📅 2019-yil 18-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2019-yil 18-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2019 йил 18 июнь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 18 июня 2019 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 18 June 2019 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХЕМАСИ
ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
Қишлоқ хўжалигида тупроқнинг агрокимёвий таҳлил тизимини такомиллаштириш, экин ерларида тупроқнинг унумдорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 ― 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сон Фармони ҳамда «Мева-сабзавотчилик соҳасида қишлоқ хўжалиги кооперациясини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 14 мартдаги ПҚ-4239-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошириш, қишлоқ хўжалиги ерларида тупроқнинг озуқа моддалари билан таъминланганлик даражасини доимий кузатиб бориш, қишлоқ хўжалиги экинларининг минерал ўғитларга бўлган илмий талабини аниқлаш учун агрокимёвий картограммаларни ишлаб чиқиш, минерал ўғитлардан тупроқнинг ҳолати ва экин турига мувофиқ контурлар кесимида табақалаштириб фойдаланиш тизимини йўлга қўйиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси томонидан Сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги билан биргаликда ишлаб чиқилган:
Тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини олиб бориш тартиби тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ;
Суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерларида тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказиш ва агрокимёвий картограммаларини ишлаб чиқиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари таркибидаги пестицидлар, нитратлар ва оғир металл тузларининг қолдиқ миқдорини аниқлаш тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар режаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мева-сабзавотчилик соҳасида қишлоқ хўжалиги кооперациясини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 14 мартдаги ПҚ-4239-сон қарорига мувофиқ 2022 йилдан бошлаб суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари тупроғини ҳар йили умумий майдоннинг камида 25 фоизи ҳисобидан келиб чиқиб таҳлил қилиш ва агрокимёвий картограммаларни ишлаб чиқиш;
қишлоқ хўжалиги ерларининг балл бонитетини, ҳар бир дала контури бўйича тупроқ таркиби, озуқа элементлари, фосфор ва калий билан таъминланганлик даражаси бўйича агрокимёвий картограммалар тузиш ва улар асосида қишлоқ хўжалиги экинларида қўлланадиган органик ва минерал ўғитларнинг йиллик меъёрларига тегишли тузатишлар киритиш, шунингдек, органик ва минерал ўғитлардан самарали фойдаланиш бўйича тавсиялар тайёрлаш;
суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерларида тупроқнинг озуқа моддалари билан таъминланганлик даражаси бўйича электрон картограммаларни тузиш, агрокимёвий маълумотлар базасини замонавий географик ахборот тизими технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда яратиш, уларнинг даврий ўзгаришларини таҳлил қилиб бориш;
дала шароитида тупроқ ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан намуналар олиб, уларнинг таркибидаги пестицид ва нитрат қолдиқлари миқдорини таҳлил қилиш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни етиштирган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларида пестицид ва нитрат қолдиқлари миқдори кўрсатилган гувоҳномалар билан таъминлаш;
сув ва ўсимлик таркибидаги минерал ва органик ўғитларнинг кимёвий таҳлилини ўтказиш учун махсус замонавий стационар ва кўчма лабораторияларни ташкил этиш;
ҳар йили ўрганилган вилоятларнинг (туманлар) суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерларида тупроқнинг озуқа элементлари билан таъминланганлик даражаси бўйича тегишли хулоса ва тавсияларни тайёрлаш ҳамда маҳаллий ҳокимликларга минерал ва органик ўғитлардан тўғри ва оқилона фойдаланиш юзасидан тушунтириш ишларини олиб борсин.
3. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ҳар йили бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан сув ва ўсимлик таркибидаги минерал ва органик ўғитларнинг кимёвий таҳлилини ўтказиш имконини берувчи махсус замонавий стационар ва кўчма лабораториялар ташкил этилишини таъминласин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг «Тупроқ бонитировкаси» шуъба корхонаси негизида «Тупроқ таркиби ва репозиторийси, сифати таҳлил маркази» давлат унитар корхонасини (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) ташкил этиш бўйича таклифи маъқуллансин.
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси белгиланган тартибда Марказнинг устави ва тузилмасини тасдиқласин ҳамда унинг фаолияти йўлга қўйилишини таъминласин.
5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ва «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти билан биргаликда:
ҳар йили минерал ўғитларни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш балансини шакллантиришда тупроқнинг озуқа моддалари билан таъминланганлик ҳолати ва илмий асосланган эҳтиёжи инобатга олиниши;
илмий асосланган эҳтиёжга мувофиқ қишлоқ хўжалиги экинлари учун ажратилган минерал ўғитлар табақалаштирилган ҳолда жойларга етказилишини таъминласин.
6. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти ҳамда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигига тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказиш, турли қишлоқ хўжалиги экинлари учун замонавий смарт (ақлли) ўғитлаш тизимини яратиш, агрокимёвий услубий кўрсатмаларни такомиллаштириш, хорижий давлатларнинг минерал ўғитларни самарали қўллаш технологиялари ва тажрибаларини ўрганиш ва амалиётда қўллаш бўйича илмий-техник давлат гранти лойиҳаларини молиялаштириб бориш вазифаси юклансин.
7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерларида ўтказилган тупроқнинг агрокимёвий таҳлиллари натижалари, шунингдек, тупроқ унумдорлиги пасайишига йўл қўйган ердан фойдаланувчилар тўғрисида таҳлилий маълумотларни умумлаштириб борсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 июндаги 510-сон қарорига 1-ИЛОВА
Тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини олиб бориш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом қишлоқ хўжалиги экин ерларида тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини олиб бориш тартибини белгилайди.
Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
агрокимёвий таҳлил — тупроқ таркибидаги ўсимлик учун зарур озуқа элементларининг ҳаракатчан шакллари (ҳаракатчан фосфор, алмашувчан калий) ва гумус миқдорини аниқлаш;
агрокимёвий картограмма — тупроқдаги ўсимлик ўзлаштира оладиган озуқа элементлари — ҳаракатчан фосфор, алмашувчан калий ва гумус билан таъминланганлик даражасини кўрсатиб берадиган, ранглар билан ажратиладиган картограмма;
тупроқнинг агрокимёвий таҳлили даврийлиги — навбатдаги тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказиш оралиғигача бўлган давр;
аралаш намуна — оддий майдончанинг бир неча нуқталаридан олинган алоҳида тупроқ намуналарининг аралашмаси;
оддий майдонча — битта аралаш намуна билан тавсифланадиган суғориладиган қишлоқ хўжалиги ер майдони;
ер участкаси — давлат ер кадастри ҳужжатларида аниқ чегарага эга бўлган майдон, жойлашган ўрни, ҳуқуқий мақоми ва бошқа тавсифлари кўрсатилган ер фондининг қисми;
гумус — тупроқнинг ўсимлик ва ҳайвонот қолдиқлари асосида кечадиган биокимёвий реакциялар натижасида ҳосил бўладиган мураккаб таркибли ўзига хос органик қисми;
суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари — суғорма деҳқончиликда фойдаланиладиган ерлар;
тупроқ — ер юзасининг табиий ёки антропоген омиллар таъсири натижасида шаклланадиган, ўсимликларнинг яшаши учун зарур унумдорлик хусусиятларига эга бир нечта қатламдан иборат бўлган устки қисми;
тупроқ таҳлили — тупроқ таркибидаги гумус ва озуқа элементлари миқдорини аниқлашнинг кимёвий усуллари.
2. Тупроқнинг агрокимёвий таҳлили маълумотлари ва шу асосда тузилган агрокимёвий картограммалар суғориладиган қишлоқ хўжалиги ер майдонларида минерал ва органик ўғитлардан тупроқнинг гумус ва озуқа моддалари билан таъминланганлик даражасини ҳисобга олиб, табақалаштирган ҳолда фойдаланиш учун асос бўлади.
Суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерларида тупроқнинг агрокимёвий таҳлили натижаларидан қуйидагиларда фойдаланилади:
тавсиялар ва илмий асосланган ўғитлаш тизимини ишлаб чиқиш;
экологик тоза қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерларидан самарали фойдаланиш;
ер фондидан жорий ва кўп йиллик фойдаланишни режалаштириш.
3. Тупроқнинг агрокимёвий таҳлили ҳуқуқий ҳолати тегишли ҳужжат (ваколатли органнинг қарори) асосида белгиланган ёки туманнинг ер кадастри дафтарида тегишли ёзув билан қайд этилган барча суғориладиган қишлоқ хўжалиги ер майдонларида ўтказилади.
4. Суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерларида тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказишда илмий-услубий раҳбарлик Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти (кейинги ўринларда — Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти) томонидан амалга оширилади.
5. Тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини амалга ошириш тартиби иловадаги схемага мувофиқ олиб борилади.
2-боб. Тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини олиб бориш ишларини ташкил этиш
6. Тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказиш ўтказувчиси — Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти ҳамда Республика агрокимёвий таҳлил маркази:
тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказиш режаларини тузиши;
вилоят ҳокимликларини тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказиш режасидан хабардор қилиши;
тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказиш бўйича сарф-харажатлар сметасини ишлаб чиқиши ва ердан фойдаланувчилар билан шартнома тузиши;
тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказиш дастурини тасдиқлаши;
тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказиш муддатини ҳамда назорат қилиш тизимини белгилаши;
тупроқнинг агрокимёвий таҳлили якуний маълумотларини қабул қилиш, кўриб чиқиш ва унинг натижаларини электрон ахборот тизимига киритиши лозим.
8. Тупроқнинг ҳайдалма қатламидаги гумус, ҳаракатчан фосфор, алмашувчан калий миқдори даврий равишда олиб бориладиган тупроқнинг агрокимёвий таҳлили натижалари асосида аниқланади.
Тупроқнинг агрокимёвий таҳлили суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари учун ҳар тўрт йилда ва давлат нав синаш участкалари ва тажриба хўжаликлари учун ҳар икки йилда ўтказилади. Ердан фойдаланувчиларнинг талабига кўра, тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказиш муддати қисқартирилиши мумкин.
3-боб. Тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказишга тайёргарлик кўриш
9. Тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказувчи Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланган техник топшириққа асосан ушбу ишларни ўтказиш учун тегишли шартномани тузади.
10. Тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказишга тайёргарлик кўриш тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказувчи томонидан амалга оширилади.
11. Суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерларида тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказиш режасида ҳар йили бажариладиган ишларнинг ер турлари бўйича ҳажми, кимёвий таҳлил қилинадиган тупроқ намуналарининг сони, уларни бажариш услублари белгиланган ҳолда кўрсатилади. Маъмурий туманлар бўйича ишларни бажариш навбати аниқланади. Маъмурий туманлар тупроқларининг агрокимёвий таҳлили бир дала мавсумида бажарилиши лозим.
12. Таҳлиллар ўтказилиши режалаштирилган суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерларида тупроқ майдонлари ушбу ишларни бажариш режалаштирилган йилдан олдинги йил 1 январь ҳолатидаги ер ҳисоботи бўйича аниқланади.
13. Тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказиш учун экспедиция дала гуруҳлари ташкил қилинади, гуруҳ таркиби ва мутахассислар сони бажариладиган ишлар ҳажми ва хусусиятидан келиб чиқиб аниқланади.
14. Тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказувчи ташкилот раҳбари бажариладиган ишларни режалаштириш, ташкил этиш, иш сифати ва шартномавий мажбуриятларга риоя қилиш бўйича шахсан жавобгар ҳисобланади.
4-боб. Тупроқнинг агрокимёвий таҳлили бўйича дала ишларини ташкил қилиш
15. Дала ишларини бажаришга киришиш арафасида мутахассислар керакли анжомлар, асбоб-ускуналар билан таъминланади.
16. Мутахассис туманга келгандан сўнг ўғитлар ва бошқа кимёвий воситаларни қўллаш, агротехник тадбирлар, ўтказилган мелиоратив ишлар, охирги 3-5 йилда қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлиги тўғрисидаги ва бошқа керакли маълумотларни йиғади.
17. Тупроқшунос-агрокимёгар паспортлаштириладиган участкалар (алоҳида ишлов берилувчи ёки иш майдонлари) схемасини тузади.
18. Қишлоқ хўжалик экинларига минерал ўғитлар киритилган далалардан бирлаштирилган тупроқ намуналарини олиш ишлари минерал ўғит киритилгандан 45 кундан кейин амалга оширилади.
19. Фақат органик ўғитлар қўлланиладиган далалардан бирлаштирилган тупроқ намуналари экинларнинг бутун вегетация даврида олинади.
20. Қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш тарҳи тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказишда, ер участкаси контурлари чегараси ва ишчи майдончалар чегараларини туширишда асос бўлиб хизмат қилади.
5-боб. Тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказиш учун бирлаштирилган тупроқ намуналарини олиш
21. Бирлаштирилган тупроқ намуналарини олиш конверт ёки маршрут йўналиши усули билан амалга оширилади.
22. Бирлаштирилган тупроқ намуналари оддий майдончадан олинади. Ҳар бир оддий майдончадан битта бирлаштирилган тупроқ намунаси олинади.
23. Тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказиш тупроқнинг хилма-хиллиги ва рельефининг жойлашувига мувофиқ танланади. Бунда, суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерларида оддий майдонча катталиги 5 гектарни ташкил қилади.
24. Мевали боғ ва узумзорлар кварталларга бўлингандан кейин ҳар бир квартал оддий майдонча ҳисобланади. Одатда, квартал катталиги 4,5 — 5 гектарни ташкил этади.
25. Тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказишда тупроқнинг унумдорлик ва агрокимёвий кўрсаткичларини белгиловчи таркиби қуйидагилардан иборат:
а) чиринди (гумус);
б) ҳаракатчан фосфор;
в) алмашувчан калий.
26. Тупроқнинг агрокимёвий таҳлили натижалари бўйича агрокимёвий картограммалар ишлаб чиқилади.
27. Тупроқнинг агрокимёвий таҳлили натижалари хўжалик, туман, вилоят ва республика миқёсида умумлаштирилади.
6-боб. Суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари учун агрокимёвий картограммалар тузиш
28. Тупроқнинг агрокимёвий таҳлили натижасида аниқланган барча кўрсаткичлар бўйича хўжаликнинг суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари учун агрокимёвий картограммалар тайёрланади.
29. Муаллифлик картограммасининг асл нусхаси (оригинали) хўжаликда дала масштабида тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказган мутахассислар томонидан тузилади.
30. Оддий майдончалар тупроқнинг агрокимёвий кўрсаткичлари бўйича амалдаги агрокимёвий гуруҳлаш градацияларини эътиборга олган ҳолда озуқа элементлари билан таъминланганлик гуруҳларига бирлаштирилади. Градацияларни ўзгартиришга йўл қўйилмайди.
31. Вилоят ва туманларнинг суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари учун агрокимёвий картограммалар ва дала паспортларини тузишда фойдаланиладиган барча материалларнинг бир нусхаси тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказиш учун тайинланган ташкилотларнинг архивида сақланади.
32. Тупроқнинг умумлаштирилган агрокимёвий тавсифи кўрсаткичлари турли усуллар: ўсимликлар озуқа элементлари миқдорининг ўртача қийматини аниқлаш йўли билан ёки аниқланадиган элементларнинг миқдорлари бўйича фарқ қиладиган майдонлар нисбатини аниқлаш йўли билан белгиланади.
Ўсимликлар озуқа элементлари миқдорининг ўртача қийматини аниқлаш йўли қуйидагича амалга оширилади: алоҳида хўжаликларнинг агрокимёвий картограммалари ва аналитик ведомостлари асосида фермер хўжалиги ёки массив ҳудуди учун аниқланадиган кўрсаткичларнинг ўртача қийматини ҳисоблаш йўли билан қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
Бунда а 1 ....а n — озуқа элементлари миқдори бўйича тегишли гуруҳга кирувчи тупроқ майдони ёки ушбу майдоннинг тадқиқ қилинган умумий майдондан фоиздаги улуши
x 1 ....x n — ҳар бир гуруҳдаги кўрсаткичларнинг ўртача қиймати.
Тупроқдаги озуқа элементлари миқдори билан фарқланувчи майдонлар нисбатларини аниқлашда қишлоқ хўжалиги ер майдонлари турли нисбатларга эга 5-6 та гуруҳга ажратилади.
7-боб. Тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини якуний ведомостини тузиш
33. Тупроқнинг агрокимёвий таҳлили кўрсаткичларининг турли параметрлари бўйича майдонлар тақсимланишининг якуний ведомости майдонлар ҳисобланиши назарда тутилган барча ер турлари бўйича фермер хўжаликлари ва массивлар учун тузилади.
34. Ҳисоб-китоблар натижалари агрокимёвий картограмманинг экспликациясига ва озуқа элементлари миқдорларини сақловчи майдонлар тўғрисидаги ҳисоботлар якуний ведомостга ёзилади. Бу ведомостлар тупроқнинг агрокимёвий таҳлили бўйича тушунтириш хатларида келтирилади.
Тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказувчи ташкилотларда таҳлил натижаларини тизимлаштириш мақсадида тупроқнинг агрокимёвий таҳлили натижалари картотекаси тузилади.
35. Қишлоқ хўжалиги ташкилотларида тупроқнинг агрокимёвий таҳлили натижалари карточкаси картотеканинг асосини ташкил этади. Картотекалар маъмурий туманлар бўйича гуруҳланади.
36. Тупроқнинг агрокимёвий таҳлили натижалари ердан фойдаланувчиларга юк хатлари орқали топширилади.
37. Тупроқнинг агрокимёвий таҳлили бўйича якуний маълумотларни кўриб чиқиш юзасидан ҳар бир туманда комиссия тузилади. Мазкур комиссия таркибига туман ҳокимининг ўринбосари (раис), туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи (раис ўринбосари), Ўсимликлар карантини ва ҳимояси туман бўлими бошлиғи, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси киритилади.
38. Туман комиссияси тупроқнинг агрокимёвий таҳлили бўйича якуний маълумотларни уни топширилган кунидан бошлаб 10 кун муддат ичида кўриб чиқади ва ишлаб чиқаришга татбиқ этиш учун туман ҳокимининг қарори билан тасдиқлайди.
Тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини олиб бориш тартиби тўғрисида низомга ИЛОВА
Тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини амалга ошириш тартиби
Босқичлар Ижрочилар Тадбирлар Бажариш муддатлари I-босқич Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти, Республика агрокимёвий таҳлил маркази Тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини амалга ошириш режаларини тузади; ҳар йили январь ойида туман ҳокимликларини тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказиш режасидан хабардор қилади; ҳар йили январь ойида тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказиш бўйича сарф-харажатлар сметасини ишлаб чиқади ва ердан фойдаланувчилар билан шартнома тузади; ҳар йили I чоракда (иш бажаришдан олдин) тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказиш дастурини тасдиқлайди; ҳар йили I чоракда тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказиш муддатини ҳамда назорат қилиш тизимини белгилайди; ҳар йили январь-февраль ойларида тайёр бўлишига кўра тупроқнинг агрокимёвий таҳлили якуний маълумотларини қабул қилади, кўриб чиқади ва унинг натижаларини электрон ахборот тизимига киритади. II-босқич Туман ҳокимликлари Тупроқнинг агрокимёвий таҳлили ишларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тегишли фармойишни қабул қилади; Тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказиш учун зарур бўлган материалларни тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказувчисига тақдим этади. тупроқнинг агрокимёвий таҳлили ишлари бажарилиши тўғрисида хабарнома олингандан сўнг 3 кун муддатда III-босқич Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти, Республика агрокимёвий таҳлил маркази Тупроқнинг ҳайдалма қатламидаги гумус, ҳаракатчан фосфор, алмашувчан калий миқдорини даврий равишда олиб бориладиган тупроқнинг агрокимёвий таҳлили натижалари асосида аниқлайди. даврий равишда Тупроқнинг агрокимёвий таҳлили: суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари учун ҳар тўрт йилда; ҳар тўрт йилда давлат нав синаш участкалари ва тажриба хўжаликлари учун ҳар икки йилда ўтказилади. ҳар икки йилда IV-босқич Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти,Республика агрокимёвий таҳлил маркази Тупроқнинг агрокимёвий таҳлили натижалари ердан фойдаланувчиларга юк хатлари орқали топширилади. Шартномада кўрсатилган муддатда V-босқич Туман ҳокимлиги, туман ишчи комиссияси Тупроқнинг агрокимёвий таҳлили бўйича якуний маълумотларни кўриб чиқиш юзасидан ҳар бир туманда комиссия тузилади. Мазкур комиссия таркибига туман ҳокимининг ўринбосари (раис), туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи (раис ўринбосари), Ўсимликлар карантини ва ҳимояси туман бўлими бошлиғи, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси киритилади. Туман комиссияси тупроқнинг агрокимёвий таҳлили бўйича якуний маълумотларни уни топширилган кунидан бошлаб 10 кун муддат ичида кўриб чиқади ва ишлаб чиқаришга татбиқ этиш учун туман ҳокимининг қарори билан тасдиқлайди. Якуний маълумотлар топширилган кундан бошлаб 10 кун ичида
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 июндаги 510-сон қарорига 2-ИЛОВА
Суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерларида тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказиш ва агрокимёвий картограммаларини ишлаб чиқиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари таркибидаги пестицидлар, нитратлар ва оғир металл тузларининг қолдиқ миқдорини аниқлаш тизимини жорий этиш бўйича
Т/р Амалга ошириладиган тадбирлар номи Бажариш муддатлари Масъуллар Қишлоқ хўжалигида тупроқнинг агрокимёвий тадқиқот ишларини такомиллаштириш 1. Суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерларида тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказиш ҳамда картограммаларини тузиш бўйича услубий кўрсатмаларни ишлаб чиқиш. 2019 йил июль «Давергеодезкадастр» қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 2. Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий ва Наманган вилоятларининг суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерларида тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказиш ва агрокимёвий картограммаларини ишлаб чиқиш. 2019 йил июль ― декабрь «Давергеодезкадастр» қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Навоий ва Наманган вилоятлари ҳокимликлари 3. Бухоро, Фарғона ва Хоразм вилоятларининг суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерларида тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказиш ва агрокимёвий картограммаларини ишлаб чиқиш. 2020 йил январь ― декабрь «Давергеодезкадастр» қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Бухоро, Фарғона ва Хоразм вилоятлари ҳокимликлари 4. Жиззах ва Қашқадарё вилоятларининг суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерларида тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказиш ва агрокимёвий картограммаларини ишлаб чиқиш. 2021 йил январь ― декабрь «Давергеодезкадастр» қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Жиззах ва Қашқадарё вилоятлари ҳокимликлари 5. Андижон, Сурхондарё ва Сирдарё вилоятларининг суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерларида тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказиш ва агрокимёвий картограммаларини ишлаб чиқиш. 2022 йил январь ― декабрь «Давергеодезкадастр» қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Андижон, Сурхондарё ва Сирдарё вилоятлари ҳокимликлари 6. Тошкент ва Самарқанд вилоятларининг суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерларида тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказиш ва агрокимёвий картограммаларини ишлаб чиқиш. 2023 йил январь ― декабрь «Давергеодезкадастр» қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Тошкент ва Самарқанд вилоятлари ҳокимликлари Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари таркибидаги пестицидлар, нитратлар ва оғир металл тузларининг қолдиқ миқдорини аниқлаш тизимини жорий этиш 7. Экспортга чиқариладиган барча қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари (мева, сабзавот, полиз ва бошқалар) таркибидаги пестицид ва нитрат қолдиқлари бўйича таҳлил хулосаларини олиш мақсадида лабораторияларни белгиланган тартибда аккредитациядан ўтказиш. 2019 йил июль-август Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзстандарт» агентлиги, «Ўзагрокимёҳимоя» АЖ 8. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари таркибидаги пестицидлар, нитратлар ва оғир металл тузлари қолдиқларини аниқлаш мақсадида дала шароитида намуналар олиб, лаборатория таҳлиллари асосида хулосалар бериш тизимини жорий этиш. 2019 йил сентябрь Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзагрокимёҳимоя» АЖ, «Ўзстандарт» агентлиги 9. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар томонидан етиштирилган қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилининг пишиб етилиши даврида омборга киритишдан, савдога чиқаришдан ва қайта ишлашдан олдин маҳсулотлар таркибидаги пестицидлар, нитратлар ва оғир металл тузлари қолдиқларини аниқлаш учун лаборатория таҳлилларини ўтказиш ва тегишли хулосалар бериш. доимий Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, фермер хўжаликлари, деҳқон хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги кластерлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари Қишлоқ хўжалиги экинларининг норматив ҳосилдорлигини белгилаш 10. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари учун қишлоқ хўжалиги экинларини норматив ҳосилдорлигини амалдаги тартибга асосан тупроқлар ўртача бонитет бали билан қишлоқ хўжалиги экинлари, боғлар ва токзорларнинг тупроқ бонитетининг бир бонитет балига мос норматив ҳосилдорликнинг йиғиндиси сифатида ҳисоблаб чиқиш. ҳар йили «Давергеодезкадастр» қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 18 июнь,
510-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMASI
ChORA-TADBIRLAR REJASI
Qishloq xoʻjaligida tuproqning agrokimyoviy tahlil tizimini takomillashtirish, ekin yerlarida tuproqning unumdorligini oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “2017 ― 2021-yillarda Oʻzbekiston Respublikasini rivojlantirishning beshta ustuvor yoʻnalishi boʻyicha Harakatlar strategiyasini “Faol investitsiyalar va ijtimoiy rivojlanish yili”da amalga oshirishga oid davlat dasturi toʻgʻrisida” 2019-yil 17-yanvardagi PF-5635-son Farmoni hamda “Meva-sabzavotchilik sohasida qishloq xoʻjaligi kooperatsiyasini rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 14-martdagi PQ-4239-son qarori ijrosini taʼminlash hamda tuproq unumdorligini saqlash va oshirish, qishloq xoʻjaligi yerlarida tuproqning ozuqa moddalari bilan taʼminlanganlik darajasini doimiy kuzatib borish, qishloq xoʻjaligi ekinlarining mineral oʻgʻitlarga boʻlgan ilmiy talabini aniqlash uchun agrokimyoviy kartogrammalarni ishlab chiqish, mineral oʻgʻitlardan tuproqning holati va ekin turiga muvofiq konturlar kesimida tabaqalashtirib foydalanish tizimini yoʻlga qoʻyish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi hamda Yer resurslari, geodeziya, kartografiya va davlat kadastri davlat qoʻmitasi tomonidan Suv xoʻjaligi vazirligi, Moliya vazirligi, Iqtisodiyot va sanoat vazirligi, Innovatsion rivojlanish vazirligi bilan birgalikda ishlab chiqilgan:
Tuproqning agrokimyoviy tahlilini olib borish tartibi toʻgʻrisida nizom 1-ilovaga muvofiq;
Sugʻoriladigan qishloq xoʻjaligi yerlarida tuproqning agrokimyoviy tahlilini oʻtkazish va agrokimyoviy kartogrammalarini ishlab chiqish, qishloq xoʻjaligi mahsulotlari tarkibidagi pestitsidlar, nitratlar va ogʻir metall tuzlarining qoldiq miqdorini aniqlash tizimini joriy etish boʻyicha chora-tadbirlar rejasi 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari:
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Meva-sabzavotchilik sohasida qishloq xoʻjaligi kooperatsiyasini rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 14-martdagi PQ-4239-son qaroriga muvofiq 2022-yildan boshlab sugʻoriladigan qishloq xoʻjaligi yerlari tuprogʻini har yili umumiy maydonning kamida 25 foizi hisobidan kelib chiqib tahlil qilish va agrokimyoviy kartogrammalarni ishlab chiqish;
qishloq xoʻjaligi yerlarining ball bonitetini, har bir dala konturi boʻyicha tuproq tarkibi, ozuqa elementlari, fosfor va kaliy bilan taʼminlanganlik darajasi boʻyicha agrokimyoviy kartogrammalar tuzish va ular asosida qishloq xoʻjaligi ekinlarida qoʻllanadigan organik va mineral oʻgʻitlarning yillik meʼyorlariga tegishli tuzatishlar kiritish, shuningdek, organik va mineral oʻgʻitlardan samarali foydalanish boʻyicha tavsiyalar tayyorlash;
sugʻoriladigan qishloq xoʻjaligi yerlarida tuproqning ozuqa moddalari bilan taʼminlanganlik darajasi boʻyicha elektron kartogrammalarni tuzish, agrokimyoviy maʼlumotlar bazasini zamonaviy geografik axborot tizimi texnologiyalaridan keng foydalangan holda yaratish, ularning davriy oʻzgarishlarini tahlil qilib borish;
dala sharoitida tuproq va qishloq xoʻjaligi mahsulotlaridan namunalar olib, ularning tarkibidagi pestitsid va nitrat qoldiqlari miqdorini tahlil qilish hamda qishloq xoʻjaligi mahsulotlari ishlab chiqaruvchilarni yetishtirgan qishloq xoʻjaligi mahsulotlarida pestitsid va nitrat qoldiqlari miqdori koʻrsatilgan guvohnomalar bilan taʼminlash;
suv va oʻsimlik tarkibidagi mineral va organik oʻgʻitlarning kimyoviy tahlilini oʻtkazish uchun maxsus zamonaviy statsionar va koʻchma laboratoriyalarni tashkil etish;
har yili oʻrganilgan viloyatlarning (tumanlar) sugʻoriladigan qishloq xoʻjaligi yerlarida tuproqning ozuqa elementlari bilan taʼminlanganlik darajasi boʻyicha tegishli xulosa va tavsiyalarni tayyorlash hamda mahalliy hokimliklarga mineral va organik oʻgʻitlardan toʻgʻri va oqilona foydalanish yuzasidan tushuntirish ishlarini olib borsin.
3. Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi har yili budjetdan ajratiladigan mablagʻlar hisobidan suv va oʻsimlik tarkibidagi mineral va organik oʻgʻitlarning kimyoviy tahlilini oʻtkazish imkonini beruvchi maxsus zamonaviy statsionar va koʻchma laboratoriyalar tashkil etilishini taʼminlasin.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Yer resurslari, geodeziya, kartografiya va davlat kadastri davlat qoʻmitasining “Tuproq bonitirovkasi” shuʼba korxonasi negizida “Tuproq tarkibi va repozitoriysi, sifati tahlil markazi” davlat unitar korxonasini (keyingi oʻrinlarda Markaz deb ataladi) tashkil etish boʻyicha taklifi maʼqullansin.
Oʻzbekiston Respublikasi Yer resurslari, geodeziya, kartografiya va davlat kadastri davlat qoʻmitasi belgilangan tartibda Markazning ustavi va tuzilmasini tasdiqlasin hamda uning faoliyati yoʻlga qoʻyilishini taʼminlasin.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi va “Oʻzkimyosanoat” aksiyadorlik jamiyati bilan birgalikda:
har yili mineral oʻgʻitlarni ishlab chiqarish va realizatsiya qilish balansini shakllantirishda tuproqning ozuqa moddalari bilan taʼminlanganlik holati va ilmiy asoslangan ehtiyoji inobatga olinishi;
ilmiy asoslangan ehtiyojga muvofiq qishloq xoʻjaligi ekinlari uchun ajratilgan mineral oʻgʻitlar tabaqalashtirilgan holda joylarga yetkazilishini taʼminlasin.
6. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Tuproqshunoslik va agrokimyoviy tadqiqotlar instituti hamda Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligiga tuproqning agrokimyoviy tahlilini oʻtkazish, turli qishloq xoʻjaligi ekinlari uchun zamonaviy smart (aqlli) oʻgʻitlash tizimini yaratish, agrokimyoviy uslubiy koʻrsatmalarni takomillashtirish, xorijiy davlatlarning mineral oʻgʻitlarni samarali qoʻllash texnologiyalari va tajribalarini oʻrganish va amaliyotda qoʻllash boʻyicha ilmiy-texnik davlat granti loyihalarini moliyalashtirib borish vazifasi yuklansin.
7. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi sugʻoriladigan qishloq xoʻjaligi yerlarida oʻtkazilgan tuproqning agrokimyoviy tahlillari natijalari, shuningdek, tuproq unumdorligi pasayishiga yoʻl qoʻygan yerdan foydalanuvchilar toʻgʻrisida tahliliy maʼlumotlarni umumlashtirib borsin.
8. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov hamda Bosh vazirning agrar va oziq-ovqat sohalarini rivojlantirish masalalari boʻyicha maslahatchisi A.D. Vaxabov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 18-iyundagi 510-son qaroriga 1-ILOVA
Tuproqning agrokimyoviy tahlilini olib borish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom qishloq xoʻjaligi ekin yerlarida tuproqning agrokimyoviy tahlilini olib borish tartibini belgilaydi.
Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
agrokimyoviy tahlil — tuproq tarkibidagi oʻsimlik uchun zarur ozuqa elementlarining harakatchan shakllari (harakatchan fosfor, almashuvchan kaliy) va gumus miqdorini aniqlash;
agrokimyoviy kartogramma — tuproqdagi oʻsimlik oʻzlashtira oladigan ozuqa elementlari — harakatchan fosfor, almashuvchan kaliy va gumus bilan taʼminlanganlik darajasini koʻrsatib beradigan, ranglar bilan ajratiladigan kartogramma;
tuproqning agrokimyoviy tahlili davriyligi — navbatdagi tuproqning agrokimyoviy tahlilini oʻtkazish oraligʻigacha boʻlgan davr;
aralash namuna — oddiy maydonchaning bir necha nuqtalaridan olingan alohida tuproq namunalarining aralashmasi;
oddiy maydoncha — bitta aralash namuna bilan tavsiflanadigan sugʻoriladigan qishloq xoʻjaligi yer maydoni;
yer uchastkasi — davlat yer kadastri hujjatlarida aniq chegaraga ega boʻlgan maydon, joylashgan oʻrni, huquqiy maqomi va boshqa tavsiflari koʻrsatilgan yer fondining qismi;
gumus — tuproqning oʻsimlik va hayvonot qoldiqlari asosida kechadigan biokimyoviy reaksiyalar natijasida hosil boʻladigan murakkab tarkibli oʻziga xos organik qismi;
sugʻoriladigan qishloq xoʻjaligi yerlari — sugʻorma dehqonchilikda foydalaniladigan yerlar;
tuproq — yer yuzasining tabiiy yoki antropogen omillar taʼsiri natijasida shakllanadigan, oʻsimliklarning yashashi uchun zarur unumdorlik xususiyatlariga ega bir nechta qatlamdan iborat boʻlgan ustki qismi;
tuproq tahlili — tuproq tarkibidagi gumus va ozuqa elementlari miqdorini aniqlashning kimyoviy usullari.
2. Tuproqning agrokimyoviy tahlili maʼlumotlari va shu asosda tuzilgan agrokimyoviy kartogrammalar sugʻoriladigan qishloq xoʻjaligi yer maydonlarida mineral va organik oʻgʻitlardan tuproqning gumus va ozuqa moddalari bilan taʼminlanganlik darajasini hisobga olib, tabaqalashtirgan holda foydalanish uchun asos boʻladi.
Sugʻoriladigan qishloq xoʻjaligi yerlarida tuproqning agrokimyoviy tahlili natijalaridan quyidagilarda foydalaniladi:
tavsiyalar va ilmiy asoslangan oʻgʻitlash tizimini ishlab chiqish;
ekologik toza qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetishtirish va sugʻoriladigan qishloq xoʻjaligi yerlaridan samarali foydalanish;
yer fondidan joriy va koʻp yillik foydalanishni rejalashtirish.
3. Tuproqning agrokimyoviy tahlili huquqiy holati tegishli hujjat (vakolatli organning qarori) asosida belgilangan yoki tumanning yer kadastri daftarida tegishli yozuv bilan qayd etilgan barcha sugʻoriladigan qishloq xoʻjaligi yer maydonlarida oʻtkaziladi.
4. Sugʻoriladigan qishloq xoʻjaligi yerlarida tuproqning agrokimyoviy tahlilini oʻtkazishda ilmiy-uslubiy rahbarlik Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Tuproqshunoslik va agrokimyoviy tadqiqotlar instituti (keyingi oʻrinlarda — Tuproqshunoslik va agrokimyoviy tadqiqotlar instituti) tomonidan amalga oshiriladi.
5. Tuproqning agrokimyoviy tahlilini amalga oshirish tartibi ilovadagi sxemaga muvofiq olib boriladi.
2-bob. Tuproqning agrokimyoviy tahlilini olib borish ishlarini tashkil etish
6. Tuproqning agrokimyoviy tahlilini oʻtkazish oʻtkazuvchisi — Tuproqshunoslik va agrokimyoviy tadqiqotlar instituti hamda Respublika agrokimyoviy tahlil markazi:
tuproqning agrokimyoviy tahlilini oʻtkazish rejalarini tuzishi;
viloyat hokimliklarini tuproqning agrokimyoviy tahlilini oʻtkazish rejasidan xabardor qilishi;
tuproqning agrokimyoviy tahlilini oʻtkazish boʻyicha sarf-xarajatlar smetasini ishlab chiqishi va yerdan foydalanuvchilar bilan shartnoma tuzishi;
tuproqning agrokimyoviy tahlilini oʻtkazish dasturini tasdiqlashi;
tuproqning agrokimyoviy tahlilini oʻtkazish muddatini hamda nazorat qilish tizimini belgilashi;
tuproqning agrokimyoviy tahlili yakuniy maʼlumotlarini qabul qilish, koʻrib chiqish va uning natijalarini elektron axborot tizimiga kiritishi lozim.
8. Tuproqning haydalma qatlamidagi gumus, harakatchan fosfor, almashuvchan kaliy miqdori davriy ravishda olib boriladigan tuproqning agrokimyoviy tahlili natijalari asosida aniqlanadi.
Tuproqning agrokimyoviy tahlili sugʻoriladigan qishloq xoʻjaligi yerlari uchun har toʻrt yilda va davlat nav sinash uchastkalari va tajriba xoʻjaliklari uchun har ikki yilda oʻtkaziladi. Yerdan foydalanuvchilarning talabiga koʻra, tuproqning agrokimyoviy tahlilini oʻtkazish muddati qisqartirilishi mumkin.
3-bob. Tuproqning agrokimyoviy tahlilini oʻtkazishga tayyorgarlik koʻrish
9. Tuproqning agrokimyoviy tahlilini oʻtkazuvchi Qishloq xoʻjaligi vazirligi tomonidan tasdiqlangan texnik topshiriqqa asosan ushbu ishlarni oʻtkazish uchun tegishli shartnomani tuzadi.
10. Tuproqning agrokimyoviy tahlilini oʻtkazishga tayyorgarlik koʻrish tuproqning agrokimyoviy tahlilini oʻtkazuvchi tomonidan amalga oshiriladi.
11. Sugʻoriladigan qishloq xoʻjaligi yerlarida tuproqning agrokimyoviy tahlilini oʻtkazish rejasida har yili bajariladigan ishlarning yer turlari boʻyicha hajmi, kimyoviy tahlil qilinadigan tuproq namunalarining soni, ularni bajarish uslublari belgilangan holda koʻrsatiladi. Maʼmuriy tumanlar boʻyicha ishlarni bajarish navbati aniqlanadi. Maʼmuriy tumanlar tuproqlarining agrokimyoviy tahlili bir dala mavsumida bajarilishi lozim.
12. Tahlillar oʻtkazilishi rejalashtirilgan sugʻoriladigan qishloq xoʻjaligi yerlarida tuproq maydonlari ushbu ishlarni bajarish rejalashtirilgan yildan oldingi yil 1-yanvar holatidagi yer hisoboti boʻyicha aniqlanadi.
13. Tuproqning agrokimyoviy tahlilini oʻtkazish uchun ekspeditsiya dala guruhlari tashkil qilinadi, guruh tarkibi va mutaxassislar soni bajariladigan ishlar hajmi va xususiyatidan kelib chiqib aniqlanadi.
14. Tuproqning agrokimyoviy tahlilini oʻtkazuvchi tashkilot rahbari bajariladigan ishlarni rejalashtirish, tashkil etish, ish sifati va shartnomaviy majburiyatlarga rioya qilish boʻyicha shaxsan javobgar hisoblanadi.
4-bob. Tuproqning agrokimyoviy tahlili boʻyicha dala ishlarini tashkil qilish
15. Dala ishlarini bajarishga kirishish arafasida mutaxassislar kerakli anjomlar, asbob-uskunalar bilan taʼminlanadi.
16. Mutaxassis tumanga kelgandan soʻng oʻgʻitlar va boshqa kimyoviy vositalarni qoʻllash, agrotexnik tadbirlar, oʻtkazilgan meliorativ ishlar, oxirgi 3-5 yilda qishloq xoʻjaligi ekinlari hosildorligi toʻgʻrisidagi va boshqa kerakli maʼlumotlarni yigʻadi.
17. Tuproqshunos-agrokimyogar pasportlashtiriladigan uchastkalar (alohida ishlov beriluvchi yoki ish maydonlari) sxemasini tuzadi.
18. Qishloq xoʻjalik ekinlariga mineral oʻgʻitlar kiritilgan dalalardan birlashtirilgan tuproq namunalarini olish ishlari mineral oʻgʻit kiritilgandan 45 kundan keyin amalga oshiriladi.
19. Faqat organik oʻgʻitlar qoʻllaniladigan dalalardan birlashtirilgan tuproq namunalari ekinlarning butun vegetatsiya davrida olinadi.
20. Qishloq xoʻjaligi yerlaridan foydalanish tarhi tuproqning agrokimyoviy tahlilini oʻtkazishda, yer uchastkasi konturlari chegarasi va ishchi maydonchalar chegaralarini tushirishda asos boʻlib xizmat qiladi.
5-bob. Tuproqning agrokimyoviy tahlilini oʻtkazish uchun birlashtirilgan tuproq namunalarini olish
21. Birlashtirilgan tuproq namunalarini olish konvert yoki marshrut yoʻnalishi usuli bilan amalga oshiriladi.
22. Birlashtirilgan tuproq namunalari oddiy maydonchadan olinadi. Har bir oddiy maydonchadan bitta birlashtirilgan tuproq namunasi olinadi.
23. Tuproqning agrokimyoviy tahlilini oʻtkazish tuproqning xilma-xilligi va relyefining joylashuviga muvofiq tanlanadi. Bunda, sugʻoriladigan qishloq xoʻjaligi yerlarida oddiy maydoncha kattaligi 5 gektarni tashkil qiladi.
24. Mevali bogʻ va uzumzorlar kvartallarga boʻlingandan keyin har bir kvartal oddiy maydoncha hisoblanadi. Odatda, kvartal kattaligi 4,5 — 5 gektarni tashkil etadi.
25. Tuproqning agrokimyoviy tahlilini oʻtkazishda tuproqning unumdorlik va agrokimyoviy koʻrsatkichlarini belgilovchi tarkibi quyidagilardan iborat:
a) chirindi (gumus);
b) harakatchan fosfor;
v) almashuvchan kaliy.
26. Tuproqning agrokimyoviy tahlili natijalari boʻyicha agrokimyoviy kartogrammalar ishlab chiqiladi.
27. Tuproqning agrokimyoviy tahlili natijalari xoʻjalik, tuman, viloyat va respublika miqyosida umumlashtiriladi.
6-bob. Sugʻoriladigan qishloq xoʻjaligi yerlari uchun agrokimyoviy kartogrammalar tuzish
28. Tuproqning agrokimyoviy tahlili natijasida aniqlangan barcha koʻrsatkichlar boʻyicha xoʻjalikning sugʻoriladigan qishloq xoʻjaligi yerlari uchun agrokimyoviy kartogrammalar tayyorlanadi.
29. Mualliflik kartogrammasining asl nusxasi (originali) xoʻjalikda dala masshtabida tuproqning agrokimyoviy tahlilini oʻtkazgan mutaxassislar tomonidan tuziladi.
30. Oddiy maydonchalar tuproqning agrokimyoviy koʻrsatkichlari boʻyicha amaldagi agrokimyoviy guruhlash gradatsiyalarini eʼtiborga olgan holda ozuqa elementlari bilan taʼminlanganlik guruhlariga birlashtiriladi. Gradatsiyalarni oʻzgartirishga yoʻl qoʻyilmaydi.
31. Viloyat va tumanlarning sugʻoriladigan qishloq xoʻjaligi yerlari uchun agrokimyoviy kartogrammalar va dala pasportlarini tuzishda foydalaniladigan barcha materiallarning bir nusxasi tuproqning agrokimyoviy tahlilini oʻtkazish uchun tayinlangan tashkilotlarning arxivida saqlanadi.
32. Tuproqning umumlashtirilgan agrokimyoviy tavsifi koʻrsatkichlari turli usullar: oʻsimliklar ozuqa elementlari miqdorining oʻrtacha qiymatini aniqlash yoʻli bilan yoki aniqlanadigan elementlarning miqdorlari boʻyicha farq qiladigan maydonlar nisbatini aniqlash yoʻli bilan belgilanadi.
Oʻsimliklar ozuqa elementlari miqdorining oʻrtacha qiymatini aniqlash yoʻli quyidagicha amalga oshiriladi: alohida xoʻjaliklarning agrokimyoviy kartogrammalari va analitik vedomostlari asosida fermer xoʻjaligi yoki massiv hududi uchun aniqlanadigan koʻrsatkichlarning oʻrtacha qiymatini hisoblash yoʻli bilan quyidagi formula asosida hisoblanadi:
Bunda a 1 ....a n — ozuqa elementlari miqdori boʻyicha tegishli guruhga kiruvchi tuproq maydoni yoki ushbu maydonning tadqiq qilingan umumiy maydondan foizdagi ulushi
x 1 ....x n — har bir guruhdagi koʻrsatkichlarning oʻrtacha qiymati.
Tuproqdagi ozuqa elementlari miqdori bilan farqlanuvchi maydonlar nisbatlarini aniqlashda qishloq xoʻjaligi yer maydonlari turli nisbatlarga ega 5-6 ta guruhga ajratiladi.
7-bob. Tuproqning agrokimyoviy tahlilini yakuniy vedomostini tuzish
33. Tuproqning agrokimyoviy tahlili koʻrsatkichlarining turli parametrlari boʻyicha maydonlar taqsimlanishining yakuniy vedomosti maydonlar hisoblanishi nazarda tutilgan barcha yer turlari boʻyicha fermer xoʻjaliklari va massivlar uchun tuziladi.
34. Hisob-kitoblar natijalari agrokimyoviy kartogrammaning eksplikatsiyasiga va ozuqa elementlari miqdorlarini saqlovchi maydonlar toʻgʻrisidagi hisobotlar yakuniy vedomostga yoziladi. Bu vedomostlar tuproqning agrokimyoviy tahlili boʻyicha tushuntirish xatlarida keltiriladi.
Tuproqning agrokimyoviy tahlilini oʻtkazuvchi tashkilotlarda tahlil natijalarini tizimlashtirish maqsadida tuproqning agrokimyoviy tahlili natijalari kartotekasi tuziladi.
35. Qishloq xoʻjaligi tashkilotlarida tuproqning agrokimyoviy tahlili natijalari kartochkasi kartotekaning asosini tashkil etadi. Kartotekalar maʼmuriy tumanlar boʻyicha guruhlanadi.
36. Tuproqning agrokimyoviy tahlili natijalari yerdan foydalanuvchilarga yuk xatlari orqali topshiriladi.
37. Tuproqning agrokimyoviy tahlili boʻyicha yakuniy maʼlumotlarni koʻrib chiqish yuzasidan har bir tumanda komissiya tuziladi. Mazkur komissiya tarkibiga tuman hokimining oʻrinbosari (rais), tuman qishloq xoʻjaligi boʻlimi boshligʻi (rais oʻrinbosari), Oʻsimliklar karantini va himoyasi tuman boʻlimi boshligʻi, tuman fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashi raisi kiritiladi.
38. Tuman komissiyasi tuproqning agrokimyoviy tahlili boʻyicha yakuniy maʼlumotlarni uni topshirilgan kunidan boshlab 10 kun muddat ichida koʻrib chiqadi va ishlab chiqarishga tatbiq etish uchun tuman hokimining qarori bilan tasdiqlaydi.
Tuproqning agrokimyoviy tahlilini olib borish tartibi toʻgʻrisida nizomga ILOVA
Tuproqning agrokimyoviy tahlilini amalga oshirish tartibi
Bosqichlar Ijrochilar Tadbirlar Bajarish muddatlari I-bosqich Tuproqshunoslik va agrokimyoviy tadqiqotlar instituti, Respublika agrokimyoviy tahlil markazi Tuproqning agrokimyoviy tahlilini amalga oshirish rejalarini tuzadi; har yili yanvar oyida tuman hokimliklarini tuproqning agrokimyoviy tahlilini oʻtkazish rejasidan xabardor qiladi; har yili yanvar oyida tuproqning agrokimyoviy tahlilini oʻtkazish boʻyicha sarf-xarajatlar smetasini ishlab chiqadi va yerdan foydalanuvchilar bilan shartnoma tuzadi; har yili I chorakda (ish bajarishdan oldin) tuproqning agrokimyoviy tahlilini oʻtkazish dasturini tasdiqlaydi; har yili I chorakda tuproqning agrokimyoviy tahlilini oʻtkazish muddatini hamda nazorat qilish tizimini belgilaydi; har yili yanvar-fevral oylarida tayyor boʻlishiga koʻra tuproqning agrokimyoviy tahlili yakuniy maʼlumotlarini qabul qiladi, koʻrib chiqadi va uning natijalarini elektron axborot tizimiga kiritadi. II-bosqich Tuman hokimliklari Tuproqning agrokimyoviy tahlili ishlarini tashkil etish va oʻtkazish boʻyicha tegishli farmoyishni qabul qiladi; Tuproqning agrokimyoviy tahlilini oʻtkazish uchun zarur boʻlgan materiallarni tuproqning agrokimyoviy tahlilini oʻtkazuvchisiga taqdim etadi. tuproqning agrokimyoviy tahlili ishlari bajarilishi toʻgʻrisida xabarnoma olingandan soʻng 3 kun muddatda III-bosqich Tuproqshunoslik va agrokimyoviy tadqiqotlar instituti, Respublika agrokimyoviy tahlil markazi Tuproqning haydalma qatlamidagi gumus, harakatchan fosfor, almashuvchan kaliy miqdorini davriy ravishda olib boriladigan tuproqning agrokimyoviy tahlili natijalari asosida aniqlaydi. davriy ravishda Tuproqning agrokimyoviy tahlili: sugʻoriladigan qishloq xoʻjaligi yerlari uchun har toʻrt yilda; har toʻrt yilda davlat nav sinash uchastkalari va tajriba xoʻjaliklari uchun har ikki yilda oʻtkaziladi. har ikki yilda IV-bosqich Tuproqshunoslik va agrokimyoviy tadqiqotlar instituti,Respublika agrokimyoviy tahlil markazi Tuproqning agrokimyoviy tahlili natijalari yerdan foydalanuvchilarga yuk xatlari orqali topshiriladi. Shartnomada koʻrsatilgan muddatda V-bosqich Tuman hokimligi, tuman ishchi komissiyasi Tuproqning agrokimyoviy tahlili boʻyicha yakuniy maʼlumotlarni koʻrib chiqish yuzasidan har bir tumanda komissiya tuziladi. Mazkur komissiya tarkibiga tuman hokimining oʻrinbosari (rais), tuman qishloq xoʻjaligi boʻlimi boshligʻi (rais oʻrinbosari), Oʻsimliklar karantini va himoyasi tuman boʻlimi boshligʻi, tuman fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashi raisi kiritiladi. Tuman komissiyasi tuproqning agrokimyoviy tahlili boʻyicha yakuniy maʼlumotlarni uni topshirilgan kunidan boshlab 10 kun muddat ichida koʻrib chiqadi va ishlab chiqarishga tatbiq etish uchun tuman hokimining qarori bilan tasdiqlaydi. Yakuniy maʼlumotlar topshirilgan kundan boshlab 10 kun ichida
Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 18-iyundagi 510-son qaroriga 2-ILOVA
Sugʻoriladigan qishloq xoʻjaligi yerlarida tuproqning agrokimyoviy tahlilini oʻtkazish va agrokimyoviy kartogrammalarini ishlab chiqish, qishloq xoʻjaligi mahsulotlari tarkibidagi pestitsidlar, nitratlar va ogʻir metall tuzlarining qoldiq miqdorini aniqlash tizimini joriy etish boʻyicha
T/r Amalga oshiriladigan tadbirlar nomi Bajarish muddatlari Masʼullar Qishloq xoʻjaligida tuproqning agrokimyoviy tadqiqot ishlarini takomillashtirish 1. Sugʻoriladigan qishloq xoʻjaligi yerlarida tuproqning agrokimyoviy tahlilini oʻtkazish hamda kartogrammalarini tuzish boʻyicha uslubiy koʻrsatmalarni ishlab chiqish. 2019-yil iyul “Davyergeodezkadastr” qoʻmitasi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi 2. Qoraqalpogʻiston Respublikasi, Navoiy va Namangan viloyatlarining sugʻoriladigan qishloq xoʻjaligi yerlarida tuproqning agrokimyoviy tahlilini oʻtkazish va agrokimyoviy kartogrammalarini ishlab chiqish. 2019-yil iyul ― dekabr “Davyergeodezkadastr” qoʻmitasi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, Navoiy va Namangan viloyatlari hokimliklari 3. Buxoro, Fargʻona va Xorazm viloyatlarining sugʻoriladigan qishloq xoʻjaligi yerlarida tuproqning agrokimyoviy tahlilini oʻtkazish va agrokimyoviy kartogrammalarini ishlab chiqish. 2020-yil yanvar ― dekabr “Davyergeodezkadastr” qoʻmitasi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Buxoro, Fargʻona va Xorazm viloyatlari hokimliklari 4. Jizzax va Qashqadaryo viloyatlarining sugʻoriladigan qishloq xoʻjaligi yerlarida tuproqning agrokimyoviy tahlilini oʻtkazish va agrokimyoviy kartogrammalarini ishlab chiqish. 2021-yil yanvar ― dekabr “Davyergeodezkadastr” qoʻmitasi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Jizzax va Qashqadaryo viloyatlari hokimliklari 5. Andijon, Surxondaryo va Sirdaryo viloyatlarining sugʻoriladigan qishloq xoʻjaligi yerlarida tuproqning agrokimyoviy tahlilini oʻtkazish va agrokimyoviy kartogrammalarini ishlab chiqish. 2022-yil yanvar ― dekabr “Davyergeodezkadastr” qoʻ�itasi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Andijon, Surxondaryo va Sirdaryo viloyatlari hokimliklari 6. Toshkent va Samarqand viloyatlarining sugʻoriladigan qishloq xoʻjaligi yerlarida tuproqning agrokimyoviy tahlilini oʻtkazish va agrokimyoviy kartogrammalarini ishlab chiqish. 2023-yil yanvar ― dekabr “Davyergeodezkadastr” qoʻmitasi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Toshkent va Samarqand viloyatlari hokimliklari Qishloq xoʻjaligi mahsulotlari tarkibidagi pestitsidlar, nitratlar va ogʻir metall tuzlarining qoldiq miqdorini aniqlash tizimini joriy etish 7. Eksportga chiqariladigan barcha qishloq xoʻjaligi mahsulotlari (meva, sabzavot, poliz va boshqalar) tarkibidagi pestitsid va nitrat qoldiqlari boʻyicha tahlil xulosalarini olish maqsadida laboratoriyalarni belgilangan tartibda akkreditatsiyadan oʻtkazish. 2019-yil iyul-avgust Qishloq xoʻjaligi vazirligi, “Oʻzstandart” agentligi, “Oʻzagrokimyohimoya” AJ 8. Qishloq xoʻjaligi mahsulotlari tarkibidagi pestitsidlar, nitratlar va ogʻir metall tuzlari qoldiqlarini aniqlash maqsadida dala sharoitida namunalar olib, laboratoriya tahlillari asosida xulosalar berish tizimini joriy etish. 2019-yil sentyabr Qishloq xoʻjaligi vazirligi, “Oʻzagrokimyohimoya” AJ, “Oʻzstandart” agentligi 9. Qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini ishlab chiqaruvchilar tomonidan yetishtirilgan qishloq xoʻjaligi ekinlari hosilining pishib yetilishi davrida omborga kiritishdan, savdoga chiqarishdan va qayta ishlashdan oldin mahsulotlar tarkibidagi pestitsidlar, nitratlar va ogʻir metall tuzlari qoldiqlarini aniqlash uchun laboratoriya tahlillarini oʻtkazish va tegishli xulosalar berish. doimiy Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi, fermer xoʻjaliklari, dehqon xoʻjaliklari, qishloq xoʻjaligi klasterlari va boshqa qishloq xoʻjaligi korxonalari Qishloq xoʻjaligi ekinlarining normativ hosildorligini belgilash 10. Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlarning sugʻoriladigan qishloq xoʻjaligi yerlari uchun qishloq xoʻjaligi ekinlarini normativ hosildorligini amaldagi tartibga asosan tuproqlar oʻrtacha bonitet bali bilan qishloq xoʻjaligi ekinlari, bogʻlar va tokzorlarning tuproq bonitetining bir bonitet baliga mos normativ hosildorlikning yigʻindisi sifatida hisoblab chiqish. har yili “Davyergeodezkadastr” qoʻmitasi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazi�lar Kengashi, viloyatlar hokimliklari
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2019-yil 18-iyun,
510-son