UzbekAI

← Qonunlar

📅 2019-yil 9-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2019 йил 9 июль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 9 июля 2019 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 9 July 2019 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ТАРКИБИ

Тошкент кимё-технология институтининг Янгиер филиалини ташкил этиш тўғрисида

Сирдарё вилоятида кимё саноати ва қишлоқ хўжалигини диверсификация қилиш, маҳсулот етиштириш салоҳиятини янада ошириш ва иқтисодиётнинг базавий тармоқларида олий маълумотли кадрлар тайёрлашни кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. «Ўзкимёсаноат» АЖ, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ва Сирдарё вилояти ҳокимлигининг Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳрида Тошкент кимё-технология институтининг Янгиер филиалини (кейинги ўринларда Филиал деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Белгилансинки, Филиал Тошкент кимё-технология институтининг юридик шахс мақомига эга бўлган таркибий бўлинмаси ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварақларига эга бўлади.

2. Қуйидагилар Филиалнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

ҳудудда кимё саноати ва қишлоқ хўжалиги соҳасининг ривожланиш истиқболлари ва устувор вазифаларини, замонавий техника ҳамда технологик тенденцияларни ҳисобга олган ҳолда эҳтиёж юқори бўлган мутахассисликлар бўйича амалий кўникмаларни эгаллаган малакали кадрларни тайёрлаш;

кимёвий технологиялар соҳасининг тегишли йўналишлари бўйича малакали кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, корхоналарнинг муаммоларини ҳал этишга қаратилган инновацион тадқиқотларни фаол ривожлантириш;

ўқув ва илмий лойиҳаларни амалга ошириш, таълим ва илмий изланишлар жараёнига малакали мутахассисларни кенг жалб этиш мақсадида ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш соҳаларида республика ва хорижий етакчи олий таълим муассасалари ва илмий марказлар билан ҳамкорлик алоқаларини кучайтириш;

республика ва хорижий олий таълим муассасалари ҳамда илмий марказларга истиқболли ёш битирувчиларни магистратура ва докторантурага мунтазам юбориш орқали Филиалнинг илмий-педагогик салоҳиятини ошириб бориш;

Филиалнинг минтақа ва халқаро миқёсдаги нуфузини ошириш мақсадида чет эл фуқаролари учун таълим олиш имкониятини кенгайтириш ва илғор халқаро тажрибани татбиқ қилиш;

вебинар таълим усулларини жорий этиш ва ривожлантириш.

3. Белгилансинки:

2019/2020 ўқув йилида Филиалга давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрлари Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат комиссиясининг қарорига асосан тасдиқланади;

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Филиалга талабаларни қабул қилиш сони белгиланган тартибда ҳар йили тасдиқланадиган республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш параметрларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

4. Тошкент кимё-технология институти Янгиер филиалининг Васийлик кенгаши таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Васийлик кенгаши қуйидаги йўналишлар бўйича Филиал фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашувчи жамоатчилик органи этиб белгилансин:

Филиални техник ривожлантириш ва унинг самарали фаолиятини таъминлаш учун молиявий ёрдамни ташкил этиш, бюджетдан ташқари маблағларни жалб этиш;

ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан қатъи назар соҳа ташкилотлари объектларида талабаларнинг амалиётини ташкил этиш;

таълим муассасалари ва ташкилотлардан тайинланган малакавий амалиёт раҳбарларини Филиалнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига моддий қўллаб-қувватлаш тизимини жорий этиш ҳамда иқтидорли талабаларнинг ривожланган хорижий мамлакатлардаги таълим муассасаларида амалиётини ташкил этиш;

кимё, кимёвий технологиялар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш соҳаларида Филиални ривожлантиришга кўмаклашувчи янги усуллар, дастурлар ва истиқболли ташаббусларни қўллаб-қувватлаш, ишлаб чиқариш корхоналари фаолиятига илмий ишланмалар натижаларини самарали жорий этиш;

Филиал профессор-ўқитувчилари ва ёш олимларининг Scopus ва Web of science каби маълумотлар базасига кирган халқаро илмий журналларда илмий мақолалар чоп этиш борасидаги сарф-харажатларини молиялаштириш, шунингдек, ўқув-методик ва илмий-тадқиқот ишларининг бажарилишидан келиб чиққан ҳолда моддий рағбатлантириб боришни ташкил этиш;

Филиалда ўқув жараёнини ташкил этиш учун малакали профессор-ўқитувчиларни, жумладан, хориждан ўқитувчилар, олимлар ва мутахассисларни жалб этиш ҳамда ёш олимлар, таянч докторантларнинг хорижий олий таълим муассасалари ва илмий марказларга стажировкага юборилишини таъминлаш;

Филиал педагог ва бошқа ходимларининг меҳнат шароитларини ҳамда уларнинг ижтимоий таъминотини яхшилаш ва қўллаб-қувватлашни ташкил этиш;

Филиал биноларининг қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини амалга ошириш учун зарур молиявий маблағлар йўналтирилишини, замонавий ўқув-лаборатория жиҳозлари, компьютер ва бошқа ташкилий техника, кутубхона фонди билан жиҳозланишини таъминлаш.

5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги икки ой муддатда:

Филиалнинг тузилмасини олий таълим муассасалари учун белгиланган нормативларга мувофиқ тасдиқласин;

Филиалнинг уставини белгиланган тартибда тасдиқласин ва унинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;

Филиални танлов асосида юқори малакали профессор-ўқитувчилар билан таъминлаш чораларини кўрсин;

Филиалда ўқув-методик жараён ташкил этилишини таъминлаш, штатлар жадвали ва харажатлар сметасини тасдиқлаш, уни ўқув-лаборатория жиҳозлари ва компьютер техникаси билан таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга оширсин;

Филиал ахборот-ресурс марказини таянч олий таълим муассасаси томонидан қўшимча ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар билан таъминлаш чораларини кўрсин.

Филиални малакали педагог кадрлар ва ходимлар билан таъминлашда Гулистон давлат университети ҳамда Жиззах политехника институти захира кадрларини назарда тутиш ҳамда ушбу олий таълим муассасалари билан Филиалнинг ҳар томонлама манфаатли ўзаро ҳамкорлигини йўлга қўйиш белгилаб қўйилсин.

6. Қуйидагилар Филиал фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар;

хўжалик фаолиятидан ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

халқаро молия ташкилотларининг грантлари;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

7. Белгилаб қўйилсинки:

а) Филиални сақлаш харажатлари 2019 йилда «Маориф» соҳаси бўйича тасдиқланган бюджет параметрлари доирасида, 2020 йилдан бошлаб эса мазкур соҳага ҳар йили ажратиладиган маблағлар доирасида амалга оширилади;

б) Филиалнинг бошланғич фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида:

ташкил этилган кундан бошлаб зарур сақлаш харажатлари, шу жумладан, маъмурий бошқарув, техник ва ўқув ёрдамчи ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштирилади;

унга ажратилган бино ва иншоотларни жорий таъмирлаш ва жиҳозлаш (мебель, компьютер техникаси, ўқув адабиётлари ва бошқа моддий-техника воситаларини харид қилиш) ишлари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига қопланади.

8. Сирдарё вилояти ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Янгиер шаҳри, Тинчлик кўчаси, 1-уй манзилида жойлашган Янгиер қурилиш ва коммунал хўжалик касб-ҳунар коллежининг бино ва иншоотларини Филиалга оператив бошқариш ҳуқуқи асосида бериш тўғрисидаги таклифи мақуллансин.

Белгилаб қўйилсинки, Янгиер қурилиш ва коммунал хўжалик касб-ҳунар коллежининг ўқувчилари ўқишни битиргунларига қадар Филиал биноларида ўқув жараёнини давом эттирадилар.

9. Филиалга 2 та, шу жумладан, 1 та хизмат ва 1 та навбатчи енгил автотранспорт воситаларини сақлашга лимит ажратилсин.

10. Сирдарё вилояти ҳокимлиги республика олий таълим муассасаларидан Филиалга фаолият юритиш учун таклиф этилган профессор-ўқитувчиларни уй-жой билан, шу жумладан, 2 та икки хонали хизмат уйи билан таъминлаш чораларини кўрсин.

11. Сирдарё вилояти ҳокимлиги ва «Ўзкимёсаноат» АЖ 2019/2020 ўқув йили бошлангунига қадар:

Филиалда манфаатли, соҳанинг инновацион ривожланишдаги истиқболларини ҳисобга олган ҳолда ўқув ва илмий лабораторияларни ташкил этиш, унинг моддий-техника базасини шакллантириш, замонавий ўқув адабиётлари, лаборатория ва ишлаб чиқариш тренажёрлари билан таъминлаш чораларини кўрсинлар;

Филиалнинг моддий-техника ва илмий-лаборатория базасини мустаҳкамлаш, илмий ишланмаларни жорий этиш, илмий-педагог ходимларни моддий рағбатлантириш ва малакасини оширишда молиявий қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ сарф-харажатлар Вазирлар Маҳкамасининг «Илмий-инновацион ишланма ва технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишнинг самарали механизмларини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 12 январдаги 24-сон қарорининг 3-бандига , «Хўжалик бошқаруви органлари ва йирик давлат корхоналаридаги инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 12 мартдаги 195-сон қарорига биноан инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармалари маблағлари ҳисобига амалга оширилишини таъминласинлар.

12. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Филиални юқори малакали, илмий ва илмий педагогик кадрлар билан таъминлаш мақсадида Филиал учун илмий-тадқиқот институтлари ва республиканинг етакчи олий таълим муассасаларида таянч докторантурага 2020 йилдан мақсадли квоталар ажратилишини таъминласинлар.

13. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Филиални юқори малакали педагог кадрлар билан таъминлаш мақсадида 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Филиал учун республиканинг етакчи олий таълим муассасаларида тегишли магистратура мутахассисликлари бўйича мақсадли қабул параметрларига таклифларни 2019 йил 1 ноябрга қадар шакллантирсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

14. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси, «Ўзкимёсаноат» АЖ, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб:

талабаларнинг амалий кўникмаларини шакллантириш мақсадида соҳа мутахассисларини дарс жараёнларига жалб этиш;

талабалар танишув ва малакавий амалиётларни республикадаги замонавий технологиялар билан жиҳозланган «Ўзкимёсаноат» АЖ, «Ўзқурилишматериаллари» ассоциацияси ва озиқ-овқат саноати корхоналарида ташкил этиш;

профессор-ўқитувчилар ва талабаларнинг илмий-тадқиқот институтлари ва етакчи ташкилотларнинг лабораторияларидан фойдаланиши учун тегишли шарт-шароитлар яратиш чораларини кўрсин.

15. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги билан биргаликда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тақдим этилган асосланган ҳисоб-китобларга биноан 2022 ва келгуси йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурини шакллантиришда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ Филиалнинг бино ва иншоотларини реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш лойиҳалари ушбу дастурларга белгиланган тартибда киритилишини назарда тутсинлар.

16. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

17. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов, олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов ҳамда Сирдарё вилояти ҳокими Г.Г. Мирзаев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 573-сон қарорига ИЛОВА

Тошкент кимё-технология институти Янгиер филиалининг Васийлик кенгаши

1. Г. Мирзаев — Сирдарё вилояти ҳокими, Васийлик кенгаши раиси 2. У. Бегимкулов — Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари, Васийлик кенгаши раисининг ўринбосари 3. Ш. Муталов — Тошкент кимё-технология институти ректори 4. О. Темиров — «Ўзкимёсаноат» АЖ бошқаруви раиси 5. Зельвио Кзомперо — «Margraf» холдинг компанияси раҳбари 6. Л. Раимов — «Ховосдонмаҳсулотлари» АЖ раиси 7. Ш. Хўжабеков — «Оқолтиндонмаҳсулотлари» АЖ раиси 8. Б. Зупаров — «Guliston ekstrakt yog'» АЖ бош директори 9. лавозими бўйича — Тошкент кимё-технология институтининг Янгиер филиали директори, Васийлик кенгаши котиби

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2019 йил 9 июль,

573-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/573/3407-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

TARKIBI

Toshkent kimyo-texnologiya institutining Yangiyer filialini tashkil etish toʻgʻrisida

Sirdaryo viloyatida kimyo sanoati va qishloq xoʻjaligini diversifikatsiya qilish, mahsulot yetishtirish salohiyatini yanada oshirish va iqtisodiyotning bazaviy tarmoqlarida oliy maʼlumotli kadrlar tayyorlashni kengaytirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. “Oʻzkimyosanoat” AJ, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Iqtisodiyot va sanoat vazirligi va Sirdaryo viloyati hokimligining Sirdaryo viloyatining Yangiyer shahrida Toshkent kimyo-texnologiya institutining Yangiyer filialini (keyingi oʻrinlarda Filial deb ataladi) tashkil etish toʻgʻrisidagi taklifiga rozilik berilsin.

Belgilansinki, Filial Toshkent kimyo-texnologiya institutining yuridik shaxs maqomiga ega boʻlgan tarkibiy boʻlinmasi hisoblanadi, Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri tushirilgan va oʻz nomi davlat tilida yozilgan muhrga va blankalarga, mustaqil balansga hamda Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligining Gʻaznachiligida shaxsiy gʻazna hisobvaraqlariga ega boʻladi.

2. Quyidagilar Filialning asosiy vazifalari etib belgilansin:

hududda kimyo sanoati va qishloq xoʻjaligi sohasining rivojlanish istiqbollari va ustuvor vazifalarini, zamonaviy texnika hamda texnologik tendensiyalarni hisobga olgan holda ehtiyoj yuqori boʻlgan mutaxassisliklar boʻyicha amaliy koʻnikmalarni egallagan malakali kadrlarni tayyorlash;

kimyoviy texnologiyalar sohasining tegishli yoʻnalishlari boʻyicha malakali kadrlarni tayyorlash va qayta tayyorlash, korxonalarning muammolarini hal etishga qaratilgan innovatsion tadqiqotlarni faol rivojlantirish;

oʻquv va ilmiy loyihalarni amalga oshirish, taʼlim va ilmiy izlanishlar jarayoniga malakali mutaxassislarni keng jalb etish maqsadida ishlab chiqarish va qayta ishlash sohalarida respublika va xorijiy yetakchi oliy taʼlim muassasalari va ilmiy markazlar bilan hamkorlik aloqalarini kuchaytirish;

respublika va xorijiy oliy taʼlim muassasalari hamda ilmiy markazlarga istiqbolli yosh bitiruvchilarni magistratura va doktoranturaga muntazam yuborish orqali Filialning ilmiy-pedagogik salohiyatini oshirib borish;

Filialning mintaqa va xalqaro miqyosdagi nufuzini oshirish maqsadida chet el fuqarolari uchun taʼlim olish imkoniyatini kengaytirish va ilgʻor xalqaro tajribani tatbiq qilish;

vebinar taʼlim usullarini joriy etish va rivojlantirish.

3. Belgilansinki:

2019/2020 oʻquv yilida Filialga davlat buyurtmasi asosida oʻqishga qabul qilish parametrlari Oʻzbekiston Respublikasi taʼlim muassasalariga qabul qilish boʻyicha davlat komissiyasining qaroriga asosan tasdiqlanadi;

2020/2021 oʻquv yilidan boshlab Filialga talabalarni qabul qilish soni belgilangan tartibda har yili tasdiqlanadigan respublika oliy taʼlim muassasalariga oʻqishga qabul qilish parametrlaridan kelib chiqqan holda belgilanadi.

4. Toshkent kimyo-texnologiya instituti Yangiyer filialining Vasiylik kengashi tarkibi ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

Vasiylik kengashi quyidagi yoʻnalishlar boʻyicha Filial faoliyatini rivojlantirishga koʻmaklashuvchi jamoatchilik organi etib belgilansin:

Filialni texnik rivojlantirish va uning samarali faoliyatini taʼminlash uchun moliyaviy yordamni tashkil etish, budjetdan tashqari mablagʻlarni jalb etish;

tashkiliy-huquqiy shakllaridan qatʼi nazar soha tashkilotlari obyektlarida talabalarning amaliyotini tashkil etish;

taʼlim muassasalari va tashkilotlardan tayinlangan malakaviy amaliyot rahbarlarini Filialning budjetdan tashqari mablagʻlari hisobiga moddiy qoʻllab-quvvatlash tizimini joriy etish hamda iqtidorli talabalarning rivojlangan xorijiy mamlakatlardagi taʼlim muassasalarida amaliyotini tashkil etish;

kimyo, kimyoviy texnologiyalar, qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini saqlash va qayta ishlash sohalarida Filialni rivojlantirishga koʻmaklashuvchi yangi usullar, dasturlar va istiqbolli tashabbuslarni qoʻllab-quvvatlash, ishlab chiqarish korxonalari faoliyatiga ilmiy ishlanmalar natijalarini samarali joriy etish;

Filial professor-oʻqituvchilari va yosh olimlarining Scopus va Web of science kabi maʼlumotlar bazasiga kirgan xalqaro ilmiy jurnallarda ilmiy maqolalar chop etish borasidagi sarf-xarajatlarini moliyalashtirish, shuningdek, oʻquv-metodik va ilmiy-tadqiqot ishlarining bajarilishidan kelib chiqqan holda moddiy ragʻbatlantirib borishni tashkil etish;

Filialda oʻquv jarayonini tashkil etish uchun malakali professor-oʻqituvchilarni, jumladan, xorijdan oʻqituvchilar, olimlar va mutaxassislarni jalb etish hamda yosh olimlar, tayanch doktorantlarning xorijiy oliy taʼlim muassasalari va ilmiy markazlarga stajirovkaga yuborilishini taʼminlash;

Filial pedagog va boshqa xodimlarining mehnat sharoitlarini hamda ularning ijtimoiy taʼminotini yaxshilash va qoʻllab-quvvatlashni tashkil etish;

Filial binolarining qurilish-taʼmirlash va jihozlash ishlarini amalga oshirish uchun zarur moliyaviy mablagʻlar yoʻnaltirilishini, zamonaviy oʻquv-laboratoriya jihozlari, kompyuter va boshqa tashkiliy texnika, kutubxona fondi bilan jihozlanishini taʼminlash.

5. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi ikki oy muddatda:

Filialning tuzilmasini oliy taʼlim muassasalari uchun belgilangan normativlarga muvofiq tasdiqlasin;

Filialning ustavini belgilangan tartibda tasdiqlasin va uning davlat roʻyxatidan oʻtkazilishini taʼminlasin;

Filialni tanlov asosida yuqori malakali professor-oʻqituvchilar bilan taʼminlash choralarini koʻrsin;

Filialda oʻquv-metodik jarayon tashkil etilishini taʼminlash, shtatlar jadvali va xarajatlar smetasini tasdiqlash, uni oʻquv-laboratoriya jihozlari va kompyuter texnikasi bilan taʼminlash boʻyicha aniq chora-tadbirlarni amalga oshirsin;

Filial axborot-resurs markazini tayanch oliy taʼlim muassasasi tomonidan qoʻshimcha oʻquv, ilmiy va badiiy adabiyotlar bilan taʼminlash choralarini koʻrsin.

Filialni malakali pedagog kadrlar va xodimlar bilan taʼminlashda Guliston davlat universiteti hamda Jizzax politexnika instituti zaxira kadrlarini nazarda tutish hamda ushbu oliy taʼlim muassasalari bilan Filialning har tomonlama manfaatli oʻzaro hamkorligini yoʻlga qoʻyish belgilab qoʻyilsin.

6. Quyidagilar Filial faoliyatini moliyalashtirish manbalari etib belgilansin:

Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari;

toʻlov-kontrakt asosida oʻqitishdan tushadigan mablagʻlar;

xoʻjalik faoliyatidan va shartnoma asosida xizmatlar koʻrsatishdan tushadigan tushumlar;

jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari;

xalqaro moliya tashkilotlarining grantlari;

qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar.

7. Belgilab qoʻyilsinki:

a) Filialni saqlash xarajatlari 2019-yilda “Maorif” sohasi boʻyicha tasdiqlangan budjet parametrlari doirasida, 2020-yildan boshlab esa mazkur sohaga har yili ajratiladigan mablagʻlar doirasida amalga oshiriladi;

b) Filialning boshlangʻich faoliyatini samarali tashkil etish maqsadida:

tashkil etilgan kundan boshlab zarur saqlash xarajatlari, shu jumladan, maʼmuriy boshqaruv, texnik va oʻquv yordamchi xodimlar mehnatiga haq toʻlash xarajatlari Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobiga moliyalashtiriladi;

unga ajratilgan bino va inshootlarni joriy taʼmirlash va jihozlash (mebel, kompyuter texnikasi, oʻquv adabiyotlari va boshqa moddiy-texnika vositalarini xarid qilish) ishlari Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligining Oliy taʼlim muassasalarini rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari hisobiga qoplanadi.

8. Sirdaryo viloyati hokimligi hamda Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligining Yangiyer shahri, Tinchlik koʻchasi, 1-uy manzilida joylashgan Yangiyer qurilish va kommunal xoʻjalik kasb-hunar kollejining bino va inshootlarini Filialga operativ boshqarish huquqi asosida berish toʻgʻrisidagi taklifi maqullansin.

Belgilab qoʻyilsinki, Yangiyer qurilish va kommunal xoʻjalik kasb-hunar kollejining oʻquvchilari oʻqishni bitirgunlariga qadar Filial binolarida oʻquv jarayonini davom ettiradilar.

9. Filialga 2 ta, shu jumladan, 1 ta xizmat va 1 ta navbatchi yengil avtotransport vositalarini saqlashga limit ajratilsin.

10. Sirdaryo viloyati hokimligi respublika oliy taʼlim muassasalaridan Filialga faoliyat yuritish uchun taklif etilgan professor-oʻqituvchilarni uy-joy bilan, shu jumladan, 2 ta ikki xonali xizmat uyi bilan taʼminlash choralarini koʻrsin.

11. Sirdaryo viloyati hokimligi va “Oʻzkimyosanoat” AJ 2019/2020 oʻquv yili boshlanguniga qadar:

Filialda manfaatli, sohaning innovatsion rivojlanishdagi istiqbollarini hisobga olgan holda oʻquv va ilmiy laboratoriyalarni tashkil etish, uning moddiy-texnika bazasini shakllantirish, zamonaviy oʻquv adabiyotlari, laboratoriya va ishlab chiqarish trenajyorlari bilan taʼminlash choralarini koʻrsinlar;

Filialning moddiy-texnika va ilmiy-laboratoriya bazasini mustahkamlash, ilmiy ishlanmalarni joriy etish, ilmiy-pedagog xodimlarni moddiy ragʻbatlantirish va malakasini oshirishda moliyaviy qoʻllab-quvvatlash bilan bogʻliq sarf-xarajatlar Vazirlar Mahkamasining “Ilmiy-innovatsion ishlanma va texnologiyalarni ishlab chiqarishga tatbiq etishning samarali mexanizmlarini yaratish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 12-yanvardagi 24-son qarorining 3-bandiga , “Xoʻjalik boshqaruvi organlari va yirik davlat korxonalaridagi innovatsion faoliyatni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi toʻgʻrisidagi namunaviy nizomni tasdiqlash haqida” 2018-yil 12-martdagi 195-son qaroriga binoan innovatsion faoliyatni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmalari mablagʻlari hisobiga amalga oshirilishini taʼminlasinlar.

12. Oʻzbekiston Respublikasi Innovatsion rivojlanish vazirligi, Fanlar akademiyasi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi Filialni yuqori malakali, ilmiy va ilmiy pedagogik kadrlar bilan taʼminlash maqsadida Filial uchun ilmiy-tadqiqot institutlari va respublikaning yetakchi oliy taʼlim muassasalarida tayanch doktoranturaga 2020-yildan maqsadli kvotalar ajratilishini taʼminlasinlar.

13. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va sanoat vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi Filialni yuqori malakali pedagog kadrlar bilan taʼminlash maqsadida 2020/2021 oʻquv yilidan boshlab Filial uchun respublikaning yetakchi oliy taʼlim muassasalarida tegishli magistratura mutaxassisliklari boʻyicha maqsadli qabul parametrlariga takliflarni 2019-yil 1-noyabrga qadar shakllantirsin va Vazirlar Mahkamasiga kiritsin.

14. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Fanlar akademiyasi, “Oʻzkimyosanoat” AJ, Qishloq xoʻjaligi vazirligi, 2019/2020 oʻquv yilidan boshlab:

talabalarning amaliy koʻnikmalarini shakllantirish maqsadida soha mutaxassislarini dars jarayonlariga jalb etish;

talabalar tanishuv va malakaviy amaliyotlarni respublikadagi zamonaviy texnologiyalar bilan jihozlangan “Oʻzkimyosanoat” AJ, “Oʻzqurilishmateriallari” assotsiatsiyasi va oziq-ovqat sanoati korxonalarida tashkil etish;

professor-oʻqituvchilar va talabalarning ilmiy-tadqiqot institutlari va yetakchi tashkilotlarning laboratoriyalaridan foydalanishi uchun tegishli shart-sharoitlar yaratish choralarini koʻrsin.

15. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va sanoat vazirligi Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi, Moliya vazirligi bilan birgalikda Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi tomonidan taqdim etilgan asoslangan hisob-kitoblarga binoan 2022 va kelgusi yillarga moʻljallangan Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiya dasturini shakllantirishda tasdiqlangan loyiha-smeta hujjatlariga muvofiq Filialning bino va inshootlarini rekonstruksiya qilish, kapital taʼmirlash hamda jihozlash loyihalari ushbu dasturlarga belgilangan tartibda kiritilishini nazarda tutsinlar.

16. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

17. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining ijtimoiy rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari A.A. Abduxakimov, oliy va oʻrta maxsus taʼlim vaziri I.U. Madjidov hamda Sirdaryo viloyati hokimi G.G. Mirzayev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 9-iyuldagi 573-son qaroriga ILOVA

Toshkent kimyo-texnologiya instituti Yangiyer filialining Vasiylik kengashi

1. G. Mirzayev — Sirdaryo viloyati hokimi, Vasiylik kengashi raisi 2. U. Begimkulov — Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirining oʻrinbosari, Vasiylik kengashi raisining oʻrinbosari 3. Sh. Mutalov — Toshkent kimyo-texnologiya instituti rektori 4. O. Temirov — “Oʻzkimyosanoat” AJ boshqaruvi raisi 5. Zelvio Kzompero — “Margraf” xolding kompaniyasi rahbari 6. L. Raimov — “Xovosdonmahsulotlari” AJ raisi 7. Sh. Xoʻjabekov — “Oqoltindonmahsulotlari” AJ raisi 8. B. Zuparov — “Guliston ekstrakt yog'” AJ bosh direktori 9. lavozimi boʻyicha — Toshkent kimyo-texnologiya institutining Yangiyer filiali direktori, Vasiylik kengashi kotibi

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2019-yil 9-iyul,

573-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 11.07.2019-y., 09/19/573/3407-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 05.04.2022-y., 09/22/153/0266-son)

lex.uz