UzbekAI

← Qonunlar

📅 2019-yil 13-iyul · Markaziy bank hujjatlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2019 йил 13 июль · Марказий банк ҳужжатлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 13 июля 2019 г. · Документы Центрального банка

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 13 July 2019 · Central Bank documents

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг

Қарори

Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2008 йил 3 майдаги 11/5-сон қарори (рўйхат рақами 1834, 2008 йил 11 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 28-сон, 276-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 13 июлдаги 15/10-сон қарорига ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. 3-банднинг иккинчи хатбошисидаги «минибанк» деган сўз «банк хизматлари офиси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

2. 5-бандда :

ўн саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«банк хизматлари офиси — банк филиали биносидан ташқарида жойлашган ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ фаолият юритувчи банк филиалининг таркибий тузилмаси. Банк хизматлари офиси турли хил номланиши («Минибанк», «Чакана хизматлар маркази», «Банк хизматлари маркази» ва бошқалар) мумкин;»;

йигирма иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«якуний назорат — амалиёт кун тугагандан сўнг, кейинги банк иш кунидан кечикмаган ҳолда банкда амалга оширилган барча банк операцияларини бухгалтерия ҳисобида тўғри акс эттирилганлигини, шу жумладан бирламчи ҳужжатлар асосида ўтказилганлигини текшириш мақсадида амалга ошириладиган назорат.»;

йигирма тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Якуний назорат хизмати банкларда (филиалларда) алоҳида бўлим сифатида ташкил қилинади. Банк томонидан амалга оширилган операцияларга оид ҳисоб-китоб ҳужжатлари банк хизматлари офисларида сақланган ҳолларда банк хизматлари офисларида якуний назорат хизмати алоҳида штат бирлигида ташкил этилади.».

3. 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«10. Масъул ижрочи ва назоратчи бухгалтерлар зиммасига муайян ҳисобварақларни юритиш ёки алоҳида операцияларни амалга ошириш ишлари юклатилади. Ҳисобварақлар ходимлар ўртасида банк ички тартиб қоидалари асосида операциялар ҳажми, мижозлар тури ва бошқа хусусиятлардан келиб чиққан ҳолда тақсимланади.».

4. 11-банддаги «алоҳида китобда рўйхатга олиниши» деган сўзлар «юритилиши» деган сўз билан алмаштирилсин.

5. 16-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«16. Таркибий тузилмаси Фронт-офис ва Бэк-офис сифатида ташкил этилган банкларнинг бухгалтерия аппарати шу таркибий тузилмаларга мос равишда ташкил этилиши мумкин. Бухгалтерия аппаратини Фронт-офис ва Бэк-офисга ажратиш зарурияти юзасидан шарҳлар 3-иловада келтирилган.».

6. II бобнинг 2-параграфи номидаги «Минибанкларда» деган сўз «Банк хизматлари офисларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

7. 17 ва 18-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«17. Банк хизматлари офисларида бухгалтерия ҳисоби мавжуд иш ҳажмидан келиб чиққан ҳолда мазкур Йўриқнома талаблари доирасида ташкил этилиши лозим.

Банк хизматлари офисларида дастлабки назоратни ўтказиш учун масъул ижрочи бухгалтер штати билан таъминланган бўлиши лозим. Жорий назорат банк хизматлари офиси бухгалтерияси бошлиғи томонидан (бундан буён матнда етакчи бухгалтер деб юритилади) амалга оширилади.

Банк хизматлари офисларидан ўтказиладиган тўловлар жорий назоратдан ўтказилганидан сўнг амалга оширилади. Бунда тўловлар жорий назоратдан ўтказилганлиги банк филиалининг Бэк-офиси бошлиғи ёки Бош бухгалтери томонидан тасдиқланиши талаб этилмайди.

Банк хизматлари офислари уларда амалга оширилган операция ва ўтказилган тўловларнинг назоратини таъминлаш мақсадида, операцияларга ва (ёки) тўловларга асос бўлган ҳужжатлар, шу жумладан пул-ҳисоб-китоб ҳужжатларининг электрон нусхасини банкка (филиалга) тақдим этиши мумкин.

18. Банк хизматлари офисларида банк иш куни давомида амалга оширилган операцияларга асос бўлган пул ҳисоб-китоб ҳужжатлари белгиланган тартибда якуний назоратдан ўтказилиши лозим.

Банк хизматлари офисларида кунлик бухгалтерия ҳужжатлари йиғмажилди мазкур Йўриқноманинг 7-параграфида белгиланган тартибда шакллантирилиши ва сақланиши ёки шакллантирилган кунлик бухгалтерия ҳужжатлари йиғмажилди сақлаш учун даврий равишда, лекин бир ойда камида бир маротаба банк хизматлари офисини ташкил этган банкка (филиалга) етказилиши лозим. Мазкур ҳолат банкнинг ички қоидаларида (ҳужжатларида) аниқ кўрсатилиши лозим.».

8. 19-банддаги «ўзи жойлашган вилоят ёки шаҳарда минибанклар» деган сўзлар «(филиал) банк хизматлари офислари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

9. 20 , 53 ва 54-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.

10. 22-банд «назоратдан ўтказилиши шарт» деган сўзлардан кейин «, бундан банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш тизимлари орқали амалга оширилган операциялар мустасно» деган сўзлар билан тўлдирилсин.

11. 23-банднинг олтинчи — саккизинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«филиаллараро ва ички тўловларни ўтказиш учун банк ўз мижозларидан тўлов ҳужжатларини қабул қилиш вақтини ўзи мустақил равишда белгилайди. Филиаллараро тўловларга бир банк филиаллари ўртасидаги тўловлар, ички тўловларга касса амаллари, тўланиши ва олиниши лозим бўлган фоизлар ҳисобини ҳисоблаш ҳамда ходимларга иш ҳақи ҳисоблаш ва шунга ўхшаш амаллар киради;

банклараро тўловлар бўйича банклар мижозларидан банк амалиёт куни давомида (қоғоз шаклдаги тўлов ҳужжатлари учун соат 16-00 гача) қабул қилинган тўлов ҳужжатлари бўйича бухгалтерия ўтказмаларини банклараро тўловлар вақти тугагунга қадар ҲКМга етказиб беришлари керак, акс ҳолда банклараро тўловлар амалга оширилмайди. Банк айби билан амалга ошмай қолган ҳужжат бўйича банк жавобгар ҳисобланади, бундан банкка тааллуқли бўлмаган ташқи омиллар мустасно;

ҲКМ банкларга банклараро тўловлар тугаганлиги тўғрисида маълумотни (END файл) жўнатади, шундан сўнг шу амалиёт куни учун банклар ўртасида банклараро тўловлар тўхтатилади.».

12. 24-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«24. Банклар банк иш куни якунлангандан сўнг, лекин кейинги банк иш куни соат 10-00 дан кечиктирмаган ҳолда Марказий банкка электрон баланс (0106BS) ҳисоботини жўнатадилар.».

13. 28-бандда :

олтинчи хатбоши «сўз билан» деган сўзлардан кейин «ёзиладиган сумма сатрнинг бошидан катта ҳарф билан бошланиши ҳамда тийин рақам билан ёзилиши лозим» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«операция бажарган шахсларнинг (шахснинг) лавозими, фамилияси ҳамда исми ва отаси исмининг бош ҳарфлари ҳамда имзоси;»;

еттинчи хатбоши саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин.

14. 34-бандда :

иккинчи хатбошидан иккинчи жумла чиқариб ташлансин;

учинчи ва тўртинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Нақд пул чекининг олд томонида албатта, нақд пул олиш учун банкка тақдим этилган имзо намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчада (тадбиркорлик субъектлари учун имзо намуналари қўйилган варақчада) кўрсатилган имзо қўйиш ҳуқуқига эга бўлган шахс ёки корхона томонидан ишончнома берилган шахснинг исми, шарифи ёзилади. Ҳисобварақ эгаси нақд пул чекларининг орқа томонида харажатларнинг мақсадини кўрсатиши шарт, ушбу маълумотлар чек берувчининг имзолари билан тасдиқланади ва пул олувчининг паспорти ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат (ҳужжат фақат, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан ўз ходимларига берилган бўлса) маълумотлари кўрсатилади. Бу маълумотлар олувчиларнинг ўзлари томонидан тўлдирилиши шарт. Нақд пул берилиши учун асос бўладиган пул чеклари ва чиқим касса ордерлари олувчиларнинг имзолари билан тасдиқланади.

Нақд пул чеки бўйича маблағ чекда шахси кўрсатилган шахсга тўланади.».

15. 36-банддаги «Миллий» деган сўз «Давлат» деган сўз билан алмаштирилсин.

16. 37-банднинг биринчи хатбошиси «шахсларининг имзолари» деган сўзлардан кейин (шу жумладан, электрон рақамли имзолари)» деган сўзлар билан тўлдирилсин.

17. 38-банд «бош бухгалтери» деган сўзлардан кейин «(Бэк-офис бошлиғи, етакчи бухгалтер)» деган сўзлар билан тўлдирилсин.

18. 43-банднинг биринчи ва иккинчи жумлалари, 151 ва 152-бандлар «Бош бухгалтер» деган сўзлардан кейин «(Бэк-офис бошлиғи, етакчи бухгалтер)» деган сўзлар билан тўлдирилсин.

19. 45-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«45. Банк тўловчи бўлиб иштирок этган ва мемориал ордерлар ишлатилган ҳолларда, улар банк раҳбарининг ва бош бухгалтернинг (Бэк-офис бошлиғи, етакчи бухгалтер) имзолари (шу жумладан электрон рақамли имзолари) билан тасдиқланади, бошқа ҳолатларда мемориал ордерлар ушбу банк ҳисобварағини олиб борувчи бухгалтер ва бош бухгалтернинг (Бэк-офис бошлиғи, етакчи бухгалтер) имзоси (шу жумладан, электрон рақамли имзолари) билан тасдиқланади.».

20. 47-банднинг биринчи хатбошиси ва 80-банд «бош бухгалтери» деган сўзлардан кейин «(Бэк-офис бошлиғи, етакчи бухгалтер)» деган сўзлар билан тўлдирилсин.

21. 55-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«55. Тўлов топшириқномалари ва нақд пулни қўйиш учун фойдаланиладиган эълонларнинг санаси уни банкка тақдим этилган сана билан бир хил бўлиши керак, акс ҳолда улар ижро учун қабул қилинмайди (олдинги банк амалиёт кунида «кечки» муҳри билан қабул қилинган тўлов ҳужжатлари бундан мустасно).».

22. 60-банддаги «(муҳр мавжуд бўлган тақдирда)» деган сўзлар «(тадбиркорлик субъектларидан муҳр изи талаб этилмайди)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

23. 66-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«66. Бэк-офис бошлиғи ёки Бош бухгалтер барча пул ҳисоб-китоб ҳужжатларининг асл ва электрон нусхаларига ўрнатилган тартибда имзо (шу жумладан, электрон имзо) чекиб, тасдиқлайди ва бухгалтерия ўтказмаларини амалга оширади, банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш тизимлари орқали амалга оширилган операциялар бундан мустасно. Банк раҳбари буйруғи билан тўловларни тасдиқлаш бошқа банк ходимига топширилиши мумкин.».

24. 67-банднинг биринчи хатбошиси «Банкларда» деган сўздан кейин «(филиал, банк хизматлари офиси)» деган сўзлар билан тўлдирилсин.

25. 70-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«70. Якуний назорат ходими банк операцияларини бажариш учун асос бўлган барча ҳужжатларни талаб қилишга ва улар асосида операциялар қанчалик даражада тўғри бажарилганлиги бўйича банк раҳбариятига даврий равишда хулоса бериб боради.».

26. 108-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«108. «Омборда» илова (суб) ҳисобварағи бўйича материаллар ҳисоби миқдор ва қиймат ифодасида (тури ва навига қараб) юритилади.

Қўшимча китобда шахсий ҳисобварақлар юритилади, бундан ташқари, материаллар турлари ҳамда ҳисобдор шахслар бўйича варақчалар ва дафтарларда ҳисоб олиб борилади. Варақчада банк номи, анжом номи, дафтар бўйича номер, ҳисобварақ номери, анжомнинг нархи, анжомлар сони, анжомни берувчининг номи, бухгалтерия ёзуви қайд қилинган сана, анжом учун жавобгар шахснинг исм-шарифи, анжомлар суммаси ва улар сақланаётган жой кўрсатилади. Варақчалар бир турдаги буюмлар гуруҳлари бўйича картотекага жойлаштирилади. Асосий воситалар ҳисобини юритиш дафтари йил охирида якунланмайди ва ундаги ёзувлар янги йилда давом эттирилади. Моддий қимматликлар умумий белгиланган тартибда йўқлама қилиб турилади.

Материаллар турлари ҳамда ҳисобдор шахслар бўйича варақчалар ва дафтарлар электрон шаклда дастурий таъминот орқали олиб борилади.».

27. 118-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

«Кўп валютали бухгалтерия ҳисоби тизимида банкнинг асосий воситалари, капитали, даромадлари ва харажатларининг ҳисоби фақат миллий валютада юритилади.».

28. 121-бандда :

ўн олтинчи хатбоши «ва номи» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

«корреспонденцияланувчи ҳисобварақ рақами ва номи;

тўловнинг мақсади.».

29. 124-бандда :

биринчи хатбоши чиқариб ташлансин;

иккинчи — тўртинчи хатбошилар тегишли равишда биринчи — учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

30. 127-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«127. Мижоз шахсий ҳисобварақдан кўчирмани йўқотиб қўйган тақдирда, унинг дубликати мижоз билан тузилган банк ҳисобварағи шартномасига мувофиқ мижоз аризаси (электрон сўрови) асосида берилади.».

31. 142-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«142. Баланснинг тўғрилигига ишонч ҳосил қилгандан сўнг банк (филиал) томонидан кунлик бухгалтерия ҳисоботи сифатида бир нусхада баланс чоп этилади ва кунлик йиғмажилдга тикилади.

Бош банкда бутун банк бўйича ягона баланснинг кунлик чоп этилиши банк томонидан мустақил белгиланади. Филиаллари мавжуд бўлмаган банклар мазкур банднинг биринчи хатбошисида белгиланган тартибда чоп этади.».

32. 143-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«143 Банкнинг ягона баланси банк раҳбари ва Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи департаменти директори (бошқарма бошлиғи) томонидан имзоланади.».

33. Қуйидаги мазмундаги 5 1 параграф билан тўлдирилсин:

«5 1 §. Кўп валютали бухгалтерия ҳисобида ҳисобварақларни юритиш ва қайта баҳолаш

147 1 . Битта валютада амалга ошириладиган операциялар фақатгина ушбу валютанинг Бош китобига ёзилади. Масалан, АҚШ долларида амалга оширилган операциялар АҚШ долларидаги Бош китобда, сўмда амалга оширилган операциялар эса сўмдаги Бош китобда ҳисобга олинади.

147 2 . Валюта кросс-операцияси иккита валютани ўз ичига олади:

а) икки хил валютани ўз ичига оладиган операциялар ушбу валюталардаги ҳар бир Бош китобда валюта позициясининг тегишли ҳисобварақларига алоқадор бўлган бухгалтерия ёзувлари ёрдамида балансланади;

б) чет эл валютаси ва сўмда амалга оширилган операциялар чет эл валютасидаги Бош китобда ва сўмдаги Бош китобда қайд этилади;

в) икки хил чет эл валюталарида амалга оширилган операциялар ушбу икки валютага тегишли Бош китобларда қайд этилади.

147 3 . Валюта курси ўзгаришидан кўрилган фойда ёки зарарларни аниқлаш ва молиявий ҳисоботни тузиш мақсадларида чет эл валютасида қайд этилган актив ва мажбурият ҳисобварақлари қолдиқларини қайта баҳоланиши ҳар бир ойнинг охирги иш кунида ўтказилади. Жамланма баланс ҳисоботини тузиш учун қайта баҳолаш ойнинг исталган кунида ўтказилиши мумкин. Ушбу ҳолатларда бир хил қайта баҳолаш қоидалари қўлланилади.

Бунда банкнинг чет эл валюталари бўйича ҳисобварақларининг қолдиқлари (актив ва мажбуриятлари) баланс тузиш санасига Марказий банкнинг курси асосида қайта баҳоланади.

147 4 . Қайта баҳолаш ҳар куни бухгалтерия ёзувларисиз дастурий тарзда фақатгина жамланма баланс ҳисоботини тузиш учун ўтказилади. Қайта баҳоланган актив ва мажбуриятларнинг иккита якуний суммалари ўртасидаги фарқ валюта бўйича китобдаги валюта позицияси ҳисобварағининг янги қолдиғини ўзида акс эттиради.

147 5 . Ҳар ойнинг охирида молиявий ҳисоботда қайд этиш учун қайта баҳолаш натижасида кўрилган фойда ва зарарлар аниқланади. Қайта баҳолаш натижасида кўрилган фойда ва зарарларни аниқлаш тартиби қуйидагича:

а) алоҳида валюталарнинг Бош китоблари маълумотларидан келиб чиққан ҳолда баланс тузиш санасидаги ҳар бир валюта бўйича актив ва мажбуриятларнинг барча қолдиқлари жамланади. Актив ва мажбуриятлар якуний суммалари ўртасидаги фарқ ушбу Бош китобдаги валюта позицияси ҳисобварағи қолдиғига тенг бўлиши лозим;

б) чет эл валютасида қайд этилган актив ва мажбуриятлар тегишли равишда юқорида белгиланган курслар асосида сўмга айлантирилади;

в) қайта баҳоланган актив ва мажбуриятларнинг иккита якуний суммалари орасидаги фарқ валюта бўйича китобдаги валюта позицияси ҳисобварағининг янги қолдиғини акс эттиради. Бу янги қолдиқ сўм бўйича китобдаги валюта позицияси ҳисобварағининг тегишли қолдиғи билан таққосланади.

147 6 . Олинган фарқ қайта баҳолашдан кейинги фойда ёки зарарни ташкил этади ва тегишли равишда қуйидаги бухгалтерия ёзуви билан акс эттирилади:

Дебет 17101 «Валюта позицияси ҳисобварақлари»

Кредит 45401 «Спот битими бўйича чет эл валюталаридаги фойда»

ёки

Дебет 55302 «Спот битимлари бўйича чет эл валюталаридаги зарар»

Кредит 17101 «Валюта позицияси ҳисобварақлари»

Бунда, сўм бўйича Бош китобдаги валюта позицияси ҳисобварағи чет эл валютаси бўйича Бош китобдаги валюта позицияси ҳисобварағининг янги қолдиғига мос келгунга қадар доимий равишда тартибга солиб турилади. Бундай тартибга солинишдаги дебет ёки кредит бухгалтерия ёзувига мувофиқ қайта баҳолашдан олинган фойда ёки зарар акс эттиради.

147 7 . Қайта баҳолашдан сўнг қуйидаги ҳолларда фойда олинади:

агар чет эл валютаси бўйича Бош китобдаги валюта позицияси ҳисобварағининг янги кредит қолдиғи сўм бўйича Бош китобдаги валюта позицияси ҳисобварағининг корреспонденцияланувчи дебет қолдиғидан ортиқ бўлса;

агар чет эл валютаси бўйича Бош китобдаги валюта позицияси ҳисобварағининг янги дебет қолдиғи сўм бўйича Бош китобдаги валюта позицияси ҳисобварағининг корреспонденцияланувчи кредит қолдиғидан кам бўлса.

147 8 . Қайта баҳолашдан сўнг қуйидаги ҳолларда зарар кўрилади:

агар чет эл валютаси бўйича Бош китобдаги валюта позицияси ҳисобварағининг янги кредит қолдиғи сўм бўйича Бош китобдаги валюта позицияси ҳисобварағининг корреспонденцияланувчи дебет қолдиғидан кам бўлса;

агар чет эл валютаси бўйича Бош китобдаги валюта позицияси ҳисобварағининг янги дебет қолдиғи сўм бўйича Бош китобдаги валюта позицияси ҳисобварағининг корреспонденцияланувчи кредит қолдиғидан ортиқ бўлса.

147 9 . Чет эл валютасини сотиб олиш операцияларининг ҳамда валютани қайта баҳолашдан кейин фойда ва зарарларни аниқлашнинг бухгалтерия ҳисоби бўйича мисоллар мазкур Йўриқноманинг 9-иловасида келтирилган.».

34. 157-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«157. Кунлик йиғмажилдга қуйидаги ҳужжатлар тикилади:

банк мижозлари тўлов ҳужжатларининг ёки банк мижозларининг ҳисобварақларига қўйилган талаблар бўйича қоғозда тақдим этилган тўлов ҳужжатларининг асл нусхаси;

банк мижозлари билан шартномада белгиланган ҳисоб-китоблар бўйича амалга оширилган тўловлар учун қўлланилган мемориал ордерларнинг биринчи нусхаси;

банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш тизими бўйича амалга оширилган тўлов ҳужжатларининг рўйхати (мазкур Йўриқноманинг 6-иловаси);

банкнинг барча ҳисобварақлари бўйича амалга оширилган операцияларнинг иккинчи тартибли баланс ҳисобварақлари бўйича умумий суммаси кўрсатилган рўйхати (мазкур Йўриқноманинг 6-иловаси);

кунлик баланс ҳисоботи.

Кунлик бухгалтерия журнали электрон кўринишда ўрнатилган тартибда сақланади ва зарур ҳолларда ҳужжатлар рўйхати кунлик бухгалтерия журналининг тегишли қисмидан дастурий йўл билан олинади.».

35. Қуйидаги мазмундаги 157 1 -банд билан тўлдирилсин:

«157 1 . Кунлик бухгалтерия ҳужжатлари йиғмажилдини шакллантириш ва сақлаш имкони бор бўлган банк хизматлари офисларида кунлик йиғмажилдга мазкур Йўриқноманинг 157-бандида кўрсатилган ҳужжатлар (кунлик баланс ҳисоботи бундан мустасно) тикилади.».

36. 158-банддаги «Тижорат банкларида касса ишини ташкил қилиш, инкассация ва қимматликларни ташишга доир йўриқнома» (2008 йил 27 июнь, рўйхат рақами 1831 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2008 йил, 26-27-сон, 258-модда)» деган сўзлар «Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқнома (рўйхат рақами 3028, 2018 йил 29 июнь)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

37. 171-бандда :

учинчи хатбошидаги «ёки унинг ўринбосари» деган сўзлар «(Бэк-офис бошлиғи) ёки унинг ўринбосари, етакчи бухгалтер» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги «карточка» ва «карточкалар» деган сўзлар тегишли равишда «варақча» ва «варақчалар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

38. 1-иловада :

4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«4. Банкнинг бош бухгалтери банк раҳбарининг буйруғи билан тайинланади ва озод қилинади. Филиаллари мавжуд банкларда филиал бош бухгалтери лавозимига тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш банк бошқаруви раиси ёки унинг ўринбосари томонидан, Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи департаменти директори (бошқарма бошлиғи) билан келишилган ҳолда тайинланади. Шунингдек, у бевосита банк раҳбарига, бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш, ҳисоботлар тузиш, назорат қилиш тартиби ва методикаси билан боғлиқ масалалар бўйича эса, бевосита Бош банк Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи департаменти директори (бошқарма бошлиғи)га бўйсунади.»;

6-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин;

7-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари, бош бухгалтерлари, бошқарув аъзолари ҳамда микрокредит ташкилотлари ижро органлари раҳбарлари лавозимларига тавсия этилаётган номзодларга нисбатан малака талабларини қўйиш тартиби тўғрисида»ги низом (2006 йил 14 ноябрь, рўйхат рақами 1641 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 46-47-сон, 467-модда)га» деган сўзлар «Тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари, бош бухгалтерлари, бошқарув аъзолари, микрокредит ташкилотлари ҳамда кредит бюроларининг ижро органлари раҳбарларига нисбатан малака талабларига (рўйхат рақами 2989, 2018 йил 30 март)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

18-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «ёпиш» деган сўз «ёпишга доир амалларни назорат қилиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

39. 2-илова ўз кучини йўқотган деб топилсин.

40. 6 ва 7-иловалар мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.

41. 8-илова қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

21 Масофадан хизмат кўрсатиш тизими орқали ўтказилган тўлов топшириқномаси

42. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 3-иловасига мувофиқ таҳрирда 9-илова билан тўлдирилсин.

Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 6-ИЛОВА

Банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш тизими бўйича амалга оширилган тўлов ҳужжатлари рўйхати Сўм ва тийинда Т/р Иккинчи тартибли баланс ҳисобварақлар рақами Тўлов ҳужжатлари тури (шифри) Ҳужжатлар сони Сумма 1 2 3 4 5 Банкнинг барча ҳисобварақлари бўйича амалга оширилган операцияларнинг иккинчи тартибли баланс ҳисобварақлари умумий суммаси кўрсатилган рўйхати Сўм ва тийинда Т/р Иккинчи тартибли баланс ҳисобварақлар рақами Тўлов ҳужжатлари тури (шифри) Ҳужжатлар сони Сумма 1 2 3 4 5

Ҳар бир варақ охирида мазкур варақдаги ҳужжатлар сони, мазкур варақ бўйича тўлов ҳужжатларининг умумий суммаси, банк раҳбари (Банк хизматлари офиси) ҳамда бош бухгалтери (Бэк-офис бошлиғи, Банк хизматлари офиси бухгалтерияси бошлиғи) имзоси бўлиши керак.

Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 7-ИЛОВА

‎‎Брошюраланган ҳужжатлар йиғмажилди муқоваси ‎ШАКЛИ Сақлаш муддати ______________________ Индекс _______________________ ______________________________________________________ банк филиали/банк хизматлари офиси) Бухгалтерия ҳужжатлари «___» _________ 20__ й. _________________ _____________ сўм ________ тийиндаги Шулардан алоҳида йиғма жилдларда: ‎чет эл валютаси ва қимматбаҳо металлар бўйича ________________________________________ ‎банкнинг ички ҳисобварақлари бўйича _________________________________________________ ‎Кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақлари бўйича ҳужжатлар __________________________________________ ‎____________________________________________________________________________________________ ‎‎Шулардан қимматбаҳо металлар ва чет эл валютасидаги операциялар алоҳида йиғма жилдда __________________ ‎____________________________________________________________________________________________ ‎‎Жами ҳужжатлар сони _______________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Тахладим ва санаб чиқдим‎ ‎ ‎ _________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (имзо)‎ ‎ ‎‎Бухгалтерия маълумотлари Билан солиштирилди ‎‎‎‎________________________________________ ‎ ‎ ‎‎ (бош бухгалтер ёки унинг ўринбосари (Бэк-офис бошлиғи, Банк хизматлари офиси бухгалтерияси бошлиғи) имзоси) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Бухгалтерия ҳужжатлари билан таққосланди ‎‎________________________________________ ‎ ‎ ‎‎(якуний назорат ходимининг имзоси)

Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 3-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 9-ИЛОВА

Чет эл валютасини сотиб олиш операцияларининг ҳамда валютани қайта баҳолашдан кейин фойда ва зарарларни аниқлашнинг бухгалтерия ҳисоби бўйича мисоллар

20___ йил 14 сентябрь ҳолатига жамланма баланс ҳисоботида ҳисобварақларда қуйидаги қолдиқлар кўрсатилган:

Ҳисобварақ Доллардаги китоб (АҚШ долларида) Доллардаги китоб ($1 учун 8.092,13 сўм қайта баҳолаш курси бўйича) Сўмдаги китоб Жами Марказий банкдаги вакиллик ҳисобварағидаги маблағлар $1.000 8.092.130 8.000.000.000 8.008.092.130 Бошқа активлар 69.000.000.000 69.000.000.000 Жами: Активлар - 77.000.000.000 77.008.092.130 Мижозларнинг маблағлари $1.000 8.092.130 10.000.000.000 10.008.092.130 Бошқа мажбуриятлар 67.000.000.000 67.000.000.000 Жами: мажбуриятлар ва капитал - 77.000.000.000 77.008.092.130

1. Банкнинг мижозидан 1.000 АҚШ доллари сотиб олинди. 1 АҚШ доллари учун банкнинг сотиб олиш курси 8.071,00 сўм

Сана 15.09.20___йил

Қайта ҳисоблаш курси — 1 АҚШ доллари учун 8.092,13 сўм

1.000 АҚШ доллари сотиб олишни акс эттириш бўйича бухгалтерия ёзувлари:

Доллардаги китоб Сўмдаги китоб Дт 202ХХ-Мижоз ҳисобварағи $1.000 Дт 17101-« Валюта позицияси ҳисобварақлари» 8.071.000 Кт 17101-« Валюта позицияси ҳисобварақлари» $1.000 Кт 202ХХ-Мижоз ҳисобварағи 8.071.000

Чет эл валютасидаги операциядан фойдани акс эттиргунгача бўлган жамланма баланс ҳисоботи:

Ҳисобварақ Доллардаги китоб (АҚШ долларида) Доллардаги китоб ($1 учун 8.092,13 сўм қайта баҳолаш курси бўйича) Сўмдаги китоб Жами Марказий банкдаги вакиллик ҳисобварағидаги маблағлар $1.000 8.092.130 8.000.000.000 8.008.092.130 Валюта позицияси ҳисобварақлари (1.000) (8.092.130) 8.071.000 (21.130) Бошқа активлар - - 69.000.000.000 69.000.000.000 Жами: Активлар - - 77.008.071.000 77.008.071.000 Мижозларнинг маблағлари - - 10.008.071.000 10.008.071.000 Бошқа мажбуриятлар - - 67.000.000.000 67.000.000.000 Жами: мажбуриятлар ва капитал - - 77.008.071.000 77.008.071.000

17101-ҳисобварақнинг кредит қолдиғи чет эл валютасидаги операциядан 21.130 сўм миқдоридаги фойдани кўрсатмоқда. Фойдани акс эттириш бўйича бухгалтерия ёзуви:

Доллардаги китоб Сўмдаги китоб Бухгалтерия ёзуви йўқ Кт 17101-«Валюта позицияси ҳисобварақлари» 21.130 Кт 45401-«Спот» битими бўйича хорижий валюталардаги фойда» 21.130

Фойда акс эттирилгандан кейин жамланма баланс ҳисоботи:

Ҳисобварақ Доллардаги китоб (АҚШ долларида) Доллардаги китоб ($1 учун 8.092,13 сўм қайта баҳолаш курси бўйича) Сўмдаги китоб Жами Марказий банкдаги вакиллик ҳисобварағидаги маблағлар $1.000 8.092.130 8.000.000.000 8.008.092.130 Валюта позицияси ҳисобварақлари (1.000) (8.092.130) 8.092.130 Бошқа активлар - - 69.000.000.000 69.000.000.000 Жами: Активлар - - 77.008.092.130 77.008.092.130 Мижозларнинг маблағлари - - 10.008.071.000 10.008.071.000 Бошқа мажбуриятлар - - 67.000.000.000 67.000.000.000 Соф фойда (зарар) - - 21.130 21.130 Жами: мажбуриятлар ва капитал - - 77.008.092.130 77.008.092.130

2. Операция амалга оширилмади. Қайта баҳолаш ва молиявий ҳисоботни тузиш.

Сана 30.09.20___йил

Қайта ҳисоблаш курси — 1 АҚШ доллари учун 8.077,48 сўм

Чет эл валютасидаги ҳисобварақлар қолдиқларини қайта баҳолашдан зарарни акс эттиргунгача бўлган сўмдаги жамланма баланс ҳисоботи:

Ҳисобварақ Доллардаги китоб (АҚШ долларида) Доллардаги китоб ($1 учун 8.077,48 сўм қайта баҳолаш курси бўйича) Сўмдаги китоб Жами Марказий банкдаги вакиллик ҳисобварағидаги маблағлар $1.000 8.077.480 8.000.000.000 8.008.077.480 Валюта позицияси ҳисобварақлари (1.000) (8.077.480) 8.092.130 14.650 Бошқа активлар - - 69.000.000.000 69.000.000.000 Жами: Активлар - - 77.008.092.130 77.008.092.130 Мижозларнинг маблағлари - - 10.008.071.000 10.008.071.000 Бошқа мажбуриятлар - - 67.000.000.000 67.000.000.000 Соф фойда (зарар) - - 21.130 21.130 Жами: мажбуриятлар ва капитал - - 77.008.092.130 77.008.092.130

17101-ҳисобварақнинг дебет қолдиғи ҳисоботни тузиш санасига валютани қайта ҳисоблашдан 14.650 сўм миқдоридаги зарарни кўрсатмоқда. Зарарни акс эттириш бўйича бухгалтерия ёзуви:

Доллардаги китобда Сўмдаги китобда Бухгалтерия ёзуви йўқ Дт 55302-«Спот» битимлари бўйича хорижий валюталарда кўрилган зарарлар» 14.650 Кт 17101-«Валюта позицияси ҳисобварақлари» 14.650

Зарар акс эттирилгандан кейин жамланма баланс ҳисоботи:

Ҳисобварақ Доллардаги китоб (АҚШ долларида) Доллардаги китоб ($1 учун 8.077,48 сўм қайта баҳолаш курси бўйича) Сўмдаги китоб Жами Марказий банкдаги вакиллик ҳисобварағидаги маблағлар $1.000 8.077.480 8.000.000.000 8.008.077.480 Валюта позицияси ҳисобварақлари (1.000) (8.077.480) 8.077.480 Бошқа активлар - - 69.000.000.000 69.000.000.000 Жами: Активлар - - 77.008.077.480 77.008.077.480 Мижозларнинг маблағлари - - 10.008.071.000 10.008.071.000 Бошқа мажбуриятлар - - 67.000.000.000 67.000.000.000 Соф фойда (зарар) - - 6.480 6.480 Жами: мажбуриятлар ва капитал - - 77.008.077.480 77.008.077.480

Марказий банк Раиси М. НУРМУРАТОВ

Тошкент ш.,

2019 йил 13 июль,

15/10-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.08.2019 й., 10/19/1834-8/3552-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki Boshqaruvining

Qarori

Oʻzbekiston Respublikasi banklarida buxgalteriya hisobini yuritish va buxgalteriya ishlarini tashkil qilish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida

Oʻzbekiston Respublikasining “Oʻzbekiston Respublikasining Markaziy banki toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki Boshqaruvi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki Boshqaruvining 2008-yil 3-maydagi 11/5-son qarori (roʻyxat raqami 1834, 2008-yil 11-iyul) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2008-y., 28-son, 276-modda) bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi banklarida buxgalteriya hisobini yuritish va buxgalteriya ishlarini tashkil qilish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

2. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki Boshqaruvining 2019-yil 13-iyuldagi 15/10-son qaroriga ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi banklarida buxgalteriya hisobini yuritish va buxgalteriya ishlarini tashkil qilish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. 3-bandning ikkinchi xatboshisidagi “minibank” degan soʻz “bank xizmatlari ofisi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

2. 5-bandda :

oʻn sakkizinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“bank xizmatlari ofisi — bank filiali binosidan tashqarida joylashgan va Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankining tegishli normativ-huquqiy hujjatlariga muvofiq faoliyat yurituvchi bank filialining tarkibiy tuzilmasi. Bank xizmatlari ofisi turli xil nomlanishi (“Minibank”, “Chakana xizmatlar markazi”, “Bank xizmatlari markazi” va boshqalar) mumkin;”;

yigirma ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“yakuniy nazorat — amaliyot kun tugagandan soʻng, keyingi bank ish kunidan kechikmagan holda bankda amalga oshirilgan barcha bank operatsiyalarini buxgalteriya hisobida toʻgʻri aks ettirilganligini, shu jumladan birlamchi hujjatlar asosida oʻtkazilganligini tekshirish maqsadida amalga oshiriladigan nazorat.”;

yigirma toʻrtinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Yakuniy nazorat xizmati banklarda (filiallarda) alohida boʻlim sifatida tashkil qilinadi. Bank tomonidan amalga oshirilgan operatsiyalarga oid hisob-kitob hujjatlari bank xizmatlari ofislarida saqlangan hollarda bank xizmatlari ofislarida yakuniy nazorat xizmati alohida shtat birligida tashkil etiladi.”.

3. 10-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“10. Masʼul ijrochi va nazoratchi buxgalterlar zimmasiga muayyan hisobvaraqlarni yuritish yoki alohida operatsiyalarni amalga oshirish ishlari yuklatiladi. Hisobvaraqlar xodimlar oʻrtasida bank ichki tartib qoidalari asosida operatsiyalar hajmi, mijozlar turi va boshqa xususiyatlardan kelib chiqqan holda taqsimlanadi.”.

4. 11-banddagi “alohida kitobda roʻyxatga olinishi” degan soʻzlar “yuritilishi” degan soʻz bilan almashtirilsin.

5. 16-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“16. Tarkibiy tuzilmasi Front-ofis va Bek-ofis sifatida tashkil etilgan banklarning buxgalteriya apparati shu tarkibiy tuzilmalarga mos ravishda tashkil etilishi mumkin. Buxgalteriya apparatini Front-ofis va Bek-ofisga ajratish zaruriyati yuzasidan sharhlar 3-ilovada keltirilgan.”.

6. II bobning 2-paragrafi nomidagi “Minibanklarda” degan soʻz “Bank xizmatlari ofislarida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

7. 17 va 18-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“17. Bank xizmatlari ofislarida buxgalteriya hisobi mavjud ish hajmidan kelib chiqqan holda mazkur Yoʻriqnoma talablari doirasida tashkil etilishi lozim.

Bank xizmatlari ofislarida dastlabki nazoratni oʻtkazish uchun masʼul ijrochi buxgalter shtati bilan taʼminlangan boʻlishi lozim. Joriy nazorat bank xizmatlari ofisi buxgalteriyasi boshligʻi tomonidan (bundan buyon matnda yetakchi buxgalter deb yuritiladi) amalga oshiriladi.

Bank xizmatlari ofislaridan oʻtkaziladigan toʻlovlar joriy nazoratdan oʻtkazilganidan soʻng amalga oshiriladi. Bunda toʻlovlar joriy nazoratdan oʻtkazilganligi bank filialining Bek-ofisi boshligʻi yoki Bosh buxgalteri tomonidan tasdiqlanishi talab etilmaydi.

Bank xizmatlari ofislari ularda amalga oshirilgan operatsiya va oʻtkazilgan toʻlovlarning nazoratini taʼminlash maqsadida, operatsiyalarga va (yoki) toʻlovlarga asos boʻlgan hujjatlar, shu jumladan pul-hisob-kitob hujjatlarining elektron nusxasini bankka (filialga) taqdim etishi mumkin.

18. Bank xizmatlari ofislarida bank ish kuni davomida amalga oshirilgan operatsiyalarga asos boʻlgan pul hisob-kitob hujjatlari belgilangan tartibda yakuniy nazoratdan oʻtkazilishi lozim.

Bank xizmatlari ofislarida kunlik buxgalteriya hujjatlari yigʻmajildi mazkur Yoʻriqnomaning 7-paragrafida belgilangan tartibda shakllantirilishi va saqlanishi yoki shakllantirilgan kunlik buxgalteriya hujjatlari yigʻmajildi saqlash uchun davriy ravishda, lekin bir oyda kamida bir marotaba bank xizmatlari ofisini tashkil etgan bankka (filialga) yetkazilishi lozim. Mazkur holat bankning ichki qoidalarida (hujjatlarida) aniq koʻrsatilishi lozim.”.

8. 19-banddagi “oʻzi joylashgan viloyat yoki shaharda minibanklar” degan soʻzlar “(filial) bank xizmatlari ofislari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

9. 20 , 53 va 54-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.

10. 22-band “nazoratdan oʻtkazilishi shart” degan soʻzlardan keyin “, bundan bank hisobvaraqlariga masofadan xizmat koʻrsatish tizimlari orqali amalga oshirilgan operatsiyalar mustasno” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin.

11. 23-bandning oltinchi — sakkizinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“filiallararo va ichki toʻlovlarni oʻtkazish uchun bank oʻz mijozlaridan toʻlov hujjatlarini qabul qilish vaqtini oʻzi mustaqil ravishda belgilaydi. Filiallararo toʻlovlarga bir bank filiallari oʻrtasidagi toʻlovlar, ichki toʻlovlarga kassa amallari, toʻlanishi va olinishi lozim boʻlgan foizlar hisobini hisoblash hamda xodimlarga ish haqi hisoblash va shunga oʻxshash amallar kiradi;

banklararo toʻlovlar boʻyicha banklar mijozlaridan bank amaliyot kuni davomida (qogʻoz shakldagi toʻlov hujjatlari uchun soat 16-00 gacha) qabul qilingan toʻlov hujjatlari boʻyicha buxgalteriya oʻtkazmalarini banklararo toʻlovlar vaqti tugagunga qadar HKMga yetkazib berishlari kerak, aks holda banklararo toʻlovlar amalga oshirilmaydi. Bank aybi bilan amalga oshmay qolgan hujjat boʻyicha bank javobgar hisoblanadi, bundan bankka taalluqli boʻlmagan tashqi omillar mustasno;

HKM banklarga banklararo toʻlovlar tugaganligi toʻgʻrisida maʼlumotni (END fayl) joʻnatadi, shundan soʻng shu amaliyot kuni uchun banklar oʻrtasida banklararo toʻlovlar toʻxtatiladi.”.

12. 24-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“24. Banklar bank ish kuni yakunlangandan soʻng, lekin keyingi bank ish kuni soat 10-00 dan kechiktirmagan holda Markaziy bankka elektron balans (0106BS) hisobotini joʻnatadilar.”.

13. 28-bandda :

oltinchi xatboshi “soʻz bilan” degan soʻzlardan keyin “yoziladigan summa satrning boshidan katta harf bilan boshlanishi hamda tiyin raqam bilan yozilishi lozim” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

quyidagi mazmundagi yettinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“operatsiya bajargan shaxslarning (shaxsning) lavozimi, familiyasi hamda ismi va otasi ismining bosh harflari hamda imzosi;”;

yettinchi xatboshi sakkizinchi xatboshi deb hisoblansin.

14. 34-bandda :

ikkinchi xatboshidan ikkinchi jumla chiqarib tashlansin;

uchinchi va toʻrtinchi xatboshilar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Naqd pul chekining old tomonida albatta, naqd pul olish uchun bankka taqdim etilgan imzo namunalari va muhr izi qoʻyilgan varaqchada (tadbirkorlik subyektlari uchun imzo namunalari qoʻyilgan varaqchada) koʻrsatilgan imzo qoʻyish huquqiga ega boʻlgan shaxs yoki korxona tomonidan ishonchnoma berilgan shaxsning ismi, sharifi yoziladi. Hisobvaraq egasi naqd pul cheklarining orqa tomonida xarajatlarning maqsadini koʻrsatishi shart, ushbu maʼlumotlar chek beruvchining imzolari bilan tasdiqlanadi va pul oluvchining pasporti yoki uning oʻrnini bosuvchi hujjat (hujjat faqat, Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Davlat xavfsizlik xizmati, Favqulodda vaziyatlar vazirligi tomonidan oʻz xodimlariga berilgan boʻlsa) maʼlumotlari koʻrsatiladi. Bu maʼlumotlar oluvchilarning oʻzlari tomonidan toʻldirilishi shart. Naqd pul berilishi uchun asos boʻladigan pul cheklari va chiqim kassa orderlari oluvchilarning imzolari bilan tasdiqlanadi.

Naqd pul cheki boʻyicha mablagʻ chekda shaxsi koʻrsatilgan shaxsga toʻlanadi.”.

15. 36-banddagi “Milliy” degan soʻz “Davlat” degan soʻz bilan almashtirilsin.

16. 37-bandning birinchi xatboshisi “shaxslarining imzolari” degan soʻzlardan keyin (shu jumladan, elektron raqamli imzolari)” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin.

17. 38-band “bosh buxgalteri” degan soʻzlardan keyin “(Bek-ofis boshligʻi, yetakchi buxgalter)” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin.

18. 43-bandning birinchi va ikkinchi jumlalari, 151 va 152-bandlar “Bosh buxgalter” degan soʻzlardan keyin “(Bek-ofis boshligʻi, yetakchi buxgalter)” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin.

19. 45-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“45. Bank toʻlovchi boʻlib ishtirok etgan va memorial orderlar ishlatilgan hollarda, ular bank rahbarining va bosh buxgalterning (Bek-ofis boshligʻi, yetakchi buxgalter) imzolari (shu jumladan elektron raqamli imzolari) bilan tasdiqlanadi, boshqa holatlarda memorial orderlar ushbu bank hisobvaragʻini olib boruvchi buxgalter va bosh buxgalterning (Bek-ofis boshligʻi, yetakchi buxgalter) imzosi (shu jumladan, elektron raqamli imzolari) bilan tasdiqlanadi.”.

20. 47-bandning birinchi xatboshisi va 80-band “bosh buxgalteri” degan soʻzlardan keyin “(Bek-ofis boshligʻi, yetakchi buxgalter)” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin.

21. 55-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“55. Toʻlov topshiriqnomalari va naqd pulni qoʻyish uchun foydalaniladigan eʼlonlarning sanasi uni bankka taqdim etilgan sana bilan bir xil boʻlishi kerak, aks holda ular ijro uchun qabul qilinmaydi (oldingi bank amaliyot kunida “kechki” muhri bilan qabul qilingan toʻlov hujjatlari bundan mustasno).”.

22. 60-banddagi “(muhr mavjud boʻlgan taqdirda)” degan soʻzlar “(tadbirkorlik subyektlaridan muhr izi talab etilmaydi)” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

23. 66-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“66. Bek-ofis boshligʻi yoki Bosh buxgalter barcha pul hisob-kitob hujjatlarining asl va elektron nusxalariga oʻrnatilgan tartibda imzo (shu jumladan, elektron imzo) chekib, tasdiqlaydi va buxgalteriya oʻtkazmalarini amalga oshiradi, bank hisobvaraqlariga masofadan xizmat koʻrsatish tizimlari orqali amalga oshirilgan operatsiyalar bundan mustasno. Bank rahbari buyrugʻi bilan toʻlovlarni tasdiqlash boshqa bank xodimiga topshirilishi mumkin.”.

24. 67-bandning birinchi xatboshisi “Banklarda” degan soʻzdan keyin “(filial, bank xizmatlari ofisi)” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin.

25. 70-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“70. Yakuniy nazorat xodimi bank operatsiyalarini bajarish uchun asos boʻlgan barcha hujjatlarni talab qilishga va ular asosida operatsiyalar qanchalik darajada toʻgʻri bajarilganligi boʻyicha bank rahbariyatiga davriy ravishda xulosa berib boradi.”.

26. 108-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“108. “Omborda” ilova (sub) hisobvaragʻi boʻyicha materiallar hisobi miqdor va qiymat ifodasida (turi va naviga qarab) yuritiladi.

Qoʻshimcha kitobda shaxsiy hisobvaraqlar yuritiladi, bundan tashqari, materiallar turlari hamda hisobdor shaxslar boʻyicha varaqchalar va daftarlarda hisob olib boriladi. Varaqchada bank nomi, anjom nomi, daftar boʻyicha nomer, hisobvaraq nomeri, anjomning narxi, anjomlar soni, anjomni beruvchining nomi, buxgalteriya yozuvi qayd qilingan sana, anjom uchun javobgar shaxsning ism-sharifi, anjomlar summasi va ular saqlanayotgan joy koʻrsatiladi. Varaqchalar bir turdagi buyumlar guruhlari boʻyicha kartotekaga joylashtiriladi. Asosiy vositalar hisobini yuritish daftari yil oxirida yakunlanmaydi va undagi yozuvlar yangi yilda davom ettiriladi. Moddiy qimmatliklar umumiy belgilangan tartibda yoʻqlama qilib turiladi.

Materiallar turlari hamda hisobdor shaxslar boʻyicha varaqchalar va daftarlar elektron shaklda dasturiy taʼminot orqali olib boriladi.”.

27. 118-band quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Koʻp valyutali buxgalteriya hisobi tizimida bankning asosiy vositalari, kapitali, daromadlari va xarajatlarining hisobi faqat milliy valyutada yuritiladi.”.

28. 121-bandda :

oʻn oltinchi xatboshi “va nomi” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

quyidagi mazmundagi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“korrespondensiyalanuvchi hisobvaraq raqami va nomi;

toʻlovning maqsadi.”.

29. 124-bandda :

birinchi xatboshi chiqarib tashlansin;

ikkinchi — toʻrtinchi xatboshilar tegishli ravishda birinchi — uchinchi xatboshilar deb hisoblansin.

30. 127-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“127. Mijoz shaxsiy hisobvaraqdan koʻchirmani yoʻqotib qoʻygan taqdirda, uning dublikati mijoz bilan tuzilgan bank hisobvaragʻi shartnomasiga muvofiq mijoz arizasi (elektron soʻrovi) asosida beriladi.”.

31. 142-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“142. Balansning toʻgʻriligiga ishonch hosil qilgandan soʻng bank (filial) tomonidan kunlik buxgalteriya hisoboti sifatida bir nusxada balans chop etiladi va kunlik yigʻmajildga tikiladi.

Bosh bankda butun bank boʻyicha yagona balansning kunlik chop etilishi bank tomonidan mustaqil belgilanadi. Filiallari mavjud boʻlmagan banklar mazkur bandning birinchi xatboshisida belgilangan tartibda chop etadi.”.

32. 143-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“143 Bankning yagona balansi bank rahbari va Buxgalteriya hisobi va hisoboti departamenti direktori (boshqarma boshligʻi) tomonidan imzolanadi.”.

33. Quyidagi mazmundagi 5 1 paragraf bilan toʻldirilsin:

“5 1 §. Koʻp valyutali buxgalteriya hisobida hisobvaraqlarni yuritish va qayta baholash

147 1 . Bitta valyutada amalga oshiriladigan operatsiyalar faqatgina ushbu valyutaning Bosh kitobiga yoziladi. Masalan, AQSh dollarida amalga oshirilgan operatsiyalar AQSh dollaridagi Bosh kitobda, soʻmda amalga oshirilgan operatsiyalar esa soʻmdagi Bosh kitobda hisobga olinadi.

147 2 . Valyuta kross-operatsiyasi ikkita valyutani oʻz ichiga oladi:

a) ikki xil valyutani oʻz ichiga oladigan operatsiyalar ushbu valyutalardagi har bir Bosh kitobda valyuta pozitsiyasining tegishli hisobvaraqlariga aloqador boʻlgan buxgalteriya yozuvlari yordamida balanslanadi;

b) chet el valyutasi va soʻmda amalga oshirilgan operatsiyalar chet el valyutasidagi Bosh kitobda va soʻmdagi Bosh kitobda qayd etiladi;

v) ikki xil chet el valyutalarida amalga oshirilgan operatsiyalar ushbu ikki valyutaga tegishli Bosh kitoblarda qayd etiladi.

147 3 . Valyuta kursi oʻzgarishidan koʻrilgan foyda yoki zararlarni aniqlash va moliyaviy hisobotni tuzish maqsadlarida chet el valyutasida qayd etilgan aktiv va majburiyat hisobvaraqlari qoldiqlarini qayta baholanishi har bir oyning oxirgi ish kunida oʻtkaziladi. Jamlanma balans hisobotini tuzish uchun qayta baholash oyning istalgan kunida oʻtkazilishi mumkin. Ushbu holatlarda bir xil qayta baholash qoidalari qoʻllaniladi.

Bunda bankning chet el valyutalari boʻyicha hisobvaraqlarining qoldiqlari (aktiv va majburiyatlari) balans tuzish sanasiga Markaziy bankning kursi asosida qayta baholanadi.

147 4 . Qayta baholash har kuni buxgalteriya yozuvlarisiz dasturiy tarzda faqatgina jamlanma balans hisobotini tuzish uchun oʻtkaziladi. Qayta baholangan aktiv va majburiyatlarning ikkita yakuniy summalari oʻrtasidagi farq valyuta boʻyicha kitobdagi valyuta pozitsiyasi hisobvaragʻining yangi qoldigʻini oʻzida aks ettiradi.

147 5 . Har oyning oxirida moliyaviy hisobotda qayd etish uchun qayta baholash natijasida koʻrilgan foyda va zararlar aniqlanadi. Qayta baholash natijasida koʻrilgan foyda va zararlarni aniqlash tartibi quyidagicha:

a) alohida valyutalarning Bosh kitoblari maʼlumotlaridan kelib chiqqan holda balans tuzish sanasidagi har bir valyuta boʻyicha aktiv va majburiyatlarning barcha qoldiqlari jamlanadi. Aktiv va majburiyatlar yakuniy summalari oʻrtasidagi farq ushbu Bosh kitobdagi valyuta pozitsiyasi hisobvaragʻi qoldigʻiga teng boʻlishi lozim;

b) chet el valyutasida qayd etilgan aktiv va majburiyatlar tegishli ravishda yuqorida belgilangan kurslar asosida soʻmga aylantiriladi;

v) qayta baholangan aktiv va majburiyatlarning ikkita yakuniy summalari orasidagi farq valyuta boʻyicha kitobdagi valyuta pozitsiyasi hisobvaragʻining yangi qoldigʻini aks ettiradi. Bu yangi qoldiq soʻm boʻyicha kitobdagi valyuta pozitsiyasi hisobvaragʻining tegishli qoldigʻi bilan taqqoslanadi.

147 6 . Olingan farq qayta baholashdan keyingi foyda yoki zararni tashkil etadi va tegishli ravishda quyidagi buxgalteriya yozuvi bilan aks ettiriladi:

Debet 17101 “Valyuta pozitsiyasi hisobvaraqlari”

Kredit 45401 “Spot bitimi boʻyicha chet el valyutalaridagi foyda”

yoki

Debet 55302 “Spot bitimlari boʻyicha chet el valyutalaridagi zarar”

Kredit 17101 “Valyuta pozitsiyasi hisobvaraqlari”

Bunda, soʻm boʻyicha Bosh kitobdagi valyuta pozitsiyasi hisobvaragʻi chet el valyutasi boʻyicha Bosh kitobdagi valyuta pozitsiyasi hisobvaragʻining yangi qoldigʻiga mos kelgunga qadar doimiy ravishda tartibga solib turiladi. Bunday tartibga solinishdagi debet yoki kredit buxgalteriya yozuviga muvofiq qayta baholashdan olingan foyda yoki zarar aks ettiradi.

147 7 . Qayta baholashdan soʻng quyidagi hollarda foyda olinadi:

agar chet el valyutasi boʻyicha Bosh kitobdagi valyuta pozitsiyasi hisobvaragʻining yangi kredit qoldigʻi soʻm boʻyicha Bosh kitobdagi valyuta pozitsiyasi hisobvaragʻining korrespondensiyalanuvchi debet qoldigʻidan ortiq boʻlsa;

agar chet el valyutasi boʻyicha Bosh kitobdagi valyuta pozitsiyasi hisobvaragʻining yangi debet qoldigʻi soʻm boʻyicha Bosh kitobdagi valyuta pozitsiyasi hisobvaragʻining korrespondensiyalanuvchi kredit qoldigʻidan kam boʻlsa.

147 8 . Qayta baholashdan soʻng quyidagi hollarda zarar koʻriladi:

agar chet el valyutasi boʻyicha Bosh kitobdagi valyuta pozitsiyasi hisobvaragʻining yangi kredit qoldigʻi soʻm boʻyicha Bosh kitobdagi valyuta pozitsiyasi hisobvaragʻining korrespondensiyalanuvchi debet qoldigʻidan kam boʻlsa;

agar chet el valyutasi boʻyicha Bosh kitobdagi valyuta pozitsiyasi hisobvaragʻining yangi debet qoldigʻi soʻm boʻyicha Bosh kitobdagi valyuta pozitsiyasi hisobvaragʻining korrespondensiyalanuvchi kredit qoldigʻidan ortiq boʻlsa.

147 9 . Chet el valyutasini sotib olish operatsiyalarining hamda valyutani qayta baholashdan keyin foyda va zararlarni aniqlashning buxgalteriya hisobi boʻyicha misollar mazkur Yoʻriqnomaning 9-ilovasida keltirilgan.”.

34. 157-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“157. Kunlik yigʻmajildga quyidagi hujjatlar tikiladi:

bank mijozlari toʻlov hujjatlarining yoki bank mijozlarining hisobvaraqlariga qoʻyilgan talablar boʻyicha qogʻozda taqdim etilgan toʻlov hujjatlarining asl nusxasi;

bank mijozlari bilan shartnomada belgilangan hisob-kitoblar boʻyicha amalga oshirilgan toʻlovlar uchun qoʻllanilgan memorial orderlarning birinchi nusxasi;

bank hisobvaraqlariga masofadan xizmat koʻrsatish tizimi boʻyicha amalga oshirilgan toʻlov hujjatlarining roʻyxati (mazkur Yoʻriqnomaning 6-ilovasi);

bankning barcha hisobvaraqlari boʻyicha amalga oshirilgan operatsiyalarning ikkinchi tartibli balans hisobvaraqlari boʻyicha umumiy summasi koʻrsatilgan roʻyxati (mazkur Yoʻriqnomaning 6-ilovasi);

kunlik balans hisoboti.

Kunlik buxgalteriya jurnali elektron koʻrinishda oʻrnatilgan tartibda saqlanadi va zarur hollarda hujjatlar roʻyxati kunlik buxgalteriya jurnalining tegishli qismidan dasturiy yoʻl bilan olinadi.”.

35. Quyidagi mazmundagi 157 1 -band bilan toʻldirilsin:

“157 1 . Kunlik buxgalteriya hujjatlari yigʻmajildini shakllantirish va saqlash imkoni bor boʻlgan bank xizmatlari ofislarida kunlik yigʻmajildga mazkur Yoʻriqnomaning 157-bandida koʻrsatilgan hujjatlar (kunlik balans hisoboti bundan mustasno) tikiladi.”.

36. 158-banddagi “Tijorat banklarida kassa ishini tashkil qilish, inkassatsiya va qimmatliklarni tashishga doir yoʻriqnoma” (2008-yil 27-iyun, roʻyxat raqami 1831 — Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami 2008-yil, 26-27-son, 258-modda)” degan soʻzlar “Tijorat banklarida kassa ishini tashkil etish, naqd pul va boshqa qimmatliklarni inkassatsiya qilishga doir yoʻriqnoma (roʻyxat raqami 3028, 2018-yil 29-iyun)” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

37. 171-bandda :

uchinchi xatboshidagi “yoki uning oʻrinbosari” degan soʻzlar “(Bek-ofis boshligʻi) yoki uning oʻrinbosari, yetakchi buxgalter” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

toʻrtinchi xatboshidagi “kartochka” va “kartochkalar” degan soʻzlar tegishli ravishda “varaqcha” va “varaqchalar” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

38. 1-ilovada :

4-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“4. Bankning bosh buxgalteri bank rahbarining buyrugʻi bilan tayinlanadi va ozod qilinadi. Filiallari mavjud banklarda filial bosh buxgalteri lavozimiga tayinlash va lavozimidan ozod qilish bank boshqaruvi raisi yoki uning oʻrinbosari tomonidan, Buxgalteriya hisobi va hisoboti departamenti direktori (boshqarma boshligʻi) bilan kelishilgan holda tayinlanadi. Shuningdek, u bevosita bank rahbariga, buxgalteriya hisobini tashkil etish, hisobotlar tuzish, nazorat qilish tartibi va metodikasi bilan bogʻliq masalalar boʻyicha esa, bevosita Bosh bank Buxgalteriya hisobi va hisoboti departamenti direktori (boshqarma boshligʻi)ga boʻysunadi.”;

6-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin;

7-banddagi “Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki tomonidan tijorat banklari va ularning filiallari rahbarlari, bosh buxgalterlari, boshqaruv aʼzolari hamda mikrokredit tashkilotlari ijro organlari rahbarlari lavozimlariga tavsiya etilayotgan nomzodlarga nisbatan malaka talablarini qoʻyish tartibi toʻgʻrisida”gi nizom (2006-yil 14-noyabr, roʻyxat raqami 1641 — Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2006-yil, 46-47-son, 467-modda)ga” degan soʻzlar “Tijorat banklari va ularning filiallari rahbarlari, bosh buxgalterlari, boshqaruv aʼzolari, mikrokredit tashkilotlari hamda kredit byurolarining ijro organlari rahbarlariga nisbatan malaka talablariga (roʻyxat raqami 2989, 2018-yil 30-mart)” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

18-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi “yopish” degan soʻz “yopishga doir amallarni nazorat qilish” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

39. 2-ilova oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.

40. 6 va 7-ilovalar mazkur oʻzgartirish va qoʻshimchalarning 1 va 2-ilovalariga muvofiq tahrirda bayon etilsin.

41. 8-ilova quyidagi mazmundagi qator bilan toʻldirilsin:

21 Masofadan xizmat koʻrsatish tizimi orqali oʻtkazilgan toʻlov topshiriqnomasi

42. Mazkur oʻzgartirish va qoʻshimchalarning 3-ilovasiga muvofiq tahrirda 9-ilova bilan toʻldirilsin.

Oʻzbekiston Respublikasi banklarida buxgalteriya hisobini yuritish va buxgalteriya ishlarini tashkil qilish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalarga 1-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi banklarida buxgalteriya hisobini yuritish va buxgalteriya ishlarini tashkil qilish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga 6-ILOVA

Bank hisobvaraqlariga masofadan xizmat koʻrsatish tizimi boʻyicha amalga oshirilgan toʻlov hujjatlari roʻyxati Soʻm va tiyinda T/r Ikkinchi tartibli balans hisobvaraqlar raqami Toʻlov hujjatlari turi (shifri) Hujjatlar soni Summa 1 2 3 4 5 Bankning barcha hisobvaraqlari boʻyicha amalga oshirilgan operatsiyalarning ikkinchi tartibli balans hisobvaraqlari umumiy summasi koʻrsatilgan roʻyxati Soʻm va tiyinda T/r Ikkinchi tartibli balans hisobvaraqlar raqami Toʻlov hujjatlari turi (shifri) Hujjatlar soni Summa 1 2 3 4 5

Har bir varaq oxirida mazkur varaqdagi hujjatlar soni, mazkur varaq boʻyicha toʻlov hujjatlarining umumiy summasi, bank rahbari (Bank xizmatlari ofisi) hamda bosh buxgalteri (Bek-ofis boshligʻi, Bank xizmatlari ofisi buxgalteriyasi boshligʻi) imzosi boʻlishi kerak.

Oʻzbekiston Respublikasi banklarida buxgalteriya hisobini yuritish va buxgalteriya ishlarini tashkil qilish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalarga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi banklarida buxgalteriya hisobini yuritish va buxgalteriya ishlarini tashkil qilish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga 7-ILOVA

‎‎Broshyuralangan hujjatlar yigʻmajildi muqovasi ‎SHAKLI Saqlash muddati ______________________ Indeks _______________________ ______________________________________________________ bank filiali/bank xizmatlari ofisi) Buxgalteriya hujjatlari “___” _________ 20__ y. _________________ _____________ soʻm ________ tiyindagi Shulardan alohida yigʻma jildlarda: ‎chet el valyutasi va qimmatbaho metallar boʻyicha ________________________________________ ‎bankning ichki hisobvaraqlari boʻyicha _________________________________________________ ‎Koʻzda tutilmagan holatlar hisobvaraqlari boʻyicha hujjatlar __________________________________________ ‎____________________________________________________________________________________________ ‎‎Shulardan qimmatbaho metallar va chet el valyutasidagi operatsiyalar alohida yigʻma jildda __________________ ‎____________________________________________________________________________________________ ‎‎Jami hujjatlar soni _______________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Taxladim va sanab chiqdim‎ ‎ ‎ _________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (imzo)‎ ‎ ‎‎Buxgalteriya maʼlumotlari Bilan solishtirildi ‎‎‎‎________________________________________ ‎ ‎ ‎‎ (bosh buxgalter yoki uning oʻrinbosari (Bek-ofis boshligʻi, Bank xizmatlari ofisi buxgalteriyasi boshligʻi) imzosi) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Buxgalteriya hujjatlari bilan taqqoslandi ‎‎________________________________________ ‎ ‎ ‎‎(yakuniy nazorat xodimining imzosi)

Oʻzbekiston Respublikasi banklarida buxgalteriya hisobini yuritish va buxgalteriya ishlarini tashkil qilish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalarga 3-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi banklarida buxgalteriya hisobini yuritish va buxgalteriya ishlarini tashkil qilish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga 9-ILOVA

Chet el valyutasini sotib olish operatsiyalarining hamda valyutani qayta baholashdan keyin foyda va zararlarni aniqlashning buxgalteriya hisobi boʻyicha misollar

20___ yil 14-sentabr holatiga jamlanma balans hisobotida hisobvaraqlarda quyidagi qoldiqlar koʻrsatilgan:

Hisobvaraq Dollardagi kitob (AQSh dollarida) Dollardagi kitob ($1 uchun 8.092,13 soʻm qayta baholash kursi boʻyicha) Soʻmdagi kitob Jami Markaziy bankdagi vakillik hisobvaragʻidagi mablagʻlar $1.000 8.092.130 8.000.000.000 8.008.092.130 Boshqa aktivlar 69.000.000.000 69.000.000.000 Jami: Aktivlar - 77.000.000.000 77.008.092.130 Mijozlarning mablagʻlari $1.000 8.092.130 10.000.000.000 10.008.092.130 Boshqa majburiyatlar 67.000.000.000 67.000.000.000 Jami: majburiyatlar va kapital - 77.000.000.000 77.008.092.130

1. Bankning mijozidan 1.000 AQSh dollari sotib olindi. 1 AQSh dollari uchun bankning sotib olish kursi 8.071,00 soʻm

Sana 15.09.20___yil

Qayta hisoblash kursi — 1 AQSh dollari uchun 8.092,13 soʻm

1.000 AQSh dollari sotib olishni aks ettirish boʻyicha buxgalteriya yozuvlari:

Dollardagi kitob Soʻmdagi kitob Dt 202XX-Mijoz hisobvaragʻi $1.000 Dt 17101-“ Valyuta pozitsiyasi hisobvaraqlari” 8.071.000 Kt 17101-“ Valyuta pozitsiyasi hisobvaraqlari” $1.000 Kt 202XX-Mijoz hisobvaragʻi 8.071.000

Chet el valyutasidagi operatsiyadan foydani aks ettirgungacha boʻlgan jamlanma balans hisoboti:

Hisobvaraq Dollardagi kitob (AQSh dollarida) Dollardagi kitob ($1 uchun 8.092,13 soʻm qayta baholash kursi boʻyicha) Soʻmdagi kitob Jami Markaziy bankdagi vakillik hisobvaragʻidagi mablagʻlar $1.000 8.092.130 8.000.000.000 8.008.092.130 Valyuta pozitsiyasi hisobvaraqlari (1.000) (8.092.130) 8.071.000 (21.130) Boshqa aktivlar - - 69.000.000.000 69.000.000.000 Jami: Aktivlar - - 77.008.071.000 77.008.071.000 Mijozlarning mablagʻlari - - 10.008.071.000 10.008.071.000 Boshqa majburiyatlar - - 67.000.000.000 67.000.000.000 Jami: majburiyatlar va kapital - - 77.008.071.000 77.008.071.000

17101-hisobvaraqning kredit qoldigʻi chet el valyutasidagi operatsiyadan 21.130 soʻm miqdoridagi foydani koʻrsatmoqda. Foydani aks ettirish boʻyicha buxgalteriya yozuvi:

Dollardagi kitob Soʻmdagi kitob Buxgalteriya yozuvi yoʻq Kt 17101-“Valyuta pozitsiyasi hisobvaraqlari” 21.130 Kt 45401-“Spot” bitimi boʻyicha xorijiy valyutalardagi foyda” 21.130

Foyda aks ettirilgandan keyin jamlanma balans hisoboti:

Hisobvaraq Dollardagi kitob (AQSh dollarida) Dollardagi kitob ($1 uchun 8.092,13 soʻm qayta baholash kursi boʻyicha) Soʻmdagi kitob Jami Markaziy bankdagi vakillik hisobvaragʻidagi mablagʻlar $1.000 8.092.130 8.000.000.000 8.008.092.130 Valyuta pozitsiyasi hisobvaraqlari (1.000) (8.092.130) 8.092.130 Boshqa aktivlar - - 69.000.000.000 69.000.000.000 Jami: Aktivlar - - 77.008.092.130 77.008.092.130 Mijozlarning mablagʻlari - - 10.008.071.000 10.008.071.000 Boshqa majburiyatlar - - 67.000.000.000 67.000.000.000 Sof foyda (zarar) - - 21.130 21.130 Jami: majburiyatlar va kapital - - 77.008.092.130 77.008.092.130

2. Operatsiya amalga oshirilmadi. Qayta baholash va moliyaviy hisobotni tuzish.

Sana 30.09.20___yil

Qayta hisoblash kursi — 1 AQSh dollari uchun 8.077,48 soʻm

Chet el valyutasidagi hisobvaraqlar qoldiqlarini qayta baholashdan zararni aks ettirgungacha boʻlgan soʻmdagi jamlanma balans hisoboti:

Hisobvaraq Dollardagi kitob (AQSh dollarida) Dollardagi kitob ($1 uchun 8.077,48 soʻm qayta baholash kursi boʻyicha) Soʻmdagi kitob Jami Markaziy bankdagi vakillik hisobvaragʻidagi mablagʻlar $1.000 8.077.480 8.000.000.000 8.008.077.480 Valyuta pozitsiyasi hisobvaraqlari (1.000) (8.077.480) 8.092.130 14.650 Boshqa aktivlar - - 69.000.000.000 69.000.000.000 Jami: Aktivlar - - 77.008.092.130 77.008.092.130 Mijozlarning mablagʻlari - - 10.008.071.000 10.008.071.000 Boshqa majburiyatlar - - 67.000.000.000 67.000.000.000 Sof foyda (zarar) - - 21.130 21.130 Jami: majburiyatlar va kapital - - 77.008.092.130 77.008.092.130

17101-hisobvaraqning debet qoldigʻi hisobotni tuzish sanasiga valyutani qayta hisoblashdan 14.650 soʻm miqdoridagi zararni koʻrsatmoqda. Zararni aks ettirish boʻyicha buxgalteriya yozuvi:

Dollardagi kitobda Soʻmdagi kitobda Buxgalteriya yozuvi yoʻq Dt 55302-“Spot” bitimlari boʻyicha xorijiy valyutalarda koʻrilgan zararlar” 14.650 Kt 17101-“Valyuta pozitsiyasi hisobvaraqlari” 14.650

Zarar aks ettirilgandan keyin jamlanma balans hisoboti:

Hisobvaraq Dollardagi kitob (AQSh dollarida) Dollardagi kitob ($1 uchun 8.077,48 soʻm qayta baholash kursi boʻyicha) Soʻmdagi kitob Jami Markaziy bankdagi vakillik hisobvaragʻidagi mablagʻlar $1.000 8.077.480 8.000.000.000 8.008.077.480 Valyuta pozitsiyasi hisobvaraqlari (1.000) (8.077.480) 8.077.480 Boshqa aktivlar - - 69.000.000.000 69.000.000.000 Jami: Aktivlar - - 77.008.077.480 77.008.077.480 Mijozlarning mablagʻlari - - 10.008.071.000 10.008.071.000 Boshqa majburiyatlar - - 67.000.000.000 67.000.000.000 Sof foyda (zarar) - - 6.480 6.480 Jami: majburiyatlar va kapital - - 77.008.077.480 77.008.077.480

Markaziy bank Raisi M. NURMURATOV

Toshkent sh.,

2019-yil 13-iyul,

15/10-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 13.08.2019-y., 10/19/1834-8/3552-son)

lex.uz