UzbekAI

← Qonunlar

📅 2019-yil 15-may · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2019 йил 15 май · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 15 мая 2019 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 15 May 2019 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

низом

СХЕМАСИ

СХЕМАСИ

РЎЙХАТИ

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги фаолиятини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 14 январдаги ПФ-5630-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги 2019 йил 14 январдаги ПҚ-4112-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 14 январдаги ПФ-5630-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси маблағлари Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий таъминлашга ҳам сарфланиши назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Белгилансинки, мазкур қарорда назарда тутилган Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий таъминлашга оид нормалар мазкур Агентлик ташкил этилган санадан бошлаб тадбиқ этилади.

3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

4. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Э.М. Ғаниев, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори А.Я. Хайдаров зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 майдаги 404-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағларининг шакллантириш ва улардан фойланиш тартибини белгилайди.

2. Жамғарма Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2019 йил 14 январдаги ПФ-5630-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармаси негизида юридик шахс мақомига эга бўлмаган ҳолда ташкил этилган.

Жамғарма Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети таркибига кирадиган давлат мақсадли жамғарма ҳисобланади.

2-боб. Жамғарма маблағларини шакллантириш

3. Жамғарма маблағларини шакллантириш манбаи қуйидагилар ҳисобланади:

б) мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ схема бўйича Жамғармага йўналтириладиган корхоналарни, хўжалик жамиятларининг устав фондидаги акциялар (улушлар)ни, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкасига бўлган ижара ва мулк ҳуқуқи ҳамда давлат мулки ҳисобланадиган бошқа мулкларни (кейинги ўринларда давлат активлари деб аталади) сотишдан, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган тартибда давлат активлари бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилганда, уларга Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида ҳисобланадиган фоизлардан Жамғармага тушган маблағлар;

в) мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ схема бўйича жамланадиган бошқа манбалар, шу жумладан:

жамғарма маблағлари ҳисобидан илгари берилган қарзлар бўйича қарз олувчилар томонидан олинган қарзларнинг асосий суммаси ва улар бўйича ҳисобланган фоизлар тарзида қайтарилган тушумлар;

тузилган ва бекор қилинган давлат активлари олди-сотди шартномалари (битимлари), берилган қарзлар бўйича тушган пенялар ва жарималар;

хўжалик жамиятлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тугатилганда давлат улуши бўйича тушумлар;

Ўзбекистон Республикасининг Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) олдидаги давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик юритувчи субъектларнинг қарзларини қоплаш учун Жамғармага тушган маблағлар;

баённомани ёки олди-сотди шартномасини имзолашдан бош тортган ёки уни рад этган аукционлар, танловлар (тендерлар) ёки оммавий оферта ғолибларидан ушлаб қолинган закалат суммалари;

давлат активларини сотишда ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан шартнома мажбуриятларини бузилганлиги учун неустойка суммалари;

Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармасидан илгари ўтказилган маблағлар қайтарилишидан тушумлар;

Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини тижорат банклари депозитларига жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;

Халқаро институтлар ва ташкилотларнинг, юридик ва жисмоний шахсларнинг грант маблағлари ҳамда ҳомийлик хайриялари;

суд актлари бўйича тушумлар;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

4. Мазкур Низомнинг 3-бандида кўрсатилган маблағлар Жамғарманинг Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларида очиладиган шахсий ҳисобварақларида жамланади.

Хорижий валютадаги маблағлар Жамғарманинг махсус валюта ҳисобрақамига тушади. Жамғарманинг махсус валюта ҳисобрақамига тушган хорижий валютадаги барча сумма ўрнатилан тартибда сотилади (мазкур Низомда кўзда тутилган ҳолатлар ва алоҳида харажатлардан ташқари). Хорижий валютани сотишдан олинган миллий валютадаги маблағлар Жамғарманинг ҳисобварағига ўтказилади ва ушбу Низомга мувофиқ тақсимланади.

5. Жамғармага барча турдаги манбалар бўйича тушган маблағлар солиққа тортилмайди.

3-боб. Жамғармага келиб тушган маблағларни тақсимлаш ва улардан фойдаланиш

6. Жамғармага мазкур Низом 3-бандининг «б» кичик бандига мувофиқ келиб тушган маблағларни тақсимлаш қуйидаги нисбатларда амалга оширилади:

а) маблағларнинг (ушбу банднинг «б» — «д» кичик бандлари бундан мустасно):

92 фоизи — Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига;

5 фоизи — Жамғармага;

3 фоизи — Спорт вазирлиги ҳузуридаги Спортни қўллаб-қувватлаш жамғармасига;

б) ҳудуди 10 000 квадрат метргача бўлган давлат кўчмас мулк объектлари (бундан ушбу банднинг «в» кичик банди ҳамда хусусийлаштириш учун Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилган давлат иштирокидаги корхоналарнинг кўчмас мулк объектлари мустасно), шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари қарорлари асосида сотиладиган давлат кўчмас мулк объектларини ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига тегишли бўлган акциялар (улушлар)ни сотишдан тушадиган маблағлар:

90 фоизи — тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг маҳаллий бюджетларига ҳамда объект жойлашган туман (шаҳар) маҳаллий бюджетига тенг улушларда;

10 фоизи — Жамғармага;

в) ҳоким ёрдамчиларининг онлайн-буюртманомасига асосан:

маҳалладаги майдони 5 000 метр квадратгача бўлган давлат кўчмас мулк объектларини сотишдан тушадиган маблағлар баҳолаш ва сотиш харажатлари чегирилган ҳолда, тегишли маҳаллаларнинг Маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармаларига;

маҳалладаги майдони 5 000 метр квадрат ва ундан катта бўлган давлат кўчмас мулк объектларини сотишдан тушган маблағларнинг бошланғич нархидан ошган қисмининг 10 фоизи ҳоким ёрдамчилари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармасига ҳамда объект жойлашган маҳалланинг Маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармасига тенг улушларда;

в 1 ) Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бўлинмалари аризаси асосида сотилган бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини сотишдан тушган маблағларнинг бошланғич нархидан ошган қисмининг 10 фоизи Савдо-саноат палатасига;

г) хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган давлат активларини (бундан ушбу банднинг «б» кичик банди мустасно) сотишдан тушган маблағлар Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш ҳудудий жамғармасига;

д) қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкасига бўлган ижара ёки мулк ҳуқуқини сотишдан тушган маблағларни тақсимлаш Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси қарорларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

7. Давлат активларини сотишдан тушган маблағлардан давлат активларини сотиш билан боғлиқ харажатлар (баҳоловчи ташкилотлар, савдолар ташкилотчилари, воситачилар ва депозитарийлар хизматларини тўлаш харажатлари) чегирилади.

Давлат активлари олди-сотди шартномалари (битимлари) бекор қилинган тақдирда аввал тақсимлаб, йўналтирилган маблағлар қайтарилмайди.

Харидор олдида қопланмаган қарздорлик қисми бошқа давлат активларини сотишдан тушган маблағлар ҳисобидан қайтарилади, бунда савдо ташкилотчилари ёки воситачиларининг харажатлари қайтарилмайди.

Давлат активларини сотишдан тушган маблағлар ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-санасидан кечиктирмасдан тегишли маблағ олувчиларнинг ҳисобварақларига йўналтирилади.

8. Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ҳужжатларида аниқ давлат активини сотишдан тушган маблағлар бошқа мақсадларга тўлиқ ёки қисман йўналтириш кўзда тутилган тақдирда, мазкур Низомнинг 6-банди маблағларнинг қолган қисмига татбиқ этилади.

Бунда тушган маблағлар назарда тутилган мақсадларга:

сотиб олиш тўловлари (шу жумладан, ҳисобланган тақдирда - пенялар) тўлиқ тўлангандан кейин йўналтирилади, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига, давлат мақсадли жамғармалари ва давлат бошқарув органлари ва/ёки бюджет ташкилотлари ҳисобрақамларига йўналтириладиган маблағлар бундан мустасно;

давлат активларининг тузилган ва бекор қилинган олди-сотди шартномалари (битимлари) бўйича пеня ва жарималар суммаси, шунингдек ушбу давлат активини сотиш билан боғлиқ харажатлар (баҳоловчи ташкилотлар, савдолар ташкилотчилари, воситачилар ва депозитарийлар хизматларини тўлаш харажатлари) чегирилган ҳолда йўналтирилади.

9. Мазкур Низомнинг 3-бандининг «в» кичик бандида кўрсатилган маблағлар Жамғарманинг шахсий ҳисобварақларида жамланиб, тақсимланмайди ва белгиланган тартибда фойдаланилади.

10. Давлат активлари олди-сотди шартномаси (битими) бекор қилинганда:

маблағларни сотиб олувчига қайтариш, агар суднинг қарорида ёки шартнома томонларининг алоҳида келишуви билан бошқача ҳол назарда тутилмаган бўлса, тўланган маблағлардан пенялар ёки жарималар суммасини ушлаб қолган ҳолда давлат активлари олди-сотди шартномаси (битими) шартларига мувофиқ амалга оширилади;

давлат активлари олди-сотди шартномаси (битими) бўйича хорижий валютада тўланган тўловлар харидор розилиги билан маблағлар қайтарилган кундаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича белгиланган тартибда миллий валютада қайтарилиши мумкин;

хорижий валютада тузилган ва тўлов миллий валютада амалга оширилган давлат активлари олди-сотди шартномаси (битими) бўйича пеня ёки жарима, шартномани (битимни) бекор қилиш тўғрисидаги суднинг қарори кучга кирган кундаги, бошқа ҳолларда эса шартнома (битим) белгиланган тартибда бекор қилинган кундаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича хорижий валютада ҳисобланади;

11. Маблағларни мазкур Низомнинг 6-бандига мувофиқ тақсимлаш қуйидагиларни чегирган ҳолда амалга оширилади:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига асосан Жамғарманинг умумий маблағлари ҳисобидан бир йўла тўловлар;

белгиланган тартибда бекор қилинган давлат активлари олди-сотди шартномалари (битимлари) бўйича Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан харидорларга қайтарилган маблағлар;

талабгорлар томонидан давлат активлари олди-сотди шартномалари (битимлари) тузиш учун депонентланган, лекин улар бўйича шартномалар (битимлар) тузилмаган ва уларнинг эгаларига қайтарилиши керак бўлган маблағлар;

Жамғармага нотўғри тушган ва ортиқча ўтказилган, шунингдек аниқлаштирилгунгача суммалар;

давлат активларини сотиш, шу жумладан акцияларни иккиламчи оммавий таклиф қилиш, Агентлик бошқарувидаги давлатга тегишли акцияларга бўлган ҳуқуқ ҳисобини юритиш бўйича депозитарий хизматларини тўлаш билан боғлиқ харажатлар;

Агентлик ёки унинг ҳудудий бошқармалари буюртмаларига асосан давлат активларини хусусийлаштириш, давлат корхоналарини қайта ташкил этиш, давлат активларини хўжалик жамиятларига оператив бошқариш ҳуқуқи билан ва устав фондига бериш мақсадида ҳамда давлат манфаатларини кўзлаб бошқа ҳолларда баҳолашда баҳоловчи ташкилотлар хизматларини тўлаш билан боғлиқ харажатлар;

хўжалик жамиятлари устав капиталидаги акцияларни (улушларни, пайларни), шунингдек, бошқа активларни давлат манфаатларини кўзлаб сотиб олиш ҳамда хўжалик жамияти томонидан алоқа мавжуд бўлмаган акциядорлар (иштирокчилар)нинг улуши қийматини нотариал идоранинг депозитига қўйиш натижасида уларга ўтган акциялар (улушлар)ни сотиб олиш билан боғлиқ харажатлар;

давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик жамиятларининг бошқарув органлари манфаатларини ифодаловчи давлат вакиллари – жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш учун ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатлар;

суд қарорлари асосида амалга оширилган харажатлар.

12. Жамғарманинг тасарруфида қолган маблағлар қуйидагиларга сарфланади:

давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жараёнларини ташкил этиш билан боғлиқ тадбирларни ўтказишга;

хўжалик жамиятларини хусусийлаштиришдан олдин тайёрлашга;

илмий-тадқиқот, аудиторлик, молиявий, консалтинг хизматлари, бошқа маҳаллий ва хорижий ташкилотлар, амалий тадқиқотларни амалга ошириш бўйича мустақил экспертлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, услубий ҳужжатлар, давлат активларини хусусийлаштириш жараёнларига мутахассисларни, шу жумладан хорижий ва консалтинг ташкилотларини жалб қилишга;

хусусийлаштиришдан олдин чора-тадбирларни амалга ошириш учун Агентлик томонидан акциялари (улушлари) бошқариладиган хўжалик жамиятларига фоизсиз қарз (заём) маблағларини ажратишга;

Агентликнинг маъмурий ва бошқарув функцияларини амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни, шу жумладан, давлат активлари электрон маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш харажатларига;

Агентлик ва унинг идоравий мансуб тузилмалари ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий таъминлашга, шу жумладан, улар томонидан уй-жой сотиб олишлари учун имтиёзли молиялаштиришга, шунингдек, Агентлик раҳбарлари ва мутахассисларини ўқитиш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга, шунингдек Агентлик фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган тадбирларга.

Бунда, ушбу банднинг иккинчи , тўртинчи , олтинчи ва еттинчи хатбошиларида кўзда тутилган харажатларга маблағ, Агентликнинг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказиш йўли билан ажратилади ҳамда ушбу харажатлар Агентлик директори томонидан тасдиқланадиган Низомга асосан амалга оширилади.

13. Жамғарманинг жорий молия йили якуни бўйича қолдиқ маблағлари олиб қўйилмайди ва кейинги йилга ўтади.

4-боб. Жамғарма маблағларини бошқариш

14. Жамғарма маблағларини бошқариш Агентлик директори томонидан амалга оширилади.

15. Жамғарма ишчи органи Агентликнинг Жамғармани юритиш вазифаси юклатилган таркибий бўлинмаси ҳисобланади.

16. Ишчи орган:

Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари прогнозини манбалар, ҳудудлар ва чораклар бўйича тайёрлайди, унинг бажарилишини таҳлил қилади ва мониторингини юритади;

Жамғарма маблағларининг тушиши ва тақсимланиши ҳисобини юритади, мазкур Низом ва қонун ҳужжатларида кўзда тутилган харажатларни амалга оширади, Жамғарма бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни тузади.

5-боб. Жамғарма маблағларининг тушиши ва улардан фойдаланилиши бўйича ҳисоб, ҳисобот ва назорат

17. Жамғарма маблағларининг тушиши ва тақсимланиши тўғрисидаги маълумотлар ҳудудий бошқармалар томонидан ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг биринчи санасидаги ҳолатига кўра, ҳисобот ойининг 5-санасидан кечикмай Агентликка тақдим этилади

18. Жамғарма ҳисоботининг даромад ва харажат қисмидан қуйидагилар чегириб қолинади:

хато ва ортиқча кирим қилинган суммалар, шунингдек талабгорлар томонидан шартномалар (битимлар) тузиш учун депонентланган, лекин улар бўйича шартномалар (битимлар) тузилмаган маблағлар - улар қайтарилган даврда;

Жамғарма маблағлари ҳисобидан хато ва ортиқча ўтказилган суммалар — улар ўтказилган даврда.

Жамғарма маблағлари ҳисобидан хато ва ортиқча ўтказилган суммалар Жамғармага қайтарилиши ва мазкур Низомга мувофиқ тақсимланиши лозим.

19. Агентлик ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-санасидан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига Жамғарма бюджетининг ижроси тўғрисида ҳисобот тақдим этади.

20. Жамғармага тушадиган маблағлар ҳисоб-китобининг ўз вақтида олиб борилишини қуйидагилар таъминлайди:

савдо ташкилотчилари — ҳисоб-клиринг хизматлари кўрсатиш тўғрисида тузилган шартномаларга мувофиқ биржа савдоларида сотилган давлат активлари бўйича;

Агентлик ва унинг ҳудудий бошармалари — қонун ҳужжатларига мувофиқ биржадан ташқари савдоларда сотилган давлат активлари бўйича;

маблағлар ўтказишга жавобгар ташкилотлар — бошқа манбалар бўйича.

6-боб. Якуний қоидалар

21. Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари Жамғарма маблағларини тўғри тақсимлаш, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ Жамғарма бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни тузиш ва тақдим этиш юзасидан жавоб берадилар.

22. Жамғармадан маблағ олувчилар маблағлардан қонун ҳужжатларига мувофиқ мақсадли ва тўғри фойдаланилиши юзасидан жавоб берадилар.

23. Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини назорат қилиш белгиланган тартибда Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Жамғармага давлат активларини сотишдан маблағларни жамлаш

Субъектлар Тадбирлар Муддатлар Давлат активларини сотиб олувчилар, савдо ташкилотчилари Давлат активлари олди-сотди шартномалари (битимлари) бўйича сотиб олиш тўловларини, пеня ва жарималар суммасини Жамғармага тўлаш Шартномада белгиланган муддатларда Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари, савдо ташкилотчилари Давлат активлари олди-сотди шартномалари (битимлари) бўйича сотиб олиш тўловлари, пеня ва жарималар суммасини ҳисобини юритиш ва мониторинги Ҳар куни Давлат активлари олди-сотди шартномалари (битимлари) бўйича сотиб олиш тўловлари, пеня ва жарималар суммасининг Жамғармага тушишини назорат қилиш Ҳар куни

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

Жамғарманинг бошқа манбалари бўйича маблағларни жамлаш

Субъектлар Тадбирлар Муддатлар а) тузилган ва бекор қилинган давлат активлари олди-сотди шартномаси (битими) бўйича пеня ва жарималардан тушган маблағлар: Давлат активларини сотиб олувчилар, савдо ташкилотчилари Давлат активлари олди-сотди шартномалари (битимлари) бўйича пеня ва жарималар суммасини Жамғармага тўлаш Шартномада белгиланган муддатларда Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари, савдо ташкилотчилари Давлат активлари олди-сотди шартномалари (битимлари) бўйича пеня ва жарималар суммасини ҳисобини юритиш ва мониторинги Ҳар куни Давлат активлари олди-сотди шартномалари (битимлари) бўйича пеня ва жарималар суммасининг Жамғармага тушишини назорат қилиш Ҳар куни б) илгари берилган қарзлар бўйича қарз олувчилар томонидан қайтарилган асосий сумма, уларга ҳисобланган фоизлар, пеня ва жарималардан тушумлар: Қарз олувчилар Қарз олувчилар томонидан Жамғармага қайтарилган асосий сумма, уларга ҳисобланган фоизлар, пеня ва жарималар Қарз келишувида белгиланган муддатларда Агентлик Қарз олувчилар томонидан қайтарилган асосий сумма, уларга ҳисобланган фоизлар, пеня ва жарималар ҳисобини юритиш ва мониторинги Ҳар куни Қарз олувчилар томонидан Жамғармага тўланган асосий сумма, уларга ҳисобланган фоизлар, пеня ва жарималар тушишини назорат қилиш Ҳар куни в) Низомнинг 3-банди «в» кичик бандида кўрсатилган бошқа манбалар: Тўловчилар Маблағларни Жамғармага тўлаш Белгиланган муддатларда Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари Бошқа манбалар бўйича Жамғармага тушган маблағлар ҳисобини юритиш ва мониторинги Ҳар куни Бошқа манбалар бўйича Жамғармага маблағлар тушишини назорат қилиш Ҳар куни

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 майдаги 404-сон қарорига 3-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган баъзи қарорлари

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармаси маблағларини шакллантириш, тақсимлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 19 июндаги 391-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 6-сон, 106-модда).

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 23 июндаги 419-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 6-сон, 118-модда).

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 2 сентябрдаги ПФ-5177-сон Фармони)» 2017 йил 9 октябрдаги 810-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 10-сон, 229-модда) 1-илованинг 36-банди .

4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2017 йил 29 декабрдаги ПҚ-3454-сон қарори)» 2018 йил 22 майдаги 384-сон қарорига 1-илованинг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 5-сон, 121-модда) 13-банди .

5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Фермер, деҳкон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2018 йил 7 июндаги 433-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 6-сон, 143-модда) 5-банди .

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2019 йил 15 май,

404-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.05.2019 й., 09/19/404/3135-сон; 20.12.2019 й., 09/19/1015/4174-сон; 20.02.2021 й., 09/21/81/0128-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.06.2021 й., 09/21/402/0618-сон, 08.07.2021 й., 06/21/6258/0651-сон, 30.12.2021 й., 07/21/73/1227-сон; 26.02.2022 й., 09/22/88/0165-сон; 18.03.2022 й., 07/22/168/0228-сон; 29.04.2022 й., 09/22/219/0358-сон; 06.08.2022 й., 09/22/431/0716-сон, 27.10.2022 й., 09/22/619/0968-сон; 10.03.2023 й., 09/23/100/0134-сон; 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон; 12.01.2024 й., 09/24/23/0023-сон; 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон; 23.04.2025 й., 09/25/247/0383-сон; 01.07.2025 й., 09/25/400/0556-сон; 15.10.2026 й., 09/26/563/1041-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

nizom

SXEMASI

SXEMASI

ROʻYXATI

Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi faoliyatini tashkil etish boʻyicha chora-tadbirlar toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Davlat aktivlarini boshqarish, monopoliyaga qarshi kurashishni tartibga solish tizimini va kapital bozorini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 14-yanvardagi PF-5630-son Farmoni va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida”gi 2019-yil 14-yanvardagi PQ-4112-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilar:

Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi huzuridagi budjetdan tashqari Davlat aktivlarini boshqarish, transformatsiya va xususiylashtirish jamgʻarmasi mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Davlat aktivlarini boshqarish, monopoliyaga qarshi kurashishni tartibga solish tizimini va kapital bozorini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 14-yanvardagi PF-5630-son Farmoniga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi huzuridagi Davlat aktivlarini boshqarish, transformatsiya va xususiylashtirish jamgʻarmasi mablagʻlari Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi xodimlarini moddiy ragʻbatlantirish va ijtimoiy taʼminlashga ham sarflanishi nazarda tutilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

Belgilansinki, mazkur qarorda nazarda tutilgan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi xodimlarini moddiy ragʻbatlantirish va ijtimoiy taʼminlashga oid normalar mazkur Agentlik tashkil etilgan sanadan boshlab tadbiq etiladi.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 3-ilovaga muvofiq baʼzi qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining investitsiyalar va tashqi iqtisodiy aloqalar masalalari boʻyicha oʻrinbosari E.M. Gʻaniyev, Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri oʻrinbosari — Oʻzbekiston Respublikasi moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov va Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi direktori A.Ya. Xaydarov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 15-maydagi 404-son qaroriga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi huzuridagi budjetdan tashqari Davlat aktivlarini boshqarish, transformatsiya va xususiylashtirish jamgʻarmasi mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi huzuridagi budjetdan tashqari Davlat aktivlarini boshqarish, transformatsiya va xususiylashtirish jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda Jamgʻarma deb ataladi) mablagʻlarining shakllantirish va ulardan foylanish tartibini belgilaydi.

2. Jamgʻarma Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Davlat aktivlarini boshqarish, monopoliyaga qarshi kurashishni tartibga solish tizimini va kapital bozorini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi 2019-yil 14-yanvardagi PF-5630-son Farmoniga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Xususiylashtirilgan korxonalarga koʻmaklashish va raqobatni rivojlantirish davlat qoʻmitasi huzuridagi Xususiylashtirilgan korxonalarga koʻmaklashish jamgʻarmasi negizida yuridik shaxs maqomiga ega boʻlmagan holda tashkil etilgan.

Jamgʻarma Oʻzbekiston Respublikasining konsolidatsiyalashgan budjeti tarkibiga kiradigan davlat maqsadli jamgʻarma hisoblanadi.

2-bob. Jamgʻarma mablagʻlarini shakllantirish

3. Jamgʻarma mablagʻlarini shakllantirish manbai quyidagilar hisoblanadi:

b) mazkur Nizomning 2-ilovasiga muvofiq sxema boʻyicha Jamgʻarmaga yoʻnaltiriladigan korxonalarni, xoʻjalik jamiyatlarining ustav fondidagi aksiyalar (ulushlar)ni, qishloq xoʻjaligiga moʻljallanmagan yer uchastkasiga boʻlgan ijara va mulk huquqi hamda davlat mulki hisoblanadigan boshqa mulklarni (keyingi oʻrinlarda davlat aktivlari deb ataladi) sotishdan, qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan tartibda davlat aktivlari boʻlib-boʻlib toʻlash sharti bilan sotilganda, ularga Markaziy bankning asosiy stavkasi miqdorida hisoblanadigan foizlardan Jamgʻarmaga tushgan mablagʻlar;

v) mazkur Nizomning 3-ilovasiga muvofiq sxema boʻyicha jamlanadigan boshqa manbalar, shu jumladan:

jamgʻarma mablagʻlari hisobidan ilgari berilgan qarzlar boʻyicha qarz oluvchilar tomonidan olingan qarzlarning asosiy summasi va ular boʻyicha hisoblangan foizlar tarzida qaytarilgan tushumlar;

tuzilgan va bekor qilingan davlat aktivlari oldi-sotdi shartnomalari (bitimlari), berilgan qarzlar boʻyicha tushgan penyalar va jarimalar;

xoʻjalik jamiyatlari qonun hujjatlarida belgilangan tartibda tugatilganda davlat ulushi boʻyicha tushumlar;

Oʻzbekiston Respublikasining Davlat aktivlarini boshqarish agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) oldidagi davlat ulushi mavjud boʻlgan xoʻjalik yurituvchi subyektlarning qarzlarini qoplash uchun Jamgʻarmaga tushgan mablagʻlar;

bayonnomani yoki oldi-sotdi shartnomasini imzolashdan bosh tortgan yoki uni rad etgan auksionlar, tanlovlar (tenderlar) yoki ommaviy oferta gʻoliblaridan ushlab qolingan zakalat summalari;

davlat aktivlarini sotishda ixtisoslashtirilgan tashkilotlar tomonidan shartnoma majburiyatlarini buzilganligi uchun neustoyka summalari;

Xususiylashtirilgan korxonalarga koʻmaklashish jamgʻarmasidan ilgari oʻtkazilgan mablagʻlar qaytarilishidan tushumlar;

Jamgʻarmaning vaqtincha boʻsh mablagʻlarini tijorat banklari depozitlariga joylashtirishdan olinadigan daromadlar;

Xalqaro institutlar va tashkilotlarning, yuridik va jismoniy shaxslarning grant mablagʻlari hamda homiylik xayriyalari;

sud aktlari boʻyicha tushumlar;

qonun hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar.

4. Mazkur Nizomning 3-bandida koʻrsatilgan mablagʻlar Jamgʻarmaning Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasi va uning hududiy boʻlinmalarida ochiladigan shaxsiy hisobvaraqlarida jamlanadi.

Xorijiy valyutadagi mablagʻlar Jamgʻarmaning maxsus valyuta hisobraqamiga tushadi. Jamgʻarmaning maxsus valyuta hisobraqamiga tushgan xorijiy valyutadagi barcha summa oʻrnatilan tartibda sotiladi (mazkur Nizomda koʻzda tutilgan holatlar va alohida xarajatlardan tashqari). Xorijiy valyutani sotishdan olingan milliy valyutadagi mablagʻlar Jamgʻarmaning hisobvaragʻiga oʻtkaziladi va ushbu Nizomga muvofiq taqsimlanadi.

5. Jamgʻarmaga barcha turdagi manbalar boʻyicha tushgan mablagʻlar soliqqa tortilmaydi.

3-bob. Jamgʻarmaga kelib tushgan mablagʻlarni taqsimlash va ulardan foydalanish

6. Jamgʻarmaga mazkur Nizom 3-bandining “b” kichik bandiga muvofiq kelib tushgan mablagʻlarni taqsimlash quyidagi nisbatlarda amalga oshiriladi:

a) mablagʻlarning (ushbu bandning “b” — “d” kichik bandlari bundan mustasno):

92 foizi — Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjetiga;

5 foizi — Jamgʻarmaga;

3 foizi — Sport vazirligi huzuridagi Sportni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasiga;

b) hududi 10 000 kvadrat metrgacha boʻlgan davlat koʻchmas mulk obyektlari (bundan ushbu bandning “v” kichik bandi hamda xususiylashtirish uchun Davlat aktivlarini boshqarish agentligiga oʻtkazilgan davlat ishtirokidagi korxonalarning koʻchmas mulk obyektlari mustasno), shuningdek, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari qarorlari asosida sotiladigan davlat koʻchmas mulk obyektlarini hamda mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlariga tegishli boʻlgan aksiyalar (ulushlar)ni sotishdan tushadigan mablagʻlar:

90 foizi — tegishli ravishda Qoraqalpogʻiston Respublikasi budjetiga, viloyatlar va Toshkent shahrining mahalliy budjetlariga hamda obyekt joylashgan tuman (shahar) mahalliy budjetiga teng ulushlarda;

10 foizi — Jamgʻarmaga;

v) hokim yordamchilarining onlayn-buyurtmanomasiga asosan:

mahalladagi maydoni 5 000 metr kvadratgacha boʻlgan davlat koʻchmas mulk obyektlarini sotishdan tushadigan mablagʻlar baholash va sotish xarajatlari chegirilgan holda, tegishli mahallalarning Mahallaning ijtimoiy-iqtisodiy muammolarini hal etish jamgʻarmalariga;

mahalladagi maydoni 5 000 metr kvadrat va undan katta boʻlgan davlat koʻchmas mulk obyektlarini sotishdan tushgan mablagʻlarning boshlangʻich narxidan oshgan qismining 10 foizi hokim yordamchilari faoliyatini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasiga hamda obyekt joylashgan mahallaning Mahallaning ijtimoiy-iqtisodiy muammolarini hal etish jamgʻarmasiga teng ulushlarda;

v 1 ) Savdo-sanoat palatasining hududiy boʻlinmalari arizasi asosida sotilgan boʻsh turgan davlat koʻchmas mulk obyektlarini sotishdan tushgan mablagʻlarning boshlangʻich narxidan oshgan qismining 10 foizi Savdo-sanoat palatasiga;

g) xususiylashtirish dasturlariga muvofiq, Qoraqalpogʻiston Respublikasida joylashgan davlat aktivlarini (bundan ushbu bandning “b” kichik bandi mustasno) sotishdan tushgan mablagʻlar Qoraqalpogʻiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Suv taʼminoti va kanalizatsiya tizimlarini rivojlantirish hududiy jamgʻarmasiga;

d) qishloq xoʻjaligiga moʻljallanmagan yer uchastkasiga boʻlgan ijara yoki mulk huquqini sotishdan tushgan mablagʻlarni taqsimlash Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Vazirlar Mahkamasi qarorlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.

7. Davlat aktivlarini sotishdan tushgan mablagʻlardan davlat aktivlarini sotish bilan bogʻliq xarajatlar (baholovchi tashkilotlar, savdolar tashkilotchilari, vositachilar va depozitariylar xizmatlarini toʻlash xarajatlari) chegiriladi.

Davlat aktivlari oldi-sotdi shartnomalari (bitimlari) bekor qilingan taqdirda avval taqsimlab, yoʻnaltirilgan mablagʻlar qaytarilmaydi.

Xaridor oldida qoplanmagan qarzdorlik qismi boshqa davlat aktivlarini sotishdan tushgan mablagʻlar hisobidan qaytariladi, bunda savdo tashkilotchilari yoki vositachilarining xarajatlari qaytarilmaydi.

Davlat aktivlarini sotishdan tushgan mablagʻlar har oyda hisobot oyidan keyingi oyning 15-sanasidan kechiktirmasdan tegishli mablagʻ oluvchilarning hisobvaraqlariga yoʻnaltiriladi.

8. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti yoki Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining tegishli hujjatlarida aniq davlat aktivini sotishdan tushgan mablagʻlar boshqa maqsadlarga toʻliq yoki qisman yoʻnaltirish koʻzda tutilgan taqdirda, mazkur Nizomning 6-bandi mablagʻlarning qolgan qismiga tatbiq etiladi.

Bunda tushgan mablagʻlar nazarda tutilgan maqsadlarga:

sotib olish toʻlovlari (shu jumladan, hisoblangan taqdirda - penyalar) toʻliq toʻlangandan keyin yoʻnaltiriladi, Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetiga, davlat maqsadli jamgʻarmalari va davlat boshqaruv organlari va/yoki budjet tashkilotlari hisobraqamlariga yoʻnaltiriladigan mablagʻlar bundan mustasno;

davlat aktivlarining tuzilgan va bekor qilingan oldi-sotdi shartnomalari (bitimlari) boʻyicha penya va jarimalar summasi, shuningdek ushbu davlat aktivini sotish bilan bogʻliq xarajatlar (baholovchi tashkilotlar, savdolar tashkilotchilari, vositachilar va depozitariylar xizmatlarini toʻlash xarajatlari) chegirilgan holda yoʻnaltiriladi.

9. Mazkur Nizomning 3-bandining “v” kichik bandida koʻrsatilgan mablagʻlar Jamgʻarmaning shaxsiy hisobvaraqlarida jamlanib, taqsimlanmaydi va belgilangan tartibda foydalaniladi.

10. Davlat aktivlari oldi-sotdi shartnomasi (bitimi) bekor qilinganda:

mablagʻlarni sotib oluvchiga qaytarish, agar sudning qarorida yoki shartnoma tomonlarining alohida kelishuvi bilan boshqacha hol nazarda tutilmagan boʻlsa, toʻlangan mablagʻlardan penyalar yoki jarimalar summasini ushlab qolgan holda davlat aktivlari oldi-sotdi shartnomasi (bitimi) shartlariga muvofiq amalga oshiriladi;

davlat aktivlari oldi-sotdi shartnomasi (bitimi) boʻyicha xorijiy valyutada toʻlangan toʻlovlar xaridor roziligi bilan mablagʻlar qaytarilgan kundagi Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankining kursi boʻyicha belgilangan tartibda milliy valyutada qaytarilishi mumkin;

xorijiy valyutada tuzilgan va toʻlov milliy valyutada amalga oshirilgan davlat aktivlari oldi-sotdi shartnomasi (bitimi) boʻyicha penya yoki jarima, shartnomani (bitimni) bekor qilish toʻgʻrisidagi sudning qarori kuchga kirgan kundagi, boshqa hollarda esa shartnoma (bitim) belgilangan tartibda bekor qilingan kundagi Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankining kursi boʻyicha xorijiy valyutada hisoblanadi;

11. Mablagʻlarni mazkur Nizomning 6-bandiga muvofiq taqsimlash quyidagilarni chegirgan holda amalga oshiriladi:

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining yoki Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining qarorlariga asosan Jamgʻarmaning umumiy mablagʻlari hisobidan bir yoʻla toʻlovlar;

belgilangan tartibda bekor qilingan davlat aktivlari oldi-sotdi shartnomalari (bitimlari) boʻyicha Agentlik va uning hududiy boshqarmalari tomonidan xaridorlarga qaytarilgan mablagʻlar;

talabgorlar tomonidan davlat aktivlari oldi-sotdi shartnomalari (bitimlari) tuzish uchun deponentlangan, lekin ular boʻyicha shartnomalar (bitimlar) tuzilmagan va ularning egalariga qaytarilishi kerak boʻlgan mablagʻlar;

Jamgʻarmaga notoʻgʻri tushgan va ortiqcha oʻtkazilgan, shuningdek aniqlashtirilgungacha summalar;

davlat aktivlarini sotish, shu jumladan aksiyalarni ikkilamchi ommaviy taklif qilish, Agentlik boshqaruvidagi davlatga tegishli aksiyalarga boʻlgan huquq hisobini yuritish boʻyicha depozitariy xizmatlarini toʻlash bilan bogʻliq xarajatlar;

Agentlik yoki uning hududiy boshqarmalari buyurtmalariga asosan davlat aktivlarini xususiylashtirish, davlat korxonalarini qayta tashkil etish, davlat aktivlarini xoʻjalik jamiyatlariga operativ boshqarish huquqi bilan va ustav fondiga berish maqsadida hamda davlat manfaatlarini koʻzlab boshqa hollarda baholashda baholovchi tashkilotlar xizmatlarini toʻlash bilan bogʻliq xarajatlar;

xoʻjalik jamiyatlari ustav kapitalidagi aksiyalarni (ulushlarni, paylarni), shuningdek, boshqa aktivlarni davlat manfaatlarini koʻzlab sotib olish hamda xoʻjalik jamiyati tomonidan aloqa mavjud boʻlmagan aksiyadorlar (ishtirokchilar)ning ulushi qiymatini notarial idoraning depozitiga qoʻyish natijasida ularga oʻtgan aksiyalar (ulushlar)ni sotib olish bilan bogʻliq xarajatlar;

davlat ulushi mavjud boʻlgan xoʻjalik jamiyatlarining boshqaruv organlari manfaatlarini ifodalovchi davlat vakillari – jismoniy shaxslarga xizmat koʻrsatish uchun haq toʻlash bilan bogʻliq xarajatlar;

sud qarorlari asosida amalga oshirilgan xarajatlar.

12. Jamgʻarmaning tasarrufida qolgan mablagʻlar quyidagilarga sarflanadi:

davlat aktivlarini boshqarish, transformatsiya va xususiylashtirish jarayonlarini tashkil etish bilan bogʻliq tadbirlarni oʻtkazishga;

xoʻjalik jamiyatlarini xususiylashtirishdan oldin tayyorlashga;

ilmiy-tadqiqot, auditorlik, moliyaviy, konsalting xizmatlari, boshqa mahalliy va xorijiy tashkilotlar, amaliy tadqiqotlarni amalga oshirish boʻyicha mustaqil ekspertlar, normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini ishlab chiqish, uslubiy hujjatlar, davlat aktivlarini xususiylashtirish jarayonlariga mutaxassislarni, shu jumladan xorijiy va konsalting tashkilotlarini jalb qilishga;

xususiylashtirishdan oldin chora-tadbirlarni amalga oshirish uchun Agentlik tomonidan aksiyalari (ulushlari) boshqariladigan xoʻjalik jamiyatlariga foizsiz qarz (zayom) mablagʻlarini ajratishga;

Agentlikning maʼmuriy va boshqaruv funksiyalarini amalga oshirish bilan bogʻliq xarajatlarni, shu jumladan, davlat aktivlari elektron maʼlumotlar bazasini shakllantirish va yuritish xarajatlariga;

Agentlik va uning idoraviy mansub tuzilmalari xodimlarini moddiy ragʻbatlantirish va ijtimoiy taʼminlashga, shu jumladan, ular tomonidan uy-joy sotib olishlari uchun imtiyozli moliyalashtirishga, shuningdek, Agentlik rahbarlari va mutaxassislarini oʻqitish, tayyorlash, qayta tayyorlash va malakasini oshirishga, shuningdek Agentlik faoliyatini takomillashtirishga qaratilgan tadbirlarga.

Bunda, ushbu bandning ikkinchi , toʻrtinchi , oltinchi va yettinchi xatboshilarida koʻzda tutilgan xarajatlarga mablagʻ, Agentlikning budjetdan tashqari jamgʻarmasiga oʻtkazish yoʻli bilan ajratiladi hamda ushbu xarajatlar Agentlik direktori tomonidan tasdiqlanadigan Nizomga asosan amalga oshiriladi.

13. Jamgʻarmaning joriy moliya yili yakuni boʻyicha qoldiq mablagʻlari olib qoʻyilmaydi va keyingi yilga oʻtadi.

4-bob. Jamgʻarma mablagʻlarini boshqarish

14. Jamgʻarma mablagʻlarini boshqarish Agentlik direktori tomonidan amalga oshiriladi.

15. Jamgʻarma ishchi organi Agentlikning Jamgʻarmani yuritish vazifasi yuklatilgan tarkibiy boʻlinmasi hisoblanadi.

16. Ishchi organ:

Jamgʻarmaning daromadlari va xarajatlari prognozini manbalar, hududlar va choraklar boʻyicha tayyorlaydi, uning bajarilishini tahlil qiladi va monitoringini yuritadi;

Jamgʻarma mablagʻlarining tushishi va taqsimlanishi hisobini yuritadi, mazkur Nizom va qonun hujjatlarida koʻzda tutilgan xarajatlarni amalga oshiradi, Jamgʻarma budjetining ijrosi toʻgʻrisidagi hisobotni tuzadi.

5-bob. Jamgʻarma mablagʻlarining tushishi va ulardan foydalanilishi boʻyicha hisob, hisobot va nazorat

17. Jamgʻarma mablagʻlarining tushishi va taqsimlanishi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar hududiy boshqarmalar tomonidan har oyda hisobot oyidan keyingi oyning birinchi sanasidagi holatiga koʻra, hisobot oyining 5-sanasidan kechikmay Agentlikka taqdim etiladi

18. Jamgʻarma hisobotining daromad va xarajat qismidan quyidagilar chegirib qolinadi:

xato va ortiqcha kirim qilingan summalar, shuningdek talabgorlar tomonidan shartnomalar (bitimlar) tuzish uchun deponentlangan, lekin ular boʻyicha shartnomalar (bitimlar) tuzilmagan mablagʻlar - ular qaytarilgan davrda;

Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan xato va ortiqcha oʻtkazilgan summalar — ular oʻtkazilgan davrda.

Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan xato va ortiqcha oʻtkazilgan summalar Jamgʻarmaga qaytarilishi va mazkur Nizomga muvofiq taqsimlanishi lozim.

19. Agentlik har oyda hisobot oyidan keyingi oyning 15-sanasidan kechikmay Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligiga Jamgʻarma budjetining ijrosi toʻgʻrisida hisobot taqdim etadi.

20. Jamgʻarmaga tushadigan mablagʻlar hisob-kitobining oʻz vaqtida olib borilishini quyidagilar taʼminlaydi:

savdo tashkilotchilari — hisob-kliring xizmatlari koʻrsatish toʻgʻrisida tuzilgan shartnomalarga muvofiq birja savdolarida sotilgan davlat aktivlari boʻyicha;

Agentlik va uning hududiy bosharmalari — qonun hujjatlariga muvofiq birjadan tashqari savdolarda sotilgan davlat aktivlari boʻyicha;

mablagʻlar oʻtkazishga javobgar tashkilotlar — boshqa manbalar boʻyicha.

6-bob. Yakuniy qoidalar

21. Agentlik va uning hududiy boshqarmalari Jamgʻarma mablagʻlarini toʻgʻri taqsimlash, shuningdek qonun hujjatlariga muvofiq Jamgʻarma budjetining ijrosi toʻgʻrisidagi hisobotni tuzish va taqdim etish yuzasidan javob beradilar.

22. Jamgʻarmadan mablagʻ oluvchilar mablagʻlardan qonun hujjatlariga muvofiq maqsadli va toʻgʻri foydalanilishi yuzasidan javob beradilar.

23. Jamgʻarma mablagʻlaridan maqsadli va samarali foydalanilishini nazorat qilish belgilangan tartibda Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasi tomonidan amalga oshiriladi.

Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi huzuridagi budjetdan tashqari Davlat aktivlarini boshqarish, transformatsiya va xususiylashtirish jamgʻarmasi mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Jamgʻarmaga davlat aktivlarini sotishdan mablagʻlarni jamlash

Subyektlar Tadbirlar Muddatlar Davlat aktivlarini sotib oluvchilar, savdo tashkilotchilari Davlat aktivlari oldi-sotdi shartnomalari (bitimlari) boʻyicha sotib olish toʻlovlarini, penya va jarimalar summasini Jamgʻarmaga toʻlash Shartnomada belgilangan muddatlarda Agentlik va uning hududiy boshqarmalari, savdo tashkilotchilari Davlat aktivlari oldi-sotdi shartnomalari (bitimlari) boʻyicha sotib olish toʻlovlari, penya va jarimalar summasini hisobini yuritish va monitoringi Har kuni Davlat aktivlari oldi-sotdi shartnomalari (bitimlari) boʻyicha sotib olish toʻlovlari, penya va jarimalar summasining Jamgʻarmaga tushishini nazorat qilish Har kuni

Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi huzuridagi budjetdan tashqari Davlat aktivlarini boshqarish, transformatsiya va xususiylashtirish jamgʻarmasi mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

Jamgʻarmaning boshqa manbalari boʻyicha mablagʻlarni jamlash

Subyektlar Tadbirlar Muddatlar a) tuzilgan va bekor qilingan davlat aktivlari oldi-sotdi shartnomasi (bitimi) boʻyicha penya va jarimalardan tushgan mablagʻlar: Davlat aktivlarini sotib oluvchilar, savdo tashkilotchilari Davlat aktivlari oldi-sotdi shartnomalari (bitimlari) boʻyicha penya va jarimalar summasini Jamgʻarmaga toʻlash Shartnomada belgilangan muddatlarda Agentlik va uning hududiy boshqarmalari, savdo tashkilotchilari Davlat aktivlari oldi-sotdi shartnomalari (bitimlari) boʻyicha penya va jarimalar summasini hisobini yuritish va monitoringi Har kuni Davlat aktivlari oldi-sotdi shartnomalari (bitimlari) boʻyicha penya va jarimalar summasining Jamgʻarmaga tushishini nazorat qilish Har kuni b) ilgari berilgan qarzlar boʻyicha qarz oluvchilar tomonidan qaytarilgan asosiy summa, ularga hisoblangan foizlar, penya va jarimalardan tushumlar: Qarz oluvchilar Qarz oluvchilar tomonidan Jamgʻarmaga qaytarilgan asosiy summa, ularga hisoblangan foizlar, penya va jarimalar Qarz kelishuvida belgilangan muddatlarda Agentlik Qarz oluvchilar tomonidan qaytarilgan asosiy summa, ularga hisoblangan foizlar, penya va jarimalar hisobini yuritish va monitoringi Har kuni Qarz oluvchilar tomonidan Jamgʻarmaga toʻlangan asosiy summa, ularga hisoblangan foizlar, penya va jarimalar tushishini nazorat qilish Har kuni v) Nizomning 3-bandi “v” kichik bandida koʻrsatilgan boshqa manbalar: Toʻlovchilar Mablagʻlarni Jamgʻarmaga toʻlash Belgilangan muddatlarda Agentlik va uning hududiy boshqarmalari Boshqa manbalar boʻyicha Jamgʻarmaga tushgan mablagʻlar hisobini yuritish va monitoringi Har kuni Boshqa manbalar boʻyicha Jamgʻarmaga mablagʻlar tushishini nazorat qilish Har kuni

Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 15-maydagi 404-son qaroriga 3-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb eʼtirof etilayotgan baʼzi qarorlari

1. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Xususiylashtirilgan korxonalarga koʻmaklashish va raqobatni rivojlantirish davlat qoʻmitasi huzuridagi Xususiylashtirilgan korxonalarga koʻmaklashish jamgʻarmasi mablagʻlarini shakllantirish, taqsimlash va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2017-yil 19-iyundagi 391-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2017-y., 6-son, 106-modda).

2. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Xususiylashtirilgan korxonalarga koʻmaklashish va raqobatni rivojlantirish davlat qoʻmitasi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2017-yil 23-iyundagi 419-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2017-y., 6-son, 118-modda).

3. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Valyuta siyosatini liberallashtirish boʻyicha birinchi navbatdagi chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2017-yil 2-sentabrdagi PF-5177-son Farmoni)” 2017-yil 9-oktabrdagi 810-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2017-y., 10-son, 229-modda) 1-ilovaning 36-bandi .

4. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasining 2018-yilgi asosiy makroiqtisodiy koʻrsatkichlari prognozi va davlat budjeti parametrlari toʻgʻrisida” 2017-yil 29-dekabrdagi PQ-3454-son qarori)” 2018-yil 22-maydagi 384-son qaroriga 1-ilovaning (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2018-y., 5-son, 121-modda) 13-bandi .

5. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Fermer, dehkon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashi huzuridagi fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalarini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida” 2018-yil 7-iyundagi 433-son qarorining (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2018-y., 6-son, 143-modda) 5-bandi .

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2019-yil 15-may,

404-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 15.05.2019-y., 09/19/404/3135-son; 20.12.2019-y., 09/19/1015/4174-son; 20.02.2021-y., 09/21/81/0128-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 30.06.2021-y., 09/21/402/0618-son, 08.07.2021-y., 06/21/6258/0651-son, 30.12.2021-y., 07/21/73/1227-son; 26.02.2022-y., 09/22/88/0165-son; 18.03.2022-y., 07/22/168/0228-son; 29.04.2022-y., 09/22/219/0358-son; 06.08.2022-y., 09/22/431/0716-son, 27.10.2022-y., 09/22/619/0968-son; 10.03.2023-y., 09/23/100/0134-son; 22.07.2023-y., 09/23/304/0510-son; 12.01.2024-y., 09/24/23/0023-son; 10.05.2024-y., 09/24/272/0337-son, 15.05.2024-y., 09/24/282/0347-son; 23.04.2025-y., 09/25/247/0383-son; 01.07.2025-y., 09/25/400/0556-son; 15.10.2026-y., 09/26/563/1041-son)

lex.uz