UzbekAI

← Qonunlar

📅 2019-yil 8-iyun · Markaziy bank hujjatlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2019 йил 8 июнь · Марказий банк ҳужжатлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 8 июня 2019 г. · Документы Центрального банка

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 8 June 2019 · Central Bank documents

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг

Қарори

Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Марказий банк Бошқаруви қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 28 апрелдаги 16/18-сон қарори (рўйхат рақами 3030, 2018 йил 2 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 йил 9 июль, 27-сон, 553-модда) билан тасдиқланган Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 8 июндаги 13/14-сон қарорига ИЛОВА

Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«5. Банк хизматларини тақдим этиш шартлари, ушбу шартларнинг ўзгариши ҳақидаги маълумотлар банкнинг расмий веб-сайтида эълон қилиниши, шунингдек банкнинг ахборот стендларида доимий равишда жойлаштириб борилиши керак.

Бунда, банк хизматларини тақдим этиш шартларининг ўзгариши ҳақидаги маълумот кучга киришидан камида ўн кун олдин, валюта айирбошлаш курсларининг ўзгариши тўғрисидаги маълумот зудлик билан эълон қилиниши лозим.».

2. Қуйидаги мазмундаги 6 1 -банд билан тўлдирилсин:

«6 1 . Истеъмолчи банк хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги шартномани (кредит, депозит, банк ҳисобварағига хизмат кўрсатиш, лизинг, банк карталари ва бошқалар бўйича) имзо қўймасдан олдин танишиб чиқиши учун ўзи билан олиб кетишга ҳақли.

Банк истеъмолчини ушбу ҳуқуққа эга эканлиги тўғрисида хабардор қилиши лозим.».

3. Қуйидаги мазмундаги 12 1 -банд билан тўлдирилсин:

«12 1 . Банк истеъмолчига ёки унинг ваколатли вакилига банк хизматини кўрсатиш тўғрисида шартнома имзоланган кунда шартноманинг битта асл нусхасини тақдим этиши керак.».

4. 13-банд қўйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

«Расмий веб-сайтга жойлаштирилаётган ахборотларнинг санаси кўрсатилиши керак.».

5. Қуйидаги мазмундаги 24 1 -банд билан тўлдирилсин:

«24 1 . Банк омонатчилар учун қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган чекловлар ўрнатишга ҳақли эмас.».

6. 26-банд қуйидаги мазмундаги тўққизинчи — ўн учинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

«фоиз ставкалари;

омонат бўйича асосий сумма ва фоизли даромадларни тўлаб бериш тартиби;

омонатга қўшимча маблағ киритиш имконияти;

омонатга нақд пулларни кирим қилиш қандай ҳужжат билан расмийлаштирилиши;

омонатга қўйиш мақсадида банк кассасига нақд пулларни топшириш ёки банк ҳисобварағига маблағларни ўтказишдан аввал банк билан депозит шартномасини расмийлаштириш шартлиги;»;

тўққизинчи хатбоши ўн тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин.

7. 27-бандда :

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«фоиз ставкасининг йиллик номинал қиймати, шунингдек истеъмолчи мурожаат қилган санадаги кредитнинг тўлиқ қиймати (шартнома тузиш пайтида унинг мутлақ қийматини, яъни кредит ёки қарзнинг асосий қиймати, фоизлари, комиссион ва бошқа тўловлар, шу жумладан амалдаги тарифлар бўйича учинчи шахс фойдасига тўланадиган тўловларни, агар бундай тўловлар қарздорнинг мажбурияти бўйича шартнома шартларидан келиб чиқадиган бўлса, уларни алоҳида кўрсатган ҳолда маълумот тақдим этади);»;

қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

«истеъмолчи томонидан кредит олиш учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш, кредитни тақдим этиш ва ундан фойдаланиш муддатлари;

кредит олиш учун зарур бўлган ҳужжатларнинг тўлиқ рўйхати;

кредит таъминотига қабул қилинадиган гаров турлари (агар гаров талаб қилинса).».

8. Қуйидаги мазмундаги 30 1 -банд билан тўлдирилсин:

«30 1 . Истеъмолчи кредит олиш учун банкка мурожаат қилганида, банк мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ Кредитнинг асосий шартлари тўғрисидаги ахборот варақасини (бундан буён матнда Ахборот варақаси деб юритилади) истеъмолчи билан биргаликда тўлдиради ва истеъмолчига бепул тарзда тақдим этади.

Ахборот варақаси кредит олиш учун буюртманома ҳисобланмайди.».

9. Қуйидаги мазмундаги 36 1 — 36 4 -бандлар билан тўлдирилсин:

«36 1 . Истеъмолчи-жисмоний шахс банк хизматлари учун тўловларни амалга ошириш шаклини ўзи мустақил танлаш ҳуқуқига эга.

36 2 . Банк томонидан тўлов шаклига қараб (нақд пул билан ёки нақд пулсиз ҳисоб-китоблар) банк хизматлари учун ҳар хил нархлар (тарифлар) белгилаш тақиқланади.

36 3 . Истеъмолчиларга нисбатан банк томонидан банк хизматлари учун тўловларни фақат ўз филиалларининг кассалари (мини-банклари) орқали ва (ёки) нақд пул шаклида тўлаш, шунингдек омонатларга маблағлар фақат нақд пул шаклида қабул қилиш лозимлиги бўйича талаб белгиланишига йўл қўйилмайди.

36 4 . Истеъмолчи-жисмоний шахс яшаш жойидан қатъи назар, ўзи танлаган банкка кредит олиш учун мурожаат этишга ҳақли.».

10. 38-бандда :

биринчи хатбошисидаги «банкка ўтказиш» деган сўзлар «шахс фойдасига воз кечиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

«Мазкур банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган қоидалар ипотека кредитлари бўйича талабларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 майдаги ПФ-5715-сон «Ипотека кредити бозорини ривожлантириш ва кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони билан ташкил этилган Ипотекани қайта молиялаштириш компаниясига ўтказиш ҳолатларига татбиқ этилмайди.».

11. Қуйидаги мазмундаги 47 1 — 47 6 -бандлар билан тўлдирилсин:

«47 1 . Банк истеъмолчининг мурожаат қилиш ҳуқуқини чеклашга ҳақли эмас. Банк томонидан истеъмолчиларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бепул амалга оширилади.

Банк томонидан мурожаатни қабул қилишни рад этишга йўл қўйилмайди.

47 2 . Банк ўзининг расмий веб-сайти орқали истеъмолчиларнинг электрон мурожаатларини қабул қилишни ташкиллаштириши лозим.

47 3 . Банклар истеъмолчилар билан телефон алоқаси орқали боғланишини таъминловчи Call-марказларга эга бўлишлари лозим. Мазкур Call-марказлар орқали истеъмолчиларга банк фаолияти билан боғлиқ оғзаки маслаҳатлар ва тушунтиришлар берилиши керак.

47 4 . Call-марказлар телефонларининг рақамлари банк расмий веб-сайти бош саҳифасида, шунингдек унинг филиаллари, мини-банклари ва банк биносидан ташқарида жойлашган кассаларининг ахборот стендларида жойлаштирилиши лозим.

47 5 . Call-марказ орқали тушаётган мурожаатлар иш вақти давомида қабул қилинади.

47 6 . Истеъмолчининг оғзаки мурожаатида баён этилган масала қўшимча ўрганишни ёки қўшимча текшириш ўтказишни талаб этмаса, ушбу мурожаатга жавоб телефон орқали ёки шахсий қабул давомида оғзаки берилиши мумкин.

Агар истеъмолчининг оғзаки мурожаатида баён этилган масаласи қўшимча ўрганишни талаб этса, истеъмолчига мурожаатни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда ёзма ёки электрон шаклда тақдим этиш таклиф этилади.».

12. Қуйидаги мазмундаги 49 1 ва 49 2 -бандлар билан тўлдирилсин:

«49 1 . Истеъмолчиларнинг ёзма мурожаатлари банкка келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кун ичида, қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда эса, бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади.

Мурожаатларни кўриб чиқиш учун текшириш ўтказиш, қўшимча материалларни сўраб олиш ёхуд бошқа чора-тадбирлар кўриш зарур бўлган ҳолларда, уларни кўриб чиқиш муддатлари банкнинг раҳбари томонидан истисно тариқасида узоғи билан бир ойга узайтирилиши мумкин, бу ҳақда мурожаат этувчига хабар қилинади.

49 2 . Қуйидаги мурожаатлар кўриб чиқилмайди:

аноним мурожаатлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари орқали берилган мурожаатлар, уларнинг ваколатини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда.

Мурожаатлар кўрмай қолдирилганда тегишли хулоса тузилади, у банкнинг раҳбари ёки ваколат берилган мансабдор шахси томонидан тасдиқланади.

Жисмоний ва юридик шахс вакилининг ваколатини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги сабабли мурожаатлар кўрмай қолдирилганлиги тўғрисида мурожаат қилувчи тегишли тартибда хабардор қилинади.».

13. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда илова билан тўлдирилсин.

Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисида низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга ИЛОВА

«Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисида низомга ИЛОВА

Кредитнинг асосий шартлари тўғрисидаги ахборот варақаси* ‎‎Тижорат банкининг номи ‎‎ Мазкур варақа ким томондан тўлдирилган (Ф.И.О. ва банк мутахассисининг лавозими) ‎‎ ‎‎Тўлдирилган сана 1-бўлим. Кредит бўйича маълумотлар 1. Кредитнинг мақсади (тури) ‎‎ 2. Ажратиладиган кредитнинг валюта тури ‎‎ 3. Кредитнинг миқдори ‎‎ 4. Кредитнинг муддати ‎‎ 5. Кредитнинг фоиз ставкаси ‎ (номинал миқдорда) ‎‎ ‎‎_______________ ‎(фоиз кўринишида) _______________________ ‎ (кредитнинг тўлиқ муддатига пул кўринишида) 6. Кредитнинг тўлиқ қиймати ‎ (номинал фоиз ставкасини ва кредитга хизмат кўрсатиш харажатларини ўз ичига олади) ‎ ‎ 7. Тўловларнинг даврийлиги ‎ (ҳар ойда, ҳар чоракда ва ҳ.к.) ‎‎ ‎‎8. Кредитни сўндириш усули ‎ (аннуитет усулида (тенг миқдорларда), кредитнинг қолдиқ суммасидан камайиб бориш усулида ва ҳ.к.) ‎ ‎ 9. Тўловларнинг даврида бир марталик тўловнинг суммаси ‎‎_______________________ ‎ (аннуитет усулида) 10. Кредит билан боғлиқ қўшимча харажатлар, жумладан: ‎‎______________________ ‎(кредитнинг тўлиқ муддатига пул кўринишида, жами) Турлари бўйича банкнинг комиссия ва йиғимлари ‎ (алоҳида кўрсатилсин) _________________________ ‎(кредитнинг тўлиқ муддатига пул кўринишида) ‎учинчи шахслар хизмати ‎ (алоҳида кўрсатилсин) ______________________________ ‎(кредитнинг тўлиқ муддатига пул кўринишида) Кредит олишга рози бўлишдан олдин диққат билан ўрганиб чиқинг! ‎‎ _______________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

‎‎2-бўлим. Бошқа муҳим шартлар ‎‎1. Кредит шартномаси шартлари бузилганлиги учун неустойка _________________________________ ‎(фоиз ёки қатьий белгиланган сумма кўрсатилади, шунингдек неустойка ҳисоблаш учун асос бўлувчи шартнома шартлари келтирилади) 2. Кредит бўйича қарздорлик ўз вақтида сўндирилмаганлиги учун кредит суммасидан тўланадиган оширилган фоиз ставкаси миқдори ‎ (агар бундай шарт мавжуд бўлса) _________________ ‎ (фоизда) 3. Кредитнинг таъминоти ‎ (таъминот предметига қўйиладиган минимал талаблар, гаровнинг минимал қиймати) ‎ ‎ Мазкур ахборот варақасининг 1 ва 2-бўлимларда келтирилган маълумотлар якуний ҳисобланмайди ва кредит шартномасида ўзгартирилиши мумкин. 3-бўлим. Кредит олиш учун тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлар рўйхати 1. ‎2. ‎... ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ 4-бўлим. Бўлажак қарз олувчи сифатида Сизнинг ҳуқуқларингиз 1. Сиз банкни ва банк хизматларини танлашда эркинсиз. ‎2. Сиз кредит шартномаси ёки бошқа шартнома ва битимларни имзолашдан бош тортишга ҳақлисиз. ‎3. Сиз кредит шартномаси тузишда шартнома тузиладиган тилни танлаш ҳуқуқига эгасиз (давлат ёки рус тилларида). ‎4. Сиз кредит шартномаси лойиҳасини банк ташқарисида танишиб чиқиш ва маслаҳатлашиш учун олишга ҳақлисиз. ‎5. Сиз кредитнинг шартлари ва қиймати тўғрисида, тўловлар ва ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисида (фоизлар, жарима ва пенялар), кредит шартномаси бўйича Сизнинг ҳуқуқларингиз ва мажбуриятларингиз тўғрисида, кредит шартномаси бўйича юзага келиши мумкин бўлган хатарлар ва жавобгарликлар тўғрисида, шунингдек Сизга тушунарсиз бўлган бошқа масалалар юзасидан банкдан тўлиқ ва батафсил маълумот олишга ҳақлисиз. ‎6. Кредит шартномаси имзоланганидан кейин, бироқ пул маблағлари ҳақиқатда олингунга қадар Сиз кредит олишдан бирон-бир тўловларсиз воз кечиш ҳуқуқига эгасиз. ‎Банк ходимлари ҳақ эвазига кредит олиш юзасидан кўмаклашишга ҳақли эмас. ‎Агар Сизда шикоятлар мавжуд бўлса, у ҳолда Сиз мурожаатингизни ( телефон рақами кўрсатилади ) рақамли телефонга ёки ( банкнинг почта манзили кўрсатилади ) манзилга ёки ( банкнинг электрон почтаси манзили кўрсатилади ) электрон манзилга жўнатишингиз мумкин. АХБОРОТ ВАРАҚАСИНИНГ ТЎҒРИЛИГИ ВА ҲАҚИҚИЙЛИГИ ТАСДИҚЛАНАДИ. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ _______________________________________ ‎(Ф.И.О. ва банк мутахассисининг лавозими)». ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ

Тошкент ш.,

2019 йил 8 июнь,

13/14-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.07.2019 й., 10/19/3030-1/3428-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki Boshqaruvining

Qarori

Bank xizmatlari isteʼmolchilari bilan oʻzaro munosabatlarni amalga oshirishda tijorat banklarining faoliyatiga qoʻyiladigan minimal talablar toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida

Oʻzbekiston Respublikasining “Oʻzbekiston Respublikasining Markaziy banki toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq Markaziy bank Boshqaruvi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki Boshqaruvining 2018-yil 28-apreldagi 16/18-son qarori (roʻyxat raqami 3030, 2018-yil 2-iyul) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2018-yil 9-iyul, 27-son, 553-modda) bilan tasdiqlangan Bank xizmatlari isteʼmolchilari bilan oʻzaro munosabatlarni amalga oshirishda tijorat banklarining faoliyatiga qoʻyiladigan minimal talablar toʻgʻrisidagi nizomga ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

2. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran uch oydan keyin kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki Boshqaruvining 2019-yil 8-iyundagi 13/14-son qaroriga ILOVA

Bank xizmatlari isteʼmolchilari bilan oʻzaro munosabatlarni amalga oshirishda tijorat banklarining faoliyatiga qoʻyiladigan minimal talablar toʻgʻrisidagi nizomga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. 5-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“5. Bank xizmatlarini taqdim etish shartlari, ushbu shartlarning oʻzgarishi haqidagi maʼlumotlar bankning rasmiy veb-saytida eʼlon qilinishi, shuningdek bankning axborot stendlarida doimiy ravishda joylashtirib borilishi kerak.

Bunda, bank xizmatlarini taqdim etish shartlarining oʻzgarishi haqidagi maʼlumot kuchga kirishidan kamida oʻn kun oldin, valyuta ayirboshlash kurslarining oʻzgarishi toʻgʻrisidagi maʼlumot zudlik bilan eʼlon qilinishi lozim.”.

2. Quyidagi mazmundagi 6 1 -band bilan toʻldirilsin:

“6 1 . Isteʼmolchi bank xizmatlarini koʻrsatish toʻgʻrisidagi shartnomani (kredit, depozit, bank hisobvaragʻiga xizmat koʻrsatish, lizing, bank kartalari va boshqalar boʻyicha) imzo qoʻymasdan oldin tanishib chiqishi uchun oʻzi bilan olib ketishga haqli.

Bank isteʼmolchini ushbu huquqqa ega ekanligi toʻgʻrisida xabardor qilishi lozim.”.

3. Quyidagi mazmundagi 12 1 -band bilan toʻldirilsin:

“12 1 . Bank isteʼmolchiga yoki uning vakolatli vakiliga bank xizmatini koʻrsatish toʻgʻrisida shartnoma imzolangan kunda shartnomaning bitta asl nusxasini taqdim etishi kerak.”.

4. 13-band qoʻyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Rasmiy veb-saytga joylashtirilayotgan axborotlarning sanasi koʻrsatilishi kerak.”.

5. Quyidagi mazmundagi 24 1 -band bilan toʻldirilsin:

“24 1 . Bank omonatchilar uchun qonun hujjatlarida nazarda tutilmagan cheklovlar oʻrnatishga haqli emas.”.

6. 26-band quyidagi mazmundagi toʻqqizinchi — oʻn uchinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“foiz stavkalari;

omonat boʻyicha asosiy summa va foizli daromadlarni toʻlab berish tartibi;

omonatga qoʻshimcha mablagʻ kiritish imkoniyati;

omonatga naqd pullarni kirim qilish qanday hujjat bilan rasmiylashtirilishi;

omonatga qoʻyish maqsadida bank kassasiga naqd pullarni topshirish yoki bank hisobvaragʻiga mablagʻlarni oʻtkazishdan avval bank bilan depozit shartnomasini rasmiylashtirish shartligi;”;

toʻqqizinchi xatboshi oʻn toʻrtinchi xatboshi deb hisoblansin.

7. 27-bandda :

toʻrtinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“foiz stavkasining yillik nominal qiymati, shuningdek isteʼmolchi murojaat qilgan sanadagi kreditning toʻliq qiymati (shartnoma tuzish paytida uning mutlaq qiymatini, yaʼni kredit yoki qarzning asosiy qiymati, foizlari, komission va boshqa toʻlovlar, shu jumladan amaldagi tariflar boʻyicha uchinchi shaxs foydasiga toʻlanadigan toʻlovlarni, agar bunday toʻlovlar qarzdorning majburiyati boʻyicha shartnoma shartlaridan kelib chiqadigan boʻlsa, ularni alohida koʻrsatgan holda maʼlumot taqdim etadi);”;

quyidagi mazmundagi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“isteʼmolchi tomonidan kredit olish uchun taqdim etilgan hujjatlarni koʻrib chiqish, kreditni taqdim etish va undan foydalanish muddatlari;

kredit olish uchun zarur boʻlgan hujjatlarning toʻliq roʻyxati;

kredit taʼminotiga qabul qilinadigan garov turlari (agar garov talab qilinsa).”.

8. Quyidagi mazmundagi 30 1 -band bilan toʻldirilsin:

“30 1 . Isteʼmolchi kredit olish uchun bankka murojaat qilganida, bank mazkur Nizomning ilovasiga muvofiq Kreditning asosiy shartlari toʻgʻrisidagi axborot varaqasini (bundan buyon matnda Axborot varaqasi deb yuritiladi) isteʼmolchi bilan birgalikda toʻldiradi va isteʼmolchiga bepul tarzda taqdim etadi.

Axborot varaqasi kredit olish uchun buyurtmanoma hisoblanmaydi.”.

9. Quyidagi mazmundagi 36 1 — 36 4 -bandlar bilan toʻldirilsin:

“36 1 . Isteʼmolchi-jismoniy shaxs bank xizmatlari uchun toʻlovlarni amalga oshirish shaklini oʻzi mustaqil tanlash huquqiga ega.

36 2 . Bank tomonidan toʻlov shakliga qarab (naqd pul bilan yoki naqd pulsiz hisob-kitoblar) bank xizmatlari uchun har xil narxlar (tariflar) belgilash taqiqlanadi.

36 3 . Isteʼmolchilarga nisbatan bank tomonidan bank xizmatlari uchun toʻlovlarni faqat oʻz filiallarining kassalari (mini-banklari) orqali va (yoki) naqd pul shaklida toʻlash, shuningdek omonatlarga mablagʻlar faqat naqd pul shaklida qabul qilish lozimligi boʻyicha talab belgilanishiga yoʻl qoʻyilmaydi.

36 4 . Isteʼmolchi-jismoniy shaxs yashash joyidan qatʼi nazar, oʻzi tanlagan bankka kredit olish uchun murojaat etishga haqli.”.

10. 38-bandda :

birinchi xatboshisidagi “bankka oʻtkazish” degan soʻzlar “shaxs foydasiga voz kechish” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Mazkur bandning birinchi xatboshisida nazarda tutilgan qoidalar ipoteka kreditlari boʻyicha talablarni Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2019-yil 13-maydagi PF-5715-son “Ipoteka krediti bozorini rivojlantirish va kengaytirishga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi Farmoni bilan tashkil etilgan Ipotekani qayta moliyalashtirish kompaniyasiga oʻtkazish holatlariga tatbiq etilmaydi.”.

11. Quyidagi mazmundagi 47 1 — 47 6 -bandlar bilan toʻldirilsin:

“47 1 . Bank isteʼmolchining murojaat qilish huquqini cheklashga haqli emas. Bank tomonidan isteʼmolchilarning murojaatlarini koʻrib chiqish bepul amalga oshiriladi.

Bank tomonidan murojaatni qabul qilishni rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi.

47 2 . Bank oʻzining rasmiy veb-sayti orqali isteʼmolchilarning elektron murojaatlarini qabul qilishni tashkillashtirishi lozim.

47 3 . Banklar isteʼmolchilar bilan telefon aloqasi orqali bogʻlanishini taʼminlovchi Call-markazlarga ega boʻlishlari lozim. Mazkur Call-markazlar orqali isteʼmolchilarga bank faoliyati bilan bogʻliq ogʻzaki maslahatlar va tushuntirishlar berilishi kerak.

47 4 . Call-markazlar telefonlarining raqamlari bank rasmiy veb-sayti bosh sahifasida, shuningdek uning filiallari, mini-banklari va bank binosidan tashqarida joylashgan kassalarining axborot stendlarida joylashtirilishi lozim.

47 5 . Call-markaz orqali tushayotgan murojaatlar ish vaqti davomida qabul qilinadi.

47 6 . Isteʼmolchining ogʻzaki murojaatida bayon etilgan masala qoʻshimcha oʻrganishni yoki qoʻshimcha tekshirish oʻtkazishni talab etmasa, ushbu murojaatga javob telefon orqali yoki shaxsiy qabul davomida ogʻzaki berilishi mumkin.

Agar isteʼmolchining ogʻzaki murojaatida bayon etilgan masalasi qoʻshimcha oʻrganishni talab etsa, isteʼmolchiga murojaatni tasdiqlovchi hujjatlarni ilova qilgan holda yozma yoki elektron shaklda taqdim etish taklif etiladi.”.

12. Quyidagi mazmundagi 49 1 va 49 2 -bandlar bilan toʻldirilsin:

“49 1 . Isteʼmolchilarning yozma murojaatlari bankka kelib tushgan kundan eʼtiboran oʻn besh kun ichida, qoʻshimcha oʻrganish va (yoki) tekshirish, qoʻshimcha hujjatlarni soʻrab olish talab etilganda esa, bir oygacha boʻlgan muddatda koʻrib chiqiladi.

Murojaatlarni koʻrib chiqish uchun tekshirish oʻtkazish, qoʻshimcha materiallarni soʻrab olish yoxud boshqa chora-tadbirlar koʻrish zarur boʻlgan hollarda, ularni koʻrib chiqish muddatlari bankning rahbari tomonidan istisno tariqasida uzogʻi bilan bir oyga uzaytirilishi mumkin, bu haqda murojaat etuvchiga xabar qilinadi.

49 2 . Quyidagi murojaatlar koʻrib chiqilmaydi:

anonim murojaatlar;

jismoniy va yuridik shaxslarning vakillari orqali berilgan murojaatlar, ularning vakolatini tasdiqlovchi hujjatlar mavjud boʻlmagan taqdirda.

Murojaatlar koʻrmay qoldirilganda tegishli xulosa tuziladi, u bankning rahbari yoki vakolat berilgan mansabdor shaxsi tomonidan tasdiqlanadi.

Jismoniy va yuridik shaxs vakilining vakolatini tasdiqlovchi hujjatlar mavjud emasligi sababli murojaatlar koʻrmay qoldirilganligi toʻgʻrisida murojaat qiluvchi tegishli tartibda xabardor qilinadi.”.

13. Mazkur oʻzgartirish va qoʻshimchalarning ilovasiga muvofiq tahrirda ilova bilan toʻldirilsin.

Bank xizmatlari isteʼmolchilari bilan oʻzaro munosabatlarni amalga oshirishda tijorat banklarining faoliyatiga qoʻyiladigan minimal talablar toʻgʻrisida nizomga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalarga ILOVA

“Bank xizmatlari isteʼmolchilari bilan oʻzaro munosabatlarni amalga oshirishda tijorat banklarining faoliyatiga qoʻyiladigan minimal talablar toʻgʻrisida nizomga ILOVA

Kreditning asosiy shartlari toʻgʻrisidagi axborot varaqasi* ‎‎Tijorat bankining nomi ‎‎ Mazkur varaqa kim tomondan toʻldirilgan (F.I.O. va bank mutaxassisining lavozimi) ‎‎ ‎‎Toʻldirilgan sana 1-boʻlim. Kredit boʻyicha maʼlumotlar 1. Kreditning maqsadi (turi) ‎‎ 2. Ajratiladigan kreditning valyuta turi ‎‎ 3. Kreditning miqdori ‎‎ 4. Kreditning muddati ‎‎ 5. Kreditning foiz stavkasi ‎ (nominal miqdorda) ‎‎ ‎‎_______________ ‎(foiz koʻrinishida) _______________________ ‎ (kreditning toʻliq muddatiga pul koʻrinishida) 6. Kreditning toʻliq qiymati ‎ (nominal foiz stavkasini va kreditga xizmat koʻrsatish xarajatlarini oʻz ichiga oladi) ‎ ‎ 7. Toʻlovlarning davriyligi ‎ (har oyda, har chorakda va h.k.) ‎‎ ‎‎8. Kreditni soʻndirish usuli ‎ (annuitet usulida (teng miqdorlarda), kreditning qoldiq summasidan kamayib borish usulida va h.k.) ‎ ‎ 9. Toʻlovlarning davrida bir martalik toʻlovning summasi ‎‎_______________________ ‎ (annuitet usulida) 10. Kredit bilan bogʻliq qoʻshimcha xarajatlar, jumladan: ‎‎______________________ ‎(kreditning toʻliq muddatiga pul koʻrinishida, jami) Turlari boʻyicha bankning komissiya va yigʻimlari ‎ (alohida koʻrsatilsin) _________________________ ‎(kreditning toʻliq muddatiga pul koʻrinishida) ‎uchinchi shaxslar xizmati ‎ (alohida koʻrsatilsin) ______________________________ ‎(kreditning toʻliq muddatiga pul koʻrinishida) Kredit olishga rozi boʻlishdan oldin diqqat bilan oʻrganib chiqing! ‎‎ _______________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

‎‎2-boʻlim. Boshqa muhim shartlar ‎‎1. Kredit shartnomasi shartlari buzilganligi uchun neustoyka _________________________________ ‎(foiz yoki qatiy belgilangan summa koʻrsatiladi, shuningdek neustoyka hisoblash uchun asos boʻluvchi shartnoma shartlari keltiriladi) 2. Kredit boʻyicha qarzdorlik oʻz vaqtida soʻndirilmaganligi uchun kredit summasidan toʻlanadigan oshirilgan foiz stavkasi miqdori ‎ (agar bunday shart mavjud boʻlsa) _________________ ‎ (foizda) 3. Kreditning taʼminoti ‎ (taʼminot predmetiga qoʻyiladigan minimal talablar, garovning minimal qiymati) ‎ ‎ Mazkur axborot varaqasining 1 va 2-boʻlimlarda keltirilgan maʼlumotlar yakuniy hisoblanmaydi va kredit shartnomasida oʻzgartirilishi mumkin. 3-boʻlim. Kredit olish uchun taqdim etilishi lozim boʻlgan hujjatlar roʻyxati 1. ‎2. ‎... ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ 4-boʻlim. Boʻlajak qarz oluvchi sifatida Sizning huquqlaringiz 1. Siz bankni va bank xizmatlarini tanlashda erkinsiz. ‎2. Siz kredit shartnomasi yoki boshqa shartnoma va bitimlarni imzolashdan bosh tortishga haqlisiz. ‎3. Siz kredit shartnomasi tuzishda shartnoma tuziladigan tilni tanlash huquqiga egasiz (davlat yoki rus tillarida). ‎4. Siz kredit shartnomasi loyihasini bank tashqarisida tanishib chiqish va maslahatlashish uchun olishga haqlisiz. ‎5. Siz kreditning shartlari va qiymati toʻgʻrisida, toʻlovlar va hisob-kitoblar tartibi toʻgʻrisida (foizlar, jarima va penyalar), kredit shartnomasi boʻyicha Sizning huquqlaringiz va majburiyatlaringiz toʻgʻrisida, kredit shartnomasi boʻyicha yuzaga kelishi mumkin boʻlgan xatarlar va javobgarliklar toʻgʻrisida, shuningdek Sizga tushunarsiz boʻlgan boshqa masalalar yuzasidan bankdan toʻliq va batafsil maʼlumot olishga haqlisiz. ‎6. Kredit shartnomasi imzolanganidan keyin, biroq pul mablagʻlari haqiqatda olingunga qadar Siz kredit olishdan biron-bir toʻlovlarsiz voz kechish huquqiga egasiz. ‎Bank xodimlari haq evaziga kredit olish yuzasidan koʻmaklashishga haqli emas. ‎Agar Sizda shikoyatlar mavjud boʻlsa, u holda Siz murojaatingizni ( telefon raqami koʻrsatiladi ) raqamli telefonga yoki ( bankning pochta manzili koʻrsatiladi ) manzilga yoki ( bankning elektron pochtasi manzili koʻrsatiladi ) elektron manzilga joʻnatishingiz mumkin. AXBOROT VARAQASINING TOʻGʻRILIGI VA HAQIQIYLIGI TASDIQLANADI. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ _______________________________________ ‎(F.I.O. va bank mutaxassisining lavozimi)”. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Markaziy bank raisi M. NURMURATOV

Toshkent sh.,

2019-yil 8-iyun,

13/14-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 15.07.2019-y., 10/19/3030-1/3428-son)

lex.uz