UzbekAI

← Qonunlar

📅 2019-yil 19-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2019 йил 19 июль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 19 июля 2019 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 19 July 2019 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни мақсадли тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Илмий-тадқиқот муассасаларининг инфратузилмасини янада мустаҳкамлаш ва инновацион фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 1 ноябрдаги ПҚ-3365-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни мақсадли тайёрлаш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни мақсадли тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сон қарори билан тасдиқланган Олий ўқув юртидан кейинги таълим тўғрисидаги низомга 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири И.Ю. Абдурахмонов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 июлдаги 606-сон қарорига 1-ИЛОВА

Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни мақсадли тайёрлаш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Илмий-тадқиқот муассасаларининг инфратузилмасини янада мустаҳкамлаш ва инновацион фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 1 ноябрдаги ПҚ-3365-сон қарорига мувофиқ олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни мақсадли тайёрлаш (кейинги ўринларда мақсадли докторантура деб аталади) тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

мақсадли докторантура — бир олий таълим ёки илмий муассаса учун етишмаётган илмий даражали кадрларни бошқа муассасада шартнома асосида тайёрлаш;

буюртмачи ташкилот — олий малакали илмий ва илмий педагог кадрларга эҳтиёжи мавжуд бўлган олий таълим ёки илмий-тадқиқот муассасаси, шунингдек, вазирлик, идора ёки ташкилот;

давлатлараро мақсадли докторантура — Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган муассаса томонидан бошқа мамлакатнинг олий таълим ёки илмий-тадқиқот муассасаси учун кадрлар тайёрлаш;

идора ичидаги мақсадли докторантура — олий таълим ёки илмий-тадқиқот муассаса томонидан ўзи идоравий мансуб вазирлик ёки идора тасарруфидаги бошқа ташкилот, олий таълим ёки илмий-тадқиқот муассаса учун кадрлар тайёрлаш;

идоралараро мақсадли докторантура — олий таълим ёки илмий-тадқиқот муассасаси томонидан бошқа вазирлик, идора ва ташкилотлар учун кадрлар тайёрлаш.

3. Мақсадли докторантура идора ичида, идоралараро ҳамда давлатлараро шаклда амалга оширилади.

4. Докторантларни идора ичида ва идоралараро мақсадли тайёрлаш учун олий таълим ёки илмий-тадқиқот муассасаси ва буюртмачи ташкилот ҳамда докторант ўртасида белгиланган тартибда уч томонлама шартнома тузилади.

5. Давлатлараро мақсадли докторантура халқаро шартномалар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга асосан тартибга солинади.

6. Идора ичида ва идоралараро мақсадли докторантурага қабул қилинган изланувчиларга таянч докторантура ва докторантурага қабул қилинган изланувчилар учун қонунчиликда белгиланган миқдорда стипендия тўланади ҳамда таътил берилади.

7. Мақсадли докторантурага қабул қилинган докторант диссертация ишини ҳимоя қилиб, давлат намунасидаги тегишли дипломни олганда ёхуд унинг диссертация иши докторантура даврида тегишли илмий даражалар берувчи илмий кенгаш томонидан ҳимояга қабул қилинганда докторантура муваффақиятли якунланган ҳисобланади.

8. Мақсадли докторантура мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ схема асосида амалга оширилади.

2-боб. Мақсадли докторантура фаолиятини ташкил этиш

9. Мақсадли докторантурага номзодлар буюртмачи ташкилот томонидан тавсия этилади. Бунда, бир ўринга юборилаётган номзодларнинг сони қоида тариқасида камида икки нафар бўлиши лозим.

10. Буюртмачи ташкилот тегишли мутахассисликлар бўйича илмий даража ва илмий унвонга эга профессор-ўқитувчилари мавжуд ҳамда замонавий илмий-тадқиқот базасига эга бўлган олий таълим ёки илмий-тадқиқот муассасасига маълум бир ихтисослик бўйича мақсадли докторантурага квота ажратиш юзасидан хат юборади.

Хатга буюртмачи ташкилот биринчи раҳбари томонидан имзоланган мақсадли докторантурага кириш учун номзодларга берилган тавсияномалар илова қилинади.

11. Олий таълим ёки илмий-тадқиқот муассасаси ўз ички имкониятларидан келиб чиқиб, тегишли ихтисослик бўйича мақсадли докторантурани амалга ошириши ёки амалга ошира олмаслиги тўғрисида буюртмачи ташкилотга Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунида белгиланган муддатларда ёзма жавоб юборади.

12. Мақсадли докторантурага қабул қилувчи олий таълим ёки илмий-тадқиқот муассасаси ҳар йили 1 майга қадар ўзлари тизимига кирадиган вазирлик, идора ёки ташкилотга мақсадли докторантурага қабул қилиш юзасидан квота ажратиш бўйича мурожаат қилади.

13. Тасарруфида олий таълим ёки илмий-тадқиқот муассасаси бўлган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ҳар йили 15 майга қадар Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигига олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларга бўлган эҳтиёжлар, амалдаги олий таълимдан кейинги таълим институтларининг самарадорлиги, таълим олаётган докторантлар, мустақил изланувчилар контингенти, илмий раҳбарлар ва илмий консультантларнинг самарали ишлари, шунингдек мазкур Низомда белгиланган, бир нафар илмий раҳбар ҳамда бир нафар илмий консультантга бириктириладиган докторантлар сонидан келиб чиқиб, кейинги йилдан бошлаб таянч докторантурага, докторантура ва мақсадли докторантурага Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджет маблағлари ҳисобига ўқитиш учун қабул квотаси бўйича асосланган таклифлар билан мурожаат қиладилар.

14. Вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар бўйича қабул квотаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълимдан кейинги таълим тўғрисидаги низомга асосан Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқланади ҳамда ҳар йили 1 июндан кечикмасдан тегишли равишда тасарруфида олий таълим ёки илмий-тадқиқот муассасаси бўлган вазирликлар, идоралар ва ташкилотларга юборилади.

Вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар тегишли ихтисослик бўйича тасдиқланган қабул квотаси тўғрисидаги маълумотни тасарруфида бўлган олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасасига ҳар йили 15 июнга қадар тақдим этадилар.

15. Мақсадли докторантурага ўқиш учун талабгорлардан ҳужжатлар олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаси қабул комиссияси томонидан ҳар йили 15 сентябрдан 15 октябргача бўлган даврда қабул қилинади.

3-боб. Мақсадли докторантурага қабул қилувчи олий таълим ёки илмий-тадқиқот муассасаси ҳамда буюртмачи ташкилотнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

16. Мақсадли докторантурага қабул қилувчи олий таълим ёки илмий-тадқиқот муассасаси қуйидаги ҳуқуқларга эга:

докторантнинг илмий фаолиятини назорат қилиш ва ҳисобот материалларини сўраб олиш;

илмий раҳбар ва консультантларнинг докторантни хорижий етакчи илмий марказларга илмий хизмат сафарига юбориш тўғрисидаги илтимосномаси асосида илмий хизмат сафарига юборишнинг мақсадга мувофиқлиги масаласини кўриб чиқиш ва тегишли қарор қабул қилиш;

шахсий режаларини бажармаган докторантларни докторантурадан четлатиш ва бу ҳақда буюртмачи ташкилотга хабар бериш. Мазкур масала ушбу муассасанинг коллегиал органи (илмий кенгаши, кенгаши, илмий-техник кенгаши, илмий-мувофиқлаштирувчи кенгаши ва бошқалар) қарори билан расмийлаштирилади.

17. Мақсадли докторантурага қабул қилувчи олий таълим ёки илмий-тадқиқот муассасаси қуйидаги мажбуриятларга эга:

мақсадли докторантурага фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун магистр даражаси ёки клиник ординатура (тиббиёт фанлари учун) ёки олий маълумот (мутахассислик дастурлари бўйича) тўғрисидаги дипломга эга бўлган, фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) ёки унга тенглаштирилган хорижий мамлакатларда олинган илмий даражаларга эга бўлган шахсларни танлов асосида қабул қилишни таъминлаш;

фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун номзодларнинг малакавий имтиҳонларини топшириши, умумназарий тайёргарлиги ва илмий-тадқиқотлар ўтказиши учун зарур шароитларни яратиб бериш;

докторант билан илмий раҳбар ёки консультант ўртасида илмий изланишлар бўйича жиддий келишмовчиликлар юз берганда докторантнинг илмий раҳбарини ёки консультантини алмаштириш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқиш ва тегишли қарор қабул қилиш. Бунда мазкур масала ушбу муассасанинг коллегиал органи (илмий кенгаши, кенгаши, илмий-техник кенгаши, илмий-мувофиқлаштирувчи кенгаши ва бошқалар) қарори билан расмийлаштирилади;

ҳар йили докторантнинг шахсий режасини амалга ошириш тўғрисидаги ҳисоботини тинглаш ва ҳисобот натижалари бўйича хулоса тайёрлаш ҳамда унинг бир нусхасини буюртмачига тақдим этиш.

18. Буюртмачи ташкилот қуйидаги ҳуқуқларга эга:

докторантнинг илмий фаолиятини назорат қилиш ҳамда ҳисобот материалларини сўраб олиш;

диссертация ишини ўз муддатида ҳимоя қила олмаган докторантлар билан меҳнат муносабатларини улар билан келишган ҳолда белгиланган тартибда ҳал этиш.

19. Буюртмачи ташкилот мақсадли докторантурага юборилаётган номзодларнинг тегишли ихтисослик бўйича тавсия этилишини, бунда, бир ўринга юборилаётган номзодларнинг сони қоида тариқасида камида икки нафар бўлишини таъминлаш мажбуриятига эга.

4-боб. Якунловчи қоидалар

20. Докторантурани муваффақиятли якунлаган шахс уни ўқишга юборган буюртмачи ташкилотда камида уч йил ишлаб бериши лозим.

Диссертация иши ҳимоя қилинмаганда меҳнат муносабатлари буюртмачи ташкилот томонидан докторант билан келишилган ҳолда белгиланган тартибда амалга оширилади.

21. Мақсадли докторантурага кириш имтиҳонларини ташкил этиш, номзодлардан талаб қилинадиган ҳужжатлар, ўқиш муддати, докторантурадан четлатиш, илмий раҳбар ва консультантларни тайинлаш, четлатиш, ҳужжатларни расмийлаштириш, ҳисобот тақдим этиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сон «Олий таълимдан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида белгиланган таянч докторантура ва докторантурага қўйилган талаблар ва муддатлар асосида амалга оширилади.

22. Мазкур Низом талабларига риоя қилмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни мақсадли тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА

Мақсадли докторантурани амалга ошириш

Босқичлар Масъуллар Амалга ошириладиган тадбирлар Амалга ошириш муддати 1-босқич Буюртмачи ташкилот 1. Тегишли мутахассисликлар бўйича таълим муассасаси ва илмий ташкилотга мақсадли докторантурага квота ажратиш юзасидан хат юбориш. 2. Хатга буюртмачи ташкилот биринчи раҳбари томонидан имзоланган мақсадли докторантурага кириш учун номзодларга берилган тавсияномаларни илова қилиш. Ҳар йили 10 апрелга қадар 2-босқич Манфаатдор таълим муассасаси ва илмий ташкилот Тегишли ихтисослик бўйича ички имкониятлардан келиб чиқиб, мақсадли докторантурани амалга ошириши ёки амалга ошира олмаслиги тўғрисида буюртмачи ташкилотга ёзма жавоб юбориш. Ҳар йили 25 апрелга қадар Мақсадли докторантурага қабул қилувчи таълим муассасаси ва илмий ташкилот Тасарруфига кирадиган вазирлик, идора ёки ташкилотга мақсадли докторантурага қабул қилиш юзасидан квота ажратиш бўйича мурожаат қилиш. Ҳар йили 1 майга қадар 3-босқич Тасарруфида таълим муассасаси ва илмий ташкилот мавжуд бўлган вазирлик, идора ва ташкилотлар Инновацион ривожланиш вазирлигига қуйидагилар бўйича асосланган таклифлар билан мурожаат қилиш: олий малакали илмий, илмий-педагог кадрларга бўлган эҳтиёжлар; амалдаги олий ўқув юртидан кейинги таълим институтларининг самарадорлиги; таълим олаётган докторантлар, мустақил изланувчилар контингенти, илмий раҳбарлар ва илмий консультантларнинг самарали ишлари; битта илмий раҳбар ҳамда битта илмий консультантга бириктириладиган докторантлар сонидан келиб чиқиб, кейинги йилдан бошлаб таянч докторантурага, докторантура ва мақсадли докторантурага Давлат бюджети маблағлари ҳисобига ўқитиш учун қабул квотаси. Ҳар йили 15 майга қадар 4-босқич Инновацион ривожланиш вазирлиги Вазирлик, идора ва ташкилотлар 1. Докторантура қабул квотасини тасдиқлаш ҳамда тегишли равишда тасарруфида таълим муассасаси ва илмий ташкилот бўлган вазирликлар, идоралар ва ташкилотларга юбориш. 2. Тегишли ихтисослик бўйича тасдиқланган қабул квотаси тўғрисидаги маълумотни тасарруфида бўлган олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасасига етказиш. Ҳар йили 1 июнга қадар Ҳар йили 15 июнга қадар 5-босқич Олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаси қабул комиссияси Мақсадли докторантурага ўқиш учун талабгорлардан ҳужжатларни қабул қилиш. Ҳар йили 15 сентябрдан 15 октябргача 6-босқич Таълим муассасаси ва илмий ташкилот Мақсадли докторантурага кириш имтиҳонларини ташкил этиш, номзодлардан талаб қилинадиган ҳужжатлар, ўқиш муддати, докторантурадан четлатиш, илмий раҳбар ва консультантларни тайинлаш, четлатиш,ҳужжатларни расмийлаштириш, ҳисобот тақдим этиш. Б елгиланган муддатларда

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 июлдаги 606-сон қарорига 2-ИЛОВА

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сон қарори билан тасдиқланган Олий ўқув юртидан кейинги таълим тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«5. Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни (Ўзбекистон Республикаси ҳудудида истиқомат қилаётган фуқаролиги бўлмаган шахслар бундан мустасно) олий ўқув юртидан кейинги таълим институтларига ўқишга қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига ва/ёки халқаро шартномаларга мувофиқ тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида истиқомат қилаётган фуқаролиги бўлмаган шахслар олий ўқув юртидан кейинги таълим институтларига ўқишга фуқаролар билан тенг ҳуқуқларда қабул қилинади.

2. 8-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

«Сўнгги уч йилда изланувчилари ўз вақтида ҳимоя қилган илмий раҳбар ва илмий маслаҳатчиларга ОТМ ёки ИТИнинг коллегиал органи хулосаси асосида бештадан кўп бўлмаган изланувчилар бириктирилиши мумкин».

3. 14-банд қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«ОТМ ва ИТМ вазирлик ва идора томонидан бюджет маблағлари ҳисобидан ажратилган квоталардан ташқари эҳтиёж бўлган йўналишларига изланувчининг тўлов-контракт маблағлари ҳисобидан қўшимча қабул квотасини шакллантириши мумкин. Тўлов-контракт суммаси ОТМ ва ИТМ тегишли бўйсунувидаги вазирлик, идора ва ташкилот томонидан белгиланади».

4. 44-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Талабгорлар ОТМ ёки ИТМ раҳбарининг ҳар чоракда 5 март, 5 июнь, 5 сентябрь ва 5 декабргача эълон қилинадиган буйруғи билан мустақил изланувчиликка расмийлаштириладилар. Буйруқда, шунингдек, мустақил изланувчиларнинг илмий раҳбарлари ва илмий консультантлари (консультант бўлган тақдирда) белгиланади».

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2019 йил 19 июль,

606-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.07.2019 й., 09/19/606/3457-сон; 07.11.2020 й., 09/20/696/1481-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

Oliy malakali ilmiy va ilmiy-pedagog kadrlarni maqsadli tayyorlash tizimini takomillashtirish toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Ilmiy-tadqiqot muassasalarining infratuzilmasini yanada mustahkamlash va innovatsion faoliyatini rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 1-noyabrdagi PQ-3365-son qarori ijrosini taʼminlash, shuningdek, oliy malakali ilmiy va ilmiy-pedagog kadrlarni maqsadli tayyorlash tartibini yanada takomillashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oliy malakali ilmiy va ilmiy-pedagog kadrlarni maqsadli tayyorlash tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Innovatsion rivojlanish vazirligi, Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

3. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 22-maydagi 304-son qarori bilan tasdiqlangan Oliy oʻquv yurtidan keyingi taʼlim toʻgʻrisidagi nizomga 2-ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

4. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining ijtimoiy rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari A.A. Abduxakimov va Oʻzbekiston Respublikasi innovatsion rivojlanish vaziri I.Yu. Abduraxmonov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 19-iyuldagi 606-son qaroriga 1-ILOVA

Oliy malakali ilmiy va ilmiy-pedagog kadrlarni maqsadli tayyorlash tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Ilmiy-tadqiqot muassasalarining infratuzilmasini yanada mustahkamlash va innovatsion faoliyatini rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 1-noyabrdagi PQ-3365-son qaroriga muvofiq oliy malakali ilmiy va ilmiy-pedagog kadrlarni maqsadli tayyorlash (keyingi oʻrinlarda maqsadli doktorantura deb ataladi) tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

maqsadli doktorantura — bir oliy taʼlim yoki ilmiy muassasa uchun yetishmayotgan ilmiy darajali kadrlarni boshqa muassasada shartnoma asosida tayyorlash;

buyurtmachi tashkilot — oliy malakali ilmiy va ilmiy pedagog kadrlarga ehtiyoji mavjud boʻlgan oliy taʼlim yoki ilmiy-tadqiqot muassasasi, shuningdek, vazirlik, idora yoki tashkilot;

davlatlararo maqsadli doktorantura — Oʻzbekiston Respublikasida faoliyat yuritayotgan muassasa tomonidan boshqa mamlakatning oliy taʼlim yoki ilmiy-tadqiqot muassasasi uchun kadrlar tayyorlash;

idora ichidagi maqsadli doktorantura — oliy taʼlim yoki ilmiy-tadqiqot muassasa tomonidan oʻzi idoraviy mansub vazirlik yoki idora tasarrufidagi boshqa tashkilot, oliy taʼlim yoki ilmiy-tadqiqot muassasa uchun kadrlar tayyorlash;

idoralararo maqsadli doktorantura — oliy taʼlim yoki ilmiy-tadqiqot muassasasi tomonidan boshqa vazirlik, idora va tashkilotlar uchun kadrlar tayyorlash.

3. Maqsadli doktorantura idora ichida, idoralararo hamda davlatlararo shaklda amalga oshiriladi.

4. Doktorantlarni idora ichida va idoralararo maqsadli tayyorlash uchun oliy taʼlim yoki ilmiy-tadqiqot muassasasi va buyurtmachi tashkilot hamda doktorant oʻrtasida belgilangan tartibda uch tomonlama shartnoma tuziladi.

5. Davlatlararo maqsadli doktorantura xalqaro shartnomalar va boshqa normativ-huquqiy hujjatlarga asosan tartibga solinadi.

6. Idora ichida va idoralararo maqsadli doktoranturaga qabul qilingan izlanuvchilarga tayanch doktorantura va doktoranturaga qabul qilingan izlanuvchilar uchun qonunchilikda belgilangan miqdorda stipendiya toʻlanadi hamda taʼtil beriladi.

7. Maqsadli doktoranturaga qabul qilingan doktorant dissertatsiya ishini himoya qilib, davlat namunasidagi tegishli diplomni olganda yoxud uning dissertatsiya ishi doktorantura davrida tegishli ilmiy darajalar beruvchi ilmiy kengash tomonidan himoyaga qabul qilinganda doktorantura muvaffaqiyatli yakunlangan hisoblanadi.

8. Maqsadli doktorantura mazkur Nizomning ilovasiga muvofiq sxema asosida amalga oshiriladi.

2-bob. Maqsadli doktorantura faoliyatini tashkil etish

9. Maqsadli doktoranturaga nomzodlar buyurtmachi tashkilot tomonidan tavsiya etiladi. Bunda, bir oʻringa yuborilayotgan nomzodlarning soni qoida tariqasida kamida ikki nafar boʻlishi lozim.

10. Buyurtmachi tashkilot tegishli mutaxassisliklar boʻyicha ilmiy daraja va ilmiy unvonga ega professor-oʻqituvchilari mavjud hamda zamonaviy ilmiy-tadqiqot bazasiga ega boʻlgan oliy taʼlim yoki ilmiy-tadqiqot muassasasiga maʼlum bir ixtisoslik boʻyicha maqsadli doktoranturaga kvota ajratish yuzasidan xat yuboradi.

Xatga buyurtmachi tashkilot birinchi rahbari tomonidan imzolangan maqsadli doktoranturaga kirish uchun nomzodlarga berilgan tavsiyanomalar ilova qilinadi.

11. Oliy taʼlim yoki ilmiy-tadqiqot muassasasi oʻz ichki imkoniyatlaridan kelib chiqib, tegishli ixtisoslik boʻyicha maqsadli doktoranturani amalga oshirishi yoki amalga oshira olmasligi toʻgʻrisida buyurtmachi tashkilotga Oʻzbekiston Respublikasining “Jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari toʻgʻrisida”gi Qonunida belgilangan muddatlarda yozma javob yuboradi.

12. Maqsadli doktoranturaga qabul qiluvchi oliy taʼlim yoki ilmiy-tadqiqot muassasasi har yili 1-mayga qadar oʻzlari tizimiga kiradigan vazirlik, idora yoki tashkilotga maqsadli doktoranturaga qabul qilish yuzasidan kvota ajratish boʻyicha murojaat qiladi.

13. Tasarrufida oliy taʼlim yoki ilmiy-tadqiqot muassasasi boʻlgan vazirliklar, idoralar va tashkilotlar har yili 15-mayga qadar Oʻzbekiston Respublikasi Innovatsion rivojlanish vazirligiga oliy malakali ilmiy va ilmiy-pedagog kadrlarga boʻlgan ehtiyojlar, amaldagi oliy taʼlimdan keyingi taʼlim institutlarining samaradorligi, taʼlim olayotgan doktorantlar, mustaqil izlanuvchilar kontingenti, ilmiy rahbarlar va ilmiy konsultantlarning samarali ishlari, shuningdek mazkur Nizomda belgilangan, bir nafar ilmiy rahbar hamda bir nafar ilmiy konsultantga biriktiriladigan doktorantlar sonidan kelib chiqib, keyingi yildan boshlab tayanch doktoranturaga, doktorantura va maqsadli doktoranturaga Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjet mablagʻlari hisobiga oʻqitish uchun qabul kvotasi boʻyicha asoslangan takliflar bilan murojaat qiladilar.

14. Vazirliklar, idoralar va tashkilotlar boʻyicha qabul kvotasi Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 22-maydagi 304-son qarori bilan tasdiqlangan Oliy taʼlimdan keyingi taʼlim toʻgʻrisidagi nizomga asosan Oʻzbekiston Respublikasi Innovatsion rivojlanish vazirligi tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi hamda Iqtisodiyot va sanoat vazirligi bilan kelishgan holda tasdiqlanadi hamda har yili 1-iyundan kechikmasdan tegishli ravishda tasarrufida oliy taʼlim yoki ilmiy-tadqiqot muassasasi boʻlgan vazirliklar, idoralar va tashkilotlarga yuboriladi.

Vazirliklar, idoralar va tashkilotlar tegishli ixtisoslik boʻyicha tasdiqlangan qabul kvotasi toʻgʻrisidagi maʼlumotni tasarrufida boʻlgan oliy taʼlim va ilmiy-tadqiqot muassasasiga har yili 15-iyunga qadar taqdim etadilar.

15. Maqsadli doktoranturaga oʻqish uchun talabgorlardan hujjatlar oliy taʼlim va ilmiy-tadqiqot muassasasi qabul komissiyasi tomonidan har yili 15-sentabrdan 15-oktabrgacha boʻlgan davrda qabul qilinadi.

3-bob. Maqsadli doktoranturaga qabul qiluvchi oliy taʼlim yoki ilmiy-tadqiqot muassasasi hamda buyurtmachi tashkilotning huquq va majburiyatlari

16. Maqsadli doktoranturaga qabul qiluvchi oliy taʼlim yoki ilmiy-tadqiqot muassasasi quyidagi huquqlarga ega:

doktorantning ilmiy faoliyatini nazorat qilish va hisobot materiallarini soʻrab olish;

ilmiy rahbar va konsultantlarning doktorantni xorijiy yetakchi ilmiy markazlarga ilmiy xizmat safariga yuborish toʻgʻrisidagi iltimosnomasi asosida ilmiy xizmat safariga yuborishning maqsadga muvofiqligi masalasini koʻrib chiqish va tegishli qaror qabul qilish;

shaxsiy rejalarini bajarmagan doktorantlarni doktoranturadan chetlatish va bu haqda buyurtmachi tashkilotga xabar berish. Mazkur masala ushbu muassasaning kollegial organi (ilmiy kengashi, kengashi, ilmiy-texnik kengashi, ilmiy-muvofiqlashtiruvchi kengashi va boshqalar) qarori bilan rasmiylashtiriladi.

17. Maqsadli doktoranturaga qabul qiluvchi oliy taʼlim yoki ilmiy-tadqiqot muassasasi quyidagi majburiyatlarga ega:

maqsadli doktoranturaga falsafa doktori (PhD) ilmiy darajasini olish uchun magistr darajasi yoki klinik ordinatura (tibbiyot fanlari uchun) yoki oliy maʼlumot (mutaxassislik dasturlari boʻyicha) toʻgʻrisidagi diplomga ega boʻlgan, fan doktori (DSc) ilmiy darajasini olish uchun fan nomzodi yoki falsafa doktori (PhD) yoki unga tenglashtirilgan xorijiy mamlakatlarda olingan ilmiy darajalarga ega boʻlgan shaxslarni tanlov asosida qabul qilishni taʼminlash;

falsafa doktori (PhD) ilmiy darajasini olish uchun nomzodlarning malakaviy imtihonlarini topshirishi, umumnazariy tayyorgarligi va ilmiy-tadqiqotlar oʻtkazishi uchun zarur sharoitlarni yaratib berish;

doktorant bilan ilmiy rahbar yoki konsultant oʻrtasida ilmiy izlanishlar boʻyicha jiddiy kelishmovchiliklar yuz berganda doktorantning ilmiy rahbarini yoki konsultantini almashtirish toʻgʻrisidagi arizasini koʻrib chiqish va tegishli qaror qabul qilish. Bunda mazkur masala ushbu muassasaning kollegial organi (ilmiy kengashi, kengashi, ilmiy-texnik kengashi, ilmiy-muvofiqlashtiruvchi kengashi va boshqalar) qarori bilan rasmiylashtiriladi;

har yili doktorantning shaxsiy rejasini amalga oshirish toʻgʻrisidagi hisobotini tinglash va hisobot natijalari boʻyicha xulosa tayyorlash hamda uning bir nusxasini buyurtmachiga taqdim etish.

18. Buyurtmachi tashkilot quyidagi huquqlarga ega:

doktorantning ilmiy faoliyatini nazorat qilish hamda hisobot materiallarini soʻrab olish;

dissertatsiya ishini oʻz muddatida himoya qila olmagan doktorantlar bilan mehnat munosabatlarini ular bilan kelishgan holda belgilangan tartibda hal etish.

19. Buyurtmachi tashkilot maqsadli doktoranturaga yuborilayotgan nomzodlarning tegishli ixtisoslik boʻyicha tavsiya etilishini, bunda, bir oʻringa yuborilayotgan nomzodlarning soni qoida tariqasida kamida ikki nafar boʻlishini taʼminlash majburiyatiga ega.

4-bob. Yakunlovchi qoidalar

20. Doktoranturani muvaffaqiyatli yakunlagan shaxs uni oʻqishga yuborgan buyurtmachi tashkilotda kamida uch yil ishlab berishi lozim.

Dissertatsiya ishi himoya qilinmaganda mehnat munosabatlari buyurtmachi tashkilot tomonidan doktorant bilan kelishilgan holda belgilangan tartibda amalga oshiriladi.

21. Maqsadli doktoranturaga kirish imtihonlarini tashkil etish, nomzodlardan talab qilinadigan hujjatlar, oʻqish muddati, doktoranturadan chetlatish, ilmiy rahbar va konsultantlarni tayinlash, chetlatish, hujjatlarni rasmiylashtirish, hisobot taqdim etish Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 22-maydagi 304-son “Oliy taʼlimdan keyingi taʼlim tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qarorida belgilangan tayanch doktorantura va doktoranturaga qoʻyilgan talablar va muddatlar asosida amalga oshiriladi.

22. Mazkur Nizom talablariga rioya qilmagan shaxslar Oʻzbekiston Respublikasi qonunchilikda belgilangan tartibda javobgar boʻladilar.

Oliy malakali ilmiy va ilmiy-pedagog kadrlarni maqsadli tayyorlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA

Maqsadli doktoranturani amalga oshirish

Bosqichlar Masʼullar Amalga oshiriladigan tadbirlar Amalga oshirish muddati 1-bosqich Buyurtmachi tashkilot 1. Tegishli mutaxassisliklar boʻyicha taʼlim muassasasi va ilmiy tashkilotga maqsadli doktoranturaga kvota ajratish yuzasidan xat yuborish. 2. Xatga buyurtmachi tashkilot birinchi rahbari tomonidan imzolangan maqsadli doktoranturaga kirish uchun nomzodlarga berilgan tavsiyanomalarni ilova qilish. Har yili 10-aprelga qadar 2-bosqich Manfaatdor taʼlim muassasasi va ilmiy tashkilot Tegishli ixtisoslik boʻyicha ichki imkoniyatlardan kelib chiqib, maqsadli doktoranturani amalga oshirishi yoki amalga oshira olmasligi toʻgʻrisida buyurtmachi tashkilotga yozma javob yuborish. Har yili 25-aprelga qadar Maqsadli doktoranturaga qabul qiluvchi taʼlim muassasasi va ilmiy tashkilot Tasarrufiga kiradigan vazirlik, idora yoki tashkilotga maqsadli doktoranturaga qabul qilish yuzasidan kvota ajratish boʻyicha murojaat qilish. Har yili 1-mayga qadar 3-bosqich Tasarrufida taʼlim muassasasi va ilmiy tashkilot mavjud boʻlgan vazirlik, idora va tashkilotlar Innovatsion rivojlanish vazirligiga quyidagilar boʻyicha asoslangan takliflar bilan murojaat qilish: oliy malakali ilmiy, ilmiy-pedagog kadrlarga boʻlgan ehtiyojlar; amaldagi oliy oʻquv yurtidan keyingi taʼlim institutlarining samaradorligi; taʼlim olayotgan doktorantlar, mustaqil izlanuvchilar kontingenti, ilmiy rahbarlar va ilmiy konsultantlarning samarali ishlari; bitta ilmiy rahbar hamda bitta ilmiy konsultantga biriktiriladigan doktorantlar sonidan kelib chiqib, keyingi yildan boshlab tayanch doktoranturaga, doktorantura va maqsadli doktoranturaga Davlat budjeti mablagʻlari hisobiga oʻqitish uchun qabul kvotasi. Har yili 15-mayga qadar 4-bosqich Innovatsion rivojlanish vazirligi Vazirlik, idora va tashkilotlar 1. Doktorantura qabul kvotasini tasdiqlash hamda tegishli ravishda tasarrufida taʼlim muassasasi va ilmiy tashkilot boʻlgan vazirliklar, idoralar va tashkilotlarga yuborish. 2. Tegishli ixtisoslik boʻyicha tasdiqlangan qabul kvotasi toʻgʻrisidagi maʼlumotni tasarrufida boʻlgan oliy taʼlim va ilmiy-tadqiqot muassasasiga yetkazish. Har yili 1-iyunga qadar Har yili 15-iyunga qadar 5-bosqich Oliy taʼlim va ilmiy-tadqiqot muassasasi qabul komissiyasi Maqsadli doktoranturaga oʻqish uchun talabgorlardan hujjatlarni qabul qilish. Har yili 15-sentabrdan 15-oktabrgacha 6-bosqich Taʼlim muassasasi va ilmiy tashkilot Maqsadli doktoranturaga kirish imtihonlarini tashkil etish, nomzodlardan talab qilinadigan hujjatlar, oʻqish muddati, doktoranturadan chetlatish, ilmiy rahbar va konsultantlarni tayinlash, chetlatish,hujjatlarni rasmiylashtirish, hisobot taqdim etish. B yelgilangan muddatlarda

Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 19-iyuldagi 606-son qaroriga 2-ILOVA

Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 22-maydagi 304-son qarori bilan tasdiqlangan Oliy oʻquv yurtidan keyingi taʼlim toʻgʻrisidagi nizomga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. 5-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“5. Xorijiy fuqarolar va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarni (Oʻzbekiston Respublikasi hududida istiqomat qilayotgan fuqaroligi boʻlmagan shaxslar bundan mustasno) oliy oʻquv yurtidan keyingi taʼlim institutlariga oʻqishga qabul qilish Oʻzbekiston Respublikasi qonunchiligiga va/yoki xalqaro shartnomalarga muvofiq toʻlov-kontrakt asosida amalga oshiriladi.

Oʻzbekiston Respublikasi hududida istiqomat qilayotgan fuqaroligi boʻlmagan shaxslar oliy oʻquv yurtidan keyingi taʼlim institutlariga oʻqishga fuqarolar bilan teng huquqlarda qabul qilinadi.

2. 8-bandning birinchi xatboshisi quyidagi mazmundagi jumla bilan toʻldirilsin:

“Soʻnggi uch yilda izlanuvchilari oʻz vaqtida himoya qilgan ilmiy rahbar va ilmiy maslahatchilarga OTM yoki ITIning kollegial organi xulosasi asosida beshtadan koʻp boʻlmagan izlanuvchilar biriktirilishi mumkin”.

3. 14-band quyidagi mazmundagi oltinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“OTM va ITM vazirlik va idora tomonidan budjet mablagʻlari hisobidan ajratilgan kvotalardan tashqari ehtiyoj boʻlgan yoʻnalishlariga izlanuvchining toʻlov-kontrakt mablagʻlari hisobidan qoʻshimcha qabul kvotasini shakllantirishi mumkin. Toʻlov-kontrakt summasi OTM va ITM tegishli boʻysunuvidagi vazirlik, idora va tashkilot tomonidan belgilanadi”.

4. 44-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Talabgorlar OTM yoki ITM rahbarining har chorakda 5-mart, 5-iyun, 5-sentabr va 5-dekabrgacha eʼlon qilinadigan buyrugʻi bilan mustaqil izlanuvchilikka rasmiylashtiriladilar. Buyruqda, shuningdek, mustaqil izlanuvchilarning ilmiy rahbarlari va ilmiy konsultantlari (konsultant boʻlgan taqdirda) belgilanadi”.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2019-yil 19-iyul,

606-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 22.07.2019-y., 09/19/606/3457-son; 07.11.2020-y., 09/20/696/1481-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 05.04.2022-y., 09/22/153/0266-son)

lex.uz