📅 2019-yil 27-may · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2019-yil 27-may · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2019 йил 27 май · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 27 мая 2019 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 27 May 2019 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
КОНЦЕПЦИЯСИ
Ўзбекистон Республикасида Экологик таълимни ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни сўзсиз амалга ошириш, республика ҳудудларидаги экологик муаммолар ечимига таълим тизимини жорий қилиш билан ҳисса қўшиш, ўсиб келаётган ёш авлоднинг экологик саводхонлигини ошириш, экологик онги ва экологик маданиятини шакллантириш ва ривожлантириш, экологик таълим ва тарбия жараёнини самарали ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикасида Экологик таълимни ривожлантириш концепцияси (кейинги ўринларда Концепция деб аталади) 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикасида Экологик таълимни ривожлантириш концепциясини амалга ошириш бўйича тадбирлар режаси (кейинги ўринларда Тадбирлар режаси деб аталади) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Қуйидагилар Концепцияни ва Тадбирлар режасини амалга ошириш доирасида устувор йўналишлар этиб белгилансин:
« Таълим тўғрисида »ги ва « Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида »ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ узлуксиз таълим тизимида экологик таълимни ривожлантиришнинг асосий тамойилларини белгилаш, уларни таълим-тарбия жараёнига изчиллик билан босқичма-босқич татбиқ қилиш ва шу асосда экологик таълимнинг самарадорлигини янги босқичга кўтариш;
таълим дастурларини мавжуд экологик муаммолар ва уларни бартараф этиш вазифаларидан келиб чиқиб такомиллаштириш;
таълим олувчиларнинг эътиборини умумбашарий экологик муаммоларга қаратиш орқали уларнинг она табиатнинг қайта тикланмайдиган манбаларини сақлаб қолиш ва улардан оқилона фойдаланиш борасидаги масъулиятини кучайтириш;
экологик таълимнинг самарали шакллари ва усулларини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш;
экологик таълим сифатини, кадрлар тайёрлаш тизими самарадорлигини ҳамда барқарор ривожланиш кафолатларини ва устуворлигини таъминловчи норматив-ҳуқуқий, моддий-техника ва ахборот базасини яратиш;
экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатли давлат органлари ва таълим соҳасининг ўзаро манфаатли ҳамкорлигини ривожлантириш.
3. Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ҳалқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Мактабгача таълим вазирлиги Концепция ва Тадбирлар режасининг бажарилиши тўғрисида ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига ахборот тақдим этилишини таъминласинлар.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — транспорт вазири А.Ж. Раматов, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Б.Т. Қўчқоров, Бош вазир ўринбосари А.А. Абдухакимов, халқ таълими вазири Ш.Х. Шерматов, олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Мажидов ва мактабгача таълим вазири А.В. Шин зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 майдаги 434-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида Экологик таълимни ривожлантириш
Экологик муаммоларнинг тобора глобал аҳамият касб этиб бораётганлиги инобатга олиниб, сўнгги йилларда муҳим устувор вазифалар билан бир қаторда атроф муҳит муҳофазаси, экологик маданият, экологик таълим-тарбия, экологик маърифат масалаларига алоҳида эътибор берилмоқда.
Экологик таълимнинг долзарблиги мамлакатимиз табиати, экотизимлари, атроф муҳитни беқарорлик ва издан чиқишдан асраш, аҳолининг экологик маданиятини ошириш, ушбу ўта жиддий, ҳаётий масалаларга аҳолининг барча қатламлари, айниқса, ёшлар ҳисса қўшиши зарурлиги билан белгиланади.
Бироқ, экологик таълимни амалга ошириш жараёнининг тизимли таҳлили экологик таълимни ташкил этишда бу борадаги ислоҳотларни тўлиқ рўёбга чиқаришга тўсқинлик қилувчи жиддий муаммо ва камчиликлар сақланиб қолаётганлигини кўрсатмоқда. Хусусан:
барча турдаги таълим муассасаларида Ўзбекистон Республикасининг «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуни 4-моддасида назарда тутилган экология ўқувининг мажбурийлигига оид талаблар етарли даражада бажарилмаяпти;
амалдаги давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурлари мазмунан экологик билим, кўникма, малака ва компетенциялар билан зарур даражада бойитилмаган;
экологик таълим йўналишида илғор миллий ва хорижий тажрибани ўрганиш, улар асосида таълим олувчиларда экологик маданиятни шакллантиришнинг аниқ параметрлари ишлаб чиқилмаган;
таълим тизимининг барча босқичларида амалда бўлган таълим дастурлари бугунги кундаги глобал экологик муаммоларни бартараф этиш, мавжуд экологик хавф-хатар даражасини камайтириш, табиий муҳитни қайта тиклашга қаратилган умуммиллий тадбирлар моҳияти билан мувофиқлаштирилмаган;
мактабгача таълим ташкилотлари ва умумий ўрта таълим мактаблари таълим дастурларининг мавзулари бугунги кун талабларига жавоб бермайди, жумладан, уларда таълим олувчиларда экологик онгни шакллантирувчи экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, она табиатни асраб-авайлаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасига оид мавзулар етарли эмас;
таълим муассасаларида экологик тарғибот тизими ҳам қониқарсиз аҳволда, бу борада экологик тарғиботни амалга ошириш механизмларини йўлга қўйиш ва ушбу механизмларни муносиб рағбатлантириш тадбирлари етарли даражада амалга оширилмаяпти;
экологик таълимга оид электрон-методик воситаларни яратиш ва инновациялардан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш юзасидан аниқ таклифлар ишлаб чиқилмаган;
таълим ҳамда экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат бошқаруви органлари ўртасида экологик таълим тизимини такомиллаштириш борасидаги амалий ҳамкорлик етарли даражада йўлга қўйилмаган, хусусан, ўтган йиллар давомида экологик таълим тизимини ислоҳ қилиш юзасидан фақат таклифлар билдирилган холос;
экологик таълим соҳасида ўқитувчиларнинг фаолиятини методик жиҳатдан таъминловчи ўқув материаллари, шу жумладан, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасига оид ўқув қўлланмалари, ўқувчи ва талабалар учун зарур дарсликлар етарли эмас;
таълим дастурлари тўлиқ қайта кўриб чиқишга муҳтож, жумладан, улар республикада сўнгги вақтларда экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида амалга оширилган ислоҳотлардан келиб чиқиб тубдан такомиллаштирилиши лозим.
Шу муносабат билан аниқ мақсад ва вазифаларни ҳамда йўналишларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасида Экологик таълимни ривожлантириш концепциясини (кейинги ўринларда Концепция деб аталади) муваффақиятли амалга ошириш орқали экологик таълим тизимини янада ривожлантириш алоҳида аҳамият касб этади.
1-боб. Концепциянинг мақсади ва вазифалари
1. Концепциянинг асосий мақсади ўсиб келаётган ёш авлодда экологик билим, онг ва маданиятни шакллантириш ҳамда ривожлантириш, экологик таълим-тарбия жараёнини самарали ташкил этиш, шунингдек, экология соҳасидаги илм-фанни жаҳоннинг илғор инновацион технологияларини жалб этган ҳолда янада такомиллаштиришдан иборат.
2. Ушбу мақсадга эришиш, уни амалда рўёбга чиқариш учун қуйидаги асосий вазифаларни амалга ошириш талаб этилади:
« Таълим тўғрисида »ги ва « Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида »ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ узлуксиз таълим тизимида экологик таълимни ривожлантиришнинг асосий тамойилларини белгилаш, уларни изчиллик билан босқичма-босқич таълим-тарбия жараёнига татбиқ қилиш ва шу асосида экологик таълимнинг самарадорлигини янги босқичга олиб чиқиш;
экологик таълим-тарбия беришни, экологик билимларни тарғиб қилишни, ноширлик фаолиятини, кўрик-танловлар ўтказишни, ижтимоий реклама ва шу кабиларни ташкил этиш;
таълим дастурларини мавжуд экологик муаммоларни бартараф этиш ва замон талабларидан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш;
таълим олувчиларнинг эътиборини умумбашарий экологик муаммоларга қаратиш орқали уларнинг она табиатнинг қайта тикланмас манбаларини сақлаб қолиш ва улардан оқилона фойдаланиш бўйича масъулиятини кучайтириш;
экологик таълимнинг самарали шакллари ва усулларини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш;
экологик таълимнинг сифатини, кадрлар тайёрлаш тизими самарадорлигини, барқарор ривожланиши кафолатларини ва устуворлигини таъминловчи норматив-ҳуқуқий, моддий-техника ва ахборот базасини яратиш;
экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича давлат органлари таълим соҳасининг ўзаро манфаатли ҳамкорлигини ривожлантириш.
2-боб. Концепцияда белгиланган вазифаларни узлуксиз таълим тизимида амалга ошириш
3. Ўзбекистон Республикасида экологик таълим:
давлат таълим стандартларига мувофиқ таълим дастурларини амалга оширувчи давлат ва нодавлат таълим муассасалари;
таълим соҳасида илмий-тадқиқот ишларини амалга оширувчи илмий-педагогик муассасалар;
таълим соҳасидаги давлат бошқаруви органлари, шунингдек, уларга қарашли ташкилотлар орқали жорий этилади.
4. Ўзбекистон Республикасининг узлуксиз таълим тизимида экологик таълим қуйидаги таълим турларига мувофиқ амалга оширилади:
мактабгача таълим ва тарбия;
умумий ўрта ва ўрта махсус таълим;
профессионал таълим;
олий таълим;
олий таълимдан кейинги таълим;
кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
қўшимча таълим.
3-боб. Мактабгача таълим тизимида экологик таълимни такомиллаштириш
5. Мактабгача таълим ташкилотларида биринчи навбатда ушбу таълим тури учун белгиланган «Болажон» таянч дастури қайта кўриб чиқилади, дастурда болаларда она табиатни асраб-авайлаш борасидаги илк тасаввурларни уйғотишга ҳамда уни асраб-авайлаш, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисидаги мавзуларни кўпайтиришга эътибор қаратилади.
6. Мактабгача таълим ташкилотларида амалда бўлган таянч дастурда белгиланган экологик таълимга оид мавзулар ва амалий машғулотларни тўлақонли ташкил этиш мақсадида «Эколог болажон» дастури ишлаб чиқилади ва амалиётга жорий этилади.
7. Таълим дастурлари ўрта, катта ва мактабгача тайёрлов гуруҳлари учун жонсиз табиат (ўсимликлар дунёси), жонли табиат (ҳайвонот дунёси) ҳамда сайрда бўлиб ўтадиган жонсиз ва жонли табиат тушунчаларини уйғотишга йўналтирилади.
Бунда, мавзуларни қайта белгилашда ер юзида, шу жумладан, юртимизда йўқолиб бораётган ва камёб турдаги ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда уларни асраб-авайлаш масаласига алоҳида урғу берилади.
8. Мактабгача таълим ташкилотлари таълим дастурларини атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва атрофимиздаги оламни тоза сақлаш, шу жумладан, маиший чиқиндилардан тозалаш каби тушунчалар билан бойитиб борилади.
9. Ҳар бир мактабгача таълим ташкилоти экологик бурчаклар ташкил этиш ҳамда уларни зарур материаллар билан таъминлашни асосий вазифаларидан бири сифатида белгилаб олади.
10. Мактабгача таълим тизимида тарбияланувчиларнинг экологик онги уларнинг кўзига яққол ташланадиган атроф табиий муҳит (ер, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси) билан «Она табиат» мавзусида очиқ ҳавода таништирув соатлари ўтказиш, расмлар чиздириш, атроф олам ҳақидаги шеърларни ёд олдириш, машқларни бажартириш ва турли мавзудаги ўйинларни ташкил этиш орқали шакллантирилади.
11. Мактабгача таълим ташкилотларида 21 март — Наврўз байрами, 1 апрель — Халқаро қушлар куни, 15 апрель — экологик билимлар куни, 22 апрель — Халқаро Ер куни, 5 июнь — Бутунжаҳон атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш куни каби экологик саналарга бағишлаб маърифий тадбирлар ўтказилади.
Шунингдек, муҳим экологик саналарга бағишланган машғулотларни ўтказиш учун мактабгача таълим ташкилотларининг педагоглари учун махсус методик қўлланмалар ишлаб чиқилади.
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан экологик саналар бўйича турли ёшдаги гуруҳлар учун «Эколог болажон» дастури асосида тизимли машғулотлар режаси ва дастурлар ишлаб чиқилади.
12. Мактабгача таълим ташкилотларида «Экологик йўлакчалар» ташкил этилади, Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган ўсимлик ва ҳайвонлар ҳақидаги дастлабки тушунчалар тарбияланувчининг онгига сингдирилади, муҳофаза қилинадиган ўсимлик ва ҳайвонлар расмларини чизиш орқали тарбияланувчиларда дастлабки экологик билимлар шакллантирилади.
13. Мактабгача таълим ташкилотлари учун талаблар асосида тарбияланувчиларни атроф муҳит, табиат билан таништириш масалаларини қамраб олган «Болажон» таянч дастурида белгиланган вазифалар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги орқали амалиётга жорий этилади.
14. Тарбияланувчилар учун она табиатни асраб-авайлаш ва уларда табиатга нисбатан меҳр-муҳаббат туйғуларини кучайтириш мавзусида турли театрлаштирилган томошалар ва саҳна кўринишлари ташкил этилади.
Бунда йилнинг ҳар чорагида камида бир марта республиканинг ҳудудларида жойлашган маданият муассасалари (театр ва бошқа томошагоҳлар) томонидан мактабгача таълим ташкилотларида она табиатни асраб-авайлаш мавзусидаги томошалар намойиш қилинади.
15. Тарбияланувчиларда она табиатга нисбатан меҳр ҳиссини уйғотиш, уларнинг экологик тарбиясини янада кучайтириш мақсадида оммавий ахборот воситаларининг роли янада кучайтирилади.
Бунда марказий телеканалларда болалар учун махсус экологик кўрсатувлар ташкил этилади, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари учун махсус мўлжалланган даврий нашрларнинг чоп этилиши қўшимча равишда рағбатлантирилади.
4-боб. Умумий ўрта таълим тизимида экологик таълимни такомиллаштириш
16. Умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандарти ва ўқув дастурлари ўқувчиларда экологик маданиятни шакллантириш параметрларидан келиб чиққан ҳолда қайтадан таҳлил қилинади ва қўшимча индикаторлар белгиланади.
17. Умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандарти ва ўқув дастурлари мазмуни қуйидаги малакалар билан бойитилади:
ўқувчиларда экологик маданиятни шакллантиришга хизмат қилувчи билим, кўникма ва малакаларни таълим мазмунига кенг сингдириш;
ўқув фанлари доирасидаги экологик билимларни амалиётга жорий этиш, уларни амалиётда қўллай олиш имконини берувчи амалий топшириқлар билан бойитиш (назария ёки муҳокамадан амалиётга ўтиш);
математика, иқтисодий билим асослари фанлари мазмунини тежамкорликка оид аниқ иқтисодий-экологик масалалар билан бойитиш;
ўқувчини ўзини ўзи ва ўзгалар фаолияти натижаларини олдиндан кўра олиш ва баҳолашга ўргатиш мақсадида география, математика, биология, иқтисодий билим асослари фанлари мазмунига экологик баҳолашга оид билим, кўникма ва малакаларни ўқувчиларнинг ёшига мос тарзда қуйи синфлардан (VII — IX синфлар) бошлаб киритиб бориш.
18. Умумий ўрта таълим тизимида экологик билимлар ўқувчиларнинг ёши, жисмоний имкониятлари ва психологик хусусиятларини инобатга олган ҳолда синфлар даражасида фарқланиши асосида ташкил этилади.
Бунда билим бериш «оддийдан мураккабга», «узвийлик ва узлуксизлик» каби педагогик тамойилларга таянган ҳолда назарий ва амалий билимлар уйғунлигига, ўқувчиларда экологик маданият ҳамда тарбиянинг босқичма-босқич шаклланишини таъминлайдиган мақсадли тизимга айланиши керак.
19. Умумий ўрта таълим тизимида экологиянинг назарий асосларига оид билимлар ва экологик маданиятни шакллантиришга қаратилган билим, кўникма ва малакалар мавжуд ўқув фанлари мазмунида узвийлик асосида берилади ва бир бутун комплекс тарзда ифодаланади.
Бунда умумий ўрта таълим тизимини тамомлаган шахс минимал даражада экологик тушунчалар, хулқ-атвор қоидалари (экологик маданият) тўғрисида билимга эга бўлади, экологик билимлар фанлар мазмунига мажбурловчи чора сифатида эмас, фан мазмунидан келиб чиққан ҳолда сингдирилади.
20. Умумий ўрта таълим тизимида экологик таълим қуйидаги босқичларда олиб борилади:
бошланғич таълим (I — IV синфлар);
умумий ўрта таълим (V — XI синфлар).
Бошланғич таълимда экологик таълим олиш учун зарур бўлган саводхонлик, билим ва кўникма асосларини шакллантиришга эътибор қаратилади.
21. Бошланғич синфларда ўқувчилар ўқув фанлари доирасида қўшимча равишда:
сувни тежаш ва асраш;
атмосфера ҳавосининг аҳамияти ва уни муҳофаза қилиш;
ер ресурслари ва ер ости бойликларидан оқилона фойдаланиш;
ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш;
чиқиндиларни йиғиш ва жойлаштириш;
Ўзбекистоннинг гўзал ва такрорланмас табиатини асраш;
ўзи яшайдиган қишлоқ (шаҳар) табиатини асрашда фаол иштирок этиш;
Ўзбекистондаги қўриқхоналар ва табиат боғлари тўғрисида;
Орол денгизи фожиаси тўғрисида умумий билим ва кўникмаларга эга бўлиши лозим.
22. Умумий ўрта таълим ўқув фанлари таркибига қўшимча равишда:
а) мусиқага оид фанларга она табиат ўқувчининг ота-онасидек азизлиги мавзусидаги қўшиқларни ёддан билиш ҳамда куйлай олиш;
б) тасвирий санъатга оид фанларга:
табиат манзараларини кузатиш ва тасвирлай олиш;
Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобидан энг ноёб ва камёб бўлган ўсимлик ва ҳайвонот турларини ўзи танлаб чиза олиш;
табиатга зарар етказишнинг, шу жумладан, чиқиндилар белгиланмаган жойларга ташланишнинг салбий оқибатларини тушуна олиш;
инсон ва табиат ўртасидаги меҳр-муҳаббатни кучайтириш;
глобал экологик муаммоларга оид манзараларни тасвирлай билиш;
в) давлат ва ҳуқуқ асослари фанларига:
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилишга оид қоидалари;
Ўзбекистон Республикасининг «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуни ;
г) иқтисодий билим асосларига оид фанларга:
тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда экологик талабларга риоя этиш зарурлиги;
атроф муҳитни ифлослантирганлик учун алоҳида тўлов тизимлари мавжудлиги;
д) кимё асосларига оид фанларга:
атмосфера ва озон қатламини емирувчи моддалар ва уларнинг ҳусусиятлари;
маиший ва саноат чиқиндиларини жойлаштиришда чиқиндилар таркибидаги моддаларнинг табиатга салбий таъсири;
ж) биология асосларига оид фанларга:
Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ноёб ва камёб ўсимлик ва ҳайвонот турлари;
Ўзбекистондаги қўриқхоналар ва табиат боғларидаги ранг-баранг ҳайвонот олами ва ўсимлик дунёси турлари, уларнинг тарқалиш ҳудудлари;
ўрмонлар, уларнинг аҳамияти ва ўрмонларни табиий ҳолда сақлаб қолиш;
з) географияга оид фанларга муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудларнинг тавсифи тўғрисидаги мавзулар, зарур билимлар ва маълумотлар киритилади.
23. Умумий ўрта таълим учун мўлжалланган дарслик ва ўқув қўлланмалари тегишли мавзуларга экологик маданиятга оид билимларни чуқур сингдириш орқали такомиллаштирилади.
Мутахассислар томонидан умумтаълим мактаблари учун ўқувчилар ёшига мос равишда атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ичимлик сув ва бошқа табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш каби долзарб муаммолар юзасидан ўқув-кўргазмали материаллар, видеороликлар ва дидактик материаллар ишлаб чиқилади.
Умумтаълим мактабларида ўқитилаётган фан дастурлари мазмунига мос равишда экологик таълим мавзулари киритилади. Бу борада I синфдан XI синфгача ўқитиладиган фанлар мазмунига «Уй ҳайвонлари ва паррандалари», «Ёввойи ҳайвонлар», «Қўриқхоналар, ҳудудларнинг ўсимлик ва ҳайвонот дунёси», «Ўзбекистон Республикасининг Қизил китоби, «Зараркунандаларга қарши курашиш ва уларни йўқотиш», «Соғлом турмуш тарзи меъёрларига риоя қилиш», «Экология ва ҳаёт», «Атмосфера ҳавоси ва сувларни муҳофаза қилиш», «Табиат ва унинг бойликларини асраш», «Биологик хилма-хилликни сақлаш ва уни кўпайтириш», «Атроф муҳит чиқиндилар билан ифлосланишининг олдини олиш» каби мавзулар киритилади.
24. Умумий ўрта таълим муассасаларида ташкил этиладиган экология тўгараклари ўқув дастурларига янги, самарали ва таъсирчан машғулот ва тадбирлар киритилади. Машғулотлар тўгарак қатнашчиларининг ёши, жисмоний имкониятлари ва психологик хусусиятларини инобатга олган ҳолда жорий этилади.
Тўгараклар фаолияти кенгайтириб борилади ҳамда уларга тажрибали педагог ва мураббийлар жалб қилинади.
25. Экологик тарғиботни кенг йўлга қўйиш механизмини такомиллаштириш ва рағбатлантириш мақсадида умумий ўрта таълим мактабларида турли хил кўрик-танловлар ташкил қилинади.
Умумий ўрта таълим тизимида республика миқёсида босқичма-босқич ўтказиладиган «Энг яхши экологик тоза мактаб», «Энг яхши эколог ўқувчи» каби кўрик танловларни ўтказишга алоҳида эътибор қаратилиши керак.
Кўрик танловларни ташкил қилиш ва ўтказишда умумий ўрта таълим муассасаси жамоасининг экологик ҳуқуқ ва мажбуриятлари, муассасада ўтказиладиган экологик тадбирлар сони, уни ўтказиш вақти ва тартибини белгилашга алоҳида эътибор қаратилади.
5-боб. Ўрта махсус, профессионал таълим тизимида экологик таълимни такомиллаштириш
26. Ўрта махсус, профессионал таълим тизимида таълим муассасаларининг йўналишини инобатга олган ҳолда ўқувчиларга экологик билимлар берилади.
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларида умумэкологик таълим талаблари билан бир қаторда атроф муҳитни муҳофаза қилишнинг кундалик қоидалари ва маҳаллий миқёсда барқарор ривожланишнинг экологик хусусиятлари очиб берилади.
27. Ўрта махсус, профессионал таълим йўналишларига мос равишда экологик таълим мавзулари тегишли фанлар таркибида берилади.
Бу борада муайян умумкасбий ва махсус фанлар таркибига «Асосий экологик омиллар ва экологик тизимлар тўғрисида тушунча», «Табиатда биологик, геологик босқичлвр, турли экологик муаммоларнинг келиб чиқиши сабаблари», «Табиатни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш», «Экология соҳасида инновацион ғоялар ва технологиялардан фойдаланиш» каби мавзулар киритилади.
28. Экологик таълимни ривожлантиришда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланилади.
29. Тегишли вазирликлар ва идоралар васийлигида академик лецейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўртасида «Экология билимдони» мусобақаси ва йўналишларга мос равишда танловлар ва бошқа тадбирлар (семинарлар, эко-экспедициялар, «давра суҳбатлари» ва ижодий учрашувлар) ўтказилади.
6-боб. Олий таълим тизимида экологик таълимни такомиллаштириш
30. Олий таълимнинг 5630100 — «Экология ва атроф муҳит муҳофазаси» бакалавриат таълим йўналиши ўқув режаси ва фан дастурлари экология соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда замонавий педогогик технологиялардан келиб чиқиб такомиллаштирилади.
31. Вазирликлар ва идораларнинг талаб ва таклифлари, кадрларга бўлган эҳтиёж ва таҳлиллар асосида экологик вазиятнинг мавжуд ҳолатидан келиб чиқиб олий таълим тизимида «Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификатори»га янги йўналишлар ва мутахассисликларни киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади.
32. Олий таълим тизимининг бакалавриат ва магистратура босқичлари экологик йўналишларида экология ва атроф муҳит муҳофазаси бўйича тегишли ўқув фанлари мазмуни кучайтирилади ва қўшимча мавзулар билан бойитилади. Талабаларга фан дастурларида белгиланган ҳажмда тегишли билимлар берилади ҳамда уларда зарур малака ва кўникмалар шакллантирилади.
33. Ноэкологик йўналишларда тегишли ўқув фанларига экология ва атроф муҳит муҳофазасига оид мавзулар киритилади ҳамда илм-фанда эришилган ютуқлар, экология ва атроф муҳит муҳофазасига оид янги технология ва тадқиқотлар асосида мунтазам янгиланиб борилади.
34. Экология ва атроф муҳит муҳофазаси таълим соҳаси бўйича магистрлик диссертациялари тайёрланади, замонавий ва долзарб илмий-амалий масалаларга бағишланган мавзулар бўйича илмий-тадқиқотлар ўтказилади.
Ноэкологик таълим соҳалари бўйича магистрлик диссертациялари тайёрланишида тегишли мутахассисликларга хос бўлган экология ва атроф муҳит муҳофазасига оид масалалар диссертация ишининг асосий мавзу ва йўналишларига мантиқий жавоб берадиган тарзда ёритиб борилади.
35. Олий таълим муассасаларининг амалиёт дарслари бевосита йирик саноат корхоналари, илмий-тадқиқот муассасалари, сув хўжалиги ташкилотлари, қўриқхоналар, экологик инқироз кузатилаётган ҳудудлар ва экология соҳасидаги бошқа корхоналарда олиб борилиши йўлга қўйилади.
36. Экология соҳасидаги мавжуд Интернет веб-сайтларига талабаларни қизиқтирувчи материаллар киритиб борилади, шунингдек, турли танловлар («Энг қизиқарли мақола муаллифи», «Энг долзарб материал муаллифи» ва бошқалар) ташкил этилади.
37. Олий таълим муассасаларининг даврий нашрларида, шунингдек, газета ва илмий журналларда экология ва атроф муҳит муҳофазасига бағишланган рукнлар очилади ва унда профессор-ўқитувчилар, магистрантлар ва талабаларнинг ушбу масалаларга бағишланган илмий мақолалари чоп этиб борилади.
38. Олий таълим муассасалари, талабалар турар жойларида «Эко-клублар» ташкил қилинади, уларнинг йиллик режалари тузилади ҳамда фаолияти таъминланади.
39. Интернет тармоғида экологик ижтимоий саҳифалар ташкил қилинади, фикр алмашишни йўлга қўйиш мақсадида интернет-платформалар ва мессенжерлар жорий этилади, улар ёрдамида ёшлар иштирокида «флеш-моб», «хэштег» ва экологик масалаларга бағишланган, ёшларни қизиқтирувчи бошқа тадбирлар мунтазам амалга ошириб борилади.
7-боб. Олий таълимдан кейинги таълим тизимида экологик таълимни такомиллаштириш
40. Илмий фаолият блокида экология соҳасидаги илмий тадқиқотлар методологияси экологик таълимдан келиб чиқиб такомиллаштирилади, тадқиқотчилар томонидан ихтисослаштирилган илмий ва таълим муассасаларида экология соҳасида илмий-тадқиқот ва илмий-педагогик ишлар амалга оширилади.
41. Илмий-тадқиқот ишларида экология соҳасидаги мустақил изланувчилик фаолиятининг амалий кўникмалари шакллантирилади, изланувчилар томонидан экология соҳасида фан, техника ва технологиянинг энг янги ютуқларига асосланган ахборот базаларини қўллаш имконияти яратилади.
42. Докторантурада экология ва атроф муҳит муҳофазаси муаммоларига доир докторлик диссертацияларининг мавзулари янада изчил шакллантирилади, бу борада чуқур назарий ва амалий тадқиқотларни тизимли равишда йўлга қўйиш ва уларнинг сифати ва самарадорлигини оширишга тизимли ёндашув таъминланади.
8-боб. Кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш босқичларида экологик таълим тизимини такомиллаштириш
43. Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича давлат талаблари, ўқув дастурлари замонавий талаблар асосида қайтадан ишлаб чиқилади.
44. Барча таълим муассасаларида педагогларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга оид таълим дастурлари қайта кўриб чиқилади, ушбу дастурларда экологик таълим-тарбия масалаларига бағишланган мавзулар мантиқий равишда ўз ўрнини топишига эришилади.
Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида дарс машғулотларини олиб борадиган тажрибали мутахассислар ва профессор-ўқитувчилар таркиби шакллантирилади.
Машғулотлар замонавий талаблар асосида илғор хорижий тажрибадан келиб чиққан ҳолда олиб борилади.
45. Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида, шунингдек, саноат корхоналари ва ташкилотлар эколог кадрларининг малакасини ошириш ишлари тубдан қайта кўриб чиқилади, ушбу йўналишда ўқитиш дастурлари ишлаб чиқилади ва малака ошириш ишлари тизимли ташкил қилинади.
9-боб. Қўшимча таълим тизимида экологик таълимни такомиллаштириш
46. Қўшимча таълим муассасаларидаги тўгараклар ўқув дастурларига Барқарор тараққиёт таълими концепциясида белгиланган вазифалар киритилади. Барқарор тараққиёт учун таълимга оид йўналишдаги тўгараклар фаолияти йўлга қўйилади.
Қўшимча таълим муассасаларининг тегишли йўналиши (экология ва ўлкашунослик) ўқув дастурлари таҳлил қилинади.
47. Ўқув дастурлари мазмуни болаларнинг қизиқишини оширувчи, мустақил экологик тадқиқотлар олиб боришга йўналтирилган машғулот ва топшириқлар билан бойитилади.
48. Болаларни қўшимча таълим муассасаларининг тегишли йўналишларига жалб этишни кучайтиришнинг таъсирчан механизмлари ишлаб чиқилади.
10-боб. Концепция амалга оширилишидан кутилаётган натижалар
49. Мазкур Концепция экологик таълим-тарбия жараёнини тизимли ташкил этиш, ёшлар орасида экологик билим ва маданиятни тарғиб қилиш, экология соҳасини илғор инновацион технологияларни жалб этган ҳолда янада такомиллаштириш, ёшларнинг она табиатни севиш ва уни кўз қорачиғидек асрашга қаратилган билим ва кўникмаларини ошириш учун методик асос бўлиб хизмат қилади.
50. Концепциянинг амалга оширилиши Ватанимиз табиати, экотизимлари, атроф муҳитни издан чиқишдан асрашга хизмат қилади ҳамда аҳоли барча қатламларининг экологик маданиятини оширишга салмоқли ҳисса қўшади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 майдаги 434-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида Экологик таълимни ривожлантириш концепциясини амалга ошириш бўйича тадбирлар режаси
Т/р Чора-тадбирлар номи Амалга ошириш механизми Бажариш муддати Молиялаштириш манбаи Ижро учун масъуллар I. Мактабгача таълим тизимида 1. Мактабгача таълим ташкилотлари учун белгиланган давлат таълим талаблари ва таълим дастурларини қайта кўриб чиқиш. 1) Мактабгача таълим вазирлиги мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ тузиш; 2019 йил июнь Маблағ талаб этилмайди Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин), Давлат экология қўмитаси (Б. Кучкаров) 2) давлат таълим талаблари ва таълим дастурларига экологик таълим-тарбия йўналишида илғор миллий ва хорижий тажрибани ўрганиш ва улар асосида болажонларда экологик маданиятни шакллантириш параметрларини белгилаш; 2019 йил октябрь 3) давлат таълим стандарти ва ўқув дастурлари мазмунини болажонларда экологик маданиятни шакллантириш параметрларидан келиб чиққан ҳолда таҳлил қилиш ва қўшимча индикаторларни белгилаш. 2020 йил январь 2. «Илк қадам» таянч дастурининг атроф муҳит ва табиатга доир мавзуларини таҳлил қилиш ҳамда зарур ўзгартиришлар киритиш. 1) дастурда она табиатни асраб-авайлаш, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисидаги мавзуларни кўпайтириш; 2019 йил август Маблағ талаб этилмайди Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин), Давлат экология қўмитаси (Б. Кучкаров) 2) «Илк қадам» таянч дастурида кўзда тутилган экологик таълимга оид мавзулар ва амалий машғулотларни тўлақонли равишда ташкил этиш мақсадида «Эколог болажон» дастурини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш. 2019 йил октябрь 3. Мактабгача таълим ташкилотларида «Экология бурчаклари»ни ташкил этиш. 1) мактабгача таълим ташкилот ларининг «Экология бурчаклари» намуналарини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш; 2019 йил август Мактабгача таълимни ривожлантириш жамғармаси маблағлари Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин), Давлат экология қўмитаси (Б. Кучкаров), Ўзбекистон экологик ҳаракати (Б. Алиханов) 2) мактабгача таълим ташкилот ларининг тасдиқланган намуна асосида «Экология бурчаклари»ни ташкил этиш. 2019-2020 йиллар давомида 4. Муҳим экологик саналарга бағишлаб болажонлар ўртасида табиат қўйнида турли амалий машғулотлар ўтказиш. 1) табиатни асраб-авайлаш борасида бутун жаҳон ва мамлакатимизда нишонланадиган муҳим экологик саналар рўйхатини тузиш; 2019 йил июнь Ижрочилар маблағлари Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин), Давлат экология қўмитаси (Б. Кучкаров), Ўзбекистон экологик ҳаракати (Б. Алиханов) 2) экологик саналар бўйича болажонларга бериладиган турли ёш гуруҳлари учун «Эколог болажон» дастури асосида тизимли машғулотлар режасини ишлаб чиқиш; 2019 йил декабрь 3) ҳар бир экологик санага бағишлаб табиат қўйнида болажонлар учун экологик машғулотлар ўтказиб бориш. 2020 йил январь ойидан бошлаб мунтазам равишда 5. Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган ўсимлик ва ҳайвонлар ҳақидаги дастлабки тушунчаларни мактабгача ёшдаги болалар онгига сингдириш бўйича дастурларга тегишли мавзуларни киритиш. 1) Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган ўсимликлар ва ҳайвонлар ҳақидаги дастлабки тушунчаларни мактабгача ёшдаги болалар онгига сингдириш бўйича дастурларга киритиладиган мавзулар бўйича ўқув-методик материалларни тайёрлаш; 2020 йил февраль Мазкур мақсадлар учун ажратилган Давлат бюджети маблағлари Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин), Ўзбекистон экологик ҳаракати (Б. Алиханов) 2) такомиллаштирилган дастурларни белгиланган тартибда тасдиқлаш; 2020 йил апрель 3) янгиланган дастурлардан мактабгача таълим ташкилот ларида фойдаланишни ташкил этиш. 2020 йил июнь ойидан мунтазам равишда II.Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим тизимида 6. Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим тизими учун белгиланган давлат таълим талаблари ва таълим дастурларини қайта кўриб чиқиш. 1) Халқ таълими вазирлиги мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ тузиш; 2019 йил июнь Маблағ талаб этилмайди Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов) Давлат экология қўмитаси (Б.Кучкаров) 2) давлат таълим талаблари ва таълим дастурларига экологик таълим-тарбия йўналишида илғор миллий ва хорижий тажрибани ўрганиш ва улар асосида ўқувчиларда экологик маданиятни шакллантириш параметрларини белгилаш; 2019 йил октябрь 3) давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурлари мазмунини ўқувчиларда экологик маданиятни шакллантириш параметрларидан келиб чиққан ҳолда таҳлил қилиш ва қўшимча индикаторларни белгилаш. 2020 йил январь 7. Умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандарти ва ўқув дастурлари мазмунини экологик билим, кўникма, малака ва компетенциялар билан бойитиш. 1) умумий ўрта таълим тизимидаги ўқув фанлари мазмунига табиий имкониятлар доирасида (мажбурловчи восита сифатида эмас) экологик билим, кўникма, малака ва компетенцияларни сингдириш; 2020 йил июнь Мазкур мақсадлар учун ажратилган Давлат бюджети маблағлари Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), Давлат экология қўмитаси (Б. Кучкаров) 2) математика, иқтисодий билим асослари фанлари мазмунини тежамкорликка оид аниқ иқтисодий-экологик масалалар билан бойитиш; 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб 3) география, математика, биология, иқтисодий билим асослари фанлари мазмунига экологик баҳолаш ва экологик прогнозлаштиришга оид билим, кўникма, малака ва компетенцияларни ўқувчиларнинг ёшига мос тарзда қуйи (VII, VIII, IX) синфлардан бошлаб киритиш. 8. Муҳим экологик саналарга бағишлаб ўқувчилар ўртасида табиат қўйнида турли амалий машғулотлар ўтказиб бориш. 1) табиатни асраб-авайлаш борасида бутун жаҳон ва мамлакатимизда нишонланадиган муҳим экологик саналар рўйхатини тузиш; 2019 йил июнь Ижрочилар маблағлари Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), Давлат экология қўмитаси (Б. Кучкаров), Ўзбекистон экологик ҳаракати (Б. Алиханов) 2) муҳим экологик саналар бўйича педагоглар учун махсус қўлланмалар ишлаб чиқиш; 2020 йил июль 3) ҳар бир экологик санага бағишлаб табиат қўйнида ўқувчилар учун экологик машғулотлар ўтказиш. 2020 йил сентябрь ойидан бошлаб мунтазам 9. Халқаро грант лойиҳалари ҳисобига ўрта таълим мактабларида «Экология бурчаклари»ни ташкил этиш ва мазкур бурчакларни зарур материаллар билан таъминлаш. 1) республикамиздаги ўрта таълим мактабларида «Экология бурчаклари» ташкил этиш бўйича таклифлар тайёрлаш; 2019 йил сентябрь Халқ таълимини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, халқаро грантлар Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), Давлат экология қўмитаси (Б. Кучкаров), Ўзбекистон экологик ҳаракати (Б. Алиханов) 2) «Экология бурчаклари» ташкил этиладиган умумий ўрта таълим мактаблари рўйхатини шакллантириш; 2019 йил декабрь 3) «Экология бурчаклари» ташкил этиш ва мазкур бурчакларни зарур материаллар билан таъминлаш. 2020 йил давомида 10. Умумий ўрта таълим тизимида республика миқёсида босқичма-босқич «Энг яхши экологик тоза мактаб», «Энг яхши эколог ўқувчи» кўрик танловларини ўтказиш. 1) кўрик танловни ўтказиш низомини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш; 2019 йил декабрь Ижрочилар маблағлари Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), Давлат экология қўмитаси (Б. Кучкаров) 2) кўрик танловни ўтказишнинг республикада ва жойларда ишчи комиссияларини тузиш; 2020 йил январь 3) кўрик танловнинг мактаб, туман, шаҳар, вилоят ва Қорақалпоғистон Республикаси босқичларини ўтказиш; 2020 йил март — май ойларидан бошлаб ҳар йили 4) кўрик танловнинг республика босқичини ўтказиш ва ғолибларни тақдирлаш. 2020 йил май ойидан бошлаб ҳар йили III.Касб-ҳунар таълими тизимида 11. Касб-ҳунар таълими муассасаларининг ўқув дастурларини янгилашда мақбул ва мантиқий тарзда экология ва атроф муҳит муҳофазасига доир мавзуларни киритиш. 1) экология ва атроф муҳит муҳофазасига доир мавзуларни ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими ўқув дастурларига киритиш бўйича ишчи гуруҳлар ташкил этиш; 2019 йил июнь Мазкур мақсадлар учун ажратилган Давлат бюджети маблағлари Касб-ҳунар таълим маркази (М. Холмухаммедов), тасарруфида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар, Ўзбекистон экологик ҳаракати (Б. Алиханов), Давлат экология қўмитаси (Б. Кучкаров) 2) касбий фанларнинг ўқув дастурлари таркибига мақбул ва мантиқий тарзда экология ва атроф муҳит муҳофазасига оид мавзулар киритиш орқали янги таҳрирдаги ўқув дастурларини ишлаб чиқиш; 2019 йил давомида 3) ишлаб чиқилган янги таҳрирдаги ўқув дастурларини белгиланган тартибда тасдиқлаш; 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб 4) касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларининг экологик билимларини мустаҳкамлаш учун зарур методик материалларни тайёрлаш ва жойларга етказиш; 2020 йил август 5) янги таҳрирдаги ўқув дастурлари асосида касбий фанларнинг ўқув адабиётларини янгилаш ва чоп этишни ташкил этиш. 2020-2021 ўқув йили 12. Экологик билимлар бўйича касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўртасида «Ёш эколог» мусобақасини ўтказиш. 1) «Ёш эколог» мусобақасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини ишлаб чиқиш; 2019 йил декабрь Ижрочилар маблағлари Давлат экология қўмитаси (Б. Кучкаров), Касб-ҳунар таълими маркази (М. Холмухаммедов), тасарруфида ўрта махсус, касб-ҳу � ар таълими муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар, Ўзбекистон экологик ҳаракати, (Б. Алиханов), Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси (А. Ходжаев) 2) тасдиқланган низом асосида касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўртасида мусобақани юқори савияда ташкил этиш; 2020 йил апрель ойидан бошлаб мунтазам 3) «Ёш эколог» мусобақаси ғолибларини диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирлаш; 4) мусобақа оммавий ахборот воситалари орқали ёритилишини таъминлаш. 13. Экология ва атроф муҳит муҳофазаси бўйича таълим беришни такомиллаштиришга оид семинарлар, давра суҳбатлари, ижодий учрашувлар, илмий-амалий конференциялар дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш. 1) касб-ҳунар коллежларида ташкил этиладиган семинарлар, давра суҳбатлари, ижодий учрашувлар, илмий-амалий конференциялар ва бошқа тадбирларнинг мавзулари, ўтказиш жойлари ва муддатларини ўз ичига олган дастурни ишлаб чиқиш; 2019 йил август ойидан бошлаб мунтазам Ижрочилар маблағлари Касб-ҳунар таълими маркази (М. Холмухаммедов), тасарруфида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар, Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Экоҳаракат депутатлар гуруҳи 2) дастур асосида белгиланган тадбирларни юқори савияда ташкил этиш; 3) экология ва атроф муҳит муҳофазаси бўйича амалга оширилаётган ишлар оммавий ахборот воситалари орқали ёритилишини таъминлаш. IV. Олий таълим тизимида 14. Олий таълимнинг 5630100 «Экология ва атроф муҳит муҳофазаси» бакалавриат таълим йўналишининг, шунингдек, ўрта-махсус таълим тизимининг ўқув режаси ва фан дастурларини атроф муҳитни муҳофаза қилиш билан боғлиқ мавзулар билан тўлдириш. 1) таянч олий таълим муассасалари ва тегишли корхоналар мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳлар тузиш; 2019 йил июнь Маблағ талаб этилмайди Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов), Давлат экология қўмитаси (Б. Кучкаров), таянч олий таълим муассасалари 2) атроф муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда бу борадаги замонавий технологиялар билан боғлиқ мавзулар билан бойитиш; 2020 йил апрель 3) янгиланган ва такомиллаштирилган малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурларини белгиланган тартибда тасдиқлаш; 2020 йил июнь 4) дастурларни амалга жорий этиш. 2020 йил июнь 15. Олий таълимда экология ва атроф муҳит муҳофазаси соҳасига оид янги йўналиш ва мутахассисликлар ташкил қилиш юзасидан асосланган таклифларни тайёрлаш. 1) минтақа ва мамлакатда мавжуд экологик вазиятдан, халқаро ташкилотлар тадқиқотларининг натижаларидан ҳамда чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги долзарб вазифалардан келиб чиқиб буюртмачи ташкилот ва корхоналарда зарур йўналишлар ва мутахассисликлар рўйхатини шакллантириш; 2019 йил декабрь Маблағ талаб этилмайди Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов), Давлат экология қўмитаси (Б. Кучкаров), таянч олий таълим муассасалари 2) тизимнинг кадрларга бўлган эҳтиёжи ва таҳлиллардан келиб чиқиб экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасига оид янги йўналиш ва мутахассисликларни «Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификатори»га киритиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига асосланган таклиф тайёрлаш. 2020 йил июнь 16. Олий таълим тизимининг тегишли мутахассисликларида магистрлик диссертациялари тайёрланишида экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилишга оид масалаларни киритиш. 1) олий таълим муассасаларининг ноэкологик таълим соҳалари бўйича магистрлик диссертацияларини шакллантириш; 2020 йил сентябрь ойидан бошлаб мунтазам равишда Маблағ талаб этилмайди Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов) 2) диссертация ишларида экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилишга оид масалаларни ёритиш бўйича магистр талабаларга методик тавсиялар бериш; 3) тегишли мутахассисликларда экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилишга оид масалалар диссертациянинг асосий мавзу ва йўналишига мантиқий жавоб берадиган тарзда ёритиб борилишини йўлга қўйиш. 17. Олий таълим муассасаларини экология ва атроф муҳит муҳофаза соҳасига оид зарур ўқув-методик материаллар ва бошқа фойдали маълумотлар тақдим этишга мўлжалланган Интернет тармоғидан кенг фойдаланишни таъминлаш. 1) тегишли мутахассисларни жалб этиш; Ижрочилар маблағлари Давлат экология қўмитаси (Б. Кучкаров), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов), тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар 2) интернет тармоғида мавжуд экологик муаммолар ва уларнинг ечимларига қаратилган илмий ҳамда оммабоп мақолалар ёритиб бориш; 2019 йил август ойидан бошлаб мунтазам равишда 3) интернет маълумотлари талабаларга етказилишини таъминлаш; 4) экология ва атроф муҳит муҳофазаси таълимига оид материалларни олий ва ўрта таълим муассасалари веб-сайтларига жойлаштириш ҳамда даврий равишда янгилаб борилишини ташкил этиш. 18. Олий таълим муассасалари талабаларига экология ва атроф муҳит муҳофазаси бўйича маълумотлар беришни кенгайтириш. 1) олий таълим муассасаларининг веб-сайтларида экология ва атроф муҳит муҳофазаси бўйича алоҳида саҳифалар яратиш ва уни зарур маълумотлар билан тўлдириш; Давлат экология қўмитасининг бюджетдан ташқари маблағлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов), Давлат экология қўмитаси (Б. Кучкаров), Ўзбекистон ёшлар иттифоқи (Қ. Қуранбаев), Ахборот коммуникация технологияларни ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков) 2) олий таълим муассасасининг даврий нашрларида алоҳида рукнлар очиш ва мақолалар чоп этилишини таъминлаш; 2019 йил август ойидан бошлаб мунтазам равишда 3) интернет-платформалар ва мессенжерларни ва ёшлар ўртасида «хештег»лар ташкил қилиш; 4) олий таълим муассасалари ўртасида экология ва атроф муҳит муҳофазаси йўналишида тарғибот ишларини кучайтиришга бағишланган кўрик- танловлар ташкил этиш. 19. Олий таълим муассасаларида экология ва атроф муҳит муҳофазаси йўналишида ўтказиладиган тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш 1) ҳар бир олий таълим муассасасида экология ва атроф муҳит муҳофазаси йўналишида ўқув йили давомида ўтказиладиган тадбирлар дастури тайёрланишини ташкил этиш; 2019 йил август ойидан бошлаб мунтазам равишда Ижрочилар маблағлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов), тасарруфида олий таълими муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар, Давлат экология қўмитаси (Б. Кучкаров), Ўзбекистон экологик ҳаракати (Б. Алиханов), Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Экоҳаракат депутатлар гуруҳи, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи (Қ. Қуранбаев) 2) тадбирлар дастурига мувофиқ ёшлар иштирокида «флеш-моб», эко-тадбирлар, семинарлар, давра суҳбатлари, ижодий учрашувлар, илмий-амалий конференциялар ва бошқаларни юқори савияда ташкил этиш; 3) олий таълим муассасаларининг ахборот-ресурс марказларини экология ва атроф муҳит масалаларига оид ўқув ва илмий адабиётлар билан таъминлаш; 4) экология ва атроф муҳит муҳофазаси бўйича амалга оширилаётган ишлар оммавий-ахборот воситалари орқали ёритилишини таъминлаш. 20. Минтақа ва мамлакатда мавжуд экологик муаммолар мавзуларига бағишланган семинар ва давра суҳбатлари ташкил этиш. 1) минтақа мамлакатларининг экология ва атроф муҳит муҳофазаси соҳасидаги мутасадди ташкилотлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш; 2019 йил сентябрь Маблағ талаб этилмайди Давлат экология қўмитаси (Б. Кучкаров), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов), тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар 2) минтақада мавжуд экологик муаммолар бўйича ташкил этиладиган семинар ва «давра суҳбатлари» мавзулари, дастурларини биргаликда келишиш; 2019 йил октябрь 3) семинар ва давра суҳбатларини ўтказиш жойи ва вақтини аниқлаш; 2019 йил ноябрь 4) ушбу тадбирларда экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳаси ходимлари ҳамда олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва талабаларининг иштирокини таъминлаш. 2020 йил апрель 21. Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасига оид мавжуд муаммолар бўйича битирув малакавий ишлари ва магистрлик диссертациялари мавзулари базасини шакллантириш. 1) экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасига оид базавий муаммолар банкини шакллантириш; 2019 йил сентябрь Маблағ талаб этилмайди Давлат экология қўмитаси (Б. Кучкаров), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов) 2) мавжуд муаммолар асосида битирув малакавий ишлари, магистрлик диссертациялари мавзуларини шакллантириш ва амалий изланишлар олиб борилишини ташкил этиш; 2019 йил ноябрь ойидан бошлаб мунтазам равишда 3) ушбу фаолиятни амалга оширишда корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларда етарли шароитларни яратиш. 2020 йил сентябрь V.Олий таълимдан кейинги таълим тизимида 22. Экологик муаммолар ва уларнинг ечимлари билан боғлиқ мавзулар бўйича илмий-тадқиқот лойиҳаларини ишлаб чиқиш. 1) корхона ва ташкилотларнинг экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилишга оид муаммолар ечимларига бағишланган фундаментал, амалий, инновацион илмий-тадқиқот лойиҳаларини тайёрлаш; 2020 йил апрель Ижрочилар маблағлари, халқаро грантлар Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдурахманов), Давлат экология қўмитаси (Б. Кучкаров), Фанлар академияси (Б. Юлдашев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов), манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари 2) илмий-тадқиқот ишларини Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тизимидаги ташкилотлар ва бошқа корхоналар ҳамда таянч олий таълим муассасалари лабораторияларида олиб бориш; 2020 йил май ойидан бошлаб мунтазам равишда 3) лойиҳа доирасида бажарилган илмий-тадқиқот натижаларини амалиётга жорий этиш. 23. Халқаро грант лойиҳалари доирасида халқаро конференция, семинар-тренинг, давра суҳбатларида соҳа мутахассислари, профессор-ўқитувчилар ва илмий ходимларнинг иштирок этишларини таъминлаш. 1) тегишли халқаро грант лойиҳаларда иштирок этиш чораларини кўриш; 2020 йил январь Халқаро грантлар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов), Давлат экология қўмитаси (Б. Кучкаров), таянч олий таълим муассасалари 2) соҳа мутахассислари, профессор-ўқитувчилар ва илмий ходимларнинг турли грант лойиҳалари ва тажриба алмашинув дастурлари доирасида семинар-тренинг, конференция, маҳорат дарсларида иштирокини таъминлаш. Мунтазам равишда VI. Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш таълим тизимида 24. Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳаси мутахассислари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича давлат талаблари, ўқув дастурларини замонавий талаблар асосида ишлаб чиқиш ва малака оширишни ҳамкорликда ташкил этиш. 1) Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги малака ошириш ва қайта тайёрлаш марказида таълим оладиган мутахассислар учун белгиланган ўқув режаси ва дастурларни қайтадан кўриб чиқиш ва тасдиқлаш; 2019 йил июнь Давлат экология қўмитасининг бюджетдан ташқари маблағлари, ижрочилар маблағлари, халқаро грантлар Давлат экология қўмитаси (Б. Кучкаров), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов), манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари 2) қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида дарс машғулотларини олиб борадиган тажрибали мутахассислар ва профессор-ўқитувчилар таркибини шакллантириш; 2019 йил июль 3) машғулотларни замонавий талаблар асосида илғор хорижий тажрибадан келиб чиққан ҳолда олиб бориш. 2019 йил август ойидан бошлаб мунтазам равишда VII. Қўшимча таълим тизимида 25. Мактабдан ташқари тизимида экологик таълим-тарбия жараёнларини ривожлантириш. 1) Қўшимча таълим муассасаларининг тегишли йўналиши (экология ва ўлкашунослик) ўқув дастурларини таҳлил қилиш; 2019 йил август ойидан бошлаб мунтазам равишда Маблағ талаб этилмайди Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Э. Каримова), Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси (А. Абдухакимов) 2) ўқув дастурлари мазмунини болаларнинг қизиқишини оширувчи, мустақил экологик тадқиқотлар олиб боришга йўналтирилган машғулот ва топшириқлар билан бойитиш; 3) қўшимча таълим муассасаларининг тегишли йўналишларига болалар қамровини кўпайтиришнинг таъсирчан механизмларини ишлаб чиқиш. VIII. Вазирликлар ва ташкилотлар ҳамкорлигида 26. Тарбияланувчилар ва ўқувчилар учун она табиатни асраб-авайлаш ва уларда табиатга нисбатан меҳр-муҳаббат туйғуларини кучайтириш мавзусида турли театрлаштирилган томошалар ташкил этиш. 1) мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари учун муҳим бўлган она табиатни асраб-авайлаш мавзусидаги махсус томошалар сценарийларини ишлаб чиқиш; Мунтазам равишда Маданият васанъатни ривожлантириш жамғармаси Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев), Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин), Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), Давлат экология қўмитаси (Б. Кучкаров), Ўзбекистон экологик ҳаракати(Б. Алиханов) 2) республиканинг ҳудудларида жойлашган маданият муассасалари (театр ва бошқа томошагоҳлар) томонидан мактабгача таълим ташкилот лари ҳамда умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаларида экологик томошаларни ташкил қилиш. 27. Мактабгача таълим ташкилотларидаги тарбияланувчилар ва болажонлар учун мўлжалланган экологик адабиётлар ва экологик эртакларни чоп этиш. 1) мактабгача таълим ташкилот лари ва экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш мутахассисларидан иборат тартибда муаллифлар гуруҳини шакллантириш; 2019 йил июнь Ижрочилар маблағлари Давлат экология қўмитаси (Б. Кучкаров), Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин) 2) болажонлар учун мўлжалланган экологик адабиётларнинг мавжудлигини инвентаризация қилиш; 2019 йил август 3) бугунги кун талабларидан келиб чиқиб мазкур соҳага оид янги болалар адабиётларини ишлаб чиқиш. 2020 йил июнь 28. Мактабгача таълим ташкилотларида фаолият олиб бораётган педагоглар учун экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасига оид махсус қўлланмалар ишлаб чиқиш. 1) мактабгача таълим ташкилот лари ва экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш мутахассисларидан иборат тартибда муаллифлар гуруҳини шакллантириш; 2019 йил июнь Ижрочилар маблағлари Давлат экология қўмитаси (Б. Кучкаров), Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин) 2) экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги бугунги кун талабларидан келиб чиқиб мазкур соҳага оид янги қўлланмаларни ишлаб чиқиш. 2020 йил июнь 29. Ҳудудий экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари ва жойлардаги мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари педагоглари ўртасида экологик таълим юзасидан семинар ва давра суҳбатларини ташкил қилиш. 1) педагоглар ҳамда экология ва атроф муҳит муҳофазаси соҳаси ходимлари билан ҳамкорлик ўрнатиш; Мунтазам равишда Маблағ талаб этилмайди Давлат экология қўмитаси (Б. Кучкаров), Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин), Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов), Ўзбекистон экологик ҳаракати (Б. Алиханов) 2) мавжуд экологик масалалар бўйича ташкил этиладиган семинар ва давра суҳбатлари мавзулари, дастурларини келишиш; 3) семинар ва давра суҳбатларини ўтказиш жойи ва вақтини аниқлаш, мутахассисларни таклиф этиш; 4) семинар машғулотларида экология ва атроф муҳит муҳофазаси соҳаси ходимлари ҳамда таълим муассасалари профессор ўқитувчилари иштирокини таъминлаш. 30. Мактабгача таълим ташкилот ларини Ўзбекистоннинг табиати, ноёб ҳайвонот ва ўсимлик дунёси, уларни асраб-авайлаш тўғрисидаги плакатлар ва фоторасмлар билан таъминлаш. 1) Ўзбекистоннинг гўзал табиати акс этган, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган ноёб турларнинг рўйхатини тузиш, уларнинг фоторасмларини йиғиш ва тайёрлаш; 2019-2020 йиллар Ижрочилар маблағлари Давлат экология қўмитаси (Б. Кучкаров), Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин) 2) табиатни асраб-авайлаш тўғрисидаги болаларнинг экологик онги ва маданиятини шакллантирадиган тарбиявий аҳамиятга эга бўлган плакатлар ва фоторасмларни тайёрлаш; 3) мактабгача таълим ташкилот ларини фоторасмлар ва махсус плакатлар билан таъминлаш. 31. Барча таълим турларида экология ва атроф муҳит муҳофазасига оид зарур ўқув-методик материаллар ва бошқа фойдали маълумотлар тақдим этишга мўлжалланган «ekologiya.uz» сайтини яратиш. 1) интернет тармоғида яратиладиган янги веб-сайтнинг концепциясини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ тузиш; 2019 йил июнь Ижрочилар маблағлари Давлат экология қўмитаси (Б. Қўчқоров), Ахборот коммуникациялари ва технологияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Содиқов), Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов), Ўзбекистон экологик ҳаракати (Б. Алиханов) 2) веб-сайтнинг техник вазифасини ишлаб чиқиш ва ушбу жараёнга тегишли мутахассисларни шартнома асосида жалб этиш; 2019 йил август 3) тайёрланган веб-сайт лойиҳасини кўриб чиқиш ҳамда уни ишга тушириш учун зарур бўлган ташкилий масалаларни ҳал этиш; 2019 йил сентябрь 4) веб-сайт маълумотлари ўқувчилар ва талабаларга етказилишини такомиллаштириш мақсадида таълимни бошқариш бўйича ваколатли органларнинг таълим хизматларини кўрсатишга ихтисослашган расмий веб-сайтларида ekologiya.uz сайтига ўтиш ёрлиқларини жойлаштириш; 2019 йил декабрь 5) экология ва атроф муҳит муҳофазаси таълимига оид материалларни сайтга жойлаштириш ҳамда улар доимий равишда янгилаб борилишини ташкил этиш. Мунтазам равишда 32. Экологик таълим-тарбияга оид электрон-методик воситаларни яратиш ва онлайн режимда фойдаланиш имкониятини кенгайтириш. 1) география, биология ўқув фанларининг экологик мазмуни кенг ёритилишини таъминлайдиган электрон методик қўлланма ва тавсияларни ишлаб чиқиш ва интернет тармоғига жойлаштириш; 2019 йил октябрь ойидан бошлаб мунтазам равишда Давлат экология қўмитасининг бюджетдан ташқари маблағлари Давлат экология қўмитаси (Б. Кучкаров), Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), Ўзбекистон экологик ҳаракати (Б. Алиханов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков) 2) мактабдан ташқари таълим муассасаларининг тегишли йўналишлари учун болаларнинг мустақил экологик тадқиқотлар олиб боришига мўлжалланган виртуал иш дафтарлари ва уларнинг юритилишига кўмаклашувчи электрон методик тавсияларни ишлаб чиқиш; 2019 йил ноябрь 3) таълим муассасалари учун экологик йўналишдаги мультимедиа воситаларини яратиш; 2019 йил декабрь 4) таълим муассасалари учун экологик йўналишдаги ўқувчиларда тежамкорлик маданиятини шакллантиришга доир видеороликларни яратиш. 2020 йил март 33. Болалар ва ёшлар аудиториясига мўлжалланган экологик мавзулардаги видеороликлар, мультипликацион, бадиий ва телевизион фильмлар ҳамда хорижий мамлакатларнинг дастурларидан олинган телевидение материалларини тизимли равишда намойиш қилиш. 1) болалар ва ёшларга мўлжалланган мавжуд материаллар ва уларнинг сифатини таҳлил қилиш; 2019 йил июнь Мазкур мақсадлар учун ажратилган Давлат бюджети маблағлари Ўзбекистон экологик ҳаракати (Б. Алиханов), Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси (А. Ходжаев), Ёшлар иттифоқи (Қ. Қуранбоев), Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин), Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев) 2) экологик мавзулар бўйича ёшлар, айниқса болалар учун тушунарли бўлган ҳамда уларнинг экологик билимларини оширишга қаратилган материалларни яратиш дастурини ишлаб чиқиш; 2019 йил октябрь 3) ишлаб чиқилган дастур доирасида видеоролик, видеоклип, мультипликацион фильмлар, бадиий ва телевизион фильмлар, хорижий телевидение дастурларидан олинган ва ўзбек тилига таржима қилинган қизиқарли телекўрсатувлар, телефильм ва телелавҳалар, ёшларга мўлжалланган оммабоп, маърифий ва кўнгилочар кўрсатувлар тайёрлаш; 2020 йил май ойидан бошлаб мунтазам равишда 4) тайёрланган материалларни телевидениедан ташқари мактабгача таълим ташкилот ларида ҳамда умумтаълим мактабларида тизимли намойиш қилиб бориш. 34. Экологик муаммолар ва уларнинг ечимлари билан боғлиқ мавзулар бўйича материаллар тайёрлаш ва оммавий ахборот воситаларида ёритиб бориш. 1) экологик муаммолар ва уларни ҳал этиш бўйича тайёрланадиган материаллар мавзуларини танлаш; Мунтазам равишда Маблағ талаб этилмайди Давлат экология қўмитаси (Б. Кучкаров), Ўзбекистон экологик ҳаракати (Б. Алиханов), Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси (А. Ходжаев), Ёшлар иттифоқи (Қ. Қуранбоев) 2) ҳар бир мавзу бўйича иқтидорли ёшларни жалб этган ҳолда ижодий гуруҳлар ташкил этиш; 3) ижодий гуруҳлар томонидан ОАВ учун концепцияда баён қилинган йўналишлар бўйича тегишли мавзуларда материаллар тайёрлаш. 4) тайёрланган материалларни ОАВда ёритиб бориш. 35. Минтақа ва мамлакатда мавжуд экологик муаммолар мавзуларига бағишланган семинар ва давра суҳбатлари ташкил этиш. 1) минтақада мамлакатларининг экология ва атроф муҳит муҳофазаси соҳасидаги мутасадди ташкилотлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш; 2019 йил август Маблағ талаб этилмайди Давлат экология қўмитаси (Б. Кучкаров), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, (И. Мажидов), тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар 2) минтақада мавжуд экологик муаммолар бўйича ташкил этиладиган семинар ва давра суҳбатлари мавзулари, дастурларини биргаликда келишиш; 2019 йил октябрь 3) семинар ва давра суҳбатларини ўтказиш жойи ва вақтини аниқлаш; 2019 йил ноябрь 4) ушбу тадбирларда экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳаси ходимлари ҳамда олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва талабаларининг иштирокини таъминлаш. 2019 йил декабрь 36. Ўзбекистонда экологик таълимнинг самарадорлигини ошириш йўллари мавзусида республика конференциясини ташкил этиш. 1) республика конференциясини ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳни тасдиқлаш; 2019 йил октябрь Ижрочилар маблағлари Давлат экология қўмитаси (Б. Кучкаров), Ўзбекистон экологик ҳаракати (Б. Алиханов), Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Экоҳаракат депутатлар гуруҳи, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2) конференция ўтказиш жойи ва вақтини белгилаш; 2019 йил декабрь 3) конференцияни юқори савияда ўтказиш ҳамда оммавий ахборот воситаларида ёритилишини таъминлаш; 2020 йил июль 4) конференция натижалари бўйича тезислар тўпламини чоп этиш. 2020 йил сентябрь
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 27 май,
434-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
KONSEPSIYASI
Oʻzbekiston Respublikasida Ekologik taʼlimni rivojlantirish konsepsiyasini tasdiqlash toʻgʻrisida
2017 — 2021-yillarda Oʻzbekiston Respublikasini rivojlantirishning beshta ustuvor yoʻnalishi boʻyicha Harakatlar strategiyasida belgilangan vazifalarni soʻzsiz amalga oshirish, respublika hududlaridagi ekologik muammolar yechimiga taʼlim tizimini joriy qilish bilan hissa qoʻshish, oʻsib kelayotgan yosh avlodning ekologik savodxonligini oshirish, ekologik ongi va ekologik madaniyatini shakllantirish va rivojlantirish, ekologik taʼlim va tarbiya jarayonini samarali tashkil etish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilar:
Oʻzbekiston Respublikasida Ekologik taʼlimni rivojlantirish konsepsiyasi (keyingi oʻrinlarda Konsepsiya deb ataladi) 1-ilovaga muvofiq;
Oʻzbekiston Respublikasida Ekologik taʼlimni rivojlantirish konsepsiyasini amalga oshirish boʻyicha tadbirlar rejasi (keyingi oʻrinlarda Tadbirlar rejasi deb ataladi) 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Quyidagilar Konsepsiyani va Tadbirlar rejasini amalga oshirish doirasida ustuvor yoʻnalishlar etib belgilansin:
“ Taʼlim toʻgʻrisida ”gi va “ Tabiatni muhofaza qilish toʻgʻrisida ”gi Oʻzbekiston Respublikasi qonunlariga muvofiq uzluksiz taʼlim tizimida ekologik taʼlimni rivojlantirishning asosiy tamoyillarini belgilash, ularni taʼlim-tarbiya jarayoniga izchillik bilan bosqichma-bosqich tatbiq qilish va shu asosda ekologik taʼlimning samaradorligini yangi bosqichga koʻtarish;
taʼlim dasturlarini mavjud ekologik muammolar va ularni bartaraf etish vazifalaridan kelib chiqib takomillashtirish;
taʼlim oluvchilarning eʼtiborini umumbashariy ekologik muammolarga qaratish orqali ularning ona tabiatning qayta tiklanmaydigan manbalarini saqlab qolish va ulardan oqilona foydalanish borasidagi masʼuliyatini kuchaytirish;
ekologik taʼlimning samarali shakllari va usullarini ishlab chiqish hamda joriy etish;
ekologik taʼlim sifatini, kadrlar tayyorlash tizimi samaradorligini hamda barqaror rivojlanish kafolatlarini va ustuvorligini taʼminlovchi normativ-huquqiy, moddiy-texnika va axborot bazasini yaratish;
ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish sohasidagi vakolatli davlat organlari va taʼlim sohasining oʻzaro manfaatli hamkorligini rivojlantirish.
3. Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi, Halq taʼlimi vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi hamda Maktabgacha taʼlim vazirligi Konsepsiya va Tadbirlar rejasining bajarilishi toʻgʻrisida har chorakda Vazirlar Mahkamasiga axborot taqdim etilishini taʼminlasinlar.
4. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining birinchi oʻrinbosari — transport vaziri A.J. Ramatov, Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi raisi B.T. Qoʻchqorov, Bosh vazir oʻrinbosari A.A. Abduxakimov, xalq taʼlimi vaziri Sh.X. Shermatov, oliy va oʻrta maxsus taʼlim vaziri I.U. Majidov va maktabgacha taʼlim vaziri A.V. Shin zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 27-maydagi 434-son qaroriga 1-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasida Ekologik taʼlimni rivojlantirish
Ekologik muammolarning tobora global ahamiyat kasb etib borayotganligi inobatga olinib, soʻnggi yillarda muhim ustuvor vazifalar bilan bir qatorda atrof muhit muhofazasi, ekologik madaniyat, ekologik taʼlim-tarbiya, ekologik maʼrifat masalalariga alohida eʼtibor berilmoqda.
Ekologik taʼlimning dolzarbligi mamlakatimiz tabiati, ekotizimlari, atrof muhitni beqarorlik va izdan chiqishdan asrash, aholining ekologik madaniyatini oshirish, ushbu oʻta jiddiy, hayotiy masalalarga aholining barcha qatlamlari, ayniqsa, yoshlar hissa qoʻshishi zarurligi bilan belgilanadi.
Biroq, ekologik taʼlimni amalga oshirish jarayonining tizimli tahlili ekologik taʼlimni tashkil etishda bu boradagi islohotlarni toʻliq roʻyobga chiqarishga toʻsqinlik qiluvchi jiddiy muammo va kamchiliklar saqlanib qolayotganligini koʻrsatmoqda. Xususan:
barcha turdagi taʼlim muassasalarida Oʻzbekiston Respublikasining “Tabiatni muhofaza qilish toʻgʻrisida”gi Qonuni 4-moddasida nazarda tutilgan ekologiya oʻquvining majburiyligiga oid talablar yetarli darajada bajarilmayapti;
amaldagi davlat taʼlim standartlari va oʻquv dasturlari mazmunan ekologik bilim, koʻnikma, malaka va kompetensiyalar bilan zarur darajada boyitilmagan;
ekologik taʼlim yoʻnalishida ilgʻor milliy va xorijiy tajribani oʻrganish, ular asosida taʼlim oluvchilarda ekologik madaniyatni shakllantirishning aniq parametrlari ishlab chiqilmagan;
taʼlim tizimining barcha bosqichlarida amalda boʻlgan taʼlim dasturlari bugungi kundagi global ekologik muammolarni bartaraf etish, mavjud ekologik xavf-xatar darajasini kamaytirish, tabiiy muhitni qayta tiklashga qaratilgan umummilliy tadbirlar mohiyati bilan muvofiqlashtirilmagan;
maktabgacha taʼlim tashkilotlari va umumiy oʻrta taʼlim maktablari taʼlim dasturlarining mavzulari bugungi kun talablariga javob bermaydi, jumladan, ularda taʼlim oluvchilarda ekologik ongni shakllantiruvchi ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish, ona tabiatni asrab-avaylash, tabiiy resurslardan oqilona foydalanish sohasiga oid mavzular yetarli emas;
taʼlim muassasalarida ekologik targʻibot tizimi ham qoniqarsiz ahvolda, bu borada ekologik targʻibotni amalga oshirish mexanizmlarini yoʻlga qoʻyish va ushbu mexanizmlarni munosib ragʻbatlantirish tadbirlari yetarli darajada amalga oshirilmayapti;
ekologik taʼlimga oid elektron-metodik vositalarni yaratish va innovatsiyalardan foydalanish imkoniyatini kengaytirish yuzasidan aniq takliflar ishlab chiqilmagan;
taʼlim hamda ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish sohasidagi davlat boshqaruvi organlari oʻrtasida ekologik taʼlim tizimini takomillashtirish borasidagi amaliy hamkorlik yetarli darajada yoʻlga qoʻyilmagan, xususan, oʻtgan yillar davomida ekologik taʼlim tizimini isloh qilish yuzasidan faqat takliflar bildirilgan xolos;
ekologik taʼlim sohasida oʻqituvchilarning faoliyatini metodik jihatdan taʼminlovchi oʻquv materiallari, shu jumladan, ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish sohasiga oid oʻquv qoʻllanmalari, oʻquvchi va talabalar uchun zarur darsliklar yetarli emas;
taʼlim dasturlari toʻliq qayta koʻrib chiqishga muhtoj, jumladan, ular respublikada soʻnggi vaqtlarda ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish sohasida amalga oshirilgan islohotlardan kelib chiqib tubdan takomillashtirilishi lozim.
Shu munosabat bilan aniq maqsad va vazifalarni hamda yoʻnalishlarni nazarda tutuvchi Oʻzbekiston Respublikasida Ekologik taʼlimni rivojlantirish konsepsiyasini (keyingi oʻrinlarda Konsepsiya deb ataladi) muvaffaqiyatli amalga oshirish orqali ekologik taʼlim tizimini yanada rivojlantirish alohida ahamiyat kasb etadi.
1-bob. Konsepsiyaning maqsadi va vazifalari
1. Konsepsiyaning asosiy maqsadi oʻsib kelayotgan yosh avlodda ekologik bilim, ong va madaniyatni shakllantirish hamda rivojlantirish, ekologik taʼlim-tarbiya jarayonini samarali tashkil etish, shuningdek, ekologiya sohasidagi ilm-fanni jahonning ilgʻor innovatsion texnologiyalarini jalb etgan holda yanada takomillashtirishdan iborat.
2. Ushbu maqsadga erishish, uni amalda roʻyobga chiqarish uchun quyidagi asosiy vazifalarni amalga oshirish talab etiladi:
“ Taʼlim toʻgʻrisida ”gi va “ Tabiatni muhofaza qilish toʻgʻrisida ”gi Oʻzbekiston Respublikasi qonunlariga muvofiq uzluksiz taʼlim tizimida ekologik taʼlimni rivojlantirishning asosiy tamoyillarini belgilash, ularni izchillik bilan bosqichma-bosqich taʼlim-tarbiya jarayoniga tatbiq qilish va shu asosida ekologik taʼlimning samaradorligini yangi bosqichga olib chiqish;
ekologik taʼlim-tarbiya berishni, ekologik bilimlarni targʻib qilishni, noshirlik faoliyatini, koʻrik-tanlovlar oʻtkazishni, ijtimoiy reklama va shu kabilarni tashkil etish;
taʼlim dasturlarini mavjud ekologik muammolarni bartaraf etish va zamon talablaridan kelib chiqqan holda takomillashtirish;
taʼlim oluvchilarning eʼtiborini umumbashariy ekologik muammolarga qaratish orqali ularning ona tabiatning qayta tiklanmas manbalarini saqlab qolish va ulardan oqilona foydalanish boʻyicha masʼuliyatini kuchaytirish;
ekologik taʼlimning samarali shakllari va usullarini ishlab chiqish hamda joriy etish;
ekologik taʼlimning sifatini, kadrlar tayyorlash tizimi samaradorligini, barqaror rivojlanishi kafolatlarini va ustuvorligini taʼminlovchi normativ-huquqiy, moddiy-texnika va axborot bazasini yaratish;
ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish boʻyicha davlat organlari taʼlim sohasining oʻzaro manfaatli hamkorligini rivojlantirish.
2-bob. Konsepsiyada belgilangan vazifalarni uzluksiz taʼlim tizimida amalga oshirish
3. Oʻzbekiston Respublikasida ekologik taʼlim:
davlat taʼlim standartlariga muvofiq taʼlim dasturlarini amalga oshiruvchi davlat va nodavlat taʼlim muassasalari;
taʼlim sohasida ilmiy-tadqiqot ishlarini amalga oshiruvchi ilmiy-pedagogik muassasalar;
taʼlim sohasidagi davlat boshqaruvi organlari, shuningdek, ularga qarashli tashkilotlar orqali joriy etiladi.
4. Oʻzbekiston Respublikasining uzluksiz taʼlim tizimida ekologik taʼlim quyidagi taʼlim turlariga muvofiq amalga oshiriladi:
maktabgacha taʼlim va tarbiya;
umumiy oʻrta va oʻrta maxsus taʼlim;
professional taʼlim;
oliy taʼlim;
oliy taʼlimdan keyingi taʼlim;
kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish;
qoʻshimcha taʼlim.
3-bob. Maktabgacha taʼlim tizimida ekologik taʼlimni takomillashtirish
5. Maktabgacha taʼlim tashkilotlarida birinchi navbatda ushbu taʼlim turi uchun belgilangan “Bolajon” tayanch dasturi qayta koʻrib chiqiladi, dasturda bolalarda ona tabiatni asrab-avaylash borasidagi ilk tasavvurlarni uygʻotishga hamda uni asrab-avaylash, ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish toʻgʻrisidagi mavzularni koʻpaytirishga eʼtibor qaratiladi.
6. Maktabgacha taʼlim tashkilotlarida amalda boʻlgan tayanch dasturda belgilangan ekologik taʼlimga oid mavzular va amaliy mashgʻulotlarni toʻlaqonli tashkil etish maqsadida “Ekolog bolajon” dasturi ishlab chiqiladi va amaliyotga joriy etiladi.
7. Taʼlim dasturlari oʻrta, katta va maktabgacha tayyorlov guruhlari uchun jonsiz tabiat (oʻsimliklar dunyosi), jonli tabiat (hayvonot dunyosi) hamda sayrda boʻlib oʻtadigan jonsiz va jonli tabiat tushunchalarini uygʻotishga yoʻnaltiriladi.
Bunda, mavzularni qayta belgilashda yer yuzida, shu jumladan, yurtimizda yoʻqolib borayotgan va kamyob turdagi oʻsimlik va hayvonot dunyosi hamda ularni asrab-avaylash masalasiga alohida urgʻu beriladi.
8. Maktabgacha taʼlim tashkilotlari taʼlim dasturlarini atrof muhitni muhofaza qilish va atrofimizdagi olamni toza saqlash, shu jumladan, maishiy chiqindilardan tozalash kabi tushunchalar bilan boyitib boriladi.
9. Har bir maktabgacha taʼlim tashkiloti ekologik burchaklar tashkil etish hamda ularni zarur materiallar bilan taʼminlashni asosiy vazifalaridan biri sifatida belgilab oladi.
10. Maktabgacha taʼlim tizimida tarbiyalanuvchilarning ekologik ongi ularning koʻziga yaqqol tashlanadigan atrof tabiiy muhit (yer, suv, oʻsimlik va hayvonot dunyosi) bilan “Ona tabiat” mavzusida ochiq havoda tanishtiruv soatlari oʻtkazish, rasmlar chizdirish, atrof olam haqidagi sheʼrlarni yod oldirish, mashqlarni bajartirish va turli mavzudagi oʻyinlarni tashkil etish orqali shakllantiriladi.
11. Maktabgacha taʼlim tashkilotlarida 21-mart — Navroʻz bayrami, 1-aprel — Xalqaro qushlar kuni, 15-aprel — ekologik bilimlar kuni, 22-aprel — Xalqaro Yer kuni, 5-iyun — Butunjahon atrof tabiiy muhitni muhofaza qilish kuni kabi ekologik sanalarga bagʻishlab maʼrifiy tadbirlar oʻtkaziladi.
Shuningdek, muhim ekologik sanalarga bagʻishlangan mashgʻulotlarni oʻtkazish uchun maktabgacha taʼlim tashkilotlarining pedagoglari uchun maxsus metodik qoʻllanmalar ishlab chiqiladi.
Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha taʼlim vazirligi tomonidan ekologik sanalar boʻyicha turli yoshdagi guruhlar uchun “Ekolog bolajon” dasturi asosida tizimli mashgʻulotlar rejasi va dasturlar ishlab chiqiladi.
12. Maktabgacha taʼlim tashkilotlarida “Ekologik yoʻlakchalar” tashkil etiladi, Oʻzbekiston Respublikasi Qizil kitobiga kiritilgan oʻsimlik va hayvonlar haqidagi dastlabki tushunchalar tarbiyalanuvchining ongiga singdiriladi, muhofaza qilinadigan oʻsimlik va hayvonlar rasmlarini chizish orqali tarbiyalanuvchilarda dastlabki ekologik bilimlar shakllantiriladi.
13. Maktabgacha taʼlim tashkilotlari uchun talablar asosida tarbiyalanuvchilarni atrof muhit, tabiat bilan tanishtirish masalalarini qamrab olgan “Bolajon” tayanch dasturida belgilangan vazifalar Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha taʼlim vazirligi orqali amaliyotga joriy etiladi.
14. Tarbiyalanuvchilar uchun ona tabiatni asrab-avaylash va ularda tabiatga nisbatan mehr-muhabbat tuygʻularini kuchaytirish mavzusida turli teatrlashtirilgan tomoshalar va sahna koʻrinishlari tashkil etiladi.
Bunda yilning har choragida kamida bir marta respublikaning hududlarida joylashgan madaniyat muassasalari (teatr va boshqa tomoshagohlar) tomonidan maktabgacha taʼlim tashkilotlarida ona tabiatni asrab-avaylash mavzusidagi tomoshalar namoyish qilinadi.
15. Tarbiyalanuvchilarda ona tabiatga nisbatan mehr hissini uygʻotish, ularning ekologik tarbiyasini yanada kuchaytirish maqsadida ommaviy axborot vositalarining roli yanada kuchaytiriladi.
Bunda markaziy telekanallarda bolalar uchun maxsus ekologik koʻrsatuvlar tashkil etiladi, ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish sohasida maktabgacha taʼlim tashkilotlari tarbiyalanuvchilari uchun maxsus moʻljallangan davriy nashrlarning chop etilishi qoʻshimcha ravishda ragʻbatlantiriladi.
4-bob. Umumiy oʻrta taʼlim tizimida ekologik taʼlimni takomillashtirish
16. Umumiy oʻrta taʼlimning davlat taʼlim standarti va oʻquv dasturlari oʻquvchilarda ekologik madaniyatni shakllantirish parametrlaridan kelib chiqqan holda qaytadan tahlil qilinadi va qoʻshimcha indikatorlar belgilanadi.
17. Umumiy oʻrta taʼlimning davlat taʼlim standarti va oʻquv dasturlari mazmuni quyidagi malakalar bilan boyitiladi:
oʻquvchilarda ekologik madaniyatni shakllantirishga xizmat qiluvchi bilim, koʻnikma va malakalarni taʼlim mazmuniga keng singdirish;
oʻquv fanlari doirasidagi ekologik bilimlarni amaliyotga joriy etish, ularni amaliyotda qoʻllay olish imkonini beruvchi amaliy topshiriqlar bilan boyitish (nazariya yoki muhokamadan amaliyotga oʻtish);
matematika, iqtisodiy bilim asoslari fanlari mazmunini tejamkorlikka oid aniq iqtisodiy-ekologik masalalar bilan boyitish;
oʻquvchini oʻzini oʻzi va oʻzgalar faoliyati natijalarini oldindan koʻra olish va baholashga oʻrgatish maqsadida geografiya, matematika, biologiya, iqtisodiy bilim asoslari fanlari mazmuniga ekologik baholashga oid bilim, koʻnikma va malakalarni oʻquvchilarning yoshiga mos tarzda quyi sinflardan (VII — IX sinflar) boshlab kiritib borish.
18. Umumiy oʻrta taʼlim tizimida ekologik bilimlar oʻquvchilarning yoshi, jismoniy imkoniyatlari va psixologik xususiyatlarini inobatga olgan holda sinflar darajasida farqlanishi asosida tashkil etiladi.
Bunda bilim berish “oddiydan murakkabga”, “uzviylik va uzluksizlik” kabi pedagogik tamoyillarga tayangan holda nazariy va amaliy bilimlar uygʻunligiga, oʻquvchilarda ekologik madaniyat hamda tarbiyaning bosqichma-bosqich shakllanishini taʼminlaydigan maqsadli tizimga aylanishi kerak.
19. Umumiy oʻrta taʼlim tizimida ekologiyaning nazariy asoslariga oid bilimlar va ekologik madaniyatni shakllantirishga qaratilgan bilim, koʻnikma va malakalar mavjud oʻquv fanlari mazmunida uzviylik asosida beriladi va bir butun kompleks tarzda ifodalanadi.
Bunda umumiy oʻrta taʼlim tizimini tamomlagan shaxs minimal darajada ekologik tushunchalar, xulq-atvor qoidalari (ekologik madaniyat) toʻgʻrisida bilimga ega boʻladi, ekologik bilimlar fanlar mazmuniga majburlovchi chora sifatida emas, fan mazmunidan kelib chiqqan holda singdiriladi.
20. Umumiy oʻrta taʼlim tizimida ekologik taʼlim quyidagi bosqichlarda olib boriladi:
boshlangʻich taʼlim (I — IV sinflar);
umumiy oʻrta taʼlim (V — XI sinflar).
Boshlangʻich taʼlimda ekologik taʼlim olish uchun zarur boʻlgan savodxonlik, bilim va koʻnikma asoslarini shakllantirishga eʼtibor qaratiladi.
21. Boshlangʻich sinflarda oʻquvchilar oʻquv fanlari doirasida qoʻshimcha ravishda:
suvni tejash va asrash;
atmosfera havosining ahamiyati va uni muhofaza qilish;
yer resurslari va yer osti boyliklaridan oqilona foydalanish;
oʻsimlik va hayvonot dunyosini muhofaza qilish;
chiqindilarni yigʻish va joylashtirish;
Oʻzbekistonning goʻzal va takrorlanmas tabiatini asrash;
oʻzi yashaydigan qishloq (shahar) tabiatini asrashda faol ishtirok etish;
Oʻzbekistondagi qoʻriqxonalar va tabiat bogʻlari toʻgʻrisida;
Orol dengizi fojiasi toʻgʻrisida umumiy bilim va koʻnikmalarga ega boʻlishi lozim.
22. Umumiy oʻrta taʼlim oʻquv fanlari tarkibiga qoʻshimcha ravishda:
a) musiqaga oid fanlarga ona tabiat oʻquvchining ota-onasidek azizligi mavzusidagi qoʻshiqlarni yoddan bilish hamda kuylay olish;
b) tasviriy sanʼatga oid fanlarga:
tabiat manzaralarini kuzatish va tasvirlay olish;
Oʻzbekiston Respublikasining Qizil kitobidan eng noyob va kamyob boʻlgan oʻsimlik va hayvonot turlarini oʻzi tanlab chiza olish;
tabiatga zarar yetkazishning, shu jumladan, chiqindilar belgilanmagan joylarga tashlanishning salbiy oqibatlarini tushuna olish;
inson va tabiat oʻrtasidagi mehr-muhabbatni kuchaytirish;
global ekologik muammolarga oid manzaralarni tasvirlay bilish;
v) davlat va huquq asoslari fanlariga:
Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasining ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilishga oid qoidalari;
Oʻzbekiston Respublikasining “Tabiatni muhofaza qilish toʻgʻrisida”gi Qonuni ;
g) iqtisodiy bilim asoslariga oid fanlarga:
tadbirkorlik faoliyatini amalga oshirishda ekologik talablarga rioya etish zarurligi;
atrof muhitni ifloslantirganlik uchun alohida toʻlov tizimlari mavjudligi;
d) kimyo asoslariga oid fanlarga:
atmosfera va ozon qatlamini yemiruvchi moddalar va ularning hususiyatlari;
maishiy va sanoat chiqindilarini joylashtirishda chiqindilar tarkibidagi moddalarning tabiatga salbiy taʼsiri;
j) biologiya asoslariga oid fanlarga:
Oʻzbekiston Respublikasining Qizil kitobiga kiritilgan noyob va kamyob oʻsimlik va hayvonot turlari;
Oʻzbekistondagi qoʻriqxonalar va tabiat bogʻlaridagi rang-barang hayvonot olami va oʻsimlik dunyosi turlari, ularning tarqalish hududlari;
oʻrmonlar, ularning ahamiyati va oʻrmonlarni tabiiy holda saqlab qolish;
z) geografiyaga oid fanlarga muhofaza qilinadigan tabiiy hududlarning tavsifi toʻgʻrisidagi mavzular, zarur bilimlar va maʼlumotlar kiritiladi.
23. Umumiy oʻrta taʼlim uchun moʻljallangan darslik va oʻquv qoʻllanmalari tegishli mavzularga ekologik madaniyatga oid bilimlarni chuqur singdirish orqali takomillashtiriladi.
Mutaxassislar tomonidan umumtaʼlim maktablari uchun oʻquvchilar yoshiga mos ravishda atrof muhitni muhofaza qilish, ichimlik suv va boshqa tabiiy resurslardan oqilona foydalanish kabi dolzarb muammolar yuzasidan oʻquv-koʻrgazmali materiallar, videoroliklar va didaktik materiallar ishlab chiqiladi.
Umumtaʼlim maktablarida oʻqitilayotgan fan dasturlari mazmuniga mos ravishda ekologik taʼlim mavzulari kiritiladi. Bu borada I sinfdan XI sinfgacha oʻqitiladigan fanlar mazmuniga “Uy hayvonlari va parrandalari”, “Yovvoyi hayvonlar”, “Qoʻriqxonalar, hududlarning oʻsimlik va hayvonot dunyosi”, “Oʻzbekiston Respublikasining Qizil kitobi, “Zararkunandalarga qarshi kurashish va ularni yoʻqotish”, “Sogʻlom turmush tarzi meʼyorlariga rioya qilish”, “Ekologiya va hayot”, “Atmosfera havosi va suvlarni muhofaza qilish”, “Tabiat va uning boyliklarini asrash”, “Biologik xilma-xillikni saqlash va uni koʻpaytirish”, “Atrof muhit chiqindilar bilan ifloslanishining oldini olish” kabi mavzular kiritiladi.
24. Umumiy oʻrta taʼlim muassasalarida tashkil etiladigan ekologiya toʻgaraklari oʻquv dasturlariga yangi, samarali va taʼsirchan mashgʻulot va tadbirlar kiritiladi. Mashgʻulotlar toʻgarak qatnashchilarining yoshi, jismoniy imkoniyatlari va psixologik xususiyatlarini inobatga olgan holda joriy etiladi.
Toʻgaraklar faoliyati kengaytirib boriladi hamda ularga tajribali pedagog va murabbiylar jalb qilinadi.
25. Ekologik targʻibotni keng yoʻlga qoʻyish mexanizmini takomillashtirish va ragʻbatlantirish maqsadida umumiy oʻrta taʼlim maktablarida turli xil koʻrik-tanlovlar tashkil qilinadi.
Umumiy oʻrta taʼlim tizimida respublika miqyosida bosqichma-bosqich oʻtkaziladigan “Eng yaxshi ekologik toza maktab”, “Eng yaxshi ekolog oʻquvchi” kabi koʻrik tanlovlarni oʻtkazishga alohida eʼtibor qaratilishi kerak.
Koʻrik tanlovlarni tashkil qilish va oʻtkazishda umumiy oʻrta taʼlim muassasasi jamoasining ekologik huquq va majburiyatlari, muassasada oʻtkaziladigan ekologik tadbirlar soni, uni oʻtkazish vaqti va tartibini belgilashga alohida eʼtibor qaratiladi.
5-bob. Oʻrta maxsus, professional taʼlim tizimida ekologik taʼlimni takomillashtirish
26. Oʻrta maxsus, professional taʼlim tizimida taʼlim muassasalarining yoʻnalishini inobatga olgan holda oʻquvchilarga ekologik bilimlar beriladi.
Oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlim muassasalarida umumekologik taʼlim talablari bilan bir qatorda atrof muhitni muhofaza qilishning kundalik qoidalari va mahalliy miqyosda barqaror rivojlanishning ekologik xususiyatlari ochib beriladi.
27. Oʻrta maxsus, professional taʼlim yoʻnalishlariga mos ravishda ekologik taʼlim mavzulari tegishli fanlar tarkibida beriladi.
Bu borada muayyan umumkasbiy va maxsus fanlar tarkibiga “Asosiy ekologik omillar va ekologik tizimlar toʻgʻrisida tushuncha”, “Tabiatda biologik, geologik bosqichlvr, turli ekologik muammolarning kelib chiqishi sabablari”, “Tabiatni muhofaza qilish, tabiiy resurslardan oqilona foydalanish”, “Ekologiya sohasida innovatsion gʻoyalar va texnologiyalardan foydalanish” kabi mavzular kiritiladi.
28. Ekologik taʼlimni rivojlantirishda zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalaridan keng foydalaniladi.
29. Tegishli vazirliklar va idoralar vasiyligida akademik letseylar va kasb-hunar kollejlari oʻquvchilari oʻrtasida “Ekologiya bilimdoni” musobaqasi va yoʻnalishlarga mos ravishda tanlovlar va boshqa tadbirlar (seminarlar, eko-ekspeditsiyalar, “davra suhbatlari” va ijodiy uchrashuvlar) oʻtkaziladi.
6-bob. Oliy taʼlim tizimida ekologik taʼlimni takomillashtirish
30. Oliy taʼlimning 5630100 — “Ekologiya va atrof muhit muhofazasi” bakalavriat taʼlim yoʻnalishi oʻquv rejasi va fan dasturlari ekologiya sohasida amalga oshirilayotgan islohotlar hamda zamonaviy pedogogik texnologiyalardan kelib chiqib takomillashtiriladi.
31. Vazirliklar va idoralarning talab va takliflari, kadrlarga boʻlgan ehtiyoj va tahlillar asosida ekologik vaziyatning mavjud holatidan kelib chiqib oliy taʼlim tizimida “Oliy taʼlim yoʻnalishlari va mutaxassisliklari klassifikatori”ga yangi yoʻnalishlar va mutaxassisliklarni kiritish boʻyicha takliflar ishlab chiqiladi.
32. Oliy taʼlim tizimining bakalavriat va magistratura bosqichlari ekologik yoʻnalishlarida ekologiya va atrof muhit muhofazasi boʻyicha tegishli oʻquv fanlari mazmuni kuchaytiriladi va qoʻshimcha mavzular bilan boyitiladi. Talabalarga fan dasturlarida belgilangan hajmda tegishli bilimlar beriladi hamda ularda zarur malaka va koʻnikmalar shakllantiriladi.
33. Noekologik yoʻnalishlarda tegishli oʻquv fanlariga ekologiya va atrof muhit muhofazasiga oid mavzular kiritiladi hamda ilm-fanda erishilgan yutuqlar, ekologiya va atrof muhit muhofazasiga oid yangi texnologiya va tadqiqotlar asosida muntazam yangilanib boriladi.
34. Ekologiya va atrof muhit muhofazasi taʼlim sohasi boʻyicha magistrlik dissertatsiyalari tayyorlanadi, zamonaviy va dolzarb ilmiy-amaliy masalalarga bagʻishlangan mavzular boʻyicha ilmiy-tadqiqotlar oʻtkaziladi.
Noekologik taʼlim sohalari boʻyicha magistrlik dissertatsiyalari tayyorlanishida tegishli mutaxassisliklarga xos boʻlgan ekologiya va atrof muhit muhofazasiga oid masalalar dissertatsiya ishining asosiy mavzu va yoʻnalishlariga mantiqiy javob beradigan tarzda yoritib boriladi.
35. Oliy taʼlim muassasalarining amaliyot darslari bevosita yirik sanoat korxonalari, ilmiy-tadqiqot muassasalari, suv xoʻjaligi tashkilotlari, qoʻriqxonalar, ekologik inqiroz kuzatilayotgan hududlar va ekologiya sohasidagi boshqa korxonalarda olib borilishi yoʻlga qoʻyiladi.
36. Ekologiya sohasidagi mavjud Internet veb-saytlariga talabalarni qiziqtiruvchi materiallar kiritib boriladi, shuningdek, turli tanlovlar (“Eng qiziqarli maqola muallifi”, “Eng dolzarb material muallifi” va boshqalar) tashkil etiladi.
37. Oliy taʼlim muassasalarining davriy nashrlarida, shuningdek, gazeta va ilmiy jurnallarda ekologiya va atrof muhit muhofazasiga bagʻishlangan ruknlar ochiladi va unda professor-oʻqituvchilar, magistrantlar va talabalarning ushbu masalalarga bagʻishlangan ilmiy maqolalari chop etib boriladi.
38. Oliy taʼlim muassasalari, talabalar turar joylarida “Eko-klublar” tashkil qilinadi, ularning yillik rejalari tuziladi hamda faoliyati taʼminlanadi.
39. Internet tarmogʻida ekologik ijtimoiy sahifalar tashkil qilinadi, fikr almashishni yoʻlga qoʻyish maqsadida internet-platformalar va messenjerlar joriy etiladi, ular yordamida yoshlar ishtirokida “flesh-mob”, “xeshteg” va ekologik masalalarga bagʻishlangan, yoshlarni qiziqtiruvchi boshqa tadbirlar muntazam amalga oshirib boriladi.
7-bob. Oliy taʼlimdan keyingi taʼlim tizimida ekologik taʼlimni takomillashtirish
40. Ilmiy faoliyat blokida ekologiya sohasidagi ilmiy tadqiqotlar metodologiyasi ekologik taʼlimdan kelib chiqib takomillashtiriladi, tadqiqotchilar tomonidan ixtisoslashtirilgan ilmiy va taʼlim muassasalarida ekologiya sohasida ilmiy-tadqiqot va ilmiy-pedagogik ishlar amalga oshiriladi.
41. Ilmiy-tadqiqot ishlarida ekologiya sohasidagi mustaqil izlanuvchilik faoliyatining amaliy koʻnikmalari shakllantiriladi, izlanuvchilar tomonidan ekologiya sohasida fan, texnika va texnologiyaning eng yangi yutuqlariga asoslangan axborot bazalarini qoʻllash imkoniyati yaratiladi.
42. Doktoranturada ekologiya va atrof muhit muhofazasi muammolariga doir doktorlik dissertatsiyalarining mavzulari yanada izchil shakllantiriladi, bu borada chuqur nazariy va amaliy tadqiqotlarni tizimli ravishda yoʻlga qoʻyish va ularning sifati va samaradorligini oshirishga tizimli yondashuv taʼminlanadi.
8-bob. Kadrlarni qayta tayyorlash va malakasini oshirish bosqichlarida ekologik taʼlim tizimini takomillashtirish
43. Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish sohasida mutaxassislarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish boʻyicha davlat talablari, oʻquv dasturlari zamonaviy talablar asosida qaytadan ishlab chiqiladi.
44. Barcha taʼlim muassasalarida pedagoglarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirishga oid taʼlim dasturlari qayta koʻrib chiqiladi, ushbu dasturlarda ekologik taʼlim-tarbiya masalalariga bagʻishlangan mavzular mantiqiy ravishda oʻz oʻrnini topishiga erishiladi.
Qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslarida dars mashgʻulotlarini olib boradigan tajribali mutaxassislar va professor-oʻqituvchilar tarkibi shakllantiriladi.
Mashgʻulotlar zamonaviy talablar asosida ilgʻor xorijiy tajribadan kelib chiqqan holda olib boriladi.
45. Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish sohasida, shuningdek, sanoat korxonalari va tashkilotlar ekolog kadrlarining malakasini oshirish ishlari tubdan qayta koʻrib chiqiladi, ushbu yoʻnalishda oʻqitish dasturlari ishlab chiqiladi va malaka oshirish ishlari tizimli tashkil qilinadi.
9-bob. Qoʻshimcha taʼlim tizimida ekologik taʼlimni takomillashtirish
46. Qoʻshimcha taʼlim muassasalaridagi toʻgaraklar oʻquv dasturlariga Barqaror taraqqiyot taʼlimi konsepsiyasida belgilangan vazifalar kiritiladi. Barqaror taraqqiyot uchun taʼlimga oid yoʻnalishdagi toʻgaraklar faoliyati yoʻlga qoʻyiladi.
Qoʻshimcha taʼlim muassasalarining tegishli yoʻnalishi (ekologiya va oʻlkashunoslik) oʻquv dasturlari tahlil qilinadi.
47. Oʻquv dasturlari mazmuni bolalarning qiziqishini oshiruvchi, mustaqil ekologik tadqiqotlar olib borishga yoʻnaltirilgan mashgʻulot va topshiriqlar bilan boyitiladi.
48. Bolalarni qoʻshimcha taʼlim muassasalarining tegishli yoʻnalishlariga jalb etishni kuchaytirishning taʼsirchan mexanizmlari ishlab chiqiladi.
10-bob. Konsepsiya amalga oshirilishidan kutilayotgan natijalar
49. Mazkur Konsepsiya ekologik taʼlim-tarbiya jarayonini tizimli tashkil etish, yoshlar orasida ekologik bilim va madaniyatni targʻib qilish, ekologiya sohasini ilgʻor innovatsion texnologiyalarni jalb etgan holda yanada takomillashtirish, yoshlarning ona tabiatni sevish va uni koʻz qorachigʻidek asrashga qaratilgan bilim va koʻnikmalarini oshirish uchun metodik asos boʻlib xizmat qiladi.
50. Konsepsiyaning amalga oshirilishi Vatanimiz tabiati, ekotizimlari, atrof muhitni izdan chiqishdan asrashga xizmat qiladi hamda aholi barcha qatlamlarining ekologik madaniyatini oshirishga salmoqli hissa qoʻshadi.
Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 27-maydagi 434-son qaroriga 2-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasida Ekologik taʼlimni rivojlantirish konsepsiyasini amalga oshirish boʻyicha tadbirlar rejasi
T/r Chora-tadbirlar nomi Amalga oshirish mexanizmi Bajarish muddati Moliyalashtirish manbai Ijro uchun masʼullar I. Maktabgacha taʼlim tizimida 1. Maktabgacha taʼlim tashkilotlari uchun belgilangan davlat taʼlim talablari va taʼlim dasturlarini qayta koʻrib chiqish. 1) Maktabgacha taʼlim vazirligi mutaxassislaridan iborat ishchi guruh tuzish; 2019-yil iyun Mablagʻ talab etilmaydi Maktabgacha taʼlim vazirligi (A. Shin), Davlat ekologiya qoʻmitasi (B. Kuchkarov) 2) davlat taʼlim talablari va taʼlim dasturlariga ekologik taʼlim-tarbiya yoʻnalishida ilgʻor milliy va xorijiy tajribani oʻrganish va ular asosida bolajonlarda ekologik madaniyatni shakllantirish parametrlarini belgilash; 2019-yil oktabr 3) davlat taʼlim standarti va oʻquv dasturlari mazmunini bolajonlarda ekologik madaniyatni shakllantirish parametrlaridan kelib chiqqan holda tahlil qilish va qoʻshimcha indikatorlarni belgilash. 2020-yil yanvar 2. “Ilk qadam” tayanch dasturining atrof muhit va tabiatga doir mavzularini tahlil qilish hamda zarur oʻzgartirishlar kiritish. 1) dasturda ona tabiatni asrab-avaylash, ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish toʻgʻrisidagi mavzularni koʻpaytirish; 2019-yil avgust Mablagʻ talab etilmaydi Maktabgacha taʼlim vazirligi (A. Shin), Davlat ekologiya qoʻmitasi (B. Kuchkarov) 2) “Ilk qadam” tayanch dasturida koʻzda tutilgan ekologik taʼlimga oid mavzular va amaliy mashgʻulotlarni toʻlaqonli ravishda tashkil etish maqsadida “Ekolog bolajon” dasturini ishlab chiqish va amaliyotga joriy etish. 2019-yil oktabr 3. Maktabgacha taʼlim tashkilotlarida “Ekologiya burchaklari”ni tashkil etish. 1) maktabgacha taʼlim tashkilot larining “Ekologiya burchaklari” namunalarini ishlab chiqish va tasdiqlash; 2019-yil avgust Maktabgacha taʼlimni rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari Maktabgacha taʼlim vazirligi (A. Shin), Davlat ekologiya qoʻmitasi (B. Kuchkarov), Oʻzbekiston ekologik harakati (B. Alixanov) 2) maktabgacha taʼlim tashkilot larining tasdiqlangan namuna asosida “Ekologiya burchaklari”ni tashkil etish. 2019-2020-yillar davomida 4. Muhim ekologik sanalarga bagʻishlab bolajonlar oʻrtasida tabiat qoʻynida turli amaliy mashgʻulotlar oʻtkazish. 1) tabiatni asrab-avaylash borasida butun jahon va mamlakatimizda nishonlanadigan muhim ekologik sanalar roʻyxatini tuzish; 2019-yil iyun Ijrochilar mablagʻlari Maktabgacha taʼlim vazirligi (A. Shin), Davlat ekologiya qoʻmitasi (B. Kuchkarov), Oʻzbekiston ekologik harakati (B. Alixanov) 2) ekologik sanalar boʻyicha bolajonlarga beriladigan turli yosh guruhlari uchun “Ekolog bolajon” dasturi asosida tizimli mashgʻulotlar rejasini ishlab chiqish; 2019-yil dekabr 3) har bir ekologik sanaga bagʻishlab tabiat qoʻynida bolajonlar uchun ekologik mashgʻulotlar oʻtkazib borish. 2020-yil yanvar oyidan boshlab muntazam ravishda 5. Oʻzbekiston Respublikasi Qizil kitobiga kiritilgan oʻsimlik va hayvonlar haqidagi dastlabki tushunchalarni maktabgacha yoshdagi bolalar ongiga singdirish boʻyicha dasturlarga tegishli mavzularni kiritish. 1) Oʻzbekiston Respublikasi Qizil kitobiga kiritilgan oʻsimliklar va hayvonlar haqidagi dastlabki tushunchalarni maktabgacha yoshdagi bolalar ongiga singdirish boʻyicha dasturlarga kiritiladigan mavzular boʻyicha oʻquv-metodik materiallarni tayyorlash; 2020-yil fevral Mazkur maqsadlar uchun ajratilgan Davlat budjeti mablagʻlari Maktabgacha taʼlim vazirligi (A. Shin), Oʻzbekiston ekologik harakati (B. Alixanov) 2) takomillashtirilgan dasturlarni belgilangan tartibda tasdiqlash; 2020-yil aprel 3) yangilangan dasturlardan maktabgacha taʼlim tashkilot larida foydalanishni tashkil etish. 2020-yil iyun oyidan muntazam ravishda II.Umumiy oʻrta va oʻrta maxsus taʼlim tizimida 6. Umumiy oʻrta va oʻrta maxsus taʼlim tizimi uchun belgilangan davlat taʼlim talablari va taʼlim dasturlarini qayta koʻrib chiqish. 1) Xalq taʼlimi vazirligi mutaxassislaridan iborat ishchi guruh tuzish; 2019-yil iyun Mablagʻ talab etilmaydi Xalq taʼlimi vazirligi (Sh. Shermatov) Davlat ekologiya qoʻmitasi (B.Kuchkarov) 2) davlat taʼlim talablari va taʼlim dasturlariga ekologik taʼlim-tarbiya yoʻnalishida ilgʻor milliy va xorijiy tajribani oʻrganish va ular asosida oʻquvchilarda ekologik madaniyatni shakllantirish parametrlarini belgilash; 2019-yil oktabr 3) davlat taʼlim standartlari va oʻquv dasturlari mazmunini oʻquvchilarda ekologik madaniyatni shakllantirish parametrlaridan kelib chiqqan holda tahlil qilish va qoʻshimcha indikatorlarni belgilash. 2020-yil yanvar 7. Umumiy oʻrta taʼlimning davlat taʼlim standarti va oʻquv dasturlari mazmunini ekologik bilim, koʻnikma, malaka va kompetensiyalar bilan boyitish. 1) umumiy oʻrta taʼlim tizimidagi oʻquv fanlari mazmuniga tabiiy imkoniyatlar doirasida (majburlovchi vosita sifatida emas) ekologik bilim, koʻnikma, malaka va kompetensiyalarni singdirish; 2020-yil iyun Mazkur maqsadlar uchun ajratilgan Davlat budjeti mablagʻlari Xalq taʼlimi vazirligi (Sh. Shermatov), Davlat ekologiya qoʻmitasi (B. Kuchkarov) 2) matematika, iqtisodiy bilim asoslari fanlari mazmunini tejamkorlikka oid aniq iqtisodiy-ekologik masalalar bilan boyitish; 2020-2021 oʻquv yilidan boshlab 3) geografiya, matematika, biologiya, iqtisodiy bilim asoslari fanlari mazmuniga ekologik baholash va ekologik prognozlashtirishga oid bilim, koʻnikma, malaka va kompetensiyalarni oʻquvchilarning yoshiga mos tarzda quyi (VII, VIII, IX) sinflardan boshlab kiritish. 8. Muhim ekologik sanalarga bagʻishlab oʻquvchilar oʻrtasida tabiat qoʻynida turli amaliy mashgʻulotlar oʻtkazib borish. 1) tabiatni asrab-avaylash borasida butun jahon va mamlakatimizda nishonlanadigan muhim ekologik sanalar roʻyxatini tuzish; 2019-yil iyun Ijrochilar mablagʻlari Xalq taʼlimi vazirligi (Sh. Shermatov), Davlat ekologiya qoʻmitasi (B. Kuchkarov), Oʻzbekiston ekologik harakati (B. Alixanov) 2) muhim ekologik sanalar boʻyicha pedagoglar uchun maxsus qoʻllanmalar ishlab chiqish; 2020-yil iyul 3) har bir ekologik sanaga bagʻishlab tabiat qoʻynida oʻquvchilar uchun ekologik mashgʻulotlar oʻtkazish. 2020-yil sentabr oyidan boshlab muntazam 9. Xalqaro grant loyihalari hisobiga oʻrta taʼlim maktablarida “Ekologiya burchaklari”ni tashkil etish va mazkur burchaklarni zarur materiallar bilan taʼminlash. 1) respublikamizdagi oʻrta taʼlim maktablarida “Ekologiya burchaklari” tashkil etish boʻyicha takliflar tayyorlash; 2019-yil sentabr Xalq taʼlimini rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari, xalqaro grantlar Xalq taʼlimi vazirligi (Sh. Shermatov), Davlat ekologiya qoʻmitasi (B. Kuchkarov), Oʻzbekiston ekologik harakati (B. Alixanov) 2) “Ekologiya burchaklari” tashkil etiladigan umumiy oʻrta taʼlim maktablari roʻyxatini shakllantirish; 2019-yil dekabr 3) “Ekologiya burchaklari” tashkil etish va mazkur burchaklarni zarur materiallar bilan taʼminlash. 2020-yil davomida 10. Umumiy oʻrta taʼlim tizimida respublika miqyosida bosqichma-bosqich “Eng yaxshi ekologik toza maktab”, “Eng yaxshi ekolog oʻquvchi” koʻrik tanlovlarini oʻtkazish. 1) koʻrik tanlovni oʻtkazish nizomini ishlab chiqish va tasdiqlash; 2019-yil dekabr Ijrochilar mablagʻlari Xalq taʼlimi vazirligi (Sh. Shermatov), Davlat ekologiya qoʻmitasi (B. Kuchkarov) 2) koʻrik tanlovni oʻtkazishning respublikada va joylarda ishchi komissiyalarini tuzish; 2020-yil yanvar 3) koʻrik tanlovning maktab, tuman, shahar, viloyat va Qoraqalpogʻiston Respublikasi bosqichlarini oʻtkazish; 2020-yil mart — may oylaridan boshlab har yili 4) koʻrik tanlovning respublika bosqichini oʻtkazish va gʻoliblarni taqdirlash. 2020-yil may oyidan boshlab har yili III.Kasb-hunar taʼlimi tizimida 11. Kasb-hunar taʼlimi muassasalarining oʻquv dasturlarini yangilashda maqbul va mantiqiy tarzda ekologiya va atrof muhit muhofazasiga doir mavzularni kiritish. 1) ekologiya va atrof muhit muhofazasiga doir mavzularni oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi tizimi oʻquv dasturlariga kiritish boʻyicha ishchi guruhlar tashkil etish; 2019-yil iyun Mazkur maqsadlar uchun ajratilgan Davlat budjeti mablagʻlari Kasb-hunar taʼlim markazi (M. Xolmuxammedov), tasarrufida oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi muassasalari boʻlgan vazirliklar va idoralar, Oʻzbekiston ekologik harakati (B. Alixanov), Davlat ekologiya qoʻmitasi (B. Kuchkarov) 2) kasbiy fanlarning oʻquv dasturlari tarkibiga maqbul va mantiqiy tarzda ekologiya va atrof muhit muhofazasiga oid mavzular kiritish orqali yangi tahrirdagi oʻquv dasturlarini ishlab chiqish; 2019-yil davomida 3) ishlab chiqilgan yangi tahrirdagi oʻquv dasturlarini belgilangan tartibda tasdiqlash; 2020-2021 oʻquv yilidan boshlab 4) kasb-hunar kollejlari oʻquvchilarining ekologik bilimlarini mustahkamlash uchun zarur metodik materiallarni tayyorlash va joylarga yetkazish; 2020-yil avgust 5) yangi tahrirdagi oʻquv dasturlari asosida kasbiy fanlarning oʻquv adabiyotlarini yangilash va chop etishni tashkil etish. 2020-2021 oʻquv yili 12. Ekologik bilimlar boʻyicha kasb-hunar kollejlari oʻquvchilari oʻrtasida “Yosh ekolog” musobaqasini oʻtkazish. 1) “Yosh ekolog” musobaqasini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizom loyihasini ishlab chiqish; 2019-yil dekabr Ijrochilar mablagʻlari Davlat ekologiya qoʻmitasi (B. Kuchkarov), Kasb-hunar taʼlimi markazi (M. Xolmuxammedov), tasarrufida oʻrta maxsus, kasb-hu � ar taʼlimi muassasalari boʻlgan vazirlik va idoralar, Oʻzbekiston ekologik harakati, (B. Alixanov), Oʻzbekiston milliy teleradiokompaniyasi (A. Xodjayev) 2) tasdiqlangan nizom asosida kasb-hunar kollejlari oʻquvchilari oʻrtasida musobaqani yuqori saviyada tashkil etish; 2020-yil aprel oyidan boshlab muntazam 3) “Yosh ekolog” musobaqasi gʻoliblarini diplom va esdalik sovgʻalari bilan taqdirlash; 4) musobaqa ommaviy axborot vositalari orqali yoritilishini taʼminlash. 13. Ekologiya va atrof muhit muhofazasi boʻyicha taʼlim berishni takomillashtirishga oid seminarlar, davra suhbatlari, ijodiy uchrashuvlar, ilmiy-amaliy konferensiyalar dasturlarini ishlab chiqish hamda amalga oshirish. 1) kasb-hunar kollejlarida tashkil etiladigan seminarlar, davra suhbatlari, ijodiy uchrashuvlar, ilmiy-amaliy konferensiyalar va boshqa tadbirlarning mavzulari, oʻtkazish joylari va muddatlarini oʻz ichiga olgan dasturni ishlab chiqish; 2019-yil avgust oyidan boshlab muntazam Ijrochilar mablagʻlari Kasb-hunar taʼlimi markazi (M. Xolmuxammedov), tasarrufida oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi muassasalari boʻlgan vazirlik va idoralar, Oliy Majlisi Qonunchilik palatasi Ekoharakat deputatlar guruhi 2) dastur asosida belgilangan tadbirlarni yuqori saviyada tashkil etish; 3) ekologiya va atrof muhit muhofazasi boʻyicha amalga oshirilayotgan ishlar ommaviy axborot vositalari orqali yoritilishini taʼminlash. IV. Oliy taʼlim tizimida 14. Oliy taʼlimning 5630100 “Ekologiya va atrof muhit muhofazasi” bakalavriat taʼlim yoʻnalishining, shuningdek, oʻrta-maxsus taʼlim tizimining oʻquv rejasi va fan dasturlarini atrof muhitni muhofaza qilish bilan bogʻliq mavzular bilan toʻldirish. 1) tayanch oliy taʼlim muassasalari va tegishli korxonalar mutaxassislaridan iborat ishchi guruhlar tuzish; 2019-yil iyun Mablagʻ talab etilmaydi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi (I. Majidov), Davlat ekologiya qoʻmitasi (B. Kuchkarov), tayanch oliy taʼlim muassasalari 2) atrof muhitni muhofaza qilish hamda bu boradagi zamonaviy texnologiyalar bilan bogʻliq mavzular bilan boyitish; 2020-yil aprel 3) yangilangan va takomillashtirilgan malaka talablari, oʻquv rejalari va fan dasturlarini belgilangan tartibda tasdiqlash; 2020-yil iyun 4) dasturlarni amalga joriy etish. 2020-yil iyun 15. Oliy taʼlimda ekologiya va atrof muhit muhofazasi sohasiga oid yangi yoʻnalish va mutaxassisliklar tashkil qilish yuzasidan asoslangan takliflarni tayyorlash. 1) mintaqa va mamlakatda mavjud ekologik vaziyatdan, xalqaro tashkilotlar tadqiqotlarining natijalaridan hamda chiqindi bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirish sohasidagi dolzarb vazifalardan kelib chiqib buyurtmachi tashkilot va korxonalarda zarur yoʻnalishlar va mutaxassisliklar roʻyxatini shakllantirish; 2019-yil dekabr Mablagʻ talab etilmaydi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi (I. Majidov), Davlat ekologiya qoʻmitasi (B. Kuchkarov), tayanch oliy taʼlim muassasalari 2) tizimning kadrlarga boʻlgan ehtiyoji va tahlillardan kelib chiqib ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish sohasiga oid yangi yoʻnalish va mutaxassisliklarni “Oliy taʼlim yoʻnalishlari va mutaxassisliklari klassifikatori”ga kiritish boʻyicha Vazirlar Mahkamasiga asoslangan taklif tayyorlash. 2020-yil iyun 16. Oliy taʼlim tizimining tegishli mutaxassisliklarida magistrlik dissertatsiyalari tayyorlanishida ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilishga oid masalalarni kiritish. 1) oliy taʼlim muassasalarining noekologik taʼlim sohalari boʻyicha magistrlik dissertatsiyalarini shakllantirish; 2020-yil sentabr oyidan boshlab muntazam ravishda Mablagʻ talab etilmaydi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi (I. Majidov) 2) dissertatsiya ishlarida ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilishga oid masalalarni yoritish boʻyicha magistr talabalarga metodik tavsiyalar berish; 3) tegishli mutaxassisliklarda ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilishga oid masalalar dissertatsiyaning asosiy mavzu va yoʻnalishiga mantiqiy javob beradigan tarzda yoritib borilishini yoʻlga qoʻyish. 17. Oliy taʼlim muassasalarini ekologiya va atrof muhit muhofaza sohasiga oid zarur oʻquv-metodik materiallar va boshqa foydali maʼlumotlar taqdim etishga moʻljallangan Internet tarmogʻidan keng foydalanishni taʼminlash. 1) tegishli mutaxassislarni jalb etish; Ijrochilar mablagʻlari Davlat ekologiya qoʻmitasi (B. Kuchkarov), Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi (I. Majidov), tasarrufida oliy taʼlim muassasalari boʻlgan vazirlik va idoralar 2) internet tarmogʻida mavjud ekologik muammolar va ularning yechimlariga qaratilgan ilmiy hamda ommabop maqolalar yoritib borish; 2019-yil avgust oyidan boshlab muntazam ravishda 3) internet maʼlumotlari talabalarga yetkazilishini taʼminlash; 4) ekologiya va atrof muhit muhofazasi taʼlimiga oid materiallarni oliy va oʻrta taʼlim muassasalari veb-saytlariga joylashtirish hamda davriy ravishda yangilab borilishini tashkil etish. 18. Oliy taʼlim muassasalari talabalariga ekologiya va atrof muhit muhofazasi boʻyicha maʼlumotlar berishni kengaytirish. 1) oliy taʼlim muassasalarining veb-saytlarida ekologiya va atrof muhit muhofazasi boʻyicha alohida sahifalar yaratish va uni zarur maʼlumotlar bilan toʻldirish; Davlat ekologiya qoʻmitasining budjetdan tashqari mablagʻlari Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi (I. Majidov), Davlat ekologiya qoʻmitasi (B. Kuchkarov), Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi (Q. Quranbayev), Axborot kommunikatsiya texnologiyalarni rivojlantirish vazirligi (Sh. Sadikov) 2) oliy taʼlim muassasasining davriy nashrlarida alohida ruknlar ochish va maqolalar chop etilishini taʼminlash; 2019-yil avgust oyidan boshlab muntazam ravishda 3) internet-platformalar va messenjerlarni va yoshlar oʻrtasida “xeshteg”lar tashkil qilish; 4) oliy taʼlim muassasalari oʻrtasida ekologiya va atrof muhit muhofazasi yoʻnalishida targʻibot ishlarini kuchaytirishga bagʻishlangan koʻrik- tanlovlar tashkil etish. 19. Oliy taʼlim muassasalarida ekologiya va atrof muhit muhofazasi yoʻnalishida oʻtkaziladigan tadbirlar dasturini ishlab chiqish va amalga oshirish 1) har bir oliy taʼlim muassasasida ekologiya va atrof muhit muhofazasi yoʻnalishida oʻquv yili davomida oʻtkaziladigan tadbirlar dasturi tayyorlanishini tashkil etish; 2019-yil avgust oyidan boshlab muntazam ravishda Ijrochilar mablagʻlari Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi (I. Majidov), tasarrufida oliy taʼlimi muassasalari boʻlgan vazirlik va idoralar, Davlat ekologiya qoʻmitasi (B. Kuchkarov), Oʻzbekiston ekologik harakati (B. Alixanov), Oliy Majlisi Qonunchilik palatasi Ekoharakat deputatlar guruhi, Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi (Q. Quranbayev) 2) tadbirlar dasturiga muvofiq yoshlar ishtirokida “flesh-mob”, eko-tadbirlar, seminarlar, davra suhbatlari, ijodiy uchrashuvlar, ilmiy-amaliy konferensiyalar va boshqalarni yuqori saviyada tashkil etish; 3) oliy taʼlim muassasalarining axborot-resurs markazlarini ekologiya va atrof muhit masalalariga oid oʻquv va ilmiy adabiyotlar bilan taʼminlash; 4) ekologiya va atrof muhit muhofazasi boʻyicha amalga oshirilayotgan ishlar ommaviy-axborot vositalari orqali yoritilishini taʼminlash. 20. Mintaqa va mamlakatda mavjud ekologik muammolar mavzulariga bagʻishlangan seminar va davra suhbatlari tashkil etish. 1) mintaqa mamlakatlarining ekologiya va atrof muhit muhofazasi sohasidagi mutasaddi tashkilotlari bilan hamkorlikni yoʻlga qoʻyish; 2019-yil sentabr Mablagʻ talab etilmaydi Davlat ekologiya qoʻmitasi (B. Kuchkarov), Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi (I. Majidov), tasarrufida oliy taʼlim muassasalari boʻlgan vazirlik va idoralar 2) mintaqada mavjud ekologik muammolar boʻyicha tashkil etiladigan seminar va “davra suhbatlari” mavzulari, dasturlarini birgalikda kelishish; 2019-yil oktabr 3) seminar va davra suhbatlarini oʻtkazish joyi va vaqtini aniqlash; 2019-yil noyabr 4) ushbu tadbirlarda ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish sohasi xodimlari hamda oliy taʼlim muassasalari professor-oʻqituvchilari va talabalarining ishtirokini taʼminlash. 2020-yil aprel 21. Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish sohasiga oid mavjud muammolar boʻyicha bitiruv malakaviy ishlari va magistrlik dissertatsiyalari mavzulari bazasini shakllantirish. 1) ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish sohasiga oid bazaviy muammolar bankini shakllantirish; 2019-yil sentabr Mablagʻ talab etilmaydi Davlat ekologiya qoʻmitasi (B. Kuchkarov), Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi (I. Majidov) 2) mavjud muammolar asosida bitiruv malakaviy ishlari, magistrlik dissertatsiyalari mavzularini shakllantirish va amaliy izlanishlar olib borilishini tashkil etish; 2019-yil noyabr oyidan boshlab muntazam ravishda 3) ushbu faoliyatni amalga oshirishda korxonalar, tashkilotlar va muassasalarda yetarli sharoitlarni yaratish. 2020-yil sentabr V.Oliy taʼlimdan keyingi taʼlim tizimida 22. Ekologik muammolar va ularning yechimlari bilan bogʻliq mavzular boʻyicha ilmiy-tadqiqot loyihalarini ishlab chiqish. 1) korxona va tashkilotlarning ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilishga oid muammolar yechimlariga bagʻishlangan fundamental, amaliy, innovatsion ilmiy-tadqiqot loyihalarini tayyorlash; 2020-yil aprel Ijrochilar mablagʻlari, xalqaro grantlar Innovatsion rivojlanish vazirligi (I. Abduraxmanov), Davlat ekologiya qoʻmitasi (B. Kuchkarov), Fanlar akademiyasi (B. Yuldashev), Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi (I. Majidov), manfaatdor davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari 2) ilmiy-tadqiqot ishlarini Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi tizimidagi tashkilotlar va boshqa korxonalar hamda tayanch oliy taʼlim muassasalari laboratoriyalarida olib borish; 2020-yil may oyidan boshlab muntazam ravishda 3) loyiha doirasida bajarilgan ilmiy-tadqiqot natijalarini amaliyotga joriy etish. 23. Xalqaro grant loyihalari doirasida xalqaro konferensiya, seminar-trening, davra suhbatlarida soha mutaxassislari, professor-oʻqituvchilar va ilmiy xodimlarning ishtirok etishlarini taʼminlash. 1) tegishli xalqaro grant loyihalarda ishtirok etish choralarini koʻrish; 2020-yil yanvar Xalqaro grantlar Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi (I. Majidov), Davlat ekologiya qoʻmitasi (B. Kuchkarov), tayanch oliy taʼlim muassasalari 2) soha mutaxassislari, professor-oʻqituvchilar va ilmiy xodimlarning turli grant loyihalari va tajriba almashinuv dasturlari doirasida seminar-trening, konferensiya, mahorat darslarida ishtirokini taʼminlash. Muntazam ravishda VI. Kadrlar malakasini oshirish va ularni qayta tayyorlash taʼlim tizimida 24. Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish sohasi mutaxassislari malakasini oshirish va qayta tayyorlash boʻyicha davlat talablari, oʻquv dasturlarini zamonaviy talablar asosida ishlab chiqish va malaka oshirishni hamkorlikda tashkil etish. 1) Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi huzuridagi malaka oshirish va qayta tayyorlash markazida taʼlim oladigan mutaxassislar uchun belgilangan oʻquv rejasi va dasturlarni qaytadan koʻrib chiqish va tasdiqlash; 2019-yil iyun Davlat ekologiya qoʻmitasining budjetdan tashqari mablagʻlari, ijrochilar mablagʻlari, xalqaro grantlar Davlat ekologiya qoʻmitasi (B. Kuchkarov), Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi (I. Majidov), manfaatdor davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari 2) qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslarida dars mashgʻulotlarini olib boradigan tajribali mutaxassislar va professor-oʻqituvchilar tarkibini shakllantirish; 2019-yil iyul 3) mashgʻulotlarni zamonaviy talablar asosida ilgʻor xorijiy tajribadan kelib chiqqan holda olib borish. 2019-yil avgust oyidan boshlab muntazam ravishda VII. Qoʻshimcha taʼlim tizimida 25. Maktabdan tashqari tizimida ekologik taʼlim-tarbiya jarayonlarini rivojlantirish. 1) Qoʻshimcha taʼlim muassasalarining tegishli yoʻnalishi (ekologiya va oʻlkashunoslik) oʻquv dasturlarini tahlil qilish; 2019-yil avgust oyidan boshlab muntazam ravishda Mablagʻ talab etilmaydi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi (E. Karimova), Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi (A. Abduxakimov) 2) oʻquv dasturlari mazmunini bolalarning qiziqishini oshiruvchi, mustaqil ekologik tadqiqotlar olib borishga yoʻnaltirilgan mashgʻulot va topshiriqlar bilan boyitish; 3) qoʻshimcha taʼlim muassasalarining tegishli yoʻnalishlariga bolalar qamrovini koʻpaytirishning taʼsirchan mexanizmlarini ishlab chiqish. VIII. Vazirliklar va tashkilotlar hamkorligida 26. Tarbiyalanuvchilar va oʻquvchilar uchun ona tabiatni asrab-avaylash va ularda tabiatga nisbatan mehr-muhabbat tuygʻularini kuchaytirish mavzusida turli teatrlashtirilgan tomoshalar tashkil etish. 1) maktabgacha taʼlim tashkilotlari hamda umumiy oʻrta va oʻrta maxsus taʼlim muassasalari uchun muhim boʻlgan ona tabiatni asrab-avaylash mavzusidagi maxsus tomoshalar ssenariylarini ishlab chiqish; Muntazam ravishda Madaniyat vasanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi Madaniyat vazirligi (B. Sayfullayev), Maktabgacha taʼlim vazirligi (A. Shin), Xalq taʼlimi vazirligi (Sh. Shermatov), Davlat ekologiya qoʻmitasi (B. Kuchkarov), Oʻzbekiston ekologik harakati(B. Alixanov) 2) respublikaning hududlarida joylashgan madaniyat muassasalari (teatr va boshqa tomoshagohlar) tomonidan maktabgacha taʼlim tashkilot lari hamda umumiy oʻrta va oʻrta maxsus taʼlim muassasalarida ekologik tomoshalarni tashkil qilish. 27. Maktabgacha taʼlim tashkilotlaridagi tarbiyalanuvchilar va bolajonlar uchun moʻljallangan ekologik adabiyotlar va ekologik ertaklarni chop etish. 1) maktabgacha taʼlim tashkilot lari va ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish mutaxassislaridan iborat tartibda mualliflar guruhini shakllantirish; 2019-yil iyun Ijrochilar mablagʻlari Davlat ekologiya qoʻmitasi (B. Kuchkarov), Maktabgacha taʼlim vazirligi (A. Shin) 2) bolajonlar uchun moʻljallangan ekologik adabiyotlarning mavjudligini inventarizatsiya qilish; 2019-yil avgust 3) bugungi kun talablaridan kelib chiqib mazkur sohaga oid yangi bolalar adabiyotlarini ishlab chiqish. 2020-yil iyun 28. Maktabgacha taʼlim tashkilotlarida faoliyat olib borayotgan pedagoglar uchun ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish sohasiga oid maxsus qoʻllanmalar ishlab chiqish. 1) maktabgacha taʼlim tashkilot lari va ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish mutaxassislaridan iborat tartibda mualliflar guruhini shakllantirish; 2019-yil iyun Ijrochilar mablagʻlari Davlat ekologiya qoʻmitasi (B. Kuchkarov), Maktabgacha taʼlim vazirligi (A. Shin) 2) ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish sohasidagi bugungi kun talablaridan kelib chiqib mazkur sohaga oid yangi qoʻllanmalarni ishlab chiqish. 2020-yil iyun 29. Hududiy ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish boshqarmalari va joylardagi maktabgacha taʼlim tashkilotlari hamda umumiy oʻrta va oʻrta maxsus taʼlim muassasalari pedagoglari oʻrtasida ekologik taʼlim yuzasidan seminar va davra suhbatlarini tashkil qilish. 1) pedagoglar hamda ekologiya va atrof muhit muhofazasi sohasi xodimlari bilan hamkorlik oʻrnatish; Muntazam ravishda Mablagʻ talab etilmaydi Davlat ekologiya qoʻmitasi (B. Kuchkarov), Maktabgacha taʼlim vazirligi (A. Shin), Xalq taʼlimi vazirligi (Sh. Shermatov), Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi (I. Majidov), Oʻzbekiston ekologik harakati (B. Alixanov) 2) mavjud ekologik masalalar boʻyicha tashkil etiladigan seminar va davra suhbatlari mavzulari, dasturlarini kelishish; 3) seminar va davra suhbatlarini oʻtkazish joyi va vaqtini aniqlash, mutaxassislarni taklif etish; 4) seminar mashgʻulotlarida ekologiya va atrof muhit muhofazasi sohasi xodimlari hamda taʼlim muassasalari professor oʻqituvchilari ishtirokini taʼminlash. 30. Maktabgacha taʼlim tashkilot larini Oʻzbekistonning tabiati, noyob hayvonot va oʻsimlik dunyosi, ularni asrab-avaylash toʻgʻrisidagi plakatlar va fotorasmlar bilan taʼminlash. 1) Oʻzbekistonning goʻzal tabiati aks etgan, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Qizil kitobiga kiritilgan noyob turlarning roʻyxatini tuzish, ularning fotorasmlarini yigʻish va tayyorlash; 2019-2020-yillar Ijrochilar mablagʻlari Davlat ekologiya qoʻmitasi (B. Kuchkarov), Maktabgacha taʼlim vazirligi (A. Shin) 2) tabiatni asrab-avaylash toʻgʻrisidagi bolalarning ekologik ongi va madaniyatini shakllantiradigan tarbiyaviy ahamiyatga ega boʻlgan plakatlar va fotorasmlarni tayyorlash; 3) maktabgacha taʼlim tashkilot larini fotorasmlar va maxsus plakatlar bilan taʼminlash. 31. Barcha taʼlim turlarida ekologiya va atrof muhit muhofazasiga oid zarur oʻquv-metodik materiallar va boshqa foydali maʼlumotlar taqdim etishga moʻljallangan “ekologiya.uz” saytini yaratish. 1) internet tarmogʻida yaratiladigan yangi veb-saytning konsepsiyasini ishlab chiqish boʻyicha ishchi guruh tuzish; 2019-yil iyun Ijrochilar mablagʻlari Davlat ekologiya qoʻmitasi (B. Qoʻchqorov), Axborot kommunikatsiyalari va texnologiyalarini rivojlantirish vazirligi (Sh. Sodiqov), Xalq taʼlimi vazirligi (Sh. Shermatov), Maktabgacha taʼlim vazirligi (A. Shin), Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi (I. Majidov), Oʻzbekiston ekologik harakati (B. Alixanov) 2) veb-saytning texnik vazifasini ishlab chiqish va ushbu jarayonga tegishli mutaxassislarni shartnoma asosida jalb etish; 2019-yil avgust 3) tayyorlangan veb-sayt loyihasini koʻrib chiqish hamda uni ishga tushirish uchun zarur boʻlgan tashkiliy masalalarni hal etish; 2019-yil sentabr 4) veb-sayt maʼlumotlari oʻquvchilar va talabalarga yetkazilishini takomillashtirish maqsadida taʼlimni boshqarish boʻyicha vakolatli organlarning taʼlim xizmatlarini koʻrsatishga ixtisoslashgan rasmiy veb-saytlarida ekologiya.uz saytiga oʻtish yorliqlarini joylashtirish; 2019-yil dekabr 5) ekologiya va atrof muhit muhofazasi taʼlimiga oid materiallarni saytga joylashtirish hamda ular doimiy ravishda yangilab borilishini tashkil etish. Muntazam ravishda 32. Ekologik taʼlim-tarbiyaga oid elektron-metodik vositalarni yaratish va onlayn rejimda foydalanish imkoniyatini kengaytirish. 1) geografiya, biologiya oʻquv fanlarining ekologik mazmuni keng yoritilishini taʼminlaydigan elektron metodik qoʻllanma va tavsiyalarni ishlab chiqish va internet tarmogʻiga joylashtirish; 2019-yil oktabr oyidan boshlab muntazam ravishda Davlat ekologiya qoʻmitasining budjetdan tashqari mablagʻlari Davlat ekologiya qoʻmitasi (B. Kuchkarov), Xalq taʼlimi vazirligi (Sh. Shermatov), Oʻzbekiston ekologik harakati (B. Alixanov), Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi (Sh. Sadikov) 2) maktabdan tashqari taʼlim muassasalarining tegishli yoʻnalishlari uchun bolalarning mustaqil ekologik tadqiqotlar olib borishiga moʻljallangan virtual ish daftarlari va ularning yuritilishiga koʻmaklashuvchi elektron metodik tavsiyalarni ishlab chiqish; 2019-yil noyabr 3) taʼlim muassasalari uchun ekologik yoʻnalishdagi multimedia vositalarini yaratish; 2019-yil dekabr 4) taʼlim muassasalari uchun ekologik yoʻnalishdagi oʻquvchilarda tejamkorlik madaniyatini shakllantirishga doir videoroliklarni yaratish. 2020-yil mart 33. Bolalar va yoshlar auditoriyasiga moʻljallangan ekologik mavzulardagi videoroliklar, multiplikatsion, badiiy va televizion filmlar hamda xorijiy mamlakatlarning dasturlaridan olingan televideniye materiallarini tizimli ravishda namoyish qilish. 1) bolalar va yoshlarga moʻljallangan mavjud materiallar va ularning sifatini tahlil qilish; 2019-yil iyun Mazkur maqsadlar uchun ajratilgan Davlat budjeti mablagʻlari Oʻzbekiston ekologik harakati (B. Alixanov), Oʻzbekiston milliy teleradiokompaniyasi (A. Xodjayev), Yoshlar ittifoqi (Q. Quranboyev), Maktabgacha taʼlim vazirligi (A. Shin), Xalq taʼlimi vazirligi (Sh. Shermatov), Madaniyat vazirligi (B. Sayfullayev) 2) ekologik mavzular boʻyicha yoshlar, ayniqsa bolalar uchun tushunarli boʻlgan hamda ularning ekologik bilimlarini oshirishga qaratilgan materiallarni yaratish dasturini ishlab chiqish; 2019-yil oktabr 3) ishlab chiqilgan dastur doirasida videorolik, videoklip, multiplikatsion filmlar, badiiy va televizion filmlar, xorijiy televideniye dasturlaridan olingan va oʻzbek tiliga tarjima qilingan qiziqarli telekoʻrsatuvlar, telefilm va telelavhalar, yoshlarga moʻljallangan ommabop, maʼrifiy va koʻngilochar koʻrsatuvlar tayyorlash; 2020-yil may oyidan boshlab muntazam ravishda 4) tayyorlangan materiallarni televideniyedan tashqari maktabgacha taʼlim tashkilot larida hamda umumtaʼlim maktablarida tizimli namoyish qilib borish. 34. Ekologik muammolar va ularning yechimlari bilan bogʻliq mavzular boʻyicha materiallar tayyorlash va ommaviy axborot vositalarida yoritib borish. 1) ekologik muammolar va ularni hal etish boʻyicha tayyorlanadigan materiallar mavzularini tanlash; Muntazam ravishda Mablagʻ talab etilmaydi Davlat ekologiya qoʻmitasi (B. Kuchkarov), Oʻzbekiston ekologik harakati (B. Alixanov), Oʻzbekiston milliy teleradiokompaniyasi (A. Xodjayev), Yoshlar ittifoqi (Q. Quranboyev) 2) har bir mavzu boʻyicha iqtidorli yoshlarni jalb etgan holda ijodiy guruhlar tashkil etish; 3) ijodiy guruhlar tomonidan OAV uchun konsepsiyada bayon qilingan yoʻnalishlar boʻyicha tegishli mavzularda materiallar tayyorlash. 4) tayyorlangan materiallarni OAVda yoritib borish. 35. Mintaqa va mamlakatda mavjud ekologik muammolar mavzulariga bagʻishlangan seminar va davra suhbatlari tashkil etish. 1) mintaqada mamlakatlarining ekologiya va atrof muhit muhofazasi sohasidagi mutasaddi tashkilotlari bilan hamkorlikni yoʻlga qoʻyish; 2019-yil avgust Mablagʻ talab etilmaydi Davlat ekologiya qoʻmitasi (B. Kuchkarov), Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, (I. Majidov), tasarrufida oliy taʼlim muassasalari boʻlgan vazirlik va idoralar 2) mintaqada mavjud ekologik muammolar boʻyicha tashkil etiladigan seminar va davra suhbatlari mavzulari, dasturlarini birgalikda kelishish; 2019-yil oktabr 3) seminar va davra suhbatlarini oʻtkazish joyi va vaqtini aniqlash; 2019-yil noyabr 4) ushbu tadbirlarda ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish sohasi xodimlari hamda oliy taʼlim muassasalari professor-oʻqituvchilari va talabalarining ishtirokini taʼminlash. 2019-yil dekabr 36. Oʻzbekistonda ekologik taʼlimning samaradorligini oshirish yoʻllari mavzusida respublika konferensiyasini tashkil etish. 1) respublika konferensiyasini tashkil etish boʻyicha ishchi guruhni tasdiqlash; 2019-yil oktabr Ijrochilar mablagʻlari Davlat ekologiya qoʻmitasi (B. Kuchkarov), Oʻzbekiston ekologik harakati (B. Alixanov), Oliy Majlisi Qonunchilik palatasi Ekoharakat deputatlar guruhi, manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda 2) konferensiya oʻtkazish joyi va vaqtini belgilash; 2019-yil dekabr 3) konferensiyani yuqori saviyada oʻtkazish hamda ommaviy axborot vositalarida yoritilishini taʼminlash; 2020-yil iyul 4) konferensiya natijalari boʻyicha tezislar toʻplamini chop etish. 2020-yil sentabr
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2019-yil 27-may,
434-son