UzbekAI

← Qonunlar

📅 2019-yil 17-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2019 йил 17 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 17 августа 2019 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 17 August 2019 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТИ

РЎЙХАТИ

Тошкент шаҳри умумтаълим мактаблари фаолиятини замонавий талаблар асосида такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

2018-2019 ўқув йилида Тошкент шаҳрининг 309 004 нафар ўқувчи ўрнига эга 303 та умумтаълим мактабида жами 409 703 нафар ўқувчи таҳсил олгани ҳолда ўртача навбатлилик даражаси 1,4 ни ташкил этган.

2019-2020 ўқув йили учун умумтаълим мактабларининг 1-синфларига келадиган ўқувчилар ҳисобига Тошкент шаҳри умумтаълим мактабларида таълим олиши кутилаётган ўқувчилар сони 450 минг нафарга етади ва натижада қўшимча умумтаълим мактабларида қўшимча 140 минг ўқувчи ўрнига эҳтиёж юзага келади.

Ҳозирги кунга келиб Тошкент шаҳрида 266 та умумтаълим мактабининг навбатлилик даражаси нормал, қолган 37 тасида жойлашув ўрнининг номутаносиблиги натижасида навбатлилик даражаси нормал даражада эмас ёки айрим умумтаълим мактабларида бу кўрсаткич 2 дан юқорилигича қолмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясига мувофиқ умумий ўрта таълим сифатини янада ошириш, Тошкент шаҳрининг ўзига хос хусусиятларини, шаҳар аҳолисининг ва замонавий шаҳарсозликка қўйилаётган талабларнинг йилдан-йилга ўсиб бораётганлигини инобатга олган ҳолда Тошкент шаҳридаги умумий ўрта таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, мактаблардаги ўқувчилар сонини белгиланган меъёрларга мослаштириш, ўқитувчилар салоҳиятини ошириш ва меҳнатини рағбатлантириш, ўқувчи-ёшларнинг сифатли таълим-тарбия олишлари ва халқаро талаблар асосида замонавий илм-фан ютуқларини эгаллашларини таъминлаш учун яратилган шароитларни янада яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган:

2019 йилда қўшимча ажратиладиган маблағлар ҳисобига Тошкент шаҳрида реконструкция қилинадиган, капитал таъмирланадиган ва жиҳозланадиган умумий ўрта таълим муассасаларининг манзилли рўйхати 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул бериладиган академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Тошкент шаҳрида қурилган маҳаллалар учун янги мактаб қуриш, мавжуд мактабларни реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш мақсадида:

2019 йил якунига қадар марказлаштирилган инвестиция харажатларини ошириш ҳисобига қўшимча 400,0 млрд сўм (жумладан, 260 млрд сўм республика бюджетининг қўшимча даромадлари — Марказий банкнинг фойдаси, 100 млрд сўм — Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети даромадлар режаси ошириб бажарилиши ва 40,0 млрд сўм — республика бюджетидан — Халқ таълими соҳасида ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармасига бюджетдан 2018 йилда ажратилиши белгиланган маблағлар ҳисобига) ажратилишини таъминласин;

2020 йилда ажратилиши режалаштирилаётган 400,0 млрд сўм маблағни молиялаштириш манбаи юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.

3. Умумтаълим мактабларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари бўйича қуйидагилар буюртмачи этиб тайинлансин:

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги «Халқ таълими соҳасида лойиҳа ҳужжатларига техник топшириқларни ишлаб чиқиш ва қурилиш объектлари сифатини мониторинг қилиш бўйича инжиниринг компанияси» давлат унитар корхонаси — қурилиш-таъмирлаш ишлари бўйича;

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг «Ўқув таълим-таъминот» давлат унитар корхонаси — жиҳозлаш ишлари бўйича.

Бунда:

қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини якунлаш учун жорий йилнинг охиригача қисқа муддат қолаётганини инобатга олган ҳолда, бош пудратчи, бош лойиҳачи ва жиҳозлар етказиб берувчи ташкилотларни тендер савдолари ўтказилмасдан етарли ишлаб чиқариш қувватлари ва тажрибага эга бўлган пудратчи ташкилотлар орасидан энг мақбул таклифлар танлови орқали танлаб олиш йўли билан аниқлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги таклифига розилик берилсин;

умумтаълим мактабларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини молиялаштириш марказлаштирилган инвестициялар орқали Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги томонидан амалга оширилиши инобатга олинсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Ўзстандарт» агентлиги билан биргаликда ушбу қарорга 1-иловага мувофиқ Тошкент шаҳрида реконструкция қилинадиган, капитал таъмирланадиган умумий ўрта таълим муассасалари жиҳозларининг эргономиклиги, қўллашда қулайлиги ва фойдаланишда хавфсизлигини, жиҳозларга қўйилган техник талабларни ва дизайнини қайта кўриб чиқсин ва илғор хорижий тажрибани ўрганган ҳолда такомиллаштирилишини ва жиҳозланишини таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда қуриш-таъмирлаш ишларининг лойиҳа-смета ҳужжатларини ва техник топшириқларини ишлаб чиқишда бино фасадларига замонавий дизайн, энергияни тежайдиган ва узоқ муддат хизмат қиладиган қурилиш ва пардозлаш материалларидан, шу жумладан, устувор равишда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар материалларидан фойдаланилишни назарда тутсин;

Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда икки ой муддатда 2020 йилда ажратиладиган 400 млрд сўм маблағ ҳисобидан янги қуриладиган, реконструкция қилинадиган, капитал таъмирланадиган ва жиҳозланадиган умумий ўрта таълим муассасаларининг манзилли рўйхатини шакллантирсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

Белгилаб қўйилсинки, 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари илғор мамлакатлар тажрибасини инобатга олган ҳолда, замонавий ҳамда халқаро стандартларга жавоб берадиган талаблар асосида ишлаб чиқилади.

5. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги икки ой муддатда:

ушбу қарорга 3-иловага мувофиқ назарда тутилган бино ва иншоотлар белгиланган тартибда топширилиши ва қабул қилиб олинишини ҳамда улардан самарали фойдаланилишини таъминласинлар;

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул бериладиган академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари биноларидан Тошкент шаҳридаги ўқувчилари сони белгиланган меъёрлардан ортиқ бўлган умумий ўрта таълим муассасалари учун қўшимча бино сифатида фойдаланиш учун бериш, зарур ҳолларда янги умумий ўрта таълим муассасаларини ташкил этиш чораларини кўрсин.

Белгилаб қўйилсинки, ушбу қарорга 3-иловага мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул бериладиган биноларда ўқиётган академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўқишни битиргунларига қадар ушбу биноларда ўқув жараёнини давом эттирадилар.

6. Тошкент шаҳар ҳокимлиги икки ой муддатда Тошкент шаҳридаги аввал умумий ўрта таълим муассасаси сифатида фаолият кўрсатган ҳамда бугунги кунда бўш турган ёки фойдаланилаётган давлат мулки объектларини аниқласин, уларни 2020 йил 1 сентябрга қадар босқичма-босқич бўшатиш ҳамда улар негизида умумий ўрта таълим мактаблари фаолиятини тиклаш чораларини кўрсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда давлат-хусусий шериклик шартларида ва хусусий шаклда нодавлат таълим муассасалари тармоғини янада кенгайтириш чораларини кўрсин.

Бунда, 2020 йилдан бошлаб тажриба-синов тариқасида умумий ўрта таълим мактабларини хусусий сектор вакилларига қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш, жиҳозлаш, бошқариш, фойдаланиш ва сақлаш учун бериш усулларини амалиётга жорий қилсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда умумий ўрта таълим мактабларини хусусий сектор вакилларига давлат-хусусий шериклик шартларида ва хусусий шаклда бериш даврида ушбу таълим муассасасида таълим олаётган ўқувчиларнинг таълим олишлари билан боғлиқ харажатларни бюджетдан молиялаштириш тартибини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда амалиётга жорий қилсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда 2019 йил 1 декабрга қадар Тошкент шаҳридаги умумтаълим мактабларини олий маълумотли кадрлар билан тўлдириш, олий тоифали ўқитувчилар сонини ошириш, бир нафар ўқитувчига тўғри келадиган ўртача ўқувчилар улушини босқичма-босқич халқаро стандартларга мослаштириш дастурини ишлаб чиқсин.

10. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги:

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта таълим муассасаларида педагогика соҳасига мойиллиги, қизиқиши бўлган юқори синф ўқувчилари учун касбга йўналтириш ишларини жонлантириш мақсадида «Ёш педагог синфлари»ни ташкил этиш чораларини кўрсин;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов, Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Ш.Х. Шерматов ва Тошкент шаҳар ҳокими Ж.А. Артикходжаев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 августдаги 679-сон қарорига 1-ИЛОВА

2019 йилда қўшимча ажратиладиган маблағлар ҳисобига Тошкент шаҳрида реконструкция қилинадиган, капитал таъмирланадиган ва жиҳозланадиган умумий ўрта таълим муассасаларининг

Т/р Т/р Умумий ўрта таълим муассасаси номи Жами қуввати Шундан: Ўқувчилар сони Навбатлилик коэффициенти Дастлабки қиймати (млн сўмда) Қурилиш Капитал таъмирлаш Тошкент шаҳри бўйича жами (50 та) 57 017 5 190 50 927 69 222 1,2 400 000,0 Қурилиш-тиклаш ишлари учун 367 948,8 Жиҳозлаш ва бошқалар ҳаражатлар учун * 32 051,2 Реконструкция (10 та) 13 061 5 190 7 631 17 634 1,4 83 590,2 1. 1. Бектемир тумани 289-сон умумтаълим мактаби (мавжуд 844 ўринли биносини капитал таъмирлаш ва 540 ўринли қўшимча ўқув биноси қуриш учун лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш) 1 384 540 844 2 047 1,4 6 245,6 2. 2. Миробод тумани 83-сон умумтаълим мактаби (мавжуд 260 ўринли биносини капитал таъмирлаш ва 630 ўринли қўшимча ўқув биноси қуриш учун лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш) 890 630 260 1 213 1,4 2 500,0 3. 3. Учтепа тумани 238-сон умумтаълим мактаби (900 ўринли қўшимча бино қуриш ва 1200 ўринли мавжуд бинони капитал таъмирлаш) 2 100 900 1 200 2 699 1,3 35 396,6 4. 4. Учтепа тумани 283-сон умумтаълим мактаби (мавжуд 960 ўринли биносини капитал таъмирлаш ва 540 ўринли қўшимча ўқув биноси қуриш учун лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш) 1 500 540 960 1 772 1,2 7 104,0 5. 5. Чилонзор тумани 101-сон умумтаълим мактаби (мавжуд 1567 ўринли бинони капитал таъмирлаш ва 540 ўринли қўшимча бино қуриш учун лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш) 2 107 540 1 567 3 071 1,5 10 200,0 6. 6. Шайхонтоҳур тумани 102-сон умумтаълим мактаби (мавжуд 960 ўринли биносини капитал таъмирлаш ва 540 ўринли қўшимча ўқув биноси қуриш учун лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш) 1 500 540 960 1 980 1,3 7 104,0 7. 7. Яккасарой тумани 91-сон умумтаълим мактаби (мавжуд 560 ўринли биносини капитал таъмирлаш ва 420 ўринли қўшимча ўқув биноси қуриш учун лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш) 1 220 420 560 1 418 1,2 4 144,0 8. 8. Яшнобод тумани 23-сон умумтаълим мактаби (мавжуд 320 ўринли биносини капитал таъмирлаш ва 540 ўринли қўшимча ўқув биноси қуриш учун лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш) 860 540 320 1 174 1,4 2 368,0 9. 9. Яшнобод тумани 61-сон умумтаълим мактаби (мавжуд 960 ўринли биносини капитал таъмирлаш ва 540 ўринли қўшимча ўқув биноси қуриш учун лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш) 1 500 540 960 2 260 1,5 7 104,0 10. 10. Олмазор тумани Гуручариқ МФЙда янги мактаб ташкил этиш (собиқ Чинни заводи худудидаги 560 ўринли биносини реконструкциялаш ва 630 ўринли қўшимча бино қуриш учун лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш) 1 190 1 190 1 424,0 Капитал таъмирлаш (40 та) 43 956 0 43 296 51 588 1,2 284 358,6 10. 1. Миробод тумани 158-сон умумтаълим мактаби 800 800 1 339 1,7 5 050,0 11. 2. Миробод тумани 294-сон умумтаълим мактаби 1 251 1 251 1 847 1,5 8 006,4 12. 3. Мирзо Улуғбек тумани 222-сон умумтаълим мактаби 960 960 745 0,8 6 050,0 13. 4. Мирзо Улуғбек тумани 248-сон умумтаълим мактаби 1 500 1 500 1 880 1,3 9 750,0 14. 5. Мирзо Улуғбек тумани 279-сон умумтаълим мактаби 1 050 1 050 2 068 2,0 6 720,0 15. 6. Олмазор тумани 22-сон умумтаълим мактаби 1 060 1 060 1 186 1,1 6 650,0 16. 7. Олмазор тумани 24-сон умумтаълим мактаби 1 290 630 1 186 1,9 15 000,0 17. 8. Олмазор тумани 111-сон умумтаълим мактаби 630 630 685 1,1 4 032,0 18. 9. Олмазор тумани 134-сон умумтаълим мактаби 1 650 1 650 1 402 0,8 10 050,0 19. 10. Олмазор тумани 219-сон умумтаълим мактаби 1 010 1 010 1 189 1,2 6 464,0 20. 11. Сергели тумани 32-сон умумтаълим мактаби 964 964 888 0,9 6 169,6 21. 12. Сергели тумани 237-сон умумтаълим мактаби 850 850 646 0,8 5 440,0 22. 13. Сергели тумани 266-сон умумтаълим мактаби 1 251 1 251 851 0,7 8 006,4 23. 14. Сергели тумани 285-сон умумтаълим мактаби 1 251 1 251 2 021 1,6 8 006,4 24. 15. Сергели тумани 317-сон умумтаълим мактаби 1 251 1 251 1 529 1,2 8 006,4 25. 16. Учтепа тумани 14-сон умумтаълим мактаби 1 250 1 250 692 0,6 8 000,0 26. 17. Учтепа тумани 129-сон умумтаълим мактаби 960 960 1 118 1,2 6 144,0 27. 18. Учтепа тумани 245-сон умумтаълим мактаби 960 960 1 172 1,2 6 144,0 28. 19. Учтепа тумани 295-сон умумтаълим мактаби 1 251 1 251 1 070 0,9 8 006,4 29. 20. Учтепа тумани 296-сон умумтаълим мактаби 1 800 1 800 2 352 1,3 10 100,0 30. 21. Учтепа тумани 297-сон умумтаълим мактаби 1 100 1 100 1 176 1,1 7 040,0 31. 22. Учтепа тумани 312-сон умумтаълим мактаби 1 200 1 200 1 459 1,2 7 680,0 32. 23. Чилонзор тумани 126-сон умумтаълим мактаби 1 250 1 250 1 975 1,6 7 900,0 33. 24. Чилонзор тумани 164-сон умумтаълим мактаби 1 050 1 050 1 666 1,6 6 696,4 34. 25. Чилонзор тумани 232-сон умумтаълим мактаби 1 050 1 050 818 0,8 6 720,0 35. 26. Шайхонтоҳур тумани 40-сон умумтаълим мактаби 760 760 1 030 1,4 4 864,0 36. 27. Шайхонтоҳур тумани 82-сон умумтаълим мактаби 1 176 1 176 800 0,7 7 150,0 37. 28. Шайхонтоҳур тумани 262-сон умумтаълим мактаби 1 251 1 251 1 294 1,0 7 906,4 38. 29. Шайхонтоҳур тумани 276-сон умумтаълим мактаби 1 251 1251 1 370 1,1 7 906,4 39. 30. Шайхонтоҳур тумани 299-сон умумтаълим мактаби 1 251 1 251 1 270 1,0 7 909,8 40. 31. Юнусобод тумани 86-сон умумтаълим мактаби 850 850 2 207 2,6 5 440,0 41. 32. Юнусобод тумани 97-сон умумтаълим мактаби 1 176 1 176 2 892 2,5 7 150,0 42. 33. Юнусобод тумани 117-сон умумтаълим мактаби 720 720 531 0,7 4 608,0 43. 34. Юнусобод тумани 220-сон умумтаълим мактаби 1 176 1 176 1 395 1,2 7 450,0 44. 35. Яккасарой тумани 73-сон умумтаълим мактаби 760 760 517 0,7 4 864,0 45. 36. Яккасарой тумани 319-сон умумтаълим мактаби 750 750 826 1,1 4 800,0 46. 37. Яшнобод тумани 215-сон умумтаълим мактаби 1 176 1 176 882 0,8 7 150,0 47. 38. Яшнобод тумани 206-сон умумтаълим мактаби 960 960 1 340 1,4 6 144,0 48. 39. Яшнобод тумани 226-сон умумтаълим мактаби 960 960 1 082 1,1 6 144,0 49. 40. Яшнобод тумани 255-сон умумтаълим мактаби 1 100 1 100 1 192 1,1 7 040,0

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 августдаги 679-сон қарорига 3-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул бериладиган академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари

Т/р Туман номи Таълим муассасасининг номи Таълим м уассасасининг манзили Бино қуввати 1. Сергели тумани Тошкент молия ва иқтисод коллежи Сергели тумани, Сергели-3 мавзеси , 49-уй 1050 2. Миробод тумани Миробод компьютер технологиялари касб-ҳунар коллежи Миробод тумани, Қуддус кўчаси, 12-уй 615 3. Миробод саноат касб-ҳунар коллежи Миробод тумани, Саракўл кўчаси, 1- уй 1600 4. Юнусобод тумани Юнусобод компьютер технологиялари касб-ҳунар коллежи Юнусобод тумани, Хасанбой мавзеси, Исломобод кўчаси , 1-тор кўчаси, 21- а- уй 540 5. Тошкент молия институти қошидаги Молия академик лицейи (ётоқхона биносидан ташқари) Юнусобод тумани, Зарбулоқ кўчаси , 14-уй 600

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2019 йил 17 август,

679-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.08.2019 й., 09/19/679/3578-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.08.2022 й., 09/22/425/0712-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

MANZILLI ROʻYXATI

ROʻYXATI

Toshkent shahri umumtaʼlim maktablari faoliyatini zamonaviy talablar asosida takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

2018-2019 oʻquv yilida Toshkent shahrining 309 004 nafar oʻquvchi oʻrniga ega 303 ta umumtaʼlim maktabida jami 409 703 nafar oʻquvchi tahsil olgani holda oʻrtacha navbatlilik darajasi 1,4 ni tashkil etgan.

2019-2020 oʻquv yili uchun umumtaʼlim maktablarining 1-sinflariga keladigan oʻquvchilar hisobiga Toshkent shahri umumtaʼlim maktablarida taʼlim olishi kutilayotgan oʻquvchilar soni 450 ming nafarga yetadi va natijada qoʻshimcha umumtaʼlim maktablarida qoʻshimcha 140 ming oʻquvchi oʻrniga ehtiyoj yuzaga keladi.

Hozirgi kunga kelib Toshkent shahrida 266 ta umumtaʼlim maktabining navbatlilik darajasi normal, qolgan 37 tasida joylashuv oʻrnining nomutanosibligi natijasida navbatlilik darajasi normal darajada emas yoki ayrim umumtaʼlim maktablarida bu koʻrsatkich 2 dan yuqoriligicha qolmoqda.

Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi tizimini 2030-yilgacha rivojlantirish konsepsiyasiga muvofiq umumiy oʻrta taʼlim sifatini yanada oshirish, Toshkent shahrining oʻziga xos xususiyatlarini, shahar aholisining va zamonaviy shaharsozlikka qoʻyilayotgan talablarning yildan-yilga oʻsib borayotganligini inobatga olgan holda Toshkent shahridagi umumiy oʻrta taʼlim muassasalarining moddiy-texnik bazasini mustahkamlash, maktablardagi oʻquvchilar sonini belgilangan meʼyorlarga moslashtirish, oʻqituvchilar salohiyatini oshirish va mehnatini ragʻbatlantirish, oʻquvchi-yoshlarning sifatli taʼlim-tarbiya olishlari va xalqaro talablar asosida zamonaviy ilm-fan yutuqlarini egallashlarini taʼminlash uchun yaratilgan sharoitlarni yanada yaxshilash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi, Toshkent shahar hokimligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi tomonidan ishlab chiqilgan:

2019-yilda qoʻshimcha ajratiladigan mablagʻlar hisobiga Toshkent shahrida rekonstruksiya qilinadigan, kapital taʼmirlanadigan va jihozlanadigan umumiy oʻrta taʼlim muassasalarining manzilli roʻyxati 1-ilovaga muvofiq;

Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligiga operativ boshqaruv huquqi asosida bepul beriladigan akademik litsey va kasb-hunar kollejlari roʻyxati 3-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi Toshkent shahrida qurilgan mahallalar uchun yangi maktab qurish, mavjud maktablarni rekonstruksiya qilish va kapital taʼmirlash hamda jihozlash maqsadida:

2019-yil yakuniga qadar markazlashtirilgan investitsiya xarajatlarini oshirish hisobiga qoʻshimcha 400,0 mlrd soʻm (jumladan, 260 mlrd soʻm respublika budjetining qoʻshimcha daromadlari — Markaziy bankning foydasi, 100 mlrd soʻm — Toshkent shahar mahalliy budjeti daromadlar rejasi oshirib bajarilishi va 40,0 mlrd soʻm — respublika budjetidan — Xalq taʼlimi sohasida islohotlarga koʻmaklashish jamgʻarmasiga budjetdan 2018-yilda ajratilishi belgilangan mablagʻlar hisobiga) ajratilishini taʼminlasin;

2020-yilda ajratilishi rejalashtirilayotgan 400,0 mlrd soʻm mablagʻni moliyalashtirish manbai yuzasidan Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasiga taklif kiritsin.

3. Umumtaʼlim maktablarini qurish, rekonstruksiya qilish, kapital taʼmirlash va jihozlash ishlari boʻyicha quyidagilar buyurtmachi etib tayinlansin:

Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi huzuridagi “Xalq taʼlimi sohasida loyiha hujjatlariga texnik topshiriqlarni ishlab chiqish va qurilish obyektlari sifatini monitoring qilish boʻyicha injiniring kompaniyasi” davlat unitar korxonasi — qurilish-taʼmirlash ishlari boʻyicha;

Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligining “Oʻquv taʼlim-taʼminot” davlat unitar korxonasi — jihozlash ishlari boʻyicha.

Bunda:

qurilish-taʼmirlash va jihozlash ishlarini yakunlash uchun joriy yilning oxirigacha qisqa muddat qolayotganini inobatga olgan holda, bosh pudratchi, bosh loyihachi va jihozlar yetkazib beruvchi tashkilotlarni tender savdolari oʻtkazilmasdan yetarli ishlab chiqarish quvvatlari va tajribaga ega boʻlgan pudratchi tashkilotlar orasidan eng maqbul takliflar tanlovi orqali tanlab olish yoʻli bilan aniqlash toʻgʻrisida Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi va Toshkent shahar hokimligi taklifiga rozilik berilsin;

umumtaʼlim maktablarini qurish, rekonstruksiya qilish, kapital taʼmirlash va jihozlash ishlarini moliyalashtirish markazlashtirilgan investitsiyalar orqali Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligining Gʻaznachiligi tomonidan amalga oshirilishi inobatga olinsin.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi:

Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi, “Oʻzstandart” agentligi bilan birgalikda ushbu qarorga 1-ilovaga muvofiq Toshkent shahrida rekonstruksiya qilinadigan, kapital taʼmirlanadigan umumiy oʻrta taʼlim muassasalari jihozlarining ergonomikligi, qoʻllashda qulayligi va foydalanishda xavfsizligini, jihozlarga qoʻyilgan texnik talablarni va dizaynini qayta koʻrib chiqsin va ilgʻor xorijiy tajribani oʻrgangan holda takomillashtirilishini va jihozlanishini taʼminlasin;

Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish vazirligi va Toshkent shahar hokimligi bilan birgalikda qurish-taʼmirlash ishlarining loyiha-smeta hujjatlarini va texnik topshiriqlarini ishlab chiqishda bino fasadlariga zamonaviy dizayn, energiyani tejaydigan va uzoq muddat xizmat qiladigan qurilish va pardozlash materiallaridan, shu jumladan, ustuvor ravishda mahalliy ishlab chiqaruvchilar materiallaridan foydalanilishni nazarda tutsin;

Toshkent shahar hokimligi bilan birgalikda ikki oy muddatda 2020-yilda ajratiladigan 400 mlrd soʻm mablagʻ hisobidan yangi quriladigan, rekonstruksiya qilinadigan, kapital taʼmirlanadigan va jihozlanadigan umumiy oʻrta taʼlim muassasalarining manzilli roʻyxatini shakllantirsin va tasdiqlash uchun Vazirlar Mahkamasiga kiritsin.

Belgilab qoʻyilsinki, 2019-yil 1-sentabrdan boshlab qurilish-taʼmirlash va jihozlash ishlari boʻyicha loyiha-smeta hujjatlari ilgʻor mamlakatlar tajribasini inobatga olgan holda, zamonaviy hamda xalqaro standartlarga javob beradigan talablar asosida ishlab chiqiladi.

5. Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi hamda Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi ikki oy muddatda:

ushbu qarorga 3-ilovaga muvofiq nazarda tutilgan bino va inshootlar belgilangan tartibda topshirilishi va qabul qilib olinishini hamda ulardan samarali foydalanilishini taʼminlasinlar;

Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligiga operativ boshqaruv huquqi asosida bepul beriladigan akademik litsey va kasb-hunar kollejlari binolaridan Toshkent shahridagi oʻquvchilari soni belgilangan meʼyorlardan ortiq boʻlgan umumiy oʻrta taʼlim muassasalari uchun qoʻshimcha bino sifatida foydalanish uchun berish, zarur hollarda yangi umumiy oʻrta taʼlim muassasalarini tashkil etish choralarini koʻrsin.

Belgilab qoʻyilsinki, ushbu qarorga 3-ilovaga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligiga operativ boshqaruv huquqi asosida bepul beriladigan binolarda oʻqiyotgan akademik litsey va kasb-hunar kollejlari oʻquvchilari oʻqishni bitirgunlariga qadar ushbu binolarda oʻquv jarayonini davom ettiradilar.

6. Toshkent shahar hokimligi ikki oy muddatda Toshkent shahridagi avval umumiy oʻrta taʼlim muassasasi sifatida faoliyat koʻrsatgan hamda bugungi kunda boʻsh turgan yoki foydalanilayotgan davlat mulki obyektlarini aniqlasin, ularni 2020-yil 1-sentabrga qadar bosqichma-bosqich boʻshatish hamda ular negizida umumiy oʻrta taʼlim maktablari faoliyatini tiklash choralarini koʻrsin.

7. Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi Toshkent shahar hokimligi bilan birgalikda davlat-xususiy sheriklik shartlarida va xususiy shaklda nodavlat taʼlim muassasalari tarmogʻini yanada kengaytirish choralarini koʻrsin.

Bunda, 2020-yildan boshlab tajriba-sinov tariqasida umumiy oʻrta taʼlim maktablarini xususiy sektor vakillariga qurish, rekonstruksiya qilish, kapital taʼmirlash, jihozlash, boshqarish, foydalanish va saqlash uchun berish usullarini amaliyotga joriy qilsin.

8. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi Toshkent shahar hokimligi hamda Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi bilan birgalikda ikki oy muddatda umumiy oʻrta taʼlim maktablarini xususiy sektor vakillariga davlat-xususiy sheriklik shartlarida va xususiy shaklda berish davrida ushbu taʼlim muassasasida taʼlim olayotgan oʻquvchilarning taʼlim olishlari bilan bogʻliq xarajatlarni budjetdan moliyalashtirish tartibini ishlab chiqsin va belgilangan tartibda amaliyotga joriy qilsin.

9. Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi Iqtisodiyot va sanoat vazirligi hamda Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi bilan birgalikda 2019-yil 1-dekabrga qadar Toshkent shahridagi umumtaʼlim maktablarini oliy maʼlumotli kadrlar bilan toʻldirish, oliy toifali oʻqituvchilar sonini oshirish, bir nafar oʻqituvchiga toʻgʻri keladigan oʻrtacha oʻquvchilar ulushini bosqichma-bosqich xalqaro standartlarga moslashtirish dasturini ishlab chiqsin.

10. Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi:

2019/2020 oʻquv yilidan boshlab umumiy oʻrta taʼlim muassasalarida pedagogika sohasiga moyilligi, qiziqishi boʻlgan yuqori sinf oʻquvchilari uchun kasbga yoʻnaltirish ishlarini jonlantirish maqsadida “Yosh pedagog sinflari”ni tashkil etish choralarini koʻrsin;

manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

11. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining ijtimoiy rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari A.A. Abduxakimov, Oʻzbekiston Respublikasi xalq taʼlimi vaziri Sh.X. Shermatov va Toshkent shahar hokimi J.A. Artikxodjayev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 17-avgustdagi 679-son qaroriga 1-ILOVA

2019-yilda qoʻshimcha ajratiladigan mablagʻlar hisobiga Toshkent shahrida rekonstruksiya qilinadigan, kapital taʼmirlanadigan va jihozlanadigan umumiy oʻrta taʼlim muassasalarining

T/r T/r Umumiy oʻrta taʼlim muassasasi nomi Jami quvvati Shundan: Oʻquvchilar soni Navbatlilik koeffitsiyenti Dastlabki qiymati (mln soʻmda) Qurilish Kapital taʼmirlash Toshkent shahri boʻyicha jami (50 ta) 57 017 5 190 50 927 69 222 1,2 400 000,0 Qurilish-tiklash ishlari uchun 367 948,8 Jihozlash va boshqalar harajatlar uchun * 32 051,2 Rekonstruksiya (10 ta) 13 061 5 190 7 631 17 634 1,4 83 590,2 1. 1. Bektemir tumani 289-son umumtaʼlim maktabi (mavjud 844 oʻrinli binosini kapital taʼmirlash va 540 oʻrinli qoʻshimcha oʻquv binosi qurish uchun loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish) 1 384 540 844 2 047 1,4 6 245,6 2. 2. Mirobod tumani 83-son umumtaʼlim maktabi (mavjud 260 oʻrinli binosini kapital taʼmirlash va 630 oʻrinli qoʻshimcha oʻquv binosi qurish uchun loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish) 890 630 260 1 213 1,4 2 500,0 3. 3. Uchtepa tumani 238-son umumtaʼlim maktabi (900 oʻrinli qoʻshimcha bino qurish va 1200 oʻrinli mavjud binoni kapital taʼmirlash) 2 100 900 1 200 2 699 1,3 35 396,6 4. 4. Uchtepa tumani 283-son umumtaʼlim maktabi (mavjud 960 oʻrinli binosini kapital taʼmirlash va 540 oʻrinli qoʻshimcha oʻquv binosi qurish uchun loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish) 1 500 540 960 1 772 1,2 7 104,0 5. 5. Chilonzor tumani 101-son umumtaʼlim maktabi (mavjud 1567 oʻrinli binoni kapital taʼmirlash va 540 oʻrinli qoʻshimcha bino qurish uchun loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish) 2 107 540 1 567 3 071 1,5 10 200,0 6. 6. Shayxontohur tumani 102-son umumtaʼlim maktabi (mavjud 960 oʻrinli binosini kapital taʼmirlash va 540 oʻrinli qoʻshimcha oʻquv binosi qurish uchun loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish) 1 500 540 960 1 980 1,3 7 104,0 7. 7. Yakkasaroy tumani 91-son umumtaʼlim maktabi (mavjud 560 oʻrinli binosini kapital taʼmirlash va 420 oʻrinli qoʻshimcha oʻquv binosi qurish uchun loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish) 1 220 420 560 1 418 1,2 4 144,0 8. 8. Yashnobod tumani 23-son umumtaʼlim maktabi (mavjud 320 oʻrinli binosini kapital taʼmirlash va 540 oʻrinli qoʻshimcha oʻquv binosi qurish uchun loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish) 860 540 320 1 174 1,4 2 368,0 9. 9. Yashnobod tumani 61-son umumtaʼlim maktabi (mavjud 960 oʻrinli binosini kapital taʼmirlash va 540 oʻrinli qoʻshimcha oʻquv binosi qurish uchun loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish) 1 500 540 960 2 260 1,5 7 104,0 10. 10. Olmazor tumani Guruchariq MFYda yangi maktab tashkil etish (sobiq Chinni zavodi xududidagi 560 oʻrinli binosini rekonstruksiyalash va 630 oʻrinli qoʻshimcha bino qurish uchun loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish) 1 190 1 190 1 424,0 Kapital taʼmirlash (40 ta) 43 956 0 43 296 51 588 1,2 284 358,6 10. 1. Mirobod tumani 158-son umumtaʼlim maktabi 800 800 1 339 1,7 5 050,0 11. 2. Mirobod tumani 294-son umumtaʼlim maktabi 1 251 1 251 1 847 1,5 8 006,4 12. 3. Mirzo Ulugʻbek tumani 222-son umumtaʼlim maktabi 960 960 745 0,8 6 050,0 13. 4. Mirzo Ulugʻbek tumani 248-son umumtaʼlim maktabi 1 500 1 500 1 880 1,3 9 750,0 14. 5. Mirzo Ulugʻbek tumani 279-son umumtaʼlim maktabi 1 050 1 050 2 068 2,0 6 720,0 15. 6. Olmazor tumani 22-son umumtaʼlim maktabi 1 060 1 060 1 186 1,1 6 650,0 16. 7. Olmazor tumani 24-son umumtaʼlim maktabi 1 290 630 1 186 1,9 15 000,0 17. 8. Olmazor tumani 111-son umumtaʼlim maktabi 630 630 685 1,1 4 032,0 18. 9. Olmazor tumani 134-son umumtaʼlim maktabi 1 650 1 650 1 402 0,8 10 050,0 19. 10. Olmazor tumani 219-son umumtaʼlim maktabi 1 010 1 010 1 189 1,2 6 464,0 20. 11. Sergeli tumani 32-son umumtaʼlim maktabi 964 964 888 0,9 6 169,6 21. 12. Sergeli tumani 237-son umumtaʼlim maktabi 850 850 646 0,8 5 440,0 22. 13. Sergeli tumani 266-son umumtaʼlim maktabi 1 251 1 251 851 0,7 8 006,4 23. 14. Sergeli tumani 285-son umumtaʼlim maktabi 1 251 1 251 2 021 1,6 8 006,4 24. 15. Sergeli tumani 317-son umumtaʼlim maktabi 1 251 1 251 1 529 1,2 8 006,4 25. 16. Uchtepa tumani 14-son umumtaʼlim maktabi 1 250 1 250 692 0,6 8 000,0 26. 17. Uchtepa tumani 129-son umumtaʼlim maktabi 960 960 1 118 1,2 6 144,0 27. 18. Uchtepa tumani 245-son umumtaʼlim maktabi 960 960 1 172 1,2 6 144,0 28. 19. Uchtepa tumani 295-son umumtaʼlim maktabi 1 251 1 251 1 070 0,9 8 006,4 29. 20. Uchtepa tumani 296-son umumtaʼlim maktabi 1 800 1 800 2 352 1,3 10 100,0 30. 21. Uchtepa tumani 297-son umumtaʼlim maktabi 1 100 1 100 1 176 1,1 7 040,0 31. 22. Uchtepa tumani 312-son umumtaʼlim maktabi 1 200 1 200 1 459 1,2 7 680,0 32. 23. Chilonzor tumani 126-son umumtaʼlim maktabi 1 250 1 250 1 975 1,6 7 900,0 33. 24. Chilonzor tumani 164-son umumtaʼlim maktabi 1 050 1 050 1 666 1,6 6 696,4 34. 25. Chilonzor tumani 232-son umumtaʼlim maktabi 1 050 1 050 818 0,8 6 720,0 35. 26. Shayxontohur tumani 40-son umumtaʼlim maktabi 760 760 1 030 1,4 4 864,0 36. 27. Shayxontohur tumani 82-son umumtaʼlim maktabi 1 176 1 176 800 0,7 7 150,0 37. 28. Shayxontohur tumani 262-son umumtaʼlim maktabi 1 251 1 251 1 294 1,0 7 906,4 38. 29. Shayxontohur tumani 276-son umumtaʼlim maktabi 1 251 1251 1 370 1,1 7 906,4 39. 30. Shayxontohur tumani 299-son umumtaʼlim maktabi 1 251 1 251 1 270 1,0 7 909,8 40. 31. Yunusobod tumani 86-son umumtaʼlim maktabi 850 850 2 207 2,6 5 440,0 41. 32. Yunusobod tumani 97-son umumtaʼlim maktabi 1 176 1 176 2 892 2,5 7 150,0 42. 33. Yunusobod tumani 117-son umumtaʼlim maktabi 720 720 531 0,7 4 608,0 43. 34. Yunusobod tumani 220-son umumtaʼlim maktabi 1 176 1 176 1 395 1,2 7 450,0 44. 35. Yakkasaroy tumani 73-son umumtaʼlim maktabi 760 760 517 0,7 4 864,0 45. 36. Yakkasaroy tumani 319-son umumtaʼlim maktabi 750 750 826 1,1 4 800,0 46. 37. Yashnobod tumani 215-son umumtaʼlim maktabi 1 176 1 176 882 0,8 7 150,0 47. 38. Yashnobod tumani 206-son umumtaʼlim maktabi 960 960 1 340 1,4 6 144,0 48. 39. Yashnobod tumani 226-son umumtaʼlim maktabi 960 960 1 082 1,1 6 144,0 49. 40. Yashnobod tumani 255-son umumtaʼlim maktabi 1 100 1 100 1 192 1,1 7 040,0

Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 17-avgustdagi 679-son qaroriga 3-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligiga operativ boshqaruv huquqi asosida bepul beriladigan akademik litsey va kasb-hunar kollejlari

T/r Tuman nomi Taʼlim muassasasining nomi Taʼlim m uassasasining manzili Bino quvvati 1. Sergeli tumani Toshkent moliya va iqtisod kolleji Sergeli tumani, Sergeli-3 mavzesi , 49-uy 1050 2. Mirobod tumani Mirobod kompyuter texnologiyalari kasb-hunar kolleji Mirobod tumani, Quddus koʻchasi, 12-uy 615 3. Mirobod sanoat kasb-hunar kolleji Mirobod tumani, Sarakoʻl koʻchasi, 1- uy 1600 4. Yunusobod tumani Yunusobod kompyuter texnologiyalari kasb-hunar kolleji Yunusobod tumani, Xasanboy mavzesi, Islomobod koʻchasi , 1-tor koʻchasi, 21- a- uy 540 5. Toshkent moliya instituti qoshidagi Moliya akademik litseyi (yotoqxona binosidan tashqari) Yunusobod tumani, Zarbuloq koʻchasi , 14-uy 600

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2019-yil 17-avgust,

679-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 17.08.2019-y., 09/19/679/3578-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 03.08.2022-y., 09/22/425/0712-son)

lex.uz