UzbekAI

← Qonunlar

📅 2019-yil 13-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2019 йил 13 июнь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 13 июня 2019 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 13 June 2019 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

ПАСПОРТИ

Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими объектларида технологик аудит ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими объектларида технологик аудит ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

1 1 . Белгилансинки:

йирик турдаги (суткасига 5 минг м 3 ва ундан кўп сув ишлаб чиқарувчи ёки оқова сувларни қабул қилувчи) объектларнинг рўйхати ва технологик аудит ўтказиш жадвали Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг марказий аппарати;

кичик турдаги (суткасига 5 минг м 3 гача сув ишлаб чиқарувчи ёки оқова сувларни қабул қилувчи) объектларнинг рўйхати ва технологик аудит ўтказиш жадвали объектларнинг сонидан, ҳажмидан ва масофасидан келиб чиқиб, штат жадвалига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий инспекцияси томонидан тасдиқланади.

2. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — транспорт вазири А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири М.Х. Салиев ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ичимлик сувдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи А.А. Фаттахов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 июндаги 494-сон қарорига ИЛОВА

Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими объектларида технологик аудит ўтказиш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими объектларида технологик аудит (кейинги ўринларда технологик аудит деб аталади) ўтказиш тартибини белгилайди.

2. Технологик аудит ўтказиш жараёнида ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими объектларини эксплуатация қилувчи ташкилотнинг молия-хўжалик фаолиятини ўрганиш назарда тутилмайди.

3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

инвентаризация паспорти — технологик аудит объектлари тўғрисида (инвентарь рақами, тури, маркаси, серияси, ишга туширилган йили, фойдаланиш мақсади ва бошқалар) ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими объектларини эксплуатация қилувчи ташкилотлар томонидан тасдиқланган ҳужжат;

ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими объекти — марказлаштирилган ичимлик суви билан таъминлаш ва оқова сувларни чиқариб юбориш хизматлари кўрсатиш иншоотлари ҳамда улардаги асбоб-ускуналар ва жиҳозларни қамраб олган йирик (суткасига 5 минг м 3 ва ундан кўп сув ишлаб чиқарувчи ёки оқова сувларни қабул қилувчи) ва кичик (суткасига 5 минг м 3 гача сув ишлаб чиқарувчи ёки оқова сувларни қабул қилувчи) турдаги объект;

ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими объектларини эксплуатация қилувчи ташкилотлар ( эксплуатация ташкилотлари ) — марказлаштирилган ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш хизматларини кўрсатувчи иншоотларни эксплуатация қилувчи юридик шахслар;

технологик аудит — ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими объектларининг ишлаб чиқариш самарадорлигини баҳолаш учун олиб бориладиган махсус тадқиқот;

технологик аудит объектлари — ичимлик сувини ишлаб чиқариш ва оқова сувларни тозалашда бевосита фойдаланиладиган иншоотлар, асбоб-ускуналар ва жиҳозлар;

технологик аудит ўтказувчи — Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий инспекциялари ҳамда тадбиркорлик субъектлари;

технологик аудит ўтказиладиган объектларнинг инвентаризация паспорти — технологик аудит ўтказиш учун технологик аудит объектлари тўғрисида зарур маълумотлар акс эттирилган ҳолда расмийлаштирилган ҳужжат;

технологик аудит паспорти — технологик аудитни ўтказувчи томонидан технологик аудит якунига кўра расмийлаштириладиган ҳужжат;

технологик аудит якунлари бўйича ҳисобот — технологик аудит якунлари бўйича технологик аудит объектлари тўғрисидаги умумий маълумотлар ҳамда уларда амалга оширилиши талаб этиладиган тадбирлар бўйича хулосаларни қамраб олган ҳолда расмийлаштирилган ҳужжат.

4. Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими объектларини технологик аудитдан ўтказиш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.

5. Фойдаланишга топширилганига камида 10 йил бўлган ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими объектларида қуйидаги даврийликда мажбурий тарзда шартнома асосида технологик аудит ўтказилади:

йирик турдаги ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими объектларида ҳар 3 йилда бир марта;

кичик турдаги ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими объектларида ҳар 5 йилда бир марта.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг топшириқларига асосан ҳамда эксплуатация ташкилотларининг ташаббуси билан навбатдан ташқари технологик аудит ўтказилиши мумкин.

6. Ушбу Низом талабларидан келиб чиқиб барча ичимлик суви таъминоти ташкилотларининг ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими объектларида технологик аудит ўтказиш мажбурий тарзда амалга оширилади.

Бунда технологик аудитдан ўтказиш хусусий секторни жалб қилган ҳолда, шартнома асосида эксплуатация ташкилотлари маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши мумкин.

Технологик аудит ўтказиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий инспекциялари билан ичимлик суви таъминоти ташкилотлари ўртасида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шартнома тузилади.

7. Эксплуатация ташкилотларининг ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш хизматлари учун тартибга солинадиган нархларни (тарифларни) шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилашда белгиланган муддатларда технологик аудитдан ўтказилмаган иншоотларнинг фойдаланиш ва сақлаш харажатлари ҳисобга олинмайди.

2-боб. Технологик аудит ўтказишни ташкил этиш

8. Технологик аудит ўтказишнинг бошланиш санаси технологик аудит ўтказувчи ва эксплуатация ташкилотларининг келишувларига асосан белгиланади.

9. Эксплуатация ташкилотлари томонидан технологик аудит ўтказиладиган объектлар бўйича ушбу Низомга 2-иловада келтирилган шаклга мувофиқ инвентаризация паспорти технологик аудит ўтказилишидан 20 кун аввал тайёрланади ва тасдиқланади.

10. Ушбу Низомнинг 8-бандига асосан тасдиқланган инвентаризация паспорти технологик аудит ўтказишнинг бошланиш санасидан 10 кун аввал технологик аудитдан ўтказувчига тақдим этилиши шарт.

3-боб. Технологик аудит ўтказиш тартиби

11. Технологик аудит қуйидаги усулларда ўтказилади:

а) технологик аудит объектлари бўйича ушбу Низомга 2-иловадаги шаклга мувофиқ инвентаризация паспортига асосан технологик аудит объектларининг мавжудлигини кўздан кечириш;

б) технологик аудит объектларининг сертификатлари, ишлатиш қўлланмалари мавжудлиги ва кадастр ҳужжатларига тўғри келиши ҳамда стандарт талабларига жавоб беришини ўрганиш;

в) технологик аудит объектлари фойдаланиш қўлланмаларига асосан фойдаланилаётганлигини ҳамда фойдаланишда хавфсизлик қоидалари ўрнатилганлигини ва уларга амал қилинишини ўрганиш;

г) ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими объектлари самарадорлигини аниқлаш;

д) технологик аудит объектларида (зарур ҳолларда) ҳисоблагичлар ўрнатилганлигини ўрганиш;

е) технологик аудит объектларида реконструкция ва модернизация қилиш талаб қилиниши (талаб қилинмаслиги) ва бу турдаги ишларни амалга оширишни иқтисодий томондан самарасини аниқлаш.

12. Технологик аудит ўтказувчи ва эксплуатация ташкилотининг масъул ходими, шунингдек, заруратга кўра, аудит ўтказиш учун жалб қилинган мутахассислар (мутахассислар шартнома асосида жалб қилиниши мумкин) иштирокида технологик аудит ўтказилади ва аудит ўтказиш жараёнида ушбу Низомга 3-иловадаги шаклга кўра технологик аудит паспорти тўлдирилиб, технологик аудит якунида ушбу Низомга 4-иловага кўра технологик аудит ҳисоботи расмийлаштирилади.

13. Ўтказилган технологик аудит натижалари бўйича ҳисоботда:

ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими объектларининг умумий лойиҳавий қуввати;

ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими объектларининг аудитдан ўтган вақтдаги амалдаги қуввати;

ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими объектларининг самарадорлигининг аниқ кўрсаткичлари;

ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими объектларининг самарадорлигини ошириш бўйича хулосалар;

технологик аудит объектларида реконструкция ва модернизация қилиш талаб қилиниши (талаб қилинмаслиги) ва бу турдаги ишларни амалга оширишнинг иқтисодий томондан самараси кўрсатилган бўлиши шарт.

14. Технологик аудит ўтказилган ичимлик сув таъминоти ва канализация тизими объектларининг самарадорлигини ошириш бўйича тақдим этиладиган хулосаларда:

тезкор муддатли — амалга оширилиши натижасида иншоотнинг самарадорлиги (амалдаги қувватга нисбатан) энг камида 20 фоизга ортиши мумкин бўлган;

узоқ муддатли — амалга оширилиши натижасида иншоотнинг самарадорлиги 90-100 фоизга (лойиҳавий қувватга тенг ёки 10 фоизга паст) етиши мумкин бўлган;

доимий — технологик аудит якунига етганидан сўнг доимий равишда амалга ошириб борилиши натижасида иншоот самарадорлигига салбий таъсир кўрсатадиган омилларнинг олдини олиши мумкин бўлган тадбирлар кўрсатилади.

4-боб. Технологик аудит натижаларини умумлаштириш ва тақдим қилиш тартиби

15. Технологик аудитдан ўтказувчи томонидан ўтказилган технологик аудит натижалари бўйича барча ҳужжатлар (иншоотларнинг инвентаризация паспортлари, технологик аудит паспортлари, ҳисоботлар ва бошқа тегишли ҳужжатлар) технологик аудит натижалари бўйича ҳисобот расмийлаштирилгандан сўнг 10 кун муддатда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси марказий аппаратига (кейинги ўринларда — Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги назорати инспекцияси) ва эксплуатация ташкилотларига тақдим этилади.

16. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги назорати инспекцияси томонидан технологик аудит натижалари бўйича ҳужжатлар қабул қилинган кундан бошлаб 10 кун муддатда ўрганиб чиқилиб, технологик аудит объектлари самарадорлигини ошириш бўйича хулосалар Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига (кейинги ўринларда вазирлик деб аталади) тақдим этилади.

17. Ушбу Низомнинг 15-бандига мувофиқ тақдим этилган таклифлар асосида улар тақдим этилган кундан бошлаб 10 кун муддатда вазирлик томонидан аниқ муддатлари белгиланган чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, ижросини назорат қилиш учун Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги назорати инспекциясига киритилади.

5-боб. Технологик аудит ўтказувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

18. Технологик аудит ўтказувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

эксплуатация ташкилотларидан технологик аудит ўтказиш учун зарур бўлган маълумотларни олиш;

эксплуатация ташкилотлари томонидан тақдим этиладиган маълумотлар пухта ва сифатли тайёрланишини талаб қилиш;

эксплуатация ташкилотларини хабардор қилган ҳолда технологик аудит ўтказиш саналарига ўзгартириш киритиш;

технологик аудит ўтказиш учун зарур бўлган мутахассисларни жалб этиш.

Технологик аудит ўтказувчи қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

19. Технологик аудит ўтказувчи қуйидагиларга мажбур:

технологик аудитни ушбу Низом ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари талабларига амал қилган ҳолда ўтказиш;

ўтказилган технологик аудит натижалари Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги назорати инспекцияси томонидан сифатсиз деб топилган тақдирда қайта технологик аудитдан ўтказиш;

эксплуатация ташкилотларининг талабига асосан уларнинг технологик аудитдан ўтказилган объектлари бўйича берилган хулосаларнинг асосланишини ва бу борадаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш;

технологик аудит ўтказиш давомида маълум бўлган ахборотнинг махфийлигига риоя этиш.

Технологик аудит ўтказувчи зиммасига қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар юкланиши мумкин.

20. Ушбу Низомнинг 15-бандига асосан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги назорати инспекциясига тақдим этилган ҳужжатларни таҳлил қилишнинг имкони йўқлиги, улардаги ноаниқликлар ва уларни расмийлаштиришга қўйилган талаблар бажарилмаганлиги ҳамда технологик аудит натижасида берилган хулосалар нотўғри ва амалиётга тўғри келмаслиги ўтказилган технологик аудитни сифатсиз деб топишга асос бўлади.

6-боб. Якунловчи қоидалар

21. Технологик аудит сифатли ва ушбу Низомга амал қилган ҳолда, белгиланган муддатларда ўтказилишига, шунингдек, аудит якунларига асосан ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими объектлари самарадорлигини ошириш бўйича берилган хулосаларнинг тўғри расмийлаштирилишига ҳамда уларнинг натижадорлигига технологик аудит ўтказувчилар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар ҳисобланади.

22. Технологик аудит ўтказиш жараёнида технологик аудит объектларига етказилган зарарлар ва ушбу жараёнда маълум бўлган махфий маълумотларни ошкор қилиш натижасида эксплуатация ташкилотларига етказилган зарар учун технологик аудит ўтказувчи қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.

Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими объектларини технологик аудитдан ўтказиш тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими объектларини технологик аудитдан ўтказиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими объектларини экспулатация қилувчи ташкилотлар (кейинги ўринларда — экспулатация ташкилотлари) Технологик аудит объектлари бўйича инвентаризация паспортларини тайёрлайди ва тасдиқлайди. Технологик аудит ўтказилишидан йигирма кун олдин 2-босқич Экспулатация ташкилотлари Технологик аудит ўтказувчига зарур ҳужжатларни тақдим этади. Технологик аудит ўтказилишидан ўн кун олдин 3-босқич Технологик аудит ўтказувчи Ичимлик суви ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими объектларида технологик аудит ўтказади. Ўн кун ичида 4-босқич Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий назорат қилиш инспекциялари (кейинги ўринларда — Ҳудудий инспекциялар) Ўтказилган технологик аудит якунлари бўйича хисоботларини умумлаштиради. Ўн кун ичида 5-босқич Ҳудудий инспекциялар Ўтказилган технологик аудит натижалари бўйича барча ҳужжатларни расмийлаштиради ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясига (кейинги ўринларда — Инспекция) ва экспулатация ташкилотларига тақдим этади. Ўн кун ичида 6-босқич Инспекция Ўтказилган технологик аудит объектлари самарадорлигини ошириш бўйича хулосаларни тегишли тадбирларни белгилаш учун Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига киритади. Уч кун ичида 7-босқич Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Технологик аудит объектлари самарадорлигини ошириш бўйича тақдим этилган хулосалар асосида аниқ муддатлари белгиланган чора-тадбирларни ишлаб чиқади. Бир ҳафта ичида 8-босқич Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Технологик объектлар самарадорлигини ошириш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар бажарилишини таъминлайди. Белгиланган муддатларда

Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими объектларини технологик аудитдан ўтказиш тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Технологик аудит ўтказиладиган объектларнинг инвентаризация

Ҳудуд (вилоят, шаҳар) номи ________________________ Туман (шаҳар) номи ________________________ Объект номи ________________________ Объектнинг лойиҳавий қуввати ________________________ Объектнинг амалдаги қуввати ________________________ Объект қурилган (реконструкция қилинган) йил ________________________ Объект манзили ________________________ Объект хизмат кўрсатувчи истеъмолчилар сони (минг киши) ________________________ Объектдан фойдаланувчи ташкилот номи ________________________ _____________________________________________________________________________________________________________________________ Т/р Технологик аудит ўтказиладиган объектлар номи Инвентарь рақами Тури Маркаси Серияси Ишга туширилган (фойдаланишга қабул қилинган) йили Фойдаланиш мақсади Ҳолати 1 2 3 4 5 6 7 8 9 Ерусти сув олиш нуқталари (гидропостлар) Ерости қудуқлари Тиндиргичлар Резурвуарлар Фильтрлар Лаборатория Зарарсизлантириш ускунаси Ўлчов воситалари Қувурлар (иншоот ички қувурлари) Электр жиҳозлари (трансформатор, электр тақсимлагич (шит) ва бошқалар) Насослар Компрессорлар Сув минораси Сув ҳисоблагич Дробилкалар (чиқинди майдалагич) Бошқалар ___________________________ раҳбари _______________ ___________________________________ Объектдан фойдаланувчи ташкилот номи (имзо) (Ф.И.О.) _______________________ бош ҳисобчи _______________ ___________________________________ Объектдан фойдаланувчи ташкилот номи (имзо) (Ф.И.О.) сана

Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими объектларини технологик аудитдан ўтказиш тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

Технологик аудит паспорти

Ҳудуд (вилоят, шаҳар) номи ________________________________ Туман (шаҳар) номи ________________________________ Объект номи ________________________________ Объектнинг лойиҳавий қуввати ________________________________ Объектнинг амалдаги қуввати ________________________________ Объект қурилган (реконструкция қилинган) йил ________________________________ Объект манзили ________________________________ Объект хизмат кўрсатувчи истеъмолчилар сони (минг киши) ________________________________ Объектдан фойдаланувчи ташкилот номи ________________________________ Т/р Технологик аудит ўтказиладиган объектлар номи Инвентарь рақами Фойдаланиш мақсади Техник ҳужжатларнинг мавжудлиги (паспорт, спецификация, фойдаланиш йўриқномаси Қуввати ФИК (фоиз) Ҳолати Объект бўйича қисқача таклиф Лойиҳавий Амалдаги 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 Ерости қудуқлари Ерусти сув олиш нуқталари (гидропостлар) Тиндиргичлар Резурвуарлар Фильтрлар Лаборатория Зарарсизлантириш ускунаси Ўлчов воситалари Қувурлар (иншоот ички қувурлари) Насослар Сув ҳисоблагич Сув миноралари Компрессорлар Дробилкалар (чиқинди майдалагич) Бошқалар Инвентаризация паспортида кўрсатилган амалда мавжуд бўлмаган аудит объектлари __________________ раҳбари ______________ _______________________________ Объектдан фойдаланувчи ташкилот номи (имзо) (Ф.И.О.) ________________ бош ҳисобчи ______________ _______________________________ Объектдан фойдаланувчи ташкилот номи (имзо) (Ф.И.О.) _________________ раҳбари ______________ _______________________________ Иншоот номи (имзо) (Ф.И.О.) __________________ ______________ _______________________________ Технологик аудит ўтказувчи мутахассиснинг лавозими (имзо) (Ф.И.О.) __________________ ______________ _______________________________ Технологик аудит ўтказувчи мутахассиснинг лавозими (имзо) (Ф.И.О.) Сана ________________________________________________

Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими объектларини технологик аудитдан ўтказиш тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА

______________________________________________ _________________ ______________________ ( технологик аудит ўтказилган объект номи ва жойлашган ҳудуд ) ўтказилган технологик аудит якунлари бўйича ҲИСОБОТ ______________ 20 ____ йил «____» __________ (ҳудуд номи) I. Технологик аудит ўтказишга асос _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ II. Объект бўйича умумий маълумот Манзил: Телефон: ____________, е-mail: ____________, ишга туширилган сана ____ йил «____» _____________ Юқори турувчи ёки бошқарувчи ташкилот: ________________________________________ III. Ўрганилган аудит объектлари Объектдаги иншоотлар, техника, асбоб ва ускуналарнинг барчаси инвентаризация паспорти асосида ўрганиб чиқилди. 1. Ерости қудуқлари: _________________________________________________________________________________________ (аудит ўтказган ходим Ф.И.О., иш жойи ва лавозими, ерости қудуқлари сони ҳамда ҳолати, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан асослаган ҳолда) 2. Ерусти сув олиш нуқталари (гидропостлар): _________________________________________________________________________________________ (аудит ўтказган ходим Ф.И.О., иш жойи ва лавозими, сув олиш нуқталари сони ҳамда ҳолати, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан асослаган ҳолда) 3. Тиндиргичлар: _________________________________________________________________________________________ ( аудит ўтказган ходим Ф.И.О., иш жойи ва лавозими, тиндиргичлар сони ҳамда ҳолати, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан асослаган ҳолда ) 4. Резурварлар: _________________________________________________________________________________________ (аудит ўтказган ходим Ф.И.О., иш жойи ва лавозими, резурварлар сони ҳамда ҳолати, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан асослаган ҳолда) 5. Фильтрлар: _________________________________________________________________________________________ (аудит ўтказган ходим Ф.И.О., иш жойи ва лавозими, фильтрлар сони ҳамда ҳолати, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан асослаган ҳолда) 6. Лаборатория: _________________________________________________________________________________________ (аудит ўтказган ходим Ф.И.О., иш жойи ва лавозими, тиндиргичлар сони ҳамда ҳолати, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан асослаган ҳолда) 7. Зарарсизлантириш ускунаси: _________________________________________________________________________________________ (аудит ўтказган ходим Ф.И.О., иш жойи ва лавозими, зарарсизлантириш ускунаси сони, маркаси ҳамда ҳолати, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан асослаган ҳолда) 8. Ўлчов воситалари: _________________________________________________________________________________________ (аудит ўтказган ходим Ф.И.О., иш жойи ва лавозими, зарарсизлантириш ускунаси сони, маркаси ҳамда ҳолати, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан асослаган ҳолда) 9. Қувурлар (иншоот ички): _________________________________________________________________________________________ (аудит ўтказган ходим Ф.И.О., иш жойи ва лавозими, кўрсаткичлари бўйича қувурлар узунлиги ҳамда ҳолати, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан асослаган ҳолда) 10. Насослар: _________________________________________________________________________________________ (аудит ўтказган ходим Ф.И.О., иш жойи ва лавозими, кўрсаткичлари бўйича насослар сони, тури, ҳамда ҳолати, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан асослаган ҳолда) 11. Сув ҳисоблагичлар: _________________________________________________________________________________________ (аудит ўтказган ходим Ф.И.О., иш жойи ва лавозими, ҳисоблагичлар сони ҳамда ҳолати, мувофиқлик сертификати мавжудлиги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан асослаган ҳолда) 12. Компрессорлар: _________________________________________________________________________________________ (аудит ўтказган ходим Ф.И.О., иш жойи ва лавозими, компрессорлар сони, тури ҳамда ҳолати, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан асослаган ҳолда) 13. Сув миноралари: _________________________________________________________________________________________ (аудит ўтказган ходим Ф.И.О., иш жойи ва лавозими, кўрсаткичлари бўйича миноралар сони ҳамда ҳолати, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан асослаган ҳолда) 14. Дробилкалар: _________________________________________________________________________________________ (аудит ўтказган ходим Ф.И.О., иш жойи ва лавозими, дробилкалар сони ҳамда ҳолати, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан асослаган ҳолда) 15. Бошқалар: _________________________________________________________________________________________ (аудит ўтказган ходим Ф.И.О., иш жойи ва лавозими, сони ҳамда ҳолати, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан асослаган ҳолда) IV. Асосий мақсади бўйича қуввати 1. Лойиҳавий қуввати (барча амалга оширилган реконструкцияларни инобатга олган ҳолда) йилига ____________ минг м 3 . 2. 20____ йилда амалда манбадан ичимлик суви ишлаб чиқариш учун олинган сув миқдори ________ минг м 3 , ишлаб чиқарилган сув миқдори__________ минг м 3 ташкил этган. V. Технологик аудит натижасида мутахассислар хулосалари 1. Иншоот бўйича аниқ кўрсаткичлар билан батафсил хулоса: _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ 2. Ерости қудуқлари бўйича аниқ кўрсаткичлар билан батафсил хулоса: _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ 3. Ичимлик суви белгиланган сифатда ишлаб чиқарилиши юзасидан лаборатория ҳолати бўйича аниқ кўрсаткичлар билан батафсил хулоса: _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ 4. Лаборатория, насослар, ўлчов воситалари, жиҳозлар, фильтрлар, тиндиргичлар, компрессорларнинг стандартларга мослиги бўйича аниқ кўрсаткичлар билан батафсил хулоса: _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ 5. Фильтрлар, тиндиргичлар, миноралар, ишлаб чиқаришда иштирок этувчи бошқа иншоотлар, уларнинг хавфсизлиги, қурилиш меъёрларига амал қилингани бўйича аниқ кўрсаткичлар билан батафсил хулоса: _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ 6. Электр жиҳозлари ва ишлаб чиқаришда бевосита фойдаланилаётган электр тармоқлари, уларнинг ўлчаш воситалари, аниқ кўрсаткичлар билан батафсил хулоса: _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ VI. Иншоот самарадорлигини ошириш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар 1. Тезкор муддати: ___________________________ ___________ ____________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ 2. Узоқ муддати: ____________________________________________ ____________ ____________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ 3. Доимий: _________________________________________________ ____________ ____________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ 4. Технологик аудит ўтказилган объектларда: Реконструкция ва модернизация қилиш талаб этиладиган объектлар ______ __________ ________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ Реконструкция ва модернизация қилиш талаб этиладиган объектлар ______________ __________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ Реконструкция ва модернизация қилиш талаб этиладиган объектлар _____ __________ _________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ Технологик аудит ўтказувчилар: _______________ ________________________ (имзо) (Ф.И.О.) _______________ ________________________ (имзо) (Ф.И.О.) Сана: Танишдим Технологик аудит ўтказувчилар: _____________________________ раҳбари ________________________ Объектдан фойдаланувчи ташкилот номи (Ф.И.О.)

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2019 йил 13 июнь,

494-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.06.2019 й., 09/19/494/3287-сон; 29.05.2020 й., 09/20/342/0686-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон; 22.09.2025 й., 09/25/602/0862-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

PASPORTI

Ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish tizimi obyektlarida texnologik audit oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “2017 — 2021-yillarda Oʻzbekiston Respublikasini rivojlantirishning beshta ustuvor yoʻnalishi boʻyicha harakatlar strategiyasini “Faol investitsiyalar va ijtimoiy rivojlanish yili”da amalga oshirishga oid davlat dasturi toʻgʻrisida” 2019-yil 17-yanvardagi PF-5635-son Farmoniga muvofiq Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish tizimi obyektlarida texnologik audit oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

1 1 . Belgilansinki:

yirik turdagi (sutkasiga 5 ming m 3 va undan koʻp suv ishlab chiqaruvchi yoki oqova suvlarni qabul qiluvchi) obyektlarning roʻyxati va texnologik audit oʻtkazish jadvali Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasining markaziy apparati;

kichik turdagi (sutkasiga 5 ming m 3 gacha suv ishlab chiqaruvchi yoki oqova suvlarni qabul qiluvchi) obyektlarning roʻyxati va texnologik audit oʻtkazish jadvali obyektlarning sonidan, hajmidan va masofasidan kelib chiqib, shtat jadvaliga muvofiq Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasining hududiy inspeksiyasi tomonidan tasdiqlanadi.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda ular qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

3. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining birinchi oʻrinbosari — transport vaziri A.J. Ramatov, Oʻzbekiston Respublikasi uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vaziri M.X. Saliyev va Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Ichimlik suvdan foydalanishni nazorat qilish davlat inspeksiyasi boshligʻi A.A. Fattaxov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 13-iyundagi 494-son qaroriga ILOVA

Ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish tizimi obyektlarida texnologik audit oʻtkazish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish tizimi obyektlarida texnologik audit (keyingi oʻrinlarda texnologik audit deb ataladi) oʻtkazish tartibini belgilaydi.

2. Texnologik audit oʻtkazish jarayonida ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish tizimi obyektlarini ekspluatatsiya qiluvchi tashkilotning moliya-xoʻjalik faoliyatini oʻrganish nazarda tutilmaydi.

3. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

inventarizatsiya pasporti — texnologik audit obyektlari toʻgʻrisida (inventar raqami, turi, markasi, seriyasi, ishga tushirilgan yili, foydalanish maqsadi va boshqalar) ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish tizimi obyektlarini ekspluatatsiya qiluvchi tashkilotlar tomonidan tasdiqlangan hujjat;

ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish tizimi obyekti — markazlashtirilgan ichimlik suvi bilan taʼminlash va oqova suvlarni chiqarib yuborish xizmatlari koʻrsatish inshootlari hamda ulardagi asbob-uskunalar va jihozlarni qamrab olgan yirik (sutkasiga 5 ming m 3 va undan koʻp suv ishlab chiqaruvchi yoki oqova suvlarni qabul qiluvchi) va kichik (sutkasiga 5 ming m 3 gacha suv ishlab chiqaruvchi yoki oqova suvlarni qabul qiluvchi) turdagi obyekt;

ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish tizimi obyektlarini ekspluatatsiya qiluvchi tashkilotlar ( ekspluatatsiya tashkilotlari ) — markazlashtirilgan ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish xizmatlarini koʻrsatuvchi inshootlarni ekspluatatsiya qiluvchi yuridik shaxslar;

texnologik audit — ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish tizimi obyektlarining ishlab chiqarish samaradorligini baholash uchun olib boriladigan maxsus tadqiqot;

texnologik audit obyektlari — ichimlik suvini ishlab chiqarish va oqova suvlarni tozalashda bevosita foydalaniladigan inshootlar, asbob-uskunalar va jihozlar;

texnologik audit oʻtkazuvchi — Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasining hududiy inspeksiyalari hamda tadbirkorlik subyektlari;

texnologik audit oʻtkaziladigan obyektlarning inventarizatsiya pasporti — texnologik audit oʻtkazish uchun texnologik audit obyektlari toʻgʻrisida zarur maʼlumotlar aks ettirilgan holda rasmiylashtirilgan hujjat;

texnologik audit pasporti — texnologik auditni oʻtkazuvchi tomonidan texnologik audit yakuniga koʻra rasmiylashtiriladigan hujjat;

texnologik audit yakunlari boʻyicha hisobot — texnologik audit yakunlari boʻyicha texnologik audit obyektlari toʻgʻrisidagi umumiy maʼlumotlar hamda ularda amalga oshirilishi talab etiladigan tadbirlar boʻyicha xulosalarni qamrab olgan holda rasmiylashtirilgan hujjat.

4. Ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish tizimi obyektlarini texnologik auditdan oʻtkazish ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq sxema boʻyicha amalga oshiriladi.

5. Foydalanishga topshirilganiga kamida 10 yil boʻlgan ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish tizimi obyektlarida quyidagi davriylikda majburiy tarzda shartnoma asosida texnologik audit oʻtkaziladi:

yirik turdagi ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish tizimi obyektlarida har 3 yilda bir marta;

kichik turdagi ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish tizimi obyektlarida har 5 yilda bir marta.

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining hujjatlari va topshiriqlariga, Vazirlar Mahkamasining qarorlari va topshiriqlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasining topshiriqlariga asosan hamda ekspluatatsiya tashkilotlarining tashabbusi bilan navbatdan tashqari texnologik audit oʻtkazilishi mumkin.

6. Ushbu Nizom talablaridan kelib chiqib barcha ichimlik suvi taʼminoti tashkilotlarining ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish tizimi obyektlarida texnologik audit oʻtkazish majburiy tarzda amalga oshiriladi.

Bunda texnologik auditdan oʻtkazish xususiy sektorni jalb qilgan holda, shartnoma asosida ekspluatatsiya tashkilotlari mablagʻlari hisobidan amalga oshirilishi mumkin.

Texnologik audit oʻtkazish toʻgʻrisida Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasining hududiy inspeksiyalari bilan ichimlik suvi taʼminoti tashkilotlari oʻrtasida qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda shartnoma tuziladi.

7. Ekspluatatsiya tashkilotlarining ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish xizmatlari uchun tartibga solinadigan narxlarni (tariflarni) shakllantirish, deklaratsiya qilish (tasdiqlash) va belgilashda belgilangan muddatlarda texnologik auditdan oʻtkazilmagan inshootlarning foydalanish va saqlash xarajatlari hisobga olinmaydi.

2-bob. Texnologik audit oʻtkazishni tashkil etish

8. Texnologik audit oʻtkazishning boshlanish sanasi texnologik audit oʻtkazuvchi va ekspluatatsiya tashkilotlarining kelishuvlariga asosan belgilanadi.

9. Ekspluatatsiya tashkilotlari tomonidan texnologik audit oʻtkaziladigan obyektlar boʻyicha ushbu Nizomga 2-ilovada keltirilgan shaklga muvofiq inventarizatsiya pasporti texnologik audit oʻtkazilishidan 20 kun avval tayyorlanadi va tasdiqlanadi.

10. Ushbu Nizomning 8-bandiga asosan tasdiqlangan inventarizatsiya pasporti texnologik audit oʻtkazishning boshlanish sanasidan 10 kun avval texnologik auditdan oʻtkazuvchiga taqdim etilishi shart.

3-bob. Texnologik audit oʻtkazish tartibi

11. Texnologik audit quyidagi usullarda oʻtkaziladi:

a) texnologik audit obyektlari boʻyicha ushbu Nizomga 2-ilovadagi shaklga muvofiq inventarizatsiya pasportiga asosan texnologik audit obyektlarining mavjudligini koʻzdan kechirish;

b) texnologik audit obyektlarining sertifikatlari, ishlatish qoʻllanmalari mavjudligi va kadastr hujjatlariga toʻgʻri kelishi hamda standart talablariga javob berishini oʻrganish;

v) texnologik audit obyektlari foydalanish qoʻllanmalariga asosan foydalanilayotganligini hamda foydalanishda xavfsizlik qoidalari oʻrnatilganligini va ularga amal qilinishini oʻrganish;

g) ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish tizimi obyektlari samaradorligini aniqlash;

d) texnologik audit obyektlarida (zarur hollarda) hisoblagichlar oʻrnatilganligini oʻrganish;

e) texnologik audit obyektlarida rekonstruksiya va modernizatsiya qilish talab qilinishi (talab qilinmasligi) va bu turdagi ishlarni amalga oshirishni iqtisodiy tomondan samarasini aniqlash.

12. Texnologik audit oʻtkazuvchi va ekspluatatsiya tashkilotining masʼul xodimi, shuningdek, zaruratga koʻra, audit oʻtkazish uchun jalb qilingan mutaxassislar (mutaxassislar shartnoma asosida jalb qilinishi mumkin) ishtirokida texnologik audit oʻtkaziladi va audit oʻtkazish jarayonida ushbu Nizomga 3-ilovadagi shaklga koʻra texnologik audit pasporti toʻldirilib, texnologik audit yakunida ushbu Nizomga 4-ilovaga koʻra texnologik audit hisoboti rasmiylashtiriladi.

13. Oʻtkazilgan texnologik audit natijalari boʻyicha hisobotda:

ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish tizimi obyektlarining umumiy loyihaviy quvvati;

ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish tizimi obyektlarining auditdan oʻtgan vaqtdagi amaldagi quvvati;

ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish tizimi obyektlarining samaradorligining aniq koʻrsatkichlari;

ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish tizimi obyektlarining samaradorligini oshirish boʻyicha xulosalar;

texnologik audit obyektlarida rekonstruksiya va modernizatsiya qilish talab qilinishi (talab qilinmasligi) va bu turdagi ishlarni amalga oshirishning iqtisodiy tomondan samarasi koʻrsatilgan boʻlishi shart.

14. Texnologik audit oʻtkazilgan ichimlik suv taʼminoti va kanalizatsiya tizimi obyektlarining samaradorligini oshirish boʻyicha taqdim etiladigan xulosalarda:

tezkor muddatli — amalga oshirilishi natijasida inshootning samaradorligi (amaldagi quvvatga nisbatan) eng kamida 20 foizga ortishi mumkin boʻlgan;

uzoq muddatli — amalga oshirilishi natijasida inshootning samaradorligi 90-100 foizga (loyihaviy quvvatga teng yoki 10 foizga past) yetishi mumkin boʻlgan;

doimiy — texnologik audit yakuniga yetganidan soʻng doimiy ravishda amalga oshirib borilishi natijasida inshoot samaradorligiga salbiy taʼsir koʻrsatadigan omillarning oldini olishi mumkin boʻlgan tadbirlar koʻrsatiladi.

4-bob. Texnologik audit natijalarini umumlashtirish va taqdim qilish tartibi

15. Texnologik auditdan oʻtkazuvchi tomonidan oʻtkazilgan texnologik audit natijalari boʻyicha barcha hujjatlar (inshootlarning inventarizatsiya pasportlari, texnologik audit pasportlari, hisobotlar va boshqa tegishli hujjatlar) texnologik audit natijalari boʻyicha hisobot rasmiylashtirilgandan soʻng 10 kun muddatda Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasi markaziy apparatiga (keyingi oʻrinlarda — Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi nazorati inspeksiyasi) va ekspluatatsiya tashkilotlariga taqdim etiladi.

16. Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi nazorati inspeksiyasi tomonidan texnologik audit natijalari boʻyicha hujjatlar qabul qilingan kundan boshlab 10 kun muddatda oʻrganib chiqilib, texnologik audit obyektlari samaradorligini oshirish boʻyicha xulosalar Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligiga (keyingi oʻrinlarda vazirlik deb ataladi) taqdim etiladi.

17. Ushbu Nizomning 15-bandiga muvofiq taqdim etilgan takliflar asosida ular taqdim etilgan kundan boshlab 10 kun muddatda vazirlik tomonidan aniq muddatlari belgilangan chora-tadbirlar ishlab chiqilib, ijrosini nazorat qilish uchun Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi nazorati inspeksiyasiga kiritiladi.

5-bob. Texnologik audit oʻtkazuvchining huquq va majburiyatlari

18. Texnologik audit oʻtkazuvchi quyidagi huquqlarga ega:

ekspluatatsiya tashkilotlaridan texnologik audit oʻtkazish uchun zarur boʻlgan maʼlumotlarni olish;

ekspluatatsiya tashkilotlari tomonidan taqdim etiladigan maʼlumotlar puxta va sifatli tayyorlanishini talab qilish;

ekspluatatsiya tashkilotlarini xabardor qilgan holda texnologik audit oʻtkazish sanalariga oʻzgartirish kiritish;

texnologik audit oʻtkazish uchun zarur boʻlgan mutaxassislarni jalb etish.

Texnologik audit oʻtkazuvchi qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.

19. Texnologik audit oʻtkazuvchi quyidagilarga majbur:

texnologik auditni ushbu Nizom va boshqa qonunchilik hujjatlari talablariga amal qilgan holda oʻtkazish;

oʻtkazilgan texnologik audit natijalari Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi nazorati inspeksiyasi tomonidan sifatsiz deb topilgan taqdirda qayta texnologik auditdan oʻtkazish;

ekspluatatsiya tashkilotlarining talabiga asosan ularning texnologik auditdan oʻtkazilgan obyektlari boʻyicha berilgan xulosalarning asoslanishini va bu boradagi qonunchilik hujjatlari talablari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni taqdim etish;

texnologik audit oʻtkazish davomida maʼlum boʻlgan axborotning maxfiyligiga rioya etish.

Texnologik audit oʻtkazuvchi zimmasiga qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa majburiyatlar yuklanishi mumkin.

20. Ushbu Nizomning 15-bandiga asosan Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi nazorati inspeksiyasiga taqdim etilgan hujjatlarni tahlil qilishning imkoni yoʻqligi, ulardagi noaniqliklar va ularni rasmiylashtirishga qoʻyilgan talablar bajarilmaganligi hamda texnologik audit natijasida berilgan xulosalar notoʻgʻri va amaliyotga toʻgʻri kelmasligi oʻtkazilgan texnologik auditni sifatsiz deb topishga asos boʻladi.

6-bob. Yakunlovchi qoidalar

21. Texnologik audit sifatli va ushbu Nizomga amal qilgan holda, belgilangan muddatlarda oʻtkazilishiga, shuningdek, audit yakunlariga asosan ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish tizimi obyektlari samaradorligini oshirish boʻyicha berilgan xulosalarning toʻgʻri rasmiylashtirilishiga hamda ularning natijadorligiga texnologik audit oʻtkazuvchilar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javobgar hisoblanadi.

22. Texnologik audit oʻtkazish jarayonida texnologik audit obyektlariga yetkazilgan zararlar va ushbu jarayonda maʼlum boʻlgan maxfiy maʼlumotlarni oshkor qilish natijasida ekspluatatsiya tashkilotlariga yetkazilgan zarar uchun texnologik audit oʻtkazuvchi qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradi.

Ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish tizimi obyektlarini texnologik auditdan oʻtkazish toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish tizimi obyektlarini texnologik auditdan oʻtkazish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish tizimi obyektlarini ekspulatatsiya qiluvchi tashkilotlar (keyingi oʻrinlarda — ekspulatatsiya tashkilotlari) Texnologik audit obyektlari boʻyicha inventarizatsiya pasportlarini tayyorlaydi va tasdiqlaydi. Texnologik audit oʻtkazilishidan yigirma kun oldin 2-bosqich Ekspulatatsiya tashkilotlari Texnologik audit oʻtkazuvchiga zarur hujjatlarni taqdim etadi. Texnologik audit oʻtkazilishidan oʻn kun oldin 3-bosqich Texnologik audit oʻtkazuvchi Ichimlik suvi va oqova suvlarni chiqarib yuborish tizimi obyektlarida texnologik audit oʻtkazadi. Oʻn kun ichida 4-bosqich Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasining hududiy nazorat qilish inspeksiyalari (keyingi oʻrinlarda — Hududiy inspeksiyalar) Oʻtkazilgan texnologik audit yakunlari boʻyicha xisobotlarini umumlashtiradi. Oʻn kun ichida 5-bosqich Hududiy inspeksiyalar Oʻtkazilgan texnologik audit natijalari boʻyicha barcha hujjatlarni rasmiylashtiradi hamda Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasiga (keyingi oʻrinlarda — Inspeksiya) va ekspulatatsiya tashkilotlariga taqdim etadi. Oʻn kun ichida 6-bosqich Inspeksiya Oʻtkazilgan texnologik audit obyektlari samaradorligini oshirish boʻyicha xulosalarni tegishli tadbirlarni belgilash uchun Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligiga kiritadi. Uch kun ichida 7-bosqich Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi Texnologik audit obyektlari samaradorligini oshirish boʻyicha taqdim etilgan xulosalar asosida aniq muddatlari belgilangan chora-tadbirlarni ishlab chiqadi. Bir hafta ichida 8-bosqich Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi Texnologik obyektlar samaradorligini oshirish boʻyicha ishlab chiqilgan chora-tadbirlar bajarilishini taʼminlaydi. Belgilangan muddatlarda

Ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish tizimi obyektlarini texnologik auditdan oʻtkazish toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Texnologik audit oʻtkaziladigan obyektlarning inventarizatsiya

Hudud (viloyat, shahar) nomi ________________________ Tuman (shahar) nomi ________________________ Obyekt nomi ________________________ Obyektning loyihaviy quvvati ________________________ Obyektning amaldagi quvvati ________________________ Obyekt qurilgan (rekonstruksiya qilingan) yil ________________________ Obyekt manzili ________________________ Obyekt xizmat koʻrsatuvchi isteʼmolchilar soni (ming kishi) ________________________ Obyektdan foydalanuvchi tashkilot nomi ________________________ _____________________________________________________________________________________________________________________________ T/r Texnologik audit oʻtkaziladigan obyektlar nomi Inventar raqami Turi Markasi Seriyasi Ishga tushirilgan (foydalanishga qabul qilingan) yili Foydalanish maqsadi Holati 1 2 3 4 5 6 7 8 9 Yerusti suv olish nuqtalari (gidropostlar) Yerosti quduqlari Tindirgichlar Rezurvuarlar Filtrlar Laboratoriya Zararsizlantirish uskunasi Oʻlchov vositalari Quvurlar (inshoot ichki quvurlari) Elektr jihozlari (transformator, elektr taqsimlagich (shit) va boshqalar) Nasoslar Kompressorlar Suv minorasi Suv hisoblagich Drobilkalar (chiqindi maydalagich) Boshqalar ___________________________ rahbari _______________ ___________________________________ Obyektdan foydalanuvchi tashkilot nomi (imzo) (F.I.O.) _______________________ bosh hisobchi _______________ ___________________________________ Obyektdan foydalanuvchi tashkilot nomi (imzo) (F.I.O.) sana

Ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish tizimi obyektlarini texnologik auditdan oʻtkazish toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

Texnologik audit pasporti

Hudud (viloyat, shahar) nomi ________________________________ Tuman (shahar) nomi ________________________________ Obyekt nomi ________________________________ Obyektning loyihaviy quvvati ________________________________ Obyektning amaldagi quvvati ________________________________ Obyekt qurilgan (rekonstruksiya qilingan) yil ________________________________ Obyekt manzili ________________________________ Obyekt xizmat koʻrsatuvchi isteʼmolchilar soni (ming kishi) ________________________________ Obyektdan foydalanuvchi tashkilot nomi ________________________________ T/r Texnologik audit oʻtkaziladigan obyektlar nomi Inventar raqami Foydalanish maqsadi Texnik hujjatlarning mavjudligi (pasport, spetsifikatsiya, foydalanish yoʻriqnomasi Quvvati FIK (foiz) Holati Obyekt boʻyicha qisqacha taklif Loyihaviy Amaldagi 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 Yerosti quduqlari Yerusti suv olish nuqtalari (gidropostlar) Tindirgichlar Rezurvuarlar Filtrlar Laboratoriya Zararsizlantirish uskunasi Oʻlchov vositalari Quvurlar (inshoot ichki quvurlari) Nasoslar Suv hisoblagich Suv minoralari Kompressorlar Drobilkalar (chiqindi maydalagich) Boshqalar Inventarizatsiya pasportida koʻrsatilgan amalda mavjud boʻlmagan audit obyektlari __________________ rahbari ______________ _______________________________ Obyektdan foydalanuvchi tashkilot nomi (imzo) (F.I.O.) ________________ bosh hisobchi ______________ _______________________________ Obyektdan foydalanuvchi tashkilot nomi (imzo) (F.I.O.) _________________ rahbari ______________ _______________________________ Inshoot nomi (imzo) (F.I.O.) __________________ ______________ _______________________________ Texnologik audit oʻtkazuvchi mutaxassisning lavozimi (imzo) (F.I.O.) __________________ ______________ _______________________________ Texnologik audit oʻtkazuvchi mutaxassisning lavozimi (imzo) (F.I.O.) Sana ________________________________________________

Ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish tizimi obyektlarini texnologik auditdan oʻtkazish toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA

______________________________________________ _________________ ______________________ ( texnologik audit oʻtkazilgan obyekt nomi va joylashgan hudud ) oʻtkazilgan texnologik audit yakunlari boʻyicha HISOBOT ______________ 20 ____ yil “____” __________ (hudud nomi) I. Texnologik audit oʻtkazishga asos _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ II. Obyekt boʻyicha umumiy maʼlumot Manzil: Telefon: ____________, e-mail: ____________, ishga tushirilgan sana ____ yil “____” _____________ Yuqori turuvchi yoki boshqaruvchi tashkilot: ________________________________________ III. Oʻrganilgan audit obyektlari Obyektdagi inshootlar, texnika, asbob va uskunalarning barchasi inventarizatsiya pasporti asosida oʻrganib chiqildi. 1. Yerosti quduqlari: _________________________________________________________________________________________ (audit oʻtkazgan xodim F.I.O., ish joyi va lavozimi, yerosti quduqlari soni hamda holati, normativ-huquqiy hujjatlar bilan asoslagan holda) 2. Yerusti suv olish nuqtalari (gidropostlar): _________________________________________________________________________________________ (audit oʻtkazgan xodim F.I.O., ish joyi va lavozimi, suv olish nuqtalari soni hamda holati, normativ-huquqiy hujjatlar bilan asoslagan holda) 3. Tindirgichlar: _________________________________________________________________________________________ ( audit oʻtkazgan xodim F.I.O., ish joyi va lavozimi, tindirgichlar soni hamda holati, normativ-huquqiy hujjatlar bilan asoslagan holda ) 4. Rezurvarlar: _________________________________________________________________________________________ (audit oʻtkazgan xodim F.I.O., ish joyi va lavozimi, rezurvarlar soni hamda holati, normativ-huquqiy hujjatlar bilan asoslagan holda) 5. Filtrlar: _________________________________________________________________________________________ (audit oʻtkazgan xodim F.I.O., ish joyi va lavozimi, filtrlar soni hamda holati, normativ-huquqiy hujjatlar bilan asoslagan holda) 6. Laboratoriya: _________________________________________________________________________________________ (audit oʻtkazgan xodim F.I.O., ish joyi va lavozimi, tindirgichlar soni hamda holati, normativ-huquqiy hujjatlar bilan asoslagan holda) 7. Zararsizlantirish uskunasi: _________________________________________________________________________________________ (audit oʻtkazgan xodim F.I.O., ish joyi va lavozimi, zararsizlantirish uskunasi soni, markasi hamda holati, normativ-huquqiy hujjatlar bilan asoslagan holda) 8. Oʻlchov vositalari: _________________________________________________________________________________________ (audit oʻtkazgan xodim F.I.O., ish joyi va lavozimi, zararsizlantirish uskunasi soni, markasi hamda holati, normativ-huquqiy hujjatlar bilan asoslagan holda) 9. Quvurlar (inshoot ichki): _________________________________________________________________________________________ (audit oʻtkazgan xodim F.I.O., ish joyi va lavozimi, koʻrsatkichlari boʻyicha quvurlar uzunligi hamda holati, normativ-huquqiy hujjatlar bilan asoslagan holda) 10. Nasoslar: _________________________________________________________________________________________ (audit oʻtkazgan xodim F.I.O., ish joyi va lavozimi, koʻrsatkichlari boʻyicha nasoslar soni, turi, hamda holati, normativ-huquqiy hujjatlar bilan asoslagan holda) 11. Suv hisoblagichlar: _________________________________________________________________________________________ (audit oʻtkazgan xodim F.I.O., ish joyi va lavozimi, hisoblagichlar soni hamda holati, muvofiqlik sertifikati mavjudligi normativ-huquqiy hujjatlar bilan asoslagan holda) 12. Kompressorlar: _________________________________________________________________________________________ (audit oʻtkazgan xodim F.I.O., ish joyi va lavozimi, kompressorlar soni, turi hamda holati, normativ-huquqiy hujjatlar bilan asoslagan holda) 13. Suv minoralari: _________________________________________________________________________________________ (audit oʻtkazgan xodim F.I.O., ish joyi va lavozimi, koʻrsatkichlari boʻyicha minoralar soni hamda holati, normativ-huquqiy hujjatlar bilan asoslagan holda) 14. Drobilkalar: _________________________________________________________________________________________ (audit oʻtkazgan xodim F.I.O., ish joyi va lavozimi, drobilkalar soni hamda holati, normativ-huquqiy hujjatlar bilan asoslagan holda) 15. Boshqalar: _________________________________________________________________________________________ (audit oʻtkazgan xodim F.I.O., ish joyi va lavozimi, soni hamda holati, normativ-huquqiy hujjatlar bilan asoslagan holda) IV. Asosiy maqsadi boʻyicha quvvati 1. Loyihaviy quvvati (barcha amalga oshirilgan rekonstruksiyalarni inobatga olgan holda) yiliga ____________ ming m 3 . 2. 20____ yilda amalda manbadan ichimlik suvi ishlab chiqarish uchun olingan suv miqdori ________ ming m 3 , ishlab chiqarilgan suv miqdori__________ ming m 3 tashkil etgan. V. Texnologik audit natijasida mutaxassislar xulosalari 1. Inshoot boʻyicha aniq koʻrsatkichlar bilan batafsil xulosa: _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ 2. Yerosti quduqlari boʻyicha aniq koʻrsatkichlar bilan batafsil xulosa: _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ 3. Ichimlik suvi belgilangan sifatda ishlab chiqarilishi yuzasidan laboratoriya holati boʻyicha aniq koʻrsatkichlar bilan batafsil xulosa: _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ 4. Laboratoriya, nasoslar, oʻlchov vositalari, jihozlar, filtrlar, tindirgichlar, kompressorlarning standartlarga mosligi boʻyicha aniq koʻrsatkichlar bilan batafsil xulosa: _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ 5. Filtrlar, tindirgichlar, minoralar, ishlab chiqarishda ishtirok etuvchi boshqa inshootlar, ularning xavfsizligi, qurilish meʼyorlariga amal qilingani boʻyicha aniq koʻrsatkichlar bilan batafsil xulosa: _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ 6. Elektr jihozlari va ishlab chiqarishda bevosita foydalanilayotgan elektr tarmoqlari, ularning oʻlchash vositalari, aniq koʻrsatkichlar bilan batafsil xulosa: _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ VI. Inshoot samaradorligini oshirish boʻyicha amalga oshirilishi lozim boʻlgan tadbirlar 1. Tezkor muddati: ___________________________ ___________ ____________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ 2. Uzoq muddati: ____________________________________________ ____________ ____________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ 3. Doimiy: _________________________________________________ ____________ ____________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ 4. Texnologik audit oʻtkazilgan obyektlarda: Rekonstruksiya va modernizatsiya qilish talab etiladigan obyektlar ______ __________ ________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ Rekonstruksiya va modernizatsiya qilish talab etiladigan obyektlar ______________ __________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ Rekonstruksiya va modernizatsiya qilish talab etiladigan obyektlar _____ __________ _________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ Texnologik audit oʻtkazuvchilar: _______________ ________________________ (imzo) (F.I.O.) _______________ ________________________ (imzo) (F.I.O.) Sana: Tanishdim Texnologik audit oʻtkazuvchilar: _____________________________ rahbari ________________________ Obyektdan foydalanuvchi tashkilot nomi (F.I.O.)

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2019-yil 13-iyun,

494-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 14.06.2019-y., 09/19/494/3287-son; 29.05.2020-y., 09/20/342/0686-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 05.04.2022-y., 09/22/153/0266-son; 26.02.2024-y., 09/24/100/0152-son; 22.09.2025-y., 09/25/602/0862-son)

lex.uz