📅 2019-yil 13-iyun · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Ichki ishlar vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2019-yil 13-iyun · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Ichki ishlar vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2019 йил 13 июнь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Ички ишлар вазири
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 13 июня 2019 г. · Документы министерств и ведомств · Министр внутренних дел
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 13 June 2019 · Ministry and agency documents · Ichki ishlar vaziri
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 14 мартдаги ЎРҚ-530-сон « Маҳкумларнинг ҳамда қамоқда сақланаётган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида »ги, 2019 йил 2 апрелдаги ЎРҚ-532-сон « Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган айрим тоифадаги шахслар устидан маъмурий назорат тўғрисида »ги қонунларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги ПФ-5052-сон «Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ва 2018 йил 10 декабрдаги ПҚ-4056-сон «Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2012 йил 29 декабрдаги 174-сон буйруғи (рўйхат рақами 2495, 2013 йил 29 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 31-сон, 414-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2019 йил 13 июндаги 156-сон буйруғига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 69-банд қуйидаги мазмундаги тўққизинчи — ўн биринчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«об-ҳаво шароити йўл қўйса, ишдан бўш вақтида тоза ҳавода жисмоний машқлар билан шуғулланиш;
ЖИЭМнинг психологик хизмат кўрсатиш ходимлари томонидан кўрсатиладиган психологик ёрдамни олиш. Маҳкумларнинг психологик ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ тадбирларда иштирок этиши фақат уларнинг розилиги билан амалга оширилади;
меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ хавфсиз меҳнат шароитига эга бўлиш, дам олиш, таътилга чиқиш, шунингдек меҳнатига ҳақ тўланиши.».
2. 89-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«89. Шикоятларни кўриб чиқиш, шунингдек фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги ҳолларини ўз ташаббуси билан текшириш чоғида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ЖИЭМларга монеликсиз кириш ҳуқуқига эга.».
3. Қуйидаги мазмундаги 89 1 -банд билан тўлдирилсин:
«89 1 . ЖИЭМ маъмурияти Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (омбудсман) маҳкумлар билан монеликсиз ва холи учрашиш ҳамда суҳбатлашиш учун зарур шарт-шароитларни таъминлаши шарт, учрашув ва суҳбат ЖИЭМ ходимлари уларни кўриб турадиган, лекин эшитмайдиган шароитларда холи ўтказилади.».
4. 241-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Маҳкумларнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсман) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг номига юборилган мурожаатлари муассаса маъмурияти томонидан кўздан кечирилиши мумкин эмас ҳамда йигирма тўрт соатдан кечиктирмай тегишли вакилга юборилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг жавоби кўздан кечирилиши мумкин эмас ҳамда аризачига дарҳол етказиб берилади.
Прокурор номига йўлланган таклиф, ариза ва шикоятлар кўздан кечирилмайди ҳамда бир суткалик муддат ичида тегишлилиги бўйича жўнатилади.».
5. Қуйидаги мазмундаги 290 1 -банд билан тўлдирилсин:
«290 1 . Маҳкум оғир касалликка чалинган тақдирда, телефон орқали қўшимча сўзлашишга, шунингдек шифокорнинг рухсати билан қўшимча учрашувга рухсат берилади.».
6. 361-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«361. Маҳкумлар сақлаш шароитига қараб умумий турар жойларда, хоналарда ёки камераларда яшайди, ушбу турар жойлар, хоналар ёки камералар белгиланган тартибда тасдиқланган санитария-гигиена ҳамда қурилиш нормалари ва қоидаларига мос келиши керак.
Йилнинг қиш мавсумида ЖИЭМларнинг турар жойларида ҳаво ҳарорати 20 о С даражадан паст бўлмаслиги лозим.».
7. Қуйидаги мазмундаги 372 1 -банд билан тўлдирилсин:
«372 1 . Маҳкум ЖИЭМга қабул қилиш чоғида, жазони ўташ пайтида вақти-вақти билан, бироқ олти ойда камида бир марта, шунингдек мурожаатларга кўра тиббий кўрикдан ўтказилади. Тиббий текширувдан ўтказиш махфийлик шартлари асосида амалга оширилади.
Маҳкум ЖИЭМга қабул қилингандан кейин ўн беш кун ичида у билан суҳбат ўтказилади, маҳкум ЖИЭМнинг карантин хоналарида тиббий кўрикдан ва санитария-гигиена тадбирларидан ўтади.».
8. Қуйидаги мазмундаги 374 1 — 374 4 -бандлар билан тўлдирилсин:
«374 1 . ЖИЭМ маъмурияти маҳкумлар ЖИЭМга қабул қилинаётганда ҳам, шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож бўлганда ҳам тиббиёт ходимлари ушбу шахсларнинг ёнига зудлик билан киришини таъминлаши керак.
374 2 . Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш зарур бўлганда маҳкумлар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳудудий муассасаларига жойлаштирилади.
374 3 . Ихтисослаштирилган тиббий ёрдамга муҳтож бўлган маҳкумлар даволаш муассасаси ҳуқуқига эга бўлган колонияларга ёки маҳкумлар учун мўлжалланган ихтисослаштирилган касалхоналарга юборилади, шунингдек улар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳудудий муассасаларига жойлаштирилиши мумкин.
374 4 . Маҳкум оғир касалликка чалинган тақдирда, ЖИЭМ маъмурияти маҳкумнинг розилиги билан унинг яқин қариндошларига ёки маҳкумнинг ўзи кўрсатган бошқа шахсларга бу ҳақда дарҳол хабар беради.».
9. Қуйидаги мазмундаги 396 1 -банд билан тўлдирилсин:
«396 1 . Тарбиявий ишлар босқичма-босқич равишда қуйидагича амалга оширилади:
маҳкум ЖИЭМга келган вақтда унинг психологик қиёфасини, тузалиш йўлига ўтишга мойиллигини аниқлаш мақсадида уни дастлабки тарзда ўрганиш;
маҳкумларнинг онгини ўзгартириш бўйича тадбирлар ўтказиш, уларда содир этган жиноятидан пушаймон бўлиш ҳиссини уйғотиш;
маҳкумларнинг талаб мавжуд бўлган касблар ва мутахассисликларга оид касбий таълимини ташкил этиш, ўқишни тугаллаганидан сўнг тегишли ҳужжат бериш ҳамда уларни кейинчалик ишга жойлаштириш.» .
10. 437-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«437. Маҳкумлар қуйидаги ҳолларда интизомий жавобгарликка тортилмайдилар:
меҳнат нормаларини бажармаганлиги учун, агар бу ишни рад қилиш ёки ишдан бўйин товлаш оқибати бўлмаса;
маҳкум руҳий ҳолати бузилишининг бевосита оқибати ҳисобланган бирор-бир қоидабузарлиги учун.».
11. 441-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«441. Интизомий жазо қўллаш чоғида ҳуқуқбузарлик содир этилган ҳолат, маҳкумнинг хулқ-атвори ва шахсий хислатлари, унинг хулқ-атворига ва қоидабузарлик ёки қилмиш содир этишга таъсир қилиши мумкин бўлган, интизомий чоралар қўллаш учун сабаб бўлган руҳий ҳолати бузилишининг мавжудлиги, шунингдек олиб ташланмаган ва бекор бўлмаган интизомий жазолари бор-йўқлиги интизомий жазони қўллаш чоғида инобатга олинади.».
12. 500-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«500. ЖИЭМ маъмурияти айни бир вақтда устидан ички ишлар органларининг маъмурий назорати ўрнатилиши зарур бўлган шахсларни аниқлайди ва Ўзбекистон Республикасининг «Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган айрим тоифадаги шахслар устидан маъмурий назорат тўғрисида»ги Қонунида белгиланган тартибда судга тегишли тақдимнома киритади.».
13. 504-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«маъмурий назорат ўрнатилган шахсни ЖИЭМдан озод қилишдан олдин у танлаган яшаш жойидаги ички ишлар органига суднинг маъмурий назорат ўрнатиш тўғрисидаги қарорини ушбу шахс етиб борадиган вақт тўғрисида ёзма равишда хабар қилган ҳолда юборади.».
14. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Олий суди билан келишилган.
Вазир П. БОБОЖОНОВ
Бош прокурор О. МУРОДОВ
Соғлиқни сақлаш вазири А. ШАДМАНОВ
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Ш. КУДБИЕВ
Олий суд раиси К. КАМИЛОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 13 июнь,
2019 йил 13 июнь,
2019 йил 13 июнь,
2019 йил 13 июнь,
2019 йил 13 июнь,
156-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirining
buyrugʻi
Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi ozodlikdan mahrum qilish turidagi jazoni ijro etish muassasalarining ichki tartib qoidalariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasining 2019-yil 14-martdagi OʻRQ-530-son “ Mahkumlarning hamda qamoqda saqlanayotgan shaxslarning huquqlarini himoya qilish mexanizmlari takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga oʻzgartish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida ”gi, 2019-yil 2-apreldagi OʻRQ-532-son “ Jazoni ijro etish muassasalaridan ozod qilingan ayrim toifadagi shaxslar ustidan maʼmuriy nazorat toʻgʻrisida ”gi qonunlariga, shuningdek Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2017-yil 24-maydagi PF-5052-son “Bandlik sohasida davlat siyosatini yanada takomillashtirish va mehnat organlari faoliyati samaradorligini tubdan oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi Farmoni va 2018-yil 10-dekabrdagi PQ-4056-son “Inson huquqlari boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Milliy markazi faoliyatini takomillashtirish toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq, buyuraman:
1. Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vazirining 2012-yil 29-dekabrdagi 174-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 2495, 2013-yil 29-iyul) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2013-y., 31-son, 414-modda) bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi ozodlikdan mahrum qilish turidagi jazoni ijro etish muassasalarining ichki tartib qoidalariga ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
2. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vazirining 2019-yil 13-iyundagi 156-son buyrugʻiga ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi ozodlikdan mahrum qilish turidagi jazoni ijro etish muassasalarining ichki tartib qoidalariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. 69-band quyidagi mazmundagi toʻqqizinchi — oʻn birinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“ob-havo sharoiti yoʻl qoʻysa, ishdan boʻsh vaqtida toza havoda jismoniy mashqlar bilan shugʻullanish;
JIEMning psixologik xizmat koʻrsatish xodimlari tomonidan koʻrsatiladigan psixologik yordamni olish. Mahkumlarning psixologik yordam koʻrsatish bilan bogʻliq tadbirlarda ishtirok etishi faqat ularning roziligi bilan amalga oshiriladi;
mehnat toʻgʻrisidagi qonun hujjatlariga muvofiq xavfsiz mehnat sharoitiga ega boʻlish, dam olish, taʼtilga chiqish, shuningdek mehnatiga haq toʻlanishi.”.
2. 89-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“89. Shikoyatlarni koʻrib chiqish, shuningdek fuqarolarning huquqlari, erkinliklari va qonuniy manfaatlari buzilganligi hollarini oʻz tashabbusi bilan tekshirish chogʻida Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Inson huquqlari boʻyicha vakili (ombudsman) va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakil hamda Inson huquqlari boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Milliy markazi JIEMlarga moneliksiz kirish huquqiga ega.”.
3. Quyidagi mazmundagi 89 1 -band bilan toʻldirilsin:
“89 1 . JIEM maʼmuriyati Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Inson huquqlari boʻyicha vakiliga (ombudsman) mahkumlar bilan moneliksiz va xoli uchrashish hamda suhbatlashish uchun zarur shart-sharoitlarni taʼminlashi shart, uchrashuv va suhbat JIEM xodimlari ularni koʻrib turadigan, lekin eshitmaydigan sharoitlarda xoli oʻtkaziladi.”.
4. 241-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“Mahkumlarning Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Inson huquqlari boʻyicha vakilining (ombudsman) hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakilning nomiga yuborilgan murojaatlari muassasa maʼmuriyati tomonidan koʻzdan kechirilishi mumkin emas hamda yigirma toʻrt soatdan kechiktirmay tegishli vakilga yuboriladi.
Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Inson huquqlari boʻyicha vakili (ombudsman) va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakilning javobi koʻzdan kechirilishi mumkin emas hamda arizachiga darhol yetkazib beriladi.
Prokuror nomiga yoʻllangan taklif, ariza va shikoyatlar koʻzdan kechirilmaydi hamda bir sutkalik muddat ichida tegishliligi boʻyicha joʻnatiladi.”.
5. Quyidagi mazmundagi 290 1 -band bilan toʻldirilsin:
“290 1 . Mahkum ogʻir kasallikka chalingan taqdirda, telefon orqali qoʻshimcha soʻzlashishga, shuningdek shifokorning ruxsati bilan qoʻshimcha uchrashuvga ruxsat beriladi.”.
6. 361-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“361. Mahkumlar saqlash sharoitiga qarab umumiy turar joylarda, xonalarda yoki kameralarda yashaydi, ushbu turar joylar, xonalar yoki kameralar belgilangan tartibda tasdiqlangan sanitariya-gigiyena hamda qurilish normalari va qoidalariga mos kelishi kerak.
Yilning qish mavsumida JIEMlarning turar joylarida havo harorati 20 o S darajadan past boʻlmasligi lozim.”.
7. Quyidagi mazmundagi 372 1 -band bilan toʻldirilsin:
“372 1 . Mahkum JIEMga qabul qilish chogʻida, jazoni oʻtash paytida vaqti-vaqti bilan, biroq olti oyda kamida bir marta, shuningdek murojaatlarga koʻra tibbiy koʻrikdan oʻtkaziladi. Tibbiy tekshiruvdan oʻtkazish maxfiylik shartlari asosida amalga oshiriladi.
Mahkum JIEMga qabul qilingandan keyin oʻn besh kun ichida u bilan suhbat oʻtkaziladi, mahkum JIEMning karantin xonalarida tibbiy koʻrikdan va sanitariya-gigiyena tadbirlaridan oʻtadi.”.
8. Quyidagi mazmundagi 374 1 — 374 4 -bandlar bilan toʻldirilsin:
“374 1 . JIEM maʼmuriyati mahkumlar JIEMga qabul qilinayotganda ham, shoshilinch tibbiy yordamga muhtoj boʻlganda ham tibbiyot xodimlari ushbu shaxslarning yoniga zudlik bilan kirishini taʼminlashi kerak.
374 2 . Shoshilinch tibbiy yordam koʻrsatish zarur boʻlganda mahkumlar Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligining hududiy muassasalariga joylashtiriladi.
374 3 . Ixtisoslashtirilgan tibbiy yordamga muhtoj boʻlgan mahkumlar davolash muassasasi huquqiga ega boʻlgan koloniyalarga yoki mahkumlar uchun moʻljallangan ixtisoslashtirilgan kasalxonalarga yuboriladi, shuningdek ular Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligining hududiy muassasalariga joylashtirilishi mumkin.
374 4 . Mahkum ogʻir kasallikka chalingan taqdirda, JIEM maʼmuriyati mahkumning roziligi bilan uning yaqin qarindoshlariga yoki mahkumning oʻzi koʻrsatgan boshqa shaxslarga bu haqda darhol xabar beradi.”.
9. Quyidagi mazmundagi 396 1 -band bilan toʻldirilsin:
“396 1 . Tarbiyaviy ishlar bosqichma-bosqich ravishda quyidagicha amalga oshiriladi:
mahkum JIEMga kelgan vaqtda uning psixologik qiyofasini, tuzalish yoʻliga oʻtishga moyilligini aniqlash maqsadida uni dastlabki tarzda oʻrganish;
mahkumlarning ongini oʻzgartirish boʻyicha tadbirlar oʻtkazish, ularda sodir etgan jinoyatidan pushaymon boʻlish hissini uygʻotish;
mahkumlarning talab mavjud boʻlgan kasblar va mutaxassisliklarga oid kasbiy taʼlimini tashkil etish, oʻqishni tugallaganidan soʻng tegishli hujjat berish hamda ularni keyinchalik ishga joylashtirish.” .
10. 437-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“437. Mahkumlar quyidagi hollarda intizomiy javobgarlikka tortilmaydilar:
mehnat normalarini bajarmaganligi uchun, agar bu ishni rad qilish yoki ishdan boʻyin tovlash oqibati boʻlmasa;
mahkum ruhiy holati buzilishining bevosita oqibati hisoblangan biror-bir qoidabuzarligi uchun.”.
11. 441-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“441. Intizomiy jazo qoʻllash chogʻida huquqbuzarlik sodir etilgan holat, mahkumning xulq-atvori va shaxsiy xislatlari, uning xulq-atvoriga va qoidabuzarlik yoki qilmish sodir etishga taʼsir qilishi mumkin boʻlgan, intizomiy choralar qoʻllash uchun sabab boʻlgan ruhiy holati buzilishining mavjudligi, shuningdek olib tashlanmagan va bekor boʻlmagan intizomiy jazolari bor-yoʻqligi intizomiy jazoni qoʻllash chogʻida inobatga olinadi.”.
12. 500-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“500. JIEM maʼmuriyati ayni bir vaqtda ustidan ichki ishlar organlarining maʼmuriy nazorati oʻrnatilishi zarur boʻlgan shaxslarni aniqlaydi va Oʻzbekiston Respublikasining “Jazoni ijro etish muassasalaridan ozod qilingan ayrim toifadagi shaxslar ustidan maʼmuriy nazorat toʻgʻrisida”gi Qonunida belgilangan tartibda sudga tegishli taqdimnoma kiritadi.”.
13. 504-bandning beshinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“maʼmuriy nazorat oʻrnatilgan shaxsni JIEMdan ozod qilishdan oldin u tanlagan yashash joyidagi ichki ishlar organiga sudning maʼmuriy nazorat oʻrnatish toʻgʻrisidagi qarorini ushbu shaxs yetib boradigan vaqt toʻgʻrisida yozma ravishda xabar qilgan holda yuboradi.”.
14. Mazkur oʻzgartirish va qoʻshimchalar Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi va Oliy sudi bilan kelishilgan.
Vazir P. BOBOJONOV
Bosh prokuror O. MURODOV
Sogʻliqni saqlash vaziri A. SHADMANOV
Bandlik va mehnat munosabatlari vaziri Sh. KUDBIYEV
Oliy sud raisi K. KAMILOV
Toshkent sh.,
2019-yil 13-iyun,
2019-yil 13-iyun,
2019-yil 13-iyun,
2019-yil 13-iyun,
2019-yil 13-iyun,
156-son