📅 2019-yil 9-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2019-yil 9-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2019 йил 9 июль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 9 июля 2019 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 9 July 2019 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
РЎЙХАТИ
НИЗОМ
НИЗОМ
СХЕМАСИ
РЕЕСТРИ
Маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий шерикликни амалга оширишга кўмаклашиш ва молиялаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 1 августдаги ПҚ-3892-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий шериклик учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги қонунчилик асосида берилиши мумкин бўлган давлат мулки объектларининг рўйхати 1-иловага ;
Маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий шериклик асосида амалга ошириладиган лойиҳаларни молиялаштириш учун алоҳида очиладиган шахсий ғазна ҳисобварағи маблағларини жамлаш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага ;
Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги қонунчилик шартлари асосида фаолият юритадиган нодавлат маданият ва санъат муассасаларига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, «Ўзбеккино» Миллий агентлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Б.С. Сайфуллаев, «Ўзбеккино» Миллий агентлиги бош директори Ф.Ш. Закиров зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 570-сон қарорига 1-ИЛОВА
Маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги қонунчилик асосида берилиши мумкин бўлган давлат мулки объектларининг *
Т/р Объектлар номи Жойлашган манзили Умумий ер майдони (кв.м.) Шундан, бино ва иншоотлар майдони (кв.м.) Объектнинг баланс сақловчиси Объектнинг давлат-хусусий шериклик асосида бериладиган қисми (кв.м.) Қорақалпоғистон Республикаси 1. Клуб биноси Қўнғирот тумани, «Жаслиқ» МФЙ 844 811 Туман маданият бўлими 844 2. Клуб биноси Элликқаъла тумани, «Сарибий» ОФЙ 1 828 1 562 Туман маданият бўлими 1 828 Андижон вилояти 3. Ўрмонбек маданият маркази Балиқчи тумани, Мумтоз МФЙ 1 290 241,9 Туман маданият бўлими 1 290 4. «Оналар ва болалар» маданият ва истироҳат боғи Марҳамат шаҳри, Мустақиллик кўчаси 16 700 560 Шаҳар маданият бўлими 16 700 5. Шаҳрихон тумани Маданият ва истироҳат боғи Шаҳрихон тумани, Амир Темур кўчаси, 1 30 658,2 3 325,9 Туман маданият бўлими 10 000 6. Қўрғонтепа тумани «Қўрғонтепа» маданият ва истироҳат боғи Қўрғонтепа тумани, Мустақиллик кўчаси, 39 7 600 1 300 Туман маданият бўлими 12 820 7. Асака тумани Маданият ва истироҳат боғи Асака тумани, Имом Бухорий кўчаси, 74 8 200 1000 Туман маданият бўлими 8 200 8. Хонобод шаҳри Алишер Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғи Хонобод шаҳри, Ўш кўчаси 180 500 8 071,4 Шаҳар ҳокимлиги 180 500 9. Избоскан тумани «Пойтуғ» маданият ва истироҳат боғи Избоскан тумани, Жўра Сидиқов кўчаси, 2 3 700 1 100 Туман ободонлаштириш бўлими 3 700 10. Андижон шаҳар «Камолот» маданият ва истироҳат боғи Андижон шаҳар, Машраб кўчаси 4 000 800 Ёшлар иттифоқи вилоят бўлими 4 000 11. Балиқчи тумани Маданият ва истироҳат боғи Балиқчи тумани, Балиқчи шоҳ кўчаси, 7 4 200 900 Туман ободонлаштириш бўлими 4 200 Жиззах вилояти 12. Жиззах шаҳри «Ўрда» экологик маданият ва истироҳат боғи Жиззахлик маҳалласи, И. Каримов кўчаси 350 700 538,2 Шаҳар маданият бўлими 350 700 13. Зарбдор тумани «Умид» маданият ва истироҳат боғи Зарбдор тумани, «Равот» МФЙ, А. Икромов кўчаси 44 000 - Туман маданият бўлими 20 000 Қашқадарё вилояти 14. Қарши тумани маданият ва истироҳат боғи Бешкент шаҳри, Ўзбекистон кўчаси, 53 42 400 - Туман маданият бўлими 2 500 15. Яккабоғ тумани «Ёшлик» маданият ва истироҳат боғи Амир Темур кўчаси, 31 12 982,5 - Туман маданият бўлими 12 982,5 Навоий вилояти 16. Зарафшон шаҳри маданият ва истироҳат боғи Зарафшон шаҳри, Қурувчи МФЙ 40 000 3 500 Шаҳар маданият бўлими 20 000 Наманган вилояти 17. Наманган шаҳри Кичкинтой болалар боғи Наманган шаҳри, Амир Темур кўчаси, 2 160 000 68 000 Шаҳар ҳокимлиги 92 000 18. Махдуми Аъзам номидаги маданият ва истироҳат боғи Косонсой шаҳарчаси, Алишер Навоий кўчаси, 9 38 000 8 600 Туман маданият бўлими 10 000 19. Наманган тумани «Етти булоқ» маданият ва истироҳат боғи Наманган тумани, Тошбулоқ шаҳарчаси, Мустақилликнинг 5 йиллиги кўчаси, 3 48 400 720,0 Туман ободонлаштириш бўлими 48 400 20. Мингбулоқ тумани «Дўстлик» маданият ва истироҳат боғи Мингбулоқ тумани, Жомашуй шаҳарчаси 60 000 550 Туман ҳокимлиги 60 000 21. Поп тумани М.Раҳимов номидаги маданият ва истироҳат боғи Поп шаҳарчаси, Дўстлик кўчаси 42 000 300 Туман ҳокимлиги 42 000 22. Учқўрғон тумани маданият ва истироҳат боғи Учқўрғон тумани, Дўстлик кўчаси, 35 25 000 200 Туман ҳокимлиги 22 000 23. Чортоқ тумани Фурқат номидаги маданият ва истироҳат боғи Чортоқ тумани, Истиқлол кўчаси, 47 72 000 2 000 Туман ҳокимлиги 72 000 24. Янгиқўрғон тумани маданият ва истироҳат боғи Янгиқўрғон шаҳар, Наманган кўчаси, 8-уй 50 000 4 600 Туман маданият бўлими 27 000 Самарқанд вилояти 25. Булунғур тумани маданият ва истироҳат боғи Булунғур тумани, Сайилгоҳ кўчаси, 5 44 200 500 Туман маданият бўлими 44 200 26. Нарпай тумани «Оқтош» маданият ва истироҳат боғи Оқтош шаҳри, А. Хақназаров МФЙ, И. Назар кўчаси, 38 30 200 500 Туман маданият бўлими 2 100 27. Пастдарғом тумани «Ёшлар» маданият ва истироҳат боғи Пастдарғом тумани, Жума шаҳри А. Темур кўчаси 2 48 000 500 Туман маданият бўлими 48 000 Сурхондарё вилояти 28. Қизириқ тумани «Болажон» маданият ва истироҳат боғи Қизириқ тумани, «Дўстлик» маҳалласи 35 500 - Туман ҳокимлиги 35 500 29. Олтинсой тумани маданият ва истироҳат боғи Олтинсой тумани, Бўстон маҳалласи 100 000 200 Туман маданият бўлими 100 000 30. Термиз тумани «Дўстлик» маданият ва истироҳат боғи Термиз тумани, Учқизил МФЙ 40 000 - Туман маданият бўлими 40 000 31. Узун тумани Янги рўзғор маданият маркази Узун тумани, Янгирўзғор маҳалласи 983,9 686,4 Туман маданият бўлими 983,9 Сирдарё вилояти 32. Сардоба тумани «Гулзор» маданият маркази Сардоба тумани, «Отаюрт» МФЙ 5 070 1 364,3 Туман маданият бўлими 5 070 33. Мирзаобод тумани Ғ. Юнусов номидаги маданият маркази Мирзаобод тумани, Баҳористон МФЙ 20 580 19 802 Туман маданият бўлими 20 580 Тошкент вилояти 34. Қибрай тумани «Ёнариқ» маданият маркази Қибрай тумани, Зиёкор МФЙ 1 163 267,8 Туман маданият бўлими 1 163 35. Оққўрғон тумани «Ором» маданият ва истироҳат боғи Оққўрғон тумани, Бирлик МФЙ 50 190 1 744,5 Туман ҳокимлиги 50 190 Фарғона вилояти 36. Риштон тумани «Зохидон» маданият маркази Риштон тумани, Навбаҳор МФЙ, Навбаҳор кўчаси 1 484 593,5 Туман ҳокимлиги 1 484 37. Фарғона тумани«Ямбароқ» маданият маркази Фарғона тумани, Ямбароқ МФЙ, Янги авлод кўчаси 1 205,51 267 Туман маданият бўлими 1 205,51 38. Фарғона шаҳар «Ёрмозор» маданият маркази Фарғона шаҳар, Б. Марғилоний кўчаси, 121-уй 2 200 800 Адлия бошқармаси 2 200 39. Бешариқ тумани «Шодлик» номли маданият ва истироҳат боғи Бешариқ тумани, Сирдарё кўчаси 2 700 850,5 Туман маданият бўлими 2 700 40. Бешариқ тумани «Қашқар» маданият маркази Бешариқ тумани, Ропқон қишлоғи 800 530 Туман маданият бўлими 800 41. Тошлоқ тумани «Найманбўстон» маданият маркази Тошлоқ тумани, Хонариқ МФЙ, Хонариқ қишлоғи 1 400 800 Туман маданият бўлими 1 400 42. Олтиариқ тумани «Марказий» маданият маркази Олтиариқ шаҳарчаси, Мустақиллик кўчаси, 2 уй 1 500 1 200 Туман маданият бўлими 1 200 43. Ўзбекистон тумани «Нурсўх» маданият маркази Ўзбекистон тумани, Нурсўх қишлоғи 950 780 Туман маданият бўлими 950 44. Ўзбекистон тумани маданият ва истироҳат боғи Яйпан шаҳарчаси, Тошкент кўчаси 22 400 - Туман маданият бўлими 22 400 45. Боғдод тумани «Матқулобод» маданият маркази Боғдод тумани, Матқулобод қишлоғи 800 600 Туман маданият бўлими 800 46. Ёзёвон тумани Маданият ва истироҳат боғи Ёзёвон шаҳарчаси, Мустақиллик кўчаси, 71-уй 2 530 2 270 Туман ҳокимлиги 2 270 Хоразм вилояти 47. Гурлан тумани Алишер Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғи Гурлан тумани, Мустақиллик шоҳ кўчаси 180 000 9 963 Хоразм вилояти маданият бошқармаси 25 000 48. Шовот тумани К. Отаниёзов номидаги маданият ва истироҳат боғи Шовот тумани, Комилжон Отаниёзов кўчаси 87 000 - Туман маданият бўлими 87 000 49. Хазорасп тумани «Овшар» маданият маркази Хазорасп тумани, Овшар қишлоғи 1 363,6 794,3 Туман маданият бўлими 1 363,6 50. Янгиариқ тумани «Қўриқтом» маданият маркази Янгиариқ тумани, Қўриқтом қишлоғи 5 284 1 092 Туман маданият бўлими 5 284 Тошкент шаҳри 51. Мирзо Улуғбек тумани 2-сон маданият маркази Мирзо Улуғбек тумани, Қизилсув кўчаси, 186 1 512 967 Туман маданият бўлими 1 512 52. Юнусобод тумани маданият маркази Юнусобод тумани, Осиё кўчаси, 40-уй 415 415 Туман маданият бўлими 415 53. Маданият меҳмонхонаси Яккасарой тумани Ш. Руставели кучаси, 18-уй 2399 1907 Маданият вазирлиги ҳузуридаги бинолардан фойдаланиш ва уларни экспулатация қилиш дирекцияси давлат унитар корхонаси 2399 54. Олмазор тумани Абдулла Қодирий номидаги маданият ва истироҳат боғи Олмазор тумани Зарқайнар кўчаси, 6-уй 226000 900 Ички ишлар вазирлиги 3000 55. Яккасарой тумани «Дўстлик боғи» истироҳат боғи Яккасарой тумани, Бобур кўчаси, 33-уй 123000 560 Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси 3000 56. Мирзо Улуғбек тумани «ЭКО БОҒ» номли маданият ва истироҳат боғи Мирзо Улуғбек тумани, Х. Олимжон ва И. Ганди кўчалари кесишуви 57000 200 Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаси 3000 57. Чилонзор тумани Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғи Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчаси, 21-уй 180000 660 Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаси 180000
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 570-сон қарорига 2-ИЛОВА
Маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги қонунчилик асосида амалга ошириладиган лойиҳаларни молиялаштириш учун алоҳида очиладиган шахсий ғазна ҳисобварағи маблағларини жамлаш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маданият ва санъат соҳасида давлат хусусий шерикликни ривожлантириш учун шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 1 августдаги ПҚ-3892-сон қарорига мувофиқ Маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий шериклик асосида амалга ошириладиган лойиҳаларни молиялаштириш учун Молия вазирлиги Ғазначилигида алоҳида очиладиган шахсий ғазна ҳисобварағи (кейинги ўринларда махсус ҳисобварақ деб аталади) маблағларини жамлаш ва ундан фойдаланиш тартибини белгилайди.
2. Махсус ҳисобварақдаги маблағлар давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлашга имтиёзли кредит бериш учун туман ва чекка қишлоқ жойлардаги театрлар, кинотеатрлар, маданият марказлари, маданият ва истироҳат боғлари, концерт заллари, ҳайвонот боғлари ва бошқа маданий объектлар негизида маданият ва санъат нодавлат муассасаларини ташкил этиш мақсадида фойдаланилади.
3. Махсус ҳисобварақдаги маблағлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланадиган маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги қонунчилик асосида берилиши мумкин бўлган давлат мулки объектларининг рўйхатига (кейинги ўринларда объектлар рўйхати деб аталади) ҳамда тегишлилиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва «Ўзбеккино» Миллий агентлиги (кейинги ўринларда Давлат шериги деб аталади) томонидан белгиланган тартибда ўтказилган танлов якунлари бўйича шакллантирилган битимларнинг ягона реестрига (кейинги ўринларда битимлар ягона реестри деб аталади) киритилган тадбиркорлик субъектларининг давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини имтиёзли кредитлар асосида молиялаштириш учун тижорат банкларига ўтказиб берилади.
2-боб. Махсус ҳисобварақ маблағларини жамлаш
4. Қуйидагилар махсус ҳисобварақни шакллантириш манбалари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан ажратиладиган 100,0 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги кредитлар;
давлат маданият ва санъат муассасалари негизида маданият ва санъат нодавлат муассасаларини ташкил этиш мақсадида давлат-хусусий шериклик асосида ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз тўловининг 7 фоиздан ошган қисмини қоплаб бериш учун ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг мақсадли маблағлари;
халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат ташкилотлари ва бошқа донорларнинг хайриялари, кредитлари (қарзлари) ва грантлари;
махсус ҳисобварақнинг вақтинча бўш маблағларини жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
3-боб. Махсус ҳисобварақдан тижорат банкларига маблағлар ажратиш тартиби
5. Объектлар рўйхатига асосан хусусий шерик билан битимлар давлат шериги томонидан тузилади ва битимлар ягона реестрига киритилади.
Битимлар ягона реестри объектлар рўйхати ва хусусий шерикка хизмат кўрсатувчи тегишли тижорат банклари кесимида давлат шериги томонидан юритилади.
6. Битимлар ягона реестрига киритилган битимлар тўғрисидаги маълумотлар битимлар тузилган кунидан бошлаб ўн кун мобайнида давлат шериги томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ёзма ҳамда электрон шаклда юборилади.
7. Давлат шериги ҳамда тегишли тижорат банклари ўртасида битимлар ягона реестрида кўрсатилган давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш учун махсус ҳисобварақдан кредит маблағларини ажратиш тўғрисида бош келишув имзоланади.
8. Бош келишувга асосан тегишли тижорат банкига махсус ҳисобварақдан ажратилган маблағлар хусусий шерикларга туман ва чекка қишлоқ жойларида фақатгина театр, кинотеатр, маданият марказлари, маданият ва истироҳат боғлари, концерт заллари, ҳайвонот боғлари ва бошқа маданият объектлари асосида нодавлат маданият ва санъат муассасаларини ташкил этиш мақсадида давлат-хусусий шериклик битими объектларини қуриш, реконструкция, таъмирлаш ва жиҳозлаш лойиҳаларни молиялаштириш учун кредит бериш мақсадларига йўналтирилади.
9. Махсус ҳисобварақдан тижорат банкларига хусусий шерикларнинг лойиҳаларига кредит учун ажратиладиган маблағлар кредит ажратиш муддатига қараб, тегишли баланс ҳисобварақларида ҳисобга олинади.
10. Хусусий шерик кредит олиш эҳтиёжи бўлганда, давлат маданият ва санъат муассасалари негизида давлат-хусусий шериклик асосида маданият ва санъат нодавлат муассасаларини ташкил этиш бўйича лойиҳаларни молиялаштириш учун кредит ажратиш тўғрисида тегишли тижорат банкига ариза билан мурожаат қилади.
11. Тижорат банклари томонидан хусусий шерикка маданият ва санъат нодавлат муассасаларини ташкил этиш бўйича лойиҳаларни молиялаштириш учун тижорат банкларининг кредитлари лойиҳаларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари ва бизнес-режалари пухта ва ҳар томонлама ўрганилгандан сўнг мақсадли фойдаланиш шартлари асосида берилади.
12. Бош келишувга асосан махсус ҳисобварақдаги маблағлар тижорат банкларига ўтказиб берилади ва тегишли тижорат банки томонидан тадбиркорлик субъектларига кредитлар 3 йиллик имтиёзли давр билан 10 йил муддатга йиллик 7 фоизли ставкада ажратилади.
13. Тижорат банклари келиб тушган аризалар бўйича буюртманомаларни шакллантиради ва бош келишув ҳамда тижорат банки кредит қўмитасининг ижобий қарорига асосан уларни давлат шеригига тақдим этади.
14. Давлат шериги тижорат банклари томонидан тақдим этилган буюртманомаларга мувофиқ Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан махсус ҳисобвараққа келиб тушган зарур маблағларни уч иш куни мобайнида Молия вазирлиги Ғазначилиги орқали тижорат банкларининг тегишли баланс ҳисобварағига ўтказиб беради ёки хато ва камчилиги бўлса рад этади.
15. Тижорат банклари томонидан имтиёзли кредитлар махсус ҳисобварақдан тижорат банкларига ажратилган маблағлар доирасида ажратилади.
16. Тижорат банклари махсус ҳисобварақдан ажратилган маблағлар ҳисобидан берилган имтиёзли кредитлар ва уларнинг мақсадли сарфланиши юзасидан белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ҳисобот топширади.
4-боб. Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан махсус ҳисобвараққа маблағларни ажратиш тартиби
17. Давлат шериги ва Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) ўртасида мазкур Низомнинг 4-банди иккинчи хатбошида кўрсатилган маблағларни махсус ҳисобварағига ўтказиш бўйича шартнома тузилади.
Бунда Жамғарма махсус ҳисобвараққа давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш учун 5 фоизли кредит ставкасига асосан маблағларни ўтказади ва махсус хисобварағидан ушбу маблағлар тижорат банкларига 5 фоизли кредит ставкасига асосан ўтказиб берилади.
18. Давлат шериги тижорат банкларидан келиб тушган буюртманомаларга асосан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Жамғармага тегишли равишда буюртманома юборади.
19. Жамғарма давлат шериги томонидан келиб тушган буюртманомаларни икки иш куни ичида кўриб чиқади ва зарур маблағларни махсус хисобвараққа ўтказиб беради.
20. Давлат шериги томонидан Молия вазирлиги Ғазначилигига махсус хисобварағидан тижорат банкларининг тегишли хисобрақамларига (ресурс) маблағларни ўтказиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
бош келишув;
тижорат банклари томонидан тасдиқланган буюртманомалар;
хусусий шериклар ва тижорат банклари ўртасида тузилган кредит шартномалар;
21. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги давлат шериги томонидан тақдим этилган ҳужжатларни уч иш куни давомида тижорат банкларининг тегишли ҳисобрақамларига ўтказади ёки хато ва камчилиги бўлса рад этади, бунда маблағларни ўтказиш кунига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги томонидан қўшимча фоиз тўланмайди.
5-боб. Тижорат банклари томонидан махсус ҳисобварақ маблағларини қайтариш
22. Махсус ҳисобварақ маблағлари ҳисобидан ажратилган кредитлардан мақсадли фойдаланилиши тижорат банклари томонидан давлат шериги билан биргаликда доимий равишда мониторинг қилиб борилади.
23. Тижорат банклари томонидан махсус ҳисобварақдан жалб этилган маблағлар тижорат банклари ва хусусий шерик ўртасида тузилган график асосида қайтарилади.
24. Махсус ҳисобварақ маблағларидан ажратилган имтиёзли кредитлар бўйича хусусий шерик томонидан тўланган фоизларнинг:
2 фоизи тегишли тижорат банк маржаси;
5 фоизи тегишли тижорат банки томонидан махсус ҳисобвараққа ўтказилади.
25. Хусусий шерик томонидан кредит ўз вақтида қайтарилмаган тақдирда жалб этилган маблағлар тижорат банклари томонидан ўз маблағлари ҳисобидан махсус ҳисобвараққа қайтарилади.
26. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги тегишли тижорат банклари томонидан махсус хисобвараққа қайтарилган маблағларни икки иш куни ичида Жамғармага белгиланган график асосида қайтаради. Бунда маблағларни қайтариш кунига тижорат банклари томонидан Жамғармага қўшимча фоиз тўланмайди.
6-боб. Мақсадли бюджет маблағларини ажратиш тартиби
27. Тижорат банклари ўз маблағлари ҳисобидан объектлар рўйхатига киритилган давлат маданият ва санъат муассасалари негизида давлат-хусусий шериклик шартлари асосида нодавлат маданият ва санъат муассасаларини ташкил этиш учун имтиёзли кредит ажратиши мумкин.
Бунда ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз тўловларининг:
7 фоизи хусусий шерик томонидан қопланади;
7 фоиздан ошган қисми, бироқ кредит ажратилган кунда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг белгиланган қайта молиялаштириш ставкасидан ошмаган ҳолда, ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг мақсадли маблағлари (кейинги ўринларда мақсадли маблағлар деб аталади) ҳисобидан қопланади.
28. Тижорат банклари ўз маблағлари ҳисобидан хусусий шерикка берилган имтиёзли кредит бўйича мақсадли маблағларни тўлаб бериш заруратидан келиб чиқиб, хусусий шерик ва тижорат банки ўртасида тузилган кредит шартномаси ва тўлов графиклари нусхаларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва давлат шеригига тақдим этади.
29. Давлат шериги ҳар йили бюджет сўровини тақдим этиш муддатларида хусусий шерик ва тижорат банки ўртасида тузилган кредит шартномаларига мувофиқ мақсадли маблағларни тўлаб бериш учун зарур маблағларни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутиш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тегишли ҳужжатларни тақдим этади.
30. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги мақсадли маблағлар учун зарур маблағларни ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан давлат шеригига ажратади.
31. Давлат шериги хусусий шериклар ва тижорат банклари ўртасида тузилган кредит шартномаларининг тўлов графигига асосан ҳар ойнинг 5 санасига қадар мақсадли маблағлар учун зарур бюджет маблағларини махсус ҳисобвараққа кўчириб беради ва кўчириб берилган маблағлари тўғрисида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигига тегишли ҳужжатларни тақдим этади.
32. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги ҳар ойнинг 8 санасига қадар махсус ҳисобвараққа келиб тушган мақсадли маблағлар учун бюджет маблағларини хусусий шериклар ва тижорат банклари ўртасида тузилган кредит шартномалар рақами ва санаси кўрсатилган ҳолда тегишли тижорат банкларнинг хисобрақамига ўтказади.
33. Махсус ҳисобварақдан тижорат банкларига ажратилган мақсадли маблағлар учун бюджет маблағларини кредит шартномаларида белгиланган ортиқча ҳисобланган фоиз тўловларини, шунингдек, пеня ва жарималарни қоплашга ёки мазкур Низомда белгиланмаган бошқа мақсадларга йўналтириш тақиқланади.
7-боб. Махсус ҳисобварақ маблағларининг ҳисоби, ҳисоботи ва назорати
34. Давлат шериги:
махсус ҳисобварақ тушуми ва харажатлари прогнозини манбалар, ҳудудлар ва чораклар бўйича тайёрлайди, унинг бажарилишини таҳлил қилади;
махсус ҳисобварақ бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни тузади;
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ махсус ҳисобварақ маблағларининг ишлатилиши тўғрисидаги ҳисоботни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этади.
35. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат молиявий-назорат бош бошқармаси махсус ҳисобварақ харажатларининг мақсадли ишлатилишини назорат қилади.
8-боб. Якунловчи қоидалар
36. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
37. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 570-сон қарорига 3-ИЛОВА
Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги қонунчилик шартлари асосида фаолият юритадиган маданият ва санъат нодавлат муассасаларига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги қонунчилик шартлари асосида фаолият юритадиган маданият ва санъат нодавлат муассасаларига (кейинги ўринларда маданият ва санъат муассасалари деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар (кейинги ўринларда бюджетдан субсидиялар деб аталади) ажратиш тартибини белгилайди.
Низомнинг амал қилиши давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги қонунчилик шартлари асосида ташкил этилган нодавлат театр ва цирклар, ҳайвонот боғлари, маданият саройлари, концерт заллари, маданият марказларига (кейинги ўринларда маданият ва санъат нодавлат муассасалари деб аталади) татбиқ этилади.
2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
маданий хизматлар кўрсатиш бўйича шартнома — маданият ва санъат нодавлат муассасаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият бошқармалари ўртасида маданий хизматлар кўрсатишни ва зарурат бўлганда, бюджетдан субсидиялар миқдорини назарда тутувчи тегишли йил учун тузиладиган шартнома;
маданий хизматлар — маданият ва санъат нодавлат муассасалари томонидан жисмоний ва юридик шахсларга хизмат кўрсатилиши (ишлар амалга оширилиши) мумкин бўлган, ҳар йил Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан тасдиқланадиган маданий хизматлар (ишлар) рўйхати (спектакль, тўгараклар, гастроллар, кўчма кўргазмалар, байрам ва концерт тадбирлари ва бошқалар).
3. Бюджетдан субсидиялар қуйидаги ҳолларда ажратилади:
маданият ва санъат нодавлат муассасалари харажатларининг бир қисмини қоплаш учун йиллик даромадлари ва харажатлари ҳажмидан, маданий хизматлар кўрсатиш бўйича тузиладиган шартномалардан келиб чиқиб;
қонунчиликда белгиланган тартибда маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий шериклик шаклларида тузилган, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Қурилиш вазирлиги ва бошқа тегишли вазирлик ва идоралар томонидан белгиланган нормалар ва талаблар асосида қурилиш (реконструкция, мукаммал таъмирлаш) ва жиҳозлаш ишлари тўлиқ якунланиб, белгиланган тартибда фойдаланишга топширилган маданият ва санъат нодавлат муассасаларига.
Маданият ва санъат нодавлат муассасасига бюджетдан субсидиялар Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва маданият ва санъат нодавлат муассасаси ўртасида давлат-хусусий шериклик тўғрисида имзоланган шартномада кўрсатилган муддат давомида ажратилади.
4. Маданият ва санъат нодавлат муассасаларига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар ажратиш ва тўлаш мазкур Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ ажратилади ва тўланади.
2-боб. Субсидияларни ҳисоблаш тартиби
5. Бюджетдан субсидиялар маданият ва санъат нодавлат муассасасига унинг туман (шаҳар) маданият бўлимига йўналтирилган тегишли аризасига асосан ҳисобланади ва ажратилади.
Аризага қуйидагилар илова қилинади:
ариза берувчининг — юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъектининг номи, жойлашган жойи (почта манзили) ва ташкилий-ҳуқуқий шаклини тасдиқловчи гувоҳнома, тижорат банкидаги ҳисобрақамлар реквизитлари;
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги билан давлат-хусусий шериклик тўғрисида имзоланган шартнома нусхаси;
маданият ва санъат нодавлат муассасаси тўғрисида маълумотлар: рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, кадастр ҳужжати, қуввати, тегишли йилда маданият ва санъат нодавлат муассасаси томонидан амалга ошириши режалаштирилган маданий хизматлар кўрсатиш рўйхати ва ушбу фаолиятдан келиб тушадиган даромадлар прогнози, фаолияти бошланган сана тўғрисидаги маълумотнома, жойлашган бино ва ер майдонлари ҳажми, барча харажатлар, шунингдек, коммунал хизматлар бўйича кутилаётган харажатлар миқдорлари, тегишли ҳисоб-китоблар ва маълумотлар;
мазкур Низомнинг 3-банди учинчи хатбошида белгиланган талаблар тўлиқ бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар.
6. Туман (шаҳар) маданият бўлими маданият ва санъат нодавлат муассасасининг буюртманомаси келиб тушган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида унинг мазкур Низомда белгиланган талабларга мослигини ўрганиб чиқади ва аризани қаноатлантириш ёки уни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ҳамда ушбу муассасага бюджетдан субсидиялар ажратиш ёки аризани рад этиш тўғрисида асослантирилган ҳолда ёзма шаклда, шу жумладан электрон ахборот тизими орқали хабардор қилади.
7. Маданият ва санъат нодавлат муассасасига бюджетдан субсидиялар ажратиш тўғрисидаги қарор туман (шаҳар) маданият бўлими раҳбарининг тегишли буйруғи билан расмийлаштирилади ва ушбу буйруққа туман (шаҳар) молия органи билан келишилган бюджетдан субсидиялар миқдори ва тўлаш графигини назарда тутувчи жадвал илова қилинади.
8. Бюджетдан субсидиялар миқдорини белгилаш учун туман (шаҳар) маданият бўлимлари тегишли ҳудудда жойлашган маданият ва санъат нодавлат муассасаларининг (мазкур муассасалар кесимида) тегишли молия йили учун даромадлари ва харажатлари ҳажми прогнозини ишлаб чиқади ва туман (шаҳар) молия бўлими билан келишилган ҳолда тасдиқлайди.
Бунда давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги қонунчилик шартлари асосида ташкил этилган маданият ва санъат нодавлат муассасаларининг:
харажатлари (ҳар бир харажат тури бўйича иш ҳақи ва бошқа харажатлар) тегишли йўналишдаги давлат маданият ва санъат муассасалари учун белгиланган тартиб ва нормалар (қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган лавозим маошлари ва базавий меҳнатга ҳақ тўлаш ставкалари, уларга қўшимча ҳақ тўлаш ва устамалар ҳамда амалдаги намунавий штатлар ва штат нормативлари, коммунал хизматлар ва бошқа харажатлар нормалари) асосида;
ягона ижтимоий тўлови миқдори хўжалик ҳисобидан фаолият юритувчи ташкилотлар учун белгиланган миқдорларда ҳисобланади.
9. Маданият ва санъат нодавлат муассасаси харажатларининг суммасини ҳисоблашда «Асосий воситалар бўйича харажатлар» (саҳна-томоша воситалари, декорациялар, мебель ва реквизитлар, бутафория, театр костюмлари ва миллий костюмлар, бош кийимлар, ички кийимлар, пойабзаллар, париклар ва бошқалар бундан мустасно) ҳисобга олинмайди.
10. Бюджетдан субсидиялар мазкур Низомнинг 8-бандида белгиланган тартибда ҳисобланган маданият ва санъат нодавлат муассасасининг тегишли йилдаги харажатларига нисбатан қуйидаги миқдорларда ажратилади:
а) театр ва циркларда:
Тошкент шаҳрида — 30 фоиз;
Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида — 40 фоиз;
қолган ҳудудларда — 50 фоиз;
б) ҳайвонот боғларида:
Тошкент шаҳрида — 40 фоиз;
Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида — 50 фоиз;
в) маданият саройлари, концерт заллари:
Тошкент шаҳрида — 40 фоиз;
Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида — 50 фоиз;
қолган ҳудудларда — 60 фоиз;
г) I типдаги маданият марказларида:
Тошкент шаҳрида — 30 фоиз;
Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида — 40 фоиз;
қолган ҳудудларда — 50 фоиз;
д) II ва III типдаги маданият марказларида:
Тошкент шаҳрида — 40 фоиз;
Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида — 50 фоиз;
қолган ҳудудларда — 60 фоиз.
Бюджетдан субсидиялар мазкур бандда кўрсатилган миқдорларда, бироқ маданият ва санъат нодавлат муассасасининг прогноз харажатлари ўз даромадлари билан қопланмаган қисмидан ошмаган ҳолда ажратилади.
11. Мазкур Низомнинг 8 — 10-бандларида кўрсатилган талаблар фақат маданият ва санъат нодавлат муассасасига бюджетдан ажратиладиган бюджет субсидиялар миқдорини ҳисоб-китоб қилиш мақсадида қўлланилади.
Маданият ва санъат нодавлат муассасасининг ҳақиқий штат бирликлари сони ва харажатлари, шу жумладан иш ҳақи харажатлари миқдорлари ушбу муассаса раҳбарининг қарорига кўра, тегишли йўналишдаги давлат маданият ва санъат муассасалари учун белгиланган штатлар ва харажатлар нормаларидан фарқланиши мумкин.
Бунда маданият ва санъат нодавлат муассасасининг ортиқча харажатлари унинг ўз даромадлари ҳисобидан қопланади.
12. Маданият ва санъат нодавлат муассасасининг маданий хизматлар шартномасига тегишли йил харажатлари ҳажмининг прогнозидан келиб чиқиб, ойма-ой тақсимланган бюджетдан субсидиялар ва ўз даромадлари ҳисобидан (манбалар кесимида) йўналтириладиган маблағлар бўйича жадвал илова қилинади.
13. Молия йили давомида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ иш ҳақи миқдорлари ва шартлари ўзгарган ҳолатларда, маданият ва санъат муассасасига бюджетдан ажратиладиган субсидиялар суммаси миқдорининг тегишли қисми қайта кўриб чиқилади.
14. Бюджетдан ажратиладиган субсидиялар тегишли молия йили учун туман (шаҳар) маҳаллий бюджетлари параметрларида «Маданият ва спорт» соҳаси бўйича назарда тутилади.
3-боб. Бюджетдан субсидияларни ажратиш тартиби
15. Маданият ва санъат нодавлат муассасаси бюджетдан субсидиялар ажратиш учун тегишли туман (шаҳар) молия бўлимига бюджетдан субсидиялар олиш учун буюртманомани қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда мазкур низомга 2-иловага мувофиқ шаклда ҳисобот ойи учун ҳисобот ойидан кейин ҳар ойнинг 5 санасига қадар тақдим этади:
буюртманома берувчининг — юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъектининг номи, жойлашган жойи (почта манзили) ва ташкилий-ҳуқуқий шаклини тасдиқловчи гувоҳнома, тижорат банкидаги ҳисобрақамлари реквизитлари;
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги билан давлат-хусусий шериклик тўғрисида имзоланган шартнома нусхаси;
туман (шаҳар) маданият бўлими билан белгиланган тартибда тузилган маданий хизматлар кўрсатиш бўйича шартнома нусхаси;
ҳисобот ойида ўз фаолиятидан олинган ҳақиқий даромадлар (тушумлар) тўғрисида тегишли тижорат банки томонидан тасдиқланган маълумот.
Мазкур банднинг иккинчи — тўртинчи хатбошиларида кўрсатилган маълумотлар маданият ва санъат нодавлат муассасаси томонидан бюджетдан субсидияни биринчи марта олганда тақдим этилади.
16. Маданият ва санъат нодавлат муассасасига ҳисобот ойи учун бюджетдан ажратиладиган субсидиялар миқдорлари қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
БСҳ = БСп * Дҳ / Дп
бунда:
БСҳ — маданият ва санъат нодавлат муассасасининг ҳисобот ойида бюджетдан ажратиладиган субсидиянинг ҳақиқий миқдори;
БСп — маданият ва санъат нодавлат муассасасининг маданий хизматлар кўрсатиш бўйича шартномасига илова қилинган жадвалда ҳисобот ойи учун бюджетдан ажратилиши белгиланган субсидиянинг прогноз миқдори;
Дҳ — маданият ва санъат нодавлат муассасасининг ҳисобот ойидаги ўз фаолиятидан олинган ҳақиқий даромадлар (тушумлар);
Дп — маданият ва санъат нодавлат муассасасининг маданий хизматлар кўрсатиш бўйича шартномасига илова қилинган жадвалда ҳисобот ойи учун белгиланган даромадлар прогноз кўрсаткичи.
17. Ҳисоб-китоблар натижасида маданият ва санъат нодавлат муассасасига ҳисобот ойи учун бюджетдан ажратиладиган субсидиянинг ҳақиқий миқдори ушбу субсидиянинг прогноз миқдорларидан ошганида, бюджетдан субсидия унинг прогноз миқдорлари доирасида тўланади.
18. Туман (шаҳар) молия бўлими ҳудуддаги маданият ва санъат нодавлат муассасалари томонидан тақдим этилган буюртманомаларга асосан амалга оширилган ҳисоб-китоблар натижасини умумлаштириб, мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда бюджетдан субсидиялар ажратиладиган маданият ва санъат нодавлат муассасаларининг реестрини тузади ва ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасигача тегишли ғазначилик бўлинмасига тўловни амалга ошириш учун тақдим этади.
19. Ғазначилик бўлинмаси икки иш куни мобайнида туман (шаҳар) молия бўлимлари томонидан тақдим этилган реестр асосида тегишли маданият ва санъат нодавлат муассасасининг тижорат банклардаги ҳисобрақамига бюджетдан субсидияларни белгиланган тартибда ўтказади.
20. Маданият ва санъат нодавлат муассасаси бюджетдан субсидия олишга буюртманомани ҳисобот ойи учун ҳисобот ойидан кейин икки ой давомида тақдим этиши мумкин.
Мазкур бандда белгиланган муддатдан кечикиб топширилган буюртманомалар тўловга қабул қилинмайди.
21. Маданият ва санъат нодавлат муассасасининг маданий хизматлар кўрсатиш бўйича шартномасига илова қилинган жадвалда белгиланган ўз фаолиятидан даромадлари прогнозининг кетма-кет олти ой давомида 50 фоиз ва ундан паст миқдорларда бажарилиши туман (шаҳар) молия бўлими томонидан аниқланганда, мазкур ҳолат тўғрисида туман (шаҳар) маданият бўлимига ва маданият ва санъат нодавлат муассасасига ёзма равишда маълум қилинади.
Бу ҳолатда маданият ва санъат нодавлат муассасасига бюджетдан субсидиялар ажратилиши вақтинчалик тўхтатилади ҳамда мазкур даромадлар прогнозининг ҳақиқий кўрсаткичлари 51 фоиз ва ундан юқорироқ бўлган ойдан бошлаб қайта тикланади.
Маданият ва санъат нодавлат муассасасига бюджетдан субсидиялар ажратишни вақтинчалик тўхтатиш ва қайта тиклаш тўғрисидаги қарор туман (шаҳар) маданият бўлими раҳбарининг тегишли буйруғи билан расмийлаштирилади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
22. Туман (шаҳар) молия бўлимларига бюджетдан субсидия ажратиш учун тақдим этилган маълумотларнинг асослилиги, тўғрилиги ва ҳаққонийлигига маданият ва санъат нодавлат муассасаси ҳамда тегишли маданият бўлинмалари раҳбарлари шахсан жавоб беради.
23. Маданият ва санъат нодавлат муассасаси томонидан бюджетдан субсидия олиш учун туман (шаҳар) молия бўлимига тақдим этилган маълумотлар ва ҳужжатларнинг сохталиги аниқланганда, ушбу муассаса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар ажратиладиган нодавлат маданият ва санъат муассасаларининг реестридан чиқарилади ҳамда бунинг ҳисобига ортиқча олинган субсидиялар маҳаллий бюджетга қайтарилади.
24. Маданият ва санъат нодавлат муассасаси туман (шаҳар) маданият бўлимларига бюджетдан субсидиялар ва хусусий шерик томонидан ўз маблағлари ҳисобидан маданият ва санъат муассасаси фаолиятига йўналтирилган маблағлар тўғрисида чораклик (йиллик) ҳисобот тақдим этади.
25. Маданият ва санъат нодавлат муассасасининг давлат-хусусий шериклик шартлари асосида фаолият юритиш, шунингдек, маданий хизматлар кўрсатиш бўйича шартномага илова қилинган жадвалда белгиланган даромадлари прогнозининг бажарилиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг маданият ва санъат муассасалари фаолиятини ташкил этиш бошқармаси ва давлат-хусусий шериклик лойиҳалари мониторинги бўлими томонидан давлат-хусусий шериклик асосида доимий мониторинг амалга оширилади.
26. Бюджетдан субсидия маблағларининг мақсадли сарфланиши юзасидан назорат Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молия назорати органлари томонидан амалга оширилади.
27. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги қонунчилик шартлари асосида фаолият юритадиган маданият ва санъат муассасаларига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги қонунчилик шартлари асосида фаолият юритаётган нодавлат маданият ва санъат муассасаларига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар ажратиш ва тўлаш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддати 1-босқич Нодавлат маданият ва санъат муассасаси Субсидиялар ажратиш учун молия органига тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза билан мурожаат қилади. Заруратга кўра 2-босқич Молия органи Ариза молия органига келиб тушган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида унинг белгиланган талабларга мослигини ўрганиб чиқади ва аризани қаноатлантириш ёки уни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ҳамда нодавлат маданият ва санъат муассасасига бюджетдан субсидиялар ажратиш ёки аризани рад этиш тўғрисида асослантирилган ҳолда ёзма шаклда, шу жумладан электрон ахборот тизими орқали хабардор қилади. Шунингдек, нодавлат маданият ва санъат муассасасига бюджетдан субсидиялар ажратиш молия органи раҳбарининг тегишли буйруғи билан расмийлаштирилади ҳамда буйруқда бюджетдан субсидияни ажратиш графиги ва миқдори кўрсатилади. 5 иш куни давомида 3-босқич Нодавлат маданият ва санъат муассасаси Тегишли туман (шаҳар) молия бўлимларига ўтган ойда ҳақиқатда ишлатилган маблағлар тўғрисида ҳамда Маданият вазирлиги ва Молия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган шаклга мувофиқ бюджетдан субсидиялар олиш учун буюртманомани тегишли маданият бўлинмалари билан келишилган ҳолда молия органларига тақдим этади. ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-санасигача 4-босқич Туман (шаҳар) молия бўлимлари Нодавлат маданият ва санъат муассасалари томонидан тақдим этилган буюртманомаларни умумлаштириб, бюджетдан субсидияларни ажратиш учун белгиланган тартибда бюджетдан субсидиялар ажратиладиган нодавлат маданият ва санъат муассасаларининг реестрини тузади ҳамда ғазначилик бўлинмасига тўловни амалга ошириш учун ва юқори молия органига маълумот учун тақдим этади. ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасигача 5-босқич Ғазначилик бўлинмаси Ғазначилик бўлинмаси вилоят, туман (шаҳар) молия бошқармалари ва бўлимлари томонидан тақдим этилган реестр асосида тегишли номаданият ва санъат муассасасининг тижорат банклардаги ҳисобварақларига субсидияларни белгиланган тартибда ўтказади. ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 12-санасигача
Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги қонунчилик шартлари асосида фаолият юритадиган маданият ва санъат муассасаларига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
20__ йил _______ ойи учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан субсидиялар ажратиладиган нодавлат маданият ва санъат муассасаларининг
Т/р Субсидиялар ажратиладиган нодавлат маданият ва санъат муассасаси номи Жойлашган жойи (почта манзили) СТИР Банк реквизитлари Нодавлат маданият ва санъат муассасасининг ўтган ойдаги касса харажатлари Бюджетдан ажратиладиган субсидия Нодавлат маданият ва санъат муассасаси ҳисобидан ажратилиши кўзда тутилган маблағ А 1 2 3 4 5 6 7=5*__% 8 9=5*__% ЖАМИ:
Туман (шаҳар) молия бўлими мудири (имзо) (Ф.И.О) Туман (шаҳар) молия бўлими бош ҳисобчиси (имзо) (Ф.И.О) Ғазначилик бўлинмаси масъул ходими (имзо) (Ф.И.О) 20__ йил «____» ___________
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 9 июль,
570-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
ROʻYXATI
NIZOM
NIZOM
SXEMASI
REYESTRI
Madaniyat va sanʼat sohasida davlat-xususiy sheriklikni amalga oshirishga koʻmaklashish va moliyalashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Madaniyat va sanʼat sohasida davlat-xususiy sheriklikni rivojlantirish uchun shart-sharoitlar yaratish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 1-avgustdagi PQ-3892-son qarori ijrosini taʼminlash, shuningdek, madaniyat va sanʼat sohasida davlat-xususiy sheriklik uchun qulay shart-sharoitlar yaratish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilar:
Madaniyat va sanʼat sohasida davlat-xususiy sheriklik toʻgʻrisidagi qonunchilik asosida berilishi mumkin boʻlgan davlat mulki obyektlarining roʻyxati 1-ilovaga ;
Madaniyat va sanʼat sohasida davlat-xususiy sheriklik asosida amalga oshiriladigan loyihalarni moliyalashtirish uchun alohida ochiladigan shaxsiy gʻazna hisobvaragʻi mablagʻlarini jamlash va undan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 2-ilovaga ;
Davlat-xususiy sheriklik toʻgʻrisidagi qonunchilik shartlari asosida faoliyat yuritadigan nodavlat madaniyat va sanʼat muassasalariga Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlaridan subsidiyalar ajratish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 3-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi, “Oʻzbekkino” Milliy agentligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda mazkur qarorga muvofiqlashtirsin.
3. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov, Oʻzbekiston Respublikasi madaniyat vaziri B.S. Sayfullayev, “Oʻzbekkino” Milliy agentligi bosh direktori F.Sh. Zakirov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 9-iyuldagi 570-son qaroriga 1-ILOVA
Madaniyat va sanʼat sohasida davlat-xususiy sheriklik toʻgʻrisidagi qonunchilik asosida berilishi mumkin boʻlgan davlat mulki obyektlarining *
T/r Obyektlar nomi Joylashgan manzili Umumiy yer maydoni (kv.m.) Shundan, bino va inshootlar maydoni (kv.m.) Obyektning balans saqlovchisi Obyektning davlat-xususiy sheriklik asosida beriladigan qismi (kv.m.) Qoraqalpogʻiston Respublikasi 1. Klub binosi Qoʻngʻirot tumani, “Jasliq” MFY 844 811 Tuman madaniyat boʻlimi 844 2. Klub binosi Ellikqaʼla tumani, “Saribiy” OFY 1 828 1 562 Tuman madaniyat boʻlimi 1 828 Andijon viloyati 3. Oʻrmonbek madaniyat markazi Baliqchi tumani, Mumtoz MFY 1 290 241,9 Tuman madaniyat boʻlimi 1 290 4. “Onalar va bolalar” madaniyat va istirohat bogʻi Marhamat shahri, Mustaqillik koʻchasi 16 700 560 Shahar madaniyat boʻlimi 16 700 5. Shahrixon tumani Madaniyat va istirohat bogʻi Shahrixon tumani, Amir Temur koʻchasi, 1 30 658,2 3 325,9 Tuman madaniyat boʻlimi 10 000 6. Qoʻrgʻontepa tumani “Qoʻrgʻontepa” madaniyat va istirohat bogʻi Qoʻrgʻontepa tumani, Mustaqillik koʻchasi, 39 7 600 1 300 Tuman madaniyat boʻlimi 12 820 7. Asaka tumani Madaniyat va istirohat bogʻi Asaka tumani, Imom Buxoriy koʻchasi, 74 8 200 1000 Tuman madaniyat boʻlimi 8 200 8. Xonobod shahri Alisher Navoiy nomidagi madaniyat va istirohat bogʻi Xonobod shahri, Oʻsh koʻchasi 180 500 8 071,4 Shahar hokimligi 180 500 9. Izboskan tumani “Poytugʻ” madaniyat va istirohat bogʻi Izboskan tumani, Joʻra Sidiqov koʻchasi, 2 3 700 1 100 Tuman obodonlashtirish boʻlimi 3 700 10. Andijon shahar “Kamolot” madaniyat va istirohat bogʻi Andijon shahar, Mashrab koʻchasi 4 000 800 Yoshlar ittifoqi viloyat boʻlimi 4 000 11. Baliqchi tumani Madaniyat va istirohat bogʻi Baliqchi tumani, Baliqchi shoh koʻchasi, 7 4 200 900 Tuman obodonlashtirish boʻlimi 4 200 Jizzax viloyati 12. Jizzax shahri “Oʻrda” ekologik madaniyat va istirohat bogʻi Jizzaxlik mahallasi, I. Karimov koʻchasi 350 700 538,2 Shahar madaniyat boʻlimi 350 700 13. Zarbdor tumani “Umid” madaniyat va istirohat bogʻi Zarbdor tumani, “Ravot” MFY, A. Ikromov koʻchasi 44 000 - Tuman madaniyat boʻlimi 20 000 Qashqadaryo viloyati 14. Qarshi tumani madaniyat va istirohat bogʻi Beshkent shahri, Oʻzbekiston koʻchasi, 53 42 400 - Tuman madaniyat boʻlimi 2 500 15. Yakkabogʻ tumani “Yoshlik” madaniyat va istirohat bogʻi Amir Temur koʻchasi, 31 12 982,5 - Tuman madaniyat boʻlimi 12 982,5 Navoiy viloyati 16. Zarafshon shahri madaniyat va istirohat bogʻi Zarafshon shahri, Quruvchi MFY 40 000 3 500 Shahar madaniyat boʻlimi 20 000 Namangan viloyati 17. Namangan shahri Kichkintoy bolalar bogʻi Namangan shahri, Amir Temur koʻchasi, 2 160 000 68 000 Shahar hokimligi 92 000 18. Maxdumi Aʼzam nomidagi madaniyat va istirohat bogʻi Kosonsoy shaharchasi, Alisher Navoiy koʻchasi, 9 38 000 8 600 Tuman madaniyat boʻlimi 10 000 19. Namangan tumani “Yetti buloq” madaniyat va istirohat bogʻi Namangan tumani, Toshbuloq shaharchasi, Mustaqillikning 5 yilligi koʻchasi, 3 48 400 720,0 Tuman obodonlashtirish boʻlimi 48 400 20. Mingbuloq tumani “Doʻstlik” madaniyat va istirohat bogʻi Mingbuloq tumani, Jomashuy shaharchasi 60 000 550 Tuman hokimligi 60 000 21. Pop tumani M.Rahimov nomidagi madaniyat va istirohat bogʻi Pop shaharchasi, Doʻstlik koʻchasi 42 000 300 Tuman hokimligi 42 000 22. Uchqoʻrgʻon tumani madaniyat va istirohat bogʻi Uchqoʻrgʻon tumani, Doʻstlik koʻchasi, 35 25 000 200 Tuman hokimligi 22 000 23. Chortoq tumani Furqat nomidagi madaniyat va istirohat bogʻi Chortoq tumani, Istiqlol koʻchasi, 47 72 000 2 000 Tuman hokimligi 72 000 24. Yangiqoʻrgʻon tumani madaniyat va istirohat bogʻi Yangiqoʻrgʻon shahar, Namangan koʻchasi, 8-uy 50 000 4 600 Tuman madaniyat boʻlimi 27 000 Samarqand viloyati 25. Bulungʻur tumani madaniyat va istirohat bogʻi Bulungʻur tumani, Sayilgoh koʻchasi, 5 44 200 500 Tuman madaniyat boʻlimi 44 200 26. Narpay tumani “Oqtosh” madaniyat va istirohat bogʻi Oqtosh shahri, A. Xaqnazarov MFY, I. Nazar koʻchasi, 38 30 200 500 Tuman madaniyat boʻlimi 2 100 27. Pastdargʻom tumani “Yoshlar” madaniyat va istirohat bogʻi Pastdargʻom tumani, Juma shahri A. Temur koʻchasi 2 48 000 500 Tuman madaniyat boʻlimi 48 000 Surxondaryo viloyati 28. Qiziriq tumani “Bolajon” madaniyat va istirohat bogʻi Qiziriq tumani, “Doʻstlik” mahallasi 35 500 - Tuman hokimligi 35 500 29. Oltinsoy tumani madaniyat va istirohat bogʻi Oltinsoy tumani, Boʻston mahallasi 100 000 200 Tuman madaniyat boʻlimi 100 000 30. Termiz tumani “Doʻstlik” madaniyat va istirohat bogʻi Termiz tumani, Uchqizil MFY 40 000 - Tuman madaniyat boʻlimi 40 000 31. Uzun tumani Yangi roʻzgʻor madaniyat markazi Uzun tumani, Yangiroʻzgʻor mahallasi 983,9 686,4 Tuman madaniyat boʻlimi 983,9 Sirdaryo viloyati 32. Sardoba tumani “Gulzor” madaniyat markazi Sardoba tumani, “Otayurt” MFY 5 070 1 364,3 Tuman madaniyat boʻlimi 5 070 33. Mirzaobod tumani Gʻ. Yunusov nomidagi madaniyat markazi Mirzaobod tumani, Bahoriston MFY 20 580 19 802 Tuman madaniyat boʻlimi 20 580 Toshkent viloyati 34. Qibray tumani “Yonariq” madaniyat markazi Qibray tumani, Ziyokor MFY 1 163 267,8 Tuman madaniyat boʻlimi 1 163 35. Oqqoʻrgʻon tumani “Orom” madaniyat va istirohat bogʻi Oqqoʻrgʻon tumani, Birlik MFY 50 190 1 744,5 Tuman hokimligi 50 190 Fargʻona viloyati 36. Rishton tumani “Zoxidon” madaniyat markazi Rishton tumani, Navbahor MFY, Navbahor koʻchasi 1 484 593,5 Tuman hokimligi 1 484 37. Fargʻona tumani“Yambaroq” madaniyat markazi Fargʻona tumani, Yambaroq MFY, Yangi avlod koʻchasi 1 205,51 267 Tuman madaniyat boʻlimi 1 205,51 38. Fargʻona shahar “Yormozor” madaniyat markazi Fargʻona shahar, B. Margʻiloniy koʻchasi, 121-uy 2 200 800 Adliya boshqarmasi 2 200 39. Beshariq tumani “Shodlik” nomli madaniyat va istirohat bogʻi Beshariq tumani, Sirdaryo koʻchasi 2 700 850,5 Tuman madaniyat boʻlimi 2 700 40. Beshariq tumani “Qashqar” madaniyat markazi Beshariq tumani, Ropqon qishlogʻi 800 530 Tuman madaniyat boʻlimi 800 41. Toshloq tumani “Naymanboʻston” madaniyat markazi Toshloq tumani, Xonariq MFY, Xonariq qishlogʻi 1 400 800 Tuman madaniyat boʻlimi 1 400 42. Oltiariq tumani “Markaziy” madaniyat markazi Oltiariq shaharchasi, Mustaqillik koʻchasi, 2 uy 1 500 1 200 Tuman madaniyat boʻlimi 1 200 43. Oʻzbekiston tumani “Nursoʻx” madaniyat markazi Oʻzbekiston tumani, Nursoʻx qishlogʻi 950 780 Tuman madaniyat boʻlimi 950 44. Oʻzbekiston tumani madaniyat va istirohat bogʻi Yaypan shaharchasi, Toshkent koʻchasi 22 400 - Tuman madaniyat boʻlimi 22 400 45. Bogʻdod tumani “Matqulobod” madaniyat markazi Bogʻdod tumani, Matqulobod qishlogʻi 800 600 Tuman madaniyat boʻlimi 800 46. Yozyovon tumani Madaniyat va istirohat bogʻi Yozyovon shaharchasi, Mustaqillik koʻchasi, 71-uy 2 530 2 270 Tuman hokimligi 2 270 Xorazm viloyati 47. Gurlan tumani Alisher Navoiy nomidagi madaniyat va istirohat bogʻi Gurlan tumani, Mustaqillik shoh koʻchasi 180 000 9 963 Xorazm viloyati madaniyat boshqarmasi 25 000 48. Shovot tumani K. Otaniyozov nomidagi madaniyat va istirohat bogʻi Shovot tumani, Komiljon Otaniyozov koʻchasi 87 000 - Tuman madaniyat boʻlimi 87 000 49. Xazorasp tumani “Ovshar” madaniyat markazi Xazorasp tumani, Ovshar qishlogʻi 1 363,6 794,3 Tuman madaniyat boʻlimi 1 363,6 50. Yangiariq tumani “Qoʻriqtom” madaniyat markazi Yangiariq tumani, Qoʻriqtom qishlogʻi 5 284 1 092 Tuman madaniyat boʻlimi 5 284 Toshkent shahri 51. Mirzo Ulugʻbek tumani 2-son madaniyat markazi Mirzo Ulugʻbek tumani, Qizilsuv koʻchasi, 186 1 512 967 Tuman madaniyat boʻlimi 1 512 52. Yunusobod tumani madaniyat markazi Yunusobod tumani, Osiyo koʻchasi, 40-uy 415 415 Tuman madaniyat boʻlimi 415 53. Madaniyat mehmonxonasi Yakkasaroy tumani Sh. Rustaveli kuchasi, 18-uy 2399 1907 Madaniyat vazirligi huzuridagi binolardan foydalanish va ularni ekspulatatsiya qilish direksiyasi davlat unitar korxonasi 2399 54. Olmazor tumani Abdulla Qodiriy nomidagi madaniyat va istirohat bogʻi Olmazor tumani Zarqaynar koʻchasi, 6-uy 226000 900 Ichki ishlar vazirligi 3000 55. Yakkasaroy tumani “Doʻstlik bogʻi” istirohat bogʻi Yakkasaroy tumani, Bobur koʻchasi, 33-uy 123000 560 Millatlararo munosabatlar va xorijiy mamlakatlar bilan doʻstlik aloqalari qoʻmitasi 3000 56. Mirzo Ulugʻbek tumani “EKO BOGʻ” nomli madaniyat va istirohat bogʻi Mirzo Ulugʻbek tumani, X. Olimjon va I. Gandi koʻchalari kesishuvi 57000 200 Toshkent shahar madaniyat bosh boshqarmasi 3000 57. Chilonzor tumani Gʻafur Gʻulom nomidagi madaniyat va istirohat bogʻi Chilonzor tumani, Bunyodkor koʻchasi, 21-uy 180000 660 Toshkent shahar madaniyat bosh boshqarmasi 180000
Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 9-iyuldagi 570-son qaroriga 2-ILOVA
Madaniyat va sanʼat sohasida davlat-xususiy sheriklik toʻgʻrisidagi qonunchilik asosida amalga oshiriladigan loyihalarni moliyalashtirish uchun alohida ochiladigan shaxsiy gʻazna hisobvaragʻi mablagʻlarini jamlash va undan foydalanish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Madaniyat va sanʼat sohasida davlat xususiy sheriklikni rivojlantirish uchun sharoitlar yaratish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 1-avgustdagi PQ-3892-son qaroriga muvofiq Madaniyat va sanʼat sohasida davlat-xususiy sheriklik asosida amalga oshiriladigan loyihalarni moliyalashtirish uchun Moliya vazirligi Gʻaznachiligida alohida ochiladigan shaxsiy gʻazna hisobvaragʻi (keyingi oʻrinlarda maxsus hisobvaraq deb ataladi) mablagʻlarini jamlash va undan foydalanish tartibini belgilaydi.
2. Maxsus hisobvaraqdagi mablagʻlar davlat-xususiy sheriklik toʻgʻrisidagi bitim obyektlarini qurish, rekonstruksiya qilish va taʼmirlashga imtiyozli kredit berish uchun tuman va chekka qishloq joylardagi teatrlar, kinoteatrlar, madaniyat markazlari, madaniyat va istirohat bogʻlari, konsert zallari, hayvonot bogʻlari va boshqa madaniy obyektlar negizida madaniyat va sanʼat nodavlat muassasalarini tashkil etish maqsadida foydalaniladi.
3. Maxsus hisobvaraqdagi mablagʻlar Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining qarorlari bilan tasdiqlanadigan madaniyat va sanʼat sohasida davlat-xususiy sheriklik toʻgʻrisidagi qonunchilik asosida berilishi mumkin boʻlgan davlat mulki obyektlarining roʻyxatiga (keyingi oʻrinlarda obyektlar roʻyxati deb ataladi) hamda tegishliligi boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi va “Oʻzbekkino” Milliy agentligi (keyingi oʻrinlarda Davlat sherigi deb ataladi) tomonidan belgilangan tartibda oʻtkazilgan tanlov yakunlari boʻyicha shakllantirilgan bitimlarning yagona reyestriga (keyingi oʻrinlarda bitimlar yagona reyestri deb ataladi) kiritilgan tadbirkorlik subyektlarining davlat-xususiy sheriklik loyihalarini imtiyozli kreditlar asosida moliyalashtirish uchun tijorat banklariga oʻtkazib beriladi.
2-bob. Maxsus hisobvaraq mablagʻlarini jamlash
4. Quyidagilar maxsus hisobvaraqni shakllantirish manbalari hisoblanadi:
Oʻzbekiston Respublikasi Tiklanish va taraqqiyot jamgʻarmasi tomonidan ajratiladigan 100,0 million AQSH dollari ekvivalentidagi kreditlar;
davlat madaniyat va sanʼat muassasalari negizida madaniyat va sanʼat nodavlat muassasalarini tashkil etish maqsadida davlat-xususiy sheriklik asosida ajratiladigan kreditlar boʻyicha foiz toʻlovining 7 foizdan oshgan qismini qoplab berish uchun har yili Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetining maqsadli mablagʻlari;
xalqaro moliya institutlari, xorijiy hukumat tashkilotlari va boshqa donorlarning xayriyalari, kreditlari (qarzlari) va grantlari;
maxsus hisobvaraqning vaqtincha boʻsh mablagʻlarini joylashtirishdan olinadigan daromadlar;
qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar.
3-bob. Maxsus hisobvaraqdan tijorat banklariga mablagʻlar ajratish tartibi
5. Obyektlar roʻyxatiga asosan xususiy sherik bilan bitimlar davlat sherigi tomonidan tuziladi va bitimlar yagona reyestriga kiritiladi.
Bitimlar yagona reyestri obyektlar roʻyxati va xususiy sherikka xizmat koʻrsatuvchi tegishli tijorat banklari kesimida davlat sherigi tomonidan yuritiladi.
6. Bitimlar yagona reyestriga kiritilgan bitimlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar bitimlar tuzilgan kunidan boshlab oʻn kun mobaynida davlat sherigi tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligiga yozma hamda elektron shaklda yuboriladi.
7. Davlat sherigi hamda tegishli tijorat banklari oʻrtasida bitimlar yagona reyestrida koʻrsatilgan davlat-xususiy sheriklik loyihasini amalga oshirish uchun maxsus hisobvaraqdan kredit mablagʻlarini ajratish toʻgʻrisida bosh kelishuv imzolanadi.
8. Bosh kelishuvga asosan tegishli tijorat bankiga maxsus hisobvaraqdan ajratilgan mablagʻlar xususiy sheriklarga tuman va chekka qishloq joylarida faqatgina teatr, kinoteatr, madaniyat markazlari, madaniyat va istirohat bogʻlari, konsert zallari, hayvonot bogʻlari va boshqa madaniyat obyektlari asosida nodavlat madaniyat va sanʼat muassasalarini tashkil etish maqsadida davlat-xususiy sheriklik bitimi obyektlarini qurish, rekonstruksiya, taʼmirlash va jihozlash loyihalarni moliyalashtirish uchun kredit berish maqsadlariga yoʻnaltiriladi.
9. Maxsus hisobvaraqdan tijorat banklariga xususiy sheriklarning loyihalariga kredit uchun ajratiladigan mablagʻlar kredit ajratish muddatiga qarab, tegishli balans hisobvaraqlarida hisobga olinadi.
10. Xususiy sherik kredit olish ehtiyoji boʻlganda, davlat madaniyat va sanʼat muassasalari negizida davlat-xususiy sheriklik asosida madaniyat va sanʼat nodavlat muassasalarini tashkil etish boʻyicha loyihalarni moliyalashtirish uchun kredit ajratish toʻgʻrisida tegishli tijorat bankiga ariza bilan murojaat qiladi.
11. Tijorat banklari tomonidan xususiy sherikka madaniyat va sanʼat nodavlat muassasalarini tashkil etish boʻyicha loyihalarni moliyalashtirish uchun tijorat banklarining kreditlari loyihalarning loyiha-smeta hujjatlari va biznes-rejalari puxta va har tomonlama oʻrganilgandan soʻng maqsadli foydalanish shartlari asosida beriladi.
12. Bosh kelishuvga asosan maxsus hisobvaraqdagi mablagʻlar tijorat banklariga oʻtkazib beriladi va tegishli tijorat banki tomonidan tadbirkorlik subyektlariga kreditlar 3 yillik imtiyozli davr bilan 10 yil muddatga yillik 7 foizli stavkada ajratiladi.
13. Tijorat banklari kelib tushgan arizalar boʻyicha buyurtmanomalarni shakllantiradi va bosh kelishuv hamda tijorat banki kredit qoʻmitasining ijobiy qaroriga asosan ularni davlat sherigiga taqdim etadi.
14. Davlat sherigi tijorat banklari tomonidan taqdim etilgan buyurtmanomalarga muvofiq Tiklanish va taraqqiyot jamgʻarmasi tomonidan maxsus hisobvaraqqa kelib tushgan zarur mablagʻlarni uch ish kuni mobaynida Moliya vazirligi Gʻaznachiligi orqali tijorat banklarining tegishli balans hisobvaragʻiga oʻtkazib beradi yoki xato va kamchiligi boʻlsa rad etadi.
15. Tijorat banklari tomonidan imtiyozli kreditlar maxsus hisobvaraqdan tijorat banklariga ajratilgan mablagʻlar doirasida ajratiladi.
16. Tijorat banklari maxsus hisobvaraqdan ajratilgan mablagʻlar hisobidan berilgan imtiyozli kreditlar va ularning maqsadli sarflanishi yuzasidan belgilangan tartibda Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligiga hisobot topshiradi.
4-bob. Oʻzbekiston Respublikasi Tiklanish va taraqqiyot jamgʻarmasi tomonidan maxsus hisobvaraqqa mablagʻlarni ajratish tartibi
17. Davlat sherigi va Oʻzbekiston Respublikasi Tiklanish va taraqqiyot jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda Jamgʻarma deb ataladi) oʻrtasida mazkur Nizomning 4-bandi ikkinchi xatboshida koʻrsatilgan mablagʻlarni maxsus hisobvaragʻiga oʻtkazish boʻyicha shartnoma tuziladi.
Bunda Jamgʻarma maxsus hisobvaraqqa davlat-xususiy sheriklik loyihalarini amalga oshirish uchun 5 foizli kredit stavkasiga asosan mablagʻlarni oʻtkazadi va maxsus xisobvaragʻidan ushbu mablagʻlar tijorat banklariga 5 foizli kredit stavkasiga asosan oʻtkazib beriladi.
18. Davlat sherigi tijorat banklaridan kelib tushgan buyurtmanomalarga asosan Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi va Jamgʻarmaga tegishli ravishda buyurtmanoma yuboradi.
19. Jamgʻarma davlat sherigi tomonidan kelib tushgan buyurtmanomalarni ikki ish kuni ichida koʻrib chiqadi va zarur mablagʻlarni maxsus xisobvaraqqa oʻtkazib beradi.
20. Davlat sherigi tomonidan Moliya vazirligi Gʻaznachiligiga maxsus xisobvaragʻidan tijorat banklarining tegishli xisobraqamlariga (resurs) mablagʻlarni oʻtkazish uchun quyidagi hujjatlar taqdim etiladi:
bosh kelishuv;
tijorat banklari tomonidan tasdiqlangan buyurtmanomalar;
xususiy sheriklar va tijorat banklari oʻrtasida tuzilgan kredit shartnomalar;
21. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi Gʻaznachiligi davlat sherigi tomonidan taqdim etilgan hujjatlarni uch ish kuni davomida tijorat banklarining tegishli hisobraqamlariga oʻtkazadi yoki xato va kamchiligi boʻlsa rad etadi, bunda mablagʻlarni oʻtkazish kuniga Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi Gʻaznachiligi tomonidan qoʻshimcha foiz toʻlanmaydi.
5-bob. Tijorat banklari tomonidan maxsus hisobvaraq mablagʻlarini qaytarish
22. Maxsus hisobvaraq mablagʻlari hisobidan ajratilgan kreditlardan maqsadli foydalanilishi tijorat banklari tomonidan davlat sherigi bilan birgalikda doimiy ravishda monitoring qilib boriladi.
23. Tijorat banklari tomonidan maxsus hisobvaraqdan jalb etilgan mablagʻlar tijorat banklari va xususiy sherik oʻrtasida tuzilgan grafik asosida qaytariladi.
24. Maxsus hisobvaraq mablagʻlaridan ajratilgan imtiyozli kreditlar boʻyicha xususiy sherik tomonidan toʻlangan foizlarning:
2 foizi tegishli tijorat bank marjasi;
5 foizi tegishli tijorat banki tomonidan maxsus hisobvaraqqa oʻtkaziladi.
25. Xususiy sherik tomonidan kredit oʻz vaqtida qaytarilmagan taqdirda jalb etilgan mablagʻlar tijorat banklari tomonidan oʻz mablagʻlari hisobidan maxsus hisobvaraqqa qaytariladi.
26. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi Gʻaznachiligi tegishli tijorat banklari tomonidan maxsus xisobvaraqqa qaytarilgan mablagʻlarni ikki ish kuni ichida Jamgʻarmaga belgilangan grafik asosida qaytaradi. Bunda mablagʻlarni qaytarish kuniga tijorat banklari tomonidan Jamgʻarmaga qoʻshimcha foiz toʻlanmaydi.
6-bob. Maqsadli budjet mablagʻlarini ajratish tartibi
27. Tijorat banklari oʻz mablagʻlari hisobidan obyektlar roʻyxatiga kiritilgan davlat madaniyat va sanʼat muassasalari negizida davlat-xususiy sheriklik shartlari asosida nodavlat madaniyat va sanʼat muassasalarini tashkil etish uchun imtiyozli kredit ajratishi mumkin.
Bunda ajratiladigan kreditlar boʻyicha foiz toʻlovlarining:
7 foizi xususiy sherik tomonidan qoplanadi;
7 foizdan oshgan qismi, biroq kredit ajratilgan kunda Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankining belgilangan qayta moliyalashtirish stavkasidan oshmagan holda, har yili Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetining maqsadli mablagʻlari (keyingi oʻrinlarda maqsadli mablagʻlar deb ataladi) hisobidan qoplanadi.
28. Tijorat banklari oʻz mablagʻlari hisobidan xususiy sherikka berilgan imtiyozli kredit boʻyicha maqsadli mablagʻlarni toʻlab berish zaruratidan kelib chiqib, xususiy sherik va tijorat banki oʻrtasida tuzilgan kredit shartnomasi va toʻlov grafiklari nusxalarini Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi va davlat sherigiga taqdim etadi.
29. Davlat sherigi har yili budjet soʻrovini taqdim etish muddatlarida xususiy sherik va tijorat banki oʻrtasida tuzilgan kredit shartnomalariga muvofiq maqsadli mablagʻlarni toʻlab berish uchun zarur mablagʻlarni Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti parametrlarida nazarda tutish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligiga tegishli hujjatlarni taqdim etadi.
30. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi maqsadli mablagʻlar uchun zarur mablagʻlarni har yili Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan davlat sherigiga ajratadi.
31. Davlat sherigi xususiy sheriklar va tijorat banklari oʻrtasida tuzilgan kredit shartnomalarining toʻlov grafigiga asosan har oyning 5 sanasiga qadar maqsadli mablagʻlar uchun zarur budjet mablagʻlarini maxsus hisobvaraqqa koʻchirib beradi va koʻchirib berilgan mablagʻlari toʻgʻrisida belgilangan tartibda Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi Gʻaznachiligiga tegishli hujjatlarni taqdim etadi.
32. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi Gʻaznachiligi har oyning 8 sanasiga qadar maxsus hisobvaraqqa kelib tushgan maqsadli mablagʻlar uchun budjet mablagʻlarini xususiy sheriklar va tijorat banklari oʻrtasida tuzilgan kredit shartnomalar raqami va sanasi koʻrsatilgan holda tegishli tijorat banklarning xisobraqamiga oʻtkazadi.
33. Maxsus hisobvaraqdan tijorat banklariga ajratilgan maqsadli mablagʻlar uchun budjet mablagʻlarini kredit shartnomalarida belgilangan ortiqcha hisoblangan foiz toʻlovlarini, shuningdek, penya va jarimalarni qoplashga yoki mazkur Nizomda belgilanmagan boshqa maqsadlarga yoʻnaltirish taqiqlanadi.
7-bob. Maxsus hisobvaraq mablagʻlarining hisobi, hisoboti va nazorati
34. Davlat sherigi:
maxsus hisobvaraq tushumi va xarajatlari prognozini manbalar, hududlar va choraklar boʻyicha tayyorlaydi, uning bajarilishini tahlil qiladi;
maxsus hisobvaraq budjetining ijrosi toʻgʻrisidagi hisobotni tuzadi;
qonunchilik hujjatlariga muvofiq maxsus hisobvaraq mablagʻlarining ishlatilishi toʻgʻrisidagi hisobotni Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligiga taqdim etadi.
35. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi Davlat moliyaviy-nazorat bosh boshqarmasi maxsus hisobvaraq xarajatlarining maqsadli ishlatilishini nazorat qiladi.
8-bob. Yakunlovchi qoidalar
36. Ushbu Nizomni qoʻllashda yuzaga keladigan nizolar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hal etiladi.
37. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.
Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 9-iyuldagi 570-son qaroriga 3-ILOVA
Davlat-xususiy sheriklik toʻgʻrisidagi qonunchilik shartlari asosida faoliyat yuritadigan madaniyat va sanʼat nodavlat muassasalariga Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlaridan subsidiyalar ajratish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom davlat-xususiy sheriklik toʻgʻrisidagi qonunchilik shartlari asosida faoliyat yuritadigan madaniyat va sanʼat nodavlat muassasalariga (keyingi oʻrinlarda madaniyat va sanʼat muassasalari deb ataladi) Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan subsidiyalar (keyingi oʻrinlarda budjetdan subsidiyalar deb ataladi) ajratish tartibini belgilaydi.
Nizomning amal qilishi davlat-xususiy sheriklik toʻgʻrisidagi qonunchilik shartlari asosida tashkil etilgan nodavlat teatr va sirklar, hayvonot bogʻlari, madaniyat saroylari, konsert zallari, madaniyat markazlariga (keyingi oʻrinlarda madaniyat va sanʼat nodavlat muassasalari deb ataladi) tatbiq etiladi.
2. Ushbu Nizomda quyidagi tushunchalardan foydalaniladi:
madaniy xizmatlar koʻrsatish boʻyicha shartnoma — madaniyat va sanʼat nodavlat muassasasi hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Madaniyat vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar madaniyat boshqarmalari oʻrtasida madaniy xizmatlar koʻrsatishni va zarurat boʻlganda, budjetdan subsidiyalar miqdorini nazarda tutuvchi tegishli yil uchun tuziladigan shartnoma;
madaniy xizmatlar — madaniyat va sanʼat nodavlat muassasalari tomonidan jismoniy va yuridik shaxslarga xizmat koʻrsatilishi (ishlar amalga oshirilishi) mumkin boʻlgan, har yil Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi tomonidan tasdiqlanadigan madaniy xizmatlar (ishlar) roʻyxati (spektakl, toʻgaraklar, gastrollar, koʻchma koʻrgazmalar, bayram va konsert tadbirlari va boshqalar).
3. Budjetdan subsidiyalar quyidagi hollarda ajratiladi:
madaniyat va sanʼat nodavlat muassasalari xarajatlarining bir qismini qoplash uchun yillik daromadlari va xarajatlari hajmidan, madaniy xizmatlar koʻrsatish boʻyicha tuziladigan shartnomalardan kelib chiqib;
qonunchilikda belgilangan tartibda madaniyat va sanʼat sohasida davlat-xususiy sheriklik shakllarida tuzilgan, Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi, Qurilish vazirligi va boshqa tegishli vazirlik va idoralar tomonidan belgilangan normalar va talablar asosida qurilish (rekonstruksiya, mukammal taʼmirlash) va jihozlash ishlari toʻliq yakunlanib, belgilangan tartibda foydalanishga topshirilgan madaniyat va sanʼat nodavlat muassasalariga.
Madaniyat va sanʼat nodavlat muassasasiga budjetdan subsidiyalar Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi va madaniyat va sanʼat nodavlat muassasasi oʻrtasida davlat-xususiy sheriklik toʻgʻrisida imzolangan shartnomada koʻrsatilgan muddat davomida ajratiladi.
4. Madaniyat va sanʼat nodavlat muassasalariga Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan subsidiyalar ajratish va toʻlash mazkur Nizomga 1-ilovadagi sxemaga muvofiq ajratiladi va toʻlanadi.
2-bob. Subsidiyalarni hisoblash tartibi
5. Budjetdan subsidiyalar madaniyat va sanʼat nodavlat muassasasiga uning tuman (shahar) madaniyat boʻlimiga yoʻnaltirilgan tegishli arizasiga asosan hisoblanadi va ajratiladi.
Arizaga quyidagilar ilova qilinadi:
ariza beruvchining — yuridik shaxs boʻlgan tadbirkorlik subyektining nomi, joylashgan joyi (pochta manzili) va tashkiliy-huquqiy shaklini tasdiqlovchi guvohnoma, tijorat bankidagi hisobraqamlar rekvizitlari;
Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi bilan davlat-xususiy sheriklik toʻgʻrisida imzolangan shartnoma nusxasi;
madaniyat va sanʼat nodavlat muassasasi toʻgʻrisida maʼlumotlar: roʻyxatga olinganligi toʻgʻrisidagi guvohnoma, kadastr hujjati, quvvati, tegishli yilda madaniyat va sanʼat nodavlat muassasasi tomonidan amalga oshirishi rejalashtirilgan madaniy xizmatlar koʻrsatish roʻyxati va ushbu faoliyatdan kelib tushadigan daromadlar prognozi, faoliyati boshlangan sana toʻgʻrisidagi maʼlumotnoma, joylashgan bino va yer maydonlari hajmi, barcha xarajatlar, shuningdek, kommunal xizmatlar boʻyicha kutilayotgan xarajatlar miqdorlari, tegishli hisob-kitoblar va maʼlumotlar;
mazkur Nizomning 3-bandi uchinchi xatboshida belgilangan talablar toʻliq bajarilganligini tasdiqlovchi hujjatlar.
6. Tuman (shahar) madaniyat boʻlimi madaniyat va sanʼat nodavlat muassasasining buyurtmanomasi kelib tushgan kundan boshlab besh ish kuni mobaynida uning mazkur Nizomda belgilangan talablarga mosligini oʻrganib chiqadi va arizani qanoatlantirish yoki uni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi hamda ushbu muassasaga budjetdan subsidiyalar ajratish yoki arizani rad etish toʻgʻrisida asoslantirilgan holda yozma shaklda, shu jumladan elektron axborot tizimi orqali xabardor qiladi.
7. Madaniyat va sanʼat nodavlat muassasasiga budjetdan subsidiyalar ajratish toʻgʻrisidagi qaror tuman (shahar) madaniyat boʻlimi rahbarining tegishli buyrugʻi bilan rasmiylashtiriladi va ushbu buyruqqa tuman (shahar) moliya organi bilan kelishilgan budjetdan subsidiyalar miqdori va toʻlash grafigini nazarda tutuvchi jadval ilova qilinadi.
8. Budjetdan subsidiyalar miqdorini belgilash uchun tuman (shahar) madaniyat boʻlimlari tegishli hududda joylashgan madaniyat va sanʼat nodavlat muassasalarining (mazkur muassasalar kesimida) tegishli moliya yili uchun daromadlari va xarajatlari hajmi prognozini ishlab chiqadi va tuman (shahar) moliya boʻlimi bilan kelishilgan holda tasdiqlaydi.
Bunda davlat-xususiy sheriklik toʻgʻrisidagi qonunchilik shartlari asosida tashkil etilgan madaniyat va sanʼat nodavlat muassasalarining:
xarajatlari (har bir xarajat turi boʻyicha ish haqi va boshqa xarajatlar) tegishli yoʻnalishdagi davlat madaniyat va sanʼat muassasalari uchun belgilangan tartib va normalar (qonunchilik hujjatlari bilan belgilangan lavozim maoshlari va bazaviy mehnatga haq toʻlash stavkalari, ularga qoʻshimcha haq toʻlash va ustamalar hamda amaldagi namunaviy shtatlar va shtat normativlari, kommunal xizmatlar va boshqa xarajatlar normalari) asosida;
yagona ijtimoiy toʻlovi miqdori xoʻjalik hisobidan faoliyat yurituvchi tashkilotlar uchun belgilangan miqdorlarda hisoblanadi.
9. Madaniyat va sanʼat nodavlat muassasasi xarajatlarining summasini hisoblashda “Asosiy vositalar boʻyicha xarajatlar” (sahna-tomosha vositalari, dekoratsiyalar, mebel va rekvizitlar, butaforiya, teatr kostumlari va milliy kostumlar, bosh kiyimlar, ichki kiyimlar, poyabzallar, pariklar va boshqalar bundan mustasno) hisobga olinmaydi.
10. Budjetdan subsidiyalar mazkur Nizomning 8-bandida belgilangan tartibda hisoblangan madaniyat va sanʼat nodavlat muassasasining tegishli yildagi xarajatlariga nisbatan quyidagi miqdorlarda ajratiladi:
a) teatr va sirklarda:
Toshkent shahrida — 30 foiz;
Nukus shahri va viloyatlar markazlarida — 40 foiz;
qolgan hududlarda — 50 foiz;
b) hayvonot bogʻlarida:
Toshkent shahrida — 40 foiz;
Nukus shahri va viloyatlar markazlarida — 50 foiz;
v) madaniyat saroylari, konsert zallari:
Toshkent shahrida — 40 foiz;
Nukus shahri va viloyatlar markazlarida — 50 foiz;
qolgan hududlarda — 60 foiz;
g) I tipdagi madaniyat markazlarida:
Toshkent shahrida — 30 foiz;
Nukus shahri va viloyatlar markazlarida — 40 foiz;
qolgan hududlarda — 50 foiz;
d) II va III tipdagi madaniyat markazlarida:
Toshkent shahrida — 40 foiz;
Nukus shahri va viloyatlar markazlarida — 50 foiz;
qolgan hududlarda — 60 foiz.
Budjetdan subsidiyalar mazkur bandda koʻrsatilgan miqdorlarda, biroq madaniyat va sanʼat nodavlat muassasasining prognoz xarajatlari oʻz daromadlari bilan qoplanmagan qismidan oshmagan holda ajratiladi.
11. Mazkur Nizomning 8 — 10-bandlarida koʻrsatilgan talablar faqat madaniyat va sanʼat nodavlat muassasasiga budjetdan ajratiladigan budjet subsidiyalar miqdorini hisob-kitob qilish maqsadida qoʻllaniladi.
Madaniyat va sanʼat nodavlat muassasasining haqiqiy shtat birliklari soni va xarajatlari, shu jumladan ish haqi xarajatlari miqdorlari ushbu muassasa rahbarining qaroriga koʻra, tegishli yoʻnalishdagi davlat madaniyat va sanʼat muassasalari uchun belgilangan shtatlar va xarajatlar normalaridan farqlanishi mumkin.
Bunda madaniyat va sanʼat nodavlat muassasasining ortiqcha xarajatlari uning oʻz daromadlari hisobidan qoplanadi.
12. Madaniyat va sanʼat nodavlat muassasasining madaniy xizmatlar shartnomasiga tegishli yil xarajatlari hajmining prognozidan kelib chiqib, oyma-oy taqsimlangan budjetdan subsidiyalar va oʻz daromadlari hisobidan (manbalar kesimida) yoʻnaltiriladigan mablagʻlar boʻyicha jadval ilova qilinadi.
13. Moliya yili davomida qonunchilik hujjatlariga muvofiq ish haqi miqdorlari va shartlari oʻzgargan holatlarda, madaniyat va sanʼat muassasasiga budjetdan ajratiladigan subsidiyalar summasi miqdorining tegishli qismi qayta koʻrib chiqiladi.
14. Budjetdan ajratiladigan subsidiyalar tegishli moliya yili uchun tuman (shahar) mahalliy budjetlari parametrlarida “Madaniyat va sport” sohasi boʻyicha nazarda tutiladi.
3-bob. Budjetdan subsidiyalarni ajratish tartibi
15. Madaniyat va sanʼat nodavlat muassasasi budjetdan subsidiyalar ajratish uchun tegishli tuman (shahar) moliya boʻlimiga budjetdan subsidiyalar olish uchun buyurtmanomani quyidagi hujjatlarni ilova qilgan holda mazkur nizomga 2-ilovaga muvofiq shaklda hisobot oyi uchun hisobot oyidan keyin har oyning 5 sanasiga qadar taqdim etadi:
buyurtmanoma beruvchining — yuridik shaxs boʻlgan tadbirkorlik subyektining nomi, joylashgan joyi (pochta manzili) va tashkiliy-huquqiy shaklini tasdiqlovchi guvohnoma, tijorat bankidagi hisobraqamlari rekvizitlari;
Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi bilan davlat-xususiy sheriklik toʻgʻrisida imzolangan shartnoma nusxasi;
tuman (shahar) madaniyat boʻlimi bilan belgilangan tartibda tuzilgan madaniy xizmatlar koʻrsatish boʻyicha shartnoma nusxasi;
hisobot oyida oʻz faoliyatidan olingan haqiqiy daromadlar (tushumlar) toʻgʻrisida tegishli tijorat banki tomonidan tasdiqlangan maʼlumot.
Mazkur bandning ikkinchi — toʻrtinchi xatboshilarida koʻrsatilgan maʼlumotlar madaniyat va sanʼat nodavlat muassasasi tomonidan budjetdan subsidiyani birinchi marta olganda taqdim etiladi.
16. Madaniyat va sanʼat nodavlat muassasasiga hisobot oyi uchun budjetdan ajratiladigan subsidiyalar miqdorlari quyidagi formula asosida hisoblanadi:
BSʼh = BSp * Dh / Dp
bunda:
BSʼh — madaniyat va sanʼat nodavlat muassasasining hisobot oyida budjetdan ajratiladigan subsidiyaning haqiqiy miqdori;
BSp — madaniyat va sanʼat nodavlat muassasasining madaniy xizmatlar koʻrsatish boʻyicha shartnomasiga ilova qilingan jadvalda hisobot oyi uchun budjetdan ajratilishi belgilangan subsidiyaning prognoz miqdori;
Dh — madaniyat va sanʼat nodavlat muassasasining hisobot oyidagi oʻz faoliyatidan olingan haqiqiy daromadlar (tushumlar);
Dp — madaniyat va sanʼat nodavlat muassasasining madaniy xizmatlar koʻrsatish boʻyicha shartnomasiga ilova qilingan jadvalda hisobot oyi uchun belgilangan daromadlar prognoz koʻrsatkichi.
17. Hisob-kitoblar natijasida madaniyat va sanʼat nodavlat muassasasiga hisobot oyi uchun budjetdan ajratiladigan subsidiyaning haqiqiy miqdori ushbu subsidiyaning prognoz miqdorlaridan oshganida, budjetdan subsidiya uning prognoz miqdorlari doirasida toʻlanadi.
18. Tuman (shahar) moliya boʻlimi hududdagi madaniyat va sanʼat nodavlat muassasalari tomonidan taqdim etilgan buyurtmanomalarga asosan amalga oshirilgan hisob-kitoblar natijasini umumlashtirib, mazkur Nizomga 2-ilovaga muvofiq shaklda budjetdan subsidiyalar ajratiladigan madaniyat va sanʼat nodavlat muassasalarining reyestrini tuzadi va hisobot oyidan keyingi oyning 10-sanasigacha tegishli gʻaznachilik boʻlinmasiga toʻlovni amalga oshirish uchun taqdim etadi.
19. Gʻaznachilik boʻlinmasi ikki ish kuni mobaynida tuman (shahar) moliya boʻlimlari tomonidan taqdim etilgan reyestr asosida tegishli madaniyat va sanʼat nodavlat muassasasining tijorat banklardagi hisobraqamiga budjetdan subsidiyalarni belgilangan tartibda oʻtkazadi.
20. Madaniyat va sanʼat nodavlat muassasasi budjetdan subsidiya olishga buyurtmanomani hisobot oyi uchun hisobot oyidan keyin ikki oy davomida taqdim etishi mumkin.
Mazkur bandda belgilangan muddatdan kechikib topshirilgan buyurtmanomalar toʻlovga qabul qilinmaydi.
21. Madaniyat va sanʼat nodavlat muassasasining madaniy xizmatlar koʻrsatish boʻyicha shartnomasiga ilova qilingan jadvalda belgilangan oʻz faoliyatidan daromadlari prognozining ketma-ket olti oy davomida 50 foiz va undan past miqdorlarda bajarilishi tuman (shahar) moliya boʻlimi tomonidan aniqlanganda, mazkur holat toʻgʻrisida tuman (shahar) madaniyat boʻlimiga va madaniyat va sanʼat nodavlat muassasasiga yozma ravishda maʼlum qilinadi.
Bu holatda madaniyat va sanʼat nodavlat muassasasiga budjetdan subsidiyalar ajratilishi vaqtinchalik toʻxtatiladi hamda mazkur daromadlar prognozining haqiqiy koʻrsatkichlari 51 foiz va undan yuqoriroq boʻlgan oydan boshlab qayta tiklanadi.
Madaniyat va sanʼat nodavlat muassasasiga budjetdan subsidiyalar ajratishni vaqtinchalik toʻxtatish va qayta tiklash toʻgʻrisidagi qaror tuman (shahar) madaniyat boʻlimi rahbarining tegishli buyrugʻi bilan rasmiylashtiriladi.
4-bob. Yakunlovchi qoidalar
22. Tuman (shahar) moliya boʻlimlariga budjetdan subsidiya ajratish uchun taqdim etilgan maʼlumotlarning asosliligi, toʻgʻriligi va haqqoniyligiga madaniyat va sanʼat nodavlat muassasasi hamda tegishli madaniyat boʻlinmalari rahbarlari shaxsan javob beradi.
23. Madaniyat va sanʼat nodavlat muassasasi tomonidan budjetdan subsidiya olish uchun tuman (shahar) moliya boʻlimiga taqdim etilgan maʼlumotlar va hujjatlarning soxtaligi aniqlanganda, ushbu muassasa Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan subsidiyalar ajratiladigan nodavlat madaniyat va sanʼat muassasalarining reyestridan chiqariladi hamda buning hisobiga ortiqcha olingan subsidiyalar mahalliy budjetga qaytariladi.
24. Madaniyat va sanʼat nodavlat muassasasi tuman (shahar) madaniyat boʻlimlariga budjetdan subsidiyalar va xususiy sherik tomonidan oʻz mablagʻlari hisobidan madaniyat va sanʼat muassasasi faoliyatiga yoʻnaltirilgan mablagʻlar toʻgʻrisida choraklik (yillik) hisobot taqdim etadi.
25. Madaniyat va sanʼat nodavlat muassasasining davlat-xususiy sheriklik shartlari asosida faoliyat yuritish, shuningdek, madaniy xizmatlar koʻrsatish boʻyicha shartnomaga ilova qilingan jadvalda belgilangan daromadlari prognozining bajarilishi yuzasidan Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligining madaniyat va sanʼat muassasalari faoliyatini tashkil etish boshqarmasi va davlat-xususiy sheriklik loyihalari monitoringi boʻlimi tomonidan davlat-xususiy sheriklik asosida doimiy monitoring amalga oshiriladi.
26. Budjetdan subsidiya mablagʻlarining maqsadli sarflanishi yuzasidan nazorat Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi hamda Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligining Davlat moliya nazorati organlari tomonidan amalga oshiriladi.
27. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.
Davlat-xususiy sheriklik toʻgʻrisidagi qonunchilik shartlari asosida faoliyat yuritadigan madaniyat va sanʼat muassasalariga Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlaridan subsidiyalar ajratish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Davlat-xususiy sheriklik toʻgʻrisidagi qonunchilik shartlari asosida faoliyat yuritayotgan nodavlat madaniyat va sanʼat muassasalariga Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan subsidiyalar ajratish va toʻlash
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddati 1-bosqich Nodavlat madaniyat va sanʼat muassasasi Subsidiyalar ajratish uchun moliya organiga tegishli hujjatlarni ilova qilgan holda ariza bilan murojaat qiladi. Zaruratga koʻra 2-bosqich Moliya organi Ariza moliya organiga kelib tushgan kundan boshlab besh ish kuni mobaynida uning belgilangan talablarga mosligini oʻrganib chiqadi va arizani qanoatlantirish yoki uni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi hamda nodavlat madaniyat va sanʼat muassasasiga budjetdan subsidiyalar ajratish yoki arizani rad etish toʻgʻrisida asoslantirilgan holda yozma shaklda, shu jumladan elektron axborot tizimi orqali xabardor qiladi. Shuningdek, nodavlat madaniyat va sanʼat muassasasiga budjetdan subsidiyalar ajratish moliya organi rahbarining tegishli buyrugʻi bilan rasmiylashtiriladi hamda buyruqda budjetdan subsidiyani ajratish grafigi va miqdori koʻrsatiladi. 5 ish kuni davomida 3-bosqich Nodavlat madaniyat va sanʼat muassasasi Tegishli tuman (shahar) moliya boʻlimlariga oʻtgan oyda haqiqatda ishlatilgan mablagʻlar toʻgʻrisida hamda Madaniyat vazirligi va Moliya vazirligi tomonidan tasdiqlanadigan shaklga muvofiq budjetdan subsidiyalar olish uchun buyurtmanomani tegishli madaniyat boʻlinmalari bilan kelishilgan holda moliya organlariga taqdim etadi. hisobot oyidan keyingi oyning 5-sanasigacha 4-bosqich Tuman (shahar) moliya boʻlimlari Nodavlat madaniyat va sanʼat muassasalari tomonidan taqdim etilgan buyurtmanomalarni umumlashtirib, budjetdan subsidiyalarni ajratish uchun belgilangan tartibda budjetdan subsidiyalar ajratiladigan nodavlat madaniyat va sanʼat muassasalarining reyestrini tuzadi hamda gʻaznachilik boʻlinmasiga toʻlovni amalga oshirish uchun va yuqori moliya organiga maʼlumot uchun taqdim etadi. hisobot oyidan keyingi oyning 10-sanasigacha 5-bosqich Gʻaznachilik boʻlinmasi Gʻaznachilik boʻlinmasi viloyat, tuman (shahar) moliya boshqarmalari va boʻlimlari tomonidan taqdim etilgan reyestr asosida tegishli nomadaniyat va sanʼat muassasasining tijorat banklardagi hisobvaraqlariga subsidiyalarni belgilangan tartibda oʻtkazadi. hisobot oyidan keyingi oyning 12-sanasigacha
Davlat-xususiy sheriklik toʻgʻrisidagi qonunchilik shartlari asosida faoliyat yuritadigan madaniyat va sanʼat muassasalariga Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlaridan subsidiyalar ajratish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
20__ yil _______ oyi uchun Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti hisobidan subsidiyalar ajratiladigan nodavlat madaniyat va sanʼat muassasalarining
T/r Subsidiyalar ajratiladigan nodavlat madaniyat va sanʼat muassasasi nomi Joylashgan joyi (pochta manzili) STIR Bank rekvizitlari Nodavlat madaniyat va sanʼat muassasasining oʻtgan oydagi kassa xarajatlari Budjetdan ajratiladigan subsidiya Nodavlat madaniyat va sanʼat muassasasi hisobidan ajratilishi koʻzda tutilgan mablagʻ A 1 2 3 4 5 6 7=5*__% 8 9=5*__% JAMI:
Tuman (shahar) moliya boʻlimi mudiri (imzo) (F.I.O) Tuman (shahar) moliya boʻlimi bosh hisobchisi (imzo) (F.I.O) Gʻaznachilik boʻlinmasi masʼul xodimi (imzo) (F.I.O) 20__ yil “____” ___________
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2019-yil 9-iyul,
570-son