📅 2019-yil 23-mart · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Ichki ishlar vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2019-yil 23-mart · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Ichki ishlar vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2019 йил 23 март · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Ички ишлар вазири
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 23 марта 2019 г. · Документы министерств и ведомств · Министр внутренних дел
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 23 March 2019 · Ministry and agency documents · Ichki ishlar vaziri
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирИнинг
буйруғи
ҚОИДАЛАР
ЖУРНАЛИ
МАЪЛУМОТНОМА
ДАЛОЛАТНОМА
ЖУРНАЛИ
ЖУРНАЛИ
ЖУРНАЛИ
РЎЙХАТИ
ЖУРНАЛИ
ЖУРНАЛИ
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган шахсларнинг тиббий-санитария таъминоти бўйича қоидаларни тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодекси ва «Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган шахсларнинг тиббий-санитария таъминоти бўйича қоидалар иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2002 йил 3 сентябрдаги 231-сон «Ўзбекистон Республикаси ИИВ тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган шахслар тиббий таъминоти бўйича қоидаларни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1182, 2002 йил 24 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 й., 20-сон);
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2011 йил 29 декабрдаги 193-сон «Ўзбекистон Республикаси ИИВ тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган шахслар тиббий таъминоти бўйича қоидаларга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1182-1, 2012 йил 20 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 8-9-сон, 88-модда).
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2019 йил 23 мартдаги 67-сон буйруғига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган шахсларнинг тиббий-санитария таъминоти бўйича
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодекси ҳамда «Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тергов ҳибсхоналари (бундан буён матнда ТҲ деб юритилади) ва жазони ижро этиш муассасаларида (бундан буён матнда ЖИЭМ деб юритилади) сақланаётган шахсларнинг тиббий-санитария таъминотини амалга ошириш тартибини белгилайди .
1-боб. Умумий қоидалар
1-§. Асосий тушунчалар
1. Ушбу Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
болалар уйи — маҳкума аёлларнинг болаларини сақлаш ва тарбиялашга мўлжалланган болалар муассасаси;
даволаш-профилактика ёрдамини кўрсатиш бўлими — ТҲ ва ЖИЭМда сақланаётган шахсларга бирламчи тиббий-санитария ёрдамини кўрсатиш учун мўлжалланган бўлим;
маҳкумлар учун ихтисослашган касалхона (бундан буён матнда ихтисослашган касалхона деб юритилади) — маҳкумлар ва қамоққа олинган шахсларга малакали ва ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш учун мўлжалланган касалхона;
профилактик тиббий кўрик — тиббий текширувлар йиғиндисини ташкил этиб, маҳкумларнинг индивидуал хусусиятларини аниқлаш учун аниқ бир мақсадга қаратилган тиббий текширув, касалликларни илк даврида аниқлаш, самарали даволаш турини танлаш ва касалликнинг прогнозини аниқлаш мақсадида ўтказилади;
санитария-гигиена тадбирлари — юқумли ва паразитар касалликлар пайдо бўлишини ҳамда тарқалишини олдини олишга ва уларни бартараф этишга қаратилган ташкилий, тиббий-санитария чора-тадбирлари.
2-§. ТҲ ва ЖИЭМда сақланаётган шахсларнинг тиббий-санитария таъминотини ташкил этиш
2. ТҲ ва ЖИЭМда сақланаётган шахсларга ТҲ ва ЖИЭМда, шунингдек ихтисослашган касалхонада тиббий ёрдам кўрсатиш имконияти мавжуд бўлмаган тақдирда, уларга давлат соғлиқни сақлаш тизимининг тегишли даволаш-профилактика муассасаларида малакали ва ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатилади.
3. Манзил-колонияларда жазо муддатини ўтаётган маҳкумларга ЖИЭМ жойлашган ҳудуддаги давлат соғлиқни сақлаш тизимининг барча даволаш-профилактика муассасалари томонидан тиббий ёрдам кўрсатилади.
4. Ўзбекистон Республикаси «Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида»ги Қонунининг 27-моддасига асосан ушлаб турилганлар ва қамоққа олинганларга тиббий хизмат кўрсатиш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади .
Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодексининг 87-моддасига мувофиқ озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларнинг тиббий-санитария таъминоти республика бюджети ҳисобидан амалга оширилади.
5. ТҲ ва ЖИЭМда сақланаётган шахсларда турли тиббий ва бошқа тажриба ва синовлар ўтказиш қатъиян тақиқланади.
6. ТҲ ва ЖИЭМда сақланаётган шахсларга шахснинг тиббий ёрдамга муҳтожлиги ҳақидаги мурожаати ёки бошқа шахсларнинг мурожаатлари, шунингдек назоратчи ёки муассаса ходимининг шахсга тиббий ёрдам кўрсатилиши зарурлиги ҳақидаги хабарига асосан тиббий ёрдам кўрсатилиши шарт. Бунда ЖИЭМ раҳбари ёки бошқа масъул ходимлар тиббий ёрдамга муҳтож шахснинг олдига тиббиёт ходимларининг зудлик билан киришини таъминлаши керак.
7. ТҲ ва ЖИЭМнинг тиббиёт ходимларига даволаш-профилактика ишларига алоқадор бўлмаган ишларни юклаш, шунингдек бошқа тадбирларга жалб қилиш тақиқланади.
8. ТҲ ва ЖИЭМда сақланаётган шахсларнинг тиббий-санитария таъминоти қуйидагиларни ўз ичига олади :
ТҲда мажбурий ҳамда ЖИЭМда бирламчи тиббий кўрикдан ўтказиш;
касалликка чалинганларни, шунингдек улардаги касалликларни эрта аниқлаш ва уларни даволаш-профилактик тадбирларини ўтказиш мақсадида профилактик тиббий кўриклардан ўтказиш;
касаллик белгилари аниқланган шахсларга амбулатор ёки стационар шароитда тиббий ёрдам кўрсатиш;
ихтисослаштирилган даволаш-профилактика муассасалари томонидан кўрсатиладиган тиббий ёрдамга муҳтож бўлган шахсларни тегишли ихтисослаштирилган даволаш-профилактика муассасаларига юбориш ;
сурункали касалликлар билан касалланган шахсларни диспансер назоратига олиш;
шахсларнинг ётоқхонаси, овқатланиш жойлари ва меҳнат шароитларини санитария назоратини таъминлаш;
ҳаёт фаолияти чекланган (шахс томонидан ўзига ўзи хизмат кўрсатиш, мустақил ҳаракатланиш, мўлжал олиш, мулоқот қилиш, ўз хулқ-атворини назорат қилиш, ўқиш ёки меҳнат фаолияти билан шуғулланиш лаёқати ёки имкониятининг тўлиқ ёки қисман йўқолган) (бундан буён матнда ҳаёт фаолияти чекланган деб юритилади) ва ногиронлиги бўлган шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси (бундан буён матнда ТИЭК деб юритилади) тавсияларига риоя этилишини таъминлаш;
сурункали касалликка чалинган шахсларнинг даволаниши ва соғломлаштирилиши бўйича тавсияларга риоя этилишини таъминлаш.
9. ТҲ ва ЖИЭМда сақланаётган шахсларга тиббий-санитария таъминотини амалга ошириш мақсадида даволаш-профилактика ёрдамини кўрсатиш бўлимлари ташкил этилади . Ушбу бўлимларда беморлар стационар шароитда даволаниши учун мўлжалланган хоналар, шифокор хоналари, овқатланиш хонаси, ювиниш хонаси, ҳожатхона ҳамда юқумли ва руҳий ҳолати бузилган шахсларни алоҳида сақлаш учун мўлжалланган хоналар билан жиҳозланади.
10. ТҲ ва ЖИЭМда сақланаётган шахсларга малакали ва ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш ихтисослашган касалхонада амалга оширилади .
Ихтисослаштирилган касалхонада тиббий ёрдам кўрсатиш имконияти бўлмаганда ёки шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш зарур бўлган ҳолларда, ТҲ ва ЖИЭМда сақланаётган шахслар соғлиқни сақлаш тизимининг даволаш-профилактика муассасаларига жойлаштирилиши мумкин.
11. ТҲ ва ЖИЭМда сақланаётган шахс оғир касалликка чалинган ёхуд у вафот этган тақдирда, муассаса маъмурияти бу ҳақда унинг яқин қариндошларига, қонуний вакилига, жиноят ишини юритаётган мансабдор шахсга ёки органга ва прокурорга дарҳол хабар қилади .
12. ЖИЭМда юқумли касалликка чалинган маҳкумларга яқин қариндошлари билан узоқ муддатли учрашув бериш шифокор хулосаси асосида амалга оширилади.
Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахс оғир касалликка чалинган тақдирда, телефон орқали қўшимча сўзлашишга, шунингдек шифокорнинг рухсати билан қўшимча учрашувга рухсат берилади.
3-§. Тергов ҳибсхоналарида сақланаётган шахсларнинг тиббий-санитария таъминотини ташкиллаштириш
13. ТҲга келтирилган шахслар (транзит тариқасида олиб келинаётганлар ҳам) ТҲга олиб келинган пайтдан эътиборан икки соат ичида мажбурий тиббий кўрикдан ўтказилади. Ушбу кўрик тиббиёт ходими томонидан шахснинг атрофдагиларга эпидемиологик хавф туғдириши эҳтимолини аниқлаш, шошилинч ёки кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдамга муҳтожлигини белгилаш, тана кўриги, антропометрия ва термометрия текширувларини ўтказиш, шунингдек тан жароҳатлари ва шикастланиш белгилари, яралар ҳамда уларнинг даражасини аниқлаш мақсадида амалга оширилади.
ТҲга келтирилган шахсни мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиш давомида ТҲнинг у билан бир жинсда бўлган ходими иштирок этади .
Мажбурий тиббий кўрикни ўтказишда ТҲга келтирилган шахснинг розилиги билан унинг адвокати ҳам иштирок этиши мумкин .
14. Мажбурий тиббий кўрик натижасида аниқланган касалликлар ёки шикастланишлар тўғрисидаги маълумотлар мазкур Қоидаларнинг 1-иловасига мувофиқ тиббиёт ходими томонидан журналга қайд этилади ҳамда ушбу Қоидаларнинг 1 1 -иловасида кўрсатилган намунадаги тиббий маълумотнома расмийлаштирилади .
Тиббий маълумотноманинг бир нусхаси мажбурий тиббий кўрикдан ўтказилган шахсга имзо қўйдириб таништирилганидан кейин унинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдига қўшиб қўйилади , иккинчи нусхаси мажбурий тиббий кўрикдан ўтказилган шахсни ТҲга олиб келган ходимларга топширилади.
Тиббий маълумотноманинг кўчирма нусхаси ТҲга олиб келинган шахснинг ёки унинг адвокатининг талабига асосан тегишинча ТҲга олиб келинган шахсга ёки унинг адвокатига тақдим этилади.
ТҲга олиб келинган шахслар бошқа ТҲга ўтказилганда ёки процессуал ҳаракатлар ўтказиш учун олиб чиқилиб, ТҲга қайтарилганда улар ушбу Қоидаларда назарда тутилган тартибда мажбурий тиббий кўрикдан ўтказилади.
15. ТҲга олиб келинган шахслар орасида, тиббий кўрсатмаларга асосан, ўткир касалликларга чалинган ёки шикастланиш оқибатида шошилинч ёхуд стационар тиббий ёрдамга муҳтож беморлар аниқланганда, уларга бирламчи тиббий ёрдам кўрсатилиб зарур бўлган ҳолларда, улар давлат соғлиқни сақлаш тизимининг даволаш-профилактика муассасаларига жойлаштирилади. ТҲга келтирилган шахсга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш зарур бўлганда уларни давлат соғлиқни сақлаш тизимининг тиббий муассасаларига олиб чиқиш ТҲ бошлиғининг рухсати билан амалга оширилиб, бу ҳақда 24 соат ичида жиноят ишини юритаётган мансабдор шахс ёки орган ёзма равишда хабардор қилинади.
16. ТҲга олиб келинган шахс мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиш вақтида унинг танасида жароҳатлар, шикастланишлар ва яралар аниқланган тақдирда, мазкур Қоидаларнинг 1 2 -иловасига мувофиқ уч нусхада далолатнома тузилиб, далолатнома тергов ҳибсхонаси бошлиғининг ёрдамчиси — тезкор навбатчи ва шахсни олиб келган қоровул бошлиғи томонидан имзоланади. Далолатноманинг бир нусхаси қоровул бошлиғига, иккинчи нусхаси тергов ҳибсхонаси бошлиғининг ёрдамчиси — тезкор навбатчига, учинчи нусхаси даволаш-профилактика ёрдамини кўрсатиш бўлимига берилади ҳамда тиббиёт ходими томонидан билдирги орқали муассаса раҳбариятига ахборот берилади.
Мажбурий тиббий кўрик давомида аниқланган жароҳатлар, шикастланишлар ва яралар юзасидан ТҲга олиб келинган шахсга шу вақтнинг ўзида маълум қилинади ва зудлик билан ТҲ тезкор — қидирув хизмати ходимлари томонидан прокурорга хабар берилади .
Мазкур ҳолат юзасидан ТҲ тезкор-қидирув хизмати ходимлари томонидан текширув ўтказилиб, натижалари тегишли ҳудудий прокуратурага юборилади.
17. ТҲга келтирилган шахсларнинг ҳар бирига амбулатор тиббий карта юритилиб, шифокор томонидан мажбурий тиббий кўрик натижалари тўғрисидаги маълумотлар қайд этилади.
18. Ўткир юқумли касалликка чалинганлар ёки гумон қилинган шахслар кўрикдан сўнг дарҳол соғлом кишилардан ажратилади. Бу шахсларда бирламчи санитария ишлови охирги навбатда ўтказилади, уларнинг кийимлари ва шахсий буюмлари албатта зарарсизлантирилади, сўнгра бу шахслар даволаш-профилактика ёрдамини кўрсатиш бўлими изоляторига жойлаштирилиб, уларга қўшимча текширув ва даволаш-профилактика муолажалари тайинланади.
19. ТҲга келтирилганлар орасида руҳий ҳолати бузилган, ўзига ёки атрофидагиларга тажовузкор шахслар аниқланганда, уларни шифокор психиатр ёки психолог кўригидан сўнг камераларга жойлаштиришга рухсат этилади. ТҲда шифокор психиатр ёки психолог бўлмаган тақдирда, бу шахслар даволаш-профилактика ёрдамини кўрсатиш бўлимига жойлаштирилиб, 72 соат ичида шифокор психиатр жалб қилган ҳолда кўрикдан ўтказилиши ташкиллаштирилади.
20. ТҲга келтирилган шахслар (транзитдан ташқари) уч кун ичида даволаш-профилактика ёрдамини кўрсатиш бўлимида мавжуд шифокорлар томонидан профилактик тиббий кўрикдан ўтказилади. Профилактик тиббий кўрик давомида уларда сил касаллиги, ОИВ-инфекцияси, тери-таносил ва бошқа касалликларни аниқлаш мақсадида флюорография (рентген) текшируви ва қўшимча лаборатор текширувлари ўтказилади. Маҳкум ёки қамоққа олинган шахсга флюорография (рентген) текшируви ўтказилганлиги тўғрисида мазкур Қоидаларнинг 2-иловасига мувофиқ маълумотнома тузилиб унинг амбулатор тиббий картасига бириктирилади. Тиббий кўрсатмаларга биноан, уларга қўшимча текширувлар ва мутахассис шифокорлар кўриги тавсия этилиши мумкин.
21. ТҲда сақланаётган шахсларнинг соғлиғини мунтазам назорат қилиш мақсадида ҳар олти ойда бир маротаба флюорография (рентген) текшируви, лаборатория текшируви (умумий қон, сийдик таҳлили), антропометрия ва шифокор терапевт кўриги ўтказилади. Тиббий кўрсатмаларга кўра бошқа текширувлар ва мутахассис шифокор кўриги тавсия этилиши мумкин.
22. ТҲда сақланаётган шахсларнинг тиббий-санитария ёрдамини тўлиқ амалга ошириш, шунингдек, касаллик ривожланишининг олдини олиш мақсадида тергов ҳибсхонасида сақланаётган ҳар бир шахс куннинг исталган вақтида назоратчи (навбатчилик қисми)га мурожаат қилиши мумкин ва уларга даволаш-профилактика ёрдамини кўрсатиш бўлими ходимлари томонидан зарур тиббий ёрдам кўрсатилади.
23. ТҲда сақланаётган шахсларга даволаш-профилактика ёрдамини кўрсатиш бўлимида тиббий ёрдам кўрсатиш имконияти бўлмаган тақдирда, улар ҳудудий давлат соғлиқни сақлаш тизимининг даволаш-профилактика муассасаларига жойлаштирилади. Тергов ҳибсхонасида сақланаётган шахсни ҳудудий давлат соғлиқни сақлаш тизимининг тиббий муассасаларига олиб чиқилганлиги ушбу Қоидаларнинг 3-иловасига мувофиқ журналга қайд этилади.
24. ТҲда сақланаётган шахсларга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш зарур бўлганда, тиббий кўрсатмаларга биноан тез тиббий ёрдам хизмати ходимлари чақирилади.
25. ТҲда сақланаётган шахслар тан жароҳати олганда тиббиёт ходимлари томонидан кечиктирмасдан тиббий гувоҳлантириш ўтказилади . Тиббий гувоҳлантириш тергов ҳибсхонаси бошлиғининг ёхуд жиноят ишини юритаётган мансабдор шахснинг ёки органнинг шахсий ташаббусига ёхуд қамоққа олинганнинг ёки унинг ҳимоячисининг илтимосига кўра чиқарилган қарор асосида давлат соғлиқни сақлаш тизимининг тиббий муассасалари ходимлари томонидан амалга оширилади. Тиббий гувоҳлантиришни ўтказишнинг рад этилиши устидан прокурорга шикоят қилиниши мумкин.
26. ТҲда беморларни амбулатор қабул қилиш шифокор (фельдшер) томонидан махсус жиҳозланган хонада олиб борилади. Тиббий кўрсатмаларга кўра стационар шароитда даволанишга муҳтож беморлар даволаш-профилактика ёрдамини кўрсатиш бўлимининг махсус камераларига жойлаштирилади.
27. ТҲда сақланаётган шахслар томонидан дори воситаларининг қабул қилиниши тиббиёт ходими назорати остида амалга оширилади. Дори воситалари беморлар қўлига фақат бир кунлик истеъмол учун тиббиёт ходимининг рухсати билан берилади. Даволаниши узлуксиз давом этадиган (юрак қон-томир, артериал қон босимининг кўтарилиши билан кечадиган гипертоник касалликлар, қандли диабет, тутқаноқ ва бошқа шу каби касалликларга чалинган) беморларга тиббиёт ходими томонидан тайинланган дори воситалари бериб қўйилиши мумкин. Гиёҳвандлик воситалари ва уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ҳамда прекурсорларни беморларнинг қўлига бериш қатъиян тақиқланади.
28. Шифокор томонидан беморга тайинланган тиббий муолажалар ҳамшира томонидан (ёки фельдшер) бажарилади ва ишлатилган дори воситалари тўғрисида мазкур Қоидаларнинг 4-иловасига мувофиқ журналга қайд қилиб борилади. Кундалик ишлатиш учун зарур бўлган дори воситалари махсус шкафларда қулфланган ҳолда сақланади.
29. ТҲнинг даволаш-профилактика ёрдамини кўрсатиш бўлими тиббиёт ходимлари томонидан тавсия этилган ва амалга оширилган ҳар бир тиббий муолажа ва кўриклар ҳақидаги маълумотлар маҳкумнинг ёки қамоққа олинган шахснинг амбулатор тиббий картасига қайд этиб борилади.
30. ТҲда сақланаётган шахсларни карцер ёки бир кишилик камерага жойлаштиришдан аввал улар тиббий кўрикдан ўтказилиб, кўрсатиб ўтилган жойларда сақланиши мумкин ёки мумкин эмаслиги ҳақида мазкур Қоидаларнинг 5-иловасига мувофиқ маълумотнома тузилади.
31. ТҲдан чиқарилаётган ёки бошқа муассасага ўтказилаётган шахслар қайта тиббий кўрикдан ўтказилади. Бошқа муассасага ўтказилаётган ҳар бир шахснинг умумий соғлиғи ва кўрик натижалари ҳақидаги маълумот кўрикни ўтказган тиббиёт ходими томонидан унинг амбулатор тиббий картасига қайд қилинади.
32. Транспортда олиб юриш мумкин бўлмаган беморларни бир муассасадан бошқасига кўчиришга рухсат этилмайди, ихтисослашган касалхона ёки даволаш-профилактика муассасаларига ўтказилаётганлар бундан мустасно.
4-§. Жазони ижро этиш муассасаларида маҳкумларнинг тиббий-санитария таъминотини ташкиллаштириш
33. ЖИЭМга келтирилган барча маҳкумлар уларда мавжуд касалликларни аниқлаш, жисмоний ҳолатига баҳо бериш ва меҳнатга вақтинча лаёқатсизлигини аниқлаш мақсадида бирламчи тиббий кўрикдан ўтказилади. Тиббий кўрик натижалари уларнинг амбулатор тиббий картасига қайд этилади ҳамда заруратга кўра қўшимча текширувлар тавсия этилади.
34. Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахс билан жазони ижро этиш муассасасига қабул қилинган пайтдан эътиборан ўн беш кун ичида суҳбат ўтказилади ҳамда жазони ижро этиш муассасасининг карантин хоналарида тиббий кўрикдан ва санитария — гигиена тадбирларидан ўтади. Маҳкум жорий мавсумда флюорография (рентген) текширувидан ўтказилмаган тақдирда флюорография (рентген) текширувидан ўтказилиши шарт. Флюорография (рентген) текшируви ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар мазкур Қоидаларнинг 2-иловасига мувофиқ маҳкумнинг амбулатор тиббий картасига қайд қилиб борилади.
35. Маҳкумларни тиббий кўрикдан ўтказиш жазони ижро этиш муассасасига қабул қилиш чоғида, жазони ўташ пайтида вақти-вақти билан, бироқ олти ойда камида бир маротаба, шунингдек мурожаатларга асосан ўтказилади. Тиббий текширувдан ўтказиш махфийлик шартлари асосида амалга оширилади.
36. Маҳкумларни профилактик тиббий кўрикдан ўтказиш муассаса даволаш-профилактик ёрдам кўрсатиш бўлими тиббиёт ходимлари томонидан амалга оширилади. Зарур ҳолларда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментининг (бундан буён матнда ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД деб юритилади) Тиббиёт бўлими, ихтисослашган касалхона ёки ички ишлар бошқармасининг тиббиёт бўлимларидан зарур бўлган мутахассисларни жалб этган ҳолда ўтказилади. Профилактик тиббий кўрикка ҳудудий соғлиқни сақлаш тизимидаги мутахассис шифокорлар ҳам жалб этилиши мумкин.
37. Профилактик тиббий кўрик давомида амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар:
антропометрия (бўй, тана вазни ўлчанади);
аёлларни гинекологик кўрикдан ўтказиш ва цитологик текшириш учун суртма олиш (тиббий кўрсатма бўлганда);
тери-таносил касалликларига текшириш;
эшитув ва кўриш ҳолатини текшириш;
умумий қон таҳлилини ўтказиш;
умумий сийдик таҳлилини ўтказиш;
ЭКГ текширувидан ўтказиш;
кўкрак қафасини флюорография (рентген) текшируви ҳар олти ойда бир марта;
шифокор терапевт, психиатр, стоматолог кўригидан ўтказиш ва лозим топилганда бошқа мутахассис шифокорлар кўригидан ўтказиш.
38. Профилактик тиббий кўрик натижалари ҳақидаги маълумотлар маҳкумнинг амбулатор тиббий картасига қайд этилади.
39. Маҳкумларга амбулатор ёки стационар тиббий ёрдам кўрсатиш жазони ижро этиш муассасаларининг даволаш-профилактика ёрдамини кўрсатиш бўлими томонидан амалга оширилади.
40. Маҳкумларнинг даволаш-профилактика ёрдамини кўрсатиш бўлимида амбулатор қабул қилиниши муассасаларда қабул қилинган ички тартиб қоидалар асосида ўтказилади. ЖИЭМда ҳар бир туркум учун амбулатор қабул қилиш вақти белгиланади.
41. Маҳкумларга тиббий ёрдам кўрсатиш зарур бўлганда назоратчи томонидан даволаш-профилактика ёрдамини кўрсатиш бўлимига олиб борилади. Тиббий ёрдам даволаш-профилактика ёрдамини кўрсатиш бўлими навбатчи шифокори томонидан кўрсатилади. Кўрсатилган тиббий ёрдам тўғрисидаги маълумот маҳкумнинг амбулатор тиббий картасига қайд этилади.
Шошилинч ёрдамга муҳтож беморлар ҳақида даволаш-профилактика ёрдамини кўрсатиш бўлимига туркум бошлиғи ёки назоратчи хабар қилади ва навбатчи шифокор томонидан зарур тиббий ёрдам кўрсатилади.
42. ЖИЭМ иш тартиби бўйича тиббиёт ходимлари муассасада бўлмайдиган вақтларда, тиббий ёрдам кўрсатиш учун тиббиёт ходимларини ва тез тиббий ёрдам хизмати транспортини чақириш ҳамда беморни зудлик билан эвакуация қилиш учун транспорт ва конвой билан таъминлашга муассаса бошлиғининг ёрдамчиси — тезкор навбатчи жавобгар ҳисобланади.
43. ЖИЭМ даволаш-профилактика ёрдамини кўрсатиш бўлими шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишга куннинг исталган вақтида тайёр бўлиши лозим. Даволаш-профилактика ёрдамини кўрсатиш бўлимида шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш учун керакли дори-дармонлар тўплами солинган сумка ёки жамланма доимий равишда тайёр бўлиши керак.
44. Амбулатор тиббий карта қатъий турдаги ҳисобот ҳужжати бўлиб, маҳкумлар қўлига берилмайди. Улар алфавит бўйича ёки туркумлар бўйича даволаш-профилактика ёрдамини кўрсатиш бўлимининг қулфланадиган хонасидаги шкафларда сақланади. Уларнинг ҳисоби ва сақланишига даволаш-профилактика ёрдамини кўрсатиш бўлими бошлиғи томонидан тайинланган масъул ходим жавобгар бўлади.
45. Маҳкумлар томонидан дори воситаларининг қабул қилиниши тиббиёт ходими назорати остида амалга оширилади. Даволаниши узлуксиз давом этадиган (юрак қон-томир, артериал қон босимининг кўтарилиши билан кечадиган касалликлар, қандли диабет, тутқаноқ ва бошқа шу каби чалинган) беморларга тиббиёт ходимининг рухсати билан бир кунлик истеъмол учун дори воситалари бериб қўйилиши мумкин.
46. ЖИЭМда шифокор томонидан беморга тайинланган тиббий муолажаларни фельдшер (ёки ҳамшира) бажаради ва ишлатилган дори воситалари тўғрисида, мазкур Қоидаларнинг 4-иловасига мувофиқ, журналга қайд этиб борилади.
Кундалик ишлатиш учун зарур дори-дармонлар махсус шкафларда қулфланган ҳолда сақланади.
47. Маҳкумлар интизомий бўлимларга, камера типидаги хоналарга, карцерга ёки бир кишилик камераларга жойлаштирилишидан аввал тиббий кўрикдан ўтказилиб, кўрсатиб ўтилган жойларда сақланиши мумкин ёки мумкин эмаслиги тўғрисида мазкур Қоидаларнинг 5-иловасига мувофиқ маълумотнома тузилади.
48. ЖИЭМ даволаш-профилактика ёрдамини кўрсатиш бўлими стационарига беморлар шифокорнинг тавсиясига асосан қабул қилинади.
Стационарга ётқизилган беморларга ўрнатилган тартибдаги тиббий ҳужжатлар расмийлаштирилади. Стационарга бемор режа асосида ёки шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш учун ётқизилганда, бу ҳақда туркум бошлиғи ва муассаса бошлиғининг ёрдамчиси — тезкор навбатчи хабардор қилинади.
49. Стационарда беморлар касалликнинг турига қараб алоҳида сақланадилар. Стационарда даволанаётган беморларнинг қариндошлари ва бошқа шахслар билан учрашуви унинг касаллигини ва соғлиғини ҳисобга олган ҳолда шифокор рухсати билан амалга оширилади.
50. Интизомий бўлинмада сақланаётган маҳкумларга тиббий ёрдам кўрсатиш тиббиёт ходимлари томонидан ҳар кунги кўрик вақтида амалга оширилади. Интизомий бўлинмада сақланаётган маҳкумларга тиббиёт ходими томонидан кўрсатилган ҳар бир тиббий ёрдам тўғрисида мазкур Қоидаларнинг 6-иловасига мувофиқ журналга қайд этиб борилади.
Юқорида қайд этилган жойларда сақланаётган маҳкумларнинг ҳаётига хавф соладиган касаллик аниқланса, тиббиёт ходими уларни назоратчи кузатуви остида дарҳол муассаса даволаш-профилактика ёрдамини кўрсатиш бўлими стационарига ўтказиш чорасини кўради.
51. Шифокор ёки ўрта тиббиёт ходимининг ёлғиз ўзи турма, махсус тартибдаги ЖИЭМ камераларига ва интизомий бўлинма камераларига назоратчисиз кириши тақиқланади.
52. Маҳкумлар ЖИЭМдан чиқарилаётганида ёки бошқа муассасага кўчирилаётганда якуний тиббий кўрикдан ўтказилади. Маҳкум беморлар, руҳий касаллар, ҳомиладор аёллар ва боласи бор аёллар тиббиёт ходими кузатувида кўчирилади.
5-§. Ихтисослашган касалхонада стационар ёрдамни ташкиллаштириш
53. Ихтисослашган касалхона маҳкумлар ва қамоққа олинган шахсларни сақлаш ва даволашга хизмат қиладиган даволаш-профилактика муассасаси ҳисобланиб, унда беморларга ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатилади.
54. Қамоққа олинган шахсларга ихтисослаштирилган ёки шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилиши зарур бўлган ҳолларда, улар давлат соғлиқни сақлаш тизимининг тиббий муассасаларига жойлаштирилади. Қамоққа олинган шахсларни ихтисослашган касалхонага юбориш жиноят ишини юритаётган мансабдор шахс ёки орган билан келишилгандан сўнг қамоқда сақлаш жойи бошлиғининг рухсати билан амалга оширилади. Тарбия колонияларида жазо муддатини ўтаётган вояга етмаган маҳкумлар ҳам ихтисослашган касалхонага юборилиши мумкин.
55. Ихтисослашган касалхонада сил, руҳий, тери-таносил ва юқумли касалликлар билан касалланган маҳкумларни алоҳида сақлаш ва даволаш учун бўлинмалар (палаталар) ташкил этилади.
56. Ўткир касалликлар билан оғриган ёки сурункали кечувчи касаллиги хуруж қилган, даволаш-профилактика ёрдамини кўрсатиш бўлими шароитида даволаш имконияти бўлмаган ва даволаш самарасиз ёки бу ерда даволаш ҳаётига хавф солиши мумкин бўлган, даволаш-профилактика ёрдамини кўрсатиш бўлими стационарида даволаш даврида аҳволида ижобий ўзгаришлар кузатилмаган, чуқур диагностик текширув ва клиник кузатувларни талаб қиладиган ҳолларда бемор-маҳкумлар муассаса шифокорининг йўлланмаси асосида ихтисослашган касалхонага жойлаштирилади.
57. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда (ариза, шикоят ва бошқалар) қўшимча тиббий текширувлардан ўтказилиши ёки даволаниши лозим деб топилганлар, ТИЭКларига бирламчи ва қайта кўрикдан ўтиши лозим деб тавсия этилганларга ҳамда режали равишда жарроҳлик муолажаларини ўтказиш зарур бўлган ҳолатларда маҳкумлар касалхонага ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД Тиббиёт бўлими билан келишилгандан сўнг юборилади.
58. Шошилинч ҳолатларда беморлар шифокорнинг йўлланмаси асосида қамоқда сақлаш жойи бошлиғининг рухсати билан ихтисослашган касалхонага юборилади ва қабул қилинади.
Ихтисослашган касалхона мавжуд қоидалар асосида юқумли касалликлар билан оғриган беморларни қабул қилиш, сақлаш ва даволашни таъминлайди.
59. Ўта хавфли юқумли касалликлар билан оғриган беморлар давлат соғлиқни сақлаш тизимининг ихтисослаштирилган даволаш-профилактика муассасаларига жойлаштирилади.
60. Ихтисослашган касалхонада тиббий ёрдам кўрсатиш ёки тиббий текширувлардан ўтказиш имконияти бўлмаган тақдирда беморлар давлат соғлиқни сақлаш тизимининг даволаш-профилактика муассасаларига олиб чиқилиши ва жойлаштирилиши мумкин.
61. Маҳкумлар ва қамоққа олинган шахсларга ихтисослашган касалхона шароитида даволаш якунланганидан сўнг, улар даволаниш учун юборилган ТҲ ёки ЖИЭМга қайтариб юборилади. Фаол сил касаллиги, тери-таносил касаллигига чалинган ҳамда сурункали наркологик касаллик билан мажбурий даволаниши белгиланган маҳкумлар мазкур Қоидаларнинг 7-иловасига мувофиқ бундай беморларни сақлаш ва даволашга мўлжалланган муассасаларга юборилади.
62. Беморларни ихтисослашган касалхона ҳисобидан чиқариш касалхона бош шифокори ёки унинг ўринбосари рухсати ва мутахассис-шифокорнинг хулосаси асосида амалга оширилади.
63. Ихтисослашган касалхонада юритилган касаллик тарихи архивга топширишдан олдин тўлиқ расмийлаштирилади. Чиқарув эпикризида касаллик анамнези, касалликнинг ривожланиши, асоратлари, ўтказилган даво муолажалари ва унинг самараси ҳамда тиббий тавсиялар ҳақида қисқача маълумотлар берилади. Чиқарув эпикризи даволовчи шифокор, бўлинма бошлиғи ва касалхона бош шифокори (ёки унинг ўринбосари) томонидан имзоланади ва сана қўйилади. Касалхонадан чиқарув эпикриз нусхаси амбулатор тиббий картага бириктириб қўйилади ва тиббий статистика хонасига топширилади.
64. Бемор ихтисослашган касалхонада бўлган даврда жазо муддати тугаган бўлса, унинг соғлиғи ҳолатига кўра доимий парваришга муҳтожлигидан келиб чиқиб қариндошлари ёки бошқа шахслар ёхуд касалхона маъмурияти вакилининг кузатуви остида яшаш жойи ёки ҳудудий соғлиқни сақлаш тизимининг тиббий муассасаларига юборилади.
65. Беморни ихтисослашган касалхонадаги ўлим ҳолати даволовчи шифокор томонидан, у бўлмаганда навбатчи шифокор томонидан тасдиқланади. Ихтисослашган касалхонада вафот этганларнинг жасадини ёриб кўриш паталогоанатом томонидан амалга оширилади.
Ихтисослашган касалхонада шифокор паталогоанатом йўқлигида жасадни ёриб кўриш давлат соғлиқни сақлаш тизими муассасаларидан бирининг мутахассиси томонидан амалга оширилади.
66. Ихтисослашган касалхонада маҳкум ёки қамоққа олинган шахс қасддан ўлдирилган бўлса, етказилган жароҳат туфайли, заҳарланиш ёки унинг асоратидан вафот этган бўлса ва тириклик вақтида касаллик белгилари бўлмаган бўлса жасадни суд-тиббий эксперти ёриб кўради.
6-§. Манзил-колонияларида маҳкумларнинг тиббий-санитария таъминотини ташкиллаштириш
67. Манзил-колонияларига келтирилган маҳкумлар соғлиқни сақлаш шифокорлик пунктида бирламчи тиббий кўрикдан ўтказилади. Бирламчи тиббий кўрикдан ўтказиш шифокор томонидан амалга оширилиб, уларга албатта тана кўриги, антропометрия ва термометрия ўтказилади. Бирламчи тиббий кўрик натижалари маҳкумнинг амбулатор тиббий картасига қайд қилинади.
68. Манзил-колонияларида сақланаётган маҳкумлар олти ойда камида бир маротаба, шунингдек мурожаатларга кўра профилактик тиббий кўрикдан ўтказилади. Манзил-колониясида сақланаётган маҳкумларга малакали ва ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш ҳудудий давлат соғлиқни сақлаш тизимининг даволаш-профилактика муассасаларида амалга оширилади.
Манзил-колониясида сақланаётган маҳкумни ҳудудий давлат соғлиқни сақлаш тизимининг даволаш-профилактика муассасаларига олиб чиқилганлиги мазкур Қоидаларнинг 3-иловасига мувофиқ журналга қайд этилади.
69. Манзил-колонияларида сақланаётган маҳкумларга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш зарур бўлганда, тиббий кўрсатмаларга биноан, тез тиббий ёрдам хизмати ходимлари чақирилади.
70. Манзил-колонияларида беморларни амбулатор қабул қилиш шифокор томонидан махсус жиҳозланган хонада олиб борилади. Тиббий кўрсатмаларга кўра, стационар шароитда даволанишга муҳтож беморлар ҳудудий давлат соғлиқни сақлаш тизимининг даволаш-профилактика муассасаларига ўрнатилган тартибда олиб чиқилади.
2-боб. Айрим касалликларда даволаш-профилактик тадбирларни ташкиллаштириш
1-§. Руҳий ва хулқ — атвор бузилишларида даволаш-профилактик тадбирларни ўтказиш
71. ТҲ ва ЖИЭМда сақланаётган шахслар орасида руҳий ва хулқ — атвор ўзгаришлари бўлган шахсларни ўз вақтида аниқлаш, уларни даволаш ва ўзгаришларнинг қайталанмаслиги тадбирларини кўриш (психопрофилактика) бу шахсларнинг руҳий саломатлигини асрашга, уларни тарбиявий ва меҳнат тадбирлари жараёнига самарали киришишлари учун ҳамда руҳий ҳолати бузилган шахслар томонидан содир этиладиган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга имконият яратади.
72. ТҲ ва ЖИЭМда руҳий ҳолати бузилган шахсларни аниқлаш бўйича қуйидаги тадбирлар олиб борилади:
шифокор маҳкум ёки қамоққа олинган шахсни тиббий кўрикдан ўтказишдан аввал, бу шахс озодликдан маҳрум қилиниши ва қамоққа олинишига қадар руҳий-асаб касалликлари диспансери ҳисобида турган-турмаганлигини, суд-психиатрия экспертизасига юборилаётганларни ёки шундай текширувдан ўтган шахсларни аниқлаш учун йиғма жилд ва тиббий ҳужжатларни ўрганиб чиқади;
зарур ҳолларда руҳий-асаб касалликлари диспансерларида диспансер ҳисобида турган беморлар амбулатор тиббий картасидан кўчирма ва суд-психиатрия экспертизасини ўтказган муассасадан экспертиза хулосалари нусхаси сўраб олинади.
73. Руҳий ҳолати бузилганлик ташхисини белгилаш, ғайриихтиёрий тартибда психиатрия ёрдами кўрсатиш тўғрисида қарор қабул қилиш ёки бу масалани кўриб чиқиш учун хулоса бериш шифокор психиатр ёки шифокор психиатрлар комиссияси томонидан амалга оширилади. Муассаса даволаш-профилактика ёрдамини кўрсатиш бўлимида шифокор психиатр бўлмаганда, бу мақсадлар учун ички ишлар органларининг ёки ҳудудий давлат соғлиқни сақлаш тизимининг даволаш-профилактика муассасаларидан психиатр шифокор жалб этилади.
74. ТҲ ва ЖИЭМда сақланаётган шахслар орасидаги руҳий ҳолати бузилган шахслар даволаш-профилактика ёрдамини кўрсатиш бўлимида амбулатор ёки стационар шароитга ўтказилган ҳолда даволанади.
75. Бемор касалхонадан (бўлимдан) чиқарилаётганда тўлиқ умумлаштирилган эпикриз, ўтказиладиган амбулатор кузатуви, даволаш ва касаллигига қараб ишга жойлаштириш бўйича тиббий тавсиялар берилади.
76. Руҳий ҳолати бузилганлиги туфайли жазо муддатини ўташдан озод қилиниши мумкин бўлган беморни стационар шароитда чуқур ва ҳар томонлама текширилиши мажбурий ҳисобланади.
Бемор стационар шароитда чуқур тиббий текширувдан ўтганидан сўнг камида иккита психиатр шифокор иштирокида психиатрик кўрик далолатномаси тузилган ҳолда ИИВ Махсус тиббий комиссияси кўригига тақдим қилинади. Тиббий кўрик натижалари бўйича ИИВ Махсус тиббий комиссияси маҳкумни касаллиги туфайли муддатидан илгари жазони ўташдан озод қилишга тақдим этиш мумкинлиги ҳақида тиббий хулоса чиқарса, ушбу бемор аввал сақланаётган жойига қайтарилмайди ҳамда муассаса тақдимномасига биноан махсус тиббий комиссиянинг хулосасига асосан маҳкумни ўталмай қолган жазони ўташдан озод қилиш тўғрисида суднинг ажрими чиқарилгунга қадар касалхонада (бўлимда) сақланади.
77. Руҳий ҳолати бузилган шахсга суднинг ажримига биноан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилганда, у кузатуви кучайтирилган руҳий касалликлар шифохонасига тиббиёт ходими кузатувида юборилади.
2-§. Наркологик касаллик бўйича даволаш-профилактик тадбирларни ўтказиш
78. ИИВ ТҲ ва ЖИЭМда наркологик касалликка йўлиққан шахсларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш қонунчилик ҳужжатларига асосан амалга оширилади.
79. Маҳкумларга тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш давомийлиги қонунчилигида белгиланган муддатларга мувофиқ ҳамда гувоҳлантириш ва тиббий текширувлар натижасига асосан ЖИЭМ тиббий комиссияси томонидан ҳал этилади. Аниқ даволаш услуби беморнинг индивидуал белгиларига, касалликнинг тури, даражасига ва унда қўшимча касалликлар бор ёки йўқлигига кўра шифокор нарколог ёки шифокор психиатр томонидан белгиланади.
3-§. Тери-таносил касалликлари бўйича даволаш-профилактик тадбирларни ўтказиш
80. ТҲ ва ЖИЭМда сақланаётган шахслар орасида тери-таносил касаллигига чалинган беморларни аниқлаш, текшириш ва даволаш-профилактик тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган клиник протоколлар ва даволаш стандартларига асосан амалга оширилади.
81. ТҲ ва ЖИЭМда сақланаётган шахслар жинсий йўл орқали юқувчи касалликлар мавжуд ёки мавжуд эмаслигини аниқлаш мақсадида тиббий кўрикдан ва лаборатор текширувлардан ўтказилади.
82. Маҳкумлар ва қамоққа олинган шахсларда тери-таносил касаллиги ташхиси илк бор аниқланганда, даволаш-профилактика ёрдамини кўрсатиш бўлими томонидан уч кун муддат ичида бемор қамоққа олингунга қадар яшаган жойидаги тери-таносил касалликлари диспансерига бу ҳақида хабарнома юборилади.
83. Тери-таносил касаллигига чалинган беморни даволанишдан сўнг назоратдан чиқариш ихтисослашган касалхонанинг тери-таносил касалликлари бўлинмасида амалга оширилади.
84. ЖИЭМда захмнинг юқумли шакллари ва бошқа жинсий йўл орқали юқувчи касалликлар аниқланганда, беморлар тўлиқ текшириш ва даволаниш учун ихтисослашган касалхонага юборилади.
85. Юқумли тери-таносил касаллиги туфайли даволанаётган ва касаллиги ҳали юқумли ҳисобланган маҳкумлар манзил-колонияга юборилмайди.
86. Тери-таносил касаллигига чалинган маҳкум жазони ўташдан озод қилинаётганда даволаш-профилактика ёрдамини кўрсатиш бўлими унинг яшаш жойидаги тери-таносил касалликлари диспансерига унга нисбатан ўтказилган текшириш ва даволаш натижалари, ташхиси ва назоратда бўлганлиги ҳақида хабарнома юборади.
4-§. ОИВ инфекцияси бўйича даволаш-профилактик тадбирларни ўтказиш
87. ТҲ ва ЖИЭМга келтирилган шахсларни ОИВ инфекциясига текшириш ихтиёрий асосда амалга оширилади. ОИВ инфекцияси аниқланган шахслар доимий диспансер назоратига олиниб, уларга ҳисоб карточкаси юритилади.
88. ТҲ ва ЖИЭМда маҳкумлар ва қамоққа олинган шахслар ОИВ инфекциясини юқтирган-юқтирмаганлигидан қатъий назар умумий асосда сақланадилар.
89. ЖИЭМда ОИВ инфекцияси бўйича ретровирусга қарши даволашни озодликдан маҳрум этиш жойига тушгунга қадар олиб турган шахсларга даволанишни давом эттириш имкони берилади ва озодликка чиқгандан сўнг давлат соғлиқни сақлаш тизимининг тиббий муассасаларида узлуксиз даволаниши таъминланади.
ОИВ инфекцияси бўйича ретровирусга қарши даволаш муолажалари ўтказилаётган шахслар ТҲ ва ЖИЭМдан чиқарилаётганда ёки бошқа муассасага ўтказилаётганда уларга йўл давомида қабул қилиш учун ретровирусга қарши дори воситалари берилади.
90. ОИВ инфекцияси билан рўйхатга олинган шахс озод этилганда ёки вафот этганда унинг ҳисоб карточкаси яшаш жойи бўйича ОИТСга қарши кураш марказига юборилади. ОИВ инфекцияси билан рўйхатга олинган шахс бир муассасадан бошқасига кўчирилганида ҳисоб карточкаси у юборилаётган муассасага жўнатилади.
5-§. Сил касаллиги бўйича даволаш-профилактик тадбирларни ўтказиш
91. Сил касаллигига қарши курашишни ташкиллаштиришда муассаса тиббий хизматининг асосий мақсади сил касаллигини эрта аниқлаш, олдини олиш ва даволаш чораларини кўриш ҳисобланади. Бунинг учун қуйидаги тадбирлар ўтказилади:
сўраб — суриштириш, балғамни лаборатор усулда текшириш ва флюорография (рентген) текшируви орқали сил касаллигига чалинган беморларни эрта аниқлаш;
фаол сил касаллигига чалинган беморларни бошқа шахслардан ажратиш;
сил касаллигига чалинган беморларни стационар ва амбулатор даволаш;
сил касаллиги билан рўйхатга олинган беморларнинг диспансер кузатувини олиб бориш;
сил касаллиги билан касалланиш ва сил касаллигини тарқалишининг олдини олиш бўйича профилактик чора-тадбирлар ўтказиш;
маҳкумлар ва қамоққа олинган шахслар орасида санитария-гигиена тадбирлари ва эпидемияга қарши тадбирлар ўтказиш.
92. ТҲ ва ЖИЭМда сақланаётган шахслар орасида фаол сил касаллиги аниқланган ёки гумон қилинганлар соғлом шахслардан зудлик билан ажратилади. Қўшимча текширувдан сўнг шифокор фтизиатр жалб этилиши билан дастлабки ёки клиник ташхис қўйилади. Ҳар бир фаол сил касаллиги аниқланган беморлар ҳақида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасига ўрнатилган тартибда хабарнома берилади. Соғлом шахслар орасида фаол сил касаллигига чалинган беморларни сақлаш қатъиян ман этилади.
93. ТҲ ва ЖИЭМда аниқланган фаол сил касаллигига чалинган шахслар алоҳида ажратиб, қисқа вақт ичида малакали тиббий ёрдам кўрсатиш учун ихтисослашган касалхонанинг сил касалликлари бўлинмасига юборилади. Амбулатор шароитда даволанишга муҳтож бўлган беморлар сил касаллигига чалинган беморларни даволаш ва сақлаб туриш учун мўлжалланган колонияларга юборилади. Сил касаллигига чалинган беморларни даволаш ва сақлаб туриш учун даволаш ҳуқуқига эга бўлган ЖИЭМда беморларни сақлаш муддати сил касаллиги жараёнининг кечиш динамикасига боғлиқ бўлади.
94. ТҲ, ЖИЭМ ва ихтисослашган касалхонада сил касаллигига чалинган беморларни даволаш ва уларнинг диспансер назорати қонунчилик ҳужжатлари асосида амалга оширилади.
95. Сил касаллигига чалинган беморларни клиник ташхисини ўзгартириш ва даволашни кейинги босқичига ўтказиш ихтисослашган касалхона бош шифокорининг ўринбосари ёки даволаш-профилактика ёрдамини кўрсатиш бўлими бошлиғи, бўлинма бошлиғи ва шифокор фтизиатр иштирокидаги комиссия томонидан ҳал қилинади.
96. Даволаш-профилактика ёрдамини кўрсатиш бўлими ходимлари ТҲ ва ЖИЭМда сақланаётган шахсларнинг турар жойларидаги сил касаллигига қарши кураш муассасаларини қуйидагилардан хабардор қилишлари шарт:
мазкур шахслар сил касаллигига чалинганлиги илк бор аниқланган ҳар бир ҳолат ҳақида;
жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинаётган сил касаллигига чалинган беморлар ҳақида;
мазкур шахсларнинг сил касаллигидан вафот этганлиги ҳолатлари ҳақида.
6-§. Шикастланиш ва заҳарланишларда даволаш-профилактик тадбирларни ўтказиш
97. ЖИЭМга келтирилган барча шахслар бирламчи тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларда тан жароҳати ва шикастланиш белгилари ва яралар бор ёки йўқлиги текширилади. Ҳар бир аниқланган тан жароҳати, шикастланиш ва яралар бўйича далолатнома тузилиб, бу ҳақда муассаса бошлиғининг ёрдамчиси — тезкор навбатчи хабардор қилинади ва тиббиёт ходими томонидан билдирги орқали муассаса раҳбариятига ахборот берилади.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖИЭМ тезкор-қидирув хизмати ходимлари томонидан текширув ўтказилиб, натижалари тегишли ҳудудий прокуратурага юборилади.
98. Маҳкум ёки қамоққа олинган шахс ТҲ ёки ЖИЭМда шикастланиш ёки тан жароҳатлари олганда даволаш-профилактика ёрдамини кўрсатиш бўлими ходимлари томонидан тиббий ёрдам кўрсатилади ва кечиктирмасдан тиббий гувоҳлантириш ўтказилади. Тиббий гувоҳлантириш натижалари қайд этилади ва жабрланувчига маълум қилинади. Тиббий гувоҳлантириш қамоқда сақлаш жойи бошлиғининг ёхуд жиноят ишини юритаётган мансабдор шахс ёки органнинг шахсий ташаббусига ёхуд унинг ҳимоячисининг илтимосига кўра чиқарилган қарори асосида давлат соғлиқни сақлаш тизимининг тиббий муассасалари ходимлари томонидан амалга оширилади.
99. ТҲ ва ЖИЭМда содир бўлган ҳар бир шикастланиш ва жароҳатланиш ҳақидаги маълумотлар мазкур Қоидаларнинг 8-иловасига мувофиқ рўйхатга олиш китобига қайд этиб борилади.
100. Маҳкумлар ва қамоққа олинган шахслар ўртасида шикастланиш ва заҳарланишларнинг олдини олиш чора-тадбирлари ТҲ ва ЖИЭМнинг барча бўлимлари томонидан ташкил этилади.
101. Шикастланиш ва заҳарланишни олдини олишнинг асосий чора-тадбирлари қуйидагилардан иборат:
қонунчилик ҳужжатлари асосида маҳкумлар ва қамоққа олинган шахсларнинг тўғри сақланиши, иш билан таъминланиши, шикастланишлар ва турли бахтсиз ҳодисалардан ҳимоя қилиниши устидан доимий назорат олиб бориш;
хизмат бошлиқлари томонидан қўл остидагилар билан буйруқ ва йўриқномалар талабларини бажариш юзасидан машғулотлар ўтказиш;
маҳкумларни соғлиғи ва малакасига қараб иш билан таъминлаш;
маҳкумлар билан техника хавфсизлиги, жароҳат олганда ва заҳарланишда шахсий профилактика ҳамда биринчи тиббий ёрдам кўрсатишга оид машғулотлар ўтказиш;
техник йўриқнома ва маълум бир ишга ўтказишга рухсат бериш;
турли ишларга техник йўриқнома ва рухсат беришни расмийлаштириш;
санитария-тарғибот ишларини ўтказиш;
жисмонан заиф, сурункали касаллиги мавжуд шахсларни назорат қилиш, уларни меҳнатга жалб қилишда соғлиғини инобатга олган ҳолда тавсиялар бериш;
шикастланиш ва заҳарланишларнинг асосий сабабларини доимий равишда ўрганиб таҳлил қилиб бориш ва уларнинг олдини олиш борасида аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.
102. ЖИЭМнинг ишлаб чиқариш жойларида санитария-гигиена қоидаларининг қўпол бузилиши аниқланса, уларни тезкор бартараф қилиш учун бевосита муассаса раҳбариятига ахборот берилади. Камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилмаган тақдирда даволаш-профилактика ёрдамини кўрсатиш бўлими бошлиғи ўзидан юқори турган тиббий бошлиққа ахборот беради.
103. ЖИЭМнинг ишлаб чиқариш жойларида маҳкумлар тиббий ёрдам билан қуйидаги тартибда таъминланади:
муассасаларнинг ишлаб чиқариш цехларида тиббий пунктлар ташкил этилади, уларни зарур тиббий буюмлар ва дори воситалари билан таъминлаш муассасани тиббий-таъминот учун ажратилган маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
барча цехлар, мустақил участкалар, устахоналар ва бошқа иншоотлар биринчи тиббий ёрдам аптечкалари билан таъминланади. Аптечкаларнинг сақланиши ва вақтида тўлдирилишига цех ва участка бошлиқлари ҳамда усталар масъул ҳисобланади;
иш вақтида шикастланган маҳкумларга бирламчи ёрдам кўрсатилиб, малакали тиббий ёрдам кўрсатиш зарур бўлганда уларни даволаш-профилактика ёрдамини кўрсатиш бўлимига ёки ҳудудий соғлиқни сақлаш тизимининг даволаш муассасаларига олиб борилиши ташкиллаштирилади.
104. Ишлаб чиқаришда меҳнатга жалб қилинган маҳкумлар махсус кийим — бош, пойабзал, бошқа шахсий ҳимоя ва гигиена воситалари билан бепул таъминланади.
105. Ишлаб чиқаришдаги шикастланиш натижасида меҳнат қобилияти бир кундан кўпроққа йўқотилган ёки асосий ишдан бошқа ишга ўтишга олиб келса, бу ҳақида далолатнома тузилади. Ишлаб чиқаришдаги шикастланиш ёки заҳарланиш ҳақидаги далолатнома билан текширув материаллари шахсий ҳужжатга бириктириб қўйилади. Шикастланиш, заҳарланиш ва касбга оид касалланиш ҳолатлари ўрнатилган тартибда текширилади.
Ўтказилган текширув давомида маҳкумнинг ўлиши ёки меҳнат қобилиятини йўқотиши муштлашиш, ўзи томонидан тана аъзоларига зарар етказиш, қотиллик ёхуд атайлаб ҳар хил техник суюқликларни ичиб заҳарланиши натижасида бўлса, бунда бахтсиз ҳодиса учун тузиладиган белгиланган шаклдаги далолатнома тузилмайди.
106. ТҲ, ЖИЭМ ва ихтисослашган касалхонада содир бўлган ҳар қандай фавқулодда ҳолатлар, бахтсиз ҳодисалар ва ҳар бир ўлим ҳолатлари тўғрисида ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД ҳамда ИИВ Тиббиёт бошқармаси хабардор қилинади. ТҲ ва ЖИЭМ ҳамда ихтисослашган касалхонада содир бўлган ҳар бир ўлим ҳолатлари ҳақидаги маълумотлар мазкур Қоидаларнинг 9-иловасига мувофиқ рўйхатга олиш китобига қайд этилади.
3-боб. Жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган беморларнинг диспансер назорати
107. Диспансеризациянинг асосий вазифаси маҳкумларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш, саломатлигини тўлиқ ўрганиш, касалликларни бошланғич даврида аниқлаш, меҳнатга лаёқатсизликнинг олдини олиш, жисмоний ва руҳий ҳолати устидан шифокорлар назоратини олиб боришдан иборат.
108. Диспансеризация қуйидагиларни ўз ичига олади:
маҳкумларни ҳар йили режали профилактик тиббий кўрик ва тиббий текширишлардан ўтказишни;
касалликларни эрта аниқлаш, шунингдек мунтазам кўрик ва тиббий текширувлардан ўтказиш орқали касалликларга олиб келувчи хавфли омилларни (ортиқча тана вазни, озғинлик, артериал гипертензия ва бошқалар) аниқлаш ҳамда доимий тиббий назорат олиб боришни;
маҳкумларнинг яшаш тарзи ва иш шароитини ўрганиш орқали уларнинг соғлиғига салбий таъсир қилувчи хавфли омилларни аниқлашни, яшаш тарзини ва иш шароитини яхшилашга йўналтирилган чора-тадбирлар ишлаб чиқишни;
диспансер назоратига олинган маҳкумларнинг умумий ҳолатини динамик кузатиш, иш қобилиятини ва соғлиғини тиклаш учун профилактик чора-тадбирлар ҳамда амбулатор ва стационар даволанишларни ўз вақтида ўтказишни;
тиббий ҳужжатларни ўрнатилган тартибда расмийлаштиришни;
соғлом турмуш тарзини шакллантиришга қаратилган тарғибот — ташвиқот ишларини олиб боришни;
диспансеризация самарадорлиги ва сифатини, маҳкумларнинг саломатлик ҳолатини мунтазам таҳлил қилиш ва уни такомиллаштиришга қаратилган режа ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга татбиқ қилишни.
109. Диспансеризация тадбирлари икки бўлимдан ташкил топган бўлиб, соғлом контингент ва сурункали касалликлари мавжуд бўлган шахслар билан иш олиб боришдан иборат. Диспансеризациянинг асосий чора-тадбирларидан бири бу соғлом контингентни профилактик тиббий кўрикдан ўтказиш ҳамда сурункали касалликлари мавжуд шахсларга диспансер назорат кўригини ташкил этишдан иборатдир.
110. Ҳар йили профилактик тиббий кўрик режасини ишлаб чиқиш ва уюшган ҳолда ўтказишга, ташкиллаштиришга, тиббий кўрик сифати, қамрови ва самарадорлигига жазони ижро этиш муассасалари даволаш-профилактик ёрдам кўрсатиш бўлимининг бошлиғи жавобгардир.
111. Профилактик тиббий кўрик давомида қуйидагилар ўтказилади:
антропометрия (тана вазни, бўйи, қорин ва кўкрак қафаси айланаси)ни ўлчаш;
тана вазни индексини аниқлаш;
ёши ва жинсини инобатга олган ҳолда лаборатор ва инструментал текширувдан ўтиш учун йўлланмалар бериш;
умумий қон ва сийдик таҳлиллари ўтказиш;
45 ёшдан ошганларда ва ортиқча тана вазни бўлганларда ёшидан қатъи назар қон таркибидаги қанд миқдори аниқланади;
30 ёшгача бўлганларга уч йилда бир маротаба ЭКГ текшируви ўтказилади. 30 ёшдан ошган маҳкумларга ва қамоққа олинган шахсларга ҳар йили бир маротаба ЭКГ текшируви ўтказилади. Тиббий кўрсатмаларга кўра қўшимча равишда ЭКГ текшируви ўтказилиши мумкин.
112. Маҳкумлар ва қамоққа олинган шахслар соғлиғи ҳолатига қараб қуйидаги гуруҳларга бўлинади:
I гуруҳ (А) — «Соғлом». Иш қобилиятига таъсир қилувчи патологик ўзгаришлар бўлмаган ва касалликларга эга бўлмаган шахслар. Яъни соғлом шахслар ёки соғлиғида иш фаолиятига таъсир қилмайдиган ва муайян бир ривожланишга эга бўлмаган ўзгаришлар мавжуд шахслар;
II гуруҳ (Б) — «Амалий соғлом». Сурункали характердаги касалликларга эга орган ва тизим функцияси бузилмаган ёки қисман бузилган, ёш билан боғлиқ бўлган ўзгаришларга эга, иш қобилиятининг пасайишига сабаб бўлмайдиган ёки иш қобилиятини сақлаш учун профилактик тадбирлар (маълум муддатга ишдан озод қилиш, дам олиш) ёки соғломлаштириш (амбулатор даволаш) чораларига муҳтож шахслар;
III гуруҳ (В) — «мунтазам шифокорлар назоратига муҳтож». Сурункали характердаги касалликларга эга, саломатлик ҳолатида ёши билан боғлиқ ўзгаришлар мавжуд, вақти-вақти билан хуруж қилиб турадиган касалликлари мавжуд ва иш қобилияти пасайган шахслар. Бундай шахслар мунтазам шифокор назоратида бўлиши лозим ва уларга ўз вақтида профилактик ва даволаш (амбулатор ёки стационар даволаш, касаллик туфайли қисқа муддатга ишдан озод қилиш ва бошқа) чораларини ўтказиш талаб этилади.
113. Турли хил касалликлари бўлган беморларнинг динамик кузатуви қуйидагиларга бўлинади:
сурункали касалликлари бўлган беморларнинг динамик кузатуви;
ўткир кечадиган касалликларни ўтказган шахсларнинг диспансер кузатуви;
туғма касалликлари ва ўсишдаги етишмовчиликлари (нуқсонлари) бўлган беморларнинг диспансер кузатуви.
114. Динамик кузатув учун ҳисобга олинган шахсларга тиббий текширув, мутахассис шифокор маслаҳати ўтказилиш муддатлари, лаборатория ва асбоблар билан текширув ҳажми белгиланади ҳамда даволаш-профилактика ва реабилитация тадбирлари аниқ кўрсатилади. Ҳар бир динамик кузатувга олинган шахсга нисбатан даволаш профилактика ва соғломлаштириш тадбирларининг алоҳида режалари тузиб чиқилади.
115. Терапевтик ихтисослик касалликлари, сил, ОИВ-инфекцияси, наркологик, тери-таносил ва руҳий касалликларга чалинган беморларнинг диспансер ҳисоби ва динамик кузатуви Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ИИВ Тиббиёт бошқармаси кўрсатмалари, йўриқномалари ва тавсиялари асосида ИИВнинг Тиббиёт бошқармаси бош мутахассислари назорати остида ўтказилади.
116. ИИВ ЖИЭМда сақланаётган шахснинг амбулатор тиббий картасига бирламчи ва даврий тиббий кўрик натижалари, диспансер кузатувидаги шахсни соғлиғида бўлган ўзгаришлар киритилади. Эпикриз йилнинг тўлиқ даври учун кузатув натижалари асосида тузилади. Эпикризда тўлиқ ташхис, даволаш-профилактика тадбирлари режаси, меҳнатга лаёқатлилиги, йил давомида қайтадан ўтказилиши лозим бўлган текширишлар сони ва муддатлари кўрсатилган бўлиши керак.
117. Ҳар бир динамик кузатувга олинган беморларни назорат қилиш учун назорат варақаси тузилади, у шифокор кўрсатмалари бажарилишини назорат қилиш учун тезкор ҳужжат ҳисобланади. Беморларни диспансер кузатуви варақасини, касалликлар турига қараб белгилаш тавсия этилади ва шифокор белгилаган қатнаш муддатига қараб алоҳида, ҳар ойга бўлинган ҳолда сақланади. Шифокор ҳафтада бир марта шу варақаларни кўриб чиқади ва текшириш ёки белгиланган муолажаларни бажариш учун беморни даволаш-профилактика ёрдамини кўрсатиш бўлимига ўз вақтида чақириш чораларини кўради.
118. Ихтисослашган касалхона мутахассис шифокорлари томонидан ТҲ ва ЖИЭМда сақланаётган шахсларни профилактик тиббий кўрикдан ўтказишда, диспансер назорат гуруҳида ҳисобда турганларга диспансер кузатувини ташкиллаштиришда ҳамда даволаш-профилактик тадбирларни ўтказилишида амалий ёрдам кўрсатилади.
4-боб. Аёллар ва вояга етмаган маҳкумларнинг тиббий-санитария таъминоти
1-§. Аёлларга тиббий ёрдам кўрсатишнинг ўзига хос томонлари
119. ТҲ ва ЖИЭМда сақланаётган ҳомиладор аёллар туғиш учун муассаса жойлашган ҳудудий давлат соғлиқни сақлаш тизими туғруқхоналарига жойлаштирилади .
120. Барча ҳомиладор аёллар диспансер кузатувида бўлади. Акушерлик патологияси ва экстрагенитал касалликлари бор бўлган аёллар алоҳида «хавфли» гуруҳга ажратилади.
121. Ҳомиладор аёл бирламчи кўрикдан ўтаётган пайтда:
ҳаёти ва касаллик тарихи маълумотлари тўпланади, ички секреция безлари фаолияти, ҳайз кўриш, унинг кечиши ва аввалги ҳомиладорлиги, туғиш ва уларни кечиши ҳақида маълумотлар йиғилади;
ультратовуш текширувлари ўтказилади, вазни ва артериал қон босими ўлчанади;
лаборатория текширувлари (қоннинг умумий тахлили, сийдикнинг умумий таҳлили, Вассерман текшируви ҳомиладорликнинг биринчи ва иккинчи даврида ўтказилади, қон гуруҳи, резуснинг қайси гуруҳга мансублиги, ОИВ инфекциясига текширувлар) ўтказилади;
шифокор терапевт ва стоматолог кўриги ўтказилади.
122. Акушерлик анамнези оғир кечган бўлса, ҳомиладор аёллар токсоплазмозга текширилади ва умумий ҳолатига кўра мутахассис шифокорга кўрсатилади.
Акушер-гинеколог кўригидан ўтиш муддатлари қуйидагича белгиланади:
ҳомиладорликнинг 1 — даврида — 1 ойда 1 марта;
ҳомиладорликнинг 2 — даврида — 1 ойда 2 марта;
ҳомиладорликнинг 32 ҳафтасида — ҳар ҳафтада;
акушерлик анамнези оғир кечган ҳолларда, ҳомиладор аёл касал ҳолларда ёки шу ҳомиладорлик патологик кечаётган (стационар даволаниш зарур бўлмаган) ҳолларда неча кунда кўрик ўтказиш алоҳида ҳал қилинади, зарур бўлса керакли ҳажмда лаборатория текширувлари ўтказилади.
123. Ҳомиладорлик аниқланган вақтдан бошлаб аёллар енгил ишга кўчирилади ва уларда қуйидагилар ўтказилади:
шахсий гигиена қоидаларига, иш ва дам олиш тартибини сақлаш ҳақида санитария-тарғибот ишлари ўтказилади;
носоғлом бўлган ҳомиладор аёллар (юрак касалликлари, ҳомиладорлик токсикози ва бошқалар) билан жисмоний тарбия машғулотлари алоҳида тартибда махсус машқлар ёрдамида ўтказилади;
ҳар ҳафтада бир марта туғиш учун аёлни руҳий жиҳатдан тайёрлаш машқлари ўтказилади;
ҳомиладорликнинг 14 — 16 ҳафтасидан бошлаб «оналар мактаби» дарси ўтказилади.
124. Стационар шароитда текшириш ва даволашга қуйидаги аёллар юборилади:
ҳомиладорлик патологик кечган (токсикозни оғир кўринишлари, бола ташлаш хавфи бўлганда, нефропатия, преэклампсия, жинсий аъзолар йўлидан қон оққанда, ҳомила ота-онасининг қон резуси қарама-қарши бўлган ҳомиладорликда, муддатидан олдин туғиб қўйиш хавфи бўлган ва бошқа) ҳолларда;
экстрагенитал касалликлар (юрак нуқсони, қон босим касаллиги, гипертериоз, диабет, анемия, лейкоз, цистит ва бошқа) қайд этилган ҳолларда;
соғлом бўлган аёлларда туғиш жараёнида қийинчиликлар бўлиши мумкин бўлган ҳолларда (бачадондаги чандиқ, ҳомила кўндаланг ёки ёнлама жойлашганда, бачадонда бир неча ҳомила бўлганда, ҳомила она қорнида нобуд бўлганда, бачадон миомаси ва бошқалар);
амбулатория шароитида ташхис қўйиш, касаллик асоратини аниқлаш имкони бўлмаган ҳолларда.
125. Акушерлик стационаридан чиқарилган аёлларда қайта кўрик қуйидаги муддатларда ўтказилади:
7 — 10 кундан кейин — 1-кўрик;
1 ойдан кейин — 2-кўрик;
2 ойдан кейин — 3-кўрик.
126. Биринчи кўрик пайтида акушерлик стационари маълумотлари ўрганилади, шикоятлар аниқланади, тиббий кўрсатмаларга кўра қўшимча текширувлар ўтказилади. Шахсий гигиена талабларини бажариш ҳақида суҳбатлар ўтказилади. Зарурат бўлган ҳолларда мутахассис шифокорлар томонидан маслаҳат кўриклари ўтказилади.
Иккинчи кўрик пайтида аёлнинг шикоятлари ўрганилади, тиббий кўрсатмаларга кўра лаборатор текширувлар ўтказилади.
127. Туғишдан кейинги даврни кечиши физиологик ҳолатда бўлса, учинчи кўрикдан сўнг аёл диспансер ҳисобидан ўчирилади. Туққан аёлнинг соғлиги аҳволини шифокор акушер-гинеколог, туғилган чақалоқнинг аҳволи ва ўсишини шифокор педиатр кузатади.
128. ТҲ ва ЖИЭМда сақланаётган барча аёллар профилактик тиббий кўрикдан ўтказилади. Улар шифокор гинеколог томонидан ҳар йили камида бир маротаба кўрилади. Касаллик белгилари аниқланганда шифокор қуйидагиларни ўтказади:
касаллик тарихи йиғилади;
беморлар умумий ва гинекологик кўрикдан ўтказилади;
бактериологик ва цитологик текширувлар ўтказилади;
режали равишда стационарга ётқизиладиган беморлар аввал тиббий текширувлардан ўтказилади.
129. Аёллардаги бор бўлган касалликни даволаш-профилактика ёрдамини кўрсатиш бўлими шароитида даволашни имкони бўлмаса, улар ўрнатилган тартибда ихтисослашган касалхонага ёки ҳудудий давлат соғлиқни сақлаш тизимининг даволаш-профилактика муассасаларига (жумладан, республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларига) юборилади.
2-§. Вояга етмаган маҳкумларга даволаш-профилактика ишларини ўтказишнинг ўзига хос томонлари
130. Барча вояга етмаган маҳкумлар ЖИЭМга келтирилганда, улар бўғма (дифтерия) касаллиги бўйича, захм касаллиги бўйича (Вассерман реакцияси), ОИВ инфекцияси, ўткир юқумли ичак ва гижжа касалликлари бор-йўқлигига текширувлардан ўтказилади. Бу текширувлар мусбат натижа берса, уларга нисбатан даволаш-профилактика ва эпидемияга қарши чоралар ўтказилади.
131. ЖИЭМда вояга етмаган маҳкумларни қабул қилиб олиш гуруҳи таркибига кирувчи даволаш-профилактика ёрдамини кўрсатиш бўлими бошлиғи муассасага янги келтирилган шахсларнинг саломатлиги ҳолатини ҳамда ёшини эътиборга олган ҳолда ишлаб чиқариш корхоналарида меҳнатга жалб қилиш бўйича ўз тавсияларини беради. Бир вақтнинг ўзида руҳий профилактика ва даволанишга муҳтожлар ҳамда психолог ва тарбиячи томонидан тарбиявий-психологик таъсирга муҳтожлар аниқланади.
132. ЖИЭМда вояга етмаган маҳкумларга нисбатан тиббий-санитария таъминотини таъминлаш мақсадида қуйидаги тадбирлар ўтказилади:
вояга етмаган маҳкумлар бир йилда икки маротаба профилактик тиббий кўрикдан ўтказилади;
ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД Тиббиёт бўлими томонидан ихтисослашган касалхонанинг мутахассис шифокорларини жалб этган ҳолда профилактик тиббий кўрик ташкиллаштирилади. Профилактик тиббий кўрикда отоларинголог, невропатолог, окулист, жарроҳ, стоматолог, психиатр, инфекционист, дерматовенеролог ва терапевт иштирок этади;
профилактик тиббий кўрик давомида вояга етмаган маҳкумларга антропометрия, тиббий кўрсатмага кўра лаборатория таҳлиллари, флюорография текшируви, ультратовуш текшируви, электрокардиография, эндоскопия текширувлари ўтказилади;
профилактик тиббий кўрик натижасида ихтисослаштирилган тиббий ёрдамга ҳамда қўшимча текширувларга муҳтож бўлган маҳкумлар ўрнатилган тартибда ҳудудий давлат соғлиқни сақлаш тизимининг даволаш-профилактика муассасаларига ёки ихтисослашган касалхонага юборилиши таъминланади.
133. ЖИЭМда сақланаётган барча вояга етмаган маҳкумлар шифокор психиатр кўригидан ўтказилади. Наркологик касалликка йўлиққан шахсларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари шифокор психиатр томонидан тарбиячи ва психолог билан ҳамкорликда олиб борилади. Шунингдек, вояга етмаган маҳкумлар билан соғлом турмуш тарзига амал қилиш, шахсий-гигиена талабларига риоя қилиш, спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари ва уларнинг аналоглари, психотроп ҳамда заҳарвандлик моддаларининг зарарлари ҳақида мунтазам равишда ташвиқот тадбирлари ўтказиб борилади.
5-боб. Болалар уйи хизматини ташкиллаштириш
134. Болалар уйи аёллар учун мўлжалланган ЖИЭМда ташкиллаштирилади. Болалар уйи муассаса ҳудудидан ташқарида ёки маҳкумлар умумий яшаш жойидан ажратилган ҳолда жойлашади, болалар сайр қилиши ва дам олишлари учун мўлжаллаб, алоҳида жиҳозланади.
135. Болалар уйида болалар туғилганидан уч ёшга тўлгунига қадар тарбияланади. Мазкур муддат қонунда назарда тутилган ҳолларда бир йилгача узайтирилиши мумкин. Болалар уйидаги бола уч ёшга тўлганидан кейин онасининг розилиги билан унинг қариндошларига ёки ҳомийлик ва васийлик органи қарорига кўра бошқа шахсларга берилиши мумкин ёки бошқа тегишли идораларга қарашли болалар муассасаларига ўтказиладилар.
136. Барча чақалоқлар фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш (бундан буён матнда ФХДЁ деб юритилади) органларидан ўз вақтида рўйхатдан ўтказилиб, туғилганлиги ҳақидаги гувоҳнома расмийлаштирилиши шарт. Бола ўлик туғилса ёки чақалоқ туғилганидан кейинги етти кун ичида вафот этса, бундай ҳолатлар уч кун муддат ичида ФХДЁ идораларида қайд этиш рўйхатидан ўтказилиши керак. Туғилишдан олдин нобуд бўлган ҳар бир бола (ҳомила) ҳақида тегишли маълумотнома тўлдирилади.
137. Болалар уйи фаолиятини унинг бошлиғи-шифокор педиатр бошқаради, у болалар уйининг тиббий, тарбиявий ва бошқарув-хўжалик фаолиятига раҳбарлик қилади, амалдаги қонунчилик ҳужжатлари асосида иш юритади. Болалар уйи жойлашган муассаса бошлиғи ва шу муассаса касалхонаси бошлиғи болалар уйи фаолиятини ташкиллаштиришга жавобгар ҳисобланади.
138. Болаларни профилактик эмлаш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тартиблар асосида ўтказилади.
Бунинг учун қуйидаги тадбирлар ўтказилади:
эмлаш тадбирлари йил, чорак, ойни мўлжаллаб режалаштирилади;
эмлаш ўтказилган куни шифокор кўриги ўтказилиб, тана ҳарорати ўлчанади;
санитария-гигиена қоидаларига, асептика қоидаларига (эмлаш ўтказадиган алоҳида хона, тиббий жиҳозларни стерилизация қилиш) амал қилиш;
ўтказилган профилактик эмлашни ва унинг натижасида бўлган ўзгаришларни аниқ қайд этиш;
эмлашни бошқа муддатга қолдирилиш сабабини асослаб, уни қачон ўтказиш мумкинлигини белгилаш.
139. Болалар уйига келтирилган барча болалар шифокор томонидан зудлик билан ва чуқур текширувдан ўтказилади. Болаларни шифокор томонидан кўриги қуйидаги муддатларда ўтказилади:
1 ойлик бўлгунича — ҳар кунда;
1 ойдан 6 ойлик бўлгунича — беш кунда бир марта;
6 ойдан 9 ойлик бўлгунича — ўн кунда бир марта;
9 ойдан 1 ёшга тўлгунча — икки ҳафтада бир марта;
1 ёшдан 3 ёшга тўлгунича — бир ойда бир марта.
140. Болаларни кўрик натижалари ва руҳий жисмоний ўсиши ҳақидаги маълумотлар боланинг ривожланиш тарихи дафтарига қайд этилади. Нимжон ва саломатлик ҳолатида жиддий ўзгариш бўлган болалар ИИВ ва ҳудудий соғлиқни сақлаш тизимининг даволаш-профилактика муассасалари шифокор мутахассислари жалб этилиб кўрикдан ўтказилади.
Болалар уйига барча янги келган болаларда антропометрик ўлчовлар ўтказилади. Соғлом болаларни тўрт ойлик бўлгунига қадар икки кунда бир маротаба, тўрт ойликдан бир ёшга тўлгунига қадар 5 кунда бир маротаба, бир ёшдан бир ёшу олти ойлик бўлгунига қадар 10 кунда бир маротаба, бир ёшу олти ойлигидан уч ёшга тўлгунига қадар ҳар ойда бир маротаба вазни ўлчанади. Нимжон болалар овқатланишдан олдин ва ундан кейин 3-4 ойлик бўлгунига қадар кунда бир маротаба вазни ўлчаб турилади.
141. Юқумли касалликлар тарқалишини олдини олиш мақсадида болалар уйига янги келган ёши икки ойдан ошган болалар 21 кун давомида карантинда бўладилар. Ёши икки ойгача бўлган болалар 3 — 5 кунга карантин биносида алоҳида хонага ётқизиладилар. Тез ривожланувчи оғир касалликка ва юқумли касалликларга чалинган болалар карантин биносига ётқизилмай соғлиқни сақлаш идоралари касалхоналарига жўнатиладилар ва улар касалхонага жўнатилгунга қадар тиббий изоляторда бўладилар. Болалар карантин ўтиши учун алоҳида хона ташкиллаштирилади, ундаги ўринлар сони болалар уйининг штат бўйича умумий ўринлар сонининг 10 фоизидан кам бўлмаслиги керак.
142. Карантин вақтида болалар ва оналар бўғма, ичак инфекциялари гуруҳи (микроб ташувчилар) бор-йўқлигига текширилади. Бошқа қўшимча текширувлар клиник ва эпидемиологик асослар бўлганда ўтказилади.
143. Изолятор болалар уйи умумий ўринлар сонининг 10 фоиз миқдорида ўринлар билан жиҳозланади, у соғлом гуруҳлардан ажратилган бўлиб, кириб-чиқиши алоҳида бўлиши лозим. Изоляторда қабул хонаси, беморлар учун 1-2 хона, ҳожатхона, ювиниш хонаси ва бемор бола учун алоҳида хонадан иборат бўлади. Карантин бўлинмаси ва изолятор зарур асбоб-анжомлар ва беморларни парвариш қилиш учун буюмлар билан жиҳозланади.
144. Гуруҳларда кун тартиби болаларнинг ёши ва ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиб тузилади. Ҳар бир гуруҳда болаларнинг ёшига мувофиқ, уларнинг нормал ўсишини таъминловчи соғломлаштириш ва тарбия тадбирлари ўтказилади.
145. Болалар уйи бошлиғи ҳар бир юқумли касаллик аниқланганда зудлик билан муассаса касалхонаси бошлиғига хабар беради. Юқумли беморлар билан мулоқотда бўлган болаларга эпидемияга қарши барча зарур тадбирлар ўтказилади. Улар алоҳида гуруҳга ажратилиб, бошқа хоналарга жойлаштирилади. Юқумли касаллик аниқланган гуруҳда жорий дезинфекция, якуний ташхис қўйилгандан сўнг якуний дезинфекция ўтказилади. Ўткир ичак инфекцияси аниқланганда, гуруҳдаги болалар, уларга хизмат кўрсатаётган ходимлар ва ошхона ишчилари текширувдан ўтказилади.
146. Сурункали кечадиган касаллиги бўлган болалар динамик кузатув гуруҳига олинади. Касаллиги кечиши ва хусусиятларига қараб қайталанишига қарши, махсус ва умумий қувватловчи даволаш ўтказилади. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг болаларга диспансеризация ўтказиш бўйича кўрсатмаларига асосланиб, болалар вақти-вақти билан мутахассис шифокорлар жалб этилган ҳолда чуқур тиббий кўрикдан ўтказилади.
147. Муассаса маъмурияти эмизикли боласи бор бўлган оналарга кунига ҳар уч соат оралиғида 30 минутли муддатга боласини бориб кўриши учун шароитни яратади, икки ёки ундан ортиқ чақалоғи бўлса, бир соатдан кам бўлмаган муддат берилади. Оналар болалари олдига қатнаб туриш вақти шифокор педиатр томонидан белгиланади ва муассаса маъмурияти билан келишилади. Муассаса маъмурияти боласини кўкрак сути билан боқмайдиган оналарга ҳар куни бир соат мобайнида келиб боласини кўриши учун шароит яратади.
148. Болалар уйи бошлиғи маҳкума аёллардан сўров йўли билан, зарур ҳолларда уларнинг яқин қариндошларига хат ёзишиб, уларнинг болани ўз тарбияларига олиш хоҳишларини аниқлайди. Агарда қариндош-уруғлари маълум сабабларга кўра кела олмасалар, бола уларнинг турар жойига тиббиёт ходими кузатувида юборилади. Болани ўз тарбиясига қабул қилган қариндошига болани тарбияга топширилганлиги ҳақидаги далолатнома нусхаси, туғилганлиги ҳақидаги гувоҳнома, болани ўсиши тарихи дафтаридан кўчирма тақдим этилади.
149. Болани қариндошлари тарбиясига олиш иложи бўлмаган ҳолларда, болалар уйи бошлиғи 2-3 ой олдиндан соғлиқни сақлаш идораларига, болани уларнинг муассасаларига ўтказиш кераклиги ҳақида хабар беради. Онанинг розилиги билан васийлик ва ҳомийлик идоралари қарори асосида бола бошқа шахсларга ҳам берилиши мумкин. Марказий нерв тизими органик жароҳатлари, туғма майиблик ва бошқа оғир касалликлари бор болалар умумий турдаги болалар уйига юборилмасдан махсус турдаги болалар уйига ёки соғлиқни сақлаш идораларининг даволаш муассасаларига юборилади.
150. Қариндошларига ёки болалар уйларига ўтказилаётган болалар муассаса томонидан кийим, ички кийимлар ва пойабзаллар билан таъминланади. Йўлда болаларга алоҳида жой (ўрин) олинади, ётиш жиҳозлари ва тўла сифатли овқатланиш муассаса томонидан таъминланади. Кузатиб борувчи тиббиёт ходими болани парвариши учун керакли жиҳозлар, овқатланиши учун идишлар ва дори-дармонлар билан таъминланади.
151. Жазо ўташдан озод бўлаётган аёлнинг боласи болалар уйида бўлса, боланинг туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномаси ва боланинг соғлиғи ҳақида ўтказилган эмлашларни ва бола ўтказган касалликлар маълумоти ёзилган боланинг ўсиши тарихи дафтаридан кўчирмани онасига топширилади. Маҳкума аёл жазони ўташдан озод бўлаётган вақтида боласи бетоб бўлиб, касалхонада даволанишга муҳтож бўлса, онасининг розилиги билан ҳудудий соғлиқни сақлаш тизимининг даволаш-профилактика муассасасига ўрнатилган тартибда жойлаштирилади.
6-боб. Вақтинча ва узоқ муддатга меҳнат қобилияти йўқотилганлиги экспертизаси
152. ЖИЭМда меҳнатга лаёқатсизликни экспертиза қилишнинг асосий вазифаси маҳкумлар меҳнат қобилиятини узоқ муддатга ёки доимий йўқотганлик белгиларини аниқлаш, ТИЭК кўригини ташкил қилиш, соғлиғи туфайли енгил шароитларда ишлашга муҳтож бўлганларга уларга мос меҳнат шароитига ўтишини тавсия қилиш кабилардан иборат.
153. Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик аниқланган ҳолларда ва амбулатория шароитида даволаниш учун ишдан озод этилганда беморнинг амбулатор тиббий картасида ва амбулатор касалларни қайд этиш дафтарида касаллик ҳақида барча маълумотлар тўлиқ ёзиб чиқилади ҳамда меҳнатга вақтинча лаёқатсизлик варақаси (талони) тўлдирилади.
154. Шифокор томонидан беморни касаллиги туфайли ишдан озод қилиш муддати беш кунгача бўлиши мумкин. Ишдан озод қилиш муддатини беш кундан ортиқ узайтириш даволаш-профилактика ёрдамини кўрсатиш бўлимининг бошлиғи ёки унинг вазифасини бажарувчи шахс томонидан беморни шахсан кўрикдан ўтказиб, ўз қарорини амбулатор тиббий картага ёзиш ва имзо қўйиш орқали амалга оширилади.
155. Даволаш-профилактика ёрдамини кўрсатиш бўлими стационарида ёки ихтисослашган касалхонада даволаниш ёки текширувдан ўтиш ишдан озод этишга асос бўлади.
156. Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик касалликнинг кечиш хусусиятларига боғлиқ бўлади. Ўткир кечадиган касалликларда беморнинг меҳнат қобилияти тиклангунига қадар ишдан озод қилинади. Сурункали касалликларнинг хуружи даврида, касаллик қайталанганда ва тутқаноқларда маҳкумнинг меҳнат қобилияти тиклангунга қадар ишдан озод қилинади.
157. Касалликнинг кечиши асоратли ёки оғир бўлса, бемор шифокорлар томонидан ТИЭК кўригига тавсия этилади. Беморда ногиронлик белгилари аниқланмаса, лекин соғлиғи бўйича меҳнат қобилиятида чекланишлар бўлса, шифокор хулосаси асосида бошқа ишга ўтказилади.
158. Ҳаёт фаолиятининг чекланган беморларга ТИЭКлар томонидан ўрнатилган тартибда ногиронлик белгиланади.
7-боб. Ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий ва моддий ёрдам кўрсатиш
159. ТҲ ва ЖИЭМда сақланаётганларни ногиронлиги бўлган шахс деб топиш учун тиббий кўрикдан ўтказиш ТИЭКлари томонидан ўрнатилган тартибда амалга оширилади.
160. ТҲ ва ЖИЭМда сақланаётган шахсларни ТИЭКлари томонидан тиббий кўрикдан ўтказишнинг мақсадлари:
ҳаёт фаолияти чекланганлиги ҳолатини, ногиронликнинг гуруҳлари, сабаблари, бошланган вақти ва муддатларини аниқлаш;
меҳнат фаолиятини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлган ёки саломатлигини бошқача тарзда шикастланган ишловчиларнинг касбий меҳнатга лаёқати йўқотганлиги даражасини, шунингдек уларнинг ёрдамни қўшимча турларига муҳтожлигини аниқлаш;
ногиронлиги бўлган шахсларнинг саломатлиги ва ҳаёт фаолияти чекланганлиги ҳолатини ҳисобга олган ҳолда уларни тиббий ва ижтимоий-меҳнат бўйича реабилитация қилиш тадбирларини белгилаш.
161. ТҲ ва ЖИЭМда ногиронлиги бўлган шахслар ТИЭК ва врачлик-маслаҳат комиссияларининг хулосалари асосида зарур воситалар, шу жумладан ўриндиқли аравача, қўлтиқтаёқ, ҳасса билан таъминланади. Ногиронлиги бўлган шахсларга маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, соғлиқни сақлаш, мактабгача ва мактаб таълими, бошқа давлат органлари томонидан ижтимоий ва моддий ёрдам кўрсатилиши мумкин.
8-боб. Тиш протезлаш ва ортопедик-протез маҳсулотлар таъминоти
1-§. Тиш протезлаш ёрдамини ташкил қилиш
162. Маҳкумлар ва қамоққа олинган шахсларга тиш протезлаш ихтисослашган касалхонада ёки ТҲ ва ЖИЭМ жойлашган ҳудуддаги давлат соғлиқни сақлаш тизимининг даволаш-профилактика муассасаларида амалга оширилади.
163. Тиш протезлаш ёрдами маҳкумнинг аризасига биноан ўз ҳисоб варақасида бўлган пул маблағлари ёки унинг қариндошлари, қонуний вакили ва бошқалар ҳисобидан шифокор мутахассис хулосасидан сўнг амалга оширилади.
164. Маҳкумларга ТҲ ёки ЖИЭМ ҳисобидан тишни протезлаш ёрдамини кўрсатиш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
жазони ўташ вақтида, маъмуриятнинг айби билан ишлаб чиқаришда жароҳат олганда;
протезлашга кўрсатма бўлган биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар;
1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилганлар;
юқори ва пастки жағларда ўсмалар ва бошқа касалликлар натижасида жарроҳлик муолажаси ўтказилган бўлса, шуни натижасида чайнов функциясини бузилиши, кўп қисм суякни йўқолишига олиб келган бўлса.
Бунда протезлашга кетадиган харажатлар ЖИЭМ смета маблағлари ҳисобидан тўланади.
165. Тиш протезлаш, ЖИЭМ бошлиғи рухсати билан агар протезлаш маҳкумни бошқа муассаса (бўлинма)га кўчириш билан боғлиқ бўлса, ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД раҳбарияти рухсати билан амалга оширилади.
2-§. Ортопедик оёқ кийим ва протез-ортопедик маҳсулотлар билан таъминлашни ташкиллаштириш
166. Маҳкумлар протез-ортопедик маҳсулотлар, ортопедик оёқ кийим ва ортопедик аппаратлар учун оёқ кийим, протезлар учун оёқ кийим, бандаж маҳсулотлари, эшитув ва овоз ҳосил қилувчи аппаратлар, кўзойнаклар билан таъминланиш ҳуқуқига эга. Маҳкумларга косметик протезлаш жарроҳлик муолажаси ўтказилмайди.
167. Маҳкумларга ЖИЭМ ҳисобидан протез ясаш ва таъмирлаш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
жазони ўташ вақтида, маъмуриятнинг айби билан жароҳат олганда;
протезлашга кўрсатма бўлса, биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар;
1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилганлар.
Бунда протезлашга кетадиган харажатлар ЖИЭМ смета маблағлари ҳисобидан тўланади. Бундан бошқа ҳолларда протезлаш, маҳкум протезни белгиланган тўлиқ нархини тўлаганидан кейин амалга оширилади.
168. Протезлаш ТҲ ёки ЖИЭМ бошлиғи рухсати билан, агар бу ҳодиса маҳкумни бошқа муассаса (бўлинма)га кўчириш билан боғлиқ бўлса, ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД раҳбарияти рухсати билан амалга оширилади.
Муассаса ҳисобидан протезлаш, қуйидаги ҳужжатлар бўлганда амалга оширилади: маҳкумнинг аризаси, ишлаб чиқаришда олган жароҳати ҳақидаги далолатнома, ТИЭКнинг маҳкумнинг ногиронлиги бўлганлиги ва протезлашга муҳтожлиги ҳақидаги мутахассис шифокор хулосаси.
169. Маҳкумни ўз ҳисобидан протезлаш, мутахассис шифокор хулосасидан сўнг ва ТИЭК қарори бўйича маҳкумнинг аризаси асосида амалга оширилади.
170. Протез-ортопедик маҳсулотлар, ортопедик оёқ кийимлар, протезлар учун оёқ кийимлар ва бандажларни ясаш протез-ортопедик маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналар билан шартномалар асосида амалга оширилади.
171. ТҲ ва ЖИЭМда сақланаётган шахсларга кўзойнак шифокор окулист томонидан буюрилади. Маҳкум ёки қамоққа олинган шахсларни кўзойнак билан таъминлаш уларнинг ўз ҳисобидан ёки қариндошлари ёхуд бошқа шахслар томонидан амалга оширилади.
9-боб. ТҲ ва ЖИЭМда сақланаётган шахсларни бир муассасадан бошқасига кўчиришда тиббий ёрдам кўрсатиш
172. ТҲ ва ЖИЭМда сақланаётган шахслар бир муассасадан бошқасига кўчиришдан аввал шифокор томонидан тиббий кўрикдан ўтказилади ва тиббий кўрик натижалари амбулатор тиббий картага қайд этилади. Оғир касаллиги туфайли жойидан қўзғатиб бўлмайдиган ва транспортда олиб юриш мумкин бўлмаган беморлар бир муассасадан бошқасига кўчирилмайди.
173. Юқумли касалликка чалинган, руҳий ҳолати бузилган, овқатдан бош тортган шахслар, ҳомиласи йигирма тўрт ҳафталикдан ошган ёки уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар ва умумий аҳволи оғир беморлар бошқалардан ажратилган ҳолда тиббиёт ходими кузатувида бир муассасадан бошқасига кўчирилади.
Маҳкумларни ва қамоққа олинганларни кузатиб бориш учун ажратилган тиббиёт ходими кўчириш вақтида беморларнинг соғлиғини назорат қилади ва зарур ҳолатларда уларга тиббий ёрдам кўрсатади.
174. ТҲ ва ЖИЭМда сақланаётган шахсларни бир муассасадан бошқасига кўчириш чоғида, кузатувда бўлган тиббиёт ходими шошилинч ёрдам кўрсатишда зарур бўладиган дори воситалари ҳамда тиббиёт анжомлари ва ускуналари билан таъминланади. Беморларни бир муассасадан бошқасига кўчиришда кузатувда бўлган тиббиёт ходими учун махсус вагонда дам олиш жойи ажратилади.
175. Бир вақтнинг ўзида бир транспорт воситасида юқумли ва паразитар касалликка чалинган беморларни юқумли бўлмаган беморлардан махсус тарзда ажратилмаган ҳолда бирга ташилишига йўл қўйилмайди.
Юқумли ва паразитар касалликларга чалинган беморларни ташиш махсус жиҳозланган транспортларда амалга оширилади, айрим шошилинч ҳолатларда ихтисослашган ёрдам кўрсатиш учун тез тиббий ёрдам транспортларида ҳам ташишга йўл қўйилади.
176. Ўта хавфли юқумли касалликка чалинган беморлар ҳудудий соғлиқни сақлаш тизимининг махсус автотранспортида бир муассасадан бошқасига кўчирилади.
177. Беморларни бир муассасадан бошқасига кўчириш чоғида уларнинг соғлиғи оғирлашиб ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш зарурати юзага келганида бемор ҳужжатлари ҳамда шахсий буюмлари билан биргаликда энг яқин алмашув пунктида қоровул (конвой) ходимларига топширилиб, ўрнатилган тартибда ҳудудий соғлиқни сақлаш тизими муассасасига жойлаштирилади ва унинг қўриқланиши таъминланади.
ТҲ ва ЖИЭМда сақланаётган шахслар бир муассасадан бошқасига кўчириш чоғида вафот этганида ўлим ҳолати тиббиёт ходими томонидан тасдиқланганидан сўнг жасад ҳудудий ички ишлар органига ўрнатилган тартибда топширилади.
178. Бир муассасадан бошқасига кўчирилаётган беморларга ўрнатилган норма бўйича озиқ-овқат маҳсулотлари ва буюмлар берилади. Беморларнинг ўзида дори воситалари ва боғлов ашёларининг сақланишига шифокор рухсатисиз йўл қўйилмайди.
179. Юқумли ва паразитар касалликка чалинган беморлар бир муассасадан бошқасига кўчирилишида тиббиёт ходими томонидан инфекцион назорат талаблари асосида шахсий ва умумий гигиена қоидаларига риоя этилиши ҳақида тушунтириш ўтказилади.
Юқумли ва паразитар касалликка чалинган беморларни бир муассасадан бошқасига кўчириш чоғида ҳарбий хизматчилар ва тиббиёт ходими шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиши лозим.
180. Маҳкумларни ва қамоққа олинган шахсларни бир муассасадан бошқасига кўчиришда ИИВ Қоровул қўшинлари бош бошқармаси шахсий таркибини шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаш шунингдек, махсус автотранспортларга санитария ишлов бериш ва дезинфекция қилиш давомида қўлланиладиган дезинфекцияловчи воситалар билан таъминлаш ИИВ Тиббиёт бошқармаси томонидан амалга оширилади.
181. ТҲ, ЖИЭМ ва ихтисослашган касалхонадан жазо муддатини ўташдан озод этилган доимий парваришга муҳтож шахслар қариндошлари ёки бошқа шахслар ёхуд муассаса маъмурияти вакилининг кузатувида яшаш жойига ёки соғлиқни сақлаш тизимининг даволаш-профилактика муассасаларига юборилади.
10-боб. Дори воситалари ва тиббиётга оид маҳсулотлар таъминоти
182. ТҲ, ЖИЭМ ва ихтисослашган касалхонада дори воситалари сақланадиган хона, дорихона ёки дорихона омбори ташкиллаштирилади. Дори воситалари сақланадиган хона ёки дорихона омбори кондиционер, совутгич билан таъминланади ҳамда хонага ҳаво ҳарорати ва намлигини ўлчаш асбоблари (термометр, гигрометр ва психрометр) ўрнатилади. Ушбу ўлчов асбоблари полдан 1,5 — 1,7 метр баландликда, кириш эшиклари ва иситиш асбобларидан камида уч метр масофада ўрнатилади ва кундалик кўрсаткичлар махсус дафтарда қайд этиб борилади.
183. Ихтисослашган касалхона томонидан дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий анжомлар марказлашган ҳолда харид қилиб олиниши мумкин. Харид қилиб олиш тендер шартларига амал қилган ҳолда, эҳтиёж ва харид қилиб олинаётган дори воситалари ва тиббий буюмлар сифатига эътибор қилган ҳолда амалга оширилади.
184. ТҲ ёки ЖИЭМ штат бирликларида провизор (фармацевт) лавозимлари бўлмаса, даволаш-профилактика ёрдамини кўрсатиш бўлими бошлиғи бу вазифани бирон бир махсус фармацевтик тайёргарликни ўтган ўрта тиббиёт ходимига юклайди.
185. Дорихона, дорихона омбори ва дори воситалари сақланадиган хоналарга маҳкумлар ва қамоққа олинган шахсларнинг кириши тақиқланади. Дорихона, дорихона омбори ва дори воситалари сақланадиган хоналар санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларига жавоб бериши керак.
186. Дорихоналарга қабул қилинган дори воситалари ва тиббиётга оид маҳсулотлар моддий бойликлар ҳисоб-китоб дафтарига ёзиб қўйилади.
Моддий бойликлар ҳисоби юритиладиган китобнинг варақлари рақамланган, тикилган, муассаса муҳри билан муҳрланган ва раҳбар имзоси билан тасдиқланган бўлиши лозим. Китобдаги ёзувлар аниқ ва тушунарли бўлиши керак, ўзгартиришлар қизил сиёҳ билан ёзилади ва имзо билан тасдиқланади. Ушбу китоб дорихоналарда талабномалар билан бирга сақланади.
187. Гиёҳвандлик воситалари ва уларнинг аналоглари — кимёвий тузилиши ва хоссаларига кўра гиёҳвандлик воситаларига ўхшаш бўлган, улар сингари руҳиятга фаол таъсир этадиган, келиб чиқиши синтетик ёки табиий моддалар, психотроп моддалар ҳамда прекурсорларларининг ҳисоби алоҳида китобда юритилади.
188. Сотиб олинган дори воситалари ва тиббиётга оид маҳсулотлар кирим қилинади ва уларни физик — кимёвий хоссаларига кўра мавжуд санитария меъёрлари ҳамда фармация соҳасига оид меъёрий ҳужжатлар талабларига асосан сақланади ва ҳисобдан чиқарилади.
Дори воситалари ва тиббиётга оид маҳсулотларнинг ҳисоби, сақланиши, тарқатилиши қонунчилик ҳужжатлари асосида амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган, сифатсиз, қалбакилаштирилган, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини қабул қилиш, сақлаш ва қўллаш тақиқланади.
189. Дори воситалари, тиббий буюмлар, боғлов материаллари ҳамда беморларни парвариш қилишда ишлатиладиган буюмлар, дезинфекция воситалари ва бошқалар даволаш-профилактика ёрдамини кўрсатиш бўлими ёки ихтисослашган касалхона бўлинмалари томонидан берилган талабномага асосан тайёр ҳолда берилади.
190. Ихтисослашган касалхонада талабномалар, касалхона бўлинмаси катта ҳамшираси томонидан ёзилиб, бўлинма бошлиғи томонидан имзоланади. Даволаш-профилактика ёрдамини кўрсатиш бўлимида талабномалар ҳамшира ёки фельдшер томонидан ёзилиб, даволаш-профилактика ёрдамини кўрсатиш бўлими бошлиғи томонидан имзоланади.
191. Гиёҳвандлик воситалари ва уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ҳамда прекурсорлар, шунингдек, тиббиёт этил спирти учун алоҳида талабнома ёзилади ва даволаш профилактик ёрдам кўрсатиш бўлими бошлиғи ёки касалхона бошлиғи томонидан тасдиқланади.
192. Дори воситаларининг ёки бошқа тиббий воситаларнинг харажати суммаси ҳақида ҳисобот, дорихона ходими томонидан муассаса бухгалтериясига берилади.
193. ТҲ ва ЖИЭМда сақланаётган шахсларнинг қариндошлари ёки бошқа шахслар томонидан йўқловлар орқали юборилган дори воситалари, тиббий буюмлар даволаш-профилактика ёрдамини кўрсатиш бўлими ходими томонидан маҳкум ёки қамоққа олинган шахс таништирилиб, имзо қўйилади ва бу ҳақда «Яқин қариндошлари томонидан қабул қилиб олинган дори воситаларини рўйхатга олиш журнали»га қайд қилинади.
194. ТҲ ва ЖИЭМ даволаш-профилактика ёрдамини кўрсатиш бўлимларида стационар шароитда даволанаётган беморларнинг қариндошлари ва бошқа шахслардан дори воситалари ва тиббий буюмлар даволовчи шифокор томонидан берилган рецепт асосида қабул қилиб олиниши мумкин.
Рецепт Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган рецепт бланкасига мувофиқ тўлдирилади.
195. Рецепт даволовчи шифокорнинг имзоси ва шахсий муҳри билан тасдиқланиши лозим. Рецепт тасдиқланган кундан бошлаб бир ой мобайнида ҳақиқий ҳисобланади.
196. Беморнинг қариндошлари ёки бошқа шахслардан дори воситалари қабул қилиб олинаётганда ушбу дори воситалари рецептнинг йиртма корешогида кўрсатилган дори воситалари билан ўзаро мувофиқлиги, шу жумладан дори воситасининг яроқлилик муддати, бирламчи ва иккиламчи ўрамнинг бутунлиги ва ташқи кўриниши текширилади ва рецептнинг йиртма корешоги беморнинг тиббий ҳужжатларига тикилади.
197. Ихтисослашган касалхона ёки ЖИЭМ таркибидаги касалхонада стационар шароитда даволанаётган беморларнинг қариндошлари ва бошқа шахслардан дори воситалари ва тиббий буюмлар даволовчи шифокор томонидан берилган рецепт асосида қабул қилиб олиниши мумкин.
198. ТҲ ва ЖИЭМда Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган, сифатсиз, қалбакилаштирилган, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини қабул қилиш, сақлаш ва қўллаш тақиқланади.
199. Беморнинг қариндошлари ёки бошқа шахслардан дори воситалари қабул қилиб олинаётганда ушбу дори воситалари рецептнинг йиртма корешогида кўрсатилган дори воситалари билан ўзаро мувофиқлиги, шу жумладан дори воситасининг яроқлилик муддати, бирламчи ва иккиламчи ўрамнинг бутунлиги ва ташқи кўриниши текширилади ва рецептнинг йиртма корешоги беморнинг касаллик тарихига тикилади.
11-боб. Тиббий ҳисобни юритиш ва тиббий ҳисоботни тузиш
200. Тиббий ҳисобни юритиш ва уни тузиш ТҲ ва ЖИЭМда сақланаётган шахсларнинг саломатлик ҳолати, тиббиёт хизмати фаолиятини хусусияти, ҳажми ва натижалари ҳақидаги аниқ маълумотлар манбаидир. Тиббий ҳисобни юритишдан кўзланган мақсад қуйидагилардан иборат:
муассасада тиббий таъминотни ташкиллаштириш ва даволаш-профилактика ёрдамини кўрсатиш бўлими жиҳозларидан тўла фойдалана билиш;
ўтказилаётган даволаш-профилактика, эпидемияга қарши ва санитария-гигиена тадбирларини самарадорлиги ва ўз вақтида ўтказилаётганлигини назорат қилиш;
муассаса бошлиғига ва юқори турувчи тиббий бошлиқларга ўз вақтида тиббий таъминот аҳволи ҳақида ахборот бериш;
даволаш-профилактика ёрдамини кўрсатиш бўлими фаолиятини таҳлил қилиш ва баҳолаш;
даволаш-профилактика ёрдамини кўрсатиш бўлими фаолиятини режалаштириш;
статистик маълумотларни умумлаштириш.
201. Тиббий ҳисоб юритиш ва ҳисобот тузиш тиббий-санитария таъминоти бўйича статистик ҳисобот шакллари асосида амалга оширилади. Тиббий ҳисоб юритиш ва ҳисобот тузиш қуйидагиларни ўз ичига олади: қамоққа олинганлар ва маҳкумларни соғлиғи аҳволи ҳисобини юритиш, касалланишни, ўлим ҳолатларини, касаллик туфайли меҳнатдан озод қилиш ҳолатлари ҳисобини юритиш, амбулатор ва стационар тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича даволаш-профилактика ёрдамини кўрсатиш бўлимининг иш ҳисоботи, ҳамда бошқа даволаш-профилактика, эпидемияга қарши ва санитария-гигиена тадбирлари ҳисоботи.
202. Муассасада тиббий ҳисобни юритиш ва ҳисобот тузишни ташкиллаштириш учун даволаш-профилактика ёрдамини кўрсатиш бўлими бошлиғи (касалхона бош шифокори) жавобгардир. У ўз қўл остидаги ходимларни тиббий ҳисоб юритиш ва ҳисобот тузиш бўйича ишларини ташкиллаштиради ва назорат қилади, тиббий ҳисоботни юқори ташкилотларга ўз вақтида юборади, маҳкумлар ва қамоққа олинган шахслар саломатлик ҳолати ҳақидаги маълумотларни ва тиббий фаолиятни доимий равишда таҳлил қилиб боради, олинган маълумот ва хулосалар бўйича муассаса бошлиғига ахборот беради, олинган хулосалардан муассасани тиббий таъминлашни режалаштиришда фойдаланади.
203. ТҲ ва ЖИЭМ даволаш-профилактика ёрдамини кўрсатиш бўлимида фельдшер (ҳамшира)га бланкларни сақлаш ва тўғри ишлатиш, ҳисоб-китоб ва ҳисобга олиш журнал ва китобларини, амбулатор тиббий карталарни ҳисобини юритиш, шифокор кўрсатмасига кўра тиббий ҳисобга олиш ҳужжатларини ёзиб бориш ва шифокорга ҳисоб-китобда ёрдам бериш ишлари юклатилади. Ихтисослашган касалхонада мазкур ишларни тиббий статист олиб боради.
204. Даволаш-профилактика ёрдам кўрсатиш бўлими бошлиғи маҳкумлар ва қамоққа олинган шахслар саломатлигини ва муассаса тиббий хизмати фаолиятини ҳар чоракда таҳлил қилиб ҳисобот тузади. Бундан ташқари, йил давомида касалланиш динамикасини, беморларни стационарга асосли ва ўз вақтида ётқизилишини, беморларни стационарда даволаниш давомийлигини, ўлим сабабларини, даволаш-профилактика ёрдамини кўрсатиш бўлими фаолиятидаги камчилик ва хатоларни таҳлил қилади.
12-боб. Ўзбекистон Республикаси ИИВ ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ўзаро ҳамкорликда маҳкумларга ва қамоққа олинганларга тиббий ёрдам кўрсатиши
205. Ўзбекистон Республикаси ТҲ ва ЖИЭМда сақланаётган шахсларга ихтисослаштирилган ёки шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилиши зарур бўлган ҳолларда уларга давлат соғлиқни сақлаш тизимининг даволаш-профилактика муассасаларида барча турдаги тиббий ёрдам кўрсатилади.
206. Зарур бўлган ҳолатларда маҳкумлар ва қамоққа олинган шахсларга давлат соғлиқни сақлаш тизими муассасаларининг даволаш-профилактика муассасаларида тиббий текширувлар ўтказиш, маслаҳат бериш, амбулатор ва стационар тиббий ёрдам кўрсатилади.
207. Ўзбекистон Республикаси ИИВ Тиббиёт бошқармаси, ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД, Соғлиқни сақлаш вазирлиги даволаш-профилактика ёрдами бош бошқармаси ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси, жойларда эса Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ тиббиёт бўлими, вилоят ички ишлар бошқармалари тиббиёт бўлимлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари томонидан ТҲ ва ЖИЭМ ҳамда ихтисослашган касалхона жойлашган ҳудудий соғлиқни сақлаш тизими муассасалари билан тиббий текширувларни ўтказиш, маслаҳат бериш ва даволаш-профилактика масалалари бўйича бириктириб қўйилади.
208. ТҲ ва ЖИЭМда сақланаётган шахсларга Ўзбекистон Республикасининг жиноят-процессуал кодексида назарда тутилган асослар бўйича стационар суд-тиббий ёхуд суд-психиатрия экспертизаси тайинланган тақдирда, улар давлат соғлиқни сақлаш тизимининг даволаш-профилактика муассасаларига жойлаштирилади. Бунда уларни қўриқлаш ва хулқ-атворини назорат қилиш таъминланади.
209. ТҲ ва ЖИЭМда сақланаётган шахсларга зарур бўлган ҳолатларда соғлиқни сақлаш тизимининг мутахассис шифокорларини жалб қилган ҳолда тўлиқ ташхис қўйиш, маслаҳат бериш, амбулатор ва стационар тиббий ёрдам кўрсатилиши мумкин. Бунда мутахассис шифокорларнинг хавфсизлиги таъминланади.
ТҲ ва ЖИЭМга маслаҳат берувчи мутахассис шифокорларни олиб келиш, соғлиқни сақлаш тизими лабораторияларига биологик материалларни олиш ва етказиш ТҲ ва ЖИЭМларнинг куч ва маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
210. ТҲ ва ЖИЭМда сақланаётган шахсларни соғлиқни сақлаш тизимининг даволаш-профилактика муассасаларига олиб бориш ҳамда уларни қўриқлаш жазони ижро этиш муассасалари ва ИИВ қоровул қўшинлари ҳарбий қисмларининг куч ва маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Маҳкумлар ва қамоққа олинган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатишда ва соғлиқни сақлаш тизимининг тиббий муассасаларига жойлаштирилганда тиббиёт ходимларининг хавфсизлиги таъминланади.
211. ТҲ ва ЖИЭМ ҳамда ихтисослашган касалхонадан озод этилган стационар даволанишга муҳтож беморлар даволанишни давом эттириш учун ўрнатилган тартибда давлат соғлиқни сақлаш тизимининг тиббий муассасаларига жойлаштирилади.
212. Оғир касаллиги туфайли жазони ўташдан озод этилган беморлар тиббий кўрсатмаларга кўра даволанишни давом эттириш учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан бириктирилган даволаш-профилактика муассасаларига жойлаштирилади.
13- боб. Тиббиёт ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш
213. ТҲ ва ЖИЭМ ҳамда ихтисослашган касалхонаси олий тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, Тошкент фармацевтика тиббиёт институтида ўрнатилган тартибда, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД томонидан тўлов-контракти асосида амалга оширилади.
214. ТҲ ва ЖИЭМ ҳамда ихтисослашган касалхонада ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг касбий малакасини ошириш ҳамда қайта тайёрлаш Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш маркази ва унинг вилоятлардаги филиалларида амалга оширилади.
14-боб. Якунловчи қоидалар
215. Ушбу Қоидалар талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар, қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
216. Ушбу Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган шахсларнинг тиббий-санитария таъминоти бўйича қоидаларга 1-ИЛОВА
Тергов ҳибсхонасига келтирилган шахсларни қабул қилиш
Сақлаш муддати: 10 йил Т/р Фамилияси, исми ва отасининг исми Туғилган йили Келтирилган санаси Тан жароҳатларини мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумот Ташхис Ўтказилган текширувлар (сана ва натижаси) Bассерман реакцияси ОИВ Флюорография (рентген) 1 2 3 4 5 6 7 8 9
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган шахсларнинг тиббий-санитария таъминоти бўйича қоидаларга 1 1 -ИЛОВА
____-сон тергов ҳибсхонасига келтирилган шахсни мажбурий тиббий кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисида
1. Фамилияси, исми, отасининг исми ___________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ 2. Туғилган санаси (кун, ой, йил) __________________ 3. Жинси: (эркак ёки аёл) ________________________ 4. Тергов ҳибсхонасига келтирилган сана ____________________________________ 5. Жиноят кодексининг моддаси __________________________________________ 6. Жазо муддати: _______________________________________________________ 7. Транспортабеллик ҳолати (мустақил ҳаракатланади, мустақил ҳаракатлана олмайди) ________ _________________________________________________________________________________________ 8. Антропометрик ўлчовлар: Бўйнинг узунлиги: ______ см. Танасининг вазни: ________ кг. 9. Тана кўриги (тан-жароҳатлар, кўкариш, шилинишлар жойлашган жойи, ўлчами ва бошқалар мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотлар киритилади) _________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ 10. Шикоятлари: ____________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ 11. Умумий аҳволи (қониқарли, нисбатан қониқарли, ўрта оғир ва оғир): ____________________ _________________________________________________________________________________________ 12. Тана ҳарорати _______ 13. Нафас олиш тизими: __________________ НС _______ та 14. Юрак-қон айланиш тизими: ___________________________________________ Артериал қон босими: _________ пулс 1 минутда _______ та; 15. Аниқланган тан жароҳат тўғрисидаги маълумотлар: ___________________________________ _________________________________________________________________________________________ 16. Шахснинг шошилинч равишда ихтисослашган тиббий ёрдам ва қўшимча текширувларга муҳтож ёки муҳтож эмаслиги _______________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ 17. Бирламчи ташхис: ________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ 18. Шахсни қабул қилиб олиш мумкин ёки мумкин эмаслиги тўғрисида тиббиёт ходимининг тавсияси: _________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ Тиббиёт ходими: _______________________ ___________ (Ф.И.О. тўлиқ кўрсатилсин) (имзо) 20___ йил «____» __________ Маълумот билан танишдим: _______________ ________________________ (Тергов ҳибсхонасига келтирилган шахснинг имзоси) (Ф.И.О) 20___ йил «____» __________
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган шахсларнинг тиббий-санитария таъминоти бўйича қоидаларга 1 2 -ИЛОВА
____-сон тергов ҳибсхонасига келтирилган шахсда аниқланган тан жароҳати ва шикастланиш белгилари тўғрисида
Биз қуйида имзо чекувчилар, ____-сон тергов ҳибсхонаси даволаш-профилактика ёрдамини кўрсатиш бўлими тиббиёт ходими ___________________________________________________________, (унвони, Ф.И.О тўлиқ кўрсатилсин) тергов ҳибсхонаси бошлиғининг ёрдамчиси — тезкор навбатчи __________________________________, ____________________________________________________________ (унвони, Ф.И.О тўлиқ кўрсатилсин) шахсни олиб келган қоровул бошлиғи _____________________________________________ иштирокида ______________________________________________ (унвони, Ф.И.О тўлиқ кўрсатилсин) қуйидагилар тўғрисида ушбу далолатномани туздик, ____-сон тергов ҳибсхонасига 20___ йил _____ (кун санаси) _____ (ой) куни келтирилган шахс ___________________________________________________________ _______________________________________________ (туғилган йили. Ф.И.О, тўлиқ) соат: _____да тана кўригидан ўтказилди. Мажбурий тиббий кўрикдаги _____________________________________________________ нинг __________________________________________________ (шахснинг Ф.И.О) танасида, яъни ____________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________ мавжудлиги аниқланди. Мажбурий тиббий кўрикдан ўтказилган шахс ______________________________________ унинг __________________________________________________________ (шахснинг Ф.И.О) танасида аниқланган тан жароҳат ёки шикастланишини _________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________ олганлигини маълум қилди. Мажбурий тиббий кўрикдан ўтказилган шахс _______________________________________ нинг ________________________________________________________ (шахснинг Ф.И.О) соғлиғи ҳолати бўйича _____________________________________________________________________ ___________________________________ (ихтисослашган тиббий ёрдамга ва текширувларга муҳтож/муҳтож эмас) __________ деб топилганлиги туфайли, уни тергов ҳибсхонага __________________ лозим деб топилди. ______________________________________________________ (қабул қилиш/қабул қилмаслик) _____-сон тергов ҳибсхонаси даволаш-профилактика ёрдамини кўрсатиш бўлими шифокори _________ ____________________________ (имзо) (унвони, Ф.И.О тўлиқ кўрсатилсин) ____-сон тергов ҳибсхонаси бошлиғининг тезкор навбатчи ёрдамчиси _________ ____________________________ (имзо) (унвони, Ф.И.О тўлиқ кўрсатилсин) Қоровул бошлиғи: _________ ____________________________ (имзо) (унвони, Ф.И.О тўлиқ кўрсатилсин)
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган шахсларнинг тиббий-санитария таъминоти бўйича қоидаларга 2-ИЛОВА
Флюорография (рентган) текшируви ўтказилганлиги тўғрисида М А Ъ Л У М О Т Н О М А Ф.И.О.____________________________________________________________________________________________ Туғилган санаси «_______» _________________ ___________йил. Муассаса: УЯ-64/____________________ Флюорография (рентган) текшируви ўтказилган сана: «______»____________ 20_______ йил Индивидуал нурланиш дозаси: ___________________ (мЗв) Хулоса: __________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________________ Шифокор-рентгенолог ______________________________________________ _______________________________ (Ф.И.О.) (имзо) Бўлим бошлиғи ___________________________________________________ ______________________________ (Ф.И.О.) (имзо)
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган шахсларнинг тиббий-санитария таъминоти бўйича қоидаларга 3-ИЛОВА
Ҳудудий давлат соғлиқни сақлаш тизими тиббий муассасасига олиб чиқилганлигини қайд қилиш
Сақлаш муддати: 5 йил Т/р Ф.И.О. Туғилган санаси Туркум, камера Санаси ва вақти Тахминий ташхиси Якуний ташхис Кўрсатилган тиббий ёрдам Ётқизилганлиги (бўлим) Муассасага қайтарилган санаси ва вақти Изоҳ 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган шахсларнинг тиббий-санитария таъминоти бўйича қоидаларга 4-ИЛОВА
Фойдаланилган дориларни ҳисобга олиш
Сақлаш муддати: 3 йил Дори воситасининг номи: _________________________________________________________________________________________________________________________________ Ўлчов бирлиги: __________________________________________________________________________________________________________________________________________ Сана Ф.И.О. Кирим Чиқим Қолдиқ Беморнинг имзоси Ҳамшира ёки фельдшер имзоси Шифокор имзоси Бўлим бошлиғи имзоси *
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган шахсларнинг тиббий-санитария таъминоти бўйича қоидаларга 5-ИЛОВА
Маҳкум ёки қамоққа олинган шахснинг соғлиғи тўғрисида МАЪЛУМОТНОМА Сақлаш муддати: 1 йил Фамилияси, исми ва отасининг исми _______________________________________________________________________ Туғилган санаси «_____» _______________ ___________йил. Туркум: ______________________________________________________________________________________________ Ташхис: ______________________________________________________________________________________________ _____________________________________________________________________________________________________ Интизомий бўлинмада ёки камерада сақлаб туриш ____________________________________________________________ (мумкин ёки мумкин эмас) Тиббиёт ходимининг Ф.И.О. _____________________________________________ имзоси __________________________ 20 ______ йил «_____» ______________
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган шахсларнинг тиббий-санитария таъминоти бўйича қоидаларга 6-ИЛОВА
Интизомий бўлинмада сақланаётган шахсларга кўрсатилган тиббий ёрдамни қайд қилиш
Сақлаш муддати: 5 йил Т/р Ф.И.О. Туғилган санаси Камера Сана ва вақти Шикояти Ташхиси Тиббиёт ходими тавсияси Тиббий муолажаларни олганлиги Шифокор маслаҳати Кўрсатилган тиббий ёрдам 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган шахсларнинг тиббий-санитария таъминоти бўйича қоидаларга 7-ИЛОВА
Сурункали наркологик, сил, таносил касалликлари билан оғриган беморларга махсус даво муолажаларини ўтказиш ва сақлаш учун мўлжалланган жазони ижро этиш муассасаларининг
Т/р Касалликлар Тартиб тури Муассаса номи Муассаса жойлашган ҳудуд 1. Сурункали наркологик касаллик Ҳамма тури 21-сон ЖИЭК Тошкент вилояти Ҳамма тури 22-сон ЖИЭК Тошкент вилояти Ҳамма тури 23-сон ММИК Тошкент шаҳри Умумий 2-сон ЖИЭК Қашқадарё вилояти Умумий 3-сон ЖИЭК Қашқадарё вилояти Умумий 4-сон ЖИЭК Навоий вилояти Умумий 5-сон ЖИЭК Навоий вилояти Қаттиқ 10-сон ЖИЭК Қашқадарё вилояти Қаттиқ 11-сон ЖИЭК Навоий вилояти Қаттиқ 13-сон ЖИЭК Тошкент вилояти Қаттиқ 14-сон ЖИЭК Тошкент вилояти Махсус 17-сон ЖИЭК Бухоро вилояти 24-сон ТК Тошкент вилояти 2. Фаол сил касаллиги Ҳамма тури 20-сон ЖИЭК Бухоро вилояти Ҳамма тури 21-сон ЖИЭК Тошкент вилояти Ҳамма тури 22-сон ЖИЭК Тошкент вилояти Ҳамма тури 23-сон ММИК Тошкент шаҳри Махсус 17-сон ЖИЭК Бухоро вилояти Махсус 19-сон ЖИЭК Қорақалпоғистон Турма 11-сон ЖИЭК Навоий вилояти 3. Таносил касалликлари Ҳамма тури 21-сон ЖИЭК Тошкент вилояти Ҳамма тури 22-сон ЖИЭК Тошкент вилояти Ҳамма тури 23-сон ММИК Тошкент шаҳри Умумий 1-сон ЖИЭК Бухоро вилояти Умумий 2-сон ЖИЭК Қашқадарё вилояти Умумий 4-сон ЖИЭК Навоий вилояти Умумий 7-сон ЖИЭК Тошкент вилояти Қаттиқ 12-сон ЖИЭК Навоий вилояти Қаттиқ 13-сон ЖИЭК Тошкент вилояти Махсус 17-сон ЖИЭК Бухоро вилояти Турма 11-сон ЖИЭК Навоий вилояти 24-сон ТК Тошкент вилояти
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган шахсларнинг тиббий-санитария таъминоти бўйича қоидаларга 8-ИЛОВА
Шикастланиш ва жароҳатланишларни рўйхатга олиш
Сақлаш муддати: 5 йи л Т/р Ф.И.О. Туғилган санаси Туркум, камера Жароҳатланиш санаси ва вақти Жароҳатланиш ҳолати ва жойи Кўрсатилган бирламчи тиббий ёрдам Ташхис Прокуратурага юборилган хабарноманинг чиқиш рақами Изоҳ 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган шахсларнинг тиббий-санитария таъминоти бўйича қоидаларга 9-ИЛОВА
Ўлим ҳолатларини қайд қилиш
Сақлаш муддати: 10 йил Т/р Ф.И.О. Туғилган санаси Туркум, камера Ўлган санаси ва вақти Вафот этган жойи Дастлабки ташхиси Клиник ташхиси Суд-тиббиёт ташхиси Хизмат текшируви хулосаси 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
Вазир П. БОБОЖОНОВ
Соғлиқни сақлаш вазири А. ШАДМАНОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 23 март,
2019 йил 20 март
67-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirIning
buyrugʻi
QOIDALAR
JURNALI
MAʼLUMOTNOMA
DALOLATNOMA
JURNALI
JURNALI
JURNALI
ROʻYXATI
JURNALI
JURNALI
Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi tergov hibsxonalari va jazoni ijro etish muassasalarida saqlanayotgan shaxslarning tibbiy-sanitariya taʼminoti boʻyicha qoidalarni tasdiqlash toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Jinoyat-ijroiya kodeksi va “Jinoyat ishini yuritish chogʻida qamoqda saqlash toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq buyuraman:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi tergov hibsxonalari va jazoni ijro etish muassasalarida saqlanayotgan shaxslarning tibbiy-sanitariya taʼminoti boʻyicha qoidalar ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Quyidagilar oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin:
Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vazirining 2002-yil 3-sentabrdagi 231-son “Oʻzbekiston Respublikasi IIV tergov hibsxonalari va jazoni ijro etish muassasalarida saqlanayotgan shaxslar tibbiy taʼminoti boʻyicha qoidalarni tasdiqlash haqida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 1182, 2002-yil 24-oktabr) (Oʻzbekiston Respublikasi vazirliklari, davlat qoʻmitalari va idoralarining meʼyoriy hujjatlari axborotnomasi, 2002-y., 20-son);
Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vazirining 2011-yil 29-dekabrdagi 193-son “Oʻzbekiston Respublikasi IIV tergov hibsxonalari va jazoni ijro etish muassasalarida saqlanayotgan shaxslar tibbiy taʼminoti boʻyicha qoidalarga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 1182-1, 2012-yil 20-fevral) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2012-y., 8-9-son, 88-modda).
3. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vazirining 2019-yil 23-martdagi 67-son buyrugʻiga ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi tergov hibsxonalari va jazoni ijro etish muassasalarida saqlanayotgan shaxslarning tibbiy-sanitariya taʼminoti boʻyicha
Mazkur Qoidalar Oʻzbekiston Respublikasi Jinoyat-ijroiya kodeksi hamda “Jinoyat ishini yuritish chogʻida qamoqda saqlash toʻgʻrisida”gi Qonunga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi tergov hibsxonalari (bundan buyon matnda TH deb yuritiladi) va jazoni ijro etish muassasalarida (bundan buyon matnda JIEM deb yuritiladi) saqlanayotgan shaxslarning tibbiy-sanitariya taʼminotini amalga oshirish tartibini belgilaydi .
1-bob. Umumiy qoidalar
1-§. Asosiy tushunchalar
1. Ushbu Qoidalarda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
bolalar uyi — mahkuma ayollarning bolalarini saqlash va tarbiyalashga moʻljallangan bolalar muassasasi;
davolash-profilaktika yordamini koʻrsatish boʻlimi — TH va JIEMda saqlanayotgan shaxslarga birlamchi tibbiy-sanitariya yordamini koʻrsatish uchun moʻljallangan boʻlim;
mahkumlar uchun ixtisoslashgan kasalxona (bundan buyon matnda ixtisoslashgan kasalxona deb yuritiladi) — mahkumlar va qamoqqa olingan shaxslarga malakali va ixtisoslashtirilgan tibbiy yordam koʻrsatish uchun moʻljallangan kasalxona;
profilaktik tibbiy koʻrik — tibbiy tekshiruvlar yigʻindisini tashkil etib, mahkumlarning individual xususiyatlarini aniqlash uchun aniq bir maqsadga qaratilgan tibbiy tekshiruv, kasalliklarni ilk davrida aniqlash, samarali davolash turini tanlash va kasallikning prognozini aniqlash maqsadida oʻtkaziladi;
sanitariya-gigiyena tadbirlari — yuqumli va parazitar kasalliklar paydo boʻlishini hamda tarqalishini oldini olishga va ularni bartaraf etishga qaratilgan tashkiliy, tibbiy-sanitariya chora-tadbirlari.
2-§. TH va JIEMda saqlanayotgan shaxslarning tibbiy-sanitariya taʼminotini tashkil etish
2. TH va JIEMda saqlanayotgan shaxslarga TH va JIEMda, shuningdek ixtisoslashgan kasalxonada tibbiy yordam koʻrsatish imkoniyati mavjud boʻlmagan taqdirda, ularga davlat sogʻliqni saqlash tizimining tegishli davolash-profilaktika muassasalarida malakali va ixtisoslashtirilgan tibbiy yordam koʻrsatiladi.
3. Manzil-koloniyalarda jazo muddatini oʻtayotgan mahkumlarga JIEM joylashgan hududdagi davlat sogʻliqni saqlash tizimining barcha davolash-profilaktika muassasalari tomonidan tibbiy yordam koʻrsatiladi.
4. Oʻzbekiston Respublikasi “Jinoyat ishini yuritish chogʻida qamoqda saqlash toʻgʻrisida”gi Qonunining 27-moddasiga asosan ushlab turilganlar va qamoqqa olinganlarga tibbiy xizmat koʻrsatish Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladi .
Oʻzbekiston Respublikasi Jinoyat-ijroiya kodeksining 87-moddasiga muvofiq ozodlikdan mahrum etishga hukm qilingan shaxslarning tibbiy-sanitariya taʼminoti respublika budjeti hisobidan amalga oshiriladi.
5. TH va JIEMda saqlanayotgan shaxslarda turli tibbiy va boshqa tajriba va sinovlar oʻtkazish qatʼiyan taqiqlanadi.
6. TH va JIEMda saqlanayotgan shaxslarga shaxsning tibbiy yordamga muhtojligi haqidagi murojaati yoki boshqa shaxslarning murojaatlari, shuningdek nazoratchi yoki muassasa xodimining shaxsga tibbiy yordam koʻrsatilishi zarurligi haqidagi xabariga asosan tibbiy yordam koʻrsatilishi shart. Bunda JIEM rahbari yoki boshqa masʼul xodimlar tibbiy yordamga muhtoj shaxsning oldiga tibbiyot xodimlarining zudlik bilan kirishini taʼminlashi kerak.
7. TH va JIEMning tibbiyot xodimlariga davolash-profilaktika ishlariga aloqador boʻlmagan ishlarni yuklash, shuningdek boshqa tadbirlarga jalb qilish taqiqlanadi.
8. TH va JIEMda saqlanayotgan shaxslarning tibbiy-sanitariya taʼminoti quyidagilarni oʻz ichiga oladi :
THda majburiy hamda JIEMda birlamchi tibbiy koʻrikdan oʻtkazish;
kasallikka chalinganlarni, shuningdek ulardagi kasalliklarni erta aniqlash va ularni davolash-profilaktik tadbirlarini oʻtkazish maqsadida profilaktik tibbiy koʻriklardan oʻtkazish;
kasallik belgilari aniqlangan shaxslarga ambulator yoki statsionar sharoitda tibbiy yordam koʻrsatish;
ixtisoslashtirilgan davolash-profilaktika muassasalari tomonidan koʻrsatiladigan tibbiy yordamga muhtoj boʻlgan shaxslarni tegishli ixtisoslashtirilgan davolash-profilaktika muassasalariga yuborish ;
surunkali kasalliklar bilan kasallangan shaxslarni dispanser nazoratiga olish;
shaxslarning yotoqxonasi, ovqatlanish joylari va mehnat sharoitlarini sanitariya nazoratini taʼminlash;
hayot faoliyati cheklangan (shaxs tomonidan oʻziga oʻzi xizmat koʻrsatish, mustaqil harakatlanish, moʻljal olish, muloqot qilish, oʻz xulq-atvorini nazorat qilish, oʻqish yoki mehnat faoliyati bilan shugʻullanish layoqati yoki imkoniyatining toʻliq yoki qisman yoʻqolgan) (bundan buyon matnda hayot faoliyati cheklangan deb yuritiladi) va nogironligi boʻlgan shaxslarni tibbiy koʻrikdan oʻtkazish va tibbiy-ijtimoiy ekspert komissiyasi (bundan buyon matnda TIEK deb yuritiladi) tavsiyalariga rioya etilishini taʼminlash;
surunkali kasallikka chalingan shaxslarning davolanishi va sogʻlomlashtirilishi boʻyicha tavsiyalarga rioya etilishini taʼminlash.
9. TH va JIEMda saqlanayotgan shaxslarga tibbiy-sanitariya taʼminotini amalga oshirish maqsadida davolash-profilaktika yordamini koʻrsatish boʻlimlari tashkil etiladi . Ushbu boʻlimlarda bemorlar statsionar sharoitda davolanishi uchun moʻljallangan xonalar, shifokor xonalari, ovqatlanish xonasi, yuvinish xonasi, hojatxona hamda yuqumli va ruhiy holati buzilgan shaxslarni alohida saqlash uchun moʻljallangan xonalar bilan jihozlanadi.
10. TH va JIEMda saqlanayotgan shaxslarga malakali va ixtisoslashtirilgan tibbiy yordam koʻrsatish ixtisoslashgan kasalxonada amalga oshiriladi .
Ixtisoslashtirilgan kasalxonada tibbiy yordam koʻrsatish imkoniyati boʻlmaganda yoki shoshilinch tibbiy yordam koʻrsatish zarur boʻlgan hollarda, TH va JIEMda saqlanayotgan shaxslar sogʻliqni saqlash tizimining davolash-profilaktika muassasalariga joylashtirilishi mumkin.
11. TH va JIEMda saqlanayotgan shaxs ogʻir kasallikka chalingan yoxud u vafot etgan taqdirda, muassasa maʼmuriyati bu haqda uning yaqin qarindoshlariga, qonuniy vakiliga, jinoyat ishini yuritayotgan mansabdor shaxsga yoki organga va prokurorga darhol xabar qiladi .
12. JIEMda yuqumli kasallikka chalingan mahkumlarga yaqin qarindoshlari bilan uzoq muddatli uchrashuv berish shifokor xulosasi asosida amalga oshiriladi.
Ozodlikdan mahrum etishga hukm qilingan shaxs ogʻir kasallikka chalingan taqdirda, telefon orqali qoʻshimcha soʻzlashishga, shuningdek shifokorning ruxsati bilan qoʻshimcha uchrashuvga ruxsat beriladi.
3-§. Tergov hibsxonalarida saqlanayotgan shaxslarning tibbiy-sanitariya taʼminotini tashkillashtirish
13. THga keltirilgan shaxslar (tranzit tariqasida olib kelinayotganlar ham) THga olib kelingan paytdan eʼtiboran ikki soat ichida majburiy tibbiy koʻrikdan oʻtkaziladi. Ushbu koʻrik tibbiyot xodimi tomonidan shaxsning atrofdagilarga epidemiologik xavf tugʻdirishi ehtimolini aniqlash, shoshilinch yoki kechiktirib boʻlmaydigan tibbiy yordamga muhtojligini belgilash, tana koʻrigi, antropometriya va termometriya tekshiruvlarini oʻtkazish, shuningdek tan jarohatlari va shikastlanish belgilari, yaralar hamda ularning darajasini aniqlash maqsadida amalga oshiriladi.
THga keltirilgan shaxsni majburiy tibbiy koʻrikdan oʻtkazish davomida THning u bilan bir jinsda boʻlgan xodimi ishtirok etadi .
Majburiy tibbiy koʻrikni oʻtkazishda THga keltirilgan shaxsning roziligi bilan uning advokati ham ishtirok etishi mumkin .
14. Majburiy tibbiy koʻrik natijasida aniqlangan kasalliklar yoki shikastlanishlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar mazkur Qoidalarning 1-ilovasiga muvofiq tibbiyot xodimi tomonidan jurnalga qayd etiladi hamda ushbu Qoidalarning 1 1 -ilovasida koʻrsatilgan namunadagi tibbiy maʼlumotnoma rasmiylashtiriladi .
Tibbiy maʼlumotnomaning bir nusxasi majburiy tibbiy koʻrikdan oʻtkazilgan shaxsga imzo qoʻydirib tanishtirilganidan keyin uning shaxsiy hujjatlar yigʻmajildiga qoʻshib qoʻyiladi , ikkinchi nusxasi majburiy tibbiy koʻrikdan oʻtkazilgan shaxsni THga olib kelgan xodimlarga topshiriladi.
Tibbiy maʼlumotnomaning koʻchirma nusxasi THga olib kelingan shaxsning yoki uning advokatining talabiga asosan tegishincha THga olib kelingan shaxsga yoki uning advokatiga taqdim etiladi.
THga olib kelingan shaxslar boshqa THga oʻtkazilganda yoki protsessual harakatlar oʻtkazish uchun olib chiqilib, THga qaytarilganda ular ushbu Qoidalarda nazarda tutilgan tartibda majburiy tibbiy koʻrikdan oʻtkaziladi.
15. THga olib kelingan shaxslar orasida, tibbiy koʻrsatmalarga asosan, oʻtkir kasalliklarga chalingan yoki shikastlanish oqibatida shoshilinch yoxud statsionar tibbiy yordamga muhtoj bemorlar aniqlanganda, ularga birlamchi tibbiy yordam koʻrsatilib zarur boʻlgan hollarda, ular davlat sogʻliqni saqlash tizimining davolash-profilaktika muassasalariga joylashtiriladi. THga keltirilgan shaxsga shoshilinch tibbiy yordam koʻrsatish zarur boʻlganda ularni davlat sogʻliqni saqlash tizimining tibbiy muassasalariga olib chiqish TH boshligʻining ruxsati bilan amalga oshirilib, bu haqda 24 soat ichida jinoyat ishini yuritayotgan mansabdor shaxs yoki organ yozma ravishda xabardor qilinadi.
16. THga olib kelingan shaxs majburiy tibbiy koʻrikdan oʻtkazish vaqtida uning tanasida jarohatlar, shikastlanishlar va yaralar aniqlangan taqdirda, mazkur Qoidalarning 1 2 -ilovasiga muvofiq uch nusxada dalolatnoma tuzilib, dalolatnoma tergov hibsxonasi boshligʻining yordamchisi — tezkor navbatchi va shaxsni olib kelgan qorovul boshligʻi tomonidan imzolanadi. Dalolatnomaning bir nusxasi qorovul boshligʻiga, ikkinchi nusxasi tergov hibsxonasi boshligʻining yordamchisi — tezkor navbatchiga, uchinchi nusxasi davolash-profilaktika yordamini koʻrsatish boʻlimiga beriladi hamda tibbiyot xodimi tomonidan bildirgi orqali muassasa rahbariyatiga axborot beriladi.
Majburiy tibbiy koʻrik davomida aniqlangan jarohatlar, shikastlanishlar va yaralar yuzasidan THga olib kelingan shaxsga shu vaqtning oʻzida maʼlum qilinadi va zudlik bilan TH tezkor — qidiruv xizmati xodimlari tomonidan prokurorga xabar beriladi .
Mazkur holat yuzasidan TH tezkor-qidiruv xizmati xodimlari tomonidan tekshiruv oʻtkazilib, natijalari tegishli hududiy prokuraturaga yuboriladi.
17. THga keltirilgan shaxslarning har biriga ambulator tibbiy karta yuritilib, shifokor tomonidan majburiy tibbiy koʻrik natijalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar qayd etiladi.
18. Oʻtkir yuqumli kasallikka chalinganlar yoki gumon qilingan shaxslar koʻrikdan soʻng darhol sogʻlom kishilardan ajratiladi. Bu shaxslarda birlamchi sanitariya ishlovi oxirgi navbatda oʻtkaziladi, ularning kiyimlari va shaxsiy buyumlari albatta zararsizlantiriladi, soʻngra bu shaxslar davolash-profilaktika yordamini koʻrsatish boʻlimi izolyatoriga joylashtirilib, ularga qoʻshimcha tekshiruv va davolash-profilaktika muolajalari tayinlanadi.
19. THga keltirilganlar orasida ruhiy holati buzilgan, oʻziga yoki atrofidagilarga tajovuzkor shaxslar aniqlanganda, ularni shifokor psixiatr yoki psixolog koʻrigidan soʻng kameralarga joylashtirishga ruxsat etiladi. THda shifokor psixiatr yoki psixolog boʻlmagan taqdirda, bu shaxslar davolash-profilaktika yordamini koʻrsatish boʻlimiga joylashtirilib, 72 soat ichida shifokor psixiatr jalb qilgan holda koʻrikdan oʻtkazilishi tashkillashtiriladi.
20. THga keltirilgan shaxslar (tranzitdan tashqari) uch kun ichida davolash-profilaktika yordamini koʻrsatish boʻlimida mavjud shifokorlar tomonidan profilaktik tibbiy koʻrikdan oʻtkaziladi. Profilaktik tibbiy koʻrik davomida ularda sil kasalligi, OIV-infeksiyasi, teri-tanosil va boshqa kasalliklarni aniqlash maqsadida flyuorografiya (rentgen) tekshiruvi va qoʻshimcha laborator tekshiruvlari oʻtkaziladi. Mahkum yoki qamoqqa olingan shaxsga flyuorografiya (rentgen) tekshiruvi oʻtkazilganligi toʻgʻrisida mazkur Qoidalarning 2-ilovasiga muvofiq maʼlumotnoma tuzilib uning ambulator tibbiy kartasiga biriktiriladi. Tibbiy koʻrsatmalarga binoan, ularga qoʻshimcha tekshiruvlar va mutaxassis shifokorlar koʻrigi tavsiya etilishi mumkin.
21. THda saqlanayotgan shaxslarning sogʻligʻini muntazam nazorat qilish maqsadida har olti oyda bir marotaba flyuorografiya (rentgen) tekshiruvi, laboratoriya tekshiruvi (umumiy qon, siydik tahlili), antropometriya va shifokor terapevt koʻrigi oʻtkaziladi. Tibbiy koʻrsatmalarga koʻra boshqa tekshiruvlar va mutaxassis shifokor koʻrigi tavsiya etilishi mumkin.
22. THda saqlanayotgan shaxslarning tibbiy-sanitariya yordamini toʻliq amalga oshirish, shuningdek, kasallik rivojlanishining oldini olish maqsadida tergov hibsxonasida saqlanayotgan har bir shaxs kunning istalgan vaqtida nazoratchi (navbatchilik qismi)ga murojaat qilishi mumkin va ularga davolash-profilaktika yordamini koʻrsatish boʻlimi xodimlari tomonidan zarur tibbiy yordam koʻrsatiladi.
23. THda saqlanayotgan shaxslarga davolash-profilaktika yordamini koʻrsatish boʻlimida tibbiy yordam koʻrsatish imkoniyati boʻlmagan taqdirda, ular hududiy davlat sogʻliqni saqlash tizimining davolash-profilaktika muassasalariga joylashtiriladi. Tergov hibsxonasida saqlanayotgan shaxsni hududiy davlat sogʻliqni saqlash tizimining tibbiy muassasalariga olib chiqilganligi ushbu Qoidalarning 3-ilovasiga muvofiq jurnalga qayd etiladi.
24. THda saqlanayotgan shaxslarga shoshilinch tibbiy yordam koʻrsatish zarur boʻlganda, tibbiy koʻrsatmalarga binoan tez tibbiy yordam xizmati xodimlari chaqiriladi.
25. THda saqlanayotgan shaxslar tan jarohati olganda tibbiyot xodimlari tomonidan kechiktirmasdan tibbiy guvohlantirish oʻtkaziladi . Tibbiy guvohlantirish tergov hibsxonasi boshligʻining yoxud jinoyat ishini yuritayotgan mansabdor shaxsning yoki organning shaxsiy tashabbusiga yoxud qamoqqa olinganning yoki uning himoyachisining iltimosiga koʻra chiqarilgan qaror asosida davlat sogʻliqni saqlash tizimining tibbiy muassasalari xodimlari tomonidan amalga oshiriladi. Tibbiy guvohlantirishni oʻtkazishning rad etilishi ustidan prokurorga shikoyat qilinishi mumkin.
26. THda bemorlarni ambulator qabul qilish shifokor (feldsher) tomonidan maxsus jihozlangan xonada olib boriladi. Tibbiy koʻrsatmalarga koʻra statsionar sharoitda davolanishga muhtoj bemorlar davolash-profilaktika yordamini koʻrsatish boʻlimining maxsus kameralariga joylashtiriladi.
27. THda saqlanayotgan shaxslar tomonidan dori vositalarining qabul qilinishi tibbiyot xodimi nazorati ostida amalga oshiriladi. Dori vositalari bemorlar qoʻliga faqat bir kunlik isteʼmol uchun tibbiyot xodimining ruxsati bilan beriladi. Davolanishi uzluksiz davom etadigan (yurak qon-tomir, arterial qon bosimining koʻtarilishi bilan kechadigan gipertonik kasalliklar, qandli diabet, tutqanoq va boshqa shu kabi kasalliklarga chalingan) bemorlarga tibbiyot xodimi tomonidan tayinlangan dori vositalari berib qoʻyilishi mumkin. Giyohvandlik vositalari va ularning analoglari, psixotrop moddalar hamda prekursorlarni bemorlarning qoʻliga berish qatʼiyan taqiqlanadi.
28. Shifokor tomonidan bemorga tayinlangan tibbiy muolajalar hamshira tomonidan (yoki feldsher) bajariladi va ishlatilgan dori vositalari toʻgʻrisida mazkur Qoidalarning 4-ilovasiga muvofiq jurnalga qayd qilib boriladi. Kundalik ishlatish uchun zarur boʻlgan dori vositalari maxsus shkaflarda qulflangan holda saqlanadi.
29. THning davolash-profilaktika yordamini koʻrsatish boʻlimi tibbiyot xodimlari tomonidan tavsiya etilgan va amalga oshirilgan har bir tibbiy muolaja va koʻriklar haqidagi maʼlumotlar mahkumning yoki qamoqqa olingan shaxsning ambulator tibbiy kartasiga qayd etib boriladi.
30. THda saqlanayotgan shaxslarni karser yoki bir kishilik kameraga joylashtirishdan avval ular tibbiy koʻrikdan oʻtkazilib, koʻrsatib oʻtilgan joylarda saqlanishi mumkin yoki mumkin emasligi haqida mazkur Qoidalarning 5-ilovasiga muvofiq maʼlumotnoma tuziladi.
31. THdan chiqarilayotgan yoki boshqa muassasaga oʻtkazilayotgan shaxslar qayta tibbiy koʻrikdan oʻtkaziladi. Boshqa muassasaga oʻtkazilayotgan har bir shaxsning umumiy sogʻligʻi va koʻrik natijalari haqidagi maʼlumot koʻrikni oʻtkazgan tibbiyot xodimi tomonidan uning ambulator tibbiy kartasiga qayd qilinadi.
32. Transportda olib yurish mumkin boʻlmagan bemorlarni bir muassasadan boshqasiga koʻchirishga ruxsat etilmaydi, ixtisoslashgan kasalxona yoki davolash-profilaktika muassasalariga oʻtkazilayotganlar bundan mustasno.
4-§. Jazoni ijro etish muassasalarida mahkumlarning tibbiy-sanitariya taʼminotini tashkillashtirish
33. JIEMga keltirilgan barcha mahkumlar ularda mavjud kasalliklarni aniqlash, jismoniy holatiga baho berish va mehnatga vaqtincha layoqatsizligini aniqlash maqsadida birlamchi tibbiy koʻrikdan oʻtkaziladi. Tibbiy koʻrik natijalari ularning ambulator tibbiy kartasiga qayd etiladi hamda zaruratga koʻra qoʻshimcha tekshiruvlar tavsiya etiladi.
34. Ozodlikdan mahrum etishga hukm qilingan shaxs bilan jazoni ijro etish muassasasiga qabul qilingan paytdan eʼtiboran oʻn besh kun ichida suhbat oʻtkaziladi hamda jazoni ijro etish muassasasining karantin xonalarida tibbiy koʻrikdan va sanitariya — gigiyena tadbirlaridan oʻtadi. Mahkum joriy mavsumda flyuorografiya (rentgen) tekshiruvidan oʻtkazilmagan taqdirda flyuorografiya (rentgen) tekshiruvidan oʻtkazilishi shart. Flyuorografiya (rentgen) tekshiruvi oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar mazkur Qoidalarning 2-ilovasiga muvofiq mahkumning ambulator tibbiy kartasiga qayd qilib boriladi.
35. Mahkumlarni tibbiy koʻrikdan oʻtkazish jazoni ijro etish muassasasiga qabul qilish chogʻida, jazoni oʻtash paytida vaqti-vaqti bilan, biroq olti oyda kamida bir marotaba, shuningdek murojaatlarga asosan oʻtkaziladi. Tibbiy tekshiruvdan oʻtkazish maxfiylik shartlari asosida amalga oshiriladi.
36. Mahkumlarni profilaktik tibbiy koʻrikdan oʻtkazish muassasa davolash-profilaktik yordam koʻrsatish boʻlimi tibbiyot xodimlari tomonidan amalga oshiriladi. Zarur hollarda Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Jazoni ijro etish departamentining (bundan buyon matnda IIV huzuridagi JIED deb yuritiladi) Tibbiyot boʻlimi, ixtisoslashgan kasalxona yoki ichki ishlar boshqarmasining tibbiyot boʻlimlaridan zarur boʻlgan mutaxassislarni jalb etgan holda oʻtkaziladi. Profilaktik tibbiy koʻrikka hududiy sogʻliqni saqlash tizimidagi mutaxassis shifokorlar ham jalb etilishi mumkin.
37. Profilaktik tibbiy koʻrik davomida amalga oshirilishi lozim boʻlgan tadbirlar:
antropometriya (boʻy, tana vazni oʻlchanadi);
ayollarni ginekologik koʻrikdan oʻtkazish va sitologik tekshirish uchun surtma olish (tibbiy koʻrsatma boʻlganda);
teri-tanosil kasalliklariga tekshirish;
eshituv va koʻrish holatini tekshirish;
umumiy qon tahlilini oʻtkazish;
umumiy siydik tahlilini oʻtkazish;
EKG tekshiruvidan oʻtkazish;
koʻkrak qafasini flyuorografiya (rentgen) tekshiruvi har olti oyda bir marta;
shifokor terapevt, psixiatr, stomatolog koʻrigidan oʻtkazish va lozim topilganda boshqa mutaxassis shifokorlar koʻrigidan oʻtkazish.
38. Profilaktik tibbiy koʻrik natijalari haqidagi maʼlumotlar mahkumning ambulator tibbiy kartasiga qayd etiladi.
39. Mahkumlarga ambulator yoki statsionar tibbiy yordam koʻrsatish jazoni ijro etish muassasalarining davolash-profilaktika yordamini koʻrsatish boʻlimi tomonidan amalga oshiriladi.
40. Mahkumlarning davolash-profilaktika yordamini koʻrsatish boʻlimida ambulator qabul qilinishi muassasalarda qabul qilingan ichki tartib qoidalar asosida oʻtkaziladi. JIEMda har bir turkum uchun ambulator qabul qilish vaqti belgilanadi.
41. Mahkumlarga tibbiy yordam koʻrsatish zarur boʻlganda nazoratchi tomonidan davolash-profilaktika yordamini koʻrsatish boʻlimiga olib boriladi. Tibbiy yordam davolash-profilaktika yordamini koʻrsatish boʻlimi navbatchi shifokori tomonidan koʻrsatiladi. Koʻrsatilgan tibbiy yordam toʻgʻrisidagi maʼlumot mahkumning ambulator tibbiy kartasiga qayd etiladi.
Shoshilinch yordamga muhtoj bemorlar haqida davolash-profilaktika yordamini koʻrsatish boʻlimiga turkum boshligʻi yoki nazoratchi xabar qiladi va navbatchi shifokor tomonidan zarur tibbiy yordam koʻrsatiladi.
42. JIEM ish tartibi boʻyicha tibbiyot xodimlari muassasada boʻlmaydigan vaqtlarda, tibbiy yordam koʻrsatish uchun tibbiyot xodimlarini va tez tibbiy yordam xizmati transportini chaqirish hamda bemorni zudlik bilan evakuatsiya qilish uchun transport va konvoy bilan taʼminlashga muassasa boshligʻining yordamchisi — tezkor navbatchi javobgar hisoblanadi.
43. JIEM davolash-profilaktika yordamini koʻrsatish boʻlimi shoshilinch tibbiy yordam koʻrsatishga kunning istalgan vaqtida tayyor boʻlishi lozim. Davolash-profilaktika yordamini koʻrsatish boʻlimida shoshilinch tibbiy yordam koʻrsatish uchun kerakli dori-darmonlar toʻplami solingan sumka yoki jamlanma doimiy ravishda tayyor boʻlishi kerak.
44. Ambulator tibbiy karta qatʼiy turdagi hisobot hujjati boʻlib, mahkumlar qoʻliga berilmaydi. Ular alfavit boʻyicha yoki turkumlar boʻyicha davolash-profilaktika yordamini koʻrsatish boʻlimining qulflanadigan xonasidagi shkaflarda saqlanadi. Ularning hisobi va saqlanishiga davolash-profilaktika yordamini koʻrsatish boʻlimi boshligʻi tomonidan tayinlangan masʼul xodim javobgar boʻladi.
45. Mahkumlar tomonidan dori vositalarining qabul qilinishi tibbiyot xodimi nazorati ostida amalga oshiriladi. Davolanishi uzluksiz davom etadigan (yurak qon-tomir, arterial qon bosimining koʻtarilishi bilan kechadigan kasalliklar, qandli diabet, tutqanoq va boshqa shu kabi chalingan) bemorlarga tibbiyot xodimining ruxsati bilan bir kunlik isteʼmol uchun dori vositalari berib qoʻyilishi mumkin.
46. JIEMda shifokor tomonidan bemorga tayinlangan tibbiy muolajalarni feldsher (yoki hamshira) bajaradi va ishlatilgan dori vositalari toʻgʻrisida, mazkur Qoidalarning 4-ilovasiga muvofiq, jurnalga qayd etib boriladi.
Kundalik ishlatish uchun zarur dori-darmonlar maxsus shkaflarda qulflangan holda saqlanadi.
47. Mahkumlar intizomiy boʻlimlarga, kamera tipidagi xonalarga, karserga yoki bir kishilik kameralarga joylashtirilishidan avval tibbiy koʻrikdan oʻtkazilib, koʻrsatib oʻtilgan joylarda saqlanishi mumkin yoki mumkin emasligi toʻgʻrisida mazkur Qoidalarning 5-ilovasiga muvofiq maʼlumotnoma tuziladi.
48. JIEM davolash-profilaktika yordamini koʻrsatish boʻlimi statsionariga bemorlar shifokorning tavsiyasiga asosan qabul qilinadi.
Statsionarga yotqizilgan bemorlarga oʻrnatilgan tartibdagi tibbiy hujjatlar rasmiylashtiriladi. Statsionarga bemor reja asosida yoki shoshilinch tibbiy yordam koʻrsatish uchun yotqizilganda, bu haqda turkum boshligʻi va muassasa boshligʻining yordamchisi — tezkor navbatchi xabardor qilinadi.
49. Statsionarda bemorlar kasallikning turiga qarab alohida saqlanadilar. Statsionarda davolanayotgan bemorlarning qarindoshlari va boshqa shaxslar bilan uchrashuvi uning kasalligini va sogʻligʻini hisobga olgan holda shifokor ruxsati bilan amalga oshiriladi.
50. Intizomiy boʻlinmada saqlanayotgan mahkumlarga tibbiy yordam koʻrsatish tibbiyot xodimlari tomonidan har kungi koʻrik vaqtida amalga oshiriladi. Intizomiy boʻlinmada saqlanayotgan mahkumlarga tibbiyot xodimi tomonidan koʻrsatilgan har bir tibbiy yordam toʻgʻrisida mazkur Qoidalarning 6-ilovasiga muvofiq jurnalga qayd etib boriladi.
Yuqorida qayd etilgan joylarda saqlanayotgan mahkumlarning hayotiga xavf soladigan kasallik aniqlansa, tibbiyot xodimi ularni nazoratchi kuzatuvi ostida darhol muassasa davolash-profilaktika yordamini koʻrsatish boʻlimi statsionariga oʻtkazish chorasini koʻradi.
51. Shifokor yoki oʻrta tibbiyot xodimining yolgʻiz oʻzi turma, maxsus tartibdagi JIEM kameralariga va intizomiy boʻlinma kameralariga nazoratchisiz kirishi taqiqlanadi.
52. Mahkumlar JIEMdan chiqarilayotganida yoki boshqa muassasaga koʻchirilayotganda yakuniy tibbiy koʻrikdan oʻtkaziladi. Mahkum bemorlar, ruhiy kasallar, homilador ayollar va bolasi bor ayollar tibbiyot xodimi kuzatuvida koʻchiriladi.
5-§. Ixtisoslashgan kasalxonada statsionar yordamni tashkillashtirish
53. Ixtisoslashgan kasalxona mahkumlar va qamoqqa olingan shaxslarni saqlash va davolashga xizmat qiladigan davolash-profilaktika muassasasi hisoblanib, unda bemorlarga ixtisoslashtirilgan tibbiy yordam koʻrsatiladi.
54. Qamoqqa olingan shaxslarga ixtisoslashtirilgan yoki shoshilinch tibbiy yordam koʻrsatilishi zarur boʻlgan hollarda, ular davlat sogʻliqni saqlash tizimining tibbiy muassasalariga joylashtiriladi. Qamoqqa olingan shaxslarni ixtisoslashgan kasalxonaga yuborish jinoyat ishini yuritayotgan mansabdor shaxs yoki organ bilan kelishilgandan soʻng qamoqda saqlash joyi boshligʻining ruxsati bilan amalga oshiriladi. Tarbiya koloniyalarida jazo muddatini oʻtayotgan voyaga yetmagan mahkumlar ham ixtisoslashgan kasalxonaga yuborilishi mumkin.
55. Ixtisoslashgan kasalxonada sil, ruhiy, teri-tanosil va yuqumli kasalliklar bilan kasallangan mahkumlarni alohida saqlash va davolash uchun boʻlinmalar (palatalar) tashkil etiladi.
56. Oʻtkir kasalliklar bilan ogʻrigan yoki surunkali kechuvchi kasalligi xuruj qilgan, davolash-profilaktika yordamini koʻrsatish boʻlimi sharoitida davolash imkoniyati boʻlmagan va davolash samarasiz yoki bu yerda davolash hayotiga xavf solishi mumkin boʻlgan, davolash-profilaktika yordamini koʻrsatish boʻlimi statsionarida davolash davrida ahvolida ijobiy oʻzgarishlar kuzatilmagan, chuqur diagnostik tekshiruv va klinik kuzatuvlarni talab qiladigan hollarda bemor-mahkumlar muassasa shifokorining yoʻllanmasi asosida ixtisoslashgan kasalxonaga joylashtiriladi.
57. Jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlarini koʻrib chiqishda (ariza, shikoyat va boshqalar) qoʻshimcha tibbiy tekshiruvlardan oʻtkazilishi yoki davolanishi lozim deb topilganlar, TIEKlariga birlamchi va qayta koʻrikdan oʻtishi lozim deb tavsiya etilganlarga hamda rejali ravishda jarrohlik muolajalarini oʻtkazish zarur boʻlgan holatlarda mahkumlar kasalxonaga IIV huzuridagi JIED Tibbiyot boʻlimi bilan kelishilgandan soʻng yuboriladi.
58. Shoshilinch holatlarda bemorlar shifokorning yoʻllanmasi asosida qamoqda saqlash joyi boshligʻining ruxsati bilan ixtisoslashgan kasalxonaga yuboriladi va qabul qilinadi.
Ixtisoslashgan kasalxona mavjud qoidalar asosida yuqumli kasalliklar bilan ogʻrigan bemorlarni qabul qilish, saqlash va davolashni taʼminlaydi.
59. Oʻta xavfli yuqumli kasalliklar bilan ogʻrigan bemorlar davlat sogʻliqni saqlash tizimining ixtisoslashtirilgan davolash-profilaktika muassasalariga joylashtiriladi.
60. Ixtisoslashgan kasalxonada tibbiy yordam koʻrsatish yoki tibbiy tekshiruvlardan oʻtkazish imkoniyati boʻlmagan taqdirda bemorlar davlat sogʻliqni saqlash tizimining davolash-profilaktika muassasalariga olib chiqilishi va joylashtirilishi mumkin.
61. Mahkumlar va qamoqqa olingan shaxslarga ixtisoslashgan kasalxona sharoitida davolash yakunlanganidan soʻng, ular davolanish uchun yuborilgan TH yoki JIEMga qaytarib yuboriladi. Faol sil kasalligi, teri-tanosil kasalligiga chalingan hamda surunkali narkologik kasallik bilan majburiy davolanishi belgilangan mahkumlar mazkur Qoidalarning 7-ilovasiga muvofiq bunday bemorlarni saqlash va davolashga moʻljallangan muassasalarga yuboriladi.
62. Bemorlarni ixtisoslashgan kasalxona hisobidan chiqarish kasalxona bosh shifokori yoki uning oʻrinbosari ruxsati va mutaxassis-shifokorning xulosasi asosida amalga oshiriladi.
63. Ixtisoslashgan kasalxonada yuritilgan kasallik tarixi arxivga topshirishdan oldin toʻliq rasmiylashtiriladi. Chiqaruv epikrizida kasallik anamnezi, kasallikning rivojlanishi, asoratlari, oʻtkazilgan davo muolajalari va uning samarasi hamda tibbiy tavsiyalar haqida qisqacha maʼlumotlar beriladi. Chiqaruv epikrizi davolovchi shifokor, boʻlinma boshligʻi va kasalxona bosh shifokori (yoki uning oʻrinbosari) tomonidan imzolanadi va sana qoʻyiladi. Kasalxonadan chiqaruv epikriz nusxasi ambulator tibbiy kartaga biriktirib qoʻyiladi va tibbiy statistika xonasiga topshiriladi.
64. Bemor ixtisoslashgan kasalxonada boʻlgan davrda jazo muddati tugagan boʻlsa, uning sogʻligʻi holatiga koʻra doimiy parvarishga muhtojligidan kelib chiqib qarindoshlari yoki boshqa shaxslar yoxud kasalxona maʼmuriyati vakilining kuzatuvi ostida yashash joyi yoki hududiy sogʻliqni saqlash tizimining tibbiy muassasalariga yuboriladi.
65. Bemorni ixtisoslashgan kasalxonadagi oʻlim holati davolovchi shifokor tomonidan, u boʻlmaganda navbatchi shifokor tomonidan tasdiqlanadi. Ixtisoslashgan kasalxonada vafot etganlarning jasadini yorib koʻrish patalogoanatom tomonidan amalga oshiriladi.
Ixtisoslashgan kasalxonada shifokor patalogoanatom yoʻqligida jasadni yorib koʻrish davlat sogʻliqni saqlash tizimi muassasalaridan birining mutaxassisi tomonidan amalga oshiriladi.
66. Ixtisoslashgan kasalxonada mahkum yoki qamoqqa olingan shaxs qasddan oʻldirilgan boʻlsa, yetkazilgan jarohat tufayli, zaharlanish yoki uning asoratidan vafot etgan boʻlsa va tiriklik vaqtida kasallik belgilari boʻlmagan boʻlsa jasadni sud-tibbiy eksperti yorib koʻradi.
6-§. Manzil-koloniyalarida mahkumlarning tibbiy-sanitariya taʼminotini tashkillashtirish
67. Manzil-koloniyalariga keltirilgan mahkumlar sogʻliqni saqlash shifokorlik punktida birlamchi tibbiy koʻrikdan oʻtkaziladi. Birlamchi tibbiy koʻrikdan oʻtkazish shifokor tomonidan amalga oshirilib, ularga albatta tana koʻrigi, antropometriya va termometriya oʻtkaziladi. Birlamchi tibbiy koʻrik natijalari mahkumning ambulator tibbiy kartasiga qayd qilinadi.
68. Manzil-koloniyalarida saqlanayotgan mahkumlar olti oyda kamida bir marotaba, shuningdek murojaatlarga koʻra profilaktik tibbiy koʻrikdan oʻtkaziladi. Manzil-koloniyasida saqlanayotgan mahkumlarga malakali va ixtisoslashtirilgan tibbiy yordam koʻrsatish hududiy davlat sogʻliqni saqlash tizimining davolash-profilaktika muassasalarida amalga oshiriladi.
Manzil-koloniyasida saqlanayotgan mahkumni hududiy davlat sogʻliqni saqlash tizimining davolash-profilaktika muassasalariga olib chiqilganligi mazkur Qoidalarning 3-ilovasiga muvofiq jurnalga qayd etiladi.
69. Manzil-koloniyalarida saqlanayotgan mahkumlarga shoshilinch tibbiy yordam koʻrsatish zarur boʻlganda, tibbiy koʻrsatmalarga binoan, tez tibbiy yordam xizmati xodimlari chaqiriladi.
70. Manzil-koloniyalarida bemorlarni ambulator qabul qilish shifokor tomonidan maxsus jihozlangan xonada olib boriladi. Tibbiy koʻrsatmalarga koʻra, statsionar sharoitda davolanishga muhtoj bemorlar hududiy davlat sogʻliqni saqlash tizimining davolash-profilaktika muassasalariga oʻrnatilgan tartibda olib chiqiladi.
2-bob. Ayrim kasalliklarda davolash-profilaktik tadbirlarni tashkillashtirish
1-§. Ruhiy va xulq — atvor buzilishlarida davolash-profilaktik tadbirlarni oʻtkazish
71. TH va JIEMda saqlanayotgan shaxslar orasida ruhiy va xulq — atvor oʻzgarishlari boʻlgan shaxslarni oʻz vaqtida aniqlash, ularni davolash va oʻzgarishlarning qaytalanmasligi tadbirlarini koʻrish (psixoprofilaktika) bu shaxslarning ruhiy salomatligini asrashga, ularni tarbiyaviy va mehnat tadbirlari jarayoniga samarali kirishishlari uchun hamda ruhiy holati buzilgan shaxslar tomonidan sodir etiladigan huquqbuzarliklarning oldini olishga imkoniyat yaratadi.
72. TH va JIEMda ruhiy holati buzilgan shaxslarni aniqlash boʻyicha quyidagi tadbirlar olib boriladi:
shifokor mahkum yoki qamoqqa olingan shaxsni tibbiy koʻrikdan oʻtkazishdan avval, bu shaxs ozodlikdan mahrum qilinishi va qamoqqa olinishiga qadar ruhiy-asab kasalliklari dispanseri hisobida turgan-turmaganligini, sud-psixiatriya ekspertizasiga yuborilayotganlarni yoki shunday tekshiruvdan oʻtgan shaxslarni aniqlash uchun yigʻma jild va tibbiy hujjatlarni oʻrganib chiqadi;
zarur hollarda ruhiy-asab kasalliklari dispanserlarida dispanser hisobida turgan bemorlar ambulator tibbiy kartasidan koʻchirma va sud-psixiatriya ekspertizasini oʻtkazgan muassasadan ekspertiza xulosalari nusxasi soʻrab olinadi.
73. Ruhiy holati buzilganlik tashxisini belgilash, gʻayriixtiyoriy tartibda psixiatriya yordami koʻrsatish toʻgʻrisida qaror qabul qilish yoki bu masalani koʻrib chiqish uchun xulosa berish shifokor psixiatr yoki shifokor psixiatrlar komissiyasi tomonidan amalga oshiriladi. Muassasa davolash-profilaktika yordamini koʻrsatish boʻlimida shifokor psixiatr boʻlmaganda, bu maqsadlar uchun ichki ishlar organlarining yoki hududiy davlat sogʻliqni saqlash tizimining davolash-profilaktika muassasalaridan psixiatr shifokor jalb etiladi.
74. TH va JIEMda saqlanayotgan shaxslar orasidagi ruhiy holati buzilgan shaxslar davolash-profilaktika yordamini koʻrsatish boʻlimida ambulator yoki statsionar sharoitga oʻtkazilgan holda davolanadi.
75. Bemor kasalxonadan (boʻlimdan) chiqarilayotganda toʻliq umumlashtirilgan epikriz, oʻtkaziladigan ambulator kuzatuvi, davolash va kasalligiga qarab ishga joylashtirish boʻyicha tibbiy tavsiyalar beriladi.
76. Ruhiy holati buzilganligi tufayli jazo muddatini oʻtashdan ozod qilinishi mumkin boʻlgan bemorni statsionar sharoitda chuqur va har tomonlama tekshirilishi majburiy hisoblanadi.
Bemor statsionar sharoitda chuqur tibbiy tekshiruvdan oʻtganidan soʻng kamida ikkita psixiatr shifokor ishtirokida psixiatrik koʻrik dalolatnomasi tuzilgan holda IIV Maxsus tibbiy komissiyasi koʻrigiga taqdim qilinadi. Tibbiy koʻrik natijalari boʻyicha IIV Maxsus tibbiy komissiyasi mahkumni kasalligi tufayli muddatidan ilgari jazoni oʻtashdan ozod qilishga taqdim etish mumkinligi haqida tibbiy xulosa chiqarsa, ushbu bemor avval saqlanayotgan joyiga qaytarilmaydi hamda muassasa taqdimnomasiga binoan maxsus tibbiy komissiyaning xulosasiga asosan mahkumni oʻtalmay qolgan jazoni oʻtashdan ozod qilish toʻgʻrisida sudning ajrimi chiqarilgunga qadar kasalxonada (boʻlimda) saqlanadi.
77. Ruhiy holati buzilgan shaxsga sudning ajrimiga binoan tibbiy yoʻsindagi majburlov choralari qoʻllanilganda, u kuzatuvi kuchaytirilgan ruhiy kasalliklar shifoxonasiga tibbiyot xodimi kuzatuvida yuboriladi.
2-§. Narkologik kasallik boʻyicha davolash-profilaktik tadbirlarni oʻtkazish
78. IIV TH va JIEMda narkologik kasallikka yoʻliqqan shaxslarga nisbatan tibbiy yoʻsindagi majburlov choralarini qoʻllash qonunchilik hujjatlariga asosan amalga oshiriladi.
79. Mahkumlarga tibbiy yoʻsindagi majburlov choralarini qoʻllash davomiyligi qonunchiligida belgilangan muddatlarga muvofiq hamda guvohlantirish va tibbiy tekshiruvlar natijasiga asosan JIEM tibbiy komissiyasi tomonidan hal etiladi. Aniq davolash uslubi bemorning individual belgilariga, kasallikning turi, darajasiga va unda qoʻshimcha kasalliklar bor yoki yoʻqligiga koʻra shifokor narkolog yoki shifokor psixiatr tomonidan belgilanadi.
3-§. Teri-tanosil kasalliklari boʻyicha davolash-profilaktik tadbirlarni oʻtkazish
80. TH va JIEMda saqlanayotgan shaxslar orasida teri-tanosil kasalligiga chalingan bemorlarni aniqlash, tekshirish va davolash-profilaktik tadbirlar Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi tomonidan tasdiqlangan klinik protokollar va davolash standartlariga asosan amalga oshiriladi.
81. TH va JIEMda saqlanayotgan shaxslar jinsiy yoʻl orqali yuquvchi kasalliklar mavjud yoki mavjud emasligini aniqlash maqsadida tibbiy koʻrikdan va laborator tekshiruvlardan oʻtkaziladi.
82. Mahkumlar va qamoqqa olingan shaxslarda teri-tanosil kasalligi tashxisi ilk bor aniqlanganda, davolash-profilaktika yordamini koʻrsatish boʻlimi tomonidan uch kun muddat ichida bemor qamoqqa olingunga qadar yashagan joyidagi teri-tanosil kasalliklari dispanseriga bu haqida xabarnoma yuboriladi.
83. Teri-tanosil kasalligiga chalingan bemorni davolanishdan soʻng nazoratdan chiqarish ixtisoslashgan kasalxonaning teri-tanosil kasalliklari boʻlinmasida amalga oshiriladi.
84. JIEMda zaxmning yuqumli shakllari va boshqa jinsiy yoʻl orqali yuquvchi kasalliklar aniqlanganda, bemorlar toʻliq tekshirish va davolanish uchun ixtisoslashgan kasalxonaga yuboriladi.
85. Yuqumli teri-tanosil kasalligi tufayli davolanayotgan va kasalligi hali yuqumli hisoblangan mahkumlar manzil-koloniyaga yuborilmaydi.
86. Teri-tanosil kasalligiga chalingan mahkum jazoni oʻtashdan ozod qilinayotganda davolash-profilaktika yordamini koʻrsatish boʻlimi uning yashash joyidagi teri-tanosil kasalliklari dispanseriga unga nisbatan oʻtkazilgan tekshirish va davolash natijalari, tashxisi va nazoratda boʻlganligi haqida xabarnoma yuboradi.
4-§. OIV infeksiyasi boʻyicha davolash-profilaktik tadbirlarni oʻtkazish
87. TH va JIEMga keltirilgan shaxslarni OIV infeksiyasiga tekshirish ixtiyoriy asosda amalga oshiriladi. OIV infeksiyasi aniqlangan shaxslar doimiy dispanser nazoratiga olinib, ularga hisob kartochkasi yuritiladi.
88. TH va JIEMda mahkumlar va qamoqqa olingan shaxslar OIV infeksiyasini yuqtirgan-yuqtirmaganligidan qatʼiy nazar umumiy asosda saqlanadilar.
89. JIEMda OIV infeksiyasi boʻyicha retrovirusga qarshi davolashni ozodlikdan mahrum etish joyiga tushgunga qadar olib turgan shaxslarga davolanishni davom ettirish imkoni beriladi va ozodlikka chiqgandan soʻng davlat sogʻliqni saqlash tizimining tibbiy muassasalarida uzluksiz davolanishi taʼminlanadi.
OIV infeksiyasi boʻyicha retrovirusga qarshi davolash muolajalari oʻtkazilayotgan shaxslar TH va JIEMdan chiqarilayotganda yoki boshqa muassasaga oʻtkazilayotganda ularga yoʻl davomida qabul qilish uchun retrovirusga qarshi dori vositalari beriladi.
90. OIV infeksiyasi bilan roʻyxatga olingan shaxs ozod etilganda yoki vafot etganda uning hisob kartochkasi yashash joyi boʻyicha OITSga qarshi kurash markaziga yuboriladi. OIV infeksiyasi bilan roʻyxatga olingan shaxs bir muassasadan boshqasiga koʻchirilganida hisob kartochkasi u yuborilayotgan muassasaga joʻnatiladi.
5-§. Sil kasalligi boʻyicha davolash-profilaktik tadbirlarni oʻtkazish
91. Sil kasalligiga qarshi kurashishni tashkillashtirishda muassasa tibbiy xizmatining asosiy maqsadi sil kasalligini erta aniqlash, oldini olish va davolash choralarini koʻrish hisoblanadi. Buning uchun quyidagi tadbirlar oʻtkaziladi:
soʻrab — surishtirish, balgʻamni laborator usulda tekshirish va flyuorografiya (rentgen) tekshiruvi orqali sil kasalligiga chalingan bemorlarni erta aniqlash;
faol sil kasalligiga chalingan bemorlarni boshqa shaxslardan ajratish;
sil kasalligiga chalingan bemorlarni statsionar va ambulator davolash;
sil kasalligi bilan roʻyxatga olingan bemorlarning dispanser kuzatuvini olib borish;
sil kasalligi bilan kasallanish va sil kasalligini tarqalishining oldini olish boʻyicha profilaktik chora-tadbirlar oʻtkazish;
mahkumlar va qamoqqa olingan shaxslar orasida sanitariya-gigiyena tadbirlari va epidemiyaga qarshi tadbirlar oʻtkazish.
92. TH va JIEMda saqlanayotgan shaxslar orasida faol sil kasalligi aniqlangan yoki gumon qilinganlar sogʻlom shaxslardan zudlik bilan ajratiladi. Qoʻshimcha tekshiruvdan soʻng shifokor ftiziatr jalb etilishi bilan dastlabki yoki klinik tashxis qoʻyiladi. Har bir faol sil kasalligi aniqlangan bemorlar haqida Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasiga oʻrnatilgan tartibda xabarnoma beriladi. Sogʻlom shaxslar orasida faol sil kasalligiga chalingan bemorlarni saqlash qatʼiyan man etiladi.
93. TH va JIEMda aniqlangan faol sil kasalligiga chalingan shaxslar alohida ajratib, qisqa vaqt ichida malakali tibbiy yordam koʻrsatish uchun ixtisoslashgan kasalxonaning sil kasalliklari boʻlinmasiga yuboriladi. Ambulator sharoitda davolanishga muhtoj boʻlgan bemorlar sil kasalligiga chalingan bemorlarni davolash va saqlab turish uchun moʻljallangan koloniyalarga yuboriladi. Sil kasalligiga chalingan bemorlarni davolash va saqlab turish uchun davolash huquqiga ega boʻlgan JIEMda bemorlarni saqlash muddati sil kasalligi jarayonining kechish dinamikasiga bogʻliq boʻladi.
94. TH, JIEM va ixtisoslashgan kasalxonada sil kasalligiga chalingan bemorlarni davolash va ularning dispanser nazorati qonunchilik hujjatlari asosida amalga oshiriladi.
95. Sil kasalligiga chalingan bemorlarni klinik tashxisini oʻzgartirish va davolashni keyingi bosqichiga oʻtkazish ixtisoslashgan kasalxona bosh shifokorining oʻrinbosari yoki davolash-profilaktika yordamini koʻrsatish boʻlimi boshligʻi, boʻlinma boshligʻi va shifokor ftiziatr ishtirokidagi komissiya tomonidan hal qilinadi.
96. Davolash-profilaktika yordamini koʻrsatish boʻlimi xodimlari TH va JIEMda saqlanayotgan shaxslarning turar joylaridagi sil kasalligiga qarshi kurash muassasalarini quyidagilardan xabardor qilishlari shart:
mazkur shaxslar sil kasalligiga chalinganligi ilk bor aniqlangan har bir holat haqida;
jazoni ijro etish muassasalaridan ozod qilinayotgan sil kasalligiga chalingan bemorlar haqida;
mazkur shaxslarning sil kasalligidan vafot etganligi holatlari haqida.
6-§. Shikastlanish va zaharlanishlarda davolash-profilaktik tadbirlarni oʻtkazish
97. JIEMga keltirilgan barcha shaxslar birlamchi tibbiy koʻrikdan oʻtkazilib, ularda tan jarohati va shikastlanish belgilari va yaralar bor yoki yoʻqligi tekshiriladi. Har bir aniqlangan tan jarohati, shikastlanish va yaralar boʻyicha dalolatnoma tuzilib, bu haqda muassasa boshligʻining yordamchisi — tezkor navbatchi xabardor qilinadi va tibbiyot xodimi tomonidan bildirgi orqali muassasa rahbariyatiga axborot beriladi.
Mazkur holat yuzasidan JIEM tezkor-qidiruv xizmati xodimlari tomonidan tekshiruv oʻtkazilib, natijalari tegishli hududiy prokuraturaga yuboriladi.
98. Mahkum yoki qamoqqa olingan shaxs TH yoki JIEMda shikastlanish yoki tan jarohatlari olganda davolash-profilaktika yordamini koʻrsatish boʻlimi xodimlari tomonidan tibbiy yordam koʻrsatiladi va kechiktirmasdan tibbiy guvohlantirish oʻtkaziladi. Tibbiy guvohlantirish natijalari qayd etiladi va jabrlanuvchiga maʼlum qilinadi. Tibbiy guvohlantirish qamoqda saqlash joyi boshligʻining yoxud jinoyat ishini yuritayotgan mansabdor shaxs yoki organning shaxsiy tashabbusiga yoxud uning himoyachisining iltimosiga koʻra chiqarilgan qarori asosida davlat sogʻliqni saqlash tizimining tibbiy muassasalari xodimlari tomonidan amalga oshiriladi.
99. TH va JIEMda sodir boʻlgan har bir shikastlanish va jarohatlanish haqidagi maʼlumotlar mazkur Qoidalarning 8-ilovasiga muvofiq roʻyxatga olish kitobiga qayd etib boriladi.
100. Mahkumlar va qamoqqa olingan shaxslar oʻrtasida shikastlanish va zaharlanishlarning oldini olish chora-tadbirlari TH va JIEMning barcha boʻlimlari tomonidan tashkil etiladi.
101. Shikastlanish va zaharlanishni oldini olishning asosiy chora-tadbirlari quyidagilardan iborat:
qonunchilik hujjatlari asosida mahkumlar va qamoqqa olingan shaxslarning toʻgʻri saqlanishi, ish bilan taʼminlanishi, shikastlanishlar va turli baxtsiz hodisalardan himoya qilinishi ustidan doimiy nazorat olib borish;
xizmat boshliqlari tomonidan qoʻl ostidagilar bilan buyruq va yoʻriqnomalar talablarini bajarish yuzasidan mashgʻulotlar oʻtkazish;
mahkumlarni sogʻligʻi va malakasiga qarab ish bilan taʼminlash;
mahkumlar bilan texnika xavfsizligi, jarohat olganda va zaharlanishda shaxsiy profilaktika hamda birinchi tibbiy yordam koʻrsatishga oid mashgʻulotlar oʻtkazish;
texnik yoʻriqnoma va maʼlum bir ishga oʻtkazishga ruxsat berish;
turli ishlarga texnik yoʻriqnoma va ruxsat berishni rasmiylashtirish;
sanitariya-targʻibot ishlarini oʻtkazish;
jismonan zaif, surunkali kasalligi mavjud shaxslarni nazorat qilish, ularni mehnatga jalb qilishda sogʻligʻini inobatga olgan holda tavsiyalar berish;
shikastlanish va zaharlanishlarning asosiy sabablarini doimiy ravishda oʻrganib tahlil qilib borish va ularning oldini olish borasida aniq chora-tadbirlar ishlab chiqish.
102. JIEMning ishlab chiqarish joylarida sanitariya-gigiyena qoidalarining qoʻpol buzilishi aniqlansa, ularni tezkor bartaraf qilish uchun bevosita muassasa rahbariyatiga axborot beriladi. Kamchiliklarni bartaraf etish choralari koʻrilmagan taqdirda davolash-profilaktika yordamini koʻrsatish boʻlimi boshligʻi oʻzidan yuqori turgan tibbiy boshliqqa axborot beradi.
103. JIEMning ishlab chiqarish joylarida mahkumlar tibbiy yordam bilan quyidagi tartibda taʼminlanadi:
muassasalarning ishlab chiqarish sexlarida tibbiy punktlar tashkil etiladi, ularni zarur tibbiy buyumlar va dori vositalari bilan taʼminlash muassasani tibbiy-taʼminot uchun ajratilgan mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladi;
barcha sexlar, mustaqil uchastkalar, ustaxonalar va boshqa inshootlar birinchi tibbiy yordam aptechkalari bilan taʼminlanadi. Aptechkalarning saqlanishi va vaqtida toʻldirilishiga sex va uchastka boshliqlari hamda ustalar masʼul hisoblanadi;
ish vaqtida shikastlangan mahkumlarga birlamchi yordam koʻrsatilib, malakali tibbiy yordam koʻrsatish zarur boʻlganda ularni davolash-profilaktika yordamini koʻrsatish boʻlimiga yoki hududiy sogʻliqni saqlash tizimining davolash muassasalariga olib borilishi tashkillashtiriladi.
104. Ishlab chiqarishda mehnatga jalb qilingan mahkumlar maxsus kiyim — bosh, poyabzal, boshqa shaxsiy himoya va gigiyena vositalari bilan bepul taʼminlanadi.
105. Ishlab chiqarishdagi shikastlanish natijasida mehnat qobiliyati bir kundan koʻproqqa yoʻqotilgan yoki asosiy ishdan boshqa ishga oʻtishga olib kelsa, bu haqida dalolatnoma tuziladi. Ishlab chiqarishdagi shikastlanish yoki zaharlanish haqidagi dalolatnoma bilan tekshiruv materiallari shaxsiy hujjatga biriktirib qoʻyiladi. Shikastlanish, zaharlanish va kasbga oid kasallanish holatlari oʻrnatilgan tartibda tekshiriladi.
Oʻtkazilgan tekshiruv davomida mahkumning oʻlishi yoki mehnat qobiliyatini yoʻqotishi mushtlashish, oʻzi tomonidan tana aʼzolariga zarar yetkazish, qotillik yoxud ataylab har xil texnik suyuqliklarni ichib zaharlanishi natijasida boʻlsa, bunda baxtsiz hodisa uchun tuziladigan belgilangan shakldagi dalolatnoma tuzilmaydi.
106. TH, JIEM va ixtisoslashgan kasalxonada sodir boʻlgan har qanday favqulodda holatlar, baxtsiz hodisalar va har bir oʻlim holatlari toʻgʻrisida IIV huzuridagi JIED hamda IIV Tibbiyot boshqarmasi xabardor qilinadi. TH va JIEM hamda ixtisoslashgan kasalxonada sodir boʻlgan har bir oʻlim holatlari haqidagi maʼlumotlar mazkur Qoidalarning 9-ilovasiga muvofiq roʻyxatga olish kitobiga qayd etiladi.
3-bob. Jazoni ijro etish muassasalarida saqlanayotgan bemorlarning dispanser nazorati
107. Dispanserizatsiyaning asosiy vazifasi mahkumlarning salomatligini muhofaza qilish, salomatligini toʻliq oʻrganish, kasalliklarni boshlangʻich davrida aniqlash, mehnatga layoqatsizlikning oldini olish, jismoniy va ruhiy holati ustidan shifokorlar nazoratini olib borishdan iborat.
108. Dispanserizatsiya quyidagilarni oʻz ichiga oladi:
mahkumlarni har yili rejali profilaktik tibbiy koʻrik va tibbiy tekshirishlardan oʻtkazishni;
kasalliklarni erta aniqlash, shuningdek muntazam koʻrik va tibbiy tekshiruvlardan oʻtkazish orqali kasalliklarga olib keluvchi xavfli omillarni (ortiqcha tana vazni, ozgʻinlik, arterial gipertenziya va boshqalar) aniqlash hamda doimiy tibbiy nazorat olib borishni;
mahkumlarning yashash tarzi va ish sharoitini oʻrganish orqali ularning sogʻligʻiga salbiy taʼsir qiluvchi xavfli omillarni aniqlashni, yashash tarzini va ish sharoitini yaxshilashga yoʻnaltirilgan chora-tadbirlar ishlab chiqishni;
dispanser nazoratiga olingan mahkumlarning umumiy holatini dinamik kuzatish, ish qobiliyatini va sogʻligʻini tiklash uchun profilaktik chora-tadbirlar hamda ambulator va statsionar davolanishlarni oʻz vaqtida oʻtkazishni;
tibbiy hujjatlarni oʻrnatilgan tartibda rasmiylashtirishni;
sogʻlom turmush tarzini shakllantirishga qaratilgan targʻibot — tashviqot ishlarini olib borishni;
dispanserizatsiya samaradorligi va sifatini, mahkumlarning salomatlik holatini muntazam tahlil qilish va uni takomillashtirishga qaratilgan reja ishlab chiqish hamda amaliyotga tatbiq qilishni.
109. Dispanserizatsiya tadbirlari ikki boʻlimdan tashkil topgan boʻlib, sogʻlom kontingent va surunkali kasalliklari mavjud boʻlgan shaxslar bilan ish olib borishdan iborat. Dispanserizatsiyaning asosiy chora-tadbirlaridan biri bu sogʻlom kontingentni profilaktik tibbiy koʻrikdan oʻtkazish hamda surunkali kasalliklari mavjud shaxslarga dispanser nazorat koʻrigini tashkil etishdan iboratdir.
110. Har yili profilaktik tibbiy koʻrik rejasini ishlab chiqish va uyushgan holda oʻtkazishga, tashkillashtirishga, tibbiy koʻrik sifati, qamrovi va samaradorligiga jazoni ijro etish muassasalari davolash-profilaktik yordam koʻrsatish boʻlimining boshligʻi javobgardir.
111. Profilaktik tibbiy koʻrik davomida quyidagilar oʻtkaziladi:
antropometriya (tana vazni, boʻyi, qorin va koʻkrak qafasi aylanasi)ni oʻlchash;
tana vazni indeksini aniqlash;
yoshi va jinsini inobatga olgan holda laborator va instrumental tekshiruvdan oʻtish uchun yoʻllanmalar berish;
umumiy qon va siydik tahlillari oʻtkazish;
45 yoshdan oshganlarda va ortiqcha tana vazni boʻlganlarda yoshidan qatʼi nazar qon tarkibidagi qand miqdori aniqlanadi;
30 yoshgacha boʻlganlarga uch yilda bir marotaba EKG tekshiruvi oʻtkaziladi. 30 yoshdan oshgan mahkumlarga va qamoqqa olingan shaxslarga har yili bir marotaba EKG tekshiruvi oʻtkaziladi. Tibbiy koʻrsatmalarga koʻra qoʻshimcha ravishda EKG tekshiruvi oʻtkazilishi mumkin.
112. Mahkumlar va qamoqqa olingan shaxslar sogʻligʻi holatiga qarab quyidagi guruhlarga boʻlinadi:
I guruh (A) — “Sogʻlom”. Ish qobiliyatiga taʼsir qiluvchi patologik oʻzgarishlar boʻlmagan va kasalliklarga ega boʻlmagan shaxslar. Yaʼni sogʻlom shaxslar yoki sogʻligʻida ish faoliyatiga taʼsir qilmaydigan va muayyan bir rivojlanishga ega boʻlmagan oʻzgarishlar mavjud shaxslar;
II guruh (B) — “Amaliy sogʻlom”. Surunkali xarakterdagi kasalliklarga ega organ va tizim funksiyasi buzilmagan yoki qisman buzilgan, yosh bilan bogʻliq boʻlgan oʻzgarishlarga ega, ish qobiliyatining pasayishiga sabab boʻlmaydigan yoki ish qobiliyatini saqlash uchun profilaktik tadbirlar (maʼlum muddatga ishdan ozod qilish, dam olish) yoki sogʻlomlashtirish (ambulator davolash) choralariga muhtoj shaxslar;
III guruh (V) — “muntazam shifokorlar nazoratiga muhtoj”. Surunkali xarakterdagi kasalliklarga ega, salomatlik holatida yoshi bilan bogʻliq oʻzgarishlar mavjud, vaqti-vaqti bilan xuruj qilib turadigan kasalliklari mavjud va ish qobiliyati pasaygan shaxslar. Bunday shaxslar muntazam shifokor nazoratida boʻlishi lozim va ularga oʻz vaqtida profilaktik va davolash (ambulator yoki statsionar davolash, kasallik tufayli qisqa muddatga ishdan ozod qilish va boshqa) choralarini oʻtkazish talab etiladi.
113. Turli xil kasalliklari boʻlgan bemorlarning dinamik kuzatuvi quyidagilarga boʻlinadi:
surunkali kasalliklari boʻlgan bemorlarning dinamik kuzatuvi;
oʻtkir kechadigan kasalliklarni oʻtkazgan shaxslarning dispanser kuzatuvi;
tugʻma kasalliklari va oʻsishdagi yetishmovchiliklari (nuqsonlari) boʻlgan bemorlarning dispanser kuzatuvi.
114. Dinamik kuzatuv uchun hisobga olingan shaxslarga tibbiy tekshiruv, mutaxassis shifokor maslahati oʻtkazilish muddatlari, laboratoriya va asboblar bilan tekshiruv hajmi belgilanadi hamda davolash-profilaktika va reabilitatsiya tadbirlari aniq koʻrsatiladi. Har bir dinamik kuzatuvga olingan shaxsga nisbatan davolash profilaktika va sogʻlomlashtirish tadbirlarining alohida rejalari tuzib chiqiladi.
115. Terapevtik ixtisoslik kasalliklari, sil, OIV-infeksiyasi, narkologik, teri-tanosil va ruhiy kasalliklarga chalingan bemorlarning dispanser hisobi va dinamik kuzatuvi Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi, IIV Tibbiyot boshqarmasi koʻrsatmalari, yoʻriqnomalari va tavsiyalari asosida IIVning Tibbiyot boshqarmasi bosh mutaxassislari nazorati ostida oʻtkaziladi.
116. IIV JIEMda saqlanayotgan shaxsning ambulator tibbiy kartasiga birlamchi va davriy tibbiy koʻrik natijalari, dispanser kuzatuvidagi shaxsni sogʻligʻida boʻlgan oʻzgarishlar kiritiladi. Epikriz yilning toʻliq davri uchun kuzatuv natijalari asosida tuziladi. Epikrizda toʻliq tashxis, davolash-profilaktika tadbirlari rejasi, mehnatga layoqatliligi, yil davomida qaytadan oʻtkazilishi lozim boʻlgan tekshirishlar soni va muddatlari koʻrsatilgan boʻlishi kerak.
117. Har bir dinamik kuzatuvga olingan bemorlarni nazorat qilish uchun nazorat varaqasi tuziladi, u shifokor koʻrsatmalari bajarilishini nazorat qilish uchun tezkor hujjat hisoblanadi. Bemorlarni dispanser kuzatuvi varaqasini, kasalliklar turiga qarab belgilash tavsiya etiladi va shifokor belgilagan qatnash muddatiga qarab alohida, har oyga boʻlingan holda saqlanadi. Shifokor haftada bir marta shu varaqalarni koʻrib chiqadi va tekshirish yoki belgilangan muolajalarni bajarish uchun bemorni davolash-profilaktika yordamini koʻrsatish boʻlimiga oʻz vaqtida chaqirish choralarini koʻradi.
118. Ixtisoslashgan kasalxona mutaxassis shifokorlari tomonidan TH va JIEMda saqlanayotgan shaxslarni profilaktik tibbiy koʻrikdan oʻtkazishda, dispanser nazorat guruhida hisobda turganlarga dispanser kuzatuvini tashkillashtirishda hamda davolash-profilaktik tadbirlarni oʻtkazilishida amaliy yordam koʻrsatiladi.
4-bob. Ayollar va voyaga yetmagan mahkumlarning tibbiy-sanitariya taʼminoti
1-§. Ayollarga tibbiy yordam koʻrsatishning oʻziga xos tomonlari
119. TH va JIEMda saqlanayotgan homilador ayollar tugʻish uchun muassasa joylashgan hududiy davlat sogʻliqni saqlash tizimi tugʻruqxonalariga joylashtiriladi .
120. Barcha homilador ayollar dispanser kuzatuvida boʻladi. Akusherlik patologiyasi va ekstragenital kasalliklari bor boʻlgan ayollar alohida “xavfli” guruhga ajratiladi.
121. Homilador ayol birlamchi koʻrikdan oʻtayotgan paytda:
hayoti va kasallik tarixi maʼlumotlari toʻplanadi, ichki sekretsiya bezlari faoliyati, hayz koʻrish, uning kechishi va avvalgi homiladorligi, tugʻish va ularni kechishi haqida maʼlumotlar yigʻiladi;
ultratovush tekshiruvlari oʻtkaziladi, vazni va arterial qon bosimi oʻlchanadi;
laboratoriya tekshiruvlari (qonning umumiy taxlili, siydikning umumiy tahlili, Vasserman tekshiruvi homiladorlikning birinchi va ikkinchi davrida oʻtkaziladi, qon guruhi, rezusning qaysi guruhga mansubligi, OIV infeksiyasiga tekshiruvlar) oʻtkaziladi;
shifokor terapevt va stomatolog koʻrigi oʻtkaziladi.
122. Akusherlik anamnezi ogʻir kechgan boʻlsa, homilador ayollar toksoplazmozga tekshiriladi va umumiy holatiga koʻra mutaxassis shifokorga koʻrsatiladi.
Akusher-ginekolog koʻrigidan oʻtish muddatlari quyidagicha belgilanadi:
homiladorlikning 1 — davrida — 1 oyda 1-marta;
homiladorlikning 2 — davrida — 1 oyda 2-marta;
homiladorlikning 32 haftasida — har haftada;
akusherlik anamnezi ogʻir kechgan hollarda, homilador ayol kasal hollarda yoki shu homiladorlik patologik kechayotgan (statsionar davolanish zarur boʻlmagan) hollarda necha kunda koʻrik oʻtkazish alohida hal qilinadi, zarur boʻlsa kerakli hajmda laboratoriya tekshiruvlari oʻtkaziladi.
123. Homiladorlik aniqlangan vaqtdan boshlab ayollar yengil ishga koʻchiriladi va ularda quyidagilar oʻtkaziladi:
shaxsiy gigiyena qoidalariga, ish va dam olish tartibini saqlash haqida sanitariya-targʻibot ishlari oʻtkaziladi;
nosogʻlom boʻlgan homilador ayollar (yurak kasalliklari, homiladorlik toksikozi va boshqalar) bilan jismoniy tarbiya mashgʻulotlari alohida tartibda maxsus mashqlar yordamida oʻtkaziladi;
har haftada bir marta tugʻish uchun ayolni ruhiy jihatdan tayyorlash mashqlari oʻtkaziladi;
homiladorlikning 14 — 16 haftasidan boshlab “onalar maktabi” darsi oʻtkaziladi.
124. Statsionar sharoitda tekshirish va davolashga quyidagi ayollar yuboriladi:
homiladorlik patologik kechgan (toksikozni ogʻir koʻrinishlari, bola tashlash xavfi boʻlganda, nefropatiya, preeklampsiya, jinsiy aʼzolar yoʻlidan qon oqqanda, homila ota-onasining qon rezusi qarama-qarshi boʻlgan homiladorlikda, muddatidan oldin tugʻib qoʻyish xavfi boʻlgan va boshqa) hollarda;
ekstragenital kasalliklar (yurak nuqsoni, qon bosim kasalligi, giperterioz, diabet, anemiya, leykoz, sistit va boshqa) qayd etilgan hollarda;
sogʻlom boʻlgan ayollarda tugʻish jarayonida qiyinchiliklar boʻlishi mumkin boʻlgan hollarda (bachadondagi chandiq, homila koʻndalang yoki yonlama joylashganda, bachadonda bir necha homila boʻlganda, homila ona qornida nobud boʻlganda, bachadon miomasi va boshqalar);
ambulatoriya sharoitida tashxis qoʻyish, kasallik asoratini aniqlash imkoni boʻlmagan hollarda.
125. Akusherlik statsionaridan chiqarilgan ayollarda qayta koʻrik quyidagi muddatlarda oʻtkaziladi:
7 — 10 kundan keyin — 1-koʻrik;
1 oydan keyin — 2-koʻrik;
2 oydan keyin — 3-koʻrik.
126. Birinchi koʻrik paytida akusherlik statsionari maʼlumotlari oʻrganiladi, shikoyatlar aniqlanadi, tibbiy koʻrsatmalarga koʻra qoʻshimcha tekshiruvlar oʻtkaziladi. Shaxsiy gigiyena talablarini bajarish haqida suhbatlar oʻtkaziladi. Zarurat boʻlgan hollarda mutaxassis shifokorlar tomonidan maslahat koʻriklari oʻtkaziladi.
Ikkinchi koʻrik paytida ayolning shikoyatlari oʻrganiladi, tibbiy koʻrsatmalarga koʻra laborator tekshiruvlar oʻtkaziladi.
127. Tugʻishdan keyingi davrni kechishi fiziologik holatda boʻlsa, uchinchi koʻrikdan soʻng ayol dispanser hisobidan oʻchiriladi. Tuqqan ayolning sogʻligi ahvolini shifokor akusher-ginekolog, tugʻilgan chaqaloqning ahvoli va oʻsishini shifokor pediatr kuzatadi.
128. TH va JIEMda saqlanayotgan barcha ayollar profilaktik tibbiy koʻrikdan oʻtkaziladi. Ular shifokor ginekolog tomonidan har yili kamida bir marotaba koʻriladi. Kasallik belgilari aniqlanganda shifokor quyidagilarni oʻtkazadi:
kasallik tarixi yigʻiladi;
bemorlar umumiy va ginekologik koʻrikdan oʻtkaziladi;
bakteriologik va sitologik tekshiruvlar oʻtkaziladi;
rejali ravishda statsionarga yotqiziladigan bemorlar avval tibbiy tekshiruvlardan oʻtkaziladi.
129. Ayollardagi bor boʻlgan kasallikni davolash-profilaktika yordamini koʻrsatish boʻlimi sharoitida davolashni imkoni boʻlmasa, ular oʻrnatilgan tartibda ixtisoslashgan kasalxonaga yoki hududiy davlat sogʻliqni saqlash tizimining davolash-profilaktika muassasalariga (jumladan, respublika ixtisoslashtirilgan ilmiy-amaliy tibbiyot markazlariga) yuboriladi.
2-§. Voyaga yetmagan mahkumlarga davolash-profilaktika ishlarini oʻtkazishning oʻziga xos tomonlari
130. Barcha voyaga yetmagan mahkumlar JIEMga keltirilganda, ular boʻgʻma (difteriya) kasalligi boʻyicha, zaxm kasalligi boʻyicha (Vasserman reaksiyasi), OIV infeksiyasi, oʻtkir yuqumli ichak va gijja kasalliklari bor-yoʻqligiga tekshiruvlardan oʻtkaziladi. Bu tekshiruvlar musbat natija bersa, ularga nisbatan davolash-profilaktika va epidemiyaga qarshi choralar oʻtkaziladi.
131. JIEMda voyaga yetmagan mahkumlarni qabul qilib olish guruhi tarkibiga kiruvchi davolash-profilaktika yordamini koʻrsatish boʻlimi boshligʻi muassasaga yangi keltirilgan shaxslarning salomatligi holatini hamda yoshini eʼtiborga olgan holda ishlab chiqarish korxonalarida mehnatga jalb qilish boʻyicha oʻz tavsiyalarini beradi. Bir vaqtning oʻzida ruhiy profilaktika va davolanishga muhtojlar hamda psixolog va tarbiyachi tomonidan tarbiyaviy-psixologik taʼsirga muhtojlar aniqlanadi.
132. JIEMda voyaga yetmagan mahkumlarga nisbatan tibbiy-sanitariya taʼminotini taʼminlash maqsadida quyidagi tadbirlar oʻtkaziladi:
voyaga yetmagan mahkumlar bir yilda ikki marotaba profilaktik tibbiy koʻrikdan oʻtkaziladi;
IIV huzuridagi JIED Tibbiyot boʻlimi tomonidan ixtisoslashgan kasalxonaning mutaxassis shifokorlarini jalb etgan holda profilaktik tibbiy koʻrik tashkillashtiriladi. Profilaktik tibbiy koʻrikda otolaringolog, nevropatolog, okulist, jarroh, stomatolog, psixiatr, infeksionist, dermatovenerolog va terapevt ishtirok etadi;
profilaktik tibbiy koʻrik davomida voyaga yetmagan mahkumlarga antropometriya, tibbiy koʻrsatmaga koʻra laboratoriya tahlillari, flyuorografiya tekshiruvi, ultratovush tekshiruvi, elektrokardiografiya, endoskopiya tekshiruvlari oʻtkaziladi;
profilaktik tibbiy koʻrik natijasida ixtisoslashtirilgan tibbiy yordamga hamda qoʻshimcha tekshiruvlarga muhtoj boʻlgan mahkumlar oʻrnatilgan tartibda hududiy davlat sogʻliqni saqlash tizimining davolash-profilaktika muassasalariga yoki ixtisoslashgan kasalxonaga yuborilishi taʼminlanadi.
133. JIEMda saqlanayotgan barcha voyaga yetmagan mahkumlar shifokor psixiatr koʻrigidan oʻtkaziladi. Narkologik kasallikka yoʻliqqan shaxslarga nisbatan tibbiy yoʻsindagi majburlov choralari shifokor psixiatr tomonidan tarbiyachi va psixolog bilan hamkorlikda olib boriladi. Shuningdek, voyaga yetmagan mahkumlar bilan sogʻlom turmush tarziga amal qilish, shaxsiy-gigiyena talablariga rioya qilish, spirtli ichimliklar, giyohvandlik vositalari va ularning analoglari, psixotrop hamda zaharvandlik moddalarining zararlari haqida muntazam ravishda tashviqot tadbirlari oʻtkazib boriladi.
5-bob. Bolalar uyi xizmatini tashkillashtirish
134. Bolalar uyi ayollar uchun moʻljallangan JIEMda tashkillashtiriladi. Bolalar uyi muassasa hududidan tashqarida yoki mahkumlar umumiy yashash joyidan ajratilgan holda joylashadi, bolalar sayr qilishi va dam olishlari uchun moʻljallab, alohida jihozlanadi.
135. Bolalar uyida bolalar tugʻilganidan uch yoshga toʻlguniga qadar tarbiyalanadi. Mazkur muddat qonunda nazarda tutilgan hollarda bir yilgacha uzaytirilishi mumkin. Bolalar uyidagi bola uch yoshga toʻlganidan keyin onasining roziligi bilan uning qarindoshlariga yoki homiylik va vasiylik organi qaroriga koʻra boshqa shaxslarga berilishi mumkin yoki boshqa tegishli idoralarga qarashli bolalar muassasalariga oʻtkaziladilar.
136. Barcha chaqaloqlar fuqarolik holati dalolatnomalarini yozish (bundan buyon matnda FXDYO deb yuritiladi) organlaridan oʻz vaqtida roʻyxatdan oʻtkazilib, tugʻilganligi haqidagi guvohnoma rasmiylashtirilishi shart. Bola oʻlik tugʻilsa yoki chaqaloq tugʻilganidan keyingi yetti kun ichida vafot etsa, bunday holatlar uch kun muddat ichida FXDYO idoralarida qayd etish roʻyxatidan oʻtkazilishi kerak. Tugʻilishdan oldin nobud boʻlgan har bir bola (homila) haqida tegishli maʼlumotnoma toʻldiriladi.
137. Bolalar uyi faoliyatini uning boshligʻi-shifokor pediatr boshqaradi, u bolalar uyining tibbiy, tarbiyaviy va boshqaruv-xoʻjalik faoliyatiga rahbarlik qiladi, amaldagi qonunchilik hujjatlari asosida ish yuritadi. Bolalar uyi joylashgan muassasa boshligʻi va shu muassasa kasalxonasi boshligʻi bolalar uyi faoliyatini tashkillashtirishga javobgar hisoblanadi.
138. Bolalarni profilaktik emlash Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi tomonidan belgilangan tartiblar asosida oʻtkaziladi.
Buning uchun quyidagi tadbirlar oʻtkaziladi:
emlash tadbirlari yil, chorak, oyni moʻljallab rejalashtiriladi;
emlash oʻtkazilgan kuni shifokor koʻrigi oʻtkazilib, tana harorati oʻlchanadi;
sanitariya-gigiyena qoidalariga, aseptika qoidalariga (emlash oʻtkazadigan alohida xona, tibbiy jihozlarni sterilizatsiya qilish) amal qilish;
oʻtkazilgan profilaktik emlashni va uning natijasida boʻlgan oʻzgarishlarni aniq qayd etish;
emlashni boshqa muddatga qoldirilish sababini asoslab, uni qachon oʻtkazish mumkinligini belgilash.
139. Bolalar uyiga keltirilgan barcha bolalar shifokor tomonidan zudlik bilan va chuqur tekshiruvdan oʻtkaziladi. Bolalarni shifokor tomonidan koʻrigi quyidagi muddatlarda oʻtkaziladi:
1 oylik boʻlgunicha — har kunda;
1 oydan 6 oylik boʻlgunicha — besh kunda bir marta;
6 oydan 9 oylik boʻlgunicha — oʻn kunda bir marta;
9 oydan 1 yoshga toʻlguncha — ikki haftada bir marta;
1 yoshdan 3 yoshga toʻlgunicha — bir oyda bir marta.
140. Bolalarni koʻrik natijalari va ruhiy jismoniy oʻsishi haqidagi maʼlumotlar bolaning rivojlanish tarixi daftariga qayd etiladi. Nimjon va salomatlik holatida jiddiy oʻzgarish boʻlgan bolalar IIV va hududiy sogʻliqni saqlash tizimining davolash-profilaktika muassasalari shifokor mutaxassislari jalb etilib koʻrikdan oʻtkaziladi.
Bolalar uyiga barcha yangi kelgan bolalarda antropometrik oʻlchovlar oʻtkaziladi. Sogʻlom bolalarni toʻrt oylik boʻlguniga qadar ikki kunda bir marotaba, toʻrt oylikdan bir yoshga toʻlguniga qadar 5 kunda bir marotaba, bir yoshdan bir yoshu olti oylik boʻlguniga qadar 10 kunda bir marotaba, bir yoshu olti oyligidan uch yoshga toʻlguniga qadar har oyda bir marotaba vazni oʻlchanadi. Nimjon bolalar ovqatlanishdan oldin va undan keyin 3-4 oylik boʻlguniga qadar kunda bir marotaba vazni oʻlchab turiladi.
141. Yuqumli kasalliklar tarqalishini oldini olish maqsadida bolalar uyiga yangi kelgan yoshi ikki oydan oshgan bolalar 21 kun davomida karantinda boʻladilar. Yoshi ikki oygacha boʻlgan bolalar 3 — 5 kunga karantin binosida alohida xonaga yotqiziladilar. Tez rivojlanuvchi ogʻir kasallikka va yuqumli kasalliklarga chalingan bolalar karantin binosiga yotqizilmay sogʻliqni saqlash idoralari kasalxonalariga joʻnatiladilar va ular kasalxonaga joʻnatilgunga qadar tibbiy izolyatorda boʻladilar. Bolalar karantin oʻtishi uchun alohida xona tashkillashtiriladi, undagi oʻrinlar soni bolalar uyining shtat boʻyicha umumiy oʻrinlar sonining 10 foizidan kam boʻlmasligi kerak.
142. Karantin vaqtida bolalar va onalar boʻgʻma, ichak infeksiyalari guruhi (mikrob tashuvchilar) bor-yoʻqligiga tekshiriladi. Boshqa qoʻshimcha tekshiruvlar klinik va epidemiologik asoslar boʻlganda oʻtkaziladi.
143. Izolyator bolalar uyi umumiy oʻrinlar sonining 10 foiz miqdorida oʻrinlar bilan jihozlanadi, u sogʻlom guruhlardan ajratilgan boʻlib, kirib-chiqishi alohida boʻlishi lozim. Izolyatorda qabul xonasi, bemorlar uchun 1-2 xona, hojatxona, yuvinish xonasi va bemor bola uchun alohida xonadan iborat boʻladi. Karantin boʻlinmasi va izolyator zarur asbob-anjomlar va bemorlarni parvarish qilish uchun buyumlar bilan jihozlanadi.
144. Guruhlarda kun tartibi bolalarning yoshi va oʻziga xos xususiyatlarini hisobga olib tuziladi. Har bir guruhda bolalarning yoshiga muvofiq, ularning normal oʻsishini taʼminlovchi sogʻlomlashtirish va tarbiya tadbirlari oʻtkaziladi.
145. Bolalar uyi boshligʻi har bir yuqumli kasallik aniqlanganda zudlik bilan muassasa kasalxonasi boshligʻiga xabar beradi. Yuqumli bemorlar bilan muloqotda boʻlgan bolalarga epidemiyaga qarshi barcha zarur tadbirlar oʻtkaziladi. Ular alohida guruhga ajratilib, boshqa xonalarga joylashtiriladi. Yuqumli kasallik aniqlangan guruhda joriy dezinfeksiya, yakuniy tashxis qoʻyilgandan soʻng yakuniy dezinfeksiya oʻtkaziladi. Oʻtkir ichak infeksiyasi aniqlanganda, guruhdagi bolalar, ularga xizmat koʻrsatayotgan xodimlar va oshxona ishchilari tekshiruvdan oʻtkaziladi.
146. Surunkali kechadigan kasalligi boʻlgan bolalar dinamik kuzatuv guruhiga olinadi. Kasalligi kechishi va xususiyatlariga qarab qaytalanishiga qarshi, maxsus va umumiy quvvatlovchi davolash oʻtkaziladi. Sogʻliqni saqlash vazirligining bolalarga dispanserizatsiya oʻtkazish boʻyicha koʻrsatmalariga asoslanib, bolalar vaqti-vaqti bilan mutaxassis shifokorlar jalb etilgan holda chuqur tibbiy koʻrikdan oʻtkaziladi.
147. Muassasa maʼmuriyati emizikli bolasi bor boʻlgan onalarga kuniga har uch soat oraligʻida 30 minutli muddatga bolasini borib koʻrishi uchun sharoitni yaratadi, ikki yoki undan ortiq chaqalogʻi boʻlsa, bir soatdan kam boʻlmagan muddat beriladi. Onalar bolalari oldiga qatnab turish vaqti shifokor pediatr tomonidan belgilanadi va muassasa maʼmuriyati bilan kelishiladi. Muassasa maʼmuriyati bolasini koʻkrak suti bilan boqmaydigan onalarga har kuni bir soat mobaynida kelib bolasini koʻrishi uchun sharoit yaratadi.
148. Bolalar uyi boshligʻi mahkuma ayollardan soʻrov yoʻli bilan, zarur hollarda ularning yaqin qarindoshlariga xat yozishib, ularning bolani oʻz tarbiyalariga olish xohishlarini aniqlaydi. Agarda qarindosh-urugʻlari maʼlum sabablarga koʻra kela olmasalar, bola ularning turar joyiga tibbiyot xodimi kuzatuvida yuboriladi. Bolani oʻz tarbiyasiga qabul qilgan qarindoshiga bolani tarbiyaga topshirilganligi haqidagi dalolatnoma nusxasi, tugʻilganligi haqidagi guvohnoma, bolani oʻsishi tarixi daftaridan koʻchirma taqdim etiladi.
149. Bolani qarindoshlari tarbiyasiga olish iloji boʻlmagan hollarda, bolalar uyi boshligʻi 2-3 oy oldindan sogʻliqni saqlash idoralariga, bolani ularning muassasalariga oʻtkazish kerakligi haqida xabar beradi. Onaning roziligi bilan vasiylik va homiylik idoralari qarori asosida bola boshqa shaxslarga ham berilishi mumkin. Markaziy nerv tizimi organik jarohatlari, tugʻma mayiblik va boshqa ogʻir kasalliklari bor bolalar umumiy turdagi bolalar uyiga yuborilmasdan maxsus turdagi bolalar uyiga yoki sogʻliqni saqlash idoralarining davolash muassasalariga yuboriladi.
150. Qarindoshlariga yoki bolalar uylariga oʻtkazilayotgan bolalar muassasa tomonidan kiyim, ichki kiyimlar va poyabzallar bilan taʼminlanadi. Yoʻlda bolalarga alohida joy (oʻrin) olinadi, yotish jihozlari va toʻla sifatli ovqatlanish muassasa tomonidan taʼminlanadi. Kuzatib boruvchi tibbiyot xodimi bolani parvarishi uchun kerakli jihozlar, ovqatlanishi uchun idishlar va dori-darmonlar bilan taʼminlanadi.
151. Jazo oʻtashdan ozod boʻlayotgan ayolning bolasi bolalar uyida boʻlsa, bolaning tugʻilganligi haqidagi guvohnomasi va bolaning sogʻligʻi haqida oʻtkazilgan emlashlarni va bola oʻtkazgan kasalliklar maʼlumoti yozilgan bolaning oʻsishi tarixi daftaridan koʻchirmani onasiga topshiriladi. Mahkuma ayol jazoni oʻtashdan ozod boʻlayotgan vaqtida bolasi betob boʻlib, kasalxonada davolanishga muhtoj boʻlsa, onasining roziligi bilan hududiy sogʻliqni saqlash tizimining davolash-profilaktika muassasasiga oʻrnatilgan tartibda joylashtiriladi.
6-bob. Vaqtincha va uzoq muddatga mehnat qobiliyati yoʻqotilganligi ekspertizasi
152. JIEMda mehnatga layoqatsizlikni ekspertiza qilishning asosiy vazifasi mahkumlar mehnat qobiliyatini uzoq muddatga yoki doimiy yoʻqotganlik belgilarini aniqlash, TIEK koʻrigini tashkil qilish, sogʻligʻi tufayli yengil sharoitlarda ishlashga muhtoj boʻlganlarga ularga mos mehnat sharoitiga oʻtishini tavsiya qilish kabilardan iborat.
153. Vaqtincha mehnatga layoqatsizlik aniqlangan hollarda va ambulatoriya sharoitida davolanish uchun ishdan ozod etilganda bemorning ambulator tibbiy kartasida va ambulator kasallarni qayd etish daftarida kasallik haqida barcha maʼlumotlar toʻliq yozib chiqiladi hamda mehnatga vaqtincha layoqatsizlik varaqasi (taloni) toʻldiriladi.
154. Shifokor tomonidan bemorni kasalligi tufayli ishdan ozod qilish muddati besh kungacha boʻlishi mumkin. Ishdan ozod qilish muddatini besh kundan ortiq uzaytirish davolash-profilaktika yordamini koʻrsatish boʻlimining boshligʻi yoki uning vazifasini bajaruvchi shaxs tomonidan bemorni shaxsan koʻrikdan oʻtkazib, oʻz qarorini ambulator tibbiy kartaga yozish va imzo qoʻyish orqali amalga oshiriladi.
155. Davolash-profilaktika yordamini koʻrsatish boʻlimi statsionarida yoki ixtisoslashgan kasalxonada davolanish yoki tekshiruvdan oʻtish ishdan ozod etishga asos boʻladi.
156. Vaqtincha mehnatga layoqatsizlik kasallikning kechish xususiyatlariga bogʻliq boʻladi. Oʻtkir kechadigan kasalliklarda bemorning mehnat qobiliyati tiklanguniga qadar ishdan ozod qilinadi. Surunkali kasalliklarning xuruji davrida, kasallik qaytalanganda va tutqanoqlarda mahkumning mehnat qobiliyati tiklangunga qadar ishdan ozod qilinadi.
157. Kasallikning kechishi asoratli yoki ogʻir boʻlsa, bemor shifokorlar tomonidan TIEK koʻrigiga tavsiya etiladi. Bemorda nogironlik belgilari aniqlanmasa, lekin sogʻligʻi boʻyicha mehnat qobiliyatida cheklanishlar boʻlsa, shifokor xulosasi asosida boshqa ishga oʻtkaziladi.
158. Hayot faoliyatining cheklangan bemorlarga TIEKlar tomonidan oʻrnatilgan tartibda nogironlik belgilanadi.
7-bob. Nogironligi boʻlgan shaxslarga ijtimoiy va moddiy yordam koʻrsatish
159. TH va JIEMda saqlanayotganlarni nogironligi boʻlgan shaxs deb topish uchun tibbiy koʻrikdan oʻtkazish TIEKlari tomonidan oʻrnatilgan tartibda amalga oshiriladi.
160. TH va JIEMda saqlanayotgan shaxslarni TIEKlari tomonidan tibbiy koʻrikdan oʻtkazishning maqsadlari:
hayot faoliyati cheklanganligi holatini, nogironlikning guruhlari, sabablari, boshlangan vaqti va muddatlarini aniqlash;
mehnat faoliyatini bajarish bilan bogʻliq holda mehnatda mayib boʻlgan yoki salomatligini boshqacha tarzda shikastlangan ishlovchilarning kasbiy mehnatga layoqati yoʻqotganligi darajasini, shuningdek ularning yordamni qoʻshimcha turlariga muhtojligini aniqlash;
nogironligi boʻlgan shaxslarning salomatligi va hayot faoliyati cheklanganligi holatini hisobga olgan holda ularni tibbiy va ijtimoiy-mehnat boʻyicha reabilitatsiya qilish tadbirlarini belgilash.
161. TH va JIEMda nogironligi boʻlgan shaxslar TIEK va vrachlik-maslahat komissiyalarining xulosalari asosida zarur vositalar, shu jumladan oʻrindiqli aravacha, qoʻltiqtayoq, hassa bilan taʼminlanadi. Nogironligi boʻlgan shaxslarga mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, sogʻliqni saqlash, maktabgacha va maktab taʼlimi, boshqa davlat organlari tomonidan ijtimoiy va moddiy yordam koʻrsatilishi mumkin.
8-bob. Tish protezlash va ortopedik-protez mahsulotlar taʼminoti
1-§. Tish protezlash yordamini tashkil qilish
162. Mahkumlar va qamoqqa olingan shaxslarga tish protezlash ixtisoslashgan kasalxonada yoki TH va JIEM joylashgan hududdagi davlat sogʻliqni saqlash tizimining davolash-profilaktika muassasalarida amalga oshiriladi.
163. Tish protezlash yordami mahkumning arizasiga binoan oʻz hisob varaqasida boʻlgan pul mablagʻlari yoki uning qarindoshlari, qonuniy vakili va boshqalar hisobidan shifokor mutaxassis xulosasidan soʻng amalga oshiriladi.
164. Mahkumlarga TH yoki JIEM hisobidan tishni protezlash yordamini koʻrsatish quyidagi hollarda amalga oshiriladi:
jazoni oʻtash vaqtida, maʼmuriyatning aybi bilan ishlab chiqarishda jarohat olganda;
protezlashga koʻrsatma boʻlgan birinchi va ikkinchi guruh nogironligi boʻlgan shaxslar, bolalikdan nogironligi boʻlgan shaxslar;
1941 — 1945-yillardagi urush qatnashchilari va ularga tenglashtirilganlar;
yuqori va pastki jagʻlarda oʻsmalar va boshqa kasalliklar natijasida jarrohlik muolajasi oʻtkazilgan boʻlsa, shuni natijasida chaynov funksiyasini buzilishi, koʻp qism suyakni yoʻqolishiga olib kelgan boʻlsa.
Bunda protezlashga ketadigan xarajatlar JIEM smeta mablagʻlari hisobidan toʻlanadi.
165. Tish protezlash, JIEM boshligʻi ruxsati bilan agar protezlash mahkumni boshqa muassasa (boʻlinma)ga koʻchirish bilan bogʻliq boʻlsa, IIV huzuridagi JIED rahbariyati ruxsati bilan amalga oshiriladi.
2-§. Ortopedik oyoq kiyim va protez-ortopedik mahsulotlar bilan taʼminlashni tashkillashtirish
166. Mahkumlar protez-ortopedik mahsulotlar, ortopedik oyoq kiyim va ortopedik apparatlar uchun oyoq kiyim, protezlar uchun oyoq kiyim, bandaj mahsulotlari, eshituv va ovoz hosil qiluvchi apparatlar, koʻzoynaklar bilan taʼminlanish huquqiga ega. Mahkumlarga kosmetik protezlash jarrohlik muolajasi oʻtkazilmaydi.
167. Mahkumlarga JIEM hisobidan protez yasash va taʼmirlash quyidagi hollarda amalga oshiriladi:
jazoni oʻtash vaqtida, maʼmuriyatning aybi bilan jarohat olganda;
protezlashga koʻrsatma boʻlsa, birinchi va ikkinchi guruh nogironligi boʻlgan shaxslar, bolalikdan nogironligi boʻlgan shaxslar;
1941 — 1945-yillardagi urush qatnashchilari va ularga tenglashtirilganlar.
Bunda protezlashga ketadigan xarajatlar JIEM smeta mablagʻlari hisobidan toʻlanadi. Bundan boshqa hollarda protezlash, mahkum protezni belgilangan toʻliq narxini toʻlaganidan keyin amalga oshiriladi.
168. Protezlash TH yoki JIEM boshligʻi ruxsati bilan, agar bu hodisa mahkumni boshqa muassasa (boʻlinma)ga koʻchirish bilan bogʻliq boʻlsa, IIV huzuridagi JIED rahbariyati ruxsati bilan amalga oshiriladi.
Muassasa hisobidan protezlash, quyidagi hujjatlar boʻlganda amalga oshiriladi: mahkumning arizasi, ishlab chiqarishda olgan jarohati haqidagi dalolatnoma, TIEKning mahkumning nogironligi boʻlganligi va protezlashga muhtojligi haqidagi mutaxassis shifokor xulosasi.
169. Mahkumni oʻz hisobidan protezlash, mutaxassis shifokor xulosasidan soʻng va TIEK qarori boʻyicha mahkumning arizasi asosida amalga oshiriladi.
170. Protez-ortopedik mahsulotlar, ortopedik oyoq kiyimlar, protezlar uchun oyoq kiyimlar va bandajlarni yasash protez-ortopedik mahsulotlar ishlab chiqaruvchi korxonalar bilan shartnomalar asosida amalga oshiriladi.
171. TH va JIEMda saqlanayotgan shaxslarga koʻzoynak shifokor okulist tomonidan buyuriladi. Mahkum yoki qamoqqa olingan shaxslarni koʻzoynak bilan taʼminlash ularning oʻz hisobidan yoki qarindoshlari yoxud boshqa shaxslar tomonidan amalga oshiriladi.
9-bob. TH va JIEMda saqlanayotgan shaxslarni bir muassasadan boshqasiga koʻchirishda tibbiy yordam koʻrsatish
172. TH va JIEMda saqlanayotgan shaxslar bir muassasadan boshqasiga koʻchirishdan avval shifokor tomonidan tibbiy koʻrikdan oʻtkaziladi va tibbiy koʻrik natijalari ambulator tibbiy kartaga qayd etiladi. Ogʻir kasalligi tufayli joyidan qoʻzgʻatib boʻlmaydigan va transportda olib yurish mumkin boʻlmagan bemorlar bir muassasadan boshqasiga koʻchirilmaydi.
173. Yuqumli kasallikka chalingan, ruhiy holati buzilgan, ovqatdan bosh tortgan shaxslar, homilasi yigirma toʻrt haftalikdan oshgan yoki uch yoshga toʻlmagan bolasi bor ayollar va umumiy ahvoli ogʻir bemorlar boshqalardan ajratilgan holda tibbiyot xodimi kuzatuvida bir muassasadan boshqasiga koʻchiriladi.
Mahkumlarni va qamoqqa olinganlarni kuzatib borish uchun ajratilgan tibbiyot xodimi koʻchirish vaqtida bemorlarning sogʻligʻini nazorat qiladi va zarur holatlarda ularga tibbiy yordam koʻrsatadi.
174. TH va JIEMda saqlanayotgan shaxslarni bir muassasadan boshqasiga koʻchirish chogʻida, kuzatuvda boʻlgan tibbiyot xodimi shoshilinch yordam koʻrsatishda zarur boʻladigan dori vositalari hamda tibbiyot anjomlari va uskunalari bilan taʼminlanadi. Bemorlarni bir muassasadan boshqasiga koʻchirishda kuzatuvda boʻlgan tibbiyot xodimi uchun maxsus vagonda dam olish joyi ajratiladi.
175. Bir vaqtning oʻzida bir transport vositasida yuqumli va parazitar kasallikka chalingan bemorlarni yuqumli boʻlmagan bemorlardan maxsus tarzda ajratilmagan holda birga tashilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.
Yuqumli va parazitar kasalliklarga chalingan bemorlarni tashish maxsus jihozlangan transportlarda amalga oshiriladi, ayrim shoshilinch holatlarda ixtisoslashgan yordam koʻrsatish uchun tez tibbiy yordam transportlarida ham tashishga yoʻl qoʻyiladi.
176. Oʻta xavfli yuqumli kasallikka chalingan bemorlar hududiy sogʻliqni saqlash tizimining maxsus avtotransportida bir muassasadan boshqasiga koʻchiriladi.
177. Bemorlarni bir muassasadan boshqasiga koʻchirish chogʻida ularning sogʻligʻi ogʻirlashib ixtisoslashgan tibbiy yordam koʻrsatish zarurati yuzaga kelganida bemor hujjatlari hamda shaxsiy buyumlari bilan birgalikda eng yaqin almashuv punktida qorovul (konvoy) xodimlariga topshirilib, oʻrnatilgan tartibda hududiy sogʻliqni saqlash tizimi muassasasiga joylashtiriladi va uning qoʻriqlanishi taʼminlanadi.
TH va JIEMda saqlanayotgan shaxslar bir muassasadan boshqasiga koʻchirish chogʻida vafot etganida oʻlim holati tibbiyot xodimi tomonidan tasdiqlanganidan soʻng jasad hududiy ichki ishlar organiga oʻrnatilgan tartibda topshiriladi.
178. Bir muassasadan boshqasiga koʻchirilayotgan bemorlarga oʻrnatilgan norma boʻyicha oziq-ovqat mahsulotlari va buyumlar beriladi. Bemorlarning oʻzida dori vositalari va bogʻlov ashyolarining saqlanishiga shifokor ruxsatisiz yoʻl qoʻyilmaydi.
179. Yuqumli va parazitar kasallikka chalingan bemorlar bir muassasadan boshqasiga koʻchirilishida tibbiyot xodimi tomonidan infeksion nazorat talablari asosida shaxsiy va umumiy gigiyena qoidalariga rioya etilishi haqida tushuntirish oʻtkaziladi.
Yuqumli va parazitar kasallikka chalingan bemorlarni bir muassasadan boshqasiga koʻchirish chogʻida harbiy xizmatchilar va tibbiyot xodimi shaxsiy himoya vositalaridan foydalanishi lozim.
180. Mahkumlarni va qamoqqa olingan shaxslarni bir muassasadan boshqasiga koʻchirishda IIV Qorovul qoʻshinlari bosh boshqarmasi shaxsiy tarkibini shaxsiy himoya vositalari bilan taʼminlash shuningdek, maxsus avtotransportlarga sanitariya ishlov berish va dezinfeksiya qilish davomida qoʻllaniladigan dezinfeksiyalovchi vositalar bilan taʼminlash IIV Tibbiyot boshqarmasi tomonidan amalga oshiriladi.
181. TH, JIEM va ixtisoslashgan kasalxonadan jazo muddatini oʻtashdan ozod etilgan doimiy parvarishga muhtoj shaxslar qarindoshlari yoki boshqa shaxslar yoxud muassasa maʼmuriyati vakilining kuzatuvida yashash joyiga yoki sogʻliqni saqlash tizimining davolash-profilaktika muassasalariga yuboriladi.
10-bob. Dori vositalari va tibbiyotga oid mahsulotlar taʼminoti
182. TH, JIEM va ixtisoslashgan kasalxonada dori vositalari saqlanadigan xona, dorixona yoki dorixona ombori tashkillashtiriladi. Dori vositalari saqlanadigan xona yoki dorixona ombori konditsioner, sovutgich bilan taʼminlanadi hamda xonaga havo harorati va namligini oʻlchash asboblari (termometr, gigrometr va psixrometr) oʻrnatiladi. Ushbu oʻlchov asboblari poldan 1,5 — 1,7 metr balandlikda, kirish eshiklari va isitish asboblaridan kamida uch metr masofada oʻrnatiladi va kundalik koʻrsatkichlar maxsus daftarda qayd etib boriladi.
183. Ixtisoslashgan kasalxona tomonidan dori vositalari, tibbiy buyumlar va tibbiy anjomlar markazlashgan holda xarid qilib olinishi mumkin. Xarid qilib olish tender shartlariga amal qilgan holda, ehtiyoj va xarid qilib olinayotgan dori vositalari va tibbiy buyumlar sifatiga eʼtibor qilgan holda amalga oshiriladi.
184. TH yoki JIEM shtat birliklarida provizor (farmatsevt) lavozimlari boʻlmasa, davolash-profilaktika yordamini koʻrsatish boʻlimi boshligʻi bu vazifani biron bir maxsus farmatsevtik tayyorgarlikni oʻtgan oʻrta tibbiyot xodimiga yuklaydi.
185. Dorixona, dorixona ombori va dori vositalari saqlanadigan xonalarga mahkumlar va qamoqqa olingan shaxslarning kirishi taqiqlanadi. Dorixona, dorixona ombori va dori vositalari saqlanadigan xonalar sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlari talablariga javob berishi kerak.
186. Dorixonalarga qabul qilingan dori vositalari va tibbiyotga oid mahsulotlar moddiy boyliklar hisob-kitob daftariga yozib qoʻyiladi.
Moddiy boyliklar hisobi yuritiladigan kitobning varaqlari raqamlangan, tikilgan, muassasa muhri bilan muhrlangan va rahbar imzosi bilan tasdiqlangan boʻlishi lozim. Kitobdagi yozuvlar aniq va tushunarli boʻlishi kerak, oʻzgartirishlar qizil siyoh bilan yoziladi va imzo bilan tasdiqlanadi. Ushbu kitob dorixonalarda talabnomalar bilan birga saqlanadi.
187. Giyohvandlik vositalari va ularning analoglari — kimyoviy tuzilishi va xossalariga koʻra giyohvandlik vositalariga oʻxshash boʻlgan, ular singari ruhiyatga faol taʼsir etadigan, kelib chiqishi sintetik yoki tabiiy moddalar, psixotrop moddalar hamda prekursorlarlarining hisobi alohida kitobda yuritiladi.
188. Sotib olingan dori vositalari va tibbiyotga oid mahsulotlar kirim qilinadi va ularni fizik — kimyoviy xossalariga koʻra mavjud sanitariya meʼyorlari hamda farmatsiya sohasiga oid meʼyoriy hujjatlar talablariga asosan saqlanadi va hisobdan chiqariladi.
Dori vositalari va tibbiyotga oid mahsulotlarning hisobi, saqlanishi, tarqatilishi qonunchilik hujjatlari asosida amalga oshiriladi. Oʻzbekiston Respublikasida roʻyxatdan oʻtkazilmagan, sifatsiz, qalbakilashtirilgan, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasida roʻyxatdan oʻtkazilgan dori vositalarining gʻayriqonuniy nusxalarini qabul qilish, saqlash va qoʻllash taqiqlanadi.
189. Dori vositalari, tibbiy buyumlar, bogʻlov materiallari hamda bemorlarni parvarish qilishda ishlatiladigan buyumlar, dezinfeksiya vositalari va boshqalar davolash-profilaktika yordamini koʻrsatish boʻlimi yoki ixtisoslashgan kasalxona boʻlinmalari tomonidan berilgan talabnomaga asosan tayyor holda beriladi.
190. Ixtisoslashgan kasalxonada talabnomalar, kasalxona boʻlinmasi katta hamshirasi tomonidan yozilib, boʻlinma boshligʻi tomonidan imzolanadi. Davolash-profilaktika yordamini koʻrsatish boʻlimida talabnomalar hamshira yoki feldsher tomonidan yozilib, davolash-profilaktika yordamini koʻrsatish boʻlimi boshligʻi tomonidan imzolanadi.
191. Giyohvandlik vositalari va ularning analoglari, psixotrop moddalar hamda prekursorlar, shuningdek, tibbiyot etil spirti uchun alohida talabnoma yoziladi va davolash profilaktik yordam koʻrsatish boʻlimi boshligʻi yoki kasalxona boshligʻi tomonidan tasdiqlanadi.
192. Dori vositalarining yoki boshqa tibbiy vositalarning xarajati summasi haqida hisobot, dorixona xodimi tomonidan muassasa buxgalteriyasiga beriladi.
193. TH va JIEMda saqlanayotgan shaxslarning qarindoshlari yoki boshqa shaxslar tomonidan yoʻqlovlar orqali yuborilgan dori vositalari, tibbiy buyumlar davolash-profilaktika yordamini koʻrsatish boʻlimi xodimi tomonidan mahkum yoki qamoqqa olingan shaxs tanishtirilib, imzo qoʻyiladi va bu haqda “Yaqin qarindoshlari tomonidan qabul qilib olingan dori vositalarini roʻyxatga olish jurnali”ga qayd qilinadi.
194. TH va JIEM davolash-profilaktika yordamini koʻrsatish boʻlimlarida statsionar sharoitda davolanayotgan bemorlarning qarindoshlari va boshqa shaxslardan dori vositalari va tibbiy buyumlar davolovchi shifokor tomonidan berilgan retsept asosida qabul qilib olinishi mumkin.
Retsept Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi tomonidan tasdiqlangan retsept blankasiga muvofiq toʻldiriladi.
195. Retsept davolovchi shifokorning imzosi va shaxsiy muhri bilan tasdiqlanishi lozim. Retsept tasdiqlangan kundan boshlab bir oy mobaynida haqiqiy hisoblanadi.
196. Bemorning qarindoshlari yoki boshqa shaxslardan dori vositalari qabul qilib olinayotganda ushbu dori vositalari retseptning yirtma koreshogida koʻrsatilgan dori vositalari bilan oʻzaro muvofiqligi, shu jumladan dori vositasining yaroqlilik muddati, birlamchi va ikkilamchi oʻramning butunligi va tashqi koʻrinishi tekshiriladi va retseptning yirtma koreshogi bemorning tibbiy hujjatlariga tikiladi.
197. Ixtisoslashgan kasalxona yoki JIEM tarkibidagi kasalxonada statsionar sharoitda davolanayotgan bemorlarning qarindoshlari va boshqa shaxslardan dori vositalari va tibbiy buyumlar davolovchi shifokor tomonidan berilgan retsept asosida qabul qilib olinishi mumkin.
198. TH va JIEMda Oʻzbekiston Respublikasida roʻyxatdan oʻtkazilmagan, sifatsiz, qalbakilashtirilgan, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasida roʻyxatdan oʻtkazilgan dori vositalarining gʻayriqonuniy nusxalarini qabul qilish, saqlash va qoʻllash taqiqlanadi.
199. Bemorning qarindoshlari yoki boshqa shaxslardan dori vositalari qabul qilib olinayotganda ushbu dori vositalari retseptning yirtma koreshogida koʻrsatilgan dori vositalari bilan oʻzaro muvofiqligi, shu jumladan dori vositasining yaroqlilik muddati, birlamchi va ikkilamchi oʻramning butunligi va tashqi koʻrinishi tekshiriladi va retseptning yirtma koreshogi bemorning kasallik tarixiga tikiladi.
11-bob. Tibbiy hisobni yuritish va tibbiy hisobotni tuzish
200. Tibbiy hisobni yuritish va uni tuzish TH va JIEMda saqlanayotgan shaxslarning salomatlik holati, tibbiyot xizmati faoliyatini xususiyati, hajmi va natijalari haqidagi aniq maʼlumotlar manbaidir. Tibbiy hisobni yuritishdan koʻzlangan maqsad quyidagilardan iborat:
muassasada tibbiy taʼminotni tashkillashtirish va davolash-profilaktika yordamini koʻrsatish boʻlimi jihozlaridan toʻla foydalana bilish;
oʻtkazilayotgan davolash-profilaktika, epidemiyaga qarshi va sanitariya-gigiyena tadbirlarini samaradorligi va oʻz vaqtida oʻtkazilayotganligini nazorat qilish;
muassasa boshligʻiga va yuqori turuvchi tibbiy boshliqlarga oʻz vaqtida tibbiy taʼminot ahvoli haqida axborot berish;
davolash-profilaktika yordamini koʻrsatish boʻlimi faoliyatini tahlil qilish va baholash;
davolash-profilaktika yordamini koʻrsatish boʻlimi faoliyatini rejalashtirish;
statistik maʼlumotlarni umumlashtirish.
201. Tibbiy hisob yuritish va hisobot tuzish tibbiy-sanitariya taʼminoti boʻyicha statistik hisobot shakllari asosida amalga oshiriladi. Tibbiy hisob yuritish va hisobot tuzish quyidagilarni oʻz ichiga oladi: qamoqqa olinganlar va mahkumlarni sogʻligʻi ahvoli hisobini yuritish, kasallanishni, oʻlim holatlarini, kasallik tufayli mehnatdan ozod qilish holatlari hisobini yuritish, ambulator va statsionar tibbiy yordam koʻrsatish boʻyicha davolash-profilaktika yordamini koʻrsatish boʻlimining ish hisoboti, hamda boshqa davolash-profilaktika, epidemiyaga qarshi va sanitariya-gigiyena tadbirlari hisoboti.
202. Muassasada tibbiy hisobni yuritish va hisobot tuzishni tashkillashtirish uchun davolash-profilaktika yordamini koʻrsatish boʻlimi boshligʻi (kasalxona bosh shifokori) javobgardir. U oʻz qoʻl ostidagi xodimlarni tibbiy hisob yuritish va hisobot tuzish boʻyicha ishlarini tashkillashtiradi va nazorat qiladi, tibbiy hisobotni yuqori tashkilotlarga oʻz vaqtida yuboradi, mahkumlar va qamoqqa olingan shaxslar salomatlik holati haqidagi maʼlumotlarni va tibbiy faoliyatni doimiy ravishda tahlil qilib boradi, olingan maʼlumot va xulosalar boʻyicha muassasa boshligʻiga axborot beradi, olingan xulosalardan muassasani tibbiy taʼminlashni rejalashtirishda foydalanadi.
203. TH va JIEM davolash-profilaktika yordamini koʻrsatish boʻlimida feldsher (hamshira)ga blanklarni saqlash va toʻgʻri ishlatish, hisob-kitob va hisobga olish jurnal va kitoblarini, ambulator tibbiy kartalarni hisobini yuritish, shifokor koʻrsatmasiga koʻra tibbiy hisobga olish hujjatlarini yozib borish va shifokorga hisob-kitobda yordam berish ishlari yuklatiladi. Ixtisoslashgan kasalxonada mazkur ishlarni tibbiy statist olib boradi.
204. Davolash-profilaktika yordam koʻrsatish boʻlimi boshligʻi mahkumlar va qamoqqa olingan shaxslar salomatligini va muassasa tibbiy xizmati faoliyatini har chorakda tahlil qilib hisobot tuzadi. Bundan tashqari, yil davomida kasallanish dinamikasini, bemorlarni statsionarga asosli va oʻz vaqtida yotqizilishini, bemorlarni statsionarda davolanish davomiyligini, oʻlim sabablarini, davolash-profilaktika yordamini koʻrsatish boʻlimi faoliyatidagi kamchilik va xatolarni tahlil qiladi.
12-bob. Oʻzbekiston Respublikasi IIV va Sogʻliqni saqlash vazirligining oʻzaro hamkorlikda mahkumlarga va qamoqqa olinganlarga tibbiy yordam koʻrsatishi
205. Oʻzbekiston Respublikasi TH va JIEMda saqlanayotgan shaxslarga ixtisoslashtirilgan yoki shoshilinch tibbiy yordam koʻrsatilishi zarur boʻlgan hollarda ularga davlat sogʻliqni saqlash tizimining davolash-profilaktika muassasalarida barcha turdagi tibbiy yordam koʻrsatiladi.
206. Zarur boʻlgan holatlarda mahkumlar va qamoqqa olingan shaxslarga davlat sogʻliqni saqlash tizimi muassasalarining davolash-profilaktika muassasalarida tibbiy tekshiruvlar oʻtkazish, maslahat berish, ambulator va statsionar tibbiy yordam koʻrsatiladi.
207. Oʻzbekiston Respublikasi IIV Tibbiyot boshqarmasi, IIV huzuridagi JIED, Sogʻliqni saqlash vazirligi davolash-profilaktika yordami bosh boshqarmasi va Toshkent shahar sogʻliqni saqlash bosh boshqarmasi, joylarda esa Qoraqalpogʻiston Respublikasi IIV tibbiyot boʻlimi, viloyat ichki ishlar boshqarmalari tibbiyot boʻlimlari hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi sogʻliqni saqlash vazirligi, viloyat sogʻliqni saqlash boshqarmalari tomonidan TH va JIEM hamda ixtisoslashgan kasalxona joylashgan hududiy sogʻliqni saqlash tizimi muassasalari bilan tibbiy tekshiruvlarni oʻtkazish, maslahat berish va davolash-profilaktika masalalari boʻyicha biriktirib qoʻyiladi.
208. TH va JIEMda saqlanayotgan shaxslarga Oʻzbekiston Respublikasining jinoyat-protsessual kodeksida nazarda tutilgan asoslar boʻyicha statsionar sud-tibbiy yoxud sud-psixiatriya ekspertizasi tayinlangan taqdirda, ular davlat sogʻliqni saqlash tizimining davolash-profilaktika muassasalariga joylashtiriladi. Bunda ularni qoʻriqlash va xulq-atvorini nazorat qilish taʼminlanadi.
209. TH va JIEMda saqlanayotgan shaxslarga zarur boʻlgan holatlarda sogʻliqni saqlash tizimining mutaxassis shifokorlarini jalb qilgan holda toʻliq tashxis qoʻyish, maslahat berish, ambulator va statsionar tibbiy yordam koʻrsatilishi mumkin. Bunda mutaxassis shifokorlarning xavfsizligi taʼminlanadi.
TH va JIEMga maslahat beruvchi mutaxassis shifokorlarni olib kelish, sogʻliqni saqlash tizimi laboratoriyalariga biologik materiallarni olish va yetkazish TH va JIEMlarning kuch va mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladi.
210. TH va JIEMda saqlanayotgan shaxslarni sogʻliqni saqlash tizimining davolash-profilaktika muassasalariga olib borish hamda ularni qoʻriqlash jazoni ijro etish muassasalari va IIV qorovul qoʻshinlari harbiy qismlarining kuch va mablagʻlari hisobiga amalga oshiriladi.
Mahkumlar va qamoqqa olingan shaxslarga tibbiy yordam koʻrsatishda va sogʻliqni saqlash tizimining tibbiy muassasalariga joylashtirilganda tibbiyot xodimlarining xavfsizligi taʼminlanadi.
211. TH va JIEM hamda ixtisoslashgan kasalxonadan ozod etilgan statsionar davolanishga muhtoj bemorlar davolanishni davom ettirish uchun oʻrnatilgan tartibda davlat sogʻliqni saqlash tizimining tibbiy muassasalariga joylashtiriladi.
212. Ogʻir kasalligi tufayli jazoni oʻtashdan ozod etilgan bemorlar tibbiy koʻrsatmalarga koʻra davolanishni davom ettirish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi tomonidan biriktirilgan davolash-profilaktika muassasalariga joylashtiriladi.
13- bob. Tibbiyot xodimlari malakasini oshirish va ularni qayta tayyorlash
213. TH va JIEM hamda ixtisoslashgan kasalxonasi oliy tibbiyot va farmatsevtika xodimlarining malakasini oshirish va qayta tayyorlash Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi Toshkent vrachlar malakasini oshirish instituti, Toshkent farmatsevtika tibbiyot institutida oʻrnatilgan tartibda, Oʻzbekiston Respublikasi IIV huzuridagi JIED tomonidan toʻlov-kontrakti asosida amalga oshiriladi.
214. TH va JIEM hamda ixtisoslashgan kasalxonada oʻrta tibbiyot va farmatsevtika xodimlarining kasbiy malakasini oshirish hamda qayta tayyorlash Respublika oʻrta tibbiyot va farmatsevtika xodimlari malakasini oshirish va ularni ixtisoslashtirish markazi va uning viloyatlardagi filiallarida amalga oshiriladi.
14-bob. Yakunlovchi qoidalar
215. Ushbu Qoidalar talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar, qonunchilikda belgilangan tartibda javobgar boʻladilar.
216. Ushbu Qoidalar Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi bilan kelishilgan.
Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi tergov hibsxonalari va jazoni ijro etish muassasalarida saqlanayotgan shaxslarning tibbiy-sanitariya taʼminoti boʻyicha qoidalarga 1-ILOVA
Tergov hibsxonasiga keltirilgan shaxslarni qabul qilish
Saqlash muddati: 10 yil T/r Familiyasi, ismi va otasining ismi Tugʻilgan yili Keltirilgan sanasi Tan jarohatlarini mavjud yoki mavjud emasligi toʻgʻrisidagi maʼlumot Tashxis Oʻtkazilgan tekshiruvlar (sana va natijasi) Basserman reaksiyasi OIV Flyuorografiya (rentgen) 1 2 3 4 5 6 7 8 9
Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi tergov hibsxonalari va jazoni ijro etish muassasalarida saqlanayotgan shaxslarning tibbiy-sanitariya taʼminoti boʻyicha qoidalarga 1 1 -ILOVA
____-son tergov hibsxonasiga keltirilgan shaxsni majburiy tibbiy koʻrikdan oʻtkazilganligi toʻgʻrisida
1. Familiyasi, ismi, otasining ismi ___________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ 2. Tugʻilgan sanasi (kun, oy, yil) __________________ 3. Jinsi: (erkak yoki ayol) ________________________ 4. Tergov hibsxonasiga keltirilgan sana ____________________________________ 5. Jinoyat kodeksining moddasi __________________________________________ 6. Jazo muddati: _______________________________________________________ 7. Transportabellik holati (mustaqil harakatlanadi, mustaqil harakatlana olmaydi) ________ _________________________________________________________________________________________ 8. Antropometrik oʻlchovlar: Boʻyning uzunligi: ______ sm. Tanasining vazni: ________ kg. 9. Tana koʻrigi (tan-jarohatlar, koʻkarish, shilinishlar joylashgan joyi, oʻlchami va boshqalar mavjudligi yoki mavjud emasligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar kiritiladi) _________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ 10. Shikoyatlari: ____________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ 11. Umumiy ahvoli (qoniqarli, nisbatan qoniqarli, oʻrta ogʻir va ogʻir): ____________________ _________________________________________________________________________________________ 12. Tana harorati _______ 13. Nafas olish tizimi: __________________ NS _______ ta 14. Yurak-qon aylanish tizimi: ___________________________________________ Arterial qon bosimi: _________ puls 1 minutda _______ ta; 15. Aniqlangan tan jarohat toʻgʻrisidagi maʼlumotlar: ___________________________________ _________________________________________________________________________________________ 16. Shaxsning shoshilinch ravishda ixtisoslashgan tibbiy yordam va qoʻshimcha tekshiruvlarga muhtoj yoki muhtoj emasligi _______________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ 17. Birlamchi tashxis: ________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ 18. Shaxsni qabul qilib olish mumkin yoki mumkin emasligi toʻgʻrisida tibbiyot xodimining tavsiyasi: _________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ Tibbiyot xodimi: _______________________ ___________ (F.I.O. toʻliq koʻrsatilsin) (imzo) 20___ yil “____” __________ Maʼlumot bilan tanishdim: _______________ ________________________ (Tergov hibsxonasiga keltirilgan shaxsning imzosi) (F.I.O) 20___ yil “____” __________
Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi tergov hibsxonalari va jazoni ijro etish muassasalarida saqlanayotgan shaxslarning tibbiy-sanitariya taʼminoti boʻyicha qoidalarga 1 2 -ILOVA
____-son tergov hibsxonasiga keltirilgan shaxsda aniqlangan tan jarohati va shikastlanish belgilari toʻgʻrisida
Biz quyida imzo chekuvchilar, ____-son tergov hibsxonasi davolash-profilaktika yordamini koʻrsatish boʻlimi tibbiyot xodimi ___________________________________________________________, (unvoni, F.I.O toʻliq koʻrsatilsin) tergov hibsxonasi boshligʻining yordamchisi — tezkor navbatchi __________________________________, ____________________________________________________________ (unvoni, F.I.O toʻliq koʻrsatilsin) shaxsni olib kelgan qorovul boshligʻi _____________________________________________ ishtirokida ______________________________________________ (unvoni, F.I.O toʻliq koʻrsatilsin) quyidagilar toʻgʻrisida ushbu dalolatnomani tuzdik, ____-son tergov hibsxonasiga 20___ yil _____ (kun sanasi) _____ (oy) kuni keltirilgan shaxs ___________________________________________________________ _______________________________________________ (tugʻilgan yili. F.I.O, toʻliq) soat: _____da tana koʻrigidan oʻtkazildi. Majburiy tibbiy koʻrikdagi _____________________________________________________ ning __________________________________________________ (shaxsning F.I.O) tanasida, yaʼni ____________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________ mavjudligi aniqlandi. Majburiy tibbiy koʻrikdan oʻtkazilgan shaxs ______________________________________ uning __________________________________________________________ (shaxsning F.I.O) tanasida aniqlangan tan jarohat yoki shikastlanishini _________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________ olganligini maʼlum qildi. Majburiy tibbiy koʻrikdan oʻtkazilgan shaxs _______________________________________ ning ________________________________________________________ (shaxsning F.I.O) sogʻligʻi holati boʻyicha _____________________________________________________________________ ___________________________________ (ixtisoslashgan tibbiy yordamga va tekshiruvlarga muhtoj/muhtoj emas) __________ deb topilganligi tufayli, uni tergov hibsxonaga __________________ lozim deb topildi. ______________________________________________________ (qabul qilish/qabul qilmaslik) _____-son tergov hibsxonasi davolash-profilaktika yordamini koʻrsatish boʻlimi shifokori _________ ____________________________ (imzo) (unvoni, F.I.O toʻliq koʻrsatilsin) ____-son tergov hibsxonasi boshligʻining tezkor navbatchi yordamchisi _________ ____________________________ (imzo) (unvoni, F.I.O toʻliq koʻrsatilsin) Qorovul boshligʻi: _________ ____________________________ (imzo) (unvoni, F.I.O toʻliq koʻrsatilsin)
Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi tergov hibsxonalari va jazoni ijro etish muassasalarida saqlanayotgan shaxslarning tibbiy-sanitariya taʼminoti boʻyicha qoidalarga 2-ILOVA
Flyuorografiya (rentgan) tekshiruvi oʻtkazilganligi toʻgʻrisida M A ʼ L U M O T N O M A F.I.O.____________________________________________________________________________________________ Tugʻilgan sanasi “_______” _________________ ___________yil. Muassasa: UYA-64/____________________ Flyuorografiya (rentgan) tekshiruvi oʻtkazilgan sana: “______”____________ 20_______ yil Individual nurlanish dozasi: ___________________ (mZv) Xulosa: __________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________________ Shifokor-rentgenolog ______________________________________________ _______________________________ (F.I.O.) (imzo) Boʻlim boshligʻi ___________________________________________________ ______________________________ (F.I.O.) (imzo)
Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi tergov hibsxonalari va jazoni ijro etish muassasalarida saqlanayotgan shaxslarning tibbiy-sanitariya taʼminoti boʻyicha qoidalarga 3-ILOVA
Hududiy davlat sogʻliqni saqlash tizimi tibbiy muassasasiga olib chiqilganligini qayd qilish
Saqlash muddati: 5 yil T/r F.I.O. Tugʻilgan sanasi Turkum, kamera Sanasi va vaqti Taxminiy tashxisi Yakuniy tashxis Koʻrsatilgan tibbiy yordam Yotqizilganligi (boʻlim) Muassasaga qaytarilgan sanasi va vaqti Izoh 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11
Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi tergov hibsxonalari va jazoni ijro etish muassasalarida saqlanayotgan shaxslarning tibbiy-sanitariya taʼminoti boʻyicha qoidalarga 4-ILOVA
Foydalanilgan dorilarni hisobga olish
Saqlash muddati: 3 yil Dori vositasining nomi: _________________________________________________________________________________________________________________________________ Oʻlchov birligi: __________________________________________________________________________________________________________________________________________ Sana F.I.O. Kirim Chiqim Qoldiq Bemorning imzosi Hamshira yoki feldsher imzosi Shifokor imzosi Boʻlim boshligʻi imzosi *
Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi tergov hibsxonalari va jazoni ijro etish muassasalarida saqlanayotgan shaxslarning tibbiy-sanitariya taʼminoti boʻyicha qoidalarga 5-ILOVA
Mahkum yoki qamoqqa olingan shaxsning sogʻligʻi toʻgʻrisida MAʼLUMOTNOMA Saqlash muddati: 1 yil Familiyasi, ismi va otasining ismi _______________________________________________________________________ Tugʻilgan sanasi “_____” _______________ ___________yil. Turkum: ______________________________________________________________________________________________ Tashxis: ______________________________________________________________________________________________ _____________________________________________________________________________________________________ Intizomiy boʻlinmada yoki kamerada saqlab turish ____________________________________________________________ (mumkin yoki mumkin emas) Tibbiyot xodimining F.I.O. _____________________________________________ imzosi __________________________ 20 ______ yil “_____” ______________
Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi tergov hibsxonalari va jazoni ijro etish muassasalarida saqlanayotgan shaxslarning tibbiy-sanitariya taʼminoti boʻyicha qoidalarga 6-ILOVA
Intizomiy boʻlinmada saqlanayotgan shaxslarga koʻrsatilgan tibbiy yordamni qayd qilish
Saqlash muddati: 5 yil T/r F.I.O. Tugʻilgan sanasi Kamera Sana va vaqti Shikoyati Tashxisi Tibbiyot xodimi tavsiyasi Tibbiy muolajalarni olganligi Shifokor maslahati Koʻrsatilgan tibbiy yordam 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11
Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi tergov hibsxonalari va jazoni ijro etish muassasalarida saqlanayotgan shaxslarning tibbiy-sanitariya taʼminoti boʻyicha qoidalarga 7-ILOVA
Surunkali narkologik, sil, tanosil kasalliklari bilan ogʻrigan bemorlarga maxsus davo muolajalarini oʻtkazish va saqlash uchun moʻljallangan jazoni ijro etish muassasalarining
T/r Kasalliklar Tartib turi Muassasa nomi Muassasa joylashgan hudud 1. Surunkali narkologik kasallik Hamma turi 21-son JIEK Toshkent viloyati Hamma turi 22-son JIEK Toshkent viloyati Hamma turi 23-son MMIK Toshkent shahri Umumiy 2-son JIEK Qashqadaryo viloyati Umumiy 3-son JIEK Qashqadaryo viloyati Umumiy 4-son JIEK Navoiy viloyati Umumiy 5-son JIEK Navoiy viloyati Qattiq 10-son JIEK Qashqadaryo viloyati Qattiq 11-son JIEK Navoiy viloyati Qattiq 13-son JIEK Toshkent viloyati Qattiq 14-son JIEK Toshkent viloyati Maxsus 17-son JIEK Buxoro viloyati 24-son TK Toshkent viloyati 2. Faol sil kasalligi Hamma turi 20-son JIEK Buxoro viloyati Hamma turi 21-son JIEK Toshkent viloyati Hamma turi 22-son JIEK Toshkent viloyati Hamma turi 23-son MMIK Toshkent shahri Maxsus 17-son JIEK Buxoro viloyati Maxsus 19-son JIEK Qoraqalpogʻiston Turma 11-son JIEK Navoiy viloyati 3. Tanosil kasalliklari Hamma turi 21-son JIEK Toshkent viloyati Hamma turi 22-son JIEK Toshkent viloyati Hamma turi 23-son MMIK Toshkent shahri Umumiy 1-son JIEK Buxoro viloyati Umumiy 2-son JIEK Qashqadaryo viloyati Umumiy 4-son JIEK Navoiy viloyati Umumiy 7-son JIEK Toshkent viloyati Qattiq 12-son JIEK Navoiy viloyati Qattiq 13-son JIEK Toshkent viloyati Maxsus 17-son JIEK Buxoro viloyati Turma 11-son JIEK Navoiy viloyati 24-son TK Toshkent viloyati
Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi tergov hibsxonalari va jazoni ijro etish muassasalarida saqlanayotgan shaxslarning tibbiy-sanitariya taʼminoti boʻyicha qoidalarga 8-ILOVA
Shikastlanish va jarohatlanishlarni roʻyxatga olish
Saqlash muddati: 5 yi l T/r F.I.O. Tugʻilgan sanasi Turkum, kamera Jarohatlanish sanasi va vaqti Jarohatlanish holati va joyi Koʻrsatilgan birlamchi tibbiy yordam Tashxis Prokuraturaga yuborilgan xabarnomaning chiqish raqami Izoh 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi tergov hibsxonalari va jazoni ijro etish muassasalarida saqlanayotgan shaxslarning tibbiy-sanitariya taʼminoti boʻyicha qoidalarga 9-ILOVA
Oʻlim holatlarini qayd qilish
Saqlash muddati: 10 yil T/r F.I.O. Tugʻilgan sanasi Turkum, kamera Oʻlgan sanasi va vaqti Vafot etgan joyi Dastlabki tashxisi Klinik tashxisi Sud-tibbiyot tashxisi Xizmat tekshiruvi xulosasi 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
Vazir P. BOBOJONOV
Sogʻliqni saqlash vaziri A. SHADMANOV
Toshkent sh.,
2019-yil 23-mart,
2019-yil 20-mart
67-son