UzbekAI

← Qonunlar

📅 2019-yil 8-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2019 йил 8 июль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 8 июля 2019 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 8 July 2019 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ТАРКИБИ

Бухоро шаҳрида «Bukhara City» замонавий ишбилармонлик ва турар жойлар марказини барпо қилишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида

[Кўчирма]

Бухоро шаҳрининг меъморий қиёфасини янада яхшилаш ва ободонлаштириш, унинг хорижий ва маҳаллий инвесторлар учун жозибадорлигини ошириш, шунингдек шаҳарнинг туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш, замонавий бизнес, молиявий ва туристик инфратузилмаларнинг жадал ривожланишини таъминлаш ҳамда сервис хизматлари турлари ва сифатини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Бухоро вилояти ҳокимлигининг:

Бухоро шаҳрининг Ҳофиз Таниш Бухорий, Зулфия, Қаюм Муртазоев, Иброҳим Мўминов ва Саноатчилар кўчаларига туташ ҳудудларда самарасиз фойдаланилаётган объектлар, бино ва иншоотлар эгаллаган жами 83 гектар майдонда «Bukhara City» замонавий ишбилармонлик ва турар жойлар марказини (кейинги ўринларда «Bukhara City» мажмуаси деб аталади) барпо қилиш;

Бухоро вилояти ҳокимлиги ҳузурида «Bukhara City» мажмуаси ҳудудида объектлар қурилишини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш учун давлат унитар корхонаси шаклидаги «Bukhara City» ҳудудида объектларни қуриш ва улардан фойдаланиш дирекциясини (кейинги ўринларда Дирекция деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

2. Бухоро шаҳрида «Bukhara City» мажмуасини барпо қилиш жараёнида зарур тадбирларни ташкиллаштириш ва инвестиция лойиҳаларини кўриб чиқиш бўйича вилоят кенгаши (кейинги ўринларда Кенгаш деб аталади) таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Қуйидагилар:

а) Кенгашнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

«Bukhara City» мажмуасини барпо қилиш жараёнини тартибга солиш ва мувофиқлаштириш устидан назоратни амалга ошириш;

Дирекция фаолиятини мувофиқлаштириш;

инвестиция лойиҳаларини кўриб чиқиш, танлаш ва уларни «Bukhara City» мажмуаси ҳудудида амалга ошириш учун жойлаштириш бўйича тегишли қарорлар қабул қилиш;

муҳандислик-коммуникация ва транспорт инфратузилмасини қуриш бўйича лойиҳаларнинг ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш;

«Bukhara City» мажмуасини барпо этиш бўйича юзага келадиган масалаларни ҳал этишда инвесторларга (ташаббускорларга) амалий ёрдам кўрсатиш;

б) Дирекция фаолияти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 августдаги «Республика ҳудудларида «Business city» замонавий ишбилармонлик марказларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-3895-сон қарорининг 3-бандида белгиланган асосий вазифаларга мувофиқ ташкил этилади.

4. «Bukhara City» мажмуасининг шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва унинг ҳудудида, жумладан:

Бухоро тарихи музейи, илмий марказ, халқаро конференция ва форумлар ўтказиш учун «Экспомарказ», кинотеатр, театр, кутубхона, спорт-соғломлаштириш объектлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларини барпо қилиш ишлари Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ва вилоят маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар;

хусусий объектлар, шунингдек бизнес маркази, меҳмонхоналар, банклар, офислар, савдо-маиший шохобчалар, турар жой бинолари ва бошқа объектларни қуриш ишлари инвесторларнинг маблағлари, грантлар, кредитлар, ҳомийлик хайриялари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

5. Дирекция Бухоро шаҳри Иброҳим Мўминов кўчаси 2-уй манзилидаги бинода текин фойдаланиш ҳуқуқи билан жойлаштирилсин.

Дирекцияни сақлаш харажатлари Кенгаш томонидан тасдиқланган харажатлар сметасига мувофиқ, шартнома асосида инвесторлардан тушадиган маблағлар, маҳаллий бюджет маблағлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

6. Белгилаб қўйилсинки:

«Bukhara Сity» мажмуасининг бош режасини илғор хорижий тажрибалар асосида ҳар томонлама мукаммал тайёрлаш учун лойиҳа менежери сифатида Бухоро вилояти ҳокимлиги билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик принциплари асосида тузиладиган келишувларга мувофиқ Туркиянинг «Studio Vertebra» компанияси ва қурилиш соҳасида бошқа етакчи лойиҳалаш ташкилотлари жалб қилинади;

«Bukhara Сity» мажмуасини барпо қилиш лойиҳасини ишлаб чиқишда унинг ҳудудида Бухоро тарихи музейи, илмий марказ, халқаро конференция ва форумлар ўтказиш учун «Экспомарказ», кинотеатр, театр, кутубхона, бизнес маркази, меҳмонхоналар, банклар, офислар, савдо-маиший шохобчалар, спорт-соғломлаштириш объектлари, турар жой бинолари ва бошқа замонавий объектларни жойлаштиришга устуворлик берилади;

«Bukhara City» мажмуаси ҳудудида объектлар қуриш учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 августдаги «Республика ҳудудларида «Business city» замонавий ишбилармонлик марказларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3895-сон қарорининг 2-бандида белгиланган тартибда амалга оширилади;

Дирекцияга лойиҳалаштириш шартларини, қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш, товарлар (ишлар, хизматлар) харидларини амалга ошириш усулларини мустақил танлаш, шунингдек, энг яхши таклифларни танлаш натижалари бўйича танлов асосида ишларни бажарувчиларни, лойиҳа ташкилотларини белгилаш ҳуқуқи берилади;

«Bukhara Сity» мажмуаси ҳудудидаги давлат мулки объектларини бузиб сотишдан тушадиган маблағлар истисно тариқасида Дирекция ҳисобига ўтказилади ҳамда кейинчалик мазкур ҳудуддаги объектларни бузиш бўйича хусусий мулк эгаларига етказилган зарар ва компенсация тўловларини тўлашга йўналтирилади;

ер участкаларининг олиб қўйилиши, бинолар ва иншоотлар (кейинги ўринларда объектлар деб аталади) бузилиши сабабли хусусий мулк эгаларига етказилган зарар Бухоро вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қуйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича жамғарма маблағлари ҳисобидан қопланади;

инвесторларга янги объектларни барпо қилиш учун берилаётган ер участкалари ҳудудидаги объектларни бузиш билан боғлиқ зарар Дирекция маблағлари ҳисобидан қопланади;

ер ишларини бажариш, бино ва иншоотлардаги муҳандислик ва транспорт коммуникацияларини қуриш, умумий фойдаланишдаги ҳудудларни ободонлаштириш, реклама ва тарғибот тадбирларини ташкил қилиш, тақдимотлар ўтказиш, шунингдек маҳаллий, хорижий консалтинг, архитектура компаниялари хизматлари учун тўловлар ва бошқа харажатлар ҳомийлик хайриялари, кредитлар, Бухоро вилояти маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари, Дирекция маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.

7. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри қўмитаси ҳамда Бухоро вилояти ҳокимлиги билан биргаликда бир ой муддатда белгиланган тартибда «Bukhara Сity» мажмуасини барпо қилиш бўйича ажратиладиган ер участкаси чегараларини аниқ белгиласин ва ушбу ҳудудда топографик тасвирга олиш ишларини амалга оширсин.

8. Бухоро вилояти ҳокимлиги:

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда ўн кун муддатда «Bukhara Сity» мажмуаси ҳудудида мулкчилик шаклидан қатъи назар, бузиладиган ва бошқа жойга кўчириладиган объектларнинг тўлиқ хатловдан ўтказилишини ҳамда мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида уларнинг аниқ рўйхати шакллантирилишини;

«Bukhara Сity» мажмуаси жойлаштириладиган ҳудудда бузилиши ва бошқа жойга кўчирилиши кутилаётган объектларнинг мулкдорларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмий огоҳлантирган ҳолда уларни бузиш ишларига зарур пудратчи ва қурилиш ташкилотларини жалб қилиш чоралари кўрилишини ҳамда босқичма-босқич «Bukhara Сity» мажмуаси қурилиш майдони тайёрланишини;

«Bukhara Сity» мажмуаси ҳудудида ер участкаси олиб қўйилиши режалаштирилаётган манфаатдор шахслар билан очиқ муҳокама ўтказилишини, жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган турар жой ва ишлаб чиқариш бинолари, бошқа иморатлар ва иншоотларнинг бузилишига кўчмас мулкнинг бозор қиймати ва олиб қўйиш сабабли мулкдорга етказилган зарарнинг ўрни тўлиқ қопланишини;

объектлар бузилиши ва бошқа жойга кўчирилиши натижасида хусусий мулк эгаларига етказилган зарар қонунчиликда белгиланган тартибда қоплаб берилишини;

«Ўздонмаҳсулот» АК билан келишган ҳолда «Bukhara Сity» мажмуаси ҳудудида бузилишга тушган «Бухородонмаҳсулотлари» АЖга қарашли объектларни кўчириш ва қуриш учун Бухоро шаҳар ҳокимлиги Ободонлаштириш бошқармасига тегишли бинолар ва иншоотлар (собиқ «985-сонли Бухоро ишлар бошқармаси» АЖ бино ва иншоотлари)нинг жойлашган ҳудуди билан биргаликда «Бухородонмаҳсулотлари» АЖга ажратилишини таъминласин.

Бунда, «Бухородонмаҳсулотлари» АЖнинг бинолар ва иншоотларини бошқа жойга кўчириш муддати қисқалигини эътиборга олиб, истисно тариқасида бинолар ва иншоотларни бузиш, қуриш ҳамда ускуна ва жиҳозларни сотиб олишни тендер (танлов) ўтказмаган ҳолда, тўғридан-тўғри шартномалар асосида амалга оширилишига рухсат берилсин.

12. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Энергетика вазирлиги, «Ўзтрансгаз» АЖ, Автомобиль йўллари қўмитаси, Бухоро вилояти ҳокимлиги Дирекция билан биргаликда «Bukhara Сity» мажмуаси ҳудудини тасдиқланган Бош режага мувофиқ зарур инфратузилма, шу жумладан ичимлик суви ва оқова сув, электр энергияси, табиий газ, автомобиль йўллари ҳамда ирригация тармоқлари билан таъминлаш чораларини кўрсин.

Бунда:

ичимлик суви таъминоти ва оқова тармоқларини қуриш — Молия вазирлиги ҳузуридаги Сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари;

мажмуа ҳудудигача электр энергияси ва табиий газ таъминоти тармоқларини қуриш — тегишлича «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ва «Ўзтрансгаз» АЖ маблағлари;

автомобиль йўлларини қуриш — Бухоро вилояти маҳаллий бюджети;

мажмуа ҳудудидаги ички муҳандислик-коммуникация инфратузилма объектларини барпо этиш инвесторларнинг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

13. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Бухоро вилояти ҳокимлиги тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда:

«Bukhara Сity» мажмуаси ҳудудида амалга ошириладиган лойиҳаларга салоҳиятли хорижий ва маҳаллий инвесторлар жалб этилишини;

«Bukhara City» мажмуаси ҳудудида барпо этиладиган халқаро конференция ва форумлар ўтказиш учун «Экспомарказ», шунингдек спорт-соғломлаштириш объектлари ва бошқа ижтимоий соҳа инфратузилмаларини тасдиқланган Бош режа ва лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида босқичма-босқич 2020 — 2022 йиллар Инвестиция дастурларига киритилишини таъминласин.

14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 августдаги «Республика ҳудудларида «Business city» замонавий ишбилармонлик марказларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3895-сон қарорининг 8 , 9 , 11 , 12 ва 13-бандларининг амал қилиши «Bukhara Сity» мажмуаси қурилиши лойиҳасининг тегишли қатнашчиларига, шу жумладан Дирекцияга татбиқ этилсин.

15. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.

16. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — транспорт вазири А.Ж. Раматов, Бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Э.М. Ганиев ҳамда Бухоро вилояти ҳокими Ў.И. Барноев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 8 июлдаги 565-сон қарорига ИЛОВА

Бухоро шаҳрида «Bukhara City» мажмуасини барпо қилиш жараёнида зарур тадбирларни ташкиллаштириш ва инвестиция лойиҳаларини кўриб чиқиш бўйича вилоят кенгаши

Ў. Барноев — Бухоро вилояти ҳокими, Кенгаш раиси Б. Шахриёров — Бухоро вилояти ҳокимининг ўринбосари, Кенгаш раисининг ўринбосари К. Камолов — Бухоро шаҳар ҳокими Ҳ. Давлатов — Бухоро вилоят қурилиш бош бошқармаси бошлиғи Б. Адилов — Бухоро вилоят молия бош бошқармаси бошлиғи Т. Очилов — Бухоро вилоят адлия бошқармаси бошлиғи И. Жўраев — Бухоро вилоят иқтисодиёт ва саноат бош бошқармаси бошлиғи Ш. Ашуров — Бухоро вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Д. Салимов — Бухоро вилоят божхона бошқармаси бошлиғи Ш. Хакимов — Бухоро вилоят марказий банк бош бошқармаси бошлиғи Н. Кенжаев — Бухоро вилоят ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси бошлиғи Ў. Ҳамроев — Давлат активларини бошқариш агентлиги Бухоро вилоят бошқармаси бошлиғи Б. Тошев — «Қурилишлойиҳа» МЧЖ директори лавозимига кўра — «Bukhara City» мажмуаси ҳудудида объектларни қуриш ва улардан фойдаланиш дирекцияси директори М. Ғайбуллаев — Бухоро вилояти ҳокимлиги аппарати котибият мудири — кенгаш котиби.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2019 йил 8 июль,

565-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2019 й., 09/19/565/3394-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.05.2022 й., 07/22/247/0428-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

TARKIBI

Buxoro shahrida “Bukhara City” zamonaviy ishbilarmonlik va turar joylar markazini barpo qilishga doir tashkiliy chora-tadbirlar toʻgʻrisida

[Koʻchirma]

Buxoro shahrining meʼmoriy qiyofasini yanada yaxshilash va obodonlashtirish, uning xorijiy va mahalliy investorlar uchun jozibadorligini oshirish, shuningdek shaharning turizm salohiyatidan samarali foydalanish, zamonaviy biznes, moliyaviy va turistik infratuzilmalarning jadal rivojlanishini taʼminlash hamda servis xizmatlari turlari va sifatini oshirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish vazirligi, Iqtisodiyot va sanoat vazirligi, Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi hamda Buxoro viloyati hokimligining:

Buxoro shahrining Hofiz Tanish Buxoriy, Zulfiya, Qayum Murtazoyev, Ibrohim Moʻminov va Sanoatchilar koʻchalariga tutash hududlarda samarasiz foydalanilayotgan obyektlar, bino va inshootlar egallagan jami 83 gektar maydonda “Bukhara City” zamonaviy ishbilarmonlik va turar joylar markazini (keyingi oʻrinlarda “Bukhara City” majmuasi deb ataladi) barpo qilish;

Buxoro viloyati hokimligi huzurida “Bukhara City” majmuasi hududida obyektlar qurilishini muvofiqlashtirish va nazorat qilish uchun davlat unitar korxonasi shaklidagi “Bukhara City” hududida obyektlarni qurish va ulardan foydalanish direksiyasini (keyingi oʻrinlarda Direksiya deb ataladi) tashkil etish toʻgʻrisidagi taklifi maʼqullansin.

2. Buxoro shahrida “Bukhara City” majmuasini barpo qilish jarayonida zarur tadbirlarni tashkillashtirish va investitsiya loyihalarini koʻrib chiqish boʻyicha viloyat kengashi (keyingi oʻrinlarda Kengash deb ataladi) tarkibi ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

3. Quyidagilar:

a) Kengashning asosiy vazifalari etib belgilansin:

“Bukhara City” majmuasini barpo qilish jarayonini tartibga solish va muvofiqlashtirish ustidan nazoratni amalga oshirish;

Direksiya faoliyatini muvofiqlashtirish;

investitsiya loyihalarini koʻrib chiqish, tanlash va ularni “Bukhara City” majmuasi hududida amalga oshirish uchun joylashtirish boʻyicha tegishli qarorlar qabul qilish;

muhandislik-kommunikatsiya va transport infratuzilmasini qurish boʻyicha loyihalarning oʻz vaqtida amalga oshirilishini taʼminlash;

“Bukhara City” majmuasini barpo etish boʻyicha yuzaga keladigan masalalarni hal etishda investorlarga (tashabbuskorlarga) amaliy yordam koʻrsatish;

b) Direksiya faoliyati Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 2-avgustdagi “Respublika hududlarida “Business city” zamonaviy ishbilarmonlik markazlarini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” PQ-3895-son qarorining 3-bandida belgilangan asosiy vazifalarga muvofiq tashkil etiladi.

4. “Bukhara City” majmuasining shaharsozlik hujjatlarini ishlab chiqish va uning hududida, jumladan:

Buxoro tarixi muzeyi, ilmiy markaz, xalqaro konferensiya va forumlar oʻtkazish uchun “Ekspomarkaz”, kinoteatr, teatr, kutubxona, sport-sogʻlomlashtirish obyektlari hamda ijtimoiy soha obyektlarini barpo qilish ishlari Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjeti va viloyat mahalliy budjetining qoʻshimcha manbalari hamda qonun hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar;

xususiy obyektlar, shuningdek biznes markazi, mehmonxonalar, banklar, ofislar, savdo-maishiy shoxobchalar, turar joy binolari va boshqa obyektlarni qurish ishlari investorlarning mablagʻlari, grantlar, kreditlar, homiylik xayriyalari va qonun hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan amalga oshiriladi.

5. Direksiya Buxoro shahri Ibrohim Moʻminov koʻchasi 2-uy manzilidagi binoda tekin foydalanish huquqi bilan joylashtirilsin.

Direksiyani saqlash xarajatlari Kengash tomonidan tasdiqlangan xarajatlar smetasiga muvofiq, shartnoma asosida investorlardan tushadigan mablagʻlar, mahalliy budjet mablagʻlari hamda qonun hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan amalga oshiriladi.

6. Belgilab qoʻyilsinki:

“Bukhara Sity” majmuasining bosh rejasini ilgʻor xorijiy tajribalar asosida har tomonlama mukammal tayyorlash uchun loyiha menejeri sifatida Buxoro viloyati hokimligi bilan oʻzaro manfaatli hamkorlik prinsiplari asosida tuziladigan kelishuvlarga muvofiq Turkiyaning “Studio Vertebra” kompaniyasi va qurilish sohasida boshqa yetakchi loyihalash tashkilotlari jalb qilinadi;

“Bukhara Sity” majmuasini barpo qilish loyihasini ishlab chiqishda uning hududida Buxoro tarixi muzeyi, ilmiy markaz, xalqaro konferensiya va forumlar oʻtkazish uchun “Ekspomarkaz”, kinoteatr, teatr, kutubxona, biznes markazi, mehmonxonalar, banklar, ofislar, savdo-maishiy shoxobchalar, sport-sogʻlomlashtirish obyektlari, turar joy binolari va boshqa zamonaviy obyektlarni joylashtirishga ustuvorlik beriladi;

“Bukhara City” majmuasi hududida obyektlar qurish uchun yer uchastkalarini elektron onlayn-auksion orqali realizatsiya qilish Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 2-avgustdagi “Respublika hududlarida “Business city” zamonaviy ishbilarmonlik markazlarini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi PQ-3895-son qarorining 2-bandida belgilangan tartibda amalga oshiriladi;

Direksiyaga loyihalashtirish shartlarini, qurilish-montaj ishlarini amalga oshirish, tovarlar (ishlar, xizmatlar) xaridlarini amalga oshirish usullarini mustaqil tanlash, shuningdek, eng yaxshi takliflarni tanlash natijalari boʻyicha tanlov asosida ishlarni bajaruvchilarni, loyiha tashkilotlarini belgilash huquqi beriladi;

“Bukhara Sity” majmuasi hududidagi davlat mulki obyektlarini buzib sotishdan tushadigan mablagʻlar istisno tariqasida Direksiya hisobiga oʻtkaziladi hamda keyinchalik mazkur hududdagi obyektlarni buzish boʻyicha xususiy mulk egalariga yetkazilgan zarar va kompensatsiya toʻlovlarini toʻlashga yoʻnaltiriladi;

yer uchastkalarining olib qoʻyilishi, binolar va inshootlar (keyingi oʻrinlarda obyektlar deb ataladi) buzilishi sababli xususiy mulk egalariga yetkazilgan zarar Buxoro viloyati hokimligi huzuridagi Davlat va jamiyat ehtiyojlari uchun yer uchastkalarining olib quyilishi munosabati bilan jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan zararlarni qoplash boʻyicha jamgʻarma mablagʻlari hisobidan qoplanadi;

investorlarga yangi obyektlarni barpo qilish uchun berilayotgan yer uchastkalari hududidagi obyektlarni buzish bilan bogʻliq zarar Direksiya mablagʻlari hisobidan qoplanadi;

yer ishlarini bajarish, bino va inshootlardagi muhandislik va transport kommunikatsiyalarini qurish, umumiy foydalanishdagi hududlarni obodonlashtirish, reklama va targʻibot tadbirlarini tashkil qilish, taqdimotlar oʻtkazish, shuningdek mahalliy, xorijiy konsalting, arxitektura kompaniyalari xizmatlari uchun toʻlovlar va boshqa xarajatlar homiylik xayriyalari, kreditlar, Buxoro viloyati mahalliy budjetining qoʻshimcha manbalari, Direksiya mablagʻlari va qonun hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan qoplanadi.

7. Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish vazirligi Yer resurslari, geodeziya, kartografiya va davlat kadastri qoʻmitasi hamda Buxoro viloyati hokimligi bilan birgalikda bir oy muddatda belgilangan tartibda “Bukhara Sity” majmuasini barpo qilish boʻyicha ajratiladigan yer uchastkasi chegaralarini aniq belgilasin va ushbu hududda topografik tasvirga olish ishlarini amalga oshirsin.

8. Buxoro viloyati hokimligi:

Oʻzbekiston Respublikasi Yer resurslari, geodeziya, kartografiya va davlat kadastri davlat qoʻmitasi, Davlat soliq qoʻmitasi bilan birgalikda oʻn kun muddatda “Bukhara Sity” majmuasi hududida mulkchilik shaklidan qatʼi nazar, buziladigan va boshqa joyga koʻchiriladigan obyektlarning toʻliq xatlovdan oʻtkazilishini hamda mulk huquqini tasdiqlovchi hujjatlar asosida ularning aniq roʻyxati shakllantirilishini;

“Bukhara Sity” majmuasi joylashtiriladigan hududda buzilishi va boshqa joyga koʻchirilishi kutilayotgan obyektlarning mulkdorlarini qonun hujjatlarida belgilangan tartibda rasmiy ogohlantirgan holda ularni buzish ishlariga zarur pudratchi va qurilish tashkilotlarini jalb qilish choralari koʻrilishini hamda bosqichma-bosqich “Bukhara Sity” majmuasi qurilish maydoni tayyorlanishini;

“Bukhara Sity” majmuasi hududida yer uchastkasi olib qoʻyilishi rejalashtirilayotgan manfaatdor shaxslar bilan ochiq muhokama oʻtkazilishini, jismoniy va yuridik shaxslarga tegishli boʻlgan turar joy va ishlab chiqarish binolari, boshqa imoratlar va inshootlarning buzilishiga koʻchmas mulkning bozor qiymati va olib qoʻyish sababli mulkdorga yetkazilgan zararning oʻrni toʻliq qoplanishini;

obyektlar buzilishi va boshqa joyga koʻchirilishi natijasida xususiy mulk egalariga yetkazilgan zarar qonunchilikda belgilangan tartibda qoplab berilishini;

“Oʻzdonmahsulot” AK bilan kelishgan holda “Bukhara Sity” majmuasi hududida buzilishga tushgan “Buxorodonmahsulotlari” AJga qarashli obyektlarni koʻchirish va qurish uchun Buxoro shahar hokimligi Obodonlashtirish boshqarmasiga tegishli binolar va inshootlar (sobiq “985-sonli Buxoro ishlar boshqarmasi” AJ bino va inshootlari)ning joylashgan hududi bilan birgalikda “Buxorodonmahsulotlari” AJga ajratilishini taʼminlasin.

Bunda, “Buxorodonmahsulotlari” AJning binolar va inshootlarini boshqa joyga koʻchirish muddati qisqaligini eʼtiborga olib, istisno tariqasida binolar va inshootlarni buzish, qurish hamda uskuna va jihozlarni sotib olishni tender (tanlov) oʻtkazmagan holda, toʻgʻridan-toʻgʻri shartnomalar asosida amalga oshirilishiga ruxsat berilsin.

12. Oʻzbekiston Respublikasi Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi, Energetika vazirligi, “Oʻztransgaz” AJ, Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi, Buxoro viloyati hokimligi Direksiya bilan birgalikda “Bukhara Sity” majmuasi hududini tasdiqlangan Bosh rejaga muvofiq zarur infratuzilma, shu jumladan ichimlik suvi va oqova suv, elektr energiyasi, tabiiy gaz, avtomobil yoʻllari hamda irrigatsiya tarmoqlari bilan taʼminlash choralarini koʻrsin.

Bunda:

ichimlik suvi taʼminoti va oqova tarmoqlarini qurish — Moliya vazirligi huzuridagi Suv taʼminoti va kanalizatsiya tizimlarini rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari;

majmua hududigacha elektr energiyasi va tabiiy gaz taʼminoti tarmoqlarini qurish — tegishlicha “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ va “Oʻztransgaz” AJ mablagʻlari;

avtomobil yoʻllarini qurish — Buxoro viloyati mahalliy budjeti;

majmua hududidagi ichki muhandislik-kommunikatsiya infratuzilma obyektlarini barpo etish investorlarning mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladi.

13. Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi, Tashqi ishlar vazirligi, Savdo-sanoat palatasi, Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi, Buxoro viloyati hokimligi tegishli vazirlik va idoralar bilan birgalikda:

“Bukhara Sity” majmuasi hududida amalga oshiriladigan loyihalarga salohiyatli xorijiy va mahalliy investorlar jalb etilishini;

“Bukhara City” majmuasi hududida barpo etiladigan xalqaro konferensiya va forumlar oʻtkazish uchun “Ekspomarkaz”, shuningdek sport-sogʻlomlashtirish obyektlari va boshqa ijtimoiy soha infratuzilmalarini tasdiqlangan Bosh reja va loyiha-smeta hujjatlari asosida bosqichma-bosqich 2020 — 2022-yillar Investitsiya dasturlariga kiritilishini taʼminlasin.

14. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 2-avgustdagi “Respublika hududlarida “Business city” zamonaviy ishbilarmonlik markazlarini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi PQ-3895-son qarorining 8 , 9 , 11 , 12 va 13-bandlarining amal qilishi “Bukhara Sity” majmuasi qurilishi loyihasining tegishli qatnashchilariga, shu jumladan Direksiyaga tatbiq etilsin.

15. Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi boshqa manfaatdor idoralar bilan birgalikda bir oy muddatda qonun hujjatlariga ushbu qarordan kelib chiqadigan oʻzgartish va qoʻshimchalar toʻgʻrisida Vazirlar Mahkamasiga taklif kiritsin.

16. Mazkur qarorning ijrosini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining birinchi oʻrinbosari — transport vaziri A.J. Ramatov, Bosh vazirning investitsiyalar va tashqi iqtisodiy aloqalar masalalari boʻyicha oʻrinbosari E.M. Ganiyev hamda Buxoro viloyati hokimi Oʻ.I. Barnoyev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 8-iyuldagi 565-son qaroriga ILOVA

Buxoro shahrida “Bukhara City” majmuasini barpo qilish jarayonida zarur tadbirlarni tashkillashtirish va investitsiya loyihalarini koʻrib chiqish boʻyicha viloyat kengashi

Oʻ. Barnoyev — Buxoro viloyati hokimi, Kengash raisi B. Shaxriyorov — Buxoro viloyati hokimining oʻrinbosari, Kengash raisining oʻrinbosari K. Kamolov — Buxoro shahar hokimi H. Davlatov — Buxoro viloyat qurilish bosh boshqarmasi boshligʻi B. Adilov — Buxoro viloyat moliya bosh boshqarmasi boshligʻi T. Ochilov — Buxoro viloyat adliya boshqarmasi boshligʻi I. Joʻrayev — Buxoro viloyat iqtisodiyot va sanoat bosh boshqarmasi boshligʻi Sh. Ashurov — Buxoro viloyat davlat soliq boshqarmasi boshligʻi D. Salimov — Buxoro viloyat bojxona boshqarmasi boshligʻi Sh. Xakimov — Buxoro viloyat markaziy bank bosh boshqarmasi boshligʻi N. Kenjayev — Buxoro viloyat yer resurslari va davlat kadastri boshqarmasi boshligʻi Oʻ. Hamroyev — Davlat aktivlarini boshqarish agentligi Buxoro viloyat boshqarmasi boshligʻi B. Toshev — “Qurilishloyiha” MCHJ direktori lavozimiga koʻra — “Bukhara City” majmuasi hududida obyektlarni qurish va ulardan foydalanish direksiyasi direktori M. Gʻaybullayev — Buxoro viloyati hokimligi apparati kotibiyat mudiri — kengash kotibi.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2019-yil 8-iyul,

565-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 09.07.2019-y., 09/19/565/3394-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 19.05.2022-y., 07/22/247/0428-son)

lex.uz