📅 2019-yil 30-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2019-yil 30-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2019 йил 30 июль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 30 июля 2019 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 30 July 2019 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
СХЕМАСИ
МАЪЛУМОТ
МАЪЛУМОТ
МАЪЛУМОТ
МАЪЛУМОТ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
Автомобиль транспортида йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро, халқаро, шунингдек юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Юк ва йўловчи ташиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида« 2019 йил 6 мартдаги ПҚ-4230-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш жараёнини янада соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Автомобиль транспортида йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро, халқаро, шунингдек, юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-иловага мувофиқ.
2. Ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентга мувофиқ юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар кўрсатиладиган давлат хизматларидан фойдаланиш учун фақат давлат хизматлари марказлари, Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ёки «Лицензия» ахборот тизими (кейинги ўринларда — «Лицензия» АТ) орқали мурожаат қиладилар.
3. «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат унитар корхонаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг мурожаатлари кўриб чиқилишини ЯИДХПда кузатиб бориш тартибини жорий этсин.
4. Белгилаб қўйилсинки, давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги раҳбарлари ушбу қарорда назарда тутилган вазифалар ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб берадилар.
5. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги икки ой муддатда Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда ахборот-коммуникация технологияларини жорий этган ҳолда йўналишсиз таксилар фаолиятини тартибга солиш ҳамда янада такомиллаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Автомобиль транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 5 декабрдаги 994-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — транспорт вазири А.Ж. Раматов ва адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 июлдаги 636-сон қарорига 1-ИЛОВА
Автомобиль транспортида йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро, халқаро, шунингдек, юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Регламент автомобиль транспортида йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро, халқаро, шунингдек, юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматларини кўрсатиш тартибини белгилайди.
Ушбу Регламент қоидалари 7 ва 8-иловаларга мувофиқ паспортларда назарда тутилган лицензияланадиган фаолият турларига нисбатан татбиқ этилади.
2. Ушбу Регламентда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
лицензия варақаси — лицензия талаблари ва шартларига мажбурий тарзда риоя қилинган ҳолда йўловчилар ва юкларни ташишда фойдаланиладиган ҳар бир автотранспорт воситасига лицензияланадиган фаолият турини амалга ошириш учун бериладиган рухсатнома (лицензия);
тижорат асосида йўловчиларни ва юкларни ташиш — тижорат асосида, яъни тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш йўли билан автотранспорт воситаларида йўловчиларни ва юкларни ташиш хизматини кўрсатиш натижасида даромад олиш.
3. Тижорат асосида амалга ошириладиган йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро, халқаро, шунингдек, юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолияти лицензияланади.
Тижорат асосида йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолияти юридик шахслар томонидан амалга оширилади. Бунда йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида ва шаҳарлараро ташиш фаолияти ўзини ўзи банд қилган шахслар томонидан ҳам амалга оширилиши мумкин.
4. Аҳолининг ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўйган табиий офатлар, эпидемиялар, йирик авариялар оқибатларини тугатиш ҳамда Ҳукуматнинг қарорлари бўйича авария-қутқариш ва тиклаш ишлари амалга оширилиши ва мурувват юклари етказиб берилиши талаб этилиши билан боғлиқ ташишларни амалга оширишга, электрон тижорат орқали реализация қилинган товарларни сотувчига ва етказиб берувчига шахсий мулк, ижара ва бошқа фойдаланиш ҳуқуқига асосан тегишли бўлган автомобиль транспортида Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб етказиб беришга, аэропортдан, темир йўл вокзаллари ва автостанциялардан меҳмонхонага ва ундан қайтишга, ўз эҳтиёжлари учун юкларни технологик ташиш учун, шунингдек, туризм объектларига ўзининг ижарачиларига транспорт хизматини кўрсатиш учун ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонуни 9-моддасида назарда тутилган ташкилотларга лицензия олиш талаб этилмайди, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолатлар бундан мустасно.
5. Лицензия бериш, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тўхтатиш, шунингдек, уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар транспорт бошқармалари (кейинги ўринларда лицензияловчи органлар деб аталади) томонидан тегишли қарорлар қабул қилиш йўли билан амалга оширилади.
Бунда:
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан (кейинги ўринларда — Вазирлик) — йўловчиларни ва юкларни халқаро ташиш бўйича лицензия/лицензия варақаларини бериш, уларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тўхтатиш, шунингдек, бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш амалга оширилади;
Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар транспорт бошқармалари томонидан — йўловчиларни шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро ташиш бўйича лицензиялар/лицензия варақаларини бериш, уларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тўхтатиш, шунингдек, бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш амалга оширилади;
Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари (кейинги ўринларда — назорат қилувчи органлар) мазкур Регламентга 7 ва 8-иловаларда белгиланган лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилади ҳамда ҳуқуқбузарларга берилган лицензия/лицензия варақаларининг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тўхтатиш, шунингдек, уларни бекор қилиш юзасидан лицензияловчи органларга тақдимнома киритади.
6. Вазирликка лицензияловчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш, лицензиялаш тартибини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги лицензияларнинг йиғма реестрини юритиш, лицензияловчи органлар томонидан автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни ташиш фаолиятини лицензиялаш соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш вазифалари юкланади.
7. Автомобиль транспортида йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро, халқаро, шунингдек юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш ҳуқуқи учун ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ намунавий (оддий) лицензиялар берилади.
9. Лицензия асосида ҳар бир автотранспорт воситасига ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ лицензия варақаси берилади.
Лицензия варақалари билан таъминланмаган автомобиль транспорти воситасидан фойдаланган ҳолда, тижорат асосида йўловчи ташишга, шунингдек, юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташишга йўл қўйилмайди. Ушбу ҳолатлар юзасидан қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳуқуқий таъсир чоралари қўлланилади.
Амалдаги лицензия варақасига эга автотранспорт воситасига бошқа бир юридик ёки жисмоний шахсларнинг аризасига мувофиқ лицензия варақалари берилиши тақиқланади.
10. Қуйидагилар:
ариза берувчининг сўровномасига кўра лицензияловчи орган қарорига биноан — фаолият турига лицензия;
ариза берувчининг сўровномасига кўра автотранспорт воситаларининг ҳаракатдаги таркибига фаолият турига берилган лицензия асосида — лицензия варақалари;
мазкур Регламентнинг 32-бандида назарда тутилган ҳолатларда қайта расмийлаштирилган ариза берувчининг сўровномасига кўра — лицензия/лицензия варақалари;
автотранспорт воситасининг давлат рақами белгиси ўзгаргандагина, айнан шу автотранспорт воситасига ундаги мавжуд лицензия варақаси асосида ариза берувчининг лицензия варақасини қайта расмийлаштириш бўйича аризасига кўра — лицензия варақалари берилади;
Ушбу бандда белгиланган ҳар бир ҳолатда ариза берувчи (ёки лицензиат) автотранспорт воситалари мавжуд бўлган тақдирда, уларнинг мулк ҳуқуқи, ашёвий ҳуқуқлар ёки ижара асосида тегишлилиги тўғрисидаги маълумотлар билан бирга автотранспорт воситаларининг рўйхатини сўровномада кўрсатади.
4-боб. Давлат хизматлари кўрсатиш тартиби
13. Давлат хизматлари кўрсатиш жараёни ушбу Регламентнинг 3-иловасидаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
14. Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланиш учун давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ёки «Лицензия» АТ рўйхатдан ўтади.
15. Ариза берувчи шахсан ўзи борган тақдирда давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан мазкур Регламентга:
4-иловага мувофиқ шаклда автомобиль транспортида йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро, халқаро, шунингдек, юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятига лицензия бериш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун сўровнома.
5-иловага мувофиқ шаклда лицензия варақаларини олиш учун корхона ихтиёрида бўлган автотранспорт воситалари тўғрисида маълумотлар тўлдирилади.
ЯИДХП ёки «Лицензия» АТ орқали мурожаат қилинган тақдирда эса, ариза берувчи мазкур банднинг иккинчи-учинчи хатбошиларида белгиланган шаклларда сўровнома ва маълумотларни шахсан ўзи тўлдиради.
Ариза берувчи ушбу давлат хизмати бўйича сўровнома тўлдираётганда, ўзини ўзи банд қилган шахсни давлат солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтказиш хизматидан композит усулда фойдаланиши мумкин.
Ариза берувчидан мазкур бандда кўрсатилмаган маълумотлар ва ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш тақиқланади.
16. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (ЭРИ, дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
17. Давлат хизматларини кўрсатганлиги учун йиғим ва давлат божи тўланганлиги ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади.
18. Давлат хизматларидан фойдаланиш учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда 17-бандда кўрсатилган тўлов суммасининг 90 фоизи ундирилади.
19. Давлат хизматларини кўрсатганлиги учун йиғим суммаси тўлиқ миқдорда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармасининг махсус ғазначилик ҳисоб рақамига (кейинги ўринларда Транспорт жамғармаси деб аталади) ўтказилади ва қуйидаги тартибда тақсимланади:
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;
11,25 фоизи (шундан 0,5 фоизи — Ягона биллинг тизими орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун) — ЯИДХП орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;
қолган маблағлар Транспорт жамғармасида қолади.
20. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишнинг ҳар қандай босқичида бош тортишга ҳақлидир.
Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортган тақдирда, унинг сўровномаси кўриб чиқилмайди ва тўланган йиғимлар миқдори қайтарилмайди.
21. Давлат хизматлари марказига шахсан бориб мурожаат қилинганда, сўровнома тўлдирилгандан кейин бир соат мобайнида сўровнома лицензияловчи органга юборилади.
ЯИДХП ёки «Лицензия» АТ орқали мурожаат қилинганда, сўровнома автоматик тарзда лицензияловчи органга келиб тушади.
Сўровнома ЯИДХП ёки «Лицензия» АТ орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар, ҳар куни 24 соат давомида юборилиши мумкин.
Бунда сўровнома иш вақтидан кейин ёки дам олиш ва байрам кунлари тушганда, навбатдаги иш куни сўровноманинг лицензияловчи органга тушган ва лицензияловчи орган томонидан қабул қилинган кун ҳисобланади.
22. Лицензияловчи орган сўровнома тушган пайтдан бошлаб бир иш куни мобайнида:
электрон ҳамкорлик йўли билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасидан лицензия варақаси олиш учун тақдим этилаётган автотранспорт воситаси(лар)га тегишли маълумотларни электрон сўров орқали олади;
электрон ҳамкорлик йўли билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан мулк ҳуқуқи, бошқа ашёвий ҳуқуқ ёки ижара шартномаси асосида мавжуд автотранспорт воситалари тўғрисида маълумотларни олади;
лицензияловчи орган мазкур Регламент асосида ариза берувчи томонидан тақдим этилган маълумотларнинг тўлиқлигини ва лицензия талабларига мувофиқлигини ўрганиб чиқади.
22 1 . Ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг енгил автотранспорт воситасида йўловчиларни шаҳар, шаҳар атрофи ва шаҳарлараро ташиш фаолиятини амалга ошириш учун аризаларини кўриб чиқишда қуйидагилар амалга оширилади:
ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида солиқ органларида рўйхатдан ўтгани (ушбу Регламентнинг 15-банди бешинчи хатбошиси бундан мустасно) — Солиқ қўмитасининг ахборот тизимлари орқали;
автотранспорт воситасига оид маълумотлар — Ички ишлар вазирлигининг ахборот тизимлари орқали;
автотранспорт воситасига мулк ёки бошқа ашёвий ҳуқуқларнинг мавжудлиги — Адлия вазирлиги ҳамда Ички ишлар вазирлигининг ахборот тизимлари орқали автоматик тарзда текширилади.
Бунда юқоридаги маълумотлар ахборот тизимлари орқали тасдиқланган тақдирда, ариза берувчига реал вақт режимида давлат божи кўрсатилган хабарнома юборилади.
23. Ариза берувчи давлат хизмати кўрсатганлиги учун белгиланган миқдорда тўловлар амалга оширилишини таъминлайди.
Давлат хизматлари марказлари (ўзи шахсан келиб мурожаат қилганда) ёки ЯИДХП/«Лицензия» АТ орқали (электрон шаклда мурожаат қилган тақдирда) тушган сўровномада маълумотлар тўлиқ тақдим қилингандан ҳамда йиғим ва давлат божлари тўлиқ тўланганлиги тасдиқлангандан кейин лицензия/лицензия варақалари расмийлаштириб берилади.
24. Лицензияловчи орган давлат божи тушган вақтдан бошлаб 10 дақиқада QR-код (матрик штрихли код) қўйилган лицензия/лицензия варақаларини расмийлаштиради ҳамда тегишли давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон шаклда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП/«Лицензия» АТ орқали электрон шаклда юборади.
Давлат хизматлари маркази, QR-код (матрик штрихли код) қўйилган лицензия/лицензия варақалари тушгандан сўнг 10 дақиқада уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. давлат хизматлари маркази ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда ариза берувчининг сўровига кўра, унга QR-код (матрик штрихли код) қўйилган лицензия/лицензия варақаларини электрон шаклда ёки қоғоз шаклда муҳрини босиб бериш йўли билан тақдим этиши мумкин.
25. Лицензия/лицензия варақаларини бериш Ўзбекистон Республикасининг «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонуни 29-моддасида назарда тутилган асослар бўйича рад қилинади.
Қуйидагилар лицензия/лицензия варақаларини беришни рад этиш учун асос ҳисобланади:
лицензия/лицензия варақасини бериш учун зарур бўлган ҳужжатларнинг (маълумотлар) ариза берувчи томонидан тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилганлиги;
ариза берувчининг лицензия талаблари ҳамда шартларига мувофиқ эмаслиги;
қонунчиликда назарда тутилган фаолият турлари учун бир йил муддатга лицензияни олиш ёки суднинг қарорига (ҳукмига) асосан шахсга нисбатан муайян фаолият тури билан шуғулланиш тақиқланганлиги;
ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжудлиги.
Лицензия варақаларини беришни бошқа асосларда рад этиш қатъий тақиқланади.
Ариза берувчи лицензия бериш рад этилиши тўғрисидаги қарор, шунингдек, лицензияловчи орган мансабдор шахсининг хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
26. Лицензия варақаларини бериш учун тўловлар белгиланган муддатларда тўланмаган тақдирда, ариза берувчи лицензия варақаларини бериш юзасидан умумий тартибда қайта мурожаат қилишга ҳақли.
28. Агар лицензияловчи орган лицензия бериш тўғрисидаги сўровномани кўриб чиқиш муддати мобайнида лицензия бериш ёки уни беришни рад этиш тўғрисида қарор қилмаса, у ҳолда кўрсатиб ўтилган муддат тамом бўлгандан кейин ариза берувчи ўзи сўровнома берган фаолиятни, бу ҳақда лицензияловчи органни ёзма равишда хабардор қилиб, амалга ошириш ҳуқуқига эга.
29. Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рад этиш тўғрисидаги билдиришнома давлат хизматлари марказига рад этишнинг аниқ сабаблари ва ариза берувчи кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқишга тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ахборот тизими орқали электрон шаклда юборилади, лекин ушбу муддат ўттиз иш кунидан ортиқ бўлмаслиги лозим.
Ариза берувчилар рад этиш сабабларини бартараф этишга ва ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этишга ҳақли бўлган муддат лицензияни бериш рад этилганлиги ҳақидаги электрон хабарнома олинган кундан эътиборан ўн иш кунидан кам бўлмаслиги керак.
Лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши керак.
30. Ариза берувчи томонидан лицензия/лицензия варақаси бериш рад этилишига асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда, лицензия олиш учун ариза берувчи томонидан тақдим этилган маълумотларни такроран кўриб чиқиш ариза берувчининг рад этиш сабаблари бартараф этилгани тўғрисидаги аризаси ва рад этиш сабаблари бартараф этилганини тасдиқловчи ҳужжатлар олинган кундан бошлаб икки иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.
Лицензия олиш учун ариза берувчи томонидан тақдим этилган маълумотларни такрорий кўриб чиқишда лицензияловчи орган томонидан ариза берувчига илгари ахборот тизими орқали электрон шаклда баён қилинмаган рад этиш сабаблари кўрсатилишига йўл қўйилмайди. Рад этиш сабаблари бартараф этилганини тасдиқловчи ҳужжатлар билан боғлиқ бўлган рад этиш сабабларини кўрсатиш бундан мустасно.
Ариза берувчининг аризасини қайта кўриб чиқишда илгари лицензия/лицензия варақаси беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича лицензия/лицензия варақаси беришни рад этишга йўл қўйилмайди.
Лицензия/лицензия варақаси бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.
5-боб. Лицензия шартномаси, лицензия ва лицензия варақасини қайта расмийлаштириш
31. Лицензияловчи орган билан лицензиат ўртасидаги ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларни белгиловчи лицензия шартномаси оммавий оферта шаклида ЯИДХП ва «Лицензия» АТга жойлаштирилади ва ариза бериш жараёнида акцептланади.
32. Лицензиат — юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъекти ўзгартирилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) фаолият турлари бўйича ўзгарган тақдирда, тадбиркорлик субъекти ёхуд унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтганидан кейин беш иш куни ичида кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли маълумотларни кўрсатган ҳолда, лицензия/лицензия варақасини қайта расмийлаштириш тўғрисида давлат хизматлари марказига, ЯИДХП ёки «Лицензия» АТ орқали лицензия/лицензия варақасини қайта расмийлаштириш учун ариза бериши шарт.
Лицензиат — жисмоний шахс бўлган тадбиркорлик субъектининг (якка тартибдаги тадбиркор) унга давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақида берилган гувоҳномада кўрсатилган фамилияси, исми, отасининг исми ёки фаолият кўрсатадиган жойи ўзгарган тақдирда, тадбиркорлик субъекти қайта рўйхатдан ўтганидан кейин беш иш куни ичида давлат хизматлари марказига, ЯИДХП ёки «Лицензия» АТ орқали лицензия/лицензия варақасини қайта расмийлаштириш учун ариза бериши шарт.
Лицензиат — автотранспорт воситасининг давлат рақами белгиси ўзгаргандан кейин беш иш куни ичида мавжуд лицензия варақасини қайта расмийлаштириш тўғрисида давлат хизматлари марказига, ЯИДХП ёки «Лицензия» АТ орқали лицензия варақасини қайта расмийлаштириш учун ариза бериши шарт.
Ушбу банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолларда лицензияни қайта расмийлаштириш учун ариза лицензиатнинг хоҳишига кўра рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан юборилиши мумкин. Бунда рўйхатдан ўтказувчи орган тадбиркорлик субъектининг қайта рўйхатдан ўтказилиши учун асос бўлган маълумотларни кўрсатган ҳолда, «Лицензия» АТ орқали лицензияловчи органга хабарнома юборади. Рўйхатдан ўтказувчи орган орқали лицензияни қайта расмийлаштиришда йиғим ундирилмайди.
Лицензия/лицензия варақаси қайта расмийлаштирилгунга қадар лицензиат унда кўрсатилган фаолиятни илгари берилган лицензия/лицензия варақаси асосида амалга оширади.
33. Лицензияловчи орган лицензия/лицензия варақасини қайта расмийлаштиришда лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади. Лицензияларни қайта расмийлаштириш тегишли маълумотлар кўрсатилган ҳолда лицензия/лицензия варақаларини қайта расмийлаштириш тўғрисидаги ариза лицензияловчи орган томонидан қабул қилинган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида амалга оширилади.
Лицензиялар/лицензия варақаларини қайта расмийлаштиришда ариза берувчининг лицензия/лицензия варақасини бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади.
6-боб. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилиш
34. Лицензия талаблари ва шартларига риоя қилиниши устидан назоратни амалга оширишда назорат қилувчи орган:
лицензия талаблари ва шартлари бузилиши ҳолатлари тўғрисида жисмоний шахс (якка тартибдаги тадбиркор) ва юридик шахслар мурожаатлари асосида текширувлар ўтказади ёки лицензиат фаолияти хавф-таҳлил натижалари бўйича текширув ўтказиш ташаббуси билан чиқади;
лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида пайдо бўлувчи масалалар юзасидан лицензиатдан зарур ахборотни сўрайди ва олади;
текширишлар натижалари асосида лицензия талаблари ва шартларининг аниқ бузилишини кўрсатган ҳолда далолатномалар (маълумотномалар) тузади;
аниқланган қонун бузилишларини бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқаради, бундай қонун бузилишларини бартараф этиш муддатларини белгилайди;
қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ёхуд уларни бекор қилиш масаласи бўйича қарор чиқаради ва/ёки судга мурожаат қилади;
автомобиль транспортида йўловчилар ҳамда юкларни ташиш фаолиятини лицензия/лицензия варақаларисиз амалга оширишнинг аниқланган ҳоллари тўғрисидаги материалларни қонун ҳужжатларида назарда тутилган чора-тадбирлар кўриш учун белгиланган тартибда суд органларига юборади.
7-боб. Лицензиянинг/лицензия варақасининг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш, лицензияни бекор қилиш
35. Лицензия/лицензия варақасининг амал қилиши Ўзбекистон Республикасининг «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонуни 32-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда тўхтатиб турилади.
Лицензия/лицензия варақасининг амал қилиши куйидаги ҳолларда лицензияловчи орган томонидан тўхтатиб турилади:
лицензия талаблари ва шартлари лицензиат томонидан бузилганлиги аниқланганда;
лицензиат томонидан лицензияловчи ёки назорат қилувчи органнинг лицензиат зиммасига аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарори бажарилмаганда.
Лицензия/лицензия варақасининг амал қилиши ўн кунгача муддатга лицензияловчи орган томонидан ўн кундан ортиқ, лекин олти ойдан кўп бўлмаган муддатга эса — суд томонидан тўхтатиб турилади.
Лицензияловчи органнинг лицензия/лицензия варақасининг амал қилишини тўхтатиб туриши лицензиатга лицензия/лицензия варақасининг амал қилишини тўхтатиб туриш сабаблари ва қонунчиликнинг аниқ нормалари кўрсатилган ҳолда, махсус электрон тизимга киритилган кундан эътиборан бир иш кунидан кечиктирмай, махсус электрон тизим воситасида электрон шаклда етказилади.
Суднинг лицензия/лицензия варақасининг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори лицензиатга қонунчиликда белгиланган муддатларда етказилади.
Лицензияловчи органлар ёки суд лицензия/лицензия варақасининг амал қилишини тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатлар лицензиат томонидан бартараф этилиши муддатини белгилаши шарт. Бунда кўрсатилган муддат лицензиат лицензия/лицензия варақасининг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарорни махсус электрон тизим орқали олган кундан эътиборан беш иш кунидан кам ва олти ойдан кўп бўлмаслиги керак.
Лицензия/лицензия варақасининг амал қилишини тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатлар лицензиат томонидан бартараф этилган тақдирда, лицензия/лицензия варақасининг амал қилишини тўхтатиб турган лицензияловчи орган ёки тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилган суд кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилганлиги ҳақида тасдиқнома олинган кундан эътиборан уч иш куни ичида лицензия/лицензия варақасининг амал қилишини қайта тиклаши (тиклаш тўғрисида қарор қабул қилиши) шарт.
Суднинг лицензия/лицензия варақасининг амал қилишини қайта тиклаш тўғрисидаги қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир иш куни ичида тегишли лицензияловчи органга қонунда белгиланган тартибда етказилади. Бунда лицензияловчи орган лицензия/лицензия варақасининг амал қилиши қайта тикланганлиги тўғрисидаги маълумотни махсус электрон тизимга бир иш кунидан ошмаган муддатда жойлаштиради.
Агар лицензияловчи орган лицензия/лицензия варақасининг амал қилишини қайта тиклаш ҳақида ёки қайта тиклашни рад этиш тўғрисида уч иш куни ичида қарор қабул қилмаса, лицензиат мазкур муддат ўтгандан сўнг лицензияловчи органни махсус электрон тизим воситасида хабардор қилган ҳолда ўз фаолиятини давом эттириши мумкин.
Лицензиат лицензия/лицензия варақасининг амал қилишини тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатларни лицензияловчи орган ёки суд белгилаган муддатда бартараф этмаганда, суд лицензияни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Лицензияловчи органнинг лицензия/лицензия варақасининг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори устидан белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.
Лицензия/лицензия варақасининг амал қилишини тўхтатиб туриш суд томонидан асоссиз деб топилган тақдирда, лицензияловчи орган лицензиат олдида улар кўрган зарар миқдорида жавобгар бўлади. Бунда лицензия амал қилишининг тўхтатиб турилишини суд томонидан асоссиз деб топиш тўғрисида қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан лицензия/лицензия варақасининг амал қилиши қайта тикланган деб ҳисобланади.
Лицензия/лицензия варақасининг амал қилишини тўхтатиб туриш ва қайта тиклаш тўғрисидаги ахборот махсус электрон тизим орқали жойлаштирилиши керак.
36. Лицензия/лицензия варақасининг амал қилишини тугатиш Ўзбекистон Республикасининг «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонуни 34-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.
Лицензиянинг/лицензия варақасининг амал қилиши қуйидаги ҳолларда лицензияловчи орган томонидан тугатилади:
лицензиялаш тартиби бекор қилинганда;
лицензия варақасининг амал қилиш муддати тугаганда;
лицензияга эга бўлган жисмоний шахс вафот этганда;
лицензиат лицензиянинг/лицензия варақасининг амал қилишини тугатиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилганда;
лицензиат томонидан лицензияловчи органга лицензиянинг/лицензия варақасининг амал қилишини олти ойгача тўхтатиб туриш тўғрисида ариза билан илгари мурожаат этилган бўлиб, мазкур муддат ичида лицензиянинг/лицензия варақасининг амал қилишини қайта тиклаш тўғрисида лицензияловчи органга ариза билан мурожаат қилинмаган тақдирда.
37. Қуйидагилар лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларининг қўпол тарзда бузилиши ҳисобланади:
лицензиатнинг штатида Вазирлик томонидан белгиланган тартибда тегишли лавозимни эгаллаш учун Транспорт вазирлиги томонидан тасдиқланган махсус дастур бўйича малака оширган ва малака имтиҳонидан ўтган, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш учун масъул бўлган мансабдор шахсларнинг бўлмаслиги;
лицензиат томонидан ишлатиш учун белгиланган тартибда рухсат этилмаган ва йўлга чиқишдан олдин техник кўрикдан ўтмаган автотранспорт воситаларидан фойдаланилиши;
даврий тиббий кўрикдан ва йўлга чиқишдан олдин тиббий кўрикдан ўтмаган ҳайдовчиларнинг ишлашига йўл қўйилиши;
лицензия варақалари билан таъминланмаган автотранспорт воситаларига йўл варақаларининг берилиши;
лицензиат томонидан бошқа лицензиатга белгиланган тартибда бириктирилган мунтазам йўналишда йўловчиларни ташиш хизматини кўрсатиш;
мунтазам йўналишларда белгиланган тариф (йўл ҳақи) миқдорини асоссиз равишда ошириш ҳамда йўналиш схемасидан четга чиққан ҳолда (автомобиль йўлларида ва кўчаларда белгиланган тартибда вақтинча чекловлар киритилган ёки автотранспорт воситалари ҳаракати тўхтатилган ҳолатлар бундан мустасно) белгиланмаган жойда йўловчиларни чиқариш ва тушириш.
38. Лицензия/лицензия варақаси Ўзбекистон Республикасининг «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонуни 33-моддасида назарда тутилган тартибда ва ҳолатларда бекор қилинади.
Лицензия/лицензия варақаси куйидаги ҳолларда бекор қилинади:
лицензиат лицензияни/лицензия варақасини бекор қилиш тўғрисида ариза билан мурожаат этганда;
юридик шахс тугатилганда — тугатилган пайтдан эътиборан ёки унинг фаолияти қайта ташкил этиш натижасида тугатилганда — қайта ташкил этилган пайтдан эътиборан, унинг ўзгартирилиши, шунингдек, янги вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида қайта ташкил этилаётган юридик шахсда фаолиятнинг айни бир лицензияланадиган турини ёки ҳаракатларни (фаолиятни) амалга ошириш учун лицензия мавжуд бўлган тақдирда, қўшиб юборилиши бундан мустасно;
якка тартибдаги тадбиркор давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиши тугатилганда;
жисмоний шахснинг муомалага лаёқатлилиги белгиланган тартибда чекланганда, у муомалага лаёқатсиз деб топилганда;
лицензия/лицензия варақаси берилганлиги учун давлат божи белгиланган муддатда тўланмаганда;
лицензиат лицензия/лицензия варақасининг амал қилишини тўхтатиб туришига олиб келган ҳолатларни лицензияловчи орган ёки суд белгилаган муддатда бартараф этмаганда;
лицензияловчи органнинг лицензия/лицензия варақасини бериш тўғрисидаги қарорининг қонунга хилофлиги аниқланганда;
лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартлари мунтазам равишда (бир йил давомида икки ва ундан ортиқ маротаба) ёки бир маротаба қўпол равишда бузилганда;
лицензия/лицензия варақаси қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олинганлиги аниқланганда.
Лицензия/лицензия варақаси мазкур банднинг учинчи — еттинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳолларда лицензияловчи орган томонидан бекор қилинади.
Лицензия/лицензия варақаси мазкур банднинг саккизинчи — ўн биринчи хатбошиларида кўрсатилган ҳолларда суд томонидан бекор қилинади. Лицензияловчи орган лицензия/лицензия варақасини бекор қилиш тўғрисида судга ариза билан мурожаат қилинган кундан эътиборан бир иш кунидан кечиктирмай, лицензиатга махсус электрон тизим воситасида электрон шаклда лицензия/лицензия варақасини бекор қилиш ҳақида ариза билан судга мурожаат қилиш асосларини, қонунчиликнинг аниқ нормаларини кўрсатган ҳолда етказади.
Лицензия/лицензия варақаси мазкур банднинг ўн биринчи хатбошисида кўрсатилган асосга кўра бекор қилинган тақдирда, лицензия у берилган санадан эътиборан бекор қилинган деб ҳисобланади.
Суднинг лицензия/лицензия варақасини бекор қилиш тўғрисидаги қарори лицензиатга ҳамда лицензияловчи органга қонунчиликда белгиланган муддатларда етказилади.
Лицензияловчи орган лицензия/лицензия варақасини бекор қилиш тўғрисидаги қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир иш кунидан кечиктирмай, лицензиатга махсус электрон тизим воситасида электрон шаклда лицензия/лицензия варақасини бекор қилиш асосларини, қонунчиликнинг аниқ нормаларини кўрсатган ҳолда етказади.
Лицензияловчи орган бекор қилинган лицензия тўғрисидаги ахборотни бир иш куни ичида махсус электрон тизим воситасида лицензиялар реестрига киритади.
Лицензияни/лицензия варақасини бекор қилишда, тугатишда, тўхтатиб туришда тўланган давлат божи қайтарилмайди.
Ушбу банднинг ўнинчи ва ўн биринчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолларда қонунчиликда белгиланган фаолият турлари учун бир йил давомида қайтадан лицензия берилмайди. Мазкур талаб тадбиркорлик субъектининг муассиси ёки бенефициар мулкдори томонидан ташкил этиладиган янги тадбиркорлик субъектларига нисбатан ҳам татбиқ этилади»;
8-боб. Лицензиялар реестри
39. Лицензияловчи орган белгиланган тартибда лицензиялар реестрини юритади. Лицензиялар реестрида қуйидагилар кўрсатилиши керак:
юридик шахснинг номи, унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, телефони;
жисмоний шахс (якка тартибдаги тадбиркор) — юк ташишни амалга ошириш бўйича лицензиат учун — фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш жойи;
лицензия ва лицензия варақасининг берилган санаси ва тартиб рақами;
лицензия варақасининг амал қилиш муддати;
автотранспорт воситасининг русуми ва давлат рўйхатидан ўтказилган рақами;
фаолият турига берилган лицензиялар тўғрисидаги маълумотлар;
лицензия/лицензия варақаларини қайта расмийлаштириш, амал қилиш муддатини тўхтатиб туриш ва тиклашнинг асослари ва санаси;
лицензия/лицензия варақаларининг амал қилишини тугатиш асослари ва санаси;
лицензия/лицензия варақаларнинг бекор қилишнинг асослари ва санаси.
40. Лицензия/лицензия варақаларининг реестрларида мавжуд бўлган маълумотлар лицензияловчи органнинг веб-сайтида жойлаштирилади ва танишиш учун очиқ бўлади.
9-боб. Давлат божи тўлаш тартиби
41. Автомобиль транспортида йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро, халқаро, шунингдек, юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташишга лицензия варақалари берилганлиги учун ундириладиган давлат божининг тақсимланиши ҳамда қайси мақсадларда ишлатилиши Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Автотранспорт воситалари сони тўлдирилган (кўпайтирилган) тақдирда давлат божи ҳар бир лицензия варақаси учун қўшимча равишда ундирилади.
10-боб. Якунловчи қоидалар
42. Давлат хизматлари марказлари ва лицензияловчи орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
43. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти устидан, шу жумладан, ЯИДХП/«Лицензия» АТ орқали доимий назоратни амалга оширади ва мониторинг олиб боради.
44. Ариза берувчилар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.
45. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Автомобиль транспортида йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро, халқаро, шунингдек, юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Автомобиль транспортида йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро, халқаро, шунингдек, юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
Автомобиль транспортида йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро, халқаро, шунингдек, юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА
Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни ташиш фаолиятини лицензиялаш жараёнига ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда лицензия ва лицензия варақаларини электрон шаклда расмийлаштириш бўйича ишларни амалга ошириш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ариза берувчи 1. Лицензия ва лицензия варақалари олиш учун давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилиш, «Лицензия» ахборот тизими ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтиш. 2. Маъмурий регламент ва оммавий оферта билан танишиб чиқиш. 3. Давлат хизматини кўрсатиш учун йиғим тўлаш. 1. Хоҳишига кўра. 2. Мурожаат қилганда. 2-босқич 1. Давлат хизматлари маркази 2. Ягона интерактив давлат хизматлари портали 3. «Лицензия» ахборот тизими Сўровномани лицензияловчи органга юбориш. 1. 1 соат мобайнида. 2. Автоматик тарзда. 3-босқич Лицензияловчи орган (Транспорт вазирлиги ва ҳудудий бошқармалари) 1. Ариза берувчини лицензия талаб ва шартларига мослигини ўрганади. 2. Ариза берувчини лицензия талаб ва шартларига номувофиқ деб топилган тақдирда давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) «Лицензия» ахборот тизими ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали лицензия беришни рад этиш тўғрисида қабул қилган қарори юзасидан хабар юбориш. 1. 2 иш куни. 2. Автоматик тарзда. 4-босқич Давлат хизматлари маркази Ариза берувчини (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) қабул қилинган қарор ҳақида ҳамда лицензия/лицензия варақалари бериш учун ўрнатилган тартибда давлат божи тўловларини амалга ошириш тўғрисида хабардор қилиш. 1 соат мобайнида 5-босқич Ариза берувчи Лицензия/лицензия варақалари бериш ҳақида қарор келиб тушгандан сўнг лицензия варақалари бериш учун давлат божи тўловлари амалга оширилади. 3 ой мобайнида 6-босқич Лицензияловчи орган 1. Ижобий қарор мавжудлиги ва лицензия/лицензия варақалари бериш учун тўловлар тўланганидан сўнг QR-код билан ҳимояланган лицензия/лицензия варақаларини расмийлаштириш. 2. Лицензия/лицензия варақаларини (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) давлат хизматлари марказига ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) «Лицензия» ахборот тизими ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали юбориш. 10 дақиқада 7-босқич Давлат хизматлари маркази Лицензия/лицензия варақасини талабгорга ўзи шахсан келганда унга ўз муҳрини қўйиш йўли билан бериш. 1 соат мобайнида
Автомобиль транспортида йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро, халқаро, шунингдек юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 4-ИЛОВА
__________________ (сана) ________________ (рақам) Автомобиль транспортида йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро, халқаро, шунингдек юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятига лицензия бериш юзасидан давлат хизматларидан фойдаланиш учун СЎРОВНОМА I. Ариза берувчи тўғрисида маълумот — жисмоний шахс (якка тартибдаги тадбиркор): 1. Лицензияланадиган фаолият тури 2. Ф.И.Ш. 3. Паспорт маълумотлари (серия ва рақами) 4. Ҳайдовчилик гувоҳномаси (серия, рақами ва категория) 5. СТИР 6. МФО 7. Ҳисоб рақами 8. Хизмат кўрсатаётган банк номи 9. Манзил 10. Телефон рақами 11. Электрон почта манзили 12. Ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ва автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш бўйича маълумотлар Ўз ҳудудида борлиги Шартнома асосида № Санаси Шартнома тузилган ташкилот номи II. Ариза берувчи тўғрисида маълумот — юридик шахс: 1. Лицензияланадиган фаолият тури 2. Ташкилотнинг тўлиқ номи 3. Мулкчилик шакли 4. СТИР 5. МФО 6. ОКЭД 7. Ҳисоб рақами 8. Хизмат кўрсатаётган банк номи 9. Асосий фаолият тури 10. Юридик манзили 11. Телефон рақами 12. Электрон почта манзили 13. Ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ва автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш бўйича маълумотлар Ўз ҳудудида борлиги Шартнома асосида № Санаси Шартнома тузилган ташкилот номи 14. Штатда белгиланган тартибда Транспорт вазирлиги томонидан тасдиқланган махсус дастур бўйича малака оширган ва малака имтиҳонидан ўтган мансабдор шахсларнинг мавжудлиги тўғрисидаги маълумот
Автомобиль транспортида йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро, халқаро, шунингдек юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятига лицензия варақасини бериш юзасидан давлат хизматларидан фойдаланиш учун СЎРОВНОМА I. Ариза берувчи тўғрисида маълумот — жисмоний шахс (якка тартибдаги тадбиркор): 1. Лицензияланадиган фаолият тури 2. Лицензия рақами 3. Берилган сана 4. Телефон рақами 5. Электрон почта манзили II. Ариза берувчи тўғрисида маълумот — юридик шахс: 1. Лицензияланадиган фаолият тури 2. Ташкилотнинг тўлиқ номи 3. Мулкчилик шакли 4. Лицензия рақами 5. Берилган сана 6. Телефон рақами 7. Электрон почта манзили 8. Штатда белгиланган тартибда Транспорт вазирлиги томонидан тасдиқланган махсус дастур бўйича малака оширган ва малака имтиҳонидан ўтган мансабдор шахсларнинг мавжудлиги тўғрисидаги маълумот
Автомобиль транспортида йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро, халқаро, шунингдек юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 5-ИЛОВА
Лицензия варақаларини олиш учун корхона ихтиёрида бўлган автотранспорт воситалари тўғрисида
Т/р Автотранспорт воситасининг русуми Давлат рақами Ишлаб чиқарилган йили Юк кўтариш қуввати, йўловчи сиғими Автотранспорт тури Ташув тури ҳамда автотранспорт воситасининг тоифаси Фаолият тури Фаолият кўрсатиш муддати Автотранспорт воситасининг техник ҳолати Мулкчилик тўғрисида маълумотлар, ижара шартномаси муддати, санаси, ижарага берувчи номи Авторанспорт воситасининг қайд этиш гувоҳномаси рақами Берилган санаси Техник ҳолати
Лицензия варақаларини олиш учун ташкилот ихтиёрида бўлган автотранспорт воситалари тўғрисида
Т/р Автотранспорт воситасининг русуми Давлат рақами Ишлаб чиқарил-ган йили Юк кўтариши қуввати, йўловчи сиғими Автотранспорт тури Фаолият тури Фаолият кўрсатиш муддати Автотранспорт воситасининг техник ҳолати Мулкчилик тўғрисида маълумотлар, ижара шартномаси муддати, санаси, ижарага берувчи номи Автотранспорт воситасининг қайд этиш гувоҳномаси рақами Берилган санаси Техник ҳолати
Автомобиль транспортида йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро, халқаро, шунингдек юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 6-ИЛОВА
Ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ва автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш ёхуд ариза берувчининг тегишли ихтисосликдаги ташкилот билан унга тиббий кўрик ва техник кўрикдан ўтиш имконияти берилиши тўғрисидаги шартномаси мавжудлиги ҳақидаги
____________________________ ҳудудида автотранспорт воситаларига ТХ-1, ТХ-2 ва жорий таъмирлаш ишларини бажариш учун барча шарт-шароитлар мавжуд. Ташкилотнинг тиббий хонаси барча тиббий жиҳозлар билан таъминланган. Ташкилотда автотранспорт воситасини техник жиҳатдан соз ҳолда сақлаш, уни асраш, техник кўрикдан ўтказиш, техника хавфсизлигини таъминлаш учун барча шароитлар мавжуд, автотранспорт воситаларини йўлга чиқишдан олдин техник кўрикдан ташкилот механиги ўтказади ва ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ташкилот тиббий ходими ўтказади. Автотранспорт воситаларини кундалик техник кўрикдан ўтказиш ва ҳайдовчиларни кундалик тиббий кўрикдан ўтказиш учун яратилган шарт-шароитлар лицензия шартномаси шартларига мос келади. _________________________________________________________________________________________________
Ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ва автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш ёхуд ариза берувчининг тегишли ихтисосликдаги ташкилот билан унга тиббий кўрик ва техник кўрикдан ўтиш имконияти берилиши тўғрисидаги шартномаси мавжудлиги ҳақидаги
______________________________га тегишли автомобилларни техник кўрикдан ўтказиш ва ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш учун билан _______ йил _______ ойида _______-сонли шартнома тузилган. Ушбу тузилган шартномага асосан____________ гаражи ҳудудида__________________ ходимлари томонидан автотранспорт воситаси кундалик техник кўрикдан ва ҳайдовчи кундалик тиббий кўрикдан ўтказилади. Автотранспорт воситасини кундалик техник кўрикдан ўтказиш ва ҳайдовчиларни кундалик тиббий кўрикдан ўтказиш учун яратилган шарт-шароитлар лицензия шартномаси шартларига мос келади.
Автомобиль транспортида йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро, халқаро, шунингдек, юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 7-ИЛОВА
Автомобиль транспортида йўловчиларни ташиш фаолиятини лицензиялаш
1. Лицензия номи: Автомобиль транспортида йўловчиларни ташиш фаолияти учун лицензия/лицензия варақалари. 2. Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик турлари: а) йўловчиларни шаҳар, шаҳар атрофида ва шаҳарлараро микроавтобус ҳамда автобусларда ташиш; б) йўловчиларни шаҳар, шаҳар атрофида ва шаҳарлараро енгил автомобилларда ташиш; в) йўловчиларни халқаро йўналишлар бўйича автобусларда ташиш; г) йўловчиларни халқаро йўналишлар бўйича микроавтобусларда ташиш; д) йўловчиларни халқаро йўналишлар бўйича енгил автомобилларда ташиш. 3. Ариза берувчилар тоифаси: Юридик ва жисмоний шахслар. 4. Лицензияловчи орган: Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар транспорт бошқармалари. 5. Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: а) юридик шахс учун — юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисобварағи, фаолиятнинг лицензияланадиган тури (ёхуд унинг бир қисми) кўрсатилган ҳолда, лицензия бериш тўғрисидаги сўровнома ва/ёки лицензия варақалари олиш учун корхона ихтиёрида бўлган автотранспорт воситаларининг рўйхати билан бирга автотранспорт воситаларининг мулк ҳуқуқи, ашёвий ҳуқуқлар ёки ижара асосида тегишлилиги тўғрисидаги маълумотлар; б) Ариза берувчида ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ва автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш ёхуд ариза берувчининг тегишли ихтисосликдаги ташкилот билан унга тиббий кўрик ва техник кўрикдан ўтиш имконияти яратиб берилиши тўғрисидаги шартномаси мавжудлиги ҳақидаги маълумотлар; в) ўзини ўзи банд қилган шахснинг бир йил ичида тиббий кўрикдан ўтганлиги тўғрисидаги маълумот. 6. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари. 7. Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори: 1. Лицензия берилганлиги учун давлат божи ундирилмайди. 2. Автомототранспорт воситасининг бир бирлиги учун 1 йилга лицензия варақалари берилганлиги учун: йўловчиларни шаҳар, шаҳар атрофида ва шаҳарлараро микроавтобус ҳамда автобусда ташиш (сиғимига/йўловчи ўрнига қараб): 14 ўрингача БҲМнинг 1 баравари 14 ўриндан ортиқ БҲМнинг 2,5 баравари йўловчиларни шаҳар, шаҳар атрофида ва шаҳарлараро енгил автомобилда ташиш 4 ўрингача БҲМнинг 2 баравари 4 ўриндан ортиқ БҲМнинг 3,5 баравари йўловчиларни халқаро йўналишлар бўйича 12 ўриндан ортиқ автобусда ташиш БҲМнинг 28 баравари йўловчиларни халқаро йўналишлар бўйича микроавтобусда ташиш, 1 та транспорт воситаси учун БҲМнинг 22 баравари йўловчиларни халқаро йўналишлар бўйича енгил автомобилда ташиш, 1 та транспорт воситаси учун БҲМнинг 7 баравари ҳайдовчидан ташқари тўрттадан ортиқ бўлмаган ўриндиқларга эга бўлган енгил автотранспорт воситасида ўзини-ўзи банд қилган ҳолда йўловчиларни шаҳар, шаҳар атрофи ва шаҳарлараро ташиш БҲМнинг 1 баравари 8. Аризани кўриб чиқиш муддатлари: 2 иш куни; Ўзини ўзи банд қилган шахслар учун реал вақт режимида (10 дақиқада). 9. Лицензия талаблари ва шартлари: а) лицензиат томонидан автотранспорт воситаларидан фойдаланишда, уларни шайлашда қонунчилик ҳужжатларига, ташиш қоидаларига мажбурий риоя қилиниши, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш чора-тадбирларининг амалга оширилиши; б) қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ юридик шахс штатида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва автотранспортлардан фойдаланиш учун масъул бўлган, белгиланган тартибда Транспорт вазирлиги томонидан тасдиқланган махсус дастурлар бўйича малакасини ошириб, малака имтиҳонидан ўтган мансабдор шахсларнинг мавжуд бўлиши; в) лицензиат фойдаланаётган ҳар бир автотранспорт воситаси учун лицензия варақаси мавжуд бўлиши; г) автотранспорт воситасининг белгиланган тартибда техник кўрикдан ўтганлигини ва техник жиҳатдан созлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг мавжуд бўлиши; д) қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ фуқароларнинг айрим тоифалари имтиёзли ташилиши; е) тендерлар натижалари бўйича ваколатли органлар билан шартнома асосида: йўловчиларни йўловчилар ҳуқуқларига, ҳаракатланишнинг белгиланган жадвалларига, транспортда юриш тарифларига риоя этган, йўловчиларнинг белгиланган тоифаларини бепул ва имтиёзли тарзда ташишни таъминлаган, қоида бузиш, антисанитария ҳолатларига, хизмат кўрсатиш сифатининг паст бўлишига йўл қўймаган ҳолда, автомобилда мунтазам ташиш (йўналишсиз таксилардан ташқари); мунтазам йўналишларга сунъий йўлдошли ҳаракатни кузатиш навигация қурилмалари билан тўлиқ жиҳозланган автотранспорт воситаларини чиқариш ҳамда автоматлаштирилган диспетчерлик хизматига интеграция қилган ҳолда, уларнинг ҳаракати тўғрисидаги маълумотлар реал вақт режимида белгиланган серверга мунтазам узатилишини ташкил этиш; ж) ташиш ва ёнғин хавфсизлиги талабларини бажариш, автотранспорт воситасини техник жиҳатдан соз ҳолатда сақлаш, асраш, техник кўрикдан ўтказиш, техника хавфсизлигини таъминлаш, автотранспорт воситаларини йўлга чиқишдан олдин техник кўрикдан ўтказиш ва ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш; з) янгидан олинаётган ва тўлдирилаётган автотранспорт воситаларига лицензиатлар томонидан қўшимча лицензия варақаларининг ўз вақтида олиниши; и) шаҳарлараро-вилоятлараро ва халқаро йўналишларда автомобилда ташишларни амалга ошираётган автотранспорт воситаларида сервис устахонасининг тамғаси қўйилган назорат приборлари (тахографлар) мавжуд бўлиши; к) йўналишсиз таксиларнинг ҳамда йўловчиларни буюртма асосида ташувчи енгил автотранспорт воситаларининг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқлиги; л) мунтазам йўловчи ташиш йўналишларда фаолият юритадиган автотранспорт воситаларининг тендер шартномаларида мавжуд бўлиши; м) ўзини ўзи банд қилган ташувчилар ўз автотранспорт воситасини бир йилда бир маротаба техник кўрикдан ўтказиши ҳамда бир йилда бир маротаба тиббий кўрикдан ўтиши; н) йўналишсиз таксиларнинг лицензия варақасида кўрсатилган ҳудудда ёки ёндош ҳудудда (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри) фаолият кўрсатиши. 10. Лицензия беришда келишиладиган органлар: Мавжуд эмас. 11. Лицензиянинг амал қилиш муддати: 1. Лицензиянинг амал қилиш муддати чекланмайди. 2. Лицензия варақаси бир йилдан кам бўлмаган муддатга берилади. Агар ашёвий ҳуқуқлар ва ижара шартномаси ёки тендер шартномасининг амал қилиш муддати бир йилдан кам бўлса, лицензия варақасининг амал қилиш муддати уларнинг муддати билан чекланади. 12. Изоҳ. Ариза берувчи лицензияловчи органга мурожаат қилганда, бир ариза билан ушбу лицензияловчи орган томонидан бериладиган лицензия турларининг бир неча қисмини олиш ҳуқуқига эга. Лицензия варақасининг амал қилиши лицензия варақаси берилган кундан бошлаб ҳисобланади. Ариза берувчи тақдим этган маълумотларнинг тўғрилиги ва ҳақиқийлиги учун жавоб беради. Юридик шахс штатида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва автотранспортлардан фойдаланиш учун масъул бўлган шахсларнинг мавжуд бўлишига оид талаблар Транспорт вазирлиги томонидан белгиланади. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сон қарори билан тасдиқланган Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ автомобиль ташувлари хавфсизлигини таъминлаш хизматининг ишчиси (мутахассиси) сифатида ўриндошлик асосида ишлаши тақиқланади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Электромобиллар ишлаб чиқаришни ташкил этишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 19 декабрдаги ПҚ-443-сон қарорининг 9-бандига мувофиқ электромобиллар ва гибрид автомобилларда йўловчиларни ташиш хизматларини кўрсатувчи жисмоний ва юридик шахслар 2030 йил 1 январга қадар лицензия варақалари берилганлиги учун давлат божини тўлашдан озод этилган. Ўзини ўзи банд қилган шахслардан аризани кўриб чиқиш учун йиғим ундирилмайди.
Автомобиль транспортида йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро, халқаро, шунингдек, юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 8-ИЛОВА
Автомобиль транспортида юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш
1. Лицензия номи: Автомобиль транспортида юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолияти учун лицензия/лицензия варақалари. 2. Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик турлари: Автомобиль транспортида юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш. 3. Ариза берувчилар тоифаси: Юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар. 4. Лицензияловчи орган: Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги. 5. Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: а) юридик шахс учун — юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисобварағи, лицензия бериш тўғрисидаги сўровнома ва/ёки лицензия варақаларини олиш учун корхона ихтиёрида бўлган автотранспорт воситаларининг рўйхати билан бирга автотранспорт воситаларининг мулк ҳуқуқи, ашёвий ҳуқуқлар ёки ижара асосида тегишлилиги тўғрисидаги маълумотлар; жисмоний шахс (якка тартибдаги тадбиркор) учун — фамилияси, исми, отасининг исми, паспортга ҳамда ҳайдовчилик гувоҳномасига оид маълумотлар, лицензия бериш тўғрисидаги сўровнома ва/ёки лицензия варақаларини олиш учун ариза берувчи ихтиёрида бўлган автотранспорт воситаларининг рўйхати билан бирга автотранспорт воситаларининг мулк ҳуқуқи, ашёвий ҳуқуқлар ёки ижара асосида тегишлилиги тўғрисидаги маълумотлар; б) ариза берувчида ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ва автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш ёхуд ариза берувчининг тегишли ихтисосликдаги ташкилот билан унга тиббий кўрик ва техник кўрикдан ўтиш имконияти яратиб берилиши тўғрисидаги шартномаси мавжудлиги ҳақидаги маълумотлар. 6. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари. 7. Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори: 1. Лицензия берилганлиги учун давлат божи ундирилмайди. 2. Автомототранспорт воситасининг бир бирлиги учун 1 йилга лицензия варақалари берилганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 7 баравари. Бунда юкларни автомобиль транспортида ташишда фойдаланиладиган шатакчи автомобилларга лицензия варақалари берганлик учун давлат божи ундирилмайди. 8. Аризани кўриб чиқиш муддатлари: 2 иш куни. 9. Лицензия талаблари ва шартлари: а) лицензиат томонидан автотранспорт воситаларидан фойдаланишда, уларни шайлашда қонунчилик ҳужжатларига, ташиш қоидаларига мажбурий риоя қилиниши, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш чора-тадбирларининг амалга оширилиши; б) қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ юридик шахс штатида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва автотранспорт воситаларидан фойдаланиш учун масъул бўлган, белгиланган тартибда Транспорт вазирлиги томонидан тасдиқланган махсус дастурлар бўйича малакасини ошириб, малака имтиҳонидан ўтган мансабдор шахсларнинг мавжуд бўлиши; в) лицензиат фойдаланаётган ҳар бир автотранспорт воситаси учун лицензия варақаси мавжуд бўлиши; г) автотранспорт воситасининг белгиланган тартибда техник кўрикдан ўтганлигини ва техник жиҳатдан созлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг мавжуд бўлиши; д) ташиш ва ёнгин хавфсизлиги талабларини бажариш, автотранспорт воситасини техник жиҳатдан соз ҳолатда сақлаш, уни асраш, техник кўрикдан ўтказиш, техника хавфсизлигини таъминлаш, автотранспорт воситаларини йўлга чиқишдан олдин техник кўрикдан ўтказиш ва ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш; е) янгидан олинаётган ва тўлдирилаётган автотранспорт воситаларига лицензиат томонидан қўшимча лицензия варақаларининг ўз вақтида олиниши; ж) халқаро юк ташишларни амалга ошираётган автотранспорт воситаларида сервис устахонасининг тамғаси қўйилган назорат приборлари (тахографлар) мавжуд бўлиши. 10. Лицензия беришда келишиладиган органлар: Мавжуд эмас. 11. Лицензиянинг амал қилиш муддати: 1. Лицензиянинг амал қилиш муддати чекланмайди. 2. Лицензия варақаси бир йилдан кам бўлмаган муддатга берилади. Агар ашёвий ҳуқуқлар ёки ижара шартномасининг амал қилиш муддати бир йилдан кам бўлса, лицензия варақасининг амал қилиш муддати уларнинг муддати билан чекланади. 12. Изоҳ. Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган юк автомобили ёки шатакчи автомобиль ҳамда хорижий давлат ҳудудида рўйхатга олинган тиркама ёки ярим тиркамадан иборат транспорт воситалари таркибидан фойдаланган ҳолда амалга ошириладиган халқаро ташишда юк автомобили ёки шатакчи автомобилга олинган лицензия варақаси автотранспорт воситаларининг бутун таркиби учун амал қилади. Лицензия варақасининг амал қилиши лицензия варақаси берилган кундан бошлаб ҳисобланади. Ариза берувчи (юридик шахслар) лицензияловчи органга мурожаат қилганда, бир ариза билан ушбу лицензияловчи орган томонидан бериладиган лицензия турларининг бир неча қисмини олиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи тақдим этган маълумотларнинг тўғрилиги ва ҳақиқийлиги учун жавоб беради. Юридик шахс штатида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва автотранспорт воситаларидан фойдаланиш учун масъул бўлган шахсларнинг мавжуд бўлишига оид талаблар Транспорт вазирлиги томонидан белгиланади. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сон қарори билан тасдиқланган Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ автомобилда ташиш хавфсизлигини таъминлаш хизматининг ишчиси (мутахассиси) сифатида ўриндошлик асосида ишлаши тақиқланади.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 30 июль,
636-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
MAʼMURIY REGLAMENTI
SXEMASI
MAʼLUMOT
MAʼLUMOT
MAʼLUMOT
MAʼLUMOT
PASPORTI
PASPORTI
Avtomobil transportida yoʻlovchilarni shaharda, shahar atrofida, shaharlararo, xalqaro, shuningdek yuklarni xalqaro yoʻnalishlar boʻyicha tashish faoliyatini litsenziyalash yuzasidan davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentini tasdiqlash toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Yuk va yoʻlovchi tashish tizimini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida“ 2019-yil 6-martdagi PQ-4230-son qaroriga muvofiq, shuningdek, avtomobil transportida yoʻlovchilarni va yuklarni shaharda, shahar atrofida, shaharlararo va xalqaro yoʻnalishlar boʻyicha tashish faoliyatini litsenziyalash jarayonini yanada soddalashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilar:
Avtomobil transportida yoʻlovchilarni shaharda, shahar atrofida, shaharlararo, xalqaro, shuningdek, yuklarni xalqaro yoʻnalishlar boʻyicha tashish faoliyatini litsenziyalash yuzasidan davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1-ilovaga muvofiq.
2. Ushbu qaror bilan tasdiqlangan maʼmuriy reglamentga muvofiq yuridik shaxslar va yakka tartibdagi tadbirkorlar koʻrsatiladigan davlat xizmatlaridan foydalanish uchun faqat davlat xizmatlari markazlari, Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) yoki “Litsenziya” axborot tizimi (keyingi oʻrinlarda — “Litsenziya” AT) orqali murojaat qiladilar.
3. “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Loyiha boshqaruvi milliy agentligi qoshidagi Elektron hukumat va raqamli iqtisodiyot loyihalarini boshqarish markazi” davlat unitar korxonasi Adliya vazirligi huzuridagi Davlat xizmatlari agentligi bilan birgalikda davlat xizmatlari koʻrsatilishining har bir bosqichida yuridik shaxslar va yakka tartibdagi tadbirkorlarning murojaatlari koʻrib chiqilishini YIDXPda kuzatib borish tartibini joriy etsin.
4. Belgilab qoʻyilsinki, davlat xizmatlari koʻrsatuvchi davlat organlari va boshqa tashkilotlar hamda Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi rahbarlari ushbu qarorda nazarda tutilgan vazifalar oʻz vaqtida, toʻliq va sifatli bajarilishi uchun shaxsan javob beradilar.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi ikki oy muddatda Davlat soliq qoʻmitasi bilan birgalikda axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini joriy etgan holda yoʻnalishsiz taksilar faoliyatini tartibga solish hamda yanada takomillashtirish boʻyicha Vazirlar Mahkamasiga taklif kiritsin.
6. Vazirlar Mahkamasining “Avtomobil transportida yoʻlovchilarni hamda yuklarni shaharda, shahar atrofida, shaharlararo va xalqaro yoʻnalishlar boʻyicha tashish faoliyatini litsenziyalash toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2018-yil 5-dekabrdagi 994-son qarori oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
7. Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
8. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining birinchi oʻrinbosari — transport vaziri A.J. Ramatov va adliya vaziri R.K. Davletov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 30-iyuldagi 636-son qaroriga 1-ILOVA
Avtomobil transportida yoʻlovchilarni shaharda, shahar atrofida, shaharlararo, xalqaro, shuningdek, yuklarni xalqaro yoʻnalishlar boʻyicha tashish faoliyatini litsenziyalash yuzasidan davlat xizmatlari koʻrsatishning
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Reglament avtomobil transportida yoʻlovchilarni shaharda, shahar atrofida, shaharlararo, xalqaro, shuningdek, yuklarni xalqaro yoʻnalishlar boʻyicha tashish faoliyatini litsenziyalash yuzasidan davlat xizmatlarini koʻrsatish tartibini belgilaydi.
Ushbu Reglament qoidalari 7 va 8-ilovalarga muvofiq pasportlarda nazarda tutilgan litsenziyalanadigan faoliyat turlariga nisbatan tatbiq etiladi.
2. Ushbu Reglamentda quyidagi tushunchalardan foydalaniladi:
litsenziya varaqasi — litsenziya talablari va shartlariga majburiy tarzda rioya qilingan holda yoʻlovchilar va yuklarni tashishda foydalaniladigan har bir avtotransport vositasiga litsenziyalanadigan faoliyat turini amalga oshirish uchun beriladigan ruxsatnoma (litsenziya);
tijorat asosida yoʻlovchilarni va yuklarni tashish — tijorat asosida, yaʼni tadbirkorlik faoliyatini amalga oshirish yoʻli bilan avtotransport vositalarida yoʻlovchilarni va yuklarni tashish xizmatini koʻrsatish natijasida daromad olish.
3. Tijorat asosida amalga oshiriladigan yoʻlovchilarni shaharda, shahar atrofida, shaharlararo, xalqaro, shuningdek, yuklarni xalqaro yoʻnalishlar boʻyicha tashish faoliyati litsenziyalanadi.
Tijorat asosida yoʻlovchilarni shaharda, shahar atrofida, shaharlararo va xalqaro yoʻnalishlar boʻyicha tashish faoliyati yuridik shaxslar tomonidan amalga oshiriladi. Bunda yoʻlovchilarni shaharda, shahar atrofida va shaharlararo tashish faoliyati oʻzini oʻzi band qilgan shaxslar tomonidan ham amalga oshirilishi mumkin.
4. Aholining hayoti va sogʻligʻini xavf ostiga qoʻygan tabiiy ofatlar, epidemiyalar, yirik avariyalar oqibatlarini tugatish hamda Hukumatning qarorlari boʻyicha avariya-qutqarish va tiklash ishlari amalga oshirilishi va muruvvat yuklari yetkazib berilishi talab etilishi bilan bogʻliq tashishlarni amalga oshirishga, elektron tijorat orqali realizatsiya qilingan tovarlarni sotuvchiga va yetkazib beruvchiga shaxsiy mulk, ijara va boshqa foydalanish huquqiga asosan tegishli boʻlgan avtomobil transportida Oʻzbekiston hududi boʻylab yetkazib berishga, aeroportdan, temir yoʻl vokzallari va avtostansiyalardan mehmonxonaga va undan qaytishga, oʻz ehtiyojlari uchun yuklarni texnologik tashish uchun, shuningdek, turizm obyektlariga oʻzining ijarachilariga transport xizmatini koʻrsatish uchun hamda Oʻzbekiston Respublikasining “Litsenziyalash, ruxsat berish va xabardor qilish tartib-taomillari toʻgʻrisida”gi Qonuni 9-moddasida nazarda tutilgan tashkilotlarga litsenziya olish talab etilmaydi, qonun hujjatlarida belgilangan holatlar bundan mustasno.
5. Litsenziya berish, shuningdek, qonun hujjatlarida belgilangan hollarda litsenziyaning amal qilishini toʻxtatib turish yoki toʻxtatish, shuningdek, uni bekor qilish va qayta rasmiylashtirish Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Transport vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar transport boshqarmalari (keyingi oʻrinlarda litsenziyalovchi organlar deb ataladi) tomonidan tegishli qarorlar qabul qilish yoʻli bilan amalga oshiriladi.
Bunda:
Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi tomonidan (keyingi oʻrinlarda — Vazirlik) — yoʻlovchilarni va yuklarni xalqaro tashish boʻyicha litsenziya/litsenziya varaqalarini berish, ularning amal qilishini toʻxtatib turish yoki toʻxtatish, shuningdek, bekor qilish va qayta rasmiylashtirish amalga oshiriladi;
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Transport vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar transport boshqarmalari tomonidan — yoʻlovchilarni shahar, shahar atrofi, shaharlararo tashish boʻyicha litsenziyalar/litsenziya varaqalarini berish, ularning amal qilishini toʻxtatib turish yoki toʻxtatish, shuningdek, bekor qilish va qayta rasmiylashtirish amalga oshiriladi;
Transport vazirligi huzuridagi Transport nazorati inspeksiyasi va uning hududiy boʻlinmalari (keyingi oʻrinlarda — nazorat qiluvchi organlar) mazkur Reglamentga 7 va 8-ilovalarda belgilangan litsenziya talablari va shartlariga rioya etilishini nazorat qiladi hamda huquqbuzarlarga berilgan litsenziya/litsenziya varaqalarining amal qilishini toʻxtatib turish yoki toʻxtatish, shuningdek, ularni bekor qilish yuzasidan litsenziyalovchi organlarga taqdimnoma kiritadi.
6. Vazirlikka litsenziyalovchi organlar faoliyatini muvofiqlashtirish, litsenziyalash tartibini takomillashtirish boʻyicha takliflar tayyorlash, Oʻzbekiston Respublikasi hududidagi litsenziyalarning yigʻma reyestrini yuritish, litsenziyalovchi organlar tomonidan avtomobil transportida yoʻlovchilarni va yuklarni tashish faoliyatini litsenziyalash sohasidagi qonun hujjatlariga rioya etilishini nazorat qilish vazifalari yuklanadi.
7. Avtomobil transportida yoʻlovchilarni shaharda, shahar atrofida, shaharlararo, xalqaro, shuningdek yuklarni xalqaro yoʻnalishlar boʻyicha tashish huquqi uchun ushbu Reglamentga 1-ilovaga muvofiq namunaviy (oddiy) litsenziyalar beriladi.
9. Litsenziya asosida har bir avtotransport vositasiga ushbu Reglamentga 2-ilovaga muvofiq litsenziya varaqasi beriladi.
Litsenziya varaqalari bilan taʼminlanmagan avtomobil transporti vositasidan foydalangan holda, tijorat asosida yoʻlovchi tashishga, shuningdek, yuklarni xalqaro yoʻnalishlar boʻyicha tashishga yoʻl qoʻyilmaydi. Ushbu holatlar yuzasidan qonun hujjatlarida nazarda tutilgan huquqiy taʼsir choralari qoʻllaniladi.
Amaldagi litsenziya varaqasiga ega avtotransport vositasiga boshqa bir yuridik yoki jismoniy shaxslarning arizasiga muvofiq litsenziya varaqalari berilishi taqiqlanadi.
10. Quyidagilar:
ariza beruvchining soʻrovnomasiga koʻra litsenziyalovchi organ qaroriga binoan — faoliyat turiga litsenziya;
ariza beruvchining soʻrovnomasiga koʻra avtotransport vositalarining harakatdagi tarkibiga faoliyat turiga berilgan litsenziya asosida — litsenziya varaqalari;
mazkur Reglamentning 32-bandida nazarda tutilgan holatlarda qayta rasmiylashtirilgan ariza beruvchining soʻrovnomasiga koʻra — litsenziya/litsenziya varaqalari;
avtotransport vositasining davlat raqami belgisi oʻzgargandagina, aynan shu avtotransport vositasiga undagi mavjud litsenziya varaqasi asosida ariza beruvchining litsenziya varaqasini qayta rasmiylashtirish boʻyicha arizasiga koʻra — litsenziya varaqalari beriladi;
Ushbu bandda belgilangan har bir holatda ariza beruvchi (yoki litsenziat) avtotransport vositalari mavjud boʻlgan taqdirda, ularning mulk huquqi, ashyoviy huquqlar yoki ijara asosida tegishliligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar bilan birga avtotransport vositalarining roʻyxatini soʻrovnomada koʻrsatadi.
4-bob. Davlat xizmatlari koʻrsatish tartibi
13. Davlat xizmatlari koʻrsatish jarayoni ushbu Reglamentning 3-ilovasidagi sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.
14. Ariza beruvchi davlat xizmatlaridan foydalanish uchun davlat xizmatlari markaziga oʻzi kelib murojaat etadi yoki davlat xizmatidan elektron tarzda foydalanish uchun yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) yoki “Litsenziya” AT roʻyxatdan oʻtadi.
15. Ariza beruvchi shaxsan oʻzi borgan taqdirda davlat xizmatlari markazi xodimi ariza beruvchi nomidan mazkur Reglamentga:
4-ilovaga muvofiq shaklda avtomobil transportida yoʻlovchilarni shaharda, shahar atrofida, shaharlararo, xalqaro, shuningdek, yuklarni xalqaro yoʻnalishlar boʻyicha tashish faoliyatiga litsenziya berish boʻyicha davlat xizmatlaridan foydalanish uchun soʻrovnoma.
5-ilovaga muvofiq shaklda litsenziya varaqalarini olish uchun korxona ixtiyorida boʻlgan avtotransport vositalari toʻgʻrisida maʼlumotlar toʻldiriladi.
YIDXP yoki “Litsenziya” AT orqali murojaat qilingan taqdirda esa, ariza beruvchi mazkur bandning ikkinchi-uchinchi xatboshilarida belgilangan shakllarda soʻrovnoma va maʼlumotlarni shaxsan oʻzi toʻldiradi.
Ariza beruvchi ushbu davlat xizmati boʻyicha soʻrovnoma toʻldirayotganda, oʻzini oʻzi band qilgan shaxsni davlat soliq xizmati organlarida roʻyxatdan oʻtkazish xizmatidan kompozit usulda foydalanishi mumkin.
Ariza beruvchidan mazkur bandda koʻrsatilmagan maʼlumotlar va hujjatlarni taqdim etishni talab qilish taqiqlanadi.
16. Soʻrovnoma toʻldirilgandan soʻng ariza beruvchi maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshiradi va imzolarni identifikatsiya qilishning tegishli vositalari (ERI, daktiloskopiya, elektron imzo, Mobil-ID va boshqalar) bilan tasdiqlaydi.
17. Davlat xizmatlarini koʻrsatganligi uchun yigʻim va davlat boji toʻlanganligi axborot-kommunikatsiya tizimlari orqali tasdiqlanadi.
18. Davlat xizmatlaridan foydalanish uchun YIDXP orqali murojaat etilganda 17-bandda koʻrsatilgan toʻlov summasining 90 foizi undiriladi.
19. Davlat xizmatlarini koʻrsatganligi uchun yigʻim summasi toʻliq miqdorda Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi huzuridagi Transport va logistikani rivojlantirish jamgʻarmasining maxsus gʻaznachilik hisob raqamiga (keyingi oʻrinlarda Transport jamgʻarmasi deb ataladi) oʻtkaziladi va quyidagi tartibda taqsimlanadi:
10 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga;
11,25 foizi (shundan 0,5 foizi — Yagona billing tizimi orqali davlat xizmatlarini koʻrsatganlik uchun) — YIDXP orqali davlat xizmatlarini koʻrsatganlik uchun Axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini rivojlantirish jamgʻarmasining elektron hukumat va raqamli iqtisodiyotning idoralararo loyihalarini moliyalashtirish boʻyicha maxsus hisobvaragʻiga;
qolgan mablagʻlar Transport jamgʻarmasida qoladi.
20. Ariza beruvchi davlat xizmatidan foydalanishning har qanday bosqichida bosh tortishga haqlidir.
Ariza beruvchi davlat xizmatidan foydalanishdan bosh tortgan taqdirda, uning soʻrovnomasi koʻrib chiqilmaydi va toʻlangan yigʻimlar miqdori qaytarilmaydi.
21. Davlat xizmatlari markaziga shaxsan borib murojaat qilinganda, soʻrovnoma toʻldirilgandan keyin bir soat mobaynida soʻrovnoma litsenziyalovchi organga yuboriladi.
YIDXP yoki “Litsenziya” AT orqali murojaat qilinganda, soʻrovnoma avtomatik tarzda litsenziyalovchi organga kelib tushadi.
Soʻrovnoma YIDXP yoki “Litsenziya” AT orqali dam olish va bayram kunlaridan qatʼi nazar, har kuni 24 soat davomida yuborilishi mumkin.
Bunda soʻrovnoma ish vaqtidan keyin yoki dam olish va bayram kunlari tushganda, navbatdagi ish kuni soʻrovnomaning litsenziyalovchi organga tushgan va litsenziyalovchi organ tomonidan qabul qilingan kun hisoblanadi.
22. Litsenziyalovchi organ soʻrovnoma tushgan paytdan boshlab bir ish kuni mobaynida:
elektron hamkorlik yoʻli bilan Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining Yoʻl harakati xavfsizligi bosh boshqarmasidan litsenziya varaqasi olish uchun taqdim etilayotgan avtotransport vositasi(lar)ga tegishli maʼlumotlarni elektron soʻrov orqali oladi;
elektron hamkorlik yoʻli bilan Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligidan mulk huquqi, boshqa ashyoviy huquq yoki ijara shartnomasi asosida mavjud avtotransport vositalari toʻgʻrisida maʼlumotlarni oladi;
litsenziyalovchi organ mazkur Reglament asosida ariza beruvchi tomonidan taqdim etilgan maʼlumotlarning toʻliqligini va litsenziya talablariga muvofiqligini oʻrganib chiqadi.
22 1 . Oʻzini oʻzi band qilgan shaxslarning yengil avtotransport vositasida yoʻlovchilarni shahar, shahar atrofi va shaharlararo tashish faoliyatini amalga oshirish uchun arizalarini koʻrib chiqishda quyidagilar amalga oshiriladi:
oʻzini oʻzi band qilgan shaxs sifatida soliq organlarida roʻyxatdan oʻtgani (ushbu Reglamentning 15-bandi beshinchi xatboshisi bundan mustasno) — Soliq qoʻmitasining axborot tizimlari orqali;
avtotransport vositasiga oid maʼlumotlar — Ichki ishlar vazirligining axborot tizimlari orqali;
avtotransport vositasiga mulk yoki boshqa ashyoviy huquqlarning mavjudligi — Adliya vazirligi hamda Ichki ishlar vazirligining axborot tizimlari orqali avtomatik tarzda tekshiriladi.
Bunda yuqoridagi maʼlumotlar axborot tizimlari orqali tasdiqlangan taqdirda, ariza beruvchiga real vaqt rejimida davlat boji koʻrsatilgan xabarnoma yuboriladi.
23. Ariza beruvchi davlat xizmati koʻrsatganligi uchun belgilangan miqdorda toʻlovlar amalga oshirilishini taʼminlaydi.
Davlat xizmatlari markazlari (oʻzi shaxsan kelib murojaat qilganda) yoki YIDXP/“Litsenziya” AT orqali (elektron shaklda murojaat qilgan taqdirda) tushgan soʻrovnomada maʼlumotlar toʻliq taqdim qilingandan hamda yigʻim va davlat bojlari toʻliq toʻlanganligi tasdiqlangandan keyin litsenziya/litsenziya varaqalari rasmiylashtirib beriladi.
24. Litsenziyalovchi organ davlat boji tushgan vaqtdan boshlab 10 daqiqada QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan litsenziya/litsenziya varaqalarini rasmiylashtiradi hamda tegishli davlat xizmatlari markaziga (oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda) yoki ariza beruvchiga (elektron shaklda murojaat etgan taqdirda) YIDXP/“Litsenziya” AT orqali elektron shaklda yuboradi.
Davlat xizmatlari markazi, QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan litsenziya/litsenziya varaqalari tushgandan soʻng 10 daqiqada uni ariza beruvchining elektron manziliga yuboradi va ariza beruvchini bu haqda axborot-kommunikatsiya tizimi orqali xabardor qiladi. davlat xizmatlari markazi ariza beruvchi oʻzi kelib murojaat qilgan taqdirda ariza beruvchining soʻroviga koʻra, unga QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan litsenziya/litsenziya varaqalarini elektron shaklda yoki qogʻoz shaklda muhrini bosib berish yoʻli bilan taqdim etishi mumkin.
25. Litsenziya/litsenziya varaqalarini berish Oʻzbekiston Respublikasining “Litsenziyalash, ruxsat berish va xabardor qilish tartib-taomillari toʻgʻrisida”gi Qonuni 29-moddasida nazarda tutilgan asoslar boʻyicha rad qilinadi.
Quyidagilar litsenziya/litsenziya varaqalarini berishni rad etish uchun asos hisoblanadi:
litsenziya/litsenziya varaqasini berish uchun zarur boʻlgan hujjatlarning (maʼlumotlar) ariza beruvchi tomonidan toʻliq boʻlmagan hajmda taqdim etilganligi;
ariza beruvchining litsenziya talablari hamda shartlariga muvofiq emasligi;
qonunchilikda nazarda tutilgan faoliyat turlari uchun bir yil muddatga litsenziyani olish yoki sudning qaroriga (hukmiga) asosan shaxsga nisbatan muayyan faoliyat turi bilan shugʻullanish taqiqlanganligi;
ariza beruvchi tomonidan taqdim etilgan hujjatlarda notoʻgʻri yoki buzib koʻrsatilgan maʼlumotlar mavjudligi.
Litsenziya varaqalarini berishni boshqa asoslarda rad etish qatʼiy taqiqlanadi.
Ariza beruvchi litsenziya berish rad etilishi toʻgʻrisidagi qaror, shuningdek, litsenziyalovchi organ mansabdor shaxsining xatti-harakati (harakatsizligi) ustidan qonun hujjatlarida belgilangan tartibda shikoyat qilish huquqiga ega.
26. Litsenziya varaqalarini berish uchun toʻlovlar belgilangan muddatlarda toʻlanmagan taqdirda, ariza beruvchi litsenziya varaqalarini berish yuzasidan umumiy tartibda qayta murojaat qilishga haqli.
28. Agar litsenziyalovchi organ litsenziya berish toʻgʻrisidagi soʻrovnomani koʻrib chiqish muddati mobaynida litsenziya berish yoki uni berishni rad etish toʻgʻrisida qaror qilmasa, u holda koʻrsatib oʻtilgan muddat tamom boʻlgandan keyin ariza beruvchi oʻzi soʻrovnoma bergan faoliyatni, bu haqda litsenziyalovchi organni yozma ravishda xabardor qilib, amalga oshirish huquqiga ega.
29. Litsenziya berishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qilingan taqdirda rad etish toʻgʻrisidagi bildirishnoma davlat xizmatlari markaziga rad etishning aniq sabablari va ariza beruvchi koʻrsatib oʻtilgan sabablarni bartaraf etib hujjatlarni takroran koʻrib chiqishga taqdim etishi uchun yetarli boʻlgan muddat koʻrsatilgan holda axborot tizimi orqali elektron shaklda yuboriladi, lekin ushbu muddat oʻttiz ish kunidan ortiq boʻlmasligi lozim.
Ariza beruvchilar rad etish sabablarini bartaraf etishga va hujjatlarni takroran koʻrib chiqish uchun taqdim etishga haqli boʻlgan muddat litsenziyani berish rad etilganligi haqidagi elektron xabarnoma olingan kundan eʼtiboran oʻn ish kunidan kam boʻlmasligi kerak.
Litsenziya berishni rad etish haqidagi xabarnomada koʻrsatilgan muddat kamchiliklarni bartaraf etish uchun zarur boʻlgan vaqtga mutanosib boʻlishi kerak.
30. Ariza beruvchi tomonidan litsenziya/litsenziya varaqasi berish rad etilishiga asos boʻlgan sabablar bartaraf etilgan taqdirda, litsenziya olish uchun ariza beruvchi tomonidan taqdim etilgan maʼlumotlarni takroran koʻrib chiqish ariza beruvchining rad etish sabablari bartaraf etilgani toʻgʻrisidagi arizasi va rad etish sabablari bartaraf etilganini tasdiqlovchi hujjatlar olingan kundan boshlab ikki ish kunidan ortiq boʻlmagan muddatda amalga oshiriladi.
Litsenziya olish uchun ariza beruvchi tomonidan taqdim etilgan maʼlumotlarni takroriy koʻrib chiqishda litsenziyalovchi organ tomonidan ariza beruvchiga ilgari axborot tizimi orqali elektron shaklda bayon qilinmagan rad etish sabablari koʻrsatilishiga yoʻl qoʻyilmaydi. Rad etish sabablari bartaraf etilganini tasdiqlovchi hujjatlar bilan bogʻliq boʻlgan rad etish sabablarini koʻrsatish bundan mustasno.
Ariza beruvchining arizasini qayta koʻrib chiqishda ilgari litsenziya/litsenziya varaqasi berishni rad etish toʻgʻrisidagi bildirishnomada koʻrsatilmagan yangi asoslar boʻyicha litsenziya/litsenziya varaqasi berishni rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi.
Litsenziya/litsenziya varaqasi berish rad etilganligi toʻgʻrisidagi bildirishnomada koʻrsatilgan muddat oʻtgandan keyin berilgan ariza yangidan berilgan ariza hisoblanadi.
5-bob. Litsenziya shartnomasi, litsenziya va litsenziya varaqasini qayta rasmiylashtirish
31. Litsenziyalovchi organ bilan litsenziat oʻrtasidagi oʻzaro huquq va majburiyatlarni belgilovchi litsenziya shartnomasi ommaviy oferta shaklida YIDXP va “Litsenziya” ATga joylashtiriladi va ariza berish jarayonida akseptlanadi.
32. Litsenziat — yuridik shaxs boʻlgan tadbirkorlik subyekti oʻzgartirilgan, uning nomi yoki joylashgan joyi (pochta manzili) faoliyat turlari boʻyicha oʻzgargan taqdirda, tadbirkorlik subyekti yoxud uning huquqiy vorisi qayta roʻyxatdan oʻtganidan keyin besh ish kuni ichida koʻrsatib oʻtilgan maʼlumotlarni tasdiqlovchi tegishli maʼlumotlarni koʻrsatgan holda, litsenziya/litsenziya varaqasini qayta rasmiylashtirish toʻgʻrisida davlat xizmatlari markaziga, YIDXP yoki “Litsenziya” AT orqali litsenziya/litsenziya varaqasini qayta rasmiylashtirish uchun ariza berishi shart.
Litsenziat — jismoniy shaxs boʻlgan tadbirkorlik subyektining (yakka tartibdagi tadbirkor) unga davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi haqida berilgan guvohnomada koʻrsatilgan familiyasi, ismi, otasining ismi yoki faoliyat koʻrsatadigan joyi oʻzgargan taqdirda, tadbirkorlik subyekti qayta roʻyxatdan oʻtganidan keyin besh ish kuni ichida davlat xizmatlari markaziga, YIDXP yoki “Litsenziya” AT orqali litsenziya/litsenziya varaqasini qayta rasmiylashtirish uchun ariza berishi shart.
Litsenziat — avtotransport vositasining davlat raqami belgisi oʻzgargandan keyin besh ish kuni ichida mavjud litsenziya varaqasini qayta rasmiylashtirish toʻgʻrisida davlat xizmatlari markaziga, YIDXP yoki “Litsenziya” AT orqali litsenziya varaqasini qayta rasmiylashtirish uchun ariza berishi shart.
Ushbu bandning birinchi va ikkinchi xatboshilarida nazarda tutilgan hollarda litsenziyani qayta rasmiylashtirish uchun ariza litsenziatning xohishiga koʻra roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ tomonidan yuborilishi mumkin. Bunda roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ tadbirkorlik subyektining qayta roʻyxatdan oʻtkazilishi uchun asos boʻlgan maʼlumotlarni koʻrsatgan holda, “Litsenziya” AT orqali litsenziyalovchi organga xabarnoma yuboradi. Roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ orqali litsenziyani qayta rasmiylashtirishda yigʻim undirilmaydi.
Litsenziya/litsenziya varaqasi qayta rasmiylashtirilgunga qadar litsenziat unda koʻrsatilgan faoliyatni ilgari berilgan litsenziya/litsenziya varaqasi asosida amalga oshiradi.
33. Litsenziyalovchi organ litsenziya/litsenziya varaqasini qayta rasmiylashtirishda litsenziyalar reyestriga tegishli oʻzgartirishlar kiritadi. Litsenziyalarni qayta rasmiylashtirish tegishli maʼlumotlar koʻrsatilgan holda litsenziya/litsenziya varaqalarini qayta rasmiylashtirish toʻgʻrisidagi ariza litsenziyalovchi organ tomonidan qabul qilingan kundan boshlab bir ish kuni mobaynida amalga oshiriladi.
Litsenziyalar/litsenziya varaqalarini qayta rasmiylashtirishda ariza beruvchining litsenziya/litsenziya varaqasini berish toʻgʻrisidagi arizasi koʻrib chiqilganligi uchun toʻlanadigan summaning yarmi miqdorida yigʻim undiriladi.
6-bob. Litsenziya talablari va shartlariga rioya etilishini nazorat qilish
34. Litsenziya talablari va shartlariga rioya qilinishi ustidan nazoratni amalga oshirishda nazorat qiluvchi organ:
litsenziya talablari va shartlari buzilishi holatlari toʻgʻrisida jismoniy shaxs (yakka tartibdagi tadbirkor) va yuridik shaxslar murojaatlari asosida tekshiruvlar oʻtkazadi yoki litsenziat faoliyati xavf-tahlil natijalari boʻyicha tekshiruv oʻtkazish tashabbusi bilan chiqadi;
litsenziya talablari va shartlariga rioya etilishini tekshirish chogʻida paydo boʻluvchi masalalar yuzasidan litsenziatdan zarur axborotni soʻraydi va oladi;
tekshirishlar natijalari asosida litsenziya talablari va shartlarining aniq buzilishini koʻrsatgan holda dalolatnomalar (maʼlumotnomalar) tuzadi;
aniqlangan qonun buzilishlarini bartaraf etish majburiyatini yuklovchi qarorlar chiqaradi, bunday qonun buzilishlarini bartaraf etish muddatlarini belgilaydi;
qonun hujjatlarida belgilangan hollarda litsenziyalarning amal qilishini toʻxtatib turish, tugatish yoxud ularni bekor qilish masalasi boʻyicha qaror chiqaradi va/yoki sudga murojaat qiladi;
avtomobil transportida yoʻlovchilar hamda yuklarni tashish faoliyatini litsenziya/litsenziya varaqalarisiz amalga oshirishning aniqlangan hollari toʻgʻrisidagi materiallarni qonun hujjatlarida nazarda tutilgan chora-tadbirlar koʻrish uchun belgilangan tartibda sud organlariga yuboradi.
7-bob. Litsenziyaning/litsenziya varaqasining amal qilishini toʻxtatib turish, toʻxtatish, litsenziyani bekor qilish
35. Litsenziya/litsenziya varaqasining amal qilishi Oʻzbekiston Respublikasining “Litsenziyalash, ruxsat berish va xabardor qilish tartib-taomillari toʻgʻrisida”gi Qonuni 32-moddasida nazarda tutilgan hollarda va tartibda toʻxtatib turiladi.
Litsenziya/litsenziya varaqasining amal qilishi kuyidagi hollarda litsenziyalovchi organ tomonidan toʻxtatib turiladi:
litsenziya talablari va shartlari litsenziat tomonidan buzilganligi aniqlanganda;
litsenziat tomonidan litsenziyalovchi yoki nazorat qiluvchi organning litsenziat zimmasiga aniqlangan qoidabuzarliklarni bartaraf etish majburiyatini yuklovchi qarori bajarilmaganda.
Litsenziya/litsenziya varaqasining amal qilishi oʻn kungacha muddatga litsenziyalovchi organ tomonidan oʻn kundan ortiq, lekin olti oydan koʻp boʻlmagan muddatga esa — sud tomonidan toʻxtatib turiladi.
Litsenziyalovchi organning litsenziya/litsenziya varaqasining amal qilishini toʻxtatib turishi litsenziatga litsenziya/litsenziya varaqasining amal qilishini toʻxtatib turish sabablari va qonunchilikning aniq normalari koʻrsatilgan holda, maxsus elektron tizimga kiritilgan kundan eʼtiboran bir ish kunidan kechiktirmay, maxsus elektron tizim vositasida elektron shaklda yetkaziladi.
Sudning litsenziya/litsenziya varaqasining amal qilishini toʻxtatib turish toʻgʻrisidagi qarori litsenziatga qonunchilikda belgilangan muddatlarda yetkaziladi.
Litsenziyalovchi organlar yoki sud litsenziya/litsenziya varaqasining amal qilishini toʻxtatib turishga sabab boʻlgan holatlar litsenziat tomonidan bartaraf etilishi muddatini belgilashi shart. Bunda koʻrsatilgan muddat litsenziat litsenziya/litsenziya varaqasining amal qilishini toʻxtatib turish toʻgʻrisidagi qarorni maxsus elektron tizim orqali olgan kundan eʼtiboran besh ish kunidan kam va olti oydan koʻp boʻlmasligi kerak.
Litsenziya/litsenziya varaqasining amal qilishini toʻxtatib turishga sabab boʻlgan holatlar litsenziat tomonidan bartaraf etilgan taqdirda, litsenziya/litsenziya varaqasining amal qilishini toʻxtatib turgan litsenziyalovchi organ yoki toʻxtatib turish toʻgʻrisida qaror qabul qilgan sud koʻrsatilgan holatlar bartaraf etilganligi haqida tasdiqnoma olingan kundan eʼtiboran uch ish kuni ichida litsenziya/litsenziya varaqasining amal qilishini qayta tiklashi (tiklash toʻgʻrisida qaror qabul qilishi) shart.
Sudning litsenziya/litsenziya varaqasining amal qilishini qayta tiklash toʻgʻrisidagi qarori qabul qilingan kundan eʼtiboran bir ish kuni ichida tegishli litsenziyalovchi organga qonunda belgilangan tartibda yetkaziladi. Bunda litsenziyalovchi organ litsenziya/litsenziya varaqasining amal qilishi qayta tiklanganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotni maxsus elektron tizimga bir ish kunidan oshmagan muddatda joylashtiradi.
Agar litsenziyalovchi organ litsenziya/litsenziya varaqasining amal qilishini qayta tiklash haqida yoki qayta tiklashni rad etish toʻgʻrisida uch ish kuni ichida qaror qabul qilmasa, litsenziat mazkur muddat oʻtgandan soʻng litsenziyalovchi organni maxsus elektron tizim vositasida xabardor qilgan holda oʻz faoliyatini davom ettirishi mumkin.
Litsenziat litsenziya/litsenziya varaqasining amal qilishini toʻxtatib turishga sabab boʻlgan holatlarni litsenziyalovchi organ yoki sud belgilagan muddatda bartaraf etmaganda, sud litsenziyani tugatish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi.
Litsenziyalovchi organning litsenziya/litsenziya varaqasining amal qilishini toʻxtatib turish toʻgʻrisidagi qarori ustidan belgilangan tartibda shikoyat qilinishi mumkin.
Litsenziya/litsenziya varaqasining amal qilishini toʻxtatib turish sud tomonidan asossiz deb topilgan taqdirda, litsenziyalovchi organ litsenziat oldida ular koʻrgan zarar miqdorida javobgar boʻladi. Bunda litsenziya amal qilishining toʻxtatib turilishini sud tomonidan asossiz deb topish toʻgʻrisida qaror qabul qilingan paytdan eʼtiboran litsenziya/litsenziya varaqasining amal qilishi qayta tiklangan deb hisoblanadi.
Litsenziya/litsenziya varaqasining amal qilishini toʻxtatib turish va qayta tiklash toʻgʻrisidagi axborot maxsus elektron tizim orqali joylashtirilishi kerak.
36. Litsenziya/litsenziya varaqasining amal qilishini tugatish Oʻzbekiston Respublikasining “Litsenziyalash, ruxsat berish va xabardor qilish tartib-taomillari toʻgʻrisida”gi Qonuni 34-moddasida nazarda tutilgan hollarda va tartibda amalga oshiriladi.
Litsenziyaning/litsenziya varaqasining amal qilishi quyidagi hollarda litsenziyalovchi organ tomonidan tugatiladi:
litsenziyalash tartibi bekor qilinganda;
litsenziya varaqasining amal qilish muddati tugaganda;
litsenziyaga ega boʻlgan jismoniy shaxs vafot etganda;
litsenziat litsenziyaning/litsenziya varaqasining amal qilishini tugatish toʻgʻrisida ariza bilan murojaat qilganda;
litsenziat tomonidan litsenziyalovchi organga litsenziyaning/litsenziya varaqasining amal qilishini olti oygacha toʻxtatib turish toʻgʻrisida ariza bilan ilgari murojaat etilgan boʻlib, mazkur muddat ichida litsenziyaning/litsenziya varaqasining amal qilishini qayta tiklash toʻgʻrisida litsenziyalovchi organga ariza bilan murojaat qilinmagan taqdirda.
37. Quyidagilar litsenziat tomonidan litsenziya talablari va shartlarining qoʻpol tarzda buzilishi hisoblanadi:
litsenziatning shtatida Vazirlik tomonidan belgilangan tartibda tegishli lavozimni egallash uchun Transport vazirligi tomonidan tasdiqlangan maxsus dastur boʻyicha malaka oshirgan va malaka imtihonidan oʻtgan, yoʻl harakati xavfsizligini taʼminlash uchun masʼul boʻlgan mansabdor shaxslarning boʻlmasligi;
litsenziat tomonidan ishlatish uchun belgilangan tartibda ruxsat etilmagan va yoʻlga chiqishdan oldin texnik koʻrikdan oʻtmagan avtotransport vositalaridan foydalanilishi;
davriy tibbiy koʻrikdan va yoʻlga chiqishdan oldin tibbiy koʻrikdan oʻtmagan haydovchilarning ishlashiga yoʻl qoʻyilishi;
litsenziya varaqalari bilan taʼminlanmagan avtotransport vositalariga yoʻl varaqalarining berilishi;
litsenziat tomonidan boshqa litsenziatga belgilangan tartibda biriktirilgan muntazam yoʻnalishda yoʻlovchilarni tashish xizmatini koʻrsatish;
muntazam yoʻnalishlarda belgilangan tarif (yoʻl haqi) miqdorini asossiz ravishda oshirish hamda yoʻnalish sxemasidan chetga chiqqan holda (avtomobil yoʻllarida va koʻchalarda belgilangan tartibda vaqtincha cheklovlar kiritilgan yoki avtotransport vositalari harakati toʻxtatilgan holatlar bundan mustasno) belgilanmagan joyda yoʻlovchilarni chiqarish va tushirish.
38. Litsenziya/litsenziya varaqasi Oʻzbekiston Respublikasining “Litsenziyalash, ruxsat berish va xabardor qilish tartib-taomillari toʻgʻrisida”gi Qonuni 33-moddasida nazarda tutilgan tartibda va holatlarda bekor qilinadi.
Litsenziya/litsenziya varaqasi kuyidagi hollarda bekor qilinadi:
litsenziat litsenziyani/litsenziya varaqasini bekor qilish toʻgʻrisida ariza bilan murojaat etganda;
yuridik shaxs tugatilganda — tugatilgan paytdan eʼtiboran yoki uning faoliyati qayta tashkil etish natijasida tugatilganda — qayta tashkil etilgan paytdan eʼtiboran, uning oʻzgartirilishi, shuningdek, yangi vujudga kelgan yuridik shaxsni davlat roʻyxatidan oʻtkazish sanasida qayta tashkil etilayotgan yuridik shaxsda faoliyatning ayni bir litsenziyalanadigan turini yoki harakatlarni (faoliyatni) amalga oshirish uchun litsenziya mavjud boʻlgan taqdirda, qoʻshib yuborilishi bundan mustasno;
yakka tartibdagi tadbirkor davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi guvohnomaning amal qilishi tugatilganda;
jismoniy shaxsning muomalaga layoqatliligi belgilangan tartibda cheklanganda, u muomalaga layoqatsiz deb topilganda;
litsenziya/litsenziya varaqasi berilganligi uchun davlat boji belgilangan muddatda toʻlanmaganda;
litsenziat litsenziya/litsenziya varaqasining amal qilishini toʻxtatib turishiga olib kelgan holatlarni litsenziyalovchi organ yoki sud belgilagan muddatda bartaraf etmaganda;
litsenziyalovchi organning litsenziya/litsenziya varaqasini berish toʻgʻrisidagi qarorining qonunga xilofligi aniqlanganda;
litsenziat tomonidan litsenziya talablari va shartlari muntazam ravishda (bir yil davomida ikki va undan ortiq marotaba) yoki bir marotaba qoʻpol ravishda buzilganda;
litsenziya/litsenziya varaqasi qalbaki hujjatlardan foydalangan holda olinganligi aniqlanganda.
Litsenziya/litsenziya varaqasi mazkur bandning uchinchi — yettinchi xatboshilarida koʻrsatilgan hollarda litsenziyalovchi organ tomonidan bekor qilinadi.
Litsenziya/litsenziya varaqasi mazkur bandning sakkizinchi — oʻn birinchi xatboshilarida koʻrsatilgan hollarda sud tomonidan bekor qilinadi. Litsenziyalovchi organ litsenziya/litsenziya varaqasini bekor qilish toʻgʻrisida sudga ariza bilan murojaat qilingan kundan eʼtiboran bir ish kunidan kechiktirmay, litsenziatga maxsus elektron tizim vositasida elektron shaklda litsenziya/litsenziya varaqasini bekor qilish haqida ariza bilan sudga murojaat qilish asoslarini, qonunchilikning aniq normalarini koʻrsatgan holda yetkazadi.
Litsenziya/litsenziya varaqasi mazkur bandning oʻn birinchi xatboshisida koʻrsatilgan asosga koʻra bekor qilingan taqdirda, litsenziya u berilgan sanadan eʼtiboran bekor qilingan deb hisoblanadi.
Sudning litsenziya/litsenziya varaqasini bekor qilish toʻgʻrisidagi qarori litsenziatga hamda litsenziyalovchi organga qonunchilikda belgilangan muddatlarda yetkaziladi.
Litsenziyalovchi organ litsenziya/litsenziya varaqasini bekor qilish toʻgʻrisidagi qarori qabul qilingan kundan eʼtiboran bir ish kunidan kechiktirmay, litsenziatga maxsus elektron tizim vositasida elektron shaklda litsenziya/litsenziya varaqasini bekor qilish asoslarini, qonunchilikning aniq normalarini koʻrsatgan holda yetkazadi.
Litsenziyalovchi organ bekor qilingan litsenziya toʻgʻrisidagi axborotni bir ish kuni ichida maxsus elektron tizim vositasida litsenziyalar reyestriga kiritadi.
Litsenziyani/litsenziya varaqasini bekor qilishda, tugatishda, toʻxtatib turishda toʻlangan davlat boji qaytarilmaydi.
Ushbu bandning oʻninchi va oʻn birinchi xatboshilarida nazarda tutilgan hollarda qonunchilikda belgilangan faoliyat turlari uchun bir yil davomida qaytadan litsenziya berilmaydi. Mazkur talab tadbirkorlik subyektining muassisi yoki benefitsiar mulkdori tomonidan tashkil etiladigan yangi tadbirkorlik subyektlariga nisbatan ham tatbiq etiladi”;
8-bob. Litsenziyalar reyestri
39. Litsenziyalovchi organ belgilangan tartibda litsenziyalar reyestrini yuritadi. Litsenziyalar reyestrida quyidagilar koʻrsatilishi kerak:
yuridik shaxsning nomi, uning tashkiliy-huquqiy shakli, pochta manzili, telefoni;
jismoniy shaxs (yakka tartibdagi tadbirkor) — yuk tashishni amalga oshirish boʻyicha litsenziat uchun — familiyasi, ismi, otasining ismi, yashash joyi;
litsenziya va litsenziya varaqasining berilgan sanasi va tartib raqami;
litsenziya varaqasining amal qilish muddati;
avtotransport vositasining rusumi va davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan raqami;
faoliyat turiga berilgan litsenziyalar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;
litsenziya/litsenziya varaqalarini qayta rasmiylashtirish, amal qilish muddatini toʻxtatib turish va tiklashning asoslari va sanasi;
litsenziya/litsenziya varaqalarining amal qilishini tugatish asoslari va sanasi;
litsenziya/litsenziya varaqalarning bekor qilishning asoslari va sanasi.
40. Litsenziya/litsenziya varaqalarining reyestrlarida mavjud boʻlgan maʼlumotlar litsenziyalovchi organning veb-saytida joylashtiriladi va tanishish uchun ochiq boʻladi.
9-bob. Davlat boji toʻlash tartibi
41. Avtomobil transportida yoʻlovchilarni shaharda, shahar atrofida, shaharlararo, xalqaro, shuningdek, yuklarni xalqaro yoʻnalishlar boʻyicha tashishga litsenziya varaqalari berilganligi uchun undiriladigan davlat bojining taqsimlanishi hamda qaysi maqsadlarda ishlatilishi Vazirlar Mahkamasi tomonidan belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
Avtotransport vositalari soni toʻldirilgan (koʻpaytirilgan) taqdirda davlat boji har bir litsenziya varaqasi uchun qoʻshimcha ravishda undiriladi.
10-bob. Yakunlovchi qoidalar
42. Davlat xizmatlari markazlari va litsenziyalovchi organ oʻz faoliyatini amalga oshirishi natijasida olingan maʼlumotlarning sir saqlanishini taʼminlaydi.
43. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi va uning hududiy boshqarmalari ushbu Reglament talablari ijrosi boʻyicha davlat organlari va boshqa tashkilotlarning faoliyati ustidan, shu jumladan, YIDXP/“Litsenziya” AT orqali doimiy nazoratni amalga oshiradi va monitoring olib boradi.
44. Ariza beruvchilar davlat organlari va boshqa tashkilotlar xodimlarining xatti-harakatlari yuzasidan qonun hujjatlarida belgilangan tartibda shikoyat qilishlari mumkin.
45. Mazkur Reglament talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonun hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Avtomobil transportida yoʻlovchilarni shaharda, shahar atrofida, shaharlararo, xalqaro, shuningdek, yuklarni xalqaro yoʻnalishlar boʻyicha tashish faoliyatini litsenziyalash yuzasidan davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA
Avtomobil transportida yoʻlovchilarni shaharda, shahar atrofida, shaharlararo, xalqaro, shuningdek, yuklarni xalqaro yoʻnalishlar boʻyicha tashish faoliyatini litsenziyalash yuzasidan davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA
Avtomobil transportida yoʻlovchilarni shaharda, shahar atrofida, shaharlararo, xalqaro, shuningdek, yuklarni xalqaro yoʻnalishlar boʻyicha tashish faoliyatini litsenziyalash yuzasidan davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 3-ILOVA
Avtomobil transportida yoʻlovchilarni va yuklarni tashish faoliyatini litsenziyalash jarayoniga axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini qoʻllagan holda litsenziya va litsenziya varaqalarini elektron shaklda rasmiylashtirish boʻyicha ishlarni amalga oshirish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Ariza beruvchi 1. Litsenziya va litsenziya varaqalari olish uchun davlat xizmatlari markaziga oʻzi kelib murojaat qilish, “Litsenziya” axborot tizimi yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida roʻyxatdan oʻtish. 2. Maʼmuriy reglament va ommaviy oferta bilan tanishib chiqish. 3. Davlat xizmatini koʻrsatish uchun yigʻim toʻlash. 1. Xohishiga koʻra. 2. Murojaat qilganda. 2-bosqich 1. Davlat xizmatlari markazi 2. Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali 3. “Litsenziya” axborot tizimi Soʻrovnomani litsenziyalovchi organga yuborish. 1. 1 soat mobaynida. 2. Avtomatik tarzda. 3-bosqich Litsenziyalovchi organ (Transport vazirligi va hududiy boshqarmalari) 1. Ariza beruvchini litsenziya talab va shartlariga mosligini oʻrganadi. 2. Ariza beruvchini litsenziya talab va shartlariga nomuvofiq deb topilgan taqdirda davlat xizmatlari markaziga (oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda) yoki ariza beruvchiga (elektron tarzda murojaat etgan taqdirda) “Litsenziya” axborot tizimi yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali litsenziya berishni rad etish toʻgʻrisida qabul qilgan qarori yuzasidan xabar yuborish. 1. 2 ish kuni. 2. Avtomatik tarzda. 4-bosqich Davlat xizmatlari markazi Ariza beruvchini (oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda) qabul qilingan qaror haqida hamda litsenziya/litsenziya varaqalari berish uchun oʻrnatilgan tartibda davlat boji toʻlovlarini amalga oshirish toʻgʻrisida xabardor qilish. 1 soat mobaynida 5-bosqich Ariza beruvchi Litsenziya/litsenziya varaqalari berish haqida qaror kelib tushgandan soʻng litsenziya varaqalari berish uchun davlat boji toʻlovlari amalga oshiriladi. 3 oy mobaynida 6-bosqich Litsenziyalovchi organ 1. Ijobiy qaror mavjudligi va litsenziya/litsenziya varaqalari berish uchun toʻlovlar toʻlanganidan soʻng QR-kod bilan himoyalangan litsenziya/litsenziya varaqalarini rasmiylashtirish. 2. Litsenziya/litsenziya varaqalarini (oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda) davlat xizmatlari markaziga yoki ariza beruvchiga (elektron tarzda murojaat etgan taqdirda) “Litsenziya” axborot tizimi yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali yuborish. 10 daqiqada 7-bosqich Davlat xizmatlari markazi Litsenziya/litsenziya varaqasini talabgorga oʻzi shaxsan kelganda unga oʻz muhrini qoʻyish yoʻli bilan berish. 1 soat mobaynida
Avtomobil transportida yoʻlovchilarni shaharda, shahar atrofida, shaharlararo, xalqaro, shuningdek yuklarni xalqaro yoʻnalishlar boʻyicha tashish faoliyatini litsenziyalash yuzasidan davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 4-ILOVA
__________________ (sana) ________________ (raqam) Avtomobil transportida yoʻlovchilarni shaharda, shahar atrofida, shaharlararo, xalqaro, shuningdek yuklarni xalqaro yoʻnalishlar boʻyicha tashish faoliyatiga litsenziya berish yuzasidan davlat xizmatlaridan foydalanish uchun SOʻROVNOMA I. Ariza beruvchi toʻgʻrisida maʼlumot — jismoniy shaxs (yakka tartibdagi tadbirkor): 1. Litsenziyalanadigan faoliyat turi 2. F.I.Sh. 3. Pasport maʼlumotlari (seriya va raqami) 4. Haydovchilik guvohnomasi (seriya, raqami va kategoriya) 5. STIR 6. MFO 7. Hisob raqami 8. Xizmat koʻrsatayotgan bank nomi 9. Manzil 10. Telefon raqami 11. Elektron pochta manzili 12. Haydovchilarni tibbiy koʻrikdan va avtotransport vositalarini texnik koʻrikdan oʻtkazish boʻyicha maʼlumotlar Oʻz hududida borligi Shartnoma asosida № Sanasi Shartnoma tuzilgan tashkilot nomi II. Ariza beruvchi toʻgʻrisida maʼlumot — yuridik shaxs: 1. Litsenziyalanadigan faoliyat turi 2. Tashkilotning toʻliq nomi 3. Mulkchilik shakli 4. STIR 5. MFO 6. OKED 7. Hisob raqami 8. Xizmat koʻrsatayotgan bank nomi 9. Asosiy faoliyat turi 10. Yuridik manzili 11. Telefon raqami 12. Elektron pochta manzili 13. Haydovchilarni tibbiy koʻrikdan va avtotransport vositalarini texnik koʻrikdan oʻtkazish boʻyicha maʼlumotlar Oʻz hududida borligi Shartnoma asosida № Sanasi Shartnoma tuzilgan tashkilot nomi 14. Shtatda belgilangan tartibda Transport vazirligi tomonidan tasdiqlangan maxsus dastur boʻyicha malaka oshirgan va malaka imtihonidan oʻtgan mansabdor shaxslarning mavjudligi toʻgʻrisidagi maʼlumot
Avtomobil transportida yoʻlovchilarni shaharda, shahar atrofida, shaharlararo, xalqaro, shuningdek yuklarni xalqaro yoʻnalishlar boʻyicha tashish faoliyatiga litsenziya varaqasini berish yuzasidan davlat xizmatlaridan foydalanish uchun SOʻROVNOMA I. Ariza beruvchi toʻgʻrisida maʼlumot — jismoniy shaxs (yakka tartibdagi tadbirkor): 1. Litsenziyalanadigan faoliyat turi 2. Litsenziya raqami 3. Berilgan sana 4. Telefon raqami 5. Elektron pochta manzili II. Ariza beruvchi toʻgʻrisida maʼlumot — yuridik shaxs: 1. Litsenziyalanadigan faoliyat turi 2. Tashkilotning toʻliq nomi 3. Mulkchilik shakli 4. Litsenziya raqami 5. Berilgan sana 6. Telefon raqami 7. Elektron pochta manzili 8. Shtatda belgilangan tartibda Transport vazirligi tomonidan tasdiqlangan maxsus dastur boʻyicha malaka oshirgan va malaka imtihonidan oʻtgan mansabdor shaxslarning mavjudligi toʻgʻrisidagi maʼlumot
Avtomobil transportida yoʻlovchilarni shaharda, shahar atrofida, shaharlararo, xalqaro, shuningdek yuklarni xalqaro yoʻnalishlar boʻyicha tashish faoliyatini litsenziyalash yuzasidan davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 5-ILOVA
Litsenziya varaqalarini olish uchun korxona ixtiyorida boʻlgan avtotransport vositalari toʻgʻrisida
T/r Avtotransport vositasining rusumi Davlat raqami Ishlab chiqarilgan yili Yuk koʻtarish quvvati, yoʻlovchi sigʻimi Avtotransport turi Tashuv turi hamda avtotransport vositasining toifasi Faoliyat turi Faoliyat koʻrsatish muddati Avtotransport vositasining texnik holati Mulkchilik toʻgʻrisida maʼlumotlar, ijara shartnomasi muddati, sanasi, ijaraga beruvchi nomi Avtoransport vositasining qayd etish guvohnomasi raqami Berilgan sanasi Texnik holati
Litsenziya varaqalarini olish uchun tashkilot ixtiyorida boʻlgan avtotransport vositalari toʻgʻrisida
T/r Avtotransport vositasining rusumi Davlat raqami Ishlab chiqaril-gan yili Yuk koʻtarishi quvvati, yoʻlovchi sigʻimi Avtotransport turi Faoliyat turi Faoliyat koʻrsatish muddati Avtotransport vositasining texnik holati Mulkchilik toʻgʻrisida maʼlumotlar, ijara shartnomasi muddati, sanasi, ijaraga beruvchi nomi Avtotransport vositasining qayd etish guvohnomasi raqami Berilgan sanasi Texnik holati
Avtomobil transportida yoʻlovchilarni shaharda, shahar atrofida, shaharlararo, xalqaro, shuningdek yuklarni xalqaro yoʻnalishlar boʻyicha tashish faoliyatini litsenziyalash yuzasidan davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 6-ILOVA
Haydovchilarni tibbiy koʻrikdan va avtotransport vositalarini texnik koʻrikdan oʻtkazish yoxud ariza beruvchining tegishli ixtisoslikdagi tashkilot bilan unga tibbiy koʻrik va texnik koʻrikdan oʻtish imkoniyati berilishi toʻgʻrisidagi shartnomasi mavjudligi haqidagi
____________________________ hududida avtotransport vositalariga TX-1, TX-2 va joriy taʼmirlash ishlarini bajarish uchun barcha shart-sharoitlar mavjud. Tashkilotning tibbiy xonasi barcha tibbiy jihozlar bilan taʼminlangan. Tashkilotda avtotransport vositasini texnik jihatdan soz holda saqlash, uni asrash, texnik koʻrikdan oʻtkazish, texnika xavfsizligini taʼminlash uchun barcha sharoitlar mavjud, avtotransport vositalarini yoʻlga chiqishdan oldin texnik koʻrikdan tashkilot mexanigi oʻtkazadi va haydovchilarni tibbiy koʻrikdan tashkilot tibbiy xodimi oʻtkazadi. Avtotransport vositalarini kundalik texnik koʻrikdan oʻtkazish va haydovchilarni kundalik tibbiy koʻrikdan oʻtkazish uchun yaratilgan shart-sharoitlar litsenziya shartnomasi shartlariga mos keladi. _________________________________________________________________________________________________
Haydovchilarni tibbiy koʻrikdan va avtotransport vositalarini texnik koʻrikdan oʻtkazish yoxud ariza beruvchining tegishli ixtisoslikdagi tashkilot bilan unga tibbiy koʻrik va texnik koʻrikdan oʻtish imkoniyati berilishi toʻgʻrisidagi shartnomasi mavjudligi haqidagi
______________________________ga tegishli avtomobillarni texnik koʻrikdan oʻtkazish va haydovchilarni tibbiy koʻrikdan oʻtkazish uchun bilan _______ yil _______ oyida _______-sonli shartnoma tuzilgan. Ushbu tuzilgan shartnomaga asosan____________ garaji hududida__________________ xodimlari tomonidan avtotransport vositasi kundalik texnik koʻrikdan va haydovchi kundalik tibbiy koʻrikdan oʻtkaziladi. Avtotransport vositasini kundalik texnik koʻrikdan oʻtkazish va haydovchilarni kundalik tibbiy koʻrikdan oʻtkazish uchun yaratilgan shart-sharoitlar litsenziya shartnomasi shartlariga mos keladi.
Avtomobil transportida yoʻlovchilarni shaharda, shahar atrofida, shaharlararo, xalqaro, shuningdek, yuklarni xalqaro yoʻnalishlar boʻyicha tashish faoliyatini litsenziyalash yuzasidan davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 7-ILOVA
Avtomobil transportida yoʻlovchilarni tashish faoliyatini litsenziyalash
1. Litsenziya nomi: Avtomobil transportida yoʻlovchilarni tashish faoliyati uchun litsenziya/litsenziya varaqalari. 2. Litsenziyalanadigan faoliyatning kichik turlari: a) yoʻlovchilarni shahar, shahar atrofida va shaharlararo mikroavtobus hamda avtobuslarda tashish; b) yoʻlovchilarni shahar, shahar atrofida va shaharlararo yengil avtomobillarda tashish; v) yoʻlovchilarni xalqaro yoʻnalishlar boʻyicha avtobuslarda tashish; g) yoʻlovchilarni xalqaro yoʻnalishlar boʻyicha mikroavtobuslarda tashish; d) yoʻlovchilarni xalqaro yoʻnalishlar boʻyicha yengil avtomobillarda tashish. 3. Ariza beruvchilar toifasi: Yuridik va jismoniy shaxslar. 4. Litsenziyalovchi organ: Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Transport vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar transport boshqarmalari. 5. Litsenziyani olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: a) yuridik shaxs uchun — yuridik shaxsning nomi va tashkiliy-huquqiy shakli, joylashgan joyi (pochta manzili), bank muassasasining nomi va bankdagi hisobvaragʻi, faoliyatning litsenziyalanadigan turi (yoxud uning bir qismi) koʻrsatilgan holda, litsenziya berish toʻgʻrisidagi soʻrovnoma va/yoki litsenziya varaqalari olish uchun korxona ixtiyorida boʻlgan avtotransport vositalarining roʻyxati bilan birga avtotransport vositalarining mulk huquqi, ashyoviy huquqlar yoki ijara asosida tegishliligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar; b) Ariza beruvchida haydovchilarni tibbiy koʻrikdan va avtotransport vositalarini texnik koʻrikdan oʻtkazish yoxud ariza beruvchining tegishli ixtisoslikdagi tashkilot bilan unga tibbiy koʻrik va texnik koʻrikdan oʻtish imkoniyati yaratib berilishi toʻgʻrisidagi shartnomasi mavjudligi haqidagi maʼlumotlar; v) oʻzini oʻzi band qilgan shaxsning bir yil ichida tibbiy koʻrikdan oʻtganligi toʻgʻrisidagi maʼlumot. 6. Arizani koʻrib chiqish uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori: Bazaviy hisoblash miqdorining 2 baravari. 7. Litsenziya berilganligi uchun davlat boji miqdori: 1. Litsenziya berilganligi uchun davlat boji undirilmaydi. 2. Avtomototransport vositasining bir birligi uchun 1 yilga litsenziya varaqalari berilganligi uchun: yoʻlovchilarni shahar, shahar atrofida va shaharlararo mikroavtobus hamda avtobusda tashish (sigʻimiga/yoʻlovchi oʻrniga qarab): 14 oʻringacha BHMning 1 baravari 14 oʻrindan ortiq BHMning 2,5 baravari yoʻlovchilarni shahar, shahar atrofida va shaharlararo yengil avtomobilda tashish 4 oʻringacha BHMning 2 baravari 4 oʻrindan ortiq BHMning 3,5 baravari yoʻlovchilarni xalqaro yoʻnalishlar boʻyicha 12 oʻrindan ortiq avtobusda tashish BHMning 28 baravari yoʻlovchilarni xalqaro yoʻnalishlar boʻyicha mikroavtobusda tashish, 1 ta transport vositasi uchun BHMning 22 baravari yoʻlovchilarni xalqaro yoʻnalishlar boʻyicha yengil avtomobilda tashish, 1 ta transport vositasi uchun BHMning 7 baravari haydovchidan tashqari toʻrttadan ortiq boʻlmagan oʻrindiqlarga ega boʻlgan yengil avtotransport vositasida oʻzini-oʻzi band qilgan holda yoʻlovchilarni shahar, shahar atrofi va shaharlararo tashish BHMning 1 baravari 8. Arizani koʻrib chiqish muddatlari: 2 ish kuni; Oʻzini oʻzi band qilgan shaxslar uchun real vaqt rejimida (10 daqiqada). 9. Litsenziya talablari va shartlari: a) litsenziat tomonidan avtotransport vositalaridan foydalanishda, ularni shaylashda qonunchilik hujjatlariga, tashish qoidalariga majburiy rioya qilinishi, yoʻl-transport hodisalarining oldini olish chora-tadbirlarining amalga oshirilishi; b) qonunchilik hujjatlariga muvofiq yuridik shaxs shtatida yoʻl harakati xavfsizligini taʼminlash va avtotransportlardan foydalanish uchun masʼul boʻlgan, belgilangan tartibda Transport vazirligi tomonidan tasdiqlangan maxsus dasturlar boʻyicha malakasini oshirib, malaka imtihonidan oʻtgan mansabdor shaxslarning mavjud boʻlishi; v) litsenziat foydalanayotgan har bir avtotransport vositasi uchun litsenziya varaqasi mavjud boʻlishi; g) avtotransport vositasining belgilangan tartibda texnik koʻrikdan oʻtganligini va texnik jihatdan sozligini tasdiqlovchi hujjatlarning mavjud boʻlishi; d) qonunchilik hujjatlariga muvofiq fuqarolarning ayrim toifalari imtiyozli tashilishi; e) tenderlar natijalari boʻyicha vakolatli organlar bilan shartnoma asosida: yoʻlovchilarni yoʻlovchilar huquqlariga, harakatlanishning belgilangan jadvallariga, transportda yurish tariflariga rioya etgan, yoʻlovchilarning belgilangan toifalarini bepul va imtiyozli tarzda tashishni taʼminlagan, qoida buzish, antisanitariya holatlariga, xizmat koʻrsatish sifatining past boʻlishiga yoʻl qoʻymagan holda, avtomobilda muntazam tashish (yoʻnalishsiz taksilardan tashqari); muntazam yoʻnalishlarga sunʼiy yoʻldoshli harakatni kuzatish navigatsiya qurilmalari bilan toʻliq jihozlangan avtotransport vositalarini chiqarish hamda avtomatlashtirilgan dispetcherlik xizmatiga integratsiya qilgan holda, ularning harakati toʻgʻrisidagi maʼlumotlar real vaqt rejimida belgilangan serverga muntazam uzatilishini tashkil etish; j) tashish va yongʻin xavfsizligi talablarini bajarish, avtotransport vositasini texnik jihatdan soz holatda saqlash, asrash, texnik koʻrikdan oʻtkazish, texnika xavfsizligini taʼminlash, avtotransport vositalarini yoʻlga chiqishdan oldin texnik koʻrikdan oʻtkazish va haydovchilarni tibbiy koʻrikdan oʻtkazish; z) yangidan olinayotgan va toʻldirilayotgan avtotransport vositalariga litsenziatlar tomonidan qoʻshimcha litsenziya varaqalarining oʻz vaqtida olinishi; i) shaharlararo-viloyatlararo va xalqaro yoʻnalishlarda avtomobilda tashishlarni amalga oshirayotgan avtotransport vositalarida servis ustaxonasining tamgʻasi qoʻyilgan nazorat priborlari (taxograflar) mavjud boʻlishi; k) yoʻnalishsiz taksilarning hamda yoʻlovchilarni buyurtma asosida tashuvchi yengil avtotransport vositalarining qonunchilik hujjatlarida belgilangan talablarga muvofiqligi; l) muntazam yoʻlovchi tashish yoʻnalishlarda faoliyat yuritadigan avtotransport vositalarining tender shartnomalarida mavjud boʻlishi; m) oʻzini oʻzi band qilgan tashuvchilar oʻz avtotransport vositasini bir yilda bir marotaba texnik koʻrikdan oʻtkazishi hamda bir yilda bir marotaba tibbiy koʻrikdan oʻtishi; n) yoʻnalishsiz taksilarning litsenziya varaqasida koʻrsatilgan hududda yoki yondosh hududda (Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri) faoliyat koʻrsatishi. 10. Litsenziya berishda kelishiladigan organlar: Mavjud emas. 11. Litsenziyaning amal qilish muddati: 1. Litsenziyaning amal qilish muddati cheklanmaydi. 2. Litsenziya varaqasi bir yildan kam boʻlmagan muddatga beriladi. Agar ashyoviy huquqlar va ijara shartnomasi yoki tender shartnomasining amal qilish muddati bir yildan kam boʻlsa, litsenziya varaqasining amal qilish muddati ularning muddati bilan cheklanadi. 12. Izoh. Ariza beruvchi litsenziyalovchi organga murojaat qilganda, bir ariza bilan ushbu litsenziyalovchi organ tomonidan beriladigan litsenziya turlarining bir necha qismini olish huquqiga ega. Litsenziya varaqasining amal qilishi litsenziya varaqasi berilgan kundan boshlab hisoblanadi. Ariza beruvchi taqdim etgan maʼlumotlarning toʻgʻriligi va haqiqiyligi uchun javob beradi. Yuridik shaxs shtatida yoʻl harakati xavfsizligini taʼminlash va avtotransportlardan foydalanish uchun masʼul boʻlgan shaxslarning mavjud boʻlishiga oid talablar Transport vazirligi tomonidan belgilanadi. Vazirlar Mahkamasining 2012-yil 18-oktabrdagi 297-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻrindoshlik asosida hamda bir necha kasbda va lavozimda ishlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq avtomobil tashuvlari xavfsizligini taʼminlash xizmatining ishchisi (mutaxassisi) sifatida oʻrindoshlik asosida ishlashi taqiqlanadi. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Elektromobillar ishlab chiqarishni tashkil etishni davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 19-dekabrdagi PQ-443-son qarorining 9-bandiga muvofiq elektromobillar va gibrid avtomobillarda yoʻlovchilarni tashish xizmatlarini koʻrsatuvchi jismoniy va yuridik shaxslar 2030-yil 1-yanvarga qadar litsenziya varaqalari berilganligi uchun davlat bojini toʻlashdan ozod etilgan. Oʻzini oʻzi band qilgan shaxslardan arizani koʻrib chiqish uchun yigʻim undirilmaydi.
Avtomobil transportida yoʻlovchilarni shaharda, shahar atrofida, shaharlararo, xalqaro, shuningdek, yuklarni xalqaro yoʻnalishlar boʻyicha tashish faoliyatini litsenziyalash yuzasidan davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 8-ILOVA
Avtomobil transportida yuklarni xalqaro yoʻnalishlar boʻyicha tashish faoliyatini litsenziyalash
1. Litsenziya nomi: Avtomobil transportida yuklarni xalqaro yoʻnalishlar boʻyicha tashish faoliyati uchun litsenziya/litsenziya varaqalari. 2. Litsenziyalanadigan faoliyatning kichik turlari: Avtomobil transportida yuklarni xalqaro yoʻnalishlar boʻyicha tashish. 3. Ariza beruvchilar toifasi: Yuridik shaxslar, yakka tartibdagi tadbirkorlar. 4. Litsenziyalovchi organ: Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi. 5. Litsenziyani olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: a) yuridik shaxs uchun — yuridik shaxsning nomi va tashkiliy-huquqiy shakli, joylashgan joyi (pochta manzili), bank muassasasining nomi va bankdagi hisobvaragʻi, litsenziya berish toʻgʻrisidagi soʻrovnoma va/yoki litsenziya varaqalarini olish uchun korxona ixtiyorida boʻlgan avtotransport vositalarining roʻyxati bilan birga avtotransport vositalarining mulk huquqi, ashyoviy huquqlar yoki ijara asosida tegishliligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar; jismoniy shaxs (yakka tartibdagi tadbirkor) uchun — familiyasi, ismi, otasining ismi, pasportga hamda haydovchilik guvohnomasiga oid maʼlumotlar, litsenziya berish toʻgʻrisidagi soʻrovnoma va/yoki litsenziya varaqalarini olish uchun ariza beruvchi ixtiyorida boʻlgan avtotransport vositalarining roʻyxati bilan birga avtotransport vositalarining mulk huquqi, ashyoviy huquqlar yoki ijara asosida tegishliligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar; b) ariza beruvchida haydovchilarni tibbiy koʻrikdan va avtotransport vositalarini texnik koʻrikdan oʻtkazish yoxud ariza beruvchining tegishli ixtisoslikdagi tashkilot bilan unga tibbiy koʻrik va texnik koʻrikdan oʻtish imkoniyati yaratib berilishi toʻgʻrisidagi shartnomasi mavjudligi haqidagi maʼlumotlar. 6. Arizani koʻrib chiqish uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori: Bazaviy hisoblash miqdorining 2 baravari. 7. Litsenziya berilganligi uchun davlat boji miqdori: 1. Litsenziya berilganligi uchun davlat boji undirilmaydi. 2. Avtomototransport vositasining bir birligi uchun 1 yilga litsenziya varaqalari berilganligi uchun bazaviy hisoblash miqdorining 7 baravari. Bunda yuklarni avtomobil transportida tashishda foydalaniladigan shatakchi avtomobillarga litsenziya varaqalari berganlik uchun davlat boji undirilmaydi. 8. Arizani koʻrib chiqish muddatlari: 2 ish kuni. 9. Litsenziya talablari va shartlari: a) litsenziat tomonidan avtotransport vositalaridan foydalanishda, ularni shaylashda qonunchilik hujjatlariga, tashish qoidalariga majburiy rioya qilinishi, yoʻl-transport hodisalarining oldini olish chora-tadbirlarining amalga oshirilishi; b) qonunchilik hujjatlariga muvofiq yuridik shaxs shtatida yoʻl harakati xavfsizligini taʼminlash va avtotransport vositalaridan foydalanish uchun masʼul boʻlgan, belgilangan tartibda Transport vazirligi tomonidan tasdiqlangan maxsus dasturlar boʻyicha malakasini oshirib, malaka imtihonidan oʻtgan mansabdor shaxslarning mavjud boʻlishi; v) litsenziat foydalanayotgan har bir avtotransport vositasi uchun litsenziya varaqasi mavjud boʻlishi; g) avtotransport vositasining belgilangan tartibda texnik koʻrikdan oʻtganligini va texnik jihatdan sozligini tasdiqlovchi hujjatlarning mavjud boʻlishi; d) tashish va yongin xavfsizligi talablarini bajarish, avtotransport vositasini texnik jihatdan soz holatda saqlash, uni asrash, texnik koʻrikdan oʻtkazish, texnika xavfsizligini taʼminlash, avtotransport vositalarini yoʻlga chiqishdan oldin texnik koʻrikdan oʻtkazish va haydovchilarni tibbiy koʻrikdan oʻtkazish; e) yangidan olinayotgan va toʻldirilayotgan avtotransport vositalariga litsenziat tomonidan qoʻshimcha litsenziya varaqalarining oʻz vaqtida olinishi; j) xalqaro yuk tashishlarni amalga oshirayotgan avtotransport vositalarida servis ustaxonasining tamgʻasi qoʻyilgan nazorat priborlari (taxograflar) mavjud boʻlishi. 10. Litsenziya berishda kelishiladigan organlar: Mavjud emas. 11. Litsenziyaning amal qilish muddati: 1. Litsenziyaning amal qilish muddati cheklanmaydi. 2. Litsenziya varaqasi bir yildan kam boʻlmagan muddatga beriladi. Agar ashyoviy huquqlar yoki ijara shartnomasining amal qilish muddati bir yildan kam boʻlsa, litsenziya varaqasining amal qilish muddati ularning muddati bilan cheklanadi. 12. Izoh. Oʻzbekiston Respublikasida roʻyxatga olingan yuk avtomobili yoki shatakchi avtomobil hamda xorijiy davlat hududida roʻyxatga olingan tirkama yoki yarim tirkamadan iborat transport vositalari tarkibidan foydalangan holda amalga oshiriladigan xalqaro tashishda yuk avtomobili yoki shatakchi avtomobilga olingan litsenziya varaqasi avtotransport vositalarining butun tarkibi uchun amal qiladi. Litsenziya varaqasining amal qilishi litsenziya varaqasi berilgan kundan boshlab hisoblanadi. Ariza beruvchi (yuridik shaxslar) litsenziyalovchi organga murojaat qilganda, bir ariza bilan ushbu litsenziyalovchi organ tomonidan beriladigan litsenziya turlarining bir necha qismini olish huquqiga ega. Ariza beruvchi taqdim etgan maʼlumotlarning toʻgʻriligi va haqiqiyligi uchun javob beradi. Yuridik shaxs shtatida yoʻl harakati xavfsizligini taʼminlash va avtotransport vositalaridan foydalanish uchun masʼul boʻlgan shaxslarning mavjud boʻlishiga oid talablar Transport vazirligi tomonidan belgilanadi. Vazirlar Mahkamasining 2012-yil 18-oktabrdagi 297-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻrindoshlik asosida hamda bir necha kasbda va lavozimda ishlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq avtomobilda tashish xavfsizligini taʼminlash xizmatining ishchisi (mutaxassisi) sifatida oʻrindoshlik asosida ishlashi taqiqlanadi.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2019-yil 30-iyul,
636-son