UzbekAI

← Qonunlar

📅 2019-yil 4-aprel · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Davlat soliq qoʻmitasi

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2019 йил 4 апрель · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Давлат солиқ қўмитаси

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 4 апреля 2019 г. · Документы министерств и ведомств · Государственного налогового комитета

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 4 April 2019 · Ministry and agency documents · Davlat soliq qoʻmitasi

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг

қарори

НИЗОМ

Фуқароларнинг пенсияларини ҳисоблаш учун зарур бўлган ҳисобланган иш ҳақининг якка тартибдаги ҳисобини юритиш нинг марказлаштирилган электрон реестрини шакллантириш ва юритиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги ПФ-5468-сон «Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида»ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 1 февралдаги 80-сон «Фуқароларнинг пенсияларини ҳисоблаш учун зарур бўлган ҳисобланган иш ҳақининг якка тартибдаги ҳисобини юритишни жорий этиш чора-тадбирлари ҳақида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:

1. Фуқароларнинг пенсияларини ҳисоблаш учун зарур бўлган ҳисобланган иш ҳақининг якка тартибдаги ҳисобини юритишнинг марказлаштирилган электрон реестрини шакллантириш ва юритиш тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 4 апрелдаги 2019-17-сон қарорига ИЛОВА

Фуқароларнинг пенсияларини ҳисоблаш учун зарур бўлган ҳисобланган иш ҳақининг якка тартибдаги ҳисобини юритиш нинг марказлаштирилган электрон реестрини шакллантириш ва юритиш тўғрисидаги

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги ПФ-5468-сон «Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида»ги Фармонига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 1 февралдаги 80-сон «Фуқароларнинг пенсияларини ҳисоблаш учун зарур бўлган ҳисобланган иш ҳақининг якка тартибдаги ҳисобини юритишни жорий этиш чора-тадбирлари ҳақида»ги қарорига мувофиқ фуқароларнинг пенсияларини ҳисоблаш учун зарур бўлган ҳисобланган иш ҳақининг якка тартибдаги ҳисобини юритишнинг марказлаштирилган электрон реестрини (бундан буён матнда Иш ҳақини ҳисобга олиш реестри деб юритилади) шакллантириш ва юритиш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Иш ҳақини ҳисобга олиш реестрини шакллантириш ва юритишдан мақсад Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг маълумотлар ягона ахборот базаси (бундан буён матнда СҚнинг марказлашган ахборот базаси деб юритилади) негизида фуқароларнинг пенсияларини ҳисоблаш учун зарур бўлган ҳисобланган иш ҳақини якка тартибда ҳисобга олиш бўйича маълумотларнинг ягона электрон ахборот базасини яратиш ҳисобланади.

2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

якка тартибдаги ҳисобга олиш — иш берувчи томонидан ҳар бир жисмоний шахс бўйича иш ҳақи суммаси тўғрисида тақдим этиладиган маълумотлар асосида электрон ҳисобни юритиш;

иш берувчи — жисмоний шахс билан меҳнат шартномаси (контракти) ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартнома тузган ва қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ иш ҳақини ҳисоблаш мажбурияти зиммасига юклатилган юридик шахс;

жисмоний шахс — иш берувчи билан меҳнат шартномаси (контракти) ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартнома тузган шахс.

3. Якка тартибдаги ҳисобга олиш фақат Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида назарда тутилган жисмоний шахсларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларига нисбатан қўлланилади.

4. Якка тартибдаги ҳисобга олиш қуйидаги тамойиллар асосида ташкил этилади:

мажбурийлик ва ҳаққонийлик;

тўлиқлик ва тезкорлик;

маълумотларнинг ҳаммабоплиги ва очиқлиги.

2-боб. Иш ҳақини ҳисобга олиш реестрини шакллантириш ва юритиш

5. Иш ҳақини ҳисобга олиш реестри фуқароларнинг пенсияларини ҳисоблаш учун зарур бўлган ҳисобланган иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар (бундан буён матнда маълумотлар деб юритилади) асосида СҚнинг марказлашган ахборот базасида шакллантирилади .

6. Иш берувчи маълумотларни солиқ ҳисоби бўйича жойлашган давлат солиқ хизмати органларига Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган муддатларда тақдим этади.

Бунда иш ҳақини ҳисобга олиш реестрида ҳисобга олиниши лозим бўлган маълумотлар электрон шаклда иш берувчи томонидан «Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорнинг (рўйхат рақами 3126, 2019 йил 21 январь) 2-иловасидаги Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ягона ижтимоий тўлов бўйича солиқ ҳисоботи шаклларига мувофиқ расмийлаштирилади.

7. Давлат солиқ хизмати органлари маълумотларни келиб тушишига кўра, СҚнинг марказлашган ахборот базасига киритади.

8. Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш ишларини ўз вақтида ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси СҚнинг Марказлашган ахборот базасида жойлашган маълумотлардан фойдаланиш учун давлат солиқ хизмати органларига электрон сўров юборади .

Давлат солиқ хизмати органлари СҚнинг марказлашган ахборот базаси орқали маълумотларни электрон сўров келиб тушган куннинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тақдим этиши лозим.

3-боб. Жисмоний шахс, иш берувчи ва давлат солиқ хизмати органларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

9. Жисмоний шахс қуйидаги ҳуқуқларга эга:

иш берувчидан ойма-ой бўлинган ҳолдаги маълумотлар тўғрисида маълумотномани бепул олиш;

Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали фуқароларнинг пенсияларини ҳисоблаш учун зарур бўлган ҳисобланган иш ҳақи тўғрисидаги маълумотларни олиш бўйича давлат интерактив хизматидан фойдаланиш;

иш берувчи томонидан давлат солиқ хизмати органларига тақдим этилган маълумотларда хатоликлар аниқланган тақдирда иш берувчидан маълумотларни тўғрилаш ва қайта топширишни талаб қилиш.

10. Жисмоний шахс солиқ тўловчининг идентификацион рақами (ИНН) берилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани олиш, уни сақлаш ва иш берувчининг талабига кўра тақдим этиши лозим.

11. Иш берувчи ўзи томонидан тақдим этилган маълумотлар билан солиқ ҳисоби бўйича жойлашган давлат солиқ хизмати органларидаги якка тартибдаги ҳисобга олишни юритилишининг тўғрилиги юзасидан маълумотларни ўзаро солиштириш ҳуқуқига эга.

12. Иш берувчининг мажбуриятлари:

жисмоний шахснинг аризасига асосан мазкур жисмоний шахс бўйича ойма-ой бўлинган ҳолдаги маълумотлар тўғрисидаги маълумотномани ариза олинган кундан бошлаб уч иш куни давомида бепул бериш;

маълумотларга тузатишлар киритилган ва давлат солиқ хизмати органларига қайта топширилган тақдирда жисмоний шахсни хабардор қилиш.

13. Давлат солиқ хизмати органлари иш берувчидан якка тартибдаги ҳисобга олиш учун маълумотларни ўз вақтида ва зарур даражада расмийлаштирилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.

14. Юридик шахс қайта ташкил этилган (қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиш, ўзгартириш) тақдирда, маълумотларни бериш бўйича мажбурият унинг ҳуқуқий ворисига юклатилади.

15. Юридик шахс тугатилган ҳолатларда маълумотлар юридик шахс солиқ ҳисобига қўйилган жойдаги давлат солиқ хизмати органлари томонидан СҚнинг марказлашган ахборот базасида мавжуд маълумотлар асосида берилади.

4-боб. Якуний қоидалар

16. Мазкур Низомнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

17. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.

Раис Б. МУСАЕВ

Молия вазири Д. КУЧКАРОВ

Тошкент ш.,

2019 йил 4 апрель,

2019 йил 3 апрель,

2019-17-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.05.2019 й., 10/19/3158/3085-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 01.08.2023 й., 10/23/3450/0546-сон; 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон; 27.03.2025 й., 10/25/3614/0279-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasining

qarori

NIZOM

Fuqarolarning pensiyalarini hisoblash uchun zarur boʻlgan hisoblangan ish haqining yakka tartibdagi hisobini yuritish ning markazlashtirilgan elektron reyestrini shakllantirish va yuritish toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 29-iyundagi PF-5468-son “Oʻzbekiston Respublikasining soliq siyosatini takomillashtirish konsepsiyasi toʻgʻrisida”gi Farmoni va Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 1-fevraldagi 80-son “Fuqarolarning pensiyalarini hisoblash uchun zarur boʻlgan hisoblangan ish haqining yakka tartibdagi hisobini yuritishni joriy etish chora-tadbirlari haqida”gi qaroriga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi qaror qiladi:

1. Fuqarolarning pensiyalarini hisoblash uchun zarur boʻlgan hisoblangan ish haqining yakka tartibdagi hisobini yuritishning markazlashtirilgan elektron reyestrini shakllantirish va yuritish toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasining 2019-yil 4-apreldagi 2019-17-son qaroriga ILOVA

Fuqarolarning pensiyalarini hisoblash uchun zarur boʻlgan hisoblangan ish haqining yakka tartibdagi hisobini yuritish ning markazlashtirilgan elektron reyestrini shakllantirish va yuritish toʻgʻrisidagi

Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 29-iyundagi PF-5468-son “Oʻzbekiston Respublikasining soliq siyosatini takomillashtirish konsepsiyasi toʻgʻrisida”gi Farmoniga va Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 1-fevraldagi 80-son “Fuqarolarning pensiyalarini hisoblash uchun zarur boʻlgan hisoblangan ish haqining yakka tartibdagi hisobini yuritishni joriy etish chora-tadbirlari haqida”gi qaroriga muvofiq fuqarolarning pensiyalarini hisoblash uchun zarur boʻlgan hisoblangan ish haqining yakka tartibdagi hisobini yuritishning markazlashtirilgan elektron reyestrini (bundan buyon matnda Ish haqini hisobga olish reyestri deb yuritiladi) shakllantirish va yuritish tartibini belgilaydi.

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ish haqini hisobga olish reyestrini shakllantirish va yuritishdan maqsad Oʻzbekiston Respublikasi Soliq qoʻmitasining maʼlumotlar yagona axborot bazasi (bundan buyon matnda SQning markazlashgan axborot bazasi deb yuritiladi) negizida fuqarolarning pensiyalarini hisoblash uchun zarur boʻlgan hisoblangan ish haqini yakka tartibda hisobga olish boʻyicha maʼlumotlarning yagona elektron axborot bazasini yaratish hisoblanadi.

2. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:

yakka tartibdagi hisobga olish — ish beruvchi tomonidan har bir jismoniy shaxs boʻyicha ish haqi summasi toʻgʻrisida taqdim etiladigan maʼlumotlar asosida elektron hisobni yuritish;

ish beruvchi — jismoniy shaxs bilan mehnat shartnomasi (kontrakti) yoki fuqarolik-huquqiy shartnoma tuzgan va qonunchilik hujjatlariga muvofiq ish haqini hisoblash majburiyati zimmasiga yuklatilgan yuridik shaxs;

jismoniy shaxs — ish beruvchi bilan mehnat shartnomasi (kontrakti) yoki fuqarolik-huquqiy shartnoma tuzgan shaxs.

3. Yakka tartibdagi hisobga olish faqat Oʻzbekiston Respublikasi Soliq kodeksida nazarda tutilgan jismoniy shaxslarning mehnatga haq toʻlash tarzidagi daromadlariga nisbatan qoʻllaniladi.

4. Yakka tartibdagi hisobga olish quyidagi tamoyillar asosida tashkil etiladi:

majburiylik va haqqoniylik;

toʻliqlik va tezkorlik;

maʼlumotlarning hammabopligi va ochiqligi.

2-bob. Ish haqini hisobga olish reyestrini shakllantirish va yuritish

5. Ish haqini hisobga olish reyestri fuqarolarning pensiyalarini hisoblash uchun zarur boʻlgan hisoblangan ish haqi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar (bundan buyon matnda maʼlumotlar deb yuritiladi) asosida SQning markazlashgan axborot bazasida shakllantiriladi .

6. Ish beruvchi maʼlumotlarni soliq hisobi boʻyicha joylashgan davlat soliq xizmati organlariga Oʻzbekiston Respublikasi Soliq kodeksida belgilangan muddatlarda taqdim etadi.

Bunda ish haqini hisobga olish reyestrida hisobga olinishi lozim boʻlgan maʼlumotlar elektron shaklda ish beruvchi tomonidan “Soliq hisobotining shakllarini tasdiqlash toʻgʻrisida”gi qarorning (roʻyxat raqami 3126, 2019-yil 21-yanvar) 2-ilovasidagi Jismoniy shaxslardan olinadigan daromad soligʻi va yagona ijtimoiy toʻlov boʻyicha soliq hisoboti shakllariga muvofiq rasmiylashtiriladi.

7. Davlat soliq xizmati organlari maʼlumotlarni kelib tushishiga koʻra, SQning markazlashgan axborot bazasiga kiritadi.

8. Davlat pensiyalarini tayinlash va toʻlash ishlarini oʻz vaqtida tashkil etish maqsadida Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi budjetdan tashqari Pensiya jamgʻarmasi SQning Markazlashgan axborot bazasida joylashgan maʼlumotlardan foydalanish uchun davlat soliq xizmati organlariga elektron soʻrov yuboradi .

Davlat soliq xizmati organlari SQning markazlashgan axborot bazasi orqali maʼlumotlarni elektron soʻrov kelib tushgan kunning oʻzida Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi budjetdan tashqari Pensiya jamgʻarmasiga taqdim etishi lozim.

3-bob. Jismoniy shaxs, ish beruvchi va davlat soliq xizmati organlarining huquq va majburiyatlari

9. Jismoniy shaxs quyidagi huquqlarga ega:

ish beruvchidan oyma-oy boʻlingan holdagi maʼlumotlar toʻgʻrisida maʼlumotnomani bepul olish;

Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali fuqarolarning pensiyalarini hisoblash uchun zarur boʻlgan hisoblangan ish haqi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni olish boʻyicha davlat interaktiv xizmatidan foydalanish;

ish beruvchi tomonidan davlat soliq xizmati organlariga taqdim etilgan maʼlumotlarda xatoliklar aniqlangan taqdirda ish beruvchidan maʼlumotlarni toʻgʻrilash va qayta topshirishni talab qilish.

10. Jismoniy shaxs soliq toʻlovchining identifikatsion raqami (INN) berilganligi toʻgʻrisidagi guvohnomani olish, uni saqlash va ish beruvchining talabiga koʻra taqdim etishi lozim.

11. Ish beruvchi oʻzi tomonidan taqdim etilgan maʼlumotlar bilan soliq hisobi boʻyicha joylashgan davlat soliq xizmati organlaridagi yakka tartibdagi hisobga olishni yuritilishining toʻgʻriligi yuzasidan maʼlumotlarni oʻzaro solishtirish huquqiga ega.

12. Ish beruvchining majburiyatlari:

jismoniy shaxsning arizasiga asosan mazkur jismoniy shaxs boʻyicha oyma-oy boʻlingan holdagi maʼlumotlar toʻgʻrisidagi maʼlumotnomani ariza olingan kundan boshlab uch ish kuni davomida bepul berish;

maʼlumotlarga tuzatishlar kiritilgan va davlat soliq xizmati organlariga qayta topshirilgan taqdirda jismoniy shaxsni xabardor qilish.

13. Davlat soliq xizmati organlari ish beruvchidan yakka tartibdagi hisobga olish uchun maʼlumotlarni oʻz vaqtida va zarur darajada rasmiylashtirilishini talab qilish huquqiga ega.

14. Yuridik shaxs qayta tashkil etilgan (qoʻshib yuborish, qoʻshib olish, boʻlish, ajratish, oʻzgartirish) taqdirda, maʼlumotlarni berish boʻyicha majburiyat uning huquqiy vorisiga yuklatiladi.

15. Yuridik shaxs tugatilgan holatlarda maʼlumotlar yuridik shaxs soliq hisobiga qoʻyilgan joydagi davlat soliq xizmati organlari tomonidan SQning markazlashgan axborot bazasida mavjud maʼlumotlar asosida beriladi.

4-bob. Yakuniy qoidalar

16. Mazkur Nizomning buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladilar.

17. Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi bilan kelishilgan.

Rais B. MUSAYEV

Moliya vaziri D. KUCHKAROV

Toshkent sh.,

2019-yil 4-aprel,

2019-yil 3-aprel,

2019-17-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 06.05.2019-y., 10/19/3158/3085-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 28.07.2021-y., 10/21/3313/0724-son; 01.08.2023-y., 10/23/3450/0546-son; 19.08.2024-y., 10/24/3552/0630-son; 27.03.2025-y., 10/25/3614/0279-son)

lex.uz