📅 2019-yil 7-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2019-yil 7-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2019 йил 7 июнь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 7 июня 2019 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 7 June 2019 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
Психология соҳасида кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш ва жамиятда ҳуқуқбузарликларнинг олдИни олиш чора-тадбирлари тўғрисида
Сўнгги йилларда мамлакатда психология соҳасида педагог кадрларни тайёрлаш ҳамда амалиётчи психологлар фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид бир қатор ишлар амалга оширилди.
Ҳозирги кунда мактабгача таълим тизимида 2 503 нафар, халқ таълими тизимида 14 272 нафар педагог-психолог кадрлар фаолият олиб бормоқда.
Республиканинг 10 та олий таълим муассасасида «Психология», 19 та олий таълим муассасасида «Педагогика ва психология» таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича 5 717 нафар талаба таҳсил олмоқда. Ушбу соҳада қабул квоталари кескин оширилди, хусусан 2018/2019 ўқув йилининг ўзида 2 665 нафар талаба ўқишга қабул қилинди.
2017 йилдан бошлаб профилактика инспекторлари ва жамоатчилик вакилларининг таълим муассасаларида ёшлар билан ишлаш тизими йўлга қўйилиб, 5 696 та умумий ўрта таълим муассасасида профилактика инспекторлари, 5 328 та умумий ўрта таълим муассасасида эса маҳалла вакилларининг хоналари ташкил этилди.
Олиб борилаётган ишлар кўламига қарамасдан соҳада зудлик билан бартараф этилиши талаб этиладиган қатор муаммолар сақланиб қолмоқда.
Хусусан:
биринчидан, таълим тизимининг барча босқичларида ёшларнинг психологик ҳолати диагностикасига ихтисослашган психолог кадрлар ҳамда ташкилотлар мавжуд бўлсада, уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқаришни амалга оширадиган ягона тузилманинг мавжуд эмаслиги психологик хизматлар фаолияти самарадорлигининг паст даражада қолишига таъсир кўрсатмоқда;
иккинчидан, таълим муассасаларида профилактика инспекторлари ва маҳалла вакилларининг хизмат хоналари ташкил этилган бўлсада, уларнинг таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорлиги йўналишлари ҳамда фаолияти самарадорлигини баҳолаш механизмлари белгилаб берилмаган;
учинчидан, аҳолига психологик хизмат кўрсатиш етарлича йўлга қўйилмаганлиги оқибатида жамиятда ижтимоий-психологик, жумладан, оилавий муаммолар (ажримлар, оиладаги низолар, ота-она ва фарзанд муносабатлари, қариндошлар ўртасидаги никоҳ, эрта туғруқ), «оммавий маданият»нинг салбий таъсирларига тобелик, ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари давом этмоқда;
тўртинчидан, олий таълим тизимида психология соҳасида тайёрланаётган амалиётчи психолог кадрларнинг билимлари умумий бўлиб қолиб, тор соҳа мутахассисларини тайёрлаш амалиёти йўлга қўйилмаган;
бешинчидан, психология соҳасида магистратура ва докторантурага қабул сони паст даражада бўлганлиги оқибатида, миллий психология мактабини шакллантиришда оқсоқлик сезилмоқда;
олтинчидан, психолог кадрларнинг молиявий рағбатлантирилиши, аҳолига психологик хизмат кўрсатувчи марказлар фаолиятининг қониқарсиз аҳволда эканлиги уларга тажрибали психолог кадрларни жалб қилиш имкониятини бермаяпти.
Аҳолига, айниқса ёшларга сифатли психологик хизмат кўрсатиш, психологик хизмат фаолиятини бошқаришни мувофиқлаштириш, таълим муассасалари билан профилактика инспекторлари ва жамоат вакиллари ўртасидаги ҳамкорликни сифат жиҳатдан янги даражага кўтариш, психология мактабини ривожлантириш ҳамда олий таълимда тор ихтисосликлар бўйича кадрлар тайёрлаш тизимини жорий этиш, психологик марказлар ташкил этишни йўлга қўйиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот марказининг Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ҳузуридаги Ёшларга ижтимоий-психологик ёрдам кўрсатиш марказини таълимнинг барча босқичларида психологик хизмат кўрсатувчи тузилмалар фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда бошқаришни амалга оширадиган Ёшларга ижтимоий-психологик хизмат кўрсатиш республика маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) этиб қайта ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
2. Қуйидагилар Марказ фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
таълимнинг барча босқичларида психологик хизмат кўрсатувчи тузилмалар учун мулоқот майдони сифатида фаолият юритиш, тегишли давлат органлари билан ҳамкорликда иш олиб бориш;
бола руҳиятида салбий ўзгаришларга сабаб бўладиган омилларни аниқлаш учун ишонч телефони ва «call-center» ташкил этиш;
манфаатдор вазирлик ва идоралар, илмий-тадқиқот ва таълим муассасаларида психология соҳасидаги илмий тадқиқотлар кўламини кенгайтириш;
профилактика инспекторлари ва жамоатчилик вакиллари учун ёшлар психологиясига оид қисқа муддатли малака ошириш курслари ташкил этиш;
ёшлар психологиясига оид кўргазмали материалларни тайёрлаш.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида «Оила» илмий-амалий тадқиқот марказида қўшимча 2 та бошқарув ходими штат бирликларини ажратиш йўли билан аҳолига психология хизматлари марказлари орқали маслаҳатлар бериб боришни таъминлайдиган аҳолига психологик хизматлар кўрсатиш бўлими ташкил этилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази икки ой муддатда ташкил этилаётган бўлим ва шуъбаларни жамиятдаги ижтимоий-психологик ва оилавий муаммолар билан ишлаш тажрибасига эга ҳамда ўзларига юклатилган вазифалар ижросини юқори касбий даражада таъминлай оладиган малакали кадрлар билан тўлдирсин, шунингдек уларни зарур моддий-техника воситалари билан жиҳозланишини ташкиллаштирсин.
5. Ўзбекистон Республикасида психологик хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Белгилаб қўйилсинки, вазирлик ва идоралар раҳбарлари чора-тадбирлар режасида назарда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли амалга оширилиши учун шахсан жавобгар ҳисобланади.
6. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази ҳамда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг Психология ўқув-илмий маркази фаолиятини танқидий қайта кўриб чиқсин ва бир ой муддатда ўрганиш натижалари бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда хусусий амалиёт олиб бораётган психологлар фаолиятини ривожлантириш, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини аниқ белгилаш, уларга зарур шарт-шароитлар яратиш ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар белгиласин.
8. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан ҳамкорликда аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида ҳаётда ўз олдига мақсад қўйиб яшаш, муваффақиятга эришган ижобий шахслар ва образлар тўғрисида кўпроқ маълумот беришга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтириш учун медиа-режа ишлаб чиқсин ва медиа-режа доирасида тегишли телекўрсатувлар, медиа маҳсулотларни яратишни йўлга қўйсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:
хорижий тажрибадан келиб чиқиб, олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификаторига ижтимоий психология, ёшлар психологияси, психологик хизмат фаолиятини бошқариш, оилавий консультация ва коучинг каби бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликларини киритиш;
республиканинг чекка ҳудудларида амалиётчи психологларга бўлган эҳтиёжни ҳисобга олган ҳолда 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб психология таълим йўналиши бўйича талабаларни давлат гранти асосида мақсадли қабул қилиш;
олий таълим муассасаларининг магистратура босқичида психология бўйича мутахассисликлар квоталарини кескин ошириш;
2019/2020 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларида психология таълим йўналишларининг ўқув режаларида малакавий амалиёт давомийлигини 8 ҳафтадан 15 ҳафтага ошириш;
психология соҳасида кадрларни тайёрлаш режасини тасдиқласин ва ижросини таъминлаш чорасини кўрсин.
10. Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси психология соҳаси кадрларини хориждаги етакчи университетлар, илмий марказлар ва бошқа ташкилотларда тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ва стажировкадан ўтказилишини таъминласин.
Белгилансинки, ушбу бандда назарда тутилган харажатлар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги учун Давлат бюджетида назарда тутилган мақсадли маблағлар, буюртмачиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
11. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги бир ой муддатда умумий ўрта таълим муассасалари юқори синф ўқувчилари учун оила психологияси ва этикаси бўйича махсус курс ташкил этиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқсин, тасдиқласин ҳамда унинг ижроси таъминлансин.
12. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги республикада психологлар илмий мактабини кенгайтириш мақсадида келгуси йилларда таянч докторантура ва докторантурага ажратиладиган квоталар сонини 30 фоизга ошириш чораларини кўрсин.
13. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда таълим муассасаларига бириктирилган профилактика инспекторларининг вазифалари ва улар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини ўрнатилган тартибда тасдиқласин.
14. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов, Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Ш.Х. Шерматов, Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Мажидов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 472-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида психологик хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш бўйича
Т/ р Амалга ошириладиган чора-тадбирлар Амалга ошириш механизми Муддат Масъул I. Психологик хизмат кўрсатиш ишларини тартибга солиш ва тизимлаштириш 1. Узлуксиз таълим тизимида психологик хизматларнинг узвийлиги ва узлуксизлигини таъминлаш учун «Психологик хизмат» концепциясини яратиш. 1. Малакали мутахассислардан иборат бўлган ишчи гуруҳ шакллантириш. 2. Узлуксиз таълим тизимида психологик хизмат кўрсатиш фаолиятини тизимлаштиришга қаратилган «Психологик хизмат» концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2019 йил 15 июнь 2019 йил 15 июль Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши, «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази 2. Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари психолог ходимларининг тармоқ тариф-малака маълумотномаларини қайта кўриб чиқиш. 1. Психологик хизмат ходимларининг тармоқ тариф-малака маълумотномаларини инвентаризациядан ўтказиш. 2. Тармоқ тариф-малака маълумотномаларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш. Хусусан: бола руҳиятидаги салбий ўзгаришларни тезда аниқлаш; бола руҳиятидаги салбий ўзгаришларни бартараф этишга қаратилган тадбирларини амалга ошириш; тегишли давлат идоралари билан ҳамкорликда иш олиб бориш ва бошқалар. 2019 йил 15 июнь 2019 йил 25 июнь Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши 3. Таълимнинг барча босқичларида психологик хизмат ходимлари учун методик қўлланмалар ишлаб чиқиш. 1. Малакали мутахассислардан иборат ишчи гуруҳ шакллантириш. 2. Психологик хизмат ходимлари учун методик қўлланмалар ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва фойдаланиш учун таълим муассасаларига етказиш чораларини кўриш 2019 йил 15 июнь 2019 йил 1 август Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши II. Олий таълим муассасаларида психология соҳаси учун кадрлар тайёрлаш тизимини қайта кўриб чиқиш ва тор йўналишлар ва мутахассисликлар жорий этиш 4. «Педагогика ва психология» ва «Психология» бакалавриат таълим йўналишлари кесимида янги таълим йўналишлари ва мутахассисликларни жорий этиш. «Педагогика ва психология» бакалавриат таълим йўналиши кесимида «Амалий психология», «Ёшлар психологияси» таълим йўналишларини; «Психология» бакалавриат таълим йўналиши негизида «Психологик хизмат фаолиятини бошқариш», «Ижтимоий психология», «Клиник психология», «Юридик психология» таълим йўналишларини; «Педагогика ва психология» магистратура мутахассислиги кесимида «Ташкилий психология ва коучинг технологияси», «Таълим ва бошқарувда когнитив психология», «Ривожланиш психологияси ва педагогикаси» мутахассисликларини; «Психология» магистратура мутахассислиги кесимида «Позитив психология: оилавий консультация ва коучинг», «Ижтимоий психология ва ижтимоий амалиёт», «Юридик ривожланиш психологияси ва шахсга йўналтирилган консультация» мутахассисликларини ташкил этиш; Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификаторига киритиш юзасидан таклифлар тайёрлаш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш. 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, олий таълим муассасаси бўлган вазирлик ва идоралар 5. Психологларга бўлган эҳтиёждан келиб чиқиб, халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказларида психология соҳаси бўйича қайта тайёрлаш курсаларини ташкил этиш. 1. Қайта тайёрлаш курсларининг ўқув дастурлари ва ўқув режаларини ишлаб чиқиш. 2. Қайта тайёрлаш курсларини ташкил этиш бўйича тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш. 3. Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказларида психология бўйича қайта тайёрлаш курсларини ташкил этиш юзасидан ташкилий ишларни бажариш. 2019 йил 1 июль 2019 йил 1 август 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, таълим муассасаси бўлган вазирлик ва идоралар III. Таълим муассасаларида профилактика инспекторлари ва жамоатчилик вакилларининг фаолиятини ташкил этиш 6. Таълим муассасаларида профилактика инспекторлари ва жамоатчилик вакиллари томонидан олиб бориладиган асосий фаолият турлари ва амалга ошириладиган вазифалар, улар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини белгиловчи идоравий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 1. Малакали мутахассислардан иборат ишчи гуруҳ шакллантириш. 2. Таълим муассасаларида профилактика инспекторлари ва жамоатчилик вакиллари томонидан олиб бориладиган асосий фаолият турлари ва амалга ошириладиган вазифалар, улар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини белгиловчи идоравий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. Бунда, профилактика инспекторлари ва жамоатчилик вакилларининг вазифалари ва ваколатларини аниқ белгилаб бериш; профилактика инспекторлари ва жамоатчилик вакиллари томонидан юритиладиган ҳужжатлар номенклатурасини тасдиқлаш; профилактика инспекторлари ва жамоатчилик вакилларининг таълим муассасаларида фаолият юритиш тартиби; таълим муассасаларида ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари билан боғлиқ масалалар юзасидан профилактик тадбирларни ташкил этиш; таълим муассасаларида таълим сифати, тарбия жараёни, ижтимоий-маънавий муҳитга салбий таъсир қилиши мумкин бўлган ҳолатларга йўл қўймаслик ва улар учун ажратилган хоналарни таълим муассасаси имкониятидан келиб чиқиб оптимизация қилиш; таълим муассасаларида профилактика инспекторлари ва жамоатчилик вакилларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари назарда тутиш. 2019 йил 15 июнь 2019 йил 10 июль Ички ишлар вазирлиги Адлия вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 7. Ёшлар, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари билан ишлайдиган профилактика инспекторлари ва жамоатчилик вакилларининг психология соҳасидаги билим ва кўникмаларини доимий ошириб бориш. 1. П рофилактика инспекторлари ва жамоатчилик вакиллари учун ёш даврлари психологияси, девиант хулқ-атвор психологияси, профилактикаси ва коррекцияси асослари, ижобий психология, конфликтология ва медиация соҳаларида малака ошириш бўйича тренинг курсларини ташкил этиш. 2. Психология соҳасидаги тажрибали амалиётчи психологлар, мутахассислар ва хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда тренинг курсларини ташкил этиш. 3. П рофилактика инспекторлари, вояга етмаганлар ишлари бўйича ишловчи масъул ходимлар ва жамоатчилик вакиллари сифатида фаолият юритувчи кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимидаги ўқув дастурларини илғор халқаро тажрибалар асосида қайта кўриб чиқиш ва янгилаш. 2019 йил 15 июнь 2019 йил 10 июль 2 019 йил 1 август Ички ишлар вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази, Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши 8. П рофилактика инспекторлари, вояга етмаганлар ишлари бўйича ишловчи масъул ходимлар ва жамоатчилик вакиллари учун ёшлар, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар билан ишлаш бўйича ахборотномалар ва методик қўлланмалар ишлаб чиқиш. 1. Малакали мутахассислардан иборат ишчи гуруҳ шакллантириш ва таклифлар ишлаб чиқиш. 2. Халқаро тажрибаларни ўрганган ҳолда ёшлар, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар билан ишлаш бўйича ахборотномалар ва методик қўлланмалар яратиш ҳамда тарқатиш. 2019 йил 15 июнь 2019 йил 10 июль Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази, Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши 9. Болалар ва катталар руҳиятидаги ўзгаришларни тезда аниқлаш, бунга олиб келган сабабларни бартараф этишга кўмаклашиш мақсадида психолог мутахассисларини тайёрловчи олий таълим муассасалари ҳузурида «Психологик хизмат кўрсатиш лабораториялари»ни ташкил этиш. 1. «Психологик хизмат кўрсатиш лабораториялари»нинг фаолиятини тартибга солиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисидаги ижрочиларнинг қўшма қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш. 2. Психология бўйича кадр тайёрловчи олий таълим муассасалари ҳузурида «Психологик хизмат кўрсатиш лабораториялари»ни ташкил этиш ҳамда уларга олий таълим муассасалари маблағлари ҳисобидан ҳақ тўлаш ҳисобига профессор-ўқитувчилари, илмий ва илмий-педагог кадрларини мутахассис сифатида жалб этиш, шунингдек талабаларнинг малакавий амалиётини «Психологик хизмат кўрсатиш лабораториялари»да ташкил этиш. 2019 йил 15 июнь 2019 йил июлдан бошлаб мунтазам Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги IV. Бола руҳиятидаги салбий ўзгаришларни аниқлаш, унинг сабабларини бартараф этиш чора-тадбирлари 10. Таълим муассасаларидаги психологик хизмат кўрсатиш хоналарини инвентаризациядан ўтказиш. 1. Таълим муассасасидаги психологик хизмат кўрсатиш хоналари ва уларнинг жиҳозланишига қўйиладиган талабларни ишлаб чиқиш. 2. Таълим муассасаларида психологик хизмат кўрсатиш хоналарини ташкил этиш. 3. Таълим муассасаларидаги психологик хизмат кўрсатиш хоналарини босқичма-босқич жиҳозлаш бўйича чоралар кўриш 2019 йил 15 июнь 2019 йил 1 август 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги 11. Психолог мутахассислар, бўлажак психолог талабалар учун ўқув ва методик адабиётлар яратилишини ташкил этиш 1. Олий таълим муассасалари ахборот-ресурс марказлари базасидаги психологияга оид ўқув адабиётларнинг тиллар кесимидаги таҳлилини ва инвентаризациясини ўтказиш орқали мавжуд ўқув адабиётлари базасини шакллантириш. 2. Психологияга оид хорижий тиллардаги ўқув адабиётларни муаллифлик ҳуқуқини сақлаган ҳолда ўзбек тилига таржима қилиш ва фанлар бўйича ўқув-услубий мажмуалар яратиш. 3. Республикамиздаги етакчи психолог олимлардан иборат муаллифлар гуруҳини шакллантириш ва хорижий методикалардан фойдаланилган ҳолда миллийлик ва менталитетни инобатга олиб, ўзбек тилида янги ўқув ва методик адабиётлар яратилишини ташкил этиш. 2019 йил 15 июнь 2019 йил 1 сентябрь 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Олий ва ўрта махсус таъ�им вазирлиги, Халқ таълим вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги тегишлилиги бўйича бошқа вазирлик ва идоралар билан биргаликда 12. Оммавий ахборот воситаларида болалар ва ўсмирларнинг руҳиятига деструктив таъсир қилувчи медиа маҳсулотлари (кино, клип, мултфильм, реклама ва ҳоказо) чиқарилишига йўл қўймаслик чораларини кўриш. 1. Манфаатдор вазирлик ва идоралар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузиш. 2. Оммавий ахборот воситаларида болалар ва ўсмирларнинг руҳиятига деструктив таъсир қилувчи медиа маҳсулотлари чиқарилишига йўл қўймаслик бўйича жамоатчилик назоратини кучайтириш чораларини кўриш. 3. Журналистика соҳаси бўйича кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасаларида шахс психологиясига деструктив таъсир этувчи ахборотлар тўғрисида тушунчаларни берувчи махсус курсларни ташкил этиш. 2019 йил 15 июнь 2019 йил 1 июль 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Республика маънавият ва маърифат маркази, Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси 13. Вояга етмаганлар орасида психологик саломатликни кенг тарғиб этишга ва психик саломатлик билим ва кўникмаларини ёшлар ва катталарда шакллантиришга қаратилган ижтимоий, амалий, илмий ва фундаментал лойиҳалар таъсис этиш. 1. Инновацион ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги грантларни бериш комиссияси томонидан танлов эълон қилиш. 2. Танлов ғолибларининг лойиҳаларини молиялаштириш. 3. Лойиҳаларнинг самарадорлигини назорат қилиб бориш. Алоҳида режа асосида Инновацион ривожлантириш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши, «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази 14. «Психологик саломатлик йўлида Ўзбекистон» шиори остида миллий тарғибот компаниясини амалга ошириш. 1. Манфаатдор вазирлик ва идоралар мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ шакллантириш. 2. Ўзбекистонда давлат ва халқаро ташкилотлар томонидан самарали амалга оширилган миллий ва халқаро дастурлар, ижтимоий лойиҳаларнинг илғор тажрибаларини ўрганиб, миллий тарғибот кампаниясини амалга ошириш концепциясини ишлаб чиқиш ва ҳамкорликда тасдиқлаш. 3. «Психологик саломатлик йўлида Ўзбекистон» шиори остида миллий тарғибот кампаниясини амалга ошириш бўйича методик қўлланмалар, тарғибот каталоглари, флаерлар, брашюралар, кўргазмали, аудио ва видео материаллар, телевизион дастурлар, ижтимоий рекламалар (роликлар), интернет сайтлари ва блогларни яратиш. 4. Бола руҳиятидаги салбий ўзгаришларни тезда аниқлаб, бунга олиб келган сабабларни бартараф этиш, мазкур масалада ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг ролини ошириш, шунингдек, ҳар бир шахснинг умумий ва оилавий психологик саломатлик бўйича билим ва кўникмаларини шакллантириш, ишлаб чиқариш корхоналари, давлат идоралари, нодавлат ва жамоат ташкилотларида, айниқса, маҳалла, оила ва таълим муассасаларида «Психологик саломатлик йўлида Ўзбекистон» шиори остида миллий тарғибот кампаниясини амалга оширилишини назарда тутган ҳолда комплекс чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 5. Ёшлар ўртасида ҳаётда ўз олдига мақсад қўйиб яшаш, муваффақиятга эришган ижобий шахслар ва образлар тўғрисида кўпроқ маълумот беришга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтириш учун медиа-режа ишлаб чиқиш ва ушбу режага мувофиқ телекўрсатувлар, медиа маҳсулотларни яратиш. 2019 йил 15 июнь 2019 йил 15 июнь Йил давомида Йил давомида Йил давомида «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 7 июнь,
472-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
ChORA-TADBIRLAR REJASI
Psixologiya sohasida kadrlarni tayyorlash tizimini yanada takomillashtirish va jamiyatda huquqbuzarliklarning oldIni olish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Soʻnggi yillarda mamlakatda psixologiya sohasida pedagog kadrlarni tayyorlash hamda amaliyotchi psixologlar faoliyatini qoʻllab-quvvatlashga oid bir qator ishlar amalga oshirildi.
Hozirgi kunda maktabgacha taʼlim tizimida 2 503 nafar, xalq taʼlimi tizimida 14 272 nafar pedagog-psixolog kadrlar faoliyat olib bormoqda.
Respublikaning 10 ta oliy taʼlim muassasasida “Psixologiya”, 19 ta oliy taʼlim muassasasida “Pedagogika va psixologiya” taʼlim yoʻnalishlari va mutaxassisliklari boʻyicha 5 717 nafar talaba tahsil olmoqda. Ushbu sohada qabul kvotalari keskin oshirildi, xususan 2018/2019 oʻquv yilining oʻzida 2 665 nafar talaba oʻqishga qabul qilindi.
2017-yildan boshlab profilaktika inspektorlari va jamoatchilik vakillarining taʼlim muassasalarida yoshlar bilan ishlash tizimi yoʻlga qoʻyilib, 5 696 ta umumiy oʻrta taʼlim muassasasida profilaktika inspektorlari, 5 328 ta umumiy oʻrta taʼlim muassasasida esa mahalla vakillarining xonalari tashkil etildi.
Olib borilayotgan ishlar koʻlamiga qaramasdan sohada zudlik bilan bartaraf etilishi talab etiladigan qator muammolar saqlanib qolmoqda.
Xususan:
birinchidan, taʼlim tizimining barcha bosqichlarida yoshlarning psixologik holati diagnostikasiga ixtisoslashgan psixolog kadrlar hamda tashkilotlar mavjud boʻlsada, ularning faoliyatini muvofiqlashtirish va boshqarishni amalga oshiradigan yagona tuzilmaning mavjud emasligi psixologik xizmatlar faoliyati samaradorligining past darajada qolishiga taʼsir koʻrsatmoqda;
ikkinchidan, taʼlim muassasalarida profilaktika inspektorlari va mahalla vakillarining xizmat xonalari tashkil etilgan boʻlsada, ularning taʼlim muassasalari bilan oʻzaro hamkorligi yoʻnalishlari hamda faoliyati samaradorligini baholash mexanizmlari belgilab berilmagan;
uchinchidan, aholiga psixologik xizmat koʻrsatish yetarlicha yoʻlga qoʻyilmaganligi oqibatida jamiyatda ijtimoiy-psixologik, jumladan, oilaviy muammolar (ajrimlar, oiladagi nizolar, ota-ona va farzand munosabatlari, qarindoshlar oʻrtasidagi nikoh, erta tugʻruq), “ommaviy madaniyat”ning salbiy taʼsirlariga tobelik, oʻz joniga qasd qilish holatlari davom etmoqda;
toʻrtinchidan, oliy taʼlim tizimida psixologiya sohasida tayyorlanayotgan amaliyotchi psixolog kadrlarning bilimlari umumiy boʻlib qolib, tor soha mutaxassislarini tayyorlash amaliyoti yoʻlga qoʻyilmagan;
beshinchidan, psixologiya sohasida magistratura va doktoranturaga qabul soni past darajada boʻlganligi oqibatida, milliy psixologiya maktabini shakllantirishda oqsoqlik sezilmoqda;
oltinchidan, psixolog kadrlarning moliyaviy ragʻbatlantirilishi, aholiga psixologik xizmat koʻrsatuvchi markazlar faoliyatining qoniqarsiz ahvolda ekanligi ularga tajribali psixolog kadrlarni jalb qilish imkoniyatini bermayapti.
Aholiga, ayniqsa yoshlarga sifatli psixologik xizmat koʻrsatish, psixologik xizmat faoliyatini boshqarishni muvofiqlashtirish, taʼlim muassasalari bilan profilaktika inspektorlari va jamoat vakillari oʻrtasidagi hamkorlikni sifat jihatdan yangi darajaga koʻtarish, psixologiya maktabini rivojlantirish hamda oliy taʼlimda tor ixtisosliklar boʻyicha kadrlar tayyorlash tizimini joriy etish, psixologik markazlar tashkil etishni yoʻlga qoʻyish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi Markaziy Kengashi, Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi hamda Vazirlar Mahkamasi huzuridagi “Oila” ilmiy-amaliy tadqiqot markazining Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi Markaziy Kengashi huzuridagi Yoshlarga ijtimoiy-psixologik yordam koʻrsatish markazini taʼlimning barcha bosqichlarida psixologik xizmat koʻrsatuvchi tuzilmalar faoliyatini muvofiqlashtirish hamda boshqarishni amalga oshiradigan Yoshlarga ijtimoiy-psixologik xizmat koʻrsatish respublika markazi (keyingi oʻrinlarda Markaz deb ataladi) etib qayta tashkil etish toʻgʻrisidagi takliflari maʼqullansin.
2. Quyidagilar Markaz faoliyatining asosiy yoʻnalishlari etib belgilansin:
taʼlimning barcha bosqichlarida psixologik xizmat koʻrsatuvchi tuzilmalar uchun muloqot maydoni sifatida faoliyat yuritish, tegishli davlat organlari bilan hamkorlikda ish olib borish;
bola ruhiyatida salbiy oʻzgarishlarga sabab boʻladigan omillarni aniqlash uchun ishonch telefoni va “call-center” tashkil etish;
manfaatdor vazirlik va idoralar, ilmiy-tadqiqot va taʼlim muassasalarida psixologiya sohasidagi ilmiy tadqiqotlar koʻlamini kengaytirish;
profilaktika inspektorlari va jamoatchilik vakillari uchun yoshlar psixologiyasiga oid qisqa muddatli malaka oshirish kurslari tashkil etish;
yoshlar psixologiyasiga oid koʻrgazmali materiallarni tayyorlash.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzurida “Oila” ilmiy-amaliy tadqiqot markazida qoʻshimcha 2 ta boshqaruv xodimi shtat birliklarini ajratish yoʻli bilan aholiga psixologiya xizmatlari markazlari orqali maslahatlar berib borishni taʼminlaydigan aholiga psixologik xizmatlar koʻrsatish boʻlimi tashkil etilsin.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzurida “Oila” ilmiy-amaliy tadqiqot markazi ikki oy muddatda tashkil etilayotgan boʻlim va shuʼbalarni jamiyatdagi ijtimoiy-psixologik va oilaviy muammolar bilan ishlash tajribasiga ega hamda oʻzlariga yuklatilgan vazifalar ijrosini yuqori kasbiy darajada taʼminlay oladigan malakali kadrlar bilan toʻldirsin, shuningdek ularni zarur moddiy-texnika vositalari bilan jihozlanishini tashkillashtirsin.
5. Oʻzbekiston Respublikasida psixologik xizmat koʻrsatishni yanada takomillashtirish boʻyicha chora-tadbirlar rejasi ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
Belgilab qoʻyilsinki, vazirlik va idoralar rahbarlari chora-tadbirlar rejasida nazarda tutilgan tadbirlarning oʻz vaqtida, toʻliq va sifatli amalga oshirilishi uchun shaxsan javobgar hisoblanadi.
6. Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi hamda Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi Markaziy Kengashi bilan birgalikda Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligining Oʻquvchilarni kasb-hunarga yoʻnaltirish va psixologik-pedagogik respublika tashxis markazi hamda Nizomiy nomidagi Toshkent davlat pedagogika universitetining Psixologiya oʻquv-ilmiy markazi faoliyatini tanqidiy qayta koʻrib chiqsin va bir oy muddatda oʻrganish natijalari boʻyicha Vazirlar Mahkamasiga taklif kiritsin.
7. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Vazirlar Mahkamasi huzuridagi “Oila” ilmiy-amaliy tadqiqot markazi boshqa manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda bir oy muddatda xususiy amaliyot olib borayotgan psixologlar faoliyatini rivojlantirish, ularning huquq va majburiyatlarini aniq belgilash, ularga zarur shart-sharoitlar yaratish hamda ularni qoʻllab-quvvatlash boʻyicha chora-tadbirlar belgilasin.
8. Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi hamda Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi bilan hamkorlikda aholi, ayniqsa yoshlar oʻrtasida hayotda oʻz oldiga maqsad qoʻyib yashash, muvaffaqiyatga erishgan ijobiy shaxslar va obrazlar toʻgʻrisida koʻproq maʼlumot berishga qaratilgan targʻibot-tashviqot ishlarini kuchaytirish uchun media-reja ishlab chiqsin va media-reja doirasida tegishli telekoʻrsatuvlar, media mahsulotlarni yaratishni yoʻlga qoʻysin.
9. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda ikki oy muddatda:
xorijiy tajribadan kelib chiqib, oliy taʼlim yoʻnalishlari va mutaxassisliklari klassifikatoriga ijtimoiy psixologiya, yoshlar psixologiyasi, psixologik xizmat faoliyatini boshqarish, oilaviy konsultatsiya va kouching kabi bakalavriat yoʻnalishlari va magistratura mutaxassisliklarini kiritish;
respublikaning chekka hududlarida amaliyotchi psixologlarga boʻlgan ehtiyojni hisobga olgan holda 2019/2020 oʻquv yilidan boshlab psixologiya taʼlim yoʻnalishi boʻyicha talabalarni davlat granti asosida maqsadli qabul qilish;
oliy taʼlim muassasalarining magistratura bosqichida psixologiya boʻyicha mutaxassisliklar kvotalarini keskin oshirish;
2019/2020 oʻquv yilidan boshlab oliy taʼlim muassasalarida psixologiya taʼlim yoʻnalishlarining oʻquv rejalarida malakaviy amaliyot davomiyligini 8 haftadan 15 haftaga oshirish;
psixologiya sohasida kadrlarni tayyorlash rejasini tasdiqlasin va ijrosini taʼminlash chorasini koʻrsin.
10. Mutaxassislarni xorijda tayyorlash va vatandoshlar bilan muloqot qilish boʻyicha “El-yurt umidi” jamgʻarmasi psixologiya sohasi kadrlarini xorijdagi yetakchi universitetlar, ilmiy markazlar va boshqa tashkilotlarda tayyorlash, ularning malakasini oshirish va stajirovkadan oʻtkazilishini taʼminlasin.
Belgilansinki, ushbu bandda nazarda tutilgan xarajatlar Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi hamda Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi uchun Davlat budjetida nazarda tutilgan maqsadli mablagʻlar, buyurtmachilarning budjetdan tashqari mablagʻlari va qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobiga amalga oshiriladi.
11. Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi bir oy muddatda umumiy oʻrta taʼlim muassasalari yuqori sinf oʻquvchilari uchun oila psixologiyasi va etikasi boʻyicha maxsus kurs tashkil etish yuzasidan chora-tadbirlar dasturini ishlab chiqsin, tasdiqlasin hamda uning ijrosi taʼminlansin.
12. Oʻzbekiston Respublikasi Innovatsion rivojlanish vazirligi, Moliya vazirligi hamda Iqtisodiyot va sanoat vazirligi respublikada psixologlar ilmiy maktabini kengaytirish maqsadida kelgusi yillarda tayanch doktorantura va doktoranturaga ajratiladigan kvotalar sonini 30 foizga oshirish choralarini koʻrsin.
13. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda bir oy muddatda taʼlim muassasalariga biriktirilgan profilaktika inspektorlarining vazifalari va ular faoliyati samaradorligini baholash mezonlarini oʻrnatilgan tartibda tasdiqlasin.
14. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Ichki ishlar vazirligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda ular qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsinlar.
15. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining ijtimoiy rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari A.A. Abduxakimov, Oʻzbekiston Respublikasi xalq taʼlimi vaziri Sh.X. Shermatov, Oʻzbekiston Respublikasi oliy va oʻrta maxsus taʼlim vaziri I.U. Majidov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 7-iyundagi 472-son qaroriga ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasida psixologik xizmat koʻrsatishni yanada takomillashtirish boʻyicha
T/ r Amalga oshiriladigan chora-tadbirlar Amalga oshirish mexanizmi Muddat Masʼul I. Psixologik xizmat koʻrsatish ishlarini tartibga solish va tizimlashtirish 1. Uzluksiz taʼlim tizimida psixologik xizmatlarning uzviyligi va uzluksizligini taʼminlash uchun “Psixologik xizmat” konsepsiyasini yaratish. 1. Malakali mutaxassislardan iborat boʻlgan ishchi guruh shakllantirish. 2. Uzluksiz taʼlim tizimida psixologik xizmat koʻrsatish faoliyatini tizimlashtirishga qaratilgan “Psixologik xizmat” konsepsiyasi loyihasini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2019-yil 15-iyun 2019-yil 15-iyul Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi, Maktabgacha taʼlim vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Yoshlar ittifoqi Markaziy Kengashi, “Oila” ilmiy-amaliy tadqiqot markazi 2. Maktabgacha, umumiy oʻrta, oʻrta maxsus, kasb-hunar va oliy taʼlim muassasalari psixolog xodimlarining tarmoq tarif-malaka maʼlumotnomalarini qayta koʻrib chiqish. 1. Psixologik xizmat xodimlarining tarmoq tarif-malaka maʼlumotnomalarini inventarizatsiyadan oʻtkazish. 2. Tarmoq tarif-malaka maʼlumotnomalariga quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish. Xususan: bola ruhiyatidagi salbiy oʻzgarishlarni tezda aniqlash; bola ruhiyatidagi salbiy oʻzgarishlarni bartaraf etishga qaratilgan tadbirlarini amalga oshirish; tegishli davlat idoralari bilan hamkorlikda ish olib borish va boshqalar. 2019-yil 15-iyun 2019-yil 25-iyun Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi, Maktabgacha taʼlim vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Yoshlar ittifoqi Markaziy Kengashi 3. Taʼlimning barcha bosqichlarida psixologik xizmat xodimlari uchun metodik qoʻllanmalar ishlab chiqish. 1. Malakali mutaxassislardan iborat ishchi guruh shakllantirish. 2. Psixologik xizmat xodimlari uchun metodik qoʻllanmalar ishlab chiqish, tasdiqlash va foydalanish uchun taʼlim muassasalariga yetkazish choralarini koʻrish 2019-yil 15-iyun 2019-yil 1-avgust Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi, Maktabgacha taʼlim vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Yoshlar ittifoqi Markaziy Kengashi II. Oliy taʼlim muassasalarida psixologiya sohasi uchun kadrlar tayyorlash tizimini qayta koʻrib chiqish va tor yoʻnalishlar va mutaxassisliklar joriy etish 4. “Pedagogika va psixologiya” va “Psixologiya” bakalavriat taʼlim yoʻnalishlari kesimida yangi taʼlim yoʻnalishlari va mutaxassisliklarni joriy etish. “Pedagogika va psixologiya” bakalavriat taʼlim yoʻnalishi kesimida “Amaliy psixologiya”, “Yoshlar psixologiyasi” taʼlim yoʻnalishlarini; “Psixologiya” bakalavriat taʼlim yoʻnalishi negizida “Psixologik xizmat faoliyatini boshqarish”, “Ijtimoiy psixologiya”, “Klinik psixologiya”, “Yuridik psixologiya” taʼlim yoʻnalishlarini; “Pedagogika va psixologiya” magistratura mutaxassisligi kesimida “Tashkiliy psixologiya va kouching texnologiyasi”, “Taʼlim va boshqaruvda kognitiv psixologiya”, “Rivojlanish psixologiyasi va pedagogikasi” mutaxassisliklarini; “Psixologiya” magistratura mutaxassisligi kesimida “Pozitiv psixologiya: oilaviy konsultatsiya va kouching”, “Ijtimoiy psixologiya va ijtimoiy amaliyot”, “Yuridik rivojlanish psixologiyasi va shaxsga yoʻnaltirilgan konsultatsiya” mutaxassisliklarini tashkil etish; Oliy taʼlim yoʻnalishlari va mutaxassisliklari klassifikatoriga kiritish yuzasidan takliflar tayyorlash hamda Vazirlar Mahkamasiga taqdim etish. 2019/2020 oʻquv yilidan boshlab Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, oliy taʼlim muassasasi boʻlgan vazirlik va idoralar 5. Psixologlarga boʻlgan ehtiyojdan kelib chiqib, xalq taʼlimi xodimlarini qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish hududiy markazlarida psixologiya sohasi boʻyicha qayta tayyorlash kursalarini tashkil etish. 1. Qayta tayyorlash kurslarining oʻquv dasturlari va oʻquv rejalarini ishlab chiqish. 2. Qayta tayyorlash kurslarini tashkil etish boʻyicha tegishli normativ-huquqiy hujjatlarga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish. 3. Xalq taʼlimi xodimlarini qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish hududiy markazlarida psixologiya boʻyicha qayta tayyorlash kurslarini tashkil etish yuzasidan tashkiliy ishlarni bajarish. 2019-yil 1-iyul 2019-yil 1-avgust 2019/2020 oʻquv yilidan boshlab Xalq taʼlimi vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, taʼlim muassasasi boʻlgan vazirlik va idoralar III. Taʼlim muassasalarida profilaktika inspektorlari va jamoatchilik vakillarining faoliyatini tashkil etish 6. Taʼlim muassasalarida profilaktika inspektorlari va jamoatchilik vakillari tomonidan olib boriladigan asosiy faoliyat turlari va amalga oshiriladigan vazifalar, ular faoliyati samaradorligini baholash mezonlarini belgilovchi idoraviy hujjat loyihasini ishlab chiqish va tasdiqlash. 1. Malakali mutaxassislardan iborat ishchi guruh shakllantirish. 2. Taʼlim muassasalarida profilaktika inspektorlari va jamoatchilik vakillari tomonidan olib boriladigan asosiy faoliyat turlari va amalga oshiriladigan vazifalar, ular faoliyati samaradorligini baholash mezonlarini belgilovchi idoraviy hujjat loyihasini ishlab chiqish. Bunda, profilaktika inspektorlari va jamoatchilik vakillarining vazifalari va vakolatlarini aniq belgilab berish; profilaktika inspektorlari va jamoatchilik vakillari tomonidan yuritiladigan hujjatlar nomenklaturasini tasdiqlash; profilaktika inspektorlari va jamoatchilik vakillarining taʼlim muassasalarida faoliyat yuritish tartibi; taʼlim muassasalarida oʻquvchilar va ularning ota-onalari bilan bogʻliq masalalar yuzasidan profilaktik tadbirlarni tashkil etish; taʼlim muassasalarida taʼlim sifati, tarbiya jarayoni, ijtimoiy-maʼnaviy muhitga salbiy taʼsir qilishi mumkin boʻlgan holatlarga yoʻl qoʻymaslik va ular uchun ajratilgan xonalarni taʼlim muassasasi imkoniyatidan kelib chiqib optimizatsiya qilish; taʼlim muassasalarida profilaktika inspektorlari va jamoatchilik vakillarining faoliyati samaradorligini baholash mezonlari nazarda tutish. 2019-yil 15-iyun 2019-yil 10-iyul Ichki ishlar vazirligi Adliya vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi 7. Yoshlar, oʻquvchilar va ularning ota-onalari bilan ishlaydigan profilaktika inspektorlari va jamoatchilik vakillarining psixologiya sohasidagi bilim va koʻnikmalarini doimiy oshirib borish. 1. P rofilaktika inspektorlari va jamoatchilik vakillari uchun yosh davrlari psixologiyasi, deviant xulq-atvor psixologiyasi, profilaktikasi va korreksiyasi asoslari, ijobiy psixologiya, konfliktologiya va mediatsiya sohalarida malaka oshirish boʻyicha trening kurslarini tashkil etish. 2. Psixologiya sohasidagi tajribali amaliyotchi psixologlar, mutaxassislar va xorijiy ekspertlarni jalb qilgan holda trening kurslarini tashkil etish. 3. P rofilaktika inspektorlari, voyaga yetmaganlar ishlari boʻyicha ishlovchi m�sʼul xodimlar va jamoatchilik vakillari sifatida faoliyat yurituvchi kadrlarni tayyorlash va ularning malakasini oshirish tizimidagi oʻquv dasturlarini ilgʻor xalqaro tajribalar asosida qayta koʻrib chiqish va yangilash. 2019-yil 15-iyun 2019-yil 10-iyul 2 019 yil 1-avgust Ichki ishlar vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, “Oila” ilmiy-amaliy tadqiqot markazi, Yoshlar ittifoqi Markaziy Kengashi 8. P rofilaktika inspektorlari, voyaga yetmaganlar ishlari boʻyicha ishlovchi masʼul xodimlar va jamoatchilik vakillari uchun yoshlar, oʻquvchilar va ularning ota-onalari yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar bilan ishlash boʻyicha axborotnomalar va metodik qoʻllanmalar ishlab chiqish. 1. Malakali mutaxassislardan iborat ishchi guruh shakllantirish va takliflar ishlab chiqish. 2. Xalqaro tajribalarni oʻrgangan holda yoshlar, oʻquvchilar va ularning ota-onalari yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar bilan ishlash boʻyicha axborotnomalar va metodik qoʻllanmalar yaratish hamda tarqatish. 2019-yil 15-iyun 2019-yil 10-iyul Ichki ishlar vazirligi, Bosh prokuratura, Xalq taʼlimi vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, “Oila” ilmiy-amaliy tadqiqot markazi, Yoshlar ittifoqi Markaziy Kengashi 9. Bolalar va kattalar ruhiyatidagi oʻzgarishlarni tezda aniqlash, bunga olib kelgan sabablarni bartaraf etishga koʻmaklashish maqsadida psixolog mutaxassislarini tayyorlovchi oliy taʼlim muassasalari huzurida “Psixologik xizmat koʻrsatish laboratoriyalari”ni tashkil etish. 1. “Psixologik xizmat koʻrsatish laboratoriyalari”ning faoliyatini tartibga solish toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash toʻgʻrisidagi ijrochilarning qoʻshma qarori loyihasini ishlab chiqish hamda tasdiqlash. 2. Psixologiya boʻyicha kadr tayyorlovchi oliy taʼlim muassasalari huzurida “Psixologik xizmat koʻrsatish laboratoriyalari”ni tashkil etish hamda ularga oliy taʼlim muassasalari mablagʻlari hisobid�n haq toʻlash hisobiga professor-oʻqituvchilari, ilmiy va ilmiy-pedagog kadrlarini mutaxassis sifatida jalb etish, shuningdek talabalarning malakaviy amaliyotini “Psixologik xizmat koʻrsatish laboratoriyalari”da tashkil etish. 2019-yil 15-iyun 2019-yil iyuldan boshlab muntazam Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi, Maktabgacha taʼlim vazirligi, Ichki ishlar vazirligi IV. Bola ruhiyatidagi salbiy oʻzgarishlarni aniqlash, uning sabablarini bartaraf etish chora-tadbirlari 10. Taʼlim muassasalaridagi psixologik xizmat koʻrsatish xonalarini inventarizatsiyadan oʻtkazish. 1. Taʼlim muassasasidagi psixologik xizmat koʻrsatish xonalari va ularning jihozlanishiga qoʻyiladigan talablarni ishlab chiqish. 2. Taʼlim muassasalarida psixologik xizmat koʻrsatish xonalarini tashkil etish. 3. Taʼlim muassasalaridagi psixologik xizmat koʻrsatish xonalarini bosqichma-bosqich jihozlash boʻyicha choralar koʻrish 2019-yil 15-iyun 2019-yil 1-avgust 2019/2020 oʻquv yilidan boshlab Xalq taʼlimi vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Maktabgacha taʼlim vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Moliya vazirligi, Iqtisodiyot va sanoat vazirligi 11. Psixolog mutaxassislar, boʻlajak psixolog talabalar uchun oʻquv va metodik adabiyotlar yaratilishini tashkil etish 1. Oliy taʼlim muassasalari axborot-resurs markazlari bazasidagi psixologiyaga oid oʻquv adabiyotlarning tillar kesimidagi tahlilini va inventarizatsiyasini oʻtkazish orqali mavjud oʻquv adabiyotlari bazasini shakllantirish. 2. Psixologiyaga oid xorijiy tillardagi oʻquv adabiyotlarni mualliflik huquqini saqlagan holda oʻzbek tiliga tarjima qilish va fanlar boʻyicha oʻquv-uslubiy majmualar yaratish. 3. Respublikamizdagi yetakchi psixolog olimlardan iborat mualliflar guruhini shakllantirish va xorijiy metodikalardan foydalanilgan holda milliylik va mentalitetni inobatga olib, oʻzbek tilida yangi oʻquv va metodik adabiyotlar yaratilishini tashkil etish. 2019-yil 15-iyun 2019-yil 1-sentabr 2019/2020 oʻquv yilidan boshlab Oliy va oʻrta maxsus taʼ�im vazirligi, Xalq taʼlim vazirligi, Maktabgacha taʼlim vazirligi tegishliligi boʻyicha boshqa vazirlik va idoralar bilan birgalikda 12. Ommaviy axborot vositalarida bolalar va oʻsmirlarning ruhiyatiga destruktiv taʼsir qiluvchi media mahsulotlari (kino, klip, multfilm, reklama va hokazo) chiqarilishiga yoʻl qoʻymaslik choralarini koʻrish. 1. Manfaatdor vazirlik va idoralar vakillaridan iborat ishchi guruh tuzish. 2. Ommaviy axborot vositalarida bolalar va oʻsmirlarning ruhiyatiga destruktiv taʼsir qiluvchi media mahsulotlari chiqarilishiga yoʻl qoʻymaslik boʻyicha jamoatchilik nazoratini kuchaytirish choralarini koʻrish. 3. Jurnalistika sohasi boʻyicha kadrlar tayyorlovchi oliy taʼlim muassasalarida shaxs psixologiyasiga destruktiv taʼsir etuvchi axborotlar toʻgʻrisida tushunchalarni beruvchi maxsus kurslarni tashkil etish. 2019-yil 15-iyun 2019-yil 1-iyul 2019/2020 oʻquv yilidan boshlab Respublika maʼnaviyat va maʼrifat markazi, Yoshlar ittifoqi Markaziy Kengashi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, “Oila” ilmiy-amaliy tadqiqot markazi, Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi 13. Voyaga yetmaganlar orasida psixologik salomatlikni keng targʻib etishga va psixik salomatlik bilim va koʻnikmalarini yoshlar va kattalarda shakllantirishga qaratilgan ijtimoiy, amaliy, ilmiy va fundamental loyihalar taʼsis etish. 1. Innovatsion rivojlantirish vazirligi huzuridagi grantlarni berish komissiyasi tomonidan tanlov eʼlon qilish. 2. Tanlov gʻoliblarining loyihalarini moliyalashtirish. 3. Loyihalarning samaradorligini nazorat qilib borish. Alohida reja asosida Innovatsion rivojlantirish vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Yoshlar ittifoqi Markaziy Kengashi, “Oila” ilmiy-amaliy tadqiqot markazi 14. “Psixologik salomatlik yoʻlida Oʻzbekiston” shiori ostida milliy targʻibot kompaniyasini amalga oshirish. 1. Manfaatdor vazirlik va idoralar mutaxassislaridan iborat ishchi guruh shakllantirish. 2. Oʻzbekistonda davlat va xalqaro tashkilotlar tomonidan samarali amalga oshirilgan milliy va xalqaro dasturlar, ijtimoiy loyihalarning ilgʻor tajribalarini oʻrganib, milliy targʻibot kampaniyasini amalga oshirish konsepsiyasini ishlab chiqish va hamkorlikda tasdiqlash. 3. “Psixologik salomatlik yoʻlida Oʻzbekiston” shiori ostida milliy targʻibot kampaniyasini amalga oshirish boʻyicha metodik qoʻllanmalar, targʻibot kataloglari, flayerlar, brashyuralar, koʻrgazmali, audio va video materiallar, televizion dasturlar, ijtimoiy reklamalar (roliklar), internet saytlari va bloglarni yaratish. 4. Bola ruhiyatidagi salbiy oʻzgarishlarni tezda aniqlab, bunga olib kelgan sabablarni bartaraf etish, mazkur masalada ota-onalar yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxslarning rolini oshirish, shuningdek, har bir shaxsning umumiy va oilaviy psixologik salomatlik boʻyicha bilim va koʻnikmalarini shakllantirish, ishlab chiqarish korxonalari, davlat idoralari, nodavlat va jamoat tashkilotlarida, ayniqsa, mahalla, oila va taʼlim muassasalarida “Psixologik salomatlik yoʻlida Oʻzbekiston” shiori ostida milliy targʻibot kampaniyasini amalga oshirilishini nazarda tutgan holda kompleks chora-tadbirlar rejasini ishlab chiqish va tasdiqlash. 5. Yoshlar oʻrtasida hayotda oʻz oldiga maqsad qoʻyib yashash, muvaffaqiyatga erishgan ijobiy shaxslar va obrazlar toʻgʻrisida koʻproq maʼlumot berishga qaratilgan targʻibot-tashviqot ishlarini kuchaytirish uchun media-reja ishlab chiqish va ushbu rejaga muvofiq telekoʻrsatuvlar, media mahsulotlarni yaratish. 2019-yil 15-iyun 2019-yil 15-iyun Yil davomida Yil davomida Yil davomida “Oila” ilmiy-amaliy tadqiqot markazi, Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi, Yoshlar ittifoqi Markaziy Kengashi, Xalq taʼlimi vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Maktabgacha taʼlim vazirligi, Ichki ishlar vazirligi
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2019-yil 7-iyun,
472-son