо бериш;
номзоднинг касбий танловда иштирок этиш масаласини коллегиал тарзда ҳал қилиш.
22. Дастлабки танловда иштирок этадиган номзодларнинг сони чекланмайди.
23. Дастлабки танлов ҳудудий божхона бошқармаларнинг Аттестация комиссиялари томонидан ўтказилади.
Аттестация комиссиялари томонидан қуйидаги хулосалардан бири чиқарилади:
номзод «касбий танловда иштирок этишга тавсия этилади»;
номзод «касбий танловда иштирок этишга тавсия этилмайди».
4-боб. Ёзма имтиҳонларни ўтказиш тартиби
24. Ёзма имтиҳонларни ушбу Низомга қатъий риоя қилган ҳолда ташкил этиш ва ўтказиш масъулияти Қабул комиссияси раиси, масъул котиб, аудитория раҳбарлари ва кузатувчилари, имтиҳон комиссияси ва махсус комиссия аъзоларига юкланади.
25. Ёзма имтиҳонларни ташкил этиш ва ўтказиш Қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланадиган иш режаси асосида амалга оширилади.
26. Ёзма имтиҳонларни ўтказиш жараёнлари бўйича қуйидагилар Қабул комиссиясининг асосий вазифалари ҳисобланади:
ёзма имтиҳон ўтказиш жараёнининг холисона ва адолатли ўтишини таъминлаш;
ёзма имтиҳон ўтказиш учун бино ва аудиторияларни тайёрлаш;
ёзма имтиҳонни ўтказиш билан боғлиқ барча зарур шароитларни яратиш;
номзодларга уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириш, шунингдек, ёзма имтиҳон натижалари тўғрисида уларга тўлиқ маълумотларни тақдим этиш.
27. Ёзма имтиҳонни ўтказиш жараёни видеотасвирга олиш орқали амалга оширилади. Ёзма имтиҳон тугагач 1 соат ичида видеотасвирлар Қабул комиссияси раисига топширилади. Видеотасвирдан нусха кўчириш тақиқланади.
28. Ёзма имтиҳон олинадиган фанлар дастури, қоида тариқасида, имтиҳон бошланишидан бир ой олдин Божхона қўмитаси Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бошқармаси орқали белгиланган тартибда номзодларга етказилади.
29. Ёзма имтиҳонлар ўтказилишига қадар Қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланган жадвалга мувофиқ қабул комиссияси томонидан фанлардан консультациялар ташкил этилади.
30. Ёзма имтиҳон, қоида тариқасида, Институтга тегишли биноларда ўтказилади.
Ёзма имтиҳон ўтказиладиган бинолар ва аудиторияларни тайёрлаш бўйича жавобгарлик масъул котиб зиммасига юкланади.
31. Қабул комиссияси ёзма имтиҳон ўтказиладиган кунда соат 7:00 гача назоратдан ўтиш жойлари хизматчиларига Институт бошлиғи тасдиқлаган бино ҳудудига киришга рухсат берилган шахслар рўйхатини топширади.
Имтиҳон ўтказиладиган бинога кириш эшиги олдида номзодларни тартибли ва ўз вақтида бинога киритиш учун назорат-рухсат пунктлари ташкил этилиши лозим.
32. Ёзма имтиҳонлар ўтказиладиган бинода имтиҳон материалларини тарқатиш ва йиғиб олиш учун имтиҳон вақтида ушбу материалларни сақлаш учун сейфлар билан жиҳозланган махсус хона (кейинги ўринларда Штаб деб аталади) тайёрланиши лозим.
33. Ёзма имтиҳон ўтказиладиган бинода уни ўтказиш учун санитария ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига тўлиқ жавоб берадиган зарур техник, тиббий ва маиший шароитлар яратилиши керак.
34. Аудиторияларни тайёрлашда ёруғлик тушиши, шамоллатиш, номзодларни тикка тушувчи қуёш нуридан ҳимоялаш имкониятлари ҳисобга олиниши лозим.
35. Ҳар бир аудитория камида 15 нафар номзодни жойлаштириш имкониятига эга бўлиши керак. Барча аудиториялардаги ўринлар рақамланган бўлиши лозим.
36. Аудиторияларнинг эшикларида номзодлар жойлаштириладиган гуруҳ мутахассислиги шифри ва мутахассислик номи ёзилган кўрсаткичлар бўлиши лозим.
37. Ҳар бир аудитория соат, бўр ёки маркер, доска ва елим билан таъминланган бўлиши шарт.
38. Аудиторияларда ёзма имтиҳонлар ўтказиладиган фанларга тааллуқли бўлган кўргазмали воситалар бўлмаслиги лозим.
39. Ёзма имтиҳон ўтказиладиган биноларда имтиҳон жараёнида фойдаланилмайдиган, шу жумладан нусха кўчириш ва турли алоқа воситалари мавжуд хоналар, шунингдек қаватларнинг кириш-чиқиш эшиклари 1 кун олдин масъул котиб томонидан қулфланиб муҳрланиши лозим.
40. Ёзма имтиҳон ўтказиладиган аудиториялар сифатида ошхона, йўлак ва шунга ўхшаган хоналардан фойдаланиш тақиқланади.
41. Ҳар 15 кишилик гуруҳга бир нафардан аудитория раҳбари ва кузатувчиси бириктирилади.
Аудитория раҳбари ва кузатувчилари сифатида қабул жараёнига Институтнинг шаҳодатланган ходимлари жалб қилинишлари мумкин.
5-боб. Ёзма имтиҳонлар саволларини шакллантириш
42. Магистратурага тегишли мутахассисликлар бўйича ёзма имтиҳон саволлари ҳар бир мутахассислик бўйича экспертлар гуруҳи томонидан тузилади.
43. Саволларни тузишда қуйидаги талабларга алоҳида эътибор қаратилади:
саволлар номзодларда таҳлилий фикрлаш даражасини, божхонага оид иқтисодий-ҳуқуқий манбалар билан мустақил ишлаш, шунингдек, қўйилган муаммолар бўйича хулосаларни баён этиш қобилиятини аниқлашга қаратилган бўлиши лозим;
саволлар тегишли фан ўқув дастурига, шунингдек, тегишли соҳада қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ бўлиши лозим;
саволлар мамлакатда ўтказилаётган ислоҳотларнинг мақсадлари ва вазифаларини акс эттириши лозим;
саволлар лўнда, оддий ва равон тилда баён этилиши лозим;
саволларда фойдаланилган тушунчалар ва атамалар турлича изоҳлаш имкониятини истисно этиши, шунингдек, улар қонунчилик ҳужжатларида ва фанда қабул қилинган маъносига мувофиқ ягона шаклда қўлланилиши лозим;
саволлар умумий қабул қилинган грамматик, орфографик, пунктуация қоидаларига мувофиқ адабий тилда ва иқтисодий ҳамда юридик терминологиядан фойдаланган ҳолда тузилиши лозим.
44. Тузиладиган саволларнинг сифати ва мазмуни бўйича масъулият эксперт гуруҳи аъзоларига юкланади. Эксперт гуруҳи фаолиятини Қабул комиссияси раиси бошқаради.
45. Эксперт гуруҳи томонидан тузилган ёзма имтиҳон саволлари Қабул комиссияси раисига топширилади ва имтиҳон билетлари шакллантирилгунига қадар унда сақланади.
46. Тузилган саволлар ёзма имтиҳон ўтказилишидан бир кун олдин ёзма имтиҳон билетларини шакллантириш учун масъул котибга топширилади.
Ҳар бир билет:
Мутахассислик фанлари бўйича ҳар бир билет 3 та саволдан (иккита назарий ва битта амалий) иборат бўлиши лозим;
чет тили фани бўйича учта вазифадан (ўқиш даражасини аниқлаш; ёзма нутқ кўникмаларини аниқлаш; гапириш кўникмаларини аниқлаш) иборат бўлиши лозим.
48. Шакллантирилган имтиҳон билетлари конвертларга солинади, улар ўз навбатида тегишли мутахассисликлар бўйича аудиториялар сонини ҳисобга олган ҳолда алоҳида пакетларга солинади. Конвертлар ва пакетлар Қабул комиссиясининг муҳри билан тасдиқланади ва штабда сақланади.
6-боб. Ёзма имтиҳонларни ўтказишда аудитория раҳбарлари ва кузатувчиларнинг вазифалари
49. Ёзма имтиҳонлар ўтказиладиган куни аудиториялар раҳбарлари ва кузатувчилари бириктирилган бинога соат 7:30 дан кечикмасдан етиб келишлари шарт.
50. Аудитория раҳбари ва кузатувчилар томонидан ёзма имтиҳон ўтказиладиган бинога алоқа ва телекоммуникация воситалари, китоб, шпаргалка ва шу кабиларни олиб кириш тақиқланади.
51. Ёзма имтиҳонлар ўтказиладиган куни Штабда соат 7:30 дан 7:50 гача аудитория раҳбарлари ва кузатувчилари аудиторияларга тақсимланади. Улар бириктирилган аудиторияларга боришади ҳамда ўзларининг исми, отасининг исми ва фамилияларини доскага ёзиб қўядилар.
52. Кузатувчилар соат 7:50 дан 8:00 гача аудиториянинг имтиҳонга тайёрлик ҳолатини текширади, имтиҳон жараёнига салбий таъсир этувчи омиллар аниқланганда, зудлик билан уларни бартараф этиш чораларини кўради. Шунингдек, кузатувчилар аудиториядаги ўриндиқларнинг тўғри рақамланганини ҳам текширади.
53. Аудитория раҳбари соат 8:00 дан 8:15 гача Штабда имтиҳон комиссияси раисидан номзодларнинг гуруҳлар бўйича рўйхатини қабул қилиб олади, имтиҳон билетлари бўлган пакетларнинг муҳри бузилмаганлигини текширади ва имтиҳон комиссияси аъзоларидан бирининг иштирокида аудиторияга олиб келади.
54. Кузатувчилар соат 8:30 гача аудитория раҳбаридан гуруҳ бўйича рўйхатни олади, шунингдек, номзодларни гуруҳлар рўйхати асосида паспорти (хизмат гувоҳномаси) билан текшириб, аудиторияга киритади. Номзодлар рўйхатда кўрсатилган рақамли жойга бориб ўтиради.
Ёзма имтиҳонга келмаган номзодларнинг ўрни ёзма имтиҳон ўтказиш жараёнида бўш қолдирилади.
55. Кузатувчилар икки нафар номзод гувоҳлигида имтиҳон билетлари солинган пакетлар муҳрланганига ишонч ҳосил қилгач, конвертларни очади.
Кузатувчилар номзодларга қатъий ҳисобда турувчи рақамланиб муҳрланган ёзма иш ёзиладиган дафтарларни тартиб билан тарқатадилар.
Бунда дафтарларнинг варақлари алмаштириш имконини истисно қиладиган тарзда Қабул комиссияси раисида сақланадиган муҳр ва масъул котиб имзоси билан тасдиқланган бўлиши лозим.
56. Аудитория раҳбари номзодларга дафтар муқовасида ўз фамилияси, исми, отасининг исмини кўрсатиши, дафтар варақларини букмаслик, фарқ қилувчи белгилар қўймаслик, ёзувлар тагига чизмаслик, жавобларни белгилашда кўк ҳаворанг шарикли ручкадан бошқа ручкадан фойдаланмаслик ҳақида тушунтириш бериши, шунингдек, ушбу талабларни бузиш ёзма имтиҳон ўтказиш талабларини бузиш деб ҳисобланиши ҳақида номзодларни огоҳлантириши лозим.
57. Кузатувчи соат 9:00 гача номзодларни рўйхат бўйича олдига чақириб уларга имтиҳон билетларини тарқатади ва уларнинг тартиб рақамини кўрсатган ҳолда билет ва дафтарларни қабул қилиб олганлиги тўғрисида қайдномага имзо қўйишини таъминлайди.
Ёзма имтиҳонларга келмаган номзодлар ҳақида гуруҳ рўйхатига «қатнашмади» деган ёзув киритилади.
58. Аудитория раҳбари соат 9:00 да ёзма имтиҳон бошланганлигини эълон қилади ҳамда ёзма имтиҳоннинг бошланиш ва тугаш вақтини доскага ёзиб қўяди.
59. Аудитория раҳбари соат 11:00 да ёзма имтиҳон саволларига жавоб ёзиш учун ажратилган вақт тугаганлигини эълон қилади ва кузатувчига дафтарларни жавоби билан йиғиб олиш бўйича кўрсатма беради.
Дафтарлар йиғиб олингандан сўнг аудитория раҳбари дафтарларнинг ушбу Низом 56-бандида белгиланган талабларга мувофиқлигини текшириб, номзодларга аудиториядан чиқишга рухсат беради.
60. Барча дафтарлар, шу жумладан имтиҳон ўтказиш вақтида фойдаланилмай қолган дафтарлар ҳамда ёзма имтиҳондан четлаштириш бўйича тузилган далолатномалар тегишли дафтарларга елимланган ҳолда алоҳида-алоҳида қутига солинади.
61. Аудитория раҳбари соат 11:15 дан кечикмай барча қутиларни имтиҳон комиссияси раисига топширади ҳамда у ушбу қутиларни топширган вақтини тасдиқлатиб, тегишли жойига имзо қўяди.
7-боб. Ёзма ва оғзаки имтиҳон жараёнини ташкил этиш
66. Номзодлар ёзма имтиҳон ўтказиладиган бинога паспорти (хизмат гувоҳномаси) билан тегишли тартибда киритилади. Киришда видеокузатув олиб борилади.
Номзодлар аудиторияларга мутахассисликларига қараб жойлаштирилади.
67. Ёзма имтиҳон соат 9:00 да бошланади ва 2 соат давом этади.
68. Номзодлар ёзма имтиҳон ўтказиладиган бинога соат 8:00 гача, аудиторияга соат 8:30 гача киритилади. Соат 8:30 дан кейин номзодлар аудиторияга киритилмайди.
69. Ёзма имтиҳонга келмаган номзодлар учун қўшимча имтиҳонлар ўтказилмайди.
70. Ёзма имтиҳон бошланганидан кейин номзодлар билан имтиҳон билетлари юзасидан суҳбатлашиш тақиқланади.
71. Имтиҳон билетларига жавоблар дафтарга кўк ҳаворанг шарикли ручкада тушунарли қилиб ёзилиши лозим.
72. Номзодларга сўзларни қисқартириб ёзиш, сўзларнинг ости ёки устига чизиш, дафтарга, хусусан, ҳошия қисмига тушунарсиз белгилар қўйиш, шунингдек, берилган саволларнинг жавоби билан боғлиқ бўлмаган сўзларни ёзиш, ёзма имтиҳон материалларини бир-бирига узатиш, бошқаларга ёрдам бериш тақиқланади.
Имтиҳон жараёнига номзодлар томонидан уяли телефон ёки бошқа алоқа ва телекоммуникация воситаларини олиб кириш ва фойдаланиш қатъиян тақиқланади.
73. Ёзма имтиҳонга уяли телефон, компьютер ва бошқа алоқа ва телекоммуникация воситаларини, луғат, китоблар, шпаргалкалар олиб киришга ҳаракат қилган ёки олиб кирган, имтиҳон жараёнида имтиҳон материалларини бошқага узатган ёки ёрдам берган, ёзма имтиҳон учун ажратилган вақт тугаганидан кейин имтиҳон материалларини топширмаган, имтиҳон материалларини аудитория ташқарисига олиб чиққан номзод ёзма имтиҳон ўтказиш тартибини бузган ҳисобланади.
74. Ёзма имтиҳон давомида номзодларга аудиториядан чиқиш тақиқланади. Ўзбошимчалик билан аудиторияни тарк этган номзодлар ёзма имтиҳон ўтказиш тартибини бузган ҳисобланади. Соғлиғининг ёмонлашиши ва бошқа зарур ҳолатларда имтиҳон материалларини қолдириб, кузатув остида аудиториядан чиқишга рухсат берилади.
75. Ёзма имтиҳон ўтказишнинг белгиланган тартибини бузган номзодлар ёзма имтиҳондан четлаштирилади, ёзма имтиҳондан четлаштириш бўйича мазкур Низомнинг 4-иловасида берилган шаклга мувофиқ аудитория раҳбари ва кузатувчи томонидан далолатнома расмийлаштирилади.
76. Ёзма имтиҳондан четлаштирилган номзодларнинг ёзма ишлари баҳоланмайди ва бундай номзодлар ёзма имтиҳонда иштирок этмаган ҳисобланади.
77. Аудитория раҳбари томонидан ёзма имтиҳон учун ажратилган вақт тугаганлиги эълон қилинганда номзодлар имтиҳон материалларини топширадилар. Номзодлар белгиланган муддатдан олдин жавоб ёзишни тугатганда ушбу Низомнинг 56-бандида назарда тутилган тартибда муддатидан олдин имтиҳон материалларини топширишлари мумкин.
78. Имтиҳон комиссияси раиси имтиҳон якунлангач дафтарлар солинган қутиларни аудитория раҳбарларидан қабул қилиб олади, дафтарларнинг муқоваси ва биринчи варағига махсус шифрлар қўйиб, дафтар муқовасини ажратиб олади ва ушбу Низомнинг 7-иловаси шаклида ёзма имтиҳонлар қайдномасининг 2 ва 3-устунларини тўлдириб ёзма имтиҳон олиш бўйича махсус комиссияси раисига топширади.
Қўйилган шифрларнинг сир сақланиши учун имтиҳон комиссияси раиси шахсан жавоб беради.
8-боб. Ёзма имтиҳон жавобларини текшириш ва баҳолаш
81. Махсус комиссия ёзма имтиҳонлар ўтказилишидан бир кун олдин тузилади. Махсус комиссия раиси Институт бошлиғининг тавсиясига кўра, Давлат божхона қўмитаси раиси томонидан, махсус комиссиянинг бошқа аъзолари эса Институт бошлиғининг буйруғи билан тайинланади. Махсус комиссия аъзоларининг сони ҳар бир мутахассислик бўйича номзодларнинг умумий сонидан келиб чиққан ҳолда Институт бошлиғи томонидан белгиланади.
Лозим бўлганда махсус комиссия таркибига Давлат божхона қўмитаси ва бошқа олий таълим муассасалари ёки идоралардан мутахассислар таклиф қилинади.
82. Махсус комиссия аъзолари ёзма имтиҳон ўтказиладиган куни соат 10:00 дан кечикмай ўз паспорт (хизмат гувоҳнома)лари билан тегишли мутахассислик бўйича ёзма имтиҳон натижаларини текшириш ва баҳолаш учун ажратилган ва видеокузатиш тизими билан жиҳозланган хонага келишлари лозим.
83. Махсус комиссия аъзолари томонидан ёзма имтиҳон натижаларини текшириш ва баҳолаш учун ажратилган хонага уяли телефонлар ва бошқа алоқа ва телекоммуникация воситаларини олиб кириш тақиқланади.
84. Махсус комиссия раиси махсус шифрланган муқовасиз дафтарлар солинган қутиларни имтиҳон комиссия раисидан қабул қилиб олади ҳамда махсус комиссия аъзолари иштирокида очади ва дафтарларнинг муқовалари ажратилганлиги ва шифрланганлигини текширади.
Муқоваси ажратилмаган, шифрланмаган ёки номзоднинг шахсини аниқлаш имконини берувчи бошқа белгилари мавжуд бўлган дафтарлар аниқланган тақдирда, далолатнома тузилади. Бундай ишлар текширилмайди.
85. Махсус комиссия раиси текшириш ва баҳоларни қўйиш мақсадида имтиҳон натижалари ёзилган дафтарларни божхона иши ва юриспруденция соҳасидаги малакали мутахассислардан иборат бўлган комиссия аъзоларига тақсимлаб беради ҳамда улар томонидан имтихон натижалари текширилади.
86. Ёзма жавоблар махсус комиссия аъзолари томонидан ушбу Низомнинг 5-иловада назарда тутилган баҳолаш мезонларига мувофиқ текширилади ва баҳоланади.
87. Мутахассислик фанлардан билетдаги ҳар бир савол ёки вазифага қўйилган баллар қўшилади ва 3га бўлинади, ҳосил бўлган қиймат ёзма имтиҳондан олинган якуний балл ҳисобланади.
88. Мутахассислик фанлар бўйича ёзма имтиҳон баллари махсус комиссиялар томонидан тегишли шифрлар билан ушбу низомнинг 7-иловаси шаклидаги қайдномага киритилади. Тўлдирилган қайдномалар имтиҳон комиссияси раисига топширилади.
Имтиҳон комиссияси раиси ушбу низомнинг 7-иловаси асосида 8-илова шаклидаги қайдномани шакллантиради ва уни Қабул комиссияси раиси ёки масъул котибга топширади.
90. Дафтарлар ва ёзма имтиҳон натижалари қайдномалари қутиларга солинади ҳамда махсус комиссия раиси томонидан имтиҳон комиссияси раисига топширилади.
91. Институт магистратурасига кириш учун ёзма имтиҳонни қайта ўтказиш тақиқланади.
92. Ёзма имтиҳон натижалари имтиҳонлар ўтказилган куннинг эртасига эълон қилинади.
9-боб. Ёзма имтиҳон натижалари бўйича шикоят қилиш
96. Агар номзод ёзма имтиҳон натижаларига рози бўлмаса, Қабул комиссияси томонидан ёзма имтиҳон натижалари эълон қилинган кундан бошлаб 2 иш куни мобайнида апелляция комиссиясига шикоят бериш ҳуқуқига эга.
97. Шикоят қилувчи номзодга имтиҳон бўйича апелляция куни ва вақти ҳақида хабарнома берилади.
98. Зарур ҳолларда апелляцияни кўриб чиқиш жараёнига тегишли масалалар бўйича махсус комиссия аъзолари, аудитория раҳбари ва кузатувчилар жалб қилиниши мумкин.
99. Шикоят тушган куни масъул котиб томонидан шикоят ёзган номзоднинг ёзма имтиҳон материаллари апелляция комиссиясига топширилади.
100. Номзод хабарномада назарда тутилган вақтда хизмат гувоҳномаси билан етиб келиши ва апелляция комиссиясида шикоятини кўриб чиқишда ўзининг иштирокини таъминлаши шарт.
101. Шикоятни кўриб чиқишда номзоднинг сўровига асосан унга ёзма иши берилиши мумкин.
102. Номзод ўз эътирозларини ёзма равишда ёзади ва унга берилган материаллар билан бирга апелляция комиссиясига топширади.
103. Апелляция комиссияси томонидан шикоятни кўриб чиқиш муддати шикоят берилган санадан бошлаб 2 иш кунидан ошмаслиги лозим, натижа бўйича қарор қабул қилиниши шарт.
104. Номзоднинг шикоятида кўрсатилган важлар ўз тасдиғини топмаган тақдирда, апелляция комиссияси ёзма имтиҳон натижаларини ўзгаришсиз қолдириш ва шикоятни қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
105. Номзоднинг шикоятида кўрсатилган важлар ўз тасдиғини топган тақдирда, апелляция комиссияси шикоятчининг ёзма имтиҳон ишига узил-кесил балл қўяди ва қабул қилинган якуний қарор ҳақида номзодга хабар беради.
10-боб. Касбий танлов натижаларини аниқлаш ва эълон қилиш
106. Ёзма имтиҳон бўйича максимал балл 100 баллни ташкил этади.
110. Номзодларнинг касбий танловда мутахассислик фанларидан имтиҳонда олган баллари асосида энг юқори баллдан бошлаб камайиб бориш тартибида 8-иловага мувофиқ шаклда қайднома расмийлаштирилади ҳамда Институтга ўқишга қабул қилиш тўғрисида узил-кесил қарор қабул қилишга асос бўлади.
11-боб. Институтга ўқишга қабул қилиш
112. Мутахассислик фанларидан имтиҳон юзасидан энг юқори балл тўплаган номзодлар белгиланган квоталар асосида мутахассисликлар бўйича магистратурага тингловчи сифатида қабул қилинадилар.
113. Институтга ўқишга қабул қилиш жараёнида мутахассислик фанларидан имтиҳон натижаларига кўра, квота бўйича белгиланган рўйхатда охирги ўринда турувчи номзоднинг тўплаган жами бали билан ундан кейинги ўринда турувчи номзодларнинг тўплаган баллари бир хил бўлса, уларнинг барчаси ўқишга қабул қилинадилар.
114. Қабул комиссияси номзодларни ўқишга қабул қилиш бўйича тегишли баённомани расмийлаштиради.
115. Қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланган баённома номзодларни Институтга ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқни расмийлаштириш учун асос бўлади.
Ҳар йили 1 августга қадар Институт бошлиғининг номзодларни магистратура тингловчилари сафига қабул қилиш тўғрисидаги буйруғи чиқарилади.
117. Институтга ўқишга қабул қилинган божхона органлари ходимларига ўз хизмат ўташ жойларига тақдим этишлари учун уларнинг ўқишга қабул қилинганлиги бўйича буйруқдан кўчирма берилади.
12-боб. Якунловчи қоидалар
118. Ушбу низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитасининг Божхона институти магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Божхона институти магистратурасига танлаш ва ўқишга қабул қилиш тадбирларини амалга ошириш
Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитасининг Божхона институти магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
_________________________________ га (ҳудудий бошқарма бошлиғининг унвони ва Ф.И.Ш.) БИЛДИРГИ Менга Божхона институти магистратурасига ўқишга кириш учун ҳужжатларимни расмийлаштиришга ва дастлабки танловда иштирок этиш учун рухсат беришингизни сўрайман. Танловда ______________________________________________ мутахассислиги бўйича иштирок этаман. _________________________(имзо) _________________________________(лавозими, унвони ва Ф.И.Ш.) 20___ йил «____» _____________
Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитасининг Божхона институти магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитасининг Божхона институти бошлиғи _________________________________ га (унвони ва Ф.И.Ш.) БИЛДИРГИ Менга Божхона институти магистратурасига ўқишга кириш учун ҳужжатларимни расмийлаштиришга ва касбий танловда иштирок этишга рухсат беришингизни сўрайман. Танловда ______________________________________________ мутахассислиги бўйича иштирок этаман. Касбий танловларни _____________________________________________________ тилида топшираман. (ўзбек, рус) _________________________(имзо) _________________________________(лавозими, унвони ва Ф.И.Ш.) 20___ йил «____» _____________
Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитасининг Божхона институти магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Ёзма имтиҳондан четлаштириш ДАЛОЛАТНОМА Тошкент шаҳри 20___ йил «___» ___________ Биз, қуйида имзо чекувчилар шуни тасдиқлаймизки, номзод ______________________________________________________________________ (Ф.И.Ш.) қуйидаги сабабларга кўра ёзма имтиҳондан соат ___:___ да четлатилди: уяли телефон, компьютер ва бошқа алоқа ва телекоммуникация воситалари, луғат, китоб, шпаргалкадан фойдаланди; ёзма имтиҳон материалларини бошқа абитуриентга узатди; абитуриентларга ёрдам берди; Низомда назарда тутилган бошқа ҳолатлар: ______________________________________________________________________ ______________________________________________________________________ Номзод томонидан Божхона институти магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг _______ -бандлари талаблари бузилди. 1. Аудитория раҳбари _________________________ _________________________ (Ф.И.Ш.) (имзо) 2. Кузатувчи _______________________________ ____________________ (Ф.И.Ш.) (имзо) Изоҳ . Ушбу далолатнома абитуриентга берилган дафтарга елимланади.
Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитасининг Божхона институти магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
Мутахассислик фанлари бўйича ёзма имтиҳон саволларга ёзган жавобларини
Ҳар бир саволга берилган жавоблар қуйидаги мезонлар асосида 100 балгача баҳоланади: Балл Жавоб тавсифи Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан фойдаланилганлик даражаси 86 баллдан 100 баллгача мазмунан аниқ ёритилган, моҳияти тўлиқ очиб берилган, мантиқий изчил ифодаланган; қонунчилик ҳужжатларига ва назарий билимларга асосланган ҳолда тўғри жавоб берилган; мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар таҳлил қилинган ҳамда уларнинг самаралари ва натижалари бўйича мустақил ижодий фикр юритилган; тегишли масалалар бўйича ривожланган хорижий мамлакатлар тажрибаси эътиборга олинган; фикр мантиқий изчил баён этилган, савол бўйича тегишли хулосалар чиқарилган; ҳуқуқий атамалардан тўғри фойдаланилган. зарур бўлган барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мурожаат қилинган; норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилган орган ёки мансабдор шахс ва унинг ҳавола қилинган нормаси аниқ кўрсатилган; қонунчиликка киритилган охирги ўзгартириш ва қўшимчалар уларнинг мазмуни ва амалий аҳамиятидан келиб чиқиб таҳлил қилинган; ушбу соҳада қабул қилиниши назарда тутилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари хусусида етарлича маълумотга эга. 71 баллдан 85 баллгача мазмунан ёритилган, моҳияти очиб берилган, изчил ифодаланган; қонунчилик ҳужжатларига ва назарий билимларга асосланган ҳолда яхши жавоб берилган; мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар таҳлил қилинган; тегишли масалалар бўйича хорижий мамлакатлар тажрибасига мурожаат қилинган; фикр изчил баён этилган, савол бўйича хулосалар чиқарилган; ҳуқуқий атамалардан тўғри фойдаланилган. зарур бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мурожаат қилинган; норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилган орган ёки мансабдор шахс кўрсатилган; қонунчилик ҳужжатларига киритилган охирги ўзгартириш ва қўшимчалар эътиборга олинган; ушбу соҳада қабул қилиниши назарда тутилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари хусусида қисман маълумотга эга. 55 баллдан 70 баллгача мазмунан қониқарли даражада ёритилган; қонунчилик ҳужжатларига ва назарий билимларга етарлича асосланмаган ҳолда жавоб берилган; мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар эътиборга олинмаган; савол бўйича тўлиқ бўлмаган хулосалар чиқарилган; айрим ҳуқуқий атамалар нотўғри қўлланилган. айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мурожаат қилинган; норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилган орган ёки мансабдор шахс кўрсатилмаган ёки нотўғри кўрсатилган; қонунчилик ҳужжатларига киритилган охирги ўзгартириш ва қўшимчалар эътиборга олинмаган; ушбу соҳада қабул қилиниши назарда тутилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари хусусида маълумотга эга эмас. 0 баллдан 54 баллгача 26 баллдан 54 баллгача: қонунчилик ҳужжатларига ва назарий билимларга асосланмаган ҳолда жавоб берилган; мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларга умуман эътибор қаратилмаган. норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳаволалар мавжуд эмас ёки мавжуд ҳаволалар ҳам ноўрин қўлланилган. 1 баллдан 25 баллгача: ҳуқуқий атамалар нотўғри қўлланилган; савол бўйича аниқ тасаввурга эга эмас. 0 балл: нотўғри жавоб берилган ёки умуман жавоб ёзилмаган; ўқув адабиётларидан ва қонунчилик ҳужжатларидан сўзма-сўз кўчирилган.
Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитасининг Божхона институти магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 7-ИЛОВА
Ёзма имтиҳон бўйича ____ гуруҳ ҚАЙДНОМАСИ Ёзма иш ўтказилган фаннинг номи: Мутахассислик фанлари _______________________________________ Номзодларнинг танлаган мутахассислиги: ____________________________________________________ Номзодларга ёзма иш ўтказилган сана: 20___ йил «___» _________________________________________ Т/р Махсус шифр (номзодга берилган шифр) Тўплаган бали 1. 2. 3. 4. 5. 6. ... Номзодларнинг умумий сони_________ Шу жумладан: имтиҳонда _____________ иштирок этди; имтиҳонда ______________ иштирок этмади; имтиҳондан ______________ четлаштирилди. Имтиҳон комиссияси раиси: _________________________(имзо) _________________________(Ф.И.Ш.) Махсус комиссия раиси: _________________________(имзо) _________________________(Ф.И.Ш.) Комиссия аъзолари: _________________________(имзо) _________________________(Ф.И.Ш.) _________________________(имзо) _________________________(Ф.И.Ш.)
Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитасининг Божхона институти магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 8-ИЛОВА
Номзодларнинг ёзма иш натижалари бўйича ____ гуруҳ ҚАЙДНОМАСИ Ёзма иш ўтказилган фаннинг номи: Мутахассислик фанлари _____________________________________ Номзодларнинг танлаган мутахассислиги: ____________________________________________________ Номзодларга ёзма иш ўтказилган сана: 20___ йил «___» _________________________________________ Т/р Махсус шифр (номзодга берилган шифр) Номзоднинг Ф.И.Ш. Тўплаган бали 1. 2. 3. 4. 5. 6. ... Номзодларнинг умумий сони_________ Шу жумладан: имтиҳонда _____________ иштирок этди; имтиҳонда ______________ иштирок этмади; имтиҳондан ______________ четлаштирилган. Имтиҳон комиссияси раиси: _________________________(имзо) ________________________(Ф.И.Ш.) Махсус комиссия раиси: _________________________(имзо) ________________________(Ф.И.Ш.)
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 29 апрелдаги 365-сон қарорига 3-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2014 йил 3 июндаги 141-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар
1. 2-бандидан «Давлат божхона қўмитаси» сўзлари чиқариб ташлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги низомда :
а) 1-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институтига номзодларни танлаш ва қабул қилиш тартиби алоҳида низомлар билан белгиланади»;
б) 1-илованинг ўн бешинчи хатбошисидаги «Олий ҳарбий божхона институти» сўзлари «Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 2-иловада :
«Вазирликлар ва идоралар» устунининг 1, 2, 3, 5 ва 8-блокларидаги 4-бандлар чиқариб ташлансин;
«Бажариш муддатлари» устунининг 2, 3 ва 6-блокларидаги 4-бандлар чиқариб ташлансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 29 апрель,
365-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMASI
METODIKASI
QAYDNOMASI
METODIKASI
QAYDNOMASI
maʼlumotnoma
METODIKASI
QAYDNOMASI
METODIKASI
QAYDNOMASI
METODIKASI
QAYDNOMASI
METODIKASI
QAYDNOMASI
MEZONLARI
QAYDNOMA
NIZOM
SXEMASI
BAHOLASH MEZONLARI
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat bojxona qoʻmitasining Bojxona instituti bakalavriati va magistraturasiga oʻqishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomlarni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi bojxona organlari kadrlarini tayyorlash tizimini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 2-noyabrdagi PQ-3995-son qarori ijrosini taʼminlash, shuningdek Oʻzbekiston Respublikasi Davlat bojxona qoʻmitasining Bojxona instituti bakalavriat va magistraturasiga jismonan sogʻlom, maʼnaviy yetuk va intellektual salohiyatga ega nomzodlarni tanlash va oʻqishga qabul qilishning samarali tizimini joriy etish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilar:
Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasining Bojxona instituti bakalavriatiga oʻqishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq;
Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasining Bojxona instituti magistraturasiga oʻqishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat bojxona qoʻmitasi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsinlar.
4. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining investitsiyalar va tashqi iqtisodiy aloqalar masalalari boʻyicha oʻrinbosari E.M. Ganiyev va Oʻzbekiston Respublikasi Davlat bojxona qoʻmitasi raisi M.B. Azimov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 29-apreldagi 365-son qaroriga 1-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat bojxona qoʻmitasining Bojxona instituti bakalavriatiga oʻqishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Davlat bojxona qoʻmitasining Bojxona instituti (keyingi oʻrinlarda Institut deb ataladi) bakalavriatiga nomzodlarni tanlash va oʻqishga qabul qilish tartibini belgilaydi.
2. Institut bakalavriatiga nomzodlarni oʻqishga qabul qilish Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti tomonidan tasdiqlangan Butlash rejasiga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi (keyingi oʻrinlarda — Bojxona qoʻmitasi) raisining Institutga qabul oʻrinlarini ajratish toʻgʻrisidagi buyrugʻiga asosan amalga oshiriladi.
Bojxona xizmatiga salmoqli hissa qoʻshgan, xizmat jarayonida maʼlum bir natijalarga erishgan bojxona organlarining xizmatdagi ofitserlari va serjantlar tarkibi xodimlari farzandlariga Institutga kirish uchun kursantlarni qabul qilishning umumiy sonidan ikki foizli kvota ajratiladi;
Huquqbuzarliklar profilaktikasi va jinoyatchilikka qarshi kurashga munosib hissa qoʻshgan, xizmat yoki ilmiy faoliyatida yuqori natijalarga erishgan ichki ishlar organlarining amaldagi xodimlari farzandlariga Institutga kirish uchun kursantlarni qabul qilishning umumiy sonidan besh foizli kvota ajratiladi.
Mamlakatning mudofaa qudratini mustahkamlashga salmoqli hissa qoʻshgan, xizmatdagi harbiy va ilmiy faoliyatda maʼlum bir natijalarga erishgan Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlari tarkibiga kiruvchi vazirlik va idoralarning xizmatdagi ofitserlari, kontrakt boʻyicha xizmat qilayotgan serjantlari va oddiy askarlar tarkibidagi harbiy xizmatchilarining farzandlari uchun Institut bakalavriatiga kursantlar qabul qilishning umumiy sonidan besh foizli kvota, Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasining xizmatdagi harbiy xizmatchi va xodimlarining farzandlari uchun ikki foizli kvota ajratiladi.
3. Institutga oʻqishga qabul qilish quyidagi bosqichlarda tashkil etiladi va oʻtkaziladi:
dastlabki tanlov;
maxsus kasbiy tanlov;
test sinovlari.
Ushbu tadbirlar mazkur Nizomning 1-ilovasiga muvofiq sxema asosida amalga oshiriladi.
Bir bosqichdan muvaffaqiyatli oʻta olmagan nomzodlar keyingi bosqichga qoʻyilmaydi.
4. Institutda tasdiqlangan Davlat taʼlim standartlari asosida “Bojxona ishi” va “Yurisprudensiya” (iqtisodiy xavfsizlikni huquqiy taʼminlash) taʼlim yoʻnalishlari boʻyicha mutaxassislar tayyorlanadi.
5. 2024/2025 oʻquv yilidan boshlab Institut bakalavriat taʼlim yoʻnalishlariga mos keluvchi test sinovlari topshiriladigan imtihon fanlari majmuasi Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi tomonidan tasdiqlanadi hamda test sinovlari boshlanishidan kamida 6 oy oldin eʼlon qilinadi.
Shuningdek, test sinovlari oʻtkaziladigan majburiy imtihon fanlar majmuasi Davlat oliy taʼlim muassasalariga oʻqishga qabul qilish jarayonlarini muvofiqlashtirish boʻyicha Davlat komissiyasi tomonidan tasdiqlanadi.
Test sinovlari topshiriladigan imtihon fanlar boʻyicha har bir toʻgʻri javob uchun ajratiladigan ballar miqdori Oʻzbekiston Respublikasi taʼlim tashkilotlariga qabul qilish boʻyicha davlat komissiyasi tomonidan tasdiqlanadi.
6. Institutga:
umumiy oʻrta (oʻn bir yillik taʼlim), oʻrta maxsus (toʻqqiz yillik tayanch oʻrta va ikki yillik oʻrta maxsus taʼlim), boshlangʻich professional taʼlim (toʻqqiz yillik tayanch oʻrta va ikki yillik boshlangʻich professional taʼlim) olgan, shuningdek “Taʼlim toʻgʻrisidagi” Qonun kuchga kirguniga qadar oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi (toʻqqiz yillik umumiy oʻrta va uch yillik oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi) olgan;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2019-yil 12-sentabrdagi PQ-4447-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarining harbiy xizmatni oʻtash tartibi toʻgʻrisidagi nizom talablariga javob beradigan;
harbiy xizmatni oʻtamagan oʻn yetti yoshdan yigirma uch yoshgacha boʻlgan, shu jumladan oʻqishga qabul qilingan yili oʻn yetti yoshga toʻladigan hamda yigirma uch yoshda boʻlgan fuqarolar;
oʻn sakkiz yoshdan yigirma besh yoshgacha boʻlgan, shu jumladan oʻqishga qabul qilingan yili oʻn sakkiz yoshga toʻladigan hamda yigirma besh yoshda boʻlgan, ofitserlar tarkibi harbiy unvonlariga ega boʻlmagan harbiy xizmatchilar va harbiy xizmatga majburlar tanlov asosida qabul qilinadi.
Nomzodlarning boʻyi 165 sm.dan (qiz bolalar uchun 160 sm) past boʻlmasligi lozim.
Bojxona organlarida xizmatni oʻtash bilan bogʻliq qonun hujjatlarida belgilangan cheklovlarga rioya etishni rad etgan yoki maxsus talablarga javob bermaydigan fuqarolar tanlov bosqichlaridan chetlashtiriladi va ularni Institutga qabul qilish rad etiladi.
7. Institutga oʻqishga kirishidan oldin nomzodlar va ularning ota-onalari yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar nomzod Institutga oʻqishga qabul qilingandan soʻng davlat bojxona xizmati organlarida majburiy xizmatni oʻtash haqida shartnoma imzolashi, shartnoma shartlarini bajarishi, shuningdek, kursantlar safidan chiqarilsa yoki oʻqishni tamomlagandan soʻng besh yil ichida xizmatdan boʻshatilsa, shartnomani muddatdan ilgari bekor qilsa yoki jinoyat sodir etib javobgarlikka tortilsa, oʻqish davrida unga sarflangan barcha budjet mablagʻlarini qoplashi boʻyicha moddiy javobgarlik toʻgʻrisida mazkur Nizomning 2-ilovasidagi shaklga muvofiq ogohlantiriladi.
8. Davlat bojxona qoʻmitasining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar, Toshkent shahar boshqarmalari va “Toshkent-AERO” ixtisoslashtirilgan bojxona kompleksida (keyingi oʻrinlarda hududiy bojxona boshqarmalari deb ataladi) nomzodlarni tanlash va oʻqishga qabul qilish ishlarini amalga oshirish maqsadida hududiy bojxona boshqarmasi boshliqlari buyruqlari bilan ishchi guruhlari tuziladi.
Ishchi guruh faoliyatiga hududiy bojxona boshqarmasining boshligʻi rahbarlik qiladi va uning tarkibiga boshqarmaning kadrlar xizmati va boshqa boʻlinmalar vakillari, shuningdek, mutaxassis psixologlar kiritiladi.
Ishchi guruhini tuzish boʻyicha buyruqda tarkib aʼzolarining vazifalari belgilab beriladi.
9. Ishchi guruhlari oʻz faoliyatini qabul yilining 1-yanvaridan 31-avgustiga qadar amalga oshiradi.
10. Har yili Institutga oʻqishga qabul qilishni sifatli tashkil etish maqsadida Davlat bojxona qoʻmitasi raisining buyrugʻi bilan nomzodlarni tanlash va oʻqishga qabul qilish boʻyicha Institut qabul komissiyasi (keyingi oʻrinlarda Qabul komissiyasi deb ataladi) tuziladi va uning tarkibi tasdiqlanadi.
11. Qabul komissiyasiga Institut boshligʻi rahbarlik qiladi. Qabul komissiyasi tarkibiga Bojxona qoʻmitasi va Institutning sohaviy xizmat xodimlari kiritiladi.
Qabul komissiyasi qabul yilining 1-yanvaridan 31-avgustiga qadar faoliyat yuritadi.
12. Qabul komissiyasi tarkibida:
psixofiziologik oʻrganish;
yozma ish (diktant) oʻtkazish;
kompyuter texnikasi va axborot-kommunikatsiya texnologiyalari boʻyicha bilim darajasini tekshirish boʻyicha kichik komissiyalar tuziladi.
13. Qabul komissiyasi raisi:
qabul komissiyasi ishini tashkillashtiradi;
qabul komissiyasi vazifalarini belgilaydi;
kichik komissiyalar tarkibini shakllantiradi va tasdiqlaydi;
kichik komissiyalar faoliyatini muvofiqlashtiradi va nazorat qiladi;
oʻziga yuklatilgan vazifalarni bajarish uchun oʻz vakolati doirasida buyruqlar qabul qiladi.
14. Institutga oʻqishga kirish istagini bildirgan nomzodlar oʻzlarining yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan joyi yoki nomzod tahsil olayotgan oʻquv muassasasi joylashgan hududiy bojxona boshqarmasiga mazkur Nizomning 3-ilovasida keltirilgan shakldagi ariza bilan, harbiy xizmatchilar va bojxona organlari xodimlari oʻz xizmat oʻtash joyiga mazkur Nizomning 4-ilovasida keltirilgan shakldagi bildirgi bilan murojaat qiladilar.
15. Institutga oʻqishga kirish uchun ariza (bildirgi)lar qabul yilining 1-yanvaridan 1-apreliga qadar qabul qilinadi.
16. Institutga oʻqishga kirish istagini bildirgan nomzodlar tomonidan hududiy bojxona boshqarmasi ishchi guruhiga quyidagi hujjatlar taqdim etiladi:
nomzodning arizasi (bildirgi);
nomzod yaqin qarindoshlarining tugʻilganlik haqida guvohnomasi, vafot etganlar boʻlsa, ularning oʻlim haqida guvohnomasi nusxalari;
nomzodning tarjimai holi;
anketa — soʻrovnoma;
nomzodning oʻqish va ish (agar oʻqiyotgan yoki ishlayotgan boʻlsa) joyidan tavsifnoma;
harbiy xizmatga chaqiriluvchining qayd etilganligi toʻgʻrisidagi guvohnomasi yoki harbiy guvohnomasi nusxasi;
nomzod ota-onasining Institutga oʻqishga kirishga rozilik xati.
Nomzodning ayrim hujjatlariga aniqlik kiritish maqsadida, nomzod yoki mutasaddi tashkilotlardan qoʻshimcha hujjat va maʼlumotlar olinishi mumkin.
Quyidagi hujjatlar tegishli hududiy bojxona boshqarmasi ishchi guruhi tomonidan tegishli davlat organlari va tashkilotlardan mustaqil ravishda, shu jumladan “Elektron hukumat” tizimi idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali soʻrab olinadi:
nomzodning pasport nusxasi;
nomzodning tugʻilganlik haqidagi guvohnomasi nusxasi, tugʻilganlik haqidagi guvohnoma almashtirilgan yoxud familiyasi, ismi, otasining ismi va boshqa maʼlumotlar oʻzgartirilgan boʻlsa, bu haqda FHDY organining maʼlumotnomasi;
nomzod yaqin qarindoshlarining pasporti, tugʻilganlik haqida guvohnomasi, nikoh tuzilganligi haqida guvohnomasi, nikohdan ajralganlik haqida guvohnomasi,
nomzodning umumiy oʻrta taʼlim (11-sinf negizida) yoki oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi muassasasi (akademik litsey, kasb-hunar kolleji)ni tugatganligi haqidagi hujjatning asl nusxasi;
nomzodning mehnat daftarchasidan belgilangan tartibda tasdiqlangan koʻchirma (agar mavjud boʻlsa).
17. Institutga oʻqishga kirish istagini bildirgan bojxona organlari xodimlari tomonidan mazkur nizomning 16-bandi ikkinchi — yettinchi xatboshilarida nazarda tutilgan hujjatlar taqdim etiladi.
18. Tegishli shakl boʻyicha ruxsatnomani kelishish uchun zarur boʻlgan materiallar belgilangan tartibda rasmiylashtiriladi.
19. Hududiy bojxona boshqarmalari mazkur Nizomda nazarda tutilgan dastlabki tanlov tadbirlarini, Institut maxsus kasbiy tanlov tadbirlari boʻyicha vazifalarni bajarishga masʼuldir. Bunda hududiy bojxona boshqarmalari boshliqlari va Institut boshligʻi nomzodlarni tanlash va oʻqishga qabul qilish boʻyicha vazifalarni, ularni bajarish muddatlari va masʼul ijrochilarni koʻrsatgan holda tegishli qabul yili uchun chora-tadbirlar rejasini ishlab chiqib, tasdiqlashi hamda uning ijrosini nazorat qilib borishlari lozim.
2-bob. Dastlabki tanlovni tashkil etish va oʻtkazish
20. Dastlabki tanlov targʻibot ishlaridan boshlanadi.
Davlat bojxona qoʻmitasi markaziy apparati, hududiy boshqarmalar va Institut tomonidan yoshlarga bojxona organlarida xizmat qilishning mohiyatini va unga qoʻyiladigan talablarni ochib berish, ularda bojxona organi xodimi kasbini ongli ravishda tanlashni shakllantirish, muayyan taʼlim mutaxassisligini tanlashda yordam berish maqsadida targʻibot ishlari olib boriladi.
21. Dastlabki tanlov quyidagi tadbirlarni oʻz ichiga oladi:
hujjatlarni toʻplash va oʻrganish;
yakka tartibda suhbatlashish;
individual-psixologik oʻrganish;
umum jismoniy tayyorgarlik darajasini baholash;
tibbiy koʻrikdan oʻtkazish.
22. Dastlabki tanlov tadbirlari hududiy bojxona boshqarmalari ishchi guruhlari tomonidan qabul yilining 1-yanvaridan 1-mayga qadar oʻtkaziladi.
23. Dastlabki tanlov:
fuqaro yoshlar uchun yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan joydagi hududiy bojxona boshqarmasi (nomzod tahsil olayotgan oʻquv muassasasi joylashgan hudud)da;
harbiy xizmatchilar va bojxona organlari xodimlari uchun xizmat qilish joyidagi harbiy qismlarda (muassasalarda), tegishli hududiy bojxona boshqarmalarida oʻtkaziladi.
24. Dastlabki tanlov tadbirlarida ishtirok etadigan nomzodlarning soni cheklanmaydi.
25. Nomzodlarning hujjatlarini toʻplash va ularning ushbu Nizom talablariga mosligini oʻrganish dastlabki tanlov yakunlangunga qadar amalga oshiriladi.
Ushbu nizomning 16 va 38-bandlarida nazarda tutilgan hujjatlarning haqqoniyligiga, shuningdek, toʻliq va sifatli jamlangan holda Qabul komissiyasiga oʻz vaqtida yetkazilishiga hududiy boshqarma boshliqlari bevosita masʼuldir.
26. Yakka tartibdagi suhbat fuqarolar bilan hududiy bojxona boshqarma boshliqlari tomonidan, harbiy xizmatchilar bilan harbiy qismlar (muassasalar) yoki boʻlinmalar komandirlarining tavsiyasiga koʻra hududiy bojxona boshqarma boshliqlari tomonidan, bojxona organlari xodimlari bilan tegishli hududiy bojxona boshqarma boshliqlari tomonidan oʻtkaziladi. Bunda yakka tartibdagi suhbat nomzod ariza (bildirgi) bilan murojaat qilgan kundan boshlab 10 kun ichida oʻtkaziladi. Yakka tartibdagi suhbat natijasi boʻyicha mazkur Nizomning 5-ilovasiga muvofiq shaklda yakka tartibdagi suhbat varaqasi toʻldiriladi.
27. Individual-psixologik oʻrganish nomzodlar bilan yakka tartibda suhbat oʻtkazilgan kundan boshlab 10 kun ichida hududiy bojxona boshqarmalarning ishchi guruhi tarkibiga kiritilgan psixologlar tomonidan ularni psixologik test sinovidan oʻtkazish yoʻli bilan mazkur Nizomning 6-ilovasida keltirilgan metodikaga muvofiq oʻtkaziladi.
28. Psixologik test sinovi natijalari boʻyicha quyidagi xulosalardan biri chiqariladi:
Institutga oʻqishga kirish uchun tavsiya etiladi;
Institutga oʻqishga kirish uchun tavsiya etilmaydi.
29. Psixologik test sinovi natijalari boʻyicha Institutga oʻqishga kirish uchun tavsiya etilmagan nomzodlar dastlabki tanlashning keyingi tadbirlariga qoʻyilmaydi. Bunda nomzodning hujjatlarini toʻplash va oʻrganish ishlari toʻxtatiladi.
30. Nomzodlarning umumjismoniy tayyorgarlik darajasini baholash hududiy bojxona boshqarmalari ishchi guruhi tarkibiga kiritilgan mutaxassislar tomonidan individual-psixologik oʻrganish oʻtkazilgandan keyin 15 kun ichida mazkur Nizomning 7-ilovasida keltirilgan metodikaga muvofiq oʻtkaziladi.
31. Nomzodlarning umumjismoniy tayyorgarlik darajasini baholashdan oldin ularning sogʻligʻi holati toʻgʻrisida tibbiyot muassasasining maʼlumotnomasini, harbiy xizmatchilar va bojxona organlari xodimlari esa, oʻzlariga tibbiy xizmat koʻrsatuvchi tibbiyot muassasasining maʼlumotnomasini taqdim etadi.
32. Umumjismoniy tayyorgarlik darajasi boʻyicha belgilangan talablarga javob bermagan nomzodlar dastlabki tanlovning keyingi tadbirlariga qoʻyilmaydi. Bunda nomzodning hujjatlarini toʻplash va oʻrganish ishlari toʻxtatiladi.
33. Umumjismoniy tayyorgarlik boʻyicha sinovlardan muvaffaqiyatli oʻtgan nomzodlarga ular mazkur Nizomning 16-bandida nazarda tutilgan zarur hujjatlarni toʻliq topshirganlaridan soʻng, tibbiy koʻrikdan oʻtish uchun yoʻllanma beriladi.
34. Nomzodlarni tibbiy koʻrikdan oʻtkazish Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 25-dekabrdagi PQ-4076-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlarida tinchlik va urush davrida tibbiy koʻrikdan oʻtkazish toʻgʻrisidagi nizomga (keyingi oʻrinlarda Tibbiy koʻrikdan oʻtkazish toʻgʻrisidagi nizom deb ataladi) muvofiq maxsus tashkil etiladigan tibbiy komissiyasi tomonidan amalga oshiriladi.
35. Tibbiy koʻrikdan oʻtkazish natijalari boʻyicha sogʻligʻiga koʻra nomzodning Institutda oʻqishga yaroqliligi darajasi toʻgʻrisida xulosa chiqariladi. Mazkur xulosa nomzodning shaxsiy hujjatlari yigʻma jildiga qoʻshib qoʻyiladi.
36. Sogʻligʻining holatiga koʻra Institutda oʻqishga yaroqsiz deb hisoblangan nomzodlar maxsus kasbiy tanlovga qoʻyilmaydi.
37. Dastlabki tanlovdan muvaffaqiyatli oʻtgan hamda shaxsiy hujjatlari yigʻmajildi toʻliq rasmiylashtirilgan nomzodlarni oʻqishga yuborish toʻgʻrisida mazkur Nizomning 8-ilovasiga muvofiq shaklda xulosa qabul qilinadi. Mazkur xulosa nomzodning shaxsiy hujjatlari yigʻma jildiga tikiladi.
38. Nomzodlarning shaxsiy hujjatlari yigʻma jildlari hamda Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligining (keyingi oʻrinlarda — Bilim va malakalarni baholash agentligi) qabul jarayoni boʻyicha “Abitur” bazasini shakllantirish maqsadida, hududiy bojxona boshqarmalari ishchi guruhlari dastlabki tanlovdan muvaffaqiyatli oʻtgan nomzodlarning maʼlumoti toʻgʻrisida (11-sinf negizidagi umumiy oʻrta taʼlim, oʻrta maxsus va kasb-hunar (boshlangʻich professional) taʼlim) hujjatlarining asli, oʻqishga imtiyozli kirish uchun harbiy qismlardan berilgan tavsiyanomaning asli (harbiy guvohnomasi bilan birga), mazkur Nizomning 57-bandida nazarda tutilgan chet tilini bilish darajasi toʻgʻrisidagi sertifikatining asli hamda mazkur Nizomning 9-ilovasida keltirilgan maʼlumotni toʻldirib, ularning nusxasi va ushbu Nizomning 2-ilovasida keltirilgan arizalar nusxasi bilan birgalikda Qabul komissiyasiga qabul yilining 20-may kuniga qadar yetkazishlari lozim.
Qabul yilida 11-sinf negizidagi umumiy oʻrta, oʻrta maxsus, boshlangʻich professional taʼlim muassasalarini tamomlagan nomzodlarning maʼlumoti toʻgʻrisidagi hujjatlar aslini qabul yilining 25-iyun kuniga qadar Qabul komissiyasiga yetkazishlari lozim.
Test sinovlariga tavsiya etilgan nomzodlar, shuningdek, ularning mazkur Nizomning 4-bobida nazarda tutilgan imtiyozlari (agarda mavjud boʻlsa) haqidagi maʼlumotlar qabul yilining 1-iyuliga qadar Qabul komissiyasi tomonidan Bilim va malakalarni baholash agentligining maxsus onlayn dasturiga kiritiladi.
3-bob. Maxsus kasbiy tanlovni oʻtkazish
39. Qabul komissiyasi tomonidan qabul yilining 20-mayiga qadar Davlat bojxona qoʻmitasi bilan kelishilgan holda maxsus kasbiy tanlov tadbirlarini oʻtkazish muddatlari belgilangan reja-jadval ishlab chiqilib hududiy bojxona boshqarmalarga yuboriladi.
40. Hududiy bojxona boshqarmalar ishchi guruhlari reja-jadvalga muvofiq nomzodlarni maxsus kasbiy tanlov tadbirlarini oʻtkazish muddatlari bilan tanishtiradi, ularning belgilangan muddatlarda Institutga hujjatlari toʻliq holda yetib kelishlarini taʼminlaydi.
41. Hududiy bojxona boshqarmalari boshliqlari nomzodlarni Institutda oʻtkaziladigan maxsus kasbiy tanlov tadbirlariga kadrlar xizmatining masʼul xodimlar rahbarligida yetib kelishlarini taʼminlaydi.
42. Maxsus kasbiy tanlov qabul yilining 25-iyuniga qadar Institutda oʻtkaziladi.
43. Maxsus kasbiy tanlov quyidagi tadbirlarni oʻz ichiga oladi:
psixofiziologik oʻrganish;
tibbiy koʻrikdan oʻtkazish;
yozma ish (diktant);
kompyuter texnikasi va axborot-kommunikatsiya texnologiyalari boʻyicha bilim darajasini tekshirish;
yakka tartibdagi yakuniy suhbat.
44. Qabul komissiyasi dastlabki tanlovdan muvaffaqiyatli oʻtgan nomzodlarning shaxsiy hujjatlar yigʻmajildlarini roʻyxatga oladi va maxsus kasbiy tanlov jarayoniga tayyorgarlik koʻradi.
45. Psixofiziologik oʻrganish mazkur Nizomning 10-ilovasida keltirilgan metodikaga muvofiq qabul komissiyasi tarkibidagi psixofiziologik oʻrganish boʻyicha kichik komissiya mutaxassislari tomonidan oʻtkaziladi.
46. Tibbiy koʻrikdan oʻtkazish yuqori malakali tibbiyot mutaxassislaridan maxsus shakllantiriladigan harbiy-tibbiy komissiyasi tomonidan oʻtkaziladi.
Nomzodlarni tibbiy koʻrikdan oʻtkazish Tibbiy koʻrikdan oʻtkazish toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq oʻtkaziladi.
47. Tibbiy koʻrikdan oʻtkazish natijalari boʻyicha sogʻligʻining holatiga koʻra nomzodning Institutda oʻqishga yaroqliligi darajasi toʻgʻrisida xulosa chiqariladi.
48. Sogʻligʻining holatiga koʻra Institutda oʻqishga yaroqsiz deb hisoblangan nomzodlar maxsus kasbiy tanlovning keyingi tadbirlariga qoʻyilmaydi.
49. Yozma ish nomzodga diktant (oʻzbek, rus yoki qoraqalpoq tillarida) yozdirish orqali Institut qabul komissiyasi tarkibidagi yozma ish (diktant) oʻtkazish boʻyicha kichik komissiya tomonidan mazkur Nizomning 11-ilovasida keltirilgan metodikaga muvofiq oʻtkaziladi. Bunda yozma ish (diktant) oʻtkazish boʻyicha kichik komissiya tarkibiga oliy, umumiy oʻrta va oʻrta maxsus hamda professional taʼlim muassasalari mutaxassislari kelishuv asosida jalb qilinishi mumkin.
50. Nomzodning kompyuter texnikasi va axborot-kommunikatsiya texnologiyalari boʻyicha bilim darajasini tekshirish mazkur yoʻnalish boʻyicha tuzilgan kichik komissiya tomonidan ushbu Nizomning 12-ilovasida keltirilgan metodikaga muvofiq amalga oshiriladi.
51. Yakka tartibdagi yakuniy suhbat mazkur Nizomning 13-ilovasida keltirilgan metodika asosida nomzodlarning psixofiziologik oʻrganish natijalari, yozma ish (diktant) natijalari, kompyuter texnikasi va axborot-kommunikatsiya texnologiyalari boʻyicha bilim darajasini tekshirish natijalarini hisobga olingan holda oʻtkaziladi.
52. Yakka tartibdagi yakuniy suhbat qabul yilining 25-iyuniga qadar kollegial prinsip boʻyicha, Qabul komissiyasi tomonidan oʻtkaziladi.
53. Yakka tartibdagi yakuniy suhbat natijalari boʻyicha nomzodni Bilim va malakalarni baholash agentligi tomonidan oʻtkaziladigan test sinovlarini topshirishga qoʻyish toʻgʻrisida uzil-kesil qaror qabul qilinadi.
54. Institutga oʻqishga kirish istagini bildirgan nomzodlar uchun test sinovlarini oʻtkazish tartibi Bilim va malakalarni baholash agentligi tomonidan belgilanadi.
Test sinovlari Bilim va malakalarni baholash agentligi tomonidan qabul yilining 5-iyul kuni katta sigʻimdagi binolarda oʻtkaziladi.
Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi test sinovlari oʻtkaziladigan tegishli joylarni shaxsni identifikatsiyalash vositalari (videofiksatsiya va barmoq izlarini tekshiruvchi vositalar) videokuzatuv, mobil aloqa toʻlqinini toʻsuvchi qurilmalar bilan taʼminlaydi, oʻtkazilgan test sinovlari jarayoni boʻyicha video yozuvlarni saqlaydi va ularni test sinovlari oʻtkazilgan kunning ertasiga Bilim va malakalarni baholash agentligiga topshiradi.
55. Bojxona qoʻmitasining Moddiy yordam, ijtimoiy himoya, bojxona organlarini rivojlantirish va koʻzda tutilmagan xarajatlar maxsus jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan quyidagi xarajatlar qoplanadi:
test sinovlari oʻtkaziladigan kunda Bilim va malakalarni baholash agentligi vakillari, bino rahbarlari va guruh nazoratchilarining mehnatiga haq toʻlash;
test sinovlarini oʻtkazish jarayonida nomzodlar, Bilim va malakalarni baholash agentligi vakillari, bino rahbarlari va guruh nazoratchilarini yetarli miqdorda ichimlik suvi, havorang pastali sharikli ruchkalar bilan taʼminlash uchun mablagʻlar;
yozma ish (diktant) oʻtkazish boʻyicha kichik komissiya tarkibiga kelishuv asosida jalb qilingan taʼlim muassasalari mutaxassislari mehnatiga soatbay haq toʻlash.
56. Umumiy oʻrta, oʻrta maxsus, professional taʼlim muassasalarida boshqa chet tili (turk, arab, fors, dari, hind, urdu, xitoy, koreys, uygʻur, yapon tillari) topshiriladigan koʻp balli tizim boʻyicha imtihonlar oʻrniga test sinovlari oʻtkaziladi.
Bunda yuqorida qayd etilmagan chet tillarda imtihon topshirish istagini bildirgan nomzodlar uchun Yagona koʻp balli imtihon tizimi boʻyicha chet tilidan oʻtkazilgan imtihon mazkur Nizomning 14-ilovasida nazarda tutilgan mezonlarga asosan baholanadi.
Yagona koʻp balli imtihon tizimi boʻyicha chet tilidan imtihon topshirgan nomzodlar Bilim va malakalarni baholash agentligi tomonidan oʻtkaziladigan test sinovlarida chet tili fanidan test sinovlaridan ozod etiladilar.
Yagona koʻp balli imtihon tizimi boʻyicha chet tilidan imtihon topshirgan nomzodlarning toʻplagan ballari haqidagi maʼlumot qabul yilining 1-iyuliga qadar Bilim va malakalarni baholash agentligiga taqdim etiladi.
4-bob. Nomzodlarga beriladigan imtiyozlar
57. 2021/2022 oʻquv yilidan boshlab milliy yoki xalqaro sertifikatning quyidagi darajalarining biriga ega boʻlgan nomzodlarga chet tili fanidan belgilangan maksimal ball beriladi hamda ular ushbu fan boʻyicha test sinovidan ozod etiladilar:
ingliz tili uchun — milliy sertifikat yoki International English Language Testing System (IELTS 5,5), Test of English as a Foreign Language (TOEFL IBT 72), Cambridge Assessment English FCE xalqaro imtihon tizimlari boʻyicha tilni bilish darajalari B2 va undan yuqori;
yapon tili uchun — milliy sertifikat yoki Japanese Language Proficiency Test (JLPT № 2) xalqaro imtihon tizimlari boʻyicha tilni bilish darajalari B2 va undan yuqori;
nemis tili uchun — milliy sertifikat yoki Goethe-Zertifikat, Deutsches Sprachdiplom (DSD), Test Deutsch als Fremdsprache (Test DAF) xalqaro imtihon tizimlari boʻyicha tilni bilish darajalari B2 va undan yuqori;
fransuz tili uchun — milliy sertifikat yoki Diplôme dʼEtudes en Langue Française (DELF), Test de Connaissance du Française (TCF4) xalqaro imtihon tizimlari boʻyicha tilni bilish darajalari B2 va undan yuqori;
boshqa tillar uchun — milliy sertifikat yoki xalqaro imtihon tizimlari boʻyicha tilni bilish darajalari V2 va undan yuqori.
58. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlari safida muddatli harbiy xizmatni oʻtab boʻlgan fuqarolarga imtiyozlar tizimini takomillashtirishga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2012-yil 31-maydagi PQ-1765-son qaroriga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlari safida muddatli harbiy xizmatni oʻtab boʻlgan va harbiy qismlar qoʻmondonligining tegishli tavsiyanomalariga ega boʻlgan nomzodlarga Institut bakalavriatiga oʻqishga imtiyozli kirish uchun test sinovi natijalari boʻyicha oʻzlari toʻplagan ballning 50 foizi miqdorida ball qoʻshish shaklida imtiyoz beriladi.
59. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻsmirlarni harbiy-vatanparvarlik ruhida tarbiyalash hamda Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlari va davlat xizmati uchun kadrlar zaxirasini tayyorlash tizimini takomillashtirishga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2019-yil 28-iyundagi PQ-4375-son qaroriga muvofiq “Temurbeklar maktabi” bitiruvchilariga hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi Harbiy musiqa akademik litseyini tashkil etish toʻgʻrisida” 2022-yil 16-fevraldagi PQ-129-son qaroriga muvofiq Harbiy musiqa akademik litseyi bitiruvchilariga Institutga oʻqishga kirishda Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Davlat test markazi tomonidan oʻtkaziladigan test sinovlarida oʻzlari toʻplagan ballarning 30 foizi miqdorida qoʻshimcha ball shaklida imtiyoz beriladi.
60. Agar nomzod bir vaqtning oʻzida ushbu Nizomning 58 va 59-bandlarida koʻrsatilgan imtiyozlarga ega boʻlsa, ular tomonidan toʻplangan ballar yigʻindisiga imtiyozlar boʻyicha eng yuqori ball qoʻshiladi.
61. Bakalavriatga qabul qilish jarayonida nomzodlarga imtiyozlarni qoʻllashda Institut oliy harbiy hamda harbiylashtirilgan taʼlim muassasasi deb qaraladi.
Xizmat majburiyatini bajarish chogʻida halok boʻlgan, shuningdek, xizmat majburiyatini bajarishda olgan jarohati tufayli nogiron boʻlib qolgan bojxona organlari xodimlarining farzandlari Bojxona qoʻmitasi raisining tavsiyanomasi asosida qabul kvotasidan tashqari dastlabki va maxsus kasbiy tanlov natijalariga muvofiq, Institut bakalavriatiga oʻqishga qabul qilinadilar.
Bojxona qoʻmitasi raisining tavsiyanomasiga ega boʻlgan bojxona organlarining xizmatdagi ofitserlari va serjantlar tarkibi xodimlarining farzandlariga Institutga belgilangan umumiy qabul oʻrinlari doirasida ikki foizli kvota ajratiladi va dastlabki va maxsus kasbiy tanlov natijalari asosida qabul qilinadi.
Harbiy xizmat majburiyatlarini (xizmat majburiyatlarini) bajarish chogʻida halok boʻlgan hamda harbiy xizmat majburiyatlarini (xizmat majburiyatlarini) bajarish chogʻida yaradorlik, kontuziya, shikast olish yoki kasalliklar oqibatida nogironligi boʻlgan Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlari tarkibiga kiruvchi vazirliklar va idoralarning ofitser, serjant va oddiy askarlar tarkibiga mansub boʻlgan kontrakt boʻyicha harbiy xizmatchilarining (Milliy gvardiya xodimlarining) hamda xizmat majburiyatini bajarish chogʻida halok boʻlgan, shuningdek, xizmat majburiyatini bajarishda olgan jarohati tufayli nogiron boʻlib qolgan bojxona organlari xodimlarining farzandlari tegishli vazirlik va idoralarning tavsiyanomasi asosida Bilim va malakalarni baholash agentligi tomonidan oʻtkaziladigan test sinovlarisiz, belgilangan qabul kvotalaridan tashqari Institut bakalavriatiga oʻqishga qabul qilinadilar.
Terrorizm va jinoyatchilikka qarshi kurashish hamda jamoat xavfsizligini taʼminlash chogʻida halok boʻlgan yoki olgan jarohati tufayli nogironligi boʻlgan ichki ishlar organlari xodimlarining farzandlari dastlabki va maxsus kasbiy tanlov natijalari hamda Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vazirining taqdimnomasi asosida Bilim va malakalarni baholash agentligi tomonidan oʻtkaziladigan test sinovlarisiz qabul kvotalaridan tashqari Institut bakalavriatiga oʻqishga qabul qilinadilar.
Huquqbuzarliklar profilaktikasi va jinoyatchilikka qarshi kurashga munosib hissa qoʻshgan, xizmat yoki ilmiy faoliyatida yuqori natijalarga erishgan ichki ishlar organlarining amaldagi xodimlarining farzandlari ajratilgan besh foizli kvotalar doirasida dastlabki va maxsus kasbiy tanlov natijalari hamda Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vazirining taqdimnomasi asosida Bilim va malakalarni baholash agentligi tomonidan oʻtkaziladigan test sinovlarisiz qabul qilinadilar.
Ichki ishlar va bojxona organlari amaldagi xodimlarining farzandlarini ajratilgan besh va ikki foizli kvotalar doirasida Institutga qabul qilishda oʻrinlar maxsus kasbiy tanlov natijalari boʻyicha toʻplangan ballardan kelib chiqib, ketma-ketlik tartibida taqsimlanadi.
Maxsus kasbiy tanlov natijalari teng boʻlgan hamda ajratilgan besh va ikki foizli qabul kvotalari boʻyicha oxirgi oʻrinni egallashga daʼvogarlar orasida kasbiy tanlov bosqichining yakka tartibdagi yakuniy suhbat tadbirida eng yuqori natijaga ega boʻlgan nomzod mazkur imtiyozli oʻringa oʻqishga qabul qilinadi.
Ajratilgan besh va ikki foizli qabul kvotalariga qabul qilinmagan nomzodlar maxsus kasbiy tanlov natijalari boʻyicha toʻplagan ballari bilan umumiy tartibda tanlovda ishtirok etadilar.
Institutga nomzodlar qabuli uchun umumiy oʻrinlar soni tarkibida imtiyozli kvotalar doirasida vazirlik va idoralarga ajratiladigan oʻrinlar sonini belgilashda oʻrta arifmetik hisoblashdan foydalaniladi va quyidagilarga amal qilinadi:
butun raqamdan keyingi raqamlar 0,5 — 0,99 oraligʻini tashkil etsa, yaxlitlangan holda 1 ta qoʻshimcha oʻrin ajratiladi;
butun raqamdan keyingi raqamlar 0,01 — 0,49 oraligʻini tashkil etsa, yaxlitlangan holda qoʻshimcha oʻrin ajratilmaydi.
62. Nomzodlar Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 14-maydagi “Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlari harbiylari va ularning oila aʼzolarini ijtimoiy qoʻllab-quvvatlashga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” PQ-3726-son qaroriga asosan imtiyoz beruvchi tavsiyanomaga ega boʻlsalar, uni qabul yilining 20-iyunigacha Qabul komissiyasiga taqdim etishlari shart.
63. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekistonning oʻquvchi yoshlarini ragʻbatlantirish choralari toʻgʻrisida” 1993-yil 5-fevraldagi PF-555-son Farmoniga , Vazirlar Mahkamasining 2008-yil 13-oktabrdagi 226-son qarori bilan tasdiqlangan Xalqaro va respublika olimpiadalari, tanlovlari, musobaqalari gʻoliblari boʻlgan maxsus maktablar, akademik litseylar, kasb-hunar kollejlari va umumtaʼlim maktablari oʻquvchilarini taqdirlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq dastlabki va maxsus kasbiy tanlov natijalari asosida xalqaro va respublika olimpiadalari gʻoliblari, “Mard oʻgʻlon” davlat mukofoti sohiblari Qabul komissiyasining qaroriga koʻra, Institutga Bilim va malakalarni baholash agentligi tomonidan oʻtkaziladigan test sinovlarisiz belgilangan qabul kvotalari ichida Institut bakalavriatiga oʻqishga qabul qilinadilar.
Xalqaro va respublika olimpiadalari, tanlovlari, musobaqalarining Institutga tanlovdan tashqari oʻqishga qabul qilishga tavsiya etilgan gʻoliblari roʻyxati Oʻzbekiston Respublikasi taʼlim tashkilotlariga qabul qilish boʻyicha Davlat komissiyasi tomonidan tasdiqlanadi.
64. Qonunchilikda belgilangan tartibda nomzodlarga berilgan tavsiyanomalar roʻyxati mazkur tavsiyanomalarni bergan vazirlik va idoralar tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi taʼlim tashkilotlariga qabul qilish boʻyicha davlat komissiyasiga kiritiladi.
Oʻzbekiston Respublikasi taʼlim tashkilotlariga qabul qilish boʻyicha davlat komissiyasi vazirliklar va idoralarning tavsiyanomalari asosida qabul yilining 4-iyuligacha ular boʻyicha alohida qaror qabul qiladi.
5-bob. Institut bakalavriatiga oʻqishga qabul qilish
65. Institut bakalavriatiga oʻqishga qabul qilish ushbu Nizomga muvofiq amalga oshiriladi.
66. Qabul komissiyasi qabul yilining 10-iyuligacha nomzodlarni oʻqishga qabul qilish masalasini koʻrib chiqadi va mazkur Nizomning 15-ilovasiga muvofiq shakldagi bayonnomani rasmiylashtiradi. Bayonnoma nomzodlarni Institutga oʻqishga qabul qilish toʻgʻrisidagi buyruqlarni rasmiylashtirish uchun asos hisoblanadi.
67. Institutga oʻqishga qabul qilish jarayonida Bilim va malakalarni baholash agentligi tomonidan oʻtkazilgan test sinovlari natijalariga koʻra, kvota boʻyicha belgilangan roʻyxatda oxirgi oʻrinda turuvchi nomzodning toʻplagan jami bali bilan undan keyingi oʻrinda turuvchi nomzodlarning toʻplagan ballari bir xil boʻlsa, ularning barchasi oʻqishga qabul qilinadilar.
Imtiyozga ega amaldagi harbiy xizmatchilarning farzandlariga ajratilgan besh foizli kvota va Milliy gvardiyaning xizmatdagi harbiy xizmatchi va xodimlari farzandlariga ikki foizli kvota boʻyicha ajratilgan oʻrinlarga nomzodlar vazirlik va idoralar kesimida tanlovda ishtirok etadilar hamda oʻrinlar Bilim va malakalarni baholash agentligi tomonidan oʻtkazilgan test sinovlari natijasiga koʻra toʻplangan ballardan kelib chiqqan holda navbatdagi ketma-ketlik tartibiga muvofiq taqsimlanadi.
Vazirlik va idoralar kesimida imtiyozga ega amaldagi harbiy xizmatchilarning farzandlariga ajratilgan besh foizli kvota va Milliy gvardiyaning hizmatdagi harbiy xizmatchi va xodimlarining farzandlariga ajratilgan ikki foizli kvota boʻyicha oxirgi oʻrinda turuvchi nomzodning test sinovlarida toʻplagan jami bali bilan undan keyingi oʻrinlarda turuvchi nomzodning toʻplagan ballari bir xil boʻlgan taqdirda ular orasidan taʼlim yoʻnalishi fanlari boʻyicha eng koʻp ball toʻplagani oʻqishga qabul qilinadi.
68. Institut bakalavriatiga qabul qilingan har bir nomzod uchun yakka tartibdagi yakuniy suhbat oʻtkazish metodikasi ilovasida keltirilgan qaydnoma (maxsus kasbiy tanlov natijalari qaydnomasi) asosida mazkur nizomning 16-ilovasiga muvofiq shakldagi qaydnoma toʻldiriladi va uning shaxsiy hujjatlari yigʻmajildlariga qoʻshib qoʻyiladi.
69. Institutga oʻqishga qabul qilingan harbiy xizmatchilar va bojxona organlari xodimlariga oʻz xizmat oʻtash joylariga taqdim etish uchun ularning oʻqishga qabul qilinganligi boʻyicha buyruqdan koʻchirma beriladi.
70. Test sinovlari natijasi boʻyicha berilgan apellyatsiya shikoyatlari Bilim va malakalarni baholash agentligi tomonidan belgilangan tartibda koʻrib chiqiladi.
7-bob. Yakunlovchi qoidalar
71. Qabul komissiyasi nomzodlar belgilangan qoidalarga rioya qilmagan taqdirda ularni oʻqishga qabul qilish boʻyicha tanlashning istalgan bosqichida chetlatish huquqiga ega.
72. Nomzodlar maxsus kasbiy tanlov paytida Institut hududiga uyali telefonlar va boshqa aloqa vositalarini olib kirishi va foydalanishi qatʼiy man etiladi.
Nomzod tomonidan sinovlarga mikrokalkulyatorlar, lugʻat, jadvallar, kitoblar, uyali telefon, kompyuter, telekommunikatsiya vositalari va shpargalkalar olib kirilishi, sinovlar paytida bir-biriga yordam berishi, birovning oʻrniga kirishi, sinov oʻtkazish tartibini buzish deb hisoblanib, bu haqda tegishli dalolatnoma tuziladi va maxsus kasbiy tanlovdan chetlashtiriladi.
73. Dastlabki tanlov natijalaridan norozi boʻlgan nomzodlar, natijalar eʼlon qilingan kundan eʼtiboran bir ish kuni ichida hududiy bojxona boshqarmasi boshligʻining tegishli buyrugʻiga asosan tuzilgan apellyatsiya komissiyasiga shikoyat bilan murojaat qilishlari mumkin.
Apellyatsiya komissiyasi kelib tushgan ariza va shikoyatlarni uch ish kuni ichida murojaat qilgan nomzod ishtirokida koʻrib chiqadi.
74. Maxsus kasbiy tanlov boshlanishidan oldin psixofiziologik oʻrganish, yozma ish (diktant), kompyuter texnikasi va axborot-kommunikatsiya texnologiyalari boʻyicha bilim darajasini tekshirish, yagona koʻp balli imtihon tizimi boʻyicha chet tillarini oʻzlashtirganlik darajasini baholash va yakka tartibdagi yakuniy suhbat natijalari yuzasidan nomzodlarning ariza va shikoyatlarini koʻrib chiqish uchun Qabul komissiyasi raisining buyrugʻiga asosan Apellyatsiya komissiyasi tashkil etiladi.
75. Apellyatsiya komissiyasiga ariza va shikoyatlar psixofiziologik oʻrganish, yozma ish (diktant), kompyuter texnikasi va axborot-kommunikatsiya texnologiyalari boʻyicha bilim darajasini tekshirish, yagona koʻp balli imtihon tizimi boʻyicha chet tillarini oʻzlashtirganlik darajasini baholash va yakka tartibdagi yakuniy suhbat natijalari eʼlon qilingan kundan boshlab uch ish kuni mobaynida taqdim etilishi mumkin.
76. Apellyatsiya komissiyasi taqdim etilgan ariza va shikoyatlarni ular tushgan kundan boshlab uch ish kunidan oshmagan muddatda murojaat qilgan nomzod ishtirokida koʻrib chiqadi.
Apellyatsiya komissiyasi qarori ustidan belgilangan tartibda shikoyat qilinishi mumkin.
77. Institutga oʻqishga kirmagan nomzodlarning shaxsiy hujjatlari yigʻmajildlari test sinovlari natijalari eʼlon qilingan kundan eʼtiboran 10 kun ichida tegishli hududiy bojxona boshqarmalarga qaytarib yuboriladi.
78. Nomzodni oʻqishga qabul qilish uchun asos boʻlgan hujjatlar Institutda saqlanadi.
79. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Oʻzbekiston Respublikasi Bojxona qoʻmitasining Bojxona instituti bakalavriatiga oʻqishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Bojxona qoʻmitasining Bojxona instituti bakalavriatiga tanlash va oʻqishga qabul qilish tadbirlarini amalga oshirish
Oʻzbekiston Respublikasi Bojxona qoʻmitasining Bojxona instituti bakalavriatiga oʻqishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
TILXAT Men, _________________________________________________________________________________ (F.I.Sh.) Oʻzbekiston Respublikasi Bojxona qoʻmitasining Bojxona institutiga oʻqishga qabul qilinsam, davlat bojxona xizmati organlarida majburiy xizmatni oʻtash haqida shartnoma imzolash, shartnoma shartlarini bajarish, shuningdek kursantlar safidan chiqarilsam yoki oʻqishni tamomlaganimdan soʻng besh yil ichida intizomiy jazo chorasi sifatida xizmatdan boʻshatilsam, shartnomani muddatidan ilgari bekor qilsam yoki jinoyat sodir etib javobgarlikka tortilsam, oʻqish davrida menga sarflangan barcha mablagʻlarni qoplash boʻyicha moddiy javobgarligim toʻgʻrisida ogohlantirildim. ____________________ ____________________ (Imzo) (F.I.Sh.) 20___ yil “____” ___________ Biz, __________________________________________________________________________________ (F.I.Sh.) Oʻzbekiston Respublikasi Bojxona qoʻmitasining Bojxona institutiga oʻqishga kirishga nomzodning ota-onasi (farzandlikka oluvchi va vasiyi), farzandimiz ______________________________________________________________________ (F.I.Sh.) oʻqishga qabul qilinsa, davlat bojxona xizmati organlarida majburiy xizmatni oʻtash haqida shartnoma imzolash, shartnoma shartlarini bajarish, shuningdek kursantlar safidan chiqarilsa yoki oʻqishni tamomlaganidan soʻng besh yil ichida intizomiy jazo chorasi sifatida xizmatdan boʻshatilsa, shartnomani muddatidan ilgari bekor qilsa yoki jinoyat sodir etib javobgarlikka tortilsa, oʻqish davrida unga sarflangan barcha mablagʻlarni qoplash boʻyicha moddiy javobgarligimiz toʻgʻrisida ogohlantirildik. ____________________ ____________________ (imzo) (F.I.Sh.) ____________________ ____________________ (imzo) (F.I.Sh.) 20___ yil “____” ____________
Oʻzbekiston Respublikasi Bojxona qoʻmitasining Bojxona instituti bakalavriatiga oʻqishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
________________________________ ga (hududiy bojxona boshqarmasi boshligʻining F.I.Sh.) ________________________________________ da (nomzodning yashash joyi) yashovchi_________________________________ dan (nomzodning F.I.Sh.) ARIZA Menga Oʻzbekiston Respublikasi Bojxona qoʻmitasining Bojxona institutiga Bojxona institutiga oʻqishga kirish uchun hujjatlarimni rasmiylashtirishga ruxsat berishingizni soʻrayman. Bojxona organlarida xizmatni oʻtash tartibi va moddiy taʼminoti bilan tanishtirildim. Tanlovda ______________________________________________ mutaxassisligi boʻyicha ishtirok etaman. Test sinovlarini _______________________________________________________ tilida topshiraman. (oʻzbek, qoraqalpoq, rus) Chet tilidan test sinovlarini (imtihonni)________________________________tili boʻyicha topshiraman. Xizmat zaruratiga koʻra lozim topilgan joyda xizmat qilishga tayyorman. Xizmat boʻyicha menga maʼlum boʻlgan davlat, harbiy va xizmatga oid maʼlumotlarni sir saqlashga vaʼda beraman. Oilamda oʻzgarishlar boʻlganda hamda yaqin qarindoshlarimdan birortasi jinoiy javobgarlikka tortilgan taqdirda, belgilangan muddatda boshliqlarimga va shaxsiy tarkib bilan ishlash xizmatiga yozma ravishda xabar beraman. ____________________ ____________________ (Imzo) (F.I.Sh.) 20___ yil “____” _____________
Oʻzbekiston Respublikasi Bojxona qoʻmitasining Bojxona instituti bakalavriatiga oʻqishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA
_________________________________ ga (hududiy bojxona boshqarmasi boshligʻining unvoni va F.I.Sh.) BILDIRGI Menga Oʻzbekiston Respublikasi Bojxona qoʻmitasining Bojxona institutiga oʻqishga kirish uchun hujjatlarimni rasmiylashtirishga ruxsat berishingizni soʻrayman. Tanlovda ______________________________________________ mutaxassisligi boʻyicha ishtirok etaman. Test sinovlarini _______________________________________________________ tilida topshiraman. (oʻzbek, qoraqalpoq, rus) Chet tilidan test sinovlarini (imtihonni)________________________________ tili boʻyicha topshiraman. ____________________ ___________________________ (imzo) (lavozimi, unvoni va F.I.Sh.) 20___ yil “____” _____________
Oʻzbekiston Respublikasi Bojxona qoʻmitasining Bojxona instituti bakalavriatiga oʻqishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA
Yakka tartibdagi suhbat VARAQASI Nomzodning F.I.Sh:_____________________________________________________________________ Nomzodning oilaviy ahvoli: ______________________________________________________________ Nomzodning ota-onasi, yaqin qarindoshlarining harbiy xizmatga munosabati: ______________________________________________________________________ ______________________________________________________________________ Bojxonachi kasbini tanlashining sabablari va asoslari: _________________________________________ ______________________________________________________________________ Nomzodning taʼlim muassasasidagi fanlarni oʻzlashtirish darajasi: ______________________________ Nomzodning xorijiy tilni egallaganlik darajasi:_____________________________________________ Nomzod haqidagi qoʻshimcha maʼlumotlar: ____________________________________________________ ______________________________________________________________________ Bojxona institutiga oʻqishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisida nomzodga batafsil tushunchalar berildi. _________________________________ _____________ (yakka tartibdagi suhbat oʻtkazgan shaxsning unvoni, lavozimi va F.I.Sh.) (imzo) 20___ yil “____” _____________
Oʻzbekiston Respublikasi Bojxona qoʻmitasining Bojxona instituti bakalavriatiga oʻqishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 6-ILOVA
Individual-psixologik oʻrganish
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Metodika nomzodlarni individual-psixologik oʻrganish maqsadida psixologik test sinovlarini oʻtkazish tartibini belgilaydi.
2. Dastlab nomzodlarga individual-psixologik oʻrganishni oʻtkazish tartibi hududiy boshqarmalarning ishchi guruhi tarkibiga kirgan mutaxassislar tomonidan tushuntiriladi hamda ularga tegishli yoʻl-yoʻriqlar beriladi.
Nomzodlarni individual-psixologik oʻrganish tadbirini kompyuter texnologiyalariga asoslangan maxsus avtomatlashtirilgan dastur yordamida ham oʻtkazish mumkin.
3. Psixologik testlar, ularning javoblari, javoblar blanklari har yili tegishli qabul yili uchun Qabul komissiyasi tomonidan ishlab chiqiladi.
4. Psixologik testlar, ularning javoblari, javoblar blanklari hududiy bojxona boshqarmasi Kadrlar xizmati boshligʻining seyfida saqlanadi va u testlarning oshkor boʻlib ketmasligi uchun shaxsan javobgar hisoblanadi.
2-bob. Individual-psixologik oʻrganishni oʻtkazish
5. Nomzodlarni individual-psixologik oʻrganish yakka tartibda yoki guruh boʻlib oʻtkazilishi mumkin.
6. Nomzodlarni individual-psixologik oʻrganish guruh boʻlib oʻtkazilganda, xonada nomzodlar 20 nafardan ortiq boʻlmasligi zarur.
7. Nomzodlarni individual-psixologik oʻrganish davomida ularga oltita vazifa boʻyicha bir yuz oʻnta psixologik test beriladi.
8. Psixologik testlar nomzodlarning quyidagi individual-psixologik xususiyatlarini aniqlashga yoʻnaltiriladi:
aql zakovati, umumiy intellektual salohiyati va xotirasi;
mantiqiy fikrlashi, ziyrakligi, tafakkurlarining rivojlanganlik darajasi, fikrlash tezligi va tahlil qilish qobiliyatlari;
shaxsiga xos individual xususiyatlari, kirishimliligi, psixologik turgʻunligi, samimiyligi;
bojxonachi kasbini tanlashdan maqsadi va bu maqsadning barqarorligi.
9. Birinchi, ikkinchi, uchinchi va toʻrtinchi vazifalar — oʻntadan savol (jami qirqta), beshinchi vazifaning toʻrtta shkalasi — oʻn toʻrttadan savol (jami ellik oltita), oltinchi vazifa — oʻn toʻrtta savoldan iborat boʻladi. Bunda har bir toʻgʻri javobga bir ball qoʻyiladi.
10. Psixologik test boshlangunga qadar nomzodning sogʻligʻi surishtiriladi. Oʻzini yomon his qilayotganidan shikoyat qilgan nomzodlar individual-psixologik oʻrganish jarayoniga qoʻyilmaydi. Bunday holatda nomzod uchun dalolatnoma tuziladi va unga keyingi individual-psixologik oʻrganishdan oʻtish uchun qayta ruxsat beriladi.
11. Javoblar varaqasining toʻgʻri toʻldirilishi uchun nomzod shaxsan javobgar. Javoblar varaqasidagi tegishli katakchalarni notoʻgʻri belgilagan nomzodning eʼtirozlari koʻrib chiqilmaydi.
12. Psixologik test sinovlari oʻtkaziladigan xonaga mikrokalkulyator, lugʻat, jadval, kitob, uyali telefon, kompyuter, telekommunikatsiya vositalari olib kirish va ulardan foydalanish taqiqlanadi.
13. Psixologik test oʻtkazish vaqtida masʼul shaxslar nomzodlarni uzluksiz ravishda kuzatib turadi.
14. Barcha topshiriqlar bajarib boʻlingandan soʻng, nomzodlar javoblar varaqasini oʻrganish oʻtkazayotgan mutaxassislardan biriga topshiradi. Oʻrganish oʻtkazgan mutaxassislar javoblar varaqasini qabul qilishda ularning toʻgʻri toʻldirilganligiga eʼtibor berishi zarur.
15. Vazifalarning barchasini (beshinchi vazifadagi barcha shkalani) muvaffaqiyatli topshirgan nomzod Institutga kirish uchun tavsiya etiladi hamda unga dastlabki tanlashning keyingi tadbirlarida ishtirok etish uchun ruxsat beriladi.
16. Individual-psixologik oʻrganish natijalari boʻyicha Institutga oʻqishga kirish uchun tavsiya etilmagan nomzodlarga boshqa kuni oʻtkaziladigan individual-psixologik oʻrganish tadbirida psixologik testlarni yana bir marta qayta topshirishga ruxsat beriladi.
3-bob. Yakuniy qoidalar
17. Individual-psixologik oʻrganish sinovlarini topshirgan har bir nomzod uchun mazkur Metodikaning ilovasiga muvofiq shaklda qaydnoma rasmiylashtiriladi.
18. Qaydnoma hududiy boshqarmaning ishchi guruhi raisi va ishchi guruh tarkibiga kiritilgan mutaxassislar tomonidan imzolanadi. Qaydnoma nomzodning shaxsiy hujjatlari yigʻma jildiga tikib qoʻyiladi.
Individual-psixologik oʻrganish metodikasiga ILOVA
Nomzodning individual-psixologik oʻrganish natijalari boʻyicha
Nomzod_______________________________________________________________________________ Topshirish joyi: _______________________________________________________________________ Topshirish sanasi: 20__ yil “___” _______________ Natijalar : 1-vazifa 2-vazifa 3-vazifa 4-vazifa 5-vazifa 6-vazifa Xulosa 1 2 3 4 0 — 4 0 — 4 0 — 4 0 — 5 0 — 4 0 — 4 0 — 4 0 — 4 0 — 4 Tavsiya etilmaydi 5 — 10 5 — 10 5 — 10 6 — 10 5 — 14 5 — 14 5 — 14 5 — 14 5 — 14 Tavsiya etiladi Xulosa: ______________________________________________________________________ ______________________________________________________________________ ______________________________________________________________________ Hududiy boshqarma ishchi guruhi raisi: _____________(imzo) __________________________________ (unvoni va F.I.Sh.) Hududiy boshqarma ishchi guruhi aʼzolari: _____________(imzo) __________________________________ (unvoni va F.I.Sh.) _____________(imzo) __________________________________ (unvoni va F.I.Sh.) _____________(imzo) __________________________________ (unvoni va F.I.Sh.)
Oʻzbekiston Respublikasi Bojxona qoʻmitasining Bojxona instituti bakalavriatiga oʻqishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 7-ILOVA
Umumjismoniy tayyorgarlik darajasini baholash
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Nomzodlarning umumjismoniy tayyorgarligi darajasi ularning mazkur Metodikada nazarda tutilgan tegishli mashqlarni bajarishini tekshirish orqali baholanadi.
2. Nomzodlarga dastlab mashqlarni bajarishga qoʻyiladigan talablar va mezonlar hamda mashqlarni bajarish tartibi hududiy boshqarmaning ishchi guruhi tarkibiga kiritilgan mutaxassislar tomonidan tushuntiriladi.
3. Nomzodlar umumjismoniy tayyorgarlik darajasini baholash tadbirlariga sport kiyimlarida kelishlari lozim.
4. Nomzodlar quyidagi mashqlarni bajarishadi.
Oʻgʻil bolalar:
turnikda tortilish;
100 metrga yugurish;
3000 metrga yugurish.
Qiz bolalar:
kuch ishlatish mashqlari kompleksi;
100 metrga yugurish;
1000 metrga yugurish.
5. Mashqlar oraligʻida nomzodlarga dam olish uchun 10 daqiqa vaqt beriladi.
6. Belgilangan mashqlarni uzrsiz sabablarga koʻra topshirmagan nomzodlar qoniqarsiz baholanadi.
7. Umumjismoniy tayyorgarlik darajasi birinchi marta qoniqarsiz baholangan nomzodlarga boshqa kuni oʻtkaziladigan umumjismoniy tayyorgarlik darajasini baholash tadbirlarida mashqlarni yana bir marta qayta topshirishga ruxsat beriladi.
2-bob. Mashqlarni bajarishga qoʻyiladigan talablar va mezonlar
8. Turnikda tortilish mashqini bajarishda:
bosh barmoq poya ichkarisidan ushlanadi, tana biroz rostlanadi, tizza boʻgʻimi toʻgʻirlanadi, oyoq uchlari choʻziladi, tovonlar birlashtiriladi;
iyak turnik poyasidan oʻtgunga qadar qoʻllar bukiladi;
harakat toʻliq amalga oshirilishi bilan dastlabki holatga qaytiladi (turnikda osilish holati 1-2 soniya davom etadi).
Ushbu mashqni bajarishda oyoqlarni bukish va kerish, tanani harakatsiz holatda egish hamda oyoqlar bilan siltanma harakatlar qilish taqiqlanadi.
Turnikda kamida 7-marta tortilgan nomzod ushbu sinovdan “oʻtdi” deb hisoblanadi.
9. 100 metrga yugurish mashqi:
yuqori yoki quyi startdan amalga oshiriladi;
stadionning yugurish yoʻlakchasi yoki qattiq qoplamli tekis joylarda oʻtkaziladi.
100 metrga yugurish mashqini oʻgʻil bolalar 15,0 soniya ichida, qiz bolalar esa 17,3 soniya ichida bajargan taqdirda, ular ushbu sinovdan “oʻtdi” deb hisoblanadi.
10. 3000 va 1000 metrga yugurish mashqlari stadionning yugurish yoʻlakchalari yoki tekis joylarda, umumiy yoki alohida start berilgan holda oʻtkaziladi. Start va marra chiziqlari bir joyda belgilanishi mumkin.
3000 metrga yugurish mashqini oʻgʻil bolalar 14,25 daqiqa ichida bajargan taqdirda, ular ushbu sinovdan “oʻtdi” deb hisoblanadi.
1000 metrga yugurish mashqini qiz bolalar 5,00 daqiqa ichida bajargan taqdirda, ular ushbu sinovdan “oʻtdi” deb hisoblanadi.
11. Qiz bolalar uchun kuch ishlatish mashqlari kompleksini bajarishda bir daqiqada ikkita mashq uzluksiz bajariladi.
Har bir mashqni bajarish uchun 30 soniya vaqt ajratiladi.
12. Birinchi mashqni bajarishda:
chalqancha yotiladi;
qoʻllar belda, tizzalar bukilmagan holda oyoqlar toʻpiq qismidan boshqa odam yordamida ushlanadi;
dastlabki holatdan gavda oldinga koʻtarilib, qoʻllar oyoq uchiga tekkandan soʻng, dastlabki holatga qaytiladi.
Ushbu mashqni bajarish vaqtida tizzalarni bukish va sherik tomonidan oyoqlarni qoʻyib yuborish taqiqlanadi.
13. Birinchi mashq uchun ajratilgan 30 soniya vaqt tugaganligi eʼlon qilingandan soʻng, darhol ikkinchi mashqni bajarishga kirishiladi.
14. Ikkinchi mashqni bajarishda:
qoʻlga tayanib yotiladi, qoʻllar yelka kengligida tizzalar bukilmagan holatda boʻladi;
qoʻllar bukilib yoziladi (bunda bel hamda yelka qismlari birgalikda va tekis tushib chiqishi shart);
qoʻllar bukilib tana yerga nisbatan parallel holatga keltirilgandan soʻng, dastlabki holatga qaytiladi.
Ushbu mashqni bajarish vaqtida qoʻllar chala bukilib yozilishi, bel va yelkalar har xil tushib chiqishi, tizzalarning yerga tegishi taqiqlanadi.
Kuch ishlatish mashqlari kompleksini nomzod qizlar kamida (umumiy hisobda) 26-marta bajargan taqdirda, ular ushbu sinovdan “oʻtdi” deb hisoblanadi.
15. Nomzodlar belgilangan umumjismoniy tayyorgarlik darajasini baholash turlaridan kamida ikkitasini muvaffaqiyatli bajargan taqdirda, umumjismoniy tayyorgarlik sinovlaridan “oʻtdi” deb hisoblanadi.
3-bob. Yakunlovchi qoidalar
16. Umumjismoniy tayyorgarlik sinovlarini topshirgan har bir nomzod uchun mazkur Metodikaning ilovasiga muvofiq shaklda qaydnoma rasmiylashtiriladi.
17. Qaydnoma hududiy boshqarmaning ishchi guruhi raisi va ishchi guruh tarkibiga kiritilgan mutaxassislar tomonidan imzolanadi. Qaydnoma nomzodning shaxsiy hujjatlari yigʻma jildiga tikib qoʻyiladi.
Umumjismoniy tayyorgarlik darajasini baholash metodikasiga ILOVA
Umumjismoniy tayyorgarlik darajasini baholash
Nomzod _______________________________________________________________________________ Topshirish joyi: _______________________________________________________________________ Topshirish sanasi: 20__ yil “___” _______________ Natijalar: T/r Mashqlarning nomi Natija Xulosa 1. Turnikda tortilish 2. Kuch ishlatish mashqlari kompleksi 3. 100 metrga yugurish 4. 3000 metrga yugurish 5. 1000 metrga yugurish Xulosa: _______________________________________________________________ ______________________________________________________________________ ______________________________________________________________________ Hududiy boshqarma ishchi guruhi raisi: _____________(imzo) _________________________________ (unvoni va f.i.sh.) Hududiy boshqarma ishchi guruhi aʼzolari: _____________(imzo) _________________________________ (unvoni va f.i.sh.) _____________(imzo) _________________________________ (unvoni va f.i.sh.) _____________(imzo) _________________________________ (unvoni va f.i.sh.) _____________(imzo) _________________________________ (unvoni va f.i.sh.)
Oʻzbekiston Respublikasi Bojxona qoʻmitasining Bojxona instituti bakalavriatiga oʻqishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 8-ILOVA
“TASDIQLAYMAN” __________________________________ (hududiy boshqarma boshligʻining unvoni, F.I.Sh. va imzosi) 20 ___ yil “_____”________________ Nomzodni Bojxona institutiga maxsus kasbiy tanlov tadbirlarida ishtirok etishga yuborish toʻgʻrisida XULOSA Nomzod ____________________________________________________________________________ ni Bojxona institutiga maxsus kasbiy tanlov tadbirlarida ishtirok etish uchun yuborish toʻgʻrisida. 1. Nomzodni dastlabki oʻrganish natijalari: ______________________________________________________________________ ______________________________________________________________________ ______________________________________________________________________ ______________________________________________________________________ ______________________________________________________________________ ______________________________________________________________________ 2. Maxsus tekshirish natijalari: ______________________________________________________________________ ______________________________________________________________________ ______________________________________________________________________ ______________________________________________________________________ ______________________________________________________________________ ______________________________________________________________________ 3. Harbiy-tibbiy komissiya xulosasi: ______________________________________________________________________ ______________________________________________________________________ 4. Nomzodni oʻrganish natijalari boʻyicha xulosa: ______________________________________________________________________ ______________________________________________________________________ ______________________________________________________________________ ___________________________ ___________________________ (masʼul shaxsning lavozimi va unvoni) (F.I.Sh.) ___________________________ ___________________________ (masʼul shaxsning lavozimi va unvoni) (F.I.Sh) ___________________________ ___________________________ (masʼul shaxsning lavozimi va unvoni) (F.I.Sh) 20 ___ yil “_____”________________
Oʻzbekiston Respublikasi Bojxona qoʻmitasining Bojxona instituti bakalavriatiga oʻqishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 9-ILOVA
Nomzod haqida qisqacha
Nomzod _____________________________ ____________________ (F.I.Sh.) (imzo) Kadrlar xizmati _____________________________ ____________________ (unvoni, F.I.Sh) (imzo) Kadrlar xizmati muhri
Oʻzbekiston Respublikasi Bojxona qoʻmitasining Bojxona instituti bakalavriatiga oʻqishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 10-ILOVA
Psixofiziologik oʻrganish
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Psixofiziologik oʻrganish nomzodning psixofiziologik xislatlari va individual xususiyatlarini aniqlash maqsadida oʻtkaziladi. Nomzodlarni psixofiziologik oʻrganish ularga psixologik topshiriqlar berish orqali aniqlanadi.
2. Nomzodlarga psixofiziologik oʻrganish oʻtkazishdan oldin mazkur Metodikada nazarda tutilgan psixofiziologik oʻrganish oʻtkazish tartibi tushuntiriladi hamda tegishli yoʻl-yoʻriqlar beriladi.
3. Psixologik topshiriqlar, ularning javoblari va javoblar varaqasi Qabul komissiyasi tarkibidagi psixofiziologik oʻrganish boʻyicha kichik komissiya tomonidan qabul yilining 1-iyun kuniga qadar ishlab chiqiladi, qabul komissiyasi raisi tomonidan tasdiqlanadi va zarur miqdorda koʻpaytiriladi.
Psixologik topshiriqlar, ularning javoblari va javoblar varaqasi kichik komissiya raisining seyfida saqlanadi. Kichik komissiya raisi psixologik topshiriqlar va ularning javoblari oshkor qilinmasligi uchun shaxsan javobgar hisoblanadi.
2-bob. Psixofiziologik oʻrganishni oʻtkazish va natijalarni baholash
4. Psixofiziologik oʻrganish davomida nomzodlarga 3 ta psixologik topshiriq beriladi.
5. Psixofiziologik oʻrganishda quyidagilar taqiqlanadi:
nomzodga topshiriq mazmuniga muvofiq boʻlmagan tushuntirishlar yoki javobga yoʻnaltirilgan savollar berish;
topshiriqlarni bajarish vaqtida nomzodni tanqid qilish, unga tanbeh berish.
6. Psixofiziologik oʻrganishni oʻtkazishda topshiriqlar boʻyicha yoʻl-yoʻriqlar aniq yetkazilishi hamda oʻrganish nomzodning hissiy (somatik), psixoemotsional holati yaxshi boʻlgandagina oʻtkazilishi lozim.
7. Psixofiziologik oʻrganish maxsus jihozlangan xonada oʻtkaziladi.
8. Ushbu xona:
yetarli darajada tabiiy va sunʼiy yoritilgan boʻlishi;
shovqindan himoyalangan boʻlishi;
nomzodlarga ajratilgan joylar qulay va raqamlangan boʻlishi;
zarur namoyish jadvallari, plakatlar va matritsalar bilan jihozlangan boʻlishi lozim.
9. Psixofiziologik oʻrganish oʻtkaziladigan xonada nomzodlar 20 nafardan ortiq boʻlmasligi zarur.
10. Kichik komissiya raisi nomzodlarning shaxsini tasdiqlovchi hujjatlarini shaxsan tekshirib, ularni raqamlangan joylarga oʻtqizadi.
11. Psixofiziologik oʻrganish boshlanishidan oldin oʻzini yomon his qilayotgan yoki sogʻligʻidan shikoyat qilayotgan nomzodlar mazkur tadbirga qoʻyilmaydi. Bunday holatda dalolatnoma tuziladi va nomzodga keyingi guruhlar tarkibida psixofiziologik oʻrganishdan oʻtish uchun qayta ruxsat beriladi.
12. Psixofiziologik oʻrganish vaqtida uni oʻtkazayotgan masʼul shaxslar nomzodlarni uzluksiz ravishda kuzatib turadi.
13. Barcha topshiriqlar bajarib boʻlingandan soʻng, nomzodlar javoblar varaqasini psixofiziologik oʻrganish oʻtkazayotgan mutaxassislardan biriga topshiradi. Psixofiziologik oʻrganish oʻtkazayotgan mutaxassislar javoblar varaqasini qabul qilishda ularning toʻgʻri toʻldirilganligiga eʼtibor berilishi zarur.
14. Nomzodlarning psixofiziologik oʻrganish natijalari “5” ballik tizimda quyidagicha baholanadi:
nomzod psixologik topshiriqlarning barchasini toʻgʻri bajargan taqdirda — 5 ball;
nomzod psixologik topshiriqlarning ikkitasini toʻgʻri bajargan taqdirda — 4 ball;
nomzod psixologik topshiriqlarning bittasini toʻgʻri bajargan taqdirda — 3 ball;
nomzod psixologik topshiriqlarning birortasini toʻgʻri bajarmagan taqdirda — 0 ball qoʻyiladi.
3-bob. Yakunlovchi qoidalar
15. Psixofiziologik oʻrganish natijalari boʻyicha nomzodlar uchun mazkur Metodikaning ilovasiga muvofiq shaklda qaydnoma rasmiylashtiriladi. Qaydnoma kichik komissiya raisi va aʼzolari tomonidan imzolanadi va Qabul komissiyasi masʼul kotibiga topshiriladi.
16. Nomzodlarni psixofiziologik oʻrganish tadbirlari kompyuter texnologiyalariga asoslangan maxsus avtomatlashtirilgan dastur yordamida ham oʻtkazilishi mumkin.
Psixofiziologik oʻrganish metodikasiga ILOVA
Nomzodlarni psixofiziologik oʻrganish natijalari
Hududiy bojxona boshqarmasi: ____________________________________________________________ (nomi) Topshirish joyi: _______________________________________________________________________ Nomzodlarni psixofiziologik oʻrganish oʻtkazilgan sana: 20___ yil “___” __________________________. T/r Nomzodning F.I.Sh. Tanlagan yoʻnalishi va taʼlim tili Toʻgʻri javoblar soni Notoʻgʻri javoblar soni Toʻplagan bali 1. 2. 3. 4. 5. 6. ... Nomzodlarning umumiy soni_________ Shu jumladan koʻrsatkichlari boʻyicha soni: “5” ball ___________________________ “4” ball ___________________________ “3” ball ___________________________ “0” ball ___________________________ Psixofiziologik oʻrganish boʻyicha kichik komissiya raisi: ________________(imzo) _________________________________ (unvoni va F.I.Sh.) Kichik komissiya aʼzolari: ________________(imzo) _________________________________ (unvoni va F.I.Sh.) ________________(imzo) _________________________________ (unvoni va F.I.Sh.) ________________(imzo) _________________________________ (unvoni va F.I.Sh.) ________________(imzo) _________________________________ (unvoni va F.I.Sh.)
Oʻzbekiston Respublikasi Bojxona qoʻmitasining Bojxona instituti bakalavriatiga oʻqishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 11-ILOVA
Yozma ish (diktant) oʻtkazish
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Yozma ish (diktant) yozdirish yoʻli bilan nomzodning orfografik va punktuatsion savodxonligini baholash amalga oshiriladi.
2. Diktantlarning mavzulari va matnlari Qabul komissiyasi tarkibidagi yozma ish (diktant) oʻtkazish boʻyicha kichik komissiya tomonidan 1-iyun kuniga qadar shakllantiriladi, Qabul komissiyasi raisi tomonidan tasdiqlanadi va zarur miqdorda koʻpaytiriladi.
3. Yozma ish (diktant)larning mavzulari va matnlari kichik komissiya raisining seyfida saqlanadi hamda u ularning oshkor qilinmasligi uchun shaxsan javobgar hisoblanadi.
4. Nomzodlarga dastlab mazkur Metodikada nazarda tutilgan yozma ish (diktant) oʻtkazish tartibi tushuntiriladi.
5. Nomzodlarga yozma ish (diktant)ni qayta topshirishga ruxsat berilmaydi. Yozma ish (diktant) qanday baholanishidan qatʼi nazar, nomzod yakka tartibdagi yakuniy suhbatga qoʻyiladi.
6. Yozma ish (diktant)lar tekshirib chiqilgandan soʻng, natijalari boʻyicha mazkur Metodikaning ilovasiga muvofiq shaklda qaydnoma rasmiylashtiriladi. Qaydnoma kichik komissiya raisi va aʼzolari tomonidan imzolanadi va Institut qabul komissiyasi masʼul kotibiga topshiriladi.
7. Yozma ish (diktant) oʻtkaziladigan auditoriyaga lugʻat, kitoblar, uyali telefon, kompyuter, telekommunikatsiya vositalari va shpargalkalar olib kirish taqiqlanadi.
2-bob. Yozma ish (diktant)ga qoʻyiladigan talablar va mezonlar
8. Yozma ish (diktant) uchun umumiy oʻrta, oʻrta maxsus yoki professional taʼlimi fan dasturlari doirasida oʻtilgan mavzularga muvofiq keladigan va nomzodning olgan bilimlarini aniqlash imkoniyatini beradigan materiallar tanlanadi.
9. Yozma ish (diktant) matnining hajmi 170 — 200 ta soʻzdan iborat boʻladi.
10. Diktant yozishdan oldin nomzodlarga diktant matni toʻliq oʻqib eshittiriladi.
Yozma ish (diktant) yozish vaqtida har bir gap oʻqib eshittirilgandan soʻng, ushbu gapni yozishga kirishiladi. Ushbu gap yozib boʻlingandan soʻng, gap yana bir bor oʻqib eshittiriladi.
Diktant matnini oʻqib eshittirishda audiomatndan foydalanish mumkin.
11. Nomzodlarning diktanti “5” ballik tizimda quyidagicha baholanadi:
mutlaqo xatosiz yozilgan yoki bitta orfografik yoxud bitta punktuatsion xatoga yoʻl qoʻyilgan diktantga — 5 ball qoʻyiladi;
ikkitagacha orfografik va ikkitagacha punktuatsion xatoga yoʻl qoʻyilgan diktantga — 4 ball qoʻyiladi, xatolar nisbati oʻzgarganda, ularning umumiy miqdori toʻrttadan oshmasligi kerak;
toʻrttagacha orfografik va toʻrttagacha punktuatsion xatoga yoʻl qoʻyilgan diktantga — 3 ball qoʻyiladi, xatolar nisbati oʻzgarganda, ularning umumiy miqdori sakkiztadan, biroq orfografik xatolar miqdori oltitadan oshmasligi kerak;
yettitagacha orfografik va yettitagacha punktuatsion xatoga yoʻl qoʻyilgan diktantga — 2 ball;
toʻqqiztagacha orfografik va toʻqqiztagacha punktuatsion xatoga yoʻl qoʻyilgan diktantga — 1 ball;
oʻnta va undan ortiq orfografik va oʻnta va undan ortiq punktuatsion xatoga yoʻl qoʻyilgan diktantga — 0 ball qoʻyiladi.
12. Quyidagi mezonlar mavjud boʻlganda xatolar, ularning sonidan qatʼi nazar, bitta xato deb topiladi:
beshta soʻzda “h” yoki “oʻ” harflari oʻrnida tegishlicha “x” yoki “u” harflari yozilgan boʻlsa;
kirish soʻzlarning (masalan, darvoqe, darhaqiqat) yozilishida oltitagacha punktuatsion xatoga yoʻl qoʻyilgan boʻlsa;
qaratqich belgisi uchtagacha soʻzda notoʻgʻri qoʻllanilgan boʻlsa.
13. Quyidagilar xato deb hisoblanmaydi:
tasodifiy xatolar (masalan, tushunmoq soʻzi barcha oʻrinlarda toʻgʻri yozilgan, biroq bitta oʻrinda notoʻgʻri yozilgan yoki 1441 oʻrniga 1941 yozilgan boʻlsa);
takroriy xatolar (masalan, qutulmoq soʻzi besh oʻrinda qutilmoq tarzida qoʻllanilgan boʻlsa);
soʻz koʻchirishdagi xatolar (masalan, voqe-a yoki oktya-br);
ayrim atamalarning yozilishidagi xatolar (masalan, Choʻlpon ota — Choʻpon ota, Yunusobod — Yunus-obod).
14. Diktantdagi tuzatishlar miqdori 5 tadan ortiq boʻlsa, baho bir ballga pasaytiriladi.
3-bob. Yakunlovchi qoidalar
15. Tekshirilgan har bir yozma ish (diktant)ga Qabul komissiyasi tarkibidagi yozma ish (diktant) oʻtkazish boʻyicha kichik komissiya raisi va diktantni tekshirgan aʼzosi tomonidan imzo qoʻyiladi. Bunda kichik komissiya aʼzolari oʻzlari diktant yozdirgan nomzodlarning diktantlarini tekshirishi taqiqlanadi.
16. Yozma ish (diktant) oʻtkazish boʻyicha kichik komissiya ishi yakunlangach, nomzodlarning yozma ish (diktant)lari kichik komissiya raisi tomonidan Qabul komissiyasi masʼul kotibiga topshiriladi.
Yozma ish (diktant) oʻtkazish metodikasiga ILOVA
Nomzodlarning yozma ish (diktant) natijalari
Hududiy bojxona boshqarmasi: ____________________________________________________________ ( nomi ) Topshirish joyi: _______________________________________________________________________ Nomzodlarga yozma ish (diktant) oʻtkazilgan sana: 20___ yil “___” _____________ T/r Nomzodning F.I.Sh. Tanlagan yoʻnalishi va taʼlim tili Toʻplagan bali 1. 2. 3. 4. 5. 6. ... Nomzodlarning umumiy soni_________ Shu jumladan koʻrsatkichlari boʻyicha soni: “5” ball ___________________________ “4” ball ___________________________ “3” ball ___________________________ “0” ball ___________________________ Yozma ish (diktant) oʻtkazish boʻyicha kichik komissiya raisi: ________________(imzo) _________________________________ (unvoni va F.I.Sh.) Kichik komissiya aʼzolari: ________________(imzo) _________________________________ (unvoni va F.I.Sh.) ________________(imzo) _________________________________ (unvoni va F.I.Sh.) ________________(imzo) _________________________________ (unvoni va F.I.Sh.) ________________(imzo) _________________________________ (unvoni va F.I.Sh.)
Oʻzbekiston Respublikasi Bojxona qoʻmitasining Bojxona instituti bakalavriatiga oʻqishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 12-ILOVA
Kompyuter texnikasi va axborot-kommunikatsiya texnologiyalari boʻyicha bilim darajasini tekshirish
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Nomzodlarning kompyuter texnikasi va axborot-kommunikatsiya texnologiyalari boʻyicha bilim darajasi kompyuter dasturiga kiritilgan test savollarini berish yoʻli bilan tekshiriladi.
2. Nomzodlarning kompyuter texnikasi va axborot-kommunikatsiya texnologiyalari boʻyicha bilim darajasini tekshirishdan oldin ularga mazkur Metodikada nazarda tutilgan tekshirish oʻtkazish tartibi tushuntiriladi hamda tegishli yoʻl-yoʻriqlar beriladi.
3. Test savollari, ularning javoblari Institut qabul komissiyasi tarkibidagi kompyuter texnikasi va axborot-kommunikatsiya texnologiyalari boʻyicha bilim darajasini tekshirish kichik komissiyasi tomonidan qabul yilining 1-iyun kuniga qadar ishlab chiqiladi, qabul komissiyasi raisi tomonidan tasdiqlanadi va tegishli kompyuterlar dasturiga kiritiladi.
4. Test savollari va ularning javoblari oshkor qilinmasligi uchun kichik komissiya raisi javobgar hisoblanadi.
2-bob. Nomzodlarning kompyuter texnikasi va axborot-kommunikatsiya texnologiyalari boʻyicha bilim darajasini tekshirish
5. Nomzodga yigirmata test savoli va ularni yechish uchun oʻttiz daqiqa vaqt beriladi. Nomzodga test sinovlarini qayta topshirishga ruxsat berilmaydi.
6. Test sinovlari oʻtkazilayotgan auditoriyaga lugʻat, kitoblar, uyali telefon, kompyuter, telekommunikatsiya vositalari va shpargalkalar olib kirish taqiqlanadi.
7. Test savollarini shakllantirishda umumiy oʻrta, oʻrta maxsus yoki professional taʼlimi fan dasturlariga muvofiq keladigan va nomzodning olgan bilimlarini aniqlash imkoniyatini beradigan materiallar tanlanadi.
8. Test savollari quyidagi yoʻnalishlar boʻyicha tuziladi:
shaxsiy kompyuterdan foydalanish boʻyicha;
idora dasturiy ilovalari (Microsoft Office dasturi) boʻyicha;
internet tarmogʻida, lokal va korporativ tarmoqlarda ishlash va tashkiliy texnikadan foydalanish boʻyicha.
9. Test sinovlari natijasi “5” ballik tizimda quyidagi tartibda baholanadi:
17 — 20 ta test savollariga toʻgʻri javob berilgan boʻlsa — 5 ball;
13 — 16 ta test savollariga toʻgʻri javob berilgan boʻlsa — 4 ball;
9 — 12 ta test savollariga toʻgʻri javob berilgan boʻlsa — 3 ball;
5 — 8 ta test savollariga toʻgʻri javob berilgan boʻlsa — 2 ball;
1 — 4 ta test savollariga toʻgʻri javob berilgan boʻlsa — 1 ball;
test savollarining birortasiga ham toʻgʻri javob berilmagan boʻlsa — 0 ball qoʻyiladi.
3-bob. Yakunlovchi qoidalar
10. Nomzodlarning kompyuter texnikasi va axborot-kommunikatsiya texnologiyalari boʻyicha bilim darajasini tekshirish natijalari boʻyicha qaydnoma mazkur Metodikaning ilovasiga muvofiq shaklda rasmiylashtiriladi. Qaydnoma kichik komissiya raisi va aʼzolari tomonidan imzolanadi va Qabul komissiyasi masʼul kotibiga topshiriladi.
Nomzodlarning kompyuter texnikasini va axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini egallab olganlik darajasini tekshirish metodikasiga ILOVA
Nomzodlarning kompyuter texnikasi va axborot-kommunikatsiya texnologiyalari boʻyicha bilim darajasini tekshirish boʻyicha test natijalari
Hududiy bojxona boshqarmasi: ____________________________________________________________ (nomi) Topshirish joyi: _______________________________________________________________________ Nomzodlarga test oʻtkazilgan sana: 20___ yil “___” __________________________. T/r Nomzodning F.I.Sh. Tanlagan yoʻnalishi va taʼlim tili Toʻgʻri javoblar soni Notoʻgʻri javoblar soni Toʻplagan bali 1. 2. 3. 4. 5. 6. ... Nomzodlarning umumiy soni_________ Shu jumladan koʻrsatkichlari boʻyicha soni: “5” ball ___________________________ “4” ball ___________________________ “3” ball ___________________________ “0” ball ___________________________ Test sinovini oʻtkazish boʻyicha kichik komissiya raisi: ________________(imzo) _________________________________ (unvoni va F.I.Sh.) Kichik komissiya aʼzolari: ________________(imzo) _________________________________ (unvoni va F.I.Sh.) ________________(imzo) _________________________________ (unvoni va F.I.Sh.) ________________(imzo) _________________________________ (unvoni va F.I.Sh.) ________________(imzo) _________________________________ (unvoni va F.I.Sh.)
Oʻzbekiston Respublikasi Bojxona qoʻmitasining Bojxona instituti bakalavriatiga oʻqishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 13-ILOVA
Yakka tartibdagi yakuniy suhbat oʻtkazish
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Qabul komissiyasi tomonidan sogʻligining holatiga koʻra, Institutda oʻqishga yaroqli deb topilgan nomzodlar uchun maxsus kasbiy tanlov oxirida yakka tartibdagi yakuniy suhbat oʻtkaziladi.
2. Yakka tartibdagi yakuniy suhbat nomzodning Institutga oʻqishga kirishi sababini, yetakchilik fazilatlarini, aqliy qobiliyatlari va boshqa muhim professional fazilatlarini aniqlash maqsadida yagona metodika boʻyicha psixofiziologik oʻrganish, yozma ish (diktant) natijalari, kompyuter texnikasi va axborot-kommunikatsiya texnologiyalari boʻyicha bilim darajasini tekshirish natijalari asosida oʻtkaziladi.
3. Nomzodlarga yakka tartibdagi yakuniy suhbat oʻtkazish boʻyicha asosiy tushunchalar, suhbat davomida berilishi mumkin boʻlgan savollarning umumiy yoʻnalishlari va qabulga oid boshqa zarur maʼlumotlar maxsus kasbiy tanlov tadbirlari boshlanishidan oldin Qabul komissiyasi tomonidan beriladi.
4. Yakka tartibdagi yakuniy suhbat davomida nomzodlarga beriladigan savollar toʻplami umumiy oʻrta, oʻrta maxsus, boshlangʻich professional taʼlimi fanlarining oʻquv dasturlariga muvofiq holda qabul yilining 1-iyun kuniga qadar ishlab chiqilib, Qabul komissiyasi raisi tomonidan tasdiqlanadi.
5. Savollar nomzodning oʻqishga kirish sababini, yetakchilik fazilatlarini, aqliy qobiliyatini, dunyoqarashini va boshqa muhim fazilatlarini aniqlashga yoʻnaltirilgan boʻlishi lozim.
6. Savollar roʻyxati Qabul komissiyasi masʼul kotibining seyfida saqlanadi. Masʼul kotib savollarning oshkor qilinmasligi uchun javobgar hisoblanadi.
2-bob. Yakka tartibdagi yakuniy suhbat oʻtkazish
7. Yakka tartibdagi yakuniy suhbat kollegial prinsip boʻyicha, Qabul komissiyasi tomonidan oʻtkaziladi.
8. Nomzod yakka tartibdagi yakuniy suhbatga shaxsini tasdiqlovchi hujjati bilan kiritiladi.
9. Qabul komissiyasi aʼzolariga masʼul kotib tomonidan yakka tartibdagi yakuniy suhbatdan oʻtkazilayotgan nomzod haqidagi barcha maʼlumot (hujjatlarni rasmiylashtirgan hududiy bojxona boshqarmasi, tanlagan yoʻnalishi va taʼlim tili, sogʻligining holatiga koʻra Institutda oʻqishga yaroqliligi, psixofiziologik oʻrganish, yozma ish (diktant), kompyuter texnikasi va axborot-kommunikatsiya texnologiyalari boʻyicha bilim darajasi natijalari)lar taqdim etiladi.
10. Qabul komissiya aʼzolari nomzod haqidagi umumiy maʼlumotlarni oʻrganib chiqib, unga ogʻzaki tarzda 3 ta savol beradi.
11. Har bir nomzodga 10 daqiqagacha vaqt ajratiladi. Nomzodning barcha savollarga bergan javobi eshitilgandan soʻng, unga auditoriyadan chiqishga ruxsat beriladi.
3-bob. Yakuniy suhbat natijalarini aniqlash
12. Nomzodlar savollarga bergan javoblariga qarab quyidagi mezonlar asosida “5” ballik tizimda baholanadi:
nomzod toʻgʻri xulosa va qaror qabul qiladi, ijodiy fikrlay oladi, mustaqil mushohada yuritadi, amalda qoʻllay oladi, mohiyatini tushunadi, biladi va aytib beradi deb topilganda — 5 ball;
nomzod mustaqil mushohada yuritadi, amalda qoʻllay oladi, mohiyatini tushunadi, biladi, aytib beradi va tasavvurga ega deb topilganda — 4 ball;
nomzod mohiyatini qisman tushunadi, biladi, aytib beradi va tasavvurga ega deb topilganda — 3 ball;
nomzod bilmaydi, aytib bera olmaydi va tasavvurga qisman ega deb topilganda — 2 ball;
nomzod bilmaydi, aytib bera olmaydi va tasavvurga ega emas deb topilganda — 0 ball qoʻyiladi.
13. Nomzodning berilgan savollarga javobi eshitilgandan soʻng, komissiyaning har bir aʼzosi nomzodga oʻzining bahosini qoʻyadi. Komissiya aʼzolari tomonidan qoʻyilgan ushbu ballarning oʻrta arifmetigi nomzodning yakka tartibdagi yakuniy suhbatdan olgan bahosi hisoblanadi.
Maxsus kasbiy tanlovning barcha turdagi tadbir (diktant, psixofiziologik oʻrganish, kompyuter texnikasini va axborot-kommunikatsiya texnologiyalari boʻyicha bilim darajasi, yakka tartibdagi suhbat natijasi)lari boʻyicha nomzod toʻplagan ballarning oʻrta arifmetik miqdori uning uchun yakuniy ball hisoblanadi.
14. Maxsus kasbiy tanlov tadbirlari boʻyicha yakuniy ball shu kunning oʻzida nomzodlarga eʼlon qilinadi va mazkur Metodikaning ilovasiga muvofiq shakldagi qaydnoma rasmiylashtiriladi.
4-bob. Yakunlovchi qoidalar
15. Maxsus kasbiy tanlov natijalari boʻyicha oʻrtacha uch va undan yuqori yakuniy ball toʻplagan nomzodlarga Bilim va malakalarni baholash agentligi tomonidan oʻtkaziladigan test sinovlarini topshirishga ruxsat beriladi.
16. Nomzodni Bilim va malakalarni baholash agentligi tomonidan oʻtkaziladigan test sinovlarini topshirishga ruxsat yoki ruxsat bermaslik toʻgʻrisidagi qaror qaydnomaga yozib qoʻyiladi.
17. Nomzodlarga yakka tartibdagi yakuniy suhbatni qayta topshirishga ruxsat berilmaydi.
Yakka tartibdagi yakuniy suhbat oʻtkazish metodikasiga ILOVA
Maxsus kasbiy tanlov natijalari
Hududiy bojxona boshqarmasi:__________________________________________________________________________________________ Topshirish sanasi: 20___ yil “___” ________________ T/r Nomzodning F.I.Sh Tanlagan yoʻnalishi va taʼlim tili BI / yurisprudensiya oʻzbek/rus Tibbiy koʻrik natijasi (institutda oʻqishga yaroqli yoki yaroqsiz) Psixofi- ziologik oʻrganish natijasi boʻyicha qoʻyilgan ball Yozma ish (diktant) natijasi boʻyicha qoʻyilgan ball Komp. texn va axb-kom. texnologiyalari boʻyicha bilimiga qoʻyilgan ball Yakka tartibdagi yakuniy suhbat natijasi boʻyicha qoʻyilgan ball Oʻrtacha arifmetik ball Qabul qilingan qaror: test sinovlarini topshirishga (ruxsat/ ruxsat emas) 1. 2. 3. 4. 5. 6. ... Tavsiya etilgan jami ______ nafar nomzodlardan______nafariga Bilim va malakalarni baholash agentligi tomonidan oʻtkaziladigan test sinovlarini topshirishga ruxsat etildi. Komissiya raisi: ______________________(imzo) _________________________________ (unvoni va F.I.Sh.) Qabul komissiyasi aʼzolari: ______________________(imzo) _________________________________ (unvoni va F.I.Sh.) ______________________(imzo) _________________________________ (unvoni va F.I.Sh.) ______________________(imzo) _________________________________ (unvoni va F.I.Sh.) Qabul komissiyasi masʼul kotibi: ______________________(imzo) _________________________________ (unvoni va F.I.Sh.)
Oʻzbekiston Respublikasi Bojxona qoʻmitasining Bojxona instituti bakalavriatiga oʻqishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 14-ILOVA
Yagona koʻp balli imtihon tizimi boʻyicha chet tilidan imtihonni baholash
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Imtihon test sinovlari majmuasida chet tili fanining egallagan oʻrnini hisobga olgan holda maksimal 63 ballgacha boʻlgan yagona koʻp balli tizim boʻyicha baholanadi.
2. Imtihonda tegishli chet tili boʻyicha nomzodning matnni oʻqiy olishi, tarjima qila olishi, matnning (maqolaning) mazmunini gapirib bera olishi, berilgan mavzuni bilishi, mamlakatda amalga oshirilayotgan islohotlar va ularning mazmuni yuzasidan savollarga javob bera olishi, jumlani grammatik tahlil qila olishi, nutqni grammatik va leksik jihatdan shakllantira olishi, talaffuz qila olishi, yoza olishi tekshiriladi va baholanadi.
2-bob. Baholash mezonlari
3. Nomzodlarning imtihonda savollarga bergan javoblari mazkur bobda belgilangan mezonlar boʻyicha baholanadi.
4. Yagona koʻp balli imtihon tizimi boʻyicha chet tilidan imtihonda, nomzodning chet tilida matnni oʻqiy olishi, tarjima qila olishi, matnning (maqolaning) mazmunini gapirib bera olishi, berilgan mavzuni bilishi, mamlakatda amalga oshirilayotgan islohotlar va ularning mazmuni yuzasidan savollarga javob bera olishi, jumlani grammatik tahlil qila olishi, nutqni grammatik va leksik jihatdan shakllantira olishi, talaffuz qila olishi, yoza olishi tekshiriladi va baholanadi.
5. Yagona koʻp balli imtihon tizimi boʻyicha chet tili fani boʻyicha:
a) agar nomzod quyidagicha javob bersa, 63 ball qoʻyiladi:
matnni oʻqishda xato qilmasa — 15,5 ball;
matnni toʻliq (100 foiz) tarjima qilsa — 11,6 ball;
matnning (maqolaning) mazmunini toʻliq gapirib bersa — 11,6 ball;
berilgan mavzuni toʻliq bilsa — 2,5 ball;
mamlakatda amalga oshirilayotgan islohotlar va ularning mazmuni yuzasidan berilgan ikkita savolga ham javob bersa — 5 ball;
grammatik tahlil qilishda jumlani toʻliq tahlil qilsa — 4,2 ball;
nutqni grammatik va leksik jihatdan shakllantirishda ikkitagacha grammatik, ikkitagacha leksik xato qilsa — 4,2 ball;
talaffuz qilishda ikkitagacha fonetik xato qilsa — 4,2 ball;
yozganda ikkitagacha orfografik xato qilsa — 4,2 ball qoʻyiladi;
b) agar nomzod quyidagicha javob bersa, 43 ball qoʻyiladi:
matndagi ikkitagacha soʻzni oʻqishda xato qilsa — 11,6 ball;
matnning 90 foizini tarjima qilsa — 9,9 ball;
matnning (maqolaning) mazmunini gapirib bersa — 6,6 ball;
berilgan mavzuni chala bilsa — 1,6 ball;
mamlakatda amalga oshirilayotgan islohotlar va ularning mazmuni yuzasidan berilgan ikkita savolning bittasiga javob bersa — 2,5 ball;
grammatik tahlil qilishda jumlani chala tahlil qilsa — 2,5 ball;
nutqni grammatik va leksik jihatdan shakllantirishda toʻrttagacha grammatik, toʻrttagacha leksik xato qilsa — 3,3 ball;
talaffuz qilishda toʻrttagacha fonetik xato qilsa — 2,5 ball;
yozganda toʻrttagacha orfografik xato qilsa — 2,5 ball qoʻyiladi;
v) agar nomzod quyidagicha javob bersa, 26 ball qoʻyiladi:
matndagi beshtagacha soʻzni oʻqishda xato qilsa — 8,4 ball;
matnning 80 foizini tarjima qilsa — 7,4 ball;
matnning (maqolaning) faqat umumiy mazmunini gapirib bersa — 3,4 ball;
nutqni grammatik va leksik jihatdan shakllantirishda oltitagacha grammatik, oltitagacha leksik xato qilsa — 3,4 ball;
talaffuz qilishda oltitagacha fonetik xato qilsa — 1,7 ball;
yozganda oltitagacha orfografik xato qilsa — 1,7 ball;
berilgan mavzuni bilmasa, mamlakatda amalga oshirilayotgan islohotlar va ularning mazmuni yuzasidan berilgan ikkita savolning hech qaysisiga javob bermasa, jumlani grammatik tahlil qilib bera olmasa — 0 ball qoʻyiladi;
g) agar nomzod quyidagicha javob bersa, 13 ball qoʻyiladi:
matndagi yettitagacha soʻzni oʻqishda xato qilsa — 4,9 ball;
matnning 70 foizini tarjima qilsa — 4,9 ball;
nutqni grammatik va leksik jihatdan shakllantirishda sakkiztagacha grammatik, sakkiztagacha leksik xato qilsa — 1,6 ball;
talaffuz qilishda sakkiztagacha fonetik xato qilsa — 0,8 ball;
yozganda sakkiztagacha orfografik xato qilsa — 0,8 ball;
matnning (maqolaning) mazmunini gapirib bera olmasa, berilgan mavzuni bilmasa, mamlakatda amalga oshirilayotgan islohotlar va ularning mazmuni yuzasidan berilgan ikkita savolning hech qaysisiga javob bermasa, jumlani grammatik tahlil qilib bera olmasa — 0 ball qoʻyiladi;
d) agar nomzod quyidagicha javob bersa, 3 ball qoʻyiladi:
matnning 60 foizini tarjima qilsa — 3 ball;
matndagi sakkiztadan ortiq soʻzni oʻqishda xato qilsa yoki umuman oʻqiy olmasa, matnning (maqolaning) mazmunini gapirib bera olmasa, berilgan mavzuni bilmasa, mamlakatda amalga oshirilayotgan islohotlar va ularning mazmuni yuzasidan berilgan ikkita savolning hech qaysisiga javob bermasa, jumlani grammatik tahlil qilib bera olmasa, nutqni grammatik va leksik jihatdan shakllantirishda toʻqqiz va undan ortiq grammatik, toʻqqiz va undan ortiq leksik xato qilsa, talaffuz qilishda toʻqqiz va undan ortiq fonetik xato qilsa, yozganda toʻqqiz va undan ortiq orfografik xato qilsa — 0 ball qoʻyiladi;
e) agar nomzod quyidagicha javob bersa, 2 ball qoʻyiladi:
matnning 50 foizini tarjima qilsa — 2 ball;
matndagi sakkiztadan ortiq soʻzni oʻqishda xato qilsa yoki umuman oʻqiy olmasa, matnning (maqolaning) mazmunini gapirib bera olmasa, berilgan mavzuni bilmasa, mamlakatda amalga oshirilayotgan islohotlar va ularning mazmuni yuzasidan berilgan ikkita savolning hech qaysisiga javob bermasa, jumlani grammatik tahlil qilib bera olmasa, nutqni grammatik va leksik jihatdan shakllantirishda toʻqqiz va undan ortiq grammatik, toʻqqiz va undan ortiq leksik xato qilsa, talaffuz qilishda toʻqqiz va undan ortiq fonetik xato qilsa, yozganda toʻqqiz va undan ortiq orfografik xato qilsa — 0 ball qoʻyiladi.
3-bob. Yakunlovchi qoidalar
7. Nomzodning javoblari qabul qilingandan soʻng, komissiyaning har bir aʼzosi nomzodga oʻzining bahosini qoʻyadi. Komissiya aʼzolari tomonidan qoʻyilgan baholar muhokama qilinib, har bir nomzodga imtihon natijalari boʻyicha mazkur Mezonlarning ilovasiga muvofiq shakldagi qaydnomaga oʻrtacha arifmetik ball qoʻyiladi.
8. Qoʻyilgan barcha ballar umumlashtirilib, nomzodning oʻrtacha arifmetik bahosi aniqlanadi. Natijalar shu kunning oʻzida nomzodlarga eʼlon qilinadi.
Yagona koʻp balli imtihon tizimi boʻyicha chet tilidan imtihonni baholash mezonlariga ILOVA
Chet tilidan imtihon natijalari boʻyicha
Nomzod ______________________________________________________________________________. (F.I.Sh.) Topshirish joyi: _______________________________________________________________________. Topshirish sanasi: 20__ yil “___” ____________. Imtihon topshirilgan til: ___________________. Nomzodga qoʻyilgan ball _____________________. Imtihon komissiyasi raisi: ________________(imzo) _________________________________ (unvoni va F.I.Sh.) Kichik komissiya aʼzolari: ________________(imzo) _________________________________ (unvoni va F.I.Sh.) ________________(imzo) _________________________________ (unvoni va F.I.Sh.) ________________(imzo) _________________________________ (unvoni va F.I.Sh.) ________________(imzo) _________________________________ (unvoni va F.I.Sh.)
Oʻzbekiston Respublikasi Bojxona qoʻmitasining Bojxona instituti bakalavriatiga oʻqishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 15-ILOVA
“TASDIQLAYMAN” _______________________________ _______________________________ _______________________________ (qabul komissiyasi raisining unvoni, F.I.Sh. va imzosi) 20 ___ yil “_____”__________________ OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI BOJXONA QOʻMITASI BOJXONA INSTITUTI qabul komissiyasi yigʻilishining ____-son BAYONNOMASI 20__ yil “___”__________ ______________________________________(yigʻilish oʻtkazilgan hudud nomi) Raislik qiluvchi: ______________________________________(qabul komissiyasi raisining unvoni va F.I.Sh.) Qatnashganlar : ______________________________________ (qabul komissiyasi aʼzolari) ______________________________________ (qabul komissiyasi aʼzolari) KUN TARTIBI: (nomzodlarni oʻqishga qabul qilish masalasini koʻrib chiqish toʻgʻrisida) Oʻzbekiston Respublikasi Bojxona qoʻmitasi Bojxona instituti qabul komissiyasi Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligi tomonidan taqdim etilgan test sinovlari natijalarini koʻrib chiqib hamda Oʻzbekiston Respublikasi taʼlim Oʻzbekiston Respublikasi taʼlim tashkilotlariga qabul qilish boʻyicha davlat komissiyasining qaroriga asosan qaror qiladi: __________________________ mutaxassisligi boʻyicha tanlov natijalari: T/r Nomzodning F.I.Sh. Nomzodning maxsus kodi Test sinovlarida toʻplagan bali Imtiyoz Umumiy ball Oʻqishga qabul qilinganligi yoki qabul qilinmaganligi haqida yozuv 1. 2. 3. ... Qabul komissiya raisi: ______________________(imzo) ______________________________(unvoni va F.I.Sh.) Qa?ul komissiyasi aʼzolari: ______________________(imzo) ______________________________(unvoni va F.I.Sh.) ______________________(imzo) ______________________________(unvoni va F.I.Sh.) Qabul komissiyasi masʼul kotibi: ______________________(imzo) ______________________________(unvoni va F.I.Sh.)
Oʻzbekiston Respublikasi Bojxona qoʻmitasining Bojxona instituti bakalavriatiga oʻqishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 16-ILOVA
Maxsus kasbiy tanlov natijalari boʻyicha QAYDNOMA Nomzod ______________________________________________________________________________ (F.I.Sh.) Hududiy bojxona boshqarmasi: ____________________________________________________________ (boshqarmaning nomi) Tanlagan yoʻnalishi va taʼlim tili __________________________________________________________ (bojxona ishi / bojxona huquqi , rus / oʻzbek) Topshirish sanasi: 20___ yil “___” _________________ Psixofiziologik oʻrganish natijasi boʻyicha qoʻyilgan ball Yozma ish (diktant) natijasi boʻyicha qoʻyilgan ball Kompyuter texnikasi va axborot-kommunikatsiya texnologiyalari boʻyicha bilim darajasini tekshirish natijasi boʻyicha qoʻyilgan ball Yakka tartibdagi yakuniy suhbat natijasi boʻyicha qoʻyilgan ball Oʻrtacha arifmetik ball Qabul qilingan qaror: Davlat test markazi tomonidan oʻtkaziladigan test sinovlarini topshirishga ruxsat ________________________________________________________________________________ Komissiya raisi: _________________________(imzo) _________________________(unvoni va F.I.Sh.) Qabul komissiyasi masʼul kotibi: _________________________(imzo) _________________________(unvoni va F.I.Sh.)
Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 29-apreldagi 365-son qaroriga 2-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasining Bojxona instituti magistraturasiga oʻqishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasining Bojxona instituti (keyingi oʻrinlarda Institut deb ataladi) magistratura bosqichiga tinglovchilarni tanlash va oʻqishga qabul qilish tartibini belgilaydi.
2. Institut magistraturasiga nomzodlarni oʻqishga qabul qilish Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti tomonidan tasdiqlanadigan Butlash rejasiga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi (keyingi oʻrinlarda — Bojxona qoʻmitasi) raisining Institutga qabul oʻrinlarini ajratish toʻgʻrisidagi buyrugʻiga asosan amalga oshiriladi.
3. Iqtisodiyot va yurisprudensiya (shu jumladan bojxona ishi va bojxona huquqi mutaxassisligi) taʼlim yoʻnalishlarini, shuningdek, magistraturaga qabul boʻyicha Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi tomonidan belgilangan turdosh taʼlim yoʻnalishlarini tamomlagan bojxona organlari xodimlari magistraturaga tanlov asosida qabul qilinadilar.
Oliy Bosh qoʻmondon” davlat stipendiyasi sohibi boʻlgan kursantlar bakalavriatni tamomlagach, kamida ikki yil bojxona organlarida xizmatni oʻtaganidan soʻng, besh yil mobaynida mutaxassisligi boʻyicha Bojxona institutining magistraturasiga umumiy qabul kvota doirasida kirish imtihonlarisiz oʻqishga qabul qilinadilar.
4. Institut magistraturasiga tanlov va oʻqishga qabul qilish teng huquqlilik va qabul qilishning yagona qoidalari asosida ikki bosqichda tashkil etiladi:
dastlabki tanlov;
kasbiy tanlov.
Ushbu tadbirlar mazkur Nizomning 1-ilovasiga muvofiq sxema asosida amalga oshiriladi.
5. Dastlabki tanlov qabul yilining 1-maydan 30-iyungacha boʻlgan vaqt oraligʻida amalga oshiriladi.
Bojxona qoʻmitasining markaziy apparati, Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar, Toshkent shahar boshqarmalari va “Toshkent-AERO” ixtisoslashtirilgan bojxona kompleksi, Bojxona instituti va Milliy kinologiya markazida (keyingi oʻrinlarda hududiy bojxona boshqarmalari deb ataladi) har oʻquv yili uchun magistraturada oʻqish istagini bildirgan nomzodlar roʻyxati tuziladi.
Nomzodlarning xizmat faoliyatlari oʻrganib chiqilib, ularning magistraturada oʻqishga layoqatliligi, shuningdek soha boʻyicha ilmiy-tadqiqot ishlari olib borishga qobiliyati hududiy boshqarmalarning Attestatsiya komissiyalarida koʻrib chiqiladi. Komissiya tomonidan nomzod magistraturada oʻqishga munosib deb topilganda, uning tegishli hujjatlari Institutga taqdim etiladi.
6. Nomzodlar boʻyicha quyidagi hujjatlar taqdim etiladi:
bildirgi (mutaxassislik yoʻnalishi koʻrsatilgan holda);
hududiy bojxona boshqarmasi boshligʻining nomzodga bergan tavsifnomasi (Bojxona qoʻmitasining raisi oʻrinbosarining Bojxona qoʻmitasining markaziy apparati xodimiga bergan tavsifnomasi);
xodimning maʼlumotnoma-soʻrovnomasi;
xorijiy tillarni bilish darajasi boʻyicha kamida V2 darajadagi xalqaro sertifikat nusxasi;
Nomzodlarning pasporti (identifikatsiyalovchi ID-kartasi), oliy maʼlumot toʻgʻrisidagi diplom maʼlumotlari va fotosurati, xorijiy tillarni bilish darajasi boʻyicha kamida V2 darajadagi milliy sertifikati “Raqamli hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali mustaqil ravishda olinadi.
Bunda nomzodlar tomonidan xorijiy tillarni bilish darajasi boʻyicha taqdim etiladigan sertifikatlar Oʻzbekiston Respublikasida oliy taʼlim muassasalari magistratura mutaxassisliklariga hujjat topshirishda talab etiladigan bu turdagi sertifikatlarga qoʻyilgan talablarga mos boʻlishi lozim.
7. Nomzodlarning tegishli hujjatlari qabul yilining 5-iyul kuniga qadar Institut qabul komissiyasiga yuboriladi.
8. Kasbiy tanlovning asosiy maqsadi nomzodlarning intellektual salohiyati, bojxona sohasidagi amaliy koʻnikmalarini xolisona baholashdan iboratdir.
Kasbiy tanlov qabul yilining 10-iyulidan 25-iyuligacha boʻlgan muddatda mutaxassislik fanlari boʻyicha yozma imtihon (kamida 2 ta fandan) shaklda oʻtkaziladi.
9. Institut magistraturasiga oʻqishga qabul qilish uchun kirish imtihonlari oʻzbek yoki rus tilida oʻtkaziladi. Nomzodning magistraturaga kirish toʻgʻrisidagi bildirgisida imtihonni qaysi tilda topshirish koʻrsatilishi lozim.
10. Magistraturaga kirish imtihonlari mutaxassisliklar boʻyicha alohida oʻtkaziladi.
11. Mutaxassislik fanlaridan imtihonlar oʻtkazish jadvallari Institut boshligʻi buyrugʻi bilan tasdiqlanadi. Ushbu buyruqqa imtihonga kiruvchi nomzodlar roʻyxati ilova qilinadi.
Yozma imtihonlar oʻtkazish jadvallari ushbu tadbirlar boshlanishidan kamida 10 kun oldin nomzodlarga tegishli tartibda yetkaziladi.
12. Institut magistraturasiga qabul qilingan xodimlar Institut tinglovchisi hisoblanadi. Magistraturada oʻqish davrida tinglovchilarning oxirgi egallagan lavozimidagidan kam boʻlmagan miqdorlardagi pul taʼminoti saqlangan holda bojxona organlarining ixtiyorida qoldiriladi.
13. Institut magistraturasiga oʻqishga qabul qilishni sifatli tashkil etish maqsadida, har oʻquv yili uchun Davlat bojxona qoʻmitasi raisining buyrugʻi bilan Institut magistraturasiga oʻqishga qabul qilish boʻyicha qabul komissiyasi tuziladi va uning tarkibi tasdiqlanadi.
14. Qabul komissiyasining asosiy vazifalari, huquqlari va majburiyatlari, shuningdek, uning faoliyatini tashkil etish tartibi Davlat bojxona qoʻmitasi raisi tomonidan belgilanadi.
15. Qabul komissiyasiga Institut boshligʻi rahbarlik qiladi. Qabul komissiyasi Davlat bojxona qoʻmitasi va Institut xodimlari tarkibidan shakllantiriladi.
Qabul komissiyasi:
kasbiy tanlov oʻtkazish tadbirlarini tashkil qiladi;
kasbiy tanlov boʻyicha imtihonlar savollari, qaydnomalar va boshqa materiallarning oʻz vaqtida tayyorlanishini taʼminlaydi.
16. Qabul komissiyasi oʻz faoliyatini qabul yilining 1-iyulidan 30-avgustiga qadar olib boradi.
17. Qabul komissiyasi tarkibida kasbiy tanlovni oʻtkazuvchi komissiya (imtihon komissiyasi, maxsus komissiya)lar tuzilishi mumkin. Ushbu komissiyalar tarkibiga Davlat bojxona qoʻmitasi va Institutning yetakchi mutaxassis xodimlari, shuningdek respublika oliy oʻquv yurtlarining mutaxassislari kiritilishi mumkin.
2-bob. Institut magistraturasiga oʻqishga qabul qilishni tashkil etish
18. Institut magistraturasiga oʻqishga qabul qilish boʻyicha tanlov tegishli tartibda eʼlon qilinadi. Eʼlonda tanlovni oʻtkazish muddatlari, oʻtkazish joyi, oʻqishga qabul qilish shartlari hamda tanlovni oʻtkazish bilan bogʻliq boshqa maʼlumotlar aks ettiriladi.
19. Institut magistraturasiga oʻqishga kirish istagini bildirgan Davlat bojxona qoʻmitasi markaziy apparati xodimi Davlat bojxona qoʻmitasi raisi nomiga, hududiy bojxona bojxona boshqarmasi xodimi hududiy bojxona boshqarmasi boshligʻi nomiga mazkur Nizomning 2-ilovasi va Institut boshligʻi nomiga mazkur Nizomning 3-ilovasida keltirilgan shakldagi bildirgi bilan murojaat qiladi.
Bildirgilar qabul yilining 1-mayidan 30-mayiga qadar qabul qilinadi. Bildirgiga mazkur Nizomning 107-bandida nazarda tutilgan hujjatlar nusxasi ilova qilinadi (mavjud boʻlsa).
3-bob. Dastlabki tanlov
20. Dastlabki tanlov doirasida Institut magistraturasiga kirish uchun hujjat topshirgan nomzodlarning nazariy bilim va amaliy salohiyatlari hamda ilmiy tadqiqot faoliyati bilan shugʻullanish uchun zarur boʻlgan qobiliyat va koʻnikmalariga ega ekanliklari aniqlanadi.
21. Quyidagilar dastlabki tanlovning asosiy vazifalari hisoblanadi:
nomzodning maʼnaviy-axloqiy xislatlarini va kasbiy malakasini, egallab turgan lavozimidagi erishgan yutuqlarini baholash;
nomzodning faol fuqarolik pozitsiyasi va respublikada oʻtkazilayotgan ijtimoiy-iqtisodiy islohotlarning asosiy yoʻnalishlari boʻyicha dunyoqarashlarini aniqlash;
nomzodning kelgusida bojxona sohasida ilmiy, ilmiy-pedagogik faoliyatni davom ettira olishiga yoki tanlagan sohaviy yoʻnalishi boʻyicha yetuk mutaxassis boʻlib chiqishiga baho berish;
nomzodning kasbiy tanlovda ishtirok etish masalasini kollegial tarzda hal qilish.
22. Dastlabki tanlovda ishtirok etadigan nomzodlarning soni cheklanmaydi.
23. Dastlabki tanlov hududiy bojxona boshqarmalarning Attestatsiya komissiyalari tomonidan oʻtkaziladi.
Attestatsiya komissiyalari tomonidan quyidagi xulosalardan biri chiqariladi:
nomzod “kasbiy tanlovda ishtirok etishga tavsiya etiladi”;
nomzod “kasbiy tanlovda ishtirok etishga tavsiya etilmaydi”.
4-bob. Yozma imtihonlarni oʻtkazish tartibi
24. Yozma imtihonlarni ushbu Nizomga qatʼiy rioya qilgan holda tashkil etish va oʻtkazish masʼuliyati Qabul komissiyasi raisi, masʼul kotib, auditoriya rahbarlari va kuzatuvchilari, imtihon komissiyasi va maxsus komissiya aʼzolariga yuklanadi.
25. Yozma imtihonlarni tashkil etish va oʻtkazish Qabul komissiyasi raisi tomonidan tasdiqlanadigan ish rejasi asosida amalga oshiriladi.
26. Yozma imtihonlarni oʻtkazish jarayonlari boʻyicha quyidagilar Qabul komissiyasining asosiy vazifalari hisoblanadi:
yozma imtihon oʻtkazish jarayonining xolisona va adolatli oʻtishini taʼminlash;
yozma imtihon oʻtkazish uchun bino va auditoriyalarni tayyorlash;
yozma imtihonni oʻtkazish bilan bogʻliq barcha zarur sharoitlarni yaratish;
nomzodlarga ularning huquq va majburiyatlarini tushuntirish, shuningdek, yozma imtihon natijalari toʻgʻrisida ularga toʻliq maʼlumotlarni taqdim etish.
27. Yozma imtihonni oʻtkazish jarayoni videotasvirga olish orqali amalga oshiriladi. Yozma imtihon tugagach 1 soat ichida videotasvirlar Qabul komissiyasi raisiga topshiriladi. Videotasvirdan nusxa koʻchirish taqiqlanadi.
28. Yozma imtihon olinadigan fanlar dasturi, qoida tariqasida, imtihon boshlanishidan bir oy oldin Bojxona qoʻmitasi Inson resurslarini rivojlantirish va boshqarish boshqarmasi orqali belgilangan tartibda nomzodlarga yetkaziladi.
29. Yozma imtihonlar oʻtkazilishiga qadar Qabul komissiyasi raisi tomonidan tasdiqlangan jadvalga muvofiq qabul komissiyasi tomonidan fanlardan konsultatsiyalar tashkil etiladi.
30. Yozma imtihon, qoida tariqasida, Institutga tegishli binolarda oʻtkaziladi.
Yozma imtihon oʻtkaziladigan binolar va auditoriyalarni tayyorlash boʻyicha javobgarlik masʼul kotib zimmasiga yuklanadi.
31. Qabul komissiyasi yozma imtihon oʻtkaziladigan kunda soat 7:00 gacha nazoratdan oʻtish joylari xizmatchilariga Institut boshligʻi tasdiqlagan bino hududiga kirishga ruxsat berilgan shaxslar roʻyxatini topshiradi.
Imtihon oʻtkaziladigan binoga kirish eshigi oldida nomzodlarni tartibli va oʻz vaqtida binoga kiritish uchun nazorat-ruxsat punktlari tashkil etilishi lozim.
32. Yozma imtihonlar oʻtkaziladigan binoda imtihon materiallarini tarqatish va yigʻib olish uchun imtihon vaqtida ushbu materiallarni saqlash uchun seyflar bilan jihozlangan maxsus xona (keyingi oʻrinlarda Shtab deb ataladi) tayyorlanishi lozim.
33. Yozma imtihon oʻtkaziladigan binoda uni oʻtkazish uchun sanitariya va yongʻin xavfsizligi qoidalariga toʻliq javob beradigan zarur texnik, tibbiy va maishiy sharoitlar yaratilishi kerak.
34. Auditoriyalarni tayyorlashda yorugʻlik tushishi, shamollatish, nomzodlarni tikka tushuvchi quyosh nuridan himoyalash imkoniyatlari hisobga olinishi lozim.
35. Har bir auditoriya kamida 15 nafar nomzodni joylashtirish imkoniyatiga ega boʻlishi kerak. Barcha auditoriyalardagi oʻrinlar raqamlangan boʻlishi lozim.
36. Auditoriyalarning eshiklarida nomzodlar joylashtiriladigan guruh mutaxassisligi shifri va mutaxassislik nomi yozilgan koʻrsatkichlar boʻlishi lozim.
37. Har bir auditoriya soat, boʻr yoki marker, doska va yelim bilan taʼminlangan boʻlishi shart.
38. Auditoriyalarda yozma imtihonlar oʻtkaziladigan fanlarga taalluqli boʻlgan koʻrgazmali vositalar boʻlmasligi lozim.
39. Yozma imtihon oʻtkaziladigan binolarda imtihon jarayonida foydalanilmaydigan, shu jumladan nusxa koʻchirish va turli aloqa vositalari mavjud xonalar, shuningdek qavatlarning kirish-chiqish eshiklari 1 kun oldin masʼul kotib tomonidan qulflanib muhrlanishi lozim.
40. Yozma imtihon oʻtkaziladigan auditoriyalar sifatida oshxona, yoʻlak va shunga oʻxshagan xonalardan foydalanish taqiqlanadi.
41. Har 15 kishilik guruhga bir nafardan auditoriya rahbari va kuzatuvchisi biriktiriladi.
Auditoriya rahbari va kuzatuvchilari sifatida qabul jarayoniga Institutning shahodatlangan xodimlari jalb qilinishlari mumkin.
5-bob. Yozma imtihonlar savollarini shakllantirish
42. Magistraturaga tegishli mutaxassisliklar boʻyicha yozma imtihon savollari har bir mutaxassislik boʻyicha ekspertlar guruhi tomonidan tuziladi.
43. Savollarni tuzishda quyidagi talablarga alohida eʼtibor qaratiladi:
savollar nomzodlarda tahliliy fikrlash darajasini, bojxonaga oid iqtisodiy-huquqiy manbalar bilan mustaqil ishlash, shuningdek, qoʻyilgan muammolar boʻyicha xulosalarni bayon etish qobiliyatini aniqlashga qaratilgan boʻlishi lozim;
savollar tegishli fan oʻquv dasturiga, shuningdek, tegishli sohada qabul qilingan normativ-huquqiy hujjatlarga muvofiq boʻlishi lozim;
savollar mamlakatda oʻtkazilayotgan islohotlarning maqsadlari va vazifalarini aks ettirishi lozim;
savollar loʻnda, oddiy va ravon tilda bayon etilishi lozim;
savollarda foydalanilgan tushunchalar va atamalar turlicha izohlash imkoniyatini istisno etishi, shuningdek, ular qonunchilik hujjatlarida va fanda qabul qilingan maʼnosiga muvofiq yagona shaklda qoʻllanilishi lozim;
savollar umumiy qabul qilingan grammatik, orfografik, punktuatsiya qoidalariga muvofiq adabiy tilda va iqtisodiy hamda yuridik terminologiyadan foydalangan holda tuzilishi lozim.
44. Tuziladigan savollarning sifati va mazmuni boʻyicha masʼuliyat ekspert guruhi aʼzolariga yuklanadi. Ekspert guruhi faoliyatini Qabul komissiyasi raisi boshqaradi.
45. Ekspert guruhi tomonidan tuzilgan yozma imtihon savollari Qabul komissiyasi raisiga topshiriladi va imtihon biletlari shakllantirilguniga qadar unda saqlanadi.
46. Tuzilgan savollar yozma imtihon oʻtkazilishidan bir kun oldin yozma imtihon biletlarini shakllantirish uchun masʼul kotibga topshiriladi.
Har bir bilet:
Mutaxassislik fanlari boʻyicha har bir bilet 3 ta savoldan (ikkita nazariy va bitta amaliy) iborat boʻlishi lozim;
chet tili fani boʻyicha uchta vazifadan (oʻqish darajasini aniqlash; yozma nutq koʻnikmalarini aniqlash; gapirish koʻnikmalarini aniqlash) iborat boʻlishi lozim.
48. Shakllantirilgan imtihon biletlari konvertlarga solinadi, ular oʻz navbatida tegishli mutaxassisliklar boʻyicha auditoriyalar sonini hisobga olgan holda alohida paketlarga solinadi. Konvertlar va paketlar Qabul komissiyasining muhri bilan tasdiqlanadi va shtabda saqlanadi.
6-bob. Yozma imtihonlarni oʻtkazishda auditoriya rahbarlari va kuzatuvchilarning vazifalari
49. Yozma imtihonlar oʻtkaziladigan kuni auditoriyalar rahbarlari va kuzatuvchilari biriktirilgan binoga soat 7:30 dan kechikmasdan yetib kelishlari shart.
50. Auditoriya rahbari va kuzatuvchilar tomonidan yozma imtihon oʻtkaziladigan binoga aloqa va telekommunikatsiya vositalari, kitob, shpargalka va shu kabilarni olib kirish taqiqlanadi.
51. Yozma imtihonlar oʻtkaziladigan kuni Shtabda soat 7:30 dan 7:50 gacha auditoriya rahbarlari va kuzatuvchilari auditoriyalarga taqsimlanadi. Ular biriktirilgan auditoriyalarga borishadi hamda oʻzlarining ismi, otasining ismi va familiyalarini doskaga yozib qoʻyadilar.
52. Kuzatuvchilar soat 7:50 dan 8:00 gacha auditoriyaning imtihonga tayyorlik holatini tekshiradi, imtihon jarayoniga salbiy taʼsir etuvchi omillar aniqlanganda, zudlik bilan ularni bartaraf etish choralarini koʻradi. Shuningdek, kuzatuvchilar auditoriyadagi oʻrindiqlarning toʻgʻri raqamlanganini ham tekshiradi.
53. Auditoriya rahbari soat 8:00 dan 8:15 gacha Shtabda imtihon komissiyasi raisidan nomzodlarning guruhlar boʻyicha roʻyxatini qabul qilib oladi, imtihon biletlari boʻlgan paketlarning muhri buzilmaganligini tekshiradi va imtihon komissiyasi aʼzolaridan birining ishtirokida auditoriyaga olib keladi.
54. Kuzatuvchilar soat 8:30 gacha auditoriya rahbaridan guruh boʻyicha roʻyxatni oladi, shuningdek, nomzodlarni guruhlar roʻyxati asosida pasporti (xizmat guvohnomasi) bilan tekshirib, auditoriyaga kiritadi. Nomzodlar roʻyxatda koʻrsatilgan raqamli joyga borib oʻtiradi.
Yozma imtihonga kelmagan nomzodlarning oʻrni yozma imtihon oʻtkazish jarayonida boʻsh qoldiriladi.
55. Kuzatuvchilar ikki nafar nomzod guvohligida imtihon biletlari solingan paketlar muhrlanganiga ishonch hosil qilgach, konvertlarni ochadi.
Kuzatuvchilar nomzodlarga qatʼiy hisobda turuvchi raqamlanib muhrlangan yozma ish yoziladigan daftarlarni tartib bilan tarqatadilar.
Bunda daftarlarning varaqlari almashtirish imkonini istisno qiladigan tarzda Qabul komissiyasi raisida saqlanadigan muhr va masʼul kotib imzosi bilan tasdiqlangan boʻlishi lozim.
56. Auditoriya rahbari nomzodlarga daftar muqovasida oʻz familiyasi, ismi, otasining ismini koʻrsatishi, daftar varaqlarini bukmaslik, farq qiluvchi belgilar qoʻymaslik, yozuvlar tagiga chizmaslik, javoblarni belgilashda koʻk havorang sharikli ruchkadan boshqa ruchkadan foydalanmaslik haqida tushuntirish berishi, shuningdek, ushbu talablarni buzish yozma imtihon oʻtkazish talablarini buzish deb hisoblanishi haqida nomzodlarni ogohlantirishi lozim.
57. Kuzatuvchi soat 9:00 gacha nomzodlarni roʻyxat boʻyicha oldiga chaqirib ularga imtihon biletlarini tarqatadi va ularning tartib raqamini koʻrsatgan holda bilet va daftarlarni qabul qilib olganligi toʻgʻrisida qaydnomaga imzo qoʻyishini taʼminlaydi.
Yozma imtihonlarga kelmagan nomzodlar haqida guruh roʻyxatiga “qatnashmadi” degan yozuv kiritiladi.
58. Auditoriya rahbari soat 9:00 da yozma imtihon boshlanganligini eʼlon qiladi hamda yozma imtihonning boshlanish va tugash vaqtini doskaga yozib qoʻyadi.
59. Auditoriya rahbari soat 11:00 da yozma imtihon savollariga javob yozish uchun ajratilgan vaqt tugaganligini eʼlon qiladi va kuzatuvchiga daftarlarni javobi bilan yigʻib olish boʻyicha koʻrsatma beradi.
Daftarlar yigʻib olingandan soʻng auditoriya rahbari daftarlarning ushbu Nizom 56-bandida belgilangan talablarga muvofiqligini tekshirib, nomzodlarga auditoriyadan chiqishga ruxsat beradi.
60. Barcha daftarlar, shu jumladan imtihon oʻtkazish vaqtida foydalanilmay qolgan daftarlar hamda yozma imtihondan chetlashtirish boʻyicha tuzilgan dalolatnomalar tegishli daftarlarga yelimlangan holda alohida-alohida qutiga solinadi.
61. Auditoriya rahbari soat 11:15 dan kechikmay barcha qutilarni imtihon komissiyasi raisiga topshiradi hamda u ushbu qutilarni topshirgan vaqtini tasdiqlatib, tegishli joyiga imzo qoʻyadi.
7-bob. Yozma va ogʻzaki imtihon jarayonini tashkil etish
66. Nomzodlar yozma imtihon oʻtkaziladigan binoga pasporti (xizmat guvohnomasi) bilan tegishli tartibda kiritiladi. Kirishda videokuzatuv olib boriladi.
Nomzodlar auditoriyalarga mutaxassisliklariga qarab joylashtiriladi.
67. Yozma imtihon soat 9:00 da boshlanadi va 2 soat davom etadi.
68. Nomzodlar yozma imtihon oʻtkaziladigan binoga soat 8:00 gacha, auditoriyaga soat 8:30 gacha kiritiladi. Soat 8:30 dan keyin nomzodlar auditoriyaga kiritilmaydi.
69. Yozma imtihonga kelmagan nomzodlar uchun qoʻshimcha imtihonlar oʻtkazilmaydi.
70. Yozma imtihon boshlanganidan keyin nomzodlar bilan imtihon biletlari yuzasidan suhbatlashish taqiqlanadi.
71. Imtihon biletlariga javoblar daftarga koʻk havorang sharikli ruchkada tushunarli qilib yozilishi lozim.
72. Nomzodlarga soʻzlarni qisqartirib yozish, soʻzlarning osti yoki ustiga chizish, daftarga, xususan, hoshiya qismiga tushunarsiz belgilar qoʻyish, shuningdek, berilgan savollarning javobi bilan bogʻliq boʻlmagan soʻzlarni yozish, yozma imtihon materiallarini bir-biriga uzatish, boshqalarga yordam berish taqiqlanadi.
Imtihon jarayoniga nomzodlar tomonidan uyali telefon yoki boshqa aloqa va telekommunikatsiya vositalarini olib kirish va foydalanish qatʼiyan taqiqlanadi.
73. Yozma imtihonga uyali telefon, kompyuter va boshqa aloqa va telekommunikatsiya vositalarini, lugʻat, kitoblar, shpargalkalar olib kirishga harakat qilgan yoki olib kirgan, imtihon jarayonida imtihon materiallarini boshqaga uzatgan yoki yordam bergan, yozma imtihon uchun ajratilgan vaqt tugaganidan keyin imtihon materiallarini topshirmagan, imtihon materiallarini auditoriya tashqarisiga olib chiqqan nomzod yozma imtihon oʻtkazish tartibini buzgan hisoblanadi.
74. Yozma imtihon davomida nomzodlarga auditoriyadan chiqish taqiqlanadi. Oʻzboshimchalik bilan auditoriyani tark etgan nomzodlar yozma imtihon oʻtkazish tartibini buzgan hisoblanadi. Sogʻligʻining yomonlashishi va boshqa zarur holatlarda imtihon materiallarini qoldirib, kuzatuv ostida auditoriyadan chiqishga ruxsat beriladi.
75. Yozma imtihon oʻtkazishning belgilangan tartibini buzgan nomzodlar yozma imtihondan chetlashtiriladi, yozma imtihondan chetlashtirish boʻyicha mazkur Nizomning 4-ilovasida berilgan shaklga muvofiq auditoriya rahbari va kuzatuvchi tomonidan dalolatnoma rasmiylashtiriladi.
76. Yozma imtihondan chetlashtirilgan nomzodlarning yozma ishlari baholanmaydi va bunday nomzodlar yozma imtihonda ishtirok etmagan hisoblanadi.
77. Auditoriya rahbari tomonidan yozma imtihon uchun ajratilgan vaqt tugaganligi eʼlon qilinganda nomzodlar imtihon materiallarini topshiradilar. Nomzodlar belgilangan muddatdan oldin javob yozishni tugatganda ushbu Nizomning 56-bandida nazarda tutilgan tartibda muddatidan oldin imtihon materiallarini topshirishlari mumkin.
78. Imtihon komissiyasi raisi imtihon yakunlangach daftarlar solingan qutilarni auditoriya rahbarlaridan qabul qilib oladi, daftarlarning muqovasi va birinchi varagʻiga maxsus shifrlar qoʻyib, daftar muqovasini ajratib oladi va ushbu Nizomning 7-ilovasi shaklida yozma imtihonlar qaydnomasining 2 va 3-ustunlarini toʻldirib yozma imtihon olish boʻyicha maxsus komissiyasi raisiga topshiradi.
Qoʻyilgan shifrlarning sir saqlanishi uchun imtihon komissiyasi raisi shaxsan javob beradi.
8-bob. Yozma imtihon javoblarini tekshirish va baholash
81. Maxsus komissiya yozma imtihonlar oʻtkazilishidan bir kun oldin tuziladi. Maxsus komissiya raisi Institut boshligʻining tavsiyasiga koʻra, Davlat bojxona qoʻmitasi raisi tomonidan, maxsus komissiyaning boshqa aʼzolari esa Institut boshligʻining buyrugʻi bilan tayinlanadi. Maxsus komissiya aʼzolarining soni har bir mutaxassislik boʻyicha nomzodlarning umumiy sonidan kelib chiqqan holda Institut boshligʻi tomonidan belgilanadi.
Lozim boʻlganda maxsus komissiya tarkibiga Davlat bojxona qoʻmitasi va boshqa oliy taʼlim muassasalari yoki idoralardan mutaxassislar taklif qilinadi.
82. Maxsus komissiya aʼzolari yozma imtihon oʻtkaziladigan kuni soat 10:00 dan kechikmay oʻz pasport (xizmat guvohnoma)lari bilan tegishli mutaxassislik boʻyicha yozma imtihon natijalarini tekshirish va baholash uchun ajratilgan va videokuzatish tizimi bilan jihozlangan xonaga kelishlari lozim.
83. Maxsus komissiya aʼzolari tomonidan yozma imtihon natijalarini tekshirish va baholash uchun ajratilgan xonaga uyali telefonlar va boshqa aloqa va telekommunikatsiya vositalarini olib kirish taqiqlanadi.
84. Maxsus komissiya raisi maxsus shifrlangan muqovasiz daftarlar solingan qutilarni imtihon komissiya raisidan qabul qilib oladi hamda maxsus komissiya aʼzolari ishtirokida ochadi va daftarlarning muqovalari ajratilganligi va shifrlanganligini tekshiradi.
Muqovasi ajratilmagan, shifrlanmagan yoki nomzodning shaxsini aniqlash imkonini beruvchi boshqa belgilari mavjud boʻlgan daftarlar aniqlangan taqdirda, dalolatnoma tuziladi. Bunday ishlar tekshirilmaydi.
85. Maxsus komissiya raisi tekshirish va baholarni qoʻyish maqsadida imtihon natijalari yozilgan daftarlarni bojxona ishi va yurisprudensiya sohasidagi malakali mutaxassislardan iborat boʻlgan komissiya aʼzolariga taqsimlab beradi hamda ular tomonidan imtixon natijalari tekshiriladi.
86. Yozma javoblar maxsus komissiya aʼzolari tomonidan ushbu Nizomning 5-ilovada nazarda tutilgan baholash mezonlariga muvofiq tekshiriladi va baholanadi.
87. Mutaxassislik fanlardan biletdagi har bir savol yoki vazifaga qoʻyilgan ballar qoʻshiladi va 3ga boʻlinadi, hosil boʻlgan qiymat yozma imtihondan olingan yakuniy ball hisoblanadi.
88. Mutaxassislik fanlar boʻyicha yozma imtihon ballari maxsus komissiyalar tomonidan tegishli shifrlar bilan ushbu nizomning 7-ilovasi shaklidagi qaydnomaga kiritiladi. Toʻldirilgan qaydnomalar imtihon komissiyasi raisiga topshiriladi.
Imtihon komissiyasi raisi ushbu nizomning 7-ilovasi asosida 8-ilova shaklidagi qaydnomani shakllantiradi va uni Qabul komissiyasi raisi yoki masʼul kotibga topshiradi.
90. Daftarlar va yozma imtihon natijalari qaydnomalari qutilarga solinadi hamda maxsus komissiya raisi tomonidan imtihon komissiyasi raisiga topshiriladi.
91. Institut magistraturasiga kirish uchun yozma imtihonni qayta oʻtkazish taqiqlanadi.
92. Yozma imtihon natijalari imtihonlar oʻtkazilgan kunning ertasiga eʼlon qilinadi.
9-bob. Yozma imtihon natijalari boʻyicha shikoyat qilish
96. Agar nomzod yozma imtihon natijalariga rozi boʻlmasa, Qabul komissiyasi tomonidan yozma imtihon natijalari eʼlon qilingan kundan boshlab 2 ish kuni mobaynida apellyatsiya komissiyasiga shikoyat berish huquqiga ega.
97. Shikoyat qiluvchi nomzodga imtihon boʻyicha apellyatsiya kuni va vaqti haqida xabarnoma beriladi.
98. Zarur hollarda apellyatsiyani koʻrib chiqish jarayoniga tegishli masalalar boʻyicha maxsus komissiya aʼzolari, auditoriya rahbari va kuzatuvchilar jalb qilinishi mumkin.
99. Shikoyat tushgan kuni masʼul kotib tomonidan shikoyat yozgan nomzodning yozma imtihon materiallari apellyatsiya komissiyasiga topshiriladi.
100. Nomzod xabarnomada nazarda tutilgan vaqtda xizmat guvohnomasi bilan yetib kelishi va apellyatsiya komissiyasida shikoyatini koʻrib chiqishda oʻzining ishtirokini taʼminlashi shart.
101. Shikoyatni koʻrib chiqishda nomzodning soʻroviga asosan unga yozma ishi berilishi mumkin.
102. Nomzod oʻz eʼtirozlarini yozma ravishda yozadi va unga berilgan materiallar bilan birga apellyatsiya komissiyasiga topshiradi.
103. Apellyatsiya komissiyasi tomonidan shikoyatni koʻrib chiqish muddati shikoyat berilgan sanadan boshlab 2 ish kunidan oshmasligi lozim, natija boʻyicha qaror qabul qilinishi shart.
104. Nomzodning shikoyatida koʻrsatilgan vajlar oʻz tasdigʻini topmagan taqdirda, apellyatsiya komissiyasi yozma imtihon natijalarini oʻzgarishsiz qoldirish va shikoyatni qanoatlantirishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi.
105. Nomzodning shikoyatida koʻrsatilgan vajlar oʻz tasdigʻini topgan taqdirda, apellyatsiya komissiyasi shikoyatchining yozma imtihon ishiga uzil-kesil ball qoʻyadi va qabul qilingan yakuniy qaror haqida nomzodga xabar beradi.
10-bob. Kasbiy tanlov natijalarini aniqlash va eʼlon qilish
106. Yozma imtihon boʻyicha maksimal ball 100 ballni tashkil etadi.
110. Nomzodlarning kasbiy tanlovda mutaxassislik fanlaridan imtihonda olgan ballari asosida eng yuqori balldan boshlab kamayib borish tartibida 8-ilovaga muvofiq shaklda qaydnoma rasmiylashtiriladi hamda Institutga oʻqishga qabul qilish toʻgʻrisida uzil-kesil qaror qabul qilishga asos boʻladi.
11-bob. Institutga oʻqishga qabul qilish
112. Mutaxassislik fanlaridan imtihon yuzasidan eng yuqori ball toʻplagan nomzodlar belgilangan kvotalar asosida mutaxassisliklar boʻyicha magistraturaga tinglovchi sifatida qabul qilinadilar.
113. Institutga oʻqishga qabul qilish jarayonida mutaxassislik fanlaridan imtihon natijalariga koʻra, kvota boʻyicha belgilangan roʻyxatda oxirgi oʻrinda turuvchi nomzodning toʻplagan jami bali bilan undan keyingi oʻrinda turuvchi nomzodlarning toʻplagan ballari bir xil boʻlsa, ularning barchasi oʻqishga qabul qilinadilar.
114. Qabul komissiyasi nomzodlarni oʻqishga qabul qilish boʻyicha tegishli bayonnomani rasmiylashtiradi.
115. Qabul komissiyasi raisi tomonidan tasdiqlangan bayonnoma nomzodlarni Institutga oʻqishga qabul qilish toʻgʻrisidagi buyruqni rasmiylashtirish uchun asos boʻladi.
Har yili 1-avgustga qadar Institut boshligʻining nomzodlarni magistratura tinglovchilari safiga qabul qilish toʻgʻrisidagi buyrugʻi chiqariladi.
117. Institutga oʻqishga qabul qilingan bojxona organlari xodimlariga oʻz xizmat oʻtash joylariga taqdim etishlari uchun ularning oʻqishga qabul qilinganligi boʻyicha buyruqdan koʻchirma beriladi.
12-bob. Yakunlovchi qoidalar
118. Ushbu nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Oʻzbekiston Respublikasi Bojxona qoʻmitasining Bojxona instituti magistraturasiga oʻqishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Bojxona instituti magistraturasiga tanlash va oʻqishga qabul qilish tadbirlarini amalga oshirish
Oʻzbekiston Respublikasi Bojxona qoʻmitasining Bojxona instituti magistraturasiga oʻqishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
_________________________________ ga (hududiy boshqarma boshligʻining unvoni va F.I.Sh.) BILDIRGI Menga Bojxona instituti magistraturasiga oʻqishga kirish uchun hujjatlarimni rasmiylashtirishga va dastlabki tanlovda ishtirok etish uchun ruxsat berishingizni soʻrayman. Tanlovda ______________________________________________ mutaxassisligi boʻyicha ishtirok etaman. _________________________(imzo) _________________________________(lavozimi, unvoni va F.I.Sh.) 20___ yil “____” _____________
Oʻzbekiston Respublikasi Bojxona qoʻmitasining Bojxona instituti magistraturasiga oʻqishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Bojxona qoʻmitasining Bojxona instituti boshligʻi _________________________________ ga (unvoni va F.I.Sh.) BILDIRGI Menga Bojxona instituti magistraturasiga oʻqishga kirish uchun hujjatlarimni rasmiylashtirishga va kasbiy tanlovda ishtirok etishga ruxsat berishingizni soʻrayman. Tanlovda ______________________________________________ mutaxassisligi boʻyicha ishtirok etaman. Kasbiy tanlovlarni _____________________________________________________ tilida topshiraman. (oʻzbek, rus) _________________________(imzo) _________________________________(lavozimi, unvoni va F.I.Sh.) 20___ yil “____” _____________
Oʻzbekiston Respublikasi Bojxona qoʻmitasining Bojxona instituti magistraturasiga oʻqishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA
Yozma imtihondan chetlashtirish DALOLATNOMA Toshkent shahri 20___ yil “___” ___________ Biz, quyida imzo chekuvchilar shuni tasdiqlaymizki, nomzod ______________________________________________________________________ (F.I.Sh.) quyidagi sabablarga koʻra yozma imtihondan soat ___:___ da chetlatildi: uyali telefon, kompyuter va boshqa aloqa va telekommunikatsiya vositalari, lugʻat, kitob, shpargalkadan foydalandi; yozma imtihon materiallarini boshqa abituriyentga uzatdi; abituriyentlarga yordam berdi; Nizomda nazarda tutilgan boshqa holatlar: ______________________________________________________________________ ______________________________________________________________________ Nomzod tomonidan Bojxona instituti magistraturasiga oʻqishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning _______ -bandlari talablari buzildi. 1. Auditoriya rahbari _________________________ _________________________ (F.I.Sh.) (imzo) 2. Kuzatuvchi _______________________________ ____________________ (F.I.Sh.) (imzo) Izoh . Ushbu dalolatnoma abituriyentga berilgan daftarga yelimlanadi.
Oʻzbekiston Respublikasi Bojxona qoʻmitasining Bojxona instituti magistraturasiga oʻqishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA
Mutaxassislik fanlari boʻyicha yozma imtihon savollarga yozgan javoblarini
Har bir savolga berilgan javoblar quyidagi mezonlar asosida 100 balgacha baholanadi: Ball Javob tavsifi Normativ-huquqiy hujjatlardan foydalanilganlik darajasi 86 balldan 100 ballgacha mazmunan aniq yoritilgan, mohiyati toʻliq ochib berilgan, mantiqiy izchil ifodalangan; qonunchilik hujjatlariga va nazariy bilimlarga asoslangan holda toʻgʻri javob berilgan; mamlakatda amalga oshirilayotgan islohotlar tahlil qilingan hamda ularning samaralari va natijalari boʻyicha mustaqil ijodiy fikr yuritilgan; tegishli masalalar boʻyicha rivojlangan xorijiy mamlakatlar tajribasi eʼtiborga olingan; fikr mantiqiy izchil bayon etilgan, savol boʻyicha tegishli xulosalar chiqarilgan; huquqiy atamalardan toʻgʻri foydalanilgan. zarur boʻlgan barcha normativ-huquqiy hujjatlarga murojaat qilingan; normativ-huquqiy hujjatlarni qabul qilgan organ yoki mansabdor shaxs va uning havola qilingan normasi aniq koʻrsatilgan; qonunchilikka kiritilgan oxirgi oʻzgartirish va qoʻshimchalar ularning mazmuni va amaliy ahamiyatidan kelib chiqib tahlil qilingan; ushbu sohada qabul qilinishi nazarda tutilayotgan normativ-huquqiy hujjatlar loyihalari xususida yetarlicha maʼlumotga ega. 71 balldan 85 ballgacha mazmunan yoritilgan, mohiyati ochib berilgan, izchil ifodalangan; qonunchilik hujjatlariga va nazariy bilimlarga asoslangan holda yaxshi javob berilgan; mamlakatda amalga oshirilayotgan islohotlar tahlil qilingan; tegishli masalalar boʻyicha xorijiy mamlakatlar tajribasiga murojaat qilingan; fikr izchil bayon etilgan, savol boʻyicha xulosalar chiqarilgan; huquqiy atamalardan toʻgʻri foydalanilgan. zarur boʻlgan normativ-huquqiy hujjatlarga murojaat qilingan; normativ-huquqiy hujjatlarni qabul qilgan organ yoki mansabdor shaxs koʻrsatilgan; qonunchilik hujjatlariga kiritilgan oxirgi oʻzgartirish va qoʻshimchalar eʼtiborga olingan; ushbu sohada qabul qilinishi nazarda tutilayotgan normativ-huquqiy hujjatlar loyihalari xususida qisman maʼlumotga ega. 55 balldan 70 ballgacha mazmunan qoniqarli darajada yoritilgan; qonunchilik hujjatlariga va nazariy bilimlarga yetarlicha asoslanmagan holda javob berilgan; mamlakatda amalga oshirilayotgan islohotlar eʼtiborga olinmagan; savol boʻyicha toʻliq boʻlmagan xulosalar chiqarilgan; ayrim huquqiy atamalar notoʻgʻri qoʻllanilgan. ayrim normativ-huquqiy hujjatlarga murojaat qilingan; normativ-huquqiy hujjatni qabul qilgan organ yoki mansabdor shaxs koʻrsatilmagan yoki notoʻgʻri koʻrsatilgan; qonunchilik hujjatlariga kiritilgan oxirgi oʻzgartirish va qoʻshimchalar eʼtiborga olinmagan; ushbu sohada qabul qilinishi nazarda tutilayotgan normativ-huquqiy hujjatlar loyihalari xususida maʼlumotga ega emas. 0 balldan 54 ballgacha 26 balldan 54 ballgacha: qonunchilik hujjatlariga va nazariy bilimlarga asoslanmagan holda javob berilgan; mamlakatda amalga oshirilayotgan islohotlarga umuman eʼtibor qaratilmagan. normativ-huquqiy hujjatlarga havolalar mavjud emas yoki mavjud havolalar ham nooʻrin qoʻllanilgan. 1 balldan 25 ballgacha: huquqiy atamalar notoʻgʻri qoʻllanilgan; savol boʻyicha aniq tasavvurga ega emas. 0 ball: notoʻgʻri javob berilgan yoki umuman javob yozilmagan; oʻquv adabiyotlaridan va qonunchilik hujjatlaridan soʻzma-soʻz koʻchirilgan.
Oʻzbekiston Respublikasi Bojxona qoʻmitasining Bojxona instituti magistraturasiga oʻqishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 7-ILOVA
Yozma imtihon boʻyicha ____ guruh QAYDNOMASI Yozma ish oʻtkazilgan fanning nomi: Mutaxassislik fanlari _______________________________________ Nomzodlarning tanlagan mutaxassisligi: ____________________________________________________ Nomzodlarga yozma ish oʻtkazilgan sana: 20___ yil “___” _________________________________________ T/r Maxsus shifr (nomzodga berilgan shifr) Toʻplagan bali 1. 2. 3. 4. 5. 6. ... Nomzodlarning umumiy soni_________ Shu jumladan: imtihonda _____________ ishtirok etdi; imtihonda ______________ ishtirok etmadi; imtihondan ______________ chetlashtirildi. Imtihon komissiyasi raisi: _________________________(imzo) _________________________(F.I.Sh.) Maxsus komissiya raisi: _________________________(imzo) _________________________(F.I.Sh.) Komissiya aʼzolari: _________________________(imzo) _________________________(F.I.Sh.) _________________________(imzo) _________________________(F.I.Sh.)
Oʻzbekiston Respublikasi Bojxona qoʻmitasining Bojxona instituti magistraturasiga oʻqishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 8-ILOVA
Nomzodlarning yozma ish natijalari boʻyicha ____ guruh QAYDNOMASI Yozma ish oʻtkazilgan fanning nomi: Mutaxassislik fanlari _____________________________________ Nomzodlarning tanlagan mutaxassisligi: ____________________________________________________ Nomzodlarga yozma ish oʻtkazilgan sana: 20___ yil “___” _________________________________________ T/r Maxsus shifr (nomzodga berilgan shifr) Nomzodning F.I.Sh. Toʻplagan bali 1. 2. 3. 4. 5. 6. ... Nomzodlarning umumiy soni_________ Shu jumladan: imtihonda _____________ ishtirok etdi; imtihonda ______________ ishtirok etmadi; imtihondan ______________ chetlashtirilgan. Imtihon komissiyasi raisi: _________________________(imzo) ________________________(F.I.Sh.) Maxsus komissiya raisi: _________________________(imzo) ________________________(F.I.Sh.)
Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 29-apreldagi 365-son qaroriga 3-ILOVA
Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi oliy harbiy taʼlim muassasalariga tanlash tartibi va qabul qilish qoidalari toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2014-yil 3-iyundagi 141-son qaroriga kiritilayotgan oʻzgartirishlar
1. 2-bandidan “Davlat bojxona qoʻmitasi” soʻzlari chiqarib tashlansin.
2. Oʻzbekiston Respublikasi oliy harbiy taʼlim muassasalariga tanlash tartibi va qabul qilish qoidalari toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 1-bandining ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Akademiyasi va Oʻzbekiston Respublikasi Davlat bojxona qoʻmitasining Bojxona institutiga nomzodlarni tanlash va qabul qilish tartibi alohida nizomlar bilan belgilanadi”;
b) 1-ilovaning oʻn beshinchi xatboshisidagi “Oliy harbiy bojxona instituti” soʻzlari “Davlat bojxona qoʻmitasining Bojxona instituti” soʻzlari bilan almashtirilsin;
v) 2-ilovada :
“Vazirliklar va idoralar” ustunining 1, 2, 3, 5 va 8-bloklaridagi 4-bandlar chiqarib tashlansin;
“Bajarish muddatlari” ustunining 2, 3 va 6-bloklaridagi 4-bandlar chiqarib tashlansin.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2019-yil 29-aprel,
365-son