UzbekAI

← Qonunlar

📅 2019-yil 24-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2019 йил 24 июль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 24 июля 2019 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 24 July 2019 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХеМАСИ

РЎЙХАТИ

Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартибини такомиллаштириш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Таълим сифатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 16 январдаги ПҚ-4119-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартиби ҳақидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Белгилансинки:

хорижий давлатларда ўрта махсус, касб-ҳунар (профессионал), олий, кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш таълим муассасаларида таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тўғрисидаги аризалар фақат Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикасининг Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қабул қилинади;

хорижий давлатларда умумий ўрта ва ўрта таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тўғрисидаги аризалар 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб фақат Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикасининг Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қабул қилинади.

Бунда 2022 йил 1 январдан кейин олинган хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлар тан олиш учун топширилганда, ҳужжатни берган давлатнинг ваколатли органи томонидан апостиль қўйилган бўлиши талаб этилади.

3. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда уч ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармасининг Ягона интерактив давлат хизматлари порталига уланишини таъминлаш чораларини кўрсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси:

а) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда:

икки ҳафта муддатда хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш учун зарур бўлган электрон шаклдаги ҳужжатларнинг намунавий шаклларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

бир ой муддатда давлат хизматлари марказларининг ходимлари учун хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтиришга қаратилган ўқув-амалий семинарлар ўтказилишини таъминласин;

б) Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлари тўғридан-тўғри (махсус синовларсиз) тан олинмайдиган таълим йўналишлари, мутахассисликлар ва касблар рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ўз ҳудудий бўлинмаларининг Ягона интерактив давлат хизматлари порталига уланиши ҳамда самарали фаолият кўрсатиши устидан назорат ўрнатсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекция манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи У.Н. Ташкенбаев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июлдаги 620-сон қарорига 1-ИЛОВА

Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартиби ҳақида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом хорижий давлатларда умумий ўрта, ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар (профессионал), олий таълим, кадрларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълими олганлик тўғрисидаги 1992 йил 1 январдан сўнг берилган ҳужжатларни тан олиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжат — хорижий давлатларнинг миллий қонунчилиги асосида берилган таълим олганликни тасдиқловчи расмий ҳужжат;

хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш — хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжат эгасига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида таълим олиш ва (ёки) касбий фаолият юритиш учун рухсат бериш мақсадида ваколатли давлат органлари томонидан хорижий давлатларда олинган таълим малакасини расман тасдиқлаш.

3. Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш Ўзбекистон Республикасидаги ваколатли давлат органларига хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ҳақида мурожаат этган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг, улар вояга етмаган бўлса ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг (кейинги ўринларда талабгорлар деб аталади) мурожаатларига мувофиқ амалга оширилади.

4. Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича:

умумий ўрта ва ўрта таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлар Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий бошқармалар) томонидан;

касбий таълим, олий таълим, кадрларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълимини олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш — Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) томонидан тан олинади.

5. Хорижий давлатларда умумий ўрта ва ўрта таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш бепул амалга оширилади.

6. Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш бўйича давлат хизматини кўрсатганлик учун қуйидаги миқдорда тўлов ундирилади:

касбий таълим тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш бўйича электрон ариза юборишда — базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари;

олий таълим, кадрларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълими ҳақидаги ҳужжатларни тан олиш бўйича электрон ариза юборишда — базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари;

Ижтимоий реестрнинг «камбағал оила» тоифасига киритилган оилаларнинг аъзоларига, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга мазкур бандда белгиланган йиғимнинг 50 фоиз миқдорида, Ижтимоий реестрнинг «давлат таъминотидаги оила» тоифасига киритилган оилаларнинг аъзоларига белгиланган йиғимнинг 75 фоизи миқдорида чегирма қўлланилади. Бунда чегирма Ижтимоий реестрнинг:

«давлат таъминотидаги оила» ёки «камбағал оила» тоифасидан «камбағаллик чегарасидаги оила» тоифасига ўтказилган оилаларга, уларнинг илгари белгиланган тоифасига мувофиқ миқдорда;

оғир ҳаётий вазиятга тушган оила сифатида «камбағаллик чегарасидаги оила» тоифасига киритилган оилаларга «камбағал оила» тоифасидаги оила учун белгиланган миқдорда қўлланилади.

Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилинганда, давлат хизматини кўрсатганлик учун белгиланган тўловнинг 90 фоизи ундирилади.

Ундирилган тўлов қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказларига талабгорларнинг ўзлари келиб мурожаат қилганда, ундирилган тўловнинг:

18 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;

20 фоизи — Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига;

11,75 фоизи — «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида очилган махсус ҳисобварағига;

0,5 фоизи — «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида очилган махсус ҳисобварағига;

қолган қисми — Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг ривожлантириш жамғармаси ҳисобварағига;

б) Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилинганда, ундирилган тўловнинг:

10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;

11,75 фоизи — «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида очилган махсус ҳисобварағига;

0,5 фоизи — «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида очилган махсус ҳисобварағига;

20 фоизи — Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига;

қолган қисми — Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг ривожлантириш жамғармаси ҳисобварағига ўтказилади.

7. Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлар қуйидаги ҳолларда тўғридан-тўғри (синовларсиз) тан олинади:

хорижий давлатларда умумий ўрта, касбий таълим ва малака ошириш таълимини олган талабгорларнинг хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлари;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида алоҳида бўлинмалари (филиаллари) ёки қўшма таълим дастурлари асосида фаолияти йўлга қўйилган хорижий таълим ташкилотларида таълим олган талабгорларнинг ҳужжатлари;

рўйхати ҳар йили Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги ва Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг қўшма қарори билан тасдиқланадиган халқаро эътироф этилган ташкилотларнинг (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Нigher Education, Academic Ranking of World Universities) рейтингида олий таълим ташкилотлари орасида биринчи 1 000 ўринни эгаллаган хорижий олий таълим ташкилотларида таълим олган талабгорларнинг ҳужжатлари (бунда талабгор таълимнинг бутун даврида мазкур рейтингга кирувчи олий таълим ташкилотида таълим олган бўлиши лозим);

хорижий олий таълим ташкилотларида мутахассисларни мақсадли тайёрлаш учун Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари ҳамда давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган корхоналарнинг маблағлари (йўлланмалари) ҳисобидан таълим олган талабгорларнинг ҳужжатлари;

1992 йил 1 январгача хорижий таълим ташкилотларига ўқишга кирган талабгорларнинг ҳужжатлари;

Олий таълимда сифатни кафолатлаш Европа ассоциациясининг (European Association for Quality Assurance in Higher Education) тўлақонли аъзолари — ваколатли ташкилотлар томонидан аккредитация қилинган таълим ташкилотларида таълим олган талабгорларнинг ҳужжатлари;

Америка Қўшма Штатлари, Австралия Иттифоқи, Исроил Давлати, Канада, Сингапур Республикаси, Жанубий Корея, Хитой, Япония, Буюк Британия, Германия, Франция, Италия давлатларининг ушбу давлатлар ваколатли ташкилотлари томонидан аккредитация қилинган таълим ташкилотларида таълим олган талабгорларнинг ҳужжатлари;

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида назарда тутилган ҳолларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлар.

2-боб. Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш учун қабул қилиш

8. Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш учун талабгорлар томонидан бевосита давлат хизматлари марказлари орқали ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қилинади.

Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилинганда талабгор номидан давлат хизматлари маркази ходими, Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилинганда эса талабгорнинг ўзи мустақил равишда хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ҳақидаги сўровномани (кейинги ўринларда сўровнома деб аталади) тўлдиради.

9. Давлат хизматлари маркази ходими ёки талабгор томонидан сўровномада талабгорнинг электрон манзили қайд этилиши хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш бўйича ҳудудий бошқармалар ёки Агентликнинг қабул қилган қарори ҳақида электрон шаклда маълумот олишга бўлган розилиги ҳисобланади.

10. Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш учун сўровномага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжат ва унга илованинг сканер қилиниб, pdf форматида сақланган нусхаси;

хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжат ва унга илованинг Ўзбекистон Республикаси давлат тилига таржима қилинган нотариал тасдиқланган ҳамда сканер қилиниб, pdf форматида сақланган нусхаси.

Давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат қилинганда талабгорнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат, хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжат ва унга илованинг асл нусхаси Ўзбекистон Республикаси давлат тилига таржима қилинган нотариал тасдиқланган нусхаси билан бирга давлат хизматлари маркази ходимига тақдим этилади.

Ҳужжатлар қабул қилингандан кейин талабгорнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат, хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжат ва унга илова асл нусхасининг нотариал тасдиқланган таржимаси билан бирга талабгорга қайтарилади.

Шунингдек, зарур ҳолларда ваколатли орган томонидан талабгордан у ўқиш даврида хорижий давлатда бўлганини асословчи ҳужжатлар (миграция ёки божхона ёзувлари, вақтинчалик яшаш гувоҳномаси ва бошқалар) сўраб олиниши мумкин.

11. Давлат хизматлари марказида зарур маълумотлар сўровномага киритилгандан сўнг талабгор маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.

Талабгор ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди.

12. Нотўғри ёки қалбаки маълумотлар тақдим этилганлиги аниқланган ҳар қандай босқичда хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш жараёни тўхтатилади, топширилган ҳужжатлар ва тўланган йиғим қайтарилмайди.

Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатнинг ҳақиқий эканлигига шубҳа туғилган тақдирда, Агентлик томонидан Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтларда жойлаштирилган маълумотлар текширилиши ёки ҳужжатга оид маълумот тақдим этиш ҳақида ҳужжатни берган таълим ташкилотлари ва бошқа ташкилотларга сўровномалар юборилиши мумкин.

Қалбаки ҳужжат аниқланган тақдирда, мазкур ҳужжатлар ҳудудий бошқармалар ёки Давлат инспекцияси томонидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ чора кўриш учун тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилади.

13. Қуйидаги ҳолатларда давлат хизматлари кўрсатилиши рад этилиши мумкин:

талабгорлар томонидан нотўғри ёки қалбаки маълумотлар тақдим этилгани маълум бўлиб қолганлиги;

сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг тўлиқ тақдим этилмаганлиги;

хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш бўйича давлат хизмати кўрсатганлик учун белгиланган йиғимнинг тўланмаганлиги (хорижий давлатларда умумий ўрта ва ўрта таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш бундан мустасно).

Давлат хизматлари кўрсатишни мазкур бандда кўрсатилган асослардан бошқа ҳолатлар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.

14. Талабгор давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортишга ҳақли.

Талабгор давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг мурожаати кўрилмасдан қолдирилади ва тўланган йиғим қайтарилмайди.

Талабгорга боғлиқ бўлмаган ҳолатлар (талабгорнинг вафот этиши, меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолиши ва талабгорга боғлиқ бўлмаган бошқа ҳолатлар туфайли давлат хизматидан фойдаланиш зарурати мавжуд эмаслиги) сабабли давлат хизматидан фойдаланилмаган тақдирда, тўланган йиғим талабгорга ёки унинг қонуний вакилига, қонуний вакили бўлмаган ҳолларда ҳуқуқий ворисига қайтарилади.

15. Агентликка маълумотлар:

давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат қилинганда сўровнома қабул қилинган вақтдан бошлаб ўн дақиқа ичида;

Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилинганда дарҳол юборилади.

16. Тўлиқ тақдим этилмаган, камчиликлари мавжуд бўлган ҳужжатлар ҳудудий бошқармалар ёки Агентлик томонидан кўриб чиқилмайди ҳамда ҳужжатлар топширилган пайтдан бошлаб бир иш кунида сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатлар тегишлилиги бўйича давлат хизматлари марказига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали камчиликлари кўрсатилган ҳолда талабгорга қайтариб юборилади.

3-боб. Хорижий давлатларда умумий ўрта ва ўрта таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш

17. Хорижий давлатларда умумий ўрта ва ўрта таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш учун ҳудудий бошқармаларда 3 — 5 кишидан иборат бўлган хорижий давлатларда умумий ўрта ва ўрта таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатларни ўрганиш бўйича комиссиялар (кейинги ўринларда ҳудудий бошқармалар комиссиялари деб аталади) ташкил этилади.

Ҳудудий бошқармалар комиссиялари таркиби ва уларнинг иш тартиби ҳудудий бошқармалар раҳбарлари томонидан тасдиқланадиган регламентга мувофиқ белгиланади.

18. Ҳужжатлар давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали келиб тушган пайтдан бошлаб ҳудудий бошқармалар томонидан бир иш куни мобайнида сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг тўлиқлиги текширилади. Ҳужжатлар тўлиқ бўлган тақдирда бир иш кунидан кечикмай ҳудудий бошқармалар комиссияларига юборилади.

19. Ҳудудий бошқармалар комиссиялари томонидан бир иш кунида ҳужжатлар ўрганиб чиқилиб, хорижий давлатдаги умумий ўрта таълим муддати 9 йилдан кам бўлмаса ҳамда ўрта таълим муддати 11 йилдан кам бўлмаса, хорижий давлатларда умумий ўрта ва ўрта таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ҳақида хулоса тайёрланади.

Хорижий давлатларда умумий ўрта ва ўрта таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлар (шаҳодатнома, сертификат ва гувоҳнома) тегишли равишда Ўзбекистон Республикасидаги умумий ўрта ёки ўрта таълим тўғрисидаги ҳужжатларга тенглаштирилган ҳолда тан олинади.

Талабгорга хорижий давлатларда берилган умумий ўрта ва ўрта таълим ҳужжати Ўзбекистон Республикасида бериладиган шаҳодатнома ўрнини боса олмаса, хорижий давлатдаги таълимнинг давомийлигидан қатъи назар, у ўқишини давом эттирадиган мактабда умумий тартибда якуний давлат аттестациясига киритиш тавсия этилади.

Бунда талабгор ўзига берилган ҳужжатда кўрсатилган фанлардан бошқа барча фанлар бўйича таътил кунларида якуний давлат аттестациядан ўтказилади. Якуний давлат аттестацияси натижаси ва педагогик кенгаш қарори асосида мактаб томонидан таълим тўғрисидаги ҳужжат (шаҳодатнома) берилади.

20. Ҳудудий бошқармалар комиссияларининг хулосаларига кўра, бир иш кунида хорижий давлатларда умумий ўрта ва ўрта таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ҳақида ҳудудий бошқармалар бошлиқлари томонидан тасдиқланадиган ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда маълумотнома тайёрланади.

21. Маълумотнома ҳудудий бошқарма масъул ходими томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланиб, тегишлилигига кўра давлат хизматлари марказларига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали талабгорга юборилади.

Маълумотнома қабул қилинган пайтдан бошлаб бир соат ичида давлат хизматлари маркази томонидан талабгорга бу ҳақида хабарнома юборилади.

Хорижий давлатларда умумий ўрта ва ўрта таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжат маълумотнома билан биргаликда тақдим этилганда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонуний кучга эга бўлади.

22. Ҳудудий бошқармалар комиссиялари бутун йил давомида фаолият кўрсатади ва ўз фаолияти ҳақида ҳар чоракда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига ҳисобот беради.

4-боб. Хорижий давлатларда ўрта махсус, касб-ҳунар (профессионал), олий таълим, кадрларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълими олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш

23. Хорижий давлатларда касбий таълим, олий таълим, кадрларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълимини олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни (кейинги ўринларда — хорижий таълим тўғрисидаги ҳужжатлар деб аталади) тан олиш учун Агентликда хорижий таълим тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатларни ўрганиш бўйича эксперт гуруҳлари ташкил этилади.

Ҳужжатлар Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали келиб тушган пайтдан бошлаб Агентлик томонидан бир иш куни мобайнида сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг тўлиқлиги текширилади. Ҳужжатлар тўлиқ бўлган тақдирда, экспертиза учун бир иш кунидан кечиктирмасдан, махсус ахборот тизими орқали тегишли таълим соҳаси бўйича эксперт гуруҳи аъзосига юборилади.

24. Эксперт гуруҳлари Агентлик директорининг буйруғи билан тегишли таълим соҳалари бўйича 7 кишидан кам бўлмаган таркибда ташкил этилади. Эксперт гуруҳлари таркибига вазирликлар ва идоралар тизимидаги ташкилотлар ҳамда муассасаларнинг етакчи олимлари ва мутахассислари киритилади.

Эксперт гуруҳларининг таркиби ва уларнинг иш тартиби Агентлик директори томонидан тасдиқланадиган регламентга мувофиқ белгиланади.

25. Эксперт гуруҳлари аъзолари ўн иш куни ичида талабгорларнинг ҳужжатларини хорижий давлатда эгалланган таълим стандартларининг ёки таълим дастурларининг Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган давлат таълим стандартлари ва таълим дастурларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан кўриб чиқиб, тақдим этилган ҳужжатни тан олишга қўйилган талабга мувофиқ ёки мувофиқ эмаслиги ҳақида эксперт хулосасини тайёрлайди.

Эксперт гуруҳлари аъзолари ўзлари берган хулосаларнинг тўғрилиги ва ҳаққонийлиги учун жавобгар ҳисобланади.

Ҳужжатни кўриб чиқиш якуни бўйича берилган хулосалар эксперт гуруҳи аъзоси томонидан махсус ахборот тизими орқали QR-код (матрик штрихли код) қўйилган ҳолда Агентликка тақдим этилади.

26. Эксперт гуруҳи хорижий таълим тўғрисидаги ҳужжатни тан олишни рад этиш ҳақида хулоса берган тақдирда, Агентликнинг масъул ходими бир иш куни ичида тақдим этилган ҳужжатни тан олишни рад этиш ҳақидаги хабарномани Давлат хизматлари марказларига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали талабгорга юборади.

27. Қуйидагилар эксперт гуруҳи аъзосининг асосий вазифалари ҳисобланади:

Агентликдан хорижий таълим тўғрисидаги ҳужжатларни экспертиза қилиш учун қабул қилиб олиш;

хорижий таълим тўғрисидаги ҳужжатларни тан олишга қўйилган талаблар асосида талабгорлар томонидан топширилган хорижий таълим тўғрисидаги ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш;

хорижий таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг экспертизаси асосида тегишли хулоса тайёрлаш;

талабгорнинг хорижий давлатда олинган билим (тайёргарлик) даражасини текшириш бўйича синов материалларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

хорижий таълим тўғрисидаги ҳужжатлар экспертизаси якунлари бўйича тайёрланган хулосани Агентликка тақдим этиш.

28. Экспертиза давлат таълим стандартлари, давлат таълим талаблари, ўқув дастурлари, таълим ташкилотларининг ўзлари жойлашган давлатларда тан олинганлиги ҳақидаги ҳужжат ёки маълумот, хорижий таълим тўғрисидаги ҳужжатлар ва уларга иловалар нусхалари асосида амалга оширилади.

29. Экспертиза қуйидагиларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади:

ўқитилган таълим дастурлари ёки ўқув режалари ҳажми ва мазмуни;

ўзлаштирилган мутахассислик (ихтисослик) фанлари ҳажми (фанларнинг номи ва соатлар миқдори);

амалиётнинг мавжудлиги ва унинг давомийлиги.

Олинган билимлар ва малака якуний тайёргарлик нуқтаи назаридан таълим дастурлари, ўқув режалари ва ўзлаштирилган билимлар мажмуидаги фарқларни ҳисобга олган ҳолда баҳоланади.

30. Агентлик томонидан хорижий таълим тўғрисидаги ҳужжатда кўрсатилган таълим ташкилотининг ўша давлатда тан олинганлиги, хорижий таълим тўғрисидаги ҳужжат ушбу ҳужжатда кўрсатилган таълим ташкилоти томонидан берилганлиги текширилиши, зарур ҳолларда тегишли таълим ташкилоти, маҳаллий ва хорижий ташкилотлардан аниқлаштирувчи ҳужжатлар сўраб олиниши мумкин.

31. Талабгорлар ўз тайёргарлиги ҳақидаги бошқа ҳужжатларни, жумладан, таълим олишнинг кейинги даражалари, касбий фаолият билан шуғулланиш мумкинлиги, амалий тажриба ҳақидаги ҳужжатларни ҳам Ўзбекистон Республикаси давлат тилига нотариал тасдиқланган таржималари билан бирга тақдим этишга ҳақлидирлар.

33. Эксперт гуруҳлари аъзоларига ҳамда эксперт гуруҳлари фаолиятига жалб этиладиган мутахассисларга Агентлик билан тузиладиган фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида ҳар битта хорижий таълим тўғрисидаги ҳужжат экспертизаси учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бешдан бир қисми миқдорида ҳақ тўланади.

5-боб. Хорижий таълим тўғрисидаги ҳужжатларни тан олишга қўйиладиган талаблар

34. Хорижий таълим тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ҳақида ижобий хулоса бериш учун қуйидагилар асос ҳисобланади:

хорижий таълим тўғрисидаги ҳужжатни берган таълим ташкилоти ва ушбу муассаса томонидан берилган ҳужжатнинг ўша давлат томонидан тан олинган бўлиши;

хорижий таълим тўғрисидаги ҳужжат беришга асос бўлган таълим стандартларининг ёки таълим дастурларининг Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган давлат таълим стандартлари ва таълим дастурларига мувофиқлиги;

Ўзбекистон Республикаси ва хорижий таълим тўғрисида ҳужжатни берган давлатнинг таълим тизимига қўйилган умумий талабларнинг мослиги.

35. Хорижий таълим тўғрисидаги ҳужжатларда кўрсатиб ўтилган тайёргарлик соҳаси Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган таълим йўналишлари, мутахассисликлар ва курсларга мувофиқ келмаса ёки ўқитиш ҳамда тайёрлаш Ўзбекистон Республикасида олиб борилмайдиган таълим йўналишлари, мутахассисликлар ва соҳаларда амалга оширилган бўлса, ушбу ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш учун Агентлик томонидан таълим соҳаси энг яқин бўлган эксперт гуруҳлари фаолиятига қўшимча мутахассислар жалб этилиши мумкин.

36. Хорижий таълим тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш қуйидаги ҳолларда рад этилади:

а) хорижий давлатларда касбий маълумот тўғрисида ҳужжат берадиган таълимнинг умумий меъёрий даври (тўлиқ умумий ўрта ёки ўрта маълумот олингандан кейин) Ўзбекистон Республикаси таълим стандартларида назарда тутилган даврдан икки йилдан кам бўлса;

б) хорижий таълим тўғрисидаги ҳужжат берилган давлатда мазкур ҳужжатнинг эгасига Ўзбекистон Республикасидагига қараганда таълим олиш ва (ёки) касбий фаолият билан шуғулланиш учун кам ҳуқуқлар берилган бўлса (ҳужжат эгаси таълимнинг кейинги босқичида ўқишни давом эттириш, касбий фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлмаса);

в) маълумот Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилмаган таълим шаклида олинган бўлса;

г) олий таълим босқичларида:

бакалавриат бўйича Европа таълим тизими асосида ўқиш давомида ўқиган ҳар бир ўқув йилига ўрта ҳисобда 60 дан кам кредит тўплаган бўлса, бунда ўқишнинг норматив муддати кундузги ва масофавий (Ўзбекистон Республикасида масофавий таълим шакли жорий этиш мумкин бўлмаган бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бундан мустасно) таълим шакли бўйича 3 йилдан, сиртқи таълим шакли бўйича эса тафовут Ўзбекистон Республикаси таълим стандартларида назарда тутилган даврдан бир йилдан кўп бўлмаслиги лозим;

малака амалиёти учун ажратилган вақт Таълим соҳасига оид йўналишлар бўйича ўқув дастури учун ажратилган умумий ўқув юкламасининг 10 фоизидан, Соғлиқни сақлаш таълим соҳасига оид йўналишлар бўйича эса 6 фоизидан кам бўлса;

магистратура бўйича ўқиш муддати бир йилдан кам бўлса;

д) тўғридан-тўғри (синовларсиз) тан олинадиган хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлар ушбу Низомнинг 7-бандида кўрсатилган талабларга тўғри келмаса.

Хорижий таълим тўғрисидаги ҳужжатларни тан олишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.

Хорижий давлатлар таълим тизими асосида тўпланган кредитлар Европа таълим тизими бўйича тўпланиши лозим бўлган минимал кредит миқдорига (ҳар бир ўқув йили учун ўрта ҳисобда 60 кредитдан кам бўлмаган) қиёсланган ҳолда аниқланади.

37. Хорижий давлатларда ўрта махсус ва касб-ҳунар (профессионал) таълими олганлик тўғрисидаги ҳужжатлар тегишли равишда Ўзбекистон Республикасидаги ўрта махсус ёки касб-ҳунар (профессионал) таълими тўғрисидаги ҳужжатларга тенглаштирилган ҳолда тан олинади.

Хорижий давлатларда олий таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлар хорижий давлатда тамомланган таълим босқичи бўйича тан олинади.

Хорижий давлатларда кадрларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш бўйича таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлар хорижий давлатда тамомланган кадрларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш курси бўйича тан олинади.

6-боб. Хорижий таълим тўғрисидаги ҳужжатларни тан олишда тест синовларини ташкил этиш

38. Эксперт гуруҳлари томонидан ижобий хулоса берилган хорижий давлатларда олий таълим ва кадрларни қайта тайёрлаш таълими олганлик тўғрисидаги ҳужжатлари тан олиш учун ҳужжат топширган талабгорлар учун Агентлик томонидан тест синовлари ташкил этилади (хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлар тўғридан-тўғри (синовларсиз) тан олинадиган ҳолатлар бундан мустасно).

Тест синовларининг ўтказилиш вақтлари ҳақидаги маълумот синовлар бошланишидан камида ўн кун олдин Агентликнинг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтига жойлаштирилади.

Эксперт гуруҳи аъзосининг ижобий хулосасига эга бўлган талабгорлар Агентликнинг махсус ахборот дастури орқали тест синовида иштирок этиш муддати ва ҳудуди ҳамда тест синовини топшириш тилини (ўзбек, рус, инглиз) мустақил равишда танлайди.

39. Хорижий давлатларда олий таълим ва кадрларни қайта тайёрлаш таълимини олганлик тўғрисидаги ҳужжатлари бўйича эксперт гуруҳлари томонидан ижобий хулоса берилган талабгорларга тест синовлари ўтказилиши ҳақидаги хабарнома ариза берувчининг Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги шахсий кабинетига юборилади. Бунда хабарнома келиб тушган пайтдан бошлаб кўпи билан уч ой давомида тест синовларида иштирок этмаса, талабгорнинг хорижий давлатда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш бўйича аризасини кўриб чиқиш рад этилади.

Бундай ҳолатда талабгор хорижий давлатда таълим олганлик ҳақидаги ҳужжатни тан олиш бўйича тест синовида иштирок этиш учун сўровнома тўлдирган ҳолда белгиланган тартибда қайтадан мурожаат қилиши мумкин.

40. Тест синовлари талабгорларнинг таълим олган таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича мутахассислик фанларидан ўтказилади.

Тест синовлари 50 та саволдан иборат бўлиб, ҳар бир тест саволи учун 2 дақиқадан, жами 100 дақиқа вақт берилади. Ҳар бир тўғри бажарилган тест саволи 2 балл билан баҳоланади.

41. Тест синовлари натижаларига кўра 54 ва ундан кам балл тўплаган талабгорларнинг таълим тўғрисидаги ҳужжатлари тан олинмайди.

41 1 . Қуйидаги ҳолатлар талабгорни тест синовлари жараёнидан четлаштирилиб, унинг тест синови натижасини инобатга олмасликка ҳамда хорижий давлатда таълим олганлик ҳақидаги ҳужжатини кўриб чиқиш тўғрисидаги аризасини рад этишга ва амалга оширилган тўлов қайтарилмаслигига асос бўлади:

тест синовлари ўтказиладиган бинога микрокалькулятор, луғат, жадвал, китоб, мобил телефон, компьютер, телекоммуникация қурилмалари ва бошқа воситалар, шпаргалкалар олиб кирса ёки улардан тест синовлари давомида фойдаланса;

тест синовлари жараёнида бир-бири билан гаплашса.

42. Тест синовлари натижаларига кўра таълим тўғрисидаги ҳужжатлари тан олинмаган талабгорлар давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ушбу Низомда белгиланган тартибда қайтадан мурожаат қилишлари мумкин.

Талабгорлар тест синовларини қайта топшириш учун мурожаат қилганда, уларнинг хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлари эксперт гуруҳи томонидан қайта кўриб чиқилмайди.

Тест синовларини қайта топшириш учун талабгорлардан базавий ҳисоблаш миқдорининг бир ярим баравари миқдорида тўлов ундирилади.

43. Талабгорлар:

хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни экспертиза қилиш билан боғлиқ масалалар бўйича — эксперт гуруҳининг хулосасини олган кундан бошлаб ўн иш куни ичида;

тест синовларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ масалалар бўйича — синовлар ўтказилган куни;

тест синовлари натижаларидан норозилиги бўйича — синовлар натижалари эълон қилинган пайтдан бошлаб ўн иш куни ичида Агентликка шикоят қилишлари мумкин.

Талабгорлардан тушган шикоятлар Агентлик директорининг буйруғи билан ташкил этиладиган апелляция комиссияси томонидан икки ҳафта ичида кўриб чиқилади ва талабгорларга ёзма равишда жавоб юборилади.

Хорижий давлатларда олий таълим ва кадрларни қайта тайёрлаш таълими олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни экспертиза қилишда иштирок этган эксперт гуруҳлари аъзолари апелляция комиссиялари таркибига киритилиши мумкин эмас.

Шикоятни апелляция комиссиялари томонидан кўриб чиқиш жараёнида талабгор ҳам бевосита иштирок этишга ҳақли.

7-боб. Хорижий таълим тўғрисидаги ҳужжатларни тан олишни расмийлаштириш

44. Эксперт гуруҳлари томонидан таълим тўғрисидаги ҳужжатларга ижобий хулоса берилган ҳамда тест синовларидан муваффақиятли ўтган талабгорларга, шунингдек, хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлари тўғридан-тўғри (синовларсиз) тан олинган талабгорларга Агентлик директори томонидан:

хорижий давлатда ўрта махсус ва касб-ҳунар (профессионал) таълими олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ҳақида ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклдаги гувоҳнома;

хорижий давлатда олий таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ҳақида ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шаклдаги гувоҳнома;

хорижий давлатда кадрларни қайта тайёрлаш таълими олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ҳақида ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ шаклдаги гувоҳнома;

хорижий давлатда малака ошириш таълими олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ҳақида ушбу Низомга 6-иловага мувофиқ шаклдаги гувоҳнома бериш бўйича буйруқ қабул қилинади.

45. Агентлик директорининг хорижий таълим тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ҳақидаги гувоҳнома бериш ҳақидаги буйруғига асосан тегишли гувоҳномалар тайёрланади ҳамда Агентлик масъул ходими томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ва QR-код қўйилган ҳолда тасдиқланиб, уч иш куни ичида тегишлилигига кўра Давлат хизматлари марказларига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали талабгорларга юборилади.

Гувоҳнома қабул қилинган пайтдан бошлаб бир соат ичида давлат хизматлари маркази томонидан талабгорга бу ҳақида хабарнома юборилади.

Хорижий таълим тўғрисидаги ҳужжат гувоҳнома билан биргаликда тақдим этилганда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонуний кучга эга бўлади.

46. Хорижий таълим тўғрисидаги ҳужжат берган таълим муассасаси, маҳаллий ва хорижий ташкилотлардан аниқлаштирувчи ҳужжатларни олиш талаб этилган ҳолларда Агентлик томонидан таълим ташкилотига оид маълумот тақдим этиш ҳақида тегишли давлат ёки ташкилотларга сўровнома юборилади.

Хорижий давлат ёки ташкилотдан хорижий таълим муассасасига оид маълумотларни олиш учун талаб этиладиган вақт ушбу Низомда белгиланган муддатларга кирмайди.

8-боб. Якунловчи қоидалар

47. Хорижий давлатларда умумий ўрта, ўрта ва ўрта махсус таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ҳақидаги маълумотнома ва гувоҳнома шахсларга Ўзбекистон Республикасидаги таълим ташкилотларида таълимнинг навбатдаги босқичларида ўқишни давом эттириш ҳамда касб-ҳунар (профессионал), олий таълим, кадрларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълими олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ҳақидаги гувоҳнома Ўзбекистон Республикасидаги таълим ташкилотларида таълимнинг навбатдаги босқичларида ўқишни давом эттириш ва касбий фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини беради.

48. Ҳудудий бошқармалар ва Агентлик хорижий давлатлар томонидан тан олинган хорижий таълим ташкилотлари тўғрисидаги маълумотларни тайёрлаб қўйиш чораларини кўрадилар.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хорижий давлатларнинг умумий ўрта, ўрта, касбий таълим, олий таълим, кадрларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълими ташкилотлари тўғрисидаги маълумотларни олишда ҳудудий бошқармалар ва Агентликка кўмаклашади.

49. Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ҳақидаги маълумотнома ва (ёки) гувоҳнома эгасининг фамилияси, исми ёки отасининг исми ўзгарган тақдирда унинг аризасига биноан маълумотнома ва гувоҳнома қайта расмийлаштирилади.

Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ҳақидаги маълумотнома ва (ёки) гувоҳномани қайта расмийлаштириш тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда ариза олинган кундан бошлаб ваколатли орган томонидан ўн беш иш куни мобайнида амалга оширилади.

50. Электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ва QR-код қўйилган гувоҳномалар жорий этилгунга қадар берилган хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ҳақидаги маълумотнома ва (ёки) гувоҳнома йўқотиб қўйилган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда, ҳужжат эгасининг аризасига кўра дубликат берилади.

Электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ва QR-код қўйилган ҳолда тақдим этилган гувоҳноманинг дубликати берилмайди.

51. Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ҳақидаги маълумотнома ва (ёки) гувоҳноманинг қайта расмийлаштирилганлиги ёки дубликат берилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

52. Талабгорлар хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ёки уни рад этиш ҳақидаги хулоса, шунингдек, Агентлик ходимлари ва эксперт гуруҳлари аъзоларининг хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш натижалари юзасидан шикоят ва аризалар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

53. Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ҳақидаги гувоҳномалар реестри Агентликнинг «Агентлик томонидан тақдим қилинадиган сертификатларнинг маълумотлар базасини яратиш тизими»да юритилади.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Агентлик Рақамли технологиялар вазирлиги билан ҳамкорликда хорижий давлатларда таълим олиш бўйича маълумотнома ёки гувоҳнома берилган жисмоний шахслар ҳақидаги маълумотларни Давлат хизматларини кўрсатишда ва идоралараро электрон ҳамкорлик қилишда марказий маълумотлар базаларидаги маълумотлардан фойдаланиш бўйича «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали тегишли вазирлик ва идораларнинг ахборот дастурларига интеграция қилинишини таъминлайди.

54. Давлат хизматлари марказлари, Рақамли технологиялар вазирлиги, ҳудудий бошқармалар ва Агентлик талабгорлар ҳақидаги маълумотларнинг махфийлигини таъминлаши лозим.

55. 1992 йил 1 январгача бўлган муддатда хорижий давлатда таълим олган фуқаролар таълим тўғрисидаги маълумотларни тегишли вазирлик ва идораларнинг ахборот дастурларига киритиш учун Агентликка хорижий давлатда таълим олганлик ҳақида уларга берилган ҳужжат, унга илова ҳамда уларнинг Ўзбекистон Республикасидаги давлат тилига таржима қилинган нусхаларини илова қилган ҳолда, ариза билан мурожаат қилишлари мумкин.

Агентлик зарур ҳолларда, тақдим этилган ҳужжат ҳақида аниқлаштирувчи маълумотларни олиш учун хорижий давлатдаги ваколатли ташкилотга сўровнома юбориши мумкин.

Агентлик мурожаатни ўрганиб чиқиб, хорижий давлатларда таълим олганлик ҳақидаги маълумотларни тегишли вазирлик ва идораларнинг ахборот дастурларига киритиш чораларини кўради ҳамда бу ҳақида мурожаат этувчига ёзма равишда жавоб юборади.

Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартиби ҳақидаги низомга 1-ИЛОВА

Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддат I. Хорижий давлатларда умумий ўрта ва ўрта таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш 1-босқич Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларини тан олиш ҳақида мурожаат этган шахс, Давлат хизматлари марказлари 1. Хорижий давлатларда умумий ўрта ва ўрта таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш учун бевосита Давлат хизматлари марказлари орқали ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қилади ҳамда ҳужжатларни топширади. Заруратга кўра 2. Талабгорлар томонидан топширилган ҳужжатларни қабул қилиб олади ҳамда тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри мактабгача ва мактаб таълими бошқармаларига юборади. Ҳужжатлар топширилгандан сўнг дарҳол 2-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари Ҳужжатларни уларнинг тўлиқлигини текширган ҳолда: а) тақдим этилган ҳужжатлар тўлиқ бўлса — уларни тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри мактабгача ва мактаб таълими бошқармаларида ташкил этиладиган комиссияларга тақдим этади; б) тақдим этилган ҳужжатлар белгиланган талабларга жавоб бермаса — уларни камчиликларини кўрсатган ҳолда Давлат хизматлари марказларига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали талабгорга қайтариб юборади; в) қалбаки ҳужжат аниқланган тақдирда — тақдим этилган ҳужжатларни қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга жўнатади. Бир иш кунида 3-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри мактабгача ва мактаб таълими бошқармаларида ташкил этиладиган комиссиялар Хорижий давлатда умумий ўрта ва ўрта таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш натижасида хорижий давлатда умумий ўрта ва ўрта таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ёки тан олишни рад этиш ҳақида хулоса тайёрлайди ҳамда тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри мактабгача ва мактаб таълими бошқармаларига юборади. Бир иш кунида 4-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри мактабгача ва мактаб таълими бошқармаларида ташкил этилган комиссияларнинг тегишли хулосасига кўра: а) хорижий давлатларда умумий ўрта ва ўрта таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлари тан олишга тавсия этилган талабгорларга маълумотнома бериш ҳақида Қорақалпоғистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари бошлиқлари томонидан тасдиқланадиган тегишли намунадаги маълумотномани тайёрлайди; б) хорижий давлатларда умумий ўрта ва ўрта таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжат белгиланган талабларга жавоб бермаслиги ҳақидаги тегишли хабарномани тайёрлайди; в) тегишли маълумотнома (хабарнома)ни Давлат хизматлари марказларига жўнатади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали талабгорга юборади. Бир иш кунида 5-босқич Давлат хизматлари марказлари Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари масъул ходимининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган маълумотномаларни талабгорга юборади. Бир иш кунида II. Хорижий давлатларда касбий таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш 1-босқич Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларини тан олиш ҳақида мурожаат этган шахс, давлат хизматлари марказлари 1. Хорижий давлатларда касбий таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш учун бевосита Давлат хизматлари марказлари орқали ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтган ҳолда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигига мурожаат қилади ҳамда ҳужжатларни топширади. Заруратга кўра 2. Ҳужжатларни қабул қилиб олади ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигига юборади. Ҳужжатлар топширилгандан сўнг дарҳол 2-босқич Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги Ҳужжатларни уларнинг тўлиқлигини текширган ҳолда: а) тақдим этилган ҳужжатлар тўлиқ бўлса — уларни Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигида ташкил этиладиган эксперт гуруҳларига тақдим этади; б) тақдим этилган ҳужжатлар белгиланган талабларга жавоб бермаса — уларни камчиликларини кўрсатган ҳолда Давлат хизматлари марказларига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали талабгорга қайтариб юборади; в) қалбаки ҳужжат аниқланган тақдирда — тақдим этилган ҳужжатларни қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга жўнатади. Бир иш кунида 3-босқич Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигида ташкил этиладиган эксперт гуруҳлари Хорижий давлатда касбий таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш натижасида ушбу ҳужжатларни тан олиш ёхуд тан олишни рад этиш ҳақида хулоса тайёрлайди ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигига юборади. Ўн иш кунида 4-босқич Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигида ташкил этиладиган эксперт гуруҳларининг тегишли хулосасига кўра: а) хорижий давлатларда касбий таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлари тан олишга тавсия этилган талабгорларга гувоҳнома бериш ҳақида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги директорининг буйруғини қабул қилади ҳамда тегишли намунадаги гувоҳномани тайёрлайди; б) хорижий давлатларда касбий таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжат белгиланган талабларга жавоб бермаслиги ҳақидаги тегишли хабарнома тайёрлайди; в) тегишли гувоҳнома (хабарнома)ни Давлат хизматлари марказларига жўнатади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали талабгорга юборади. Беш иш кунида 5-босқич Давлат хизматлари марказлари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги масъул ходимининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган гувоҳнома (хабарнома)ни талабгорга юборади. Бир иш кунида III. Хорижий давлатларда олий таълим ва кадрларни қайта тайёрлаш таълимини олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш 1-босқич Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларини тан олиш ҳақида мурожаат этган шахс, давлат хизматлари марказлари Заруратга кўра 1. Хорижий давлатларда олий таълим ва кадрларни қайта тайёрлаш таълимини олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш учун бевосита Давлат хизматлари марказлари орқали ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қилади ҳамда ҳужжатларни топширади. 2. Ҳужжатларни қабул қилиб олиш ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигига юборади. Ҳужжатлар топширилган заҳоти 2-босқич Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги Ҳужжатларни уларнинг тўлиқлигини текширган ҳолда: а) тақдим этилган ҳужжатлар тўлиқ бўлса — уларни Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигида ташкил этиладиган эксперт гуруҳларига тақдим этади; б) тақдим этилган ҳужжатлар белгиланган талабларга жавоб бермаса — уларни камчиликларини кўрсатган ҳолда Давлат хизматлари марказларига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали талабгорга қайтариб юборади; в) қалбаки ҳужжат аниқланган тақдирда — тақдим этилган ҳужжатларни қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга жўнатади. Бир иш кунида 3-босқич Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигида ташкил этиладиган эксперт гуруҳлари Тақдим этилган ҳужжатлар бўйича: а) хорижий давлатларда олий таълим ва кадрларни қайта тайёрлаш таълимини олганлик тўғрисидаги тўғридан-тўғри (синовларсиз) тан олинадиган ҳужжатларни экспертизадан ўтказади ва тан олиш ҳақида хулоса тайёрлайди ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигига юборади; б) хорижий давлатда олий таълим ва кадрларни қайта тайёрлаш таълимини олганлик тўғрисидаги ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш натижасида талабгорни тест синовларига тавсия этади; в) хорижий давлатда олий таълим ва кадрларни қайта тайёрлаш таълимини олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олишни рад этиш ҳақида хулоса тайёрлайди ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигига юборади. Ўн иш кунида 4-босқич Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигида ташкил этилган эксперт гуруҳининг хулосаси асосида: а) хорижий давлатларда олий таълим ва кадрларни қайта тайёрлаш таълимини олганлик тўғрисидаги тўғридан-тўғри (синовларсиз) тан олинадиган ҳужжатлар бўйича — хорижий давлатларда олий таълим ва кадрларни қайта тайёрлаш таълимини олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ҳақида буйруқни қабул қилади ҳамда тегишли намунадаги гувоҳномани тайёрлайди; Беш иш кунида б) эксперт гуруҳлари томонидан ижобий хулоса берилган тақдирда — талабгорларни тест синовларидан ўтказади; Тасдиқланган жадвал асосида в) эксперт гуруҳлари томонидан салбий хулоса берилган тақдирда — хорижий давлатда олий таълим ва кадрларни қайта тайёрлаш таълимини олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олишни рад этиш ҳақида хабарнома тайёрлайди ҳамда Давлат хизматлари марказларига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали талабгорларга юборади. Бир иш кунида 5-босқич Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги Тест синовлари натижаларига кўра: а) етарли балл тўплай олмаган талабгорларга — хорижий давлатларда олий таълим ва кадрларни қайта тайёрлаш таълимини олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олишни рад этади ва бу ҳақида Давлат хизматлари марказларига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали талабгорларга хабарнома юборади; Бир иш кунида б) тест синовларидан муваффақиятли ўтган талабгорларга — хорижий давлатларда олий таълим ва кадрларни қайта тайёрлаш таълимини олганлик тўғрисидаги ҳужжатларини тан олиш тўғрисида гувоҳнома бериш ҳақида буйруқ қабул қилади ҳамда гувоҳномани Давлат хизматлари марказларига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали талабгорга юборади. Уч иш кунида 6-босқич Давлат хизматлари марказлари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги масъул ходимининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган гувоҳнома (хабарнома)ни талабгорга юборади. Бир иш кунида IV. Хорижий давлатларда малака ошириш таълимини олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш 1-босқич Талабгор, Давлат хизматлари марказлари 1. Хорижий давлатларда малака ошириш таълими олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш учун бевосита Давлат хизматлари марказлари орқали ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтган ҳолда, Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигига мурожаат қилади ҳамда ҳужжатларни топширади. Заруратга кўра 2. Ҳужжатларни қабул қилиб олади ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигига юборади. Ҳужжатлар топширилгандан сўнг дарҳол 2-босқич Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги Ҳужжатларни уларнинг тўлиқлигини текширган ҳолда: а) тақдим этилган ҳужжатлар тўлиқ бўлса — уларни Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигида ташкил этилган эксперт гуруҳларига тақдим этади; б) тақдим этилган ҳужжатлар белгиланган талабларга жавоб бермаса — уларни камчиликларини кўрсатган ҳолда Давлат хизматлари марказларига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали талабгорга қайтариб юборади; в) қалбаки ҳужжат аниқланган тақдирда — тақдим этилган ҳужжатларни қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга жўнатади. Бир иш кунида 3-босқич Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигида ташкил этиладиган эксперт гуруҳлари Хорижий давлатда малака ошириш таълими олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш натижасида ушбу ҳужжатларни тан олиш ёхуд тан олишни рад этиш ҳақида хулоса тайёрлайди ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигига юборади. Ўн иш кунида 4-босқич Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигида ташкил этилган эксперт гуруҳларининг тегишли хулосасига кўра: а) хорижий давлатларда малака ошириш таълими олганлик тўғрисидаги ҳужжатлари тан олишга тавсия этилган талабгорларга гувоҳнома бериш ҳақида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги директорининг буйруғини қабул қилади ҳамда тегишли намунадаги гувоҳномани тайёрлайди; б) хорижий давлатларда малака ошириш таълими олганлик тўғрисидаги ҳужжат белгиланган талабларга жавоб бермаслиги ҳақида тегишли хабарнома тайёрлайди; в) тегишли гувоҳнома (хабарнома)ни Давлат хизматлари марказларига жўнатади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали талабгорга юборади. Беш иш кунида 5-босқич Давлат хизматлари марказлари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги масъул ходимининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган гувоҳнома (хабарнома)ни талабгорга юборади. Уч иш кунида

Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартиби ҳақидаги низомга 2-ИЛОВА

XORIJIY DAVLATDA UMUMIY OʻRTA VA OʻRTA TAʼLIM OLGANLIK ‎TOʻGʻRISIDAGI НUJJATNI TAN OLISН НAQIDAGI ‎MAʼLUMOTNOMA ‎Oʻ № 000000‎‎ ‎ ‎ Ushbu maʼlumotnoma bilan fuqaro ____________________________________________________________________ ga‎‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ (familiyasi, ismi va otasining ismi)‎‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ _________________________________________________________________________________________ tomonidan‎‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ (taʼlim muassasasi nomi)‎‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ____________ yilda __________________________________________________________________________ berilgan‎‎ ‎‎ (hujjat berilgan yil) ‎ ‎ ‎ ‎‎(hujjat berilgan davlat nomi) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ______________-seriyali _________________-raqamli maʼlumot toʻgʻrisidagi hujjat (guvohnoma, shahodatnoma) Oʻzbekiston ‎ ‎Respublikasida tan olinadi va umumiy oʻrta maʼlumot (oʻrta maʼlumot) haqidagi guvohnomaga (shahodatnomaga) tenglashtiriladi. ‎ ‎ Хalq taʼlimi boshqarmasi boshligʻi‎‎‎ ‎ ______________‎ ‎ ‎ ‎‎‎__________________________________________ ‎ ‎ ‎ (imzo) ‎ ‎ (familiyasi, ismi va otasining ismi) ‎‎ (muhr oʻrni)‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Roʻyxatdan oʻtkazish raqami: ____________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Berilgan sanasi: ____________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (kun, oy, yil) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартиби ҳақидаги низомга 3-ИЛОВА

‎‎ ‎ ‎ OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI ‎OLIY TAʼLIM, FAN VA INNOVATSIYALAR VAZIRLIGI HUZURIDAGI BILIM VA MALAKALARNI BAHOLASH AGENTLIGI ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ XORIJIY DAVLATDA OʻRTA MAXSUS VA KASB-НUNAR TAʼLIMI OLGANLIK ‎TOʻGʻRISIDAGI НUJJATNI TAN OLISН НAQIDAGI ‎GUVOНNOMA ‎ ‎OʻMK № 000000 ‎ Ushbu maʼlumotnoma bilan fuqaro ____________________________________________________________________ ga‎‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ (familiyasi, ismi va otasining ismi)‎‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ _________________________________________________________________________________________ tomonidan‎‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ (taʼlim muassasasi nomi)‎‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ____________ yilda __________________________________________________________________________ berilgan‎‎ ‎‎ (hujjat berilgan yil) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(hujjat berilgan davlat nomi) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ _____________-seriyali _____________________________-raqamli maʼlumot toʻgʻrisidagi hujjat Oʻzbekiston Respublikasida ‎ ‎tan olinadi va ____________________________________________________________________ mutaxassisligi boʻyicha ‎(mutaxassislik nomi) ‎oʻrta maxsus (kasb-hunar) maʼlumoti darajasidagi diplomga tenglashtiriladi. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Agentlik direktori: ____________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(familiyasi, ismi va otasining ismi) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Roʻyxatdan oʻtkazish raqami ____________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Berilgan sanasi: ‎ ‎‎_________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(kun, oy, yil) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎QR — kod ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартиби ҳақидаги низомга 4-ИЛОВА

‎‎ ‎ ‎ OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI ‎ ‎OLIY TAʼLIM, FAN VA INNOVATSIYALAR VAZIRLIGI HUZURIDAGI BILIM VA MALAKALARNI BAHOLASH AGENTLIGI ‎ ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ XORIJIY DAVLATDA OLIY TAʼLIM OLGANLIK TOʻGʻRISIDAGI ‎ НUJJATNI TAN OLISН НAQIDAGI ‎GUVOНNOMA ‎ ‎O № 000000 ‎ Ushbu guvohnoma bilan fuqaro _______________________________________________________________________ ga ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (familiyasi, ismi va otasining ismi) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ _________________________________________________________________________________________ tomonidan‎‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ (taʼlim muassasasi nomi)‎‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ____________ yilda __________________________________________________________________________ berilgan‎‎ ‎‎ (hujjat berilgan yil) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(hujjat berilgan davlat nomi) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ____________ seriyali _____________________________ raqamli maʼlumot toʻgʻrisidagi hujjat Oʻzbekiston Respublikasida ‎ ‎_________________________________________________ taʼlim yoʻnalishi (mutaxassisligi) boʻyicha tan olinadi. (taʼlim yoʻnalishi yoki mutaxassisligi nomi) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Agentlik direktori: ____________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(familiyasi, ismi va otasining ismi) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Roʻyxatdan oʻtkazish raqami ____________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Berilgan sanasi: ‎ ‎‎_________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(kun, oy, yil) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎QR — kod ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартиби ҳақидаги низомга 5-ИЛОВА

‎‎ ‎ ‎ OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI ‎ ‎OLIY TAʼLIM, FAN VA INNOVATSIYALAR VAZIRLIGI HUZURIDAGI BILIM VA MALAKALARNI BAHOLASH AGENTLIGI ‎ ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ XORIJIY DAVLATDA KADRLARNI QAYTA TAYYORLASН TAʼLIMI ‎OLGANLIK TOʻGʻRISIDAGI НUJJATNI TAN OLISН НAQIDAGI ‎GUVOНNOMA ‎ QT № 000000 Ushbu guvohnoma bilan fuqaro _______________________________________________________________________ ga ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (familiyasi, ismi va otasining ismi) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ _________________________________________________________________________________________ tomonidan‎‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ (taʼlim muassasasi nomi)‎‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ____________ yilda __________________________________________________________________________ berilgan‎‎ ‎‎ (hujjat berilgan yil) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(hujjat berilgan davlat nomi) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ____________ seriyali _____________________________ raqamli maʼlumot toʻgʻrisidagi hujjat Oʻzbekiston Respublikasida ‎ _________________________________________________________________ qayta tayyorlash kursi boʻyicha tan olinadi. (qayta tayyorlash kursi nomi) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Agentlik direktori: _____________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(familiyasi, ismi va otasining ismi) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Roʻyxatdan oʻtkazish raqami ____________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Berilgan sanasi: ‎ ‎‎_________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(kun, oy, yil) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎QR — kod ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартиби ҳақидаги низомга 6-ИЛОВА

‎‎ ‎ ‎ OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI ‎ ‎ ‎OLIY TAʼLIM, FAN VA INNOVATSIYALAR VAZIRLIGI HUZURIDAGI BILIM VA MALAKALARNI BAHOLASH AGENTLIGI ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ XORIJIY DAVLATDA MALAKA OSНIRISН TAʼLIMI OLGANLIK ‎TOʻGʻRISIDAGI НUJJATNI TAN OLISН НAQIDAGI ‎GUVOНNOMA ‎ ‎MO № 000000 Ushbu guvohnoma bilan fuqaro _______________________________________________________________________ ga ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (familiyasi, ismi va otasining ismi) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ _________________________________________________________________________________________ tomonidan‎‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ (taʼlim muassasasi nomi)‎‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ _________________ yilda ______________________________________________________________________ berilgan‎‎ ‎‎ (hujjat berilgan yil) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(hujjat berilgan davlat nomi) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ____________ seriyali _____________________________ raqamli maʼlumot toʻgʻrisidagi hujjat Oʻzbekiston Respublikasida ‎ ‎__________________________________________________________________ malaka oshirish kursi boʻyicha tan olinadi. (malaka oshirish kursi nomi) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Agentlik direktori: _____________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(familiyasi, ismi va otasining ismi) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Roʻyxatdan oʻtkazish raqami ____________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Berilgan sanasi: ‎ ‎‎_________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(kun, oy, yil) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎QR — kod ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июлдаги 620-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Расмий давлат ҳужжатларини тайёрлаш, ҳисобга олиш, сақлаш, топшириш ҳамда улардан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2000 йил 25 июлдаги 283-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 7-сон, 42-модда):

1-банднинг учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июлдаги 620-сон қарорига 3-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2017 йил 3 апрелдаги 173-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 14-сон, 222-модда).

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг фуқаро авиациясини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 27 ноябрдаги ПФ-5584-сон Фармони)» 2019 йил 29 мартдаги 261-сон қарори .

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2019 йил 24 июль,

620-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.07.2019 й., 09/19/620/3482-сон; 15.01.2020 й., 09/20/24/0053-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон, 27.12.2021 й., 09/21/774/1198-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон, 29.09.2022 й., 09/22/541/0859-сон; 19.06.2025 й., 09/25/378/0518-сон; 06.08.2025 й., 09/25/498/0698-сон; 06.01.2026 й., 09/26/840/0012-сон; 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон; 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXeMASI

ROʻYXATI

Xorijiy davlatlarda taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarni tan olish tartibini takomillashtirish haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Taʼlim sifatini nazorat qilish tizimini takomillashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2019-yil 16-yanvardagi PQ-4119-son qaroriga muvofiq Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Xorijiy davlatlarda taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarni tan olish tartibi haqidagi nizom 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Belgilansinki:

xorijiy davlatlarda oʻrta maxsus, kasb-hunar (professional), oliy, kadrlar malakasini oshirish va ularni qayta tayyorlash taʼlim muassasalarida taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarni tan olish toʻgʻrisidagi arizalar faqat Davlat xizmatlari markazlari yoki Oʻzbekiston Respublikasining Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali qabul qilinadi;

xorijiy davlatlarda umumiy oʻrta va oʻrta taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarni tan olish toʻgʻrisidagi arizalar 2019-yil 1-sentabrdan boshlab faqat Davlat xizmatlari markazlari yoki Oʻzbekiston Respublikasining Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali qabul qilinadi.

Bunda 2022-yil 1-yanvardan keyin olingan xorijiy davlatlarda taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlar tan olish uchun topshirilganda, hujjatni bergan davlatning vakolatli organi tomonidan apostil qoʻyilgan boʻlishi talab etiladi.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi Adliya vazirligi huzuridagi Davlat xizmatlari agentligi bilan birgalikda uch oy muddatda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi, viloyatlar xalq taʼlimi boshqarmalari va Toshkent shahar xalq taʼlimi bosh boshqarmasining Yagona interaktiv davlat xizmatlari portaliga ulanishini taʼminlash choralarini koʻrsin.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi:

a) Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi Davlat xizmatlari agentligi bilan birgalikda:

ikki hafta muddatda xorijiy davlatlarda taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarni tan olish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatish uchun zarur boʻlgan elektron shakldagi hujjatlarning namunaviy shakllarini ishlab chiqsin va tasdiqlasin;

bir oy muddatda davlat xizmatlari markazlarining xodimlari uchun xorijiy davlatlarda taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarni tan olish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning mazmun-mohiyati va ahamiyatini tushuntirishga qaratilgan oʻquv-amaliy seminarlar oʻtkazilishini taʼminlasin;

b) Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi bilan birgalikda ikki oy muddatda taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlari toʻgʻridan-toʻgʻri (maxsus sinovlarsiz) tan olinmaydigan taʼlim yoʻnalishlari, mutaxassisliklar va kasblar roʻyxatini Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasiga kiritsin.

5. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi Davlat xizmatlari agentligi oʻz hududiy boʻlinmalarining Yagona interaktiv davlat xizmatlari portaliga ulanishi hamda samarali faoliyat koʻrsatishi ustidan nazorat oʻrnatsin.

6. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 2-ilovaga muvofiq baʼzi qarorlariga oʻzgartirishlar kiritilsin.

7. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 3-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

8. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiya manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda bir oy muddatda ular qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

9. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining ijtimoiy rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari A.A. Abduxakimov va Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi boshligʻi U.N. Tashkenbayev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 24-iyuldagi 620-son qaroriga 1-ILOVA

Xorijiy davlatlarda taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarni tan olish tartibi haqida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom xorijiy davlatlarda umumiy oʻrta, oʻrta, oʻrta maxsus, kasb-hunar (professional), oliy taʼlim, kadrlarni qayta tayyorlash va malaka oshirish taʼlimi olganlik toʻgʻrisidagi 1992-yil 1-yanvardan soʻng berilgan hujjatlarni tan olish tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

xorijiy davlatlarda taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjat — xorijiy davlatlarning milliy qonunchiligi asosida berilgan taʼlim olganlikni tasdiqlovchi rasmiy hujjat;

xorijiy davlatlarda taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarni tan olish — xorijiy davlatlarda taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjat egasiga Oʻzbekiston Respublikasi hududida taʼlim olish va (yoki) kasbiy faoliyat yuritish uchun ruxsat berish maqsadida vakolatli davlat organlari tomonidan xorijiy davlatlarda olingan taʼlim malakasini rasman tasdiqlash.

3. Xorijiy davlatlarda taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarni tan olish Oʻzbekiston Respublikasidagi vakolatli davlat organlariga xorijiy davlatlarda taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarni tan olish haqida murojaat etgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari, xorijiy fuqarolar va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarning, ular voyaga yetmagan boʻlsa ota-onalari yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxslarning (keyingi oʻrinlarda talabgorlar deb ataladi) murojaatlariga muvofiq amalga oshiriladi.

4. Xorijiy davlatlarda taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarni tan olish ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq sxema boʻyicha:

umumiy oʻrta va oʻrta taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlar Qoraqalpogʻiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, viloyatlar hamda Toshkent shahri maktabgacha va maktab taʼlimi boshqarmalari (keyingi oʻrinlarda — hududiy boshqarmalar) tomonidan;

kasbiy taʼlim, oliy taʼlim, kadrlarni qayta tayyorlash va malaka oshirish taʼlimini olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarni tan olish — Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) tomonidan tan olinadi.

5. Xorijiy davlatlarda umumiy oʻrta va oʻrta taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarni tan olish bepul amalga oshiriladi.

6. Xorijiy davlatlarda taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarni tan olish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatganlik uchun quyidagi miqdorda toʻlov undiriladi:

kasbiy taʼlim toʻgʻrisidagi hujjatlarni tan olish boʻyicha elektron ariza yuborishda — bazaviy hisoblash miqdorining ikki baravari;

oliy taʼlim, kadrlarni qayta tayyorlash va malaka oshirish taʼlimi haqidagi hujjatlarni tan olish boʻyicha elektron ariza yuborishda — bazaviy hisoblash miqdorining uch baravari;

Ijtimoiy reyestrning “kambagʻal oila” toifasiga kiritilgan oilalarning aʼzolariga, shuningdek, I va II guruh nogironligi boʻlgan shaxslarga mazkur bandda belgilangan yigʻimning 50 foiz miqdorida, Ijtimoiy reyestrning “davlat taʼminotidagi oila” toifasiga kiritilgan oilalarning aʼzolariga belgilangan yigʻimning 75 foizi miqdorida chegirma qoʻllaniladi. Bunda chegirma Ijtimoiy reyestrning:

“davlat taʼminotidagi oila” yoki “kambagʻal oila” toifasidan “kambagʻallik chegarasidagi oila” toifasiga oʻtkazilgan oilalarga, ularning ilgari belgilangan toifasiga muvofiq miqdorda;

ogʻir hayotiy vaziyatga tushgan oila sifatida “kambagʻallik chegarasidagi oila” toifasiga kiritilgan oilalarga “kambagʻal oila” toifasidagi oila uchun belgilangan miqdorda qoʻllaniladi.

Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali murojaat qilinganda, davlat xizmatini koʻrsatganlik uchun belgilangan toʻlovning 90 foizi undiriladi.

Undirilgan toʻlov quyidagi tartibda taqsimlanadi:

a) Davlat xizmatlari markazlariga talabgorlarning oʻzlari kelib murojaat qilganda, undirilgan toʻlovning:

18 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga;

20 foizi — Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjetiga;

11,75 foizi — “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasida ochilgan maxsus hisobvaragʻiga;

0,5 foizi — “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasida ochilgan maxsus hisobvaragʻiga;

qolgan qismi — Bilim va malakalarni baholash agentligining rivojlantirish jamgʻarmasi hisobvaragʻiga;

b) Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali murojaat qilinganda, undirilgan toʻlovning:

10 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga;

11,75 foizi — “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasida ochilgan maxsus hisobvaragʻiga;

0,5 foizi — “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasida ochilgan maxsus hisobvaragʻiga;

20 foizi — Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjetiga;

qolgan qismi — Bilim va malakalarni baholash agentligining rivojlantirish jamgʻarmasi hisobvaragʻiga oʻtkaziladi.

7. Xorijiy davlatlarda taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlar quyidagi hollarda toʻgʻridan-toʻgʻri (sinovlarsiz) tan olinadi:

xorijiy davlatlarda umumiy oʻrta, kasbiy taʼlim va malaka oshirish taʼlimini olgan talabgorlarning xorijiy davlatlarda taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlari;

Oʻzbekiston Respublikasi hududida alohida boʻlinmalari (filiallari) yoki qoʻshma taʼlim dasturlari asosida faoliyati yoʻlga qoʻyilgan xorijiy taʼlim tashkilotlarida taʼlim olgan talabgorlarning hujjatlari;

roʻyxati har yili Taʼlim sifatini taʼminlash milliy agentligi va Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligining qoʻshma qarori bilan tasdiqlanadigan xalqaro eʼtirof etilgan tashkilotlarning (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Nigher Education, Academic Ranking of World Universities) reytingida oliy taʼlim tashkilotlari orasida birinchi 1 000 oʻrinni egallagan xorijiy oliy taʼlim tashkilotlarida taʼlim olgan talabgorlarning hujjatlari (bunda talabgor taʼlimning butun davrida mazkur reytingga kiruvchi oliy taʼlim tashkilotida taʼlim olgan boʻlishi lozim);

xorijiy oliy taʼlim tashkilotlarida mutaxassislarni maqsadli tayyorlash uchun Oʻzbekiston Respublikasi vazirliklari, idoralari hamda davlat ulushi 50 foiz va undan yuqori boʻlgan korxonalarning mablagʻlari (yoʻllanmalari) hisobidan taʼlim olgan talabgorlarning hujjatlari;

1992-yil 1-yanvargacha xorijiy taʼlim tashkilotlariga oʻqishga kirgan talabgorlarning hujjatlari;

Oliy taʼlimda sifatni kafolatlash Yevropa assotsiatsiyasining (European Association for Quality Assurance in Higher Education) toʻlaqonli aʼzolari — vakolatli tashkilotlar tomonidan akkreditatsiya qilingan taʼlim tashkilotlarida taʼlim olgan talabgorlarning hujjatlari;

Amerika Qoʻshma Shtatlari, Avstraliya Ittifoqi, Isroil Davlati, Kanada, Singapur Respublikasi, Janubiy Koreya, Xitoy, Yaponiya, Buyuk Britaniya, Germaniya, Fransiya, Italiya davlatlarining ushbu davlatlar vakolatli tashkilotlari tomonidan akkreditatsiya qilingan taʼlim tashkilotlarida taʼlim olgan talabgorlarning hujjatlari;

Oʻzbekiston Respublikasining xalqaro shartnomalari, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining qarorlarida nazarda tutilgan hollarda taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlar.

2-bob. Xorijiy davlatlarda taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarni tan olish uchun qabul qilish

8. Xorijiy davlatlarda taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarni tan olish uchun talabgorlar tomonidan bevosita davlat xizmatlari markazlari orqali yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida roʻyxatdan oʻtgan holda murojaat qilinadi.

Davlat xizmatlari markazlariga murojaat qilinganda talabgor nomidan davlat xizmatlari markazi xodimi, Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali murojaat qilinganda esa talabgorning oʻzi mustaqil ravishda xorijiy davlatlarda taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarni tan olish haqidagi soʻrovnomani (keyingi oʻrinlarda soʻrovnoma deb ataladi) toʻldiradi.

9. Davlat xizmatlari markazi xodimi yoki talabgor tomonidan soʻrovnomada talabgorning elektron manzili qayd etilishi xorijiy davlatlarda taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarni tan olish boʻyicha hududiy boshqarmalar yoki Agentlikning qabul qilgan qarori haqida elektron shaklda maʼlumot olishga boʻlgan roziligi hisoblanadi.

10. Xorijiy davlatlarda taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarni tan olish uchun soʻrovnomaga quyidagi hujjatlar ilova qilinadi:

xorijiy davlatlarda taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjat va unga ilovaning skaner qilinib, pdf formatida saqlangan nusxasi;

xorijiy davlatlarda taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjat va unga ilovaning Oʻzbekiston Respublikasi davlat tiliga tarjima qilingan notarial tasdiqlangan hamda skaner qilinib, pdf formatida saqlangan nusxasi.

Davlat xizmatlari markazlari orqali murojaat qilinganda talabgorning shaxsini tasdiqlovchi hujjat, xorijiy davlatlarda taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjat va unga ilovaning asl nusxasi Oʻzbekiston Respublikasi davlat tiliga tarjima qilingan notarial tasdiqlangan nusxasi bilan birga davlat xizmatlari markazi xodimiga taqdim etiladi.

Hujjatlar qabul qilingandan keyin talabgorning shaxsini tasdiqlovchi hujjat, xorijiy davlatlarda taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjat va unga ilova asl nusxasining notarial tasdiqlangan tarjimasi bilan birga talabgorga qaytariladi.

Shuningdek, zarur hollarda vakolatli organ tomonidan talabgordan u oʻqish davrida xorijiy davlatda boʻlganini asoslovchi hujjatlar (migratsiya yoki bojxona yozuvlari, vaqtinchalik yashash guvohnomasi va boshqalar) soʻrab olinishi mumkin.

11. Davlat xizmatlari markazida zarur maʼlumotlar soʻrovnomaga kiritilgandan soʻng talabgor maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshiradi va imzolarni identifikatsiya qilishning tegishli vositalari (daktiloskopiya, elektron imzo, Mobil-ID va boshqalar) bilan tasdiqlaydi.

Talabgor YIDXP orqali murojaat etgan taqdirda, soʻrovnomani ERI bilan tasdiqlash talab etilmaydi.

12. Notoʻgʻri yoki qalbaki maʼlumotlar taqdim etilganligi aniqlangan har qanday bosqichda xorijiy davlatlarda taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatni tan olish jarayoni toʻxtatiladi, topshirilgan hujjatlar va toʻlangan yigʻim qaytarilmaydi.

Xorijiy davlatlarda taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatning haqiqiy ekanligiga shubha tugʻilgan taqdirda, Agentlik tomonidan Internet jahon axborot tarmogʻidagi rasmiy veb-saytlarda joylashtirilgan maʼlumotlar tekshirilishi yoki hujjatga oid maʼlumot taqdim etish haqida hujjatni bergan taʼlim tashkilotlari va boshqa tashkilotlarga soʻrovnomalar yuborilishi mumkin.

Qalbaki hujjat aniqlangan taqdirda, mazkur hujjatlar hududiy boshqarmalar yoki Davlat inspeksiyasi tomonidan qonunchilik hujjatlariga muvofiq chora koʻrish uchun tegishli huquqni muhofaza qiluvchi organlarga taqdim etiladi.

13. Quyidagi holatlarda davlat xizmatlari koʻrsatilishi rad etilishi mumkin:

talabgorlar tomonidan notoʻgʻri yoki qalbaki maʼlumotlar taqdim etilgani maʼlum boʻlib qolganligi;

soʻrovnoma va unga ilova qilingan hujjatlarning toʻliq taqdim etilmaganligi;

xorijiy davlatlarda taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatni tan olish boʻyicha davlat xizmati koʻrsatganlik uchun belgilangan yigʻimning toʻlanmaganligi (xorijiy davlatlarda umumiy oʻrta va oʻrta taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatni tan olish bundan mustasno).

Davlat xizmatlari koʻrsatishni mazkur bandda koʻrsatilgan asoslardan boshqa holatlar boʻyicha rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi.

14. Talabgor davlat xizmatidan foydalanishdan uni koʻrsatishning har qanday bosqichida bosh tortishga haqli.

Talabgor davlat xizmatidan foydalanishdan bosh tortganda, uning murojaati koʻrilmasdan qoldiriladi va toʻlangan yigʻim qaytarilmaydi.

Talabgorga bogʻliq boʻlmagan holatlar (talabgorning vafot etishi, mehnatga layoqatsiz boʻlib qolishi va talabgorga bogʻliq boʻlmagan boshqa holatlar tufayli davlat xizmatidan foydalanish zarurati mavjud emasligi) sababli davlat xizmatidan foydalanilmagan taqdirda, toʻlangan yigʻim talabgorga yoki uning qonuniy vakiliga, qonuniy vakili boʻlmagan hollarda huquqiy vorisiga qaytariladi.

15. Agentlikka maʼlumotlar:

davlat xizmatlari markazlari orqali murojaat qilinganda soʻrovnoma qabul qilingan vaqtdan boshlab oʻn daqiqa ichida;

Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali murojaat qilinganda darhol yuboriladi.

16. Toʻliq taqdim etilmagan, kamchiliklari mavjud boʻlgan hujjatlar hududiy boshqarmalar yoki Agentlik tomonidan koʻrib chiqilmaydi hamda hujjatlar topshirilgan paytdan boshlab bir ish kunida soʻrovnoma va unga ilova qilingan hujjatlar tegishliligi boʻyicha davlat xizmatlari markaziga yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali kamchiliklari koʻrsatilgan holda talabgorga qaytarib yuboriladi.

3-bob. Xorijiy davlatlarda umumiy oʻrta va oʻrta taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarni tan olish

17. Xorijiy davlatlarda umumiy oʻrta va oʻrta taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarni tan olish uchun hududiy boshqarmalarda 3 — 5 kishidan iborat boʻlgan xorijiy davlatlarda umumiy oʻrta va oʻrta taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarni tan olish uchun taqdim etiladigan hujjatlarni oʻrganish boʻyicha komissiyalar (keyingi oʻrinlarda hududiy boshqarmalar komissiyalari deb ataladi) tashkil etiladi.

Hududiy boshqarmalar komissiyalari tarkibi va ularning ish tartibi hududiy boshqarmalar rahbarlari tomonidan tasdiqlanadigan reglamentga muvofiq belgilanadi.

18. Hujjatlar davlat xizmatlari markazlari yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali kelib tushgan paytdan boshlab hududiy boshqarmalar tomonidan bir ish kuni mobaynida soʻrovnoma va unga ilova qilingan hujjatlarning toʻliqligi tekshiriladi. Hujjatlar toʻliq boʻlgan taqdirda bir ish kunidan kechikmay hududiy boshqarmalar komissiyalariga yuboriladi.

19. Hududiy boshqarmalar komissiyalari tomonidan bir ish kunida hujjatlar oʻrganib chiqilib, xorijiy davlatdagi umumiy oʻrta taʼlim muddati 9 yildan kam boʻlmasa hamda oʻrta taʼlim muddati 11 yildan kam boʻlmasa, xorijiy davlatlarda umumiy oʻrta va oʻrta taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarni tan olish haqida xulosa tayyorlanadi.

Xorijiy davlatlarda umumiy oʻrta va oʻrta taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlar (shahodatnoma, sertifikat va guvohnoma) tegishli ravishda Oʻzbekiston Respublikasidagi umumiy oʻrta yoki oʻrta taʼlim toʻgʻrisidagi hujjatlarga tenglashtirilgan holda tan olinadi.

Talabgorga xorijiy davlatlarda berilgan umumiy oʻrta va oʻrta taʼlim hujjati Oʻzbekiston Respublikasida beriladigan shahodatnoma oʻrnini bosa olmasa, xorijiy davlatdagi taʼlimning davomiyligidan qatʼi nazar, u oʻqishini davom ettiradigan maktabda umumiy tartibda yakuniy davlat attestatsiyasiga kiritish tavsiya etiladi.

Bunda talabgor oʻziga berilgan hujjatda koʻrsatilgan fanlardan boshqa barcha fanlar boʻyicha taʼtil kunlarida yakuniy davlat attestatsiyadan oʻtkaziladi. Yakuniy davlat attestatsiyasi natijasi va pedagogik kengash qarori asosida maktab tomonidan taʼlim toʻgʻrisidagi hujjat (shahodatnoma) beriladi.

20. Hududiy boshqarmalar komissiyalarining xulosalariga koʻra, bir ish kunida xorijiy davlatlarda umumiy oʻrta va oʻrta taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarni tan olish haqida hududiy boshqarmalar boshliqlari tomonidan tasdiqlanadigan ushbu Nizomning 2-ilovasiga muvofiq shaklda maʼlumotnoma tayyorlanadi.

21. Maʼlumotnoma hududiy boshqarma masʼul xodimi tomonidan elektron raqamli imzo bilan tasdiqlanib, tegishliligiga koʻra davlat xizmatlari markazlariga yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali talabgorga yuboriladi.

Maʼlumotnoma qabul qilingan paytdan boshlab bir soat ichida davlat xizmatlari markazi tomonidan talabgorga bu haqida xabarnoma yuboriladi.

Xorijiy davlatlarda umumiy oʻrta va oʻrta taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjat maʼlumotnoma bilan birgalikda taqdim etilganda Oʻzbekiston Respublikasi hududida qonuniy kuchga ega boʻladi.

22. Hududiy boshqarmalar komissiyalari butun yil davomida faoliyat koʻrsatadi va oʻz faoliyati haqida har chorakda Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligiga hisobot beradi.

4-bob. Xorijiy davlatlarda oʻrta maxsus, kasb-hunar (professional), oliy taʼlim, kadrlarni qayta tayyorlash va malaka oshirish taʼlimi olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarni tan olish

23. Xorijiy davlatlarda kasbiy taʼlim, oliy taʼlim, kadrlarni qayta tayyorlash va malaka oshirish taʼlimini olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarni (keyingi oʻrinlarda — xorijiy taʼlim toʻgʻrisidagi hujjatlar deb ataladi) tan olish uchun Agentlikda xorijiy taʼlim toʻgʻrisidagi hujjatlarni tan olish uchun taqdim etiladigan hujjatlarni oʻrganish boʻyicha ekspert guruhlari tashkil etiladi.

Hujjatlar Davlat xizmatlari markazlari yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali kelib tushgan paytdan boshlab Agentlik tomonidan bir ish kuni mobaynida soʻrovnoma va unga ilova qilingan hujjatlarning toʻliqligi tekshiriladi. Hujjatlar toʻliq boʻlgan taqdirda, ekspertiza uchun bir ish kunidan kechiktirmasdan, maxsus axborot tizimi orqali tegishli taʼlim sohasi boʻyicha ekspert guruhi aʼzosiga yuboriladi.

24. Ekspert guruhlari Agentlik direktorining buyrugʻi bilan tegishli taʼlim sohalari boʻyicha 7 kishidan kam boʻlmagan tarkibda tashkil etiladi. Ekspert guruhlari tarkibiga vazirliklar va idoralar tizimidagi tashkilotlar hamda muassasalarning yetakchi olimlari va mutaxassislari kiritiladi.

Ekspert guruhlarining tarkibi va ularning ish tartibi Agentlik direktori tomonidan tasdiqlanadigan reglamentga muvofiq belgilanadi.

25. Ekspert guruhlari aʼzolari oʻn ish kuni ichida talabgorlarning hujjatlarini xorijiy davlatda egallangan taʼlim standartlarining yoki taʼlim dasturlarining Oʻzbekiston Respublikasida amalda boʻlgan davlat taʼlim standartlari va taʼlim dasturlariga muvofiqligi nuqtai nazaridan koʻrib chiqib, taqdim etilgan hujjatni tan olishga qoʻyilgan talabga muvofiq yoki muvofiq emasligi haqida ekspert xulosasini tayyorlaydi.

Ekspert guruhlari aʼzolari oʻzlari bergan xulosalarning toʻgʻriligi va haqqoniyligi uchun javobgar hisoblanadi.

Hujjatni koʻrib chiqish yakuni boʻyicha berilgan xulosalar ekspert guruhi aʼzosi tomonidan maxsus axborot tizimi orqali QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan holda Agentlikka taqdim etiladi.

26. Ekspert guruhi xorijiy taʼlim toʻgʻrisidagi hujjatni tan olishni rad etish haqida xulosa bergan taqdirda, Agentlikning masʼul xodimi bir ish kuni ichida taqdim etilgan hujjatni tan olishni rad etish haqidagi xabarnomani Davlat xizmatlari markazlariga yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali talabgorga yuboradi.

27. Quyidagilar ekspert guruhi aʼzosining asosiy vazifalari hisoblanadi:

Agentlikdan xorijiy taʼlim toʻgʻrisidagi hujjatlarni ekspertiza qilish uchun qabul qilib olish;

xorijiy taʼlim toʻgʻrisidagi hujjatlarni tan olishga qoʻyilgan talablar asosida talabgorlar tomonidan topshirilgan xorijiy taʼlim toʻgʻrisidagi hujjatlarni ekspertizadan oʻtkazish;

xorijiy taʼlim toʻgʻrisidagi hujjatlarning ekspertizasi asosida tegishli xulosa tayyorlash;

talabgorning xorijiy davlatda olingan bilim (tayyorgarlik) darajasini tekshirish boʻyicha sinov materiallarini ishlab chiqish va tasdiqlash;

xorijiy taʼlim toʻgʻrisidagi hujjatlar ekspertizasi yakunlari boʻyicha tayyorlangan xulosani Agentlikka taqdim etish.

28. Ekspertiza davlat taʼlim standartlari, davlat taʼlim talablari, oʻquv dasturlari, taʼlim tashkilotlarining oʻzlari joylashgan davlatlarda tan olinganligi haqidagi hujjat yoki maʼlumot, xorijiy taʼlim toʻgʻrisidagi hujjatlar va ularga ilovalar nusxalari asosida amalga oshiriladi.

29. Ekspertiza quyidagilarni hisobga olgan holda amalga oshiriladi:

oʻqitilgan taʼlim dasturlari yoki oʻquv rejalari hajmi va mazmuni;

oʻzlashtirilgan mutaxassislik (ixtisoslik) fanlari hajmi (fanlarning nomi va soatlar miqdori);

amaliyotning mavjudligi va uning davomiyligi.

Olingan bilimlar va malaka yakuniy tayyorgarlik nuqtai nazaridan taʼlim dasturlari, oʻquv rejalari va oʻzlashtirilgan bilimlar majmuidagi farqlarni hisobga olgan holda baholanadi.

30. Agentlik tomonidan xorijiy taʼlim toʻgʻrisidagi hujjatda koʻrsatilgan taʼlim tashkilotining oʻsha davlatda tan olinganligi, xorijiy taʼlim toʻgʻrisidagi hujjat ushbu hujjatda koʻrsatilgan taʼlim tashkiloti tomonidan berilganligi tekshirilishi, zarur hollarda tegishli taʼlim tashkiloti, mahalliy va xorijiy tashkilotlardan aniqlashtiruvchi hujjatlar soʻrab olinishi mumkin.

31. Talabgorlar oʻz tayyorgarligi haqidagi boshqa hujjatlarni, jumladan, taʼlim olishning keyingi darajalari, kasbiy faoliyat bilan shugʻullanish mumkinligi, amaliy tajriba haqidagi hujjatlarni ham Oʻzbekiston Respublikasi davlat tiliga notarial tasdiqlangan tarjimalari bilan birga taqdim etishga haqlidirlar.

33. Ekspert guruhlari aʼzolariga hamda ekspert guruhlari faoliyatiga jalb etiladigan mutaxassislarga Agentlik bilan tuziladigan fuqarolik-huquqiy shartnomalar asosida har bitta xorijiy taʼlim toʻgʻrisidagi hujjat ekspertizasi uchun bazaviy hisoblash miqdorining beshdan bir qismi miqdorida haq toʻlanadi.

5-bob. Xorijiy taʼlim toʻgʻrisidagi hujjatlarni tan olishga qoʻyiladigan talablar

34. Xorijiy taʼlim toʻgʻrisidagi hujjatlarni tan olish haqida ijobiy xulosa berish uchun quyidagilar asos hisoblanadi:

xorijiy taʼlim toʻgʻrisidagi hujjatni bergan taʼlim tashkiloti va ushbu muassasa tomonidan berilgan hujjatning oʻsha davlat tomonidan tan olingan boʻlishi;

xorijiy taʼlim toʻgʻrisidagi hujjat berishga asos boʻlgan taʼlim standartlarining yoki taʼlim dasturlarining Oʻzbekiston Respublikasida amalda boʻlgan davlat taʼlim standartlari va taʼlim dasturlariga muvofiqligi;

Oʻzbekiston Respublikasi va xorijiy taʼlim toʻgʻrisida hujjatni bergan davlatning taʼlim tizimiga qoʻyilgan umumiy talablarning mosligi.

35. Xorijiy taʼlim toʻgʻrisidagi hujjatlarda koʻrsatib oʻtilgan tayyorgarlik sohasi Oʻzbekiston Respublikasida amalda boʻlgan taʼlim yoʻnalishlari, mutaxassisliklar va kurslarga muvofiq kelmasa yoki oʻqitish hamda tayyorlash Oʻzbekiston Respublikasida olib borilmaydigan taʼlim yoʻnalishlari, mutaxassisliklar va sohalarda amalga oshirilgan boʻlsa, ushbu hujjatlarni ekspertizadan oʻtkazish uchun Agentlik tomonidan taʼlim sohasi eng yaqin boʻlgan ekspert guruhlari faoliyatiga qoʻshimcha mutaxassislar jalb etilishi mumkin.

36. Xorijiy taʼlim toʻgʻrisidagi hujjatlarni tan olish quyidagi hollarda rad etiladi:

a) xorijiy davlatlarda kasbiy maʼlumot toʻgʻrisida hujjat beradigan taʼlimning umumiy meʼyoriy davri (toʻliq umumiy oʻrta yoki oʻrta maʼlumot olingandan keyin) Oʻzbekiston Respublikasi taʼlim standartlarida nazarda tutilgan davrdan ikki yildan kam boʻlsa;

b) xorijiy taʼlim toʻgʻrisidagi hujjat berilgan davlatda mazkur hujjatning egasiga Oʻzbekiston Respublikasidagiga qaraganda taʼlim olish va (yoki) kasbiy faoliyat bilan shugʻullanish uchun kam huquqlar berilgan boʻlsa (hujjat egasi taʼlimning keyingi bosqichida oʻqishni davom ettirish, kasbiy faoliyat bilan shugʻullanish huquqiga ega boʻlmasa);

v) maʼlumot Oʻzbekiston Respublikasi qonunchiligida nazarda tutilmagan taʼlim shaklida olingan boʻlsa;

g) oliy taʼlim bosqichlarida:

bakalavriat boʻyicha Yevropa taʼlim tizimi asosida oʻqish davomida oʻqigan har bir oʻquv yiliga oʻrta hisobda 60 dan kam kredit toʻplagan boʻlsa, bunda oʻqishning normativ muddati kunduzgi va masofaviy (Oʻzbekiston Respublikasida masofaviy taʼlim shakli joriy etish mumkin boʻlmagan bakalavriat taʼlim yoʻnalishlari va magistratura mutaxassisliklari bundan mustasno) taʼlim shakli boʻyicha 3 yildan, sirtqi taʼlim shakli boʻyicha esa tafovut Oʻzbekiston Respublikasi taʼlim standartlarida nazarda tutilgan davrdan bir yildan koʻp boʻlmasligi lozim;

malaka amaliyoti uchun ajratilgan vaqt Taʼlim sohasiga oid yoʻnalishlar boʻyicha oʻquv dasturi uchun ajratilgan umumiy oʻquv yuklamasining 10 foizidan, Sogʻliqni saqlash taʼlim sohasiga oid yoʻnalishlar boʻyicha esa 6 foizidan kam boʻlsa;

magistratura boʻyicha oʻqish muddati bir yildan kam boʻlsa;

d) toʻgʻridan-toʻgʻri (sinovlarsiz) tan olinadigan xorijiy davlatlarda taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlar ushbu Nizomning 7-bandida koʻrsatilgan talablarga toʻgʻri kelmasa.

Xorijiy taʼlim toʻgʻrisidagi hujjatlarni tan olishni boshqa asoslar boʻyicha rad etish taqiqlanadi.

Xorijiy davlatlar taʼlim tizimi asosida toʻplangan kreditlar Yevropa taʼlim tizimi boʻyicha toʻplanishi lozim boʻlgan minimal kredit miqdoriga (har bir oʻquv yili uchun oʻrta hisobda 60 kreditdan kam boʻlmagan) qiyoslangan holda aniqlanadi.

37. Xorijiy davlatlarda oʻrta maxsus va kasb-hunar (professional) taʼlimi olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlar tegishli ravishda Oʻzbekiston Respublikasidagi oʻrta maxsus yoki kasb-hunar (professional) taʼlimi toʻgʻrisidagi hujjatlarga tenglashtirilgan holda tan olinadi.

Xorijiy davlatlarda oliy taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlar xorijiy davlatda tamomlangan taʼlim bosqichi boʻyicha tan olinadi.

Xorijiy davlatlarda kadrlarni qayta tayyorlash va malaka oshirish boʻyicha taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlar xorijiy davlatda tamomlangan kadrlarni qayta tayyorlash va malaka oshirish kursi boʻyicha tan olinadi.

6-bob. Xorijiy taʼlim toʻgʻrisidagi hujjatlarni tan olishda test sinovlarini tashkil etish

38. Ekspert guruhlari tomonidan ijobiy xulosa berilgan xorijiy davlatlarda oliy taʼlim va kadrlarni qayta tayyorlash taʼlimi olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlari tan olish uchun hujjat topshirgan talabgorlar uchun Agentlik tomonidan test sinovlari tashkil etiladi (xorijiy davlatlarda taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlar toʻgʻridan-toʻgʻri (sinovlarsiz) tan olinadigan holatlar bundan mustasno).

Test sinovlarining oʻtkazilish vaqtlari haqidagi maʼlumot sinovlar boshlanishidan kamida oʻn kun oldin Agentlikning Internet jahon axborot tarmogʻidagi rasmiy veb-saytiga joylashtiriladi.

Ekspert guruhi aʼzosining ijobiy xulosasiga ega boʻlgan talabgorlar Agentlikning maxsus axborot dasturi orqali test sinovida ishtirok etish muddati va hududi hamda test sinovini topshirish tilini (oʻzbek, rus, ingliz) mustaqil ravishda tanlaydi.

39. Xorijiy davlatlarda oliy taʼlim va kadrlarni qayta tayyorlash taʼlimini olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlari boʻyicha ekspert guruhlari tomonidan ijobiy xulosa berilgan talabgorlarga test sinovlari oʻtkazilishi haqidagi xabarnoma ariza beruvchining Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalidagi shaxsiy kabinetiga yuboriladi. Bunda xabarnoma kelib tushgan paytdan boshlab koʻpi bilan uch oy davomida test sinovlarida ishtirok etmasa, talabgorning xorijiy davlatda taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatni tan olish boʻyicha arizasini koʻrib chiqish rad etiladi.

Bunday holatda talabgor xorijiy davlatda taʼlim olganlik haqidagi hujjatni tan olish boʻyicha test sinovida ishtirok etish uchun soʻrovnoma toʻldirgan holda belgilangan tartibda qaytadan murojaat qilishi mumkin.

40. Test sinovlari talabgorlarning taʼlim olgan taʼlim yoʻnalishlari va mutaxassisliklari boʻyicha mutaxassislik fanlaridan oʻtkaziladi.

Test sinovlari 50 ta savoldan iborat boʻlib, har bir test savoli uchun 2 daqiqadan, jami 100 daqiqa vaqt beriladi. Har bir toʻgʻri bajarilgan test savoli 2 ball bilan baholanadi.

41. Test sinovlari natijalariga koʻra 54 va undan kam ball toʻplagan talabgorlarning taʼlim toʻgʻrisidagi hujjatlari tan olinmaydi.

41 1 . Quyidagi holatlar talabgorni test sinovlari jarayonidan chetlashtirilib, uning test sinovi natijasini inobatga olmaslikka hamda xorijiy davlatda taʼlim olganlik haqidagi hujjatini koʻrib chiqish toʻgʻrisidagi arizasini rad etishga va amalga oshirilgan toʻlov qaytarilmasligiga asos boʻladi:

test sinovlari oʻtkaziladigan binoga mikrokalkulyator, lugʻat, jadval, kitob, mobil telefon, kompyuter, telekommunikatsiya qurilmalari va boshqa vositalar, shpargalkalar olib kirsa yoki ulardan test sinovlari davomida foydalansa;

test sinovlari jarayonida bir-biri bilan gaplashsa.

42. Test sinovlari natijalariga koʻra taʼlim toʻgʻrisidagi hujjatlari tan olinmagan talabgorlar davlat xizmatlari markazlari yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali ushbu Nizomda belgilangan tartibda qaytadan murojaat qilishlari mumkin.

Talabgorlar test sinovlarini qayta topshirish uchun murojaat qilganda, ularning xorijiy davlatlarda taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlari ekspert guruhi tomonidan qayta koʻrib chiqilmaydi.

Test sinovlarini qayta topshirish uchun talabgorlardan bazaviy hisoblash miqdorining bir yarim baravari miqdorida toʻlov undiriladi.

43. Talabgorlar:

xorijiy davlatlarda taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarni ekspertiza qilish bilan bogʻliq masalalar boʻyicha — ekspert guruhining xulosasini olgan kundan boshlab oʻn ish kuni ichida;

test sinovlarini tashkil etish va oʻtkazish bilan bogʻliq masalalar boʻyicha — sinovlar oʻtkazilgan kuni;

test sinovlari natijalaridan noroziligi boʻyicha — sinovlar natijalari eʼlon qilingan paytdan boshlab oʻn ish kuni ichida Agentlikka shikoyat qilishlari mumkin.

Talabgorlardan tushgan shikoyatlar Agentlik direktorining buyrugʻi bilan tashkil etiladigan apellyatsiya komissiyasi tomonidan ikki hafta ichida koʻrib chiqiladi va talabgorlarga yozma ravishda javob yuboriladi.

Xorijiy davlatlarda oliy taʼlim va kadrlarni qayta tayyorlash taʼlimi olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarni ekspertiza qilishda ishtirok etgan ekspert guruhlari aʼzolari apellyatsiya komissiyalari tarkibiga kiritilishi mumkin emas.

Shikoyatni apellyatsiya komissiyalari tomonidan koʻrib chiqish jarayonida talabgor ham bevosita ishtirok etishga haqli.

7-bob. Xorijiy taʼlim toʻgʻrisidagi hujjatlarni tan olishni rasmiylashtirish

44. Ekspert guruhlari tomonidan taʼlim toʻgʻrisidagi hujjatlarga ijobiy xulosa berilgan hamda test sinovlaridan muvaffaqiyatli oʻtgan talabgorlarga, shuningdek, xorijiy davlatlarda taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlari toʻgʻridan-toʻgʻri (sinovlarsiz) tan olingan talabgorlarga Agentlik direktori tomonidan:

xorijiy davlatda oʻrta maxsus va kasb-hunar (professional) taʼlimi olganlik toʻgʻrisidagi hujjatni tan olish haqida ushbu Nizomga 3-ilovaga muvofiq shakldagi guvohnoma;

xorijiy davlatda oliy taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatni tan olish haqida ushbu Nizomga 4-ilovaga muvofiq shakldagi guvohnoma;

xorijiy davlatda kadrlarni qayta tayyorlash taʼlimi olganlik toʻgʻrisidagi hujjatni tan olish haqida ushbu Nizomga 5-ilovaga muvofiq shakldagi guvohnoma;

xorijiy davlatda malaka oshirish taʼlimi olganlik toʻgʻrisidagi hujjatni tan olish haqida ushbu Nizomga 6-ilovaga muvofiq shakldagi guvohnoma berish boʻyicha buyruq qabul qilinadi.

45. Agentlik direktorining xorijiy taʼlim toʻgʻrisidagi hujjatlarni tan olish haqidagi guvohnoma berish haqidagi buyrugʻiga asosan tegishli guvohnomalar tayyorlanadi hamda Agentlik masʼul xodimi tomonidan elektron raqamli imzo bilan tasdiqlangan va QR-kod qoʻyilgan holda tasdiqlanib, uch ish kuni ichida tegishliligiga koʻra Davlat xizmatlari markazlariga yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali talabgorlarga yuboriladi.

Guvohnoma qabul qilingan paytdan boshlab bir soat ichida davlat xizmatlari markazi tomonidan talabgorga bu haqida xabarnoma yuboriladi.

Xorijiy taʼlim toʻgʻrisidagi hujjat guvohnoma bilan birgalikda taqdim etilganda Oʻzbekiston Respublikasi hududida qonuniy kuchga ega boʻladi.

46. Xorijiy taʼlim toʻgʻrisidagi hujjat bergan taʼlim muassasasi, mahalliy va xorijiy tashkilotlardan aniqlashtiruvchi hujjatlarni olish talab etilgan hollarda Agentlik tomonidan taʼlim tashkilotiga oid maʼlumot taqdim etish haqida tegishli davlat yoki tashkilotlarga soʻrovnoma yuboriladi.

Xorijiy davlat yoki tashkilotdan xorijiy taʼlim muassasasiga oid maʼlumotlarni olish uchun talab etiladigan vaqt ushbu Nizomda belgilangan muddatlarga kirmaydi.

8-bob. Yakunlovchi qoidalar

47. Xorijiy davlatlarda umumiy oʻrta, oʻrta va oʻrta maxsus taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatni tan olish haqidagi maʼlumotnoma va guvohnoma shaxslarga Oʻzbekiston Respublikasidagi taʼlim tashkilotlarida taʼlimning navbatdagi bosqichlarida oʻqishni davom ettirish hamda kasb-hunar (professional), oliy taʼlim, kadrlarni qayta tayyorlash va malaka oshirish taʼlimi olganlik toʻgʻrisidagi hujjatni tan olish haqidagi guvohnoma Oʻzbekiston Respublikasidagi taʼlim tashkilotlarida taʼlimning navbatdagi bosqichlarida oʻqishni davom ettirish va kasbiy faoliyat bilan shugʻullanish huquqini beradi.

48. Hududiy boshqarmalar va Agentlik xorijiy davlatlar tomonidan tan olingan xorijiy taʼlim tashkilotlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni tayyorlab qoʻyish choralarini koʻradilar.

Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi xorijiy davlatlarning umumiy oʻrta, oʻrta, kasbiy taʼlim, oliy taʼlim, kadrlarni qayta tayyorlash va malaka oshirish taʼlimi tashkilotlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni olishda hududiy boshqarmalar va Agentlikka koʻmaklashadi.

49. Xorijiy davlatlarda taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatni tan olish haqidagi maʼlumotnoma va (yoki) guvohnoma egasining familiyasi, ismi yoki otasining ismi oʻzgargan taqdirda uning arizasiga binoan maʼlumotnoma va guvohnoma qayta rasmiylashtiriladi.

Xorijiy davlatlarda taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatni tan olish haqidagi maʼlumotnoma va (yoki) guvohnomani qayta rasmiylashtirish tegishli hujjatlar ilova qilingan holda ariza olingan kundan boshlab vakolatli organ tomonidan oʻn besh ish kuni mobaynida amalga oshiriladi.

50. Elektron raqamli imzo bilan tasdiqlangan va QR-kod qoʻyilgan guvohnomalar joriy etilgunga qadar berilgan xorijiy davlatlarda taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatni tan olish haqidagi maʼlumotnoma va (yoki) guvohnoma yoʻqotib qoʻyilgan yoki yaroqsiz holga kelgan taqdirda, hujjat egasining arizasiga koʻra dublikat beriladi.

Elektron raqamli imzo bilan tasdiqlangan va QR-kod qoʻyilgan holda taqdim etilgan guvohnomaning dublikati berilmaydi.

51. Xorijiy davlatlarda taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatni tan olish haqidagi maʼlumotnoma va (yoki) guvohnomaning qayta rasmiylashtirilganligi yoki dublikat berilganligi uchun yigʻim undirilmaydi.

52. Talabgorlar xorijiy davlatlarda taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatni tan olish yoki uni rad etish haqidagi xulosa, shuningdek, Agentlik xodimlari va ekspert guruhlari aʼzolarining xatti-harakati (harakatsizligi) yuzasidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda shikoyat qilish huquqiga ega.

Xorijiy davlatlarda taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarni tan olish natijalari yuzasidan shikoyat va arizalar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda koʻrib chiqiladi.

53. Xorijiy davlatlarda taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarni tan olish haqidagi guvohnomalar reyestri Agentlikning “Agentlik tomonidan taqdim qilinadigan sertifikatlarning maʼlumotlar bazasini yaratish tizimi”da yuritiladi.

Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi hamda Agentlik Raqamli texnologiyalar vazirligi bilan hamkorlikda xorijiy davlatlarda taʼlim olish boʻyicha maʼlumotnoma yoki guvohnoma berilgan jismoniy shaxslar haqidagi maʼlumotlarni Davlat xizmatlarini koʻrsatishda va idoralararo elektron hamkorlik qilishda markaziy maʼlumotlar bazalaridagi maʼlumotlardan foydalanish boʻyicha “Elektron hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali tegishli vazirlik va idoralarning axborot dasturlariga integratsiya qilinishini taʼminlaydi.

54. Davlat xizmatlari markazlari, Raqamli texnologiyalar vazirligi, hududiy boshqarmalar va Agentlik talabgorlar haqidagi maʼlumotlarning maxfiyligini taʼminlashi lozim.

55. 1992-yil 1-yanvargacha boʻlgan muddatda xorijiy davlatda taʼlim olgan fuqarolar taʼlim toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni tegishli vazirlik va idoralarning axborot dasturlariga kiritish uchun Agentlikka xorijiy davlatda taʼlim olganlik haqida ularga berilgan hujjat, unga ilova hamda ularning Oʻzbekiston Respublikasidagi davlat tiliga tarjima qilingan nusxalarini ilova qilgan holda, ariza bilan murojaat qilishlari mumkin.

Agentlik zarur hollarda, taqdim etilgan hujjat haqida aniqlashtiruvchi maʼlumotlarni olish uchun xorijiy davlatdagi vakolatli tashkilotga soʻrovnoma yuborishi mumkin.

Agentlik murojaatni oʻrganib chiqib, xorijiy davlatlarda taʼlim olganlik haqidagi maʼlumotlarni tegishli vazirlik va idoralarning axborot dasturlariga kiritish choralarini koʻradi hamda bu haqida murojaat etuvchiga yozma ravishda javob yuboradi.

Xorijiy davlatlarda taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarni tan olish tartibi haqidagi nizomga 1-ILOVA

Xorijiy davlatlarda taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarni tan olish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddat I. Xorijiy davlatlarda umumiy oʻrta va oʻrta taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarni tan olish 1-bosqich Xorijiy davlatlarda taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarini tan olish haqida murojaat etgan shaxs, Davlat xizmatlari markazlari 1. Xorijiy davlatlarda umumiy oʻrta va oʻrta taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarni tan olish uchun bevosita Davlat xizmatlari markazlari orqali yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida roʻyxatdan oʻtgan holda murojaat qiladi hamda hujjatlarni topshiradi. Zaruratga koʻra 2. Talabgorlar tomonidan topshirilgan hujjatlarni qabul qilib oladi hamda tegishlicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, viloyatlar hamda Toshkent shahri maktabgacha va maktab taʼlimi boshqarmalariga yuboradi. Hujjatlar topshirilgandan soʻng darhol 2-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, viloyatlar hamda Toshkent shahri maktabgacha va maktab taʼlimi boshqarmalari Hujjatlarni ularning toʻliqligini tekshirgan holda: a) taqdim etilgan hujjatlar toʻliq boʻlsa — ularni tegishlicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, viloyatlar hamda Toshkent shahri maktabgacha va maktab taʼlimi boshqarmalarida tashkil etiladigan komissiyalarga taqdim etadi; b) taqdim etilgan hujjatlar belgilangan talablarga javob bermasa — ularni kamchiliklarini koʻrsatgan holda Davlat xizmatlari markazlariga yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali talabgorga qaytarib yuboradi; v) qalbaki hujjat aniqlangan taqdirda — taqdim etilgan hujjatlarni qonunchilik hujjatlariga muvofiq chora koʻrish uchun huquqni muhofaza qiluvchi organlarga joʻnatadi. Bir ish kunida 3-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, viloyatlar hamda Toshkent shahri maktabgacha va maktab taʼlimi boshqarmalarida tashkil etiladigan komissiyalar Xorijiy davlatda umumiy oʻrta va oʻrta taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarni ekspertizadan oʻtkazish natijasida xorijiy davlatda umumiy oʻrta va oʻrta taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarni tan olish yoki tan olishni rad etish haqida xulosa tayyorlaydi hamda tegishlicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, viloyatlar hamda Toshkent shahri maktabgacha va maktab taʼlimi boshqarmalariga yuboradi. Bir ish kunida 4-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, viloyatlar hamda Toshkent shahri maktabgacha va maktab taʼlimi boshqarmalari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, viloyatlar hamda Toshkent shahri maktabgacha va maktab taʼlimi boshqarmalarida tashkil etilgan komissiyalarning tegishli xulosasiga koʻra: a) xorijiy davlatlarda umumiy oʻrta va oʻrta taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlari tan olishga tavsiya etilgan talabgorlarga maʼlumotnoma berish haqida Qoraqalpogʻiston Respublikasi maktabgacha va maktab taʼlimi vaziri, viloyatlar hamda Toshkent shahri maktabgacha va maktab taʼlimi boshqarmalari boshliqlari tomonidan tasdiqlanadigan tegishli namunadagi maʼlumotnomani tayyorlaydi; b) xorijiy davlatlarda umumiy oʻrta va oʻrta taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjat belgilangan talablarga javob bermasligi haqidagi tegishli xabarnomani tayyorlaydi; v) tegishli maʼlumotnoma (xabarnoma)ni Davlat xizmatlari markazlariga joʻnatadi yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali talabgorga yuboradi. Bir ish kunida 5-bosqich Davlat xizmatlari markazlari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, viloyatlar hamda Toshkent shahri maktabgacha va maktab taʼlimi boshqarmalari masʼul xodimining elektron raqamli imzosi bilan tasdiqlangan maʼlumotnomalarni talabgorga yuboradi. Bir ish kunida II. Xorijiy davlatlarda kasbiy taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarni tan olish 1-bosqich Xorijiy davlatlarda taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarini tan olish haqida murojaat etgan shaxs, davlat xizmatlari markazlari 1. Xorijiy davlatlarda kasbiy taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarni tan olish uchun bevosita Davlat xizmatlari markazlari orqali yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida roʻyxatdan oʻtgan holda Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligiga murojaat qiladi hamda hujjatlarni topshiradi. Zaruratga koʻra 2. Hujjatlarni qabul qilib oladi hamda Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligiga yuboradi. Hujjatlar topshirilgandan soʻng darhol 2-bosqich Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligi Hujjatlarni ularning toʻliqligini tekshirgan holda: a) taqdim etilgan hujjatlar toʻliq boʻlsa — ularni Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligida tashkil etiladigan ekspert guruhlariga taqdim etadi; b) taqdim etilgan hujjatlar belgilangan talablarga javob bermasa — ularni kamchiliklarini koʻrsatgan holda Davlat xizmatlari markazlariga yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali talabgorga qaytarib yuboradi; v) qalbaki hujjat aniqlangan taqdirda — taqdim etilgan hujjatlarni qonunchilik hujjatlariga muvofiq chora koʻrish uchun huquqni muhofaza qiluvchi organlarga joʻnatadi. Bir ish kunida 3-bosqich Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligida tashkil etiladigan ekspert guruhlari Xorijiy davlatda kasbiy taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarni ekspertizadan oʻtkazish natijasida ushbu hujjatlarni tan olish yoxud tan olishni rad etish haqida xulosa tayyorlaydi hamda Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligiga yuboradi. Oʻn ish kunida 4-bosqich Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligida tashkil etiladigan ekspert guruhlarining tegishli xulosasiga koʻra: a) xorijiy davlatlarda kasbiy taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlari tan olishga tavsiya etilgan talabgorlarga guvohnoma berish haqida Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligi direktorining buyrugʻini qabul qiladi hamda tegishli namunadagi guvohnomani tayyorlaydi; b) xorijiy davlatlarda kasbiy taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjat belgilangan talablarga javob bermasligi haqidagi tegishli xabarnoma tayyorlaydi; v) tegishli guvohnoma (xabarnoma)ni Davlat xizmatlari markazlariga joʻnatadi yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali talabgorga yuboradi. Besh ish kunida 5-bosqich Davlat xizmatlari markazlari Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligi masʼul xodimining elektron raqamli imzosi bilan tasdiqlangan guvohnoma (xabarnoma)ni talabgorga yuboradi. Bir ish kunida III. Xorijiy davlatlarda oliy taʼlim va kadrlarni qayta tayyorlash taʼlimini olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarni tan olish 1-bosqich Xorijiy davlatlarda taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarini tan olish haqida murojaat etgan shaxs, davlat xizmatlari markazlari Zaruratga koʻra 1. Xorijiy davlatlarda oliy taʼlim va kadrlarni qayta tayyorlash taʼlimini olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarni tan olish uchun bevosita Davlat xizmatlari markazlari orqali yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida roʻyxatdan oʻtgan holda murojaat qiladi hamda hujjatlarni topshiradi. 2. Hujjatlarni qabul qilib olish hamda Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligiga yuboradi. Hujjatlar topshirilgan zahoti 2-bosqich Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligi Hujjatlarni ularning toʻliqligini tekshirgan holda: a) taqdim etilgan hujjatlar toʻliq boʻlsa — ularni Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligida tashkil etiladigan ekspert guruhlariga taqdim etadi; b) taqdim etilgan hujjatlar belgilangan talablarga javob bermasa — ularni kamchiliklarini koʻrsatgan holda Davlat xizmatlari markazlariga yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali talabgorga qaytarib yuboradi; v) qalbaki hujjat aniqlangan taqdirda — taqdim etilgan hujjatlarni qonunchilik hujjatlariga muvofiq chora koʻrish uchun huquqni muhofaza qiluvchi organlarga joʻnatadi. Bir ish kunida 3-bosqich Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligida tashkil etiladigan ekspert guruhlari Taqdim etilgan hujjatlar boʻyicha: a) xorijiy davlatlarda oliy taʼlim va kadrlarni qayta tayyorlash taʼlimini olganlik toʻgʻrisidagi toʻgʻridan-toʻgʻri (sinovlarsiz) tan olinadigan hujjatlarni ekspertizadan oʻtkazadi va tan olish haqida xulosa tayyorlaydi hamda Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligiga yuboradi; b) xorijiy davlatda oliy taʼlim va kadrlarni qayta tayyorlash taʼlimini olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarini ekspertizadan oʻtkazish natijasida talabgorni test sinovlariga tavsiya etadi; v) xorijiy davlatda oliy taʼlim va kadrlarni qayta tayyorlash taʼlimini olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarni tan olishni rad etish haqida xulosa tayyorlaydi hamda Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligiga yuboradi. Oʻn ish kunida 4-bosqich Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligida tashkil etilgan ekspert guruhining xulosasi asosida: a) xorijiy davlatlarda oliy taʼlim va kadrlarni qayta tayyorlash taʼlimini olganlik toʻgʻrisidagi toʻgʻridan-toʻgʻri (sinovlarsiz) tan olinadigan hujjatlar boʻyicha — xorijiy davlatlarda oliy taʼlim va kadrlarni qayta tayyorlash taʼlimini olganlik toʻgʻrisidagi hujjatni tan olish haqida buyruqni qabul qiladi hamda tegishli namunadagi guvohnomani tayyorlaydi; Besh ish kunida b) ekspert guruhlari tomonidan ijobiy xulosa berilgan taqdirda — talabgorlarni test sinovlaridan oʻtkazadi; Tasdiqlangan jadval asosida v) ekspert guruhlari tomonidan salbiy xulosa berilgan taqdirda — xorijiy davlatda oliy taʼlim va kadrlarni qayta tayyorlash taʼlimini olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarni tan olishni rad etish haqida xabarnoma tayyorlaydi hamda Davlat xizmatlari markazlariga yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali talabgorlarga yuboradi. Bir ish kunida 5-bosqich Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligi Test sinovlari natijalariga koʻra: a) yetarli ball toʻplay olmagan talabgorlarga — xorijiy davlatlarda oliy taʼlim va kadrlarni qayta tayyorlash taʼlimini olganlik toʻgʻrisidagi hujjatni tan olishni rad etadi va bu haqida Davlat xizmatlari markazlariga yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali talabgorlarga xabarnoma yuboradi; Bir ish kunida b) test sinovlaridan muvaffaqiyatli oʻtgan talabgorlarga — xorijiy davlatlarda oliy taʼlim va kadrlarni qayta tayyorlash taʼlimini olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarini tan olish toʻgʻrisida guvohnoma berish haqida buyruq qabul qiladi hamda guvohnomani Davlat xizmatlari markazlariga yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali talabgorga yuboradi. Uch ish kunida 6-bosqich Davlat xizmatlari markazlari Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligi masʼul xodimining elektron raqamli imzosi bilan tasdiqlangan guvohnoma (xabarnoma)ni talabgorga yuboradi. Bir ish kunida IV. Xorijiy davlatlarda malaka oshirish taʼlimini olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarni tan olish 1-bosqich Talabgor, Davlat xizmatlari markazlari 1. Xorijiy davlatlarda malaka oshirish taʼlimi olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarni tan olish uchun bevosita Davlat xizmatlari markazlari orqali yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida roʻyxatdan oʻtgan holda, Bilim va malakalarni baholash agentligiga murojaat qiladi hamda hujjatlarni topshiradi. Zaruratga koʻra 2. Hujjatlarni qabul qilib oladi hamda Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligiga yuboradi. Hujjatlar topshirilgandan soʻng darhol 2-bosqich Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligi Hujjatlarni ularning toʻliqligini tekshirgan holda: a) taqdim etilgan hujjatlar toʻliq boʻlsa — ularni Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligida tashkil etilgan ekspert guruhlariga taqdim etadi; b) taqdim etilgan hujjatlar belgilangan talablarga javob bermasa — ularni kamchiliklarini koʻrsatgan holda Davlat xizmatlari markazlariga yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali talabgorga qaytarib yuboradi; v) qalbaki hujjat aniqlangan taqdirda — taqdim etilgan hujjatlarni qonunchilik hujjatlariga muvofiq chora koʻrish uchun huquqni muhofaza qiluvchi organlarga joʻnatadi. Bir ish kunida 3-bosqich Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligida tashkil etiladigan ekspert guruhlari Xorijiy davlatda malaka oshirish taʼlimi olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarni ekspertizadan oʻtkazish natijasida ushbu hujjatlarni tan olish yoxud tan olishni rad etish haqida xulosa tayyorlaydi hamda Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligiga yuboradi. Oʻn ish kunida 4-bosqich Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligida tashkil etilgan ekspert guruhlarining tegishli xulosasiga koʻra: a) xorijiy davlatlarda malaka oshirish taʼlimi olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlari tan olishga tavsiya etilgan talabgorlarga guvohnoma berish haqida Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligi direktorining buyrugʻini qabul qiladi hamda tegishli namunadagi guvohnomani tayyorlaydi; b) xorijiy davlatlarda malaka oshirish taʼlimi olganlik toʻgʻrisidagi hujjat belgilangan talablarga javob bermasligi haqida tegishli xabarnoma tayyorlaydi; v) tegishli guvohnoma (xabarnoma)ni Davlat xizmatlari markazlariga joʻnatadi yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali talabgorga yuboradi. Besh ish kunida 5-bosqich Davlat xizmatlari markazlari Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligi masʼul xodimining elektron raqamli imzosi bilan tasdiqlangan guvohnoma (xabarnoma)ni talabgorga yuboradi. Uch ish kunida

Xorijiy davlatlarda taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarni tan olish tartibi haqidagi nizomga 2-ILOVA

XORIJIY DAVLATDA UMUMIY OʻRTA VA OʻRTA TAʼLIM OLGANLIK ‎TOʻGʻRISIDAGI NUJJATNI TAN OLISN NAQIDAGI ‎MAʼLUMOTNOMA ‎Oʻ № 000000‎‎ ‎ ‎ Ushbu maʼlumotnoma bilan fuqaro ____________________________________________________________________ ga‎‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ (familiyasi, ismi va otasining ismi)‎‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ _________________________________________________________________________________________ tomonidan‎‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ (taʼlim muassasasi nomi)‎‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ____________ yilda __________________________________________________________________________ berilgan‎‎ ‎‎ (hujjat berilgan yil) ‎ ‎ ‎ ‎‎(hujjat berilgan davlat nomi) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ______________-seriyali _________________-raqamli maʼlumot toʻgʻrisidagi hujjat (guvohnoma, shahodatnoma) Oʻzbekiston ‎ ‎Respublikasida tan olinadi va umumiy oʻrta maʼlumot (oʻrta maʼlumot) haqidagi guvohnomaga (shahodatnomaga) tenglashtiriladi. ‎ ‎ Xalq taʼlimi boshqarmasi boshligʻi‎‎‎ ‎ ______________‎ ‎ ‎ ‎‎‎__________________________________________ ‎ ‎ ‎ (imzo) ‎ ‎ (familiyasi, ismi va otasining ismi) ‎‎ (muhr oʻrni)‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Roʻyxatdan oʻtkazish raqami: ____________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Berilgan sanasi: ____________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (kun, oy, yil) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Xorijiy davlatlarda taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarni tan olish tartibi haqidagi nizomga 3-ILOVA

‎‎ ‎ ‎ OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI ‎OLIY TAʼLIM, FAN VA INNOVATSIYALAR VAZIRLIGI HUZURIDAGI BILIM VA MALAKALARNI BAHOLASH AGENTLIGI ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ XORIJIY DAVLATDA OʻRTA MAXSUS VA KASB-NUNAR TAʼLIMI OLGANLIK ‎TOʻGʻRISIDAGI NUJJATNI TAN OLISN NAQIDAGI ‎GUVONNOMA ‎ ‎OʻMK № 000000 ‎ Ushbu maʼlumotnoma bilan fuqaro ____________________________________________________________________ ga‎‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ (familiyasi, ismi va otasining ismi)‎‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ _________________________________________________________________________________________ tomonidan‎‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ (taʼlim muassasasi nomi)‎‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ____________ yilda __________________________________________________________________________ berilgan‎‎ ‎‎ (hujjat berilgan yil) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(hujjat berilgan davlat nomi) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ _____________-seriyali _____________________________-raqamli maʼlumot toʻgʻrisidagi hujjat Oʻzbekiston Respublikasida ‎ ‎tan olinadi va ____________________________________________________________________ mutaxassisligi boʻyicha ‎(mutaxassislik nomi) ‎oʻrta maxsus (kasb-hunar) maʼlumoti darajasidagi diplomga tenglashtiriladi. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Agentlik direktori: ____________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(familiyasi, ismi va otasining ismi) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Roʻyxatdan oʻtkazish raqami ____________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Berilgan sanasi: ‎ ‎‎_________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(kun, oy, yil) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎QR — kod ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Xorijiy davlatlarda taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarni tan olish tartibi haqidagi nizomga 4-ILOVA

‎‎ ‎ ‎ OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI ‎ ‎OLIY TAʼLIM, FAN VA INNOVATSIYALAR VAZIRLIGI HUZURIDAGI BILIM VA MALAKALARNI BAHOLASH AGENTLIGI ‎ ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ XORIJIY DAVLATDA OLIY TAʼLIM OLGANLIK TOʻGʻRISIDAGI ‎ NUJJATNI TAN OLISN NAQIDAGI ‎GUVONNOMA ‎ ‎O № 000000 ‎ Ushbu guvohnoma bilan fuqaro _______________________________________________________________________ ga ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (familiyasi, ismi va otasining ismi) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ _________________________________________________________________________________________ tomonidan‎‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ (taʼlim muassasasi nomi)‎‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ____________ yilda __________________________________________________________________________ berilgan‎‎ ‎‎ (hujjat berilgan yil) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(hujjat berilgan davlat nomi) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ____________ seriyali _____________________________ raqamli maʼlumot toʻgʻrisidagi hujjat Oʻzbekiston Respublikasida ‎ ‎_________________________________________________ taʼlim yoʻnalishi (mutaxassisligi) boʻyicha tan olinadi. (taʼlim yoʻnalishi yoki mutaxassisligi nomi) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Agentlik direktori: ____________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(familiyasi, ismi va otasining ismi) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Roʻyxatdan oʻtkazish raqami ____________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Berilgan sanasi: ‎ ‎‎_________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(kun, oy, yil) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎QR — kod ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Xorijiy davlatlarda taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarni tan olish tartibi haqidagi nizomga 5-ILOVA

‎‎ ‎ ‎ OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI ‎ ‎OLIY TAʼLIM, FAN VA INNOVATSIYALAR VAZIRLIGI HUZURIDAGI BILIM VA MALAKALARNI BAHOLASH AGENTLIGI ‎ ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ XORIJIY DAVLATDA KADRLARNI QAYTA TAYYORLASN TAʼLIMI ‎OLGANLIK TOʻGʻRISIDAGI NUJJATNI TAN OLISN NAQIDAGI ‎GUVONNOMA ‎ QT № 000000 Ushbu guvohnoma bilan fuqaro _______________________________________________________________________ ga ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (familiyasi, ismi va otasining ismi) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ _________________________________________________________________________________________ tomonidan‎‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ (taʼlim muassasasi nomi)‎‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ____________ yilda __________________________________________________________________________ berilgan‎‎ ‎‎ (hujjat berilgan yil) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(hujjat berilgan davlat nomi) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ____________ seriyali _____________________________ raqamli maʼlumot toʻgʻrisidagi hujjat Oʻzbekiston Respublikasida ‎ _________________________________________________________________ qayta tayyorlash kursi boʻyicha tan olinadi. (qayta tayyorlash kursi nomi) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Agentlik direktori: _____________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(familiyasi, ismi va otasining ismi) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Roʻyxatdan oʻtkazish raqami ____________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Berilgan sanasi: ‎ ‎‎_________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(kun, oy, yil) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎QR — kod ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Xorijiy davlatlarda taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarni tan olish tartibi haqidagi nizomga 6-ILOVA

‎‎ ‎ ‎ OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI ‎ ‎ ‎OLIY TAʼLIM, FAN VA INNOVATSIYALAR VAZIRLIGI HUZURIDAGI BILIM VA MALAKALARNI BAHOLASH AGENTLIGI ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ XORIJIY DAVLATDA MALAKA OSNIRISN TAʼLIMI OLGANLIK ‎TOʻGʻRISIDAGI NUJJATNI TAN OLISN NAQIDAGI ‎GUVONNOMA ‎ ‎MO № 000000 Ushbu guvohnoma bilan fuqaro _______________________________________________________________________ ga ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (familiyasi, ismi va otasining ismi) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ _________________________________________________________________________________________ tomonidan‎‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ (taʼlim muassasasi nomi)‎‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ _________________ yilda ______________________________________________________________________ berilgan‎‎ ‎‎ (hujjat berilgan yil) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(hujjat berilgan davlat nomi) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ____________ seriyali _____________________________ raqamli maʼlumot toʻgʻrisidagi hujjat Oʻzbekiston Respublikasida ‎ ‎__________________________________________________________________ malaka oshirish kursi boʻyicha tan olinadi. (malaka oshirish kursi nomi) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Agentlik direktori: _____________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(familiyasi, ismi va otasining ismi) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Roʻyxatdan oʻtkazish raqami ____________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Berilgan sanasi: ‎ ‎‎_________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(kun, oy, yil) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎QR — kod ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 24-iyuldagi 620-son qaroriga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining baʼzi qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirishlar

1. Vazirlar Mahkamasining “Rasmiy davlat hujjatlarini tayyorlash, hisobga olish, saqlash, topshirish hamda ulardan foydalanish tartibini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2000-yil 25-iyuldagi 283-son qarorida (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2000-y., 7-son, 42-modda):

1-bandning uchinchi xatboshi chiqarib tashlansin;

2-ilova oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 24-iyuldagi 620-son qaroriga 3-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblanayotgan ayrim qarorlari

1. Vazirlar Mahkamasining “Xorijiy davlatlarda taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarni tan olish va nostrifikatsiyalash (ekvivalentligini qayd etish) tartibi toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida” 2017-yil 3-apreldagi 173-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QHT, 2017-y., 14-son, 222-modda).

2. Vazirlar Mahkamasining “Xorijiy davlatlarda taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarni tan olish va nostrifikatsiyalash (ekvivalentligini qayd etish) tartibi toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirish kiritish haqida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasining fuqaro aviatsiyasini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 27-noyabrdagi PF-5584-son Farmoni)” 2019-yil 29-martdagi 261-son qarori .

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2019-yil 24-iyul,

620-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 26.07.2019-y., 09/19/620/3482-son; 15.01.2020-y., 09/20/24/0053-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 04.06.2021-y., 09/21/345/0522-son, 27.12.2021-y., 09/21/774/1198-son; 05.04.2022-y., 09/22/153/0266-son, 29.09.2022-y., 09/22/541/0859-son; 19.06.2025-y., 09/25/378/0518-son; 06.08.2025-y., 09/25/498/0698-son; 06.01.2026-y., 09/26/840/0012-son; 02.02.2026-y., 09/26/35/0101-son; 25.08.2026-y., 09/26/456/0870-son)

lex.uz