UzbekAI

← Qonunlar

📅 2019-yil 15-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2019 йил 15 июль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 15 июля 2019 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 15 July 2019 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

схемаси

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

Лалми ва яйлов ер участкаларида томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий қилиш учун озуқабоп экинлар етиштирувчиларнинг суғориш тик қудуқларини бурғулаш билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Чорвачилик тармоғини янада ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 18 мартдаги ПҚ-4243-сон қарорининг ижросини таъминлаш, томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий қилиш учун озуқабоп экинлар етиштирувчилар томонидан суғориш тик қудуқларини бурғулашни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Лалми ва яйлов ер участкаларида томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий қилиш учун озуқабоп экинлар етиштирувчиларнинг суғориш тик қудуқларини бурғулаш билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Чорвачилик тармоғини янада ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 18 мартдаги ПҚ-4243-сон қарорига чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи барча хўжалик субъектларига ва омухта ем ишлаб чиқарувчи корхоналарда ҳар йили 1 июлга қадар 2019 йил ва келгуси йилларда суғориш тик қудуғини бурғулаш истагини билдирган озуқабоп экинлар етиштирувчиларнинг аниқ рўйхатини шакллантириб, тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим қилиб борсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат ташкилотлари ва бошқа донорларнинг кредитлари (қарзлари) ва грантларини 2020 йилдан бошлаб жалб этишни таъминласинлар.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов, Ўзбекистон Республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Б.Т. Норқобилов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 июлдаги 587-сон қарорига ИЛОВА

Лалми ва яйлов ер участкаларида томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий қилиш учун озуқабоп экинлар етиштирувчиларнинг суғориш тик қудуқларини бурғулаш билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи барча хўжалик субъектларига ва омухта ем ишлаб чиқарувчи корхоналарга озуқабоп экинлар етиштириш, томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий қилиш мажбуриятлари билан лалми ва яйлов ер участкалари ажратилган ташкилотларнинг (кейинги ўринларда — озуқабоп экинлар етиштирувчилар) суғориш тик қудуқларини бурғилаш билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низом қоидалари яроқсиз ҳолга келган ёки вақтинча консервация қилинган суғориш тик қудуқларини қайта тиклаш билан боғлиқ бўлган харажатларни қоплашга нисбатан татбиқ этилмайди.

3. Озуқабоп экинлар етиштирувчиларнинг томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий қилиш учун суғориш тик қудуқларини бурғулаш билан боғлиқ харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш мақсадида бурғуланган суғориш тик қудуқларининг ҳар бир метр чуқурлиги учун 100 минг сўмдан субсидия (кейинги ўринларда субсидия деб аталади) ажратилади.

2019 йил ва келгуси йилларда суғориш тик қудуқларини бурғулаш параметрлари Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси таклифига биноан Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2020 йил ва кейинги йилларда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган суғориш тик қудуқларини бурғулаш параметрлари (ҳудудлар, суғориш тик қудуқлар сони ва чуқурлиги, суғориладиган ер майдони ва бошқа кўрсаткичлар) асосида томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий қилиш учун суғориш тик қудуқларини бурғулаш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини қоплашга субсидия ажратишни назарда тутиб боради.

4. Озуқабоп экинлар етиштирувчиларнинг томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий қилиш учун суғориш тик қудуқларини бурғулаш билан боғлиқ харажатлар ушбу Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ қопланади.

2-боб. Субсидия олувчи озуқабоп экинлар етиштирувчилар рўйхатини шакллантириш

5. Суғориш тик қудуқларини бурғулаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш бўйича субсидия олувчи озуқабоп экинлар етиштирувчилар рўйхати ушбу Низомга 2-иловадаги намунавий таркибда тузиладиган ҳудудий ишчи гуруҳлар (кейинги ўринларда ишчи гуруҳ деб аталади) томонидан шакллантирилади.

6. Озуқабоп экинлар етиштирувчилар субсидия олиш учун ишчи гуруҳга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий қилиш учун суғориш тик қудуқларини қуриш (бурғулаш) бўйича ишчи лойиҳа нусхаси;

томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий қилиш учун суғориш тик қудуқларини қуриш (бурғулаш) бўйича пудрат ташкилоти билан тузилган шартнома нусхаси;

томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий қилиш учун суғориш тик қудуқларини қуриш (бурғулаш) бўйича якунланган ишларни фойдаланишга топшириш ва қабул қилиш далолатномасининг нусхаси.

Ишчи гуруҳ ушбу бандда назарда тутилмаган бошқа ҳужжатларни озуқабоп экинлар етиштирувчилардан сўраб олишга ҳақли эмас.

7. Ишчи гуруҳ озуқабоп экинлар етиштирувчилар томонидан субсидия олиш учун ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнг беш кун муддатда:

ҳужжатларнинг озуқабоп экинлар етиштирувчи суғориш тик қудуқларини бурғулаш параметрларига мутаносиблигини ўрганади;

томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий қилиш учун фойдаланишга топширилган суғориш тик қудуғини жойига чиқиб ўрганади ва ушбу Низомга 3-иловадаги шаклга мувофиқ хулоса тайёрлайди;

ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган ёки ўрганишлар натижасида нотўғри маълумотлар тақдим қилинган тақдирда, уларни озуқабоп экинлар етиштирувчига қайтариб юборади.

8. Томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий қилиш учун суғориш тик қудуғини қуриш (бурғулаш) якуни бўйича ишчи гуруҳнинг ижобий хулосасини олган ҳамда суғориш тик қудуғини (қуриш) бурғулаш билан боғлиқ харажатларини бир қисмини қоплаш учун субсидия олишга талабгор озуқабоп экинлар етиштирувчиларнинг рўйхати ҳар ойда шакллантирилади ва ишчи гуруҳ раҳбари томонидан тасдиқланади.

Озуқабоп экинлар етиштирувчиларнинг тасдиқланган рўйхати ишчи гуруҳ раҳбари томонидан ҳар ой якуни бўйича кейинги ойнинг 5 санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачилик давлат қўмитасига, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигига ҳамда вилоятлар молия бош бошқармаларига тақдим этилади.

9. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳудудий ишчи гуруҳ томонидан тақдим этилган субсидия олишга талабгор озуқабоп экинлар етиштирувчиларнинг рўйхатларини умумлаштириб, ҳар ой якуни бўйича кейинги ойнинг 10 санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим қилади.

10. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачилик давлат қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг таклифига асосан Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳамда Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси билан келишувга асосан ва озуқабоп экинлар етиштирувчиларнинг розилиги билан 2019 йил ва келгуси йилларда суғориш тик қудуғини бурғулаш истагини билдирган озуқабоп экинлар етиштирувчиларнинг аниқ рўйхатига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган параметрлар доирасида ўзгартириш киритиши мумкин.

3-боб. Озуқабоп экинлар етиштирувчиларнинг суғориш тик қудуғини бурғулаш билан боғлиқ харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби

11. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан субсидия олувчи озуқабоп экинлар етиштирувчилар рўйхати тақдим этилгандан сўнг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги уч кун муддатда субсидия ажратиш учун тегишли маҳаллий бюджетлар параметрларига ўзгартиришлар киритади.

12. Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги ва вилоятлар молия бош бошқармалари бир кун муддатда тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ҳамда вилоятлар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаларининг шахсий ғазна ҳисобварағларига тегишли бюджет маблағларини ўтказиб беради.

Бунда молиявий йил якуни бўйича мазкур шахсий ғазна ҳисобварағида фойдаланилмай қолган бюджет маблағлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига қайтарилади.

13. Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ҳамда вилоятлар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармалари шахсий ғазна ҳисобварағига келиб тушган маблағларни, улар тушган кундан эътиборан икки иш куни ичида тегишлилиги бўйича озуқабоп экинлар етиштирувчиларнинг тижорат банкларидаги ҳисоб рақамларига ўтказиб беради.

14. Озуқабоп экинлар етиштирувчиларнинг тижорат банкларидаги ҳисоб рақамига келиб тушган субсидия маблағларига озуқабоп экинлар етиштирувчиларнинг мавжуд кредитор қарзларини қоплаш учун инкассо топшириқномалари қўйилиши мумкин эмас.

15. Томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий қилиш учун суғориш тик қудуғини қурган озуқабоп экинлар етиштирувчилар томонидан суғориш тик қудуғини бурғулаш бўйича мазкур Низомнинг 3-бандига мувофиқ шакллантирилган рўйхатда кўрсатилган майдондан кўпроқ майдонда бурғуланган суғориш тик қудуқларига сарфланган харажатлар ишчи гуруҳнинг тегишли хулосаларига асосан келгуси йил учун аниқ рўйхатга тегишли ўзгартиришлар киритилиб, белгиланган тартибда қоплаб берилади.

16. 2019 йил ва келгуси йилларда суғориш тик қудуғини бурғулаш истагини билдирган озуқабоп экинлар етиштирувчиларнинг шакллантирилган аниқ рўйхатига кирган озуқабоп экинлар етиштирувчилар томонидан режалаштирилган тик суғориш қудуқларини бурғулаш бўйича ишлар тўлиқ якунланмаган тақдирда, қолган ишларни келгуси йилда давом эттириш ҳамда қилинадиган харажатлар учун субсидия ажратиш учун белгиланган тартибда ишчи гуруҳга тегишли ҳужжатлар билан мурожаат қилиши мумкин.

17. Озуқабоп экинлар етиштирувчиларнинг томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий қилиш учун суғориш тик қудуқларини бурғулаш билан боғлиқ харажатларини халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат ташкилотлари кредитлари (қарзлари) ва грантлари ҳисобидан қоплаш тартиби мазкур маблағларни ажратиш бўйича келишув талабларига асосан амалга оширилади.

18. Халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат ташкилотлари ва бошқа донорлар билан суғориш тик қудуқларини бурғулаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан келишувлар амалга оширилган ҳолларда, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ахборот киритилиши лозим.

18 1 . Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳузуридаги Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш бўйича Техник ишчи гуруҳ томонидан 2025 йил 1 январга қадар ушбу субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи баҳоланади. Бунда:

субсидияни ажратиш натижасида субсидия ажратилган субъектларнинг маҳсулот етиштириш ҳажми ошганда ҳамда сув ва ёқилғи-мойлаш ресурсларининг тежалишига эришилганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «ижобий»;

субсидия олувчи субъект томонидан олинган субсидиядан фойдаланилмаётганлиги ёки ундан самарасиз фойдаланаётганлиги, шунингдек, субсидиялардан бошқа мақсадларда фойдаланилганлиги аниқланганда, сув ва ёқилғи-мойлаш ресурсларининг тежалишига эришилмаганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «салбий» деб баҳоланади.

4-боб. Якунловчи қоидалар

19. Озуқабоп экинлар етиштирувчилар томонидан томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий қилиш учун суғориш тик қудуқларини бурғулаш харажатларининг бир қисмини давлат бюджетидан қоплаб бериш жараёнида юзага келадиган низолар ва келишмовчиликлар тегишли томонлар ўртасида музокаралар ўтказиш орқали ҳал қилинади. Келишмовчиликларни музокаралар ўтказиш орқали ҳал қилишнинг иложи бўлмаганда, улар суд тартибида ҳал қилинади.

20. Озуқабоп экинлар етиштирувчиларнинг томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий қилиш учун суғориш тик қудуқларини бурғулаш билан боғлиқ харажатларининг бир қисмини қоплаш бўйича ҳужжатлар тўғри расмийлаштирилиши ҳамда субсидиялар ажратилиши юзасидан Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан доимий назорат амалга оширилади.

Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

Лалми ва яйлов ер участкаларида томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий қилиш учун озуқабоп экинлар етиштирувчиларнинг суғориш тик қудуқларини бурғулаш билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Озуқабоп экинлар етиштирувчиларнинг томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий қилиш учун суғориш тик қудуқларини бурғулаш билан боғлиқ харажатларини қоплаш

Лалми ва яйлов ер участкаларида томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий қилиш учун озуқабоп экинлар етиштирувчиларнинг суғориш тик қудуқларини бурғулаш билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан суғориш тик қудуқларини бурғулаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш бўйича субсидия олувчи озуқабоп экинлар етиштирувчилар рўйхатини шакллантирувчи ишчи гуруҳининг

1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари

2. Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси ва вилоятлар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармалари бошлиғи, ишчи гуруҳ ўринбосари

3. Қорақалпоғистон Республикаси сув хўжалиги вазири, ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи

4. Қорақалпоғистон Республикаси фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси, вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси

5. Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазири, вилоят иқтисодиёт ва саноат бош бошқармаси бошлиғи

6. Қорақалпоғистон Республикаси молия вазири, вилоят молия бош бошқармаси бошлиғи

7. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар Марказий банк бош бошқармаси бошлиғи

8. Ҳудудий гидрогеология экспедиция раҳбари

9. Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси директори

10. Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси ва вилоятлар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармалари бошлиғининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари, ишчи гуруҳ котиби

Лалми ва яйлов ер участкаларида томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий қилиш учун озуқабоп экинлар етиштирувчиларнинг суғориш тик қудуқларини бурғулаш билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ ‎‎«Тасдиқлайман» Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари – ишчи гуруҳ раҳбари ____________ _____________ ‎ (имзо, муҳр) (Ф.И.О.) ‎20___ йил «____»_________ ‎‎‎ __________ вилояти (Қорақалпоғистон Республикаси)да Озуқабоп экинлар етиштирувчиларнинг томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий қилиш учун суғориш тик қудуқларини бурғулашга кўмаклашувчи ишчи гуруҳи‎‎‎‎ ХУЛОСАСИ‎‎ __________ вилояти (Қорақалпоғистон Республикаси)да Озуқабоп экинлар етиштирувчиларнинг томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий қилиш учун суғориш тик қудуқларини бурғулашга кўмаклашувчи ишчи гуруҳ ___________ тумандаги лалми ва яйлов ер участкаларида томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий этиш суғориш тик қудуғини қурган (бурғулаган) озуқа экинлар етиштирувчи ___________ (фермер хўжалиги, бошқа қишлоқ хўжалиги корхона номи)нинг 20___ йил ________ даги мурожаатини жойида ўрганиб чиқди ва қуйидагиларни аниқлади: ‎‎лалми ва яйлов ер участкаларида суғориш тик қудуқларини қурган (бурғулаган) озуқа экинлар етиштирувчи ___________ (фермер хўжалиги, бошқа қишлоқ хўжалиги корхона номи)нинг 20____ йилда __________ га майдонда озуқа экинлар етиштириш учун жами қиймати ___________ сўм бўлган лойиҳа асосида ___________ пудрат ташкилоти билан суғориш тик қудуғини қуриш (буруғлаш) учун жами қиймати ___________ сўм бўлган шартнома тузган; 20____ йилда _________ га лалми ва яйлов ер участкаларида томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий этиш мақсадида сув чиқариш қобилияти ____м3/сек ва чуқурлиги ____ метр бўлган суғориш тик қудуғини ишга туширган. ‎‎ ХУЛОСА :‎‎ ‎‎___________ озуқа экинлар етиштирувчи ___________ (фермер хўжалиги, бошқа қишлоқ хўжалиги корхона номи)га жами ____ сўм миқдорида субсидия тўлаш мақсадга мувофиқ.

Ишчи гуруҳ аъзолари: Т/р ф.и.о. Имзо Лавозими 1. Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси, вилоятлар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқарма бошлиғи, ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари 2. Қорақалпоғистон Республикаси сув хўжалиги вазири, ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи 3. Қорақалпоғистон Республикаси фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси, вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси 4. Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазири, вилоят иқтисодиёт ва саноатбош бошқармаси бошлиғи 5. Қорақалпоғистон Республикаси молия вазири, вилоят молия бош бошқармаси бошлиғи 6. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар Марказий банк бош бошқармаси бошлиғи 7. Ҳудудий гидрогеология экспедиция раҳбари 8. Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси директори 9. Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси ва вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқарма бошлиғининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари, ишчи гуруҳ котиби

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2019 йил 15 июль,

587-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.07.2019 й., 09/19/587/3426-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.07.2021 й., 09/21/434/0659-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 06.08.2022 й., 09/22/431/0716-сон; 04.08.2023 й., 09/23/331/0560-сон; 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

sxemasi

NAMUNAVIY TARKIBI

Lalmi va yaylov yer uchastkalarida tomchilatib va yomgʻirlatib sugʻorish texnologiyasini joriy qilish uchun ozuqabop ekinlar yetishtiruvchilarning sugʻorish tik quduqlarini burgʻulash bilan bogʻliq xarajatlarini qoplab berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Chorvachilik tarmogʻini yanada rivojlantirish va qoʻllab-quvvatlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 18-martdagi PQ-4243-son qarorining ijrosini taʼminlash, tomchilatib va yomgʻirlatib sugʻorish texnologiyasini joriy qilish uchun ozuqabop ekinlar yetishtiruvchilar tomonidan sugʻorish tik quduqlarini burgʻulashni davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Lalmi va yaylov yer uchastkalarida tomchilatib va yomgʻirlatib sugʻorish texnologiyasini joriy qilish uchun ozuqabop ekinlar yetishtiruvchilarning sugʻorish tik quduqlarini burgʻulash bilan bogʻliq xarajatlarini qoplab berish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish davlat qoʻmitasi Oʻzbekiston fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashi, Geologiya va mineral resurslar davlat qoʻmitasi hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari bilan birgalikda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Chorvachilik tarmogʻini yanada rivojlantirish va qoʻllab-quvvatlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 18-martdagi PQ-4243-son qaroriga chorvachilik mahsulotlari ishlab chiqaruvchi barcha xoʻjalik subyektlariga va omuxta yem ishlab chiqaruvchi korxonalarda har yili 1-iyulga qadar 2019-yil va kelgusi yillarda sugʻorish tik qudugʻini burgʻulash istagini bildirgan ozuqabop ekinlar yetishtiruvchilarning aniq roʻyxatini shakllantirib, tasdiqlash uchun Vazirlar Mahkamasiga taqdim qilib borsin.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish davlat qoʻmitasi bilan birgalikda xalqaro moliya institutlari, xorijiy hukumat tashkilotlari va boshqa donorlarning kreditlari (qarzlari) va grantlarini 2020-yildan boshlab jalb etishni taʼminlasinlar.

4. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining agrar va oziq-ovqat sohalarini rivojlantirish masalalari boʻyicha maslahatchisi A.D. Vaxabov, Oʻzbekiston Respublikasi veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish davlat qoʻmitasi raisi B.T. Norqobilov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 15-iyuldagi 587-son qaroriga ILOVA

Lalmi va yaylov yer uchastkalarida tomchilatib va yomgʻirlatib sugʻorish texnologiyasini joriy qilish uchun ozuqabop ekinlar yetishtiruvchilarning sugʻorish tik quduqlarini burgʻulash bilan bogʻliq xarajatlarini qoplab berish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom chorvachilik mahsulotlari ishlab chiqaruvchi barcha xoʻjalik subyektlariga va omuxta yem ishlab chiqaruvchi korxonalarga ozuqabop ekinlar yetishtirish, tomchilatib va yomgʻirlatib sugʻorish texnologiyasini joriy qilish majburiyatlari bilan lalmi va yaylov yer uchastkalari ajratilgan tashkilotlarning (keyingi oʻrinlarda — ozuqabop ekinlar yetishtiruvchilar) sugʻorish tik quduqlarini burgʻilash bilan bogʻliq xarajatlarini qoplab berish tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Nizom qoidalari yaroqsiz holga kelgan yoki vaqtincha konservatsiya qilingan sugʻorish tik quduqlarini qayta tiklash bilan bogʻliq boʻlgan xarajatlarni qoplashga nisbatan tatbiq etilmaydi.

3. Ozuqabop ekinlar yetishtiruvchilarning tomchilatib va yomgʻirlatib sugʻorish texnologiyasini joriy qilish uchun sugʻorish tik quduqlarini burgʻulash bilan bogʻliq xarajatlarining bir qismini qoplab berish maqsadida burgʻulangan sugʻorish tik quduqlarining har bir metr chuqurligi uchun 100 ming soʻmdan subsidiya (keyingi oʻrinlarda subsidiya deb ataladi) ajratiladi.

2019-yil va kelgusi yillarda sugʻorish tik quduqlarini burgʻulash parametrlari Oʻzbekiston Respublikasi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish davlat qoʻmitasi taklifiga binoan Vazirlar Mahkamasi tomonidan tasdiqlanadi.

Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi 2020-yil va keyingi yillarda Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti parametrlarini shakllantirishda Vazirlar Mahkamasi tomonidan tasdiqlangan sugʻorish tik quduqlarini burgʻulash parametrlari (hududlar, sugʻorish tik quduqlar soni va chuqurligi, sugʻoriladigan yer maydoni va boshqa koʻrsatkichlar) asosida tomchilatib va yomgʻirlatib sugʻorish texnologiyasini joriy qilish uchun sugʻorish tik quduqlarini burgʻulash bilan bogʻliq xarajatlarning bir qismini qoplashga subsidiya ajratishni nazarda tutib boradi.

4. Ozuqabop ekinlar yetishtiruvchilarning tomchilatib va yomgʻirlatib sugʻorish texnologiyasini joriy qilish uchun sugʻorish tik quduqlarini burgʻulash bilan bogʻliq xarajatlar ushbu Nizomga 1-ilovadagi sxemaga muvofiq qoplanadi.

2-bob. Subsidiya oluvchi ozuqabop ekinlar yetishtiruvchilar roʻyxatini shakllantirish

5. Sugʻorish tik quduqlarini burgʻulash bilan bogʻliq xarajatlarni qoplash boʻyicha subsidiya oluvchi ozuqabop ekinlar yetishtiruvchilar roʻyxati ushbu Nizomga 2-ilovadagi namunaviy tarkibda tuziladigan hududiy ishchi guruhlar (keyingi oʻrinlarda ishchi guruh deb ataladi) tomonidan shakllantiriladi.

6. Ozuqabop ekinlar yetishtiruvchilar subsidiya olish uchun ishchi guruhga quyidagi hujjatlarni taqdim etadilar:

tomchilatib va yomgʻirlatib sugʻorish texnologiyasini joriy qilish uchun sugʻorish tik quduqlarini qurish (burgʻulash) boʻyicha ishchi loyiha nusxasi;

tomchilatib va yomgʻirlatib sugʻorish texnologiyasini joriy qilish uchun sugʻorish tik quduqlarini qurish (burgʻulash) boʻyicha pudrat tashkiloti bilan tuzilgan shartnoma nusxasi;

tomchilatib va yomgʻirlatib sugʻorish texnologiyasini joriy qilish uchun sugʻorish tik quduqlarini qurish (burgʻulash) boʻyicha yakunlangan ishlarni foydalanishga topshirish va qabul qilish dalolatnomasining nusxasi.

Ishchi guruh ushbu bandda nazarda tutilmagan boshqa hujjatlarni ozuqabop ekinlar yetishtiruvchilardan soʻrab olishga haqli emas.

7. Ishchi guruh ozuqabop ekinlar yetishtiruvchilar tomonidan subsidiya olish uchun ushbu Nizomning 6-bandida nazarda tutilgan hujjatlar taqdim etilgandan soʻng besh kun muddatda:

hujjatlarning ozuqabop ekinlar yetishtiruvchi sugʻorish tik quduqlarini burgʻulash parametrlariga mutanosibligini oʻrganadi;

tomchilatib va yomgʻirlatib sugʻorish texnologiyasini joriy qilish uchun foydalanishga topshirilgan sugʻorish tik qudugʻini joyiga chiqib oʻrganadi va ushbu Nizomga 3-ilovadagi shaklga muvofiq xulosa tayyorlaydi;

hujjatlar toʻliq boʻlmagan yoki oʻrganishlar natijasida notoʻgʻri maʼlumotlar taqdim qilingan taqdirda, ularni ozuqabop ekinlar yetishtiruvchiga qaytarib yuboradi.

8. Tomchilatib va yomgʻirlatib sugʻorish texnologiyasini joriy qilish uchun sugʻorish tik qudugʻini qurish (burgʻulash) yakuni boʻyicha ishchi guruhning ijobiy xulosasini olgan hamda sugʻorish tik qudugʻini (qurish) burgʻulash bilan bogʻliq xarajatlarini bir qismini qoplash uchun subsidiya olishga talabgor ozuqabop ekinlar yetishtiruvchilarning roʻyxati har oyda shakllantiriladi va ishchi guruh rahbari tomonidan tasdiqlanadi.

Ozuqabop ekinlar yetishtiruvchilarning tasdiqlangan roʻyxati ishchi guruh rahbari tomonidan har oy yakuni boʻyicha keyingi oyning 5 sanasiga qadar Oʻzbekiston Respublikasi Veterinariya va chorvachilik davlat qoʻmitasiga, shuningdek, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Moliya vazirligiga hamda viloyatlar moliya bosh boshqarmalariga taqdim etiladi.

9. Oʻzbekiston Respublikasi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish davlat qoʻmitasi hududiy ishchi guruh tomonidan taqdim etilgan subsidiya olishga talabgor ozuqabop ekinlar yetishtiruvchilarning roʻyxatlarini umumlashtirib, har oy yakuni boʻyicha keyingi oyning 10 sanasiga qadar Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligiga taqdim qiladi.

10. Oʻzbekiston Respublikasi Veterinariya va chorvachilik davlat qoʻmitasi Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklarining taklifiga asosan Oʻzbekiston fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashi hamda Geologiya va mineral resurslar davlat qoʻmitasi bilan kelishuvga asosan va ozuqabop ekinlar yetishtiruvchilarning roziligi bilan 2019-yil va kelgusi yillarda sugʻorish tik qudugʻini burgʻulash istagini bildirgan ozuqabop ekinlar yetishtiruvchilarning aniq roʻyxatiga Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi tomonidan tasdiqlangan parametrlar doirasida oʻzgartirish kiritishi mumkin.

3-bob. Ozuqabop ekinlar yetishtiruvchilarning sugʻorish tik qudugʻini burgʻulash bilan bogʻliq xarajatlarining bir qismini qoplash tartibi

11. Oʻzbekiston Respublikasi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish davlat qoʻmitasi tomonidan subsidiya oluvchi ozuqabop ekinlar yetishtiruvchilar roʻyxati taqdim etilgandan soʻng Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi uch kun muddatda subsidiya ajratish uchun tegishli mahalliy budjetlar parametrlariga oʻzgartirishlar kiritadi.

12. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Moliya vazirligi va viloyatlar moliya bosh boshqarmalari bir kun muddatda tegishlicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasi hamda viloyatlar veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish boshqarmalarining shaxsiy gʻazna hisobvaragʻlariga tegishli budjet mablagʻlarini oʻtkazib beradi.

Bunda moliyaviy yil yakuni boʻyicha mazkur shaxsiy gʻazna hisobvaragʻida foydalanilmay qolgan budjet mablagʻlari Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetiga qaytariladi.

13. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasi hamda viloyatlar veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish boshqarmalari shaxsiy gʻazna hisobvaragʻiga kelib tushgan mablagʻlarni, ular tushgan kundan eʼtiboran ikki ish kuni ichida tegishliligi boʻyicha ozuqabop ekinlar yetishtiruvchilarning tijorat banklaridagi hisob raqamlariga oʻtkazib beradi.

14. Ozuqabop ekinlar yetishtiruvchilarning tijorat banklaridagi hisob raqamiga kelib tushgan subsidiya mablagʻlariga ozuqabop ekinlar yetishtiruvchilarning mavjud kreditor qarzlarini qoplash uchun inkasso topshiriqnomalari qoʻyilishi mumkin emas.

15. Tomchilatib va yomgʻirlatib sugʻorish texnologiyasini joriy qilish uchun sugʻorish tik qudugʻini qurgan ozuqabop ekinlar yetishtiruvchilar tomonidan sugʻorish tik qudugʻini burgʻulash boʻyicha mazkur Nizomning 3-bandiga muvofiq shakllantirilgan roʻyxatda koʻrsatilgan maydondan koʻproq maydonda burgʻulangan sugʻorish tik quduqlariga sarflangan xarajatlar ishchi guruhning tegishli xulosalariga asosan kelgusi yil uchun aniq roʻyxatga tegishli oʻzgartirishlar kiritilib, belgilangan tartibda qoplab beriladi.

16. 2019-yil va kelgusi yillarda sugʻorish tik qudugʻini burgʻulash istagini bildirgan ozuqabop ekinlar yetishtiruvchilarning shakllantirilgan aniq roʻyxatiga kirgan ozuqabop ekinlar yetishtiruvchilar tomonidan rejalashtirilgan tik sugʻorish quduqlarini burgʻulash boʻyicha ishlar toʻliq yakunlanmagan taqdirda, qolgan ishlarni kelgusi yilda davom ettirish hamda qilinadigan xarajatlar uchun subsidiya ajratish uchun belgilangan tartibda ishchi guruhga tegishli hujjatlar bilan murojaat qilishi mumkin.

17. Ozuqabop ekinlar yetishtiruvchilarning tomchilatib va yomgʻirlatib sugʻorish texnologiyasini joriy qilish uchun sugʻorish tik quduqlarini burgʻulash bilan bogʻliq xarajatlarini xalqaro moliya institutlari va xorijiy hukumat tashkilotlari kreditlari (qarzlari) va grantlari hisobidan qoplash tartibi mazkur mablagʻlarni ajratish boʻyicha kelishuv talablariga asosan amalga oshiriladi.

18. Xalqaro moliya institutlari, xorijiy hukumat tashkilotlari va boshqa donorlar bilan sugʻorish tik quduqlarini burgʻulash bilan bogʻliq xarajatlarni qoplash boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi hamda Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish davlat qoʻmitasi tomonidan kelishuvlar amalga oshirilgan hollarda, bu haqda Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligiga axborot kiritilishi lozim.

18 1 . Oʻzbekiston Respublikasi qishloq xoʻjaligini rivojlantirishning 2020 — 2030-yillarga moʻljallangan strategiyasini amalga oshirish boʻyicha muvofiqlashtiruvchi kengash huzuridagi Agrar va oziq-ovqat sohalarini subsidiyalash boʻyicha Texnik ishchi guruh tomonidan 2025-yil 1-yanvarga qadar ushbu subsidiyaning samaradorlik koʻrsatkichi baholanadi. Bunda:

subsidiyani ajratish natijasida subsidiya ajratilgan subyektlarning mahsulot yetishtirish hajmi oshganda hamda suv va yoqilgʻi-moylash resurslarining tejalishiga erishilganda, subsidiyaning samaradorlik koʻrsatkichi “ijobiy”;

subsidiya oluvchi subyekt tomonidan olingan subsidiyadan foydalanilmayotganligi yoki undan samarasiz foydalanayotganligi, shuningdek, subsidiyalardan boshqa maqsadlarda foydalanilganligi aniqlanganda, suv va yoqilgʻi-moylash resurslarining tejalishiga erishilmaganda, subsidiyaning samaradorlik koʻrsatkichi “salbiy” deb baholanadi.

4-bob. Yakunlovchi qoidalar

19. Ozuqabop ekinlar yetishtiruvchilar tomonidan tomchilatib va yomgʻirlatib sugʻorish texnologiyasini joriy qilish uchun sugʻorish tik quduqlarini burgʻulash xarajatlarining bir qismini davlat budjetidan qoplab berish jarayonida yuzaga keladigan nizolar va kelishmovchiliklar tegishli tomonlar oʻrtasida muzokaralar oʻtkazish orqali hal qilinadi. Kelishmovchiliklarni muzokaralar oʻtkazish orqali hal qilishning iloji boʻlmaganda, ular sud tartibida hal qilinadi.

20. Ozuqabop ekinlar yetishtiruvchilarning tomchilatib va yomgʻirlatib sugʻorish texnologiyasini joriy qilish uchun sugʻorish tik quduqlarini burgʻulash bilan bogʻliq xarajatlarining bir qismini qoplash boʻyicha hujjatlar toʻgʻri rasmiylashtirilishi hamda subsidiyalar ajratilishi yuzasidan Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasi tomonidan doimiy nazorat amalga oshiriladi.

Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.

Lalmi va yaylov yer uchastkalarida tomchilatib va yomgʻirlatib sugʻorish texnologiyasini joriy qilish uchun ozuqabop ekinlar yetishtiruvchilarning sugʻorish tik quduqlarini burgʻulash bilan bogʻliq xarajatlarini qoplab berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Ozuqabop ekinlar yetishtiruvchilarning tomchilatib va yomgʻirlatib sugʻorish texnologiyasini joriy qilish uchun sugʻorish tik quduqlarini burgʻulash bilan bogʻliq xarajatlarini qoplash

Lalmi va yaylov yer uchastkalarida tomchilatib va yomgʻirlatib sugʻorish texnologiyasini joriy qilish uchun ozuqabop ekinlar yetishtiruvchilarning sugʻorish tik quduqlarini burgʻulash bilan bogʻliq xarajatlarini qoplab berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan sugʻorish tik quduqlarini burgʻulash bilan bogʻliq xarajatlarni qoplash boʻyicha subsidiya oluvchi ozuqabop ekinlar yetishtiruvchilar roʻyxatini shakllantiruvchi ishchi guruhining

1. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi raisi, viloyatlar hokimlarining qishloq va suv xoʻjaligi masalalari boʻyicha oʻrinbosari, ishchi guruh rahbari

2. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasi raisi va viloyatlar veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish boshqarmalari boshligʻi, ishchi guruh oʻrinbosari

3. Qoraqalpogʻiston Respublikasi suv xoʻjaligi vaziri, irrigatsiya tizimlari havza boshqarmasi boshligʻi

4. Qoraqalpogʻiston Respublikasi fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashi raisi, viloyat fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashi raisi

5. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Iqtisodiyot va sanoat vaziri, viloyat iqtisodiyot va sanoat bosh boshqarmasi boshligʻi

6. Qoraqalpogʻiston Respublikasi moliya vaziri, viloyat moliya bosh boshqarmasi boshligʻi

7. Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlar Markaziy bank bosh boshqarmasi boshligʻi

8. Hududiy gidrogeologiya ekspeditsiya rahbari

9. Hududiy elektr tarmoqlari korxonasi direktori

10. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasi raisi va viloyatlar veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish boshqarmalari boshligʻining iqtisodiy masalalar boʻyicha oʻrinbosari, ishchi guruh kotibi

Lalmi va yaylov yer uchastkalarida tomchilatib va yomgʻirlatib sugʻorish texnologiyasini joriy qilish uchun ozuqabop ekinlar yetishtiruvchilarning sugʻorish tik quduqlarini burgʻulash bilan bogʻliq xarajatlarini qoplab berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ ‎‎“Tasdiqlayman” Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi va viloyatlar hokimlarining qishloq va suv xoʻjaligi masalalari boʻyicha oʻrinbosarlari – ishchi guruh rahbari ____________ _____________ ‎ (imzo, muhr) (F.I.O.) ‎20___ yil “____”_________ ‎‎‎ __________ viloyati (Qoraqalpogʻiston Respublikasi)da Ozuqabop ekinlar yetishtiruvchilarning tomchilatib va yomgʻirlatib sugʻorish texnologiyasini joriy qilish uchun sugʻorish tik quduqlarini burgʻulashga koʻmaklashuvchi ishchi guruhi‎‎‎‎ XULOSASI‎‎ __________ viloyati (Qoraqalpogʻiston Respublikasi)da Ozuqabop ekinlar yetishtiruvchilarning tomchilatib va yomgʻirlatib sugʻorish texnologiyasini joriy qilish uchun sugʻorish tik quduqlarini burgʻulashga koʻmaklashuvchi ishchi guruh ___________ tumandagi lalmi va yaylov yer uchastkalarida tomchilatib va yomgʻirlatib sugʻorish texnologiyasini joriy etish sugʻorish tik qudugʻini qurgan (burgʻulagan) ozuqa ekinlar yetishtiruvchi ___________ (fermer xoʻjaligi, boshqa qishloq xoʻjaligi korxona nomi)ning 20___ yil ________ dagi murojaatini joyida oʻrganib chiqdi va quyidagilarni aniqladi: ‎‎lalmi va yaylov yer uchastkalarida sugʻorish tik quduqlarini qurgan (burgʻulagan) ozuqa ekinlar yetishtiruvchi ___________ (fermer xoʻjaligi, boshqa qishloq xoʻjaligi korxona nomi)ning 20____ yilda __________ ga maydonda ozuqa ekinlar yetishtirish uchun jami qiymati ___________ soʻm boʻlgan loyiha asosida ___________ pudrat tashkiloti bilan sugʻorish tik qudugʻini qurish (burugʻlash) uchun jami qiymati ___________ soʻm boʻlgan shartnoma tuzgan; 20____ yilda _________ ga lalmi va yaylov yer uchastkalarida tomchilatib va yomgʻirlatib sugʻorish texnologiyasini joriy etish maqsadida suv chiqarish qobiliyati ____m3/sek va chuqurligi ____ metr boʻlgan sugʻorish tik qudugʻini ishga tushirgan. ‎‎ XULOSA :‎‎ ‎‎___________ ozuqa ekinlar yetishtiruvchi ___________ (fermer xoʻjaligi, boshqa qishloq xoʻjaligi korxona nomi)ga jami ____ soʻm miqdorida subsidiya toʻlash maqsadga muvofiq.

Ishchi guruh aʼzolari: T/r f.i.o. Imzo Lavozimi 1. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasi raisi, viloyatlar veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish boshqarma boshligʻi, ishchi guruh rahbarining oʻrinbosari 2. Qoraqalpogʻiston Respublikasi suv xoʻjaligi vaziri, irrigatsiya tizimlari havza boshqarmasi boshligʻi 3. Qoraqalpogʻiston Respublikasi fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashi raisi, viloyat fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashi raisi 4. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Iqtisodiyot va sanoat vaziri, viloyat iqtisodiyot va sanoatbosh boshqarmasi boshligʻi 5. Qoraqalpogʻiston Respublikasi moliya vaziri, viloyat moliya bosh boshqarmasi boshligʻi 6. Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlar Markaziy bank bosh boshqarmasi boshligʻi 7. Hududiy gidrogeologiya ekspeditsiya rahbari 8. Hududiy elektr tarmoqlari korxonasi direktori 9. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasi raisi va viloyat veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish boshqarma boshligʻining iqtisodiy masalalar boʻyicha oʻrinbosari, ishchi guruh kotibi

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2019-yil 15-iyul,

587-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 15.07.2019-y., 09/19/587/3426-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 12.07.2021-y., 09/21/434/0659-son; 05.04.2022-y., 09/22/153/0266-son; 06.08.2022-y., 09/22/431/0716-son; 04.08.2023-y., 09/23/331/0560-son; 03.03.2025-y., 09/25/135/0208-son)

lex.uz