📅 2019-yil 5-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2019-yil 5-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2019 йил 5 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 5 августа 2019 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 5 August 2019 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
ТАРКИБИ
ДАСТУРИ
Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури ижросини таъминлаш, шунингдек, хорижий мамлакатларда ўқиётган ва меҳнат қилаётган Ўзбекистонлик ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш ҳамда жамиятда ўз ўрнини топишига кўмаклашиш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси» нодавлат нотижорат ташкилоти (кейинги ўринларда Ассоциация деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ассоциацияга юкланган вазифаларни амалга оширишда яқиндан кўмаклашиш, унинг тизимли фаолиятини йўлга қўйиш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси Маслаҳат кенгаши ташкил этилсин.
3. Қуйидагилар:
Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси Маслаҳат кенгаши тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси Маслаҳат кенгашининг таркиби 2-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва самарадорлигини ошириш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастури 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги:
Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлардаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари Ассоциациянинг хорижий мамлакатлардаги ваколатхоналари ва филиаллари билан ҳамкорликда фаолият олиб боришини ташкил этсин;
Ассоциациянинг мурожаатига асосан унинг хорижий мамлакатлардаги ваколатхоналари ва филиалларини очиш, хорижий мамлакатларнинг ваколатли органларидан белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш ва фаолиятини ташкил этиш, бино ва бошқа зарур моддий-техника воситалари билан таъминлаш чораларини кўрсин.
Мазкур бандда назарда тутилган масалаларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар Ассоциациянинг маблағлари ҳисобидан қопланиши инобатга олинсин.
5. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда Ассоциация ваколатига кирадиган масалалар юзасидан амалий, консультатив ва методик ёрдам кўрсатиш учун куну тун хизмат кўрсатувчи ишонч телефони ишлашини ва махсус веб-порталнинг ишга туширилишини таъминласин.
6. Ассоциация Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Буюк ипак йўли кўчаси, 1-уй манзилидаги бинода бепул фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, маданият, маънавият, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва жамоат ташкилотлари масалалари котибиятига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 августдаги 649-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси Маслаҳат кенгаши тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси Маслаҳат кенгашининг (кейинги ўринларда Маслаҳат кенгаши деб аталади) асосий мақсади ва вазифаларини, ҳуқуқ ва мажбуриятларини, шунингдек, фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Маслаҳат кенгаши Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциациясига (кейинги ўринларда Ассоциация деб аталади) юкланган вазифаларни амалга оширишда яқиндан кўмаклашувчи, унинг тизимли фаолиятини йўлга қўйишда ҳар томонлама қўллаб-қувватловчи коллегиал орган ҳисобланади.
3. Маслаҳат кенгаши ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади.
2-боб. Маслаҳат кенгашининг асосий мақсади ва вазифалари
4. Маслаҳат кенгашининг асосий мақсади — Ассоциацияга юклатилган вазифаларни амалга оширишда яқиндан кўмаклашиш, фаолиятини йўлга қўйиш юзасидан амалий ёрдам кўрсатиш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва зарур маслаҳатлар беришдан иборат.
5. Қуйидагилар Маслаҳат кенгашининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ассоциацияни хорижий мамлакатларга таълим олиш ва меҳнат қилиш учун чиқиб кетган ҳамда чиқишни режалаштирган ўзбекистонлик ёшларнинг кўмакчиси ва таянчига айлантириш;
Ассоциацияга ўз фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир методик тавсиялар бериш, унинг фаолиятида юзага келаётган муаммо ва камчиликларни бартараф этишда кўмаклашиш;
Ассоциацияга давлат органлари ва муассасалари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамияти бошқа институтлари, шунингдек, халқаро ва хорижий ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш режаларини белгилашда, тадбирларни ташкил этиш ва ўтказишда амалий ёрдам кўрсатиш;
Ассоциациянинг фаолияти борасида кенг жамоатчилик фикрини ўрганиш, таҳлил қилиш, ушбу соҳадаги ишларни янада такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш;
Ассоциациянинг хорижий мамлакатларга таълим олиш ва меҳнат қилиш учун чиқиб кетган ҳамда чиқишни режалаштирган ўзбекистонлик ёшлар билан ишлашга оид дастурларининг ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини назорат қилиш, шунингдек, ижроси юзасидан ахборотларини эшитиш;
соҳага оид қонунчилик ҳужжатларининг масъул идора ва ташкилотлар томонидан ижро этилиши юзасидан жамоатчилик назорати амалга оширилиши ҳолатини таҳлил қилиш;
соҳага оид чора-тадбирларнинг самарадорлигини ошириш учун ўзбекистонлик ёшларнинг эҳтиёжи мониторинги олиб борилишини ва баҳоланишини ташкил этиш.
Маслаҳат кенгаши ўзига юкланган вазифаларнинг самарали бажарилиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига ҳар олти ойда ахборот киритади.
3-боб. Маслаҳат кенгашининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
6. Маслаҳат кенгаши қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ассоциациянинг фаолияти самарадорлигини оширишга доир қарорлар қабул қилиш;
соҳадаги ишларнинг ҳолатини ўрганиш учун ишчи (эксперт) гуруҳлар ташкил этиш, шунингдек, ушбу гуруҳлар фаолиятига тегишли мутахассисларни Ассоциациянинг молиявий манбалари ҳисобига шартнома асосида жалб қилиш;
хорижий мамлакатларга таълим олиш ва меҳнат қилиш учун чиқиб кетган ҳамда чиқишни режалаштирган ўзбекистонлик ёшлар билан ишлашда фаоллик кўрсатаётган шахсларни рағбатлантириш ташаббуси билан чиқиш;
соҳага доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш юзасидан таклифлар бериш.
Маслаҳат кенгаши қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
7. Маслаҳат кенгаши ўзига юкланган вазифаларнинг самарали бажарилиши учун жавоб беради.
4-боб. Маслаҳат кенгаши фаолиятини ташкил этиш
8. Маслаҳат кенгаши раиси ва аъзоларидан иборат Маслаҳат кенгашининг таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
9. Маслаҳат кенгаши ўз фаолиятини доимий асосда амалга оширади.
Маслаҳат кенгашининг мажлислари ҳар чоракда камида бир марта ўтказилади ва уларда аъзоларнинг учдан икки қисми иштирок этганда ваколатли ҳисобланади.
10. Маслаҳат кенгаши раиси:
Маслаҳат кенгаши фаолиятига умумий раҳбарлик қилади;
Маслаҳат кенгаши аъзолари ўртасида вазифаларни тақсимлайди;
Маслаҳат кенгаши йиғилишларини чақиради ва уларга раислик қилади;
Маслаҳат кенгаши йиғилишлари кун тартибини тасдиқлайди.
Маслаҳат кенгашининг самарали ишлашини таъминлаш бўйича бошқа вазифаларни амалга оширади.
11. Маслаҳат кенгаши аъзолари кўриб чиқилаётган масалалар бўйича муҳокамада қатнашиш ва қарор қабул қилишда овоз бериш ҳуқуқига эга.
12. Маслаҳат кенгаши масъул котиби функциясини лавозимига кўра Ассоциация раиси бажаради.
13. Масъул котиб:
Маслаҳат кенгаши жорий фаолиятини ташкил этади;
Маслаҳат кенгаши йиғилишлари кун тартибига киритиладиган масалалар бўйича материалларнинг тайёрланишини ташкил қилади;
Маслаҳат кенгаши ўз ваколати доирасига кирувчи масалалар юзасидан қарорлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлайди;
Маслаҳат кенгаши фаолиятини ташкилий-техник таъминлашни амалга оширади.
14. Маслаҳат кенгаши таркибига кирувчи вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар вакиллари Маслаҳат кенгаши йиғилишларида белгиланган вазифалар юзасидан масъул котиб сўровига мувофиқ амалга оширилган ишлар тўғрисида зарур маълумотларни тақдим этиб боради.
15. Маслаҳат кенгаши мажлисларида заруратга қараб бошқа давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамияти институтларининг вакиллари иштирок этиши мумкин.
16. Маслаҳат кенгаши қарорлари кенгаш аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда, Маслаҳат кенгаши раисининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.
17. Маслаҳат кенгаши қарорлари йиғилишда иштирок этган аъзолар томонидан имзоланадиган ва Маслаҳат кенгаши раиси томонидан тасдиқланадиган баённома билан расмийлаштирилади. Баённомани имзолашда Маслаҳат кенгаши аъзолари ўзларининг алоҳида фикрларини ёзма равишда билдириш ҳуқуқига эга.
5-боб. Якунловчи қоида
18. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 августдаги 649-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси Маслаҳат кенгашининг
1. Куранбаев Кахрамон Кучкарович — Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси, Маслаҳат кенгаши раиси 2. Узаков Жамолиддин Эркинович — Вазирлар Маҳкамаси котибияти бош мутахассиси 3. Неъматов Илҳомжон Тўйчиевич — ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари 4. Ташпўлатов Азиз Анварович — ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари 5. Холмухамедов Муродулло Махмудович — олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари — Касб-ҳунар таълими маркази директори 6. Мухитдинов Эркин Мадорбекович — бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари 7. Назарбеков Озодбек Ахмадович — маданият вазирининг биринчи ўринбосари 8. Умаров Олимжон Мухаммаджанович — ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари 9. Мансуров Юлбарсхон Набиевич — инновацион ривожланиш вазири ўринбосари 10. Раҳимов Бахтиёр Абдуғани ўғли — Давлат божхона қўмитаси раисининг ўринбосари 11. З.М. Зияев — Миллий статистика қўмитаси раисининг ўринбосари 12. Акбаров Саидакбархон Тохир ўғли — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари в. б. 13. Ташкенбаев Улуғбек Негматович — Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи 14. Курбанов Рустам Джавдатович — Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси 15. Абулҳасан Нуриймон Абдураҳим — Дин ишлари қўмитаси раисининг ўринбосари 16. Турсунқулов Ўткир Назирович — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси ўринбосари 17. Лавозимга кўра — Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси ижрочи директори 18. Жавлонов Шавкат Сардорович — Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши раисининг биринчи ўринбосари 19. Жалилов Актам Ташназарович — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошидаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти директори 20. Нуритдинов Хайрулла Бокиджонович — Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раисининг биринчи ўринбосари 21. Меликулов Жуманазар Хаитович — Миллий ахборот агентлиги бош директори ўринбосари 22. Илҳомжонов Баҳром Маҳкамжонович — «Ёш ҳуқуқшунослар кенгаши» ННТ раиси 23. Лавозимга кўра — Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси раиси, Маслаҳат кенгаши котиби
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 августдаги 649-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва самарадорлигини ошириш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар
Т\р Тадбирлар номи Амалга ошириш шакли Ижро муддати Молиялаштириш манбалари Масъул ижрочилар I. Хорижий мамлакатларда ўқиётган, меҳнат қилаётган ёшлар билан ишлаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни тизимли йўлга қўйиш 1. Хорижий мамлакатлардаги ўзбекистонлик ёшлар билан очиқ мулоқотлар ташкил этиш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш чораларини кўриш мақсадида ишчи гуруҳ таркибини шакллантириш, АҚШ, Европа мамлакатлари, Канада, Япония, Корея Республикаси, Хитой, Туркия, Австралия, Россия, Қозоғистон ва Тожикистонга хизмат сафарларини ташкил этиш. ташкилий тадбирлар 2019-2020 йй. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи маблағлари Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакат лардаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари 2. Ўзбекистон республикасининг хорижий мамлакатлардаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари томонидан ҳар чоракда бир маротаба «Ёшлар билан очиқ мулоқот кунлари» ни ташкил этиш ва улар билан долзарб мавзуларда суҳбатлар ўтказилиши. ташкилий тадбирлар ҳар чоракда — Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакат лардаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари , Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси, Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси 3. Хорижда таълим олаётган ва меҳнат қилаётган ўзбекистонлик ёшларга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида туркум қўлланмалар, видеороликлар тайёрлаш ва тарқатиш. ташкилий тадбирлар 2019 йил давомида Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси маблағлари Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси 4. Хорижда ҳибсга олинган ёки озодликдан маҳрум қилинган ўзбекистонлик ёшларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва адвокат ёллаш бўйича амалий кўмак бериш. ташкилий тадбирлар доимо Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси маблағлари Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ташқи ишлар вазирлиги, Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси 5. Чет элда вафот этган ўзбекистонлик ёшларнинг жасадларини юртимизга қайтариш тизимини янада такомиллаштириш бўйича таклиф тайёрлаш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. таҳлилий маълумот 2019 йил август — Маслаҳат кенгаши, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ташқи ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси II. Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциациясининг моддий-техника базасини такомиллаштириш 6. Ассоциацияни ички локал тармоқ, Интернет тармоғига уланиш тезлиги камида 100мб/с бўлган Интернет хизмати, сифатли алоқа, замонавий компьютер воситалари, халқаро видеоалоқа ва ҳимоя тизими билан белгиланган тартибда таъминлаш. ташкилий тадбирлар 2019 йил август Ўзбекистон ёшлар иттифоқи маблағлари Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 7. Ассоциациянинг мурожаатига асосан унинг хорижий мамлакатлардаги ваколатхоналари ва филиалларини очиш, хорижий мамлакатларнинг ваколатли органларидан белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш ва фаолиятини ташкил этиш, бино ва бошқа зарур моддий-техника воситалари билан таъминлаш чораларини кўриш. ташкилий тадбирлар доимо Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси маблағлари Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси, Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси 8. Ассоциация ваколатига кирадиган масалалар юзасидан амалий, консультатив ва методик ёрдам кўрсатиш учун куну тун хизмат кўрсатувчи ишонч телефони ва махсус веб-порталнинг ишга туширилишини таъминлаш ҳамда уларнинг таҳлилини йўлга қўйиш. ташкилий тадбирлар 2019 йил сентябрь Ўзбекистон ёшлар иттифоқи маблағлари Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар 9. Хориждаги ўзбекистонлик ёшларга қулайлик яратиш мақсадида белгиланган тартибда махсус веб-портал орқали интерактив хизматлар кўрсатиш тизимини йўлга қўйиш, Ўзбекистон Республикасининг мутасадди вазирлик, идора ва ташкилотлари, хорижий мамлакатлардаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари веб-саҳифаларини веб-порталга боғлаш, тезкор савол-жавоблар саҳифасини жорий этиш ҳамда ёшларнинг хориждаги фаолиятига доир қонунчилик базасини жойлаштириш. ташкилий тадбирлар 2019 йил август — Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар III. Хорижий мамлакатларда ўқиётган, меҳнат қилаётган ёшлар билан маданий-маърифий тадбирлар ўтказиш 10. Хорижда таълим олаётган ва меҳнат қилаётган, маълум натижаларни қўлга киритган ўзбекистонлик ёшлар иштирокида « Ёш ватандошлар» халқаро фестивалини ташкил этиш. ташкилий тадбирлар 2020 йил февраль Ўзбекистон ёшлар иттифоқи маблағлари Маслаҳат кенгаши, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси, Ташқи ишлар вазирлиги , «Эл-юрт умиди» жамғармаси 11. Хорижда таълим олаётган ва меҳнат қилаётган Ўзбекистонлик ёшлар орасида маданий-маърифий тадбирлар (концертлар, фильмлар намойиши, таниқли шахслар ва олимлар билан учрашувлар), шунингдек, уларни Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини тарғиб қилишга чорловчи тадбирлар ташкил этиш. ташкилий тадбирлар доимо Ижрочилар маблағлари Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси, Маданият вазирлиги, «Ўзбеккино» миллий агентлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, «Эл-юрт умиди» жамғармаси, Ташқи ишлар вазирлиги 12. Хорижда таълим олган ва олаётган ўзбекистонлик ёш мутахассисларни танлов асосида вазирлик ва идораларга ҳамда олий таълим муассасаларига жалб этиш ва уларга муносиб иш ўринларини излаб топиш тизимини йўлга қўйиш мақсадида «Career bridge» иш ўринлари ярмаркасини ташкил қилиш. ташкилий тадбирлар 2019 йил сентябрь Ижрочилар маблағлари Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ташқи ишлар вазирлиги, Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси 13. Хорижий мамлакатларга таълим олиш ва меҳнат қилиш учун жўнаб кетаётган ёшлар иштирокида Андижон, Қарши, Термиз, Самарқанд, Урганч шаҳарларида «Life abroad» форумини ташкил этиш ва ўтказиш. ташкилий тадбирлар 2019 йил сентябрь-октябрь Ўзбекистон ёшлар иттифоқи маблағлари Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги 14. Хорижда турли соҳаларда фаолият олиб бораётган, юқори натижаларга эришаётган чет эл фуқароси бўлган этник ўзбеклар ҳамда Ўзбекистон фуқароларига бағишланган китоб тайёрлаш ва чоп этиш ташкилий тадбирлар 2020 йил февраль Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси маблағлари Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 5 август,
649-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
TARKIBI
DASTURI
Oʻzbekiston yoshlari umumjahon assotsiatsiyasi faoliyatini qoʻllab-quvvatlash va samaradorligini oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
2017 — 2021-yillarda Oʻzbekiston Respublikasini rivojlantirishning beshta ustuvor yoʻnalishi boʻyicha Harakatlar strategiyasini “Faol investitsiyalar va ijtimoiy rivojlanish yili”da amalga oshirishga oid Davlat dasturi ijrosini taʼminlash, shuningdek, xorijiy mamlakatlarda oʻqiyotgan va mehnat qilayotgan Oʻzbekistonlik yoshlarning huquq va manfaatlarini himoya qilish, ularni har tomonlama qoʻllab-quvvatlash va ragʻbatlantirish, Vatanga sadoqat ruhida tarbiyalash hamda jamiyatda oʻz oʻrnini topishiga koʻmaklashish borasidagi ishlar samaradorligini oshirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. “Oʻzbekiston yoshlari umumjahon assotsiatsiyasi” nodavlat notijorat tashkiloti (keyingi oʻrinlarda Assotsiatsiya deb yuritiladi) Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligida davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Assotsiatsiyaga yuklangan vazifalarni amalga oshirishda yaqindan koʻmaklashish, uning tizimli faoliyatini yoʻlga qoʻyish va har tomonlama qoʻllab-quvvatlash maqsadida Oʻzbekiston yoshlari umumjahon assotsiatsiyasi Maslahat kengashi tashkil etilsin.
3. Quyidagilar:
Oʻzbekiston yoshlari umumjahon assotsiatsiyasi Maslahat kengashi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq;
Oʻzbekiston yoshlari umumjahon assotsiatsiyasi Maslahat kengashining tarkibi 2-ilovaga muvofiq;
Oʻzbekiston yoshlari umumjahon assotsiatsiyasi faoliyatini qoʻllab-quvvatlash va samaradorligini oshirish boʻyicha amalga oshiriladigan chora-tadbirlar dasturi 3-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi:
Oʻzbekiston Respublikasining xorijiy mamlakatlardagi diplomatik vakolatxonalari va konsullik muassasalari Assotsiatsiyaning xorijiy mamlakatlardagi vakolatxonalari va filiallari bilan hamkorlikda faoliyat olib borishini tashkil etsin;
Assotsiatsiyaning murojaatiga asosan uning xorijiy mamlakatlardagi vakolatxonalari va filiallarini ochish, xorijiy mamlakatlarning vakolatli organlaridan belgilangan tartibda roʻyxatdan oʻtkazish va faoliyatini tashkil etish, bino va boshqa zarur moddiy-texnika vositalari bilan taʼminlash choralarini koʻrsin.
Mazkur bandda nazarda tutilgan masalalarni amalga oshirish bilan bogʻliq xarajatlar Assotsiatsiyaning mablagʻlari hisobidan qoplanishi inobatga olinsin.
5. Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi Oʻzbekiston Respublikasi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi bilan birgalikda uch oy muddatda Assotsiatsiya vakolatiga kiradigan masalalar yuzasidan amaliy, konsultativ va metodik yordam koʻrsatish uchun kunu tun xizmat koʻrsatuvchi ishonch telefoni ishlashini va maxsus veb-portalning ishga tushirilishini taʼminlasin.
6. Assotsiatsiya Toshkent shahri, Mirzo Ulugʻbek tumani, Buyuk ipak yoʻli koʻchasi, 1-uy manzilidagi binoda bepul foydalanish huquqi asosida joylashtirilsin.
7. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Vazirlar Mahkamasining Yoshlar siyosati, madaniyat, maʼnaviyat, ommaviy axborot vositalari, ijodiy va jamoat tashkilotlari masalalari kotibiyatiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 5-avgustdagi 649-son qaroriga 1-ILOVA
Oʻzbekiston yoshlari umumjahon assotsiatsiyasi Maslahat kengashi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston yoshlari umumjahon assotsiatsiyasi Maslahat kengashining (keyingi oʻrinlarda Maslahat kengashi deb ataladi) asosiy maqsadi va vazifalarini, huquq va majburiyatlarini, shuningdek, faoliyatini tashkil etish tartibini belgilaydi.
2. Maslahat kengashi Oʻzbekiston yoshlari umumjahon assotsiatsiyasiga (keyingi oʻrinlarda Assotsiatsiya deb ataladi) yuklangan vazifalarni amalga oshirishda yaqindan koʻmaklashuvchi, uning tizimli faoliyatini yoʻlga qoʻyishda har tomonlama qoʻllab-quvvatlovchi kollegial organ hisoblanadi.
3. Maslahat kengashi oʻz faoliyatida Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi va qonunlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining qarorlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari, qarorlari va farmoyishlariga, Vazirlar Mahkamasining qarorlari va farmoyishlariga, ushbu Nizomga hamda boshqa qonunchilik hujjatlariga amal qiladi.
2-bob. Maslahat kengashining asosiy maqsadi va vazifalari
4. Maslahat kengashining asosiy maqsadi — Assotsiatsiyaga yuklatilgan vazifalarni amalga oshirishda yaqindan koʻmaklashish, faoliyatini yoʻlga qoʻyish yuzasidan amaliy yordam koʻrsatish, har tomonlama qoʻllab-quvvatlash va zarur maslahatlar berishdan iborat.
5. Quyidagilar Maslahat kengashining asosiy vazifalari hisoblanadi:
Assotsiatsiyani xorijiy mamlakatlarga taʼlim olish va mehnat qilish uchun chiqib ketgan hamda chiqishni rejalashtirgan oʻzbekistonlik yoshlarning koʻmakchisi va tayanchiga aylantirish;
Assotsiatsiyaga oʻz faoliyatini samarali yoʻlga qoʻyishga doir metodik tavsiyalar berish, uning faoliyatida yuzaga kelayotgan muammo va kamchiliklarni bartaraf etishda koʻmaklashish;
Assotsiatsiyaga davlat organlari va muassasalari, nodavlat notijorat tashkilotlar va fuqarolik jamiyati boshqa institutlari, shuningdek, xalqaro va xorijiy tashkilotlar bilan oʻzaro hamkorlik qilish rejalarini belgilashda, tadbirlarni tashkil etish va oʻtkazishda amaliy yordam koʻrsatish;
Assotsiatsiyaning faoliyati borasida keng jamoatchilik fikrini oʻrganish, tahlil qilish, ushbu sohadagi ishlarni yanada takomillashtirishga doir takliflar ishlab chiqish;
Assotsiatsiyaning xorijiy mamlakatlarga taʼlim olish va mehnat qilish uchun chiqib ketgan hamda chiqishni rejalashtirgan oʻzbekistonlik yoshlar bilan ishlashga oid dasturlarining ishlab chiqilishi va amalga oshirilishini nazorat qilish, shuningdek, ijrosi yuzasidan axborotlarini eshitish;
sohaga oid qonunchilik hujjatlarining masʼul idora va tashkilotlar tomonidan ijro etilishi yuzasidan jamoatchilik nazorati amalga oshirilishi holatini tahlil qilish;
sohaga oid chora-tadbirlarning samaradorligini oshirish uchun oʻzbekistonlik yoshlarning ehtiyoji monitoringi olib borilishini va baholanishini tashkil etish.
Maslahat kengashi oʻziga yuklangan vazifalarning samarali bajarilishi yuzasidan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi va Vazirlar Mahkamasiga har olti oyda axborot kiritadi.
3-bob. Maslahat kengashining huquq va majburiyatlari
6. Maslahat kengashi quyidagi huquqlarga ega:
Assotsiatsiyaning faoliyati samaradorligini oshirishga doir qarorlar qabul qilish;
sohadagi ishlarning holatini oʻrganish uchun ishchi (ekspert) guruhlar tashkil etish, shuningdek, ushbu guruhlar faoliyatiga tegishli mutaxassislarni Assotsiatsiyaning moliyaviy manbalari hisobiga shartnoma asosida jalb qilish;
xorijiy mamlakatlarga taʼlim olish va mehnat qilish uchun chiqib ketgan hamda chiqishni rejalashtirgan oʻzbekistonlik yoshlar bilan ishlashda faollik koʻrsatayotgan shaxslarni ragʻbatlantirish tashabbusi bilan chiqish;
sohaga doir normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini ishlab chiqish yuzasidan takliflar berish.
Maslahat kengashi qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.
7. Maslahat kengashi oʻziga yuklangan vazifalarning samarali bajarilishi uchun javob beradi.
4-bob. Maslahat kengashi faoliyatini tashkil etish
8. Maslahat kengashi raisi va aʼzolaridan iborat Maslahat kengashining tarkibi Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi tomonidan tasdiqlanadi.
9. Maslahat kengashi oʻz faoliyatini doimiy asosda amalga oshiradi.
Maslahat kengashining majlislari har chorakda kamida bir marta oʻtkaziladi va ularda aʼzolarning uchdan ikki qismi ishtirok etganda vakolatli hisoblanadi.
10. Maslahat kengashi raisi:
Maslahat kengashi faoliyatiga umumiy rahbarlik qiladi;
Maslahat kengashi aʼzolari oʻrtasida vazifalarni taqsimlaydi;
Maslahat kengashi yigʻilishlarini chaqiradi va ularga raislik qiladi;
Maslahat kengashi yigʻilishlari kun tartibini tasdiqlaydi.
Maslahat kengashining samarali ishlashini taʼminlash boʻyicha boshqa vazifalarni amalga oshiradi.
11. Maslahat kengashi aʼzolari koʻrib chiqilayotgan masalalar boʻyicha muhokamada qatnashish va qaror qabul qilishda ovoz berish huquqiga ega.
12. Maslahat kengashi masʼul kotibi funksiyasini lavozimiga koʻra Assotsiatsiya raisi bajaradi.
13. Masʼul kotib:
Maslahat kengashi joriy faoliyatini tashkil etadi;
Maslahat kengashi yigʻilishlari kun tartibiga kiritiladigan masalalar boʻyicha materiallarning tayyorlanishini tashkil qiladi;
Maslahat kengashi oʻz vakolati doirasiga kiruvchi masalalar yuzasidan qarorlar va boshqa hujjatlar loyihalarini tayyorlaydi;
Maslahat kengashi faoliyatini tashkiliy-texnik taʼminlashni amalga oshiradi.
14. Maslahat kengashi tarkibiga kiruvchi vazirliklar, idoralar va tashkilotlar vakillari Maslahat kengashi yigʻilishlarida belgilangan vazifalar yuzasidan masʼul kotib soʻroviga muvofiq amalga oshirilgan ishlar toʻgʻrisida zarur maʼlumotlarni taqdim etib boradi.
15. Maslahat kengashi majlislarida zaruratga qarab boshqa davlat organlari, nodavlat notijorat tashkilotlar va fuqarolik jamiyati institutlarining vakillari ishtirok etishi mumkin.
16. Maslahat kengashi qarorlari kengash aʼzolarining oddiy koʻpchilik ovozi bilan qabul qilinadi. Ovozlar teng boʻlgan taqdirda, Maslahat kengashi raisining ovozi hal qiluvchi ovoz hisoblanadi.
17. Maslahat kengashi qarorlari yigʻilishda ishtirok etgan aʼzolar tomonidan imzolanadigan va Maslahat kengashi raisi tomonidan tasdiqlanadigan bayonnoma bilan rasmiylashtiriladi. Bayonnomani imzolashda Maslahat kengashi aʼzolari oʻzlarining alohida fikrlarini yozma ravishda bildirish huquqiga ega.
5-bob. Yakunlovchi qoida
18. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.
Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 5-avgustdagi 649-son qaroriga 2-ILOVA
Oʻzbekiston yoshlari umumjahon assotsiatsiyasi Maslahat kengashining
1. Kuranbayev Kaxramon Kuchkarovich — Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi Markaziy Kengashi raisi, Maslahat kengashi raisi 2. Uzakov Jamoliddin Erkinovich — Vazirlar Mahkamasi kotibiyati bosh mutaxassisi 3. Neʼmatov Ilhomjon Toʻychiyevich — tashqi ishlar vazirining birinchi oʻrinbosari 4. Tashpoʻlatov Aziz Anvarovich — ichki ishlar vazirining birinchi oʻrinbosari 5. Xolmuxamedov Murodullo Maxmudovich — oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirining birinchi oʻrinbosari — Kasb-hunar taʼlimi markazi direktori 6. Muxitdinov Erkin Madorbekovich — bandlik va mehnat munosabatlari vazirining birinchi oʻrinbosari 7. Nazarbekov Ozodbek Axmadovich — madaniyat vazirining birinchi oʻrinbosari 8. Umarov Olimjon Muxammadjanovich — axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirining birinchi oʻrinbosari 9. Mansurov Yulbarsxon Nabiyevich — innovatsion rivojlanish vaziri oʻrinbosari 10. Rahimov Baxtiyor Abdugʻani oʻgʻli — Davlat bojxona qoʻmitasi raisining oʻrinbosari 11. Z.M. Ziyayev — Milliy statistika qoʻmitasi raisining oʻrinbosari 12. Akbarov Saidakbarxon Toxir oʻgʻli — Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi raisi oʻrinbosari v. b. 13. Tashkenbayev Ulugʻbek Negmatovich — Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi boshligʻi 14. Kurbanov Rustam Djavdatovich — Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Millatlararo munosabatlar va xorijiy mamlakatlar bilan doʻstlik aloqalari qoʻmitasi raisi 15. Abulhasan Nuriymon Abdurahim — Din ishlari qoʻmitasi raisining oʻrinbosari 16. Tursunqulov Oʻtkir Nazirovich — “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ boshqaruvi raisi oʻrinbosari 17. Lavozimga koʻra — Mutaxassislarni xorijda tayyorlash va vatandoshlar bilan muloqot qilish boʻyicha “El-yurt umidi” jamgʻarmasi ijrochi direktori 18. Javlonov Shavkat Sardorovich — Fuqarolarni oʻzini oʻzi boshqarish organlari faoliyatini muvofiqlashtirish boʻyicha respublika kengashi raisining birinchi oʻrinbosari 19. Jalilov Aktam Tashnazarovich — Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat boshqaruvi akademiyasi qoshidagi Yoshlar muammolarini oʻrganish va istiqbolli kadrlarni tayyorlash instituti direktori 20. Nuritdinov Xayrulla Bokidjonovich — Oʻzbekiston milliy teleradiokompaniyasi raisining birinchi oʻrinbosari 21. Melikulov Jumanazar Xaitovich — Milliy axborot agentligi bosh direktori oʻrinbosari 22. Ilhomjonov Bahrom Mahkamjonovich — “Yosh huquqshunoslar kengashi” NNT raisi 23. Lavozimga koʻra — Oʻzbekiston yoshlari umumjahon assotsiatsiyasi raisi, Maslahat kengashi kotibi
Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 5-avgustdagi 649-son qaroriga 3-ILOVA
Oʻzbekiston yoshlari umumjahon assotsiatsiyasi faoliyatini qoʻllab-quvvatlash va samaradorligini oshirish boʻyicha amalga oshiriladigan chora-tadbirlar
T\r Tadbirlar nomi Amalga oshirish shakli Ijro muddati Moliyalashtirish manbalari Masʼul ijrochilar I. Xorijiy mamlakatlarda oʻqiyotgan, mehnat qilayotgan yoshlar bilan ishlash, ularning huquq va manfaatlarini himoya qilish, har tomonlama qoʻllab-quvvatlash borasidagi ishlarni tizimli yoʻlga qoʻyish 1. Xorijiy mamlakatlardagi oʻzbekistonlik yoshlar bilan ochiq muloqotlar tashkil etish, ularning muammolarini oʻrganish va hal etish choralarini koʻrish maqsadida ishchi guruh tarkibini shakllantirish, AQSH, Yevropa mamlakatlari, Kanada, Yaponiya, Koreya Respublikasi, Xitoy, Turkiya, Avstraliya, Rossiya, Qozogʻiston va Tojikistonga xizmat safarlarini tashkil etish. tashkiliy tadbirlar 2019-2020 yy. Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi mablagʻlari Oʻzbekiston yoshlari umumjahon assotsiatsiyasi, Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi, Tashqi ishlar vazirligi, Oʻzbekiston Respublikasining xorijiy mamlakat lardagi diplomatik vakolatxonalari va konsullik muassasalari 2. Oʻzbekiston respublikasining xorijiy mamlakatlardagi diplomatik vakolatxonalari va konsullik muassasalari tomonidan har chorakda bir marotaba “Yoshlar bilan ochiq muloqot kunlari” ni tashkil etish va ular bilan dolzarb mavzularda suhbatlar oʻtkazilishi. tashkiliy tadbirlar har chorakda — Tashqi ishlar vazirligi, Oʻzbekiston Respublikasining xorijiy mamlakat lardagi diplomatik vakolatxonalari va konsullik muassasalari , Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi, Oʻzbekiston yoshlari umumjahon assotsiatsiyasi, Millatlararo munosabatlar va xorijiy mamlakatlar bilan doʻstlik aloqalari qoʻmitasi 3. Xorijda taʼlim olayotgan va mehnat qilayotgan oʻzbekistonlik yoshlarga amaliy yordam koʻrsatish maqsadida turkum qoʻllanmalar, videoroliklar tayyorlash va tarqatish. tashkiliy tadbirlar 2019-yil davomida Oʻzbekiston yoshlari umumjahon assotsiatsiyasi mablagʻlari Oʻzbekiston yoshlari umumjahon assotsiatsiyasi, Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi, Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi, Tashqi ishlar vazirligi, Adliya vazirligi, Millatlararo munosabatlar va xorijiy mamlakatlar bilan doʻstlik aloqalari qoʻmitasi 4. Xorijda hibsga olingan yoki ozodlikdan mahrum qilingan oʻzbekistonlik yoshlarga huquqiy yordam koʻrsatish va advokat yollash boʻyicha amaliy koʻmak berish. tashkiliy tadbirlar doimo Oʻzbekiston yoshlari umumjahon assotsiatsiyasi mablagʻlari Oʻzbekiston yoshlari umumjahon assotsiatsiyasi, Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi, Tashqi ishlar vazirligi, Millatlararo munosabatlar va xorijiy mamlakatlar bilan doʻstlik aloqalari qoʻmitasi 5. Chet elda vafot etgan oʻzbekistonlik yoshlarning jasadlarini yurtimizga qaytarish tizimini yanada takomillashtirish boʻyicha taklif tayyorlash va Vazirlar Mahkamasiga kiritish. tahliliy maʼlumot 2019-yil avgust — Maslahat kengashi, Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi, Tashqi ishlar vazirligi, Adliya vazirligi, Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi, Millatlararo munosabatlar va xorijiy mamlakatlar bilan doʻstlik aloqalari qoʻmitasi II. Oʻzbekiston yoshlari umumjahon assotsiatsiyasining moddiy-texnika bazasini takomillashtirish 6. Assotsiatsiyani ichki lokal tarmoq, Internet tarmogʻiga ulanish tezligi kamida 100mb/s boʻlgan Internet xizmati, sifatli aloqa, zamonaviy kompyuter vositalari, xalqaro videoaloqa va himoya tizimi bilan belgilangan tartibda taʼminlash. tashkiliy tadbirlar 2019-yil avgust Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi mablagʻlari Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi 7. Assotsiatsiyaning murojaatiga asosan uning xorijiy mamlakatlardagi vakolatxonalari va filiallarini ochish, xorijiy mamlakatlarning vakolatli organlaridan belgilangan tartibda roʻyxatdan oʻtkazish va faoliyatini tashkil etish, bino va boshqa zarur moddiy-texnika vositalari bilan taʼminlash choralarini koʻrish. tashkiliy tadbirlar doimo Oʻzbekiston yoshlari umumjahon assotsiatsiyasi mablagʻlari Tashqi ishlar vazirligi, Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi, Oʻzbekiston yoshlari umumjahon assotsiatsiyasi, Millatlararo munosabatlar va xorijiy mamlakatlar bilan doʻstlik aloqalari qoʻmitasi 8. Assotsiatsiya vakolatiga kiradigan masalalar yuzasidan amaliy, konsultativ va metodik yordam koʻrsatish uchun kunu tun xizmat koʻrsatuvchi ishonch telefoni va maxsus veb-portalning ishga tushirilishini taʼminlash hamda ularning tahlilini yoʻlga qoʻyish. tashkiliy tadbirlar 2019-yil sentabr Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi mablagʻlari Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi, Oʻzbekiston yoshlari umumjahon assotsiatsiyasi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, manfaatdor vazirlik va idoralar 9. Xorijdagi oʻzbekistonlik yoshlarga qulaylik yaratish maqsadida belgilangan tartibda maxsus veb-portal orqali interaktiv xizmatlar koʻrsatish tizimini yoʻlga qoʻyish, Oʻzbekiston Respublikasining mutasaddi vazirlik, idora va tashkilotlari, xorijiy mamlakatlardagi diplomatik vakolatxonalari va konsullik muassasalari veb-sahifalarini veb-portalga bogʻlash, tezkor savol-javoblar sahifasini joriy etish hamda yoshlarning xorijdagi faoliyatiga doir qonunchilik bazasini joylashtirish. tashkiliy tadbirlar 2019-yil avgust — Oʻzbekiston yoshlari umumjahon assotsiatsiyasi, Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, manfaatdor vazirlik va idoralar III. Xorijiy mamlakatlarda oʻqiyotgan, mehnat qilayotgan yoshlar bilan madaniy-maʼrifiy tadbirlar oʻtkazish 10. Xorijda taʼlim olayotgan va mehnat qilayotgan, maʼlum natijalarni qoʻlga kiritgan oʻzbekistonlik yoshlar ishtirokida “ Yosh vatandoshlar” xalqaro festivalini tashkil etish. tashkiliy tadbirlar 2020-yil fevral Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi mablagʻlari Maslahat kengashi, Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi, Oʻzbekiston yoshlari umumjahon assotsiatsiyasi, Tashqi ishlar vazirligi , “El-yurt umidi” jamgʻarmasi 11. Xorijda taʼlim olayotgan va mehnat qilayotgan Oʻzbekistonlik yoshlar orasida madaniy-maʼrifiy tadbirlar (konsertlar, filmlar namoyishi, taniqli shaxslar va olimlar bilan uchrashuvlar), shuningdek, ularni Oʻzbekistonning turizm salohiyatini targʻib qilishga chorlovchi tadbirlar tashkil etish. tashkiliy tadbirlar doimo Ijrochilar mablagʻlari Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi, Oʻzbekiston yoshlari umumjahon assotsiatsiyasi, Madaniyat vazirligi, “Oʻzbekkino” milliy agentligi, Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi, “El-yurt umidi” jamgʻarmasi, Tashqi ishlar vazirligi 12. Xorijda taʼlim olgan va olayotgan oʻzbekistonlik yosh mutaxassislarni tanlov asosida vazirlik va idoralarga hamda oliy taʼlim muassasalariga jalb etish va ularga munosib ish oʻrinlarini izlab topish tizimini yoʻlga qoʻyish maqsadida “Career bridge” ish oʻrinlari yarmarkasini tashkil qilish. tashkiliy tadbirlar 2019-yil sentabr Ijrochilar mablagʻlari Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi, Oʻzbekiston yoshlari umumjahon assotsiatsiyasi, Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi, Tashqi ishlar vazirligi, Millatlararo munosabatlar va xorijiy mamlakatlar bilan doʻstlik aloqalari qoʻmitasi 13. Xorijiy mamlakatlarga taʼlim olish va mehnat qilish uchun joʻnab ketayotgan yoshlar ishtirokida Andijon, Qarshi, Termiz, Samarqand, Urganch shaharlarida “Life abroad” forumini tashkil etish va oʻtkazish. tashkiliy tadbirlar 2019-yil sentabr-oktabr Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi mablagʻlari Oʻzbekiston yoshlari umumjahon assotsiatsiyasi, Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi, Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi 14. Xorijda turli sohalarda faoliyat olib borayotgan, yuqori natijalarga erishayotgan chet el fuqarosi boʻlgan etnik oʻzbeklar hamda Oʻzbekiston fuqarolariga bagʻishlangan kitob tayyorlash va chop etish tashkiliy tadbirlar 2020-yil fevral Oʻzbekiston yoshlari umumjahon assotsiatsiyasi mablagʻlari Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi, Oʻzbekiston yoshlari umumjahon assotsiatsiyasi
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2019-yil 5-avgust,
649-son