UzbekAI

← Qonunlar

📅 2019-yil 13-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2019 йил 13 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 13 августа 2019 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 13 August 2019 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

МЕТОДИКАСИ

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардияси қўриқлаш бўлинмалари томонидан жисмоний ва юридик шахслар мол-мулки ҳамда объектларини қўриқлаш борасида кўрсатиладиган хизматлар тарифларини белгилаш методикасини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардияси қўриқлаш бўлинмалари томонидан кўрсатиладиган қўриқлаш хизмати тарифларини шакллантиришни тартибга солиш, бунда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардияси қўриқлаш бўлинмалари томонидан жисмоний ва юридик шахслар мол-мулки ҳамда объектларини қўриқлаш борасида кўрсатиладиган хизматлар тарифларини белгилаш методикаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардияси қўриқлаш хизмати тарифларини ишлаб чиқишда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардияси қўриқлаш бўлинмалари томонидан жисмоний ва юридик шахслар мол-мулки хамда объектларини қўриқлаш борасида кўрсатиладиган хизматлар тарифларини белгилаш методикасига амал қилсин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони Б.Х. Ташматов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 августдаги 668-сон қарорига ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардияси қўриқлаш бўлинмалари томонидан жисмоний ва юридик шахслар мол-мулки хамда объектларини қўриқлаш борасида кўрсатиладиган хизматлар тарифларини белгилаш

1-боб. Умумин қоидалар

1. Ушбу методика Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш департаменти ҳамда Миллий гвардияси Муҳим давлат объектларини қўриқлаш бошқармаси бўлинмалари (кейинги ўринларда қўриқлаш бўлинмалари деб аталади) томонидан кўрсатиладиган жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулки ҳамда объектларини қўриқлаш хизматларининг, шунингдек, шартнома асосида мол-мулк қўриқловини таъминлаш билан боғлиқ бошқа хизматларнинг тарифларини белгилаш тартибини белгилайди.

2. Жисмоний ва юридик шахслар мол-мулки хамда объектларини қўриқлаш бўйича кўрсатиладиган хизматлар, шунингдек, шартнома асосида мол-мулк қўриқловини таъминлаш билан боғлик бошқа хизматлар тарифлари (кейинги ўринларда тариф деб аталади) қўриқлаш хизматининг хар бир тури бўйича белгиланади:

саф бўлинмалари нарядлари билан қўриқлаш;

ҳарбийлаштирилган бўлинмалар билан қўриқлаш;

эркин ёлланган қоровуллар билан қўриқлаш;

техник воситалар ёрдамида қўриқлаш (техник қўриқлаш).

2-боб. Тарифни ҳисоб-китоб қилишда қўлланиладиган харажатлар

3. Қўриқлаш бўлинмалари томонидан кўрсатиладиган қўриқлаш хизматларининг тарифларининг хизмат таннархига киритилган сарф-харажатлар, давр харажатлари, молиявий фаолият бўйича харажатлар, солиқ ва йиғимлар бўйича харажатлар йиғиндисидан келиб чиқиб ҳисобланади.

4. Асосий воситаларнинг эскириши амортизация ажратмалари ҳисобидан қопланади.

5. Ҳар бир қўриқлаш тури бўйича тарифни ҳисоблаш хизматга тегишли ҳақиқий сарф-харажатлар кўрсаткичлари асосида амалга оширилади ва тўғридан-тўғри харажатлар (Х т ) ҳамда устама харажатларнинг тегишли хизмат турига тўғри келадиган қисмидан ташкил топади.

Қўриқлаш хизматини кўрсатиш билан боғлиқ тўғридан-тўғри харажатлар пул таъминоти ва кийим-кечак таъминотини ўз ичига олади.

6. Устама харажатларнинг қўриқлаш хизматлари турлари бўйича тақсимланиши ҳар бир қўриқлаш тури бўйича йил давомида кўрсатилган хизмат ҳажмига мутаносиб равишда амалга оширилади ва қуйидаги формула асосида ҳисобланади:

Х ут = (Х у / У) х У хт ,

бунда:

Х ут — қўриқлаш хизмати турлари бўйича устама харажатлар;

Х у — қўриқлаш бўлинмалари фаолиятини бошқариш билан боғлик умумий йиллик устама харажатлари. Бунга қуйидаги харажатлар киради:

маъмурий-бошқарув ходимлари ва қўмондонлик таркибини сақлаш харажатлари;

асосий воситаларнинг амортизацияси;

хизмат сафарлари харажатлари;

ижтимоий нафақалар;

коммунал харажатлар;

солиқ ва йиғимлар;

автотранспорт воситаларини сақлаш ва суғурталаш;

таваккалчилик суғуртаси;

бензин ва ёқилғи мойлаш материаллари сотиб олиш;

банк хизматлари;

канцелярия моллари сотиб олиш;

ижара харажатлари;

ўқитиш;

дезинфекция;

полиграфия харажатлари;

алоқа ва обуна харажатлари;

техника ва ускуналар сотиб олиш;

асосий воситаларнинг жорий таъмири;

бино ва иншоотларни қуриш;

қўриқлаш ускуналарини ўрнатиш ва хизмат кўрсатиш;

ҳарбий мулкни сотиб олиш харажатлари.

У — кўрсатилган хизматларнинг умумий йиллик ҳажми;

У хт — қўриқлаш тури бўйича кўрсатилган хизматларнинг йиллик ҳажми.

Бунда қўриқлаш бўлинмалари фаолияти билан боғлиқ умумий йиллик устама харажатлар нархларининг кейинги даврлар учун қайта ҳисобланиши Вазирлар Маҳкамасининг «Товар бозорларида монополияга қарши тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 30 мартдаги 249-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади.

Қўриқлаш хизматининг прогнозлаштирилган умумий харажатлари қўриқлаш хизматига сарфланган ҳақиқий харажатлар ва охирги тўрт чорак ҳисобот кўрсаткичларининг таҳлили асосида ҳамда прогнозлаштирилган харажатларни ва нархлар ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда ҳисобланади.

Қўриқлаш хизматининг ҳар бир тури бўйича прогноз қилинган харажатлар ҳажми қуйидаги формула асосида белгиланади:

Х қт = Х тт + Х ут ,

бунда:

Х тт — тегишли қўриқлаш хизмати турига прогнозлаштирилган тўғридан-тўғри харажатлар;

Х ут — тегишли қўриқлаш хизмати турига тўғри келадиган прогнозлаштирилган устама харажатларнинг қисми;

Х қт — жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкини ва объектларини қўриқлаш бўйича тегишли қўриқлаш турига бевосита боғлиқ бўлган ва прогнозлаштирилган харажатларнинг йиллик суммаси.

3-боб. Қўриқлаш хизмати турлари бўйича тарифларни шакллантириш

7. Ҳар бир қўриқлаш тури бўйича қўриқлаш хизматининг бир соатлик прогнозлаштирилган нархи (ТқТ) қуйидагича аниқланади:

Т қт = Х қт / В қт ,

бунда:

Х қт — тегишли қўриқлаш турига прогнозлаштирилган харажат ҳажми;

В кт — тегишли қўриқлаш турининг тахмин қилинган вақти, соат.

Масалан, қўриқлаш саф бўлинмалари нарядлари билан қўриқлашнинг бир пост-соати тарифи (ТПСБ) қўриқлаш саф бўлинмалари нарядлари билан қўриқлашга прогноз қилинган харажатлар ҳажмининг тахмин қилинган қўриқлаш вақтига нисбати орқали аниқланади.

8. Техник қўриқлашнинг тарифи (Т тқ ) қуйидаги формула бўйича аниқланади:

Т тқ = Х тқ / В тқ ,

бунда:

Х тқ — жисмоний ва юридик шахслар мол-мулки ҳамда объектларини техник воситалар ёрдамида қўриқлаш хизматларини кўрсатиш билан бевосита боғлиқ бўлган харажатларнинг прогнозлаштирилган йиллик суммаси. Бунга қуйидагилар киради:

пул таъминоти (лавозим маоши, махсус унвон бўйича маоши, хизмат йиллари учун фоизли устама, Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган устама ва бошқа қўшимча тўловлар), давлат мажбурий суғуртаси, пенсия ҳуқуқига эга ходимни ишдан бўшатиш муносабати билан бериладиган бир марталик нафақа, ходимнинг яраланиши ёки ҳалок бўлиши билан боғлиқ бериладиган бир марталик нафақа, турар жойни вақтинча ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун пул компенсацияси, хизмат сафари харажатлари ҳамда навбатдаги таътилга бориб-келишдаги йўлкира харажатлари тўловлари;

техник қўриқлаш пункти (кейинги ўринларда ТҚП деб аталади) ходимлари ҳамда қўриқлаш тизимлари нарядлари билан «Ташвиш» сигналига жавоб берадиган, шунингдек, патруллик қиладиган ва қўриқланаётган объектлардан ТҚПларга келиб тушаётган «Ташвиш» сигналларига тезкор жавоб берадиган ходимларнинг кийим-кечак таъминоти;

махсус воситалар сотиб олиш ва сақлаш (қурол-яроғ, аслаҳалар ва уларга ўқ-дорилар, шахсий ҳимоя ва фаол ҳимояланиш воситалари);

автомототранспортни сақлаш;

махсус техника ва хизмат радиоалока воситаларини сақлаш;

ТҚП ишчиларини сақлаш (лавозим маоши, компенсация ва рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар, иш ҳақларини ҳудудий тартибга соладиган тўловлар, шу жумладан оғир иқлим шароитига эга бўлган ҳудудларда туман коэффициенти ва иш ҳақига фоизли устама тўловлари, ишдан бўшатилиш чоғида бериладиган нафақа, иш билан таъминланиш даврида ўртача ойлик иш ҳақини сақлаб қолиш, ўриндошлик учун тўлов, моддий ёрдам);

қўриқлаш техника воситаларини ишлатиш ва таъмирлаш харажатлари;

симли ва (ёки) симсиз алоқа операторларининг хизматлари учун тўловлар;

бино, хоналарни сақлаш (коммунал хизматлар) ҳамда ижарага олиш бўйича тўловлар;

асосий воситалар амортизацияси;

устама харажатлар (ушбу Методиканинг 6-бандида келтирилган формула бўйича аниқланади);

В тқ — тузилган шартномаларга мувофиқ жисмоний ва юридик шахслар мол-мулки ҳамда объектларини техник воситалар ёрдамида қўриқлаш соатлари миқдори.

9. «Ташвиш» сигнали бўйича бир соатлик хизмат тарифи техник қўриқлашнинг бир соатлик нархининг 50% миқдорида белгиланади.

10. Сохта «ташвиш» сигнали бўйича чиқиш тарифи (Т стс ) куйидаги формула бўйича аниқланади:

Т стс = ((Т псб / Х с ) х С х В) + X ,

бунда:

Т псб — қўриқлаш саф бўлинмалари нарядлари билан қўриқлашнинг бир пост-соати тарифи;

Х с — саф бўлинмалари нарядлари билан қўриқлашнинг битта постига ажратилган ходимлар сони;

С — қўриқлашни таъминлаш учун ажратиладиган ходимлар сони;

B — қўриқлашнинг ҳақиқий вақти (соат);

X — жалб қилинган хизмат автотранспортининг харажатлари (машина/соат). Машина/соатларни ҳисоблаш автотранспорт корхоналарининг ҳисоб-китоблари асосида амалга оширилади.

11. Техник қўриқлаш тарифи қуйидаги турлар бўйича ҳисобланиши мумкин: фуқароларнинг мол-мулки сақланадиган жойлар, хонадонлар, ташкилот ва муассасалар объектлари.

12. Ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари билан қўриқлашнинг бир пост-соат тарифи (Т ПХБ ) кўйидаги формула бўйича аниқланади:

Т пхб = Х хб / С хб ,

бунда:

Х хб — ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари билан қўриқлаш учун прогнозлаштирилган харажатлар:

пул таъминоти (лавозим маоши, хизмат йиллари учун фоизли устама, Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган устама ва бошқа қўшимча тўловлар);

давлат мажбурий суғуртаси;

кийим-кечак таъминоти;

махсус воситаларни сотиб олиш ва сақлаш (қурол-яроғ, аслаҳалар ва ўқ-дорилар, шахсий ҳимоя ва фаол мудофаа воситалари);

устама харажатлар (ушбу Методиканинг 6-бандида келтирилган формула бўйича аниқланади);

С хб — ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари билан қўриқлашнинг тахмин қилинган соатлари.

13. Қўриқлаш бўлинмаларининг эркин ёлланган қоровуллари билан қўриқлашнинг бир пост-соат тарифи (Т пэқ ) қуйидаги формула бўйича аниқланади:

Т пэқ = Х эқ / С эқ ,

бунда:

Х эқ — эркин ёлланган қоровуллар билан қўриқлашга прогнозлаштирилган харажатлар. Бунга қуйидаги харажатлар киради::

пул таъминоти (лавозим маоши, хизмат йиллари учун фоизли устама, Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган устама ва бошқа қўшимча тўловлар);

давлат мажбурий суғуртаси;

кийим-кечак таъминоти;

устама харажатлар (ушбу Методиканинг 6-бандида келтирилган формула бўйича аниқланади);

С эқ — эркин ёлланган қоровуллар билан қўриқлашнинг тахмин қилинган соатлари.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2019 йил 13 август,

668-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.08.2019 й., 09/19/668/3550-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон; 10.03.2026 й., 09/26/94/0218-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

METODIKASI

Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi va Milliy gvardiyasi qoʻriqlash boʻlinmalari tomonidan jismoniy va yuridik shaxslar mol-mulki hamda obyektlarini qoʻriqlash borasida koʻrsatiladigan xizmatlar tariflarini belgilash metodikasini tasdiqlash toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi va Milliy gvardiyasi qoʻriqlash boʻlinmalari tomonidan koʻrsatiladigan qoʻriqlash xizmati tariflarini shakllantirishni tartibga solish, bunda ochiqlik va shaffoflikni taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

2. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi va Milliy gvardiyasi qoʻriqlash boʻlinmalari tomonidan jismoniy va yuridik shaxslar mol-mulki hamda obyektlarini qoʻriqlash borasida koʻrsatiladigan xizmatlar tariflarini belgilash metodikasi ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi va Milliy gvardiyasi qoʻriqlash xizmati tariflarini ishlab chiqishda Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi va Milliy gvardiyasi qoʻriqlash boʻlinmalari tomonidan jismoniy va yuridik shaxslar mol-mulki xamda obyektlarini qoʻriqlash borasida koʻrsatiladigan xizmatlar tariflarini belgilash metodikasiga amal qilsin.

4. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi qoʻmondoni B.X. Tashmatov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 13-avgustdagi 668-son qaroriga ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi va Milliy gvardiyasi qoʻriqlash boʻlinmalari tomonidan jismoniy va yuridik shaxslar mol-mulki xamda obyektlarini qoʻriqlash borasida koʻrsatiladigan xizmatlar tariflarini belgilash

1-bob. Umumin qoidalar

1. Ushbu metodika Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Qoʻriqlash departamenti hamda Milliy gvardiyasi Muhim davlat obyektlarini qoʻriqlash boshqarmasi boʻlinmalari (keyingi oʻrinlarda qoʻriqlash boʻlinmalari deb ataladi) tomonidan koʻrsatiladigan jismoniy va yuridik shaxslarning mol-mulki hamda obyektlarini qoʻriqlash xizmatlarining, shuningdek, shartnoma asosida mol-mulk qoʻriqlovini taʼminlash bilan bogʻliq boshqa xizmatlarning tariflarini belgilash tartibini belgilaydi.

2. Jismoniy va yuridik shaxslar mol-mulki xamda obyektlarini qoʻriqlash boʻyicha koʻrsatiladigan xizmatlar, shuningdek, shartnoma asosida mol-mulk qoʻriqlovini taʼminlash bilan bogʻlik boshqa xizmatlar tariflari (keyingi oʻrinlarda tarif deb ataladi) qoʻriqlash xizmatining xar bir turi boʻyicha belgilanadi:

saf boʻlinmalari naryadlari bilan qoʻriqlash;

harbiylashtirilgan boʻlinmalar bilan qoʻriqlash;

erkin yollangan qorovullar bilan qoʻriqlash;

texnik vositalar yordamida qoʻriqlash (texnik qoʻriqlash).

2-bob. Tarifni hisob-kitob qilishda qoʻllaniladigan xarajatlar

3. Qoʻriqlash boʻlinmalari tomonidan koʻrsatiladigan qoʻriqlash xizmatlarining tariflarining xizmat tannarxiga kiritilgan sarf-xarajatlar, davr xarajatlari, moliyaviy faoliyat boʻyicha xarajatlar, soliq va yigʻimlar boʻyicha xarajatlar yigʻindisidan kelib chiqib hisoblanadi.

4. Asosiy vositalarning eskirishi amortizatsiya ajratmalari hisobidan qoplanadi.

5. Har bir qoʻriqlash turi boʻyicha tarifni hisoblash xizmatga tegishli haqiqiy sarf-xarajatlar koʻrsatkichlari asosida amalga oshiriladi va toʻgʻridan-toʻgʻri xarajatlar (X t ) hamda ustama xarajatlarning tegishli xizmat turiga toʻgʻri keladigan qismidan tashkil topadi.

Qoʻriqlash xizmatini koʻrsatish bilan bogʻliq toʻgʻridan-toʻgʻri xarajatlar pul taʼminoti va kiyim-kechak taʼminotini oʻz ichiga oladi.

6. Ustama xarajatlarning qoʻriqlash xizmatlari turlari boʻyicha taqsimlanishi har bir qoʻriqlash turi boʻyicha yil davomida koʻrsatilgan xizmat hajmiga mutanosib ravishda amalga oshiriladi va quyidagi formula asosida hisoblanadi:

X ut = (X u / U) x U xt ,

bunda:

X ut — qoʻriqlash xizmati turlari boʻyicha ustama xarajatlar;

X u — qoʻriqlash boʻlinmalari faoliyatini boshqarish bilan bogʻlik umumiy yillik ustama xarajatlari. Bunga quyidagi xarajatlar kiradi:

maʼmuriy-boshqaruv xodimlari va qoʻmondonlik tarkibini saqlash xarajatlari;

asosiy vositalarning amortizatsiyasi;

xizmat safarlari xarajatlari;

ijtimoiy nafaqalar;

kommunal xarajatlar;

soliq va yigʻimlar;

avtotransport vositalarini saqlash va sugʻurtalash;

tavakkalchilik sugʻurtasi;

benzin va yoqilgʻi moylash materiallari sotib olish;

bank xizmatlari;

kanselyariya mollari sotib olish;

ijara xarajatlari;

oʻqitish;

dezinfeksiya;

poligrafiya xarajatlari;

aloqa va obuna xarajatlari;

texnika va uskunalar sotib olish;

asosiy vositalarning joriy taʼmiri;

bino va inshootlarni qurish;

qoʻriqlash uskunalarini oʻrnatish va xizmat koʻrsatish;

harbiy mulkni sotib olish xarajatlari.

U — koʻrsatilgan xizmatlarning umumiy yillik hajmi;

U xt — qoʻriqlash turi boʻyicha koʻrsatilgan xizmatlarning yillik hajmi.

Bunda qoʻriqlash boʻlinmalari faoliyati bilan bogʻliq umumiy yillik ustama xarajatlar narxlarining keyingi davrlar uchun qayta hisoblanishi Vazirlar Mahkamasining “Tovar bozorlarida monopoliyaga qarshi tartibga solishni yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 30-martdagi 249-son qaroriga muvofiq amalga oshiriladi.

Qoʻriqlash xizmatining prognozlashtirilgan umumiy xarajatlari qoʻriqlash xizmatiga sarflangan haqiqiy xarajatlar va oxirgi toʻrt chorak hisobot koʻrsatkichlarining tahlili asosida hamda prognozlashtirilgan xarajatlarni va narxlar oʻzgarishini hisobga olgan holda hisoblanadi.

Qoʻriqlash xizmatining har bir turi boʻyicha prognoz qilingan xarajatlar hajmi quyidagi formula asosida belgilanadi:

X qt = X tt + X ut ,

bunda:

X tt — tegishli qoʻriqlash xizmati turiga prognozlashtirilgan toʻgʻridan-toʻgʻri xarajatlar;

X ut — tegishli qoʻriqlash xizmati turiga toʻgʻri keladigan prognozlashtirilgan ustama xarajatlarning qismi;

X qt — jismoniy va yuridik shaxslarning mol-mulkini va obyektlarini qoʻriqlash boʻyicha tegishli qoʻriqlash turiga bevosita bogʻliq boʻlgan va prognozlashtirilgan xarajatlarning yillik summasi.

3-bob. Qoʻriqlash xizmati turlari boʻyicha tariflarni shakllantirish

7. Har bir qoʻriqlash turi boʻyicha qoʻriqlash xizmatining bir soatlik prognozlashtirilgan narxi (TqT) quyidagicha aniqlanadi:

T qt = X qt / V qt ,

bunda:

X qt — tegishli qoʻriqlash turiga prognozlashtirilgan xarajat hajmi;

V kt — tegishli qoʻriqlash turining taxmin qilingan vaqti, soat.

Masalan, qoʻriqlash saf boʻlinmalari naryadlari bilan qoʻriqlashning bir post-soati tarifi (TPSB) qoʻriqlash saf boʻlinmalari naryadlari bilan qoʻriqlashga prognoz qilingan xarajatlar hajmining taxmin qilingan qoʻriqlash vaqtiga nisbati orqali aniqlanadi.

8. Texnik qoʻriqlashning tarifi (T tq ) quyidagi formula boʻyicha aniqlanadi:

T tq = X tq / V tq ,

bunda:

X tq — jismoniy va yuridik shaxslar mol-mulki hamda obyektlarini texnik vositalar yordamida qoʻriqlash xizmatlarini koʻrsatish bilan bevosita bogʻliq boʻlgan xarajatlarning prognozlashtirilgan yillik summasi. Bunga quyidagilar kiradi:

pul taʼminoti (lavozim maoshi, maxsus unvon boʻyicha maoshi, xizmat yillari uchun foizli ustama, Oʻzbekiston Respublikasi qonunchilik hujjatlarida belgilangan ustama va boshqa qoʻshimcha toʻlovlar), davlat majburiy sugʻurtasi, pensiya huquqiga ega xodimni ishdan boʻshatish munosabati bilan beriladigan bir martalik nafaqa, xodimning yaralanishi yoki halok boʻlishi bilan bogʻliq beriladigan bir martalik nafaqa, turar joyni vaqtincha ijaraga olganlik (ijarada turganlik) uchun pul kompensatsiyasi, xizmat safari xarajatlari hamda navbatdagi taʼtilga borib-kelishdagi yoʻlkira xarajatlari toʻlovlari;

texnik qoʻriqlash punkti (keyingi oʻrinlarda TQP deb ataladi) xodimlari hamda qoʻriqlash tizimlari naryadlari bilan “Tashvish” signaliga javob beradigan, shuningdek, patrullik qiladigan va qoʻriqlanayotgan obyektlardan TQPlarga kelib tushayotgan “Tashvish” signallariga tezkor javob beradigan xodimlarning kiyim-kechak taʼminoti;

maxsus vositalar sotib olish va saqlash (qurol-yarogʻ, aslahalar va ularga oʻq-dorilar, shaxsiy himoya va faol himoyalanish vositalari);

avtomototransportni saqlash;

maxsus texnika va xizmat radioaloka vositalarini saqlash;

TQP ishchilarini saqlash (lavozim maoshi, kompensatsiya va ragʻbatlantirish xususiyatiga ega toʻlovlar, ish haqlarini hududiy tartibga soladigan toʻlovlar, shu jumladan ogʻir iqlim sharoitiga ega boʻlgan hududlarda tuman koeffitsiyenti va ish haqiga foizli ustama toʻlovlari, ishdan boʻshatilish chogʻida beriladigan nafaqa, ish bilan taʼminlanish davrida oʻrtacha oylik ish haqini saqlab qolish, oʻrindoshlik uchun toʻlov, moddiy yordam);

qoʻriqlash texnika vositalarini ishlatish va taʼmirlash xarajatlari;

simli va (yoki) simsiz aloqa operatorlarining xizmatlari uchun toʻlovlar;

bino, xonalarni saqlash (kommunal xizmatlar) hamda ijaraga olish boʻyicha toʻlovlar;

asosiy vositalar amortizatsiyasi;

ustama xarajatlar (ushbu Metodikaning 6-bandida keltirilgan formula boʻyicha aniqlanadi);

V tq — tuzilgan shartnomalarga muvofiq jismoniy va yuridik shaxslar mol-mulki hamda obyektlarini texnik vositalar yordamida qoʻriqlash soatlari miqdori.

9. “Tashvish” signali boʻyicha bir soatlik xizmat tarifi texnik qoʻriqlashning bir soatlik narxining 50% miqdorida belgilanadi.

10. Soxta “tashvish” signali boʻyicha chiqish tarifi (T sts ) kuyidagi formula boʻyicha aniqlanadi:

T sts = ((T psb / X s ) x S x V) + X ,

bunda:

T psb — qoʻriqlash saf boʻlinmalari naryadlari bilan qoʻriqlashning bir post-soati tarifi;

X s — saf boʻlinmalari naryadlari bilan qoʻriqlashning bitta postiga ajratilgan xodimlar soni;

S — qoʻriqlashni taʼminlash uchun ajratiladigan xodimlar soni;

B — qoʻriqlashning haqiqiy vaqti (soat);

X — jalb qilingan xizmat avtotransportining xarajatlari (mashina/soat). Mashina/soatlarni hisoblash avtotransport korxonalarining hisob-kitoblari asosida amalga oshiriladi.

11. Texnik qoʻriqlash tarifi quyidagi turlar boʻyicha hisoblanishi mumkin: fuqarolarning mol-mulki saqlanadigan joylar, xonadonlar, tashkilot va muassasalar obyektlari.

12. Harbiylashtirilgan qoʻriqlash boʻlinmalari bilan qoʻriqlashning bir post-soat tarifi (T PXB ) koʻyidagi formula boʻyicha aniqlanadi:

T pxb = X xb / S xb ,

bunda:

X xb — harbiylashtirilgan qoʻriqlash boʻlinmalari bilan qoʻriqlash uchun prognozlashtirilgan xarajatlar:

pul taʼminoti (lavozim maoshi, xizmat yillari uchun foizli ustama, Oʻzbekiston Respublikasi qonunchilik hujjatlarida belgilangan ustama va boshqa qoʻshimcha toʻlovlar);

davlat majburiy sugʻurtasi;

kiyim-kechak taʼminoti;

maxsus vositalarni sotib olish va saqlash (qurol-yarogʻ, aslahalar va oʻq-dorilar, shaxsiy himoya va faol mudofaa vositalari);

ustama xarajatlar (ushbu Metodikaning 6-bandida keltirilgan formula boʻyicha aniqlanadi);

S xb — harbiylashtirilgan qoʻriqlash boʻlinmalari bilan qoʻriqlashning taxmin qilingan soatlari.

13. Qoʻriqlash boʻlinmalarining erkin yollangan qorovullari bilan qoʻriqlashning bir post-soat tarifi (T peq ) quyidagi formula boʻyicha aniqlanadi:

T peq = X eq / S eq ,

bunda:

X eq — erkin yollangan qorovullar bilan qoʻriqlashga prognozlashtirilgan xarajatlar. Bunga quyidagi xarajatlar kiradi::

pul taʼminoti (lavozim maoshi, xizmat yillari uchun foizli ustama, Oʻzbekiston Respublikasi qonunchilik hujjatlarida belgilangan ustama va boshqa qoʻshimcha toʻlovlar);

davlat majburiy sugʻurtasi;

kiyim-kechak taʼminoti;

ustama xarajatlar (ushbu Metodikaning 6-bandida keltirilgan formula boʻyicha aniqlanadi);

S eq — erkin yollangan qorovullar bilan qoʻriqlashning taxmin qilingan soatlari.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2019-yil 13-avgust,

668-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 14.08.2019-y., 09/19/668/3550-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 05.04.2022-y., 09/22/153/0266-son, 13.05.2022-y., 09/22/255/0412-son; 10.03.2026-y., 09/26/94/0218-son)

lex.uz