UzbekAI

← Qonunlar

📅 2019-yil 13-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2019 йил 13 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 13 августа 2019 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 13 August 2019 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

СХЕМАСИ

Ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида

Бўш турган ишлаб чиқариш майдонларидан оқилона ва самарали фойдаланиш соҳасида қўшимча шарт-шароитлар яратилаётгани натижасида тадбиркорлик субъектлари томонидан кўплаб инвестиция лойиҳаларини муваффақиятли амалга ошириш ҳамда янги иш ўринлари ташкил этиш чоралари кўрилмоқда.

Бироқ, бугунги кунда ишлаб чиқариш майдонларидан оқилона фойдаланмаслик, шунингдек, фойдаланилмаётган объектларни бошқа мулкдорлар номига расмийлаштириш орқали таъсирчан солиқ механизмидан қочиш ҳолатлари учрамоқда. Бу эса, ўз навбатида, фойдаланилмаётган объектларни хўжалик фаолиятига жалб этиш жараёнини мураккаблаштирмоқда.

Фойдаланилмаётган объектларни хўжалик фаолиятига тезкор жалб этиш механизмини янада такомиллаштириш, бўш турган объектлардан оқилона фойдаланиш ҳамда улар негизида замонавий ишлаб чиқаришларни ва янги иш ўринларини ташкил этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг:

фойдаланилмаётган объектлар хўжалик фаолиятига жалб этилганда, таъсирчан солиқ механизмини қўллаш натижасида ҳисобланган солиқ суммаларини қайтариш тартибини жорий этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

2. Қуйидагилар:

фойдаланилмаётган объектларни аниқлаш бўйича ишчи гуруҳининг (кейинги ўринда 1-ишчи гуруҳи деб аталади) намунавий таркиби 1-иловага мувофиқ;

фойдаланилмаётган объектларни хўжалик фаолиятига жалб этиш бўйича ишчи гуруҳининг (кейинги ўринда 2-ишчи гуруҳи деб аталади) намунавий таркиби 2-иловага мувофиқ;

фойдаланилмаётган объектларни аниқлаш ва хўжалик фаолиятига жалб этиш схемаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ишчи гуруҳларига қуйидаги вазифалар юклансин:

а) 1-ишчи гуруҳи:

фойдаланилмаётган объектларни жойига борган ҳолда хатловдан ўтказиш ҳамда уларнинг рўйхатини шакллантиришни ташкил этиш;

фойдаланилмаётган объектлар бўйича давлат солиқ хизмати органларига хулоса тақдим этиш.

б) 2-ишчи гуруҳи:

фойдаланилмаётган объектларни ишга тушириш муаммоларини ўрганиш;

аниқланган муаммоларни ҳал қилиш ва фойдаланилмаётган объектларни ишга туширишга доир лойиҳаларни ишлаб чиқишда ва инвесторларни жалб қилишда мулкдорга кўмаклашиш;

фойдаланилмаётган объект ҳақиқатда хўжалик фаолиятига жалб қилинганлигини жойига борган ҳолда ўрганиш орқали таъсирчан солиқ механизмини тўхтатиш юзасидан давлат солиқ хизмати органларига хулоса тақдим этиш.

4. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига фойдаланилмаётган объектлар ишга туширилганлигининг ҳисобини юритиш вазифалар юкланади.

5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

хатловдан ўтказиш вақтида белгиланган муддатда тугалланмаган қурилиш объектлари, бўш турган бинолар, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотлар, шунингдек, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари умумий майдонининг 50 фоизидан кўпроғидан (бир бино ёки нотурар жой хонаси контури доирасида) товарлар ишлаб чиқаришда (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш) фойдаланилмай келинган бўлса (мавсумий тусдаги фаолият амалга ошириладиган объектлар бундан мустасно), бўш турган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари (кейинги ўринларда фойдаланилмаётган объектлар деб аталади) сифатида эътироф этилади;

давлат мулки бўлган фойдаланилмаётган объектларни белгиланган тартибда сотиш, ижарага, шу жумладан давлат-хусусий шериклик асосида бериш чоралари кўрилади;

фойдаланилмаётган объект хўжалик фаолиятига жалб этилганда таъсирчан солиқ механизмини қўллаш натижасида ҳисобланган солиқ суммалари хўжалик фаолиятига жалб этилган объект мулкдорига тегишли миқдорда қайтарилади. Бунда таъсирчан солиқ механизмини қўллаш натижасида тўланган солиқ суммасини қайтариш 2-ишчи гуруҳнинг хулосаси асосида охирги 12 ой учун татбиқ этилади.

6. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги:

икки ҳафта муддатда фойдаланилмаётган объектларни аниқлаш ҳамда фойдаланилмаётган объектларни хўжалик фаолиятига жалб этиш бўйича ишчи гуруҳлари хулосаларининг намунавий шаклини тасдиқласин;

Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда фойдаланилмаётган объектларни хатловдан ўтказиш, ишга тушириш ва уларнинг ҳисобини юритиш бўйича ягона дастурий маҳсулот ишлаб чиқсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси:

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ҳамда бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда оммавий ахборот воситалари ва Интернет ресурсларида ушбу қарорнинг моҳияти ва аҳамиятининг кенг ёритилишини таъминласин;

бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

8. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Э.М. Ғаниев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 августдаги 666-сон қарорига 1-ИЛОВА

Фойдаланилмаётган объектларни аниқлаш бўйича ишчи гуруҳининг

Туман (шаҳар) ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари — Ишчи гуруҳи раҳбари Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси бошлиғи — Ишчи гуруҳи раҳбарининг ўринбосари Ишчи гуруҳи аъзолари: Туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр филиали бошлиғи Туман (шаҳар) прокурори ўринбосари Туман (шаҳар) иқтисодиёт ва саноат бўлими бошлиғи Савдо-саноат палатаси туман (шаҳар) бўлими бошлиғи Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси масъул ходими — Ишчи гуруҳи котиби

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 августдаги 666-сон қарорига 2-ИЛОВА

Фойдаланилмаётган объектларни хўжалик фаолиятига жалб этиш бўйича ишчи гуруҳининг

Туман (шаҳар) ҳокимининг ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи — Ишчи гуруҳи раҳбари Ишчи гуруҳи аъзолари: Туман (шаҳар) иқтисодиёт ва саноат бўлими бошлиғи Савдо-саноат палатаси туман (шаҳар) бўлими бошлиғи Туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш маркази директори Туман (шаҳар) инвестициялар ва ташқи савдо бўлими масъул ходими — Ишчи гуруҳи котиби

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 августдаги 666-сон қарорига 3-ИЛОВА

Фойдаланилмаётган объектларни аниқлаш ҳамда хўжалик фаолиятига жалб этиш механизми

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Ижро муддати I. Фойдаланилмаётган объектларни аниқлаш ва таъсирчан солиқ механизмини қўллаш 1-босқич 1-ишчи гуруҳ Фойдаланилмаётган объектларни ўрганиш учун уларнинг рўйхатини шакллантириш. Ҳар чоракда 2-босқич 1-ишчи гуруҳ Объектдан ҳақиқатдан фойдаланилмаётганлигига аниқлик киритиш мақсадида уларни жойига борган ҳолда хатловдан ўтказиш ва давлат солиқ хизмати органларига хулоса тақдим этиш. Тақдимнома келиб тушган кундан бошлаб беш иш кунида II. Фойдаланилмаётган объектларни ишга туширишга кўмаклашиш ва уларни мониторинг қилиш 3-босқич 1-ишчи гуруҳ Хулоса қилинган объектлар тўғрисидаги маълумотларни 2-ишчи гуруҳга тақдим этиш. Хулоса қабул қилинган кундан бошлаб икки иш кунида 4-босқич 2-ишчи гуруҳ Фойдаланилмаётган объектларни ишга туширишдаги мавжуд муаммоларни ўрганиш, бартараф қилиш ҳамда инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда уларнинг мулкдорларига кўмаклашиш. Хулоса келиб тушгандан кейин, доимий 5-босқич 2-ишчи гуруҳ Фойдаланилмаётган объектларнинг ишга туширилиши ва у билан боғлиқ лойиҳалар амалга оширилишини мониторинг қилиб бориш. Лойиҳа ишга тушгунга қадар, доимий 6-босқич Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Фойдаланилмаётган объектлар ишга туширилганлиги ҳисобини юритиш. Доимий III. Таъсирчан солиқ механизми қўлланилган объектлар бўйича оширилган ставкаларда ҳисобланган солиқ суммаларини қайтариш 7-босқич 2-ишчи гуруҳ Хўжалик фаолиятига жалб этилганлиги сабабли таъсирчан солиқ механизмини тўхтатиш юзасидан объект мулкдорларининг ёзма аризаси келиб тушганда, жойига борган ҳолда ўрганиш. Ариза келиб тушган кундан бошлаб уч иш кунида 8-босқич 2-ишчи гуруҳ Фойдаланилмаётган объект ҳақиқатда ишга туширилиб, хўжалик фаолиятига жалб этилганлиги аниқланган тақдирда, таъсирчан солиқ механизмини тўхтатиш юзасидан объект мулкдори ҳамда давлат солиқ хизмати органига хулоса тақдим этиш. Икки иш кунида 9-босқич Давлат солиқ хизмати органлари Фойдаланилмаётган объект хўжалик фаолиятига жалб этилганлиги тўғрисидаги хулоса асосида қўлланилган таъсирчан солиқ механизмини тўхтатиш ва солиқ тўловчининг шахсий карточкасига тегишли ёзувларни киритиш, мажбурий ундирув чораларини тўхтатиш. Хулоса келиб тушган кундан бошлаб бир иш кунида 10-босқич Давлат солиқ хизмати органлари Оширилган ставкаларни қўллаш натижасида охирги 12 ойлик давр учун ундирилган ер ва мол-мулк солиғи суммаларини хулоса асосида таъсирчан солиқ механизми бекор қилинган объект мулкдорига қайтариш. Хулоса келиб тушган кундан бошлаб ўн беш кунда IV. Фойдаланилмаётган давлат мулки объектларини (мол-мулк ва ер солиқлари тўловчиси бўлмаган) аниқлаш ҳамда хўжалик фаолиятига жалб этиш Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Ижро муддати 11-босқич Туман (шаҳар) Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри филиаллари, қурилиш бўлимлари, фойдаланилмаётган объектни балансда сақловчилар, Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бўлинмалари, ҳудудий туман (шаҳар) ҳокимликлари Фойдаланилмаётган давлат мулки объектларини хатловдан ўтказиш. 2019 йил 1 октябрга қадар, кейинчалик доимий 12-босқич Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бўлинмалари Хатлов жараёнида аниқланган фойдаланилмаётган давлат мулки объектлари тўғрисидаги маълумотларни шакллантириш. Хатлов якуни бўйича уч кун ичида 13-босқич Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бўлинмалари Фойдаланилмаётган объектни хўжалик фаолиятига жалб қилиш юзасидан балансда сақловчи ва унинг юқори ташкилотига тақдимнома юбориш. Хатлов натижаси бўйича 3 кун ичида 14-босқич Объектни балансда сақловчилар Фойдаланилмаётган объектни давлат мулки сифатида сақлаш заруратини асослантириш, мазкур объектнинг хўжалик фаолиятига жалб этилишини таъминлаш. Тақдимнома келиб тушган кундан бошлаб бир ой ичида 15-босқич Ҳудудий туман (шаҳар) ҳокимликлари, Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бўлинмалари, объектни балансда сақловчи Объект бир ой ичида хўжалик фаолиятига жалб қилинмаган тақдирда, объектни ҳудудий туман (шаҳар) ҳокимликлари тасарруфига ўтказиш чораларини кўриш. Белгиланган тартибда 16-босқич Ваколатига кўра маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Давлат активларини бошқариш агентлиги Фойдаланилмаётган объектнинг белгиланган тартибда хўжалик фаолиятига жалб қилинишини таъминлаш ёки объектни хусусий мулк сифатида сотиш, ижарага, шу жумладан давлат-хусусий шериклик асосида бериш тўғрисида қарор қабул қилиш. Заруратга кўра

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2019 йил 13 август,

666-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.08.2019 й., 09/19/666/3548-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 23.12.2022 й., 09/22/717/1112-сон; 30.05.2023 й., 09/23/217/0301-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NAMUNAVIY TARKIBI

NAMUNAVIY TARKIBI

SXEMASI

Ishlab chiqarish maydonlaridan foydalanish samaradorligini yanada oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Boʻsh turgan ishlab chiqarish maydonlaridan oqilona va samarali foydalanish sohasida qoʻshimcha shart-sharoitlar yaratilayotgani natijasida tadbirkorlik subyektlari tomonidan koʻplab investitsiya loyihalarini muvaffaqiyatli amalga oshirish hamda yangi ish oʻrinlari tashkil etish choralari koʻrilmoqda.

Biroq, bugungi kunda ishlab chiqarish maydonlaridan oqilona foydalanmaslik, shuningdek, foydalanilmayotgan obyektlarni boshqa mulkdorlar nomiga rasmiylashtirish orqali taʼsirchan soliq mexanizmidan qochish holatlari uchramoqda. Bu esa, oʻz navbatida, foydalanilmayotgan obyektlarni xoʻjalik faoliyatiga jalb etish jarayonini murakkablashtirmoqda.

Foydalanilmayotgan obyektlarni xoʻjalik faoliyatiga tezkor jalb etish mexanizmini yanada takomillashtirish, boʻsh turgan obyektlardan oqilona foydalanish hamda ular negizida zamonaviy ishlab chiqarishlarni va yangi ish oʻrinlarini tashkil etish uchun qulay shart-sharoitlar yaratish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi, Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi, Moliya vazirligi, Iqtisodiyot va sanoat vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklarining:

foydalanilmayotgan obyektlar xoʻjalik faoliyatiga jalb etilganda, taʼsirchan soliq mexanizmini qoʻllash natijasida hisoblangan soliq summalarini qaytarish tartibini joriy etish toʻgʻrisidagi takliflariga rozilik berilsin.

2. Quyidagilar:

foydalanilmayotgan obyektlarni aniqlash boʻyicha ishchi guruhining (keyingi oʻrinda 1-ishchi guruhi deb ataladi) namunaviy tarkibi 1-ilovaga muvofiq;

foydalanilmayotgan obyektlarni xoʻjalik faoliyatiga jalb etish boʻyicha ishchi guruhining (keyingi oʻrinda 2-ishchi guruhi deb ataladi) namunaviy tarkibi 2-ilovaga muvofiq;

foydalanilmayotgan obyektlarni aniqlash va xoʻjalik faoliyatiga jalb etish sxemasi 3-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

3. Ishchi guruhlariga quyidagi vazifalar yuklansin:

a) 1-ishchi guruhi:

foydalanilmayotgan obyektlarni joyiga borgan holda xatlovdan oʻtkazish hamda ularning roʻyxatini shakllantirishni tashkil etish;

foydalanilmayotgan obyektlar boʻyicha davlat soliq xizmati organlariga xulosa taqdim etish.

b) 2-ishchi guruhi:

foydalanilmayotgan obyektlarni ishga tushirish muammolarini oʻrganish;

aniqlangan muammolarni hal qilish va foydalanilmayotgan obyektlarni ishga tushirishga doir loyihalarni ishlab chiqishda va investorlarni jalb qilishda mulkdorga koʻmaklashish;

foydalanilmayotgan obyekt haqiqatda xoʻjalik faoliyatiga jalb qilinganligini joyiga borgan holda oʻrganish orqali taʼsirchan soliq mexanizmini toʻxtatish yuzasidan davlat soliq xizmati organlariga xulosa taqdim etish.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligiga foydalanilmayotgan obyektlar ishga tushirilganligining hisobini yuritish vazifalar yuklanadi.

5. Shunday tartib oʻrnatilsinki, unga muvofiq:

xatlovdan oʻtkazish vaqtida belgilangan muddatda tugallanmagan qurilish obyektlari, boʻsh turgan binolar, yashash uchun moʻljallanmagan inshootlar, shuningdek, foydalanilmayotgan ishlab chiqarish maydonlari umumiy maydonining 50 foizidan koʻprogʻidan (bir bino yoki noturar joy xonasi konturi doirasida) tovarlar ishlab chiqarishda (ishlar bajarish, xizmatlar koʻrsatish) foydalanilmay kelingan boʻlsa (mavsumiy tusdagi faoliyat amalga oshiriladigan obyektlar bundan mustasno), boʻsh turgan obyektlar va foydalanilmayotgan ishlab chiqarish maydonlari (keyingi oʻrinlarda foydalanilmayotgan obyektlar deb ataladi) sifatida eʼtirof etiladi;

davlat mulki boʻlgan foydalanilmayotgan obyektlarni belgilangan tartibda sotish, ijaraga, shu jumladan davlat-xususiy sheriklik asosida berish choralari koʻriladi;

foydalanilmayotgan obyekt xoʻjalik faoliyatiga jalb etilganda taʼsirchan soliq mexanizmini qoʻllash natijasida hisoblangan soliq summalari xoʻjalik faoliyatiga jalb etilgan obyekt mulkdoriga tegishli miqdorda qaytariladi. Bunda taʼsirchan soliq mexanizmini qoʻllash natijasida toʻlangan soliq summasini qaytarish 2-ishchi guruhning xulosasi asosida oxirgi 12 oy uchun tatbiq etiladi.

6. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi va Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi:

ikki hafta muddatda foydalanilmayotgan obyektlarni aniqlash hamda foydalanilmayotgan obyektlarni xoʻjalik faoliyatiga jalb etish boʻyicha ishchi guruhlari xulosalarining namunaviy shaklini tasdiqlasin;

Yer resurslari, geodeziya, kartografiya va davlat kadastri davlat qoʻmitasi hamda Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi bilan birgalikda uch oy muddatda foydalanilmayotgan obyektlarni xatlovdan oʻtkazish, ishga tushirish va ularning hisobini yuritish boʻyicha yagona dasturiy mahsulot ishlab chiqsin.

7. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi:

Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi hamda boshqa manfaatdor idoralar bilan birgalikda ommaviy axborot vositalari va Internet resurslarida ushbu qarorning mohiyati va ahamiyatining keng yoritilishini taʼminlasin;

boshqa manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

8. Ushbu qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran uch oy oʻtgach kuchga kiradi.

9. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov va Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining investitsiyalar va tashqi iqtisodiy aloqalar masalalari boʻyicha oʻrinbosari E.M. Gʻaniyev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 13-avgustdagi 666-son qaroriga 1-ILOVA

Foydalanilmayotgan obyektlarni aniqlash boʻyicha ishchi guruhining

Tuman (shahar) hokimining iqtisodiyot va tadbirkorlik masalalari boʻyicha birinchi oʻrinbosari — Ishchi guruhi rahbari Tuman (shahar) davlat soliq inspeksiyasi boshligʻi — Ishchi guruhi rahbarining oʻrinbosari Ishchi guruhi aʼzolari: Tuman (shahar) yer tuzish va koʻchmas mulk kadastr filiali boshligʻi Tuman (shahar) prokurori oʻrinbosari Tuman (shahar) iqtisodiyot va sanoat boʻlimi boshligʻi Savdo-sanoat palatasi tuman (shahar) boʻlimi boshligʻi Tuman (shahar) davlat soliq inspeksiyasi masʼul xodimi — Ishchi guruhi kotibi

Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 13-avgustdagi 666-son qaroriga 2-ILOVA

Foydalanilmayotgan obyektlarni xoʻjalik faoliyatiga jalb etish boʻyicha ishchi guruhining

Tuman (shahar) hokimining oʻrinbosari — investitsiyalar va tashqi savdo boʻlimi boshligʻi — Ishchi guruhi rahbari Ishchi guruhi aʼzolari: Tuman (shahar) iqtisodiyot va sanoat boʻlimi boshligʻi Savdo-sanoat palatasi tuman (shahar) boʻlimi boshligʻi Tuman (shahar) bandlikka koʻmaklashish markazi direktori Tuman (shahar) investitsiyalar va tashqi savdo boʻlimi masʼul xodimi — Ishchi guruhi kotibi

Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 13-avgustdagi 666-son qaroriga 3-ILOVA

Foydalanilmayotgan obyektlarni aniqlash hamda xoʻjalik faoliyatiga jalb etish mexanizmi

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Ijro muddati I. Foydalanilmayotgan obyektlarni aniqlash va taʼsirchan soliq mexanizmini qoʻllash 1-bosqich 1-ishchi guruh Foydalanilmayotgan obyektlarni oʻrganish uchun ularning roʻyxatini shakllantirish. Har chorakda 2-bosqich 1-ishchi guruh Obyektdan haqiqatdan foydalanilmayotganligiga aniqlik kiritish maqsadida ularni joyiga borgan holda xatlovdan oʻtkazish va davlat soliq xizmati organlariga xulosa taqdim etish. Taqdimnoma kelib tushgan kundan boshlab besh ish kunida II. Foydalanilmayotgan obyektlarni ishga tushirishga koʻmaklashish va ularni monitoring qilish 3-bosqich 1-ishchi guruh Xulosa qilingan obyektlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni 2-ishchi guruhga taqdim etish. Xulosa qabul qilingan kundan boshlab ikki ish kunida 4-bosqich 2-ishchi guruh Foydalanilmayotgan obyektlarni ishga tushirishdagi mavjud muammolarni oʻrganish, bartaraf qilish hamda investitsiya loyihalarini ishlab chiqish va amalga oshirishda ularning mulkdorlariga koʻmaklashish. Xulosa kelib tushgandan keyin, doimiy 5-bosqich 2-ishchi guruh Foydalanilmayotgan obyektlarning ishga tushirilishi va u bilan bogʻliq loyihalar amalga oshirilishini monitoring qilib borish. Loyiha ishga tushgunga qadar, doimiy 6-bosqich Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi Foydalanilmayotgan obyektlar ishga tushirilganligi hisobini yuritish. Doimiy III. Taʼsirchan soliq mexanizmi qoʻllanilgan obyektlar boʻyicha oshirilgan stavkalarda hisoblangan soliq summalarini qaytarish 7-bosqich 2-ishchi guruh Xoʻjalik faoliyatiga jalb etilganligi sababli taʼsirchan soliq mexanizmini toʻxtatish yuzasidan obyekt mulkdorlarining yozma arizasi kelib tushganda, joyiga borgan holda oʻrganish. Ariza kelib tushgan kundan boshlab uch ish kunida 8-bosqich 2-ishchi guruh Foydalanilmayotgan obyekt haqiqatda ishga tushirilib, xoʻjalik faoliyatiga jalb etilganligi aniqlangan taqdirda, taʼsirchan soliq mexanizmini toʻxtatish yuzasidan obyekt mulkdori hamda davlat soliq xizmati organiga xulosa taqdim etish. Ikki ish kunida 9-bosqich Davlat soliq xizmati organlari Foydalanilmayotgan obyekt xoʻjalik faoliyatiga jalb etilganligi toʻgʻrisidagi xulosa asosida qoʻllanilgan taʼsirchan soliq mexanizmini toʻxtatish va soliq toʻlovchining shaxsiy kartochkasiga tegishli yozuvlarni kiritish, majburiy undiruv choralarini toʻxtatish. Xulosa kelib tushgan kundan boshlab bir ish kunida 10-bosqich Davlat soliq xizmati organlari Oshirilgan stavkalarni qoʻllash natijasida oxirgi 12 oylik davr uchun undirilgan yer va mol-mulk soligʻi summalarini xulosa asosida taʼsirchan soliq mexanizmi bekor qilingan obyekt mulkdoriga qaytarish. Xulosa kelib tushgan kundan boshlab oʻn besh kunda IV. Foydalanilmayotgan davlat mulki obyektlarini (mol-mulk va yer soliqlari toʻlovchisi boʻlmagan) aniqlash hamda xoʻjalik faoliyatiga jalb etish Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Ijro muddati 11-bosqich Tuman (shahar) Yer tuzish va koʻchmas mulk kadastri filiallari, qurilish boʻlimlari, foydalanilmayotgan obyektni balansda saqlovchilar, Davlat aktivlarini boshqarish agentligining hududiy boʻlinmalari, hududiy tuman (shahar) hokimliklari Foydalanilmayotgan davlat mulki obyektlarini xatlovdan oʻtkazish. 2019-yil 1-oktabrga qadar, keyinchalik doimiy 12-bosqich Davlat aktivlarini boshqarish agentligining hududiy boʻlinmalari Xatlov jarayonida aniqlangan foydalanilmayotgan davlat mulki obyektlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni shakllantirish. Xatlov yakuni boʻyicha uch kun ichida 13-bosqich Davlat aktivlarini boshqarish agentligining hududiy boʻlinmalari Foydalanilmayotgan obyektni xoʻjalik faoliyatiga jalb qilish yuzasidan balansda saqlovchi va uning yuqori tashkilotiga taqdimnoma yuborish. Xatlov natijasi boʻyicha 3 kun ichida 14-bosqich Obyektni balansda saqlovchilar Foydalanilmayotgan obyektni davlat mulki sifatida saqlash zaruratini asoslantirish, mazkur obyektning xoʻjalik faoliyatiga jalb etilishini taʼminlash. Taqdimnoma kelib tushgan kundan boshlab bir oy ichida 15-bosqich Hududiy tuman (shahar) hokimliklari, Davlat aktivlarini boshqarish agentligining hududiy boʻlinmalari, obyektni balansda saqlovchi Obyekt bir oy ichida xoʻjalik faoliyatiga jalb qilinmagan taqdirda, obyektni hududiy tuman (shahar) hokimliklari tasarrufiga oʻtkazish choralarini koʻrish. Belgilangan tartibda 16-bosqich Vakolatiga koʻra mahalliy davlat hokimiyati organlari, Davlat aktivlarini boshqarish agentligi Foydalanilmayotgan obyektning belgilangan tartibda xoʻjalik faoliyatiga jalb qilinishini taʼminlash yoki obyektni xususiy mulk sifatida sotish, ijaraga, shu jumladan davlat-xususiy sheriklik asosida berish toʻgʻrisida qaror qabul qilish. Zaruratga koʻra

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2019-yil 13-avgust,

666-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 13.08.2019-y., 09/19/666/3548-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 05.04.2022-y., 09/22/153/0266-son; 23.12.2022-y., 09/22/717/1112-son; 30.05.2023-y., 09/23/217/0301-son)

lex.uz