UzbekAI

← Qonunlar

📅 2019-yil 16-may · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2019 йил 16 май · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 16 мая 2019 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 16 May 2019 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

Импорт қилинган товарлар ҳаракатини мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 12 декабрдаги ПҚ-4059-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда импорт қилинган товарлар ҳаракатини мониторинг қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Импорт қилинган товарлар ҳаракатини мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Б.А. Мусаев, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси М.Б. Азимов ва «Ўзстандарт» агентлиги бош директори Д.Н. Саттаров зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 майдаги 410-сон қарорига ИЛОВА

Импорт қилинган товарлар ҳаракатини мониторинг қилиш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом импорт қилинган товарлар ҳаракатини мониторинг қилиш тартибини белгилайди.

2. Низомнинг амал қилиши Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарларни импорт қилувчи хўжалик юритувчи субъектларга (кейинги ўринларда импорт қилувчилар деб аталади) татбиқ этилади.

3. Импорт қилинган товарлар ҳаракатини назорат қилиш ҳамда солиқлар ва божхона тўловлари бўйича ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тартиби ушбу Низомга иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.

2-боб. Товарлар импорти бўйича маълумотларни шакллантириш тартиби

4. Давлат божхона қўмитаси идоралараро ахборот алмашинуви воситаси орқали қуйидаги маълумотларни:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати идоралари ахборот-коммуникация тизими фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 30 октябрдаги ПҚ-1843-сон қарорига асосан солиқ тўловчиларнинг экспорт-импорт операциялари ҳамда товарлар ҳаракати тўғрисидаги маълумотларни Давлат солиқ қўмитасига;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 12 декабрдаги ПҚ-4059-сон қарорга асосан соддалаштирилган тартибда расмийлаштирилган импорт операциялари тўғрисидаги маълумотларни божхона ҳужжатлари расмийлаштирилгандан сўнг уч кун муддатда Солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига тақдим этади.

3-боб. Солиқлар ва божхона имтиёзларини мониторинг қилиш

5. Давлат божхона қўмитасидан келиб тушган маълумотлар асосида давлат солиқ хизмати органларининг маълумотлар базасида ҳар бир импорт қилувчи бўйича назорат карточкалари юритилади.

6. Импорт қилувчилар фаолияти давлат солиқ хизмати органларининг «Таҳлика-таҳлил» дастурий маҳсулотидаги таҳлил йўналишларига асосан таҳлил қилинади ҳамда якуний натижалар балли тизим асосида солиққа оид ҳуқуқбузарлик хавфи даражасидан келиб чиқиб баҳоланади.

Баҳолаш натижаларига кўра, солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи қуйидаги учта даражага бўлинади:

а) солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи юқори бўлган импорт қилувчилар;

б) солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи ўртача бўлган импорт қилувчилар;

в) солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи паст бўлган импорт қилувчилар.

7. Солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи паст бўлган импорт қилувчилар назоратдан чиқарилади.

8. Солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи юқори ва ўртача бўлган импорт қилувчиларнинг фаолияти улар тақдим этган молиявий ва солиқ ҳисоботлари ҳамда солиқ тўловчиларнинг мажбуриятлари пайдо бўлиши (тугатилиши) тўғрисида маълумот тақдим этадиган идора ва ташкилотлардан келиб тушган маълумотлар асосида давлат солиқ хизмати органлари томонидан камерал солиқ текшируви ўтказилади.

9. Камерал солиқ текшируви натижасига кўра, солиқ ҳисоботларида тафовутлар мавжудлиги аниқланса, бу ҳақда солиқ тўловчига тегишли тузатишлар киритиш ҳамда камчиликларни бартараф этиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 138-моддасида белгиланган тартибда солиқ тўловчига талабнома юборилиб, хатоликларни бартараф этиш чоралари кўрилади.

10. Камерал солиқ текшируви натижалари бўйича солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган ахборотнинг ишончлилигини ҳамда импорт қилувчининг ҳисоботларида акс эттирилган солиқ ва божхона имтиёзларини қўллашнинг қонунийлигини тасдиқлаш учун жойига чиққан ҳолда сайёр солиқ текширувлари амалга оширилади.

11. Камерал солиқ текшируви ва сайёр солиқ текшируви натижасига кўра:

импорт қилинган товарлар реализация қилинганлиги ҳужжат билан тасдиқланганда, товарларни реализация қилишдан тушган тушум суммасининг ҳисобга олиш регистрларида акс эттирилмаганлиги, товарлар реализация қилинганлигидан далолат берувчи ҳужжатлар алмаштирилганлиги, сохталаштирилганлиги ёки йўқ қилинганлиги, ҳисобда реализация қилинмаган деб кўрсатилган товарларнинг омборда ёки реализация қилиш жойида мавжуд эмаслиги аниқланган тақдирда, Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида белгиланган тартибда солиқлар ва йиғимлар ҳисобланади;

солиқ ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар берилиши натижасида бўшаган маблағлардан мақсадли ва белгиланган муддатларда фойдаланилмаган ёки импорт қилинган товарларнинг имтиёзли давр тугашига қадар бошқаларга берилиши (сотилиши), шунингдек, ўз эҳтиёжи (ишлаб чиқариши) учун импорт қилинган товарлар реализация қилинганлиги аниқланганда, солиқларни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ундириш чоралари кўрилади.

12. Сайёр солиқ текширувлари натижасида солиқ тўловчилар фаолиятида жиноят аломатлари мавжуд деб топилган ҳолларда, давлат солиқ хизмати органлари материалларни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборади.

13. Давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ тўловчи фаолиятида божхона тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг бузилиш ҳолатлари аниқланган тақдирда, давлат божхона хизмати органларига, метрология ва сертификатлаштириш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилиши ҳолатлари бўйича Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига ва бошқа қонун бузилишлари тўғрисида тегишли вазирликлар ва идораларга қонун бузилишлари ҳолати аниқланган кундан бошлаб уч иш кунидан кечиктирмай маълумот тақдим этилади.

14. Божхона тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилганлиги тўғрисида келиб тушган маълумотларни давлат божхона хизмати органлари хавфни бошқариш тизими доирасида ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларининг хавфлилик даражасидан келиб чиқиб назорат қилиб борадилар.

15. Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги импорт қилувчилар томонидан мувофиқлик сертификатини тақдим этмаганда, ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун республика ҳудудига олиб кирилган ўлчаш воситалари учун божхона ҳужжатлари расмийлаштирилган кундан бошлаб икки ой давомида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда мувофиқлик сертификати олинишини назорат қилади.

4-боб. Якунловчи қоида

16. Ушбу низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Импорт қилинган товарлар ҳаракатини мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА

Импорт қилинган товарлар ҳаракатини назорат қилиш ҳамда солиқлар ва божхона тўловлари бўйича ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Ижро муддати 1-босқич Давлат божхона хизмати органлари Солиқ тўловчиларнинг экспорт-импорт операциялари ҳамда товарлар ҳаракати тўғрисида маълумотларни Солиқ қўмитасига; Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 12 декабрдаги ПҚ-4059-сон қарорига асосан соддалаштирилган тартибда расмийлаштирилган импорт операциялари тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига тақдим этиш. Божхона расмийлаштирувидан кейин 3 кун муддатда 2-босқич Давлат солиқ хизмати органлари Ҳар бир импорт қилувчи кесимида назорат карточкаларини юритиш ҳамда махсус дастурий маҳсулот орқали маълумотларни таҳлил қилиш ва солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи даражаси аниқлаш. Дастурий маҳсулот орқали автоматик тарзда 3-босқич Давлат солиқ хизмати органлари Солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи юқори ва ўртача бўлган импорт қилувчилар фаолиятини камерал солиқ текширувидан ўтказиш ва солиқ ҳисоботларида аниқланган тафовутларни бартараф этиш юзасидан солиқ тўловчига Солиқ кодекснинг 138-моддасида белгиланган тартибда талабномалар юбориш. 2 кун муддатда 4-босқич Давлат солиқ хизмати органлари Агар солиқ тўловчи аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этмаса (шу жумладан аниқлаштирилган талабномадан кейин), ёхуд аниқланган тафовутлар бўйича асосномаларни тақдим этмаса, ёки у тақдим этган асосномалар етарли эмас деб топилса, солиқ тўловчида сайёр солиқ текширувини тайинлаш чораларини кўради. 30 иш куни 5-босқич Давлат солиқ хизмати органлари Назорат тадбирлари натижасида жиноят аломатлари мавжуд деб топилган ҳолларда, материалларни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга; божхона тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилиши ҳолатлари бўйича давлат божхона хизмати органларига; метрология ва сертификатлаштириш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилиши ҳолатлари бўйича Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига ва бошқа қонун бузилишлар тўғрисида тегишли вазирликлар ва идораларга маълумот тақдим этиш. 3 иш кунидан кечиктирмай 6-босқич Давлат божхона хизмати органлари Божхона тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилганлиги тўғрисида келиб тушган маълумотларни хавфни бошқариш тизими доирасида назорат қилиш. Доимий 7-босқич Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Тадбиркорлик субъектлари томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб кирилган ўлчаш воситаларини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда мувофиқлик сертификатини олинишини назорат қилиш. Божхона расмийлаштирувидан кейин 2 ой муддатда

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2019 йил 16 май,

410-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.05.2019 й., 09/19/410/3141-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон; 12.07.2024 й., 09/24/371/0499-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

Import qilingan tovarlar harakatini monitoring qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Texnik jihatdan tartibga solish, standartlashtirish, sertifikatlashtirish va metrologiya tizimlarini yanada rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 12-dekabrdagi PQ-4059-son qarori ijrosini taʼminlash hamda import qilingan tovarlar harakatini monitoring qilish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Import qilingan tovarlar harakatini monitoring qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi boshqa manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

3. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov, Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi raisi B.A. Musayev, Oʻzbekiston Respublikasi Davlat bojxona qoʻmitasi raisi M.B. Azimov va “Oʻzstandart” agentligi bosh direktori D.N. Sattarov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 16-maydagi 410-son qaroriga ILOVA

Import qilingan tovarlar harakatini monitoring qilish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom import qilingan tovarlar harakatini monitoring qilish tartibini belgilaydi.

2. Nizomning amal qilishi Oʻzbekiston Respublikasi hududiga tovarlarni import qiluvchi xoʻjalik yurituvchi subyektlarga (keyingi oʻrinlarda import qiluvchilar deb ataladi) tatbiq etiladi.

3. Import qilingan tovarlar harakatini nazorat qilish hamda soliqlar va bojxona toʻlovlari boʻyicha huquqbuzarliklarning oldini olish tartibi ushbu Nizomga ilovaga muvofiq sxema boʻyicha amalga oshiriladi.

2-bob. Tovarlar importi boʻyicha maʼlumotlarni shakllantirish tartibi

4. Davlat bojxona qoʻmitasi idoralararo axborot almashinuvi vositasi orqali quyidagi maʼlumotlarni:

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi davlat soliq xizmati idoralari axborot-kommunikatsiya tizimi faoliyati samaradorligini yanada oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2012-yil 30-oktabrdagi PQ-1843-son qaroriga asosan soliq toʻlovchilarning eksport-import operatsiyalari hamda tovarlar harakati toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni Davlat soliq qoʻmitasiga;

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Texnik jihatdan tartibga solish, standartlashtirish, sertifikatlashtirish va metrologiya tizimlarini yanada rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 12-dekabrdagi PQ-4059-son qarorga asosan soddalashtirilgan tartibda rasmiylashtirilgan import operatsiyalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni bojxona hujjatlari rasmiylashtirilgandan soʻng uch kun muddatda Soliq qoʻmitasi va Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligiga taqdim etadi.

3-bob. Soliqlar va bojxona imtiyozlarini monitoring qilish

5. Davlat bojxona qoʻmitasidan kelib tushgan maʼlumotlar asosida davlat soliq xizmati organlarining maʼlumotlar bazasida har bir import qiluvchi boʻyicha nazorat kartochkalari yuritiladi.

6. Import qiluvchilar faoliyati davlat soliq xizmati organlarining “Tahlika-tahlil” dasturiy mahsulotidagi tahlil yoʻnalishlariga asosan tahlil qilinadi hamda yakuniy natijalar balli tizim asosida soliqqa oid huquqbuzarlik xavfi darajasidan kelib chiqib baholanadi.

Baholash natijalariga koʻra, soliqqa oid huquqbuzarlik sodir etish xavfi quyidagi uchta darajaga boʻlinadi:

a) soliqqa oid huquqbuzarlik sodir etish xavfi yuqori boʻlgan import qiluvchilar;

b) soliqqa oid huquqbuzarlik sodir etish xavfi oʻrtacha boʻlgan import qiluvchilar;

v) soliqqa oid huquqbuzarlik sodir etish xavfi past boʻlgan import qiluvchilar.

7. Soliqqa oid huquqbuzarlik sodir etish xavfi past boʻlgan import qiluvchilar nazoratdan chiqariladi.

8. Soliqqa oid huquqbuzarlik sodir etish xavfi yuqori va oʻrtacha boʻlgan import qiluvchilarning faoliyati ular taqdim etgan moliyaviy va soliq hisobotlari hamda soliq toʻlovchilarning majburiyatlari paydo boʻlishi (tugatilishi) toʻgʻrisida maʼlumot taqdim etadigan idora va tashkilotlardan kelib tushgan maʼlumotlar asosida davlat soliq xizmati organlari tomonidan kameral soliq tekshiruvi oʻtkaziladi.

9. Kameral soliq tekshiruvi natijasiga koʻra, soliq hisobotlarida tafovutlar mavjudligi aniqlansa, bu haqda soliq toʻlovchiga tegishli tuzatishlar kiritish hamda kamchiliklarni bartaraf etish yuzasidan Oʻzbekiston Respublikasi Soliq kodeksining 138-moddasida belgilangan tartibda soliq toʻlovchiga talabnoma yuborilib, xatoliklarni bartaraf etish choralari koʻriladi.

10. Kameral soliq tekshiruvi natijalari boʻyicha soliq toʻlovchi tomonidan taqdim etilgan axborotning ishonchliligini hamda import qiluvchining hisobotlarida aks ettirilgan soliq va bojxona imtiyozlarini qoʻllashning qonuniyligini tasdiqlash uchun joyiga chiqqan holda sayyor soliq tekshiruvlari amalga oshiriladi.

11. Kameral soliq tekshiruvi va sayyor soliq tekshiruvi natijasiga koʻra:

import qilingan tovarlar realizatsiya qilinganligi hujjat bilan tasdiqlanganda, tovarlarni realizatsiya qilishdan tushgan tushum summasining hisobga olish registrlarida aks ettirilmaganligi, tovarlar realizatsiya qilinganligidan dalolat beruvchi hujjatlar almashtirilganligi, soxtalashtirilganligi yoki yoʻq qilinganligi, hisobda realizatsiya qilinmagan deb koʻrsatilgan tovarlarning omborda yoki realizatsiya qilish joyida mavjud emasligi aniqlangan taqdirda, Oʻzbekiston Respublikasining Soliq kodeksida belgilangan tartibda soliqlar va yigʻimlar hisoblanadi;

soliq va bojxona toʻlovlari boʻyicha imtiyozlar berilishi natijasida boʻshagan mablagʻlardan maqsadli va belgilangan muddatlarda foydalanilmagan yoki import qilingan tovarlarning imtiyozli davr tugashiga qadar boshqalarga berilishi (sotilishi), shuningdek, oʻz ehtiyoji (ishlab chiqarishi) uchun import qilingan tovarlar realizatsiya qilinganligi aniqlanganda, soliqlarni qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda undirish choralari koʻriladi.

12. Sayyor soliq tekshiruvlari natijasida soliq toʻlovchilar faoliyatida jinoyat alomatlari mavjud deb topilgan hollarda, davlat soliq xizmati organlari materiallarni qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda huquqni muhofaza qiluvchi organlarga yuboradi.

13. Davlat soliq xizmati organlari tomonidan soliq toʻlovchi faoliyatida bojxona toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlarining buzilish holatlari aniqlangan taqdirda, davlat bojxona xizmati organlariga, metrologiya va sertifikatlashtirish toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari buzilishi holatlari boʻyicha Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligiga va boshqa qonun buzilishlari toʻgʻrisida tegishli vazirliklar va idoralarga qonun buzilishlari holati aniqlangan kundan boshlab uch ish kunidan kechiktirmay maʼlumot taqdim etiladi.

14. Bojxona toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari buzilganligi toʻgʻrisida kelib tushgan maʼlumotlarni davlat bojxona xizmati organlari xavfni boshqarish tizimi doirasida tashqi iqtisodiy faoliyat qatnashchilarining xavflilik darajasidan kelib chiqib nazorat qilib boradilar.

15. Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi import qiluvchilar tomonidan muvofiqlik sertifikatini taqdim etmaganda, oʻz ishlab chiqarish ehtiyojlari uchun respublika hududiga olib kirilgan oʻlchash vositalari uchun bojxona hujjatlari rasmiylashtirilgan kundan boshlab ikki oy davomida qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda muvofiqlik sertifikati olinishini nazorat qiladi.

4-bob. Yakunlovchi qoida

16. Ushbu nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Import qilingan tovarlar harakatini monitoring qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA

Import qilingan tovarlar harakatini nazorat qilish hamda soliqlar va bojxona toʻlovlari boʻyicha huquqbuzarliklarning oldini olish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Ijro muddati 1-bosqich Davlat bojxona xizmati organlari Soliq toʻlovchilarning eksport-import operatsiyalari hamda tovarlar harakati toʻgʻrisida maʼlumotlarni Soliq qoʻmitasiga; Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Texnik jihatdan tartibga solish, standartlashtirish, sertifikatlashtirish va metrologiya tizimlarini yanada rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 12-dekabrdagi PQ-4059-son qaroriga asosan soddalashtirilgan tartibda rasmiylashtirilgan import operatsiyalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligiga taqdim etish. Bojxona rasmiylashtiruvidan keyin 3 kun muddatda 2-bosqich Davlat soliq xizmati organlari Har bir import qiluvchi kesimida nazorat kartochkalarini yuritish hamda maxsus dasturiy mahsulot orqali maʼlumotlarni tahlil qilish va soliqqa oid huquqbuzarlik sodir etish xavfi darajasi aniqlash. Dasturiy mahsulot orqali avtomatik tarzda 3-bosqich Davlat soliq xizmati organlari Soliqqa oid huquqbuzarlik sodir etish xavfi yuqori va oʻrtacha boʻlgan import qiluvchilar faoliyatini kameral soliq tekshiruvidan oʻtkazish va soliq hisobotlarida aniqlangan tafovutlarni bartaraf etish yuzasidan soliq toʻlovchiga Soliq kodeksning 138-moddasida belgilangan tartibda talabnomalar yuborish. 2 kun muddatda 4-bosqich Davlat soliq xizmati organlari Agar soliq toʻlovchi aniqlashtirilgan soliq hisobotini taqdim etmasa (shu jumladan aniqlashtirilgan talabnomadan keyin), yoxud aniqlangan tafovutlar boʻyicha asosnomalarni taqdim etmasa, yoki u taqdim etgan asosnomalar yetarli emas deb topilsa, soliq toʻlovchida sayyor soliq tekshiruvini tayinlash choralarini koʻradi. 30 ish kuni 5-bosqich Davlat soliq xizmati organlari Nazorat tadbirlari natijasida jinoyat alomatlari mavjud deb topilgan hollarda, materiallarni qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda huquqni muhofaza qiluvchi organlarga; bojxona toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari buzilishi holatlari boʻyicha davlat bojxona xizmati organlariga; metrologiya va sertifikatlashtirish toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari buzilishi holatlari boʻyicha Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligiga va boshqa qonun buzilishlar toʻgʻrisida tegishli vazirliklar va idoralarga maʼlumot taqdim etish. 3 ish kunidan kechiktirmay 6-bosqich Davlat bojxona xizmati organlari Bojxona toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari buzilganligi toʻgʻrisida kelib tushgan maʼlumotlarni xavfni boshqarish tizimi doirasida nazorat qilish. Doimiy 7-bosqich Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi Tadbirkorlik subyektlari tomonidan oʻz ishlab chiqarish ehtiyojlari uchun olib kirilgan oʻlchash vositalarini qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda muvofiqlik sertifikatini olinishini nazorat qilish. Bojxona rasmiylashtiruvidan keyin 2 oy muddatda

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2019-yil 16-may,

410-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 17.05.2019-y., 09/19/410/3141-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 05.04.2022-y., 09/22/153/0266-son; 13.05.2022-y., 09/22/255/0412-son; 12.07.2024-y., 09/24/371/0499-son)

lex.uz