📅 2019-yil 25-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2019-yil 25-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2019 йил 25 июнь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 25 июня 2019 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 25 June 2019 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
РЎЙХАТИ
рўйхати
Наманган ва Сирдарё вилоятларида кичик саноат зоналарини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
Тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, аҳолининг бандлигини таъминлаш ва фаровонлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Наманган вилоятида кичик саноат зоналарини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 2 июлдаги ПҚ-3826-сон қарорига асосан Наманган вилоятида 6 та ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Сирдарё вилоятида жойлашган ишламай турган ва кам қувватли корхоналар фаолиятини тиклаш, шунингдек, давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 4 августдаги 589-сон қарорига асосан Сирдарё вилоятида 2 та кичик саноат зоналари ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Наманган ва Сирдарё вилоятлари ҳокимликларининг Наманган ва Сирдарё вилоятларида фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини ва ер участкаларини 1-иловага мувофиқ рўйхат бўйича Наманган ва Сирдарё вилоятлари кичик саноат зоналари таркибига (кейинги ўринларда КСЗ деб аталади) киритиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
3. Давлат активларини бошқариш агентлиги икки ой муддатда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан биргаликда:
ушбу қарорга 1-иловага мувофиқ Наманган вилоятининг Мингбулоқ тумани ва Наманган шаҳридаги фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва давлат мулки объектлари Наманган вилояти ҳокимлигига белгиланган тартибда топширилишини;
«Ўзтрансгаз» АЖ бошқарув органларининг мажлисларида ушбу қарорга 1-иловага мувофиқ Сирдарё вилояти Ховос тумани «Бунёдкор» МФЙ ҳудудидаги «Ўзтрансгаз» АЖга қарашли омборхона бино ва иншоотларини «Ўзтрансгаз» АЖ устав капиталидаги давлат улушини тегишли равишда ўтказилаётган активларнинг қолдиқ (баланс) қиймати суммасига камайтирган ҳолда Сирдарё вилояти ҳокимлигига топшириш масаласи кўриб чиқилишини таъминласин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Давлат активларини бошқариш агентлиги Наманган ва Сирдарё вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда ушбу қарорга 1-иловада қайд этилган КСЗлар чегараларини бир ой муддатда аниқлаштирсинлар.
5. Наманган ва Сирдарё вилоятлари эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгашлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси билан биргаликда белгиланган тартибда:
Наманган ва Сирдарё вилоятлари иқтисодиётининг эҳтиёжлари, шунингдек, мавжуд минерал-хом ашё, қишлоқ хўжалиги ресурсларини ва инфратузилмани инобатга олган ҳолда Наманган ва Сирдарё вилоятлари КСЗлари ҳудудида импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулотлар, материаллар ва бутловчи буюмлар турларини ишлаб чиқариш корхоналарини жойлаштириш бўйича аниқ таклифлар — «йўл хариталари» икки ой муддатда ишлаб чиқилишини ва тасдиқланишини;
Наманган ва Сирдарё вилоятлари КСЗлари ҳудудида ўзлаштириш учун таклиф қилинаётган импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулотлар, материаллар ва бутловчи буюмлар турлари тўғрисидаги маълумотлар тадбиркорлик субъектларига етказилишини;
КСЗлар ҳудудида лойиҳаларни амалга ошириш учун тадбиркорлик субъектларини жалб этиш, улар билан тизимли ишлар олиб бориш, шунингдек, Наманган ва Сирдарё вилоятлари КСЗлари ҳудудида ишлаб чиқаришларни жойлаштириш бўйича инвестиция буюртманомалари сифатли ва ўз вақтида кўриб чиқилишини;
Наманган ва Сирдарё вилоятлари КСЗлари ҳудудида ишлаб чиқаришларни ташкил этиш бўйича инвестиция лойиҳаларининг бизнес-режаларини ишлаб чиқишда тадбиркорлик субъектларига кўмаклашишни таъминласинлар.
6. 2019-2020 йилларда Наманган ва Сирдарё вилоятлари кичик саноат зоналарининг муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини тиклаш ишларининг манзилли рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
7. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ, Наманган ва Сирдарё вилоятлари ҳокимликлари бир ой муддатда ушбу қарорга 2-иловага мувофиқ Наманган ва Сирдарё вилоятлари КСЗларининг муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини тиклаш ишлари тармоқ жадвалларини тасдиқласин ва уларнинг белгиланган муддатларда бажарилишини таъминласинлар.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Э.М. Ганиев, Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазири Б.А. Хўжаев, Наманган вилояти ҳокими Х.Х. Бозаров ва Сирдарё вилояти ҳокими Ғ.Ғ. Мирзаев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июндаги 524-сон қарорига 1-ИЛОВА
Наманган ва Сирдарё вилоятларидаги кичик саноат зоналари таркибига киритиладиган фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва ер участкалари
Т/р КСЗ номи КСЗ таркибига киритилаётган объектларнинг номи Объект жойлашган манзил Ҳудуди (га) * Бино-иншоотлар майдони (кв.м) * Наманган вилояти 1 . Наманган шаҳар КСЗ Академик М. Мирзаев номидаги республика илмий тадқиқот институтининг Наманган вилояти филиалига қарашли бино ва иншоотлар Наманган шаҳар, Дашбоқ МФЙ, Амир Темур кўчаси 4 уй 3,8 3 000,0 2 . Наманган тумани КСЗ Фойдаланилмаётган ер участкаси Наманган тумани, Катта Тошбулоқ МФЙ 4,5 – 3 . Поп тумани КСЗ Фойдаланилмаётган ер участкаси Поп тумани, Миришкор МФЙ 2,0 – 4 . Мингбулоқ тумани КСЗ Собиқ «Гулбоғ» қишлоқ участка шифохонаси бино-иншоотлари Мингбулоқ тумани, Ёшлик МФЙ 1,5 1 051,5 5 . Янгиқўрғон тумани КСЗ Фойдаланилмаётган ер участкаси Янгиқўрғон тумани, Бунёдкор МФЙ 10,0 – Сирдарё вилояти 6 . Ховос тумани КСЗ «Ўзтрансгаз» АЖга қарашли бўш турган омборхона бино ва иншоотлари ** Ховос тумани, «Бунёдкор» МФЙ 3,5 3 736,0
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июндаги 524-сон қарорига 2-ИЛОВА
2019-2020 йилларда Наманган ва Сирдарё вилоятлари кичик саноат зоналарининг муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини тиклаш ишларининг манзилли
Чора-тадбирлар номи Ўлчов бирлиги Миқдор/ Қувват Харажатлар миқдори * (млн сўм) Молиялаштириш манбалари Масъул ижрочилар Наманган вилояти Наманган тумани кичик саноат зонаси Электр тармоғи ва объектини қуриш км объект 1,5 1 365,0 «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ маблағлари «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Газ ўтказиш тармоғини қуриш км 3,5 980,0 «Ўзтрансгаз» АЖ маблағлари «Ўзтрансгаз» АЖ Ичимлик суви ўтказиш тармоғини қуриш км 2,0 593,2 Наманган вилояти маҳаллий бюджети маблағлари Наманган вилояти ҳокимлиги, «Сувоқава» ДУК Оқава суви ўтказиш тармоғини қуриш км 1,5 600,0 Наманган вилояти ҳокимлиги, «Сувоқава» ДУК Автомобиль йўлларини қуриш км 1,2 3 875,0 Наманган вилояти ҳокимлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси Жами: 6 413,2 Поп тумани кичик саноат зонаси Электр тармоғи ва объектини қуриш км объект 0,3 1 87,0 «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ маблағлари «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Газ ўтказиш тармоғини қуриш км 0,3 98,0 «Ўзтрансгаз» АЖ маблағлари «Ўзтрансгаз» АЖ Ичимлик суви ўтказиш тармоғини қуриш км 0,2 59,0 Наманган вилояти маҳаллий бюджети маблағлари Наманган вилояти ҳокимлиги, «Сувоқава» ДУК Автомобиль йўлларини қуриш км 0,5 650,0 Наманган вилояти ҳокимлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси Жами: 894,0 Мингбулоқ тумани кичик саноат зонаси Ичимлик суви ўтказиш тармоғини қуриш км 1,0 296,6 Наманган вилояти маҳаллий бюджети маблағлари Наманган вилояти ҳокимлиги, «Сувоқава» ДУК Оқава суви ўтказиш тармоғини қуриш км 2,0 2 800,0 Наманган вилояти маҳаллий бюджети маблағлари Наманган вилояти ҳокимлиги, «Сувоқава» ДУК Автомобиль йўлларини қуриш км 1,0 3 151,0 Наманган вилояти ҳокимлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси Жами: 6 247,6 Янгиқўрғон тумани кичик саноат зонаси Электр тармоғи ва объектини қуриш км объект 2,4 1 152,0 «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ маблағлари «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Ичимлик суви ўтказиш тармоғини қуриш км 2,5 741,4 Наманган вилояти маҳаллий бюджети маблағлари Наманган вилояти ҳокимлиги, «Сувоқава» ДУК Оқава суви ўтказиш тармоғини қуриш км объект 2,0 1 2 800,0 Наманган вилояти ҳокимлиги, «Сувоқава» ДУК Автомобиль йўлларини қуриш км 1,2 3 565,0 Наманган вилояти ҳокимлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси Жами: 7 258,4 Наманган вилояти бўйича жами: 20 813,2 Сирдарё вилояти Ховос тумани кичик саноат зонаси Газ ўтказиш тармоғини қуриш км 1,1 110,0 «Ўзтрансгаз» АЖ маблағлари «Ўзтрансгаз» АЖ Жами: 110,0 Сирдарё вилояти бўйича жами: 110,0
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 25 июнь,
524-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
ROʻYXATI
roʻyxati
Namangan va Sirdaryo viloyatlarida kichik sanoat zonalarini kengaytirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Tadbirkorlikni rivojlantirish uchun qulay shart-sharoitlar yaratish, aholining bandligini taʼminlash va farovonligini oshirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Namangan viloyatida kichik sanoat zonalarini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 2-iyuldagi PQ-3826-son qaroriga asosan Namangan viloyatida 6 ta hamda Vazirlar Mahkamasining “Sirdaryo viloyatida joylashgan ishlamay turgan va kam quvvatli korxonalar faoliyatini tiklash, shuningdek, davlat mulki obyektlaridan samarali foydalanish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 4-avgustdagi 589-son qaroriga asosan Sirdaryo viloyatida 2 ta kichik sanoat zonalari tashkil etilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va sanoat vazirligi, Davlat aktivlarini boshqarish agentligi, Namangan va Sirdaryo viloyatlari hokimliklarining Namangan va Sirdaryo viloyatlarida foydalanilmayotgan ishlab chiqarish maydonlarini va yer uchastkalarini 1-ilovaga muvofiq roʻyxat boʻyicha Namangan va Sirdaryo viloyatlari kichik sanoat zonalari tarkibiga (keyingi oʻrinlarda KSZ deb ataladi) kiritish toʻgʻrisidagi taklifiga rozilik berilsin.
3. Davlat aktivlarini boshqarish agentligi ikki oy muddatda davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari bilan birgalikda:
ushbu qarorga 1-ilovaga muvofiq Namangan viloyatining Mingbuloq tumani va Namangan shahridagi foydalanilmayotgan ishlab chiqarish maydonlari va davlat mulki obyektlari Namangan viloyati hokimligiga belgilangan tartibda topshirilishini;
“Oʻztransgaz” AJ boshqaruv organlarining majlislarida ushbu qarorga 1-ilovaga muvofiq Sirdaryo viloyati Xovos tumani “Bunyodkor” MFY hududidagi “Oʻztransgaz” AJga qarashli omborxona bino va inshootlarini “Oʻztransgaz” AJ ustav kapitalidagi davlat ulushini tegishli ravishda oʻtkazilayotgan aktivlarning qoldiq (balans) qiymati summasiga kamaytirgan holda Sirdaryo viloyati hokimligiga topshirish masalasi koʻrib chiqilishini taʼminlasin.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Yer resurslari, geodeziya, kartografiya va davlat kadastri davlat qoʻmitasi, Davlat aktivlarini boshqarish agentligi Namangan va Sirdaryo viloyatlari hokimliklari bilan birgalikda ushbu qarorga 1-ilovada qayd etilgan KSZlar chegaralarini bir oy muddatda aniqlashtirsinlar.
5. Namangan va Sirdaryo viloyatlari erkin iqtisodiy zonalar va kichik sanoat zonalari maʼmuriy kengashlari Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va sanoat vazirligi, Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi, Savdo-sanoat palatasi bilan birgalikda belgilangan tartibda:
Namangan va Sirdaryo viloyatlari iqtisodiyotining ehtiyojlari, shuningdek, mavjud mineral-xomashyo, qishloq xoʻjaligi resurslarini va infratuzilmani inobatga olgan holda Namangan va Sirdaryo viloyatlari KSZlari hududida import oʻrnini bosuvchi va eksportga yoʻnaltirilgan tayyor mahsulotlar, materiallar va butlovchi buyumlar turlarini ishlab chiqarish korxonalarini joylashtirish boʻyicha aniq takliflar — “yoʻl xaritalari” ikki oy muddatda ishlab chiqilishini va tasdiqlanishini;
Namangan va Sirdaryo viloyatlari KSZlari hududida oʻzlashtirish uchun taklif qilinayotgan import oʻrnini bosuvchi va eksportga yoʻnaltirilgan tayyor mahsulotlar, materiallar va butlovchi buyumlar turlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar tadbirkorlik subyektlariga yetkazilishini;
KSZlar hududida loyihalarni amalga oshirish uchun tadbirkorlik subyektlarini jalb etish, ular bilan tizimli ishlar olib borish, shuningdek, Namangan va Sirdaryo viloyatlari KSZlari hududida ishlab chiqarishlarni joylashtirish boʻyicha investitsiya buyurtmanomalari sifatli va oʻz vaqtida koʻrib chiqilishini;
Namangan va Sirdaryo viloyatlari KSZlari hududida ishlab chiqarishlarni tashkil etish boʻyicha investitsiya loyihalarining biznes-rejalarini ishlab chiqishda tadbirkorlik subyektlariga koʻmaklashishni taʼminlasinlar.
6. 2019-2020-yillarda Namangan va Sirdaryo viloyatlari kichik sanoat zonalarining muhandislik-kommunikatsiya va ishlab chiqarish infratuzilmasini tiklash ishlarining manzilli roʻyxati 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
7. Oʻzbekiston Respublikasi Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi, Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi, “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ, “Oʻztransgaz” AJ, Namangan va Sirdaryo viloyatlari hokimliklari bir oy muddatda ushbu qarorga 2-ilovaga muvofiq Namangan va Sirdaryo viloyatlari KSZlarining muhandislik-kommunikatsiya va ishlab chiqarish infratuzilmasini tiklash ishlari tarmoq jadvallarini tasdiqlasin va ularning belgilangan muddatlarda bajarilishini taʼminlasinlar.
8. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining investitsiyalar va tashqi iqtisodiy aloqalar masalalari boʻyicha oʻrinbosari E.M. Ganiyev, Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiyot va sanoat vaziri B.A. Xoʻjayev, Namangan viloyati hokimi X.X. Bozarov va Sirdaryo viloyati hokimi Gʻ.Gʻ. Mirzayev zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 25-iyundagi 524-son qaroriga 1-ILOVA
Namangan va Sirdaryo viloyatlaridagi kichik sanoat zonalari tarkibiga kiritiladigan foydalanilmayotgan ishlab chiqarish maydonlari va yer uchastkalari
T/r KSZ nomi KSZ tarkibiga kiritilayotgan obyektlarning nomi Obyekt joylashgan manzil Hududi (ga) * Bino-inshootlar maydoni (kv.m) * Namangan viloyati 1 . Namangan shahar KSZ Akademik M. Mirzayev nomidagi respublika ilmiy tadqiqot institutining Namangan viloyati filialiga qarashli bino va inshootlar Namangan shahar, Dashboq MFY, Amir Temur koʻchasi 4 uy 3,8 3 000,0 2 . Namangan tumani KSZ Foydalanilmayotgan yer uchastkasi Namangan tumani, Katta Toshbuloq MFY 4,5 – 3 . Pop tumani KSZ Foydalanilmayotgan yer uchastkasi Pop tumani, Mirishkor MFY 2,0 – 4 . Mingbuloq tumani KSZ Sobiq “Gulbogʻ” qishloq uchastka shifoxonasi bino-inshootlari Mingbuloq tumani, Yoshlik MFY 1,5 1 051,5 5 . Yangiqoʻrgʻon tumani KSZ Foydalanilmayotgan yer uchastkasi Yangiqoʻrgʻon tumani, Bunyodkor MFY 10,0 – Sirdaryo viloyati 6 . Xovos tumani KSZ “Oʻztransgaz” AJga qarashli boʻsh turgan omborxona bino va inshootlari ** Xovos tumani, “Bunyodkor” MFY 3,5 3 736,0
Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 25-iyundagi 524-son qaroriga 2-ILOVA
2019-2020-yillarda Namangan va Sirdaryo viloyatlari kichik sanoat zonalarining muhandislik-kommunikatsiya va ishlab chiqarish infratuzilmasini tiklash ishlarining manzilli
Chora-tadbirlar nomi Oʻlchov birligi Miqdor/ Quvvat Xarajatlar miqdori * (mln soʻm) Moliyalashtirish manbalari Masʼul ijrochilar Namangan viloyati Namangan tumani kichik sanoat zonasi Elektr tarmogʻi va obye�tini qurish km obyekt 1,5 1 365,0 “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ mablagʻlari “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ Gaz oʻtkazish tarmogʻini qurish km 3,5 980,0 “Oʻztransgaz” AJ mablagʻlari “Oʻztransgaz” AJ Ichimlik suvi oʻtkazish tarmogʻini qurish km 2,0 593,2 Namangan viloyati mahalliy budjeti mablagʻlari Namangan viloyati hokimligi, “Suvoqava” DUK Oqava suvi oʻtkazish tarmogʻini qurish km 1,5 600,0 Namangan viloyati hokimligi, “Suvoqava” DUK Avtomobil yoʻllarini qurish km 1,2 3 875,0 Namangan viloyati hokimligi, Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi Jami: 6 413,2 Pop tumani kichik sanoat zonasi Elektr tarmogʻi va obyektini qurish km obyekt 0,3 1 87,0 “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ mablagʻlari “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ Gaz oʻtkazish tarmogʻini qurish km 0,3 98,0 “Oʻz�ransgaz” AJ mablagʻlari “Oʻztransgaz” AJ Ichimlik suvi oʻtkazish tarmogʻini qurish km 0,2 59,0 Namangan viloyati mahalliy budjeti mablagʻlari Namangan viloyati hokimligi, “Suvoqava” DUK Avtomobil yoʻllarini qurish km 0,5 650,0 Namangan viloyati hokimligi, Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi Jami: 894,0 Mingbuloq tumani kichik sanoat zonasi Ichimlik suvi oʻtkazish tarmogʻini qurish km 1,0 296,6 Namangan viloyati mahalliy budjeti mablagʻlari Namangan viloyati hokimligi, “Suvoqava” DUK Oqava suvi oʻtkazish tarmogʻini qurish km 2,0 2 800,0 Namangan viloyati mahalliy budjeti mablagʻlari Namangan viloyati hokimligi, “Suvoqava” DUK Avtomobil yoʻllarini qurish km 1,0 3 151,0 Namangan viloyati hokimligi, Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi Jami: 6 247,6 Yangiqoʻrgʻon tumani kichik sanoat zonasi Elektr tarmogʻi va obyektini qurish km obyekt 2,4 1 152,0 “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ mablagʻlari “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ Ichimlik suvi oʻtkazish tarmogʻini qurish km 2,5 741,4 Namangan viloyati mahalliy budjeti mablagʻlari Namangan viloyati hokimligi, “Suvoqava” DUK Oqava suvi oʻtkazish tarmogʻini qurish km obyekt 2,0 1 2 800,0 Namangan viloyati hokimligi, “Suvoqava” DUK Avtomobil yoʻllarini qurish km 1,2 3 565,0 Namangan viloyati hokimligi, Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi Jami: 7 258,4 Namangan viloyati boʻyicha jami: 20 813,2 Sirdaryo viloyati Xovos tumani kichik sanoat zonasi Gaz oʻtkazish tarmogʻini qurish km 1,1 110,0 “Oʻztransgaz” AJ mablagʻlari “Oʻztransgaz” AJ Jami: 110,0 Sirdaryo viloyati boʻyicha jami: 110,0
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2019-yil 25-iyun,
524-son