UzbekAI

← Qonunlar

📅 2019-yil 17-may · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2019 йил 17 май · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 17 мая 2019 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 17 May 2019 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Канцелярияси архивининг фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясини ташкил этиш тўғрисида» 2018 йил 26 августдаги ПФ-5519-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Канцелярияси архивининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, унда сақланаётган архив ҳужжатларини сақлаш, жамлаш, ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш ишлари белгиланган талабларга мувофиқ амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» агентлигининг:

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Тошкент шаҳар, Бунёдкор кўчаси, 2-уй манзилида жойлашган биносини (кейинги ўринларда объект деб аталади) тегишли ҳудуди билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Маъмурий бинолардан фойдаланиш бошқармасига (кейинги ўринларда Маъмурий бинолардан фойдаланиш бошқармаси деб аталади) оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бериш;

2019 йилда объектни реконструкция қилиш ҳамда уни архив ҳужжатларини сақлаш ва улардан фойдаланиш талабларига жавоб берадиган замонавий моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, шу жумладан зарур жиҳозлар, муҳофаза воситалари ҳамда ёнғинга қарши воситалар билан жиҳозлаш ишларини олиб бориш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бир ой муддатда объектнинг тегишли ҳудуди билан биргаликда топширилишини, Маъмурий бинолардан фойдаланиш бошқармаси эса уларнинг қабул қилиб олинишини таъминласин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Маъмурий бинолардан фойдаланиш бошқармаси томонидан тақдим этилган ҳисоб-китоблар асосида ушбу бошқарманинг 2019 йил учун тасдиқланган харажатлар сметаси ва штат жадвалига тегишли ўзгартиришлар киритсин.

3. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда ўн кун муддатда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига фавқулодда вазиятларнинг олдини олишда ва оқибатларини бартараф этишда тезкор ҳаракатланишни инобатга олган ҳолда оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бино ва иншоотлар ажратилишини таъминласин.

4. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Канцелярияси архиви тоифаланган объектлигини инобатга олган ҳолда, истисно тариқасида, объектни реконструкция қилишга рухсат берилсин.

Бунда:

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Қурилаётган бино ва иншоотлар дирекцияси — буюртмачи;

«Ташгипрогор» АЖ — бош лойиҳалаш ташкилоти;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси «Қурилиш бирлашмаси» ДУК — бош пудратчи ташкилот;

«Vinlad» МЧЖ — видеокузатув ва қўриқлаш сигнализацияси ишлари бўйича лойиҳалаш ва пудратчи ташкилот этиб белгилансин.

Истисно тариқасида, реконструкция қилиш ишларини лойиҳалаштириш ишлари билан бир вақтда 2021 йилнинг 1 сентябригача олиб боришга рухсат этилсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги объектни реконструкция қилиш ишлари бўйича ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастури доирасида марказлашган капитал қўйилмалар ҳисобидан маблағ ажратиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Қурилаётган бино ва иншоотлар дирекциясига, истисно тариқасида, объект бўйича тақдим этилган эҳтиёжларга мувофиқ қурилиш материаллари, буюмлар, конструкциялар ва ускуналар харид қилиш мақсадида тузилган шартномалар қийматининг 100 фоизи миқдорида, шунингдек, субпудрат ташкилотлари томонидан ишларни бажариш мақсадида тузилган шартномалар миқдорининг 30 фоизи миқдорида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг «Қурилиш бирлашмаси» ДУКга ва «Vinlad» МЧЖга қўшимча равишда аванс ажратишга рухсат берилсин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги объект бўйича тақдим этилган эҳтиёжларга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Қурилаётган бино ва иншоотлар дирекциясига қурилиш материаллари, буюмлар, конструкциялар ва ускуналар харид қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг «Қурилиш бирлашмаси» ДУКга ва «Vinlad» МЧЖга қўшимча равишда аванс бериш учун маблағ ажратсин.

7. Белгилансинки:

объект бўйича буюртмачилар, лойиҳалаш, сублойиҳалаш, пудратчи ва субпудратчи ташкилотлари, объектни реконструкция қилиш доирасида амалга ошириладиган ишлар (хизматлар, товарлар) ҳажми бўйича барча турдаги солиқлардан (ягона ижтимоий тўловдан ташқари);

2022 йил 1 январга қадар объектни жиҳозлаш ва фаолиятини ташкил этиш учун белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича олиб келинадиган, республикада ишлаб чиқарилмайдиган ускуналар (шу жумладан, лаборатория ускуналари, мобил стеллажлар), компьютер техникаси, мультимедиа маҳсулотлари ҳамда қурилиш материаллари, инвентарлар, бутловчи ва эҳтиёт қисмлар божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилади.

Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Канцелярияси архивини реконструкция қилиш, жиҳозлаш ва фаолиятини таъминлаш учун ускуналар, компьютер техникаси, ҳужжатларни сақлаш, таъмирлаш ва рақамлаштириш учун техник воситалари (шу жумладан, лаборатория ускуналари, мобил стеллажлар), мультимедиа маҳсулотлари ҳамда қурилиш материаллари, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар ва инвентарларни харид қилиш истисно тариқасида Ўзбекистон Республикаси «Товар хом-ашё биржаси» АЖнинг махсус электрон савдоларисиз, тендер ва танловларсиз тўғридан-тўғри шартнома тузиш асосида амалга оширилади.

8. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Канцелярияси архивини реконструкция қилиш, жиҳозлаш ва фаолиятини таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудига четдан харид қилинадиган товарларни олиб келиш, сақлаш, юклаш-тушириш, тайёрлаш ишларининг тўлов ундирмасдан, тегишли норма ва талабларга риоя этган ҳолда амалга оширилишини таъминласин.

9. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Қурилаётган бино ва иншоотлар дирекцияси объектни реконструкция қилиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини комплекс экспертизадан ўтказишни таъминласин.

10. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги қурилиш-монтаж ишларини бажаришда сифат талабларига риоя этилиши юзасидан давлат архитектура-қурилиш назоратини таъминласин.

11. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги:

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Канцелярияси архивида сақланаётган Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди таркибига киритилган зарарланган ёки матни ўчаётган ҳужжатларни тиклаш (таъмирлаш), ҳужжатлар ва микрофильмларга илмий-техник ишлов бериш ва ҳужжатларни электрон шаклга ўтказиш ишларида;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг иш юритиш ва архив ишига масъул бўлган ходимларининг архив ҳужжатларини жамлаш, ҳисобга олиш, сақлаш ва улардан фойдаланишни ташкил этиш соҳасидаги малакасини ошириш учун семинар-тренинглар ўтказишда амалий ёрдам кўрсатсин.

12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — транспорт вазири А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2019 йил 17 май,

411-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.05.2019 й., 09/19/411/3142-сон; 16.02.2021 й., 09/21/68/0115-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi Kanselyariyasi arxivining faoliyatini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasini tashkil etish toʻgʻrisida” 2018-yil 26-avgustdagi PF-5519-son Farmoni ijrosini taʼminlash hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi Kanselyariyasi arxivining moddiy-texnik bazasini mustahkamlash, unda saqlanayotgan arxiv hujjatlarini saqlash, jamlash, hisobga olish va ulardan foydalanish ishlari belgilangan talablarga muvofiq amalga oshirilishini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Qurilish vazirligi, Davlat aktivlarini boshqarish agentligi va Vazirlar Mahkamasi huzuridagi “Oʻzarxiv” agentligining:

Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligining Toshkent shahar, Bunyodkor koʻchasi, 2-uy manzilida joylashgan binosini (keyingi oʻrinlarda obyekt deb ataladi) tegishli hududi bilan birgalikda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasining Maʼmuriy binolardan foydalanish boshqarmasiga (keyingi oʻrinlarda Maʼmuriy binolardan foydalanish boshqarmasi deb ataladi) operativ boshqaruv huquqi asosida berish;

2019-yilda obyektni rekonstruksiya qilish hamda uni arxiv hujjatlarini saqlash va ulardan foydalanish talablariga javob beradigan zamonaviy moddiy-texnik bazasini mustahkamlash, shu jumladan zarur jihozlar, muhofaza vositalari hamda yongʻinga qarshi vositalar bilan jihozlash ishlarini olib borish toʻgʻrisidagi takliflariga rozilik berilsin.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi bir oy muddatda obyektning tegishli hududi bilan birgalikda topshirilishini, Maʼmuriy binolardan foydalanish boshqarmasi esa ularning qabul qilib olinishini taʼminlasin.

Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi Maʼmuriy binolardan foydalanish boshqarmasi tomonidan taqdim etilgan hisob-kitoblar asosida ushbu boshqarmaning 2019-yil uchun tasdiqlangan xarajatlar smetasi va shtat jadvaliga tegishli oʻzgartirishlar kiritsin.

3. Toshkent shahar hokimligi Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi bilan birgalikda oʻn kun muddatda Toshkent shahar Favqulodda vaziyatlar boshqarmasiga favqulodda vaziyatlarning oldini olishda va oqibatlarini bartaraf etishda tezkor harakatlanishni inobatga olgan holda operativ boshqaruv huquqi asosida bino va inshootlar ajratilishini taʼminlasin.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasining Kanselyariyasi arxivi toifalangan obyektligini inobatga olgan holda, istisno tariqasida, obyektni rekonstruksiya qilishga ruxsat berilsin.

Bunda:

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasining Qurilayotgan bino va inshootlar direksiyasi — buyurtmachi;

“Tashgiprogor” AJ — bosh loyihalash tashkiloti;

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi “Qurilish birlashmasi” DUK — bosh pudratchi tashkilot;

“Vinlad” MCHJ — videokuzatuv va qoʻriqlash signalizatsiyasi ishlari boʻyicha loyihalash va pudratchi tashkilot etib belgilansin.

Istisno tariqasida, rekonstruksiya qilish ishlarini loyihalashtirish ishlari bilan bir vaqtda 2021-yilning 1-sentabrigacha olib borishga ruxsat etilsin.

5. Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi hamda Moliya vazirligi obyektni rekonstruksiya qilish ishlari boʻyicha ishlab chiqilgan loyiha-smeta hujjatlariga asosan Oʻzbekiston Respublikasining 2019-yilga moʻljallangan Investitsiya dasturi doirasida markazlashgan kapital qoʻyilmalar hisobidan mablagʻ ajratish yuzasidan Vazirlar Mahkamasiga taklif kiritsin.

6. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasining Qurilayotgan bino va inshootlar direksiyasiga, istisno tariqasida, obyekt boʻyicha taqdim etilgan ehtiyojlarga muvofiq qurilish materiallari, buyumlar, konstruksiyalar va uskunalar xarid qilish maqsadida tuzilgan shartnomalar qiymatining 100 foizi miqdorida, shuningdek, subpudrat tashkilotlari tomonidan ishlarni bajarish maqsadida tuzilgan shartnomalar miqdorining 30 foizi miqdorida Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasining “Qurilish birlashmasi” DUKga va “Vinlad” MCHJga qoʻshimcha ravishda avans ajratishga ruxsat berilsin.

Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi obyekt boʻyicha taqdim etilgan ehtiyojlarga muvofiq, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasining Qurilayotgan bino va inshootlar direksiyasiga qurilish materiallari, buyumlar, konstruksiyalar va uskunalar xarid qilish maqsadida Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasining “Qurilish birlashmasi” DUKga va “Vinlad” MCHJga qoʻshimcha ravishda avans berish uchun mablagʻ ajratsin.

7. Belgilansinki:

obyekt boʻyicha buyurtmachilar, loyihalash, subloyihalash, pudratchi va subpudratchi tashkilotlari, obyektni rekonstruksiya qilish doirasida amalga oshiriladigan ishlar (xizmatlar, tovarlar) hajmi boʻyicha barcha turdagi soliqlardan (yagona ijtimoiy toʻlovdan tashqari);

2022-yil 1-yanvarga qadar obyektni jihozlash va faoliyatini tashkil etish uchun belgilangan tartibda shakllantiriladigan roʻyxatlar boʻyicha olib kelinadigan, respublikada ishlab chiqarilmaydigan uskunalar (shu jumladan, laboratoriya uskunalari, mobil stellajlar), kompyuter texnikasi, multimedia mahsulotlari hamda qurilish materiallari, inventarlar, butlovchi va ehtiyot qismlar bojxona toʻlovlaridan (bojxona rasmiylashtiruvi yigʻimlaridan tashqari) ozod etiladi.

Belgilab qoʻyilsinki, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi Kanselyariyasi arxivini rekonstruksiya qilish, jihozlash va faoliyatini taʼminlash uchun uskunalar, kompyuter texnikasi, hujjatlarni saqlash, taʼmirlash va raqamlashtirish uchun texnik vositalari (shu jumladan, laboratoriya uskunalari, mobil stellajlar), multimedia mahsulotlari hamda qurilish materiallari, butlovchi buyumlar, ehtiyot qismlar va inventarlarni xarid qilish istisno tariqasida Oʻzbekiston Respublikasi “Tovar xom-ashyo birjasi” AJning maxsus elektron savdolarisiz, tender va tanlovlarsiz toʻgʻridan-toʻgʻri shartnoma tuzish asosida amalga oshiriladi.

8. “Oʻzbekiston havo yoʻllari” MAK, “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi Kanselyariyasi arxivini rekonstruksiya qilish, jihozlash va faoliyatini taʼminlash uchun Oʻzbekiston Respublikasi hududiga chetdan xarid qilinadigan tovarlarni olib kelish, saqlash, yuklash-tushirish, tayyorlash ishlarining toʻlov undirmasdan, tegishli norma va talablarga rioya etgan holda amalga oshirilishini taʼminlasin.

9. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasining Qurilayotgan bino va inshootlar direksiyasi obyektni rekonstruksiya qilish boʻyicha loyiha-smeta hujjatlarini kompleks ekspertizadan oʻtkazishni taʼminlasin.

10. Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish vazirligi qurilish-montaj ishlarini bajarishda sifat talablariga rioya etilishi yuzasidan davlat arxitektura-qurilish nazoratini taʼminlasin.

11. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi “Oʻzarxiv” agentligi:

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi Kanselyariyasi arxivida saqlanayotgan Oʻzbekiston Respublikasi Milliy arxiv fondi tarkibiga kiritilgan zararlangan yoki matni oʻchayotgan hujjatlarni tiklash (taʼmirlash), hujjatlar va mikrofilmlarga ilmiy-texnik ishlov berish va hujjatlarni elektron shaklga oʻtkazish ishlarida;

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasining ish yuritish va arxiv ishiga masʼul boʻlgan xodimlarining arxiv hujjatlarini jamlash, hisobga olish, saqlash va ulardan foydalanishni tashkil etish sohasidagi malakasini oshirish uchun seminar-treninglar oʻtkazishda amaliy yordam koʻrsatsin.

12. Mazkur qarorning ijrosini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining birinchi oʻrinbosari — transport vaziri A.J. Ramatov zimmasiga yuklansin.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2019-yil 17-may,

411-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 17.05.2019-y., 09/19/411/3142-son; 16.02.2021-y., 09/21/68/0115-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 03.03.2025-y., 09/25/135/0208-son)

lex.uz