📅 2019-yil 9-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2019-yil 9-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2019 йил 9 июль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 9 июля 2019 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 9 July 2019 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ДАСТУРИ
РЕЖАСИ
Академик Маҳмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтининг фаолиятини янада ривожлантириш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Республикада боғдорчилик, узумчилик ва виночилик соҳаларида илмий-тадқиқот ишлари кўламини кенгайтириш, янги экспортбоп навларни яратиш, уларнинг турларини кўпайтириш, мева ва узум навларининг генофондини сақлаш ва бойитиш, хорижий нуфузли илмий муассасалар билан халқаро ҳамкорликни кучайтириш, илмий салоҳиятни янада ошириш, интенсив кўчатчилик тизимини йўлга қўйиш, ер-сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, ҳудудларни маҳсулотлар етиштиришга ихтисослаштириш, ҳосилдорликни ошириш, замонавий ресурсларни тежайдиган технологияларни ишлаб чиқиш ҳамда илм-фан ютуқларини ишлаб чиқаришга кенг жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2021 йил 3 февралдаги ПҚ-4975-сон қарорига мувофиқ Академик Маҳмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти (кейинги ўринларда — Институт) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академияси (кейинги ўринларда — Академия) ихтиёрига ўтказилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар Институтнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
боғдорчилик, узумчилик ва цитрусчилик соҳаларида юқори ҳосилли, касалликларга чидамли, рақобатбардош, экспортбоп мева ва узум навларини яратиш ҳамда уларни етиштиришда илмий асосланган ресурсларни тежайдиган илғор технологияларни ишлаб чиқиш;
ҳудудларнинг табиий тупроқ-иқлим шароитларини инобатга олиб, мева ва узум навларини жойлаштириш бўйича илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқиш ҳамда хорижий мамлакатлардан олиб келинган истиқболли мева ва узум навларини синовдан ўтказиш ва маҳаллий шароитга мослаштиришга қаратилган илмий-тадқиқотларни амалга ошириш;
ресурсларни тежайдиган замонавий технологияларни, шу жумладан, томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш тизимларини қўллаган ҳолда кўчатчилик, интенсив боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ташкил этиш ҳамда ривожлантиришга қаратилган фундаментал ва амалий тадқиқотлар ҳамда инновацион илмий-техник лойиҳаларни амалга ошириш;
боғдорчилик, узумчилик ва виночиликни ривожлантириш борасида илғор хорижий тажрибани чуқур таҳлил қилган ҳолда замонавий биотехнология ва агротехнологияларни ишлаб чиқаришга самарали жорий этиш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш ҳамда белгиланган тартибда хорижий донор ташкилотларнинг грантлари ва техник кўмак маблағларини жалб қилиш;
юқори малакали илмий ходимлар, шу жумладан, фалсафа (PhD) ва фан докторларини (DSc) тайёрлаш, боғдорчилик ва узумчилик соҳасида мутахассисларни ўқитиш, уларнинг малакасини ошириш йўналишида маҳаллий ва хорижий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот институтлари, соҳага ихтисослашган хорижий ташкилотлар ва ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорлик қилиш;
виночилик соҳасида янги, юқори сифатли, рақобатбардош, экспортбоп вино ассортиментларини яратиш ва қайта ишлаш технологияларини тадқиқ этиш ва шу асосда виночилик соҳасининг рақобатбардошлигини таъминловчи илмий ечимларни амалиётга жорий қилиш учун тақдим этиш;
халқаро стандартларга мос ва экспортбоп мевали дарахт, ток, резавор ва цитрус ўсимликларининг кўчатларини етиштириш ҳамда уларни реализация қилиш.
3. Қуйидагилар:
2019 — 2023 йилларда академик Маҳмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти ҳамда унинг тизимидаги илмий-тажриба станцияларининг илмий салоҳиятини янада ошириш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари дастури 2-иловага мувофиқ;
2019 — 2023 йилларда академик Маҳмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти ҳамда унинг илмий-тажриба станцияларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун қишлоқ хўжалиги техникаси ва агрегатларни лизинг асосида харид қилиш режаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирига, зарур ҳолларда, бошқарув ходимларининг белгиланган чекланган сони доирасида Институт ва унинг илмий-тажриба станциялари тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
5. Белгилансинки:
а) Институт:
ўз фаолияти бўйича Академия ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ҳисобот беради;
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан ўтказиладиган илмий лойиҳалар танловларининг натижалари бўйича ажратиладиган грантлар, шунингдек, хўжалик фаолиятидан тушадиган маблағлар, Институт тизимидаги илмий-тажриба станцияларининг йиллик даромадининг 15 фоизи миқдоридаги ажратмалар ҳисобидан тушадиган тушумлар, халқаро молия институтлари, хорижий ташкилотларнинг грантлари ва техник кўмак маблағлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади;
б) Институт директори Академия раисининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;
в) Институт директори ўринбосарлари Институт директорининг тақдимномасига биноан Академия раиси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;
г) илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш, ноёб коллекция, она боғларни сақлаш ва уларнинг майдонларини кенгайтириш, юқори сифатли экспортбоп кўчатлар етиштириш, соҳага илм-фан янгиликлари ва ресурсларни тежайдиган технологияларни кенг жорий этиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан Институт ва унинг илмий-тажриба станцияларига қарашли мавжуд ер майдонларига пахта, ғалла, озуқа ва мойли экинларни жойлаштириш тақиқланади.
6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Агентликнинг Тошкент вилояти, Тошкент тумани, Гулистон ҚФЙ ҳудудида жойлашган Институтга қарашли бўлган қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган 0,5 гектар ер майдонида Институт ходимлари учун кўп қаватли турар жой мажмуасини барпо этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Бунда тижорат банкларига Институтнинг ёш, тажрибали ходимларига имтиёзли шартлар асосида 15 йил муддатга ипотека кредитлари ажратилиши тавсия этилсин.
7. «Ўзагролизинг» акциядорлик жамияти Институтга зарур қишлоқ хўжалиги техникаси ва агрегатлар 3-иловага мувофиқ белгиланган тартибда лизинг асосида етказиб берилишини таъминласин.
8. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Агентлик билан биргаликда уч ой муддатда Институт ва унинг илмий-тажриба станциялари ҳамда экспериментал хўжаликларига қарашли мавжуд ер майдонларини контурлар бўйича тўлиқ хатловдан ўтказиб, самарасиз фойдаланилаётган ер майдонларини тиклаш ва муомалага қайтариш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
9. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси 2019 йил 1 декабрга қадар Институтга қарашли кўп йиллик манзарали дарахтларни сақлаб қолишга ва Институтнинг илмий-экспериментал фаолиятига салбий таъсир кўрсатувчи ҳамда экологик ҳолатнинг бузилишига олиб келувчи фаолият билан шуғулланувчи Институтга қарашли ер майдонлари ҳудудининг ички қисмида жойлашган бошқа ташкилотлар ва агрофирмаларнинг ер майдонлари қонунчиликда белгиланган тартибда Институтга ўтказилиши чора-тадбирларини амалга оширсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги Институт ва унинг тизимидаги илмий-тажриба станцияларида илмий-тадқиқот ишларини ўз вақтида сифатли олиб бориш учун Институт лабораториялари ва мавжуд иссиқхоналарга талаб этиладиган табиий газ ва электр энергиясининг белгиланган тартибда етказиб берилишини таъминласин.
11. Андижон, Бухоро ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Агентлик, Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги билан биргаликда 2019-2020 йилларда Институтнинг Тошкент, Бухоро ва Андижон вилоятларидаги илмий-тажриба станцияларида давлат-хусусий шериклик шартлари асосида ҳамда маҳаллий ва хорижий инвесторлар маблағлари ҳисобидан «in-vitro» шароитида (пробиркадаги сунъий озуқа муҳитида) кўчатларни кўпайтириш учун замонавий лаборатория ва иссиқхоналар ташкил этилишини таъминласинлар.
12. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига Институт ҳудудидаги коллекция боғ ва токзорларда илмий-тадқиқот ишларини олиб боришда сув таъминотини яхшилаш учун:
110 кВт қувватли насос ўрнатиш;
600 метр узунликдаги диаметри d-220 мм бўлган босимли қувурларни ўрнатиш;
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги билан биргаликда насос агрегатини ишлатиш учун зарур бўладиган 160 КВА қувватли трансформатор пунктини ўрнатиш;
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда Институт ва унинг тизимидаги илмий-тажриба станциялари ер майдонларининг мелиоратив ҳолатини яхшилаш учун зовур ва суғориш ариқларини таъмирлаш-тиклаш ишларини 2020 йил 1 августга қадар амалга ошириш вазифалари юклансин.
13. Агентлик бир ой муддатда академик Маҳмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтининг уставини тасдиқласин.
14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 569-сон қарорига 2-ИЛОВА
2019 — 2023 йилларда академик Маҳмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти ва унинг тизимидаги илмий-тажриба станцияларининг илмий салоҳиятини янада ошириш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва фаолиятини такомиллаштириш
Т/р Чора-тадбирлар Амалга ошириш механизми Бажариш муддати Молиялаштириш манбаи Масъуллар I. Академик Маҳмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти ва унинг илмий-тажриба станцияларида илмий-тадқиқот ишлари кўламини кенгайтириш 1.1. Республиканинг тупроқ-иқлим шароитларига мос ва касалликларга чидамли, юқори ҳосилли, экспортбоп мева ва узум навларини яратиш ҳамда ва уларни етиштириш технологиялари бўйича илмий тадқиқотларни чуқурлаштириш. 1. Илмий лойиҳа бўйича техник топшириқларни ишлаб чиқиш ва кўриб чиқиш учун Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигига тақдим этиш. 2019 йил сентябрь Давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги маблағлар ва халқаро грантлар ҳамда бошқа ташкилотлар маблағлари Академик Маҳмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти (Саимназаров), Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов), Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги (Нажимов), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев), Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги (Мустафаев) 2. Техник топшириқларнинг тармоқдаги мавжуд муаммоларга мувофиқлигини кўриб чиқиш. 2019 йил октябрь 3. Давлат илмий-техник дастурлари доирасида амалга ошириш учун лойиҳага таклиф киритиш. 2019 йил ноябрь 4. Илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш. иш режага мувофиқ 1.2. Турли тупроқ-иқлим шароитларига мос, юқори сифатли ва серҳосил интенсив данак мевалиларни кўпайтириш мақсадида пакана ва ярим пакана пайвандтагларни ўрганиш ва кўчатларини кўпайтириш технологиясини такомиллаштириш. 1. Хорижий мамлакатлардан пакана ва ярим пакана пайвандтагларни олиб келиш бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигига тақдим этиш. 2019 йил сентябрь Давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги грантлар ва бошқа ташкилотлар маблағлари Академик Маҳмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик вавиночилик илмий-тадқиқот институти (Саимназаров), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзаков), Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев), Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги (Нажимов) 2. Техник топшириқларнинг тармоқдаги мавжуд муаммоларга мувофиқлигини кўриб чиқиш. 2019 йил октябрь 3. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига илмий-техник дастурлар доирасида хорижий компаниялар билан ҳамкорликда амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича таклиф киритиш. 2019 йил ноябрь 4. Илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш. иш режага мувофиқ 1.3. Республиканинг тупроқ-иқлим шароитларига мос юқори ҳосилли, касалликларга чидамли ва экспортбоп узум навларини яратиш ҳамда ва уларни етиштириш, сақлаш, вино тайёрлаш технологияларини такомиллаштириш бўйича илмий-тадқиқот ишлари кўламини кенгайтириш. 1. Илмий лойиҳа бўйича техник топшириқларни ишлаб чиқиш ва кўриб чиқиш учун Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигига тақдим этиш. 2019 йил сентябрь Давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги маблағлар ва халқаро грантлар ҳамда бошқа ташкилотлар маблағлари Академик Маҳмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти (Саимназаров), Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев), Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги (Нажимов), Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги (Мустафаев) 2. Техник топшириқларнинг тармоқдаги мавжуд муаммоларга мувофиқлигини кўриб чиқиш. 2019 йил октябрь 3. Давлат илмий-техник дастурлари доирасида амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича таклиф киритиш. 2019 йил ноябрь 4. Илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш. иш режага мувофиқ 1.4. Боғ ва токзорлар ҳамда мева ва узум кўчатзорларидаги касаллик ва зараркунандаларни аниқлаш ва уларга қарши курашиш технологияларини такомиллаштириш 1. Илмий лойиҳа бўйича техник топшириқларни ишлаб чиқиш ва кўриб чиқиш учун Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигига тақдим этиш. 2019 йил сентябрь Давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги маблағлар ва халқаро грантлар ҳамда бошқа ташкилотлар маблағлари Академик Маҳмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти (Саимназаров), Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев), Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги (Нажимов), Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги (Мустафаев) 2. Техник топшириқларнинг тармоқдаги мавжуд муаммоларга мувофиқлигини кўриб чиқиш. 2019 йил октябрь 3. Давлат илмий-техник дастурлари доирасида амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича таклиф киритиш. 2019 йил ноябрь 4. Илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш. иш режага мувофиқ 1.5. Мева ва узумни сақлаш, қайта ишлаш технологияларини ҳамда юқори сифатли вино ва алкоголсиз ичимликлар яратиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини кенгайтириш. 1. Илмий лойиҳа бўйича илмий-тадқиқот дастурини ишлаб чиқиш ва кўриб чиқиш учун Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигига тақдим этиш. 2019 йил сентябрь Давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги маблағлар грантлар ҳамда бошқа ташкилотлар маблағлари Академик Маҳмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти (Саимназаров), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев), Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов), Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги (Мустафаев), Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги (Нажимов) 2. Техник топшириқларнинг тармоқдаги мавжуд муаммоларга мувофиқлигини кўриб чиқиш. 2019 йил октябрь 3. Давлат илмий-техник дастурлари доирасида амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича таклиф киритиш. 2019 йил ноябрь 4. Илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш. иш режасига мувофиқ 1.6. Боғ ва токзорларда ҳамда мева-узум кўчатзорларида ишлайдиган машина ва қишлоқ хўжалиги техникасиини аниқлаш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда технологик жараёнларни ўрганиш ва такомиллаштириш бўйича илмий-тадқиқот ишлари кўламини кенгайтириш. 1. Илмий лойиҳа бўйича техник топшириқларни ишлаб чиқиш ва Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигига кўриб чиқиш учун тақдим этиш. 2019 йил сентябрь Давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги маблағлар ва халқаро грантлар ҳамда бошқа ташкилотлар маблағлари Академик Маҳмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти (Саимназаров), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев), Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов), Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги (Нажимов), Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги (Мустафаев) 2. Техник топшириқларнинг тармоқдаги мавжуд муаммоларга мувофиқлигини кўриб чиқиш. 2019 йил октябрь 3. Давлат илмий-техник дастурлари доирасида амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича таклиф киритиш. 2019 йил ноябрь 4. Илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш. иш режага мувофиқ 1.7. Мева ва узумнинг яратилган навларини етиштириш ва сақлаш шароитида меваларнинг физиологияси ва кимёвий таркиби ҳамда боғ, токзор, кўчатзорлар тупроғининг кимёвий таркибини аниқлаш ва хусусиятларини ўрганиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш. 1. Илмий лойиҳа бўйича техник топшириқларни ишлаб чиқиш ва кўриб чиқиш учун Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигига тақдим этиш. 2019 йил сентябрь Давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги маблағлар ва халқаро грантлар ҳамда бошқа ташкилотлар маблағлари Академик Маҳмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти (Саимназаров), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев), Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов), Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги (Нажимов), Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги(Мустафаев) 2. Техник топшириқларнинг тармоқдаги мавжуд муаммоларга мувофиқлигини кўриб чиқиш. 2019 йил октябрь 3. Давлат илмий-техник дастурлари доирасида амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича таклиф киритиш. 2019 йил ноябрь 4. Илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш. иш режага мувофиқ 1.8. Мева ва узумнинг нав ва пайвандтагларини «in-vitro» шароитида жадал усулда вируссиз соғлом кўчатларини кўпайтириш технологияларини такомиллаштириш бўйича илмий-тадқиқот ишларини кенгайтириш. 1. Илмий лойиҳа бўйича техник топшириқларни ишлаб чиқиш ва кўриб чиқиш учун Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигига тақдим этиш. 2019 йил сентябрь Давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги маблағлар ва халқаро грантлар ҳамда бошқа ташкилотлар маблағлари Академик Маҳмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти (Саимназаров), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев), Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги (Нажимов), Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги (Мустафаев) 2. Техник топшириқларнинг тармоқдаги мавжуд муаммоларга мувофиқлигини кўриб чиқиш. 2019 йил октябрь 3. Давлат илмий-техник дастурлари доирасида амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича таклиф киритиш. 2019 йил ноябрь 4. Илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш. иш режага мувофиқ 1.9. Иссиқхона шароитига мос юқори ҳосилли, касаллик ва зараркунандаларга чидамли ва экспортбоп цитрус мева навларини яратиш ҳамда ва уларни етиштиришнинг технологиялари бўйича илмий-тадқиқот ишларини такомиллаштириш. 1. Илмий лойиҳа бўйича техник топшириқларни ишлаб чиқиш ва кўриб чиқиш учун Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигига тақдим этиш; 2019 йил сентябрь Давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги маблағлар ва халқаро грантлар ҳамда бошқа ташкилотлар маблағлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев), Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов), Академик Маҳмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти (Саимназаров), Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги (Нажимов), Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги (Мустафаев) 2. Техник топшириқларнинг тармоқдаги мавжуд муаммоларга мувофиқлигини кўриб чиқиш. 2019 йил октябрь 3. Давлат илмий-техник дастурлари доирасида амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича таклиф киритиш. 2019 йил ноябрь 4. Илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш. иш режасига мувофиқ 1.10 Мева ва узумнинг янги яратилган, интродукция қилинган навлари ҳисобига коллекцияларни бойитиш ва уларни сақлаб қолиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини кенгайтириш. 1. Илмий лойиҳа бўйича техник топшириқларни ишлаб чиқиш ва кўриб чиқиш учун Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигига тақдим этиш. 2019 йил сентябрь Давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги маблағлар ва халқаро грантлар ҳамда бошқа ташкилотлар маблағлари Академик Маҳмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти (Саимназаров), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев), Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов), Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги (Нажимов), Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги (Мустафаев) 2. Техник топшириқларнинг тармоқдаги мавжуд муаммоларга мувофиқлигини кўриб чиқиш. 2019 йил октябрь 3. Давлат илмий-техник дастурлари доирасида амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича таклиф киритиш. 2019 йил ноябрь 4. Илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш. иш режасига мувофиқ II. Академик Маҳмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти ва унинг илмий-тажриба станциялари кадрлар салоҳиятини ошириш 2.1. Институт ва унинг тизимидаги илмий-тажриба станцияларига иқтидорли ёшларни кенг жалб қилиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва илмий салоҳиятини ошириш. 1. Қишлоқ хўжалиги соҳаси бўйича олий ва ўрта махсус касб-ҳунар таълим муассасаларидан иқтидорли битирувчиларни танлов асосида ишга қабул қилиш. ҳар йили Тижорат банкларининг кредитлари ва ўз маблағлари Тошкент вилояти ҳокимлиги (Холматов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Мажидов), Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси (Абдуллаев), «Ипотека-банк» АТИБ (Атабаев), Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги (Нажимов), Академик Маҳмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти (Саимназаров) 2. «Устоз-шогирд» тизими асосида илмий-тадқиқот ишларини йўлга қўйиш. доимий равишда 3. Намунавий арзон уй-жойлар қуриш учун белгиланган тартибда қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ерлардан ер участкалари ажратиш ва уй-жой қуриш учун тижорат банкларидан узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитлари ажратилишини таъминлаш. 2019 йил ноябрь 2.2. Институт ва унинг тизимидаги илмий-тажриба, экспериминтал с танцияларнинг илмий ходимлари ва мутахассисларининг малакасини ошириш. 1. Иқтидорли илмий ходимлар ва мутахассисларнинг хорижий давлатларда малакасини ошириш учун хорижий тилларни ўқитиш бўйича курсларни ташкил этиш. ҳар йили Халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари Академик Маҳмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти (Саимназаров), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев), Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги (Нажимов) 2. Иқтидорли илмий ходимларни хорижий давлатлар грантлари ҳисобига четмамлакатларга малака ошириш ва стажировкага юбориш. ноябрь-декабрь 3. Тажриба алмашиш ва ҳамкорликда илмий тадқиқотлар олиб боришни йўлга қўйиш. 2019 — 2023 йиллар давомида 4. Институт ходимларининг малакасини ошириш мақсадида хорижий мутахассислар иштирокида мева, узумчилик ва интенсив технологиялар бўйича ўқув тренинг курсларини ташкил қилиш. доимий равишда 2.3. Институт ва унинг илмий-тажриба станцияларида боғдорчилик ва узумчилик соҳасида фалсафа (PhD) ва фан докторларини (DSc) тайёрлаш ишларини ташкил этиш. 1. Институт ва унинг илмий-тажриба станцияларининг илмий салоҳиятини кучайтириш мақсадида 2019 — 2023 йилларда босқичма-босқич ҳар йили 3 нафардан илмий даражага эга бўлган мутахассисларни тайёрлаш. доимий равишда - Академик Маҳмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти (Саимназаров), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев), Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги (Нажимов) 2. Институтда 06.01.07 — мевачилик ва узумчилик ихтисослигининг таянч докторантурасига (PhD) қўшимча ўрин ажратиш ҳамда ушбу ихтисосликнинг докторантурасини (DSс) очиш ва унга 2 та ўрин ажратиш, 02.00.17 — қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш технологиялари ва биотехнологиялари ихтисослигининг таянч докторантурасини (PhD) очиш ва унга 2 та ўрин ажратиш. 2019-2020 йилларда III. Академик Маҳмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтининг халқаро ҳамкорлигини ривожлантириш, хорижий грантлар ва техник кўмак маблағларини жалб қилиш 3.1. Институт ва унинг илмий-тажриба станцияларидаги лаборатория бинолари ва жиҳозлар табиий эскирганлигини инобатга олиб, биноларни таъмирлаш ва замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш. 1. Табиий ва маънан эскирган лаборатория бинолари ва жиҳозлари рўйхатини тузиш. 2019-2020 йиллар Халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари Академик Маҳмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти (Саимназаров), Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги (Шоахмедов),Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев), Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги (Нажимов) 2. Лабораторияларни таъмирлаш бўйича смета лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тендер танловини ўтказиш ва пудратчиларни аниқлаш. 3. Мавжуд лабораторияларни реконструкция қилиш. 4. Лабораторияларни рўйхат бўйича замонавий асбоб-ускуналар ва жиҳозлар билан таъминлаш, модернизация қилиш. 3.2. Экологик тоза маҳсулотларниетиштиришни назоратқилиш, мевали дарахт ва ток кўчатларида касалликларни аниқлаш бўйича токсикология ва бактериология лабораториясини ташкил этиш. 1. Токсикологик ва бактериологик лаборатория ташкил қилиш лойиҳасини ишлаб чиқиш. 2019-2020 йиллар Халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари Академик Маҳмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти (Саимназаров), Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги (Шоахмедов), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев), Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги (Нажимов) 2. Лабораторияларни таъмирлаш бўйича тендер танлови ўтказиш ва пудратчиларни аниқлаш. 3. Лабораторияни зарур асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш. IV. Академик Маҳмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти ва унинг илмий-тажриба станцияларида кўчатларни етказиб бериш тизимини янада такомиллаштириш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш 4.1. Институт ва унинг илмий-тажриба станциялари ер майдонларида ихтисослашувга мос мева ва узум навлари кўчатларини кўпайтириш. 1. Институт ва унинг илмий-тажриба станцияларида тупроқ-иқлим шароитларига мос мева ва узум навларини танлаш ва ҳудудлаштириш. 2020 йил ноябрь-декабрь - Академик Маҳмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти (Саимназаров), Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги (Нажимов) 2. Пакана ва ярим пакана пайвандтаглар асосида мева кўчатларини ҳамда узумнинг истиқболли, экспортбоп навлари кўчатларини кўпайтириш. 4.2. Институт ва унинг илмий-тажриба станциялари томонидан сертификатланган ва кафолатланган мева ва узум кўчатларини сотиш тизимини яратиш. 1. Институт ва унинг илмий-тажриба станциялари базасида мева ва узум навлари кўчатларини етиштириш ҳамда боғ ва токзорлар барпо этиш бўйича 5 йиллик режа прогнозларини ишлаб чиқиш. 2020 йил январь Институт ва унинг илмий-тажриба станциялари маблағлари Академик Маҳмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти (Саимназаров), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев), «Ўзстандарт» агентлиги (Сатторов), Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги (Нажимов), Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги (Мустафаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари 2. Институт ва унинг илмий-тажриба станцияларида буюртма асосида мевали дарахт ва ток кўчатларини етиштиришни йўлга қўйиш. йил мобайнида 3. Республикада мева ва узум навлари кўчатларини мувофиқлик сертификатлари ва нав гувоҳномалари билан сотиш тизимини йўлга қўйиш. 2020 йил февраль-март 4.3. Институт ва унинг илмий-тажриба станцияларида коллекция боғлари ва токзорларда илмий-тақдиқот ишларини олиб бориш учун сув билан таъминлаш. 1. Институт ҳудудидаги коллекция боғлари ва токзорларда илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш мақсадида сув таъминотини яхшилаш учун 110 кВт қувватли насос, 600 метр узунликдаги диаметри 220 мм қувур ва 160 кВт қувватли трансформатор билан таъминлаш. 2020 йил мобайнида - Сув хўжалиги вазирлиги (Ҳамраев), Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги (Нажимов) 2. 25 гектар боғ майдоннинг захини қочириш учун институт ҳудудидан чиқиб кетадиган зовурни «Чимкент йўли» кўчасиданўтказиб, «Боғбон» маҳалласи оралиғидаги асосий коллектор-дренаж тармоғига улаш ҳамда 400 метрли зовурни реконструкция қилиш. 2019-2020 йиллар мобайнида 3. Илмий-тажриба станцияларининг 10 000 метр суғориш тармоқларини реконструкция қилиш. 2019-2020 йиллар мобайнида 4.4. Институт ва унинг илмий-тажриба станцияларида агротехник тадбирларни ўз вақтида ўтказиш учун талаб этиладиган замонавий трактор ва қишлоқ хўжалиги машиналарини лизинг асосида имтиёзли сотиб олишни ташкил этиш. 1. Институт ва унинг тизимидаги илмий-тажриба станцияларида замонавий трактор ва қишлоқ хўжалиги машиналарига бўлган талабни аниқлаш. 2019 йил июль Лизинг асосида Академик Маҳмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти (Саимназаров), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев), Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги (Нажимов) 2. Замонавий трактор ва қишлоқ хўжалиги машиналарини сотиб олиш учун лизинг компанияси билан шартномалар тузиш. 2020 йил февраль 3. Лизинг асосида боғ ва токзорларда агротехника тадбирларини амалга ошириш учун зарур бўлган замонавий трактор ва қишлоқ хўжалиги машиналарини имтиёзли сотиб олиш. 2020-2021 йиллар мобайнида 4.5. Институт ва унинг илмий-тажриба станцияларида боғ ва токзорларда агротехник тадбирларни ўтказиш ҳамда мева ва ток кўчатлари етиштириш учун талаб этиладиган ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари учун фонд ажратиш. 1. Институт ва унинг илмий-тажриба станцияларида боғ ва токзорларда агротехник тадбирлар, кўчатлар етиштириш учун талаб этиладиган ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари миқдорини аниқлаш. 2019 йил июль Шартнома асосида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, (Ходжаев), Энергетика вазирлиги (Султонов), Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги (Нажимов) 2. Талаб этиладиган ёқилғи-мойлаш маҳсулотларини ажратилган фонд орқали харид қилиш. 2019 — 2023 йиллар мобайнида 4.6. Институт ва унинг илмий-тажриба станцияларидаги мавжуд иссиқхоналарни табиий газ ва электр энергияси билан белгиланган тартибда узлуксиз таъминлашни ташкил этиш. 1. Институт ва унинг илмий-тажриба станцияларидаги иссиқхоналарда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун талаб этиладиган табиий газ ва электр энергияси ҳажмини аниқлаш. 2019 йил июль Шартнома асосида Академик Маҳмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти (Саимназаров), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев), Энергетика вазирлиги (Султонов) 2. Газ таъминоти тизимининг ресурс ва техник имкониятларидан келиб чиқиб шартномалар тузиш. 2019 йил июль 3. Институт ва унинг илмий-тажриба станцияларини табиий газ ва электр энергияси билан таъминлаш. 2019 — 2023 йиллар мобайнида 4.7. Институт ва унинг илмий-тажриба станциялари боғ ва токзорларида агротехник тадбирларини ўтказиш, маҳсулотлар етиштириш учун талаб этиладиган минерал ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари учун фонд ажратилишни ташкил қилиш. 1. Институт ва унинг илмий-тажриба станциялари боғ ва токзорларида маҳсулот етиштириш учун талаб этиладиган минерал ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари ҳажмини аниқлаш. 2019 йил июль Шартнома асосида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев), «Ўзагрокимёҳимоя» АЖ (Исаев) 2. Талаб этиладиган минерал ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари учун фонд ажратиш ҳар йили 3. Институт ва унинг илмий-тажриба станцияларини минерал ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари билан ажратилган фонд орқали таъминлаш. 2019 — 2023 йиллар мобайнида 4.8. Институтнинг «Республика боғбонлар мактаби»да боғдорчилик ва узумчиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари ҳамда бошқа хўжалик юритувчи субъектлар раҳбар ва мутахассисларининг малакасини ошириш бўйича хорижий компаниялар билан давлат-хусусий шериклик асосида ўқув курсларини ташкил этиш. 1. Боғдорчилик ва узумчиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари ҳамда бошқа хўжалик юритувчи субъектлар раҳбар ва мутахассисларини ўқув жараёнига жалб этиш, хорижий ҳамкорлар билан шартномалар тузиш. ҳар йили Тўлов-контракт шартномалари асосида Академик Маҳмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти (Саимназаров), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги (Нажимов) 2. Малака ошириш ўқув курсининг ўқув дастури ва календарь режасини тайёрлаш. январь 3. Боғдорчилик ва узумчилик фермер хўжаликлари ва бошқа хўжалик юритуви субъект раҳбарлари билан шартнома тузиш. 2019 — 2023 йиллар 4. Боғдорчилик ва узумчилик соҳаси бўйича ўқув курсларини ташкил қилиш. декабрь 4.9. Республика ҳудудларидаги боғ ва токзорларда амалга ошириладиган мавсумий агротехник тадбирлар бўйича кўргазмали семинарлар ташкил этиш. 1. Республика ҳудудларида боғдорчилик ва узумчилик бўйича ўқув семинарлари мавзусини аниқлаш ва танлаш. 2019 — 2022 йилларда мавсум давомида - Академик Маҳмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти (Саимназаров), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (Хаитов), Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги (Нажимов) 2. Боғдорчилик ва узумчилик бўйича ўқув семинарлари ўтказиладиган туман ва фермер хўжаликлари билан шартномалар тузиш. 3. Боғ ва токзорларда амалга ошириладиган мавсумий агротехник тадбирлар юзасидан кўргазмали-ўқув семинарларини ўтказиш муддатлари жадвалини ишлаб чиқиш. 4. Тасдиқланган жадвал асосида институт ва унинг илмий-тажриба станциялари ходимлари томонидан жойларда кўргазмали ўқув семинарларини ташкил қилиш.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 569-сон қарорига 3-ИЛОВА
2019 — 2023 йилларда академик Маҳмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти ҳамда унинг илмий-тажриба станцияларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун қишлоқ хўжалиги техникаси ва агрегатларни лизинг асосида харид қилиш
Техника тури Жами техника сони шундан йиллар бўйича: 2019 йил 2020 йил 2021 йил 2022 йил 2023 йил Ҳайдов трактори 9 3 2 1 1 2 Чопиқ трактори 10 4 2 2 1 1 Юқори унумли трактор 5 1 1 1 1 1 Экскаватор юклагич 5 1 1 1 1 1 Мини трактор 12 4 3 2 2 1 Омоч 15 7 3 2 2 1 Чизель 15 6 2 2 2 3 Культиватор 15 6 2 2 2 3 Дискли борона 10 3 2 2 2 1 Пуркагич 10 3 2 2 2 1 Фреза 10 2 2 2 2 2 Ток кўмгич 10 5 2 1 1 1 Ток очгич 10 5 2 1 1 1 Пресс боғлагич 9 3 1 2 1 2 Ўт ўргич 2 1 0 1 0 0 Ариқ олгич 2 1 1 0 0 0 Лазерли ер текислагич 3 1 0 1 0 1 Кўчат учун чуқур ковлагич 10 3 2 2 1 2 Тиркама 10 3 2 2 1 2 Жами: 172 62 32 29 23 26
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 9 июль,
569-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
CHORA-TADBIRLARI DASTURI
REJASI
Akademik Mahmud Mirzayev nomidagi bogʻdorchilik, uzumchilik va vinochilik ilmiy-tadqiqot institutining faoliyatini yanada rivojlantirish hamda moddiy-texnika bazasini mustahkamlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Respublikada bogʻdorchilik, uzumchilik va vinochilik sohalarida ilmiy-tadqiqot ishlari koʻlamini kengaytirish, yangi eksportbop navlarni yaratish, ularning turlarini koʻpaytirish, meva va uzum navlarining genofondini saqlash va boyitish, xorijiy nufuzli ilmiy muassasalar bilan xalqaro hamkorlikni kuchaytirish, ilmiy salohiyatni yanada oshirish, intensiv koʻchatchilik tizimini yoʻlga qoʻyish, yer-suv resurslaridan samarali foydalanish, hududlarni mahsulotlar yetishtirishga ixtisoslashtirish, hosildorlikni oshirish, zamonaviy resurslarni tejaydigan texnologiyalarni ishlab chiqish hamda ilm-fan yutuqlarini ishlab chiqarishga keng joriy etish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Qishloq xoʻjaligida bilim va innovatsiyalar milliy markazi faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida” 2021-yil 3-fevraldagi PQ-4975-son qaroriga muvofiq Akademik Mahmud Mirzayev nomidagi bogʻdorchilik, uzumchilik va vinochilik ilmiy-tadqiqot instituti (keyingi oʻrinlarda — Institut) Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Oʻzbekiston qishloq xoʻjaligi fanlari akademiyasi (keyingi oʻrinlarda — Akademiya) ixtiyoriga oʻtkazilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Quyidagilar Institutning asosiy vazifalari etib belgilansin:
bogʻdorchilik, uzumchilik va sitruschilik sohalarida yuqori hosilli, kasalliklarga chidamli, raqobatbardosh, eksportbop meva va uzum navlarini yaratish hamda ularni yetishtirishda ilmiy asoslangan resurslarni tejaydigan ilgʻor texnologiyalarni ishlab chiqish;
hududlarning tabiiy tuproq-iqlim sharoitlarini inobatga olib, meva va uzum navlarini joylashtirish boʻyicha ilmiy asoslangan tavsiyalar ishlab chiqish hamda xorijiy mamlakatlardan olib kelingan istiqbolli meva va uzum navlarini sinovdan oʻtkazish va mahalliy sharoitga moslashtirishga qaratilgan ilmiy-tadqiqotlarni amalga oshirish;
resurslarni tejaydigan zamonaviy texnologiyalarni, shu jumladan, tomchilatib va yomgʻirlatib sugʻorish tizimlarini qoʻllagan holda koʻchatchilik, intensiv bogʻdorchilik va issiqxona xoʻjaligini tashkil etish hamda rivojlantirishga qaratilgan fundamental va amaliy tadqiqotlar hamda innovatsion ilmiy-texnik loyihalarni amalga oshirish;
bogʻdorchilik, uzumchilik va vinochilikni rivojlantirish borasida ilgʻor xorijiy tajribani chuqur tahlil qilgan holda zamonaviy biotexnologiya va agrotexnologiyalarni ishlab chiqarishga samarali joriy etish yuzasidan tavsiyalar ishlab chiqish hamda belgilangan tartibda xorijiy donor tashkilotlarning grantlari va texnik koʻmak mablagʻlarini jalb qilish;
yuqori malakali ilmiy xodimlar, shu jumladan, falsafa (PhD) va fan doktorlarini (DSc) tayyorlash, bogʻdorchilik va uzumchilik sohasida mutaxassislarni oʻqitish, ularning malakasini oshirish yoʻnalishida mahalliy va xorijiy taʼlim muassasalari, ilmiy-tadqiqot institutlari, sohaga ixtisoslashgan xorijiy tashkilotlar va ishlab chiqaruvchilar bilan hamkorlik qilish;
vinochilik sohasida yangi, yuqori sifatli, raqobatbardosh, eksportbop vino assortimentlarini yaratish va qayta ishlash texnologiyalarini tadqiq etish va shu asosda vinochilik sohasining raqobatbardoshligini taʼminlovchi ilmiy yechimlarni amaliyotga joriy qilish uchun taqdim etish;
xalqaro standartlarga mos va eksportbop mevali daraxt, tok, rezavor va sitrus oʻsimliklarining koʻchatlarini yetishtirish hamda ularni realizatsiya qilish.
3. Quyidagilar:
2019 — 2023-yillarda akademik Mahmud Mirzayev nomidagi bogʻdorchilik, uzumchilik va vinochilik ilmiy-tadqiqot instituti hamda uning tizimidagi ilmiy-tajriba stansiyalarining ilmiy salohiyatini yanada oshirish, moddiy-texnika bazasini mustahkamlash va faoliyatini takomillashtirish chora-tadbirlari dasturi 2-ilovaga muvofiq;
2019 — 2023-yillarda akademik Mahmud Mirzayev nomidagi bogʻdorchilik, uzumchilik va vinochilik ilmiy-tadqiqot instituti hamda uning ilmiy-tajriba stansiyalarining moddiy-texnika bazasini mustahkamlash uchun qishloq xoʻjaligi texnikasi va agregatlarni lizing asosida xarid qilish rejasi 3-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
4. Oʻzbekiston Respublikasi qishloq xoʻjaligi vaziriga, zarur hollarda, boshqaruv xodimlarining belgilangan cheklangan soni doirasida Institut va uning ilmiy-tajriba stansiyalari tuzilmasiga oʻzgartirishlar kiritish huquqi berilsin.
5. Belgilansinki:
a) Institut:
oʻz faoliyati boʻyicha Akademiya va Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligiga hisobot beradi;
Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Innovatsion rivojlanish agentligi tomonidan oʻtkaziladigan ilmiy loyihalar tanlovlarining natijalari boʻyicha ajratiladigan grantlar, shuningdek, xoʻjalik faoliyatidan tushadigan mablagʻlar, Institut tizimidagi ilmiy-tajriba stansiyalarining yillik daromadining 15 foizi miqdoridagi ajratmalar hisobidan tushadigan tushumlar, xalqaro moliya institutlari, xorijiy tashkilotlarning grantlari va texnik koʻmak mablagʻlari, jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari hamda qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan moliyalashtiriladi;
b) Institut direktori Akademiya raisining taqdimnomasiga binoan Oʻzbekiston Respublikasi qishloq xoʻjaligi vaziri tomonidan lavozimga tayinlanadi va lavozimdan ozod etiladi;
v) Institut direktori oʻrinbosarlari Institut direktorining taqdimnomasiga binoan Akademiya raisi tomonidan lavozimga tayinlanadi va lavozimdan ozod etiladi;
g) ilmiy-tadqiqot ishlarini amalga oshirish, noyob kolleksiya, ona bogʻlarni saqlash va ularning maydonlarini kengaytirish, yuqori sifatli eksportbop koʻchatlar yetishtirish, sohaga ilm-fan yangiliklari va resurslarni tejaydigan texnologiyalarni keng joriy etish maqsadida Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari tomonidan Institut va uning ilmiy-tajriba stansiyalariga qarashli mavjud yer maydonlariga paxta, gʻalla, ozuqa va moyli ekinlarni joylashtirish taqiqlanadi.
6. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi va Agentlikning Toshkent viloyati, Toshkent tumani, Guliston QFY hududida joylashgan Institutga qarashli boʻlgan qishloq xoʻjaligida foydalanilmaydigan 0,5 gektar yer maydonida Institut xodimlari uchun koʻp qavatli turar joy majmuasini barpo etish toʻgʻrisidagi taklifiga rozilik berilsin.
Bunda tijorat banklariga Institutning yosh, tajribali xodimlariga imtiyozli shartlar asosida 15 yil muddatga ipoteka kreditlari ajratilishi tavsiya etilsin.
7. “Oʻzagrolizing” aksiyadorlik jamiyati Institutga zarur qishloq xoʻjaligi texnikasi va agregatlar 3-ilovaga muvofiq belgilangan tartibda lizing asosida yetkazib berilishini taʼminlasin.
8. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Yer resurslari, geodeziya, kartografiya va davlat kadastri davlat qoʻmitasi, Agentlik bilan birgalikda uch oy muddatda Institut va uning ilmiy-tajriba stansiyalari hamda eksperimental xoʻjaliklariga qarashli mavjud yer maydonlarini konturlar boʻyicha toʻliq xatlovdan oʻtkazib, samarasiz foydalanilayotgan yer maydonlarini tiklash va muomalaga qaytarish boʻyicha Vazirlar Mahkamasiga taklif kiritsin.
9. Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Toshkent viloyati hokimligi, Oʻzbekiston Respublikasi Yer resurslari, geodeziya, kartografiya va davlat kadastri davlat qoʻmitasi 2019-yil 1-dekabrga qadar Institutga qarashli koʻp yillik manzarali daraxtlarni saqlab qolishga va Institutning ilmiy-eksperimental faoliyatiga salbiy taʼsir koʻrsatuvchi hamda ekologik holatning buzilishiga olib keluvchi faoliyat bilan shugʻullanuvchi Institutga qarashli yer maydonlari hududining ichki qismida joylashgan boshqa tashkilotlar va agrofirmalarning yer maydonlari qonunchilikda belgilangan tartibda Institutga oʻtkazilishi chora-tadbirlarini amalga oshirsin.
10. Oʻzbekiston Respublikasi Energetika vazirligi Institut va uning tizimidagi ilmiy-tajriba stansiyalarida ilmiy-tadqiqot ishlarini oʻz vaqtida sifatli olib borish uchun Institut laboratoriyalari va mavjud issiqxonalarga talab etiladigan tabiiy gaz va elektr energiyasining belgilangan tartibda yetkazib berilishini taʼminlasin.
11. Andijon, Buxoro va Toshkent viloyatlari hokimliklari Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Agentlik, Moliya vazirligi huzuridagi Davlat-xususiy sheriklikni rivojlantirish agentligi bilan birgalikda 2019-2020-yillarda Institutning Toshkent, Buxoro va Andijon viloyatlaridagi ilmiy-tajriba stansiyalarida davlat-xususiy sheriklik shartlari asosida hamda mahalliy va xorijiy investorlar mablagʻlari hisobidan “in-vitro” sharoitida (probirkadagi sunʼiy ozuqa muhitida) koʻchatlarni koʻpaytirish uchun zamonaviy laboratoriya va issiqxonalar tashkil etilishini taʼminlasinlar.
12. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligiga Institut hududidagi kolleksiya bogʻ va tokzorlarda ilmiy-tadqiqot ishlarini olib borishda suv taʼminotini yaxshilash uchun:
110 kVt quvvatli nasos oʻrnatish;
600 metr uzunlikdagi diametri d-220 mm boʻlgan bosimli quvurlarni oʻrnatish;
Oʻzbekiston Respublikasi Energetika vazirligi bilan birgalikda nasos agregatini ishlatish uchun zarur boʻladigan 160 KVA quvvatli transformator punktini oʻrnatish;
Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi bilan birgalikda Institut va uning tizimidagi ilmiy-tajriba stansiyalari yer maydonlarining meliorativ holatini yaxshilash uchun zovur va sugʻorish ariqlarini taʼmirlash-tiklash ishlarini 2020-yil 1-avgustga qadar amalga oshirish vazifalari yuklansin.
13. Agentlik bir oy muddatda akademik Mahmud Mirzayev nomidagi bogʻdorchilik, uzumchilik va vinochilik ilmiy-tadqiqot institutining ustavini tasdiqlasin.
14. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining agrar va oziq-ovqat sohalarini rivojlantirish masalalari boʻyicha maslahatchisi A.D. Vaxabov va Oʻzbekiston Respublikasi qishloq xoʻjaligi vaziri J.A. Xodjayev zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 9-iyuldagi 569-son qaroriga 2-ILOVA
2019 — 2023-yillarda akademik Mahmud Mirzayev nomidagi bogʻdorchilik, uzumchilik va vinochilik ilmiy-tadqiqot instituti va uning tizimidagi ilmiy-tajriba stansiyalarining ilmiy salohiyatini yanada oshirish, moddiy-texnika bazasini mustahkamlash va faoliyatini takomillashtirish
T/r Chora-tadbirlar Amalga oshirish mexanizmi Bajarish muddati Moliyalashtirish manbai Masʼullar I. Akademik Mahmud Mirzayev nomidagi bogʻdorchilik, uzumchilik va vinochilik ilmiy-tadqiqot instituti va uning ilmiy-tajriba stansiyalarida ilmiy-tadqiqot ishlari koʻlamini kengaytirish 1.1. Respublikaning tuproq-iqlim sharoitlariga mos va kasalliklarga chidamli, yuqori hosilli, eksportbop meva va uzum navlarini yaratish hamda va ularni yetishtirish texnologiyalari boʻyicha ilmiy tadqiqotlarni chuqurlashtirish. 1. Ilmiy loyiha boʻyicha texnik topshiriqlarni ishlab chiqish va koʻrib chiqish uchun Bogʻdorchilik va issiqxona xoʻjaligini rivojlantirish agentligiga taqdim etish. 2019-yil sentabr Davlat ilmiy-texnik dasturlari doirasidagi mablagʻlar va xalqaro grantlar hamda boshqa tashkilotlar mablagʻlari Akademik Mahmud Mirzayev nomidagi bogʻdorchilik, uzumchilik va vinochilik ilmiy-tadqiqot instituti (Saimnazarov), Innovatsion rivojlanish vazirligi (Abduraxmonov), Bogʻdorchilik va issiqxona xoʻjaligini rivojlantirish agentligi (Najimov), Qishloq xoʻjaligi vazirligi (Xodjayev), Uzumchilik va vinochilikni rivojlantirish agentligi (Mustafayev) 2. Texnik topshiriqlarning tarmoqdagi mavjud muammolarga muvofiqligini koʻrib chiqish. 2019-yil oktabr 3. Davlat ilmiy-texnik dasturlari doirasida amalga oshirish uchun loyihaga taklif kiritish. 2019-yil noyabr 4. Ilmiy-tadqiqot ishlarini amalga oshirish. ish rejaga muvofiq 1.2. Turli tuproq-iqlim sharoitlariga mos, yuqori sifatli va serhosil intensiv danak mevalilarni koʻpaytirish maqsadida pakana va yarim pakana payvandtaglarni oʻrganish va koʻchatlarini koʻpaytirish texnologiyasini takomillashtirish. 1. Xorijiy mamlakatlardan pakana va yarim pakana payvandtaglarni olib kelish boʻyicha takliflarni koʻrib chiqish uchun Bogʻdorchilik va issiqxona xoʻjaligini rivojlantirish agentligiga taqdim etish. 2019-yil sentabr Davlat ilmiy-texnik dasturlari doirasidagi grantlar va boshqa tashkilotlar mablagʻlari Akademik Mahmud Mirzayev nomidagi bogʻdorchilik, uzumchilik vavinochilik ilmiy-tadqiqot instituti (Saimnazarov), Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi (Umurzakov), Innovatsion rivojlanish vazirligi (Abduraxmonov), Qishloq xoʻjaligi vazirligi (Xodjayev), Bogʻdorchilik va issiqxona xoʻjaligini rivojlantirish agentligi (Najimov) 2. Texnik topshiriqlarning tarmoqdagi mavjud muammolarga muvofiqligini koʻrib chiqish. 2019-yil oktabr 3. Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligiga ilmiy-texnik dasturlar doirasida xorijiy kompaniyalar bilan hamkorlikda amalga oshiriladigan loyihalar boʻyicha taklif kiritish. 2019-yil noyabr 4. Ilmiy-tadqiqot ishlarini amalga oshirish. ish rejaga muvofiq 1.3. Respublikaning tuproq-iqlim sharoitlariga mos yuqori hosilli, kasalliklarga chidamli va eksportbop uzum navlarini yaratish hamda va ularni yetishtirish, saqlash, vino tayyorlash texnologiyalarini takomillashtirish boʻyicha ilmiy-tadqiqot ishlari koʻlamini kengaytirish. 1. Ilmiy loyiha boʻyicha texnik topshiriqlarni ishlab chiqish va koʻrib chiqish uchun Bogʻdorchilik va issiqxona xoʻjaligini rivojlantirish agentligiga taqdim etish. 2019-yil sentabr Davlat ilmiy-texnik dasturlari doirasidagi mablagʻlar va xalqaro grantlar hamda boshqa tashkilotlar mablagʻlari Akademik Mahmud Mirzayev nomidagi bogʻdorchilik, uzumchilik va vinochilik ilmiy-tadqiqot instituti (Saimnazarov), Innovatsion rivojlanish vazirligi (Abduraxmonov), Qishloq xoʻjaligi vazirligi (Xodjayev), Bogʻdorchilik va issiqxona xoʻjaligini rivojlantirish agentligi (Najimov), Uzumchilik va vinochilikni rivojlantirish agentligi (Mustafayev) 2. Texnik topshiriqlarning tarmoqdagi mavjud muammolarga muvofiqligini koʻrib chiqish. 2019-yil oktabr 3. Davlat ilmiy-texnik dasturlari doirasida amalga oshiriladigan loyihalar boʻyicha taklif kiritish. 2019-yil noyabr 4. Ilmiy-tadqiqot ishlarini amalga oshirish. ish rejaga muvofiq 1.4. Bogʻ va tokzorlar hamda meva va uzum koʻchatzorlaridagi kasallik va zararkunandalarni aniqlash va ularga qarshi kurashish texnologiyalarini takomillashtirish 1. Ilmiy loyiha boʻyicha texnik topshiriqlarni ishlab chiqish va koʻrib chiqish uchun Bogʻdorchilik va issiqxona xoʻjaligini rivojlantirish agentligiga taqdim etish. 2019-yil sentabr Davlat ilmiy-texnik dasturlari doirasidagi mablagʻlar va xalqaro grantlar hamda boshqa tashkilotlar mablagʻlari Akademik Mahmud Mirzayev nomidagi bogʻdorchilik, uzumchilik va vinochilik ilmiy-tadqiqot instituti (Saimnazarov), Innovatsion rivojlanish vazirligi (Abduraxmonov), Qishloq xoʻjaligi vazirligi (Xodjayev), Bogʻdorchilik va issiqxona xoʻjaligini rivojlantirish agentligi (Najimov), Uzumchilik va vinochilikni rivojlantirish agentligi (Mustafayev) 2. Texnik topshiriqlarning tarmoqdagi mavjud muammolarga muvofiqligini koʻrib chiqish. 2019-yil oktabr 3. Davlat ilmiy-texnik dasturlari doirasida amalga oshiriladigan loyihalar boʻyicha taklif kiritish. 2019-yil noyabr 4. Ilmiy-tadqiqot ishlarini amalga oshirish. ish rejaga muvofiq 1.5. Meva va uzumni saqlash, qayta ishlash texnologiyalarini hamda yuqori sifatli vino va alkogolsiz ichimliklar yaratish boʻyicha ilmiy-tadqiqot ishlarini kengaytirish. 1. Ilmiy loyiha boʻyicha ilmiy-tadqiqot dasturini ishlab chiqish va koʻrib chiqish uchun Bogʻdorchilik va issiqxona xoʻjaligini rivojlantirish agentligiga taqdim etish. 2019-yil sentabr Davlat ilmiy-texnik dasturlari doirasidagi mablagʻlar grantlar hamda boshqa tashkilotlar mablagʻlari Akademik Mahmud Mirzayev nomidagi bogʻdorchilik, uzumchilik va vinochilik ilmiy-tadqiqot instituti (Saimnazarov), Qishloq xoʻjaligi vazirligi (Xodjayev), Innovatsion rivojlanish vazirligi (Abduraxmonov), Uzumchilik va vinochilikni rivojlantirish agentligi (Mustafayev), Bogʻdorchilik va issiqxona xoʻjaligini rivojlantirish agentligi (Najimov) 2. Texnik topshiriqlarning tarmoqdagi mavjud muammolarga muvofiqligini koʻrib chiqish. 2019-yil oktabr 3. Davlat ilmiy-texnik dasturlari doirasida amalga oshiriladigan loyihalar boʻyicha taklif kiritish. 2019-yil noyabr 4. Ilmiy-tadqiqot ishlarini amalga oshirish. ish rejasiga muvofiq 1.6. Bogʻ va tokzorlarda hamda meva-uzum koʻchatzorlarida ishlaydigan mashina va qishloq xoʻjaligi texnikasiini aniqlash hamda qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetishtirishda texnologik jarayonlarni oʻrganish va takomillashtirish boʻyicha ilmiy-tadqiqot ishlari koʻlamini kengaytirish. 1. Ilmiy loyiha boʻyicha texnik topshiriqlarni ishlab chiqish va Bogʻdorchilik va issiqxona xoʻjaligini rivojlantirish agentligiga koʻrib chiqish uchun taqdim etish. 2019-yil sentabr Davlat ilmiy-texnik dasturlari doirasidagi mablagʻlar va xalqaro grantlar hamda boshqa tashkilotlar mablagʻlari Akademik Mahmud Mirzayev nomidagi bogʻdorchilik, uzumchilik va vinochilik ilmiy-tadqiqot instituti (Saimnazarov), Qishloq xoʻjaligi vazirligi (Xodjayev), Innovatsion rivojlanish vazirligi (Abduraxmonov), Bogʻdorchilik va issiqxona xoʻjaligini rivojlantirish agentligi (Najimov), Uzumchilik va vinochilikni rivojlantirish agentligi (Mustafayev) 2. Texnik topshiriqlarning tarmoqdagi mavjud muammolarga muvofiqligini koʻrib chiqish. 2019-yil oktabr 3. Davlat ilmiy-texnik dasturlari doirasida amalga oshiriladigan loyihalar boʻyicha taklif kiritish. 2019-yil noyabr 4. Ilmiy-tadqiqot ishlarini amalga oshirish. ish rejaga muvofiq 1.7. Meva va uzumning yaratilgan navlarini yetishtirish va saqlash sharoitida mevalarning fiziologiyasi va kimyoviy tarkibi hamda bogʻ, tokzor, koʻchatzorlar tuprogʻining kimyoviy tarkibini aniqlash va xususiyatlarini oʻrganish boʻyicha ilmiy-tadqiqot ishlarini amalga oshirish. 1. Ilmiy loyiha boʻyicha texnik topshiriqlarni ishlab chiqish va koʻrib chiqish uchun Bogʻdorchilik va issiqxona xoʻjaligini rivojlantirish agentligiga taqdim etish. 2019-yil sentabr Davlat ilmiy-texnik dasturlari doirasidagi mablagʻlar va xalqaro grantlar hamda boshqa tashkilotlar mablagʻlari Akademik Mahmud Mirzayev nomidagi bogʻdorchilik, uzumchilik va vinochilik ilmiy-tadqiqot instituti (Saimnazarov), Qishloq xoʻjaligi vazirligi (Xodjayev), Innovatsion rivojlanish vazirligi (Abduraxmonov), Bogʻdorchilik va issiqxona xoʻjaligini rivojlantirish agentligi (Najimov), Uzumchilik va vinochilikni rivojlantirish agentligi(Mustafayev) 2. Texnik topshiriqlarning tarmoqdagi mavjud muammolarga muvofiqligini koʻrib chiqish. 2019-yil oktabr 3. Davlat ilmiy-texnik dasturlari doirasida amalga oshiriladigan loyihalar boʻyicha taklif kiritish. 2019-yil noyabr 4. Ilmiy-tadqiqot ishlarini amalga oshirish. ish rejaga muvofiq 1.8. Meva va uzumning nav va payvandtaglarini “in-vitro” sharoitida jadal usulda virussiz sogʻlom koʻchatlarini koʻpaytirish texnologiyalarini takomillashtirish boʻyicha ilmiy-tadqiqot ishlarini kengaytirish. 1. Ilmiy loyiha boʻyicha texnik topshiriqlarni ishlab chiqish va koʻrib chiqish uchun Bogʻdorchilik va issiqxona xoʻjaligini rivojlantirish agentligiga taqdim etish. 2019-yil sentabr Davlat ilmiy-texnik dasturlari doirasidagi mablagʻlar va xalqaro grantlar hamda boshqa tashkilotlar mablagʻlari Akademik Mahmud Mirzayev nomidagi bogʻdorchilik, uzumchilik va vinochilik ilmiy-tadqiqot instituti (Saimnazarov), Qishloq xoʻjaligi vazirligi (Xodjayev), Bogʻdorchilik va issiqxona xoʻjaligini rivojlantirish agentligi (Najimov), Uzumchilik va vinochilikni rivojlantirish agentligi (Mustafayev) 2. Texnik topshiriqlarning tarmoqdagi mavjud muammolarga muvofiqligini koʻrib chiqish. 2019-yil oktabr 3. Davlat ilmiy-texnik dasturlari doirasida amalga oshiriladigan loyihalar boʻyicha taklif kiritish. 2019-yil noyabr 4. Ilmiy-tadqiqot ishlarini amalga oshirish. ish rejaga muvofiq 1.9. Issiqxona sharoitiga mos yuqori hosilli, kasallik va zararkunandalarga chidamli va eksportbop sitrus meva navlarini yaratish hamda va ularni yetishtirishning texnologiyalari boʻyicha ilmiy-tadqiqot ishlarini takomillashtirish. 1. Ilmiy loyiha boʻyicha texnik topshiriqlarni ishlab chiqish va koʻrib chiqish uchun Bogʻdorchilik va issiqxona xoʻjaligini rivojlantirish agentligiga taqdim etish; 2019-yil sentabr Davlat ilmiy-texnik dasturlari doirasidagi mablagʻlar va xalqaro grantlar hamda boshqa tashkilotlar mablagʻlari Qishloq xoʻjaligi vazirligi (Xodjayev), Innovatsion rivojlanish vazirligi (Abduraxmonov), Akademik Mahmud Mirzayev nomidagi bogʻdorchilik, uzumchilik va vinochilik ilmiy-tadqiqot instituti (Saimnazarov), Bogʻdorchilik va issiqxona xoʻjaligini rivojlantirish agentligi (Najimov), Uzumchilik va vinochilikni rivojlantirish agentligi (Mustafayev) 2. Texnik topshiriqlarning tarmoqdagi mavjud muammolarga muvofiqligini koʻrib chiqish. 2019-yil oktabr 3. Davlat ilmiy-texnik dasturlari doirasida amalga oshiriladigan loyihalar boʻyicha taklif kiritish. 2019-yil noyabr 4. Ilmiy-tadqiqot ishlarini amalga oshirish. ish rejasiga muvofiq 1.10 Meva va uzumning yangi yaratilgan, introduksiya qilingan navlari hisobiga kolleksiyalarni boyitish va ularni saqlab qolish boʻyicha ilmiy-tadqiqot ishlarini kengaytirish. 1. Ilmiy loyiha boʻyicha texnik topshiriqlarni ishlab chiqish va koʻrib chiqish uchun Bogʻdorchilik va issiqxona xoʻjaligini rivojlantirish agentligiga taqdim etish. 2019-yil sentabr Davlat ilmiy-texnik dasturlari doirasidagi mablagʻlar va xalqaro grantlar hamda boshqa tashkilotlar mablagʻlari Akademik Mahmud Mirzayev nomidagi bogʻdorchilik, uzumchilik va vinochilik ilmiy-tadqiqot instituti (Saimnazarov), Qishloq xoʻjaligi vazirligi (Xodjayev), Innovatsion rivojlanish vazirligi (Abduraxmonov), Bogʻdorchilik va issiqxona xoʻjaligini rivojlantirish agentligi (Najimov), Uzumchilik va vinochilikni rivojlantirish agentligi (Mustafayev) 2. Texnik topshiriqlarning tarmoqdagi mavjud muammolarga muvofiqligini koʻrib chiqish. 2019-yil oktabr 3. Davlat ilmiy-texnik dasturlari doirasida amalga oshiriladigan loyihalar boʻyicha taklif kiritish. 2019-yil noyabr 4. Ilmiy-tadqiqot ishlarini amalga oshirish. ish rejasiga muvofiq II. Akademik Mahmud Mirzayev nomidagi bogʻdorchilik, uzumchilik va vinochilik ilmiy-tadqiqot instituti va uning ilmiy-tajriba stansiyalari kadrlar salohiyatini oshirish 2.1. Institut va uning tizimidagi ilmiy-tajriba stansiyalariga iqtidorli yoshlarni keng jalb qilish, ularni har tomonlama qoʻllab-quvvatlash va ilmiy salohiyatini oshirish. 1. Qishloq xoʻjaligi sohasi boʻyicha oliy va oʻrta maxsus kasb-hunar taʼlim muassasalaridan iqtidorli bitiruvchilarni tanlov asosida ishga qabul qilish. har yili Tijorat banklarining kreditlari va oʻz mablagʻlari Toshkent viloyati hokimligi (Xolmatov), Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi (Majidov), Yer resurslari, geodeziya, kartografiya va davlat kadastri davlat qoʻmitasi (Abdullayev), “Ipoteka-bank” ATIB (Atabayev), Bogʻdorchilik va issiqxona xoʻjaligini rivojlantirish agentligi (Najimov), Akademik Mahmud Mirzayev nomidagi bogʻdorchilik, uzumchilik va vinochilik ilmiy-tadqiqot instituti (Saimnazarov) 2. “Ustoz-shogird” tizimi asosida ilmiy-tadqiqot ishlarini yoʻlga qoʻyish. doimiy ravishda 3. Namunaviy arzon uy-joylar qurish uchun belgilangan tartibda qishloq xoʻjaligida foydalanilmaydigan yerlardan yer uchastkalari ajratish va uy-joy qurish uchun tijorat banklaridan uzoq muddatli imtiyozli ipoteka kreditlari ajratilishini taʼminlash. 2019-yil noyabr 2.2. Institut va uning tizimidagi ilmiy-tajriba, eksperimintal s tansiyalarning ilmiy xodimlari va mutaxassislarining malakasini oshirish. 1. Iqtidorli ilmiy xodimlar va mutaxassislarning xorijiy davlatlarda malakasini oshirish uchun xorijiy tillarni oʻqitish boʻyicha kurslarni tashkil etish. har yili Xalqaro moliya institutlari va xorijiy tashkilotlarning grantlari Akademik Mahmud Mirzayev nomidagi bogʻdorchilik, uzumchilik va vinochilik ilmiy-tadqiqot instituti (Saimnazarov), Qishloq xoʻjaligi vazirligi (Xodjayev), Bogʻdorchilik va issiqxona xoʻjaligini rivojlantirish agentligi (Najimov) 2. Iqtidorli ilmiy xodimlarni xorijiy davlatlar grantlari hisobiga chetmamlakatlarga malaka oshirish va stajirovkaga yuborish. noyabr-dekabr 3. Tajriba almashish va hamkorlikda ilmiy tadqiqotlar olib borishni yoʻlga qoʻyish. 2019 — 2023 yillar davomida 4. Institut xodimlarining malakasini oshirish maqsadida xorijiy mutaxassislar ishtirokida meva, uzumchilik va intensiv texnologiyalar boʻyicha oʻquv trening kurslarini tashkil qilish. doimiy ravishda 2.3. Institut va uning ilmiy-tajriba stansiyalarida bogʻdorchilik va uzumchilik sohasida falsafa (PhD) va fan doktorlarini (DSc) tayyorlash ishlarini tashkil etish. 1. Institut va uning ilmiy-tajriba stansiyalarining ilmiy salohiyatini kuchaytirish maqsadida 2019 — 2023-yillarda bosqichma-bosqich har yili 3 nafardan ilmiy darajaga ega boʻlgan mutaxassislarni tayyorlash. doimiy ravishda - Akademik Mahmud Mirzayev nomidagi bogʻdorchilik, uzumchilik va vinochilik ilmiy-tadqiqot instituti (Saimnazarov), Qishloq xoʻjaligi vazirligi (Xodjayev), Bogʻdorchilik va issiqxona xoʻjaligini rivojlantirish agentligi (Najimov) 2. Institutda 06.01.07 — mevachilik va uzumchilik ixtisosligining tayanch doktoranturasiga (PhD) qoʻshimcha oʻrin ajratish hamda ushbu ixtisoslikning doktoranturasini (DSs) ochish va unga 2 ta oʻrin ajratish, 02.00.17 — qishloq xoʻjalik va oziq-ovqat mahsulotlariga ishlov berish, saqlash hamda qayta ishlash texnologiyalari va biotexnologiyalari ixtisosligining tayanch doktoranturasini (PhD) ochish va unga 2 ta oʻrin ajratish. 2019-2020-yillarda III. Akademik Mahmud Mirzayev nomidagi bogʻdorchilik, uzumchilik va vinochilik ilmiy-tadqiqot institutining xalqaro hamkorligini rivojlantirish, xorijiy grantlar va texnik koʻmak mablagʻlarini jalb qilish 3.1. Institut va uning ilmiy-tajriba stansiyalaridagi laboratoriya binolari va jihozlar tabiiy eskirganligini inobatga olib, binolarni taʼmirlash va zamonaviy asbob-uskunalar bilan jihozlash. 1. Tabiiy va maʼnan eskirgan laboratoriya binolari va jihozlari roʻyxatini tuzish. 2019-2020-yillar Xalqaro moliya institutlari va xorijiy tashkilotlarning grantlari Akademik Mahmud Mirzayev nomidagi bogʻdorchilik, uzumchilik va vinochilik ilmiy-tadqiqot instituti (Saimnazarov), Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Agrosanoat majmui va oziq-ovqat taʼminoti sohasidagi loyihalarni amalga oshirish agentligi (Shoaxmedov),Qishloq xoʻjaligi vazirligi (Xodjayev), Bogʻdorchilik va issiqxona xoʻjaligini rivojlantirish agentligi (Najimov) 2. Laboratoriyalarni taʼmirlash boʻyicha smeta loyihasini ishlab chiqish va tender tanlovini oʻtkazish va pudratchilarni aniqlash. 3. Mavjud laboratoriyalarni rekonstruksiya qilish. 4. Laboratoriyalarni roʻyxat boʻyicha zamonaviy asbob-uskunalar va jihozlar bilan taʼminlash, modernizatsiya qilish. 3.2. Ekologik toza mahsulotlarniyetishtirishni nazoratqilish, mevali daraxt va tok koʻchatlarida kasalliklarni aniqlash boʻyicha toksikologiya va bakteriologiya laboratoriyasini tashkil etish. 1. Toksikologik va bakteriologik laboratoriya tashkil qilish loyihasini ishlab chiqish. 2019-2020-yillar Xalqaro moliya institutlari va xorijiy tashkilotlarning grantlari Akademik Mahmud Mirzayev nomidagi bogʻdorchilik, uzumchilik va vinochilik ilmiy-tadqiqot instituti (Saimnazarov), Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Agrosanoat majmui va oziq-ovqat taʼminoti sohasidagi loyihalarni amalga oshirish agentligi (Shoaxmedov), Qishloq xoʻjaligi vazirligi (Xodjayev), Bogʻdorchilik va issiqxona xoʻjaligini rivojlantirish agentligi (Najimov) 2. Laboratoriyalarni taʼmirlash boʻyicha tender tanlovi oʻtkazish va pudratchilarni aniqlash. 3. Laboratoriyani zarur asbob-uskunalar bilan jihozlash. IV. Akademik Mahmud Mirzayev nomidagi bogʻdorchilik, uzumchilik va vinochilik ilmiy-tadqiqot instituti va uning ilmiy-tajriba stansiyalarida koʻchatlarni yetkazib berish tizimini yanada takomillashtirish va ularning moddiy-texnika bazasini mustahkamlash 4.1. Institut va uning ilmiy-tajriba stansiyalari yer maydonlarida ixtisoslashuvga mos meva va uzum navlari koʻchatlarini koʻpaytirish. 1. Institut va uning ilmiy-tajriba stansiyalarida tuproq-iqlim sharoitlariga mos meva va uzum navlarini tanlash va hududlashtirish. 2020-yil noyabr-dekabr - Akademik Mahmud Mirzayev nomidagi bogʻdorchilik, uzumchilik va vinochilik ilmiy-tadqiqot instituti (Saimnazarov), Bogʻdorchilik va issiqxona xoʻjaligini rivojlantirish agentligi (Najimov) 2. Pakana va yarim pakana payvandtaglar asosida meva koʻchatlarini hamda uzumning istiqbolli, eksportbop navlari koʻchatlarini koʻpaytirish. 4.2. Institut va uning ilmiy-tajriba stansiyalari tomonidan sertifikatlangan va kafolatlangan meva va uzum koʻchatlarini sotish tizimini yaratish. 1. Institut va uning ilmiy-tajriba stansiyalari bazasida meva va uzum navlari koʻchatlarini yetishtirish hamda bogʻ va tokzorlar barpo etish boʻyicha 5 yillik reja prognozlarini ishlab chiqish. 2020-yil yanvar Institut va uning ilmiy-tajriba stansiyalari mablagʻlari Akademik Mahmud Mirzayev nomidagi bogʻdorchilik, uzumchilik va vinochilik ilmiy-tadqiqot instituti (Saimnazarov), Qishloq xoʻjaligi vazirligi (Xodjayev), “Oʻzstandart” agentligi (Sattorov), Bogʻdorchilik va issiqxona xoʻjaligini rivojlantirish agentligi (Najimov), Uzumchilik va vinochilikni rivojlantirish agentligi (Mustafayev), Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va tumanlar hokimliklari 2. Institut va uning ilmiy-tajriba stansiyalarida buyurtma asosida mevali daraxt va tok koʻchatlarini yetishtirishni yoʻlga qoʻyish. yil mobaynida 3. Respublikada meva va uzum navlari koʻchatlarini muvofiqlik sertifikatlari va nav guvohnomalari bilan sotish tizimini yoʻlga qoʻyish. 2020-yil fevral-mart 4.3. Institut va uning ilmiy-tajriba stansiyalarida kolleksiya bogʻlari va tokzorlarda ilmiy-taqdiqot ishlarini olib borish uchun suv bilan taʼminlash. 1. Institut hududidagi kolleksiya bogʻlari va tokzorlarda ilmiy-tadqiqot ishlarini olib borish maqsadida suv taʼminotini yaxshilash uchun 110 kVt quvvatli nasos, 600 metr uzunlikdagi diametri 220 mm quvur va 160 kVt quvvatli transformator bilan taʼminlash. 2020-yil mobaynida - Suv xoʻjaligi vazirligi (Hamrayev), Bogʻdorchilik va issiqxona xoʻjaligini rivojlantirish agentligi (Najimov) 2. 25 gektar bogʻ maydonning zaxini qochirish uchun institut hududidan chiqib ketadigan zovurni “Chimkent yoʻli” koʻchasidanoʻtkazib, “Bogʻbon” mahallasi oraligʻidagi asosiy kollektor-drenaj tarmogʻiga ulash hamda 400 metrli zovurni rekonstruksiya qilish. 2019-2020-yillar mobaynida 3. Ilmiy-tajriba stansiyalarining 10 000 metr sugʻorish tarmoqlarini rekonstruksiya qilish. 2019-2020-yillar mobaynida 4.4. Institut va uning ilmiy-tajriba stansiyalarida agrotexnik tadbirlarni oʻz vaqtida oʻtkazish uchun talab etiladigan zamonaviy traktor va qishloq xoʻjaligi mashinalarini lizing asosida imtiyozli sotib olishni tashkil etish. 1. Institut va uning tizimidagi ilmiy-tajriba stansiyalarida zamonaviy traktor va qishloq xoʻjaligi mashinalariga boʻlgan talabni aniqlash. 2019-yil iyul Lizing asosida Akademik Mahmud Mirzayev nomidagi bogʻdorchilik, uzumchilik va vinochilik ilmiy-tadqiqot instituti (Saimnazarov), Qishloq xoʻjaligi vazirligi (Xodjayev), Bogʻdorchilik va issiqxona xoʻjaligini rivojlantirish agentligi (Najimov) 2. Zamonaviy traktor va qishloq xoʻjaligi mashinalarini sotib olish uchun lizing kompaniyasi bilan shartnomalar tuzish. 2020-yil fevral 3. Lizing asosida bogʻ va tokzorlarda agrotexnika tadbirlarini amalga oshirish uchun zarur boʻlgan zamonaviy traktor va qishloq xoʻjaligi mashinalarini imtiyozli sotib olish. 2020-2021-yillar mobaynida 4.5. Institut va uning ilmiy-tajriba stansiyalarida bogʻ va tokzorlarda agrotexnik tadbirlarni oʻtkazish hamda meva va tok koʻchatlari yetishtirish uchun talab etiladigan yoqilgʻi-moylash mahsulotlari uchun fond ajratish. 1. Institut va uning ilmiy-tajriba stansiyalarida bogʻ va tokzorlarda agrotexnik tadbirlar, koʻchatlar yetishtirish uchun talab etiladigan yoqilgʻi-moylash mahsulotlari miqdorini aniqlash. 2019-yil iyul Shartnoma asosida Qishloq xoʻjaligi vazirligi, (Xodjayev), Energetika vazirligi (Sultonov), Bogʻdorchilik va issiqxona xoʻjaligini rivojlantirish agentligi (Najimov) 2. Talab etiladigan yoqilgʻi-moylash mahsulotlarini ajratilgan fond orqali xarid qilish. 2019 — 2023-yillar mobaynida 4.6. Institut va uning ilmiy-tajriba stansiyalaridagi mavjud issiqxonalarni tabiiy gaz va elektr energiyasi bilan belgilangan tartibda uzluksiz taʼminlashni tashkil etish. 1. Institut va uning ilmiy-tajriba stansiyalaridagi issiqxonalarda qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetishtirish uchun talab etiladigan tabiiy gaz va elektr energiyasi hajmini aniqlash. 2019-yil iyul Shartnoma asosida Akademik Mahmud Mirzayev nomidagi bogʻdorchilik, uzumchilik va vinochilik ilmiy-tadqiqot instituti (Saimnazarov), Qishloq xoʻjaligi vazirligi (Xodjayev), Energetika vazirligi (Sultonov) 2. Gaz taʼminoti tizimining resurs va texnik imkoniyatlaridan kelib chiqib shartnomalar tuzish. 2019-yil iyul 3. Institut va uning ilmiy-tajriba stansiyalarini tabiiy gaz va elektr energiyasi bilan taʼminlash. 2019 — 2023-yillar mobaynida 4.7. Institut va uning ilmiy-tajriba stansiyalari bogʻ va tokzorlarida agrotexnik tadbirlarini oʻtkazish, mahsulotlar yetishtirish uchun talab etiladigan mineral oʻgʻitlar va oʻsimliklarni himoya qilish vositalari uchun fond ajratilishni tashkil qilish. 1. Institut va uning ilmiy-tajriba stansiyalari bogʻ va tokzorlarida mahsulot yetishtirish uchun talab etiladigan mineral oʻgʻitlar va oʻsimliklarni himoya qilish vositalari hajmini aniqlash. 2019-yil iyul Shartnoma asosida Qishloq xoʻjaligi vazirligi (Xodjayev), “Oʻzagrokimyohimoya” AJ (Isayev) 2. Talab etiladigan mineral oʻgʻitlar va oʻsimliklarni himoya qilish vositalari uchun fond ajratish har yili 3. Institut va uning ilmiy-tajriba stansiyalarini mineral oʻgʻitlar va oʻsimliklarni himoya qilish vositalari bilan ajratilgan fond orqali taʼminlash. 2019 — 2023-yillar mobaynida 4.8. Institutning “Respublika bogʻbonlar maktabi”da bogʻdorchilik va uzumchilikka ixtisoslashgan fermer xoʻjaliklari hamda boshqa xoʻjalik yurituvchi subyektlar rahbar va mutaxassislarining malakasini oshirish boʻyicha xorijiy kompaniyalar bilan davlat-xususiy sheriklik asosida oʻquv kurslarini tashkil etish. 1. Bogʻdorchilik va uzumchilikka ixtisoslashgan fermer xoʻjaliklari hamda boshqa xoʻjalik yurituvchi subyektlar rahbar va mutaxassislarini oʻquv jarayoniga jalb etish, xorijiy hamkorlar bilan shartnomalar tuzish. har yili Toʻlov-kontrakt shartnomalari asosida Akademik Mahmud Mirzayev nomidagi bogʻdorchilik, uzumchilik va vinochilik ilmiy-tadqiqot instituti (Saimnazarov), Qishloq xoʻjaligi vazirligi (Xodjayev), Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari, Bogʻdorchilik va issiqxona xoʻjaligini rivojlantirish agentligi (Najimov) 2. Malaka oshirish oʻquv kursining oʻquv dasturi va kalendar rejasini tayyorlash. yanvar 3. Bogʻdorchilik va uzumchilik fermer xoʻjaliklari va boshqa xoʻjalik yurituvi subyekt rahbarlari bilan shartnoma tuzish. 2019 — 2023-yillar 4. Bogʻdorchilik va uzumchilik sohasi boʻyicha oʻquv kurslarini tashkil qilish. dekabr 4.9. Respublika hududlaridagi bogʻ va tokzorlarda amalga oshiriladigan mavsumiy agrotexnik tadbirlar boʻyicha koʻrgazmali seminarlar tashkil etish. 1. Respublika hududlarida bogʻdorchilik va uzumchilik boʻyicha oʻquv seminarlari mavzusini aniqlash va tanlash. 2019 — 2022-yillarda mavsum davomida - Akademik Mahmud Mirzayev nomidagi bogʻdorchilik, uzumchilik va vinochilik ilmiy-tadqiqot instituti (Saimnazarov), Qishloq xoʻjaligi vazirligi (Xodjayev), Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari, Oʻzbekiston fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashi (Xaitov), Bogʻdorchilik va issiqxona xoʻjaligini rivojlantirish agentligi (Najimov) 2. Bogʻdorchilik va uzumchilik boʻyicha oʻquv seminarlari oʻtkaziladigan tuman va fermer xoʻjaliklari bilan shartnomalar tuzish. 3. Bogʻ va tokzorlarda amalga oshiriladigan mavsumiy agrotexnik tadbirlar yuzasidan koʻrgazmali-oʻquv seminarlarini oʻtkazish muddatlari jadvalini ishlab chiqish. 4. Tasdiqlangan jadval asosida institut va uning ilmiy-tajriba stansiyalari xodimlari tomonidan joylarda koʻrgazmali oʻquv seminarlarini tashkil qilish.
Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 9-iyuldagi 569-son qaroriga 3-ILOVA
2019 — 2023-yillarda akademik Mahmud Mirzayev nomidagi bogʻdorchilik, uzumchilik va vinochilik ilmiy-tadqiqot instituti hamda uning ilmiy-tajriba stansiyalarining moddiy-texnika bazasini mustahkamlash uchun qishloq xoʻjaligi texnikasi va agregatlarni lizing asosida xarid qilish
Texnika turi Jami texnika soni shundan yillar boʻyicha: 2019 yil 2020-yil 2021-yil 2022-yil 2023-yil Haydov traktori 9 3 2 1 1 2 Chopiq traktori 10 4 2 2 1 1 Yuqori unumli traktor 5 1 1 1 1 1 Ekskavator yuklagich 5 1 1 1 1 1 Mini traktor 12 4 3 2 2 1 Omoch 15 7 3 2 2 1 Chizel 15 6 2 2 2 3 Kultivator 15 6 2 2 2 3 Diskli borona 10 3 2 2 2 1 Purkagich 10 3 2 2 2 1 Freza 10 2 2 2 2 2 Tok koʻmgich 10 5 2 1 1 1 Tok ochgich 10 5 2 1 1 1 Press bogʻlagich 9 3 1 2 1 2 Oʻt oʻrgich 2 1 0 1 0 0 Ariq olgich 2 1 1 0 0 0 Lazerli yer tekislagich 3 1 0 1 0 1 Koʻchat uchun chuqur kovlagich 10 3 2 2 1 2 Tirkama 10 3 2 2 1 2 Jami: 172 62 32 29 23 26
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2019-yil 9-iyul,
569-son