📅 2019-yil 17-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2019-yil 17-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2019 йил 17 июль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 17 июля 2019 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 17 July 2019 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХЕМАСИ
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг ер кадастрига доир ахборотни вазирликлар ва идораларнинг ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг расмий веб-сайтларига жойлаштириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилаш тўғрисида
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг ер кадастрига доир ахборотдан эркин фойдаланишнинг замонавий ва шаффоф механизмини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг ер кадастрига доир ахборотни вазирликлар ва идораларнинг ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг расмий веб-сайтларига жойлаштириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2019 йил 1 августдан бошлаб жойларда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг ер кадастрига доир ахборотни вазирликлар ва идораларнинг ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг расмий веб-сайтларига жойлаштиришни ҳамда ушбу қарор талабларига сўзсиз риоя этилишини таъминласинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов ва Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси А.Х. Абдуллаев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 июлдаги 599-сон қарорига ИЛОВА
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг ер кадастрига доир ахборотни вазирликлар ва идораларнинг ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг расмий веб-сайтларига жойлаштириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг ер кадастрига доир ахборотни вазирликлар ва идораларнинг ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг расмий веб-сайтларига жойлаштиришнинг шаффоф механизмини яратиш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
ер участкаси — ер фондининг қайд этилган чегарага, майдонга, жойлашиш манзилига, ҳуқуқий режимга ҳамда давлат ер кадастрида акс эттириладиган бошқа хусусиятларига эга бўлган қисми;
жисмоний ва юридик шахсларга вақтинча тарқатилмасдан турган ерлар — қишлоқ хўжалиги мақсадига мўлжалланган, фермер хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги ташкилотлари ҳамда бошқа юридик шахсларга вақтинча тарқатилмаган (захира ерлар) суғориладиган ёки лалмикор экин ерлар, боғзорлар, токзорлар, тутзорлар ва бошқа кўп йиллик мевали дарахтзорлар, бўз ерлар, пичанзорлар, яйловлар эгаллаган ерлар;
суғориладиган ерлар — қишлоқ хўжалигида фойдаланиш ва суғориш учун яроқли бўлган, сув ресурслари шу ерларни суғоришни таъминлай оладиган суғориш манбаи билан боғланган доимий ёки муваққат суғориш тармоғига эга бўлган ерлар;
тупроқ бонитировкаси — қишлоқ хўжалиги экинларининг ўртача агротехника даражасида тупроқнинг сифатини ва табиий ишлаб чиқариш унумдорлигини 100 баллик шкала бўйича қиёсий баҳолаш;
«Агроплатформа» АТ — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграцион платформаси таркибига кирувчи ҳамда пахта, бошоқли дон, мева-сабзавотлар етиштириш учун имтиёзли кредитларни ажратиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга шаффофлик тамойилида хизмат кўрсатиш имкониятларини таъминлаб берадиган ахборот тизими;
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар — қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун берилган ёки ана шу мақсадга мўлжалланган ерлар. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар суғориладиган ва суғорилмайдиган (лалмикор) ерлар, ҳайдаладиган ерлар, бўз ерлар, пичанзорлар, яйловлар, кўп йиллик мевали дов-дарахтлар ва токзорлар эгаллаган ерларга бўлинади;
қишлоқ хўжалиги ташкилотлари — қишлоқ хўжалигини юритиш учун белгиланган тартибда ажратилган ер участкасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи фермер хўжаликлари ҳамда бошқа субъектлар;
очиқ электрон харитаси — қишлоқ хўжалиги геопортали.
3. Ер кадастрига доир ахборот Ўзбекистон Республикасининг давлат ахборот ресурси ҳисобланади ва ундан тегишли вазирликлар ва идоралар ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, манфаатдор юридик ва жисмоний шахслар фойдаланиши учун мўлжалланади.
4. Ер кадастрига доир ахборотлар ўзининг шаклига кўра қуйидаги турларга бўлинади:
фойдаланиши чекланган ер кадастрига доир ахборот;
очиқ ер кадастрига доир ахборот.
5. Фойдаланиши чекланган ер кадастрига доир ахборотга қишлоқ хўжалигини юритиш учун белгиланган тартибда қишлоқ хўжалиги ташкилотларига ажратилган ер участкасига оид ахборот киради, қишлоқ хўжалиги экин майдонлари, шу жумладан уларнинг контурлари ва чегаралари тўғрисидаги шахсий идентификациясиз маълумотлар бундан мустасно, ушбу ахборотдан ваколатли вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар фойдаланадилар.
6. Очиқ ер кадастрига доир ахборотга бугунги кунда қишлоқ хўжалиги ташкилотларига белгиланган тартибда вақтинча тарқатилмасдан турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тўғрисидаги ахборот киради ва ушбу ахборотдан ваколатли вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ҳамда барча юридик ва жисмоний шахслар фойдаланадилар.
2-боб. Ер кадастрига доир ахборотни шакллантириш ва янгилаб бориш
7. Қуйидагилар ер кадастрига доир ахборот шакллантирилиши учун масъул ҳисобланади:
а) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Давлат кадастрлари палатаси (ер участкаси чегаралари бўйича) ҳудудий бўлинмалари;
б) Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари, туманлар (Қувасой шаҳар) ирригация бўлимлари (кейинги ўринларда Сув хўжалиги органлари деб аталади);
в) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари, туманлар (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимлари (кейинги ўринларда Қишлоқ хўжалиги органлари деб аталади);
г) Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари (кейинги ўринларда фермерлар кенгашлари деб аталади).
8. Ер кадастрига доир ахборотни «Агроплатформа» ахборот тизими бўйича шакллантириш, янгилаб бориш ва ундан фойдаланиш ушбу Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
9. Ер кадастрига доир ахборотда қуйидаги маълумотлар акс эттирилади:
а) Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бўлинмалари томонидан:
ер участкасининг ердан фойдаланувчилари бўйича номи, хўжалик ва ҳуқуқий режими, жойлашган жойи (манзили), чегараси, майдони, ер тоифалари ва турлари;
б) сув хўжалиги органлари томонидан:
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг сув билан таъминланганлик даражаси, шу жумладан, уларнинг манбаи, йил мавсумлари бўйича сув билан таъминланиш кўрсаткичлари;
суғориш учун сув чиқариш усуллари (оқар сув ёки насос орқали етказиб бериш усули), илғор ва замонавий технологиялар, шунингдек, томчилатиб суғоришнинг жорий қилинганлиги;
тупроқнинг мелиоратив ҳолати, ер ости сувларининг сатхи ва таркиби, коллектор-дренаж тармоқларининг ҳолати;
суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва шўрланганлик даражасини пасайтириш бўйича жорий йил ва келажакка мўлжалланган Давлат дастурига киритилган тадбирлар тўғрисидаги маълумотлар;
суғориш тармоқлари ва иншоотларини, насос станцияларини капитал ва жорий таъмирлаш дастурлари;
в) қишлоқ хўжалиги органлари томонидан:
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга экилиши белгиланган (экинларни жойлаштириш режаси, жумладан, асосий, такрорий, оралиқ ва қатор ораси) қишлоқ хўжалиги экинларининг турлари бўйича, шу жумладан, уруғлик экинлари турлари;
мавжуд боғлар, токзор, тутзорлар ва бошқа мевали дарахтзорларнинг ҳолати (интенсив усулда экилган боғлар, токзорлар ва тутзорлар);
мавжуд чорва моллари ва паррандалар тўғрисидаги маълумотлар (тури, бош сони, йўналиши ва ихтисослашуви), шунингдек, балиқчилик ва асаларичилик тўғрисидаги маълумотлар;
вақтинча тарқатилмасдан турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш бўйича имкониятлар (қайси йўналишдаги қишлоқ хўжалиги ташкилотларини ташкил этиш таклифи) тўғрисидаги маълумотлар;
г) фермерлар кенгаши томонидан:
фермер хўжаликлари йўналиши (ихтисослиги), шу жумладан, кўп тармоқли фермер хўжаликлари;
фаолият юритаётган, шу жумладан, зарар билан фаолият юритаётган паст рентабелли ҳамда ўз фаолиятида замонавий техника ва технологиялардан кенг фойдаланиб юқори рентабеллик даражасига эришган фермер хўжаликлари тўғрисидаги маълумотлар;
д) Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти томонидан:
тупроқнинг унумдорлиги (балл бонитети) ва сифат хусусиятлари тўғрисидаги маълумотлар.
10. Ер кадастрига доир ахборот қишлоқ хўжалиги геопорталига доимий равишда киритилиб ва янгиланиб борилади.
11. Тақдим этилган ер кадастрига доир ахборот ягона электрон ахборот маркази томонидан умумлаштирилган ҳолда уч иш куни мобайнида вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туман (шаҳар) ҳокимликларининг расмий веб-сайтига киритиш учун электрон шаклда тақдим этиб борилади.
12. Вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туман (шаҳар) лар ҳокимликларига ахборотлар ягона электрон ахборот марказидан ер кадастрига доир янги ахборот тушганидан сўнг уч иш куни давомида ўзларининг расмий веб-сайтларига жойлаштирилишини таъминлайдилар.
Бунда:
ер кадастрига доир ахборотдан ушбу Низомга иловада келтириб ўтилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар томонидан фойдаланиш;
очиқ ер кадастрига доир ахборотдан барча юридик ва жисмоний шахслар томонидан фойдаланиш имконияти яратилади.
13. Давлат сирлари ҳисобланган ер кадастрига доир ахборотни шакллантиришда Ўзбекистон Республикасининг «Давлат сирлари тўғрисида»ги Қонунида ва бошқа қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя қилиниши шарт, бунда:
ахборот махфийлик даражаси бўйича шакллантирилган, ер кадастрига доир очиқ ахборотдан фойдаланиш юқори даражада енгиллаштирилган бўлиши;
ахборот тўлиқ ва ишончли тайёрланиши, ер участкасининг ҳозирги ҳолати акс эттирилиши, ахборот манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларнинг эҳтиёжларига мос бўлиши керак.
3-боб. Ер кадастрига доир ахборотдан вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ҳамда манфаатдор юридик ва жисмоний шахслар томонидан фойдаланиш шартлари
14. Ер кадастрига доир ахборотдан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:
а) ушбу Низомга иловада келтириб ўтилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар томонидан:
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан самарали ва оқилона фойдаланишни ташкил этишда, қишлоқ хўжалигидаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича дастурлар, чора-тадбирлар режаларини ишлаб чиқишда, қишлоқ хўжалигига илғор агротехнологияларни, ресурсларни тежайдиган технологияларни жорий қилишда;
қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштиришда, ер ҳисоботини ва давлат кадастрлари ягона тизимини шакллантиришда, қишлоқ хўжалик экинлари ва мевазорлар майдонларида кўчатларнинг тўлиқ экилиши мониторингни олиб боришда, қишлоқ хўжалик экин майдонларида агротехник тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ташкил этишда, парваришланаётган қишлоқ хўжалиги экинлари ва мевазорлардан дастлабки кутилаётган ҳосилни чамалашда, ерлардан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилишни назорат қилишда, хўжалик фаолиятига баҳо беришда, шартнома мажбуриятларининг бажарилишини таҳлил қилишда;
сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни ташкил этишда, қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришда сувни тежайдиган замонавий илғор технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этишда, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича давлат, тармоқ ва минтақавий дастурларни ишлаб чиқишда;
вақтинча тарқатилмасдан турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни муомалага киритиш, ерлардан самарали ва оқилона фойдаланиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва ушбу ерлар қишлоқ хўжалиги ташкилотларига белгиланган тартибда берилишини ташкил этишда.
б) вақтинча тарқатилмасдан турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан барча юридик ва жисмоний шахслар томонидан:
ерлардан фойдаланиш бўйича имкониятларни ўрганиш, ушбу ерларда пахта-ғаллачилик, чорвачилик, боғдорчилик, сабзавотчилик ва бошқа йўналишдаги қишлоқ хўжалиги ташкилотларини ташкил этиш бўйича;
ер участкасининг жойлашган жойи, унга олиб келадиган йўллар, ер турлари (суғориладиган, лалмикор ерлар, ҳайдаладиган ерлар, бўз ерлар, пичанзорлар, яйловлар, кўп йиллик мевали дов-дарахтлар) майдони тўғрисидаги;
тупроқнинг унумдорлиги (балл бонитет) ва шўрланганлиги, сув билан таъминланганлик даражаси, шу жумладан, унинг манбаи, йил мавсумлари бўйича сув билан таъминланиш кўрсаткичлари, суғориш учун сув чиқариш усуллари (оқар сув ёки насос усули), тупроқнинг мелиоратив ҳолати, ер ости сувларининг сатҳи ва таркиби, коллектор-дренаж тармоқларининг ҳолати тўғрисидаги маълумотларни олишда.
4-боб. Якунловчи қоида
15. Ушбу Низом талаблари бузилганлигида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг ер кадастрига доир ахборотни вазирликлар ва идораларнинг ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг расмий веб-сайтларига жойлаштириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Ер кадастрига доир ахборотни шакллантириш, янгилаб бориш ва фойдаланиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар I. Ер кадастрига оид ахборотни қишлоқ хўжалиги геопортали орқали шакллантириш ва янгилаб бориш 1-босқич Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бўлинмалари, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари, туманлар (Қувасой шаҳар) ирригация бўлимлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари, туманлар (Қувасой шаҳри) қишлоқ хўжалиги бўлимлари, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари, туманлар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари ер участкасининг ердан фойдаланувчилари бўйича номи, хўжалик ва ҳуқуқий режими, жойлашган жойи (манзили), чегараси, контур рақами, майдони, ер тоифалари ва турлари; тупроқнинг унумдорлиги (балл бонитети), сифат хусусиятлари тўғрисидаги маълумотлар; қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг сув билан таъминланганлик даражаси, шу жумладан, уларнинг манбаи, йил мавсумлари бўйича сув билан таъминланиш кўрсаткичлари; суғориш учун сув чиқариш усуллари (оқар сув ёки насос орқали етказиб бериш усули), илғор ва замонавий технологиялар, шунингдек, томчилатиб суғоришнинг жорий қилинганлиги; тупроқларнинг мелиоратив ҳолати, ер ости сувларининг сатхи ва таркиби, коллектор-дренаж тармоқларининг ҳолати; суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва шўрланганлик даражасини пасайтириш бўйича жорий йил ва келажакка мўлжалланган Давлат дастурига киритилган тадбирлар тўғрисидаги маълумотлар; суғориш тармоқлари ва иншоотларини, насос станцияларини капитал ва жорий таъмирлаш дастурлари. қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга экилиши белгиланган (экинларни жойлаштириш режаси, жумладан, асосий, такрорий, оралиқ ва қатор ораси) қишлоқ хўжалиги экинларининг турлари бўйича, шу жумладан, уруғлик экинлари турлари; мавжуд боғлар, токзорлар, тутзорлар ва бошқа мевали дарахтзорларнинг ҳолати (интенсив усулда экилган боғлар, токзорлар ва тутзорлар); мавжуд чорва моллари ва паррандалар тўғрисидаги маълумотлар (тури, бош сони, йўналиши ва ихтисослашуви), шунингдек, балиқчилик ва асаларичилик тўғрисидаги маълумотлар; вақтинча тарқатилмасдан турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш бўйича имкониятлар (қайси йўналишдаги қишлоқ хўжалиги корхоналари, ташкилотлар ва муассасалар ташкил этиш таклифи) тўғрисидаги маълумотлар; фермер хўжаликлари йўналиши (ихтисослиги), шу жумладан, кўп тармоқли фермер хўжаликлари; фаолият юритаётган, шу жумладан, зарар билан фаолият юритаётган паст рентабелли ҳамда ўз фаолиятида замонавий техника ва технологиялардан кенг фойдаланиб юқори рентабеллик даражасига эришган фермер хўжаликлари тўғрисидаги маълумотлар. Доимий ҳар чоракда биринчи ойнинг 5 санасига янгилаб борилади 2-босқич Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимлари, «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти Ер кадастрига доир ахборотни умумлаштиради ва вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликларига электрон шаклда тақдим этиб боради. Ҳар чоракда биринчи ойнинг 5-кунигача янгилаб борилади 3-босқич Вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари расмий веб-сайтлари Ер кадастрига доир ахборот тушганидан сўнг ўзларининг расмий веб-сайтларига жойлаштиради, бунда: фойдаланиши чекланган ер кадастрига доир ахборот, очиқ ер кадастрига доир ахборотдан вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг, шунингдек, очиқ ер кадастрига доир ахборотдан барча юридик ва жисмоний шахсларнинг фойдаланиши имкониятини яратади. 3 иш куни мобайнида
II. Ер кадастрига оид ахборотлардан фойдаланиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 17 июль,
599-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMASI
Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarning yer kadastriga doir axborotni vazirliklar va idoralarning hamda mahalliy davlat hokimiyati organlarining rasmiy veb-saytlariga joylashtirish va ulardan foydalanish tartibini belgilash toʻgʻrisida
Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarning yer kadastriga doir axborotdan erkin foydalanishning zamonaviy va shaffof mexanizmini joriy etish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarning yer kadastriga doir axborotni vazirliklar va idoralarning hamda mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining rasmiy veb-saytlariga joylashtirish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 2019-yil 1-avgustdan boshlab joylarda qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarning yer kadastriga doir axborotni vazirliklar va idoralarning hamda mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining rasmiy veb-saytlariga joylashtirishni hamda ushbu qaror talablariga soʻzsiz rioya etilishini taʼminlasinlar.
3. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining agrar va oziq-ovqat sohalarini rivojlantirish masalalari boʻyicha maslahatchisi A.D. Vaxabov va Oʻzbekiston Respublikasi Yer resurslari, geodeziya, kartografiya va davlat kadastri davlat qoʻmitasi raisi A.X. Abdullayev zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 17-iyuldagi 599-son qaroriga ILOVA
Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarning yer kadastriga doir axborotni vazirliklar va idoralarning hamda mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining rasmiy veb-saytlariga joylashtirish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarning yer kadastriga doir axborotni vazirliklar va idoralarning hamda mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining rasmiy veb-saytlariga joylashtirishning shaffof mexanizmini yaratish va ulardan foydalanish tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
yer uchastkasi — yer fondining qayd etilgan chegaraga, maydonga, joylashish manziliga, huquqiy rejimga hamda davlat yer kadastrida aks ettiriladigan boshqa xususiyatlariga ega boʻlgan qismi;
jismoniy va yuridik shaxslarga vaqtincha tarqatilmasdan turgan yerlar — qishloq xoʻjaligi maqsadiga moʻljallangan, fermer xoʻjaliklari, qishloq xoʻjaligi tashkilotlari hamda boshqa yuridik shaxslarga vaqtincha tarqatilmagan (zaxira yerlar) sugʻoriladigan yoki lalmikor ekin yerlar, bogʻzorlar, tokzorlar, tutzorlar va boshqa koʻp yillik mevali daraxtzorlar, boʻz yerlar, pichanzorlar, yaylovlar egallagan yerlar;
sugʻoriladigan yerlar — qishloq xoʻjaligida foydalanish va sugʻorish uchun yaroqli boʻlgan, suv resurslari shu yerlarni sugʻorishni taʼminlay oladigan sugʻorish manbai bilan bogʻlangan doimiy yoki muvaqqat sugʻorish tarmogʻiga ega boʻlgan yerlar;
tuproq bonitirovkasi — qishloq xoʻjaligi ekinlarining oʻrtacha agrotexnika darajasida tuproqning sifatini va tabiiy ishlab chiqarish unumdorligini 100 ballik shkala boʻyicha qiyosiy baholash;
“Agroplatforma” AT — Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligining “Raqamli qishloq xoʻjaligi” yagona integratsion platformasi tarkibiga kiruvchi hamda paxta, boshoqli don, meva-sabzavotlar yetishtirish uchun imtiyozli kreditlarni ajratish, qishloq xoʻjaligi mahsulotlari yetishtiruvchilarga shaffoflik tamoyilida xizmat koʻrsatish imkoniyatlarini taʼminlab beradigan axborot tizimi;
qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar — qishloq xoʻjaligi ehtiyojlari uchun berilgan yoki ana shu maqsadga moʻljallangan yerlar. Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar sugʻoriladigan va sugʻorilmaydigan (lalmikor) yerlar, haydaladigan yerlar, boʻz yerlar, pichanzorlar, yaylovlar, koʻp yillik mevali dov-daraxtlar va tokzorlar egallagan yerlarga boʻlinadi;
qishloq xoʻjaligi tashkilotlari — qishloq xoʻjaligini yuritish uchun belgilangan tartibda ajratilgan yer uchastkasida qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetishtiruvchi fermer xoʻjaliklari hamda boshqa subyektlar;
ochiq elektron xaritasi — qishloq xoʻjaligi geoportali.
3. Yer kadastriga doir axborot Oʻzbekiston Respublikasining davlat axborot resursi hisoblanadi va undan tegishli vazirliklar va idoralar hamda mahalliy davlat hokimiyati organlari, manfaatdor yuridik va jismoniy shaxslar foydalanishi uchun moʻljallanadi.
4. Yer kadastriga doir axborotlar oʻzining shakliga koʻra quyidagi turlarga boʻlinadi:
foydalanishi cheklangan yer kadastriga doir axborot;
ochiq yer kadastriga doir axborot.
5. Foydalanishi cheklangan yer kadastriga doir axborotga qishloq xoʻjaligini yuritish uchun belgilangan tartibda qishloq xoʻjaligi tashkilotlariga ajratilgan yer uchastkasiga oid axborot kiradi, qishloq xoʻjaligi ekin maydonlari, shu jumladan ularning konturlari va chegaralari toʻgʻrisidagi shaxsiy identifikatsiyasiz maʼlumotlar bundan mustasno, ushbu axborotdan vakolatli vazirliklar, idoralar va tashkilotlar foydalanadilar.
6. Ochiq yer kadastriga doir axborotga bugungi kunda qishloq xoʻjaligi tashkilotlariga belgilangan tartibda vaqtincha tarqatilmasdan turgan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar toʻgʻrisidagi axborot kiradi va ushbu axborotdan vakolatli vazirliklar, idoralar va tashkilotlar hamda barcha yuridik va jismoniy shaxslar foydalanadilar.
2-bob. Yer kadastriga doir axborotni shakllantirish va yangilab borish
7. Quyidagilar yer kadastriga doir axborot shakllantirilishi uchun masʼul hisoblanadi:
a) Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligi, Davlat kadastrlari palatasi (yer uchastkasi chegaralari boʻyicha) hududiy boʻlinmalari;
b) Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi, irrigatsiya tizimlari havza boshqarmalari, tumanlar (Quvasoy shahar) irrigatsiya boʻlimlari (keyingi oʻrinlarda Suv xoʻjaligi organlari deb ataladi);
v) Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi, viloyatlar qishloq xoʻjaligi boshqarmalari, tumanlar (Quvasoy shahar) qishloq xoʻjaligi boʻlimlari (keyingi oʻrinlarda Qishloq xoʻjaligi organlari deb ataladi);
g) Oʻzbekiston fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlar fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashlari, tuman fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashlari (keyingi oʻrinlarda fermerlar kengashlari deb ataladi).
8. Yer kadastriga doir axborotni “Agroplatforma” axborot tizimi boʻyicha shakllantirish, yangilab borish va undan foydalanish ushbu Nizomga ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.
9. Yer kadastriga doir axborotda quyidagi maʼlumotlar aks ettiriladi:
a) Davlat kadastrlari palatasi hududiy boʻlinmalari tomonidan:
yer uchastkasining yerdan foydalanuvchilari boʻyicha nomi, xoʻjalik va huquqiy rejimi, joylashgan joyi (manzili), chegarasi, maydoni, yer toifalari va turlari;
b) suv xoʻjaligi organlari tomonidan:
qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarning suv bilan taʼminlanganlik darajasi, shu jumladan, ularning manbai, yil mavsumlari boʻyicha suv bilan taʼminlanish koʻrsatkichlari;
sugʻorish uchun suv chiqarish usullari (oqar suv yoki nasos orqali yetkazib berish usuli), ilgʻor va zamonaviy texnologiyalar, shuningdek, tomchilatib sugʻorishning joriy qilinganligi;
tuproqning meliorativ holati, yer osti suvlarining satxi va tarkibi, kollektor-drenaj tarmoqlarining holati;
sugʻoriladigan yerlarning meliorativ holatini yaxshilash va shoʻrlanganlik darajasini pasaytirish boʻyicha joriy yil va kelajakka moʻljallangan Davlat dasturiga kiritilgan tadbirlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;
sugʻorish tarmoqlari va inshootlarini, nasos stansiyalarini kapital va joriy taʼmirlash dasturlari;
v) qishloq xoʻjaligi organlari tomonidan:
qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarga ekilishi belgilangan (ekinlarni joylashtirish rejasi, jumladan, asosiy, takroriy, oraliq va qator orasi) qishloq xoʻjaligi ekinlarining turlari boʻyicha, shu jumladan, urugʻlik ekinlari turlari;
mavjud bogʻlar, tokzor, tutzorlar va boshqa mevali daraxtzorlarning holati (intensiv usulda ekilgan bogʻlar, tokzorlar va tutzorlar);
mavjud chorva mollari va parrandalar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar (turi, bosh soni, yoʻnalishi va ixtisoslashuvi), shuningdek, baliqchilik va asalarichilik toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;
vaqtincha tarqatilmasdan turgan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlardan foydalanish boʻyicha imkoniyatlar (qaysi yoʻnalishdagi qishloq xoʻjaligi tashkilotlarini tashkil etish taklifi) toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;
g) fermerlar kengashi tomonidan:
fermer xoʻjaliklari yoʻnalishi (ixtisosligi), shu jumladan, koʻp tarmoqli fermer xoʻjaliklari;
faoliyat yuritayotgan, shu jumladan, zarar bilan faoliyat yuritayotgan past rentabelli hamda oʻz faoliyatida zamonaviy texnika va texnologiyalardan keng foydalanib yuqori rentabellik darajasiga erishgan fermer xoʻjaliklari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;
d) Qishloq xoʻjaligi vazirligining Tuproqshunoslik va agrokimyoviy tadqiqotlar instituti tomonidan:
tuproqning unumdorligi (ball boniteti) va sifat xususiyatlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar.
10. Yer kadastriga doir axborot qishloq xoʻjaligi geoportaliga doimiy ravishda kiritilib va yangilanib boriladi.
11. Taqdim etilgan yer kadastriga doir axborot yagona elektron axborot markazi tomonidan umumlashtirilgan holda uch ish kuni mobaynida vazirliklar va idoralar, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va tuman (shahar) hokimliklarining rasmiy veb-saytiga kiritish uchun elektron shaklda taqdim etib boriladi.
12. Vazirliklar va idoralar, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va tuman (shahar) lar hokimliklariga axborotlar yagona elektron axborot markazidan yer kadastriga doir yangi axborot tushganidan soʻng uch ish kuni davomida oʻzlarining rasmiy veb-saytlariga joylashtirilishini taʼminlaydilar.
Bunda:
yer kadastriga doir axborotdan ushbu Nizomga ilovada keltirib oʻtilgan vazirliklar, idoralar va tashkilotlar tomonidan foydalanish;
ochiq yer kadastriga doir axborotdan barcha yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan foydalanish imkoniyati yaratiladi.
13. Davlat sirlari hisoblangan yer kadastriga doir axborotni shakllantirishda Oʻzbekiston Respublikasining “Davlat sirlari toʻgʻrisida”gi Qonunida va boshqa qonunchilik hujjatlarida belgilangan talablarga rioya qilinishi shart, bunda:
axborot maxfiylik darajasi boʻyicha shakllantirilgan, yer kadastriga doir ochiq axborotdan foydalanish yuqori darajada yengillashtirilgan boʻlishi;
axborot toʻliq va ishonchli tayyorlanishi, yer uchastkasining hozirgi holati aks ettirilishi, axborot manfaatdor yuridik va jismoniy shaxslarning ehtiyojlariga mos boʻlishi kerak.
3-bob. Yer kadastriga doir axborotdan vazirliklar, idoralar va tashkilotlar hamda manfaatdor yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan foydalanish shartlari
14. Yer kadastriga doir axborotdan quyidagi maqsadlarda foydalaniladi:
a) ushbu Nizomga ilovada keltirib oʻtilgan vazirliklar, idoralar va tashkilotlar tomonidan:
qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlardan samarali va oqilona foydalanishni tashkil etishda, qishloq xoʻjaligidagi mavjud muammolarni hal etish boʻyicha dasturlar, chora-tadbirlar rejalarini ishlab chiqishda, qishloq xoʻjaligiga ilgʻor agrotexnologiyalarni, resurslarni tejaydigan texnologiyalarni joriy qilishda;
qishloq xoʻjaligi ekinlarini oqilona joylashtirishda, yer hisobotini va davlat kadastrlari yagona tizimini shakllantirishda, qishloq xoʻjalik ekinlari va mevazorlar maydonlarida koʻchatlarning toʻliq ekilishi monitoringni olib borishda, qishloq xoʻjalik ekin maydonlarida agrotexnik tadbirlarning oʻz vaqtida va sifatli bajarilishini tashkil etishda, parvarishlanayotgan qishloq xoʻjaligi ekinlari va mevazorlardan dastlabki kutilayotgan hosilni chamalashda, yerlardan foydalanish va uni muhofaza qilishni nazorat qilishda, xoʻjalik faoliyatiga baho berishda, shartnoma majburiyatlarining bajarilishini tahlil qilishda;
suv resurslaridan oqilona foydalanishni tashkil etishda, qishloq xoʻjaligi ekinlarini sugʻorishda suvni tejaydigan zamonaviy ilgʻor texnologiyalarni ishlab chiqish va joriy etishda, sugʻoriladigan yerlarning meliorativ holatini yaxshilash boʻyicha davlat, tarmoq va mintaqaviy dasturlarni ishlab chiqishda;
vaqtincha tarqatilmasdan turgan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarni muomalaga kiritish, yerlardan samarali va oqilona foydalanish boʻyicha takliflar ishlab chiqish va ushbu yerlar qishloq xoʻjaligi tashkilotlariga belgilangan tartibda berilishini tashkil etishda.
b) vaqtincha tarqatilmasdan turgan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlardan barcha yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan:
yerlardan foydalanish boʻyicha imkoniyatlarni oʻrganish, ushbu yerlarda paxta-gʻallachilik, chorvachilik, bogʻdorchilik, sabzavotchilik va boshqa yoʻnalishdagi qishloq xoʻjaligi tashkilotlarini tashkil etish boʻyicha;
yer uchastkasining joylashgan joyi, unga olib keladigan yoʻllar, yer turlari (sugʻoriladigan, lalmikor yerlar, haydaladigan yerlar, boʻz yerlar, pichanzorlar, yaylovlar, koʻp yillik mevali dov-daraxtlar) maydoni toʻgʻrisidagi;
tuproqning unumdorligi (ball bonitet) va shoʻrlanganligi, suv bilan taʼminlanganlik darajasi, shu jumladan, uning manbai, yil mavsumlari boʻyicha suv bilan taʼminlanish koʻrsatkichlari, sugʻorish uchun suv chiqarish usullari (oqar suv yoki nasos usuli), tuproqning meliorativ holati, yer osti suvlarining sathi va tarkibi, kollektor-drenaj tarmoqlarining holati toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni olishda.
4-bob. Yakunlovchi qoida
15. Ushbu Nizom talablari buzilganligida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarning yer kadastriga doir axborotni vazirliklar va idoralarning hamda mahalliy davlat hokimiyati organlarining rasmiy veb-saytlariga joylashtirish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA
Yer kadastriga doir axborotni shakllantirish, yangilab borish va foydalanish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar I. Yer kadastriga oid axborotni qishloq xoʻjaligi geoportali orqali shakllantirish va yangilab borish 1-bosqich Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligi va Davlat kadastrlari palatasi hududiy boʻlinmalari, Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi, irrigatsiya tizimlari havza boshqarmalari, tumanlar (Quvasoy shahar) irrigatsiya boʻlimlari, Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi, viloyatlar qishloq xoʻjaligi boshqarmalari, tumanlar (Quvasoy shahri) qishloq xoʻjaligi boʻlimlari, Oʻzbekiston fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlar fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashlari, tumanlar fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashlari yer uchastkasining yerdan foydalanuvchilari boʻyicha nomi, xoʻjalik va huquqiy rejimi, joylashgan joyi (manzili), chegarasi, kontur raqami, maydoni, yer toifalari va turlari; tuproqning unumdorligi (ball boniteti), sifat xususiyatlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar; qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarning suv bilan taʼminlanganlik darajasi, shu jumladan, ularning manbai, yil mavsumlari boʻyicha suv bilan taʼminlanish koʻrsatkichlari; sugʻorish uchun suv chiqarish usullari (oqar suv yoki nasos orqali yetkazib berish usuli), ilgʻor va zamonaviy texnologiyalar, shuningdek, tomchilatib sugʻorishning joriy qilinganligi; tuproqlarning meliorativ holati, yer osti suvlarining satxi va tarkibi, kollektor-drenaj tarmoqlarining holati; sugʻoriladigan yerlarning meliorativ holatini yaxshilash va shoʻrlanganlik darajasini pasaytirish boʻyicha joriy yil va kelajakka moʻljallangan Davlat dasturiga kiritilgan tadbirlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar; sugʻorish tarmoqlari va inshootlarini, nasos stansiyalarini kapital va joriy taʼmirlash dasturlari. qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarga ekilishi belgilangan (ekinlarni joylashtirish rejasi, jumladan, asosiy, takroriy, oraliq va qator orasi) qishloq xoʻjaligi ekinlarining turlari boʻyicha, shu jumladan, urugʻlik ekinlari turlari; mavjud bogʻlar, tokzorlar, tutzorlar va boshqa mevali daraxtzorlarning holati (intensiv usulda ekilgan bogʻlar, tokzorlar va tutzorlar); mavjud chorva mollari va parrandalar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar (turi, bosh soni, yoʻnalishi va ixtisoslashuvi), shuningdek, baliqchilik va asalarichilik toʻgʻrisidagi maʼlumotlar; vaqtincha tarqatilmasdan turgan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlardan foydalanish boʻyicha imkoniyatlar (qaysi yoʻnalishdagi qishloq xoʻjaligi korxonalari, tashkilotlar va muassasalar tashkil etish taklifi) toʻgʻrisidagi maʼlumotlar; fermer xoʻjaliklari yoʻnalishi (ixtisosligi), shu jumladan, koʻp tarmoqli fermer xoʻjaliklari; faoliyat yuritayotgan, shu jumladan, zarar bilan faoliyat yuritayotgan past rentabelli hamda oʻz faoliyatida zamonaviy texnika va texnologiyalardan keng foydalanib yuqori rentabellik darajasiga erishgan fermer xoʻjaliklari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar. Doimiy har chorakda birinchi oyning 5 sanasiga yangilab boriladi 2-bosqich Qishloq xoʻjaligi vazirligining tuman (Quvasoy shahar) qishloq xoʻjaligi boʻlimlari, “Oʻzdaverloyiha” davlat ilmiy-loyihalash instituti Yer kadastriga doir axborotni umumlashtiradi va vazirliklar va idoralar, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va tumanlar hokimliklariga elektron shaklda taqdim etib boradi. Har chorakda birinchi oyning 5-kunigacha yangilab boriladi 3-bosqich Vazirliklar va idoralar, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va tumanlar hokimliklari rasmiy veb-saytlari Yer kadastriga doir axborot tushganidan soʻng oʻzlarining rasmiy veb-saytlariga joylashtiradi, bunda: foydalanishi cheklangan yer kadastriga doir axborot, ochiq yer kadastriga doir axborotdan vazirliklar, idoralar va tashkilotlarning, shuningdek, ochiq yer kadastriga doir axborotdan barcha yuridik va jismoniy shaxslarning foydalanishi imkoniyatini yaratadi. 3 ish kuni mobaynida
II. Yer kadastriga oid axborotlardan foydalanish
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2019-yil 17-iyul,
599-son