📅 2019-yil 2-may · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Ichki ishlar vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2019-yil 2-may · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Ichki ishlar vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2019 йил 2 май · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Ички ишлар вазири
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 2 мая 2019 г. · Документы министерств и ведомств · Министр внутренних дел
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 2 May 2019 · Ministry and agency documents · Ichki ishlar vaziri
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг
буйруғи
НИЗОМ
Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни маъмурий жавобгарликдан озод этиш ва идентификация ID-картасини расмийлаштиришда давлат божини қоплаш учун тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда судларга ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 апрелдаги 309-сон «Ички ишлар органларининг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни маъмурий жавобгарликдан озод этиш ва идентификация ID-картасини расмийлаштиришда давлат божини қоплаш учун тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда судларга ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2019 йил 2 майдаги 71-сон буйруғига ИЛОВА
Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни маъмурий жавобгарликдан озод этиш ва идентификация ID-картасини расмийлаштиришда давлат божини қоплаш учун тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда судларга ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига тақдим этиш тартиби тўғрисида
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 апрелдаги 309-сон «Ички ишлар органларининг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни маъмурий жавобгарликдан озод этиш, Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификация ИД-картаси ҳамда чет давлат фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг идентификация ИД-картасини (бундан буён матнда идентификация ИД-картаси деб юритилади) расмийлаштиришда давлат божини қоплаш учун тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда судларга ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига тақдим этиш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
реабилитация маркази — муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни уларнинг шахси аниқлангунгача суднинг ажрими асосида ўттиз суткадан кўп бўлмаган муддатга сақлаб туриш ва реабилитация қилиш учун мўлжалланган ички ишлар органлари тизимидаги давлат муассасаси ;
муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахс — шахсини тасдиқловчи ҳужжати, шунингдек, бирон-бир манзилда яшаш жойи ёки турган жойи бўйича рўйхатга олинмаган ёхуд яшаш жойи бўйича ҳисобда турмаган, ғайриижтимоий хулқ-атворли, ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил бўлган 18 ёшдан ошган шахс;
реабилитация қилиш — муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларга ҳуқуқий, ижтимоий, психологик, тиббий ва бошқа турдаги ёрдам кўрсатиш, шунингдек, уларга жамиятда қабул қилинган хулқ-атвор нормалари ва қоидаларини сингдиришга қаратилган чора-тадбирлар мажмуи .
2. Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 21 ва 308 1 -моддаларига асосан ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни маъмурий жавобгарликдан озод қилиш тўғрисида тақдимнома билан судга мурожаат қилади.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 апрелдаги 309-сон қарори билан тасдиқланган Ички ишлар органларининг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказлари тўғрисидаги низомга асосан муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларнинг идентификация ID-картасини расмийлаштириши учун давлат божлари туман (шаҳар) ички ишлар органлари миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларининг (бундан буён матнда МваФРБ деб юритилади) талабномасига асосан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджет маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.
2-боб. Идентификация ID-картасини расмийлаштиришда муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансублигини аниқлаш
4. Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансублиги МваФРБ томонидан аниқланади.
5. Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларнинг аризасига кўра, уларнинг МваФРБларда идентификация ИД-картасини расмийлаштиришлари учун реабилитация марказлари томонидан мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шахсини тасдиқловчи вақтинчалик маълумотнома берилади.
6. Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахслар реабилитация марказидан олган шахсини тасдиқловчи вақтинчалик маълумотнома билан туман (шаҳар) ички ишлар органларига мурожаат этади. Бунда шахсини тасдиқловчи вақтинчалик маълумотнома туман (шаҳар) ички ишлар органи девонхонасидан (котибиятидан) рўйхатдан ўтказилади ва тегишли ички ишлар органи бошлиғи томонидан МваФРБга берилади.
7. МваФРБ масъул ходими муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахснинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансублиги унинг туғилган вақти ва жойи, қаерда яшаганлиги, туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги, ота-онаси, турмуш ўртоғи, фарзандлари ва бошқа яқин қариндошлари, аввалги яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган манзили ҳақидаги маълумотларни аниқлаш орқали ўрганиб чиқади.
Ўрганиш натижаларига кўра, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансублиги ёки мансуб эмаслиги юзасидан тегишли хулоса чиқарилади ва ушбу хулоса тегишли туман (шаҳар) ички ишлар органининг бошлиғи ёки унинг ўринбосари томонидан тасдиқланади.
8. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик паспорти ёки идентификация ИД-картаси билан аввал ҳужжатлаштирилган, аммо уни йўқотиб қўйган ва яшаш жойи бўйича рўйхатга олинмаган (суд қарори билан яшаш жойи бўйича рўйхатдан чиқариб юборилган ва (ёки) яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтишга асослари мавжуд бўлмаган) муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни турган жойи бўйича рўйхатга олиш истисно тариқасида, вақтинча ҳудудий реабилитация марказлари жойлашган манзилда амалга оширилади ва идентификация ИД-картаси қайта расмийлаштирилади.
9. Ўзбекистон Республикаси ёки бошқа давлат фуқаролигига мансублиги аниқланмаган ҳолларда МваФРБ муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсга унинг шахсини тасдиқловчи вақтинчалик маълумотномани беради, шунингдек туман (шаҳар) ҳокимликлари билан биргаликда яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш ҳамда идентификация ID-картасини расмийлаштириш чораларини кўради.
10. Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахс Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансуб деб топилганда, ушбу шахсга яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган манзилидаги ички ишлар органи томонидан идентификация ID-картаси расмийлаштириб берилади.
11. Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларга паспорт, идентификация ИД-картаси ёки яшаш гувоҳномаси реабилитация маркази томонидан берилган шахсини тасдиқловчи вақтинчалик маълумотномага асосан расмийлаштириб берилган бўлса, уларга шахсини тасдиқловчи вақтинчалик маълумотнома такроран берилмайди.
Бунда, муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 сентябрдаги ПФ-6065-сон «Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонида белгиланган тартибда умумий асосларда ҳужжатлаштириладилар.
12. МваФРБ томонидан муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни ҳужжатлаштириш юзасидан амалга оширилган ишлар бўйича ҳар ойнинг якунида тегишли ҳудуддаги реабилитация марказларига маълумот юборилади.
3-боб. Идентификация ID-картасини расмийлаштиришда муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни маъмурий жавобгарликдан озод қилиш
13. МваФРБ уч сутка ичида жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судига идентификация ИД-картасини расмийлаштиришда муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни маъмурий жавобгарликдан озод қилиш тўғрисида мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ тақдимнома билан судга мурожаат қилади.
Тақдимномада муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахснинг маъмурий жавобгарликдан озод қилиниши сабаблари ва асослари кўрсатилиши лозим.
14. Жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) суди муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсга идентификация ИД-картасини расмийлаштиришда уни маъмурий жавобгарликдан озод қилиш тўғрисидаги тақдимномани кўриб чиқади ва қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
тақдимномани қаноатлантириш ва муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсга идентификация ID-картасини расмийлаштиришда уни маъмурий жавобгарликдан озод қилиш тўғрисида;
тақдимномани қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида.
15. Жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) суди томонидан тақдимнома қаноатлантирилганда муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахс жаримадан озод этилган ҳолда унга МваФРБ томонидан идентификация ID-картаси расмийлаштириб берилади.
Тақдимномани рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган ҳолларда рад этиш сабаблари ва манфаатдор томонга чиқарилган суд қарори устидан шикоят қилиш ҳуқуқлари тушунтирилади.
16. Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсга идентификация ID-картасини расмийлаштиришда уни маъмурий жавобгарликдан озод қилиш тўғрисидаги тақдимномани кўриб чиқиш натижаси бўйича чиқарилган қарор устидан шикоят берилиши мумкин.
4-боб. Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларга идентификация ID-картасини расмийлаштириш учун давлат божларини қоплаш тартиби
17. Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларга идентификация ID-картасини расмийлаштириш учун давлат божларини қоплаш тўғрисида МваФРБ томонидан тегишли туман (шаҳар) ҳокимликларига мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ талабнома киритилади.
18. Талабномага реабилитация марказидан муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсга берилган шахсини тасдиқловчи вақтинчалик маълумотнома ҳамда суднинг қарори нусхалари илова қилинади.
19. Тегишли туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсга идентификация ID-картасини расмийлаштириш учун давлат божлари қоплангандан сўнг, уларнинг биографик маълумотлари ва биометрик параметрлари жамланади ва ушбу маълумотлар МваФРБ томонидан белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Миграция ва персоналлаштириш департаментига юборилади.
5-боб. Якуний қоидалар
20. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
21. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Олий суди билан келишилган.
Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни маъмурий жавобгарликдан озод этиш ва идентификация ID-картасини расмийлаштиришда давлат божини қоплаш учун тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда судларга ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Реабилитация марказининг штампи ____________ туман (шаҳар) ички ишлар органи бошлиғига 20___ йил «____» ____________ ____________________________-сон ШАХСИНИ ТАСДИҚЛОВЧИ ВАҚТИНЧАЛИК МАЪЛУМОТНОМА Фуқаро ________________________________________________ Расм учун жой (туғилган вақти ва жойи) __________________________________________________нинг (Ф.И.О.) 20___ йил « ___» ___________да _________________туман (шаҳар) ИИБ томонидан берилган ______ _________-рақамли _______________________________ ( паспорт, яшаш гувоҳномаси ёки идентификация ИД-картаси ) йўқолганлиги маълум бўлди. Шу сабабли, ушбу фуқарога Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 апрелдаги 309-сон «Ички ишлар органларининг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ ______________________________________ ____________________ расмийлаштириб беришингиз сўралади. (идентификация ID-картасини) Амал қилиш муддати «____» ___________________ 20____ й. Реабилитация маркази бошлиғи ____________________ (Ф.И.О.)
Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни маъмурий жавобгарликдан озод этиш ва идентификация ID-картасини расмийлаштиришда давлат божини қоплаш учун тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда судларга ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Жиноят ишлар бўйича ___________________ туман (шаҳар) судига Идентификация ID-картасини расмийлаштиришда шахсни маъмурий жавобгарликдан озод қилиш тўғрисида ТАҚДИМНОМА Фуқаро____________________________________________________________ га (муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахснинг Ф.И.О.) ___________________________________________________ расмийлаштиришда (идентификация ID-картасини) уни Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 21 ва 308 1 -моддалари асосида маъмурий жавобгарликдан озод қилиш мақсадга мувофиқ. Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси раҳбари _________ ___________________ (имзо) (Ф.И.О.)
Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни маъмурий жавобгарликдан озод этиш ва идентификация ID-картасини расмийлаштиришда давлат божини қоплаш учун тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда судларга ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
_____________________________ туман (шаҳар) ҳокимлигига Идентификация ID-картасини расмийлаштириш учун давлат божларини қоплаш тўғрисида ТАЛАБНОМА Фуқаро ___________________________________________________________ га (муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахснинг Ф.И.О.) ___________________________________________________ расмийлаштиришда (идентификация ID-картасини) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 апрелдаги 309-сон «Ички ишлар органларининг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан давлат божлари учун ___________________________________ сўмни қоплаб беришингиз сўралади. (ҳисоб рақами: _________________) Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси раҳбари _________ ____________________ (имзо) (Ф.И.О.)
Вазир П. БОБОЖОНОВ
Олий суд раиси К. КАМИЛОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 2 май,
2019 йил 1 май
71-сон
Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vazirining
buyrugʻi
NIZOM
Muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxslarni maʼmuriy javobgarlikdan ozod etish va identifikatsiya ID-kartasini rasmiylashtirishda davlat bojini qoplash uchun tegishli hujjatlarni rasmiylashtirish hamda sudlarga va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlariga taqdim etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 26-apreldagi 309-son “Ichki ishlar organlarining muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxslarni reabilitatsiya qilish markazlari toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:
1. Muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxslarni maʼmuriy javobgarlikdan ozod etish va identifikatsiya ID-kartasini rasmiylashtirishda davlat bojini qoplash uchun tegishli hujjatlarni rasmiylashtirish hamda sudlarga va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlariga taqdim etish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vazirining 2019-yil 2-maydagi 71-son buyrugʻiga ILOVA
Muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxslarni maʼmuriy javobgarlikdan ozod etish va identifikatsiya ID-kartasini rasmiylashtirishda davlat bojini qoplash uchun tegishli hujjatlarni rasmiylashtirish hamda sudlarga va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlariga taqdim etish tartibi toʻgʻrisida
Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 26-apreldagi 309-son “Ichki ishlar organlarining muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxslarni reabilitatsiya qilish markazlari toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi qaroriga asosan muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxslarni maʼmuriy javobgarlikdan ozod etish, Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosining identifikatsiya ID-kartasi hamda chet davlat fuqarosi va fuqaroligi boʻlmagan shaxsning identifikatsiya ID-kartasini (bundan buyon matnda identifikatsiya ID-kartasi deb yuritiladi) rasmiylashtirishda davlat bojini qoplash uchun tegishli hujjatlarni rasmiylashtirish hamda sudlarga va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlariga taqdim etish tartibini belgilaydi.
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
reabilitatsiya markazi — muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxslarni ularning shaxsi aniqlangungacha sudning ajrimi asosida oʻttiz sutkadan koʻp boʻlmagan muddatga saqlab turish va reabilitatsiya qilish uchun moʻljallangan ichki ishlar organlari tizimidagi davlat muassasasi ;
muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxs — shaxsini tasdiqlovchi hujjati, shuningdek, biron-bir manzilda yashash joyi yoki turgan joyi boʻyicha roʻyxatga olinmagan yoxud yashash joyi boʻyicha hisobda turmagan, gʻayriijtimoiy xulq-atvorli, huquqbuzarlik sodir etishga moyil boʻlgan 18 yoshdan oshgan shaxs;
reabilitatsiya qilish — muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxslarga huquqiy, ijtimoiy, psixologik, tibbiy va boshqa turdagi yordam koʻrsatish, shuningdek, ularga jamiyatda qabul qilingan xulq-atvor normalari va qoidalarini singdirishga qaratilgan chora-tadbirlar majmui .
2. Oʻzbekiston Respublikasining Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi kodeksining 21 va 308 1 -moddalariga asosan ichki ishlar organlarining migratsiya va fuqarolikni rasmiylashtirish boʻlinmalari muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxslarni maʼmuriy javobgarlikdan ozod qilish toʻgʻrisida taqdimnoma bilan sudga murojaat qiladi.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 26-apreldagi 309-son qarori bilan tasdiqlangan Ichki ishlar organlarining muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxslarni reabilitatsiya qilish markazlari toʻgʻrisidagi nizomga asosan muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxslarning identifikatsiya ID-kartasini rasmiylashtirishi uchun davlat bojlari tuman (shahar) ichki ishlar organlari migratsiya va fuqarolikni rasmiylashtirish boʻlimlarining (bundan buyon matnda MvaFRB deb yuritiladi) talabnomasiga asosan Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar mahalliy budjet mablagʻlari hamda qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan qoplanadi.
2-bob. Identifikatsiya ID-kartasini rasmiylashtirishda muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxslarni Oʻzbekiston Respublikasi fuqaroligiga mansubligini aniqlash
4. Muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxslarni Oʻzbekiston Respublikasi fuqaroligiga mansubligi MvaFRB tomonidan aniqlanadi.
5. Muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxslarning arizasiga koʻra, ularning MvaFRBlarda identifikatsiya ID-kartasini rasmiylashtirishlari uchun reabilitatsiya markazlari tomonidan mazkur Nizomning 1-ilovasiga muvofiq shaxsini tasdiqlovchi vaqtinchalik maʼlumotnoma beriladi.
6. Muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxslar reabilitatsiya markazidan olgan shaxsini tasdiqlovchi vaqtinchalik maʼlumotnoma bilan tuman (shahar) ichki ishlar organlariga murojaat etadi. Bunda shaxsini tasdiqlovchi vaqtinchalik maʼlumotnoma tuman (shahar) ichki ishlar organi devonxonasidan (kotibiyatidan) roʻyxatdan oʻtkaziladi va tegishli ichki ishlar organi boshligʻi tomonidan MvaFRBga beriladi.
7. MvaFRB masʼul xodimi muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxsning Oʻzbekiston Respublikasi fuqaroligiga mansubligi uning tugʻilgan vaqti va joyi, qayerda yashaganligi, tugʻilganlik haqidagi guvohnoma yoki shaxsini tasdiqlovchi boshqa hujjatlar mavjudligi yoki mavjud emasligi, ota-onasi, turmush oʻrtogʻi, farzandlari va boshqa yaqin qarindoshlari, avvalgi yashash joyi boʻyicha roʻyxatga olingan manzili haqidagi maʼlumotlarni aniqlash orqali oʻrganib chiqadi.
Oʻrganish natijalariga koʻra, Oʻzbekiston Respublikasi fuqaroligiga mansubligi yoki mansub emasligi yuzasidan tegishli xulosa chiqariladi va ushbu xulosa tegishli tuman (shahar) ichki ishlar organining boshligʻi yoki uning oʻrinbosari tomonidan tasdiqlanadi.
8. Oʻzbekiston Respublikasining fuqarolik pasporti yoki identifikatsiya ID-kartasi bilan avval hujjatlashtirilgan, ammo uni yoʻqotib qoʻygan va yashash joyi boʻyicha roʻyxatga olinmagan (sud qarori bilan yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan chiqarib yuborilgan va (yoki) yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtishga asoslari mavjud boʻlmagan) muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxslarni turgan joyi boʻyicha roʻyxatga olish istisno tariqasida, vaqtincha hududiy reabilitatsiya markazlari joylashgan manzilda amalga oshiriladi va identifikatsiya ID-kartasi qayta rasmiylashtiriladi.
9. Oʻzbekiston Respublikasi yoki boshqa davlat fuqaroligiga mansubligi aniqlanmagan hollarda MvaFRB muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxsga uning shaxsini tasdiqlovchi vaqtinchalik maʼlumotnomani beradi, shuningdek tuman (shahar) hokimliklari bilan birgalikda yashash joyi boʻyicha roʻyxatga olish hamda identifikatsiya ID-kartasini rasmiylashtirish choralarini koʻradi.
10. Muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxs Oʻzbekiston Respublikasi fuqaroligiga mansub deb topilganda, ushbu shaxsga yashash joyi boʻyicha roʻyxatga olingan manzilidagi ichki ishlar organi tomonidan identifikatsiya ID-kartasi rasmiylashtirib beriladi.
11. Muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxslarga pasport, identifikatsiya ID-kartasi yoki yashash guvohnomasi reabilitatsiya markazi tomonidan berilgan shaxsini tasdiqlovchi vaqtinchalik maʼlumotnomaga asosan rasmiylashtirib berilgan boʻlsa, ularga shaxsini tasdiqlovchi vaqtinchalik maʼlumotnoma takroran berilmaydi.
Bunda, muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxslar Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2020-yil 22-sentabrdagi PF-6065-son “Oʻzbekiston Respublikasida identifikatsiya ID-kartalarni joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi Farmonida belgilangan tartibda umumiy asoslarda hujjatlashtiriladilar.
12. MvaFRB tomonidan muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxslarni hujjatlashtirish yuzasidan amalga oshirilgan ishlar boʻyicha har oyning yakunida tegishli hududdagi reabilitatsiya markazlariga maʼlumot yuboriladi.
3-bob. Identifikatsiya ID-kartasini rasmiylashtirishda muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxslarni maʼmuriy javobgarlikdan ozod qilish
13. MvaFRB uch sutka ichida jinoyat ishlari boʻyicha tuman (shahar) sudiga identifikatsiya ID-kartasini rasmiylashtirishda muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxslarni maʼmuriy javobgarlikdan ozod qilish toʻgʻrisida mazkur Nizomning 2-ilovasiga muvofiq taqdimnoma bilan sudga murojaat qiladi.
Taqdimnomada muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxsning maʼmuriy javobgarlikdan ozod qilinishi sabablari va asoslari koʻrsatilishi lozim.
14. Jinoyat ishlari boʻyicha tuman (shahar) sudi muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxsga identifikatsiya ID-kartasini rasmiylashtirishda uni maʼmuriy javobgarlikdan ozod qilish toʻgʻrisidagi taqdimnomani koʻrib chiqadi va quyidagi qarorlardan birini qabul qiladi:
taqdimnomani qanoatlantirish va muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxsga identifikatsiya ID-kartasini rasmiylashtirishda uni maʼmuriy javobgarlikdan ozod qilish toʻgʻrisida;
taqdimnomani qanoatlantirishni rad etish toʻgʻrisida.
15. Jinoyat ishlari boʻyicha tuman (shahar) sudi tomonidan taqdimnoma qanoatlantirilganda muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxs jarimadan ozod etilgan holda unga MvaFRB tomonidan identifikatsiya ID-kartasi rasmiylashtirib beriladi.
Taqdimnomani rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qilingan hollarda rad etish sabablari va manfaatdor tomonga chiqarilgan sud qarori ustidan shikoyat qilish huquqlari tushuntiriladi.
16. Muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxsga identifikatsiya ID-kartasini rasmiylashtirishda uni maʼmuriy javobgarlikdan ozod qilish toʻgʻrisidagi taqdimnomani koʻrib chiqish natijasi boʻyicha chiqarilgan qaror ustidan shikoyat berilishi mumkin.
4-bob. Muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxslarga identifikatsiya ID-kartasini rasmiylashtirish uchun davlat bojlarini qoplash tartibi
17. Muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxslarga identifikatsiya ID-kartasini rasmiylashtirish uchun davlat bojlarini qoplash toʻgʻrisida MvaFRB tomonidan tegishli tuman (shahar) hokimliklariga mazkur Nizomning 3-ilovasiga muvofiq talabnoma kiritiladi.
18. Talabnomaga reabilitatsiya markazidan muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxsga berilgan shaxsini tasdiqlovchi vaqtinchalik maʼlumotnoma hamda sudning qarori nusxalari ilova qilinadi.
19. Tegishli tuman (shahar) hokimliklari tomonidan muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxsga identifikatsiya ID-kartasini rasmiylashtirish uchun davlat bojlari qoplangandan soʻng, ularning biografik maʼlumotlari va biometrik parametrlari jamlanadi va ushbu maʼlumotlar MvaFRB tomonidan belgilangan tartibda Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Migratsiya va personallashtirish departamentiga yuboriladi.
5-bob. Yakuniy qoidalar
20. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladilar.
21. Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Oliy sudi bilan kelishilgan.
Muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxslarni maʼmuriy javobgarlikdan ozod etish va identifikatsiya ID-kartasini rasmiylashtirishda davlat bojini qoplash uchun tegishli hujjatlarni rasmiylashtirish hamda sudlarga va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlariga taqdim etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Reabilitatsiya markazining shtampi ____________ tuman (shahar) ichki ishlar organi boshligʻiga 20___ yil “____” ____________ ____________________________-son SHAXSINI TASDIQLOVCHI VAQTINCHALIK MAʼLUMOTNOMA Fuqaro ________________________________________________ Rasm uchun joy (tugʻilgan vaqti va joyi) __________________________________________________ning (F.I.O.) 20___ yil “ ___” ___________da _________________tuman (shahar) IIB tomonidan berilgan ______ _________-raqamli _______________________________ ( pasport, yashash guvohnomasi yoki identifikatsiya ID-kartasi ) yoʻqolganligi maʼlum boʻldi. Shu sababli, ushbu fuqaroga Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 26-apreldagi 309-son “Ichki ishlar organlarining muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxslarni reabilitatsiya qilish markazlari toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi qaroriga muvofiq ______________________________________ ____________________ rasmiylashtirib berishingiz soʻraladi. (identifikatsiya ID-kartasini) Amal qilish muddati “____” ___________________ 20____ y. Reabilitatsiya markazi boshligʻi ____________________ (F.I.O.)
Muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxslarni maʼmuriy javobgarlikdan ozod etish va identifikatsiya ID-kartasini rasmiylashtirishda davlat bojini qoplash uchun tegishli hujjatlarni rasmiylashtirish hamda sudlarga va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlariga taqdim etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Jinoyat ishlar boʻyicha ___________________ tuman (shahar) sudiga Identifikatsiya ID-kartasini rasmiylashtirishda shaxsni maʼmuriy javobgarlikdan ozod qilish toʻgʻrisida TAQDIMNOMA Fuqaro____________________________________________________________ ga (muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxsning F.I.O.) ___________________________________________________ rasmiylashtirishda (identifikatsiya ID-kartasini) uni Oʻzbekiston Respublikasining Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi kodeksining 21 va 308 1 -moddalari asosida maʼmuriy javobgarlikdan ozod qilish maqsadga muvofiq. Migratsiya va fuqarolikni rasmiylashtirish boʻlinmasi rahbari _________ ___________________ (imzo) (F.I.O.)
Muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxslarni maʼmuriy javobgarlikdan ozod etish va identifikatsiya ID-kartasini rasmiylashtirishda davlat bojini qoplash uchun tegishli hujjatlarni rasmiylashtirish hamda sudlarga va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlariga taqdim etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
_____________________________ tuman (shahar) hokimligiga Identifikatsiya ID-kartasini rasmiylashtirish uchun davlat bojlarini qoplash toʻgʻrisida TALABNOMA Fuqaro ___________________________________________________________ ga (muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxsning F.I.O.) ___________________________________________________ rasmiylashtirishda (identifikatsiya ID-kartasini) Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 26-apreldagi 309-son “Ichki ishlar organlarining muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxslarni reabilitatsiya qilish markazlari toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi qaroriga asosan davlat bojlari uchun ___________________________________ soʻmni qoplab berishingiz soʻraladi. (hisob raqami: _________________) Migratsiya va fuqarolikni rasmiylashtirish boʻlinmasi rahbari _________ ____________________ (imzo) (F.I.O.)
Vazir P. BOBOJONOV
Oliy sud raisi K. KAMILOV
Toshkent sh.,
2019-yil 2-may,
2019-yil 1-may
71-son