📅 2019-yil 13-may · Markaziy bank hujjatlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2019-yil 13-may · Markaziy bank hujjatlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2019 йил 13 май · Марказий банк ҳужжатлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 13 мая 2019 г. · Документы Центрального банка
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 13 May 2019 · Central Bank documents
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Қарори
МИСОЛ
Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон «Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 12 декабрдаги 35/4, 82 ва 2011-41-сон қарори (рўйхат рақами 2342, 2012 йил 15 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 11-сон, 127-модда) билан тасдиқланган Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 13 майдаги 321-В-9, 57 ва 2019-33-сон қарорига ИЛОВА
Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар
1. 11-банднинг еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ходимларга иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни амалга ошириш учун ҳисобварақда маблағларни банд (брон) қилишга доир ариза, шунингдек иш ҳақидан Касаба уюшмаларига ихтиёрий бадалларни, жисмоний шахсларни даромад солиғи ҳамда жамғариб бориладиган шахсий пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларини ўтказиш бўйича хўжалик юритувчи субъект раҳбари ҳамда бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширувчи шахс томонидан имзоланган ва думалоқ муҳр (муҳр мавжуд бўлган тақдирда, бунда тадбиркорлик субъектлари томонидан муҳр билан тасдиқлаш талаб қилинмайди) билан тасдиқланган реестр илова қилинган тўлов топшириқномалари ҳамда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ундириш борасидаги суд қарори асосида ижро органлари томонидан қўйилган инкассо топшириқномалари;».
2. 14-банддан «, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига бадаллар» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
3. 1-илованинг 15-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«15. Мақсадли маблағлар тақсимоти бўйича алоҳида тартибларда иштирок этадиган «Ўзбекистон темир йўллари» ДАТК таркибидаги ташкилотларга «Ўзбекистон темир йўллари» ДАТК корхоналари ҳисоб рақамларидан тўловларни амалга ошириш тўғрисида низомга (рўйхат рақами 1088, 2001 йил 27 ноябрь) мувофиқ очилган ҳисобварақлар (асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағидан ташқари).».
4. Йўриқноманинг 2-иловаси мазкур ўзгартиришларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартиришларга ИЛОВА
«Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 2-ИЛОВА
Хўжалик юритувчи субъектнинг асосий ҳисобварағидан маблағларни талабларни қондириш учун мутаносиб равишда ҳисобдан чиқаришга оид
Хўжалик юритувчи субъектнинг банк ҳисобварағига келиб тушган кунлик маблағлар унинг бюджетга тўловлар бўйича қарзи ҳамда ҳисобварағида иш ҳақи учун банд (брон) мавжуд бўлганда, қуйидаги тартибда мутаносиб равишда тақсимланади:
Масалан мижознинг асосий ҳисобварағида кун бошида 5000 минг сўм миқдорида маблағлар қолдиғи мавжуд.
Хўжалик юритувчи субъектнинг тўлов топшириқномалари ва тегишли органларнинг инкассо топшириқномаларига асосан қуйидаги тўловлар бўйича қарз мавжуд:
бюджетга — 4000 минг сўм (фойда солиғидан — 3000 минг сўм, ҚҚСдан — 500 минг сўм, бюджетга тўланадиган бошқа солиқлар ва тўловлардан — 500 минг сўм);
давлат мақсадли жамғармаларига — 2350 минг сўм, бундан ягона ижтимоий тўлов — 2000 минг сўм, автотранспорт йиғимлари — 350 минг сўм;
Бундан ташқари, иш ҳақи бўйича умумий сумма — 3000 минг сўм, бундан иш ҳақи тўлашга берилган кредит суммаси — 1000 минг сўм, иш ҳақини бронлаш суммаси — 2000 минг сўм, унга қуйидагилар ҳам киради: даромад солиғи (12%) — 240 минг сўм, шундан жамғариб бориладиган шахсий пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадаллар (0,1%) — 2 минг сўм ва Касаба уюшмасига бадаллар (1%) — 20 минг сўм.
Ҳисобварақдаги ушбу барча талаблар жамланади (4000 + 2350 + 3000 = 9350 минг сўм) ва 100 фоиз деб қабул қилинади. Юқорида санаб ўтилган талабларнинг ҳар бирини қондириш бўйича мутаносиблик қуйидагича аниқланади: 9350 минг сўм 100 фоиз деб қабул қилинади ва ҳисобварақда мавжуд 5000 минг сўм маблағларнинг унга нисбати аниқланади, яъни қуйидаги ҳисоб-китоб амалга оширилади: 5000 х 100/9350 = 53,476%.
Ушбу талабларнинг миқдоридан келиб чиққан ҳолда, уларнинг ҳар бирининг улуши тегишли мутаносибликларда аниқланади:
1) Бюджетга тўловлар улуши: 4000 х 0,53476 = 2139,0 минг сўмни ташкил қилади.
2) Давлат мақсадли жамғармаларга тўловлар улуши: 2350 х 0,53476 = 1256,7 минг сўмни ташкил қилади.
Давлат мақсадли жамғармаларнинг ичида ягона ижтимоий тўлов ва автотранспорт йиғимлари бўйича нисбат (пропорция) белгиланади. Бизнинг мисолимиздан келиб чиқиб, ушбу нисбат қуйидагича бўлади:
ягона ижтимоий тўлов улуши 2000 х 0,53476 = 1069,5 минг сўмни ташкил этади;
автотранспорт йиғимлари улуши: 350 х 0,53476 = 187,2 минг сўмни ташкил этади.
3) Иш ҳақи бўйича умумий сумма (шу жумладан, иш ҳақини тўлашга берилган кредит ва иш ҳақи фонди бўйича бронни ўз ичига олган ҳолда) 3000 х 0,53476 = 1604,3 минг сўмни ташкил этади. Ушбу қисм ичида:
иш ҳақини тўлашга берилган кредитнинг улуши 1000 х 0,53476 = 534,7 минг сўмни ташкил этади;
иш ҳақи фонди бўйича броннинг улуши (ўз ичига даромад солиғи, жамғариб бориладиган шахсий пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадаллар ва касаба уюшмасига бадалларини олади) 2000 х 0,53476 = 1069,5 минг сўмни ташкил этади. Улардан:
иш ҳақига бериладиган нақд пуллар улуши 1740 х 0,53476 = 930,5 минг сўмни ташкил этади;
жисмоний шахсларнинг даромадидан солиқ (12%) улуши 240 х 0,53476 = 128,3 минг сўмни (унинг таркибида жамғариб бориладиган шахсий пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадаллар улуши 2 х 0,53476 = 1,1 минг сўмни) ташкил этади;
Касаба уюшмалари ихтиёрий бадаллар улуши (1%) 20 х 0,53476 = 10,7 минг сўмни ташкил этади.
Шу тариқа, хўжалик юритувчи субъектнинг бюджетга солиқ ва йиғимларнинг ҳар бир тури бўйича қарздорлиги бюджет олдидаги умумий қарздорлигидан 53,476 фоиз миқдорида қондирилади. Шунингдек, хўжалик юритувчи субъектнинг давлат мақсадли жамғармалар олдидаги қарздорлиги ушбу давлат мақсадли жамғармалар олдидаги умумий қарздорликдан 53,476 фоиз миқдорида қондирилади. Хўжалик юритувчи субъектнинг иш ҳақи бўйича қарздорлиги ҳам жисмоний шахслар даромадидан солиқ, жамғариб бориладиган шахсий пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадаллар ва Касаба уюшмасига ихтиёрий бадалларни ҳисобга олган ҳолда, улар бўйича умумий қарздорликдан 53,476 фоиз миқдорида қондирилади.».
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Молия вазири Д. КУЧКАРОВ
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. МУСАЕВ
Тошкент ш.,
2019 йил 13 май,
Тошкент ш.,
2019 йил 13 май,
Тошкент ш.,
2019 йил 13 май,
321-В-9-сон
57-сон
2019-33-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki Boshqaruvi Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasining
Qarori
MISOL
Xoʻjalik yurituvchi subyektlarning bank hisobvaraqlaridan pul mablagʻlarini hisobdan chiqarish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga oʻzgartirishlar kiritish haqida
Oʻzbekiston Respublikasining “Oʻzbekiston Respublikasining Markaziy banki toʻgʻrisida”gi Qonuniga va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2019-yil 5-fevraldagi PQ-4160-son “Jahon banki va Xalqaro moliya korporatsiyasining “Biznes yuritish” yillik hisobotida Oʻzbekiston Respublikasining reytingini yaxshilashga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki Boshqaruvi, Moliya vazirligi va Davlat soliq qoʻmitasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki Boshqaruvi, Moliya vazirligi va Davlat soliq qoʻmitasining 2011-yil 12-dekabrdagi 35/4, 82 va 2011-41-son qarori (roʻyxat raqami 2342, 2012-yil 15-mart) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2012-y., 11-son, 127-modda) bilan tasdiqlangan Xoʻjalik yurituvchi subyektlarning bank hisobvaraqlaridan pul mablagʻlarini hisobdan chiqarish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga ilovaga muvofiq oʻzgartirishlar kiritilsin.
2. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki Boshqaruvi, Moliya vazirligi va Davlat soliq qoʻmitasining 2019-yil 13-maydagi 321-V-9, 57 va 2019-33-son qaroriga ILOVA
Xoʻjalik yurituvchi subyektlarning bank hisobvaraqlaridan pul mablagʻlarini hisobdan chiqarish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga kiritilayotgan oʻzgartirishlar
1. 11-bandning yettinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“xodimlarga ish haqi va unga tenglashtirilgan toʻlovlarni amalga oshirish uchun hisobvaraqda mablagʻlarni band (bron) qilishga doir ariza, shuningdek ish haqidan Kasaba uyushmalariga ixtiyoriy badallarni, jismoniy shaxslarni daromad soligʻi hamda jamgʻarib boriladigan shaxsiy pensiya hisobvaraqlariga majburiy badallarini oʻtkazish boʻyicha xoʻjalik yurituvchi subyekt rahbari hamda buxgalteriya hisobi va moliyaviy boshqarish vazifalarini amalga oshiruvchi shaxs tomonidan imzolangan va dumaloq muhr (muhr mavjud boʻlgan taqdirda, bunda tadbirkorlik subyektlari tomonidan muhr bilan tasdiqlash talab qilinmaydi) bilan tasdiqlangan reyestr ilova qilingan toʻlov topshiriqnomalari hamda ish haqi va unga tenglashtirilgan toʻlovlarni undirish borasidagi sud qarori asosida ijro organlari tomonidan qoʻyilgan inkasso topshiriqnomalari;”.
2. 14-banddan “, budjetdan tashqari Pensiya jamgʻarmasiga badallar” degan soʻzlar chiqarib tashlansin.
3. 1-ilovaning 15-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“15. Maqsadli mablagʻlar taqsimoti boʻyicha alohida tartiblarda ishtirok etadigan “Oʻzbekiston temir yoʻllari” DATK tarkibidagi tashkilotlarga “Oʻzbekiston temir yoʻllari” DATK korxonalari hisob raqamlaridan toʻlovlarni amalga oshirish toʻgʻrisida nizomga (roʻyxat raqami 1088, 2001-yil 27-noyabr) muvofiq ochilgan hisobvaraqlar (asosiy talab qilib olinguncha depozit hisobvaragʻidan tashqari).”.
4. Yoʻriqnomaning 2-ilovasi mazkur oʻzgartirishlarning ilovasiga muvofiq tahrirda bayon etilsin.
Xoʻjalik yurituvchi subyektlarning bank hisobvaraqlaridan pul mablagʻlarini hisobdan chiqarish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga kiritilayotgan oʻzgartirishlarga ILOVA
“Xoʻjalik yurituvchi subyektlarning bank hisobvaraqlaridan pul mablagʻlarini hisobdan chiqarish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga 2-ILOVA
Xoʻjalik yurituvchi subyektning asosiy hisobvaragʻidan mablagʻlarni talablarni qondirish uchun mutanosib ravishda hisobdan chiqarishga oid
Xoʻjalik yurituvchi subyektning bank hisobvaragʻiga kelib tushgan kunlik mablagʻlar uning budjetga toʻlovlar boʻyicha qarzi hamda hisobvaragʻida ish haqi uchun band (bron) mavjud boʻlganda, quyidagi tartibda mutanosib ravishda taqsimlanadi:
Masalan mijozning asosiy hisobvaragʻida kun boshida 5000 ming soʻm miqdorida mablagʻlar qoldigʻi mavjud.
Xoʻjalik yurituvchi subyektning toʻlov topshiriqnomalari va tegishli organlarning inkasso topshiriqnomalariga asosan quyidagi toʻlovlar boʻyicha qarz mavjud:
budjetga — 4000 ming soʻm (foyda soligʻidan — 3000 ming soʻm, QQSdan — 500 ming soʻm, budjetga toʻlanadigan boshqa soliqlar va toʻlovlardan — 500 ming soʻm);
davlat maqsadli jamgʻarmalariga — 2350 ming soʻm, bundan yagona ijtimoiy toʻlov — 2000 ming soʻm, avtotransport yigʻimlari — 350 ming soʻm;
Bundan tashqari, ish haqi boʻyicha umumiy summa — 3000 ming soʻm, bundan ish haqi toʻlashga berilgan kredit summasi — 1000 ming soʻm, ish haqini bronlash summasi — 2000 ming soʻm, unga quyidagilar ham kiradi: daromad soligʻi (12%) — 240 ming soʻm, shundan jamgʻarib boriladigan shaxsiy pensiya hisobvaraqlariga majburiy badallar (0,1%) — 2 ming soʻm va Kasaba uyushmasiga badallar (1%) — 20 ming soʻm.
Hisobvaraqdagi ushbu barcha talablar jamlanadi (4000 + 2350 + 3000 = 9350 ming soʻm) va 100 foiz deb qabul qilinadi. Yuqorida sanab oʻtilgan talablarning har birini qondirish boʻyicha mutanosiblik quyidagicha aniqlanadi: 9350 ming soʻm 100 foiz deb qabul qilinadi va hisobvaraqda mavjud 5000 ming soʻm mablagʻlarning unga nisbati aniqlanadi, yaʼni quyidagi hisob-kitob amalga oshiriladi: 5000 x 100/9350 = 53,476%.
Ushbu talablarning miqdoridan kelib chiqqan holda, ularning har birining ulushi tegishli mutanosibliklarda aniqlanadi:
1) Budjetga toʻlovlar ulushi: 4000 x 0,53476 = 2139,0 ming soʻmni tashkil qiladi.
2) Davlat maqsadli jamgʻarmalarga toʻlovlar ulushi: 2350 x 0,53476 = 1256,7 ming soʻmni tashkil qiladi.
Davlat maqsadli jamgʻarmalarning ichida yagona ijtimoiy toʻlov va avtotransport yigʻimlari boʻyicha nisbat (proporsiya) belgilanadi. Bizning misolimizdan kelib chiqib, ushbu nisbat quyidagicha boʻladi:
yagona ijtimoiy toʻlov ulushi 2000 x 0,53476 = 1069,5 ming soʻmni tashkil etadi;
avtotransport yigʻimlari ulushi: 350 x 0,53476 = 187,2 ming soʻmni tashkil etadi.
3) Ish haqi boʻyicha umumiy summa (shu jumladan, ish haqini toʻlashga berilgan kredit va ish haqi fondi boʻyicha bronni oʻz ichiga olgan holda) 3000 x 0,53476 = 1604,3 ming soʻmni tashkil etadi. Ushbu qism ichida:
ish haqini toʻlashga berilgan kreditning ulushi 1000 x 0,53476 = 534,7 ming soʻmni tashkil etadi;
ish haqi fondi boʻyicha bronning ulushi (oʻz ichiga daromad soligʻi, jamgʻarib boriladigan shaxsiy pensiya hisobvaraqlariga majburiy badallar va kasaba uyushmasiga badallarini oladi) 2000 x 0,53476 = 1069,5 ming soʻmni tashkil etadi. Ulardan:
ish haqiga beriladigan naqd pullar ulushi 1740 x 0,53476 = 930,5 ming soʻmni tashkil etadi;
jismoniy shaxslarning daromadidan soliq (12%) ulushi 240 x 0,53476 = 128,3 ming soʻmni (uning tarkibida jamgʻarib boriladigan shaxsiy pensiya hisobvaraqlariga majburiy badallar ulushi 2 x 0,53476 = 1,1 ming soʻmni) tashkil etadi;
Kasaba uyushmalari ixtiyoriy badallar ulushi (1%) 20 x 0,53476 = 10,7 ming soʻmni tashkil etadi.
Shu tariqa, xoʻjalik yurituvchi subyektning budjetga soliq va yigʻimlarning har bir turi boʻyicha qarzdorligi budjet oldidagi umumiy qarzdorligidan 53,476 foiz miqdorida qondiriladi. Shuningdek, xoʻjalik yurituvchi subyektning davlat maqsadli jamgʻarmalar oldidagi qarzdorligi ushbu davlat maqsadli jamgʻarmalar oldidagi umumiy qarzdorlikdan 53,476 foiz miqdorida qondiriladi. Xoʻjalik yurituvchi subyektning ish haqi boʻyicha qarzdorligi ham jismoniy shaxslar daromadidan soliq, jamgʻarib boriladigan shaxsiy pensiya hisobvaraqlariga majburiy badallar va Kasaba uyushmasiga ixtiyoriy badallarni hisobga olgan holda, ular boʻyicha umumiy qarzdorlikdan 53,476 foiz miqdorida qondiriladi.”.
Markaziy bank raisi M. NURMURATOV
Moliya vaziri D. KUCHKAROV
Davlat soliq qoʻmitasi raisi B. MUSAYEV
Toshkent sh.,
2019-yil 13-may,
Toshkent sh.,
2019-yil 13-may,
Toshkent sh.,
2019-yil 13-may,
321-V-9-son
57-son
2019-33-son