UzbekAI

← Qonunlar

📅 2019-yil 19-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2019 йил 19 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 19 августа 2019 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 19 August 2019 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

дастури

лойиҳалар

Сирдарё вилоятида қишлоқ хўжалиги экин ерларидан янада самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида

Сирдарё вилоятида қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш, замонавий бошқарув тизимини йўлга қўйиш ҳисобига пахта-тўқимачилик кластерлари ташкил этилди. Мавжуд ер майдонларидан самарали фойдаланиш, айниқса, экспортбоп маҳсулотлар етиштириш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди.

Хусусан, вилоятда анор етиштириш ва уни қайта ишлаш йўлга қўйилди, шунингдек, экспортбоп полиз маҳсулотлари ҳисобланган қовун ва тарвуз етиштириш ҳамда балиқ ва балиқ маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича бой тажрибалардан самарали фойдаланиш чоралари белгиланди.

Шу билан бирга, Сирдарё вилоятида ўтказилган хатлов натижаларига кўра, жами 19 238 гектар, шу жумладан 10 203 гектар суғориладиган ерлар ва 9 035 гектар фойдаланилмаётган бўз ва яйлов ер майдонлари мавжудлиги аниқланди.

Сирдарё вилоятида ер майдонларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш, жумладан, ирригация ва мелиорация тадбирларини амалга ошириш, коллектор-дренаж тармоқларини тозалаш, суғориш учун артезиан қудуқларини қазиш ҳисобига ерларни тўлиқ ўзлаштириш, экспортбоп экинларни жойлаштириш ҳамда яйлов ва бўз ерларда чорвачиликни ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Сирдарё вилояти ҳокимлиги томонидан вилоятдаги фойдаланилмаётган 19 238 гектар қишлоқ хўжалиги ер майдони ўзлаштириш учун, жумладан:

5 852 гектар ер майдони Вазирлар Маҳкамасининг «Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ер майдонларини мақбуллаштириш ҳамда қишлоқ хўжалиги экин ерларидан самарали фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 9 январдаги 14-сон қарорига асосан фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарининг ер майдонларини мақбуллаштириш жараёнида фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига;

1259 гектар ер майдони «Indorama agro» масъулияти чекланган жамияти хорижий корхонасига;

461 гектар ер майдони паррандачилик ва бошқа тармоқларни ривожлантириш учун тадбиркорлик субъектларига ажратиб берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти ва Сирдарё вилояти ҳокимлиги томонидан ишлаб чиқилган Сирдарё вилоятидаги фойдаланилмаётган қишлоқ хўжалиги ерларидан самарали фойдаланишни ташкил этишга доир манзилли чора-тадбирлар дастури 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Сирдарё вилояти ҳокимлигининг Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани ҳудудидаги захира ерлардан «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун 10 000 гектар ер майдони ажратиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

4. 2019 йилда Сирдарё вилоятида фойдаланилмасдан захирада турган яйлов ва бўз ерларда чорвачиликни ривожлантириш бўйича амалга ошириладиган лойиҳалар 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5. Сирдарё вилояти ҳокимлиги:

ўн кун муддатда «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятига фойдаланиш учун Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани ҳудудидаги захира ерларидан 10 000 гектар, шу жумладан 7 545 гектар фойдаланилмаётган, 2455 гектар фойдаланилаётган қишлоқ хўжалиги ер майдони ажратиш тўғрисида қарор қабул қилсин;

2019 йилда туман ҳокимликлари захирасидаги 4 121 гектар қишлоқ хўжалиги ерларини ташаббускорларга белгиланган тартибда ажратиб бериш ва улардан самарали фойдаланишни ташкил этиш чораларини кўрсин.

6. Сирдарё вилояти ҳокимлиги ва «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда мазкур қарор билан тасдиқланган чора-тадбирлар дастурида белгиланган тадбирларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва самарали амалга оширилишини таъминласин.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари ― транспорт вазири А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов ва Сирдарё вилояти ҳокими Ғ.Ғ. Мирзаев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 августдаги 690-сон қарорига 1-ИЛОВА

Сирдарё вилоятидаги фойдаланилмаётган қишлоқ хўжалиги ерларидан самарали фойдаланишни ташкил этишга доир манзилли чора-тадбирлар

Т/р Амалга ошириладиган тадбирлар Ижро муддати Молиялаштириш манбаи Масъуллар 1. Сирдарё вилоятида захирада турган қишлоқ хўжалиги ерларини самарали фойдаланиш учун «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ҳамда бошқа ташаббускорларга ажратиш 1. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖга фойдаланиш учун Мирзаобод тумани ҳудудидаги захира ерлардан 10000 гектар, шу жумладан 7545 гектар фойдаланилмаётган, 2455 гектар фойдаланилаётган қишлоқ хўжалиги ер майдонини ажратиш тўғрисида вилоят ва туман ҳокимлигининг қарорини қабул қилиш. 2019 йил 30 августгача - Сирдарё вилояти ҳокимлиги, Мирзаобод тумани ҳокимлиги 2. Сирдарё вилоятида фойдаланишдан чиқиб кетган ва туман ҳокимликлари захирасида турган 4121 гектар қишлоқ хўжалиги ерларида чорвачилик ва мева-сабзавотчиликни ривожлантириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва мазкур лойиҳаларга талабгорлардан аризалар қабул қилиш; талабгорлар ўртасида танлов ўтказиш ва ғолиб ташаббсукорларни аниқлаш. 2019 йил 31 август - Сирдарё вилояти ҳокимлиги, Боёвут, Гулистон, Оқолтин, Сардоба, Сирдарё ва Ховос туманлари ҳокимликлари 3. Танловда ғолиб деб топилган талабгорларга Боёвут туманида 953 гектар, Гулистон туманида 586 гектар, Оқолтин туманида 272 гектар, Сардоба туманида 955 гектар, Сирдарё туманида 1095 гектар ва Ховос туманида 260 гектар захирада турган қишлоқ хўжалиги ер майдонларини узоқ муддатга ижарага бериш тўғрисида туман ҳокимларининг қарорларини қабул қилиш. 2019 йил 10 октябрь - Сирдарё вилояти ҳокимлиги, Боёвут, Гулистон, Оқолтин, Сардоба, Сирдарё ва Ховос туманлари ҳокимликлари 2. Сирдарё вилоятида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ҳамда бошқа ташаббускорларга ажратиладиган қишлоқ хўжалиги ерларидан самарали фойдаланиш бўйича амалга ошириладиган тадбирлар 4. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ҳамда бошқа ташаббускорларга ажратиб бериладиган қишлоқ хўжалиги экин ерларида текислаш, чуқур шудгорлаш ва шўр ювиш тадбирларини амалга ошириш. 2019-2020 йиллар «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ҳамда ташаббускорларнинг ўз маблағлари Сирдарё вилояти ҳокимлиги, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, туманлар ҳокимликлари, ташаббускорлар 5. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ҳамда бошқа ташаббускорларга ажратиб бериладиган суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини ҳамда суғориш ва коллектор-дренаж тармоқларининг техник ҳолатини яхшилаш мақсадида: коллектор-дренаж тармоқларини реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклаш; шунингдек, суғориш тармоқларини реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклаш ишларини амалга ошириш. 2019-2020 йиллар Ҳар йиллик Инвестиция дастурлари, давлат бюджети маблағлари, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ҳамда ташаббускорларнинг ўз маблағлари Сув хўжалиги вазирлиги, Сирдарё вилояти ҳокимлиги, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, туманлар ҳокимликлари, ташаббускорлар 6. Ташқи бозор талабини ўрганган ҳолда экспортбоп маҳсулотлар етиштириш ҳажмларини кўпайтириш учунилғор хорижий тажрибалар асосида 200 гектар майдонда замонавий иссиқхоналар ташкил этиш лойиҳаларини шакллантириш; шакллантирилган лойиҳаларни молиялаштириш ва амалга ошириш чораларини кўриш. 2019 йил 30 сентябрь 2020 йил 31 декабрь Ташаббускорларнинг ўз маблағлари ва тижорат банкларининг кредитлари Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги, Сирдарё вилояти ҳокимлиги, туман ҳокимликлари ва ташаббускорлар 3. Сирдарё вилоятидаги фойдаланилмаётган ерларда экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва чорвачиликни ривожлантириш бўйича амалга ошириладиган тадбирлар 7. Ташаббускорларга ажратиладиган ер майдонларининг ҳолатидан келиб чиққан ҳолда ушбу майдонларга юқори даромадли, шунингдек, экспортбоп қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш ва экишни ташкил этиш. 2020 йилдан бошлаб мунтазам равишда Ташаббускорларнинг ўз маблағлари Сирдарё вилояти ҳокимлиги, туман ҳокимликлари ва ташаббускорлар 8. Сирдарё вилояти туманларида 150 гектарга «люффа», 150 гектарга «индигома», 230 гектарга «топинамбур», 1750 гектарга «ширинмия» ўсимликларини экиш; мазкур экинларни экиш учун талаб этиладиган уруғликларни (кўчатларни) ташаббускорларга етказиб бериш. 2020 йилдан бошлаб Ташаббускорларнинг ўз маблағлари Сирдарё вилояти ҳокимлиги, туманлар ҳокимликлари ва ташаббускорлар, Инновацион ривожланиш вазирлиги 9. Қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчиларга экспортбоп қишлоқ хўжалиги экинларини экиш, парваришлаш ва маҳсулот етиштириш бўйича илмий асосланган тавсиялар бериш ва амалий ёрдам кўрсатиш. Доимий - Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Сирдарё вилояти ҳокимлиги, туман ҳокимликлари 10. Пиллачилик озуқа базасини мустаҳкамлаш мақсадида Боёвут туманида 3 гектар, Гулистон туманида 2 гектар ва Оқолтин туманида 9 гектар ер майдонини туманлар «Агропилла» масъулияти чекланган жамиятларига ажратиб бериш. 2019 йил 10 сентябрь - Сирдарё вилояти ҳокимлиги, Боёвут, Гулистон ва Оқолтин туман ҳокимликлари туман «Агропилла» МЧЖлар Ажратилган ер майдонларида тутнинг серҳосил навлари плантациялари барпо этиш. 2020 йил 1 апрель 11. Мирзабод туманида 150 минг бош парранда боқишга мўлжалланган замонавий паррандачилик комплексини қуриш лойиҳасини ишлаб чиқиш ва ишга тушириш. 2020 йил 31 декабрь «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ маблағлари «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, Мирзаобод тумани ҳокимлиги 12. Ташаббускорларга ажратилган жами 3929 гектар, жумладан Боёвут туманида 919 гектар, Гулистон туманида 565 гектар, Оқолтин туманида 220 гектар, Сардоба туманида 973 гектар, Сирдарё туманида 991 гектар ва Ховос туманида 2601 гектар қишлоқ хўжалиги ерларида жами 36 та, шундан 31 та қўйчилик ва эчкичилик, 5 та йилқичилик ва туячилик лойиҳаларини амалга ошириш. 2019-2020 йиллар Тижорат банкларининг кредитлари ва ташаббускорларнинг ўз маблағлари Сирдарё вилояти ҳокимлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, «Ўзчорванасл» агентлиги, туманлар ҳокимликлари, ташаббускорлар 13. Қўйчилик, эчкичилик, йилқичилик ва туячилик лойиҳаларини амалга ошириш учун ташаббускорларга банк кредитлари ажратиш ва четдан зотдор қўй, эчки ва туя олиб келиш. 2020 йил март, шартнома асосида Тижорат банкларининг кредитлари ва ташаббускорларнинг ўз маблағлари Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, «Ўзчорванасл» агентлиги, туманлар ҳокимликлари, ташаббускорлар

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 августдаги 690-сон қарорига 2-ИЛОВА

2019 йилда Сирдарё вилоятида фойдаланилмасдан захирада турган яйлов ва бўз ерларда чорвачиликни ривожлантириш бўйича амалга ошириладиган

Т/р Туманлар номи Жами лойиҳалар шу жумладан, йўналишлар бўйича: Қўйчилик ва эчкичилик Йилқичилик ва туячилик сони чорва моллари бош сони майдони, га сони бош сони майдони, га сони бош сони майдони, га 1. Боёвут 14 4 302 919 13 4 270 854 1 32 65 2. Гулистон 3 2 080 565 2 2 000 388 1 80 177 3. Оқолтин 1 1 100 220 1 1 100 220 - - - 4. Сардоба 4 4 865 973 4 4 865 973 - - - 5. Сирдарё 12 4 415 991 10 4 355 871 2 60 120 6. Ховос 2 1 035 261 1 1 005 201 1 30 60 Жами: 36 17 797 3 929 31 17 595 3 507 5 202 422

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2019 йил 19 август,

690-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.08.2019 й., 09/19/690/3589-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

dasturi

loyihalar

Sirdaryo viloyatida qishloq xoʻjaligi ekin yerlaridan yanada samarali foydalanish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Sirdaryo viloyatida qishloq xoʻjaligi sohasini rivojlantirish, zamonaviy boshqaruv tizimini yoʻlga qoʻyish hisobiga paxta-toʻqimachilik klastyerlari tashkil etildi. Mavjud yer maydonlaridan samarali foydalanish, ayniqsa, eksportbop mahsulotlar yetishtirish boʻyicha bir qator ishlar amalga oshirildi.

Xususan, viloyatda anor yetishtirish va uni qayta ishlash yoʻlga qoʻyildi, shuningdek, eksportbop poliz mahsulotlari hisoblangan qovun va tarvuz yetishtirish hamda baliq va baliq mahsulotlarini ishlab chiqarish boʻyicha boy tajribalardan samarali foydalanish choralari belgilandi.

Shu bilan birga, Sirdaryo viloyatida oʻtkazilgan xatlov natijalariga koʻra, jami 19 238 gektar, shu jumladan 10 203 gektar sugʻoriladigan yerlar va 9 035 gektar foydalanilmayotgan boʻz va yaylov yer maydonlari mavjudligi aniqlandi.

Sirdaryo viloyatida yer maydonlaridan samarali foydalanishni tashkil etish, jumladan, irrigatsiya va melioratsiya tadbirlarini amalga oshirish, kollektor-drenaj tarmoqlarini tozalash, sugʻorish uchun artezian quduqlarini qazish hisobiga yerlarni toʻliq oʻzlashtirish, eksportbop ekinlarni joylashtirish hamda yaylov va boʻz yerlarda chorvachilikni rivojlantirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Sirdaryo viloyati hokimligi tomonidan viloyatdagi foydalanilmayotgan 19 238 gektar qishloq xoʻjaligi yer maydoni oʻzlashtirish uchun, jumladan:

5 852 gektar yer maydoni Vazirlar Mahkamasining “Fermer xoʻjaliklari va boshqa qishloq xoʻjaligi korxonalari yer maydonlarini maqbullashtirish hamda qishloq xoʻjaligi ekin yerlaridan samarali foydalanishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2019-yil 9-yanvardagi 14-son qaroriga asosan fermer xoʻjaliklari va boshqa qishloq xoʻjaligi korxonalarining yer maydonlarini maqbullashtirish jarayonida fermer xoʻjaliklari va boshqa qishloq xoʻjaligi korxonalariga;

1259 gektar yer maydoni “Indorama agro” masʼuliyati cheklangan jamiyati xorijiy korxonasiga;

461 gektar yer maydoni parrandachilik va boshqa tarmoqlarni rivojlantirish uchun tadbirkorlik subyektlariga ajratib berilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Yer resurslari, geodeziya, kartografiya va davlat kadastri davlat qoʻmitasi, Suv xoʻjaligi vazirligi, Iqtisodiyot va sanoat vazirligi, Innovatsion rivojlanish vazirligi, “Oʻzbekiston temir yoʻllari” aksiyadorlik jamiyati va Sirdaryo viloyati hokimligi tomonidan ishlab chiqilgan Sirdaryo viloyatidagi foydalanilmayotgan qishloq xoʻjaligi yerlaridan samarali foydalanishni tashkil etishga doir manzilli chora-tadbirlar dasturi 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

3. Sirdaryo viloyati hokimligining Sirdaryo viloyati Mirzaobod tumani hududidagi zaxira yerlardan “Oʻzbekiston temir yoʻllari” aksiyadorlik jamiyatiga qishloq xoʻjaligi mahsulotlari yetishtirish uchun 10 000 gektar yer maydoni ajratish toʻgʻrisidagi taklifi maʼqullansin.

4. 2019-yilda Sirdaryo viloyatida foydalanilmasdan zaxirada turgan yaylov va boʻz yerlarda chorvachilikni rivojlantirish boʻyicha amalga oshiriladigan loyihalar 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

5. Sirdaryo viloyati hokimligi:

oʻn kun muddatda “Oʻzbekiston temir yoʻllari” aksiyadorlik jamiyatiga foydalanish uchun Sirdaryo viloyati Mirzaobod tumani hududidagi zaxira yerlaridan 10 000 gektar, shu jumladan 7 545 gektar foydalanilmayotgan, 2455 gektar foydalanilayotgan qishloq xoʻjaligi yer maydoni ajratish toʻgʻrisida qaror qabul qilsin;

2019-yilda tuman hokimliklari zaxirasidagi 4 121 gektar qishloq xoʻjaligi yerlarini tashabbuskorlarga belgilangan tartibda ajratib berish va ulardan samarali foydalanishni tashkil etish choralarini koʻrsin.

6. Sirdaryo viloyati hokimligi va “Oʻzbekiston temir yoʻllari” aksiyadorlik jamiyati manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda mazkur qaror bilan tasdiqlangan chora-tadbirlar dasturida belgilangan tadbirlarning oʻz vaqtida, toʻliq va samarali amalga oshirilishini taʼminlasin.

7. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining birinchi oʻrinbosari ― transport vaziri A.J. Ramatov, Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining agrar va oziq-ovqat sohalarini rivojlantirish masalalari boʻyicha maslahatchisi A.D. Vaxabov va Sirdaryo viloyati hokimi Gʻ.Gʻ. Mirzayev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 19-avgustdagi 690-son qaroriga 1-ILOVA

Sirdaryo viloyatidagi foydalanilmayotgan qishloq xoʻjaligi yerlaridan samarali foydalanishni tashkil etishga doir manzilli chora-tadbirlar

T/r Amalga oshiriladigan tadbirlar Ijro muddati Moliyalashtirish manbai Masʼullar 1. Sirdaryo viloyatida zaxirada turgan qishloq xoʻjaligi yerlarini samarali foydalanish uchun “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ hamda boshqa tashabbuskorlarga ajratish 1. “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJga foydalanish uchun Mirzaobod tumani hududidagi zaxira yerlardan 10000 gektar, shu jumladan 7545 gektar foydalanilmayotgan, 2455 gektar foydalanilayotgan qishloq xoʻjaligi yer maydonini ajratish toʻgʻrisida viloyat va tuman hokimligining qarorini qabul qilish. 2019-yil 30-avgustgacha - Sirdaryo viloyati hokimligi, Mirzaobod tumani hokimligi 2. Sirdaryo viloyatida foydalanishdan chiqib ketgan va tuman hokimliklari zaxirasida turgan 4121 gektar qishloq xoʻjaligi yerlarida chorvachilik va meva-sabzavotchilikni rivojlantirish loyihalarini ishlab chiqish va mazkur loyihalarga talabgorlardan arizalar qabul qilish; talabgorlar oʻrtasida tanlov oʻtkazish va gʻolib tashabbsukorlarni aniqlash. 2019-yil 31-avgust - Sirdaryo viloyati hokimligi, Boyovut, Guliston, Oqoltin, Sardoba, Sirdaryo va Xovos tumanlari hokimliklari 3. Tanlovda gʻolib deb topilgan talabgorlarga Boyovut tumanida 953 gektar, Guliston tumanida 586 gektar, Oqoltin tumanida 272 gektar, Sardoba tumanida 955 gektar, Sirdaryo tumanida 1095 gektar va Xovos tumanida 260 gektar zaxirada turgan qishloq xoʻjaligi yer maydonlarini uzoq muddatga ijaraga berish toʻgʻrisida tuman hokimlarining qarorlarini qabul qilish. 2019-yil 10-oktabr - Sirdaryo viloyati hokimligi, Boyovut, Guliston, Oqoltin, Sardoba, Sirdaryo va Xovos tumanlari hokimliklari 2. Sirdaryo viloyatida “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ hamda boshqa tashabbuskorlarga ajratiladigan qishloq xoʻjaligi yerlaridan samarali foydalanish boʻyicha amalga oshiriladigan tadbirlar 4. “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ hamda boshqa tashabbuskorlarga ajratib beriladigan qishloq xoʻjaligi ekin yerlarida tekislash, chuqur shudgorlash va shoʻr yuvish tadbirlarini amalga oshirish. 2019-2020-yillar “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ hamda tashabbuskorlarning oʻz mablagʻlari Sirdaryo viloyati hokimligi, “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ, tumanlar hokimliklari, tashabbuskorlar 5. “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ hamda boshqa tashabbuskorlarga ajratib beriladigan sugʻoriladigan yerlarning meliorativ holatini hamda sugʻorish va kollektor-drenaj tarmoqlarining texnik holatini yaxshilash maqsadida: kollektor-drenaj tarmoqlarini rekonstruksiya qilish, taʼmirlash va tiklash; shuningdek, sugʻorish tarmoqlarini rekonstruksiya qilish, taʼmirlash va tiklash ishlarini amalga oshirish. 2019-2020-yillar Har yillik Investitsiya dasturlari, davlat budjeti mablagʻlari, “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ hamda tashabbuskorlarning oʻz mablagʻlari Suv xoʻjaligi vazirligi, Sirdaryo viloyati hokimligi, “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ, tumanlar hokimliklari, tashabbuskorlar 6. Tashqi bozor talabini oʻrgangan holda eksportbop mahsulotlar yetishtirish hajmlarini koʻpaytirish uchunilgʻor xorijiy tajribalar asosida 200 gektar maydonda zamonaviy issiqxonalar tashkil etish loyihalarini shakllantirish; shakllantirilgan loyihalarni moliyalashtirish va amalga oshirish choralarini koʻrish. 2019-yil 30-sentabr 2020-yil 31-dekabr Tashabbuskorlarning oʻz mablagʻlari va tijorat banklarining kreditlari Bogʻdorchilik va issiqxona xoʻjaligini rivojlantirish agentligi, Sirdaryo viloyati hokimligi, tuman hokimliklari va tashabbuskorlar 3. Sirdaryo viloyatidagi foydalanilmayotgan yerlarda eksportbop qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetishtirish va chorvachilikni rivojlantirish boʻyicha amalga oshiriladigan tadbirlar 7. Tashabbuskorlarga ajratiladigan yer maydonlarining holatidan kelib chiqqan holda ushbu maydonlarga yuqori daromadli, shuningdek, eksportbop qishloq xoʻjaligi ekinlarini joylashtirish va ekishni tashkil etish. 2020-yildan boshlab muntazam ravishda Tashabbuskorlarning oʻz mablagʻlari Sirdaryo viloyati hokimligi, tuman hokimliklari va tashabbuskorlar 8. Sirdaryo viloyati tumanlarida 150 gektarga “lyuffa”, 150 gektarga “indigoma”, 230 gektarga “topinambur”, 1750 gektarga “shirinmiya” oʻsimliklarini ekish; mazkur ekinlarni ekish uchun talab etiladigan urugʻliklarni (koʻchatlarni) tashabbuskorlarga yetkazib berish. 2020-yildan boshlab Tashabbuskorlarning oʻz mablagʻlari Sirdaryo viloyati hokimligi, tumanlar hokimliklari va tashabbuskorlar, Innovatsion rivojlanish vazirligi 9. Qishloq xoʻjaligi yerlaridan foydalanuvchilarga eksportbop qishloq xoʻjaligi ekinlarini ekish, parvarishlash va mahsulot yetishtirish boʻyicha ilmiy asoslangan tavsiyalar berish va amaliy yordam koʻrsatish. Doimiy - Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Suv xoʻjaligi vazirligi, Sirdaryo viloyati hokimligi, tuman hokimliklari 10. Pillachilik ozuqa bazasini mustahkamlash maqsadida Boyovut tumanida 3 gektar, Guliston tumanida 2 gektar va Oqoltin tumanida 9 gektar yer maydonini tumanlar “Agropilla” masʼuliyati cheklangan jamiyatlariga ajratib berish. 2019-yil 10-sentabr - Sirdaryo viloyati hokimligi, Boyovut, Guliston va Oqoltin tuman hokimliklari tuman “Agropilla” MChJlar Ajratilgan yer maydonlarida tutning serhosil navlari plantatsiyalari barpo etish. 2020-yil 1-aprel 11. Mirzabod tumanida 150 ming bosh parranda boqishga moʻljallangan zamonaviy parrandachilik kompleksini qurish loyihasini ishlab chiqish va ishga tushirish. 2020-yil 31-dekabr “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ mablagʻlari “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ, Mirzaobod tumani hokimligi 12. Tashabbuskorlarga ajratilgan jami 3929 gektar, jumladan Boyovut tumanida 919 gektar, Guliston tumanida 565 gektar, Oqoltin tumanida 220 gektar, Sardoba tumanida 973 gektar, Sirdaryo tumanida 991 gektar va Xovos tumanida 2601 gektar qishloq xoʻjaligi yerlarida jami 36 ta, shundan 31 ta qoʻychilik va echkichilik, 5 ta yilqichilik va tuyachilik loyihalarini amalga oshirish. 2019-2020-yillar Tijorat banklarining kreditlari va tashabbuskorlarning oʻz mablagʻlari Sirdaryo viloyati hokimligi, Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish davlat qoʻmitasi, “Oʻzchorvanasl” agentligi, tumanlar hokimliklari, tashabbuskorlar 13. Qoʻychilik, echkichilik, yilqichilik va tuyachilik loyihalarini amalga oshirish uchun tashabbuskorlarga bank kreditlari ajratish va chetdan zotdor qoʻy, echki va tuya olib kelish. 2020-yil mart, shartnoma asosida Tijorat banklarining kreditlari va tashabbuskorlarning oʻz mablagʻlari Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish davlat qoʻmitasi, “Oʻzchorvanasl” agentligi, tuma�lar hokimliklari, tashabbuskorlar

Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 19-avgustdagi 690-son qaroriga 2-ILOVA

2019-yilda Sirdaryo viloyatida foydalanilmasdan zaxirada turgan yaylov va boʻz yerlarda chorvachilikni rivojlantirish boʻyicha amalga oshiriladigan

T/r Tumanlar nomi Jami loyihalar shu jumladan, yoʻnalishlar boʻyicha: Qoʻychilik va echkichilik Yilqichilik va tuyachilik soni chorva mollari bosh soni maydoni, ga soni bosh soni maydoni, ga soni bosh soni maydoni, ga 1. Boyovut 14 4 302 919 13 4 270 854 1 32 65 2. Guliston 3 2 080 565 2 2 000 388 1 80 177 3. Oqoltin 1 1 100 220 1 1 100 220 - - - 4. Sardoba 4 4 865 973 4 4 865 973 - - - 5. Sirdaryo 12 4 415 991 10 4 355 871 2 60 120 6. Xovos 2 1 035 261 1 1 005 201 1 30 60 Jami: 36 17 797 3 929 31 17 595 3 507 5 202 422

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2019-yil 19-avgust,

690-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 19.08.2019-y., 09/19/690/3589-son)

lex.uz