UzbekAI

← Qonunlar

📅 2019-yil 25-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2019 йил 25 июль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 25 июля 2019 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 25 July 2019 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

БРАКЕРАЖ ДАФТАРИ

ДАФТАРИ

ДАФТАРИ

СХЕМАСИ

БРАКЕРАЖ ДАФТАРИ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ РЕЖАСИ

Давлат мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 9 сентябрдаги ПҚ-3261-сон қарорининг 3-бандига мувофиқ Тошкент шаҳрида жойлашган давлат мактабгача таълим ташкилотларига тадбиркорлик субъектлари томонидан тайёр овқатларни етказиб бериш бўйича эксперимент ўтказилди.

Эксперимент жараёнида 60 нафар тадбиркор ва 266 та мактабгача таълим ташкилоти иштирок этиб, жами 63760 нафар тарбияланувчини аутсорсинг усулида (мактабгача таълим ташкилотига тайёр овқат етказиб бериш йўли билан) овқатлантириш ташкил этилди.

Эксперимент жараёнида тарбияланувчиларнинг иштирок этган 3 358 нафар ота-онаси ўртасида ўтказилган сўровномалар натижаларига кўра, 2 921 нафар (87%) ота-оналар аутсорсерлар томонидан тайёрлаган таомларга ижобий баҳо берди.

Давлат мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчиларни соғлом овқатлантиришни ташкил этиш ишларини янада такомиллаштириш, белгиланган санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ ҳолда овқатлантиришни ташкил этиш орқали болаларнинг соғлом ва баркамол ўсишини таъминлаш, соғлом овқатлантиришнинг замонавий усулларини жорий этган ҳолда таълим-тарбия сифати ва самарадорлигини ошириш учун кенг имкониятлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 9 сентябрдаги ПҚ-3261-сон қарорига мувофиқ Тошкент шаҳридаги давлат мактабгача таълим ташкилотларида тадбиркорлик субъектлари томонидан аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш бўйича ўтказилган эксперимент натижалари жамоатчилик ва ота-оналар томонидан ижобий баҳоланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагилар:

Давлат мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

2019 — 2021 йилларда давлат мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантиришни ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари режаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Белгилансинки, давлат мактабгача таълим ташкилотларида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантириш Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан ўтказиладиган танлов натижаларига кўра ташкил қилинади.

4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, вилоятлар мактабгача таълим бошқармалари ва Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармасининг сўрови бўйича озиқ-овқат маҳсулотларининг амалдаги ўртача бозор нархлари тўғрисидаги маълумотларни мунтазам равишда ўзларининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги веб-сайтларида жойлаштирилиши ва тақдим этилишини таъминласинлар.

5. Белгилаб қўйилсинки:

овқатлантириш аутсорсинг усулида ташкил этиладиган давлат мактабгача таълим ташкилотларида аутсорсер томонидан овқатлантиришни ташкил этиш учун фойдаланиладиган коммунал хизматлар тўловлари мактабгача таълим ташкилотига ажратилган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари доирасида қопланади;

давлат мактабгача таълим ташкилотида овқатлантириш аутсорсинг усулида ташкил этилганда, ижара шартномаси доирасида аутсорсерга вақтинча фойдаланишга бериладиган ошхонанинг ишлаб чиқариш хоналари, асбоб-ускуналари, идиш-товоқлари ва мебели текин фойдаланиш ҳуқуқи билан берилади;

овқатлантириш аутсорсинг усулида ташкил этилиши муносабати билан тежалган пул маблағлари, биринчи навбатда, давлат мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларининг овқатланиш шарт-шароитларини яхшилашга йўналтирилади.

6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Мактабгача таълим вазирлиги билан биргаликда:

туман (шаҳар) кесимида давлат мактабгача таълим ташкилотларидаги озиқ-овқат маҳсулотлари ва тайёрланаётган таомлар, шунингдек, уларда фойдаланиладиган технологик жиҳозларнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мослиги, ошхоналар ходимлари томонидан санитария-гигиена тадбирлари бажарилишига риоя этилишини аниқлаш юзасидан тасдиқланган жадвал асосида ҳар ойда санитария ҳолатни ўрганиб борилишини ташкил этсин;

давлат мактабгача таълим ташкилотларида тўлиқ ва хавфсиз овқатлантиришни ташкил этиш учун гигиеник талабларни уч ой муддатда қайта кўриб чиқиб, тасдиқласин.

7. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан биргаликда 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб, олий таълим муассасаларида тегишли йил учун тасдиқланган умумий квоталар доирасида «Умумий овқатланиш технологияси ва уни ташкил этиш» йўналиши бўйича талабни инобатга олган ҳолда олий маълумотли мутахассисларни тайёрлаш тизимини йўлга қўйсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги:

мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчиларга истеъмол учун берилаётган таомлар сифати бўйича қатъий назоратни таъминласин;

Ўзбекистон Ошпазлар уюшмаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда давлат мактабгача таълим ташкилотлари томонидан овқатлантириш ташкил этилганда ошпазлар ва ошпаз ёрдамчиларининг ҳар уч йилда бир марта малакасини ошириш ишларини ташкил этсин;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда оммавий ахборот воситаларида мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчиларни соғлом овқатлантириш юзасидан тарғибот-ташвиқот ишларини олиб борсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида ушбу қарорнинг амалга оширилиши учун зарур маблағларни назарда тутсин.

10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Мактабгача таълим муассасаларининг фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 2017 йил 19 июлдаги 528-сон қарори 1-банди ва 4-иловаси (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 30-сон, 732-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

11. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири А.В. Шин ва Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.Қ. Шадманов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июлдаги 626-сон қарорига 1-ИЛОВА

Давлат мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом давлат мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш тартибини белгилайди.

Ушбу Низом талаблари давлат мактабгача таълим ташкилотларига (кейинги ўринларда мактабгача таълим ташкилотлари деб аталади) нисбатан татбиқ этилади.

2. Тарбияланувчиларнинг соғлом овқатланишини ташкил этиш мактабгача таълим ташкилотларининг ошхоналарида (кейинги ўринларда ошхона деб аталади) санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ шарт-шароитлар яратилган ҳолда амалга оширилади.

2-боб. Мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантиришни ташкил этишнинг мақсад ва вазифалари

3. Мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантиришни ташкил этишнинг мақсади тарбияланувчиларнинг соғлом ва баркамол ўсишини таъминлаш, ошхоналарда сифатли таомлар тайёрлаш, таомларни истеъмол қилиш учун гигиеник талабларга мувофиқ шароитлар яратиш ҳисобланади.

4. Қуйидагилар мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантиришни ташкил этишнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

тарбияланувчиларнинг белгиланган санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ ҳолда овқатланишни ташкил этиш;

тарбияланувчиларни сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш;

озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда таомларнинг хавфсизлиги ва сифатини кафолатлаш;

тарбияланувчиларда овқатлантириш билан боғлиқ юқумли касалликларнинг тарқалишига йўл қўймаслик;

тарбияланувчилар ўртасида соғлом овқатлантириш кўникмаларини шакллантириш;

таомларни тайёрлашда, озиқ-овқат маҳсулотларини қабул қилиш ҳамда сақлашда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига қатъий риоя қилиш.

3-боб. Мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантиришни ташкил этишга қўйиладиган асосий талаблар

5. Қуйидагилар мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантиришни ташкил этишга қўйиладиган асосий талаблар ҳисобланади:

тарбияланувчиларни соғлом овқатлантиришни аутсорсинг корхоналари жалб қилинмаган ҳолларда бевосита мактабгача таълим ташкилотлари томонидан ташкил этиш;

тарбияланувчиларни соғлом овқатлантиришни санитария-гигиена тадбирлари ва эпидемияга қарши тадбирлар бажарилишига қатъий риоя қилган ҳолда ташкил этиш;

ошпазлар томонидан таом тайёрлаш жараёнида технология ва техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилиниши;

таом тайёрлаш, озиқ-овқат маҳсулотларини сифатли қабул қилиш, сақлаш учун зарур шароитлар яратиш;

таомномага мувофиқ маҳсулотлар тўлиқ етказилиши ва сарфланишини таъминлаш чораларини кўриш;

ошпазларнинг ҳар уч йилда бир марта малака ошириши, тиббий кўрикдан ўтган ҳолда ишга қўйилиши.

Тарбияланувчиларни соғлом овқатлантиришни ташкил этиш учун тегишли туман (шаҳар) ҳокимлари, туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари мудирлари ҳамда мактабгача таълим ташкилотлари директорлари масъул ҳисобланади.

4-боб. Мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш

6. Ошхоналарда соғлом овқатлантириш тарбияланувчиларнинг физиологик ёшига мувофиқ равишда тузилган, ушбу Низомга 1-иловада келтирилган таомнома асосида ташкил этилади. Бунда:

кунлик таомномалар Мактабгача таълим вазирлиги томонидан тузилиб, тасдиқланган ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати билан келишилган намунавий, мавсумий таомномалар асосида тузилади;

таомнома жорий кундаги тарбияланувчилар сонидан келиб чиқиб, кейинги иш куни учун соат 16.00 га қадар ҳамшира томонидан мактабгача таълим ташкилоти ошпази ва хўжалик мудири иштирокида тузилади;

таомнома асосида кейинги кун учун озиқ-овқат маҳсулотлари хўжалик мудири томонидан ҳамшира ёки навбатчи тарбиячи иштирокида иш куни якунлангунга қадар ошхонага берилади;

таомнома бир кун олдинги тарбияланувчилар сонига мутаносиб равишда ҳар бир тарбияланувчи учун бир кунлик ўртача сарфланадиган озиқ-овқат маҳсулотлари миқдори ва уларнинг қиймати чиқарилган ҳолда икки нусхада тузилади;

жорий кунда эрталаб соат 9.00 га қадар мактабгача таълим ташкилотига келган тарбияланувчилар сони таомномада назарда тутилган тарбияланувчилар сонидан 10 нафар ва ундан кўп бўлса, гуруҳ тарбиячиларининг тарбияланувчилар сони тўғрисидаги билдиришномалари асосида таомномага ўзгартириш киритилиши тўғрисида далолатнома тузилади ва санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларида белгиланган тартибда маҳсулотлар омборга қайтарилади ёки қўшимча ажратилади;

таомнома санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари асосида тўғри тузилганлиги ҳамшира ва мактабгача таълим ташкилоти директори томонидан имзо билан тасдиқланади;

таомноманинг битта нусхаси ҳамширага, иккинчи нусхаси ошхонага фойдаланиш учун берилади;

кунлик тайёрланадиган таом турлари ва бир тарбияланувчи учун таом миқдори махсус овқат тарқатиш жойига ёзиб қўйилади;

тарбияланувчилар учун таомлар овқатланиш технологияси қоидаларига амал қилган ҳолда тайёрланади, сақланади ва тарқатилади.

7. Кунлик таомномалар тузишда бир нафар тарбияланувчига сарфланадиган озиқ-овқат маҳсулотларининг кунлик миқдори санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари асосида белгиланиши талаб этилади.

8. Мактабгача таълим ташкилотидаги қисқа муддатли гуруҳлар учун таомнома алоҳида тузилади ва ташкилот директори томонидан тасдиқланади.

9. Мактабгача таълим ташкилоти учун ҳар ўн кунлик таомномалар бланкалари ип ўтказиб боғланган ҳолда олдиндан рақамланади, туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлими мудири ва бош ҳисобчи томонидан рақамланиб имзоланади, муҳрланади ва алоҳида дафтарда рўйхатдан ўтказилади.

10. Мактабгача таълим ташкилотида озиқ-овқат маҳсулотлари ва таомлар сифатини ўрганиш бўйича бракераж комиссияси (кейинги ўринларда бракераж комиссияси деб аталади) ташкил этилади.

Мактабгача таълим ташкилоти директорининг бракераж комиссиясини тасдиқлаш тўғрисидаги буйруғи ҳар йил учун алоҳида қабул қилинади.

11. Мактабгача таълим ташкилоти ҳамшираси бракераж комиссиясининг раиси бўлиб, унинг таркибига тарбиячи, ошпаз, ташкилот касаба уюшмаси қўмитаси раиси ва тарбияланувчиларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар (кейинги ўринларда ота-оналар деб аталади) вакиллари аъзо сифатида киритилади.

12. Бракераж комиссияси ошхонага қабул қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотлари ва тайёрланаётган таомлар сифатини доимий равишда ўрганиб боради. Ўрганиш натижалари алоҳида юритиладиган, ушбу Низомга 2 ва 6-иловаларга мувофиқ шаклдаги бракераж дафтарларида қайд этилади.

13. Бракераж дафтари озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати, мазаси, кунлик синама олинганлиги, овқатни тарқатишга рухсат берилганлиги ҳақидаги маълумотлар белгиланган тартибда тўлдирилиб, ҳар куни ҳамширанинг имзоси билан тасдиқланади.

Бракераж комиссияси аъзолари томонидан бракераж дафтари юритилишининг доимий мониторинги олиб борилади.

14. Бракераж дафтари тикилган, рақамланган, ташкилот директори томонидан имзоланган ва муҳрланган бўлиши шарт.

15. Бракераж дафтарининг биринчи саҳифасида бракераж комиссиясини тасдиқлаш ҳақидаги буйруқдан кўчирма бўлиши, дафтар рақамланган, ип ўтказиб тикилган ва мактабгача таълим бўлими мудири томонидан унинг фамилияси, исми, отасининг исми ва сана кўрсатилган ҳолда имзоланиб, муҳрланган бўлиши лозим.

16. Мактабгача таълим ташкилотида тарбияланувчиларни соғлом овқатлантиришни таъминлаш мақсадида ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклдаги сифати тез бузилувчи озиқ-овқат маҳсулотларини қайд этиш дафтари ташкилот ҳамшираси томонидан юритилади.

Сифати тез бузилувчи озиқ-овқат маҳсулотларини қайд этиш дафтарида маҳсулотларнинг ишлаб чиқарилган вақти, мактабгача таълим ташкилотига қабул қилинган вақти ва охирги ишлатиш муддати ҳақидаги маълумотлар қайд этиб борилади.

Дафтар рақамланган, ип ўтказиб тикилган ва мактабгача таълим ташкилоти директори томонидан унинг фамилияси, исми, отасининг исми ва сана кўрсатилган ҳолда имзоланиб, муҳрланган бўлиши лозим. Дафтарнинг биринчи саҳифасида тез бузилувчи маҳсулотларнинг сақланиш муддатлари ҳақидаги жадвал кўрсатилган бўлиши лозим.

17. Сифати тез бузилувчи озиқ-овқат маҳсулотларини қайд этиш дафтарининг юритилиши учун мактабгача таълим ташкилоти директори ва ҳамшира бевосита масъул ҳисобланади.

18. Ошхонада тайёр бўлган таом тарбияланувчиларга тарқатилишидан 15 — 20 дақиқа олдин ундан мактабгача таълим ташкилоти ҳамшираси томонидан кунлик синама олинади.

19. Олинган синама тоза идишга солиниб, идишнинг устки қисмига таомнинг номи, тайёрланган ва синама олинган вақти ёзилган ёрлиқ ёпиштирилган ҳолда, совутгич ёки бошқа синама сифатига таъсир қилмайдиган шароитда тўлиқ бир сутка сақланади.

20. Давлат мактабгача таълим ташкилотига таъминотчи ташкилотлар томонидан келтирилган озиқ-овқат маҳсулотлари бракераж комиссияси томонидан кўриб чиқилганидан кейин ташкилотнинг хўжалик мудири томонидан омборхонага қабул қилиб олинади.

Омбор китоби ва бракераж дафтари мактабгача таълим ташкилотида 3 йил давомида сақланади.

21. Озиқ-овқат маҳсулотларини қабул қилишда бракераж комиссияси аъзолари томонидан маҳсулотларнинг сифатини кафолатловчи ҳужжатлар (сертификат, маркировка) мавжудлиги, шартномада белгиланган нархи ва маҳсулотнинг тавсифига мувофиқлиги кўриб чиқилади.

22. Қабул қилинган озиқ-овқат маҳсулотлари санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ ҳолда сақланади ва сарфланади.

23. Омборхонага келтирилган ва кунлик таомнома асосида ошхонага берилган озиқ-овқат маҳсулотлари ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шаклдаги омборхонада сақланаётган озиқ-овқат маҳсулотларини қайд этиш дафтарига ёзиб қўйилади.

Дафтарнинг юритилиши учун хўжалик мудири бевосита масъул ҳисобланади.

24. Омборхонада сақланаётган озиқ-овқат маҳсулотларини қайд этиш дафтарида омборхонага келтирилган ва ошхонага топширилган озиқ-овқат маҳсулотлари номма-ном ёзиб борилади. Бунда ҳар бир озиқ-овқат маҳсулоти учун алоҳида варақ юритилади.

Омборхонада сақланаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг қолдиғи ҳар куни белгилаб борилади.

25. Омборхонада сақланаётган озиқ-овқат маҳсулотларини қайд этиш дафтари рақамланган, ип ўтказиб тикилган ва мактабгача таълим бўлими мудири томонидан, унинг фамилияси, исми, отасининг исми ва сана кўрсатилган ҳолда имзоланиб, муҳрланган бўлиши лозим.

26. Мактабгача таълим ташкилотларида санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига нисбатан тарбияланувчиларнинг озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланиш даражаси ойма-ой таҳлил қилиб борилади ҳамда чораклик таҳлил натижалари чорак якунланганидан кейинги ойнинг 5-кунига қадар мактабгача таълим туман (шаҳар) бўлимларига топширилади.

Туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари томонидан муассасаларда тарбияланувчиларнинг озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланиш даражаси тўғрисидаги умумлаштирилган ҳисоботлар чорак якунланганидан кейинги ойнинг 10-кунига қадар тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, вилоятлар мактабгача таълим бошқармаларига ва Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармасига тақдим этилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, вилоятлар мактабгача таълим бошқармалари ва Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармаси томонидан мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчиларнинг озиқ-овқат билан таъминланиш даражаси тўғрисидаги умумлаштирилган ҳисоботлар чорак якунланганидан кейинги ойнинг 15-кунига қадар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигига топширилади.

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчиларнинг озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланиш даражаси тўғрисидаги умумлаштирилган ҳисоботларни чорак якунланганидан кейинги ойнинг 25-кунига қадар ўрганиб чиқилади, ўрганиш натижасида аниқланган камчилик ва муаммоларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари билан ҳамкорликда бартараф этиш чоралари кўрилади.

27. Давлат мактабгача таълим ташкилотларининг озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланиш даражаси тўғрисидаги ҳисоботлар ушбу Низомга 5-иловада келтирилган схемага мувофиқ тарзда юритилади.

5-боб. Мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчиларни кунлик овқатлантириш харажатларни қоплаш

28. Тарбияланувчининг мактабгача таълим ташкилотида бўлган даври учун бадал тўловлари белгиланган тартибда тарбияланувчиларни овқатлантиришни ташкил этишга йўналтирилади. Бунда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларини тўлиқ бажариш учун ота-оналар тўловлари билан қопланмаган қисми Ўзбекистон Республикаси бюджети маблағлари ҳисобига қопланади.

29. Мактабгача таълим ташкилотида тарбияланувчиларни овқатлантириш жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ёки муассасанинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига ташкил этилган тақдирда, тарбияланувчилар учун белгиланган бир кунлик овқатланиш рациони санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ белгиланган нормалардан ошмаслиги лозим.

6-боб. Мактабгача таълим ташкилотлари ходимларининг овқатланишини ташкил этиш

30. Мактабгача таълим ташкилоти ходимларининг ушбу муассасада овқатланиши мактабгача таълим ташкилоти директори билан ходим ўртасида тузилган шартномага мувофиқ тўлов асосида ташкил этилади.

Фаолияти болалар тарбияси билан узлуксиз равишда боғлиқ бўлган ходимлар (директор, ҳамшира, тарбиячи ва ёрдамчи тарбиячи) шартнома асосида овқатланади.

31. Мактабгача таълим ташкилоти ходимлари алоҳида таомнома бўйича овқатланадилар.

32. Таомномада овқатланган ходимлар сони, улар учун сарфланган озиқ-овқат маҳсулотларининг миқдори ва қиймати кўрсатилади.

Жорий ойда ходимларнинг мактабгача таълим ташкилоти ҳисобига овқатланиши учун бир ойлик тўлов миқдори олдинги ойда тузилган таомнома бўйича ходимларга сарфланган озиқ-овқат маҳсулотларини овқатланган ходимлар ўртача сонига бўлиш орқали аниқланади.

33. Ходимларнинг мактабгача таълим ташкилотида овқатланганлиги учун тўловлар жорий ойнинг 10-кунидан кечиктирмай банкларга тўланади ҳамда тўлов тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат (квитанция) нусхаси мактабгача таълим ташкилотига тақдим этилади.

Ходимларнинг мактабгача таълим ташкилотида овқатланганлиги учун тўланган маблағлар туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари ҳисоб-варақларида улардан кейинчалик фойдаланиш учун ҳисобга олинади.

34. Ходимларнинг мактабгача таълим ташкилотида овқатланганлиги учун тўловлар миқдорини ҳисоблашда ходимнинг фақат ишда бўлган кунлари эътиборга олинади.

Ходимнинг ишда бўлмаган кунлари учун ундирилган тўловлар кейинги ой учун тўлов амалга оширилаётганида ҳисобга олинади.

35. Ходимларнинг мактабгача таълим ташкилотида овқатланганлиги учун амалга оширган тўловлари тўлиқ озиқ-овқат харажатларига йўналтирилади.

7-боб. Мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларини соғлом овқатлантиришни ташкил этишда иштирок этадиган ходимларнинг вазифалари

36. Туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимининг мудири:

тасарруфидаги мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларини соғлом овқатлантиришни ташкил этишга ҳамда уларни сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш ишларига умумий раҳбарлик қилади;

тарбияланувчининг ташкилотда бўлган даври учун ташкилот ҳисоб-рақамига тушган бадал тўловлари ва давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ҳисобига озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш юзасидан шартномалар тузади;

харид қилиш учун тузилган шартномаларда озиқ-овқат маҳсулотлари мувофиқлик ва гигиеник сертификатлар асосида тасарруфидаги ташкилотга сифатли етказиб берилишини таъминлайди;

бир нафар тарбияланувчига кунлик овқатланиш нархларини белгилашни, таомнома бланкаларини рақамлаш, муҳрлаш, озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берувчилар билан тузилган шартномалар шартлари бажарилишини таъминлайди;

тарбияланувчиларни соғлом овқатлантириш санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларини тўлиқ таъминлаган ҳолда амалга оширилишига шахсан масъулдир.

Озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган тартибда амалга оширилади.

37. Мактабгача таълим ташкилотининг директори:

тарбияланувчиларни соғлом ва тўлақонли овқатлантиришни ташкил этишга жавобгар ҳисобланади;

мактабгача таълим ташкилотига етказиб берилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари сифат тавсифига мос равишда қабул қилинишини таъминлайди;

тарбияланувчиларнинг ташкилотда бўлган даври учун бадал тўловлари ўз вақтида ва тўлиқ тўлаб борилишини таъминлайди;

ота-оналар йиғилишларида тарбияланувчиларни соғлом овқатлантириш учун тайёрланаётган таомларнинг сифати, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларида белгиланган озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланиш даражаси тўғрисида ҳар чоракда бир марта ҳисобот бериб боради;

тарбияланувчиларни соғлом овқатлантиришни ташкил этиш даражасини баҳолаш мақсадида ҳар ярим йилда камида бир марта ота-оналар ўртасида сўровномалар ўтказади ва унинг натижаларини муҳокама қилиб боради;

мактабгача таълим ташкилотидаги бракераж комиссиясининг таркибини тасдиқлайди, зарур ҳолларда таркибга ўзгартиришлар киритади, бракераж комиссиясининг ишини мувофиқлаштиради.

38. Мактабгача таълим ташкилоти ҳамшираси:

таомномаларнинг хилма-хиллиги ва санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига асосан тузилиши, ошхона ва омборхонанинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя қилган ҳолда фаолият юритишини назорат қилади;

озиқ-овқат маҳсулотларининг сифатини, сақланиш қоидаларига амал қилинишини ҳамда истеъмолга берилишини, тайёрланган таомлар сифатини, маҳсулотларнинг таомларни тайёрлашда тўғри тақсимланишини, таом вазнини ва сифатини, озиқ-овқат маҳсулотларининг белгиланган меъёрлар асосида сарфланишини таъминлайди;

тарбияланувчиларни овқатлантиришни мактабгача таълим ташкилоти томонидан тасдиқланган кун тартибига асосан ташкил этади;

асосий озиқ-овқат маҳсулотларининг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари бўйича таъминланиши юзасидан ҳар ўн кунлик ҳисоботини юритади;

йиғма ҳисоботлардан келиб чиқиб, таомлар рационига киритилган озиқ-овқат маҳсулотларининг таркибий қисми ва энергетик қийматини доимий равишда таҳлил қилиб боради;

тайёр таомлардан синама олиш, уларнинг органолептик (ҳид билиш, таъм билиш, кўриш) усул асосида баҳоланишини ва журналга қайд этишни ҳамда таомлардан олинган синамалар талаб этилган даражада сақланишини таъминлайди;

хўжалик мудири ва ошпаз билан ҳамкорликда таомнома тузади;

ҳар уч йилда бир марта белгиланган тартибда мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш бўйича малака оширади.

39. Мактабгача таълим ташкилоти ошпази энг камида 3-разрядли ошпаз даражасига оид махсус касбий маълумотга эга бўлиши зарур ва қуйидаги вазифаларни бажаради:

таомларни мактабгача таълим ташкилотидаги таомнома асосида тайёрлаш технологиясига амал қилган ҳолда тайёрлайди;

тарбияланувчиларнинг ёшига мувофиқ тарзда таомларни порцияларга бўлади ва тарқатади;

кунлик таомномани тузишда иштирок этади;

озиқ-овқат маҳсулотларининг белгиланган тартибда сақланиши ва таомнома асосида тўғри сарфланишини таъминлайди;

таомларни тайёрлашда маҳсулотларга дастлабки ва иссиқлик ишлов беришни амалга оширади;

турли хилдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг тавсифи ва биологик қийматини ўрганади ҳамда органолептик усул орқали уларнинг сифат кўрсаткичларини фарқлайди;

иссиқлик ишлов берувчи, вазн ўлчовчи, музлатгич ва бошқа жиҳозлардан фойдаланишда техника хавфсизлиги қоидаларига қатъий амал қилади;

ҳар уч йилда бир марта мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш бўйича малака оширади.

40. Мактабгача таълим ташкилотининг озиқ-овқат маҳсулотлари хўжалик мудири энг камида ўрта махсус маълумотга эга бўлиши зарур ва қуйидаги вазифаларни бажаради:

озиқ-овқат маҳсулотларини қабул қилишни ташкил этади, омборхонага жойлаштиради ва уларни сақлашда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига амал қилади;

кунлик таомномани тузишда иштирок этади;

озиқ-овқат маҳсулотларининг омборхонадаги қолдиқ миқдоридан келиб чиқиб, етказиб берувчиларга буюртмаларни шакллантиришда иштирок этади;

кунлик таомномада белгиланган барча турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини ошхонага беради;

етказиб берувчилар томонидан топширилган озиқ-овқат маҳсулотларининг юкхатига мослигини текширади, уларнинг вазнини ўлчайди ва сифатини кўздан кечиради;

омборхонадаги озиқ-овқат маҳсулотларининг ҳисобини юритади, маҳсулотларни сифат тавсифига, фойдаланиш муддатларига амал қилган ҳолда сақлайди;

омборхонада сақланаётган озиқ-овқат маҳсулотларини қайд этиш дафтарини юритади;

ҳар уч йилда бир марта мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатланишни ташкил этиш бўйича малака оширади.

41. Мактабгача таълим ташкилотида соғлом овқатлантиришни ташкил этишга масъул ходимларнинг малакасини ошириш Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан ташкил этилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишган ҳолда ишлаб чиқилган ўқув режаси ва дастури асосида амалга оширилади.

8-боб. Мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш мониторингини олиб бориш

42. Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, вилоятлар мактабгача таълим бошқармалари ва Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармаси, туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари мактабгача таълим ташкилотида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш мониторингини олиб боришда:

мактабгача таълим ташкилотида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш юзасидан доимий мониторинг олиб боради, жумладан, тарбияланувчиларнинг озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланганлик даражасини таҳлил қилиб боради;

тегишли маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига ошхоналарнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича таклифлар киритади;

мониторинг натижаларини ҳар чоракда ҳудудий туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги йиғилишларда прокуратура, молия, соғлиқни сақлаш, мактабгача таълим бўлимлари раҳбарлари иштирокида муҳокама қилиб боради;

ошхоналарда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ бўлмаган ҳолатларни зудлик билан бартараф этиш чораларини кўради.

43. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг ҳудудий бўлимлари томонидан мактабгача таълим ташкилотлари ошхоналарида санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари ҳамда санитария-гигиена ва эпидемияга қарши тадбирларнинг бажарилишига риоя қилиниши юзасидан назорат ишлари амалга оширилади.

9-боб. Якунловчи қоида

44. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.

Давлат мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

ТАСДИҚЛАЙМАН _______-сон мактабгача таълим ташкилоти директори ____________________________ (Ф.И.О.) ____________________ М.Ў. (имзо) ТАОМНОМА (20___ йил _________ __ ___ ______________ __ учун) (сана) (ой) __________-гуруҳ Тарбияланувчилар сони ________ нафар Таом номи Бир нафар тарбияланувчи учун таом миқдори Нон Чой ... ... ... ... ... ... ... ... ... Томат Туз Нонушта Тушлик Иккинчи тушлик * Кечки овқат 1 нафар тарбияланувчи учун Жами маҳсулот миқдори Маҳсулот нархи Сарфланган маблағ миқдори Жами сарфланган маблағ миқдори _______________ Бир нафар тарбияланувчи учун сарфланган маблағ миқдори ____________________ * 12 ва 24 соатли иш тартиби жорий этилган мактабгача таълим ташкилотларига нисбатан тадбиқ этилади. Ҳамшира _______ ______ _ Хўжалик мудири ________ _______________ ____ Ошпаз _________ ____ ______ (имзо) (имзо) (имзо)

Давлат мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Озиқ-овқат маҳсулотлари ва тайёрланаётган таомлар сифати ҳақидаги маълумотларни қайд этиш

Тайёр таомнинг номи Баҳоланиши Синама олинган вақти Тиббиёт ходимининг рухсати Имзо таомноманинг бажарилиши сифати овқат тайёрлаш технологиясига риоя қилинганлиги 20___ йил ____ ____________ Нонушта Тушлик Иккинчи тушлик Кечки овқат 20___ йил ____ ____________ Нонушта Тушлик Иккинчи тушлик Кечки овқат

Давлат мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

Сифати тез бузилувчи озиқ-овқат маҳсулотларини қайд этиш

Т/р Таъминотчи юридик шахснинг номланиши Юкхати рақами, маҳсулотнинг келган вақти ва санаси Сифати тез бузилувчи маҳсулотлар ва уларнинг миқдори Сифати ҳақида маълумот Ишлатиш муддатининг охирги санаси ва вақти Имзо 1. 2. 3. 4. 5. ...

Давлат мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА

Омборхонада сақланаётган озиқ-овқат маҳсулотларини қайд этиш

(гўшт) Сана Ишончнома рақами Юкхати рақами Нархи Кирим Чиқим Қолдиқ (сут) Сана Ишончнома рақами Юкхати рақами Нархи Кирим Чиқим Қолдиқ (Ёғ) Сана Ишончнома рақами Юкхати рақами Нархи Кирим Чиқим Қолдиқ

Давлат мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА

Давлат мактабгача таълим ташкилотларининг озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланиш даражаси тўғрисидаги ҳисоботларни юритиш

Босқичлар Масъуллар Тадбирлар Муддати 1-босқич Мактабгача таълим ташкилоти Санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига асосан тарбияланувчиларнинг озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланиш даражасини таҳлил қилиб бориш ҳамда чораклик таҳлил натижаларини мактабгача таълим туман (шаҳар) бўлимларига топшириш Чорак якунланганидан кейинги ойнинг 5-кунига қадар 2-босқич Туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари Тарбияланувчиларнинг озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланиш даражаси тўғрисидаги умумлаштирилган ҳисоботларни тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигига, вилоятлар мактабгача таълим бошқармаларига ва Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармасига тақдим этиш Чорак якунланганидан кейинги ойнинг 10-кунига қадар 3-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, вилоятлар мактабгача таълим бошқармалари ва Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармаси Мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчиларнинг озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланиш даражаси тўғрисидаги умумлаштирилган ҳисоботларни Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигига топшириш Чорак якунланганидан кейинги ойнинг 15-кунига қадар 4-босқич Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчиларнинг озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланиш даражаси тўғрисидаги умумлаштирилган ҳисоботларни ўрганиб чиқиш, ўрганиш натижасида аниқланган камчилик ва муаммоларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари билан ҳамкорликда бартараф этиш чораларини кўриш Чорак якунланганидан кейинги ойнинг 25-кунига қадар

Давлат мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА

Мактабгача таълим ташкилотларига келтирилган хом озиқ-овқат маҳсулотлари сифати ҳақидаги маълумотларни қайд этиш

Маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи ташкилот номи Маҳсулот келтирилган сана Маҳсулот номи Миқдори (кг, литр, дона) Баҳолаш Бракераж комиссияси рухсати Бракераж комиссияси аъзоси имзоси Маҳсулот сифатини органолептик усулда баҳолаш Сифатсизлик аломатларини изоҳлаш

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июлдаги 626-сон қарорига 3-ИЛОВА

2019 — 2021 йилларда давлат мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантиришни ташкил этишни янада такомиллаштириш

Т/р Тадбирлар номи Амалга ошириш механизми Амалга ошириш муддатлари Масъул ижрочилар I. Мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчиларни соғлом овқатлантиришнинг замонавий усулларини жорий этиш 1. Мактабгача таълим ташкилотларида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этишни кенгайтириш. 1. Мактабгача таълим ташкилотларида аутсорсинг усулида овқатлантиришни ташкил этиш режаларини туманлар бўйича ишлаб чиқиш. 2. Режа асосида мактабгача таълим ташкилотларида аутсорсинг усулида овқатлантиришни ташкил этиш. 2019 йил июль-август 2019-2020 йиллар Мактабгача таълим вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2. Болаларни овқатлантиришни ташкил этиш юзасидан чет эл тажрибасини ўрганиш бўйича хизмат сафарларини ташкил этиш. 1. Болаларни овқатлантиришни ташкил этиш юзасидан чет эл тажрибасини ўрганиш бўйича мутахассислар ишчи гуруҳини шакллантириш. 2. Болаларни овқатлантиришни ташкил этиш юзасидан чет эл тажрибасини ўрганиш бўйича хизмат сафарларига юбориш ва халқаро тажрибани ўрганиш натижалари юзасидан таклифлар киритиш. 2019 йил июль 2019-2020 йиллар Мактабгача таълим вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар Мактабгача таълим вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар II. Мактабгача таълим тизимида умумий овқатланиш технологияси ва уни ташкил этиш йўналиши бўйича кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш 3. Умумий овқатланиш технологияси ва уни ташкил этиш йўналиши бўйича олий маълумотли мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашни йўлга қўйиш. 1. Умумий овқатланиш технологияси ва уни ташкил этиш йўналишида мутахассислар тайёрлаш бўйича республикадаги олий таълим муассасаларидан керакли шарт-шароитлари ва мутахассислари мавжуд олий таълим муассасаларини танлаш ва 2019-2020 ўқув йилидан ушбу йўналишларни очиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2. 2019-2020 йилдан белгиланган олий таълим муассасаларида умумий овқатланиш технологияси ва уни ташкил этиш йўналиши бўйича олий маълумотли мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашни йўлга қўйиш. 2019 йил июль-август 2019-2020 ўқув йили Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 4. Мактабгача таълим ташкилотлари ошхоналарида фаолият юритаётган ошпазларнинг соҳага оид махсус касбий маълумотга эга бўлишини таъминлаш. Мактабгача таълим тизимида фаолият юритаётган ошпазларнинг касбий билимларини ошириш. 2019-2020 йиллар Мактабгача таълим вазирлиги, Ўзбекистон Ошпазлар уюшмаси 5. Мактабгача таълим ташкилотлари ошхоналарида фаолият юритаётган ошпазларнинг 3 йилда бир марта болалар учун таомлар тайёрлаш технологияси қоидалари ва соғлом овқатлантиришни ташкил этиш бўйича малакасини ошириш. Мактабгача таълим тизимида фаолият юритаётган ошпазларнинг малака оширишини ташкил этиш. 2019 — 2021 йиллар Мактабгача таълим вазирлиги, Ўзбекистон Ошпазлар уюшмаси III. Мактабгача таълим ташкилотларида ошхоналарида санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мос шароитларни яратиш 6. Мактабгача таълим ташкилотлари ошхоналарини санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ жиҳозлаш. 1. Мактабгача таълим ташкилотлари ошхоналарининг технологик жиҳозлар, совутгичлар, ошхона жиҳозлари, омборхонада маҳсулотларни сақлаш шароитлари юзасидан хатлов ўтказиш. 2. Хатлов натижаларига кўра мактабгача таълим ташкилотлари ошхоналарида санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мос шароитларни яратиш. 2019-2020 йиллар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 7. Мактабгача таълим ташкилотларининг ошхоналари фаолияти, харид қилинаётган озиқ-овқат маҳсулотлари ва тайёрланаётган таомлар, шунингдек, уларда фойдаланиладиган технологик жиҳозларнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мослигини, ошхоналар ходимлари томонидан санитария-гигиена тадбирлари ва эпидемияга қарши тадбирлар бажарилишини таъминлаш. 1. Ҳар бир Мактабгача таълим ташкилотига Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг туман (шаҳар) бўлимлари ходимини буйруқ билан бириктириш ва ушбу ходимларни санитария-гигиена тадбирлари ва эпидемияга қарши тадбирлар бажарилишига масъул этиб белгилаш. 2. Мактабгача таълим ташкилотларининг ошхоналари фаолияти харид қилинаётган озиқ-овқат маҳсулотлари ва тайёрланаётган таомлар, шунингдек, уларда фойдаланиладиган технологик жиҳозларнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мослигини, ошхоналар ходимларининг санитария-гигиена тадбирлари ва эпидемияга қарши тадбирлар бажарилишига риоя этишини аниқлаш юзасидан тасдиқланган жадвал асосида ҳар ойда бир марта барча Мактабгача таълим ташкилотларида мониторинг ишларини ўтказиш бўйича тасдиқланган жадвал асосида ўрганишни ташкил этиш. 2019 йил июлдан доимий 2019 йил июлдан доимий Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси IV. Мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчиларининг соғлом овқатланишини ташкил этиш ишларини янада такомиллаштириш тадбирларини молиялаштириш 8. Давлат мактабгача таълим ташкилотлари ошпазлари ва ошпаз ёрдамчилари лавозим маошларини уларнинг малака разрядларидан келиб чиқиб белгилаш тизимини жорий этиш. 1. Давлат мактабгача таълим ташкилотлари ошпазлари ва ошпаз ёрдамчиларига малака тоифалари бериш. 2. Давлат мактабгача таълим ташкилотлари ошпазлари ва ошпаз ёрдамчиларининг малака тоифалари бўйича лавозим маошларини белгилаш. 2019 йил июль 2019 йил август Ўзбекистон Ошпазлар уюшмаси, Мактабгача таълим вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги V. Мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантиришни ташкил этишга доир тарғибот-ташвиқот ишлари 9. Мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш юзасидан кенг тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш. 1. Тарбияланувчилар учун овқатлантиришни ташкил этишда таомларни тайёрлаш усуллари, уларни истеъмол қилишнинг ижобий таъсири, овқатланиш режими, овқатлантиришни ташкил этишни замонавий усулларини тарғиб қилиш. 2019 йил июлдан доимий Мактабгача таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари 10. Мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари учун «Тўғри овқатланиш машғулотлари» таълим дастурини жорий этиш. Тарбияланувчиларни соғлом ҳаёт тарзи ва тўғри овқатланиш қоидалари билан таништириш. 2019-2020 ўқув йилидан Мактабгача таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги 11. Тарбияланувчилар, педагог ходимлар, ота-оналарнинг соғлом овқатланиш қоидаларига амал қилиниши юзасидан билим ва кўникмаларини янада ривожлантириш бўйича давра суҳбатлари ўтказиш. Тарбияланувчилар, педагог ходимлар, ота-оналар ўртасида соғлом овқатланиш қоидаларига амал қилиниши юзасидан давра суҳбатлари ўтказиш. 2019 йил июлдан доимий Мактабгача таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2019 йил 25 июль,

626-сон

(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.07.2019 й., 09/19/626/3481-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон, 30.06.2021 й., 09/21/407/0621-сон, 20.11.2021 й., 09/21/694/1075-сон, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон; 10.01.2025 й., 09/25/1/0020-сон; 30.01.2025 й., 09/25/48/0093-сон; 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон; 15.10.2026 й., 09/26/563/1041-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

BRAKERAJ DAFTARI

DAFTARI

DAFTARI

SXEMASI

BRAKERAJ DAFTARI

CHORA-TADBIRLARI REJASI

Davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlarida sogʻlom ovqatlantirish tizimini yanada takomillashtirish toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Maktabgacha taʼlim tizimini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 9-sentabrdagi PQ-3261-son qarorining 3-bandiga muvofiq Toshkent shahrida joylashgan davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlariga tadbirkorlik subyektlari tomonidan tayyor ovqatlarni yetkazib berish boʻyicha eksperiment oʻtkazildi.

Eksperiment jarayonida 60 nafar tadbirkor va 266 ta maktabgacha taʼlim tashkiloti ishtirok etib, jami 63760 nafar tarbiyalanuvchini autsorsing usulida (maktabgacha taʼlim tashkilotiga tayyor ovqat yetkazib berish yoʻli bilan) ovqatlantirish tashkil etildi.

Eksperiment jarayonida tarbiyalanuvchilarning ishtirok etgan 3 358 nafar ota-onasi oʻrtasida oʻtkazilgan soʻrovnomalar natijalariga koʻra, 2 921 nafar (87%) ota-onalar autsorserlar tomonidan tayyorlagan taomlarga ijobiy baho berdi.

Davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlarida tarbiyalanuvchilarni sogʻlom ovqatlantirishni tashkil etish ishlarini yanada takomillashtirish, belgilangan sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlariga muvofiq holda ovqatlantirishni tashkil etish orqali bolalarning sogʻlom va barkamol oʻsishini taʼminlash, sogʻlom ovqatlantirishning zamonaviy usullarini joriy etgan holda taʼlim-tarbiya sifati va samaradorligini oshirish uchun keng imkoniyatlar yaratish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Maktabgacha taʼlim tizimini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 9-sentabrdagi PQ-3261-son qaroriga muvofiq Toshkent shahridagi davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlarida tadbirkorlik subyektlari tomonidan autsorsing usulida sogʻlom ovqatlantirishni tashkil etish boʻyicha oʻtkazilgan eksperiment natijalari jamoatchilik va ota-onalar tomonidan ijobiy baholanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Quyidagilar:

Davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlarida sogʻlom ovqatlantirishni tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq;

2019 — 2021-yillarda davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlarida sogʻlom ovqatlantirishni tashkil etishni takomillashtirish chora-tadbirlari rejasi 3-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

3. Belgilansinki, davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlarida autsorsing usulida sogʻlom ovqatlantirish Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha taʼlim vazirligi tomonidan oʻtkaziladigan tanlov natijalariga koʻra tashkil qilinadi.

4. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Maktabgacha taʼlim vazirligi, viloyatlar maktabgacha taʼlim boshqarmalari va Toshkent shahar maktabgacha taʼlim bosh boshqarmasining soʻrovi boʻyicha oziq-ovqat mahsulotlarining amaldagi oʻrtacha bozor narxlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni muntazam ravishda oʻzlarining Internet jahon axborot tarmogʻidagi veb-saytlarida joylashtirilishi va taqdim etilishini taʼminlasinlar.

5. Belgilab qoʻyilsinki:

ovqatlantirish autsorsing usulida tashkil etiladigan davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlarida autsorser tomonidan ovqatlantirishni tashkil etish uchun foydalaniladigan kommunal xizmatlar toʻlovlari maktabgacha taʼlim tashkilotiga ajratilgan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari doirasida qoplanadi;

davlat maktabgacha taʼlim tashkilotida ovqatlantirish autsorsing usulida tashkil etilganda, ijara shartnomasi doirasida autsorserga vaqtincha foydalanishga beriladigan oshxonaning ishlab chiqarish xonalari, asbob-uskunalari, idish-tovoqlari va mebeli tekin foydalanish huquqi bilan beriladi;

ovqatlantirish autsorsing usulida tashkil etilishi munosabati bilan tejalgan pul mablagʻlari, birinchi navbatda, davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlari tarbiyalanuvchilarining ovqatlanish shart-sharoitlarini yaxshilashga yoʻnaltiriladi.

6. Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi Maktabgacha taʼlim vazirligi bilan birgalikda:

tuman (shahar) kesimida davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlaridagi oziq-ovqat mahsulotlari va tayyorlanayotgan taomlar, shuningdek, ularda foydalaniladigan texnologik jihozlarning sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlariga mosligi, oshxonalar xodimlari tomonidan sanitariya-gigiyena tadbirlari bajarilishiga rioya etilishini aniqlash yuzasidan tasdiqlangan jadval asosida har oyda sanitariya holatni oʻrganib borilishini tashkil etsin;

davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlarida toʻliq va xavfsiz ovqatlantirishni tashkil etish uchun gigiyenik talablarni uch oy muddatda qayta koʻrib chiqib, tasdiqlasin.

7. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi Iqtisodiyot va sanoat vazirligi bilan birgalikda 2019-2020 oʻquv yilidan boshlab, oliy taʼlim muassasalarida tegishli yil uchun tasdiqlangan umumiy kvotalar doirasida “Umumiy ovqatlanish texnologiyasi va uni tashkil etish” yoʻnalishi boʻyicha talabni inobatga olgan holda oliy maʼlumotli mutaxassislarni tayyorlash tizimini yoʻlga qoʻysin.

8. Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha taʼlim vazirligi:

maktabgacha taʼlim tashkilotlarida tarbiyalanuvchilarga isteʼmol uchun berilayotgan taomlar sifati boʻyicha qatʼiy nazoratni taʼminlasin;

Oʻzbekiston Oshpazlar uyushmasi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi bilan birgalikda davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlari tomonidan ovqatlantirish tashkil etilganda oshpazlar va oshpaz yordamchilarining har uch yilda bir marta malakasini oshirish ishlarini tashkil etsin;

Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi hamda Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi bilan birgalikda ommaviy axborot vositalarida maktabgacha taʼlim tashkilotlarida tarbiyalanuvchilarni sogʻlom ovqatlantirish yuzasidan targʻibot-tashviqot ishlarini olib borsin.

9. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti parametrlarida ushbu qarorning amalga oshirilishi uchun zarur mablagʻlarni nazarda tutsin.

10. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining “Maktabgacha taʼlim muassasalarining faoliyatini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2017-yil 19-iyuldagi 528-son qarori 1-bandi va 4-ilovasi (Oʻzbekiston Respublikasi QHT, 2017-y., 30-son, 732-modda) oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

11. Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha taʼlim vazirligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

12. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining ijtimoiy rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari A.A. Abduxakimov va Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov, Oʻzbekiston Respublikasi maktabgacha taʼlim vaziri A.V. Shin va Oʻzbekiston Respublikasi sogʻliqni saqlash vaziri A.Q. Shadmanov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 25-iyuldagi 626-son qaroriga 1-ILOVA

Davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlarida sogʻlom ovqatlantirishni tashkil etish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizom davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlarida sogʻlom ovqatlantirishni tashkil etish tartibini belgilaydi.

Ushbu Nizom talablari davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlariga (keyingi oʻrinlarda maktabgacha taʼlim tashkilotlari deb ataladi) nisbatan tatbiq etiladi.

2. Tarbiyalanuvchilarning sogʻlom ovqatlanishini tashkil etish maktabgacha taʼlim tashkilotlarining oshxonalarida (keyingi oʻrinlarda oshxona deb ataladi) sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlariga muvofiq shart-sharoitlar yaratilgan holda amalga oshiriladi.

2-bob. Maktabgacha taʼlim tashkilotlarida sogʻlom ovqatlantirishni tashkil etishning maqsad va vazifalari

3. Maktabgacha taʼlim tashkilotlarida sogʻlom ovqatlantirishni tashkil etishning maqsadi tarbiyalanuvchilarning sogʻlom va barkamol oʻsishini taʼminlash, oshxonalarda sifatli taomlar tayyorlash, taomlarni isteʼmol qilish uchun gigiyenik talablarga muvofiq sharoitlar yaratish hisoblanadi.

4. Quyidagilar maktabgacha taʼlim tashkilotlarida sogʻlom ovqatlantirishni tashkil etishning asosiy vazifalari hisoblanadi:

tarbiyalanuvchilarning belgilangan sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlariga muvofiq holda ovqatlanishni tashkil etish;

tarbiyalanuvchilarni sifatli oziq-ovqat mahsulotlari bilan taʼminlash;

oziq-ovqat mahsulotlari hamda taomlarning xavfsizligi va sifatini kafolatlash;

tarbiyalanuvchilarda ovqatlantirish bilan bogʻliq yuqumli kasalliklarning tarqalishiga yoʻl qoʻymaslik;

tarbiyalanuvchilar oʻrtasida sogʻlom ovqatlantirish koʻnikmalarini shakllantirish;

taomlarni tayyorlashda, oziq-ovqat mahsulotlarini qabul qilish hamda saqlashda sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlariga qatʼiy rioya qilish.

3-bob. Maktabgacha taʼlim tashkilotlarida sogʻlom ovqatlantirishni tashkil etishga qoʻyiladigan asosiy talablar

5. Quyidagilar maktabgacha taʼlim tashkilotlarida sogʻlom ovqatlantirishni tashkil etishga qoʻyiladigan asosiy talablar hisoblanadi:

tarbiyalanuvchilarni sogʻlom ovqatlantirishni autsorsing korxonalari jalb qilinmagan hollarda bevosita maktabgacha taʼlim tashkilotlari tomonidan tashkil etish;

tarbiyalanuvchilarni sogʻlom ovqatlantirishni sanitariya-gigiyena tadbirlari va epidemiyaga qarshi tadbirlar bajarilishiga qatʼiy rioya qilgan holda tashkil etish;

oshpazlar tomonidan taom tayyorlash jarayonida texnologiya va texnika xavfsizligi qoidalariga amal qilinishi;

taom tayyorlash, oziq-ovqat mahsulotlarini sifatli qabul qilish, saqlash uchun zarur sharoitlar yaratish;

taomnomaga muvofiq mahsulotlar toʻliq yetkazilishi va sarflanishini taʼminlash choralarini koʻrish;

oshpazlarning har uch yilda bir marta malaka oshirishi, tibbiy koʻrikdan oʻtgan holda ishga qoʻyilishi.

Tarbiyalanuvchilarni sogʻlom ovqatlantirishni tashkil etish uchun tegishli tuman (shahar) hokimlari, tuman (shahar) maktabgacha taʼlim boʻlimlari mudirlari hamda maktabgacha taʼlim tashkilotlari direktorlari masʼul hisoblanadi.

4-bob. Maktabgacha taʼlim tashkilotlarida sogʻlom ovqatlantirishni tashkil etish

6. Oshxonalarda sogʻlom ovqatlantirish tarbiyalanuvchilarning fiziologik yoshiga muvofiq ravishda tuzilgan, ushbu Nizomga 1-ilovada keltirilgan taomnoma asosida tashkil etiladi. Bunda:

kunlik taomnomalar Maktabgacha taʼlim vazirligi tomonidan tuzilib, tasdiqlangan hamda Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi xizmati bilan kelishilgan namunaviy, mavsumiy taomnomalar asosida tuziladi;

taomnoma joriy kundagi tarbiyalanuvchilar sonidan kelib chiqib, keyingi ish kuni uchun soat 16.00 ga qadar hamshira tomonidan maktabgacha taʼlim tashkiloti oshpazi va xoʻjalik mudiri ishtirokida tuziladi;

taomnoma asosida keyingi kun uchun oziq-ovqat mahsulotlari xoʻjalik mudiri tomonidan hamshira yoki navbatchi tarbiyachi ishtirokida ish kuni yakunlangunga qadar oshxonaga beriladi;

taomnoma bir kun oldingi tarbiyalanuvchilar soniga mutanosib ravishda har bir tarbiyalanuvchi uchun bir kunlik oʻrtacha sarflanadigan oziq-ovqat mahsulotlari miqdori va ularning qiymati chiqarilgan holda ikki nusxada tuziladi;

joriy kunda ertalab soat 9.00 ga qadar maktabgacha taʼlim tashkilotiga kelgan tarbiyalanuvchilar soni taomnomada nazarda tutilgan tarbiyalanuvchilar sonidan 10 nafar va undan koʻp boʻlsa, guruh tarbiyachilarining tarbiyalanuvchilar soni toʻgʻrisidagi bildirishnomalari asosida taomnomaga oʻzgartirish kiritilishi toʻgʻrisida dalolatnoma tuziladi va sanitariya normalari, qoidalari va gigiyena normativlarida belgilangan tartibda mahsulotlar omborga qaytariladi yoki qoʻshimcha ajratiladi;

taomnoma sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlari asosida toʻgʻri tuzilganligi hamshira va maktabgacha taʼlim tashkiloti direktori tomonidan imzo bilan tasdiqlanadi;

taomnomaning bitta nusxasi hamshiraga, ikkinchi nusxasi oshxonaga foydalanish uchun beriladi;

kunlik tayyorlanadigan taom turlari va bir tarbiyalanuvchi uchun taom miqdori maxsus ovqat tarqatish joyiga yozib qoʻyiladi;

tarbiyalanuvchilar uchun taomlar ovqatlanish texnologiyasi qoidalariga amal qilgan holda tayyorlanadi, saqlanadi va tarqatiladi.

7. Kunlik taomnomalar tuzishda bir nafar tarbiyalanuvchiga sarflanadigan oziq-ovqat mahsulotlarining kunlik miqdori sanitariya normalari, qoidalari va gigiyena normativlari asosida belgilanishi talab etiladi.

8. Maktabgacha taʼlim tashkilotidagi qisqa muddatli guruhlar uchun taomnoma alohida tuziladi va tashkilot direktori tomonidan tasdiqlanadi.

9. Maktabgacha taʼlim tashkiloti uchun har oʻn kunlik taomnomalar blankalari ip oʻtkazib bogʻlangan holda oldindan raqamlanadi, tuman (shahar) maktabgacha taʼlim boʻlimi mudiri va bosh hisobchi tomonidan raqamlanib imzolanadi, muhrlanadi va alohida daftarda roʻyxatdan oʻtkaziladi.

10. Maktabgacha taʼlim tashkilotida oziq-ovqat mahsulotlari va taomlar sifatini oʻrganish boʻyicha brakeraj komissiyasi (keyingi oʻrinlarda brakeraj komissiyasi deb ataladi) tashkil etiladi.

Maktabgacha taʼlim tashkiloti direktorining brakeraj komissiyasini tasdiqlash toʻgʻrisidagi buyrugʻi har yil uchun alohida qabul qilinadi.

11. Maktabgacha taʼlim tashkiloti hamshirasi brakeraj komissiyasining raisi boʻlib, uning tarkibiga tarbiyachi, oshpaz, tashkilot kasaba uyushmasi qoʻmitasi raisi va tarbiyalanuvchilarning ota-onalari yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar (keyingi oʻrinlarda ota-onalar deb ataladi) vakillari aʼzo sifatida kiritiladi.

12. Brakeraj komissiyasi oshxonaga qabul qilinadigan oziq-ovqat mahsulotlari va tayyorlanayotgan taomlar sifatini doimiy ravishda oʻrganib boradi. Oʻrganish natijalari alohida yuritiladigan, ushbu Nizomga 2 va 6-ilovalarga muvofiq shakldagi brakeraj daftarlarida qayd etiladi.

13. Brakeraj daftari oziq-ovqat mahsulotlarining sifati, mazasi, kunlik sinama olinganligi, ovqatni tarqatishga ruxsat berilganligi haqidagi maʼlumotlar belgilangan tartibda toʻldirilib, har kuni hamshiraning imzosi bilan tasdiqlanadi.

Brakeraj komissiyasi aʼzolari tomonidan brakeraj daftari yuritilishining doimiy monitoringi olib boriladi.

14. Brakeraj daftari tikilgan, raqamlangan, tashkilot direktori tomonidan imzolangan va muhrlangan boʻlishi shart.

15. Brakeraj daftarining birinchi sahifasida brakeraj komissiyasini tasdiqlash haqidagi buyruqdan koʻchirma boʻlishi, daftar raqamlangan, ip oʻtkazib tikilgan va maktabgacha taʼlim boʻlimi mudiri tomonidan uning familiyasi, ismi, otasining ismi va sana koʻrsatilgan holda imzolanib, muhrlangan boʻlishi lozim.

16. Maktabgacha taʼlim tashkilotida tarbiyalanuvchilarni sogʻlom ovqatlantirishni taʼminlash maqsadida ushbu Nizomga 3-ilovaga muvofiq shakldagi sifati tez buziluvchi oziq-ovqat mahsulotlarini qayd etish daftari tashkilot hamshirasi tomonidan yuritiladi.

Sifati tez buziluvchi oziq-ovqat mahsulotlarini qayd etish daftarida mahsulotlarning ishlab chiqarilgan vaqti, maktabgacha taʼlim tashkilotiga qabul qilingan vaqti va oxirgi ishlatish muddati haqidagi maʼlumotlar qayd etib boriladi.

Daftar raqamlangan, ip oʻtkazib tikilgan va maktabgacha taʼlim tashkiloti direktori tomonidan uning familiyasi, ismi, otasining ismi va sana koʻrsatilgan holda imzolanib, muhrlangan boʻlishi lozim. Daftarning birinchi sahifasida tez buziluvchi mahsulotlarning saqlanish muddatlari haqidagi jadval koʻrsatilgan boʻlishi lozim.

17. Sifati tez buziluvchi oziq-ovqat mahsulotlarini qayd etish daftarining yuritilishi uchun maktabgacha taʼlim tashkiloti direktori va hamshira bevosita masʼul hisoblanadi.

18. Oshxonada tayyor boʻlgan taom tarbiyalanuvchilarga tarqatilishidan 15 — 20 daqiqa oldin undan maktabgacha taʼlim tashkiloti hamshirasi tomonidan kunlik sinama olinadi.

19. Olingan sinama toza idishga solinib, idishning ustki qismiga taomning nomi, tayyorlangan va sinama olingan vaqti yozilgan yorliq yopishtirilgan holda, sovutgich yoki boshqa sinama sifatiga taʼsir qilmaydigan sharoitda toʻliq bir sutka saqlanadi.

20. Davlat maktabgacha taʼlim tashkilotiga taʼminotchi tashkilotlar tomonidan keltirilgan oziq-ovqat mahsulotlari brakeraj komissiyasi tomonidan koʻrib chiqilganidan keyin tashkilotning xoʻjalik mudiri tomonidan omborxonaga qabul qilib olinadi.

Ombor kitobi va brakeraj daftari maktabgacha taʼlim tashkilotida 3 yil davomida saqlanadi.

21. Oziq-ovqat mahsulotlarini qabul qilishda brakeraj komissiyasi aʼzolari tomonidan mahsulotlarning sifatini kafolatlovchi hujjatlar (sertifikat, markirovka) mavjudligi, shartnomada belgilangan narxi va mahsulotning tavsifiga muvofiqligi koʻrib chiqiladi.

22. Qabul qilingan oziq-ovqat mahsulotlari sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlariga muvofiq holda saqlanadi va sarflanadi.

23. Omborxonaga keltirilgan va kunlik taomnoma asosida oshxonaga berilgan oziq-ovqat mahsulotlari ushbu Nizomga 4-ilovaga muvofiq shakldagi omborxonada saqlanayotgan oziq-ovqat mahsulotlarini qayd etish daftariga yozib qoʻyiladi.

Daftarning yuritilishi uchun xoʻjalik mudiri bevosita masʼul hisoblanadi.

24. Omborxonada saqlanayotgan oziq-ovqat mahsulotlarini qayd etish daftarida omborxonaga keltirilgan va oshxonaga topshirilgan oziq-ovqat mahsulotlari nomma-nom yozib boriladi. Bunda har bir oziq-ovqat mahsuloti uchun alohida varaq yuritiladi.

Omborxonada saqlanayotgan oziq-ovqat mahsulotlarining qoldigʻi har kuni belgilab boriladi.

25. Omborxonada saqlanayotgan oziq-ovqat mahsulotlarini qayd etish daftari raqamlangan, ip oʻtkazib tikilgan va maktabgacha taʼlim boʻlimi mudiri tomonidan, uning familiyasi, ismi, otasining ismi va sana koʻrsatilgan holda imzolanib, muhrlangan boʻlishi lozim.

26. Maktabgacha taʼlim tashkilotlarida sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlariga nisbatan tarbiyalanuvchilarning oziq-ovqat mahsulotlari bilan taʼminlanish darajasi oyma-oy tahlil qilib boriladi hamda choraklik tahlil natijalari chorak yakunlanganidan keyingi oyning 5-kuniga qadar maktabgacha taʼlim tuman (shahar) boʻlimlariga topshiriladi.

Tuman (shahar) maktabgacha taʼlim boʻlimlari tomonidan muassasalarda tarbiyalanuvchilarning oziq-ovqat mahsulotlari bilan taʼminlanish darajasi toʻgʻrisidagi umumlashtirilgan hisobotlar chorak yakunlanganidan keyingi oyning 10-kuniga qadar tegishlicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Maktabgacha taʼlim vazirligi, viloyatlar maktabgacha taʼlim boshqarmalariga va Toshkent shahar maktabgacha taʼlim bosh boshqarmasiga taqdim etiladi.

Qoraqalpogʻiston Respublikasi Maktabgacha taʼlim vazirligi, viloyatlar maktabgacha taʼlim boshqarmalari va Toshkent shahar maktabgacha taʼlim bosh boshqarmasi tomonidan maktabgacha taʼlim tashkilotlarida tarbiyalanuvchilarning oziq-ovqat bilan taʼminlanish darajasi toʻgʻrisidagi umumlashtirilgan hisobotlar chorak yakunlanganidan keyingi oyning 15-kuniga qadar Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha taʼlim vazirligiga topshiriladi.

Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha taʼlim vazirligi tomonidan maktabgacha taʼlim tashkilotlarida tarbiyalanuvchilarning oziq-ovqat mahsulotlari bilan taʼminlanish darajasi toʻgʻrisidagi umumlashtirilgan hisobotlarni chorak yakunlanganidan keyingi oyning 25-kuniga qadar oʻrganib chiqiladi, oʻrganish natijasida aniqlangan kamchilik va muammolarni Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, Toshkent shahar va viloyatlar hokimliklari bilan hamkorlikda bartaraf etish choralari koʻriladi.

27. Davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlarining oziq-ovqat mahsulotlari bilan taʼminlanish darajasi toʻgʻrisidagi hisobotlar ushbu Nizomga 5-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq tarzda yuritiladi.

5-bob. Maktabgacha taʼlim tashkilotlarida tarbiyalanuvchilarni kunlik ovqatlantirish xarajatlarni qoplash

28. Tarbiyalanuvchining maktabgacha taʼlim tashkilotida boʻlgan davri uchun badal toʻlovlari belgilangan tartibda tarbiyalanuvchilarni ovqatlantirishni tashkil etishga yoʻnaltiriladi. Bunda sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlarini toʻliq bajarish uchun ota-onalar toʻlovlari bilan qoplanmagan qismi Oʻzbekiston Respublikasi budjeti mablagʻlari hisobiga qoplanadi.

29. Maktabgacha taʼlim tashkilotida tarbiyalanuvchilarni ovqatlantirish jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari yoki muassasaning budjetdan tashqari mablagʻlari hisobiga tashkil etilgan taqdirda, tarbiyalanuvchilar uchun belgilangan bir kunlik ovqatlanish ratsioni sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlariga muvofiq belgilangan normalardan oshmasligi lozim.

6-bob. Maktabgacha taʼlim tashkilotlari xodimlarining ovqatlanishini tashkil etish

30. Maktabgacha taʼlim tashkiloti xodimlarining ushbu muassasada ovqatlanishi maktabgacha taʼlim tashkiloti direktori bilan xodim oʻrtasida tuzilgan shartnomaga muvofiq toʻlov asosida tashkil etiladi.

Faoliyati bolalar tarbiyasi bilan uzluksiz ravishda bogʻliq boʻlgan xodimlar (direktor, hamshira, tarbiyachi va yordamchi tarbiyachi) shartnoma asosida ovqatlanadi.

31. Maktabgacha taʼlim tashkiloti xodimlari alohida taomnoma boʻyicha ovqatlanadilar.

32. Taomnomada ovqatlangan xodimlar soni, ular uchun sarflangan oziq-ovqat mahsulotlarining miqdori va qiymati koʻrsatiladi.

Joriy oyda xodimlarning maktabgacha taʼlim tashkiloti hisobiga ovqatlanishi uchun bir oylik toʻlov miqdori oldingi oyda tuzilgan taomnoma boʻyicha xodimlarga sarflangan oziq-ovqat mahsulotlarini ovqatlangan xodimlar oʻrtacha soniga boʻlish orqali aniqlanadi.

33. Xodimlarning maktabgacha taʼlim tashkilotida ovqatlanganligi uchun toʻlovlar joriy oyning 10-kunidan kechiktirmay banklarga toʻlanadi hamda toʻlov toʻlanganligini tasdiqlovchi hujjat (kvitansiya) nusxasi maktabgacha taʼlim tashkilotiga taqdim etiladi.

Xodimlarning maktabgacha taʼlim tashkilotida ovqatlanganligi uchun toʻlangan mablagʻlar tuman (shahar) maktabgacha taʼlim boʻlimlari hisob-varaqlarida ulardan keyinchalik foydalanish uchun hisobga olinadi.

34. Xodimlarning maktabgacha taʼlim tashkilotida ovqatlanganligi uchun toʻlovlar miqdorini hisoblashda xodimning faqat ishda boʻlgan kunlari eʼtiborga olinadi.

Xodimning ishda boʻlmagan kunlari uchun undirilgan toʻlovlar keyingi oy uchun toʻlov amalga oshirilayotganida hisobga olinadi.

35. Xodimlarning maktabgacha taʼlim tashkilotida ovqatlanganligi uchun amalga oshirgan toʻlovlari toʻliq oziq-ovqat xarajatlariga yoʻnaltiriladi.

7-bob. Maktabgacha taʼlim tashkilotlari tarbiyalanuvchilarini sogʻlom ovqatlantirishni tashkil etishda ishtirok etadigan xodimlarning vazifalari

36. Tuman (shahar) maktabgacha taʼlim boʻlimining mudiri:

tasarrufidagi maktabgacha taʼlim tashkilotlari tarbiyalanuvchilarini sogʻlom ovqatlantirishni tashkil etishga hamda ularni sifatli oziq-ovqat mahsulotlari bilan uzluksiz taʼminlash ishlariga umumiy rahbarlik qiladi;

tarbiyalanuvchining tashkilotda boʻlgan davri uchun tashkilot hisob-raqamiga tushgan badal toʻlovlari va davlat budjetidan ajratilgan mablagʻlar hisobiga oziq-ovqat mahsulotlarini xarid qilish yuzasidan shartnomalar tuzadi;

xarid qilish uchun tuzilgan shartnomalarda oziq-ovqat mahsulotlari muvofiqlik va gigiyenik sertifikatlar asosida tasarrufidagi tashkilotga sifatli yetkazib berilishini taʼminlaydi;

bir nafar tarbiyalanuvchiga kunlik ovqatlanish narxlarini belgilashni, taomnoma blankalarini raqamlash, muhrlash, oziq-ovqat mahsulotlari yetkazib beruvchilar bilan tuzilgan shartnomalar shartlari bajarilishini taʼminlaydi;

tarbiyalanuvchilarni sogʻlom ovqatlantirish sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlarini toʻliq taʼminlagan holda amalga oshirilishiga shaxsan masʼuldir.

Oziq-ovqat mahsulotlarini xarid qilish normativ-huquqiy hujjatlarda belgilangan tartibda amalga oshiriladi.

37. Maktabgacha taʼlim tashkilotining direktori:

tarbiyalanuvchilarni sogʻlom va toʻlaqonli ovqatlantirishni tashkil etishga javobgar hisoblanadi;

maktabgacha taʼlim tashkilotiga yetkazib berilayotgan oziq-ovqat mahsulotlari sifat tavsifiga mos ravishda qabul qilinishini taʼminlaydi;

tarbiyalanuvchilarning tashkilotda boʻlgan davri uchun badal toʻlovlari oʻz vaqtida va toʻliq toʻlab borilishini taʼminlaydi;

ota-onalar yigʻilishlarida tarbiyalanuvchilarni sogʻlom ovqatlantirish uchun tayyorlanayotgan taomlarning sifati, sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlarida belgilangan oziq-ovqat mahsulotlari bilan taʼminlanish darajasi toʻgʻrisida har chorakda bir marta hisobot berib boradi;

tarbiyalanuvchilarni sogʻlom ovqatlantirishni tashkil etish darajasini baholash maqsadida har yarim yilda kamida bir marta ota-onalar oʻrtasida soʻrovnomalar oʻtkazadi va uning natijalarini muhokama qilib boradi;

maktabgacha taʼlim tashkilotidagi brakeraj komissiyasining tarkibini tasdiqlaydi, zarur hollarda tarkibga oʻzgartirishlar kiritadi, brakeraj komissiyasining ishini muvofiqlashtiradi.

38. Maktabgacha taʼlim tashkiloti hamshirasi:

taomnomalarning xilma-xilligi va sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlariga asosan tuzilishi, oshxona va omborxonaning sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlariga rioya qilgan holda faoliyat yuritishini nazorat qiladi;

oziq-ovqat mahsulotlarining sifatini, saqlanish qoidalariga amal qilinishini hamda isteʼmolga berilishini, tayyorlangan taomlar sifatini, mahsulotlarning taomlarni tayyorlashda toʻgʻri taqsimlanishini, taom vaznini va sifatini, oziq-ovqat mahsulotlarining belgilangan meʼyorlar asosida sarflanishini taʼminlaydi;

tarbiyalanuvchilarni ovqatlantirishni maktabgacha taʼlim tashkiloti tomonidan tasdiqlangan kun tartibiga asosan tashkil etadi;

asosiy oziq-ovqat mahsulotlarining sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlari boʻyicha taʼminlanishi yuzasidan har oʻn kunlik hisobotini yuritadi;

yigʻma hisobotlardan kelib chiqib, taomlar ratsioniga kiritilgan oziq-ovqat mahsulotlarining tarkibiy qismi va energetik qiymatini doimiy ravishda tahlil qilib boradi;

tayyor taomlardan sinama olish, ularning organoleptik (hid bilish, taʼm bilish, koʻrish) usul asosida baholanishini va jurnalga qayd etishni hamda taomlardan olingan sinamalar talab etilgan darajada saqlanishini taʼminlaydi;

xoʻjalik mudiri va oshpaz bilan hamkorlikda taomnoma tuzadi;

har uch yilda bir marta belgilangan tartibda maktabgacha taʼlim tashkilotlarida sogʻlom ovqatlantirishni tashkil etish boʻyicha malaka oshiradi.

39. Maktabgacha taʼlim tashkiloti oshpazi eng kamida 3-razryadli oshpaz darajasiga oid maxsus kasbiy maʼlumotga ega boʻlishi zarur va quyidagi vazifalarni bajaradi:

taomlarni maktabgacha taʼlim tashkilotidagi taomnoma asosida tayyorlash texnologiyasiga amal qilgan holda tayyorlaydi;

tarbiyalanuvchilarning yoshiga muvofiq tarzda taomlarni porsiyalarga boʻladi va tarqatadi;

kunlik taomnomani tuzishda ishtirok etadi;

oziq-ovqat mahsulotlarining belgilangan tartibda saqlanishi va taomnoma asosida toʻgʻri sarflanishini taʼminlaydi;

taomlarni tayyorlashda mahsulotlarga dastlabki va issiqlik ishlov berishni amalga oshiradi;

turli xildagi oziq-ovqat mahsulotlarining tavsifi va biologik qiymatini oʻrganadi hamda organoleptik usul orqali ularning sifat koʻrsatkichlarini farqlaydi;

issiqlik ishlov beruvchi, vazn oʻlchovchi, muzlatgich va boshqa jihozlardan foydalanishda texnika xavfsizligi qoidalariga qatʼiy amal qiladi;

har uch yilda bir marta maktabgacha taʼlim tashkilotlarida sogʻlom ovqatlantirishni tashkil etish boʻyicha malaka oshiradi.

40. Maktabgacha taʼlim tashkilotining oziq-ovqat mahsulotlari xoʻjalik mudiri eng kamida oʻrta maxsus maʼlumotga ega boʻlishi zarur va quyidagi vazifalarni bajaradi:

oziq-ovqat mahsulotlarini qabul qilishni tashkil etadi, omborxonaga joylashtiradi va ularni saqlashda sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlariga amal qiladi;

kunlik taomnomani tuzishda ishtirok etadi;

oziq-ovqat mahsulotlarining omborxonadagi qoldiq miqdoridan kelib chiqib, yetkazib beruvchilarga buyurtmalarni shakllantirishda ishtirok etadi;

kunlik taomnomada belgilangan barcha turdagi oziq-ovqat mahsulotlarini oshxonaga beradi;

yetkazib beruvchilar tomonidan topshirilgan oziq-ovqat mahsulotlarining yukxatiga mosligini tekshiradi, ularning vaznini oʻlchaydi va sifatini koʻzdan kechiradi;

omborxonadagi oziq-ovqat mahsulotlarining hisobini yuritadi, mahsulotlarni sifat tavsifiga, foydalanish muddatlariga amal qilgan holda saqlaydi;

omborxonada saqlanayotgan oziq-ovqat mahsulotlarini qayd etish daftarini yuritadi;

har uch yilda bir marta maktabgacha taʼlim tashkilotlarida sogʻlom ovqatlanishni tashkil etish boʻyicha malaka oshiradi.

41. Maktabgacha taʼlim tashkilotida sogʻlom ovqatlantirishni tashkil etishga masʼul xodimlarning malakasini oshirish Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha taʼlim vazirligi tomonidan tashkil etiladi hamda Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi bilan kelishgan holda ishlab chiqilgan oʻquv rejasi va dasturi asosida amalga oshiriladi.

8-bob. Maktabgacha taʼlim tashkilotlarida sogʻlom ovqatlantirishni tashkil etish monitoringini olib borish

42. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Maktabgacha taʼlim vazirligi, viloyatlar maktabgacha taʼlim boshqarmalari va Toshkent shahar maktabgacha taʼlim bosh boshqarmasi, tuman (shahar) maktabgacha taʼlim boʻlimlari maktabgacha taʼlim tashkilotida sogʻlom ovqatlantirishni tashkil etish monitoringini olib borishda:

maktabgacha taʼlim tashkilotida sogʻlom ovqatlantirishni tashkil etish yuzasidan doimiy monitoring olib boradi, jumladan, tarbiyalanuvchilarning oziq-ovqat mahsulotlari bilan taʼminlanganlik darajasini tahlil qilib boradi;

tegishli mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlariga oshxonalarning moddiy-texnik bazasini mustahkamlash boʻyicha takliflar kiritadi;

monitoring natijalarini har chorakda hududiy tuman (shahar) hokimliklari huzuridagi yigʻilishlarda prokuratura, moliya, sogʻliqni saqlash, maktabgacha taʼlim boʻlimlari rahbarlari ishtirokida muhokama qilib boradi;

oshxonalarda sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlariga muvofiq boʻlmagan holatlarni zudlik bilan bartaraf etish choralarini koʻradi.

43. Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasining hududiy boʻlimlari tomonidan maktabgacha taʼlim tashkilotlari oshxonalarida sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlari hamda sanitariya-gigiyena va epidemiyaga qarshi tadbirlarning bajarilishiga rioya qilinishi yuzasidan nazorat ishlari amalga oshiriladi.

9-bob. Yakunlovchi qoida

44. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilikka muvofiq javob beradilar.

Davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlarida sogʻlom ovqatlantirishni tashkil etish toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

TASDIQLAYMAN _______-son maktabgacha taʼlim tashkiloti direktori ____________________________ (F.I.O.) ____________________ M.Oʻ. (imzo) TAOMNOMA (20___ yil _________ __ ___ ______________ __ uchun) (sana) (oy) __________-guruh Tarbiyalanuvchilar soni ________ nafar Taom nomi Bir nafar tarbiyalanuvchi uchun taom miqdori Non Choy ... ... ... ... ... ... ... ... ... Tomat Tuz Nonushta Tushlik Ikkinchi tushlik * Kechki ovqat 1 nafar tarbiyalanuvchi uchun Jami mahsulot miqdori Mahsulot narxi Sarflangan mablagʻ miqdori Jami sarflangan mablagʻ miqdori _______________ Bir nafar tarbiyalanuvchi uchun sarflangan mablagʻ miqdori ____________________ * 12 va 24 soatli ish tartibi joriy etilgan maktabgacha taʼlim tashkilotlariga nisbatan tadbiq etiladi. Hamshira _______ ______ _ Xoʻjalik mudiri ________ _______________ ____ Oshpaz _________ ____ ______ (imzo) (imzo) (imzo)

Davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlarida sogʻlom ovqatlantirishni tashkil etish toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Oziq-ovqat mahsulotlari va tayyorlanayotgan taomlar sifati haqidagi maʼlumotlarni qayd etish

Tayyor taomning nomi Baholanishi Sinama olingan vaqti Tibbiyot xodimining ruxsati Imzo taomnomaning bajarilishi sifati ovqat tayyorlash texnologiyasiga rioya qilinganligi 20___ yil ____ ____________ Nonushta Tushlik Ikkinchi tushlik Kechki ovqat 20___ yil ____ ____________ Nonushta Tushlik Ikkinchi tushlik Kechki ovqat

Davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlarida sogʻlom ovqatlantirishni tashkil etish toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

Sifati tez buziluvchi oziq-ovqat mahsulotlarini qayd etish

T/r Taʼminotchi yuridik shaxsning nomlanishi Yukxati raqami, mahsulotning kelgan vaqti va sanasi Sifati tez buziluvchi mahsulotlar va ularning miqdori Sifati haqida maʼlumot Ishlatish muddatining oxirgi sanasi va vaqti Imzo 1. 2. 3. 4. 5. ...

Davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlarida sogʻlom ovqatlantirishni tashkil etish toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA

Omborxonada saqlanayotgan oziq-ovqat mahsulotlarini qayd etish

(goʻsht) Sana Ishonchnoma raqami Yukxati raqami Narxi Kirim Chiqim Qoldiq (sut) Sana Ishonchnoma raqami Yukxati raqami Narxi Kirim Chiqim Qoldiq (Yogʻ) Sana Ishonchnoma raqami Yukxati raqami Narxi Kirim Chiqim Qoldiq

Davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlarida sogʻlom ovqatlantirishni tashkil etish toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA

Davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlarining oziq-ovqat mahsulotlari bilan taʼminlanish darajasi toʻgʻrisidagi hisobotlarni yuritish

Bosqichlar Masʼullar Tadbirlar Muddati 1-bosqich Maktabgacha taʼlim tashkiloti Sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlariga asosan tarbiyalanuvchilarning oziq-ovqat mahsulotlari bilan taʼminlanish darajasini tahlil qilib borish hamda choraklik tahlil natijalarini maktabgacha taʼlim tuman (shahar) boʻlimlariga topshirish Chorak yakunlanganidan keyingi oyning 5-kuniga qadar 2-bosqich Tuman (shahar) maktabgacha taʼlim boʻlimlari Tarbiyalanuvchilarning oziq-ovqat mahsulotlari bilan taʼminlanish darajasi toʻgʻrisidagi umumlashtirilgan hisobotlarni tegishlicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Maktabgacha taʼlim vazirligiga, viloyatlar maktabgacha taʼlim boshqarmalariga va Toshkent shahar maktabgacha taʼlim bosh boshqarmasiga taqdim etish Chorak yakunlanganidan keyingi oyning 10-kuniga qadar 3-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Maktabgacha taʼlim vazirligi, viloyatlar maktabgacha taʼlim boshqarmalari va Toshkent shahar maktabgacha taʼlim bosh boshqarmasi Maktabgacha taʼlim tashkilotlarida tarbiyalanuvchilarning oziq-ovqat mahsulotlari bilan taʼminlanish darajasi toʻgʻrisidagi umumlashtirilgan hisobotlarni Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha taʼlim vazirligiga topshirish Chorak yakunlanganidan keyingi oyning 15-kuniga qadar 4-bosqich Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha taʼlim vazirligi Maktabgacha taʼlim tashkilotlarida tarbiyalanuvchilarning oziq-ovqat mahsulotlari bilan taʼminlanish darajasi toʻgʻrisidagi umumlashtirilgan hisobotlarni oʻrganib chiqish, oʻrganish natijasida aniqlangan kamchilik va muammolarni Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, Toshkent shahar va viloyatlar hokimliklari bilan hamkorlikda bartaraf etish choralarini koʻrish Chorak yakunlanganidan keyingi oyning 25-kuniga qadar

Davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlarida sogʻlom ovqatlantirishni tashkil etish toʻgʻrisidagi nizomga 6-ILOVA

Maktabgacha taʼlim tashkilotlariga keltirilgan xom oziq-ovqat mahsulotlari sifati haqidagi maʼlumotlarni qayd etish

Mahsulot yetkazib beruvchi taʼminotchi tashkilot nomi Mahsulot keltirilgan sana Mahsulot nomi Miqdori (kg, litr, dona) Baholash Brakeraj komissiyasi ruxsati Brakeraj komissiyasi aʼzosi imzosi Mahsulot sifatini organoleptik usulda baholash Sifatsizlik alomatlarini izohlash

Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 25-iyuldagi 626-son qaroriga 3-ILOVA

2019 — 2021-yillarda davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlarida sogʻlom ovqatlantirishni tashkil etishni yanada takomillashtirish

T/r Tadbirlar nomi Amalga oshirish mexanizmi Amalga oshirish muddatlari Masʼul ijrochilar I. Maktabgacha taʼlim tashkilotlarida tarbiyalanuvchilarni sogʻlom ovqatlantirishning zamonaviy usullarini joriy etish 1. Maktabgacha taʼlim tashkilotlarida autsorsing usulida sogʻlom ovqatlantirishni tashkil etishni kengaytirish. 1. Maktabgacha taʼlim tashkilotlarida autsorsing usulida ovqatlantirishni tashkil etish rejalarini tumanlar boʻyicha ishlab chiqish. 2. Reja asosida maktabgacha taʼlim tashkilotlarida autsorsing usulida ovqatlantirishni tashkil etish. 2019-yil iyul-avgust 2019-2020 yillar Maktabgacha taʼlim vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 2. Bolalarni ovqatlantirishni tashkil etish yuzasidan chet el tajribasini oʻrganish boʻyicha xizmat safarlarini tashkil etish. 1. Bolalarni ovqatlantirishni tashkil etish yuzasidan chet el tajribasini oʻrganish boʻyicha mutaxassislar ishchi guruhini shakllantirish. 2. Bolalarni ovqatlantirishni tashkil etish yuzasidan chet el tajribasini oʻrganish boʻyicha xizmat safarlariga yuborish va xalqaro tajribani oʻrganish natijalari yuzasidan takliflar kiritish. 2019-yil iyul 2019-2020 yillar Maktabgacha taʼlim vazirligi, manfaatdor vazirlik va idoralar Maktabgacha taʼlim vazirligi, manfaatdor vazirliklar va idoralar II. Maktabgacha taʼlim tizimida umumiy ovqatlanish texnologiyasi va uni tashkil etish yoʻnalishi boʻyicha kadrlar tayyorlash sifatini oshirish, qayta tayyorlash va malakasini oshirish tizimini takomillashtirish 3. Umumiy ovqatlanish texnologiyasi va uni tashkil etish yoʻnalishi boʻyicha oliy maʼlumotli mutaxassislarni tayyorlash va qayta tayyorlashni yoʻlga qoʻyish. 1. Umumiy ovqatlanish texnologiyasi va uni tashkil etish yoʻnalishida mutaxassislar tayyorlash boʻyicha respublikadagi oliy taʼlim muassasalaridan kerakli shart-sharoitlari va mutaxassislari mavjud oliy taʼlim muassasalarini tanlash va 2019-2020 oʻquv yilidan ushbu yoʻnalishlarni ochish boʻyicha takliflarni Vazirlar Mahkamasiga kiritish. 2. 2019-2020-yildan belgilangan oliy taʼlim muassasalarida umumiy ovqatlanish texnologiyasi va uni tashkil etish yoʻnalishi boʻyicha oliy maʼlumotli mutaxassislarni tayyorlash va qayta tayyorlashni yoʻlga qoʻyish. 2019-yil iyul-avgust 2019-2020 oʻquv yili Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Iqtisodiyot va sanoat vazirligi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi 4. Maktabgacha taʼlim tashkilotlari oshxonalarida faoliyat yuritayotgan oshpazlarning sohaga oid maxsus kasbiy maʼlumotga ega boʻlishini taʼminlash. Maktabgacha taʼlim tizimida faoliyat yuritayotgan oshpazlarning kasbiy bilimlarini oshirish. 2019-2020-yillar Maktabgacha taʼlim vazirligi, Oʻzbekiston Oshpazlar uyushmasi 5. Maktabgacha taʼlim tashkilotlari oshxonalarida faoliyat yuritayotgan oshpazlarning 3 yilda bir marta bolalar uchun taomlar tayyorlash texnologiyasi qoidalari va sogʻlom ovqatlantirishni tashkil etish boʻyicha malakasini oshirish. Maktabgacha taʼlim tizimida faoliyat yuritayotgan oshpazlarning malaka oshirishini tashkil etish. 2019 — 2021 yillar Maktabgacha taʼlim vazirligi, Oʻzbekiston Oshpazlar uyushmasi III. Maktabgacha taʼlim tashkilotlarida oshxonalarida sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlariga mos sharoitlarni yaratish 6. Maktabgacha taʼlim tashkilotlari oshxonalarini sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlariga muvofiq jihozlash. 1. Maktabgacha taʼlim tashkilotlari oshxonalarining texnologik jihozlar, sovutgichlar, oshxona jihozlari, omborxonada mahsulotlarni saqlash sharoitlari yuzasidan xatlov oʻtkazish. 2. Xatlov natijalariga koʻra maktabgacha taʼlim tashkilotlari oshxonalarida sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlariga mos sharoitlarni yaratish. 2019-2020-yillar Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 7. Maktabgacha taʼlim tashkilotlarining oshxonalari faoliyati, xarid qilinayotgan oziq-ovqat mahsulotlari va tayyorlanayotgan taomlar, shuningdek, ularda foydalaniladigan texnologik jihozlarning sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlariga mosligini, oshxonalar xodimlari tomonidan sanitariya-gigiyena tadbirlari va epidemiyaga qarshi tadbirlar bajarilishini taʼminlash. 1. Har bir Maktabgacha taʼlim tashkilotiga Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasining tuman (shahar) boʻlimlari xodimini buyruq bilan biriktirish va ushbu xodimlarni sanitariya-gigiyena tadbirlari va epidemiyaga qarshi tadbirlar bajarilishiga masʼul etib belgilash. 2. Maktabgacha taʼlim tashkilotlarining oshxonalari faoliyati xarid qilinayotgan oziq-ovqat mahsulotlari va tayyorlanayotgan taomlar, shuningdek, ularda foydalaniladigan texnologik jihozlarning sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlariga mosligini, oshxonalar xodimlarining sanitariya-gigiyena tadbirlari va epidemiyaga qarshi tadbirlar bajarilishiga rioya etishini aniqlash yuzasidan tasdiqlangan jadval asosida har oyda bir marta barcha Maktabgacha taʼlim tashkilotlarida monitoring ishlarini oʻtkazish boʻyicha tasdiqlangan jadval asosida oʻrganishni tashkil etish. 2019-yil iyuldan doimiy 2019-yil iyuldan doimiy Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi IV. Maktabgacha taʼlim tashkilotlarida tarbiyalanuvchilarining sogʻlom ovqatlanishini tashkil etish ishlarini yanada takomillashtirish tadbirlarini moliyalashtirish 8. Davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlari oshpazlari va oshpaz yordamchilari lavozim maoshlarini ularning malaka razryadlaridan kelib chiqib belgilash tizimini joriy etish. 1. Davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlari oshpazlari va oshpaz yordamchilariga malaka toifalari berish. 2. Davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlari oshpazlari va oshpaz yordamchilarining malaka toifalari boʻyicha lavozim maoshlarini belgilash. 2019-yil iyul 2019-yil avgust Oʻzbekiston Oshpazlar uyushmasi, Maktabgacha taʼlim vazirligi, Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi, Moliya vazirligi V. Maktabgacha taʼlim tashkilotlarida sogʻlom ovqatlantirishni tashkil etishga doir targʻibot-tashviqot ishlari 9. Maktabgacha taʼlim tashkilotlarida sogʻlom ovqatlantirishni tashkil etish yuzasidan keng targʻibot-tashviqot ishlarini olib borish. 1. Tarbiyalanuvchilar uchun ovqatlantirishni tashkil etishda taomlarni tayyorlash usullari, ularni isteʼmol qilishning ijobiy taʼsiri, ovqatlanish rejimi, ovqatlantirishni tashkil etishni zamonaviy usullarini targʻib qilish. 2019-yil iyuldan doimiy Maktabgacha taʼlim vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari 10. Maktabgacha taʼlim tashkiloti tarbiyalanuvchilari uchun “Toʻgʻri ovqatlanish mashgʻulotlari” taʼlim dasturini joriy etish. Tarbiyalanuvchilarni sogʻlom hayot tarzi va toʻgʻri ovqatlanish qoidalari bilan tanishtirish. 2019-2020 oʻquv yilidan Maktabgacha taʼlim vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi 11. Tarbiyalanuvchilar, pedagog xodimlar, ota-onalarning sogʻlom ovqatlanish qoidalariga amal qilinishi yuzasidan bilim va koʻnikmalarini yanada rivojlantirish boʻyicha davra suhbatlari oʻtkazish. Tarbiyalanuvchilar, pedagog xodimlar, ota-onalar oʻrtasida sogʻlom ovqatlanish qoidalariga amal qilinishi yuzasidan davra suhbatlari oʻtkazish. 2019-yil iyuldan doimiy Maktabgacha taʼlimi vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2019-yil 25-iyul,

626-son

(qaror nomi Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 20-maydagi 320-sonli qarori tahririda — Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 21.05.2021-y., 09/21/320/0482-son)

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 26.07.2019-y., 09/19/626/3481-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 21.05.2021-y., 09/21/320/0482-son, 30.06.2021-y., 09/21/407/0621-son, 20.11.2021-y., 09/21/694/1075-son, 05.04.2022-y., 09/22/153/0266-son, 13.05.2022-y., 09/22/255/0412-son; 10.01.2025-y., 09/25/1/0020-son; 30.01.2025-y., 09/25/48/0093-son; 16.12.2025-y., 09/25/791/1167-son; 15.10.2026-y., 09/26/563/1041-son)

lex.uz