UzbekAI

← Qonunlar

📅 2019-yil 17-may · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2019 йил 17 май · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 17 мая 2019 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 17 May 2019 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ПАРАМЕТРЛАРИ

Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида цемент заводи қурилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида

Самарқанд вилоятидаги мавжуд табиий ресурслардан самарали фойдаланиш, қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш, сифатли цемент маҳсулотини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳамда янги иш ўринларини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 19 декабрдаги ПҚ-4067-сон қарорига мувофиқ «Gansu hengya cement Co.Ltd» (ХХР) компанияси (кейинги ўринларда инвестор деб аталади) томонидан 2019 — 2021 йилларда умумий қиймати 340 млн АҚШ долларилик йиллик 2,4 млн тонна цемент ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган цемент заводи (кейинги ўринларда инвестиция лойиҳаси деб аталади) қурилиши назарда тутилганлиги ҳамда инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида масъулияти чекланган жамият шаклидаги «Нengyuan cement» қўшма корхонаси (кейинги ўринларда «Нengyuan cement» ҚК деб аталади) ташкил этилганлиги;

инвестиция лойиҳаси доирасида цемент заводини қуриш учун Каттақўрғон тумани ҳудудидан 50 га ер майдони ажратилганлиги ҳамда Нуробод тумани ҳудудида жойлашган норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган умумий майдони 138 га ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензияларни олганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Самарқанд вилояти ҳокимлиги ва инвесторнинг инвестиция лойиҳаси доирасида 2023 йил 30 октябрга қадар умумий қиймати 340 млн АҚШ долларлик суткасига 7500 тонна клинкер (йиллик 3,0 млн тонна цемент) ишлаб чиқариш қувватига эга цемент заводини ишга тушириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги:

бир ой муддатда инвестор билан белгиланган тартибда инвестиция шартномасини тузилишини таъминласин ҳамда инвестиция шартномасида инвесторнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини, инвестициялар ҳажмини, ташкил этиладиган иш ўрни сонини, инвесторга бериладиган имтиёзлар ва преференцияларни ҳамда мазкур қарор иловасига мувофиқ Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманидаги цемент ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳасининг мўлжалланган дастлабки техник-иқтисодий параметрларини ҳисобга олган ҳолда бошқа инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни назарда тутсин;

инвестиция шартномасига мувофиқ мажбуриятларни инвестор томонидан бажарилишини мониторинг қилиб борилишини таъминласин.

4. «Нengyuan cement» ҚКга инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида қурилиш-монтаж ишларини 2022 йил 31 декабрга қадар лойиҳа-смета ҳужжатларини бир вақтнинг ўзида ишлаб чиқиш билан амалга оширишга рухсат берилсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Энергетика вазирлиги ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ қурилаётган цемент заводи ташқи муҳандислик ва транспорт коммуникацияларига уланишида «Нengyuan cement» ҚКга амалий ёрдам кўрсатсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги инвестиция лойиҳасининг лойиҳа-смета ҳужжатларини белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтказилишини таъминласин ва инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида қурилиш-монтаж ишларини сифатли бажарилиши устидан давлат архитектура-қурилиш назоратини ўрнатсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси инвестиция лойиҳасини давлат экология экспертизасидан ўтказилишини ва уни амалга оширишда табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат экологик назоратини белгиланган тартибда таъминласин.

8. «Нengyuan cement» ҚК инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида:

а) 2020 йил 1 октябрга қадар:

«Нengyuan cement» ҚК ва унинг субпудрат ташкилотлари томонидан четдан олиб келинадиган, шу жумладан, «вақтинча олиб кириш» божхона режимида асбоб-ускуналар, хом-ашё ва материаллар, машина ва механизмлар, махсус транспорт воситалари, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи узеллар, приборлар ва инструментлар, техник ва лойиҳа ҳужжатлари белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича божхона тўловларини (божхона йиғимлари бундан мустасно) тўлашдан;

кўрсатиладиган хизматлар, четдан олиб келинадиган товарлар, материаллар, асбоб-ускуналар, машина ва механизмлар, бутловчи буюмлар ва узеллар, технологик жиҳозлар, транспорт воситалари приборлари, эҳтиёт қисмлар, инструментлар, ёқилғи мойлаш материаллари Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органларида лицензияланишида йиғимлар, давлат божлари ва тўловлар тўлашдан;

Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан бажариладиган ишлар (хизматлар) бўйича қўшилган қиймат солиғи тўлашдан;

импорт қилинадиган материаллар, асбоб-ускуналар, машина ва механизмлар, бутловчи буюмлар ва узеллар, технологик жиҳозлар, приборлар, эҳтиёт қисмлар, инструментлар — мажбурий сертификатлаш тартиботидан;

б) 2021 йил 1 январга қадар:

юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, мол-мулк солиғи, ер солиғи тўлашдан;

ер қаъри участкасидан фойдали қазилма конларининг ҳар бир тижоратбоп топилмаси учун тўланадиган «тижоратбоп топилма бонуси» тўлашдан озод қилинсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Самарқанд вилояти ҳокимлигининг буюртманомаларига асосан инвестиция лойиҳасини амалга оширишда иштирок этувчи хорижий мутахассисларга кўп марталик кириш визалари, консуллик йиғимлари ва ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғимлар ундирилмасдан расмийлаштирилишини таъминласин.

10. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги «Нengyuan cement» ҚКнинг буюртманомалари бўйича инвестиция лойиҳасини амалга оширишда иштирок этувчи хорижий мутахассисларга кўп марталик кириш визалари давлат божи ундирилмасдан берилишини ва узайтирилишини, шунингдек, улар вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинишини ҳамда муддати узайтирилишини белгиланган тартибда таъминласин.

11. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги «Нengyuan cement» ҚКнинг буюртманомалари бўйича инвестиция лойиҳасини амалга оширишда иштирок этувчи хорижий мутахассисларга белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилишини) таъминласин.

12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — транспорт вазири А.Ж. Раматов, Бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Э.М. Ғаниев ва Самарқанд вилояти ҳокими Э.О. Турдимов зиммаларига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 майдаги 412-сон қарорига ИЛОВА

Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманидаги цемент ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий

минг АҚШ доллари Т/р Кўрсаткичлар номи Жами (тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар) 1. Лойиҳанинг умумий қиймати 340 000,0 2. Капитал қўйилмалар ҳажми 340 000,0 2.1. машина ва асбоб-ускуналар 184 500,0 2.2. қурилиш-монтаж ишлари 130 000,0 2.3. инвестиция жараёнидаги молиявий харажатлар 13 428,6 2.4. бошланғич айланма маблағлари 71,4 2.5. бошқа харажатлар 12 000,0 3. Йиллик ишлаб чиқариш қуввати 650 минг тн М600, 1750 минг тн М500 (оқ), 600 минг тн М400 4. Кутилаётган йиллик экспорт ҳажми 136 минг тн М600, 336 минг тн М500 (оқ), 672 минг тн М400 5. Ташкил этиладиган иш ўрни 600 6. Лойиҳани ишга тушиш муддати 2023 йил октябрь 7. Лойиҳанинг ўзини қоплаш муддати 6-7 йил 8. Инвестиция даврининг давомийлиги 23 ой

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2019 йил 17 май,

412-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.05.2019 й., 09/19/412/3143-сон; 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.12.2021 й., 09/21/739/1139-сон )

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

PARAMETRLARI

Samarqand viloyatining Kattaqoʻrgʻon tumanida sement zavodi qurilishini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Samarqand viloyatidagi mavjud tabiiy resurslardan samarali foydalanish, qurilish materiallari sanoatini rivojlantirish, sifatli sement mahsulotini ishlab chiqarishni yoʻlga qoʻyish hamda yangi ish oʻrinlarini yaratish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilar:

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasining 2019-yilga moʻljallangan investitsiya dasturini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 19-dekabrdagi PQ-4067-son qaroriga muvofiq “Gansu hengya cement Co.Ltd” (XXR) kompaniyasi (keyingi oʻrinlarda investor deb ataladi) tomonidan 2019 — 2021-yillarda umumiy qiymati 340 mln AQSh dollarilik yillik 2,4 mln tonna sement ishlab chiqarish quvvatiga ega boʻlgan sement zavodi (keyingi oʻrinlarda investitsiya loyihasi deb ataladi) qurilishi nazarda tutilganligi hamda investitsiya loyihasini amalga oshirish doirasida masʼuliyati cheklangan jamiyat shaklidagi “Nengyuan cement” qoʻshma korxonasi (keyingi oʻrinlarda “Nengyuan cement” QK deb ataladi) tashkil etilganligi;

investitsiya loyihasi doirasida sement zavodini qurish uchun Kattaqoʻrgʻon tumani hududidan 50 ga yer maydoni ajratilganligi hamda Nurobod tumani hududida joylashgan noruda foydali qazilmalarni oʻz ichiga olgan umumiy maydoni 138 ga yer qaʼri uchastkalaridan foydalanish huquqi uchun litsenziyalarni olganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Samarqand viloyati hokimligi va investorning investitsiya loyihasi doirasida 2023-yil 30-oktabrga qadar umumiy qiymati 340 mln AQSh dollarlik sutkasiga 7500 tonna klinker (yillik 3,0 mln tonna sement) ishlab chiqarish quvvatiga ega sement zavodini ishga tushirish toʻgʻrisidagi takliflari maʼqullansin.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi:

bir oy muddatda investor bilan belgilangan tartibda investitsiya shartnomasini tuzilishini taʼminlasin hamda investitsiya shartnomasida investorning huquq va majburiyatlarini, investitsiyalar hajmini, tashkil etiladigan ish oʻrni sonini, investorga beriladigan imtiyozlar va preferensiyalarni hamda mazkur qaror ilovasiga muvofiq Samarqand viloyatining Kattaqoʻrgʻon tumanidagi sement ishlab chiqarish boʻyicha investitsiya loyihasining moʻljallangan dastlabki texnik-iqtisodiy parametrlarini hisobga olgan holda boshqa investitsiyaviy va ijtimoiy majburiyatlarni nazarda tutsin;

investitsiya shartnomasiga muvofiq majburiyatlarni investor tomonidan bajarilishini monitoring qilib borilishini taʼminlasin.

4. “Nengyuan cement” QKga investitsiya loyihasini amalga oshirish doirasida qurilish-montaj ishlarini 2022-yil 31-dekabrga qadar loyiha-smeta hujjatlarini bir vaqtning oʻzida ishlab chiqish bilan amalga oshirishga ruxsat berilsin.

5. Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi, Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi, Energetika vazirligi va “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ qurilayotgan sement zavodi tashqi muhandislik va transport kommunikatsiyalariga ulanishida “Nengyuan cement” QKga amaliy yordam koʻrsatsin.

6. Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish vazirligi investitsiya loyihasining loyiha-smeta hujjatlarini belgilangan tartibda davlat ekspertizasidan oʻtkazilishini taʼminlasin va investitsiya loyihasini amalga oshirish doirasida qurilish-montaj ishlarini sifatli bajarilishi ustidan davlat arxitektura-qurilish nazoratini oʻrnatsin.

7. Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi investitsiya loyihasini davlat ekologiya ekspertizasidan oʻtkazilishini va uni amalga oshirishda tabiatni muhofaza qilish toʻgʻrisidagi qonun hujjatlariga rioya etilishi ustidan davlat ekologik nazoratini belgilangan tartibda taʼminlasin.

8. “Nengyuan cement” QK investitsiya loyihasini amalga oshirish doirasida:

a) 2020-yil 1-oktabrga qadar:

“Nengyuan cement” QK va uning subpudrat tashkilotlari tomonidan chetdan olib kelinadigan, shu jumladan, “vaqtincha olib kirish” bojxona rejimida asbob-uskunalar, xom-ashyo va materiallar, mashina va mexanizmlar, maxsus transport vositalari, ehtiyot qismlar va butlovchi uzellar, priborlar va instrumentlar, texnik va loyiha hujjatlari belgilangan tartibda shakllantiriladigan roʻyxatlar boʻyicha bojxona toʻlovlarini (bojxona yigʻimlari bundan mustasno) toʻlashdan;

koʻrsatiladigan xizmatlar, chetdan olib kelinadigan tovarlar, materiallar, asbob-uskunalar, mashina va mexanizmlar, butlovchi buyumlar va uzellar, texnologik jihozlar, transport vositalari priborlari, ehtiyot qismlar, instrumentlar, yoqilgʻi moylash materiallari Oʻzbekiston Respublikasining vakolatli organlarida litsenziyalanishida yigʻimlar, davlat bojlari va toʻlovlar toʻlashdan;

Oʻzbekiston Respublikasi norezidentlari tomonidan bajariladigan ishlar (xizmatlar) boʻyicha qoʻshilgan qiymat soligʻi toʻlashdan;

import qilinadigan materiallar, asbob-uskunalar, mashina va mexanizmlar, butlovchi buyumlar va uzellar, texnologik jihozlar, priborlar, ehtiyot qismlar, instrumentlar — majburiy sertifikatlash tartibotidan;

b) 2021-yil 1-yanvarga qadar:

yuridik shaxslardan olinadigan foyda soligʻi, mol-mulk soligʻi, yer soligʻi toʻlashdan;

yer qaʼri uchastkasidan foydali qazilma konlarining har bir tijoratbop topilmasi uchun toʻlanadigan “tijoratbop topilma bonusi” toʻlashdan ozod qilinsin.

9. Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi Samarqand viloyati hokimligining buyurtmanomalariga asosan investitsiya loyihasini amalga oshirishda ishtirok etuvchi xorijiy mutaxassislarga koʻp martalik kirish vizalari, konsullik yigʻimlari va haqiqiy xarajatlarning oʻrnini qoplash hisobidan yigʻimlar undirilmasdan rasmiylashtirilishini taʼminlasin.

10. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi “Nengyuan cement” QKning buyurtmanomalari boʻyicha investitsiya loyihasini amalga oshirishda ishtirok etuvchi xorijiy mutaxassislarga koʻp martalik kirish vizalari davlat boji undirilmasdan berilishini va uzaytirilishini, shuningdek, ular vaqtincha turgan joyi boʻyicha roʻyxatga olinishini hamda muddati uzaytirilishini belgilangan tartibda taʼminlasin.

11. Oʻzbekiston Respublikasi Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi “Nengyuan cement” QKning buyurtmanomalari boʻyicha investitsiya loyihasini amalga oshirishda ishtirok etuvchi xorijiy mutaxassislarga belgilangan tartibda Oʻzbekiston Respublikasi hududida mehnat faoliyatini amalga oshirish huquqiga tasdiqnomalar berilishini (muddati uzaytirilishini) taʼminlasin.

12. Mazkur qarorning ijrosini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining birinchi oʻrinbosari — transport vaziri A.J. Ramatov, Bosh vazirning investitsiyalar va tashqi iqtisodiy aloqalar masalalari boʻyicha oʻrinbosari E.M. Gʻaniyev va Samarqand viloyati hokimi E.O. Turdimov zimmalariga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 17-maydagi 412-son qaroriga ILOVA

Samarqand viloyatining Kattaqoʻrgʻon tumanidagi sement ishlab chiqarish boʻyicha investitsiya loyihasining texnik-iqtisodiy

ming AQSh dollari T/r Koʻrsatkichlar nomi Jami (toʻgʻridan-toʻgʻri xorijiy investitsiyalar) 1. Loyihaning umumiy qiymati 340 000,0 2. Kapital qoʻyilmalar hajmi 340 000,0 2.1. mashina va asbob-uskunalar 184 500,0 2.2. qurilish-montaj ishlari 130 000,0 2.3. investitsiya jarayonidagi moliyaviy xarajatlar 13 428,6 2.4. boshlangʻich aylanma mablagʻlari 71,4 2.5. boshqa xarajatlar 12 000,0 3. Yillik ishlab chiqarish quvvati 650 ming tn M600, 1750 ming tn M500 (oq), 600 ming tn M400 4. Kutilayotgan yillik eksport hajmi 136 ming tn M600, 336 ming tn M500 (oq), 672 ming tn M400 5. Tashkil etiladigan ish oʻrni 600 6. Loyihani ishga tushish muddati 2023-yil oktabr 7. Loyihaning oʻzini qoplash muddati 6-7 yil 8. Investitsiya davrining davomiyligi 23 oy

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2019-yil 17-may,

412-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 17.05.2019-y., 09/19/412/3143-son; 29.09.2020-y., 09/20/593/1340-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 07.12.2021-y., 09/21/739/1139-son )

lex.uz