UzbekAI

← Qonunlar

📅 2019-yil 11-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2019 йил 11 июнь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 11 июня 2019 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 11 June 2019 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ДАСТУРИ

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича фаолиятни мувофиқлаштиришнинг таъсирчан тизимини яратиш, қонун бузилишларининг олдини олиш ҳамда уларни бартараф этишнинг замонавий ташкилий-ҳуқуқий механизмларини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 24 декабрдаги ПҚ-4075-сон қарорига мувофиқ Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида давлат органлари, ташкилотлари ва жамоатчилик тузилмаларининг фаолиятини ташкил этиш ҳамда мувофиқлаштиришни таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига бириктирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Тошкент шаҳри Чилонзор туманида жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги ишларни янгича ёндашув асосида қуйидаги йўналишларда ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин:

ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича фаолиятни мувофиқлаштиришнинг таъсирчан тизимини яратиш ва соҳада идоралараро ҳамкорлик самарадорлигини ошириш;

ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолиятига инновацион ва замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш;

ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширувчи органларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ходимлар фаолиятининг самарадорлигини ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш;

ички ишлар органлари ходимларининг билим ва кўникмаларни, шунингдек, шахсий ва ишчанлик фазилатларини юксалтириш, уларнинг ўз устида ишлаши, малакасини ошириши ва касбий ривожланишини рағбатлантириш;

фуқароларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш ва жамоатчилик назоратининг самарали шаклларидан фойдаланиш;

фуқароларда қонунга ва ҳуқуққа бўлган ҳурмат ҳиссини кучайтириш ҳамда уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш орқали ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг самарадорлигини таъминлаш.

3. Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ишларни янгича ёндашув асосида ташкил этиш чора-тадбирлари дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Дастурда белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш доирасида видео кузатув камераларини, «SOS» тугмачалари орқали ташвишли видео хабар бериш тизимларини, учувчисиз учадиган аппаратларни, уларнинг эҳтиёт ва бутловчи қисмларини етказиб берувчиларни, шунингдек, уларни ўрнатиш ишларини амалга оширувчи корхоналарни, истисно тариқасида, тендер (танлов) савдолари ўтказмасдан энг яхши таклифларни танлаб олиш асосида аниқлашга рухсат берилсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига «Хавфсиз бозор» лойиҳаси доирасида видеорегистраторли учувчисиз учадиган аппаратлардан фойдаланиш учун белгиланган тартибда расмийлаштирган ҳолда харид қилиш, олиб кириш ва улардан фойдаланишга рухсат берилсин.

6. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг Тошкент шаҳри Чилонзор туманида кўп квартирали уй-жой фондини профессионал бошқарув компаниялари томонидан бошқариш бўйича тажрибани жорий этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

7. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳрининг уй-жой коммунал инфратузилмасини бошқаришни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 4 январдаги 5-сон қарорининг 2-бандидаги «Юнусобод туманида» сўзлари «Юнусобод ва Чилонзор туманларида» сўзлари билан алмаштирилсин.

8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — транспорт вазири А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов ва Тошкент шаҳар ҳокими Ж.А. Артикходжаев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 июндаги 486-сон қарорига ИЛОВА

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ишларни янгича ёндашув асосида ташкил этиш чора-тадбирлари

Т /р Тадбир номи Амалга ошириш шакли Амалга ошириш муддатлари Молиялаштириш манбалари Масъул ижрочилар I. Туманда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолиятини амалга оширишнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш 1. Ёшлар ва вояга етмаганлар билан ишлаш ҳамда ушбу фаолиятни мувофиқлаштириш бўйича доимий асосда фаолият кўрсатадиган жамоатчилик кенгашини ташкил этиш. Бунда: жамоатчилик кенгаши аъзоларини тумандаги муаммоли масалалар кўп учрайдиган маҳалладаги зарур шарт-шароитларга эга бўлган бинога жойлаштириш; тумандаги барча мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълим муассасаларини видео кузатув камералари билан жиҳозлаш ҳамда уларни марказлашган ягона тизимга улаш чораларини кўриш. Ижрочиларнинг қўшма қарори Ташкилий чора-тадбирлар Алоҳида режа графикка мувофиқ 2019 йил 15 июль 2019 йил 1 август 2019 йил 15 октябрь — — Туман маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари, ижтимоий соҳа муассасаларининг бюджетдан ташқари манбалари, ҳомийлик ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж.Артикходжаев), ИИВ (Р. Джураев), Мактабгача таълим вазирлиги (С.Тургунов) , Халқ таълими вазирлиги (А. Умаров) , Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Мажидов) , Тошкент шаҳар прокуратураси (Ш.Облоқулов) 2. Тумандаги маҳаллалар (танлов асосида) аҳолиси ўртасида профилактика инспекторлари фаолияти самарадорлигини аниқлаш бўйича ижтимоий сўров ўтказиш. Ижтимоий сўров натижаларига кўра идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш. Ташкилий чора-тадбирлар Таҳлилий маълумот 2019 йил 15 июль 2019 йил 15 август — ИИВ Академияси (Б.Матлюбов) , Бош прокуратура Академияси (Е.Коленко), «Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази (Р.Убайдуллаева) 3. Туманда жамоат тартибини таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашиш ва унинг барвақт олдини олиш борасида мавжуд муаммолар ҳамда уларнинг ечимлари, соҳани ривожлантириш ва жиноятчиликни жиловлашда янада самарали тизимни яратишга қаратилган таклифлар бўйича профилактика (катта) инспекторлари ўртасида ижтимоий сўров ўтказиш . Ижтимоий сўров натижаларига кўра идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш. Ташкилий чора-тадбирлар Таҳлилий маълумот 2019 йил 15 июль 2019 йил 15 август — ИИВ Академияси (Б.Матлюбов) , Бош прокуратура Академияси (Е.Коленко) II. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича фаолиятни мувофиқлаштиришнинг таъсирчан тизимини яратиш ва соҳада идоралараро ҳамкорлик самарадорлигини ошириш 4. Терговчи ва суриштирувчиларнинг профилактика инспекторлари билан ҳамкорлик механизмларини такомиллаштириш, хусусан, Чилонзор туман Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси (кейинги ўринларда ИИО ФМБ деб аталади) терговчи ва суриштирувчиларининг профилактика инспекторлари билан тажриба алмашинувини ҳамда маъмурий амалиётда уларга ёрдам кўрсатиши тизимини йўлга қўйиш. Ички ишлар вазири ўринбосари — Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг буйруғи 2019 йил 20 июль — ИИВ (Р.Джураев) 5. Туман ички ишлар органининг маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларга доир амалиётини таҳлил қилиш ҳамда ҳуқуқбузарликларни келгусида жиноят содир этиш хавфини келтириб чиқарувчи тегишли категорияларга (оилавий-маиший низолар, йўл-транспорт ҳодисалари, майда безорилик ва бошқалар бўйича) ажратиш. Ҳуқуқбузарлик содир этган ва келгусида жиноят содир этишга мойил шахслар билан якка тартибда ишлаш бўйича тегишли идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш. Комплекс чора-тадбирлар Таҳлилий маълумот 2019 йил 15 июль 2019 йил 15 август — ИИВ (Р.Джураев) , Тошкент шаҳар прокуратураси (Ш.Облоқулов) , Тошкент шаҳар ҳокимлиги ( Ж.Артикходжаев) 6. Ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикаси самарадорлигини ошириш ва бу борада идоралараро ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган қуйидаги ташкилий чораларни амалга ошириш: оилавий низолар билан боғлиқ маъмурий ишларни ҳал этиш амалиётини таҳлил қилиш; ижтимоий хавфли аҳволда бўлган оилалар рўйхатини шакллантириш ва улар билан ишлашда доимий алоқа механизмларини (мутасадди ташкилотларнинг масъул ходимларини бириктириш, психологларни жалб қилиш ва бошқалар) жорий этиш. Комплекс чора-тадбирлар 2019 йил 1 август — ИИВ (Р.Джураев) , Тошкент шаҳар прокуратураси (Ш.Облоқулов) , Тошкент шаҳар ҳокимлиги ( Ж.Артикходжаев), Хотин-қизлар қўмитаси (З.Маҳкамова), «Маҳалла» хайрия жамоат фонди (Д.Махбубов), «Нуроний» жамғармаси (Ш.Усмонов) 7. Тумандаги йирик бозорлар, савдо мажмуалари, олий таълим, соғлиқни сақлаш муассасалари ва бошқа шу каби объектларнинг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат тартибини сақлаш соҳасида ички ишлар органларининг хизматларидан шартнома асосида фойдаланиш бўйича фаолиятини йўлга қўйиш. Комплекс чора-тадбирлар 2019 йил 15 август — Тошкент шаҳар ҳокимлиги ( Ж.Артикходжаев), ИИВ (Р.Джураев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ( И.Мажидов ), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б.Юсупалиев) III. И чки ишлар органлари ходимларининг билим ва кўникмаларини, шунингдек, шахсий ва ишчанлик фазилатларини юксалтириш, уларнинг ўз устида ишлаши, малакасини ошириши ва касбий ривожланишини рағбатлантириш 8. Туман ички ишлар органлари ходимларининг хизмат фаолияти давомида касбий ривожланишини мониторинг қилишга мўлжалланган ҳар бир ходимнинг портфолио базасини жорий этиш ҳамда келгусида унинг натижалари асосида ходимларни лавозимга тайинлаш амалиётини йўлга қўйиш. Ички ишлар вазирининг буйруғи 2019 йил 15 июль — ИИВ (Р.Джураев) 9. Туманда «Намунали профилактика инспектори» танловини ўтказиш ва унинг ғолибларини рағбатлантириш (муддатидан илгари махсус унвон, пул мукофотлари ва бошқалар билан) механизмларини ишлаб чиқиш. Ички ишлар вазирининг буйруғи 2019 йил 1 август — ИИВ (Р.Джураев) , Тошкент шаҳар прокуратураси (Ш.Облоқулов) 10. Профилактика инспекторлари, шу жумладан юридик маълумотга эга бўлмаган ходимларнинг билимларини мустаҳкамлаш, жумладан: масофавий ўқув курслари учун ўқув-методик қўлланмалар яратиш; амалий билимларни мустаҳкамлаш ҳамда муайян вазиятларда қўлланиладиган чораларга оид кўникмаларни шакллантириш бўйича Бош прокуратура Академиясида қисқа муддатли курсларда ўқитишни ташкил қилиш. Ижрочиларнинг қўшма қарори 2019 йил 1 август — ИИВ (Р.Хатамов) , ИИВ Малака ошириш институти (А.Пардиев) , Бош прокуратура Академияси (Е.Коленко) 11. Профилактика инспекторларининг кундалик фаолиятидаги муҳим масалаларга бағишланган видеодарслар, амалиётда мавжуд муаммолар ечимига бағишланган услубий қўлланмаларни тайёрлаш ва тарқатиш. Комплекс чора-тадбирлар 2019 йил 1 октябрь — ИИВ (Р.Хатамов) , ИИВ Малака ошириш институти (А.Пардиев) , Бош прокуратура Академияси (Е.Коленко) IV. Ҳ уқуқбузарликлар профилактикаси фаолиятига инновацион ва замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш 12. Жиноятчиликка қарши курашиш бўйича аҳоли билан мақсадли мулоқотни йўлга қўйиш, ижтимоий тармоқлар орқали ҳар бир маҳалла кесимида криминоген вазият тўғрисида хабардор қилиб боришни таъминлайдиган мессенжер каналлар яратиш. Мазкур каналлардаги мулоқотда кенг жамоатчилик иштирокини таъминлаш, уларда туман ИИОФМБнинг фаолиятига доир маълумотларни, шунингдек, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг содир этилиши сабаб ва шарт-шароитлари тўғрисида ҳуқуқбузарликлар профилактикасига масъул ходимлар ва терговчиларнинг аудио-видео-мурожаатларини жойлаштириб бориш. Ташкилий чора-тадбирлар 2019 йил 15 июль Доимий ИИВнинг бюджетдан ташқари маблағлари ИИВ (Р.Джураев) , Тошкент шаҳар прокуратураси (Ш.Облоқулов) 13. Қуйидаги имкониятларни берувчи «Хавфсиз ҳудуд» мобил электрон иловасини амалиётга жорий этиш: профилактика инспектори фаолиятига аноним равишда баҳо бериш; ички ишлар органлари томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида ахборот олиш; «SOS» тугмачаси орқали ҳодиса жойига ИИБ тезкор-тергов гуруҳи ёки мобил гуруҳларини чақириш; яқин атрофда жойлашган ички ишлар органлари ҳақида маълумот олиш; фуқаролар томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар бериш; жамоат тартибини сақлаш ҳолати ва профилактика инспектори фаолиятига баҳо бериш, шунингдек, мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифлар олишга қаратилган ижтимоий сўровлар ўтказиш. Ички ишлар вазирининг ўринбосари — Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи буйруғи 2019 йил 15 июль ИИВнинг бюджетдан ташқари маблағлари ИИВ (Р.Джураев), Тошкент шаҳар прокуратураси (Ш.Облоқулов) 14. Аҳоли гавжум бўладиган ҳудудларда (бозорлар, савдо комплекслари, парклар, стадионлар ва бошқалар) «SOS» тугмачалари орқали тезкор видео хабар бериш тизимини жорий этиш. Ижрочиларнинг қўшма қарори 2019 йил 15 август ИИВнинг бюджетдан ташқари маблағлари, туман маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари, ҳомийлик ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ИИВ (Р.Джураев) , Тошкент шаҳар ҳокимлиги ( Ж.Артикходжаев), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Садиков) 15. Жамоат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида фойдаланиладиган видеокузатув мосламалари ва уларни ўрнатишга қўйиладиган умумий талабларни ишлаб чиқиш. Техник топшириқ 2019 йил 10 июль — ИИВ (Р.Джураев), Тошкент шаҳар прокуратураси (Ш.Облоқулов) , Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Садиков) 16. Туман маҳаллаларидаги аҳоли серқатнов бўлган ҳудудлар, кўп қаватли уйларнинг кириш йўлаклари, орқа ва ён атрофи, маҳаллаларнинг бошқа ҳудудларида: видеокузатув камералари ўрнатилишини таъминлаш, шунингдек уларни марказлашган ягона тизимга улаш; қаровсиз (ташландиқ) ҳамда тунги вақтда ёритилмайдиган жойларни ободонлаштириш ва ёритиш мосламалари билан жиҳозлаш. 2019-2020 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар режаси 2019 йил 1 август ИИВнинг бюджетдан ташқари маблағлари, прокуратура органларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари, туман маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари, ҳомийлик ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар Тошкент шаҳар прокуратураси (Ш.Облоқулов) , ИИВ (Р.Джураев), Тошкент шаҳар ҳокимлиги ( Ж.Артикходжаев) , Тошшаҳарнур (С.Толипов) 17. «Электрон жиноий-ҳуқуқий статистика» ягона ахборот тизими доирасида ишлаб чиқилаётган электрон геоинформацион харитани маъмурий ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчилик ҳолатига таъсир этувчи омиллар (гиёҳвандлик ва ичкиликбозликка ружу қўйган шахслар, ишсизлар, аҳоли гавжум бўладиган ҳудудлар ва бошқалар) бўйича қўшимча қатламларни жорий этиш орқали такомиллаштириш. Комплекс чора-тадбирлар 2019 йил 1 октябрь — Бош прокуратура (Э.Таджиев) , ИИВ (Р.Джураев) , Тошкент шаҳар ҳокимияти ( Ж.Артикходжаев) 18. Туман билан чегарадош бошқа ҳудудларнинг ҳуқуқбузарликлар профилактикасига масъул идоралари билан ҳамкорликни кучайтириш. Хусусан: Тошкент шаҳар ҳокимлиги, прокуратураси ва Ички ишлар бош бошқармаси томонидан Тошкент вилояти ҳокимлиги, прокуратураси ва Ички ишлар бошқармаси билан ўзаро мувофиқлаштирилган ҳолда профилактика чора-тадбирларини амалга ошириш; Чилонзор ва Зангиота туманларидаги профилактика органлари томонидан ҳамкорликда фаолият олиб боришни йўлга қўйиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича биргаликда тадбирлар ўтказиш амалиётини кенг жорий қилиш. Комплекс чора-тадбирлар Доимий — Тошкент шаҳар ҳокимлиги ( Ж.Артикходжаев), Тошкентвилоят ҳокимлиги (Р.Холматов) , Тошкент шаҳар прокуратураси (Ш.Облоқулов) , Тошкентвилоят прокуратураси (С.Самадов) , Тошкент шаҳар ИИББ (Р.Джураев) , Тошкент вилоят ИИБ (Т.Арипов) 19. Зангиота тумани ҳудудидаги Чилонзор тумани билан чегарадош бўлган йирик савдо объектларида видеокузатув мосламалари босқичма-босқич ўрнатилишини таъминлаш. Чора-тадбирлар режаси 2019 йил 20 июль Давлат-хусусий шериклик асосида жалб қилинган маблағлар, қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар Тошкентвилоят ҳокимлиги (Р.Холматов) , Тошкент вилоят ИИБ (Т.Арипов) V. Аҳоли гавжум бўладиган йирик бозорларда «Хавфсиз бозор» синов лойиҳасини амалга ошириш 20. Тумандаги йирик бозорларда «Хавфсиз бозор» синов лойиҳасини амалга ошириш. Бунда: бозорлар ҳудудларини видеокузатув мосламалари билан тўлиқ қамраб олиш, шу жумладан, кириш ва чиқиш жойларида интеллектуал видеокамералар ўрнатиш; бозор ва унга туташ ҳудудларда пиёдалар учун ер ости ва ер усти ўтиш жойларини барпо этиш . Ташкилий чора-тадбирлар 2019 йил 15 октябрь 2019 йил давомида ИИВнинг бюджетдан ташқари маблағлари, қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар Маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари , қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ИИВ (Р.Джураев), Тошкент шаҳар ҳокимлиги ( Ж.Артикходжаев) 21. Чилонзор ва Зангиота туманларидаги йирик бозорларга ҳамда йирик ижтимоий объектлар (касалхоналар, олий таълим муассасалари ва бошқалар) ҳудудларида давлат-хусусий шериклик асосида кўп қаватли автотураргоҳларни барпо этиш, шунингдек, ушбу объектларга яқин ҳудудларда хостеллар ташкил этиш. Ташкилий чора-тадбирлар 2019 йил давомида Давлат-хусусий шериклик асосида жалб қилинган маблағлар Тошкент шаҳар ҳокимлиги ( Ж.Артикходжаев), Тошкентвилоят ҳокимлиги (Р.Холматов) 22. Фуқароларни тумандаги йирик бозорлар ҳудудида содир этилиши мумкин бўлган жиноятлар ҳақида огоҳлантириш тизимини йўлга қўйиш: сўнгги икки йил ичида бозор ва унинг атрофидаги ҳудудларда содир этилган жиноятларни таҳлил қилиш; ўғрилик, фирибгарлик ва бошқа жиноятлар содир этилганлиги ёки бундай жиноятлар содир этилиши хавфи мавжудлиги ҳақида фуқароларни бозорларда ўрнатилган радио орқали огоҳлантириб бориш; фирибгарлик ва ўғрилик жиноятлари, жумладан транспорт воситаларидан содир этиладиган ўғриликлар ва унинг олдини олишга қаратилган чоралар ҳақида ижтимоий тармоқлар ва мессенджерлардаги каналлар орқали тарғибот ишларини амалга ошириш. Ташкилий чора-тадбирлар 2019 йил 15 август Доимий — ИИВ (Р.Джураев) , Тошкент шаҳар ҳокимлиги ( Ж.Артикходжаев), Адлия вазирлиги (А.Тошқулов) VI. Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширувчи органларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ходимлар фаолиятининг самарадорлигини ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш 23. Чилонзор туман ИИОФМБ маъмурий биносини таъмирлаш. Ташкилий чора-тадбирлар 2019 йил охиригача ИИВнинг бюджетдан ташқари маблағлари ИИВ (Р.Джураев), Тошкент шаҳар ҳокимлиги ( Ж.Артикходжаев) , Қурилиш вазирлиги (Б.Закиров) 24. Чилонзор туман ИИО ФМБ маъмурий биносида тумандаги барча видео кузатув камераларини ягона тизим орқали кузатиш имкониятига эга бўлган ситуацион марказ ташкил этиш ҳамда туман прокуратурасини замонавий компьютер техникаси билан таъминлаш. Ташкилий чора-тадбирлар 2019 йил охиригача ИИВнинг бюджетдан ташқари маблағлари, прокуратура органларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари Тошкент шаҳар прокуратураси (Ш.Облоқулов), ИИВ (Р.Джураев) 25. Тумандаги ички ишлар бўлимлари ва таянч пунктларини қуриш ва таъмирлашга бўлган эҳтиёжни таҳлил қилиш, шунингдек, таянч пунктларининг моддий-техника базасини хатловдан ўтказиш. Таҳлил натижаларига кўра, тегишли биноларни шаффофлик тамойили асосида (атрофи тўсиқлар билан ўраб олинмаган, ойналар орқали иш жойини ташқаридан кўриш имкони мавжуд бўлган) қуриш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш. Хатлов натижаларига кўра, таянч пунктларини эҳтиёж мавжуд бўлган моддий-техник воситалари билан таъминлаш. Давлат-хусусий шериклик асосида Чилонзор тумани 8-сон ички ишлар бўлимининг янги биносини қуриш. Ички ишлар вазирининг ўринбосари — Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи буйруғи 2019 йил 1 август 2019 йил охиригача ИИВнинг бюджетдан ажратилган маблағлари доирасида ва бюджетдан ташқари маблағлари Давлат-хусусий шериклик асосида жалб қилинган маблағлар ИИВ (Р.Джураев) , Тошкент шаҳар ҳокимлиги ( Ж.Артикходжаев), Молия вазирлиги (Б. Ашрафхонов) , Қурилиш вазирлиги (Б.Закиров) VII. Ф уқароларда қонунга ва ҳуқуққа бўлган ҳурмат ҳиссини кучайтириш ҳамда уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш орқали ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг самарадорлигини таъминлаш 26. Фуқароларга кундалик турмуш тарзида кўп учрайдиган ҳуқуқбузарликлар бўйича жавобгарлик масалаларини (белгиланмаган жойга чиқинди ташлаш, маиший шовқинга қарши кураш, уй ҳайвонларини сақлаш талабларини бузиш ва бошқалар), шунингдек, қонунчиликдаги янгиликларни тушунтиришга қаратилган тарғибот тадбирларини амалга ошириш, шу жумладан флаерлар, буклетлар, комикслар тарқатиш ҳамда видеороликлар намойиш қилиш. Комплекс чора- тадбирлар 2019 йил давомида Ташкилотчиларнинг ўз маблағлари, ҳомийлик ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ИИВ (Р.Джураев) , Адлия вазирлиги (А.Тошқулов) , МТРК (А.Хаджаев), Тошкент шаҳар ҳокимлиги ( Ж.Артикходжаев) 27. Жиноятлар муайян турларининг (ўғрилик, фирибгарлик, қотиллик ва бошқалар) олдини олиш бўйича ҳаётий мисоллар орқали таъсирчан усулларни қўллаган ҳолда ҳуқуқий тарғибот кампанияларини ўтказиш. Ижрочиларнинг қўшма қарори 2019 йил 15 июль — ИИВ (Р.Джураев) , Адлия вазирлиги (А.Тошқулов), Тошкент шаҳар прокуратураси (Ш.Облоқулов)

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2019 йил 11 июнь,

486-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.06.2019 й., 09/19/486/3278-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

DASTURI

Toshkent shahrining Chilonzor tumanida huquqbuzarliklar profilaktikasi va jamoat xavfsizligini taʼminlash samaradorligini oshirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida

Toshkent shahrining Chilonzor tumanida huquqbuzarliklar profilaktikasi va jinoyatchilikka qarshi kurashish boʻyicha faoliyatni muvofiqlashtirishning taʼsirchan tizimini yaratish, qonun buzilishlarining oldini olish hamda ularni bartaraf etishning zamonaviy tashkiliy-huquqiy mexanizmlarini joriy etish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Jamoat xavfsizligini taʼminlash samaradorligini oshirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2018-yil 24-dekabrdagi PQ-4075-son qaroriga muvofiq Toshkent shahrining Chilonzor tumani jamoat xavfsizligini taʼminlash sohasida davlat organlari, tashkilotlari va jamoatchilik tuzilmalarining faoliyatini tashkil etish hamda muvofiqlashtirishni taʼminlash uchun Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuroriga biriktirilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining Toshkent shahri Chilonzor tumanida jamoat xavfsizligini taʼminlash va huquqbuzarliklar profilaktikasi sohasidagi ishlarni yangicha yondashuv asosida quyidagi yoʻnalishlarda tashkil etish toʻgʻrisidagi taklifi maʼqullansin:

huquqbuzarliklar profilaktikasi va jinoyatchilikka qarshi kurashish boʻyicha faoliyatni muvofiqlashtirishning taʼsirchan tizimini yaratish va sohada idoralararo hamkorlik samaradorligini oshirish;

huquqbuzarliklar profilaktikasi faoliyatiga innovatsion va zamonaviy axborot texnologiyalarini keng joriy etish;

huquqbuzarliklar profilaktikasini amalga oshiruvchi organlarning moddiy-texnika bazasini mustahkamlash, xodimlar faoliyatining samaradorligini oshirish uchun qulay shart-sharoitlar yaratish;

ichki ishlar organlari xodimlarining bilim va koʻnikmalarni, shuningdek, shaxsiy va ishchanlik fazilatlarini yuksaltirish, ularning oʻz ustida ishlashi, malakasini oshirishi va kasbiy rivojlanishini ragʻbatlantirish;

fuqarolarning ijtimoiy faolligini oshirish va jamoatchilik nazoratining samarali shakllaridan foydalanish;

fuqarolarda qonunga va huquqqa boʻlgan hurmat hissini kuchaytirish hamda ularning huquqiy savodxonligini oshirish orqali huquqbuzarliklar profilaktikasining samaradorligini taʼminlash.

3. Toshkent shahrining Chilonzor tumanida huquqbuzarliklar profilaktikasi va jamoat xavfsizligini taʼminlash borasidagi ishlarni yangicha yondashuv asosida tashkil etish chora-tadbirlari dasturi (keyingi oʻrinlarda Dastur deb ataladi) ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

4. Dasturda belgilangan chora-tadbirlarni amalga oshirish doirasida video kuzatuv kameralarini, “SOS” tugmachalari orqali tashvishli video xabar berish tizimlarini, uchuvchisiz uchadigan apparatlarni, ularning ehtiyot va butlovchi qismlarini yetkazib beruvchilarni, shuningdek, ularni oʻrnatish ishlarini amalga oshiruvchi korxonalarni, istisno tariqasida, tender (tanlov) savdolari oʻtkazmasdan eng yaxshi takliflarni tanlab olish asosida aniqlashga ruxsat berilsin.

5. Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasiga “Xavfsiz bozor” loyihasi doirasida videoregistratorli uchuvchisiz uchadigan apparatlardan foydalanish uchun belgilangan tartibda rasmiylashtirgan holda xarid qilish, olib kirish va ulardan foydalanishga ruxsat berilsin.

6. Toshkent shahar hokimligi va Oʻzbekiston Respublikasi Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligining Toshkent shahri Chilonzor tumanida koʻp kvartirali uy-joy fondini professional boshqaruv kompaniyalari tomonidan boshqarish boʻyicha tajribani joriy etish toʻgʻrisidagi taklifiga rozilik berilsin.

7. Vazirlar Mahkamasining “Toshkent shahrining uy-joy kommunal infratuzilmasini boshqarishni takomillashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2019-yil 4-yanvardagi 5-son qarorining 2-bandidagi “Yunusobod tumanida” soʻzlari “Yunusobod va Chilonzor tumanlarida” soʻzlari bilan almashtirilsin.

8. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining birinchi oʻrinbosari — transport vaziri A.J. Ramatov, Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vaziri P.R. Bobojonov va Toshkent shahar hokimi J.A. Artikxodjayev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 11-iyundagi 486-son qaroriga ILOVA

Toshkent shahrining Chilonzor tumanida huquqbuzarliklar profilaktikasi va jamoat xavfsizligini taʼminlash borasidagi ishlarni yangicha yondashuv asosida tashkil etish chora-tadbirlari

T /r Tadbir nomi Amalga oshirish shakli Amalga oshirish muddatlari Moliyalashtirish manbalari Masʼul ijrochilar I. Tumanda huquqbuzarliklar profilaktikasi faoliyatini amalga oshirishning tashkiliy-huquqiy asoslarini takomillashtirish 1. Yoshlar va voyaga yetmaganlar bilan ishlash hamda ushbu faoliyatni muvofiqlashtirish boʻyicha doimiy asosda faoliyat koʻrsatadigan jamoatchilik kengashini tashkil etish. Bun�a: jamoatchilik kengashi aʼzolarini tumandagi muammoli masalalar koʻp uchraydigan mahalladagi zarur shart-sharoitlarga ega boʻlgan binoga joylashtirish; tumandagi barcha maktabgacha, umumiy oʻrta, oʻrta maxsus va kasb-hunar taʼlim muassasalarini video kuzatuv kameralari bilan jihozlash hamda ularni markazlashgan yagona tizimga ulash choralarini koʻrish. Ijrochilarning qoʻshma qarori Tashkiliy chora-tadbirlar Alohida reja grafikka muvofiq 2019-yil 15-iyul 2019-yil 1-avgust 2019-yil 15-oktabr — — Tuman mahalliy budjetining qoʻshimcha manbalari, ijtimoiy soha muassasalarining budjetdan tashqari manbalari, homiylik va qonun hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar Toshkent shahar hokimligi (J.Artikxodjayev), IIV (R. Djurayev), Maktabgacha taʼlim vazirligi (S.Turgunov) , Xalq taʼlimi vazirligi (A. Umarov) , Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi (I.Majidov) , Toshkent shahar prokuraturasi (Sh.Obloqulov) 2. Tumandagi mahallalar (tanlov asosida) aholisi oʻrtasida profilaktika inspektorlari faoliyati samaradorligini aniqlash boʻyicha ijtimoiy soʻrov oʻtkazish. Ijtimoiy soʻrov natijalariga koʻra idoraviy normativ-huquqiy hujjatlarga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish yuzasidan takliflar ishlab chiqish. Tashkiliy chora-tadbirlar Tahliliy maʼlumot 2019-yil 15-iyul 2019-yil 15-avgust — IIV Akademiyasi (B.Matlyubov) , Bosh prokuratura Akademiyasi (E.Kol�nko), “Ijtimoiy fikr” jamoatchilik fikrini oʻrganish markazi (R.Ubaydullayeva) 3. Tumanda jamoat tartibini taʼminlash, jinoyatchilikka qarshi kurashish va uning barvaqt oldini olish borasida mavjud muammolar hamda ularning yechimlari, sohani rivojlantirish va jinoyatchilikni jilovlashda yanada samarali tizimni yaratishga qaratilgan takliflar boʻyicha profilaktika (katta) inspektorlari oʻrtasida ijtimoiy soʻrov oʻtkazish . Ijtimoiy soʻrov natijalariga koʻra idoraviy normativ-huquqiy hujjatlarga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish yuzasidan takliflar ishlab chiqish. Tashkiliy chora-tadbirlar Tahliliy maʼlumot 2019-yil 15-iyul 2019-yil 15-avgust — IIV Akademiyasi (B.Matlyubov) , Bosh prokuratura Akademiyasi (E.Kolenko) II. Huquqbuzarliklar profilaktikasi va jinoyatchilikka qarshi kurashish boʻyicha faoliyatni muvofiqlashtirishning taʼsirchan tizimini yaratish va sohada idoralararo hamkorlik samaradorligini oshirish 4. Tergovchi va surishtiruvchilarning profilaktika inspektorlari bilan hamkorlik mexanizmlarini takomillashtirish, xususan, Chilonzor tuman Ichki ishlar organlari faoliyatini muvofiqlashtirish boshqarmasi (keyingi oʻrinlarda IIO FMB deb ataladi) tergovchi va surishtiruvchilarining profilaktika inspektorlari bilan tajriba almashinuvini hamda maʼmuriy amaliyotda ularga yordam koʻrsatishi tizimini yoʻlga qoʻyish. Ichki ishlar vaziri oʻrinbosari — Toshkent shahar IIBB boshligʻining buyrugʻi 2019-yil 20-iyul — IIV (R.Djurayev) 5. Tuman ichki ishlar organining maʼmuriy huquqbuzarliklar toʻgʻrisidagi ishlarga doir amaliyotini tahlil qilish hamda huquqbuzarliklarni kelgusida jinoyat sodir etish xavfini keltirib chiqaruvchi tegishli kategoriyalarga (oilaviy-maishiy nizolar, yoʻl-transport hodisalari, mayda bezorilik va boshqalar boʻyicha) ajratish. Huquqbuzarlik sodir etgan va kelgusida jinoyat sodir etishga moyil shaxslar bilan yakka tartibda ishlash boʻyicha tegishli idoraviy normativ-huquqiy hujjatlarga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish yuzasidan takliflar ishlab chiqish. Kompleks chora-tadbirlar Tahliliy maʼlumot 2019-yil 15-iyul 2019-yil 15-avgust — IIV (R.Djurayev) , Toshkent shahar prokuraturasi (Sh.Obloqulov) , Toshkent shahar hokimligi ( J.Artikxodjayev) 6. Huquqbuzarliklarning yakka tartibdagi profilaktikasi samaradorligini oshirish va bu borada idoralararo hamkorlikni kuchaytirishga qaratilgan quyidagi tashkiliy choralarni amalga oshirish: oilaviy nizolar bilan bogʻliq maʼmuriy ishlarni hal etish amaliyotini tahlil qilish; ijtimoiy xavfli ahvolda boʻlgan oilalar roʻyxatini shakllantirish va ular bilan ishlashda doimiy aloqa mexanizmlarini (mutasaddi tashkilotlarning masʼul xodimlarini biriktirish, psixologlarni jalb qilish va boshqalar) joriy etish. Kompleks chora-tadbirlar 2019-yil 1-avgust — IIV (R.Djurayev) , Toshkent shahar prokuraturasi (Sh.Obloqulov) , Toshkent shahar hokimligi ( J.Artikxodjayev), Xotin-qizlar qoʻmitasi (Z.Mahkamova), “Mahalla” xayriya jamoat fondi (D.Maxbubov), “Nuroniy” jamgʻarmasi (Sh.Usmonov) 7. Tumandagi yirik bozorlar, savdo majmualari, oliy taʼlim, sogʻliqni saqlash muassasalari va boshqa shu kabi obyektlarning huquqbuzarliklar profilaktikasi va jamoat tartibini saqlash sohasida ichki ishlar organlarining xizmatlaridan shartnoma asosida foydalanish boʻyicha faoliyatini yoʻlga qoʻyish. Kompleks chora-tadbirlar 2019-yil 15-avgust — Toshkent shahar hokimligi ( J.Artikxodjayev), IIV (R.Djurayev), Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi ( I.Majidov ), Sogʻliqni saqlash vazirligi (B.Yusupaliyev) III. I chki ishlar organlari xodimlarining bilim va koʻnikmalarini, shuningdek, shaxsiy va ishchanlik fazilatlarini yuksaltirish, ularning oʻz ustida ishlashi, malakasini oshirishi va kasbiy rivojlanishini ragʻbatlantirish 8. Tuman ichki ishlar organlari xodimlarining xizmat faoliyati davomida kasbiy rivojlanishini monitoring qilishga moʻljallangan har bir xodimning portfolio bazasini joriy etish hamda kelgusida uning natijalari asosida xodimlarni lavozimga tayinlash amaliyotini yoʻlga qoʻyish. Ichki ishlar vazirining buyrugʻi 2019-yil 15-iyul — IIV (R.Djurayev) 9. Tumanda “Namunali profilaktika inspektori” tanlovini oʻtkazish va uning gʻoliblarini ragʻbatlantirish (muddatidan ilgari maxsus unvon, pul mukofotlari va boshqalar bilan) mexanizmlarini ishlab chiqish. Ichki ishlar vazirining buyrugʻi 2019-yil 1-avgust — IIV (R.Djurayev) , Toshkent shahar prokuraturasi (Sh.Obloqulov) 10. Profilaktika inspektorlari, shu jumladan yuridik maʼlumotga ega boʻlmagan xodimlarning bilimlarini mustahkamlash, jumladan: masofaviy oʻquv kurslari uchun oʻquv-metodik qoʻllanmalar yaratish; amaliy bilimlarni mustahkamlash hamda muayyan vaziyatlarda qoʻllaniladigan choralarga oid koʻnikmalarni shakllantirish boʻyicha Bosh prokuratura Akademiyasida qisqa muddatli kurslarda oʻqitishni tashkil qilish. Ijrochilarning qoʻshma qarori 2019-yil 1-avgust — IIV (R.Xatamov) , IIV Malaka oshirish instituti (A.Pardiyev) , Bosh prokuratura Akademiyasi (E.Kolenko) 11. Profilaktika inspektorlarining kundalik faoliyatidagi muhim masalalarga bagʻishlangan videodarslar, amaliyotda mavjud muammolar yechimiga bagʻishlangan uslubiy qoʻllanmalarni tayyorlash va tarqatish. Kompleks chora-tadbirlar 2019-yil 1-oktabr — IIV (R.Xatamov) , IIV Malaka oshirish instituti (A.Pardiyev) , Bosh prokuratura Akademiyasi (E.Kolenko) IV. H uquqbuzarliklar profilaktikasi faoliyatiga innovatsion va zamonaviy axborot texnologiyalarini keng joriy etish 12. Jinoyatchilikka qarshi kurashish boʻyicha aholi bilan maqsadli muloqotni yoʻlga qoʻyish, ijtimoiy tarmoqlar orqali har bir mahalla kesimida kriminogen vaziyat toʻgʻrisida xabardor qilib borishni taʼminlaydigan messenjer kanallar yaratish. Mazkur kanallardagi muloqotda keng jamoatchilik ishtirokini taʼminlash, ularda tuman IIOFMBning faoliyatiga doir maʼlumotlarni, shuningdek, huquqbuzarlik va jinoyatlarning sodir etilishi sabab va shart-sharoitlari toʻgʻrisida huquqbuzarliklar profilaktikasiga masʼul xodimlar va tergovchilarning audio-video-murojaatlarini joylashtirib borish. Tashkiliy chora-tadbirlar 2019-yil 15-iyul Doimiy IIVning budjetdan tashqari mablagʻlari IIV (R.Djurayev) , Toshkent shahar prokuraturasi (Sh.Obloqulov) 13. Quyidagi imkoniyatlarni beruvchi “Xavfsiz hudud” mobil elektron ilovasini amaliyotga joriy etish: profilaktika inspektori faoliyatiga anonim ravishda baho berish; ichki ishlar organlari tomonidan amalga oshirilayotgan ishlar haqida axborot olish; “SOS” tugmachasi orqali hodisa joyiga IIB tezkor-tergov guruhi yoki mobil guruhlarini chaqirish; yaqin atrofda joylashgan ichki ishlar organlari haqida maʼlumot olish; fuqarolar tomonidan sodir etilgan huquqbuzarliklar haqida xabar berish; jamoat tartibini saqlash holati va profilaktika inspektori faoliyatiga baho berish, shuningdek, mavjud muammo va kamchiliklarni bartaraf etish boʻyicha takliflar olishga qaratilgan ijtimoiy soʻrovlar oʻtkazish. Ichki ishlar vazirining oʻrinbosari — Toshkent shahar IIBB boshligʻi buyrugʻi 2019-yil 15-iyul IIVning budjetdan tashqari mablagʻlari IIV (R.Djurayev), Toshkent shahar prokuraturasi (Sh.Obloqulov) 14. Aholi gavjum boʻladigan hududlarda (bozorlar, savdo komplekslari, parklar, stadionlar va boshqalar) “SOS” tugmachalari orqali tezkor video xabar berish tizimini joriy etish. Ijrochilarning qoʻshma qarori 2019-yil 15-avgust IIVning budjetdan tashqari mablagʻlari, tuman mahalliy budjetining qoʻshimcha manbalari, homiylik va qonun hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar IIV (R.Djurayev) , Toshkent shahar hokimligi ( J.Artikxodjayev), Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi (Sh.Sadikov) 15. Jamoat xavfsizligini taʼminlash maqsadida foydalaniladigan videokuzatuv moslamalari va ularni oʻrnatishga qoʻyiladigan umumiy talablarni ishlab chiqish. Texnik topshiriq 2019-yil 10-iyul — IIV (R.Djurayev), Toshkent shahar prokuraturasi (Sh.Obloqulov) , Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi (Sh.Sadikov) 16. Tuman mahallalaridagi aholi serqatnov boʻlgan hududlar, koʻp qavatli uylarning kirish yoʻlaklari, orqa va yon atrofi, mahallalarning boshqa hududlarida: videokuzatuv kameralari oʻrnatilishini taʼminlash, shuningdek ularni markazlashgan yagona tizimga ulash; qarovsiz (tashlandiq) hamda tungi vaqtda yoritilmaydigan joylarni obodonlashtirish va yoritish moslamalari bilan jihozlash. 2019-2020-yillarga moʻljallangan chora-tadbirlar rejasi 2019-yil 1-avgust IIVning budjetdan tashqari mablagʻlari, prokuratura organlarining budjetdan tashqari jamgʻarmalari mablagʻlari, tuman mahalliy budjetining qoʻshimcha manbalari, homiylik va qonun hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar Toshkent shahar prokuraturasi (Sh.Obloqulov) , IIV (R.Djurayev), Toshkent shahar hokimligi ( J.Artikxodjayev) , Toshshaharnur (S.Tolipov) 17. “Elektron jinoiy-huquqiy statistika” yagona axborot tizimi doirasida ishlab chiqilayotgan elektron geoinformatsion xaritani maʼmuriy huquqbuzarliklar va jinoyatchilik holatiga taʼsir etuvchi omillar (giyohvandlik va ichkilikbozlikka ruju qoʻygan shaxslar, ishsizlar, aholi gavjum boʻladigan hududlar va boshqalar) boʻyicha qoʻshimcha qatlamlarni joriy etish orqali takomillashtirish. Kompleks chora-tadbirlar 2019-yil 1-oktabr — Bosh prokuratura (E.Tadjiyev) , IIV (R.Djurayev) , Toshkent shahar hokimiyati ( J.Artikxodjayev) 18. Tuman bilan chegaradosh boshqa hududlarning huquqbuzarliklar profilaktikasiga masʼul idoralari bilan hamkorlikni kuchaytirish. Xususan: Toshkent shahar hokimligi, prokuraturasi va Ichki ishlar bosh boshqarmasi tomonidan Toshkent viloyati hokimligi, prokuraturasi va Ichki ishlar boshqarmasi bilan oʻzaro muvofiqlashtirilgan holda profilaktika chora-tadbirlarini amalga oshirish; Chilonzor va Zangiota tumanlaridagi profilaktika organlari tomonidan hamkorlikda faoliyat olib borishni yoʻlga qoʻyish, jamoat xavfsizligini taʼminlash boʻyicha birgalikda tadbirlar oʻtkazish amaliyotini keng joriy qilish. Kompleks chora-tadbirlar Doimiy — Toshkent shahar hokimligi ( J.Artikxodjayev), Toshkentviloyat hokimligi (R.Xolmatov) , Toshkent shahar prokuraturasi (Sh.Obloqulov) , Toshkentviloyat prokuraturasi (S.Samadov) , Toshkent shahar IIBB (R.Djurayev) , Toshkent viloyat IIB (T.Aripov) 19. Zangiota tumani hududidagi Chilonzor tumani bilan chegaradosh boʻlgan yirik savdo obyektlarida videokuzatuv moslamalari bosqichma-bosqich oʻrnatilishini taʼminlash. Chora-tadbirlar rejasi 2019-yil 20-iyul Davlat-xususiy sheriklik asosida jalb qilingan mablagʻlar, qonun hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar Toshkentviloyat hokimligi (R.Xolmatov) , Toshkent viloyat IIB (T.Aripov) V. Aholi gavjum boʻladigan yirik bozorlarda “Xavfsiz bozor” sinov loyihasini amalga oshirish 20. Tumandagi yirik bozorlarda “Xavfsiz bozor” sinov loyihasini amalga oshirish. Bunda: bozorlar hududlarini videokuzatuv moslamalari bilan toʻliq qamrab olish, shu jumladan, kirish va chiqish joylarida intellektual videokameralar oʻrnatish; bozor va unga tutash hududlarda piyodalar uchun yer osti va yer usti oʻtish joylarini barpo etish . Tashkiliy chora-tadbirlar 2019-yil 15-oktabr 2019-yil davomida IIVning budjetdan tashqari mablagʻlari, qonun hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar Mahalliy budjetning qoʻshimcha manbalari , qonun hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar IIV (R.Djurayev), Toshkent shahar hokimligi ( J.Artikxodjayev) 21. Chilonzor va Zangiota tumanlaridagi yirik bozorlarga hamda yirik ijtimoiy obyektlar (kasalxonalar, oliy taʼlim muassasalari va boshqalar) hududlarida davlat-xususiy sheriklik asosida koʻp qavatli avtoturargohlarni barpo etish, shuningdek, ushbu obyektlarga yaqin hududlarda xostellar tashkil etish. Tashkiliy chora-tadbirlar 2019-yil davomida Davlat-xususiy sheriklik asosida jalb qilingan mablagʻlar Toshkent shahar hokimligi ( J.Artikxodjayev), Toshkentviloyat hokimligi (R.Xolmatov) 22. Fuqarolarni tumandagi yirik bozorlar hududida sodir etilishi mumkin boʻlgan jinoyatlar haqida ogohlantirish tizimini yoʻlga qoʻyish: soʻnggi ikki yil ichida bozor va uning atrofidagi hududlarda sodir etilgan jinoyatlarni tahlil qilish; oʻgʻrilik, firibgarlik va boshqa jinoyatlar sodir etilganligi yoki bunday jinoyatlar sodir etilishi xavfi mavjudligi haqida fuqarolarni bozorlarda oʻrnatilgan radio orqali ogohlantirib borish; firibgarlik va oʻgʻrilik jinoyatlari, jumladan transport vositalaridan sodir etiladigan oʻgʻriliklar va uning oldini olishga qaratilgan choralar haqida ijtimoiy tarmoqlar va messendjyerlardagi kanallar orqali targʻibot ishlarini amalga oshirish. Tashkiliy chora-tadbirlar 2019-yil 15-avgust Doimiy — IIV (R.Djurayev) , Toshkent shahar hokimligi ( J.Artikxodjayev), Adliya vazirligi (A.Toshqulov) VI. Huquqbuzarliklar profilaktikasini amalga oshiruvchi organlarning moddiy-texnika bazasini mustahkamlash, xodimlar faoliyatining samaradorligini oshirish uchun qulay shart-sharoitlar yaratish 23. Chilonzor tuman IIOFMB maʼmuriy binosini taʼmirlash. Tashkiliy chora-tadbirlar 2019-yil oxirigacha IIVning budjetdan tashqari mablagʻlari IIV (R.Djurayev), Toshkent shahar hokimligi ( J.Artikxodjayev) , Qurilish vazirligi (B.Zakirov) 24. Chilonzor tuman IIO FMB maʼmuriy binosida tumandagi barcha video kuzatuv kameralarini yagona tizim orqali kuzatish imkoniyatiga ega boʻlgan situatsion markaz tashkil etish hamda tuman prokuraturasini zamonaviy kompyuter texnikasi bilan taʼminlash. Tashkiliy chora-tadbirlar 2019-yil oxirigacha IIVning budjetdan tashqari mablagʻlari, prokuratura organlarining budjetdan tashqari jamgʻarmalari mablagʻlari Toshkent shahar prokuraturasi (Sh.Obloqulov), IIV (R.Djurayev) 25. Tumandagi ichki ishlar boʻlimlari va tayanch punktlarini qurish va taʼmirlashga boʻlgan ehtiyojni tahlil qilish, shuningdek, tayanch punktlarining moddiy-texnika bazasini xatlovdan oʻtkazish. Tahlil natijalariga koʻra, tegishli binolarni shaffoflik tamoyili asosida (atrofi toʻsiqlar bilan oʻrab olinmagan, oynalar orqali ish joyini tashqaridan koʻrish imkoni mavjud boʻlgan) qurish va taʼmirlash ishlarini amalga oshirish. Xatlov natijalariga koʻra, tayanch punktlarini ehtiyoj mavjud boʻlgan moddiy-texnik vositalari bilan taʼminlash. Davlat-xususiy sheriklik asosida Chilonzor tumani 8-son ichki ishlar boʻlimining yangi binosini qurish. Ichki ishlar vazirining oʻrinbosari — Toshkent shahar IIBB boshligʻi buyrugʻi 2019-yil 1-avgust 2019-yil oxirigacha IIVning budjetdan ajratilgan mablagʻlari doirasida va budjetdan tashqari mablagʻlari Davlat-xususiy sheriklik asosida jalb qilingan mablagʻlar IIV (R.Djurayev) , Toshkent shahar hokimligi ( J.Artikxodjayev), Moliya vazirligi (B. Ashrafxonov) , Qurilish vazirligi (B.Zakirov) VII. F uqarolarda qonunga va huquqqa boʻlgan hurmat hissini kuchaytirish hamda ularning huquqiy savodxonligini oshirish orqali huquqbuzarliklar profilaktikasining samaradorligini taʼminlash 26. Fuqarolarga kundalik turmush tarzida koʻp uchraydigan huquqbuzarliklar boʻyicha javobgarlik masalalarini (belgilanmagan joyga chiqindi tashlash, maishiy shovqinga qarshi kurash, uy hayvonlarini saqlash talablarini buzish va boshqalar), shuningdek, qonunchilikdagi yangiliklarni tushuntirishga qaratilgan targʻibot tadbirlarini amalga oshirish, shu jumladan flayerlar, bukletlar, komikslar tarqatish hamda videoroliklar namoyish qilish. Kompleks chora- tadbirlar 2019-yil davomida Tashkilotchilarning oʻz mablagʻlari, homiylik va qonun hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar IIV (R.Djurayev) , Adliya vazirligi (A.Toshqulov) , MTRK (A.Xadjayev), Toshkent shahar hokimligi ( J.Artikxodjayev) 27. Jinoyatlar muayyan turlarining (oʻgʻrilik, firibgarlik, qotillik va boshqalar) oldini olish boʻyicha hayotiy misollar orqali taʼsirchan usullarni qoʻllagan holda huquqiy targʻibot kampaniyalarini oʻtkazish. Ijrochilarning qoʻshma qarori 2019-yil 15-iyul — IIV (R.Djurayev) , Adliya vazirligi (A.Toshqulov), Toshkent shahar prokuraturasi (Sh.Obloqulov)

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2019-yil 11-iyun,

486-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 12.06.2019-y., 09/19/486/3278-son)

lex.uz