UzbekAI

← Qonunlar

📅 2019-yil 17-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2019 йил 17 июль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 17 июля 2019 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 17 July 2019 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ТУЗИЛМАСИ

УСТАВИ

РАЗРЯДЛАРИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳузуридаги Миллий реставрация маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида

Франция билан ҳамкорликда Миллий реставрация маркази фаолиятини йўлга қўйиш ва уни илғор замонавий технология ва жиҳозлар билан таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2021 йилда Лувр музейида (Париж шаҳри) Ўзбекистоннинг музей экспонатлари кўргазмаси ўтказилишини ташкил этиш ҳамда хорижда Ўзбекистонинг музей фондларининг самарали намойиш қилинишига шароитлар яратиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 7 мартдаги Ф-5455-сон фармойишига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳузурида Маданий мерос объектлари ва санъат ашёларини реставрация қилиш илмий-тадқиқот маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳузуридаги Миллий реставрация марказининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳузуридаги Миллий реставрация марказининг устави 2-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳузуридаги Миллий реставрация маркази ходимлари меҳнатига Ягона тариф сеткаси бўйича ҳақ тўлаш разрядлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Жамғарма раисига, зарурат бўлганда, бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида Марказ тузилмасига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, хизматлар кўрсатишдан тушган маблағлар ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан молиялаштириладиган қўшимча штат бирликларини киритиш ҳуқуқи берилсин.

2 1 . Белгилансинки:

а) Бухоро вилояти Маданий мерос бошқармасига тегишли Бухоро вилоятининг Бухоро шаҳри, Арабон кўчаси, 10-уй манзилида жойлашган «Жўрабек карвон саройи» маданий мерос объектига «Устоз-шогирд» болалар амалий санъати маркази нодавлат нотижорат ташкилоти текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида 10 йил муддатга жойлаштирилади.

Бунда ушбу маданий мерос объектини сақлаш харажатлари ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда объектни асраб-авайлаш ишлари «Устоз-шогирд» болалар амалий санъати маркази томонидан амалга оширилади;

б) Миллий реставрация маркази фаолиятини такомиллаштириш ва уни жиҳозлаш ишлари доирасида жалб этиладиган хорижий ташкилотлар вакиллари ва хорижий мутахассисларга ушбу марказнинг мурожаатига асосан:

Ташқи ишлар вазирлиги томонидан — мамлакатимизга кириш визалари, зарур ҳолларда, И. Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропортида белгиланган тартибда расмийлаштирилиши;

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан — хорижий ишчи кучини ва мутахассисларни жалб қилишга рухсатнома берилиши (муддати узайтирилиши), шунингдек, хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берадиган тасдиқномалар берилиши (муддати узайтирилиши);

Ички ишлар вазирлиги томонидан — белгиланган тартибда кўп марталик визалар берилиши ва муддати узайтирилиши ҳамда вақтинча яшаш жойи бўйича рўйхатга қўйилиши ва муддати узайтирилиши таъминланади.

3. Марказга иккита, шу жумладан, шахсан бириктирилган битта енгил автомобиль ва битта юк автотранспорт воситасини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига сотиб олиш ва сақлашга лимит ажратилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Марказни Тошкент шаҳри, Истиқлол кўчаси, 47-уй манзилдаги Франция маданият марказининг биносига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси:

етакчи чет эл реставрация муассасаларининг илғор тажрибасини ҳисобга олган ҳолда маданий мерос объектлари ва санъат ашёларини реставрация қилиш учун зарур лаборатория асбоб-ускуналари ва Марказни жиҳозлаш учун техника ва мебеллар рўйхатини шакллантирсин;

Марказ жойлаштириладиган бинонинг тегишли хоналарини капитал таъмирлаш учун техник-иқтисодий асослаш ва лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқилишини ташкил қилсин;

Марказ жойлаштириладиган бинонинг тегишли хоналарини капитал таъмирлаш, зарур лаборатория асбоб-ускуналари, техника ва мебеллар билан жиҳозлаш ишлари билан боғлиқ харажатларни 2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурида назарда тутиш учун ушбу банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳужжатларни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига киритсин.

5 1 . Марказ фаолиятини тўлиқ амалга ошириши учун қуйидаги таклифларга розилик берилсин:

давлат органлари ва ташкилотларига маданий мерос объектлари ҳамда музей ашёлари ва коллекцияларини консервация, реставрация қилиш ва асрашда илмий тадқиқотлар ишларини амалга ошириш бўйича Марказ билан тўғридан-тўғри шартнома тузишга рухсат бериш;

давлат музейларида фаолият юритаётган реставратор, таъмирчи-рассомларнинг малакасини мунтазам ошириб бориш мақсадида шартнома асосида малака ошириш курслари фаолиятини йўлга қўйиш. Бунда давлат музейларига Марказ билан тўғридан-тўғри шартнома тузишга рухсат этилади.

6. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раиси Г.О. Умерова зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 июлдаги 598-сон қарорига 1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳузуридаги Миллий реставрация марказининг

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 июлдаги 598-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳузуридаги Миллий реставрация марказининг

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Устав Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳузуридаги Миллий реставрация марказининг (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятларини ҳамда фаолиятининг ташкилий асосларини белгилайди.

2. Марказ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасининг (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) таркибий бўлинмаси ҳисобланади.

Жамғарма Марказ фаолиятига умумий раҳбарликни ва унинг фаолияти устидан назоратни амалга оширади, Марказнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлайди ҳамда ходимларининг малакасини оширишни ташкил этади.

3. Марказ давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, ўзининг алоҳида мулкига, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварағига, банкларда ҳисоб-китоб ва валюта ҳисобрақамларига, ўзининг номи ёзилган думалоқ муҳрга, фирма бланкаларига ҳамда штампга эга бўлади.

4. Марказ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Уставга, бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек, Жамғарма қарорларига амал қилади.

5. Марказ ўз фаолиятини Жамғарма топшириқлари ва буюртмалари, вазирликлар, идоралар ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг буюртманомалари асосида амалга оширади.

6. Марказнинг расмий номи:

а) давлат тилида:

тўлиқ номи — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳузуридаги Миллий реставрация маркази, қисқартирилган номи — Реставрация маркази;

б) инглиз тилида:

тўлиқ номи — National Restoration Center under the Arts and Culture Development Foundation under the Administration of the President of the Republic of Uzbekistan, қисқартирилган номи — Restoration Centre;

в) рус тилида:

тўлиқ номи — Национальный реставрационный центр при Фонде развития культуры и искусства при Администрации Президента Республики Узбекистан, қисқартирилган номи — Центр реставрации.

7. Марказ Тошкент шаҳри, Истиқлол кўчаси, 47-уй манзилида (почта манзили) жойлашган.

2-боб. Марказнинг вазифалари ва функциялари

8. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

маданий мерос объектларини консервация, реставрация қилиш ва асраш бўйича илмий тадқиқотларни ва ишларини амалга ошириш;

шу жумладан юқори малакали хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда бу соҳада мутахассислар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш орқали реставрация ишларини ривожлантириш;

моддий маданий мерос объектлари ва музей ашёларини асраш, шунингдек, реставрация вақтида музей ашёлари ва музей коллекцияларини вақтинчалик сақлаш учун шарт-шароитлар яратиш;

музей фаолияти тизимини такомиллаштиришга кўмаклашиш, маданият ва санъат муассасаларида консервация ва реставрация ишларини яхшилаш.

9. Марказ унга юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

а) маданий мерос объектларини консервация, реставрация қилиш ва асраш бўйича илмий тадқиқотларни ва ишларини амалга ошириш соҳасида:

маданий мерос объектларини муҳандислик жиҳатидан реставрация қилишнинг янги технологиялари ва усулларини ишлаб чиқиш ва синовдан ўтказиш;

реставрация қилиш материаллари ва буюмларини ишлаб чиқиш;

қурилиш материаллари ва шикастланишлар ҳолатини комплекс ташхис қилиш, лаборатория кимё-биологик тадқиқотларни амалга ошириш;

маданий мерос объектларини консервация ва реставрация қилиш, қайта тиклаш бўйича комплекс ишларни амалга ошириш;

маданий мерос ашёларини асраш бўйича илмий-лойиҳа фаолиятини бажариш учун замонавий моддий-техник базани яратиш, илмий тадқиқотлар олиб бориш;

музей ашёлари ва коллекцияларини илмий консервация қилиш, реставрация қилиш ва қайта тиклаш;

музей ашёлари ва коллекциялари эскириши, сақланишининг ҳолати ўзгариши принципларини ўрганиш;

тарих ва маданият ашёларини реставрация қилиш дастурларини ишлаб чиқиш;

маданий мерос ашёлари билан лойиҳа, реставрация, таъмирлаш ишлари ва бошқа ишлар устидан назорат қилиш ва техник текшириш;

б) шу жумладан юқори малакали хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда бу соҳада мутахассислар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш орқали реставрация ишларини ривожлантириш соҳасида:

Марказ негизида, шу жумладан, хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда стажировкадан ўтиш, маҳорат дарслари, ихтисослаштирилган таълим дастурларини ташкил этиш ва ўтказиш, тегишли сертификатлар бериш;

Ўзбекистон Республикасида ва унинг ташқарисида маданият ва санъат соҳасида фаолиятни амалга оширувчи ташкилотлар, шу жумладан, нодавлат ташкилотлар билан мутахассисларни айирбошлашни ташкил этиш;

илмий-тадқиқот ва лойиҳа ишларини олиб бориш, шу жумладан, Марказни ривожлантиришнинг илмий концепция ва дастурларини ишлаб чиқиш;

в) моддий маданий мерос объектлари ва музей ашёларини асраш, шунингдек, реставрация вақтида музей ашёлари ва музей коллекцияларини вақтинчалик сақлаш учун шарт-шароитлар яратиш соҳасида:

Марказга берилган маданий мерос объектларини сақлаш, фуқароларнинг улар билан танишишини таъминлаш, шунингдек, кўрсатиб ўтилган объектларни ўрганиш;

Марказга реставрацияга берилган маданий мерос объектлари, музей ашёлари ва музей коллекцияларини ҳисобга олиш, уларнинг реставрацияга қадар ҳамда реставрациядан кейинги ҳолатини қайд қилиш ҳамда индентификациялаш;

моддий маданий мерос объектларини ва музей ашёларини асраш, шунингдек, реставрация вақтида музей ашёлари ва музей коллекцияларини вақтинчалик сақлаш учун махсус жой (хона) ажратиш ҳамда унда талаб этиладиган намлик ва ёруғлик шароитини таъминлаш, ишончли қўриқлаш тизимини йўлга қўйиш;

г) музей фаолияти тизимини такомиллаштиришга кўмаклашиш, маданият ва санъат муассасаларида консервация ва реставрация ишларини яхшилаш соҳасида:

маданият ва санъат муассасаларида консервация ва реставрация қилиш соҳасида музей фаолиятини амалга ошириш амалиётлари тўғрисидаги ахборотни тўплаш ва ўрганиш;

музей ашёлари ва коллекциялари сақланиши, консервация қилиниши ва асралишини таъминлашнинг энг яхши амалиётлари бўйича тавсиялар ва қўлланмаларни ишлаб чиқиш ва тарқатиш.

Марказ қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.

3-боб. Марказнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари

10. Марказ ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан ахборотни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

ушбу Уставнинг 6-бобида белгиланган манбалардан тушадиган маблағларни ўзининг ғазна ҳисобварақларида жамлаш;

олдинга қўйилган мақсадлар ва вазифалар бажарилишини таъминлаш учун шартномалар тузиш, шу жумладан, хорижий ҳамкорлар билан шартномалар тузиш;

шартнома асосида асосий фаолият йўналиши бўйича маслаҳатлар бериш, бошқа хизматлар кўрсатиш ва ишларни бажариш;

Марказ фаолиятини амалга ошириш жараёнида яратилган интеллектуал мулкни бошқариш;

консервация ва реставрация қилиш иши соҳасида маданият ва санъатни ривожлантиришнинг ҳар хил масалалари бўйича белгиланган тартибда ташаббус кўрсатиш;

ўз фаолияти тўғрисидаги материалларни оммавий ахборот воситаларида жойлаштириш;

Марказ ваколатига кирадиган масалалар бўйича халқаро ҳамкорликни Жамғарма билан келишган ҳолда амалга ошириш ҳуқуқига эгадир.

Марказ қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

11. Марказ:

ушбу Уставда белгиланган асосий вазифалар ва функциялар бажарилишини таъминлашга;

Марказ даромадларининг истиқболли кўрсаткичлари ижроси натижадорлигини таҳлил қилишга ва маблағлар тушишига салбий таъсир кўрсатувчи аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар кўришга;

ўз фаолияти тўғрисида Жамғарма раисига ҳисобот беришга мажбурдир.

Марказ қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.

4-боб. Марказ фаолиятини ташкил этиш

12. Марказга Жамғарма раиси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор (кейинги ўринларда директор деб аталади) раҳбарлик қилади.

Директор барча давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида, шунингдек, хорижий мамлакатларда Марказнинг номидан иштирок этади.

13. Директор Жамғарма раиси билан келишган ҳолда Марказ директори томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган бир нафар ўринбосарга эга бўлади.

Директор ўз фаолиятида Жамғарма раисига бўйсунади ва Марказ фаолияти тўғрисида унга ҳар чоракда ҳисобот беради.

5-боб. Директорнинг асосий функционал мажбуриятлари

14. Директор:

Марказ фаолиятига умумий раҳбарлик қилади;

бошқарув ходимлари сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида Марказнинг штат жадвалини тасдиқлайди;

Марказ ходимларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;

ҳар йили 25 декабрга қадар Жамғарманинг раиси билан келишган ҳолда келгуси йилга Марказ тадбирлари календарь режасини, тадқиқотларнинг мавзули режаларини шакллантиради ва тасдиқлайди;

Марказ бўлимлари бошлиқларининг ҳисоботини эшитади;

қонун ҳужжатларига мувофиқ Марказ ходимларига ажратилган маблағлар доирасида қўшимча пул, мукофот ва бошқа пулларни тўлаш тартиби ва шартларини белгилайди;

Марказга юкланган вазифалар учун шахсан жавоб беради;

Марказ фаолиятига тааллуқли масалалар бўйича тезкор мажлислар ўтказади;

Марказ ходимларини интизомий жазога тортиш ва рағбатлантириш масалаларини ҳал қилади;

ўз ўринбосари ва Марказнинг бошқа мансабдор шахсларининг ваколатларини белгилайди, улар ўртасида мажбуриятларни тақсимлайди, Марказнинг алоҳида соҳаларига раҳбарлик қилиши борасида ўз ўринбосари ва бошқа мансабдор шахсларнинг шахсан жавобгарлиги даражасини белгилайди;

Марказ томонидан илмий-методик ишларни амалга оширишнинг тегишли даражасини таъминлайди;

белгиланган тартибда Марказ мулкини ва маблағларини тасарруф этади;

юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан, хорижий шахслар билан шартномалар тузади;

Марказ фаолиятини таъминлаш учун бошқа масалаларни белгиланган тартибда ҳал этади;

қонун ҳужжатларига ва ушбу Уставга мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

6-боб. Марказ фаолиятини молиялаштириш, мулкини тасарруф этиш, ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш тартиби

15. Қуйидагилар Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади:

Жамғарма сметасида белгиланган ҳажмдаги Марказни сақлаш ва унга юкланган вазифаларни амалга ошириш мақсадлари учун ажратилган маблағлар;

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловлар натижалари бўйича ажратиладиган грантлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия хайриялари;

халқаро молиявий институтлар ва хорижий ташкилотларнинг грантлари ва кредитлари;

асосий фаолият бўйича ишларни бажаришдан (хизматлар кўрсатишдан) тушган даромадлар;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

16. Марказ мулкини асосий фондлар (ускуналар, транспорт воситалари ва бошқалар), айланма воситалар, шунингдек, молиявий ресурслар ва барча молиялаштириш манбалари ҳисобига сотиб олинадиган бошқа моддий бойликлар ташкил этади.

Марказ мулкининг қиймати унинг мустақил балансида акс эттирилади.

17. Марказ ўзига бириктирилган мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва тасарруф этиш ҳуқуқини белгиланган тартибда амалга оширади.

18. Барча тадқиқот материаллари, шунингдек, тузилган шартномаларга мувофиқ Марказ буюртмасига биноан бошқа ташкилотлар томонидан бажарилган тадқиқотлар Марказ фаолиятининг интеллектуал мулки объектлари ҳисобланади.

19. Хўжалик, илмий-техник фаолиятдан тушган даромадлар, шунингдек, хайрия, ҳомийлик маблағлари ва беғараз тушумлар ҳисобига сотиб олинган мулк ва воситалар Марказ мулки ҳисобланади.

20. Марказ директори Марказнинг ўз маблағлари ҳисобидан:

хизмат вазифалари ташаббус кўрсатиб ва виждонан бажарилишини рағбатлантириш мақсадида юқори малакали ходимларга лавозим маошининг 200 фоизгача миқдорда ойлик устамалар белгилаш;

Марказнинг ўз вазифаларини виждонан бажарувчи ходимларини лавозим маошининг 100 фоизи миқдоригача ҳар чоракда мукофотлаш;

Марказ ходимларига бир ойлик ҳақ тўлаш фонди миқдоригача бирйўла моддий ёрдам бериш;

Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси билан белгиланган байрам кунлари муносабати билан Марказ ходимларини ҳар бир байрам учун бир лавозим маоши миқдорида мукофотлаш;

ҳар ойда овқатланиш ва йўлкира учун базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдорида ҳақ тўланишини белгилаш ҳуқуқига эгадир.

Марказ ходимларини моддий рағбатлантиришга маблағлар етишмаслиги Жамғарма маблағлари ҳисобига қопланади.

Марказ ходимларига алоҳида топшириқларни бажарганлик учун махсус ва шахсий устамалар белгиланиши мумкин.

7-боб. Якунловчи қоидалар

21. Жамғарма Марказга юкланган вазифалар самарали бажарилиши юзасидан доимий равишда Марказ фаолияти мониторингини олиб боради.

22. Марказ қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этилади ва тугатилади.

23. Ушбу Устав талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 июндаги 598-сон қарорига 3-илова

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳузуридаги Миллий реставрация маркази ходимлари меҳнатига Ягона тариф сеткаси бўйича ҳақ тўлаш

Лавозимлар номи Меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари Директор 15 Директорнинг ўринбосари 14 Бўлим бошлиғи 13 Бош бухгалтер 13 Бош юрисконсульт 14 Бош мутахассис 11 Етакчи мутахассис 10 Мутахассис 9

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2019 йил 17 июль,

598-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.07.2019 й., 09/19/598/3443-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 09/23/271/0440-сон; 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

TUZILMASI

USTAVI

RAZRYADLARI

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi huzuridagi Milliy restavratsiya markazi faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Fransiya bilan hamkorlikda Milliy restavratsiya markazi faoliyatini yoʻlga qoʻyish va uni ilgʻor zamonaviy texnologiya va jihozlar bilan taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “2021-yilda Luvr muzeyida (Parij shahri) Oʻzbekistonning muzey eksponatlari koʻrgazmasi oʻtkazilishini tashkil etish hamda xorijda Oʻzbekistoning muzey fondlarining samarali namoyish qilinishiga sharoitlar yaratish boʻyicha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2019-yil 7-martdagi F-5455-son farmoyishiga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi huzuridagi Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi huzurida Madaniy meros obyektlari va sanʼat ashyolarini restavratsiya qilish ilmiy-tadqiqot markazi (keyingi oʻrinlarda Markaz deb ataladi) tashkil etilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Quyidagilar:

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi huzuridagi Milliy restavratsiya markazining tuzilmasi 1-ilovaga muvofiq;

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi huzuridagi Milliy restavratsiya markazining ustavi 2-ilovaga muvofiq;

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi huzuridagi Milliy restavratsiya markazi xodimlari mehnatiga Yagona tarif setkasi boʻyicha haq toʻlash razryadlari 3-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

Jamgʻarma raisiga, zarurat boʻlganda, boshqaruv xodimlarining umumiy cheklangan soni va mehnatga haq toʻlash fondi doirasida Markaz tuzilmasiga oʻzgartirishlar kiritish, shuningdek, xizmatlar koʻrsatishdan tushgan mablagʻlar hamda qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa mablagʻlar hisobidan moliyalashtiriladigan qoʻshimcha shtat birliklarini kiritish huquqi berilsin.

2 1 . Belgilansinki:

a) Buxoro viloyati Madaniy meros boshqarmasiga tegishli Buxoro viloyatining Buxoro shahri, Arabon koʻchasi, 10-uy manzilida joylashgan “Joʻrabek karvon saroyi” madaniy meros obyektiga “Ustoz-shogird” bolalar amaliy sanʼati markazi nodavlat notijorat tashkiloti tekin foydalanish huquqi asosida 10 yil muddatga joylashtiriladi.

Bunda ushbu madaniy meros obyektini saqlash xarajatlari va qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda obyektni asrab-avaylash ishlari “Ustoz-shogird” bolalar amaliy sanʼati markazi tomonidan amalga oshiriladi;

b) Milliy restavratsiya markazi faoliyatini takomillashtirish va uni jihozlash ishlari doirasida jalb etiladigan xorijiy tashkilotlar vakillari va xorijiy mutaxassislarga ushbu markazning murojaatiga asosan:

Tashqi ishlar vazirligi tomonidan — mamlakatimizga kirish vizalari, zarur hollarda, I. Karimov nomidagi “Toshkent” xalqaro aeroportida belgilangan tartibda rasmiylashtirilishi;

Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi tomonidan — xorijiy ishchi kuchini va mutaxassislarni jalb qilishga ruxsatnoma berilishi (muddati uzaytirilishi), shuningdek, xorijiy fuqarolarga Oʻzbekiston Respublikasi hududida mehnat faoliyatini amalga oshirish huquqini beradigan tasdiqnomalar berilishi (muddati uzaytirilishi);

Ichki ishlar vazirligi tomonidan — belgilangan tartibda koʻp martalik vizalar berilishi va muddati uzaytirilishi hamda vaqtincha yashash joyi boʻyicha roʻyxatga qoʻyilishi va muddati uzaytirilishi taʼminlanadi.

3. Markazga ikkita, shu jumladan, shaxsan biriktirilgan bitta yengil avtomobil va bitta yuk avtotransport vositasini Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari hisobiga sotib olish va saqlashga limit ajratilsin.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi Markazni Toshkent shahri, Istiqlol koʻchasi, 47-uy manzildagi Fransiya madaniyat markazining binosiga tekin foydalanish huquqi asosida joylashtirsin.

5. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi:

yetakchi chet el restavratsiya muassasalarining ilgʻor tajribasini hisobga olgan holda madaniy meros obyektlari va sanʼat ashyolarini restavratsiya qilish uchun zarur laboratoriya asbob-uskunalari va Markazni jihozlash uchun texnika va mebellar roʻyxatini shakllantirsin;

Markaz joylashtiriladigan binoning tegishli xonalarini kapital taʼmirlash uchun texnik-iqtisodiy asoslash va loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqilishini tashkil qilsin;

Markaz joylashtiriladigan binoning tegishli xonalarini kapital taʼmirlash, zarur laboratoriya asbob-uskunalari, texnika va mebellar bilan jihozlash ishlari bilan bogʻliq xarajatlarni 2020-yilda Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiya dasturida nazarda tutish uchun ushbu bandning ikkinchi va uchinchi xatboshilarida koʻrsatilgan hujjatlarni belgilangan tartibda Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligiga kiritsin.

5 1 . Markaz faoliyatini toʻliq amalga oshirishi uchun quyidagi takliflarga rozilik berilsin:

davlat organlari va tashkilotlariga madaniy meros obyektlari hamda muzey ashyolari va kolleksiyalarini konservatsiya, restavratsiya qilish va asrashda ilmiy tadqiqotlar ishlarini amalga oshirish boʻyicha Markaz bilan toʻgʻridan-toʻgʻri shartnoma tuzishga ruxsat berish;

davlat muzeylarida faoliyat yuritayotgan restavrator, taʼmirchi-rassomlarning malakasini muntazam oshirib borish maqsadida shartnoma asosida malaka oshirish kurslari faoliyatini yoʻlga qoʻyish. Bunda davlat muzeylariga Markaz bilan toʻgʻridan-toʻgʻri shartnoma tuzishga ruxsat etiladi.

6. Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

7. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi raisi G.O. Umerova zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 17-iyuldagi 598-son qaroriga 1-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi huzuridagi Milliy restavratsiya markazining

Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 17-iyuldagi 598-son qaroriga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi huzuridagi Milliy restavratsiya markazining

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Ustav Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi huzuridagi Milliy restavratsiya markazining (keyingi oʻrinlarda Markaz deb ataladi) vazifalari, funksiyalari, huquq va majburiyatlarini hamda faoliyatining tashkiliy asoslarini belgilaydi.

2. Markaz Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasining (keyingi oʻrinlarda Jamgʻarma deb ataladi) tarkibiy boʻlinmasi hisoblanadi.

Jamgʻarma Markaz faoliyatiga umumiy rahbarlikni va uning faoliyati ustidan nazoratni amalga oshiradi, Markazning moddiy-texnika bazasini mustahkamlaydi hamda xodimlarining malakasini oshirishni tashkil etadi.

3. Markaz davlat muassasasi shaklidagi yuridik shaxs hisoblanadi, oʻzining alohida mulkiga, mustaqil balansga, Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi Gʻaznachiligida shaxsiy gʻazna hisobvaragʻiga, banklarda hisob-kitob va valyuta hisobraqamlariga, oʻzining nomi yozilgan dumaloq muhrga, firma blankalariga hamda shtampga ega boʻladi.

4. Markaz oʻz faoliyatida Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi va qonunlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining qarorlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari, qarorlari va farmoyishlariga, Vazirlar Mahkamasining qarorlari va farmoyishlariga, ushbu Ustavga, boshqa qonun hujjatlariga, shuningdek, Jamgʻarma qarorlariga amal qiladi.

5. Markaz oʻz faoliyatini Jamgʻarma topshiriqlari va buyurtmalari, vazirliklar, idoralar hamda xoʻjalik yurituvchi subyektlarning buyurtmanomalari asosida amalga oshiradi.

6. Markazning rasmiy nomi:

a) davlat tilida:

toʻliq nomi — Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi huzuridagi Milliy restavratsiya markazi, qisqartirilgan nomi — Restavratsiya markazi;

b) ingliz tilida:

toʻliq nomi — National Restoration Center under the Arts and Culture Development Foundation under the Administration of the President of the Republic of Uzbekistan, qisqartirilgan nomi — Restoration Centre;

v) rus tilida:

toʻliq nomi — Natsionalniy restavratsionniy sentr pri Fonde razvitiya kulturi i iskusstva pri Administratsii Prezidenta Respubliki Uzbekistan, qisqartirilgan nomi — Sentr restavratsii.

7. Markaz Toshkent shahri, Istiqlol koʻchasi, 47-uy manzilida (pochta manzili) joylashgan.

2-bob. Markazning vazifalari va funksiyalari

8. Quyidagilar Markazning asosiy vazifalari hisoblanadi:

madaniy meros obyektlarini konservatsiya, restavratsiya qilish va asrash boʻyicha ilmiy tadqiqotlarni va ishlarini amalga oshirish;

shu jumladan yuqori malakali xorijiy mutaxassislarni jalb etgan holda bu sohada mutaxassislar tayyorlash va ularning malakasini oshirish orqali restavratsiya ishlarini rivojlantirish;

moddiy madaniy meros obyektlari va muzey ashyolarini asrash, shuningdek, restavratsiya vaqtida muzey ashyolari va muzey kolleksiyalarini vaqtinchalik saqlash uchun shart-sharoitlar yaratish;

muzey faoliyati tizimini takomillashtirishga koʻmaklashish, madaniyat va sanʼat muassasalarida konservatsiya va restavratsiya ishlarini yaxshilash.

9. Markaz unga yuklangan vazifalarga muvofiq quyidagi funksiyalarni amalga oshiradi:

a) madaniy meros obyektlarini konservatsiya, restavratsiya qilish va asrash boʻyicha ilmiy tadqiqotlarni va ishlarini amalga oshirish sohasida:

madaniy meros obyektlarini muhandislik jihatidan restavratsiya qilishning yangi texnologiyalari va usullarini ishlab chiqish va sinovdan oʻtkazish;

restavratsiya qilish materiallari va buyumlarini ishlab chiqish;

qurilish materiallari va shikastlanishlar holatini kompleks tashxis qilish, laboratoriya kimyo-biologik tadqiqotlarni amalga oshirish;

madaniy meros obyektlarini konservatsiya va restavratsiya qilish, qayta tiklash boʻyicha kompleks ishlarni amalga oshirish;

madaniy meros ashyolarini asrash boʻyicha ilmiy-loyiha faoliyatini bajarish uchun zamonaviy moddiy-texnik bazani yaratish, ilmiy tadqiqotlar olib borish;

muzey ashyolari va kolleksiyalarini ilmiy konservatsiya qilish, restavratsiya qilish va qayta tiklash;

muzey ashyolari va kolleksiyalari eskirishi, saqlanishining holati oʻzgarishi prinsiplarini oʻrganish;

tarix va madaniyat ashyolarini restavratsiya qilish dasturlarini ishlab chiqish;

madaniy meros ashyolari bilan loyiha, restavratsiya, taʼmirlash ishlari va boshqa ishlar ustidan nazorat qilish va texnik tekshirish;

b) shu jumladan yuqori malakali xorijiy mutaxassislarni jalb etgan holda bu sohada mutaxassislar tayyorlash va ularning malakasini oshirish orqali restavratsiya ishlarini rivojlantirish sohasida:

Markaz negizida, shu jumladan, xorijiy mutaxassislarni jalb etgan holda stajirovkadan oʻtish, mahorat darslari, ixtisoslashtirilgan taʼlim dasturlarini tashkil etish va oʻtkazish, tegishli sertifikatlar berish;

Oʻzbekiston Respublikasida va uning tashqarisida madaniyat va sanʼat sohasida faoliyatni amalga oshiruvchi tashkilotlar, shu jumladan, nodavlat tashkilotlar bilan mutaxassislarni ayirboshlashni tashkil etish;

ilmiy-tadqiqot va loyiha ishlarini olib borish, shu jumladan, Markazni rivojlantirishning ilmiy konsepsiya va dasturlarini ishlab chiqish;

v) moddiy madaniy meros obyektlari va muzey ashyolarini asrash, shuningdek, restavratsiya vaqtida muzey ashyolari va muzey kolleksiyalarini vaqtinchalik saqlash uchun shart-sharoitlar yaratish sohasida:

Markazga berilgan madaniy meros obyektlarini saqlash, fuqarolarning ular bilan tanishishini taʼminlash, shuningdek, koʻrsatib oʻtilgan obyektlarni oʻrganish;

Markazga restavratsiyaga berilgan madaniy meros obyektlari, muzey ashyolari va muzey kolleksiyalarini hisobga olish, ularning restavratsiyaga qadar hamda restavratsiyadan keyingi holatini qayd qilish hamda indentifikatsiyalash;

moddiy madaniy meros obyektlarini va muzey ashyolarini asrash, shuningdek, restavratsiya vaqtida muzey ashyolari va muzey kolleksiyalarini vaqtinchalik saqlash uchun maxsus joy (xona) ajratish hamda unda talab etiladigan namlik va yorugʻlik sharoitini taʼminlash, ishonchli qoʻriqlash tizimini yoʻlga qoʻyish;

g) muzey faoliyati tizimini takomillashtirishga koʻmaklashish, madaniyat va sanʼat muassasalarida konservatsiya va restavratsiya ishlarini yaxshilash sohasida:

madaniyat va sanʼat muassasalarida konservatsiya va restavratsiya qilish sohasida muzey faoliyatini amalga oshirish amaliyotlari toʻgʻrisidagi axborotni toʻplash va oʻrganish;

muzey ashyolari va kolleksiyalari saqlanishi, konservatsiya qilinishi va asralishini taʼminlashning eng yaxshi amaliyotlari boʻyicha tavsiyalar va qoʻllanmalarni ishlab chiqish va tarqatish.

Markaz qonun hujjatlariga muvofiq boshqa funksiyalarni ham amalga oshirishi mumkin.

3-bob. Markazning huquqlari va majburiyatlari

10. Markaz oʻziga yuklangan vazifalar va funksiyalarni amalga oshirish uchun quyidagi huquqlarga ega:

davlat boshqaruvi organlari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlaridan axborotni belgilangan tartibda soʻrash va olish;

ushbu Ustavning 6-bobida belgilangan manbalardan tushadigan mablagʻlarni oʻzining gʻazna hisobvaraqlarida jamlash;

oldinga qoʻyilgan maqsadlar va vazifalar bajarilishini taʼminlash uchun shartnomalar tuzish, shu jumladan, xorijiy hamkorlar bilan shartnomalar tuzish;

shartnoma asosida asosiy faoliyat yoʻnalishi boʻyicha maslahatlar berish, boshqa xizmatlar koʻrsatish va ishlarni bajarish;

Markaz faoliyatini amalga oshirish jarayonida yaratilgan intellektual mulkni boshqarish;

konservatsiya va restavratsiya qilish ishi sohasida madaniyat va sanʼatni rivojlantirishning har xil masalalari boʻyicha belgilangan tartibda tashabbus koʻrsatish;

oʻz faoliyati toʻgʻrisidagi materiallarni ommaviy axborot vositalarida joylashtirish;

Markaz vakolatiga kiradigan masalalar boʻyicha xalqaro hamkorlikni Jamgʻarma bilan kelishgan holda amalga oshirish huquqiga egadir.

Markaz qonun hujjatlariga muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.

11. Markaz:

ushbu Ustavda belgilangan asosiy vazifalar va funksiyalar bajarilishini taʼminlashga;

Markaz daromadlarining istiqbolli koʻrsatkichlari ijrosi natijadorligini tahlil qilishga va mablagʻlar tushishiga salbiy taʼsir koʻrsatuvchi aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etish yuzasidan tegishli chora-tadbirlar koʻrishga;

oʻz faoliyati toʻgʻrisida Jamgʻarma raisiga hisobot berishga majburdir.

Markaz qonun hujjatlariga muvofiq boshqa majburiyatlarga ham ega boʻlishi mumkin.

4-bob. Markaz faoliyatini tashkil etish

12. Markazga Jamgʻarma raisi tomonidan lavozimga tayinlanadigan va lavozimdan ozod etiladigan direktor (keyingi oʻrinlarda direktor deb ataladi) rahbarlik qiladi.

Direktor barcha davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlarida, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarida, shuningdek, xorijiy mamlakatlarda Markazning nomidan ishtirok etadi.

13. Direktor Jamgʻarma raisi bilan kelishgan holda Markaz direktori tomonidan lavozimga tayinlanadigan va lavozimdan ozod etiladigan bir nafar oʻrinbosarga ega boʻladi.

Direktor oʻz faoliyatida Jamgʻarma raisiga boʻysunadi va Markaz faoliyati toʻgʻrisida unga har chorakda hisobot beradi.

5-bob. Direktorning asosiy funksional majburiyatlari

14. Direktor:

Markaz faoliyatiga umumiy rahbarlik qiladi;

boshqaruv xodimlari soni va mehnatga haq toʻlash fondi doirasida Markazning shtat jadvalini tasdiqlaydi;

Markaz xodimlarini belgilangan tartibda lavozimga tayinlaydi va lavozimdan ozod qiladi;

har yili 25-dekabrga qadar Jamgʻarmaning raisi bilan kelishgan holda kelgusi yilga Markaz tadbirlari kalendar rejasini, tadqiqotlarning mavzuli rejalarini shakllantiradi va tasdiqlaydi;

Markaz boʻlimlari boshliqlarining hisobotini eshitadi;

qonun hujjatlariga muvofiq Markaz xodimlariga ajratilgan mablagʻlar doirasida qoʻshimcha pul, mukofot va boshqa pullarni toʻlash tartibi va shartlarini belgilaydi;

Markazga yuklangan vazifalar uchun shaxsan javob beradi;

Markaz faoliyatiga taalluqli masalalar boʻyicha tezkor majlislar oʻtkazadi;

Markaz xodimlarini intizomiy jazoga tortish va ragʻbatlantirish masalalarini hal qiladi;

oʻz oʻrinbosari va Markazning boshqa mansabdor shaxslarining vakolatlarini belgilaydi, ular oʻrtasida majburiyatlarni taqsimlaydi, Markazning alohida sohalariga rahbarlik qilishi borasida oʻz oʻrinbosari va boshqa mansabdor shaxslarning shaxsan javobgarligi darajasini belgilaydi;

Markaz tomonidan ilmiy-metodik ishlarni amalga oshirishning tegishli darajasini taʼminlaydi;

belgilangan tartibda Markaz mulkini va mablagʻlarini tasarruf etadi;

yuridik va jismoniy shaxslar, shu jumladan, xorijiy shaxslar bilan shartnomalar tuzadi;

Markaz faoliyatini taʼminlash uchun boshqa masalalarni belgilangan tartibda hal etadi;

qonun hujjatlariga va ushbu Ustavga muvofiq boshqa vakolatlarni amalga oshiradi.

6-bob. Markaz faoliyatini moliyalashtirish, mulkini tasarruf etish, xodimlarini moddiy ragʻbatlantirish va ijtimoiy himoya qilish tartibi

15. Quyidagilar Markaz faoliyatini moliyalashtirish manbalari hisoblanadi:

Jamgʻarma smetasida belgilangan hajmdagi Markazni saqlash va unga yuklangan vazifalarni amalga oshirish maqsadlari uchun ajratilgan mablagʻlar;

Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi tomonidan oʻtkaziladigan tanlovlar natijalari boʻyicha ajratiladigan grantlar;

jismoniy va yuridik shaxslarning xayriya xayriyalari;

xalqaro moliyaviy institutlar va xorijiy tashkilotlarning grantlari va kreditlari;

asosiy faoliyat boʻyicha ishlarni bajarishdan (xizmatlar koʻrsatishdan) tushgan daromadlar;

qonun hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar.

16. Markaz mulkini asosiy fondlar (uskunalar, transport vositalari va boshqalar), aylanma vositalar, shuningdek, moliyaviy resurslar va barcha moliyalashtirish manbalari hisobiga sotib olinadigan boshqa moddiy boyliklar tashkil etadi.

Markaz mulkining qiymati uning mustaqil balansida aks ettiriladi.

17. Markaz oʻziga biriktirilgan mulkka egalik qilish, undan foydalanish va tasarruf etish huquqini belgilangan tartibda amalga oshiradi.

18. Barcha tadqiqot materiallari, shuningdek, tuzilgan shartnomalarga muvofiq Markaz buyurtmasiga binoan boshqa tashkilotlar tomonidan bajarilgan tadqiqotlar Markaz faoliyatining intellektual mulki obyektlari hisoblanadi.

19. Xoʻjalik, ilmiy-texnik faoliyatdan tushgan daromadlar, shuningdek, xayriya, homiylik mablagʻlari va begʻaraz tushumlar hisobiga sotib olingan mulk va vositalar Markaz mulki hisoblanadi.

20. Markaz direktori Markazning oʻz mablagʻlari hisobidan:

xizmat vazifalari tashabbus koʻrsatib va vijdonan bajarilishini ragʻbatlantirish maqsadida yuqori malakali xodimlarga lavozim maoshining 200 foizgacha miqdorda oylik ustamalar belgilash;

Markazning oʻz vazifalarini vijdonan bajaruvchi xodimlarini lavozim maoshining 100 foizi miqdorigacha har chorakda mukofotlash;

Markaz xodimlariga bir oylik haq toʻlash fondi miqdorigacha biryoʻla moddiy yordam berish;

Oʻzbekiston Respublikasining Mehnat kodeksi bilan belgilangan bayram kunlari munosabati bilan Markaz xodimlarini har bir bayram uchun bir lavozim maoshi miqdorida mukofotlash;

har oyda ovqatlanish va yoʻlkira uchun bazaviy hisoblash miqdorining toʻrt baravari miqdorida haq toʻlanishini belgilash huquqiga egadir.

Markaz xodimlarini moddiy ragʻbatlantirishga mablagʻlar yetishmasligi Jamgʻarma mablagʻlari hisobiga qoplanadi.

Markaz xodimlariga alohida topshiriqlarni bajarganlik uchun maxsus va shaxsiy ustamalar belgilanishi mumkin.

7-bob. Yakunlovchi qoidalar

21. Jamgʻarma Markazga yuklangan vazifalar samarali bajarilishi yuzasidan doimiy ravishda Markaz faoliyati monitoringini olib boradi.

22. Markaz qonun hujjatlarida belgilangan tartibda qayta tashkil etiladi va tugatiladi.

23. Ushbu Ustav talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonun hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 17-iyundagi 598-son qaroriga 3-ilova

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi huzuridagi Milliy restavratsiya markazi xodimlari mehnatiga Yagona tarif setkasi boʻyicha haq toʻlash

Lavozimlar nomi Mehnatga haq toʻlash razryadlari Direktor 15 Direktorning oʻrinbosari 14 Boʻlim boshligʻi 13 Bosh buxgalter 13 Bosh yuriskonsult 14 Bosh mutaxassis 11 Yetakchi mutaxassis 10 Mutaxassis 9

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2019-yil 17-iyul,

598-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 18.07.2019-y., 09/19/598/3443-son; 29.12.2019-y., 09/19/1046/4242-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 04.07.2023-y., 09/23/271/0440-son; 16.12.2025-y., 09/25/791/1167-son)

lex.uz