📅 2019-yil 13-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2019-yil 13-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2019 йил 13 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 13 августа 2019 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 13 August 2019 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«Ғиждувон» эркин иқтисодий зонаси ҳудудини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
«Ғиждувон» эркин иқтисодий зонаси ҳудудини кенгайтириш, замонавий технологияларни жорий қилиш, тадбиркорлар учун қулай шароитлар яратиш ҳамда ишлаб чиқариш қувватларини зарур муҳандислик-коммуникация ва инфратузилмага эга бўлган ҳудудларда жойлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Бухоро вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг Бухоро вилояти Когон шаҳри ва Когон туманидан 200 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган бўш турган ер участкаларини ажратиш ҳисобига «Ғиждувон» эркин иқтисодий зонаси ҳудудини кенгайтириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ, «Ғиждувон» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси билан биргаликда Когон шаҳри ва Когон тумани ҳудудини, шунингдек, «Ғиждувон» эркин иқтисодий зонаси иштирокчиларининг ишлаб чиқариш майдонларини ташқи йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан кафолатли таъминласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги Молия вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, Бухоро вилояти ҳокимлиги билан биргаликда:
икки ой муддатда «Ғиждувон» эркин иқтисодий зонасининг Когон шаҳри ва Когон тумани ҳудудида транспорт, ишлаб чиқариш ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини жадал ривожлантириш дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда ҳар йили Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурининг параметрларини шакллантиришда «Ғиждувон» эркин иқтисодий зонасининг тасдиқланган бош режаси асосида транспорт, ишлаб чиқариш ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда «Ғиждувон» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси маъмурий биносини қуриш учун капитал қўйилмалар лимитларини ҳамда зарур марказлаштирилган инвестициялар ажратилишини назарда тутсин.
4. «Ғиждувон» эркин иқтисодий зонасининг бош режасини ишлаб чиқиш бўйича қуйидагилар:
Бухоро вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» ИК» ДУК — буюртмачи этиб;
танлов асосида аниқланган лойиҳа ташкилоти — бош лойиҳа ташкилоти этиб;
Бухоро вилоятининг маҳаллий бюджети маблағлари, шунингдек, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар — молиялаштириш манбалари этиб белгилансин.
5. Бухоро вилояти эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарининг маъмурий кенгаши Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ва тижорат банклари билан биргаликда:
5. Бухоро вилояти махсус иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарининг маъмурий кенгаши Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ва тижорат банклари билан биргаликда:
икки ой муддатда Бухоро вилояти иқтисодиётининг эҳтиёжлари, шунингдек, мавжуд минерал-хом ашё, қишлоқ хўжалиги ресурсларини ва инфратузилмани инобатга олган ҳолда, «Ғиждувон» эркин иқтисодий зонаси ҳудудида импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулотлар, материалларва бутловчи буюмлар турларини ишлаб чиқариш корхоналарини жойлаштириш бўйича манзилли дастурни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
«Ғиждувон» эркин иқтисодий зонаси ҳудудида ўзлаштириш учун таклиф қилинаётган импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулотлар, материаллар ва бутловчи буюмлар турлари тўғрисидаги маълумотларнинг мунтазам равишда тадбиркорлик субъектларига етказилишини таъминласин;
«Ғиждувон» эркин иқтисодий зонаси ҳудудида лойиҳаларни амалга ошириш учун тадбиркорлик субъектларини жалб этиш, улар билан тизимли ишларни олиб бориш, шунингдек, «Ғиждувон» эркин иқтисодий зонаси ҳудудида ишлаб чиқаришларни жойлаштириш бўйича инвестиция буюртманомаларини сифатли ва ўз вақтида кўриб чиқсин;
«Ғиждувон» эркин иқтисодий зонаси ҳудудида ишлаб чиқаришларни ташкил этиш бўйича инвестиция лойиҳаларининг бизнес-режаларини ишлаб чиқишда тадбиркорлик субъектларига кўмаклашиш бўйича тегишли чоралар кўрсин.
Амалга оширилган чора-тадбирларнинг самарадорлиги ва натижадорлиги тўғрисида ахборот Вазирлар Маҳкамасига 2019 йил 15 октябрь ва 2020 йил 15 январга қадар берилсин.
6. Бухоро вилояти ҳокимлиги «Ғиждувон» эркин иқтисодий зона дирекцияси учун Когон шаҳар ҳокимлиги маъмурий биносидан текин фойдаланиш ҳуқуқи билан зарур инвентарлар билан жиҳозланган хизмат хоналари ажратилишини таъминласин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Эркин иқтисодий зоналар фаолиятиниташкил этиш чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 10 апрелдаги 196-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш киритилсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Э.М. Ганиев ва Бухоро вилояти ҳокими Ў.И. Барноев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 августдаги 671-сон қарорига ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 10 апрелдаги 196-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар
Вазирлар Маҳкамасининг «Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 10 апрелдаги 196-сон қарорига 1-иловасининг II бўлими қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«II. «Ғиждувон» ЭИЗга кирувчи ҳудудлар рўйхати:
1. Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманидаги Ғиждувон шаҳри.
2. Когон тумани «Беклар» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги ер майдонлари қуйидаги чегаралар билан:
шимолий томондан — Когон шаҳридаги аҳоли пункти, Когон туманидаги Зиработ тўлиқ ширкати ерлари, «Эдгар Реал Плюс» фермер хўжалигига қарашли ерлар;
шарқий томондан — Когон шаҳри темир йўллари билан Бухоро-Қарши темир йўл тармоғи;
жанубий томондан — Когон туманидаги «Юсуф ота» фермер хўжалигига қарашли, 39004-сон ҳарбий қисм ва «Қосимбобо» фермер хўжалигига қарашли ерлар;
ғарбий томондан — Когон туманидаги захира ерлари ва ва коллектор (захкаш).
3. Когон шаҳри ер майдонлари қуйидаги чегаралар билан:
шимолий томондан — Когон шаҳридаги аҳоли пунклари ;
шарқий томондан — Когон шаҳардаги ички йўл орқали аҳоли пункти;
жанубий томондан — Когон тумани захирасидаги ерлар;
ғарбий томондан — Когон шаҳридаги аҳоли пунклари.
Жами: 267,5 гектар»
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 13 август,
671-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
“Gʻijduvon” erkin iqtisodiy zonasi hududini kengaytirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
“Gʻijduvon” erkin iqtisodiy zonasi hududini kengaytirish, zamonaviy texnologiyalarni joriy qilish, tadbirkorlar uchun qulay sharoitlar yaratish hamda ishlab chiqarish quvvatlarini zarur muhandislik-kommunikatsiya va infratuzilmaga ega boʻlgan hududlarda joylashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Buxoro viloyati hokimligi, Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi, Yer resurslari, geodeziya, kartografiya va davlat kadastri davlat qoʻmitasining Buxoro viloyati Kogon shahri va Kogon tumanidan 200 gektar qishloq xoʻjaligida foydalanilmayotgan boʻsh turgan yer uchastkalarini ajratish hisobiga “Gʻijduvon” erkin iqtisodiy zonasi hududini kengaytirish toʻgʻrisidagi taklifiga rozilik berilsin.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi, Transport vazirligi huzuridagi Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi, “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ, “Oʻztransgaz” AJ, “Gʻijduvon” erkin iqtisodiy zonasi direksiyasi bilan birgalikda Kogon shahri va Kogon tumani hududini, shuningdek, “Gʻijduvon” erkin iqtisodiy zonasi ishtirokchilarining ishlab chiqarish maydonlarini tashqi yoʻl-transport va muhandislik-kommunikatsiya infratuzilmasi bilan kafolatli taʼminlasin.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va sanoat vazirligi Moliya vazirligi, Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Transport vazirligi huzuridagi Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi, “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ, “Oʻztransgaz” AJ, “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ, Buxoro viloyati hokimligi bilan birgalikda:
ikki oy muddatda “Gʻijduvon” erkin iqtisodiy zonasining Kogon shahri va Kogon tumani hududida transport, ishlab chiqarish va muhandislik-kommunikatsiya infratuzilmasini jadal rivojlantirish dasturini ishlab chiqsin va tasdiqlash uchun Vazirlar Mahkamasiga kiritsin;
Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi bilan birgalikda har yili Oʻzbekiston Respublikasining Investitsiya dasturining parametrlarini shakllantirishda “Gʻijduvon” erkin iqtisodiy zonasining tasdiqlangan bosh rejasi asosida transport, ishlab chiqarish va muhandislik-kommunikatsiya infratuzilmasini rivojlantirish hamda “Gʻijduvon” erkin iqtisodiy zonasi direksiyasi maʼmuriy binosini qurish uchun kapital qoʻyilmalar limitlarini hamda zarur markazlashtirilgan investitsiyalar ajratilishini nazarda tutsin.
4. “Gʻijduvon” erkin iqtisodiy zonasining bosh rejasini ishlab chiqish boʻyicha quyidagilar:
Buxoro viloyati hokimligi huzuridagi “Yagona buyurtmachi xizmati” IK” DUK — buyurtmachi etib;
tanlov asosida aniqlangan loyiha tashkiloti — bosh loyiha tashkiloti etib;
Buxoro viloyatining mahalliy budjeti mablagʻlari, shuningdek, qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa manbalar — moliyalashtirish manbalari etib belgilansin.
5. Buxoro viloyati erkin iqtisodiy zonalar va kichik sanoat zonalarining maʼmuriy kengashi Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi, Iqtisodiyot va sanoat vazirligi, Savdo-sanoat palatasi va tijorat banklari bilan birgalikda:
5. Buxoro viloyati maxsus iqtisodiy zonalar va kichik sanoat zonalarining maʼmuriy kengashi Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi, Iqtisodiyot va sanoat vazirligi, Savdo-sanoat palatasi va tijorat banklari bilan birgalikda:
ikki oy muddatda Buxoro viloyati iqtisodiyotining ehtiyojlari, shuningdek, mavjud mineral-xomashyo, qishloq xoʻjaligi resurslarini va infratuzilmani inobatga olgan holda, “Gʻijduvon” erkin iqtisodiy zonasi hududida import oʻrnini bosuvchi va eksportga yoʻnaltirilgan tayyor mahsulotlar, materiallarva butlovchi buyumlar turlarini ishlab chiqarish korxonalarini joylashtirish boʻyicha manzilli dasturni ishlab chiqsin va tasdiqlash uchun Vazirlar Mahkamasiga kiritsin;
“Gʻijduvon” erkin iqtisodiy zonasi hududida oʻzlashtirish uchun taklif qilinayotgan import oʻrnini bosuvchi va eksportga yoʻnaltirilgan tayyor mahsulotlar, materiallar va butlovchi buyumlar turlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarning muntazam ravishda tadbirkorlik subyektlariga yetkazilishini taʼminlasin;
“Gʻijduvon” erkin iqtisodiy zonasi hududida loyihalarni amalga oshirish uchun tadbirkorlik subyektlarini jalb etish, ular bilan tizimli ishlarni olib borish, shuningdek, “Gʻijduvon” erkin iqtisodiy zonasi hududida ishlab chiqarishlarni joylashtirish boʻyicha investitsiya buyurtmanomalarini sifatli va oʻz vaqtida koʻrib chiqsin;
“Gʻijduvon” erkin iqtisodiy zonasi hududida ishlab chiqarishlarni tashkil etish boʻyicha investitsiya loyihalarining biznes-rejalarini ishlab chiqishda tadbirkorlik subyektlariga koʻmaklashish boʻyicha tegishli choralar koʻrsin.
Amalga oshirilgan chora-tadbirlarning samaradorligi va natijadorligi toʻgʻrisida axborot Vazirlar Mahkamasiga 2019-yil 15-oktabr va 2020-yil 15-yanvarga qadar berilsin.
6. Buxoro viloyati hokimligi “Gʻijduvon” erkin iqtisodiy zona direksiyasi uchun Kogon shahar hokimligi maʼmuriy binosidan tekin foydalanish huquqi bilan zarur inventarlar bilan jihozlangan xizmat xonalari ajratilishini taʼminlasin.
7. Vazirlar Mahkamasining “Erkin iqtisodiy zonalar faoliyatinitashkil etish chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2017-yil 10-apreldagi 196-son qaroriga ilovaga muvofiq oʻzgartirish kiritilsin.
8. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining investitsiyalar va tashqi iqtisodiy aloqalar masalalari boʻyicha oʻrinbosari E.M. Ganiyev va Buxoro viloyati hokimi Oʻ.I. Barnoyev zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 13-avgustdagi 671-son qaroriga ILOVA
Vazirlar Mahkamasining “Erkin iqtisodiy zonalar faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2017-yil 10-apreldagi 196-son qaroriga kiritilayotgan oʻzgartirishlar
Vazirlar Mahkamasining “Erkin iqtisodiy zonalar faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2017-yil 10-apreldagi 196-son qaroriga 1-ilovasining II boʻlimi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“II. “Gʻijduvon” EIZga kiruvchi hududlar roʻyxati:
1. Buxoro viloyatining Gʻijduvon tumanidagi Gʻijduvon shahri.
2. Kogon tumani “Beklar” mahalla fuqarolar yigʻini hududidagi yer maydonlari quyidagi chegaralar bilan:
shimoliy tomondan — Kogon shahridagi aholi punkti, Kogon tumanidagi Zirabot toʻliq shirkati yerlari, “Edgar Real Plyus” fermer xoʻjaligiga qarashli yerlar;
sharqiy tomondan — Kogon shahri temir yoʻllari bilan Buxoro-Qarshi temir yoʻl tarmogʻi;
janubiy tomondan — Kogon tumanidagi “Yusuf ota” fermer xoʻjaligiga qarashli, 39004-son harbiy qism va “Qosimbobo” fermer xoʻjaligiga qarashli yerlar;
gʻarbiy tomondan — Kogon tumanidagi zaxira yerlari va va kollektor (zaxkash).
3. Kogon shahri yer maydonlari quyidagi chegaralar bilan:
shimoliy tomondan — Kogon shahridagi aholi punklari ;
sharqiy tomondan — Kogon shahardagi ichki yoʻl orqali aholi punkti;
janubiy tomondan — Kogon tumani zaxirasidagi yerlar;
gʻarbiy tomondan — Kogon shahridagi aholi punklari.
Jami: 267,5 gektar”
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2019-yil 13-avgust,
671-son