UzbekAI

← Qonunlar

📅 2019-yil 31-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2019 йил 31 июль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 31 июля 2019 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 31 July 2019 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

АСОСИЙ ПАРАМЕТРЛАРИ

АСОСИЙ ПАРАМЕТРЛАРИ

2020 — 2024 йилларда республикада болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари, умумтаълим мактабларида спорт объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ҳамда уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида

Жамиятимизда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, аҳоли, айниқса, ёш авлоднинг жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланиши учун замон талабларига мос шарт-шароитлар ҳамда инфратузилмани яратиш, жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланиш орқали ёшларда ўз иродаси, кучи, имкониятларига бўлган ишончни мустаҳкамлаш, мардлик, ватанпарварлик ва Ватанга садоқат туйғуларини камол топтириш, шунингдек, ёшлар орасидан иқтидорли спортчиларни саралаб олиш ишларини тизимли ташкил этиш, мамлакатнинг халқаро спорт майдонларида муносиб иштирок этишини таъминлаш ва жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантиришга йўналтирилган кенг кўламли ишлар изчил амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, республикамизнинг чекка ҳудудларида болалар ва ўсмирлар спорт мактабларининг моддий-техника базаси замонавий стандартларга асосан ташкил этилмаганлиги, умумтаълим мактабларида спорт инфратузилмаси тўлиқ шакллантирилмаганлиги, фаолият юритаётган спорт таълим муассасаларида тизимли муаммолар ва камчиликлар сақланиб қолаётганлиги мазкур жисмоний тарбия ва спорт соҳасини ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатини самарали олиб бориш ва мавжуд спорт комплекслари салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш имкониятини бермаяпти. Хусусан:

биринчидан , мавжуд болалар ва ўсмирлар спорт мактабларининг сони ўтган даврларда мақбуллаштирилиши республикамизда, айниқса, чекка ҳудудларда болалар ва аҳолини оммавий спорт билан қамраб олишга ўз салбий таъсирини кўрсатмоқда;

иккинчидан , спорт иншоотлари мавжуд талабдан ва аҳолининг реал жойлашишидан келиб чиқиб жойлаштирилмаганлиги, аксарият спорт иншоотлари инфратузилмасининг жисмонан ва маънан эскирганлиги, спорт жиҳозлари билан тўлиқ таъминланмаганлиги уларда амалга оширилаётган ишларнинг натижадорлигини тўлиқ таъминламаяпти;

учинчидан , халқаро стандартларга жавоб берадиган лойиҳалаш тизими ҳамда сифатли маҳаллий спорт жиҳозлари ва анжомларини имкониятлардан келиб чиқиб ишлаб чиқариш йўлга қўйилмаганлиги мазкур йўналишдаги ҳаракатларни қўллаб-қувватлашнинг таъсирчан механизмини жорий этиш имконини бермаяпти;

тўртинчидан , барпо этилаётган спорт иншоотларининг лойиҳалари замонавий стандартларга мувофиқ ҳамда мамлакат иқлим шароити инобатга олинмаган ҳолда ишлаб чиқилганлиги, қурилиш-монтаж ишларида меҳнат сарфи ва материаллар ортиқча сарфланишига, фойдаланиш даврида сақлаш харажатлари ошиб кетишига ва қисқа муддатларда таъмирталаб аҳволга тушиб қолишига сабаб бўлмоқда;

бешинчидан , умумтаълим мактаблари спорт заллари билан тўлиқ таъминланмаганлиги жисмоний тарбия ўқув дарсларини малакали ўтказишга, спорт секциялари ва тўгараклари фаолиятини мунтазам равишда ташкил этишга, ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишга имкониятни чегараламоқда;

олтинчидан , спорт иншоотларининг халқаро стандартларга жавоб берадиган сифатли ҳамда замонавий спорт жиҳозлари ва анжомлари билан таъминланмаганлиги миллий терма жамоалар таркибини юқори малакали спортчилар билан тўлдириш ҳамда спорт захирасини шакллантириш ишларини ортга сурмоқда.

2017 ― 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширилишига оид Давлат дастурида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 та муҳим ташаббусида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ишлаб чиқилган қуйидагиларни назарда тутувчи 2020 — 2024 йилларда республикада болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари, умумтаълим мактабларида спорт объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ҳамда уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш давлат дастурининг (кейинги ўринларда Дастур деб аталади):

а) 2020 ― 2022 йиллар мобайнида амалга ошириладиган:

болалар ва ўсмирлар спорт мактабларида қуриладиган, реконструкция қилинадиган ва капитал таъмирланадиган спорт объектларининг асосий параметрлари 1-иловага мувофиқ;

умумтаълим мактабларининг замонавий спорт залларини қуриш ва реконструкция қилишнинг асосий параметрлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин;

б) 2023-2024 йиллар мобайнида амалга ошириладиган чора-тадбирларни тасдиқлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарори лойиҳаси 2022 йил 1 октябрга қадар Вазирлар Маҳкамасига киритилсин.

2. Қуйидагилар Дастурнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:

аҳолининг барча қатламларини спорт билан мунтазам равишда шуғулланишга жалб этиш, ёшлар спорт таълими сифатини ошириш, барча ҳудудларда, айниқса, қишлоқ ва чекка ҳудудларда болалар спорти объектлари тармоғини кенгайтириш орқали жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантириш;

юксак маънавиятли, кенг дунёқарашга эга бўлган фидойи, ватанпарвар ёшларни тарбиялаш, уларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланиши учун шарт-шароитлар яратиш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, яшаш ҳудудидан қатъи назар барча ўқувчи-ёшларни ижтимоий муҳофаза қилиш ва иқтидорини қўллаб-қувватлаш;

жисмоний тарбия ва спорт соҳасининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, замонавий спорт комплекслари қуриш, уларни замонавий спорт анжомлари билан жиҳозлаш, мазкур соҳада хусусий секторни ривожлантириш;

халқаро илғор тажрибадан фойдаланиб хорижий мутахассислар ва ташкилотларни жалб этган ҳолда юқори тежамкорлик, инновацион технологияларга асосланган лойиҳалаш ва қурилиш-монтаж ишлари тизимини жорий қилиш;

мавжуд ўқув-методик, моддий-техник базани ҳар томонлама мустаҳкамлаш ва такомиллаштириш, таълим жараёнига спортчилар тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги даражасини таъминлайдиган замонавий жиҳозлар ва техник воситаларни жорий этиш.

3. Қуйидагилар Дастурни молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

а) болалар ва ўсмирлар спорт мактабларини:

қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш қисми бўйича ― Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастури доирасида назарда тутиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

жиҳозлаш (қайта жиҳозлаш) қисми бўйича ― Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

б) умумтаълим мактабларида замонавий спорт залларини қуриш, реконструкция қилиш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш қисми бўйича ― Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастури доирасида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари маҳаллий бюджетлари маблағлари;

хорижий кредитлар ва грантлар, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

4. Қуйидагилар:

а) болалар ва ўсмирлар спорт мактабларини:

қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ишлари бўйича буюртмачи этиб ― Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Спорт объектлари инфратузилмасини ривожлантириш бўйича инжиниринг компанияси» давлат унитар корхонаси;

жиҳозлаш (қўшимча жиҳозлаш) бўйича буюртмачи этиб ― Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги;

б) умумтаълим мактабларида спорт залларини:

қуриш ва реконструкция қилиш ишлари бўйича буюртмачи этиб — Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги «Халқ таълими соҳасида лойиҳа ҳужжатларига техник топшириқларни ишлаб чиқиш ва қурилиш объектлари сифати мониторингини олиб бориш бўйича инжиниринг компанияси» давлат унитар корхонаси ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича филиаллари;

жиҳозлаш (қўшимча жиҳозлаш) ишлари бўйича буюртмачи этиб ― Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги белгилансин.

Бунда, жисмоний тарбия ва спорт объектларини ҳамда умумтаълим мактабларининг спорт заллари бўйича техник топшириқларни ишлаб чиқиш, қурилиш объектлари мониторингини олиб бориш учун тегишлича Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги масъул ҳисобланади.

5. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда мазкур қарор билан қуриладиган, реконструкция қилинадиган ва капитал таъмирланадиган болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари ва умумтаълим мактабларининг спорт залларини жиҳозлаш ишлари ҳар йили болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари ва умумтаълим мактабларини жиҳозлаш (қўшимча жиҳозлаш) манзилли дастурларини шакллантиришда инобатга олинишини ва белгиланган тартибда тасдиқланишини таъминласинлар.

Белгилаб қўйилсинки, ҳар йили болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари ва умумтаълим муассасаларини жиҳозлаш (қўшимча жиҳозлаш) манзилли дастурларини шакллантиришда ҳар бир таълим муассасасининг моддий-техника жиҳатидан амалда таъминланганлиги ҳолати ҳисобга олинади.

6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2020 йилда ва келгуси йилларда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда мазкур қарор билан бюджетдан ажратилиши назарда тутилган тадбирларни молиялаштириш учун зарур маблағлар йўналтирилишини таъминласин.

7. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги:

Халқ таълими вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан биргаликда 2020 ― 2022 йиллар учун Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурлари лойиҳаларини шакллантиришда мазкур қарорга мувофиқ спорт объектларини белгиланган тартибда киритилишини таъминласин;

Қурилиш вазирлиги билан биргаликда 2019 йил 1 октябрга қадар халқаро тажриба ва мамлакатнинг табиий-иқлим шароитларини ҳисобга олиб, турли хил спорт ўйинларига мослашувчан (трансформер), экологик тоза материаллар ва энергиянинг муқобил манбаларидан фойдаланиб ҳамда илғор технологиялар ва муҳандислик ечимларини қўллаган ҳолда болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари намунавий лойиҳаларини қайта кўриб чиқсин ва жорий этсин.

8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги:

мазкур қарорга мувофиқ объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ишлари бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари белгиланган тартибда ишлаб чиқилишини ҳамда ваколатли экспертиза органлари томонидан белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилишини таъминласинлар.

Белгилансинки, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари раҳбарларига Дастур доирасида ўз вақтида, сифатли, замонавий талаблар ҳамда маблағлар тежамкорлиги тамойиллари асосида қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилиши, спорт объектларидан самарали фойдаланиш, уларнинг йил давомида узлуксиз фаолият юритишини таъминлаш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш борасида шахсий жавобгарлик юклатилади.

9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдуҳакимов, жисмоний тарбия ва спорт вазири Д.Х. Набиев ва халқ таълими вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 июлдаги 637-сон қарорига 1-ИЛОВА

2020 — 2022 йилларда болалар ва ўсмирлар спорт мактабларида қуриладиган, реконструкция қилинадиган ва капитал таъмирланадиган спорт объектларининг

(млн. сўм) Т/р Ҳудудлар номи Жами шу жумладан: Объектлар сони Суммаси 2020 йил 2021 йил 2022 йил Объектлар сони Суммаси Объектлар сони Суммаси Объектлар сони Суммаси Жами: 178 1 148 700 46 321 600,0 52 379 400,0 80 447 700,0 1. Қорақалпоғистон Республикаси 15 66 100 6 18 000,0 5 20 100,0 4 28 000,0 2. Андижон вилояти 17 99 000 3 29 000,0 6 32 000,0 8 38 000,0 3. Бухоро вилояти 12 85 000 4 17 000,0 3 30 000,0 5 38 000,0 4. Жиззах вилояти 11 48 200 4 15 000,0 2 15 200,0 5 18 000,0 5. Қашқадарё вилояти 10 104 100 3 31 000,0 5 33 100,0 2 40 000,0 6. Навоий вилояти 9 52 000 2 12 000,0 3 15 000,0 4 25 000,0 7. Наманган вилояти 16 75 900 6 24 200,0 4 26 000,0 6 25 700,0 8. Самарқанд вилояти 18 112 600 4 33 100,0 5 37 000,0 9 42 500,0 9. Сурхондарё вилояти 10 97 000 3 23 500,0 5 34 000,0 2 39 500,0 10. Сирдарё вилояти 9 55 500 1 13 000,0 2 19 500,0 6 23 000,0 11. Тошкент вилояти 17 96 000 2 30 000,0 3 26 000,0 12 40 000,0 12. Фарғона вилояти 12 98 100 2 31 600,0 4 38 500,0 6 28 000,0 13. Хоразм вилояти 8 72 200 3 19 200,0 2 24 000,0 3 29 000,0 14. Тошкент шаҳар 14 87 000 3 25 000,0 3 29 000,0 8 33 000,0

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 июлдаги 637-сон қарорига 2-ИЛОВА

2020 — 2022 йилларда умумтаълим мактабларининг замонавий спорт залларини қуриш ва реконструкция қилишнинг

Т/р Ҳудудлар номи Ишлар тури Жами сони шу жумладан: 2020 йил шундан: 2021 йил шундан: 2022 йил шундан: 9х18 12х24 9х18 12х24 18х30 9х18 12х24 Жами: Жами 141 46 11 35 58 13 43 2 37 3 34 Янги қурилиш 52 18 6 12 11 11 23 1 22 Реконструкция 89 28 5 23 47 13 32 2 14 2 12 1. Қорақалпоғистон Республикаси Жами 12 7 5 2 1 0 1 0 4 1 3 Янги қурилиш 12 7 5 2 1 1 4 1 3 Реконструкция 2. Андижон вилояти Жами 22 10 10 7 0 7 0 5 1 4 Янги қурилиш 3 1 1 1 1 1 1 Реконструкция 19 9 9 6 6 4 1 3 3. Бухоро вилояти Жами 9 2 1 1 7 7 Янги қурилиш 2 2 2 Реконструкция 7 2 1 1 5 5 4. Жиззах вилояти Жами 7 3 1 2 1 1 3 3 Янги қурилиш 5 1 1 1 1 3 3 Реконструкция 2 2 2 5. Қашқадарё вилояти Жами 2 1 1 1 1 Янги қурилиш Реконструкция 2 1 1 1 1 6. Навоий вилояти Жами 3 1 1 2 2 Янги қурилиш 2 1 1 1 1 Реконструкция 1 1 1 7. Наманган вилояти Жами 11 10 4 6 1 1 Янги қурилиш Реконструкция 11 10 4 6 1 1 8. Самарқанд вилояти Жами 21 10 2 8 5 5 6 6 Янги қурилиш 4 1 1 3 3 Реконструкция 17 9 2 7 5 5 3 3 9. Сурхондарё вилояти Жами 3 1 1 2 2 Янги қурилиш 1 1 1 Реконструкция 2 1 1 1 1 10. Сирдарё вилояти Жами 6 2 1 1 4 3 1 Янги қурилиш 1 1 1 Реконструкция 5 2 1 1 3 3 11. Тошкент вилояти Жами 10 4 1 3 3 1 2 3 3 Янги қурилиш 5 1 1 1 1 3 3 Реконструкция 5 3 1 2 2 1 1 12. Фарғона вилояти Жами 23 5 5 12 4 6 2 6 1 5 Янги қурилиш 8 5 5 3 3 Реконструкция 15 12 4 6 2 3 1 2 13. Хоразм вилояти Жами 8 2 2 3 3 3 3 Янги қурилиш 6 2 2 2 2 2 2 Реконструкция 2 1 1 1 1 14. Тошкент шаҳар Жами 4 2 2 2 2 Янги қурилиш 3 1 1 2 2 Реконструкция 1 1 1

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2019 йил 31 июль,

637-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.08.2019 й., 09/19/637/3498-сон; 13.08.2020 й., 09/20/481/1169-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

ASOSIY PARAMETRLARI

ASOSIY PARAMETRLARI

2020 — 2024-yillarda respublikada bolalar va oʻsmirlar sport maktablari, umumtaʼlim maktablarida sport obyektlarini qurish, rekonstruksiya qilish va kapital taʼmirlash hamda ularning moddiy-texnika bazasini mustahkamlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Jamiyatimizda sogʻlom turmush tarzini shakllantirish, aholi, ayniqsa, yosh avlodning jismoniy tarbiya va sport bilan muntazam shugʻullanishi uchun zamon talablariga mos shart-sharoitlar hamda infratuzilmani yaratish, jismoniy tarbiya va sport bilan muntazam shugʻullanish orqali yoshlarda oʻz irodasi, kuchi, imkoniyatlariga boʻlgan ishonchni mustahkamlash, mardlik, vatanparvarlik va Vatanga sadoqat tuygʻularini kamol toptirish, shuningdek, yoshlar orasidan iqtidorli sportchilarni saralab olish ishlarini tizimli tashkil etish, mamlakatning xalqaro sport maydonlarida munosib ishtirok etishini taʼminlash va jismoniy tarbiya va sportni yanada rivojlantirishga yoʻnaltirilgan keng koʻlamli ishlar izchil amalga oshirilmoqda.

Shu bilan birga, respublikamizning chekka hududlarida bolalar va oʻsmirlar sport maktablarining moddiy-texnika bazasi zamonaviy standartlarga asosan tashkil etilmaganligi, umumtaʼlim maktablarida sport infratuzilmasi toʻliq shakllantirilmaganligi, faoliyat yuritayotgan sport taʼlim muassasalarida tizimli muammolar va kamchiliklar saqlanib qolayotganligi mazkur jismoniy tarbiya va sport sohasini rivojlantirish sohasida davlat siyosatini samarali olib borish va mavjud sport komplekslari salohiyatidan toʻliq foydalanish imkoniyatini bermayapti. Xususan:

birinchidan , mavjud bolalar va oʻsmirlar sport maktablarining soni oʻtgan davrlarda maqbullashtirilishi respublikamizda, ayniqsa, chekka hududlarda bolalar va aholini ommaviy sport bilan qamrab olishga oʻz salbiy taʼsirini koʻrsatmoqda;

ikkinchidan , sport inshootlari mavjud talabdan va aholining real joylashishidan kelib chiqib joylashtirilmaganligi, aksariyat sport inshootlari infratuzilmasining jismonan va maʼnan eskirganligi, sport jihozlari bilan toʻliq taʼminlanmaganligi ularda amalga oshirilayotgan ishlarning natijadorligini toʻliq taʼminlamayapti;

uchinchidan , xalqaro standartlarga javob beradigan loyihalash tizimi hamda sifatli mahalliy sport jihozlari va anjomlarini imkoniyatlardan kelib chiqib ishlab chiqarish yoʻlga qoʻyilmaganligi mazkur yoʻnalishdagi harakatlarni qoʻllab-quvvatlashning taʼsirchan mexanizmini joriy etish imkonini bermayapti;

toʻrtinchidan , barpo etilayotgan sport inshootlarining loyihalari zamonaviy standartlarga muvofiq hamda mamlakat iqlim sharoiti inobatga olinmagan holda ishlab chiqilganligi, qurilish-montaj ishlarida mehnat sarfi va materiallar ortiqcha sarflanishiga, foydalanish davrida saqlash xarajatlari oshib ketishiga va qisqa muddatlarda taʼmirtalab ahvolga tushib qolishiga sabab boʻlmoqda;

beshinchidan , umumtaʼlim maktablari sport zallari bilan toʻliq taʼminlanmaganligi jismoniy tarbiya oʻquv darslarini malakali oʻtkazishga, sport seksiyalari va toʻgaraklari faoliyatini muntazam ravishda tashkil etishga, oʻquvchilarning boʻsh vaqtlarini mazmunli oʻtkazishga imkoniyatni chegaralamoqda;

oltinchidan , sport inshootlarining xalqaro standartlarga javob beradigan sifatli hamda zamonaviy sport jihozlari va anjomlari bilan taʼminlanmaganligi milliy terma jamoalar tarkibini yuqori malakali sportchilar bilan toʻldirish hamda sport zaxirasini shakllantirish ishlarini ortga surmoqda.

2017 ― 2021-yillarda Oʻzbekiston Respublikasini rivojlantirishning beshta ustuvor yoʻnalishi boʻyicha Harakatlar strategiyasi “Faol investitsiyalar va ijtimoiy rivojlanish yili”da amalga oshirilishiga oid Davlat dasturida hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 5 ta muhim tashabbusida belgilangan vazifalar ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Jismoniy tarbiya va sport vazirligi tomonidan Xalq taʼlimi vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari bilan birgalikda ishlab chiqilgan quyidagilarni nazarda tutuvchi 2020 — 2024-yillarda respublikada bolalar va oʻsmirlar sport maktablari, umumtaʼlim maktablarida sport obyektlarini qurish, rekonstruksiya qilish va kapital taʼmirlash hamda ularning moddiy-texnika bazasini mustahkamlash davlat dasturining (keyingi oʻrinlarda Dastur deb ataladi):

a) 2020 ― 2022-yillar mobaynida amalga oshiriladigan:

bolalar va oʻsmirlar sport maktablarida quriladigan, rekonstruksiya qilinadigan va kapital taʼmirlanadigan sport obyektlarining asosiy parametrlari 1-ilovaga muvofiq;

umumtaʼlim maktablarining zamonaviy sport zallarini qurish va rekonstruksiya qilishning asosiy parametrlari 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin;

b) 2023-2024-yillar mobaynida amalga oshiriladigan chora-tadbirlarni tasdiqlash boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining qarori loyihasi 2022-yil 1-oktabrga qadar Vazirlar Mahkamasiga kiritilsin.

2. Quyidagilar Dasturning asosiy yoʻnalishlari etib belgilansin:

aholining barcha qatlamlarini sport bilan muntazam ravishda shugʻullanishga jalb etish, yoshlar sport taʼlimi sifatini oshirish, barcha hududlarda, ayniqsa, qishloq va chekka hududlarda bolalar sporti obyektlari tarmogʻini kengaytirish orqali jismoniy tarbiya va sportni yanada rivojlantirish;

yuksak maʼnaviyatli, keng dunyoqarashga ega boʻlgan fidoyi, vatanparvar yoshlarni tarbiyalash, ularning jismoniy tarbiya va sport bilan muntazam shugʻullanishi uchun shart-sharoitlar yaratish, aholi oʻrtasida sogʻlom turmush tarzini shakllantirish, yashash hududidan qatʼi nazar barcha oʻquvchi-yoshlarni ijtimoiy muhofaza qilish va iqtidorini qoʻllab-quvvatlash;

jismoniy tarbiya va sport sohasining moddiy-texnika bazasini mustahkamlash, zamonaviy sport komplekslari qurish, ularni zamonaviy sport anjomlari bilan jihozlash, mazkur sohada xususiy sektorni rivojlantirish;

xalqaro ilgʻor tajribadan foydalanib xorijiy mutaxassislar va tashkilotlarni jalb etgan holda yuqori tejamkorlik, innovatsion texnologiyalarga asoslangan loyihalash va qurilish-montaj ishlari tizimini joriy qilish;

mavjud oʻquv-metodik, moddiy-texnik bazani har tomonlama mustahkamlash va takomillashtirish, taʼlim jarayoniga sportchilar tayyorlashning sifat jihatidan yangi darajasini taʼminlaydigan zamonaviy jihozlar va texnik vositalarni joriy etish.

3. Quyidagilar Dasturni moliyalashtirish manbalari etib belgilansin:

a) bolalar va oʻsmirlar sport maktablarini:

qurish, rekonstruksiya qilish va kapital taʼmirlash qismi boʻyicha ― Oʻzbekiston Respublikasining Investitsiya dasturi doirasida nazarda tutiladigan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari;

jihozlash (qayta jihozlash) qismi boʻyicha ― Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari;

b) umumtaʼlim maktablarida zamonaviy sport zallarini qurish, rekonstruksiya qilish va ularning moddiy-texnika bazasini mustahkamlash qismi boʻyicha ― Oʻzbekiston Respublikasining Investitsiya dasturi doirasida Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari;

Qoraqalpogʻiston Respublikasi respublika budjeti, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari mahalliy budjetlari mablagʻlari;

xorijiy kreditlar va grantlar, yuridik va jismoniy shaxslarning homiylik xayriyalari, shuningdek, qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar.

4. Quyidagilar:

a) bolalar va oʻsmirlar sport maktablarini:

qurish, rekonstruksiya qilish va kapital taʼmirlash ishlari boʻyicha buyurtmachi etib ― Oʻzbekiston Respublikasi Jismoniy tarbiya va sport vazirligi huzuridagi Sport obyektlari infratuzilmasini rivojlantirish boʻyicha injiniring kompaniyasi” davlat unitar korxonasi;

jihozlash (qoʻshimcha jihozlash) boʻyicha buyurtmachi etib ― Oʻzbekiston Respublikasi Jismoniy tarbiya va sport vazirligi;

b) umumtaʼlim maktablarida sport zallarini:

qurish va rekonstruksiya qilish ishlari boʻyicha buyurtmachi etib — Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi huzuridagi “Xalq taʼlimi sohasida loyiha hujjatlariga texnik topshiriqlarni ishlab chiqish va qurilish obyektlari sifati monitoringini olib borish boʻyicha injiniring kompaniyasi” davlat unitar korxonasi va uning Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri boʻyicha filiallari;

jihozlash (qoʻshimcha jihozlash) ishlari boʻyicha buyurtmachi etib ― Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi belgilansin.

Bunda, jismoniy tarbiya va sport obyektlarini hamda umumtaʼlim maktablarining sport zallari boʻyicha texnik topshiriqlarni ishlab chiqish, qurilish obyektlari monitoringini olib borish uchun tegishlicha Oʻzbekiston Respublikasi Jismoniy tarbiya va sport vazirligi hamda Xalq taʼlimi vazirligi masʼul hisoblanadi.

5. Oʻzbekiston Respublikasi Jismoniy tarbiya va sport vazirligi Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari bilan birgalikda mazkur qaror bilan quriladigan, rekonstruksiya qilinadigan va kapital taʼmirlanadigan bolalar va oʻsmirlar sport maktablari va umumtaʼlim maktablarining sport zallarini jihozlash ishlari har yili bolalar va oʻsmirlar sport maktablari va umumtaʼlim maktablarini jihozlash (qoʻshimcha jihozlash) manzilli dasturlarini shakllantirishda inobatga olinishini va belgilangan tartibda tasdiqlanishini taʼminlasinlar.

Belgilab qoʻyilsinki, har yili bolalar va oʻsmirlar sport maktablari va umumtaʼlim muassasalarini jihozlash (qoʻshimcha jihozlash) manzilli dasturlarini shakllantirishda har bir taʼlim muassasasining moddiy-texnika jihatidan amalda taʼminlanganligi holati hisobga olinadi.

6. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi 2020-yilda va kelgusi yillarda Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti parametrlarini shakllantirishda mazkur qaror bilan budjetdan ajratilishi nazarda tutilgan tadbirlarni moliyalashtirish uchun zarur mablagʻlar yoʻnaltirilishini taʼminlasin.

7. Oʻzbekiston Respublikasi Jismoniy tarbiya va sport vazirligi:

Xalq taʼlimi vazirligi, Iqtisodiyot va sanoat vazirligi bilan birgalikda 2020 ― 2022-yillar uchun Oʻzbekiston Respublikasining Investitsiya dasturlari loyihalarini shakllantirishda mazkur qarorga muvofiq sport obyektlarini belgilangan tartibda kiritilishini taʼminlasin;

Qurilish vazirligi bilan birgalikda 2019-yil 1-oktabrga qadar xalqaro tajriba va mamlakatning tabiiy-iqlim sharoitlarini hisobga olib, turli xil sport oʻyinlariga moslashuvchan (transformer), ekologik toza materiallar va energiyaning muqobil manbalaridan foydalanib hamda ilgʻor texnologiyalar va muhandislik yechimlarini qoʻllagan holda bolalar va oʻsmirlar sport maktablari namunaviy loyihalarini qayta koʻrib chiqsin va joriy etsin.

8. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, Oʻzbekiston Respublikasi Jismoniy tarbiya va sport vazirligi:

mazkur qarorga muvofiq obyektlarni qurish, rekonstruksiya qilish va kapital taʼmirlash ishlari boʻyicha loyiha-smeta hujjatlari belgilangan tartibda ishlab chiqilishini hamda vakolatli ekspertiza organlari tomonidan belgilangan tartibda ekspertizadan oʻtkazilishini taʼminlasinlar.

Belgilansinki, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari rahbarlariga Dastur doirasida oʻz vaqtida, sifatli, zamonaviy talablar hamda mablagʻlar tejamkorligi tamoyillari asosida qurilish-montaj ishlari amalga oshirilishi, sport obyektlaridan samarali foydalanish, ularning yil davomida uzluksiz faoliyat yuritishini taʼminlash, moddiy-texnik bazasini mustahkamlash borasida shaxsiy javobgarlik yuklatiladi.

9. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining ijtimoiy rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari A.A. Abduhakimov, jismoniy tarbiya va sport vaziri D.X. Nabiyev va xalq taʼlimi vaziri Sh.X. Shermatov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 31-iyuldagi 637-son qaroriga 1-ILOVA

2020 — 2022-yillarda bolalar va oʻsmirlar sport maktablarida quriladigan, rekonstruksiya qilinadigan va kapital taʼmirlanadigan sport obyektlarining

(mln. soʻm) T/r Hududlar nomi Jami shu jumladan: Obyektlar soni Summasi 2020-yil 2021-yil 2022-yil Obyektlar soni Summasi Obyektlar soni Summasi Obyektlar soni Summasi Jami: 178 1 148 700 46 321 600,0 52 379 400,0 80 447 700,0 1. Qoraqalpogʻiston Respublikasi 15 66 100 6 18 000,0 5 20 100,0 4 28 000,0 2. Andijon viloyati 17 99 000 3 29 000,0 6 32 000,0 8 38 000,0 3. Buxoro viloyati 12 85 000 4 17 000,0 3 30 000,0 5 38 000,0 4. Jizzax viloyati 11 48 200 4 15 000,0 2 15 200,0 5 18 000,0 5. Qashqadaryo viloyati 10 104 100 3 31 000,0 5 33 100,0 2 40 000,0 6. Navoiy viloyati 9 52 000 2 12 000,0 3 15 000,0 4 25 000,0 7. Namangan viloyati 16 75 900 6 24 200,0 4 26 000,0 6 25 700,0 8. Samarqand viloyati 18 112 600 4 33 100,0 5 37 000,0 9 42 500,0 9. Surxondaryo viloyati 10 97 000 3 23 500,0 5 34 000,0 2 39 500,0 10. Sirdaryo viloyati 9 55 500 1 13 000,0 2 19 500,0 6 23 000,0 11. Toshkent viloyati 17 96 000 2 30 000,0 3 26 000,0 12 40 000,0 12. Fargʻona viloyati 12 98 100 2 31 600,0 4 38 500,0 6 28 000,0 13. Xorazm viloyati 8 72 200 3 19 200,0 2 24 000,0 3 29 000,0 14. Toshkent shahar 14 87 000 3 25 000,0 3 29 000,0 8 33 000,0

Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 31-iyuldagi 637-son qaroriga 2-ILOVA

2020 — 2022-yillarda umumtaʼlim maktablarining zamonaviy sport zallarini qurish va rekonstruksiya qilishning

T/r Hududlar nomi Ishlar turi Jami soni shu jumladan: 2020-yil shundan: 2021-yil shundan: 2022-yil shundan: 9x18 12x24 9x18 12x24 18x30 9x18 12x24 Jami: Jami 141 46 11 35 58 13 43 2 37 3 34 Yangi qurilish 52 18 6 12 11 11 23 1 22 Rekonstruksiya 89 28 5 23 47 13 32 2 14 2 12 1. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Jami 12 7 5 2 1 0 1 0 4 1 3 Yangi qurilish 12 7 5 2 1 1 4 1 3 Rekonstruksiya 2. Andijon viloyati Jami 22 10 10 7 0 7 0 5 1 4 Yangi qurilish 3 1 1 1 1 1 1 Rekonstruksiya 19 9 9 6 6 4 1 3 3. Buxoro viloyati Jami 9 2 1 1 7 7 Yangi qurilish 2 2 2 Rekonstruksiya 7 2 1 1 5 5 4. Jizzax viloyati Jami 7 3 1 2 1 1 3 3 Yangi qurilish 5 1 1 1 1 3 3 Rekonstruksiya 2 2 2 5. Qashqadaryo viloyati Jami 2 1 1 1 1 Yangi qurilish Rekonstruksiya 2 1 1 1 1 6. Navoiy viloyati Jami 3 1 1 2 2 Yangi qurilish 2 1 1 1 1 Rekonstruksiya 1 1 1 7. Namangan viloyati Jami 11 10 4 6 1 1 Yangi qurilish Rekonstruksiya 11 10 4 6 1 1 8. Samarqand viloyati Jami 21 10 2 8 5 5 6 6 Yangi qurilish 4 1 1 3 3 Rekonstruksiya 17 9 2 7 5 5 3 3 9. Surxondaryo viloyati Jami 3 1 1 2 2 Yangi qurilish 1 1 1 Rekonstruksiya 2 1 1 1 1 10. Sirdaryo viloyati Jami 6 2 1 1 4 3 1 Yangi qurilish 1 1 1 Rekonstruksiya 5 2 1 1 3 3 11. Toshkent viloyati Jami 10 4 1 3 3 1 2 3 3 Yangi qurilish 5 1 1 1 1 3 3 Rekonstruksiya 5 3 1 2 2 1 1 12. Fargʻona viloyati Jami 23 5 5 12 4 6 2 6 1 5 Yangi qurilish 8 5 5 3 3 Rekonstruksiya 15 12 4 6 2 3 1 2 13. Xorazm viloyati Jami 8 2 2 3 3 3 3 Yangi qurilish 6 2 2 2 2 2 2 Rekonstruksiya 2 1 1 1 1 14. Toshkent shahar Jami 4 2 2 2 2 Yangi qurilish 3 1 1 2 2 Rekonstruksiya 1 1 1

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2019-yil 31-iyul,

637-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 01.08.2019-y., 09/19/637/3498-son; 13.08.2020-y., 09/20/481/1169-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 05.04.2022-y., 09/22/153/0266-son)

lex.uz