📅 2019-yil 7-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2019-yil 7-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2019 йил 7 июнь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 7 июня 2019 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 7 June 2019 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Қарори
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
СХЕМАСИ
РЎЙХАТИ
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
СХЕМАСИ
СХЕМАСИ
СЎРОВНОМА
СЎРОВНОМА
Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг « Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида » 2017 йил 12 декабрдаги ПФ-5278-сон, « 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида » 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сон фармонлари ҳамда «Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 14 майдаги ПҚ-4319-сон қарорига мувофиқ олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 14 майдаги ПҚ-4319-сон қарорига мувофиқ:
2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан белгиланадиган давлат олий таълим муассасаларига бакалавриатга ўқишга кириш учун абитуриентлар давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиши белгиланганлиги;
тест синовлари ташкил этилаётган ўқув йилидан аввалги йилларда таълим муассасаларини тугатган абитуриентлардан (ногиронлиги бўлган ёки тўлиқ давлат таъминотидаги шахслар бундан мустасно) тест синовларида иштирок этиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари миқдорида тўлов ундирилиши маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Адлия вазирлиги билан биргаликда беш кун муддатда 2019/2020 ўқув йилида бакалавриатга ўқишга кириш учун абитуриентларни рўйхатдан ўтказишни давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) орқали ташкил этадиган давлат олий таълим муассасалари бўйича Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига таклиф киритсин.
3. Белгилансинки, абитуриентлар томонидан давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали кириш тест синовларида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш белгиланмаган давлат олий таълим муассасаларига ҳужжат топширишда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган амалдаги тартиб сақлаб қолинади.
4. Қуйидагилар:
Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ;
Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун имтиёзга эга бўлган абитуриентлар тоифаси ҳамда уларнинг реестрини шакллантириш учун масъул бўлган ваколатли органлар рўйхати 2-иловага мувофиқ;
Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва олий таълим муассасалари магистратурасига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар:
а) қабул параметрлари тасдиқланган кундан бошлаб бир ҳафта муддатда:
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази билан биргаликда Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтларда олий таълим муассасаларида бакалавриат таълим йўналишлари бўйича қабул режаларини жойлаштиришни;
тизимидаги олий таълим муассасалари ҳузурида абитуриентларга олий таълим муассасасида яратилган шароитлар ҳамда мавжуд факультетлар ва бакалавриат таълим йўналишлари моҳияти, шунингдек жорий ўқув йили қабул режалари тўғрисида батафсил маълумотларни олишга ёрдам берувчи алоқа марказлари (call-center) ташкил этишни;
б) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази билан биргаликда меҳнат қонунчилигига риоя этган ҳолда, пуллик асосда жалб этиладиган масъул ходимлар, олий таълим муассасаларининг масъул ходимлари иштирокида ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентни амалда кўллаш самарадорлиги ва натижадорлиги даражасини оширишга йўналтирилган ўқув семинарларини доимий равишда ўтказишни;
в) абитуриентларни олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун давлат хизматлари марказлари орқали рўйхатга олишда амалий ёрдам бериш мақсадида ўқув йилига қабул бошлангунга қадар ҳудудлардаги олий таълим муассасаларидан вакиллар ажратилишини таъминласин.
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар билан биргаликда абитуриентларга олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун давлат хизматлари марказлари орқали давлат хизматларини кўрсатиш учун меҳнат қонунчилигига риоя этган ҳолда, кўнгиллилар гуруҳини пулли асосда жалб этишни таъминласин.
7. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ва Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор билан биргаликда 2019 йил 10 июнга қадар, имтиёзга эга бўлган абитуриентларнинг электрон реестри ваколатли органлар томонидан реал вақт режимида киритиб борилишини таъминловчи ягона платформа яратилишини таъминласин.
8. Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун имтиёзга эга бўлган абитуриентларнинг реестрини шакллантириш учун масъул бўлган ваколатли органлар ҳар йили 10 июнга қадар, ўзлари масъул бўлган имтиёзлар бўйича охирги уч йил ичида имтиёзга эга бўлган абитуриентлар тўғрисидаги маълумотларнинг электрон реестрини шакллантириб, қарорнинг 7-бандида кўрсатиб ўтилган ягона платформага доимий равишда маълумотлар киритиб борилишини таъминласин.
Ушбу ваколатли органлар имтиёзлар ҳақидаги маълумотларнинг ахборот тизимига ўз вақтида ва тўлиқ киритиб борилиши учун шахсан масъул ҳисобланади ҳамда ахборот тизимига киритилмаган маълумотлар бўйича давлат хизматлари марказлари томонидан имтиёзли ҳуқуқ асосида абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилинмайди.
9. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги «Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази» ДУК Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда белгиланган олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларининг ЯИДХП орқали жорий этилишини таъминласин.
10. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Давлат тест маркази, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги «Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази» ДУК билан биргаликда фуқароларнинг электрон расмлари мавжуд бўлган ахборот базасини 2019 йил 10 июнга кадар Электрон ҳукумат идоралараро интеграцион платформаси ва Давлат тест марказининг ахборот тизимига интеграциялаштириш чораларини кўрсин.
11. Белгилаб қўйилсинки, тест синовлари ташкил этилаётган ўқув йилидан аввалги йилларда таълим муассасаларини тугатган абитуриентлардан (ногиронлиги бўлган ёки тўлиқ давлат таъминотидаги шахслар бундан мустасно) тест синовларида иштирок этиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари миқдорида ундириладиган тўлов:
абитуриентлар олий таълим муассасаларига ҳужжат топшириш учун мурожаат этганда — жойлардаги банклар кассалари томонидан;
абитуриентлар давлат хизматлари марказлари орқали рўйхатдан ўтиш учун мурожаат этганда — давлат хизматлари марказларида жойлашган банк кассалари ҳамда марказлар ходимлари томонидан нақд ёки нақд пулсиз кўринишида қабул қилинади.
Мазкур тўловлар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази фаолиятини ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади.
12. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига ўқишга кириш учун ўтказиладиган дастлабки имтиҳон июнь ойида ўтказилишини таъминласин.
13. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги:
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, олий таълим муассасалари ва бошқа ташкилотларнинг абитуриентларга олий таълим муассасаларига ҳужжат топшириш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг белгиланган тартибини амалга оширишга доир фаолияти юзасидан, жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин;
ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламент талаблари бузилганлиги учун давлат хизматларини кўрсатишда иштирок этувчи ташкилотларнинг мансабдор шахсларига нисбатан маъмурий жазо чораларини белгиланган тартибда қўлласин.
14. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази билан биргаликда мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин.
15. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
16. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов, Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов, олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директори М.М. Каримов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 468-сон қарорига 1-ИЛОВА
Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Регламент абитуриентларга Давлат хизматлари марказлари (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) орқали республика давлат олий таълим муассасалари бакалавриатига ўқишга кириш учун ҳужжатлар топшириш бўйича давлат хизматини (кейинги ўринларда давлат хизмати деб аталади) кўрсатиш тартибини белгилайди.
2. Регламент талаблари:
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан белгиланадиган давлат олий таълим муассасаларига нисбатан татбиқ этилади;
хорижий, хусусий ҳамда ҳарбий олий таълим муассасаларига, олий таълим муассасаларининг магистратурасига, тест синовларисиз ижодий имтиҳонлар орқали ўқишга қабул қилинадиган олий таълим муассасалари бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириш учун, олий таълим муассасаларига хорижий фуқаролар томонидан ҳужжат топширишга ҳамда Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан Марказлар ёки ЯИДХП орқали кириш тест синовларида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш белгиланмаган давлат олий таълим муассасаларига нисбатан татбиқ этилмайди.
3. Марказлар, Давлат тест маркази ҳамда олий таълим муассасалари ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда ЭРИ деб аталади) мажбурий тартибда қўллаган ҳолда фақат идоралараро электрон ўзаро боғланиш орқали амалга оширилади.
4. Абитуриентлар ўзларининг яшаш ёки турган жойи бўйича рўйхатдан ўтган жойидан қатъи назар, исталган Марказга давлат хизматидан фойдаланиш учун мурожаат қилиши мумкин.
Абитуриентлар Марказга мурожаат этган ҳудудда (ЯИДХП орқали мурожаат этганда яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган ҳудудида) ташкил этиладиган тест синовларида иштирок этишлари мумкин.
5. Абитуриентларга давлат хизматлари ҳар йили 15 июндан 15 июлгача (шу куни ҳам) кўрсатилади.
6. Давлат хизматларини кўрсатиш мазкур Регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.
2-боб. Давлат хизматларини кўрсатиш тартиби
7. Абитуриент Регламентнинг 5-бандида назарда тутилган муддат давомида давлат хизматларидан фойдаланиш учун Марказга мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.
Имтиёзга эга бўлган абитуриентлар, шунингдек, фуқаролиги бўлмаган шахслар ва паспорт ёшига етмаганлар давлат хизматларидан фойдаланиш учун Марказларга мурожаат этади.
8. Абитуриент ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Марказ ходими абитуриент номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровнома бўйича маълумотларни Давлат тест марказининг тизимига махсус дастур орқали электрон равишда киритади.
Марказ ходими томонидан сўровномага тегишли маълумотлар киритилиши учун абитуриент Марказ ходимига қуйидаги ҳужжатларнинг асл нусхасини тақдим этади:
фуқаролик паспорти (ички ишлар бўлимлари томонидан берилган 09-шакл бўйича жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, паспорт серияси ва рақами кўрсатилган маълумотнома);
паспорт ёшига етмаганлар учун туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;
умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжат (иловаси билан);
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида белгиланган тартибда имтиёзга эга бўлган абитуриентлар имтиёз ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат.
Ҳужжатларни қабул қилишнинг белгиланган муддатлари тугагандан сўнг сўровномага қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш қатъиян ман этилади.
Абитуриентдан қўшимча ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.
Абитуриент бир вақтнинг ўзида, ўқитишнинг бир шакли доирасида учтагача олий таълим муассасасини (бакалавриат таълим йўналишлари) танлаши мумкин. Бир нечта олий таълим муассасасини (бакалавриат таълим йўналишлари) танлашда имтиҳон топшириладиган фанлар мажмуаси ва кетма-кетлиги мос бўлиши шарт.
9. Сўровномага зарур маълумотлар расмийлаштириб, киритилгандан сўнг Давлат хизматлари маркази ходими абитуриентга асл ҳужжатларни қайтаради ва QR-код (матрицали штрих код) қўйилган сўровномани икки нусхада чоп этиб, абитуриентга беради. Абитуриент маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани ўз имзоси билан тасдиқлайди,бир нусхасини ўзида олиб қолади ва иккинчи нусхасини Марказ ходимига беради.
Сўровнома абитуриентнинг имзоси билан тасдиқлангандан сўнг Марказ ходимининг ЭРИси билан тасдиқланган ҳолда, Давлат тест марказининг тизимига автоматик тарзда киритилади.
Давлат тест маркази маълумотлар базасига киритилган маълумотларни автоматик тарзда қабул қилади.
10. Давлат хизматлари кўрсатилгани учун жорий йил битирувчиларидан ҳамда ногиронлиги бўлган ёки тўлиқ давлат таъминотидаги шахслардан давлат хизматлари кўрсатилгани учун тўлов ундирилмайди.
11. Давлат хизмати кўрсатилгани учун тест синовлари ташкил этилаётган ўқув йилидан аввалги йилларда таълим муассасаларини тугатган абитуриентлардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида тўлов ундирилади.
Бунда, давлат хизматини олиш учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган тўлов суммасининг 90 фоизи ундирилади.
Тўловлар Марказларда жойлашган банк кассалари ҳамда Марказ ходимлари томонидан нақд ва нақдсиз пул кўринишида қабул қилинади. Тўловлар тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.
Тўловлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) Марказларга ўзи келиб мурожаат этганда:
50 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси ҳисоб рақамига ўтказилади;
қолган маблағлар — Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ўтказилади;
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
50 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги «Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази» ДУКнинг ҳисоб рақамига ўтказилади;
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси ҳисоб рақамига ўтказилади;
қолган маблағлар — Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ўтказилади.
12. Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, абитуриентларнинг Марказга шахсан мурожаат этмаганлиги, шунингдек давлат хизматлари кўрсатиш учун мазкур Регламентнинг 11-бандида назарда тутилган тўловни тўланмаслиги давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.
Давлат хизматлари кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.
13. Абитуриент давлат хизматларини кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида улардан фойдаланишдан бош тортиш ҳуқуқига эга. Абитуриент давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг маълумотлари кўрилмасдан қолдирилади.
Бунда давлат хизмати кўрсатилгани учун тўлов суммаси қайтарилмайди.
3-боб. Якунловчи қоидалар
14. Танлов ва тест синовлари сўровнома орқали Давлат тест марказининг тизимига киритилган маълумотлар асосида ўтказилади.
15. Абитуриент имтиҳон натижаларига кўра олий таълим муассасасига қабул қилинган тақдирда, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомда кўрсатилган ҳужжатларнинг асл нусхаларини тегишли олий таълим муассасаларига ўқув йили бошлангунга кадар тақдим этади.
16. Марказлар, Давлат тест маркази ва олий таълим муассасалари ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
17. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Марказлар Регламент талабларининг ижроси юзасидан давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти бўйича, жумладан ЯИДХП орқали доимий назоратни ва мониторингни амалга оширади.
18. Абитуриентлар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.
19. Ушбу Регламентни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
20. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Абитуриент 1. Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун Давлат хизматлари марказига шахсан ўзи келиб мурожаат қилади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтади. 2. Давлат хизматларини кўрсатилгани учун тест синовлари ташкил этилаётган ўқув йилидан аввалги йилларда таълим муассасаларини тугатган абитуриентлар томонидан тўлов тўланади. Хоҳишига кўра 2-босқич 1. Давлат хизматлари маркази Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан. ЯИДХИ орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда сўровнома бўйича маълумотларни Давлат тест марказида шакллантириладиган абитуриентлар базасига махсус дастур орқали электрон равишда киритади. 1. 10 дақиқа мобайнида 2. Ягона интерактив давлат хизматлари портали 2. Автоматик тарзда 3-босқич Давлат тест маркази 1. Абитуриентлар базасига киритилган маълумотларни қабул қилади. 2. Абитуриентлардан ҳужжат қабул қилиш тўлиқ муддати тугагандан сўнг абитуриентни тест синови ўтказиладиган кун. вақти ва жойи ҳақидаги маълумотларни расмий сайтида жойлаштиради. 3. Абитуриентлар базасига киритилган маълумотлар асосида тест синови ва танловни ўтказади. 1. Автоматик тарзда 2. Қабул қилиш муддати тугагандан сўнг 3. июль-август ойлари 4-босқич Абитуриент Имтиҳон натижаларидан муваффақиятли ўтган тақдирда, керакли ҳужжатларнинг асл нусхаларини тегишли олий таълим муассасаларига тақдим этади. Ўқув йилининг 2 сентябрь кунига кадар
Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
_________________ (сана) __________________ (т/р) Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича СЎРОВНОМА I . Ариза берувчи ҳақидаги маълумотлар: 1.1. Ф.И.О.: 1.2. Паспортга оид маълумотлар (рақами ва серияси) (мавжуд бўлмаса, ички ишлар бўлимлари томонидан берилган 09-шакл бўйича маълумот): 1.3. Паспорт ёшига етмаганлар учун тугилганлик тўғрисидаги гувоҳнома маълумотлари 1.4. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) (мавжуд бўлса) 1.5. Манзили: 1.6. Фуқаролиги: 1.7. Миллати: 1.8. Телефон рақами: 1.9. Электрон почта манзили: II. Қўшимча маълумотлар: 2.1. Умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб- ҳунар таълими муассасаси номи, манзили, ушбу муассасани тугатганлиги ҳақидаги ҳужжат серияси, рақами ва берилган санаси: 2.2. Тест топшириш тили : 2.3. Олий таълим муассасасининг номи: * Олий таълим муассасаси номи Олий таълим муассасасидаги бакалавриат таълим йўналиши номи 2.3.1. 2.3.2. 2.3.3. 2.4. Қайси чет тилидан тест топшириши (агар чет тилини топшириш зарур бўлса) 2.5. Танланган йўналиш бўйича ижодий имтиҳон мавжуд ёки мавжуд эмаслиги: 2.6. Таълим шакли: III. Имтиёз борлиги ҳақидаги маълумотлар (мавжуд бўлса) Тегишли ҳужжатнинг реквизитлари (рақами, берилган санаси ва ш.к.) 3.1. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномасига эга бўлган фуқаролар 3.2. I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар 3.3. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг фарзандлари 3.4. Халқаро ва республика олимпиадалари, танловлар ва мусобақалар ғолиблари бўлган академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактабларининг битирувчилари 3.5. Чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги давлат намунасидаги В1 ва ундан юқори даражадаги малака сертификатга эга бўлган абитуриентлар 3.6. Илғор халқаро имтиҳон тизимлари (TOEFL, IELTS, CEFR, SAT General, SAT Subject ва ҳоказо) сертификатларига эга бўлган абитуриентлар 3.7. Тўлиқ давлат таъминотидаги етим болалар 3.8. Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг республика комиссияси томонидан берилган тавсиянома соҳиблари (педагогика таълим йўналишларига) 3.9. Зулфия номидаги Давлат мукофоти лауреатлари 3.10. «Мард ўғлон» давлат мукофоти соҳиблари 3.11. «Йилнинг энг яхши тарбиячиси» республика танлови ғолиблари 3.12. Тиббиёт муассасалари ҳамшираларининг «Ҳамшира» республика танлови ғолиблари 3.13. Бадиий академиянинг тасвирий санъат бўйича республика танлови ғолиблари 3.14. «Ниҳол» мукофоти совриндорлари 3.15. Ҳарбий қисм қўмондонлиги ва Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти тавсияномасига эга бўлганлар фуқаролар 3.16. Навоий вилоятининг олис чўл ҳудудидан бўлган абитуриентлар (Навоий, Бухоро ва Самарқанд вилоятлари олий таълим муассасаларига ҳужжат топширганда) 3.17. Мақсадли қабул IV. Абитуриентга хабар бериш тартиби 4.1. Имтиҳон топшириш учун рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида СМС орқали (телефон рақами) 4.2. Имтиҳон ўтказиладиган кун, вақти ва жойи ҳақида Давлат тест марказининг расмий сайти орқали. Ушбу сўровномада қайд этилган маълумотларнинг тўлиқ ва ҳақиқийлигини ҳамда тўғри кўрсатилганлигини тасдиқлайман. Ариза берувчининг имзоси
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 468-сон қарорига 2-ИЛОВА
Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун имтиёзга эга бўлган абитуриентлар тоифаси ҳамда уларнинг реестрини шакллантириш учун масъул бўлган ваколатли органлар
Т/р Имтиёзлар турлари (тоифалари) Имтиёзларни бериш учун масъул ваколатли органлар 1. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг фарзандлари Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия 2. Халқаро ва республика олимпиадалари, танловлар ва мусобақалар ғолиблари бўлган академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактабларининг битирувчилари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси 3. Зулфия номидаги Давлат мукофоти лауреатлари Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси 4. «Мард ўғлон» давлат мукофоти соҳиблари Ўзбекистон ёшлар иттифоқи 5. «Йилнинг энг яхши тарбиячиси» республика танлови ғолиблари, Тиббиёт муассасалари ҳамшираларининг «Ҳамшира» республика танлови ғолиблари, Бадиий академиянинг тасвирий санъат бўйича республика танлови ғолиблари, «Ниҳол» мукофоти совриндорлари Мактабгача таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси, Маданият вазирлиги 6. Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг республика комиссияси томонидан берилган тавсиянома соҳиблари (педагогика таълим йўналишларига) Ўзбекистон ёшлар иттифоқи 7. Тўлиқ давлат таъминотидаги етим болалар Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 8. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномасига эга бўлган фуқаролар Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия 9. Чет тилини билиш даражаси тўғрисида давлат намунасидаги В1 ва ундан юқори даражадаги малака сертификатга эга бўлган абитуриентлар Давлат тест маркази 10. Ҳарбий қисм қўмондонлиги ва Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти тавсияномасига эга бўлганлар фуқаролар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Мудофаа вазирлиги
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 468-сон қарорига 3-ИЛОВА
Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва олий таълим муассасалари магистратурасига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Регламент давлат олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ҳамда давлат олий таълим муассасалари магистратурасига ўқишга кириш учун ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ёки Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг махсус электрон платформаси (кейинги ўринларда — махсус платформа) орқали қабул қилиш тартибини белгилайди.
2. Давлат хизматлари мазкур Регламентга 1 ва 2-иловаларга мувофиқ схема асосида кўрсатилади.
3. Давлат хизматларини кўрсатганлик учун тўлов ундирилмайди.
4. Ариза берувчи аризани давлат хизматларини кўрсатиш доирасида кўриб чиқиш ҳолатини ЯИДХП ёки махсус платформа орқали кузатиб бориши мумкин.
2-боб. Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартиби
5. Ариза берувчи Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда ҳар йили 15 июлдан 5 августга қадар давлат хизматларидан фойдаланиш учун ЯИДХП ёки махсус платформа орқали рўйхатдан ўтади.
6. Ариза берувчи ЯИДХП ёки махсус платформа орқали мазкур Регламентга 3-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани тўлдиради ҳамда унга киритилган маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани тасдиқлайди.
7. Агар сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилган бўлса, уларни бартараф этиш учун ариза берувчига беш иш кунидан иборат муддат берилади. Давлат хизматларини кўрсатишни тўхтатиб туриш тўғрисидаги хабар ариза берувчига бир иш куни ичида юборилиши лозим. Давлат хизматини кўрсатиш муддатининг ўтиши камчиликларни бартараф этиш вақтида тўхтатиб турилади.
Белгиланган муддатда камчиликлар бартараф этилмаганлиги давлат хизматини кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.
Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.
8. Ариза берувчи давлат хизматларини кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида улардан фойдаланишдан бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг аризаси кўрилмасдан қолдирилади.
9. ЯИДХП ва махсус платформа орқали келиб тушган ариза ҳамда унга илова қилинган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ҳар йили 16 июлдан 25 августга қадар кўриб чиқилиб, тегишлилиги бўйича олий таълим муассасаси ёки тизимида олий таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирлик ҳамда идоралар ёхуд Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига (кейинги ўринларда — ваколатли комиссиялар) юборилади.
10. Талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш тўғрисидаги аризалар ваколатли комиссиялар томонидан ҳар йили 6 августдан 30 августга қадар ўрганиб чиқилиб, қарор қабул қилинади ва ариза берувчига ЯИДХП ёки махсус платформа орқали маълум қилинади.
3-боб. Олий таълим муассасалари магистратурасига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартиби
11. Ариза берувчи Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларининг магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда ҳар йили 1 июлдан 30 июлга қадар давлат хизматларидан фойдаланиш учун ЯИДХП ёки махсус платформа орқали рўйхатдан ўтади.
12. Ариза берувчи ЯИДХП ёки махсус платформа орқали мурожаат этганда, ушбу Регламентга 4-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани мустақил равишда тўлдиради ҳамда унга киритилган маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани тасдиқлайди.
13. Агар сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилган бўлса, уларни бартараф этиш учун ариза берувчига беш иш кунидан иборат муддат берилади. Давлат хизматларини кўрсатишни тўхтатиб туриш тўғрисидаги хабар ариза берувчига бир иш куни ичида юборилиши лозим. Давлат хизматини кўрсатиш муддатининг ўтиши камчиликларни бартараф этиш вақтида тўхтатиб турилади.
Белгиланган муддатда камчиликлар бартараф этилмаганлиги давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.
Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.
14. Ариза берувчи давлат хизматларини кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида улардан фойдаланишдан бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади.
15. ЯИДХП ёки махсус платформа орқали мурожаат қилинганда сўровнома автоматик тарзда тегишли олий таълим муассасасига юборилади.
16. Тегишли олий таълим муассасаси ариза келиб тушгандан бошлаб уч иш куни давомида ариза берувчининг тугатган олий таълим муассасасига (нодавлат олий таълим ташкилотига) диплом маълумотларини тасдиқлаш учун жўнатади, бунда ҳар йили 10 августга қадар:
2020/2021 ўқув йилига қадар республика давлат олий таълим муассасаси томонидан берилган диплом маълумотлари (ўртача балли билан) тегишли олий таълим муассасаси томонидан тасдиқлаб берилади;
2020/2021 ўқув йилидан бошлаб республика давлат олий таълим муассасаси томонидан берилган диплом маълумотлари (ўртача балли билан) автоматик тарзда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг «Олий таълим жараёнларини бошқариш — HEMIS» ахборот тизимидан олинади;
республикада фаолият кўрсатаётган нодавлат олий таълим ташкилоти ва хорижий олий таълим ташкилотлари филиаллари томонидан берилган диплом маълумотлари (ўртача балли билан) тегишли олий таълим ташкилоти томонидан тасдиқлаб берилади.
Ариза берувчи хорижий олий таълим ташкилотини тугатган бўлса, унинг диплом маълумотлари Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг «Нострификация» ахборот тизими орқали текшириб олинади ва диплом ўртача балли ҳужжатни қабул қилиб олган олий таълим ташкилоти томонидан ҳисобланади.
17. Магистратурага қабул бўйича натижалар Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига (кейинги ўринларда — Давлат комиссияси) тасдиқлаш учун киритилади.
18. Давлат комиссияси ҳар йили 25 августга қадар олий таълим муассасалари магистратурасига қабул қилиш тўғрисида қарор қабул қилади.
19. Олий таълим муассасаси ҳар йили 30 августга қадар Давлат комиссиясининг қарорига асосан абитуриентнинг магистратурага қабул натижасини ЯИДХП ёки махсус платформа орқали абитуриентни хабардор қилади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
20. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар ҳамда олий таълим муассасалари ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
21. Ариза берувчилар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.
22. Мазкур Регламентни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
23. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва олий таълим муассасалари магистратурасига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Ариза берувчи 1. Ўқишини кўчириш, қайта тиклаш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ёки Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг махсус электрон платформасида (кейинги ўринларда — махсус платформа) рўйхатдан ўтади. 2. ЯИДХП ёки махсус платформа орқали мурожаат этганда, Регламентга 3-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани мустақил равишда тўлдиради. 3. Маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани тасдиқлайди. Ҳар йили 15 июлдан 5 августга қадар 2-босқич Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ЯИДХП ёки махсус платформа орқали келиб тушган аризаларни, илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиш ва тегишли олий таълим муассасаси ёки тизимида олий таълим муассасалари мавжуд вазирлик ва идоралар ёхуд Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига (кейинги ўринларда — ваколатли комиссиялар) юборади. Ҳар йили 16 июлдан 25 августга қадар 3-босқич Ваколатли комиссиялар Ҳужжатларни кўриб чиқади, натижаси бўйича қарор қабул қилади ҳамда ЯИДХП ёки махсус платформа орқали хабардор қилади. Ҳар йили 6 августдан 30 августга қадар
Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва олий таълим муассасалари магистратурасига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
Олий таълим муассасаларининг магистратурасига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Ариза берувчи 1. Олий таълим муассасаларининг магистратурасига ўқишга кириш учун ЯИДХП ёки махсус платформада рўйхатдан ўтади. 2. ЯИДХП ёки махсус платформа орқали мурожаат этганда, ушбу Регламентга 4-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани мустақил равишда тўлдиради. 3. Маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани тасдиқлайди. Ҳар йили 1 июлдан 30 июлга қадар 2-босқич 1. ЯИДХП 2. Махсус платформа Рўйхатдан ўтган абитуриентларнинг аризаларини, маълумотларини тегишли олий таълим муассасаларига юборади. 1. 10 дақиқа мобайнида 2. Автоматик тарзда 3-босқич Олий таълим муассасаси 1. Келиб тушган аризаларни, маълумотларни қабул қилади. Тегишлилиги бўйича абитуриентнинг бакалавр дипломи тўғрисидаги маълумотларни тасдиқлаш учун тугатган олий таълим муассасасига (нодавлат олий таълим ташкилотига) юборади. Уч иш куни давомида 2. Ариза берувчининг диплом маълумотларини текшириб, тасдиқлайди. Ҳар йили 10 августга қадар 4-босқич Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссияси Олий таълим муассасаларининг магистратурасига қабул натижаларини тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилади. Ҳар йили 25 августга қадар 5-босқич Олий таълим муассасаси Давлат комиссиясининг қарорига асосан абитуриентнинг магистратурага қабул натижасини ЯИДХП ёки махсус платформа орқали хабардор қилади. Ҳар йили 30 августга қадар
Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва олий таълим муассасалари магистратурасига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА
Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича
I. Ариза берувчи ҳақидаги маълумотлар 1.1. Фамилияси, исми ва отасининг исми 1.2. Паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (серияси ва рақами, ЖШШИР маълумотлари) 1.3. Фуқаролиги 1.4. Телефон рақами 1.5. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса) II. Ариза берувчининг ўқиётган (ўқиган) олий таълим муассасаси бўйича маълумотлар 2.1. Олий таълим муассасасининг номи 2.2. Бакалавриат таълим йўналиши ёки магистратура мутахассислиги шифри ва номи 2.3. Таълим шакли 2.4. Таълим тури 2.5. Таълим курси III. Ариза берувчининг ўқишини кўчириш (қайта тиклаш) истагини билдирган олий таълим муассасаси ва ўқишни кўчириш (кўчириб тиклаш) сабаби бўйича маълумотлар 3.1. Олий таълим муассасасининг номи 3.2. Бакалавриат таълим йўналиши ёки магистратура мутахассислиги шифри ва номи 3.3. Таълим шакли 3.4. Ўқишни кўчириш (кўчириб тиклаш) сабаби 3.5. Ўқишни кўчириш (кўчириб тиклаш) сабабини асословчи ҳужжатлар
Ушбу сўровномада қайд этилган маълумотларнинг тўлиқ ва ҳақиқийлигини ҳамда тўғри кўрсатилганлигини тасдиқлайман.
Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва олий таълим муассасалари магистратурасига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти ҳамда Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низом талаблари билан тўлиқ танишдим.
Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва олий таълим муассасалари магистратурасига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 4-ИЛОВА
Олий таълим муассасаларининг магистратурасига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича
I. Ариза берувчи ҳақидаги маълумотлар 1.1. Фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақда маълумотлар кўрсатилади) 1.2. Паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (серияси ва рақами, ЖШ ШИР маълумотлари) 1.3. Фуқаролиги 1.4. Телефон рақами 1.5. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса) II. Ариза берувчининг ўқиган олий таълим муассасаси бўйича маълумотлар 2.1. Ўқиган олий таълим муассасасининг номи 2.2. Ўқиган бакалавриат таълим йўналиши шифри ва номи 2.3. Бакалавриат таълим йўналиши бўйича олий маълумот тўғрисидаги диплом ва унинг иловаси нусхалари 2.4. Хорижий давлатда олий таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ҳақидаги гувоҳнома нусхаси (хорижий давлатдаги олий таълим ташкилотини тугатган ариза берувчилар учун) III. Ариза берувчининг магистратурага кириш истагини билдирган олий таълим муассасаси, хорижий тил сертификати ва имтиёзлари бўйича маълумотлар 3.1. Магистратура мутахассислигига кириш истагини билдирган олий таълим муассасасининг номи 3.2. Магистратура мутахассислиги шифри ва номи 3.3. Таълим тили 3.4. Қабул кўрсаткичининг тури (мақсадли ёки умумий) 3.5. Хорижий тил сертификати 3.6. Имтиёзларни асословчи ҳужжатлар (мавжуд бўлса)
Ушбу сўровномада қайд этилган маълумотларнинг тўлиқ ва ҳақиқийлигини ҳамда тўғри кўрсатилганлигини тасдиқлайман.
Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва олий таълим муассасалари магистратурасига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти ҳамда Олий таълим муассасаларининг магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом талаблари билан тўлиқ танишдим.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 7 июнь,
468-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
Qarori
MAʼMURIY REGLAMENTI
SXEMASI
ROʻYXATI
MAʼMURIY REGLAMENTI
SXEMASI
SXEMASI
SOʻROVNOMA
SOʻROVNOMA
Oliy taʼlim muassasalariga oʻqishga kirish uchun hujjatlarni qabul qilish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentini tasdiqlash toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “ Aholiga davlat xizmatlari koʻrsatishning milliy tizimini tubdan isloh qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ” 2017-yil 12-dekabrdagi PF-5278-son, “ 2017 — 2021-yillarda Oʻzbekiston Respublikasini rivojlantirishning beshta ustuvor yoʻnalishi boʻyicha Harakatlar strategiyasini “Faol investitsiyalar va ijtimoiy rivojlanish yili”da amalga oshirishga oid davlat dasturi toʻgʻrisida ” 2019-yil 17-yanvardagi PF-5635-son farmonlari hamda “Oliy taʼlim muassasalariga test sinovlari orqali qabul qilish tizimini takomillashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2019-yil 14-maydagi PQ-4319-son qaroriga muvofiq oliy taʼlim muassasalariga oʻqishga kirish uchun hujjatlarni qabul qilish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatish tizimini takomillashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oliy taʼlim muassasalariga test sinovlari orqali qabul qilish tizimini takomillashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2019-yil 14-maydagi PQ-4319-son qaroriga muvofiq:
2019/2020 oʻquv yilidan boshlab Oʻzbekiston Respublikasi taʼlim muassasalariga oʻqishga qabul qilish boʻyicha davlat komissiyasi tomonidan belgilanadigan davlat oliy taʼlim muassasalariga bakalavriatga oʻqishga kirish uchun abituriyentlar davlat xizmatlari markazlari yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali murojaat qilishi belgilanganligi;
test sinovlari tashkil etilayotgan oʻquv yilidan avvalgi yillarda taʼlim muassasalarini tugatgan abituriyentlardan (nogironligi boʻlgan yoki toʻliq davlat taʼminotidagi shaxslar bundan mustasno) test sinovlarida ishtirok etish uchun bazaviy hisoblash miqdorining yarim baravari miqdorida toʻlov undirilishi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Davlat test markazi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Adliya vazirligi bilan birgalikda besh kun muddatda 2019/2020 oʻquv yilida bakalavriatga oʻqishga kirish uchun abituriyentlarni roʻyxatdan oʻtkazishni davlat xizmatlari markazlari yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda YIDXP deb ataladi) orqali tashkil etadigan davlat oliy taʼlim muassasalari boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi taʼlim muassasalariga oʻqishga qabul qilish boʻyicha davlat komissiyasiga taklif kiritsin.
3. Belgilansinki, abituriyentlar tomonidan davlat xizmatlari markazlari yoki YIDXP orqali kirish test sinovlarida ishtirok etish uchun roʻyxatdan oʻtish belgilanmagan davlat oliy taʼlim muassasalariga hujjat topshirishda Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 20-iyundagi 393-son qarori bilan tasdiqlangan Oliy taʼlim muassasalarining bakalavriatiga talabalarni oʻqishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda belgilangan amaldagi tartib saqlab qolinadi.
4. Quyidagilar:
Oliy taʼlim muassasalariga oʻqishga kirish uchun hujjatlarni qabul qilish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti 1-ilovaga muvofiq;
Oliy taʼlim muassasalariga oʻqishga kirish uchun imtiyozga ega boʻlgan abituriyentlar toifasi hamda ularning reyestrini shakllantirish uchun masʼul boʻlgan vakolatli organlar roʻyxati 2-ilovaga muvofiq;
Oliy taʼlim muassasalari talabalari oʻqishini koʻchirish, qayta tiklash va oliy taʼlim muassasalari magistraturasiga oʻqishga kirish uchun hujjatlarni qabul qilish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti 3-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, tizimida oliy taʼlim muassasalari boʻlgan vazirliklar va idoralar:
a) qabul parametrlari tasdiqlangan kundan boshlab bir hafta muddatda:
Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Davlat test markazi bilan birgalikda Internet jahon axborot tarmogʻidagi rasmiy veb-saytlarda oliy taʼlim muassasalarida bakalavriat taʼlim yoʻnalishlari boʻyicha qabul rejalarini joylashtirishni;
tizimidagi oliy taʼlim muassasalari huzurida abituriyentlarga oliy taʼlim muassasasida yaratilgan sharoitlar hamda mavjud fakultetlar va bakalavriat taʼlim yoʻnalishlari mohiyati, shuningdek joriy oʻquv yili qabul rejalari toʻgʻrisida batafsil maʼlumotlarni olishga yordam beruvchi aloqa markazlari (call-center) tashkil etishni;
b) Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi Davlat xizmatlari agentligi, Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Davlat test markazi bilan birgalikda mehnat qonunchiligiga rioya etgan holda, pullik asosda jalb etiladigan masʼul xodimlar, oliy taʼlim muassasalarining masʼul xodimlari ishtirokida ushbu qaror bilan tasdiqlangan maʼmuriy reglamentni amalda koʻllash samaradorligi va natijadorligi darajasini oshirishga yoʻnaltirilgan oʻquv seminarlarini doimiy ravishda oʻtkazishni;
v) abituriyentlarni oliy taʼlim muassasalariga oʻqishga kirish uchun davlat xizmatlari markazlari orqali roʻyxatga olishda amaliy yordam berish maqsadida oʻquv yiliga qabul boshlangunga qadar hududlardagi oliy taʼlim muassasalaridan vakillar ajratilishini taʼminlasin.
6. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, tizimida oliy taʼlim muassasalari boʻlgan vazirliklar va idoralar bilan birgalikda abituriyentlarga oliy taʼlim muassasalariga oʻqishga kirish uchun davlat xizmatlari markazlari orqali davlat xizmatlarini koʻrsatish uchun mehnat qonunchiligiga rioya etgan holda, koʻngillilar guruhini pulli asosda jalb etishni taʼminlasin.
7. Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Davlat test markazi Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi Davlat xizmatlari agentligi va Davlat axborot tizimlarini yaratish va qoʻllab-quvvatlash boʻyicha yagona integrator bilan birgalikda 2019-yil 10-iyunga qadar, imtiyozga ega boʻlgan abituriyentlarning elektron reyestri vakolatli organlar tomonidan real vaqt rejimida kiritib borilishini taʼminlovchi yagona platforma yaratilishini taʼminlasin.
8. Oliy taʼlim muassasalariga oʻqishga kirish uchun imtiyozga ega boʻlgan abituriyentlarning reyestrini shakllantirish uchun masʼul boʻlgan vakolatli organlar har yili 10-iyunga qadar, oʻzlari masʼul boʻlgan imtiyozlar boʻyicha oxirgi uch yil ichida imtiyozga ega boʻlgan abituriyentlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarning elektron reyestrini shakllantirib, qarorning 7-bandida koʻrsatib oʻtilgan yagona platformaga doimiy ravishda maʼlumotlar kiritib borilishini taʼminlasin.
Ushbu vakolatli organlar imtiyozlar haqidagi maʼlumotlarning axborot tizimiga oʻz vaqtida va toʻliq kiritib borilishi uchun shaxsan masʼul hisoblanadi hamda axborot tizimiga kiritilmagan maʼlumotlar boʻyicha davlat xizmatlari markazlari tomonidan imtiyozli huquq asosida abituriyentlardan hujjatlar qabul qilinmaydi.
9. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Loyiha boshqaruvi milliy agentligi qoshidagi “Elektron hukumat va raqamli iqtisodiyot loyihalarini boshqarish markazi” DUK Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi Davlat xizmatlari agentligi bilan birgalikda belgilangan oliy taʼlim muassasalariga oʻqishga kirish uchun hujjatlarni qabul qilish boʻyicha davlat xizmatlarining YIDXP orqali joriy etilishini taʼminlasin.
10. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi, Davlat test markazi, Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi Davlat xizmatlari agentligi Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Loyiha boshqaruvi milliy agentligi qoshidagi “Elektron hukumat va raqamli iqtisodiyot loyihalarini boshqarish markazi” DUK bilan birgalikda fuqarolarning elektron rasmlari mavjud boʻlgan axborot bazasini 2019-yil 10-iyunga kadar Elektron hukumat idoralararo integratsion platformasi va Davlat test markazining axborot tizimiga integratsiyalashtirish choralarini koʻrsin.
11. Belgilab qoʻyilsinki, test sinovlari tashkil etilayotgan oʻquv yilidan avvalgi yillarda taʼlim muassasalarini tugatgan abituriyentlardan (nogironligi boʻlgan yoki toʻliq davlat taʼminotidagi shaxslar bundan mustasno) test sinovlarida ishtirok etish uchun bazaviy hisoblash miqdorining yarim baravari miqdorida undiriladigan toʻlov:
abituriyentlar oliy taʼlim muassasalariga hujjat topshirish uchun murojaat etganda — joylardagi banklar kassalari tomonidan;
abituriyentlar davlat xizmatlari markazlari orqali roʻyxatdan oʻtish uchun murojaat etganda — davlat xizmatlari markazlarida joylashgan bank kassalari hamda markazlar xodimlari tomonidan naqd yoki naqd pulsiz koʻrinishida qabul qilinadi.
Mazkur toʻlovlar Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Davlat test markazi faoliyatini rivojlantirish jamgʻarmasiga yoʻnaltiriladi.
12. Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi Jahon iqtisodiyoti va diplomatiya universitetiga oʻqishga kirish uchun oʻtkaziladigan dastlabki imtihon iyun oyida oʻtkazilishini taʼminlasin.
13. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi Davlat xizmatlari agentligi:
Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Davlat test markazi, oliy taʼlim muassasalari va boshqa tashkilotlarning abituriyentlarga oliy taʼlim muassasalariga hujjat topshirish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning belgilangan tartibini amalga oshirishga doir faoliyati yuzasidan, jumladan, YIDXP orqali doimiy nazorat oʻrnatsin;
ushbu qaror bilan tasdiqlangan maʼmuriy reglament talablari buzilganligi uchun davlat xizmatlarini koʻrsatishda ishtirok etuvchi tashkilotlarning mansabdor shaxslariga nisbatan maʼmuriy jazo choralarini belgilangan tartibda qoʻllasin.
14. Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi va Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi Davlat xizmatlari agentligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi hamda Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Davlat test markazi bilan birgalikda mazkur qarorning mazmun-mohiyati ommaviy axborot vositalarida keng yoritilishini taʼminlasin.
15. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
16. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining ijtimoiy rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari A.A. Abduxakimov, Oʻzbekiston Respublikasi adliya vaziri R.K. Davletov, oliy va oʻrta maxsus taʼlim vaziri I.U. Madjidov hamda Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Davlat test markazi direktori M.M. Karimov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 7-iyundagi 468-son qaroriga 1-ILOVA
Oliy taʼlim muassasalariga oʻqishga kirish uchun hujjatlarni qabul qilish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Reglament abituriyentlarga Davlat xizmatlari markazlari (keyingi oʻrinlarda Markaz deb ataladi) yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda YIDXP deb ataladi) orqali respublika davlat oliy taʼlim muassasalari bakalavriatiga oʻqishga kirish uchun hujjatlar topshirish boʻyicha davlat xizmatini (keyingi oʻrinlarda davlat xizmati deb ataladi) koʻrsatish tartibini belgilaydi.
2. Reglament talablari:
Oʻzbekiston Respublikasi taʼlim muassasalariga oʻqishga qabul qilish boʻyicha davlat komissiyasi tomonidan belgilanadigan davlat oliy taʼlim muassasalariga nisbatan tatbiq etiladi;
xorijiy, xususiy hamda harbiy oliy taʼlim muassasalariga, oliy taʼlim muassasalarining magistraturasiga, test sinovlarisiz ijodiy imtihonlar orqali oʻqishga qabul qilinadigan oliy taʼlim muassasalari bakalavriat taʼlim yoʻnalishlariga oʻqishga kirish uchun, oliy taʼlim muassasalariga xorijiy fuqarolar tomonidan hujjat topshirishga hamda Oʻzbekiston Respublikasi taʼlim muassasalariga oʻqishga qabul qilish boʻyicha davlat komissiyasi tomonidan Markazlar yoki YIDXP orqali kirish test sinovlarida ishtirok etish uchun roʻyxatdan oʻtish belgilanmagan davlat oliy taʼlim muassasalariga nisbatan tatbiq etilmaydi.
3. Markazlar, Davlat test markazi hamda oliy taʼlim muassasalari oʻrtasidagi axborot almashinuvi elektron raqamli imzoni (keyingi oʻrinlarda ERI deb ataladi) majburiy tartibda qoʻllagan holda faqat idoralararo elektron oʻzaro bogʻlanish orqali amalga oshiriladi.
4. Abituriyentlar oʻzlarining yashash yoki turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan joyidan qatʼi nazar, istalgan Markazga davlat xizmatidan foydalanish uchun murojaat qilishi mumkin.
Abituriyentlar Markazga murojaat etgan hududda (YIDXP orqali murojaat etganda yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan hududida) tashkil etiladigan test sinovlarida ishtirok etishlari mumkin.
5. Abituriyentlarga davlat xizmatlari har yili 15-iyundan 15-iyulgacha (shu kuni ham) koʻrsatiladi.
6. Davlat xizmatlarini koʻrsatish mazkur Reglamentga 1-ilovaga muvofiq sxema asosida amalga oshiriladi.
2-bob. Davlat xizmatlarini koʻrsatish tartibi
7. Abituriyent Reglamentning 5-bandida nazarda tutilgan muddat davomida davlat xizmatlaridan foydalanish uchun Markazga murojaat etadi yoki davlat xizmatlaridan elektron tarzda foydalanish uchun YIDXPda roʻyxatdan oʻtadi.
Imtiyozga ega boʻlgan abituriyentlar, shuningdek, fuqaroligi boʻlmagan shaxslar va pasport yoshiga yetmaganlar davlat xizmatlaridan foydalanish uchun Markazlarga murojaat etadi.
8. Abituriyent oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda, Markaz xodimi abituriyent nomidan, YIDXP orqali murojaat etgan taqdirda esa, mustaqil ravishda Reglamentga 2-ilovaga muvofiq shakldagi soʻrovnoma boʻyicha maʼlumotlarni Davlat test markazining tizimiga maxsus dastur orqali elektron ravishda kiritadi.
Markaz xodimi tomonidan soʻrovnomaga tegishli maʼlumotlar kiritilishi uchun abituriyent Markaz xodimiga quyidagi hujjatlarning asl nusxasini taqdim etadi:
fuqarolik pasporti (ichki ishlar boʻlimlari tomonidan berilgan 09-shakl boʻyicha jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami, pasport seriyasi va raqami koʻrsatilgan maʼlumotnoma);
pasport yoshiga yetmaganlar uchun tugʻilganlik toʻgʻrisidagi guvohnoma;
umumiy oʻrta taʼlim (11-sinf negizida) yoki oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi muassasasini tugatganligi haqidagi hujjat (ilovasi bilan);
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining hamda Vazirlar Mahkamasining normativ-huquqiy hujjatlarida belgilangan tartibda imtiyozga ega boʻlgan abituriyentlar imtiyoz huquqini tasdiqlovchi hujjat.
Hujjatlarni qabul qilishning belgilangan muddatlari tugagandan soʻng soʻrovnomaga qoʻshimcha va oʻzgartirishlar kiritish qatʼiyan man etiladi.
Abituriyentdan qoʻshimcha hujjatlarni talab qilish taqiqlanadi.
Abituriyent bir vaqtning oʻzida, oʻqitishning bir shakli doirasida uchtagacha oliy taʼlim muassasasini (bakalavriat taʼlim yoʻnalishlari) tanlashi mumkin. Bir nechta oliy taʼlim muassasasini (bakalavriat taʼlim yoʻnalishlari) tanlashda imtihon topshiriladigan fanlar majmuasi va ketma-ketligi mos boʻlishi shart.
9. Soʻrovnomaga zarur maʼlumotlar rasmiylashtirib, kiritilgandan soʻng Davlat xizmatlari markazi xodimi abituriyentga asl hujjatlarni qaytaradi va QR-kod (matritsali shtrix kod) qoʻyilgan soʻrovnomani ikki nusxada chop etib, abituriyentga beradi. Abituriyent maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshirib, soʻrovnomani oʻz imzosi bilan tasdiqlaydi,bir nusxasini oʻzida olib qoladi va ikkinchi nusxasini Markaz xodimiga beradi.
Soʻrovnoma abituriyentning imzosi bilan tasdiqlangandan soʻng Markaz xodimining ERIsi bilan tasdiqlangan holda, Davlat test markazining tizimiga avtomatik tarzda kiritiladi.
Davlat test markazi maʼlumotlar bazasiga kiritilgan maʼlumotlarni avtomatik tarzda qabul qiladi.
10. Davlat xizmatlari koʻrsatilgani uchun joriy yil bitiruvchilaridan hamda nogironligi boʻlgan yoki toʻliq davlat taʼminotidagi shaxslardan davlat xizmatlari koʻrsatilgani uchun toʻlov undirilmaydi.
11. Davlat xizmati koʻrsatilgani uchun test sinovlari tashkil etilayotgan oʻquv yilidan avvalgi yillarda taʼlim muassasalarini tugatgan abituriyentlardan bazaviy hisoblash miqdorining 50 foizi miqdorida toʻlov undiriladi.
Bunda, davlat xizmatini olish uchun YIDXP orqali murojaat etilganda ushbu bandning birinchi xatboshisida koʻrsatilgan toʻlov summasining 90 foizi undiriladi.
Toʻlovlar Markazlarda joylashgan bank kassalari hamda Markaz xodimlari tomonidan naqd va naqdsiz pul koʻrinishida qabul qilinadi. Toʻlovlar toʻlanganligini tasdiqlash axborot-kommunikatsiya tizimlari orqali amalga oshiriladi.
Toʻlovlar summasi quyidagi tartibda taqsimlanadi:
a) Markazlarga oʻzi kelib murojaat etganda:
50 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi Davlat xizmatlari agentligi budjetdan tashqari jamgʻarmasining shaxsiy hisob raqamiga oʻtkaziladi;
10 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining budjetdan tashqari jamgʻarmasi hisob raqamiga oʻtkaziladi;
qolgan mablagʻlar — Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjetiga oʻtkaziladi;
b) YIDXP orqali murojaat etilganda:
50 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi Davlat xizmatlari agentligi budjetdan tashqari jamgʻarmasining shaxsiy hisob raqamiga oʻtkaziladi;
10 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Loyiha boshqaruvi milliy agentligi qoshidagi “Elektron hukumat va raqamli iqtisodiyot loyihalarini boshqarish markazi” DUKning hisob raqamiga oʻtkaziladi;
10 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining budjetdan tashqari jamgʻarmasi hisob raqamiga oʻtkaziladi;
qolgan mablagʻlar — Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjetiga oʻtkaziladi.
12. Soʻrovnomada notoʻgʻri maʼlumotlar koʻrsatilishi, abituriyentlarning Markazga shaxsan murojaat etmaganligi, shuningdek davlat xizmatlari koʻrsatish uchun mazkur Reglamentning 11-bandida nazarda tutilgan toʻlovni toʻlanmasligi davlat xizmati koʻrsatishni rad etish uchun asos hisoblanadi.
Davlat xizmatlari koʻrsatishni boshqa asoslar boʻyicha rad etish taqiqlanadi.
13. Abituriyent davlat xizmatlarini koʻrsatishning har qanday bosqichida ulardan foydalanishdan bosh tortish huquqiga ega. Abituriyent davlat xizmatlaridan foydalanishdan bosh tortganda, uning maʼlumotlari koʻrilmasdan qoldiriladi.
Bunda davlat xizmati koʻrsatilgani uchun toʻlov summasi qaytarilmaydi.
3-bob. Yakunlovchi qoidalar
14. Tanlov va test sinovlari soʻrovnoma orqali Davlat test markazining tizimiga kiritilgan maʼlumotlar asosida oʻtkaziladi.
15. Abituriyent imtihon natijalariga koʻra oliy taʼlim muassasasiga qabul qilingan taqdirda, Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 20-iyundagi 393-son qarori bilan tasdiqlangan Oliy taʼlim muassasalarining bakalavriatiga talabalarni oʻqishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda koʻrsatilgan hujjatlarning asl nusxalarini tegishli oliy taʼlim muassasalariga oʻquv yili boshlangunga kadar taqdim etadi.
16. Markazlar, Davlat test markazi va oliy taʼlim muassasalari oʻz faoliyatini amalga oshirishi natijasida olingan maʼlumotlarning sir saqlanishini taʼminlaydi.
17. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi Davlat xizmatlari agentligi, uning hududiy boshqarmalari va Markazlar Reglament talablarining ijrosi yuzasidan davlat organlari va boshqa tashkilotlarning faoliyati boʻyicha, jumladan YIDXP orqali doimiy nazoratni va monitoringni amalga oshiradi.
18. Abituriyentlar davlat organlari va boshqa tashkilotlar xodimlarining xatti-harakatlari yuzasidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda shikoyat qilishlari mumkin.
19. Ushbu Reglamentni qoʻllashda yuzaga keladigan nizolar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hal etiladi.
20. Ushbu Reglament talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Oliy taʼlim muassasalariga oʻqishga kirish uchun hujjatlarni qabul qilish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA
Oliy taʼlim muassasalariga oʻqishga kirish uchun hujjatlarni qabul qilish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Abituriyent 1. Oliy taʼlim muassasalariga oʻqishga kirish uchun Davlat xizmatlari markaziga shaxsan oʻzi kelib murojaat qiladi yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida roʻyxatdan oʻtadi. 2. Davlat xizmatlarini koʻrsatilgani uchun test sinovlari tashkil etilayotgan oʻquv yilidan avvalgi yillarda taʼlim muassasalarini tugatgan abituriyentlar tomonidan toʻlov toʻlanadi. Xohishiga koʻra 2-bosqich 1. Davlat xizmatlari markazi Davlat xizmatlari markazi xodimi ariza beruvchi nomidan. YAIDXI orqali murojaat etgan taqdirda esa, mustaqil ravishda soʻrovnoma boʻyicha maʼlumotlarni Davlat test markazida shakllantiriladigan abituriyentlar bazasiga maxsus dastur orqali elektron ravishda kiritadi. 1. 10 daqiqa mobaynida 2. Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali 2. Avtomatik tarzda 3-bosqich Davlat test markazi 1. Abituriyentlar bazasiga kiritilgan maʼlumotlarni qabul qiladi. 2. Abituriyentlardan hujjat qabul qilish toʻliq muddati tugagandan soʻng abituriyentni test sinovi oʻtkaziladigan kun. vaqti va joyi haqidagi maʼlumotlarni rasmiy saytida joylashtiradi. 3. Abituriyentlar bazasiga kiritilgan maʼlumotlar asosida test sinovi va tanlovni oʻtkazadi. 1. Avtomatik tarzda 2. Qabul qilish muddati tugagandan soʻng 3. iyul-avgust oylari 4-bosqich Abituriyent Imtihon natijalaridan muvaffaqiyatli oʻtgan taqdirda, kerakli hujjatlarning asl nusxalarini tegishli oliy taʼlim muassasalariga taqdim etadi. Oʻquv yilining 2-sentabr kuniga kadar
Oliy taʼlim muassasalariga oʻqishga kirish uchun hujjatlarni qabul qilish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA
_________________ (sana) __________________ (t/r) Oliy taʼlim muassasalariga oʻqishga kirish uchun hujjatlarni qabul qilish boʻyicha SOʻROVNOMA I . Ariza beruvchi haqidagi maʼlumotlar: 1.1. F.I.O.: 1.2. Pasportga oid maʼlumotlar (raqami va seriyasi) (mavjud boʻlmasa, ichki ishlar boʻlimlari tomonidan berilgan 09-shakl boʻyicha maʼlumot): 1.3. Pasport yoshiga yetmaganlar uchun tugilganlik toʻgʻrisidagi guvohnoma maʼlumotlari 1.4. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR) (mavjud boʻlsa) 1.5. Manzili: 1.6. Fuqaroligi: 1.7. Millati: 1.8. Telefon raqami: 1.9. Elektron pochta manzili: II. Qoʻshimcha maʼlumotlar: 2.1. Umumiy oʻrta taʼlim (11-sinf negizida) yoki oʻrta maxsus, kasb- hunar taʼlimi muassasasi nomi, manzili, ushbu muassasani tugatganligi haqidagi hujjat seriyasi, raqami va berilgan sanasi: 2.2. Test topshirish tili : 2.3. Oliy taʼlim muassasasining nomi: * Oliy taʼlim muassasasi nomi Oliy taʼlim muassasasidagi bakalavriat taʼlim yoʻnalishi nomi 2.3.1. 2.3.2. 2.3.3. 2.4. Qaysi chet tilidan test topshirishi (agar chet tilini topshirish zarur boʻlsa) 2.5. Tanlangan yoʻnalish boʻyicha ijodiy imtihon mavjud yoki mavjud emasligi: 2.6. Taʼlim shakli: III. Imtiyoz borligi haqidagi maʼlumotlar (mavjud boʻlsa) Tegishli hujjatning rekvizitlari (raqami, berilgan sanasi va sh.k.) 3.1. Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlari safida muddatli harbiy xizmatni oʻtab, harbiy qism qoʻmondonligining tavsiyanomasiga ega boʻlgan fuqarolar 3.2. I va II guruh nogironligi boʻlgan shaxslar 3.3. Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlari harbiy xizmatchilarining farzandlari 3.4. Xalqaro va respublika olimpiadalari, tanlovlar va musobaqalar gʻoliblari boʻlgan akademik litseylar, kasb-hunar kollejlari va umumtaʼlim maktablarining bitiruvchilari 3.5. Chet tilini bilish darajasi toʻgʻrisidagi davlat namunasidagi V1 va undan yuqori darajadagi malaka sertifikatga ega boʻlgan abituriyentlar 3.6. Ilgʻor xalqaro imtihon tizimlari (TOEFL, IELTS, CEFR, SAT General, SAT Subject va hokazo) sertifikatlariga ega boʻlgan abituriyentlar 3.7. Toʻliq davlat taʼminotidagi yetim bolalar 3.8. Oʻzbekiston yoshlar ittifoqining respublika komissiyasi tomonidan berilgan tavsiyanoma sohiblari (pedagogika taʼlim yoʻnalishlariga) 3.9. Zulfiya nomidagi Davlat mukofoti laureatlari 3.10. “Mard oʻgʻlon” davlat mukofoti sohiblari 3.11. “Yilning eng yaxshi tarbiyachisi” respublika tanlovi gʻoliblari 3.12. Tibbiyot muassasalari hamshiralarining “Hamshira” respublika tanlovi gʻoliblari 3.13. Badiiy akademiyaning tasviriy sanʼat boʻyicha respublika tanlovi gʻoliblari 3.14. “Nihol” mukofoti sovrindorlari 3.15. Harbiy qism qoʻmondonligi va Yoshlar ittifoqi boshlangʻich tashkiloti tavsiyanomasiga ega boʻlganlar fuqarolar 3.16. Navoiy viloyatining olis choʻl hududidan boʻlgan abituriyentlar (Navoiy, Buxoro va Samarqand viloyatlari oliy taʼlim muassasalariga hujjat topshirganda) 3.17. Maqsadli qabul IV. Abituriyentga xabar berish tartibi 4.1. Imtihon topshirish uchun roʻyxatdan oʻtganligi toʻgʻrisida SMS orqali (telefon raqami) 4.2. Imtihon oʻtkaziladigan kun, vaqti va joyi haqida Davlat test markazining rasmiy sayti orqali. Ushbu soʻrovnomada qayd etilgan maʼlumotlarning toʻliq va haqiqiyligini hamda toʻgʻri koʻrsatilganligini tasdiqlayman. Ariza beruvchining imzosi
Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 7-iyundagi 468-son qaroriga 2-ILOVA
Oliy taʼlim muassasalariga oʻqishga kirish uchun imtiyozga ega boʻlgan abituriyentlar toifasi hamda ularning reyestrini shakllantirish uchun masʼul boʻlgan vakolatli organlar
T/r Imtiyozlar turlari (toifalari) Imtiyozlarni berish uchun masʼul vakolatli organlar 1. Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlari harbiy xizmatchilarining farzandlari Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti davlat xavfsizlik xizmati, Mudofaa vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Davlat xavfsizlik xizmati, Milliy gvardiya 2. Xalqaro va respublika olimpiadalari, tanlovlar va musobaqalar gʻoliblari boʻlgan akademik litseylar, kasb-hunar kollejlari va umumtaʼlim maktablarining bitiruvchilari Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi, Jismoniy tarbiya va sport vazirligi, Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi 3. Zulfiya nomidagi Davlat mukofoti laureatlari Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi 4. “Mard oʻgʻlon” davlat mukofoti sohiblari Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi 5. “Yilning eng yaxshi tarbiyachisi” respublika tanlovi gʻoliblari, Tibbiyot muassasalari hamshiralarining “Hamshira” respublika tanlovi gʻoliblari, Badiiy akademiyaning tasviriy sanʼat boʻyicha respublika tanlovi gʻoliblari, “Nihol” mukofoti sovrindorlari Maktabgacha taʼlim vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi, Madaniyat vazirligi 6. Oʻzbekiston yoshlar ittifoqining respublika komissiyasi tomonidan berilgan tavsiyanoma sohiblari (pedagogika taʼlim yoʻnalishlariga) Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi 7. Toʻliq davlat taʼminotidagi yetim bolalar Sogʻliqni saqlash vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 8. Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlari safida muddatli harbiy xizmatni oʻtab, harbiy qism qoʻmondonligining tavsiyanomasiga ega boʻlgan fuqarolar Mudofaa vazirligi, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti davlat xavfsizlik xizmati, Ichki ishlar vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Davlat xavfsizlik xizmati, Milliy gvardiya 9. Chet tilini bilish darajasi toʻgʻrisida davlat namunasidagi V1 va undan yuqori darajadagi malaka sertifikatga ega boʻlgan abituriyentlar Davlat test markazi 10. Harbiy qism qoʻmondonligi va Yoshlar ittifoqi boshlangʻich tashkiloti tavsiyanomasiga ega boʻlganlar fuqarolar Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi, Mudofaa vazirligi
Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 7-iyundagi 468-son qaroriga 3-ILOVA
Oliy taʼlim muassasalari talabalari oʻqishini koʻchirish, qayta tiklash va oliy taʼlim muassasalari magistraturasiga oʻqishga kirish uchun hujjatlarni qabul qilish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Reglament davlat oliy taʼlim muassasalari talabalari oʻqishini koʻchirish, qayta tiklash hamda davlat oliy taʼlim muassasalari magistraturasiga oʻqishga kirish uchun hujjatlarni Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) yoki Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligining maxsus elektron platformasi (keyingi oʻrinlarda — maxsus platforma) orqali qabul qilish tartibini belgilaydi.
2. Davlat xizmatlari mazkur Reglamentga 1 va 2-ilovalarga muvofiq sxema asosida koʻrsatiladi.
3. Davlat xizmatlarini koʻrsatganlik uchun toʻlov undirilmaydi.
4. Ariza beruvchi arizani davlat xizmatlarini koʻrsatish doirasida koʻrib chiqish holatini YIDXP yoki maxsus platforma orqali kuzatib borishi mumkin.
2-bob. Oliy taʼlim muassasalari talabalari oʻqishini koʻchirish, qayta tiklash uchun hujjatlarni qabul qilish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatish tartibi
5. Ariza beruvchi Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 20-iyundagi 393-son qarori bilan tasdiqlangan Oliy taʼlim muassasalari talabalari oʻqishini koʻchirish, qayta tiklash va oʻqishdan chetlashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda belgilangan tartibda har yili 15-iyuldan 5-avgustga qadar davlat xizmatlaridan foydalanish uchun YIDXP yoki maxsus platforma orqali roʻyxatdan oʻtadi.
6. Ariza beruvchi YIDXP yoki maxsus platforma orqali mazkur Reglamentga 3-ilovaga muvofiq shakldagi soʻrovnomani toʻldiradi hamda unga kiritilgan maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshirib, soʻrovnomani tasdiqlaydi.
7. Agar soʻrovnomada notoʻgʻri maʼlumotlar koʻrsatilgan boʻlsa, ularni bartaraf etish uchun ariza beruvchiga besh ish kunidan iborat muddat beriladi. Davlat xizmatlarini koʻrsatishni toʻxtatib turish toʻgʻrisidagi xabar ariza beruvchiga bir ish kuni ichida yuborilishi lozim. Davlat xizmatini koʻrsatish muddatining oʻtishi kamchiliklarni bartaraf etish vaqtida toʻxtatib turiladi.
Belgilangan muddatda kamchiliklar bartaraf etilmaganligi davlat xizmatini koʻrsatishni rad etish uchun asos hisoblanadi.
Davlat xizmatlarini koʻrsatishni boshqa asoslar boʻyicha rad etish taqiqlanadi.
8. Ariza beruvchi davlat xizmatlarini koʻrsatishning har qanday bosqichida ulardan foydalanishdan bosh tortish huquqiga ega. Ariza beruvchi davlat xizmatlaridan foydalanishdan bosh tortganda, uning arizasi koʻrilmasdan qoldiriladi.
9. YIDXP va maxsus platforma orqali kelib tushgan ariza hamda unga ilova qilingan hujjatlar Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi tomonidan har yili 16-iyuldan 25-avgustga qadar koʻrib chiqilib, tegishliligi boʻyicha oliy taʼlim muassasasi yoki tizimida oliy taʼlim muassasalari mavjud boʻlgan vazirlik hamda idoralar yoxud Oʻzbekiston Respublikasi taʼlim tashkilotlariga qabul qilish boʻyicha davlat komissiyasiga (keyingi oʻrinlarda — vakolatli komissiyalar) yuboriladi.
10. Talabalar oʻqishini koʻchirish, qayta tiklash toʻgʻrisidagi arizalar vakolatli komissiyalar tomonidan har yili 6-avgustdan 30-avgustga qadar oʻrganib chiqilib, qaror qabul qilinadi va ariza beruvchiga YIDXP yoki maxsus platforma orqali maʼlum qilinadi.
3-bob. Oliy taʼlim muassasalari magistraturasiga oʻqishga kirish uchun hujjatlarni qabul qilish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatish tartibi
11. Ariza beruvchi Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 20-iyundagi 393-son qarori bilan tasdiqlangan Oliy taʼlim muassasalarining magistraturasiga oʻqishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda belgilangan tartibda har yili 1-iyuldan 30-iyulga qadar davlat xizmatlaridan foydalanish uchun YIDXP yoki maxsus platforma orqali roʻyxatdan oʻtadi.
12. Ariza beruvchi YIDXP yoki maxsus platforma orqali murojaat etganda, ushbu Reglamentga 4-ilovaga muvofiq shakldagi soʻrovnomani mustaqil ravishda toʻldiradi hamda unga kiritilgan maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshirib, soʻrovnomani tasdiqlaydi.
13. Agar soʻrovnomada notoʻgʻri maʼlumotlar koʻrsatilgan boʻlsa, ularni bartaraf etish uchun ariza beruvchiga besh ish kunidan iborat muddat beriladi. Davlat xizmatlarini koʻrsatishni toʻxtatib turish toʻgʻrisidagi xabar ariza beruvchiga bir ish kuni ichida yuborilishi lozim. Davlat xizmatini koʻrsatish muddatining oʻtishi kamchiliklarni bartaraf etish vaqtida toʻxtatib turiladi.
Belgilangan muddatda kamchiliklar bartaraf etilmaganligi davlat xizmati koʻrsatishni rad etish uchun asos hisoblanadi.
Davlat xizmatlarini koʻrsatishni boshqa asoslar boʻyicha rad etish taqiqlanadi.
14. Ariza beruvchi davlat xizmatlarini koʻrsatishning har qanday bosqichida ulardan foydalanishdan bosh tortish huquqiga ega. Ariza beruvchi davlat xizmatlaridan foydalanishdan bosh tortganda, uning soʻrovnomasi koʻrilmasdan qoldiriladi.
15. YIDXP yoki maxsus platforma orqali murojaat qilinganda soʻrovnoma avtomatik tarzda tegishli oliy taʼlim muassasasiga yuboriladi.
16. Tegishli oliy taʼlim muassasasi ariza kelib tushgandan boshlab uch ish kuni davomida ariza beruvchining tugatgan oliy taʼlim muassasasiga (nodavlat oliy taʼlim tashkilotiga) diplom maʼlumotlarini tasdiqlash uchun joʻnatadi, bunda har yili 10-avgustga qadar:
2020/2021 oʻquv yiliga qadar respublika davlat oliy taʼlim muassasasi tomonidan berilgan diplom maʼlumotlari (oʻrtacha balli bilan) tegishli oliy taʼlim muassasasi tomonidan tasdiqlab beriladi;
2020/2021 oʻquv yilidan boshlab respublika davlat oliy taʼlim muassasasi tomonidan berilgan diplom maʼlumotlari (oʻrtacha balli bilan) avtomatik tarzda Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligining “Oliy taʼlim jarayonlarini boshqarish — HEMIS” axborot tizimidan olinadi;
respublikada faoliyat koʻrsatayotgan nodavlat oliy taʼlim tashkiloti va xorijiy oliy taʼlim tashkilotlari filiallari tomonidan berilgan diplom maʼlumotlari (oʻrtacha balli bilan) tegishli oliy taʼlim tashkiloti tomonidan tasdiqlab beriladi.
Ariza beruvchi xorijiy oliy taʼlim tashkilotini tugatgan boʻlsa, uning diplom maʼlumotlari Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligining “Nostrifikatsiya” axborot tizimi orqali tekshirib olinadi va diplom oʻrtacha balli hujjatni qabul qilib olgan oliy taʼlim tashkiloti tomonidan hisoblanadi.
17. Magistraturaga qabul boʻyicha natijalar Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi taʼlim tashkilotlariga qabul qilish boʻyicha davlat komissiyasiga (keyingi oʻrinlarda — Davlat komissiyasi) tasdiqlash uchun kiritiladi.
18. Davlat komissiyasi har yili 25-avgustga qadar oliy taʼlim muassasalari magistraturasiga qabul qilish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi.
19. Oliy taʼlim muassasasi har yili 30-avgustga qadar Davlat komissiyasining qaroriga asosan abituriyentning magistraturaga qabul natijasini YIDXP yoki maxsus platforma orqali abituriyentni xabardor qiladi.
4-bob. Yakunlovchi qoidalar
20. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi hamda tizimida oliy taʼlim muassasalari boʻlgan vazirlik va idoralar hamda oliy taʼlim muassasalari oʻz faoliyatini amalga oshirishi natijasida olingan maʼlumotlarning sir saqlanishini taʼminlaydi.
21. Ariza beruvchilar davlat organlari va boshqa tashkilotlar xodimlarining xatti-harakatlari yuzasidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda shikoyat qilishlari mumkin.
22. Mazkur Reglamentni qoʻllashda yuzaga keladigan nizolar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hal etiladi.
23. Ushbu Reglament talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Oliy taʼlim muassasalari talabalari oʻqishini koʻchirish, qayta tiklash va oliy taʼlim muassasalari magistraturasiga oʻqishga kirish uchun hujjatlarni qabul qilish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA
Oliy taʼlim muassasalari talabalari oʻqishini koʻchirish, qayta tiklash uchun hujjatlarni qabul qilish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Ariza beruvchi 1. Oʻqishini koʻchirish, qayta tiklash uchun Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) yoki Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligining maxsus elektron platformasida (keyingi oʻrinlarda — maxsus platforma) roʻyxatdan oʻtadi. 2. YIDXP yoki maxsus platforma orqali murojaat etganda, Reglamentga 3-ilovaga muvofiq shakldagi soʻrovnomani mustaqil ravishda toʻldiradi. 3. Maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshirib, soʻrovnomani tasdiqlaydi. Har yili 15-iyuldan 5-avgustga qadar 2-bosqich Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi YIDXP yoki maxsus platforma orqali kelib tushgan arizalarni, ilova qilingan hujjatlarni koʻrib chiqish va tegishli oliy taʼlim muassasasi yoki tizimida oliy taʼlim muassasalari mavjud vazirlik va idoralar yoxud Oʻzbekiston Respublikasi taʼlim tashkilotlariga qabul qilish boʻyicha davlat komissiyasiga (keyingi oʻrinlarda — vakolatli komissiyalar) yuboradi. Har yili 16-iyuldan 25-avgustga qadar 3-bosqich Vakolatli komissiyalar Hujjatlarni koʻrib chiqadi, natijasi boʻyicha qaror qabul qiladi hamda YIDXP yoki maxsus platforma orqali xabardor qiladi. Har yili 6-avgustdan 30-avgustga qadar
Oliy taʼlim muassasalari talabalari oʻqishini koʻchirish, qayta tiklash va oliy taʼlim muassasalari magistraturasiga oʻqishga kirish uchun hujjatlarni qabul qilish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA
Oliy taʼlim muassasalarining magistraturasiga oʻqishga kirish uchun hujjatlarni qabul qilish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Ariza beruvchi 1. Oliy taʼlim muassasalarining magistraturasiga oʻqishga kirish uchun YIDXP yoki maxsus platformada roʻyxatdan oʻtadi. 2. YIDXP yoki maxsus platforma orqali murojaat etganda, ushbu Reglamentga 4-ilovaga muvofiq shakldagi soʻrovnomani mustaqil ravishda toʻldiradi. 3. Maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshirib, soʻrovnomani tasdiqlaydi. Har yili 1-iyuldan 30-iyulga qadar 2-bosqich 1. YIDXP 2. Maxsus platforma Roʻyxatdan oʻtgan abituriyentlarning arizalarini, maʼlumotlarini tegishli oliy taʼlim muassasalariga yuboradi. 1. 10 daqiqa mobaynida 2. Avtomatik tarzda 3-bosqich Oliy taʼlim muassasasi 1. Kelib tushgan arizalarni, maʼlumotlarni qabul qiladi. Tegishliligi boʻyicha abituriyentning bakalavr diplomi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni tasdiqlash uchun tugatgan oliy taʼlim muassasasiga (nodavlat oliy taʼlim tashkilotiga) yuboradi. Uch ish kuni davomida 2. Ariza beruvchining diplom maʼlumotlarini tekshirib, tasdiqlaydi. Har yili 10-avgustga qadar 4-bosqich Oʻzbekiston Respublikasi taʼlim tashkilotlariga qabul qilish boʻyicha davlat komissiyasi Oliy taʼlim muassasalarining magistraturasiga qabul natijalarini tasdiqlash toʻgʻrisida qaror qabul qiladi. Har yili 25-avgustga qadar 5-bosqich Oliy taʼlim muassasasi Davlat komissiyasining qaroriga asosan abituriyentning magistraturaga qabul natijasini YIDXP yoki maxsus platforma orqali xabardor qiladi. Har yili 30-avgustga qadar
Oliy taʼlim muassasalari talabalari oʻqishini koʻchirish, qayta tiklash va oliy taʼlim muassasalari magistraturasiga oʻqishga kirish uchun hujjatlarni qabul qilish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 3-ILOVA
Oliy taʼlim muassasalari talabalari oʻqishini koʻchirish, qayta tiklash uchun hujjatlarni qabul qilish boʻyicha
I. Ariza beruvchi haqidagi maʼlumotlar 1.1. Familiyasi, ismi va otasining ismi 1.2. Pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi maʼlumotlari (seriyasi va raqami, JSHSHIR maʼlumotlari) 1.3. Fuqaroligi 1.4. Telefon raqami 1.5. Elektron pochta manzili (mavjud boʻlsa) II. Ariza beruvchining oʻqiyotgan (oʻqigan) oliy taʼlim muassasasi boʻyicha maʼlumotlar 2.1. Oliy taʼlim muassasasining nomi 2.2. Bakalavriat taʼlim yoʻnalishi yoki magistratura mutaxassisligi shifri va nomi 2.3. Taʼlim shakli 2.4. Taʼlim turi 2.5. Taʼlim kursi III. Ariza beruvchining oʻqishini koʻchirish (qayta tiklash) istagini bildirgan oliy taʼlim muassasasi va oʻqishni koʻchirish (koʻchirib tiklash) sababi boʻyicha maʼlumotlar 3.1. Oliy taʼlim muassasasining nomi 3.2. Bakalavriat taʼlim yoʻnalishi yoki magistratura mutaxassisligi shifri va nomi 3.3. Taʼlim shakli 3.4. Oʻqishni koʻchirish (koʻchirib tiklash) sababi 3.5. Oʻqishni koʻchirish (koʻchirib tiklash) sababini asoslovchi hujjatlar
Ushbu soʻrovnomada qayd etilgan maʼlumotlarning toʻliq va haqiqiyligini hamda toʻgʻri koʻrsatilganligini tasdiqlayman.
Oliy taʼlim muassasalari talabalari oʻqishini koʻchirish, qayta tiklash va oliy taʼlim muassasalari magistraturasiga oʻqishga kirish uchun hujjatlarni qabul qilish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti hamda Oliy taʼlim muassasalari talabalari oʻqishini koʻchirish, qayta tiklash va oʻqishdan chetlashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom talablari bilan toʻliq tanishdim.
Oliy taʼlim muassasalari talabalari oʻqishini koʻchirish, qayta tiklash va oliy taʼlim muassasalari magistraturasiga oʻqishga kirish uchun hujjatlarni qabul qilish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 4-ILOVA
Oliy taʼlim muassasalarining magistraturasiga oʻqishga kirish uchun hujjatlarni qabul qilish boʻyicha
I. Ariza beruvchi haqidagi maʼlumotlar 1.1. Familiyasi, ismi va otasining ismi (oʻzgargan boʻlsa, bu haqda maʼlumotlar koʻrsatiladi) 1.2. Pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi maʼlumotlari (seriyasi va raqami, JSH SHIR maʼlumotlari) 1.3. Fuqaroligi 1.4. Telefon raqami 1.5. Elektron pochta manzili (mavjud boʻlsa) II. Ariza beruvchining oʻqigan oliy taʼlim muassasasi boʻyicha maʼlumotlar 2.1. Oʻqigan oliy taʼlim muassasasining nomi 2.2. Oʻqigan bakalavriat taʼlim yoʻnalishi shifri va nomi 2.3. Bakalavriat taʼlim yoʻnalishi boʻyicha oliy maʼlumot toʻgʻrisidagi diplom va uning ilovasi nusxalari 2.4. Xorijiy davlatda oliy taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatni tan olish haqidagi guvohnoma nusxasi (xorijiy davlatdagi oliy taʼlim tashkilotini tugatgan ariza beruvchilar uchun) III. Ariza beruvchining magistraturaga kirish istagini bildirgan oliy taʼlim muassasasi, xorijiy til sertifikati va imtiyozlari boʻyicha maʼlumotlar 3.1. Magistratura mutaxassisligiga kirish istagini bildirgan oliy taʼlim muassasasining nomi 3.2. Magistratura mutaxassisligi shifri va nomi 3.3. Taʼlim tili 3.4. Qabul koʻrsatkichining turi (maqsadli yoki umumiy) 3.5. Xorijiy til sertifikati 3.6. Imtiyozlarni asoslovchi hujjatlar (mavjud boʻlsa)
Ushbu soʻrovnomada qayd etilgan maʼlumotlarning toʻliq va haqiqiyligini hamda toʻgʻri koʻrsatilganligini tasdiqlayman.
Oliy taʼlim muassasalari talabalari oʻqishini koʻchirish, qayta tiklash va oliy taʼlim muassasalari magistraturasiga oʻqishga kirish uchun hujjatlarni qabul qilish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti hamda Oliy taʼlim muassasalarining magistraturasiga oʻqishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizom talablari bilan toʻliq tanishdim.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2019-yil 7-iyun,
468-son