UzbekAI

← Qonunlar

📅 2019-yil 15-may · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2019 йил 15 май · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 15 мая 2019 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 15 May 2019 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ТАРКИБИ

НИЗОМ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Халқ саломатлиги миллий кенгаши фаолиятини ташкил этиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 июндаги ПҚ-3031-сон қарорида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш, шунингдек, мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни аҳоли ўртасида янада оммалаштириш ишларининг самарадорлигини оширишга кўмаклашиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгашининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Халқ саломатлиги миллий кенгашини (кейинги ўринларда Кенгаш деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Халқ саломатлиги миллий кенгашининг таркиби 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Халқ саломатлиги миллий кенгаши тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Қуйидагилар Кенгашнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

аҳоли саломатлигини жисмоний тарбия ва спорт орқали муҳофаза қилиш соҳасида барча даражалардаги ҳокимликлар ва идоралараро, айниқса, жамоат ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлигини йўлга қўйиш;

вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқаруви органлари ва барча даражалардаги ҳокимликларнинг аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш борасидаги вазифалар ижроси ҳақидаги ҳисоботларини мунтазам эшитиш;

жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги давлат сиёсати амалга оширилиши ҳолати таҳлил қилинишини ташкил этиш;

жисмоний тарбия ва спорт, шунингдек, жисмоний тарбия-соғломлаштириш билан шуғулланувчилар ўртасида тадбирлар (мусобақалар, машғулотлар, фестиваль ва шу кабилар) ўтказилишининг тизимли мониторингини олиб бориш;

республикада жисмоний тарбия ва спорт соҳасида қабул қилинган қонунчилик ҳужжатлари тўлиқ ва сифатли бажарилиши чораларини кўриш.

4. Белгилансинки, Кенгаш жамоатчилик асосида фаолият юритади.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири Д.Х. Набиев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 майдаги 409-сон қарорига 1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Халқ саломатлиги миллий кенгаши

А.Н. Арипов — Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, миллий кенгаш раиси А.А. Абдухакимов — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, миллий кенгаш раисининг ўринбосари Лавозимига кўра — Бош вазир ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси, миллий кенгаш раисининг ўринбосари Кенгаш аъзолари: Д.Х. Набиев — Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири А.Қ. Шадманов — Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири И.У. Мажидов — Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири Р.М.Шаабдурахманов — Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси Ш.Х. Шерматов — Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири А.В. Шин — Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири Б.С. Сайфуллаев — Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Қ.Қ. Қуранбаев — Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Қ.М. Рафиков — Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Ш.И. Жалилов — Ўзбекистон «Нуроний» жамғармаси раиси Р.Т. Маматов — Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Р.С.Ирматов — футбол бўйича халқаро тоифадаги ҳакам Х.М.Дусматов — бокс бўйича Олимпия ўйинлари ғолиби Р.Р. Собиров — дзюдо бўйича 3-карра Олимпия ўйинлари совриндори лавозими бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 майдаги 409-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Халқ саломатлиги миллий кенгаши тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Халқ саломатлиги миллий кенгашининг (кейинги ўринларда Кенгаш деб аталади) фаолияти тартибини белгилайди.

2. Кенгаш жисмоний тарбия ва спортга оид давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этувчи давлат органлари ва муассасаларга кўмаклашиш мақсадида ташкил қилинган, жамоатчилик асосида фаолият юритувчи идоралараро мувофиқлаштириш ва маслаҳат органи ҳисобланади.

3. Кенгаш ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади.

4. Кенгаш ўз фаолиятини давлат органлари ва муассасалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.

2-боб. Кенгашнинг асосий вазифалари ва функциялари

5. Қуйидагилар Кенгашнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

аҳоли саломатлигини жисмоний тарбия ва спорт орқали муҳофаза қилиш соҳасида барча даражалардаги ҳокимликлар ва идоралараро, айниқса, жамоат ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлигини йўлга қўйиш;

вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқаруви органлари ва барча даражалардаги ҳокимликларнинг аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш борасидаги вазифалар ижроси ҳақидаги ҳисоботларини мунтазам эшитиш;

жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги давлат сиёсати амалга оширилиши ҳолати таҳлил қилинишини ташкил этиш;

жисмоний тарбия ва спорт, шунингдек, жисмоний тарбия-соғломлаштириш билан шуғулланувчилар ўртасида тадбирлар (мусобақалар, машғулотлар, фестивал ва шу кабилар) ўтказилишининг тизимли мониторингини олиб бориш;

республикада жисмоний тарбия ва спорт соҳасида қабул қилинган қонунчилик ҳужжатлари тўлиқ ва сифатли бажарилиши чораларини кўриш;

аҳоли ўртасида тўғри овқатланишни ташкил этиш ишларини мувофиқлаштириш.

6. Кенгаш ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

а) аҳоли саломатлигини жисмоний тарбия ва спорт орқали муҳофаза қилиш соҳасида барча даражалардаги ҳокимликлар ва идоралараро, айниқса, жамоат ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлигини йўлга қўйиш соҳасида:

аҳоли саломатлигини жисмоний тарбия ва спорт орқали муҳофаза қилишда ҳудудий ҳокимликлар ва идоралараро, айниқса, жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини ташкил этиш;

аҳолининг ёши, жисмоний қобилияти ва ҳаракатланиши фаоллигини такомиллаштириш, меҳнатга бўлган лаёқатини ошириш, зарарли одатлар ҳамда турли касалликларнинг олдини олиш ва соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантириш мақсадида уларнинг умумий жисмоний тайёргарлигини белгиловчи спорт меъёрларини ўз ичига олган «Алпомиш» ва «Барчиной» махсус тестларини республиканинг барча ҳудудларида самарали жорий этиш ишларига кўмаклашиш ва кенг қамровли тарғибот ишларини олиб бориш;

жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишни оммалаштириш ишларини ташкил этишга кўмаклашиш;

барча туман (шаҳар)ларда оммавий спорт, жисмоний тарбия ва соғломлаштириш тадбирлари, шу жумладан, спортнинг миллий турлари бўйича халқ ўйинлари ва мусобақаларнинг, аҳоли, айниқса, ёшлар, хотин-қизлар, кексалар ва қишлоқ аҳолиси ўртасида мунтазам равишда ташкил этилишига кўмаклашиш;

жисмоний ва маънавий соғлом ўсиб келаётган авлодни камол топтиришнинг муҳим шарти сифатида оммавий болалар спортини ривожлантиришга, болаларда соғлом турмуш тарзига интилишни ва спортга муҳаббатни сингдиришни таъминлашда кўмаклашиш;

вазирликлар, идоралар, ташкилотлар ҳамда мулкчилик шаклларидан қатъий назар, барча юридик шахсларнинг иш вақти давомида 3 — 5 дақиқали ишлаб чиқариш гимнастикаси билан мунтазам шуғулланишларини ҳамда барча оммавий ахборот воситаларида ҳар куни уч марта (тонгги, кундузги ва кечки) 3 — 5 дақиқадан иборат оммавий бадантарбия машғулотлари намойиши ва ёритилишини таҳлил қилиш;

б) вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқаруви органлари ва барча даражалардаги ҳокимликларнинг аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш борасидаги вазифалар ижроси ҳақидаги ҳисоботларини мунтазам эшитиш соҳасида:

давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари жамоасининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш, уларнинг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш мақсадида барча зарур шароитларни яратиш, ушбу вазифаларга эришишга қаратилган чора-тадбирларни мунтазам ташкил қилиб боришда раҳбарларнинг фаолияти юзасидан ҳисоботларини мунтазам эшитиш самарадорлигини баҳолаш;

аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш соҳасида давлат дастурлари ишлаб чиқилишида иштирок этиш;

давлат органлари ва муассасалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан Ўзбекистон Республикасида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш борасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш дастурида белгиланган талабларни амалга оширишда ўзаро ҳамкорликни таъминлаш;

в) жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги давлат сиёсати амалга оширилиши ҳолати таҳлил қилинишини ташкил этиш соҳасида:

жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш борасида кенг жамоатчилик фикрини ўрганиш, таҳлил қилиш, ушбу соҳадаги ишларни янада такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш;

жисмоний тарбия ва спортга оид давлат сиёсатини амалга оширишда юзага келаётган муаммо ва йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф этишга кўмаклашиш;

мамлакатда спорт турларини, спорт индустрияси ва инфратузилмасини ривожлантиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш;

жисмоний тарбия-соғломлаштириш иншоотларидан самарали фойдаланиш, спорт секциялари ташкил этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

жисмоний тарбия ва спорт соҳасида халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашда қатнашиш;

жисмоний тарбия ва спорт билан боғлиқ ишларнинг ҳолатини ўрганиш учун ишчи комиссиялар ва (ёки) эксперт гуруҳлар ташкил этиш, шунингдек, ушбу комиссия ва гуруҳлар фаолиятига тегишли мутахассисларни жалб қилиш;

г) жисмоний тарбия ва спорт, шунингдек, жисмоний тарбия-соғломлаштириш билан шуғулланувчилар ўртасида тадбирлар (мусобақалар, машғулотлар, фестивал ва шу кабилар) ўтказилишининг тизимли мониторингини олиб бориш соҳасида:

махсус тестлар асосида умумий ўрта таълим мактабларининг барча синфлари, коллеж, лицей ва олий таълим муассасаларининг барча курслари талабалари ўртасида (тиббий гуруҳга кирувчилардан ташқари) ҳамда ушбу муассасаларда фаолият юритаётган ўқитувчилар, профессорлар ва бошқа ходимлар ўртасида мусобақалар ўтказиш ҳамда бошқа соҳаларда меҳнат қилаётганлар учун соғломлаштириш йўналишидаги мусобақаларни ташкил этиш, шунингдек, ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари учун махсус ўтказиладиган машғулотлар уюштирилиши мониторингини олиб бориш;

давлат органлари ва муассасалари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан биргаликда жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишни оммалаштириш ишларини ташкил этиш;

д) республикада жисмоний тарбия ва спорт соҳасида қабул қилинган қонунчилик ҳужжатлари тўлиқ ва сифатли бажарилиши чораларини кўриш соҳасида:

Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Қонуни талабларининг ҳаётга тўлақонли жорий этилишини:

Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш дастурида назарда тутилган чора-тадбирлар ва жамоатчилик назорати ўрнатилганлигини;

2019 — 2023 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлари дастури бажарилиши мониторингини олиб бориш ва муҳокама қилиш;

е) аҳоли ўртасида тўғри овқатланишни ташкил этиш ишларини мувофиқлаштириш соҳасида:

аҳолини хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ва аҳоли ўртасида микронутриент етишмаслиги профилактикаси соҳасида давлат сиёсатини амалга оширишда давлат ва хўжалик бошқаруви органларига кўмаклашиш;

фуқароларни витамин ва микронутриент препаратлари билан таъминлаш бўйича давлат дастурларининг ижро этилишини ўрганиб бориш;

аҳоли ўртасида зарарли, хусусан таркибида туз, қанд, ёғ миқдори меъёридан ортиқ бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари тарғиботини чеклаш бўйича қўшимча чора-тадбирларни амалга ошириш.

3-боб. Кенгашнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари

7. Кенгаш қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ўз ваколатига кирадиган масалалар бўйича давлат органлари ва муассасалари, нодавлат нотижорат ташкилотларидан ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларидан белгиланган тартибда маълумотларни сўраш ва олиш;

жисмоний тарбия ва спортга оид давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этувчи давлат органлари ва муассасалари вакилларининг ахборотларини мунтазам эшитиш;

давлат органлари ва муассасаларининг жисмоний тарбия ва спорт масалалари билан боғлиқ фаолияти самарадорлигини оширишга доир тавсиялар ишлаб чиқиш;

жисмоний тарбия ва спортга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш юзасидан таклифлар бериш.

Кенгаш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

8. Кенгаш ўзига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши учун масъулдир.

4-боб. Кенгаш фаолиятини ташкил этиш

9. Кенгашнинг раис, раис ўринбосарлари ва аъзоларидан иборат таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

10. Кенгаш ўз фаолиятини доимий асосда амалга оширади ва ўз йиғилишларини заруратга кўра ўтказади.

11. Кенгаш раиси:

Кенгаш фаолиятига умумий раҳбарлик қилади;

раис ўринбосарлари ва аъзолари ўртасида вазифаларни тақсимлайди;

Кенгаш йиғилишларини ташкил этади ва уларга раислик қилади;

Кенгаш йиғилишларининг кун тартибини тасдиқлайди;

Кенгашнинг иш режаларини тасдиқлайди.

Кенгашнинг самарали фаолиятини таъминлаш бўйича бошқа вазифаларни амалга оширади.

12. Кенгаш раиси ўринбосарлари раис томонидан ўзларига юкланган вазифаларни амалга оширади ҳамда ушбу вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.

13. Кенгашнинг ишчи органи функциясини Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (кейинги ўринларда Ишчи орган деб аталади) амалга оширади.

14. Ишчи орган:

Кенгашнинг йиллик иш режаларини унинг аъзолари таклифлари асосида ишлаб чиқади ва ижроси юзасидан назоратни амалга оширади;

тасдиқланган йиллик иш режасига мувофиқ Кенгашнинг жорий фаолиятини ташкил этади;

Кенгаш йиғилишлари кун тартибига киритиладиган масалалар бўйича материалларнинг тайёрланишини ташкил қилади;

Кенгашнинг ваколати доирасига кирувчи масалалар юзасидан қарорлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлайди;

Кенгаш қарорларининг ижроси юзасидан назорат ва мониторингни ташкил қилади;

оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлик қилади;

Кенгаш фаолиятини ташкилий-техник таъминлашни амалга оширади.

Ишчи орган қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.

15. Кенгаш мажлисини унинг раиси бошқаради. Кенгаш раиси бўлмаган тақдирда, мажлисни унинг ўринбосарларидан бири бошқаради.

Кенгаш мажлиси аъзоларининг камида учдан икки қисми ҳозир бўлганда ваколатли ҳисобланади.

16. Кенгаш қарорлари Кенгаш аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда, Кенгаш раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.

Кенгаш қарорлари йиғилишда иштирок этган Кенгаш аъзолари томонидан имзоланадиган ва Кенгаш раиси томонидан тасдиқланадиган баённома билан расмийлаштирилади. Баённомани имзолашда Кенгаш аъзолари ўзларининг алоҳида фикрларини ёзма равишда билдириш ҳуқуқига эгадирлар.

5-боб. Якунловчи қоида

17. Кенгашни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2019 йил 15 май,

409-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.05.2019 й., 09/19/409/3039-сон; 19.06.2020 й., 09/20/391/0777-сон; 20.11.2020 й., 09/20/735/1580-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон; 11.12.2024 й., 09/24/833/1016-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

TARKIBI

NIZOM

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Xalq salomatligi milliy kengashi faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Jismoniy tarbiya va ommaviy sportni yanada rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 3-iyundagi PQ-3031-son qarorida belgilangan vazifalarning ijrosini taʼminlash, shuningdek, mamlakatimizda jismoniy tarbiya va sportni aholi oʻrtasida yanada ommalashtirish ishlarining samaradorligini oshirishga koʻmaklashish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Jismoniy tarbiya va sport vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Maktabgacha taʼlim vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Madaniyat vazirligi, Oʻzbekiston Xotin-qizlar qoʻmitasi, Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi, Oʻzbekiston Kasaba uyushmalari Federatsiyasi Kengashi, Oʻzbekiston faxriylarining ijtimoiy faoliyatini qoʻllab-quvvatlash “Nuroniy” jamgʻarmasi, Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari faoliyatini muvofiqlashtirish boʻyicha Respublika kengashining Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Xalq salomatligi milliy kengashini (keyingi oʻrinlarda Kengash deb ataladi) tashkil etish toʻgʻrisidagi taklifiga rozilik berilsin.

2. Quyidagilar:

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Xalq salomatligi milliy kengashining tarkibi 1-ilovaga muvofiq;

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Xalq salomatligi milliy kengashi toʻgʻrisidagi nizom 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

3. Quyidagilar Kengashning asosiy vazifalari etib belgilansin:

aholi salomatligini jismoniy tarbiya va sport orqali muhofaza qilish sohasida barcha darajalardagi hokimliklar va idoralararo, ayniqsa, jamoat tashkilotlarining oʻzaro hamkorligini yoʻlga qoʻyish;

vazirliklar, davlat qoʻmitalari, davlat boshqaruvi organlari va barcha darajalardagi hokimliklarning aholi salomatligini muhofaza qilish borasidagi vazifalar ijrosi haqidagi hisobotlarini muntazam eshitish;

jismoniy tarbiya va sport sohasidagi davlat siyosati amalga oshirilishi holati tahlil qilinishini tashkil etish;

jismoniy tarbiya va sport, shuningdek, jismoniy tarbiya-sogʻlomlashtirish bilan shugʻullanuvchilar oʻrtasida tadbirlar (musobaqalar, mashgʻulotlar, festival va shu kabilar) oʻtkazilishining tizimli monitoringini olib borish;

respublikada jismoniy tarbiya va sport sohasida qabul qilingan qonunchilik hujjatlari toʻliq va sifatli bajarilishi choralarini koʻrish.

4. Belgilansinki, Kengash jamoatchilik asosida faoliyat yuritadi.

5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining ijtimoiy rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari A.A. Abduxakimov va Oʻzbekiston Respublikasi jismoniy tarbiya va sport vaziri D.X. Nabiyev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 15-maydagi 409-son qaroriga 1-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Xalq salomatligi milliy kengashi

A.N. Aripov — Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri, milliy kengash raisi A.A. Abduxakimov — Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari, milliy kengash raisining oʻrinbosari Lavozimiga koʻra — Bosh vazir oʻrinbosari — Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi raisi, milliy kengash raisining oʻrinbosari Kengash aʼzolari: D.X. Nabiyev — Oʻzbekiston Respublikasi jismoniy tarbiya va sport vaziri A.Q. Shadmanov — Oʻzbekiston Respublikasi sogʻliqni saqlash vaziri I.U. Majidov — Oʻzbekiston Respublikasi oliy va oʻrta maxsus taʼlim vaziri R.M.Shaabduraxmanov — Oʻzbekiston Milliy olimpiya qoʻmitasi raisi Sh.X. Shermatov — Oʻzbekiston Respublikasi xalq taʼlimi vaziri A.V. Shin — Oʻzbekiston Respublikasi maktabgacha taʼlim vaziri B.S. Sayfullayev — Oʻzbekiston Respublikasi madaniyat vaziri Q.Q. Quranbayev — Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi Markaziy Kengashi raisi Q.M. Rafikov — Oʻzbekiston Kasaba uyushmalari Federatsiyasi Kengashi raisi Sh.I. Jalilov — Oʻzbekiston “Nuroniy” jamgʻarmasi raisi R.T. Mamatov — Oʻzbekiston Respublikasi mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vaziri R.S.Irmatov — futbol boʻyicha xalqaro toifadagi hakam X.M.Dusmatov — boks boʻyicha Olimpiya oʻyinlari gʻolibi R.R. Sobirov — dzyudo boʻyicha 3-karra Olimpiya oʻyinlari sovrindori lavozimi boʻyicha — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashining Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari

Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 15-maydagi 409-son qaroriga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Xalq salomatligi milliy kengashi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Xalq salomatligi milliy kengashining (keyingi oʻrinlarda Kengash deb ataladi) faoliyati tartibini belgilaydi.

2. Kengash jismoniy tarbiya va sportga oid davlat siyosatini amalga oshirishda ishtirok etuvchi davlat organlari va muassasalarga koʻmaklashish maqsadida tashkil qilingan, jamoatchilik asosida faoliyat yurituvchi idoralararo muvofiqlashtirish va maslahat organi hisoblanadi.

3. Kengash oʻz faoliyatida Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasiga va qonunlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalari qarorlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari, qarorlari va farmoyishlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining qarorlari va farmoyishlariga, ushbu Nizomga va boshqa qonunchilik hujjatlariga amal qiladi.

4. Kengash oʻz faoliyatini davlat organlari va muassasalari, nodavlat notijorat tashkilotlari hamda fuqarolik jamiyatining boshqa institutlari bilan oʻzaro hamkorlikda amalga oshiradi.

2-bob. Kengashning asosiy vazifalari va funksiyalari

5. Quyidagilar Kengashning asosiy vazifalari hisoblanadi:

aholi salomatligini jismoniy tarbiya va sport orqali muhofaza qilish sohasida barcha darajalardagi hokimliklar va idoralararo, ayniqsa, jamoat tashkilotlarining oʻzaro hamkorligini yoʻlga qoʻyish;

vazirliklar, davlat qoʻmitalari, davlat boshqaruvi organlari va barcha darajalardagi hokimliklarning aholi salomatligini muhofaza qilish borasidagi vazifalar ijrosi haqidagi hisobotlarini muntazam eshitish;

jismoniy tarbiya va sport sohasidagi davlat siyosati amalga oshirilishi holati tahlil qilinishini tashkil etish;

jismoniy tarbiya va sport, shuningdek, jismoniy tarbiya-sogʻlomlashtirish bilan shugʻullanuvchilar oʻrtasida tadbirlar (musobaqalar, mashgʻulotlar, festival va shu kabilar) oʻtkazilishining tizimli monitoringini olib borish;

respublikada jismoniy tarbiya va sport sohasida qabul qilingan qonunchilik hujjatlari toʻliq va sifatli bajarilishi choralarini koʻrish;

aholi oʻrtasida toʻgʻri ovqatlanishni tashkil etish ishlarini muvofiqlashtirish.

6. Kengash oʻziga yuklangan vazifalarni bajarish uchun quyidagi funksiyalarni amalga oshiradi:

a) aholi salomatligini jismoniy tarbiya va sport orqali muhofaza qilish sohasida barcha darajalardagi hokimliklar va idoralararo, ayniqsa, jamoat tashkilotlarining oʻzaro hamkorligini yoʻlga qoʻyish sohasida:

aholi salomatligini jismoniy tarbiya va sport orqali muhofaza qilishda hududiy hokimliklar va idoralararo, ayniqsa, jamoat tashkilotlarining hamkorligini tashkil etish;

aholining yoshi, jismoniy qobiliyati va harakatlanishi faolligini takomillashtirish, mehnatga boʻlgan layoqatini oshirish, zararli odatlar hamda turli kasalliklarning oldini olish va sogʻlom turmush tarzi koʻnikmalarini shakllantirish maqsadida ularning umumiy jismoniy tayyorgarligini belgilovchi sport meʼyorlarini oʻz ichiga olgan “Alpomish” va “Barchinoy” maxsus testlarini respublikaning barcha hududlarida samarali joriy etish ishlariga koʻmaklashish va keng qamrovli targʻibot ishlarini olib borish;

jismoniy tarbiya va sport bilan shugʻullanishni ommalashtirish ishlarini tashkil etishga koʻmaklashish;

barcha tuman (shahar)larda ommaviy sport, jismoniy tarbiya va sogʻlomlashtirish tadbirlari, shu jumladan, sportning milliy turlari boʻyicha xalq oʻyinlari va musobaqalarning, aholi, ayniqsa, yoshlar, xotin-qizlar, keksalar va qishloq aholisi oʻrtasida muntazam ravishda tashkil etilishiga koʻmaklashish;

jismoniy va maʼnaviy sogʻlom oʻsib kelayotgan avlodni kamol toptirishning muhim sharti sifatida ommaviy bolalar sportini rivojlantirishga, bolalarda sogʻlom turmush tarziga intilishni va sportga muhabbatni singdirishni taʼminlashda koʻmaklashish;

vazirliklar, idoralar, tashkilotlar hamda mulkchilik shakllaridan qatʼiy nazar, barcha yuridik shaxslarning ish vaqti davomida 3 — 5 daqiqali ishlab chiqarish gimnastikasi bilan muntazam shugʻullanishlarini hamda barcha ommaviy axborot vositalarida har kuni uch marta (tonggi, kunduzgi va kechki) 3 — 5 daqiqadan iborat ommaviy badantarbiya mashgʻulotlari namoyishi va yoritilishini tahlil qilish;

b) vazirliklar, davlat qoʻmitalari, davlat boshqaruvi organlari va barcha darajalardagi hokimliklarning aholi salomatligini muhofaza qilish borasidagi vazifalar ijrosi haqidagi hisobotlarini muntazam eshitish sohasida:

davlat organlari va tashkilotlari xodimlari jamoasining sogʻlom turmush tarzini qoʻllab-quvvatlash, ularning jismoniy faolligi darajasini oshirish maqsadida barcha zarur sharoitlarni yaratish, ushbu vazifalarga erishishga qaratilgan chora-tadbirlarni muntazam tashkil qilib borishda rahbarlarning faoliyati yuzasidan hisobotlarini muntazam eshitish samaradorligini baholash;

aholi salomatligini muhofaza qilish sohasida davlat dasturlari ishlab chiqilishida ishtirok etish;

davlat organlari va muassasalari, nodavlat notijorat tashkilotlari, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari bilan Oʻzbekiston Respublikasida aholi salomatligini muhofaza qilish borasida jismoniy tarbiya va ommaviy sportni yanada rivojlantirish dasturida belgilangan talablarni amalga oshirishda oʻzaro hamkorlikni taʼminlash;

v) jismoniy tarbiya va sport sohasidagi davlat siyosati amalga oshirilishi holati tahlil qilinishini tashkil etish sohasida:

jismoniy tarbiya va sportni rivojlantirish borasida keng jamoatchilik fikrini oʻrganish, tahlil qilish, ushbu sohadagi ishlarni yanada takomillashtirishga doir takliflar ishlab chiqish;

jismoniy tarbiya va sportga oid davlat siyosatini amalga oshirishda yuzaga kelayotgan muammo va yoʻl qoʻyilayotgan kamchiliklarni bartaraf etishga koʻmaklashish;

mamlakatda sport turlarini, sport industriyasi va infratuzilmasini rivojlantirishga doir takliflar ishlab chiqish;

jismoniy tarbiya-sogʻlomlashtirish inshootlaridan samarali foydalanish, sport seksiyalari tashkil etish yuzasidan takliflar ishlab chiqish;

jismoniy tarbiya va sport sohasida xalqaro hamkorlikni mustahkamlashda qatnashish;

jismoniy tarbiya va sport bilan bogʻliq ishlarning holatini oʻrganish uchun ishchi komissiyalar va (yoki) ekspert guruhlar tashkil etish, shuningdek, ushbu komissiya va guruhlar faoliyatiga tegishli mutaxassislarni jalb qilish;

g) jismoniy tarbiya va sport, shuningdek, jismoniy tarbiya-sogʻlomlashtirish bilan shugʻullanuvchilar oʻrtasida tadbirlar (musobaqalar, mashgʻulotlar, festival va shu kabilar) oʻtkazilishining tizimli monitoringini olib borish sohasida:

maxsus testlar asosida umumiy oʻrta taʼlim maktablarining barcha sinflari, kollej, litsey va oliy taʼlim muassasalarining barcha kurslari talabalari oʻrtasida (tibbiy guruhga kiruvchilardan tashqari) hamda ushbu muassasalarda faoliyat yuritayotgan oʻqituvchilar, professorlar va boshqa xodimlar oʻrtasida musobaqalar oʻtkazish hamda boshqa sohalarda mehnat qilayotganlar uchun sogʻlomlashtirish yoʻnalishidagi musobaqalarni tashkil etish, shuningdek, harbiy xizmatchilar va huquqni muhofaza qiluvchi organlar xodimlari uchun maxsus oʻtkaziladigan mashgʻulotlar uyushtirilishi monitoringini olib borish;

davlat organlari va muassasalari, nodavlat notijorat tashkilotlar, ommaviy axborot vositalari va fuqarolik jamiyatining boshqa institutlari bilan birgalikda jismoniy tarbiya va sport bilan shugʻullanishni ommalashtirish ishlarini tashkil etish;

d) respublikada jismoniy tarbiya va sport sohasida qabul qilingan qonunchilik hujjatlari toʻliq va sifatli bajarilishi choralarini koʻrish sohasida:

Oʻzbekiston Respublikasining “Jismoniy tarbiya va sport toʻgʻrisida”gi Qonuni talablarining hayotga toʻlaqonli joriy etilishini:

Oʻzbekiston Respublikasida jismoniy tarbiya va ommaviy sportni yanada rivojlantirish dasturida nazarda tutilgan chora-tadbirlar va jamoatchilik nazorati oʻrnatilganligini;

2019 — 2023-yillar davrida Oʻzbekiston Respublikasida jismoniy tarbiya va ommaviy sportni rivojlantirish konsepsiyasini amalga oshirish chora-tadbirlari dasturi bajarilishi monitoringini olib borish va muhokama qilish;

e) aholi oʻrtasida toʻgʻri ovqatlanishni tashkil etish ishlarini muvofiqlashtirish sohasida:

aholini xavfsiz oziq-ovqat mahsulotlari bilan taʼminlash va aholi oʻrtasida mikronutriyent yetishmasligi profilaktikasi sohasida davlat siyosatini amalga oshirishda davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlariga koʻmaklashish;

fuqarolarni vitamin va mikronutriyent preparatlari bilan taʼminlash boʻyicha davlat dasturlarining ijro etilishini oʻrganib borish;

aholi oʻrtasida zararli, xususan tarkibida tuz, qand, yogʻ miqdori meʼyoridan ortiq boʻlgan oziq-ovqat mahsulotlari targʻibotini cheklash boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlarni amalga oshirish.

3-bob. Kengashning huquqlari va majburiyatlari

7. Kengash quyidagi huquqlarga ega:

oʻz vakolatiga kiradigan masalalar boʻyicha davlat organlari va muassasalari, nodavlat notijorat tashkilotlaridan va fuqarolik jamiyatining boshqa institutlaridan belgilangan tartibda maʼlumotlarni soʻrash va olish;

jismoniy tarbiya va sportga oid davlat siyosatini amalga oshirishda ishtirok etuvchi davlat organlari va muassasalari vakillarining axborotlarini muntazam eshitish;

davlat organlari va muassasalarining jismoniy tarbiya va sport masalalari bilan bogʻliq faoliyati samaradorligini oshirishga doir tavsiyalar ishlab chiqish;

jismoniy tarbiya va sportga doir normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini ishlab chiqish yuzasidan takliflar berish.

Kengash qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.

8. Kengash oʻziga yuklangan vazifalar va funksiyalarning samarali bajarilishi uchun masʼuldir.

4-bob. Kengash faoliyatini tashkil etish

9. Kengashning rais, rais oʻrinbosarlari va aʼzolaridan iborat tarkibi Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi tomonidan tasdiqlanadi.

10. Kengash oʻz faoliyatini doimiy asosda amalga oshiradi va oʻz yigʻilishlarini zaruratga koʻra oʻtkazadi.

11. Kengash raisi:

Kengash faoliyatiga umumiy rahbarlik qiladi;

rais oʻrinbosarlari va aʼzolari oʻrtasida vazifalarni taqsimlaydi;

Kengash yigʻilishlarini tashkil etadi va ularga raislik qiladi;

Kengash yigʻilishlarining kun tartibini tasdiqlaydi;

Kengashning ish rejalarini tasdiqlaydi.

Kengashning samarali faoliyatini taʼminlash boʻyicha boshqa vazifalarni amalga oshiradi.

12. Kengash raisi oʻrinbosarlari rais tomonidan oʻzlariga yuklangan vazifalarni amalga oshiradi hamda ushbu vazifalarning oʻz vaqtida va sifatli bajarilishi uchun shaxsan javob beradi.

13. Kengashning ishchi organi funksiyasini Oʻzbekiston Respublikasi Jismoniy tarbiya va sport vazirligi (keyingi oʻrinlarda Ishchi organ deb ataladi) amalga oshiradi.

14. Ishchi organ:

Kengashning yillik ish rejalarini uning aʼzolari takliflari asosida ishlab chiqadi va ijrosi yuzasidan nazoratni amalga oshiradi;

tasdiqlangan yillik ish rejasiga muvofiq Kengashning joriy faoliyatini tashkil etadi;

Kengash yigʻilishlari kun tartibiga kiritiladigan masalalar boʻyicha materiallarning tayyorlanishini tashkil qiladi;

Kengashning vakolati doirasiga kiruvchi masalalar yuzasidan qarorlar va boshqa hujjatlar loyihalarini tayyorlaydi;

Kengash qarorlarining ijrosi yuzasidan nazorat va monitoringni tashkil qiladi;

ommaviy axborot vositalari bilan oʻzaro hamkorlik qiladi;

Kengash faoliyatini tashkiliy-texnik taʼminlashni amalga oshiradi.

Ishchi organ qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa funksiyalarni ham amalga oshirishi mumkin.

15. Kengash majlisini uning raisi boshqaradi. Kengash raisi boʻlmagan taqdirda, majlisni uning oʻrinbosarlaridan biri boshqaradi.

Kengash majlisi aʼzolarining kamida uchdan ikki qismi hozir boʻlganda vakolatli hisoblanadi.

16. Kengash qarorlari Kengash aʼzolarining oddiy koʻpchilik ovozi bilan qabul qilinadi. Ovozlar teng boʻlgan taqdirda, Kengash raisining ovozi hal qiluvchi hisoblanadi.

Kengash qarorlari yigʻilishda ishtirok etgan Kengash aʼzolari tomonidan imzolanadigan va Kengash raisi tomonidan tasdiqlanadigan bayonnoma bilan rasmiylashtiriladi. Bayonnomani imzolashda Kengash aʼzolari oʻzlarining alohida fikrlarini yozma ravishda bildirish huquqiga egadirlar.

5-bob. Yakunlovchi qoida

17. Kengashni qayta tashkil etish va tugatish qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2019-yil 15-may,

409-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 16.05.2019-y., 09/19/409/3039-son; 19.06.2020-y., 09/20/391/0777-son; 20.11.2020-y., 09/20/735/1580-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 05.04.2022-y., 09/22/153/0266-son; 10.08.2022-y., 09/22/438/0726-son; 11.12.2024-y., 09/24/833/1016-son)

lex.uz