📅 2019-yil 17-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2019-yil 17-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2019 йил 17 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 17 августа 2019 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 17 August 2019 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
КОМПЛЕКС ЧОРА-ТАДБИРЛАР
Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитасининг Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Давлат статистика органлари ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш, илғор халқаро тажрибани амалиётга самарали жорий этиш, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг илмий ва инновацион фаолиятини жадаллаштириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат бошқарувининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш ҳамда мамлакатнинг статистика салоҳиятини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 9 апрелдаги ПҚ-4273-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат бошқарувининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш ҳамда мамлакатнинг статистика салоҳиятини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 9 апрелдаги ПҚ-4273-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистик тадқиқотлар маркази негизида белгиланган штат бирликлари сони доирасида Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институтини (кейинги ўринларда — Институт) ташкил этиш тўғрисидаги таклифга розилик берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин;
2. Қуйидагилар:
Институтнинг самарали фаолиятини таъминлаш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Қуйидагилар Институт фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Статистика дастури доирасида статистика органлари ходимларининг малакасини ошириш ва инновацион статистик тадқиқотларни ташкил этиш учун институтни сақлаб туришга ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
Институт томонидан шартнома асосида бажариладиган илмий-тадқиқот, ахборот-таҳлилий ишлар, таълим ва бошқа хизматларни кўрсатишдан тушадиган тушумлар;
Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган ва танловга асосан шакллантириладиган давлат илмий дастурларини амалга ошириш учун ажратиладиган маблағлар;
халқаро статистика, молия ва бошқа институтларнинг грантлари;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
5. Давлат статистика қўмитаси:
а) икки ой муддатда:
Институт уставининг ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини, шунингдек, белгиланган тартибда унинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;
давлат статистика органлари ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тўғрисидаги низом, ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқласин;
Институт ҳузурида хўжалик фаолияти ҳисобига молиялаштирилувчи «Ўзбекистон статистик ахборотномаси» илмий-оммабоп журналини белгиланган тартибда ташкил этсин ва уни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси томонидан тавсия этиладиган докторлик диссертацияларининг асосий илмий-амалий натижалари чоп этиладиган илмий нашрлар рўйхатига киритсин;
Институтни ўқитишнинг замонавий услубларини қўллаш кўникмаларига ва илмий-тадқиқот ишлари бўйича амалий тажрибага эга бўлган малакали ходимлар билан тўлдирилишини таъминласин;
б) Институт билан биргаликда уч ой муддатда Институтнинг қуйидаги вазифаларни бажаришни назарда тутувчи 2019 — 2021 йилларга мўлжалланган статистика тадқиқотлари дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин:
макроиқтисодий статистика кўрсаткичларининг, шу жумладан миллий ҳисоблар, давлат молияси, пул-кредит соҳаси, тўлов баланси ва меҳнат бозори статистикасининг ўзаро мувофиқлиги ва илмий асосланганлигини таъминлаш;
кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг чораклик ва йиллик кўрсаткичлари статистикаси ва ҳисобининг тўлиқлилигини таъминлаш;
иқтисодий фаолият турлари бўйича норасмий бандликни статистик ҳисобга олишнинг тўлиқлилигини таъминлаш бўйича услубий воситалар ишлаб чиқиш;
ижтимоий-иқтисодий жараёнларни акс эттиришда математик статистика ва экометрика усулларини кенг қўллашнинг услубий базасини яратиш;
мамлакатда «рақамли иқтисодиёт»нинг жорий ҳолатини ўрганиш ва қисқа ва узоқ муддатли ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар тайёрлаш.
в) қуйидаги масалаларда Институт фаолиятини мувофиқлаштирсин:
давлат статистика органлари ҳамда бошқа вазирлик ва идоралар ходимларининг статистика соҳаси бўйича билим ва кўникмаларини ривожлантириш, статистик таҳлил соҳасида кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича янги ўқув дастурларини ишлаб чиқилиши;
илғор статистика усуллари ва технологиялари асосида илмий-тадқиқот ишларини олиб борилиши ва инновацион ишланмаларни амалга оширилиши;
статистика соҳасидаги илғор тажрибага эга маҳаллий ва хорижий илмий ҳамда таълим муассасалари, халқаро статистика ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиниши.
6. Давлат статистика қўмитаси 2020-2021 йилларда Институт ўқув биносини ҳамда муҳандислик-коммуникация тармоқларини модернизация ва реконструкция қилишни таъминласин.
7. Институт ўқув биносини капитал таъмирлаш ҳамда муҳандислик-коммуникация тармоқларини модернизация ва реконструкция қилишни молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Давлат статистика қўмитасига 2020-2021 йиллар учун Давлат статистика ишлари дастурини бажаришга ажратиладиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилиши белгилансин.
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат статистика қўмитасининг асосланган ҳисоб-китобларига мувофиқ Институт ўқув биносини капитал таъмирлаш билан боғлиқ харажатларга қўшимча маблағлар ажратишни назарда тутсин.
8 1 . Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Институтга 2 та, шу жумладан, 1 та хизмат ва 1 та навбатчи енгил автотранспорт воситасини сақлаш учун лимит ажратсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги:
ҳар йили белгиланган тартибда ишлаб чиқиладиган ва тасдиқланадиган илмий фаолиятга оид давлат мақсадли дастурларни шакллантириш доирасида Статистика агентлигининг буюртмаси бўйича миллий ва халқаро статистика услубиёти ҳамда амалиётига доир илмий тадқиқотлар лойиҳаларининг танловларини доимий равишда ташкил этилишини таъминласин;
2020 йилдан эътиборан Институт учун «Эконометрика ва статистика» ва «Иқтисодиётда ахборот тизимлари ва технологиялари» йўналишлари бўйича таянч докторантура ва докторантурага қабул квоталарининг ажратилишини назарда тутсин.
11. Институт Тошкент шаҳри, Мустақиллик шоҳ кўчаси, 42б-уй манзилига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин ва унга Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистика тадқиқотлари марказининг асбоб-ускуналари, мебеллари, компьютер техникаси ва бошқа мол-мулки ўтказиб берилсин.
13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раиси Б.А. Бегалов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 августдаги 686-сон қарорига 2-ИЛОВА
Институтининг самарали фаолиятини таъминлаш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича
Т/р Амалга ошириш механизми Амалга ошириш шакли Ижро муддатлари Молиялаштириш миқдори ва манбалари Масъул ижрочилар I. Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти фаолиятини ташкил қилиш 1. Институтнинг уставини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, шунингдек, уни белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлаш. Уставни тасдиқлаш тўғрисида буйруқ, Рўйхатга олиш гувоҳномаси 2019 йил 1 октябргача - Давлат статистика қўмитаси, Институт 2. Институтнинг штат жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Давлат статистика қўмитаси буйруғи 2019 йил 1 сентябргача - Давлат статистика қўмитаси, Институт 3. Институт кафедра ва бўлимларини малакали профессор-ўқитувчилар, илмий ва бошқа ходимлар билан тўлдириш. Ташкилий чора-тадбирлар комплекси 2019 йил 1 октябргача - Давлат статистика қўмитаси, Институт 4. Институт Илмий кенгаши таркибини тасдиқлаш, унинг таркибига Давлат статистика қўмитасининг раҳбар ходимлари, олий ўқув юртлари ва илмий-тадқиқот муассасалари олимлари ва ходимларини киритиш. Давлат статистика қўмитаси ва Институт буйруқлари 2019 йил 1 октябргача - Давлат статистика қўмитаси, Институт 5. Институтнинг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни, лавозим йўриқномаларини тасдиқлаш. Институт буйруғи 2019 йил 1 октябргача - Давлат статистика қўмитаси, Институт II. Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти моддий-техника базасини шакллантириш ва мустаҳкамлаш 6. 2020-2021 йилларда Институтнинг Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик шох кўчаси, 42б-уй манзилида жойлашган ўқув биносини ҳамда муҳандислик-коммуникация тармоқларини модернизация ва реконструкция қилиш. Техник топшириқ лойиҳаси 2020-2021 йилларда 1050,0 млн. сўм * Давлат статистика қўмитасига давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар доирасида Давлат статистика қўмитаси, Молия вазирлиги, Институт 7. Институт моддий-техника ва ўқув базасини мустаҳкамлаш (зарур мебель, инвентарлар, замонавий ўқув ускуналари, компьютер ва бошқа техника жихозлари билан таъминлаш). Ташкилий чора-тадбирлар комплекси 2020 — 2024 йилларда 315,0 млн. сўм * Давлат статистика қўмитаси ва Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари Давлат статистика қўмитаси, Институт 8. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонасининг ахборот кутубхона фондига, етакчи маҳаллий ва хорижий ахборот-кутубхона ресурслари фондларига киришни ташкил этиш. Ташкилий чора-тадбирлар комплекси 2019 йил 1 октябргача Давлат статистика қўмитаси ва Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари Ўзбекистон миллий кутубхонаси, Давлат статистика қўмитаси, Институт 9. Институтнинг расмий сайтини янгилаш ва такомиллаштириш, ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини яратиш. Ташкилий чора-тадбирлар комплекси 2019 йил 1 декабргача Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари Давлат статистика қўмитаси, Институт 10. Институтнинг Ахборот-ресурс марказини зарур ускуналар ва замонавий техник воситалар билан жиҳозлаш. Ташкилий чора-тадбирлар комплекси 2019 йил 1 декабргача Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари Давлат статистика қўмитаси, Институт 11. Иккита енгил автотранспорт воситасини (битта шахсан бириктирилган ва битта навбатчи) сақлаш учун лимит белгилаш ва Давлат статистика қўмитаси томонидан бир дона хизмат автомашинасини (мавжуд битта автомашинани ҳисобга олган ҳолда) ажратиш. Ташкилий чора-тадбирлар комплекси 2019 йил 1 декабргача - Молия вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Институт III. Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти ўқув-услубий фаолиятини ташкил этиш 12. Давлат статистика органлари ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича амалдаги ўқув курсларини қайта кўриб чиқиш, қайта кўриб чиқилган ўқув курслари бўйича ўқув режалари ва ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Институт Илмий кенгаши қарори 2019 йил 1 октябргача - Давлат статистика қўмитаси, Институт 13. Қуйидагиларни ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш: кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курслари тўғрисида низом; Институт профессор-ўқитувчилар таркиби меҳнатини меъёрлаштириш тартиби; қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари тингловчиларининг билимини баҳолаш тартиби. Институт Илмий кенгаши қарори 2019 йил 1 октябргача - Институт, Давлат статистика қўмитаси 14. Давлат статистика органлари ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш дастурига киритилган ўқув курслари бўйича ўқув қўлланмалар ва ўқув-методик материалларни тайёрлаш ва нашр қилиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Чора-тадбирлар режаси 2019 йил 1 октябргача - Институт, Давлат статистика қўмитаси 15. Институт фаолиятига давлат статистика органлари ходимларини видеоконференцалоқа ва бошқа замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда масофавий ўқитиш тизимини жорий этиш. Ташкилий чора-тадбирлар комплекси 2022 йилдан бошлаб - Давлат статистика қўмитаси, Институт, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ри�ожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 16. Институтнинг Ахборот-ресурс марказини замонавий ўқув, илмий ва бошқа адабиётлар (шу жумладан электрон шаклида) билан жиҳозлаш, шу жумладан, маҳаллий ва хорижий иқтисодий ва ахборот-таҳлилий нашрларга мунтазам обуна бўлишни таъминлаш. Ташкилий чора-тадбирлар комплекси 2019 йил 1 октябргача, келгусида доимий Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари Институт, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон миллий кутубхонаси IV. Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институтининг илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш 17. Макроиқтисодий кўрсаткичларнинг илмий асосланганлиги ва мувофиқлиги, норасмий фаолиятни статистик ҳисобга олишнинг тўлиқлилиги, қашшоқлик даражасини баҳолаш услубиётини такомиллаштириш, математик статистика ва эконометрика усулларини кенг қўллаш, «рақамли иқтисодиёт»нинг ривожланиши, мамлакатнинг халқаро рейтинглардаги ўрнини яхшилаш ва бошқа масалаларни ўз ичига олган статистика соҳасининг долзарб муаммолари бўйича 2019 — 2021 йилларга мўлжалланган институтнинг статистик тадқиқотлар дастурини (шу жумладан, миллий ва халқаро грантларни жалб қилиш ҳисобига) ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Дастурни тасдиқлаш бўйича Институт Илмий кенгаши қарори 2019 йил 1 ноябргача - Давлат статистика қўмитаси, Институт 18. Институт ҳузурида «Эконометрика ва статистика» ва «Иқтисодиётда ахборот тизимлари ва технологиялари» ихтисосликлари бўйича фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражасини бериш бўйича илмий кенгашни ташкил этиш. Ташкилий чора-тадбирлар комплекси 2019 йил 1 октябргача - Олий аттестация комиссияси, Давлат статистика қўмитаси, Институт 19. Институт негизида 2020 йилдан бошлаб 08.00.06 — «Эконометрика ва статистика» ва 08.00.14 — «Иқтисодиётда ахборот тизимлари ва технологиялари» йўналишлари бўйича таянч доктарантура ва фан докторини тайёрлашни йўлга қўйиш. Ташкилий чора-тадбирлар комплекси 2020 йилдан эътиборан - Давлат статистика қўмитаси, Институт 20. Ҳар йили белгиланган тартибда ишлаб чиқиладиган ва тасдиқланадиган илмий фаолиятга оид давлат мақсадли дастурларни шакллантириш доирасида Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг буюртмаси бўйича миллий ва халқаро статистика услубиёти ҳамда амалиётига доир илмий тадқиқотлар лойиҳаларининг танловларини доимий равишда ташкил этиш. Ташкилий чора-тадбирлар комплекси Ҳар йили, белгиланган муддатда - Инновацион ривожланиш вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Институт 21. Хўжалик фаолияти ҳисобидан молиялаштириладиган «Ўзбекистон статистик ахборотномаси» илмий-оммабоп журналини ташкил этиш ва рўйхатдан ўтказиш ҳамда уни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси томонидан тавсия этилган докторлик диссертацияларининг асосий илмий-амалий натижалари чоп этиладиган илмий нашрлар рўйхатига киритиш. Журнални рўйхатга олиш гувоҳномаси 2019 йил 1 октябргача Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари Институт, Давлат статистика қўмитаси 22. Институтнинг етакчи маҳаллий ва хорижий олий ўқув юртлари ва илмий-тадқиқот муассасалари билан меморандумлар ва ўзаро ҳамкорлик келишувларини тузиш, малака ошириш курсларини ташкил этиш ва илмий-тадқиқот ишлари бўйича қўшма дастурларни амалга оширишни назарда тутувчи ҳалқаро ҳамкорлигини кенгайтириш. Ҳамкорлик бўйича меморандум ва келишувлар имзолаш Доимий асосда Томонларнинг ўз маблағлари Иинститут, Давлат статистика қўмитаси
Комплекс чора-тадбирларда кўзланган умумий харажатлар қиймати: — 1 365,0 млн.сўм Давлат бюджети маблағлари ҳисобига — 1050,0 млн.сўм Давлат статистика қўмитаси ва Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари — 315,0 млн.сўм
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 17 август,
686-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
KOMPLEKS CHORA-TADBIRLAR
Oʻzbekiston Respublikasi Milliy statistika qoʻmitasining Kadrlar malakasini oshirish va statistik tadqiqotlar instituti faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Davlat statistika organlari xodimlarini qayta tayyorlash va malakasini oshirish tizimini yanada takomillashtirish, ilgʻor xalqaro tajribani amaliyotga samarali joriy etish, Oʻzbekiston Respublikasi Davlat statistika qoʻmitasining ilmiy va innovatsion faoliyatini jadallashtirish uchun zarur shart-sharoitlar yaratish, shuningdek Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Davlat boshqaruvining ochiqligi va shaffofligini taʼminlash hamda mamlakatning statistika salohiyatini oshirish yuzasidan qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2019-yil 9-apreldagi PQ-4273-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Davlat boshqaruvining ochiqligi va shaffofligini taʼminlash hamda mamlakatning statistika salohiyatini oshirish yuzasidan qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2019-yil 9-apreldagi PQ-4273-son qaroriga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Davlat statistika qoʻmitasi huzuridagi Kadrlarni qayta tayyorlash va statistik tadqiqotlar markazi negizida belgilangan shtat birliklari soni doirasida Oʻzbekiston Respublikasi Davlat statistika qoʻmitasi huzuridagi Kadrlar malakasini oshirish va statistik tadqiqotlar institutini (keyingi oʻrinlarda — Institut) tashkil etish toʻgʻrisidagi taklifga rozilik berilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin;
2. Quyidagilar:
Institutning samarali faoliyatini taʼminlash hamda moddiy-texnika bazasini mustahkamlash boʻyicha kompleks chora-tadbirlar 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
4. Quyidagilar Institut faoliyatini moliyalashtirish manbalari etib belgilansin:
Statistika dasturi doirasida statistika organlari xodimlarining malakasini oshirish va innovatsion statistik tadqiqotlarni tashkil etish uchun institutni saqlab turishga ajratiladigan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari;
Institut tomonidan shartnoma asosida bajariladigan ilmiy-tadqiqot, axborot-tahliliy ishlar, taʼlim va boshqa xizmatlarni koʻrsatishdan tushadigan tushumlar;
Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladigan va tanlovga asosan shakllantiriladigan davlat ilmiy dasturlarini amalga oshirish uchun ajratiladigan mablagʻlar;
xalqaro statistika, moliya va boshqa institutlarning grantlari;
qonun hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar.
5. Davlat statistika qoʻmitasi:
a) ikki oy muddatda:
Institut ustavining ishlab chiqilishi va tasdiqlanishini, shuningdek, belgilangan tartibda uning davlat roʻyxatidan oʻtkazilishini taʼminlasin;
davlat statistika organlari xodimlarini qayta tayyorlash va malakasini oshirish toʻgʻrisidagi nizom, oʻquv rejalari va dasturlarini ishlab chiqsin hamda tasdiqlasin;
Institut huzurida xoʻjalik faoliyati hisobiga moliyalashtiriluvchi “Oʻzbekiston statistik axborotnomasi” ilmiy-ommabop jurnalini belgilangan tartibda tashkil etsin va uni Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasi tomonidan tavsiya etiladigan doktorlik dissertatsiyalarining asosiy ilmiy-amaliy natijalari chop etiladigan ilmiy nashrlar roʻyxatiga kiritsin;
Institutni oʻqitishning zamonaviy uslublarini qoʻllash koʻnikmalariga va ilmiy-tadqiqot ishlari boʻyicha amaliy tajribaga ega boʻlgan malakali xodimlar bilan toʻldirilishini taʼminlasin;
b) Institut bilan birgalikda uch oy muddatda Institutning quyidagi vazifalarni bajarishni nazarda tutuvchi 2019 — 2021-yillarga moʻljallangan statistika tadqiqotlari dasturini ishlab chiqsin va tasdiqlasin:
makroiqtisodiy statistika koʻrsatkichlarining, shu jumladan milliy hisoblar, davlat moliyasi, pul-kredit sohasi, toʻlov balansi va mehnat bozori statistikasining oʻzaro muvofiqligi va ilmiy asoslanganligini taʼminlash;
kichik va xususiy tadbirkorlik subyektlarining choraklik va yillik koʻrsatkichlari statistikasi va hisobining toʻliqliligini taʼminlash;
iqtisodiy faoliyat turlari boʻyicha norasmiy bandlikni statistik hisobga olishning toʻliqliligini taʼminlash boʻyicha uslubiy vositalar ishlab chiqish;
ijtimoiy-iqtisodiy jarayonlarni aks ettirishda matematik statistika va ekometrika usullarini keng qoʻllashning uslubiy bazasini yaratish;
mamlakatda “raqamli iqtisodiyot”ning joriy holatini oʻrganish va qisqa va uzoq muddatli rivojlantirish boʻyicha taklif va tavsiyalar tayyorlash.
v) quyidagi masalalarda Institut faoliyatini muvofiqlashtirsin:
davlat statistika organlari hamda boshqa vazirlik va idoralar xodimlarining statistika sohasi boʻyicha bilim va koʻnikmalarini rivojlantirish, statistik tahlil sohasida kadrlar tayyorlash, qayta tayyorlash va malakasini oshirish boʻyicha yangi oʻquv dasturlarini ishlab chiqilishi;
ilgʻor statistika usullari va texnologiyalari asosida ilmiy-tadqiqot ishlarini olib borilishi va innovatsion ishlanmalarni amalga oshirilishi;
statistika sohasidagi ilgʻor tajribaga ega mahalliy va xorijiy ilmiy hamda taʼlim muassasalari, xalqaro statistika tashkilotlari bilan hamkorlik qilinishi.
6. Davlat statistika qoʻmitasi 2020-2021-yillarda Institut oʻquv binosini hamda muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlarini modernizatsiya va rekonstruksiya qilishni taʼminlasin.
7. Institut oʻquv binosini kapital taʼmirlash hamda muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlarini modernizatsiya va rekonstruksiya qilishni moliyalashtirish Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi tomonidan Davlat statistika qoʻmitasiga 2020-2021-yillar uchun Davlat statistika ishlari dasturini bajarishga ajratiladigan mablagʻlar hisobidan amalga oshirilishi belgilansin.
8. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi Davlat statistika qoʻmitasining asoslangan hisob-kitoblariga muvofiq Institut oʻquv binosini kapital taʼmirlash bilan bogʻliq xarajatlarga qoʻshimcha mablagʻlar ajratishni nazarda tutsin.
8 1 . Iqtisodiyot va moliya vazirligi Institutga 2 ta, shu jumladan, 1 ta xizmat va 1 ta navbatchi yengil avtotransport vositasini saqlash uchun limit ajratsin.
10. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Innovatsion rivojlanish agentligi:
har yili belgilangan tartibda ishlab chiqiladigan va tasdiqlanadigan ilmiy faoliyatga oid davlat maqsadli dasturlarni shakllantirish doirasida Statistika agentligining buyurtmasi boʻyicha milliy va xalqaro statistika uslubiyoti hamda amaliyotiga doir ilmiy tadqiqotlar loyihalarining tanlovlarini doimiy ravishda tashkil etilishini taʼminlasin;
2020-yildan eʼtiboran Institut uchun “Ekonometrika va statistika” va “Iqtisodiyotda axborot tizimlari va texnologiyalari” yoʻnalishlari boʻyicha tayanch doktorantura va doktoranturaga qabul kvotalarining ajratilishini nazarda tutsin.
11. Institut Toshkent shahri, Mustaqillik shoh koʻchasi, 42b-uy manziliga operativ boshqaruv huquqi asosida joylashtirilsin va unga Kadrlarni qayta tayyorlash va statistika tadqiqotlari markazining asbob-uskunalari, mebellari, kompyuter texnikasi va boshqa mol-mulki oʻtkazib berilsin.
13. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov va Oʻzbekiston Respublikasi Davlat statistika qoʻmitasi raisi B.A. Begalov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 17-avgustdagi 686-son qaroriga 2-ILOVA
Institutining samarali faoliyatini taʼminlash hamda moddiy-texnika bazasini mustahkamlash boʻyicha
T/r Amalga oshirish mexanizmi Amalga oshirish shakli Ijro muddatlari Moliyalashtirish miqdori va manbalari Masʼul ijrochilar I. Kadrlar malakasini oshirish va statistik tadqiqotlar instituti faoliyatini tashkil qilish 1. Institutning ustavini ishlab chiqish va tasdiqlash, shuningdek, uni belgilangan tartibda davlat roʻyxatidan oʻtkazilishini taʼminlash. Ustavni tasdiqlash toʻgʻrisida buyruq, Roʻyxatga olish guvohnomasi 2019-yil 1-oktabrgacha - Davlat statistika qoʻmitasi, Institut 2. Institutning shtat jadvalini ishlab chiqish va tasdiqlash. Davlat statistika qoʻmitasi buyrugʻi 2019-yil 1-sentabrgacha - Davlat statistika qoʻmitasi, Institut 3. Institut kafedra va boʻlimlarini malakali professor-oʻqituvchilar, ilmiy va boshqa xodimlar bilan toʻldirish. Tashkiliy chora-tadbirlar kompleksi 2019-yil 1-oktabrgacha - Davlat statistika qoʻmitasi, Institut 4. Institut Ilmiy kengashi tarkibini tasdiqlash, uning tarkibiga Davlat statistika qoʻmitasining rahbar xodimlari, oliy oʻquv yurtlari va ilmiy-tadqiqot muassasalari olimlari va xodimlarini kiritish. Davlat statistika qoʻmitasi va Institut buyruqlari 2019-yil 1-oktabrgacha - Davlat statistika qoʻmitasi, Institut 5. Institutning tarkibiy boʻlinmalari toʻgʻrisidagi nizomlarni, lavozim yoʻriqnomalarini tasdiqlash. Institut buyrugʻi 2019-yil 1-oktabrgacha - Davlat statistika qoʻmitasi, Institut II. Kadrlar malakasini oshirish va statistik tadqiqotlar instituti moddiy-texnika bazasini shakllantirish va mustahkamlash 6. 2020-2021-yillarda Institutning Toshkent shahri, Mirzo Ulugʻbek tumani, Mustaqillik shox koʻchasi, 42b-uy manzilida joylashgan oʻquv binosini hamda muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlarini modernizatsiya va rekonstruksiya qilish. Texnik topshiriq loyihasi 2020-2021-yillarda 1050,0 mln. soʻm * Davlat statistika qoʻmitasiga davlat budjetidan ajratiladigan mablagʻlar doirasida Davlat statistika qoʻmitasi, Moliya vazirligi, Institut 7. Institut moddiy-texnika va oʻquv bazasini mustahkamlash (zarur mebel, inventarlar, zamonaviy oʻquv uskunalari, kompyuter va boshqa texnika jixozlari bilan taʼminlash). Tashkiliy chora-tadbirlar kompleksi 2020 — 2024-yillarda 315,0 mln. soʻm * Davlat statistika qoʻmitasi va Institutning budjetdan tashqari mablagʻlari Davlat statistika qoʻmitasi, Institut 8. Alisher Navoiy nomidagi Oʻzbekiston milliy kutubxonasining axborot kutubxona fondiga, yetakchi mahalliy va xorijiy axborot-kutubxona resurslari fondlariga kirishni tashkil etish. Tashkiliy chora-tadbirlar kompleksi 2019-yil 1-oktabrgacha Davlat statistika qoʻmitasi va Institutning budjetdan tashqari mablagʻlari Oʻzbekiston milliy kutubxonasi, Davlat statistika qoʻmitasi, Institut 9. Institutning rasmiy saytini yangilash va takomillashtirish, ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarini yaratish. Tashkiliy chora-tadbirlar kompleksi 2019-yil 1-dekabrgacha Institutning budjetdan tashqari mablagʻlari Davlat statistika qoʻmitasi, Institut 10. Institutning Axborot-resurs markazini zarur uskunalar va zamonaviy texnik vositalar bilan jihozlash. Tashkiliy chora-tadbirlar kompleksi 2019-yil 1-dekabrgacha Institutning budjetdan tashqari mablagʻlari Davlat statistika qoʻmitasi, Institut 11. Ikkita yengil avtotransport vositasini (bitta shaxsan biriktirilgan va bitta navbatchi) saqlash uchun limit belgilash va Davlat statistika qoʻmitasi tomonidan bir dona xizmat avtomashinasini (mavjud bitta avtomashinani hisobga olgan holda) ajratish. Tashkiliy chora-tadbirlar kompleksi 2019-yil 1-dekabrgacha - Moliya vazirligi, Davlat statistika qoʻmitasi, Institut III. Kadrlar malakasini oshirish va statistik tadqiqotlar instituti oʻquv-uslubiy faoliyatini tashkil etish 12. Davlat statistika organlari xodimlarini qayta tayyorlash va malakasini oshirish boʻyicha amaldagi oʻquv kurslarini qayta koʻrib chiqish, qayta koʻrib chiqilgan oʻquv kurslari boʻyicha oʻquv rejalari va oʻquv dasturlarini ishlab chiqish va tasdiqlash. Institut Ilmiy kengashi qarori 2019-yil 1-oktabrgacha - Davlat statistika qoʻmitasi, Institut 13. Quyidagilarni ishlab chiqish va belgilangan tartibda tasdiqlash: kadrlarni qayta tayyorlash va malakasini oshirish kurslari toʻgʻrisida nizom; Institut professor-oʻqituvchilar tarkibi mehnatini meʼyorlashtirish tartibi; qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslari tinglovchilarining bilimini baholash tartibi. Institut Ilmiy kengashi qarori 2019-yil 1-oktabrgacha - Institut, Davlat statistika qoʻmitasi 14. Davlat statistika organlari xodimlarini qayta tayyorlash va malakasini oshirish dasturiga kiritilgan oʻquv kurslari boʻyicha oʻquv qoʻllanmalar va oʻquv-metodik materiallarni tayyorlash va nashr qilish chora-tadbirlarini ishlab chiqish va tasdiqlash. Chora-tadbirlar rejasi 2019-yil 1-oktabrgacha - Institut, Davlat statistika qoʻmitasi 15. Institut faoliyatiga davlat statistika organlari xodimlarini videokonferensaloqa va boshqa zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini qoʻllagan holda masofaviy oʻqitish tizimini joriy etish. Tashkiliy chora-tadbirlar kompleksi 2022-yildan boshlab - Davlat statistika qoʻmitasi, Institut, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini ri�ojlantirish vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi 16. Institutning Axborot-resurs markazini zamonaviy oʻquv, ilmiy va boshqa adabiyotlar (shu jumladan elektron shaklida) bilan jihozlash, shu jumladan, mahalliy va xorijiy iqtisodiy va axborot-tahliliy nashrlarga muntazam obuna boʻlishni taʼminlash. Tashkiliy chora-tadbirlar kompleksi 2019-yil 1-oktabrgacha, kelgusida doimiy Institutning budjetdan tashqari mablagʻlari Institut, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Oʻzbekiston milliy kutubxonasi IV. Kadrlar malakasini oshirish va statistik tadqiqotlar institutining ilmiy-tadqiqot faoliyatini tashkil etish 17. Makroiqtisodiy koʻrsatkichlarning ilmiy asoslanganligi va muvofiqligi, norasmiy faoliyatni statistik hisobga olishning toʻliqliligi, qashshoqlik darajasini baholash uslubiyotini takomillashtirish, matematik statistika va ekonometrika usullarini keng qoʻllash, “raqamli iqtisodiyot”ning rivojlanishi, mamlakatning xalqaro reytinglardagi oʻrnini yaxshilash va boshqa masalalarni oʻz ichiga olgan statistika sohasining dolzarb muammolari boʻyicha 2019 — 2021-yillarga moʻljallangan institutning statistik tadqiqotlar dasturini (shu jumladan, milliy va xalqaro grantlarni jalb qilish hisobiga) ishlab chiqish va tasdiqlash. Dasturni tasdiqlash boʻyicha Institut Ilmiy kengashi qarori 2019-yil 1-noyabrgacha - Davlat statistika qoʻmitasi, Institut 18. Institut huzurida “Ekonometrika va statistika” va “Iqtisodiyotda axborot tizimlari va texnologiyalari” ixtisosliklari boʻyicha falsafa doktori (PhD) va fan doktori (DSc) ilmiy darajasini berish boʻyicha ilmiy kengashni tashkil etish. Tashkiliy chora-tadbirlar kompleksi 2019-yil 1-oktabrgacha - Oliy attestatsiya komissiyasi, Davlat statistika qoʻmitasi, Institut 19. Institut negizida 2020-yildan boshlab 08.00.06 — “Ekonometrika va statistika” va 08.00.14 — “Iqtisodiyotda axborot tizimlari va texnologiyalari” yoʻnalishlari boʻyicha tayanch doktarantura va fan doktorini tayyorlashni yoʻlga qoʻyish. Tashkiliy chora-tadbirlar kompleksi 2020-yildan eʼtiboran - Davlat statistika qoʻmitasi, Institut 20. Har yili belgilangan tartibda ishlab chiqiladigan va tasdiqlanadigan ilmiy faoliyatga oid davlat maqsadli dasturlarni shakllantirish doirasida Oʻzbekiston Respublikasi Davlat statistika qoʻmitasining buyurtmasi boʻyicha milliy va xalqaro statistika uslubiyoti hamda amaliyotiga doir ilmiy tadqiqotlar loyihalarining tanlovlarini doimiy ravishda tashkil etish. Tashkiliy chora-tadbirlar kompleksi Har yili, belgilangan muddatda - Innovatsion rivojlanish vazirligi, Davlat statistika qoʻmitasi, Institut 21. Xoʻjalik faoliyati hisobidan moliyalashtiriladigan “Oʻzbekiston statistik axborotnomasi” ilmiy-ommabop jurnalini tashkil etish va roʻyxatdan oʻtkazish hamda uni Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasi tomonidan tavsiya etilgan doktorlik dissertatsiyalarining asosiy ilmiy-amaliy natijalari chop etiladigan ilmiy nashrlar roʻyxatiga kiritish. Jurnalni roʻyxatga olish guvohnomasi 2019-yil 1-oktabrgacha Institutning budjetdan tashqari mablagʻlari Institut, Davlat statistika qoʻmitasi 22. Institutning yetakchi mahalliy va xorijiy oliy oʻquv yurtlari va ilmiy-tadqiqot muassasalari bilan memorandumlar va oʻzaro hamkorlik kelishuvlarini tuzish, malaka oshirish kurslarini tashkil etish va ilmiy-tadqiqot ishlari boʻyicha qoʻshma dasturlarni amalga oshirishni nazarda tutuvchi halqaro hamkorligini kengaytirish. Hamkorlik boʻyicha memorandum va kelishuvlar imzolash Doimiy asosda Tomonlarning oʻz mablagʻlari Iinstitut, Davlat statistika qoʻmitasi
Kompleks chora-tadbirlarda koʻzlangan umumiy xarajatlar qiymati: — 1 365,0 mln.soʻm Davlat budjeti mablagʻlari hisobiga — 1050,0 mln.soʻm Davlat statistika qoʻmitasi va Institutning budjetdan tashqari mablagʻlari — 315,0 mln.soʻm
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2019-yil 17-avgust,
686-son