📅 2019-yil 8-may · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2019-yil 8-may · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2019 йил 8 май · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 8 мая 2019 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 8 May 2019 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
РЎЙХАТИ
РЎЙХАТИ *
Андижон вилоятидаги пиллачилик тармоғи ташкилотларини молиявий соғломлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Андижон вилоятидаги пилла тайёрлов корхоналарини молиявий соғломлаштириш, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш қувватларини тиклаш ва модернизация қилиш орқали пиллачиликни ривожлантириш ҳамда аҳолини иш билан таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
«Andijon Agropilla» масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда жамият деб аталади) ҳамда унинг таъсисчилигидаги туман пилла тайёрлов ва ипак қурти уруғи тайёрлов корхоналари йиллар давомида етарли қувватларда фаолият юритмаганлиги натижасида иқтисодий ночор ҳолатга келганлиги;
Жамият ва унинг таъсисчилигидаги туман пилла тайёрлов ва ипак қурти уруғи тайёрлов корхоналарининг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорлиги кечилган тақдирда, туман пилла тайёрлов ва ипак қурти уруғи тайёрлов корхоналарига тегишли бўлган бино ва иншоотларни Андижон вилояти ҳокимлигига беғараз бериш тўғрисида жамият таъсисчиларининг умумий йиғилиши қарори қабул қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Андижон вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва «Ўзбекипаксаноат» уюшмасининг жамият ҳамда унинг таъсисчилигидаги туман пилла тайёрлов корхоналарининг, «Хўжаобод ипак қурти уруғи» ва «Асака ипак қурти уруғи тайёрлов» масъулияти чекланган жамиятларининг 1-иловага мувофиқ бино ва иншоотларини (кейинги ўринларда бино ва иншоотлар деб аталади) Андижон вилояти ҳокимлигига тасарруф этиш ҳуқуқи билан бепул бериш эвазига ушбу корхоналарнинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорлигини кечиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
3. Андижон вилояти ҳокимлиги:
а) бир ой муддатда 1-иловага мувофиқ бино ва иншоотларни белгиланган тартибда қабул қилиб олсин ҳамда уларга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш чораларини кўрсин;
б) «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси билан биргаликда:
икки ой муддатда қабул қилиб олинган бино ва иншоотларнинг инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар қабул қилиш шарти билан 2-иловага мувофиқ Андижон вилоятидаги пиллани кластер усулида қайта ишловчи корхоналарга ноль харид қиймати бўйича сотилишини;
мазкур қарорнинг 2-иловасида назарда тутилган инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг ўз вақтида ва тўлиқ бажарилиши юзасидан тизимли мониторинг ўрнатилишини таъминласин;
в) «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси ва Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси билан биргаликда аҳолини, айниқса иш билан банд бўлмаган қишлоқ аҳолисини ва хотин-қизларни пиллачилик тармоғига кенг жалб қилиш ҳамда тармоқда ҳунармандчилик ва касаначиликни ривожлантириш орқали ипакдан тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш чораларини кўрсин.
Белгилаб қўйилсинки:
қарорнинг 2-иловасидаги ҳар бир бино ва иншоотлар 18 ой ичида камида 500 млн. сўм миқдорида инвестиция киритиш ҳамда 30 та доимий ва 500 та мавсумий иш ўринлари яратиш мажбуриятларини қабул қилиш шарти билан ноль харид қийматида сотилади;
мазкур қарорга асосан ноль харид қиймати бўйича сотилаётган бино ва иншоотлар юзасидан инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар белгиланган муддат ва ҳажмларда бажарилмаган тақдирда ушбу бино ва иншоотлар келгусида мақсадли фойдаланиш учун Андижон вилояти ҳокимлиги тасарруфига қайтарилади.
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси ва Андижон вилояти ҳокимлиги билан биргаликда жамиятнинг ҳамда унинг таъсисчилигидаги туман пилла тайёрлов корхоналарининг, «Хўжаобод ипак қурти уруғи» ва «Асака ипак қурти уруғи тайёрлов» масъулияти чекланган жамиятларининг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорлигининг мазкур қарор талабларига мувофиқ белгиланган тартибда ҳисобдан чиқарилишини таъминласин.
5. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси ва Андижон вилояти ҳокимлиги билан биргаликда 2019 йил 1 сентябрга қадар Андижон вилояти ҳокимлиги тасарруфига берилаётган «Хўжаобод ипак қурти уруғи» ва «Асака ипак қурти уруғи тайёрлов» масъулияти чекланган жамиятларининг бино ва иншоотларини модернизация қилиш ва улар негизида сифатли ипак қурти уруғи ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун салоҳиятли инвесторларни жалб қилиш чораларини кўрсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов ҳамда Андижон вилояти ҳокими Ш.Қ. Абдурахмонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 8 майдаги 388-сон қарорига 1-ИЛОВА
Андижон вилояти ҳокимлигига тасарруф этиш ҳуқуқи билан бериладиган бино ва иншоотлар
Т/р Номи Манзили Бино ва иншоотлар майдони (кв м) * Ер майдони (га) * «Пахтаобод пилла тайёрлов» МЧЖ 1. Маданият пиллахона бино ва иншоотлари Пахтаобод тумани, «Чорсу» маҳалласи 3422 2,17 2. Пиллахона бино ва иншоотлари Пахтаобод тумани, «Шомат» маҳалласи 5438 1,60 «Избоскан пилла тайёрлов» МЧЖ 3. Пилла қабул қилиш пункти бино ва иншоотлари Избоскан тумани, Чувама қишлоғи, «Қум кўча» маҳалласи 14102 1,73 4. Пойтуғ пилла қабул қилиш пункти бино ва иншоотлари Избоскан тумани, «Т. Мамажонов» маҳалласи 7358 2,43 «Андижон пилла тайёрлов» МЧЖ 5. Маъмурий бино ва бошқа иншоотлар Андижон тумани, Хортум қишлоғи, «Пиллакаш» маҳалласи 2709 0,27 6. Маъмурий бино ва бошқа иншоотлар Андижон тумани, Оқ-ёр қишлоғи, «Найман» маҳалласи 4440 0,91 «Булоқбоши пилла тайёрлов» МЧЖ 7. Пиллага дастлабки ишлов бериш базаси Булоқбоши бўлими бино ва иншоотлари Булоқбоши тумани, «Шоҳгузар»маҳалласи, Талабалар кўчаси 2200 0,99 «Марҳамат пилла тайёрлов» МЧЖ 8. Пиллахона Қорақўрғон шохобчаси бино ва иншоотлари Марҳамат тумани, «Қорақўрғон» маҳалласи 4680 1,3 9. Марказ пилла қабул қилиш пункти бинова иншоотлари Марҳамат шаҳри, Ипак йўли кўчаси 2048 1,16 «Олтинкўл пилла тайёрлов» МЧЖ 10. Маъмурий бинова бошқа иншоотлар Олтинкўл тумани, «Иттифоқ» маҳалласи 8968 1,62 «Асака пилла тайёрлов» МЧЖ 11. Пилла қабул қилиш шохобчаси бинова иншоотлари Асака тумани, «Юсуф Халифа» маҳалласи 3744 1,50 12. Қўнғирот шохобчаси пилла қабул қилишбино ва иншоотлари Асака тумани, «Қўнғирот» маҳалласи 2946 1,77 «Бўз пилласи» шуъба корхонаси 13. Пиллага дастлабки ишлов бериш базаси Бўз тумани бино ва иншоотлари Бўз тумани, «Пиллакор» маҳалласи 4250 1,60 «Улуғнор пилла тайёрлов» МЧЖ 14. Улуғнор пилла шохобчаси бино ва иншоотлари Улуғнор тумани, «Бобур» маҳалласи, Пиллачилар кўчаси 3482 2,45 «Жалақудуқ пилла тайёрлов» МЧЖ 15. Маъмурий бинова бошқа иншоотлар Жалақудуқ тумани, «Туялас» маҳалласи 4987 2,04 16. Корхона бино ва иншоотлари Жалақудуқ тумани, Ойим шаҳарчаси 5857 1,66 «Қўрғонтепа пилла тайёрлов» МЧЖ 17. Маъмурий бино ва бошқа иншоотлар Қўрғонтепа шаҳри, «Хон кўчи» маҳалласи, Мустақиллик кўчаси, 89 9430 0,94 «Хўжаобод пилла тайёрлов» МЧЖ 18. Маъмурий бино ва бошқа иншоотлар Хўжаобод тумани, «Ипакчи» маҳалласи 1400 0,40 «Шаҳрихон пилла тайёрлов» МЧЖ 19. Пилла қабул қилиш пункти бино ва иншоотлари Шаҳрихон тумани, С. Солиев кўчаси, 6 6301 1,19 20. Пилла қабул қилиш пункти бино ва иншоотлари Шаҳрихон тумани, Аҳмадбек қишлоғи 2833 1,13 21. Маъмурий бино ва бошқа иншоотлар Сахиобод қишлоғи 4113 1,19 «Хўжаобод ипак қурти уруғи» МЧЖ 22. Маъмурий бино ва бошқа иншоотлари Хўжаобод тумани, Навоий кўчаси 5700 1,32 «Асака ипак қурти уруғи тайёрлов» МЧЖ 23. Маъмурий бино ва бошқа иншоотлари Асака тумани, «Зарбдор» маҳалласи, Н. Назаров кўчаси 8226 3,08
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 8 майдаги 388-сон қарорига 2-ИЛОВА
Андижон вилоятидаги пиллани кластер усулида қайта ишловчи корхоналарга инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар қабул қилиш шарти билан ноль харид қиймати бўйича сотиладиган бино ва иншоотлар
Т/р Номи Манзили Бино ва иншоотни сотиб олувчи корхона ** Пахтаобод тумани («Пахтаобод пилла тайёрлов» МЧЖ бино ва иншоотлари) 1. Маданият пиллахонабино ва иншоотлари Пахтаобод тумани, «Чорсу» маҳалласи «Andijan Silk Co» МЧЖ 2. Пиллахона бинова иншоотлари Пахтаобод тумани, «Шомат» маҳалласи Избоскан тумани («Избоскан пилла тайёрлов» МЧЖ бино ва иншоотлари ) 3. Пиллақабул қилиш пункти бино ва иншоотлари Избоскан тумани, Чувама қишлоғи, «Қум кўча» маҳалласи «Andijan Silk Co» МЧЖ 4. Пойтуғ пилла қабул қилиш пункти бино ва иншоотлари Избоскан тумани, «Т. Мамажонов» маҳалласи Андижон тумани («Андижон пилла тайёрлов» МЧЖ бино ва иншоотлари) 5. Маъмурий бинова бошқа иншоотлар Андижон тумани, Хортум қишлоғи, «Пиллакаш» маҳалласи «Andijan Silk Co» МЧЖ 6. Маъмурий бинова бошқа иншоотлар Андижон тумани, Оқ-ёр қишлоғи, «Найман» маҳалласи Булоқбоши тумани («Булоқбоши пилла тайёрлов» МЧЖ бино ва иншоотлари) 7. Пиллага дастлабки ишлов бериш базаси Булоқбоши бўлими бино ва иншоотлари Булоқбоши тумани, «Шоҳгузар» маҳалласи, Талабалар кўчаси «Andijan Silk Co» МЧЖ Марҳамат тумани («Марҳамат пилла тайёрлов» МЧЖ бино ва иншоотлари) 8. Пиллахона Қорақўрғон шохобчаси бинова иншоотлари Марҳамат тумани, «Қорақўрғон» маҳалласи «Andijan Silk Co» МЧЖ 9. Марказ пилла қабул қилиш пункти бино ва иншоотлари Марҳамат шаҳри, Ипак йўли кўчаси Олтинкўл тумани («Олтинкўл пилла тайёрлов» МЧЖ бино ва иншоотлари) 10. Маъмурий бинова бошқа иншоотлар Олтинкўл тумани, «Иттифоқ» маҳалласи «Royal Silk» МЧЖ Асака тумани («Асака пилла тайёрлов» МЧЖ бино ва иншоотлари) 11. Пилла қабул қилиш шохобчаси бино ва иншоотлари Асака тумани, «Юсуф Халифа» маҳалласи «Royal Silk» МЧЖ 12. Қўнғирот шохобчаси пилла қабул қилиш бино ва иншоотлари Асака тумани, «Қўнғирот» маҳалласи Бўз тумани («Бўз пилласи» шуъба корхонаси бино ва иншоотлари) 13. Пиллага дастлабки ишлов бериш базаси Бўз тумани бино ва иншоотлари Бўз тумани, «Пиллакор» маҳалласи «Andijon — Xanoy Ipagi» МЧЖ Улуғнор тумани («Улуғнор пилла тайёрлов» МЧЖ бино ва иншоотлари) 14. Улуғнор пилла шохобчаси бино ва иншоотлари Улуғнор тумани, «Бобур» маҳалласи, Пиллачилар кўчаси «Andijon — Xanoy Ipagi» МЧЖ Жалақудуқ тумани («Жалақудуқ пилла тайёрлов» МЧЖ бино ва иншоотлари) 15. Маъмурий бино ва бошқа иншоотлар Жалақудуқ тумани, «Туялас»маҳалласи «Xarir Tola» МЧЖ 16. Корхона бино ва иншоотлари Жалақудуқ тумани, Ойим шаҳарчаси Қўрғонтепа тумани («Қўрғонтепа пилла тайёрлов» МЧЖ бино ва иншоотлари) 17. Маъмурий бино ва бошқа иншоотлар Қўрғонтепа шаҳри, «Хон кўчи»маҳалласи, Мустақиллик кўчаси, 89 «Xarir Tola» МЧЖ Хўжаобод тумани («Хўжаобод пилла тайёрлов» МЧЖ бино ва иншоотлари) 18. Маъмурий бино ва бошқа иншоотлар Хўжаобод тумани, «Ипакчи» маҳалласи «Xarir Tola» МЧЖ Шаҳрихон тумани («Шаҳрихон пилла тайёрлов» МЧЖ бино ва иншоотлари) 19. Пилла қабул қилиш пункти бино ва иншоотлари Шаҳрихон тумани, С. Солиев кўчаси, 6 «Сапфир Саноат» МЧЖ 20. Пилла қабул қилиш пункти бино ва иншоотлари Шаҳрихон тумани, Аҳмадбек қишлоғи «Сапфир Саноат» МЧЖ 21. Маъмурий бинова бошқа иншоотлар Сахиобод қишлоғи
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 8 май,
388-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
ROʻYXATI
ROʻYXATI *
Andijon viloyatidagi pillachilik tarmogʻi tashkilotlarini moliyaviy sogʻlomlashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Andijon viloyatidagi pilla tayyorlov korxonalarini moliyaviy sogʻlomlashtirish, foydalanilmayotgan ishlab chiqarish quvvatlarini tiklash va modernizatsiya qilish orqali pillachilikni rivojlantirish hamda aholini ish bilan taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilar:
“Andijon Agropilla” masʼuliyati cheklangan jamiyati (keyingi oʻrinlarda jamiyat deb ataladi) hamda uning taʼsischiligidagi tuman pilla tayyorlov va ipak qurti urugʻi tayyorlov korxonalari yillar davomida yetarli quvvatlarda faoliyat yuritmaganligi natijasida iqtisodiy nochor holatga kelganligi;
Jamiyat va uning taʼsischiligidagi tuman pilla tayyorlov va ipak qurti urugʻi tayyorlov korxonalarining soliqlar va boshqa majburiy toʻlovlar boʻyicha qarzdorligi kechilgan taqdirda, tuman pilla tayyorlov va ipak qurti urugʻi tayyorlov korxonalariga tegishli boʻlgan bino va inshootlarni Andijon viloyati hokimligiga begʻaraz berish toʻgʻrisida jamiyat taʼsischilarining umumiy yigʻilishi qarori qabul qilinganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Andijon viloyati hokimligi, Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi, Davlat soliq qoʻmitasi va “Oʻzbekipaksanoat” uyushmasining jamiyat hamda uning taʼsischiligidagi tuman pilla tayyorlov korxonalarining, “Xoʻjaobod ipak qurti urugʻi” va “Asaka ipak qurti urugʻi tayyorlov” masʼuliyati cheklangan jamiyatlarining 1-ilovaga muvofiq bino va inshootlarini (keyingi oʻrinlarda bino va inshootlar deb ataladi) Andijon viloyati hokimligiga tasarruf etish huquqi bilan bepul berish evaziga ushbu korxonalarning soliqlar va boshqa majburiy toʻlovlar boʻyicha qarzdorligini kechish toʻgʻrisidagi taklifi maʼqullansin.
3. Andijon viloyati hokimligi:
a) bir oy muddatda 1-ilovaga muvofiq bino va inshootlarni belgilangan tartibda qabul qilib olsin hamda ularga boʻlgan huquqni davlat roʻyxatidan oʻtkazish choralarini koʻrsin;
b) “Oʻzbekipaksanoat” uyushmasi bilan birgalikda:
ikki oy muddatda qabul qilib olingan bino va inshootlarning investitsiyaviy va ijtimoiy majburiyatlar qabul qilish sharti bilan 2-ilovaga muvofiq Andijon viloyatidagi pillani klaster usulida qayta ishlovchi korxonalarga nol xarid qiymati boʻyicha sotilishini;
mazkur qarorning 2-ilovasida nazarda tutilgan investitsiyaviy va ijtimoiy majburiyatlarning oʻz vaqtida va toʻliq bajarilishi yuzasidan tizimli monitoring oʻrnatilishini taʼminlasin;
v) “Oʻzbekipaksanoat” uyushmasi va Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi bilan birgalikda aholini, ayniqsa ish bilan band boʻlmagan qishloq aholisini va xotin-qizlarni pillachilik tarmogʻiga keng jalb qilish hamda tarmoqda hunarmandchilik va kasanachilikni rivojlantirish orqali ipakdan tayyor mahsulotlar ishlab chiqarishni tashkil etish choralarini koʻrsin.
Belgilab qoʻyilsinki:
qarorning 2-ilovasidagi har bir bino va inshootlar 18 oy ichida kamida 500 mln. soʻm miqdorida investitsiya kiritish hamda 30 ta doimiy va 500 ta mavsumiy ish oʻrinlari yaratish majburiyatlarini qabul qilish sharti bilan nol xarid qiymatida sotiladi;
mazkur qarorga asosan nol xarid qiymati boʻyicha sotilayotgan bino va inshootlar yuzasidan investitsiyaviy va ijtimoiy majburiyatlar belgilangan muddat va hajmlarda bajarilmagan taqdirda ushbu bino va inshootlar kelgusida maqsadli foydalanish uchun Andijon viloyati hokimligi tasarrufiga qaytariladi.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi Davlat soliq qoʻmitasi va Andijon viloyati hokimligi bilan birgalikda jamiyatning hamda uning taʼsischiligidagi tuman pilla tayyorlov korxonalarining, “Xoʻjaobod ipak qurti urugʻi” va “Asaka ipak qurti urugʻi tayyorlov” masʼuliyati cheklangan jamiyatlarining soliqlar va boshqa majburiy toʻlovlar boʻyicha qarzdorligining mazkur qaror talablariga muvofiq belgilangan tartibda hisobdan chiqarilishini taʼminlasin.
5. Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi “Oʻzbekipaksanoat” uyushmasi va Andijon viloyati hokimligi bilan birgalikda 2019-yil 1-sentabrga qadar Andijon viloyati hokimligi tasarrufiga berilayotgan “Xoʻjaobod ipak qurti urugʻi” va “Asaka ipak qurti urugʻi tayyorlov” masʼuliyati cheklangan jamiyatlarining bino va inshootlarini modernizatsiya qilish va ular negizida sifatli ipak qurti urugʻi ishlab chiqarishni tashkil etish uchun salohiyatli investorlarni jalb qilish choralarini koʻrsin.
6. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining agrar va oziq-ovqat sohalarini rivojlantirish masalalari boʻyicha maslahatchisi A.D. Vaxabov hamda Andijon viloyati hokimi Sh.Q. Abduraxmonov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 8-maydagi 388-son qaroriga 1-ILOVA
Andijon viloyati hokimligiga tasarruf etish huquqi bilan beriladigan bino va inshootlar
T/r Nomi Manzili Bino va inshootlar maydoni (kv m) * Yer maydoni (ga) * “Paxtaobod pilla tayyorlov” MChJ 1. Madaniyat pillaxona bino va inshootlari Paxtaobod tumani, “Chorsu” mahallasi 3422 2,17 2. Pillaxona bino va inshootlari Paxtaobod tumani, “Shomat” mahallasi 5438 1,60 “Izboskan pilla tayyorlov” MChJ 3. Pilla qabul qilish punkti bino va inshootlari Izboskan tumani, Chuvama qishlogʻi, “Qum koʻcha” mahallasi 14102 1,73 4. Poytugʻ pilla qabul qilish punkti bino va inshootlari Izboskan tumani, “T. Mamajonov” mahallasi 7358 2,43 “Andijon pilla tayyorlov” MChJ 5. Maʼmuriy bino va boshqa inshootlar Andijon tumani, Xortum qishlogʻi, “Pillakash” mahallasi 2709 0,27 6. Maʼmuriy bino va boshqa inshootlar Andijon tumani, Oq-yor qishlogʻi, “Nayman” mahallasi 4440 0,91 “Buloqboshi pilla tayyorlov” MChJ 7. Pillaga dastlabki ishlov berish bazasi Buloqboshi boʻlimi bino va inshootlari Buloqboshi tumani, “Shohguzar”mahallasi, Talabalar koʻchasi 2200 0,99 “Marhamat pilla tayyorlov” MChJ 8. Pillaxona Qoraqoʻrgʻon shoxobchasi bino va inshootlari Marhamat tumani, “Qoraqoʻrgʻon” mahallasi 4680 1,3 9. Markaz pilla qabul qilish punkti binova inshootlari Marhamat shahri, Ipak yoʻli koʻchasi 2048 1,16 “Oltinkoʻl pilla tayyorlov” MChJ 10. Maʼmuriy binova boshqa inshootlar Oltinkoʻl tumani, “Ittifoq” mahallasi 8968 1,62 “Asaka pilla tayyorlov” MChJ 11. Pilla qabul qilish shoxobchasi binova inshootlari Asaka tumani, “Yusuf Xalifa” mahallasi 3744 1,50 12. Qoʻngʻirot shoxobchasi pilla qabul qilishbino va inshootlari Asaka tumani, “Qoʻngʻirot” mahallasi 2946 1,77 “Boʻz pillasi” shuʼba korxonasi 13. Pillaga dastlabki ishlov berish bazasi Boʻz tumani bino va inshootlari Boʻz tumani, “Pillakor” mahallasi 4250 1,60 “Ulugʻnor pilla tayyorlov” MChJ 14. Ulugʻnor pilla shoxobchasi bino va inshootlari Ulugʻnor tumani, “Bobur” mahallasi, Pillachilar koʻchasi 3482 2,45 “Jalaquduq pilla tayyorlov” MChJ 15. Maʼmuriy binova boshqa inshootlar Jalaquduq tumani, “Tuyalas” mahallasi 4987 2,04 16. Korxona bino va inshootlari Jalaquduq tumani, Oyim shaharchasi 5857 1,66 “Qoʻrgʻontepa pilla tayyorlov” MChJ 17. Maʼmuriy bino va boshqa inshootlar Qoʻrgʻontepa shahri, “Xon koʻchi” mahallasi, Mustaqillik koʻchasi, 89 9430 0,94 “Xoʻjaobod pilla tayyorlov” MChJ 18. Maʼmuriy bino va boshqa inshootlar Xoʻjaobod tumani, “Ipakchi” mahallasi 1400 0,40 “Shahrixon pilla tayyorlov” MChJ 19. Pilla qabul qilish punkti bino va inshootlari Shahrixon tumani, S. Soliyev koʻchasi, 6 6301 1,19 20. Pilla qabul qilish punkti bino va inshootlari Shahrixon tumani, Ahmadbek qishlogʻi 2833 1,13 21. Maʼmuriy bino va boshqa inshootlar Saxiobod qishlogʻi 4113 1,19 “Xoʻjaobod ipak qurti urugʻi” MChJ 22. Maʼmuriy bino va boshqa inshootlari Xoʻjaobod tumani, Navoiy koʻchasi 5700 1,32 “Asaka ipak qurti urugʻi tayyorlov” MChJ 23. Maʼmuriy bino va boshqa inshootlari Asaka tumani, “Zarbdor” mahallasi, N. Nazarov koʻchasi 8226 3,08
Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 8-maydagi 388-son qaroriga 2-ILOVA
Andijon viloyatidagi pillani klaster usulida qayta ishlovchi korxonalarga investitsiyaviy va ijtimoiy majburiyatlar qabul qilish sharti bilan nol xarid qiymati boʻyicha sotiladigan bino va inshootlar
T/r Nomi Manzili Bino va inshootni sotib oluvchi korxona ** Paxtaobod tumani (“Paxtaobod pilla tayyorlov” MChJ bino va inshootlari) 1. Madaniyat pillaxonabino va inshootlari Paxtaobod tumani, “Chorsu” mahallasi “Andijan Silk Co” MChJ 2. Pillaxona bin�va inshootlari Paxtaobod tumani, “Shomat” mahallasi Izboskan tumani (“Izboskan pilla tayyorlov” MChJ bino va inshootlari ) 3. Pillaqabul qilish punkti bino va inshootlari Izboskan tumani, Chuvama qishlogʻi, “Qum koʻcha” mahallasi “Andijan Silk Co” MChJ 4. Poytugʻ pilla qabul qilish punkti bino va inshootlari Izboskan tumani, “T. Mamajonov” mahallasi Andijon tumani (“Andijon pilla tayyorlov” MChJ bino va inshootlari) 5. Maʼmuriy binova boshqa inshootlar Andijon tumani, Xortum qishlogʻi, “Pillakash” mahallasi “Andijan Silk Co” MChJ 6. Maʼmuriy binova boshqa inshootlar Andijon tumani, Oq-yor qishlogʻi, “Nayman” mahallasi Buloqboshi tumani (“Buloqboshi pilla tayyorlov” MChJ bino va inshootlari) 7. Pillaga dastlabki ishlov berish bazasi Buloqboshi boʻlimi bino va inshootlari Buloqboshi tumani, “Shohguzar” mahallasi, Talabalar koʻchasi “Andijan Silk Co” MChJ Marhamat tumani (“Marhamat pilla tayyorlov” MChJ bino va inshootlari) 8. Pillaxona Qoraqoʻrgʻon shoxobchasi binova inshootlari Marhamat tumani, “Qoraqoʻrgʻon” mahallasi “Andijan Silk Co” MChJ 9. Markaz pilla qabul qilish punkti bino va inshootlari Marhamat shahri, Ipak yoʻli koʻchasi Oltinkoʻl tumani (“Oltinkoʻl pilla tayyorlov” MChJ bino va inshootlari) 10. Maʼmuriy binova boshqa inshootlar Oltinkoʻl tumani, “Ittifoq” mahallasi “Royal Silk” MChJ Asaka tumani (“Asaka pilla tayyorlov” MChJ bino va inshootlari) 11. Pilla qabul qilish shoxobchasi bino va inshootlari Asaka tumani, “Yusuf Xalifa” mahallasi “Royal Silk” MChJ 12. Qoʻngʻirot shoxobchasi pilla qabul qilish bino va inshootlari Asaka tumani, “Qoʻngʻirot” mahallasi Boʻz tumani (“Boʻz pillasi” shuʼba korxonasi bino va inshootlari) 13. Pillaga dastlabki ishlov berish bazasi Boʻz tumani bino va inshootlari Boʻz tumani, “Pillakor” mahallasi “Andijon — Xanoy Ipagi” MChJ Ulugʻnor tumani (“Ulugʻnor pilla tayyorlov” MChJ bino va inshootlari) 14. Ulugʻnor pilla shoxobchasi bino va inshootlari Ulugʻnor tumani, “Bobur” mahallasi, Pillachilar koʻchasi “Andijon — Xanoy Ipagi” MChJ Jalaquduq tumani (“Jalaquduq pilla tayyorlov” MChJ bino va inshootlari) 15. Maʼmuriy bino va boshqa inshootlar Jalaquduq tumani, “Tuyalas”mahallasi “Xarir Tola” MChJ 16. Korxona bino va inshootlari Jalaquduq tumani, Oyim shaharchasi Qoʻrgʻontepa tumani (“Qoʻrgʻontepa pilla tayyorlov” MChJ bino va inshootlari) 17. Maʼmuriy bino va boshqa inshootlar Qoʻrgʻontepa shahri, “Xon koʻchi”mahallasi, Mustaqillik koʻchasi, 89 “Xarir Tola” MChJ Xoʻjaobod tumani (“Xoʻjaobod pilla tayyorlov” MChJ bino va inshootlari) 18. Maʼmuriy bino va boshqa inshootlar Xoʻjaobod tumani, “Ipakchi” mahallasi “Xarir Tola” MChJ Shahrixon tumani (“Shahrixon pilla tayyorlov” MChJ bino va inshootlari) 19. Pilla qabul qilish punkti bino va inshootlari Shahrixon tumani, S. Soliyev koʻchasi, 6 “Sapfir Sanoat” MChJ 20. Pilla qabul qilish punkti bino va inshootlari Shahrixon tumani, Ahmadbek qishlogʻi “Sapfir Sanoat” MChJ 21. Maʼmuriy binova boshqa inshootlar Saxiobod qishlogʻi
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2019-yil 8-may,
388-son