UzbekAI

← Qonunlar

📅 2019-yil 19-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2019 йил 19 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 19 августа 2019 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 19 August 2019 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

Яйловларда чорва молларини ўтлатишда энг кўп йўл қўйиладиган фойдаланиш нормаларини белгилаш, яйловлар алмашинишини таъминлаш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

«Яйловлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ижросини таъминлаш, шунингдек, яйловлардан янада самарали фойдаланишни ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Яйловларда чорва молларини ўтлатишда энг кўп йўл қўйиладиган фойдаланиш нормаларини белгилаш, яйловлар алмашинишини таъминлаш ва юритиш тартиби тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 апрелдаги 299-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 4-сон, 92-модда) билан тасдиқланган Яйлов ва пичанзорларда геоботаник тадқиқот ишларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов ва Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси А.Х. Абдуллаев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 августдаги 689-сон қарорига 1-ИЛОВА

Яйловларда чорва молларини ўтлатишда энг кўп йўл қўйиладиган фойдаланиш нормаларини белгилаш, яйловлар алмашинишини таъминлаш ва юритиш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом яйловларда чорва молларини ўтлатишда энг кўп йўл қўйиладиган фойдаланиш нормаларини белгилаш, яйловлар алмашинишини таъминлаш ва юритиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

яйловлар алмашиниши — яйловларни сақлаш ва такрор кўпайтиришга қаратилган тадбир, яйлов участкаларидан даврий равишда ва навбати билан фойдаланиш;

яйловлар алмашиниши ротацияси — яйловлардан фойдаланишнинг бир неча йиллар давомида ишлаб чиқилган тизими;

яйлов дегрессияси — озуқа қийматига эга, чорва моллари ўтлатилмаган ўсимликлар, тартибсиз ва ортиқча чорва молларини ўтлатиш натижасида тупроқ деградациясига учраган яйловларда табиий яйлов ўсимликларининг йўқолиши ва ўзгариши;

яйлов инфратузилмаси — яйлов чорвачилигида фойдаланиладиган суғориш иншоотлари (чорва молларини ва яйловларни суғориш учун жиҳозланган ва ишлатиладиган чашмалар, қудуқлар, бошқа суғориш пунктлари, насос станциялари, каналлар), сув ўтказгичлар, чорва моллари ўтадиган жойлар, йўллар, қўралар, сунъий уруғлантириш пунктлари, чорва молларини ўтлатиш учун ўраб олинган ҳудудлар, суғориш ва дам олиш жойлари, чўпонлар вақтинча яшайдиган жойлар, шунингдек, бошқа кўчмас мулк объектлари;

яйловларни такрор кўпайтириш — яйловлардаги тупроқ унумдорлигини, ўсимлик қопламининг миқдор ва сифат ҳолатини сақлаб туришнинг табиий жараёнларига кўмаклашиш;

яйловларни тиклаш — яйлов ўсимликларининг муайян турларини экиш чора-тадбирлари;

яйловлардан фойдаланувчилар — яйловларда чорва молларини боқадиган ва қонунда тақиқланмаган бошқа мақсадларда фойдаланадиган юридик ва жисмоний шахслар;

яйловларда чорва молларини ўтлатишда энг кўп йўл қўйиладиган фойдаланиш нормалари — маълум жойнинг ўсимлик қопламасини унга зарар етказмасдан ўтлатиладиган яйловлар бирлигига тегишли шартли чорва моллари сони.

3. Яйловлар алмашинишини таъминлашга оид ҳужжатлар яйловлардан оқилона фойдаланиш ва муҳофаза қилиш, уларни сақлаш ва такрор кўпайтириш мақсадида ишлаб чиқилади.

Чорва молларини ўтлатиш ва пичан ўриш белгиланган норма ва муддатларга мувофиқ амалга оширилади.

4. Яйловлар алмашинишини ташкил қилиш учун асосланган маълумотлар геоботаник тадқиқотлар ва яйловларни хатловдан ўтказиш ишлари натижасида олинади.

5. Яйловларда геоботаник тадқиқотлар олиб бориш ва хатловдан ўтказиш, яйловлар алмашинишини ташкил этиш ва унда чорва молларини ўтлатишнинг энг кўп йўл қўйиладиган фойдаланиш нормаларини белгилаш «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий лойиҳалаш институти (кейинги ўринларда «Ўздаверлойиҳа» ДИЛИ деб аталади) томонидан режага мувофиқ ҳар беш йилда бир марта Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

Яйловлардан фойдаланувчилар:

«Ўздаверлойиҳа» ДИЛИдан ўзларига тегишли яйлов участкалари тўғрисидаги мавжуд геоботаник тадқиқотлар ва хатлов маълумотларини текин олишлари;

яйловларда ўтказиладиган геоботаник тадқиқотлар ва хатлов ишларини белгиланган режада кўрсатилган муддатни кутмасдан ўз ҳисобидан шартнома асосида «Ўздаверлойиҳа» ДИЛИга буюртма беришлари;

ушбу Низомда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда ўзларига ажратилган ер участкаларида яйловларда чорва молларини ўтлатишда энг кўп йўл қўйиладиган фойдаланиш нормаларини белгилашлари ва яйловлар алмашинишини мустақил таъминлашлари;

яйловлар алмашинишини ташкил этиш ва унда чорва молларини ўтлатишнинг энг кўп йўл қўйиладиган фойдаланиш нормаларини белгилаш бўйича туман (шаҳар) ҳокимига таклифлар киритиши мумкин.

2-боб. Яйловлар алмашинишини таъминлаш ва юритиш

6. Яйловлар алмашиниши қуйидаги маълумотлар асосида таъминланади:

яйловлар майдони;

яйлов ўсимликларининг тур таркиби, ҳолати ва озуқа бирлиги;

яйловлар инфратузилмаси;

яйловлардан фойдаланиш мумкин бўлган яйлов мавсуми ва унинг давомийлиги.

7. Яйлов ўсимликларининг таркиби ва ҳолатига оид маълумотлар геоботаник тадқиқотлар вақтида олинади ва муайян яйлов участкаларининг типлари, яйлов турларининг таркиби ҳамда ҳосилдорлиги тўғрисидаги ахборотлардан иборат бўлиб, ушбу Низомга 1-иловада кўрсатилган шаклга мувофиқ тайёрланади.

8. Яйловларнинг майдони ва инфратузилмасига оид маълумотлар яйловларни хатловдан ўтказиш вақтида олинади ҳамда улар ушбу Низомга 2-иловада кўрсатилган шаклга мувофиқ қишлоқ хўжалиги экин майдонлари тўғрисидаги ахборотлардан, шунингдек, режа-картографик материалларда тасвирланган яйловлар инфратузилмаси ахборотларидан иборат бўлади.

9. Яйловлар алмашиниши билан яйловларнинг унумдорлигини оширишга, уларнинг айрим жойларини йилнинг муайян фаслларида фойдаланишдан тўлиқ ёки қисман чиқариб ташлаш йўли билан ўтларни яхшилаш ва янгилашга эришилади.

Яйловлар алмашинишини таъминлашда яйловлар алмашлаб ўтлатиш майдонларига ва майдонлар навбатдаги ўтлатиш участкаларига бўлинади ҳамда ушбу Низомга 3-иловада кўрсатилган шаклга мувофиқ яйловлар алмашинишининг календарь-режаси тузилади.

10. Яйловлар алмашинишининг календарь-режаси бир неча йил учун тузилади. Унга яйловларни парвариш қилиш ва ундан фойдаланиш тадбирлари киритилади.

11. Яйловлар алмашинишида бир турдаги чорва молларини ўтлатишда фойдаланиладиган участкалар бирлаштирилади. Яйловлар алмашинишидаги йиллар даврийлиги яйловлар майдонининг сонини белгилайди. Яйловлар алмашиниши ротацияси яйловнинг тури, тупроқларига ва иқлим шароитига боғлиқ бўлади.

12. Йил давомида чорвани ўтлатишда фойдаланиладиган чўл, ярим чўл ва тоғолди яйловлари учун йил фасллари бўйича кетма-кет ўтлардан фойдаланиш орқали тўртта тўлиқ яйлов алмашиниши тавсия қилинади (1 майдон — баҳор, 2 — ёз, 3 — куз, 4 — қиш). Бунда:

Яйловлар алмашиниши йили Яйловлар алмашиниши майдонлари 1 2 3 4 1 баҳор ёз куз қиш 2 қиш баҳор ёз куз 3 куз қиш баҳор ёз 4 ёз куз қиш баҳор

Ҳар бир майдонда бир марталик ўтлатиш навбатдаги ўтлатиш участкасига бўлиш орқали амалга оширилади.

13. Ёз мавсумида фойдаланиладиган тоғли яйловлар учун 3 йиллик ротация билан яйловлар алмашинишини учта участкада алмашлаб ўтлатиш тавсия этилади.

14. Бир нечта турдаги яйловни ўз ичига олувчи катта яйлов майдонига эга яйлов хўжаликлари учун турли фаслларда яйловлардан фойдаланиш орқали яйловлар алмашинишини татбиқ этиш мумкин.

15. Дам олишга ва ўт ўсишга қолдирилган яйлов участкалари бир вақтнинг ўзида суғурта жамғармаси бўлиб хизмат қилади, яъни ўт ўсиш ноқулай бўлган йилларда чорва молларини ўтлатиш учун фойдаланилади.

16. Яйловлар алмашинишини ташкил этишда навбатдаги ўтлатиш участкаларини ва майдонларини лойиҳалаш учун қуйидаги талаблар ҳисобга олинади:

навбатдаги ўтлатиш участка ва майдонларнинг тупроқ ва геоботаник нуқтаи назардан бир хиллиги;

навбатдаги ўтлатиш участка ва майдонларининг шакли ва ўлчамларининг қулайлиги;

алмашлаб ўтлатиш майдонларининг рельефи, шамол йўналиши ва қутбий томонлари;

яйловлар инфратузилмаси;

чорва молларини ўтлатиш жойларидан 5 километрдан узоқ бўлмаган радиусда жиҳозланган суғориш пунктининг мавжудлиги.

17. Суғориш пунктлари ва яйлов алмашиниши майдонлари ўртасидаги алоқани амалга ошириш учун 20 — 30 метр кенгликдаги чорва молларини ҳайдаб ўтиш йўллари лойиҳаланади ва сим тўр билан чегараланади.

18. Яйловларда яйловлар алмашинишини ташкил этишнинг ўлчами мавжуд яйлов майдонларининг сони ва 15 фоизлик суғурта жамғармасини ҳисобга олган ҳолда ўртача йиллик ем захираси талабидан келиб чиқиб ўрнатилади.

3-боб. Яйловларда чорва молларини ўтлатишнинг энг кўп йўл қўйиладиган фойдаланиш нормаларини аниқлаш

19. Яйловларнинг маълум бир участкасида чорва молларини ўтлатишнинг энг кўп йўл қўйиладиган фойдаланиш нормалари яйлов ўсимликларининг ҳосилдорлиги ва чорва молларини озиқлантириш имкониятларига қараб қуйидаги формула билан ҳисоблаб чиқилади:

Рэн — маълум бир яйлов участкасида шартли чорва мол бошига нисбатан чорва молларини ўтлатишнинг энг кўп йўл қўйиладиган нормаси;

Оз — яйловларни тақсимлаш муддатларини ҳисобга олган ҳолда маълум бир яйлов участкасининг центнер ҳисобидаги озуқа захираси яйловлардан фойдаланиш давомийлигининг календарь муддатидан келиб чиқиб, мазкур участкадаги яйлов ўсимликларининг ҳосилдорлигини унинг майдонига кўпайтириш орқали олинади;

Йўм — битта шартли бош молни ўтлатиш учун кетадиган яйлов озуқасининг ўртача йиллик меъёри 3,74 центнер озуқа бирлигини ташкил қилади;

85 — яйлов озуқаси захирасини ҳисобга олиш фоизи, 15 фоиз об-ҳаво шароитлари ёмонлашган тақдирда суғурта жамғармаси сифатида қолдирилади.

20. Яйловларда чорва молларини ўтлатишнинг энг кўп йўл қўйиладиган фойдаланиш нормаларини ҳисоблаш ушбу Низомга 4-иловада келтирилган шаклга мувофиқ амалга оширилади.

21. Битта шартли бош учун қоракўл ёки Романов қўйлари қабул қилинган. Бир бош чорва моли ва паррандани шартли бошга ўгириш коэффициенти ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ амалга оширилади.

4-боб. Яйловлар алмашинишида чорва молларини ўтлатишнинг календарь-режасини тасдиқлаш тартиби

22. Яйловлар алмашинишининг календарь-режаси «Ўздаверлойиҳа» ДИЛИ ва яйловдан фойдаланувчилар томонидан ишлаб чиқилади, бунда яйловни хатловдан ўтказиш ва геоботаник тадқиқот натижалари олингандан кейин уч ой давомида яйловларда чорва молларини ўтлатишнинг энг кўп йўл қўйиладиган фойдаланиш нормалари ҳисобланади ҳамда туман (шаҳар) ҳокимига, ўрмон фонди яйловларида эса Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раисига тасдиқлаш учун киритилади.

23. Яйловлар алмашинишининг календарь-режаси ва яйловларда чорва молларини ўтлатишнинг энг кўп йўл қўйиладиган фойдаланиш нормалари бир ҳафта давомида туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан, ўрмон фонди яйловларида эса Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан кўриб чиқилади, тасдиқланади ва «Ўздаверлойиҳа» ДИЛИга қайтарилади.

Агар, яйловлар алмашинишининг календарь-режаси ва яйловларда чорва молларини ўтлатишнинг энг кўп йўл қўйиладиган фойдаланиш нормалари яйловлардан оқилона фойдаланиш, сақлаш, таъминлаш ва тиклашни таъминламаган тақдирда, муддати кўрсатилган ҳолда қайта ишлаш учун «Ўздаверлойиҳа» ДИЛИга қайтарилади.

Яйловлар алмашинишининг календарь-режаси ва яйловларда чорва молларини ўтлатишнинг энг кўп йўл қўйилган фойдаланиш нормалари тасдиқланмаган ҳудудларда чорва молларини боқишга йўл қўйилмайди.

Яйловлардан фойдаланишга зарур эҳтиёжи бўлган, чорва молларини сақлаш учун ем-хашак сотиб олишга имконияти бўлмаган фуқароларнинг чорва молларини боқиши маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан тартибга солинади.

24. «Ўздаверлойиҳа» ДИЛИ яйловлар алмашинишининг календарь-режаси ва яйловларда чорва молларини ўтлатишнинг энг кўп йўл қўйиладиган фойдаланиш нормалари туман (шаҳар) ҳокими тасдиқлагандан кейин бир ҳафта давомида режа-картографик материалларни илова қилган ҳолда тегишли яйловдан фойдаланувчига тақдим қилади.

25. Ўрмон фонди яйловларида пичан ўриш ва чорва молларини ўтлатиш нормалари ҳамда муддатлари Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг ҳудудий бўлимлари томонидан ишлаб чиқилади ва ушбу Низомнинг 22 ва 23-бандларига мувофиқ белгиланган муддатларда Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раисига тасдиқлаш учун киритилади.

26. Яйловлар алмашинишига доир ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш ушбу Низомга 6-иловада келтирилган шаклга мувофиқ амалга оширилади.

5-боб. Яйловлардан фойдаланиш

27. Яйловлар белгиланган мақсадлар учун маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қарори билан доимий эгалик қилишга, ижарага ва вақтинчалик фойдаланишга берилиши мумкин.

28. Яйловлардан қуйидаги мақсадларда фойдаланиш мумкин:

чорва молларини ўтлатиш;

пичан ўриш;

доривор ўсимликларни йиғиш;

яйловларни қайта тиклаш мақсадида уруғ йиғиш;

яйлов ўсимликларини экиш;

яйлов инфратузилмасини яратиш.

29. Яйловлардан фойдаланувчилар тасдиқланган яйлов алмашиниши календарь-режасига ва мазкур Низомга 7-иловага мувофиқ чорва молларини ўтлатиш муддатлари ва мавсум давомийлигига мувофиқ яйловлардан фойдаланади, сақлайди ва тиклайди.

6-боб. Якунловчи қоидалар

30. Яйловдан фойдаланиш ҳуқуқи яйлов дегрессиясини ифодаловчи яйловлардан оқилона фойдаланмаган тақдирда тугатилади.

31. Ушбу Низом талабларини бузган шахслар белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Яйловларда чорва молларини ўтлатишда энг кўп йўл қўйиладиган фойдаланиш нормаларини белгилаш, яйловлар алмашинишини таъминлаш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Яйлов типлари, яйлов турларининг таркиби ва ҳосилдорлиги тўғрисида МАЪЛУМОТ __________________________________________________ ( хўжалик номи ёки яйлов ер участкаси контури, майдони ) ________________________________________ туман , __________________________________ вилоят Ҳисобга олиш йили № яйлов типи Яйлов тури, номи ва рақами Ер контурлари рақамлари Яйлов майдони, га. Мавсумлар бўйича озуқа бирлиги ҳосилдорлиги, гектар баҳор ёз куз қиш баҳор ва ёз баҳор ва куз баҳор ва қиш ёз ва куз ёз ва қиш куз ва қиш

Яйловларда чорва молларини ўтлатишда энг кўп йўл қўйиладиган фойдаланиш нормаларини белгилаш, яйловлар алмашинишини таъминлаш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Қишлоқ хўжалиги ер майдонлари тўғрисида МАЪЛУМОТ _____________________________________________ ( хўжалик номи ёки яйлов ер участкаси контури, майдони ) ________________________________________ тумани , __________________________________ вилояти (гектар) Контурлар рақами Умумий майдони Ҳайдалма ер Кўп йиллик экинлар Бўз ерлар Яйлов ва пичанзорлар Жами қишлоқ хўжалик ерлари Томорқа ерлари ва боғдорчилик-узумчилик уюшмалари Мелиоратив қурилиш ҳолатидаги ерлар Ўрмонлар Бутазорлар Бошқа ерлар жами Суғориладиган жами суғориладиган жами суғориладиган жами суғориладиган жами сув билан таъминланган жами (4+6+8+10) суғориладиган (5+7+9) жами о суғориладиган жами суғориладиган 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20

Яйловларда чорва молларини ўтлатишда энг кўп йўл қўйиладиган фойдаланиш нормаларини белгилаш, яйловлар алмашинишини таъминлаш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

Яйловлар алмашинишининг календарь-режаси _________________________________________________ (хўжалик номи ёки яйлов ер участкаси контури, майдони) ________________________________________ тумани, __________________________________ вилояти Яйловлар алмашиниш йили Яйловлар алмашиниши майдонлари рақами Яйловлар алмашиниши майдонлари, га Фойдаланиш мавсуми Фойдаланиш мавсумида ўтлатиш календарь муддати Мавсумда фойдаланиш кунлари сони Бир йилда фойдаланишнинг мавсумий давомийлиги, фоизда Керакли ўртача йиллик озуқа захираси, яйловлар алмашиниши центнер бирликда * Навбатдаги ўтлатиш участкаларида ўтлатишнинг календарь муддатлари 1 йил 1 баҳор 2 ёз 3 куз 4 қиш 2 йил 1 қиш … …

Яйловларда чорва молларини ўтлатишда энг кўп йўл қўйиладиган фойдаланиш нормаларини белгилаш, яйловлар алмашинишини таъминлаш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА

Яйловларда чорва молларини ўтлатишда энг кўп йўл қўйиладиган фойдаланиш нормалари _______________________________________________________ ( хўжалик номи ёки яйлов ер участкаси контури, майдони ) _________________ тумани, ________________ вилояти Яйлов тпии рақами Яйлов тури номи ва рақами Яйлов майдони, га Йил мавсумида озуқа захираси Жами озуқа захираси, центнер . (6+9+12+15) Ўртача йиллик озуқа захираси 15 фоиз суғурта фондини ҳисобга олган ҳолда, центнер (16/100%х85%) 1 гектарда ўртача ҳосилдорлик, центнер (16/3) шартли бошни ўтлатишнинг ўртача йиллик меъёри 3,74 центнер озуқа бирлигида энг кўп йўл қўйиладиган фойдаланиш нормалар (17/3,74 ц.к. ед.) Баҳор Ёз Куз Қиш Ҳосилдорлик, ц.о.б Йилда мавсум давомийлиги, % ҳисобида Озуқа захираси, ц.о.б (3х4/100%х5) Ҳосилдорлик, ц.о.б Йилда мавсум давомийлиги, % ҳисобида Озуқа захираси, ц. о. б (3х4/100%х5) Ҳосилдорлик, ц.о.б Йилда мавсум давомийлиги, % ҳисобида Озуқа захираси, ц.о.б (3х4/100%х5) Ҳосилдорлик, ц.о.б Йилда мавсум давомийлиги, % ҳисобида Озуқа захираси, ц. о. б (3х4/100%х5) … Жами :

Яйловларда чорва молларини ўтлатишда энг кўп йўл қўйиладиган фойдаланиш нормаларини белгилаш, яйловлар алмашинишини таъминлаш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА

Чорва молларини ва паррандаларни шартли бошга ўгириш коэффициенти

Чорва моллари турлари ва ёшга бўлиниш гуруҳлари Шартли молга айлантириш коэффициентлари Буқа ва сигирлар 1,0 Ёш қорамоллар 0,6 От ва туялар 1,0 Катта ёшдаги чўчқалар 0,3 Қўйлар 0,1 Катта ёшдаги паррандалар 0,025 Ёш паррандалар 0, 00 2

Яйловларда чорва молларини ўтлатишда энг кўп йўл қўйиладиган фойдаланиш нормаларини белгилаш, яйловлар алмашинишини таъминлаш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА

Яйловлар алмашинишига доир ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш

Яйловларда чорва молларини ўтлатишда энг кўп йўл қўйиладиган фойдаланиш нормаларини белгилаш, яйловлар алмашинишини таъминлаш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга 7-ИЛОВА

Чорва молларини ўтлатиш муддатлари ва мавсум давомийлиги ______________________________________________________ (хўжалик номи ёки яйлов ер участкаси контури, майдони) ________________________________________ тумани, __________________________________ вилояти Йил фасллари/ муддатлар Яйлов минтақалари Баҳор Ёз Куз Қиш кун/ой Кун давомийлиги кун /ой Кун давомийлиги кун/ой Кун давомийлиги кун/ой Кун давомийлиги Чўлнинг жанубий зонаси 21.02. - 10.05. 79 16.09. -15.12. 91 16.12. - 20.02. 67 Чўлнинг марказий зонаси 25.02. - 20.05. 85 01.10. - 30.11. 61 01.12. - 24.02. 86 Чўлнинг шимолий зонаси 11.03. - 26.05. 76 01.10. - 15.11. 46 16.02. - 10.03. 115 Устюрт 01.04. - 31.05. 61 01.06. - 31.08. 92 01.09. - 31.10. 61 01.02. - 31.03. 151 Адир 16.03. - 31.05. 77 01.06. - 31.08. 92 01.09. - 30.11. 61 Тоғ 01.06. - 30.09. 122 Баланд тоғ 01.07. - 16.08. 46

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 августдаги 689-сон қарорига 2-ИЛОВА

Яйлов ва пичанзорларда геоботаник тадқиқот ишларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар

1. 3-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«Яйловларда олиб борилган геоботаник тадқиқотлар материалларидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларининг норматив қийматини аниқлашда, фармацевтика саноатида табиий шифобахш ўсимликларнинг тарқалишини аниқлашда, давлат кадастрлари ягона тизимини юритишда, ер тузиш лойиҳаларини ишлаб чиқишда, яйлов ўсимликларининг озуқабоплик хусусиятларини кадастр жиҳатдан баҳолашда, яйловларда чорва молларини алмашлаб боқишни ташкил этишда, яйловлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқишда фойдаланилади».

2. 7-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

««Давергеодезкадастр» қўмитасининг «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий лойиҳалаш институти томонидан режага мувофиқ, яйлов ва пичанзорларда геоботаник тадқиқот ишлари ҳар беш йилда бир маротаба (йиллар бўйича ҳудудлар бўйича) ўтказилади.

Яйловлар мониторингини олиб бориш ишлари мунтазам равишда (мавсумий) олиб борилади».

3. 12-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«Геоботаник тадқиқот ишларининг якунлари «Ўздаверлойиҳа» институти томонидан ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи туман комиссиясига тақдим этилади».

4. 17-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«Дала кузатув натижалари асосида қуйидаги тартибда камерал ишлар амалга оширилади:

яйлов ва пичанзорларда учрайдиган ўсимликлар тури, номи, ҳосилдорлигининг озуқа бирлиги ва ўсимликлар билан қопланиши ўсимликлар турларининг деградация даражаси аниқланади (3-илова);

яйлов ўсимликлари турлари (контурлар) бўйича майдонлар ҳисобланади ва қайдномада қайд қилинади (планшетлар бўйича Гаусс-Крюгер жадвали);

дала кузатув ишлари маълумотлари асосида планшетлар бўйича ўсимликлар турлари геоботаник электрон рақамланган масштабли хариталар яратилади (1:10 000, 1:25 000, 1:50 000, 1:100 000) (4-илова).

Дала дешифровка маълумотлари асосида қуйидаги электрон рақамли хариталар яратилади:

геоботаник харита (типлари бўйича);

яйловларнинг сув билан таъминланганлик ҳолати акс эттирилган яйлов ва пичанзорлар харитаси.

Геоботаник харитада зарарли ва заҳарли ўсимликлар жойи, номлари кўрсатилади.

Яйлов ва пичанзорлар харитасида яйловлар ҳосилдорлиги, мақоми, деградацияси, эрозияси ва маданий ҳолати, шунингдек, сув иншоотларининг ишлаш ёки ишламаслиги кўрсатилади.

Ўрмон хўжалиги ерлари учун алоҳида геоботаник яйлов харитаси яратилади.

Геоботаник тадқиқотлар бўйича ҳисоботлар тузилади. Ҳисоботда ўсимлик типлари ва майдонларининг ўзгарганлиги, янги типларнинг пайдо бўлиши, деградацияга учраган майдонлар, ҳосилдорликнинг ўзгариши тўғрисида қисқача маълумот берилади».

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2019 йил 19 август,

689-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.08.2019 й., 09/19/689/3586-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

Yaylovlarda chorva mollarini oʻtlatishda eng koʻp yoʻl qoʻyiladigan foydalanish normalarini belgilash, yaylovlar almashinishini taʼminlash va yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

“Yaylovlar toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasining Qonuni ijrosini taʼminlash, shuningdek, yaylovlardan yanada samarali foydalanishni tashkil etish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Yaylovlarda chorva mollarini oʻtlatishda eng koʻp yoʻl qoʻyiladigan foydalanish normalarini belgilash, yaylovlar almashinishini taʼminlash va yuritish tartibi toʻgʻrisida nizom 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 23-apreldagi 299-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2018-y., 4-son, 92-modda) bilan tasdiqlangan Yaylov va pichanzorlarda geobotanik tadqiqot ishlarini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ilovaga muvofiq oʻzgartirishlar kiritilsin.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Yer resurslari, geodeziya, kartografiya va davlat kadastri davlat qoʻmitasi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

4. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining agrar va oziq-ovqat sohalarini rivojlantirish masalalari boʻyicha maslahatchisi A.D. Vaxabov va Oʻzbekiston Respublikasi Yer resurslari, geodeziya, kartografiya va davlat kadastri davlat qoʻmitasi raisi A.X. Abdullayev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 19-avgustdagi 689-son qaroriga 1-ILOVA

Yaylovlarda chorva mollarini oʻtlatishda eng koʻp yoʻl qoʻyiladigan foydalanish normalarini belgilash, yaylovlar almashinishini taʼminlash va yuritish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom yaylovlarda chorva mollarini oʻtlatishda eng koʻp yoʻl qoʻyiladigan foydalanish normalarini belgilash, yaylovlar almashinishini taʼminlash va yuritish tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

yaylovlar almashinishi — yaylovlarni saqlash va takror koʻpaytirishga qaratilgan tadbir, yaylov uchastkalaridan davriy ravishda va navbati bilan foydalanish;

yaylovlar almashinishi rotatsiyasi — yaylovlardan foydalanishning bir necha yillar davomida ishlab chiqilgan tizimi;

yaylov degressiyasi — ozuqa qiymatiga ega, chorva mollari oʻtlatilmagan oʻsimliklar, tartibsiz va ortiqcha chorva mollarini oʻtlatish natijasida tuproq degradatsiyasiga uchragan yaylovlarda tabiiy yaylov oʻsimliklarining yoʻqolishi va oʻzgarishi;

yaylov infratuzilmasi — yaylov chorvachiligida foydalaniladigan sugʻorish inshootlari (chorva mollarini va yaylovlarni sugʻorish uchun jihozlangan va ishlatiladigan chashmalar, quduqlar, boshqa sugʻorish punktlari, nasos stansiyalari, kanallar), suv oʻtkazgichlar, chorva mollari oʻtadigan joylar, yoʻllar, qoʻralar, sunʼiy urugʻlantirish punktlari, chorva mollarini oʻtlatish uchun oʻrab olingan hududlar, sugʻorish va dam olish joylari, choʻponlar vaqtincha yashaydigan joylar, shuningdek, boshqa koʻchmas mulk obyektlari;

yaylovlarni takror koʻpaytirish — yaylovlardagi tuproq unumdorligini, oʻsimlik qoplamining miqdor va sifat holatini saqlab turishning tabiiy jarayonlariga koʻmaklashish;

yaylovlarni tiklash — yaylov oʻsimliklarining muayyan turlarini ekish chora-tadbirlari;

yaylovlardan foydalanuvchilar — yaylovlarda chorva mollarini boqadigan va qonunda taqiqlanmagan boshqa maqsadlarda foydalanadigan yuridik va jismoniy shaxslar;

yaylovlarda chorva mollarini oʻtlatishda eng koʻp yoʻl qoʻyiladigan foydalanish normalari — maʼlum joyning oʻsimlik qoplamasini unga zarar yetkazmasdan oʻtlatiladigan yaylovlar birligiga tegishli shartli chorva mollari soni.

3. Yaylovlar almashinishini taʼminlashga oid hujjatlar yaylovlardan oqilona foydalanish va muhofaza qilish, ularni saqlash va takror koʻpaytirish maqsadida ishlab chiqiladi.

Chorva mollarini oʻtlatish va pichan oʻrish belgilangan norma va muddatlarga muvofiq amalga oshiriladi.

4. Yaylovlar almashinishini tashkil qilish uchun asoslangan maʼlumotlar geobotanik tadqiqotlar va yaylovlarni xatlovdan oʻtkazish ishlari natijasida olinadi.

5. Yaylovlarda geobotanik tadqiqotlar olib borish va xatlovdan oʻtkazish, yaylovlar almashinishini tashkil etish va unda chorva mollarini oʻtlatishning eng koʻp yoʻl qoʻyiladigan foydalanish normalarini belgilash “Oʻzdaverloyiha” davlat ilmiy loyihalash instituti (keyingi oʻrinlarda “Oʻzdaverloyiha” DILI deb ataladi) tomonidan rejaga muvofiq har besh yilda bir marta Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti va qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan amalga oshiriladi.

Yaylovlardan foydalanuvchilar:

“Oʻzdaverloyiha” DILIdan oʻzlariga tegishli yaylov uchastkalari toʻgʻrisidagi mavjud geobotanik tadqiqotlar va xatlov maʼlumotlarini tekin olishlari;

yaylovlarda oʻtkaziladigan geobotanik tadqiqotlar va xatlov ishlarini belgilangan rejada koʻrsatilgan muddatni kutmasdan oʻz hisobidan shartnoma asosida “Oʻzdaverloyiha” DILIga buyurtma berishlari;

ushbu Nizomda qonunchilik hujjatlariga muvofiq belgilangan tartibda oʻzlariga ajratilgan yer uchastkalarida yaylovlarda chorva mollarini oʻtlatishda eng koʻp yoʻl qoʻyiladigan foydalanish normalarini belgilashlari va yaylovlar almashinishini mustaqil taʼminlashlari;

yaylovlar almashinishini tashkil etish va unda chorva mollarini oʻtlatishning eng koʻp yoʻl qoʻyiladigan foydalanish normalarini belgilash boʻyicha tuman (shahar) hokimiga takliflar kiritishi mumkin.

2-bob. Yaylovlar almashinishini taʼminlash va yuritish

6. Yaylovlar almashinishi quyidagi maʼlumotlar asosida taʼminlanadi:

yaylovlar maydoni;

yaylov oʻsimliklarining tur tarkibi, holati va ozuqa birligi;

yaylovlar infratuzilmasi;

yaylovlardan foydalanish mumkin boʻlgan yaylov mavsumi va uning davomiyligi.

7. Yaylov oʻsimliklarining tarkibi va holatiga oid maʼlumotlar geobotanik tadqiqotlar vaqtida olinadi va muayyan yaylov uchastkalarining tiplari, yaylov turlarining tarkibi hamda hosildorligi toʻgʻrisidagi axborotlardan iborat boʻlib, ushbu Nizomga 1-ilovada koʻrsatilgan shaklga muvofiq tayyorlanadi.

8. Yaylovlarning maydoni va infratuzilmasiga oid maʼlumotlar yaylovlarni xatlovdan oʻtkazish vaqtida olinadi hamda ular ushbu Nizomga 2-ilovada koʻrsatilgan shaklga muvofiq qishloq xoʻjaligi ekin maydonlari toʻgʻrisidagi axborotlardan, shuningdek, reja-kartografik materiallarda tasvirlangan yaylovlar infratuzilmasi axborotlaridan iborat boʻladi.

9. Yaylovlar almashinishi bilan yaylovlarning unumdorligini oshirishga, ularning ayrim joylarini yilning muayyan fasllarida foydalanishdan toʻliq yoki qisman chiqarib tashlash yoʻli bilan oʻtlarni yaxshilash va yangilashga erishiladi.

Yaylovlar almashinishini taʼminlashda yaylovlar almashlab oʻtlatish maydonlariga va maydonlar navbatdagi oʻtlatish uchastkalariga boʻlinadi hamda ushbu Nizomga 3-ilovada koʻrsatilgan shaklga muvofiq yaylovlar almashinishining kalendar-rejasi tuziladi.

10. Yaylovlar almashinishining kalendar-rejasi bir necha yil uchun tuziladi. Unga yaylovlarni parvarish qilish va undan foydalanish tadbirlari kiritiladi.

11. Yaylovlar almashinishida bir turdagi chorva mollarini oʻtlatishda foydalaniladigan uchastkalar birlashtiriladi. Yaylovlar almashinishidagi yillar davriyligi yaylovlar maydonining sonini belgilaydi. Yaylovlar almashinishi rotatsiyasi yaylovning turi, tuproqlariga va iqlim sharoitiga bogʻliq boʻladi.

12. Yil davomida chorvani oʻtlatishda foydalaniladigan choʻl, yarim choʻl va togʻoldi yaylovlari uchun yil fasllari boʻyicha ketma-ket oʻtlardan foydalanish orqali toʻrtta toʻliq yaylov almashinishi tavsiya qilinadi (1-maydon — bahor, 2 — yoz, 3 — kuz, 4 — qish). Bunda:

Yaylovlar almashinishi yili Yaylovlar almashinishi maydonlari 1 2 3 4 1 bahor yoz kuz qish 2 qish bahor yoz kuz 3 kuz qish bahor yoz 4 yoz kuz qish bahor

Har bir maydonda bir martalik oʻtlatish navbatdagi oʻtlatish uchastkasiga boʻlish orqali amalga oshiriladi.

13. Yoz mavsumida foydalaniladigan togʻli yaylovlar uchun 3 yillik rotatsiya bilan yaylovlar almashinishini uchta uchastkada almashlab oʻtlatish tavsiya etiladi.

14. Bir nechta turdagi yaylovni oʻz ichiga oluvchi katta yaylov maydoniga ega yaylov xoʻjaliklari uchun turli fasllarda yaylovlardan foydalanish orqali yaylovlar almashinishini tatbiq etish mumkin.

15. Dam olishga va oʻt oʻsishga qoldirilgan yaylov uchastkalari bir vaqtning oʻzida sugʻurta jamgʻarmasi boʻlib xizmat qiladi, yaʼni oʻt oʻsish noqulay boʻlgan yillarda chorva mollarini oʻtlatish uchun foydalaniladi.

16. Yaylovlar almashinishini tashkil etishda navbatdagi oʻtlatish uchastkalarini va maydonlarini loyihalash uchun quyidagi talablar hisobga olinadi:

navbatdagi oʻtlatish uchastka va maydonlarning tuproq va geobotanik nuqtai nazardan bir xilligi;

navbatdagi oʻtlatish uchastka va maydonlarining shakli va oʻlchamlarining qulayligi;

almashlab oʻtlatish maydonlarining relyefi, shamol yoʻnalishi va qutbiy tomonlari;

yaylovlar infratuzilmasi;

chorva mollarini oʻtlatish joylaridan 5 kilometrdan uzoq boʻlmagan radiusda jihozlangan sugʻorish punktining mavjudligi.

17. Sugʻorish punktlari va yaylov almashinishi maydonlari oʻrtasidagi aloqani amalga oshirish uchun 20 — 30 metr kenglikdagi chorva mollarini haydab oʻtish yoʻllari loyihalanadi va sim toʻr bilan chegaralanadi.

18. Yaylovlarda yaylovlar almashinishini tashkil etishning oʻlchami mavjud yaylov maydonlarining soni va 15 foizlik sugʻurta jamgʻarmasini hisobga olgan holda oʻrtacha yillik yem zaxirasi talabidan kelib chiqib oʻrnatiladi.

3-bob. Yaylovlarda chorva mollarini oʻtlatishning eng koʻp yoʻl qoʻyiladigan foydalanish normalarini aniqlash

19. Yaylovlarning maʼlum bir uchastkasida chorva mollarini oʻtlatishning eng koʻp yoʻl qoʻyiladigan foydalanish normalari yaylov oʻsimliklarining hosildorligi va chorva mollarini oziqlantirish imkoniyatlariga qarab quyidagi formula bilan hisoblab chiqiladi:

Ren — maʼlum bir yaylov uchastkasida shartli chorva mol boshiga nisbatan chorva mollarini oʻtlatishning eng koʻp yoʻl qoʻyiladigan normasi;

Oz — yaylovlarni taqsimlash muddatlarini hisobga olgan holda maʼlum bir yaylov uchastkasining sentner hisobidagi ozuqa zaxirasi yaylovlardan foydalanish davomiyligining kalendar muddatidan kelib chiqib, mazkur uchastkadagi yaylov oʻsimliklarining hosildorligini uning maydoniga koʻpaytirish orqali olinadi;

Yoʻm — bitta shartli bosh molni oʻtlatish uchun ketadigan yaylov ozuqasining oʻrtacha yillik meʼyori 3,74 sentner ozuqa birligini tashkil qiladi;

85 — yaylov ozuqasi zaxirasini hisobga olish foizi, 15 foiz ob-havo sharoitlari yomonlashgan taqdirda sugʻurta jamgʻarmasi sifatida qoldiriladi.

20. Yaylovlarda chorva mollarini oʻtlatishning eng koʻp yoʻl qoʻyiladigan foydalanish normalarini hisoblash ushbu Nizomga 4-ilovada keltirilgan shaklga muvofiq amalga oshiriladi.

21. Bitta shartli bosh uchun qorakoʻl yoki Romanov qoʻylari qabul qilingan. Bir bosh chorva moli va parrandani shartli boshga oʻgirish koeffitsiyenti ushbu Nizomga 5-ilovaga muvofiq amalga oshiriladi.

4-bob. Yaylovlar almashinishida chorva mollarini oʻtlatishning kalendar-rejasini tasdiqlash tartibi

22. Yaylovlar almashinishining kalendar-rejasi “Oʻzdaverloyiha” DILI va yaylovdan foydalanuvchilar tomonidan ishlab chiqiladi, bunda yaylovni xatlovdan oʻtkazish va geobotanik tadqiqot natijalari olingandan keyin uch oy davomida yaylovlarda chorva mollarini oʻtlatishning eng koʻp yoʻl qoʻyiladigan foydalanish normalari hisoblanadi hamda tuman (shahar) hokimiga, oʻrmon fondi yaylovlarida esa Oʻzbekiston Respublikasi Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi raisiga tasdiqlash uchun kiritiladi.

23. Yaylovlar almashinishining kalendar-rejasi va yaylovlarda chorva mollarini oʻtlatishning eng koʻp yoʻl qoʻyiladigan foydalanish normalari bir hafta davomida tuman (shahar) hokimliklari tomonidan, oʻrmon fondi yaylovlarida esa Oʻzbekiston Respublikasi Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi tomonidan koʻrib chiqiladi, tasdiqlanadi va “Oʻzdaverloyiha” DILIga qaytariladi.

Agar, yaylovlar almashinishining kalendar-rejasi va yaylovlarda chorva mollarini oʻtlatishning eng koʻp yoʻl qoʻyiladigan foydalanish normalari yaylovlardan oqilona foydalanish, saqlash, taʼminlash va tiklashni taʼminlamagan taqdirda, muddati koʻrsatilgan holda qayta ishlash uchun “Oʻzdaverloyiha” DILIga qaytariladi.

Yaylovlar almashinishining kalendar-rejasi va yaylovlarda chorva mollarini oʻtlatishning eng koʻp yoʻl qoʻyilgan foydalanish normalari tasdiqlanmagan hududlarda chorva mollarini boqishga yoʻl qoʻyilmaydi.

Yaylovlardan foydalanishga zarur ehtiyoji boʻlgan, chorva mollarini saqlash uchun yem-xashak sotib olishga imkoniyati boʻlmagan fuqarolarning chorva mollarini boqishi mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari tomonidan tartibga solinadi.

24. “Oʻzdaverloyiha” DILI yaylovlar almashinishining kalendar-rejasi va yaylovlarda chorva mollarini oʻtlatishning eng koʻp yoʻl qoʻyiladigan foydalanish normalari tuman (shahar) hokimi tasdiqlagandan keyin bir hafta davomida reja-kartografik materiallarni ilova qilgan holda tegishli yaylovdan foydalanuvchiga taqdim qiladi.

25. Oʻrmon fondi yaylovlarida pichan oʻrish va chorva mollarini oʻtlatish normalari hamda muddatlari Oʻzbekiston Respublikasi Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasining hududiy boʻlimlari tomonidan ishlab chiqiladi va ushbu Nizomning 22 va 23-bandlariga muvofiq belgilangan muddatlarda Oʻzbekiston Respublikasi Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi raisiga tasdiqlash uchun kiritiladi.

26. Yaylovlar almashinishiga doir hujjatlarni ishlab chiqish va tasdiqlash ushbu Nizomga 6-ilovada keltirilgan shaklga muvofiq amalga oshiriladi.

5-bob. Yaylovlardan foydalanish

27. Yaylovlar belgilangan maqsadlar uchun mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining qarori bilan doimiy egalik qilishga, ijaraga va vaqtinchalik foydalanishga berilishi mumkin.

28. Yaylovlardan quyidagi maqsadlarda foydalanish mumkin:

chorva mollarini oʻtlatish;

pichan oʻrish;

dorivor oʻsimliklarni yigʻish;

yaylovlarni qayta tiklash maqsadida urugʻ yigʻish;

yaylov oʻsimliklarini ekish;

yaylov infratuzilmasini yaratish.

29. Yaylovlardan foydalanuvchilar tasdiqlangan yaylov almashinishi kalendar-rejasiga va mazkur Nizomga 7-ilovaga muvofiq chorva mollarini oʻtlatish muddatlari va mavsum davomiyligiga muvofiq yaylovlardan foydalanadi, saqlaydi va tiklaydi.

6-bob. Yakunlovchi qoidalar

30. Yaylovdan foydalanish huquqi yaylov degressiyasini ifodalovchi yaylovlardan oqilona foydalanmagan taqdirda tugatiladi.

31. Ushbu Nizom talablarini buzgan shaxslar belgilangan tartibda javob beradilar.

Yaylovlarda chorva mollarini oʻtlatishda eng koʻp yoʻl qoʻyiladigan foydalanish normalarini belgilash, yaylovlar almashinishini taʼminlash va yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Yaylov tiplari, yaylov turlarining tarkibi va hosildorligi toʻgʻrisida MAʼLUMOT __________________________________________________ ( xoʻjalik nomi yoki yaylov yer uchastkasi konturi, maydoni ) ________________________________________ tuman , __________________________________ viloyat Hisobga olish yili № yaylov tipi Yaylov turi, nomi va raqami Yer konturlari raqamlari Yaylov maydoni, ga. Mavsumlar boʻyicha ozuqa birligi hosildorligi, gektar bahor yoz kuz qish bahor va yoz bahor va kuz bahor va qish yoz va kuz yoz va qish kuz va qish

Yaylovlarda chorva mollarini oʻtlatishda eng koʻp yoʻl qoʻyiladigan foydalanish normalarini belgilash, yaylovlar almashinishini taʼminlash va yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Qishloq xoʻjaligi yer maydonlari toʻgʻrisida MAʼLUMOT _____________________________________________ ( xoʻjalik nomi yoki yaylov yer uchastkasi konturi, maydoni ) ________________________________________ tumani , __________________________________ viloyati (gektar) Konturlar raqami Umumiy maydoni Haydalma yer Koʻp yillik ekinlar Boʻz yerlar Yaylov va pichanzorlar Jami qishloq xoʻjalik yerlari Tomorqa yerlari va bogʻdorchilik-uzumchilik uyushmalari Meliorativ qurilish holatidagi yerlar Oʻrmonlar Butazorlar Boshqa yerlar jami Sugʻoriladigan jami sugʻoriladigan jami sugʻoriladigan jami sugʻoriladigan jami suv bilan taʼminlangan jami (4+6+8+10) sugʻoriladigan (5+7+9) jami o sugʻoriladigan jami sugʻoriladigan 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20

Yaylovlarda chorva mollarini oʻtlatishda eng koʻp yoʻl qoʻyiladigan foydalanish normalarini belgilash, yaylovlar almashinishini taʼminlash va yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

Yaylovlar almashinishining kalendar-rejasi _________________________________________________ (xoʻjalik nomi yoki yaylov yer uchastkasi konturi, maydoni) ________________________________________ tumani, __________________________________ viloyati Yaylovlar almashinish yili Yaylovlar almashinishi maydonlari raqami Yaylovlar almashinishi maydonlari, ga Foydalanish mavsumi Foydalanish mavsumida oʻtlatish kalendar muddati Mavsumda foydalanish kunlari soni Bir yilda foydalanishning mavsumiy davomiyligi, foizda Kerakli oʻrtacha yillik ozuqa zaxirasi, yaylovlar almashinishi sentner birlikda * Navbatdagi oʻtlatish uchastkalarida oʻtlatishning kalendar muddatlari 1 yil 1 bahor 2 yoz 3 kuz 4 qish 2 yil 1 qish … …

Yaylovlarda chorva mollarini oʻtlatishda eng koʻp yoʻl qoʻyiladigan foydalanish normalarini belgilash, yaylovlar almashinishini taʼminlash va yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA

Yaylovlarda chorva mollarini oʻtlatishda eng koʻp yoʻl qoʻyiladigan foydalanish normalari _______________________________________________________ ( xoʻjalik nomi yoki yaylov yer uchastkasi konturi, maydoni ) _________________ tumani, ________________ viloyati Yaylov tpii raqami Yaylov turi nomi va raqami Yaylov maydoni, ga Yil mavsumida ozuqa zaxirasi Jami ozuqa zaxirasi, sentner . (6+9+12+15) Oʻrtacha yillik ozuqa zaxirasi 15 foiz sugʻurta fondini hisobga olgan holda, sentner (16/100%x85%) 1 gektarda oʻrtacha hosildorlik, sentner (16/3) shartli boshni oʻtlatishning oʻrtacha yillik meʼyori 3,74 sentner ozuqa birligida eng koʻp yoʻl qoʻyiladigan foydalanish normalar (17/3,74 s.k. yed.) Bahor Yoz Kuz Qish Hosildorlik, s.o.b Yilda mavsum davomiyligi, % hisobida Ozuqa zaxirasi, s.o.b (3x4/100%x5) Hosildorlik, s.o.b Yilda mavsum davomiyligi, % hisobida Ozuqa zaxirasi, s. o. b (3x4/100%x5) Hosildorlik, s.o.b Yilda mavsum davomiyligi, % hisobida Ozuqa zaxirasi, s.o.b (3x4/100%x5) Hosildorlik, s.o.b Yilda mavsum davomiyligi, % hisobida Ozuqa zaxirasi, s. o. b (3x4/100%x5) … Jami :

Yaylovlarda chorva mollarini oʻtlatishda eng koʻp yoʻl qoʻyiladigan foydalanish normalarini belgilash, yaylovlar almashinishini taʼminlash va yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA

Chorva mollarini va parrandalarni shartli boshga oʻgirish koeffitsiyenti

Chorva mollari turlari va yoshga boʻlinish guruhlari Shartli molga aylantirish koeffitsiyentlari Buqa va sigirlar 1,0 Yosh qoramollar 0,6 Ot va tuyalar 1,0 Katta yoshdagi choʻchqalar 0,3 Qoʻylar 0,1 Katta yoshdagi parrandalar 0,025 Yosh parrandalar 0, 00 2

Yaylovlarda chorva mollarini oʻtlatishda eng koʻp yoʻl qoʻyiladigan foydalanish normalarini belgilash, yaylovlar almashinishini taʼminlash va yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 6-ILOVA

Yaylovlar almashinishiga doir hujjatlarni ishlab chiqish va tasdiqlash

Yaylovlarda chorva mollarini oʻtlatishda eng koʻp yoʻl qoʻyiladigan foydalanish normalarini belgilash, yaylovlar almashinishini taʼminlash va yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 7-ILOVA

Chorva mollarini oʻtlatish muddatlari va mavsum davomiyligi ______________________________________________________ (xoʻjalik nomi yoki yaylov yer uchastkasi konturi, maydoni) ________________________________________ tumani, __________________________________ viloyati Yil fasllari/ muddatlar Yaylov mintaqalari Bahor Yoz Kuz Qish kun/oy Kun davomiyligi kun /oy Kun davomiyligi kun/oy Kun davomiyligi kun/oy Kun davomiyligi Choʻlning janubiy zonasi 21.02. - 10.05. 79 16.09. -15.12. 91 16.12. - 20.02. 67 Choʻlning markaziy zonasi 25.02. - 20.05. 85 01.10. - 30.11. 61 01.12. - 24.02. 86 Choʻlning shimoliy zonasi 11.03. - 26.05. 76 01.10. - 15.11. 46 16.02. - 10.03. 115 Ustyurt 01.04. - 31.05. 61 01.06. - 31.08. 92 01.09. - 31.10. 61 01.02. - 31.03. 151 Adir 16.03. - 31.05. 77 01.06. - 31.08. 92 01.09. - 30.11. 61 Togʻ 01.06. - 30.09. 122 Baland togʻ 01.07. - 16.08. 46

Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 19-avgustdagi 689-son qaroriga 2-ILOVA

Yaylov va pichanzorlarda geobotanik tadqiqot ishlarini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga kiritilayotgan oʻzgartirishlar

1. 3-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“Yaylovlarda olib borilgan geobotanik tadqiqotlar materiallaridan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer maydonlarining normativ qiymatini aniqlashda, farmatsevtika sanoatida tabiiy shifobaxsh oʻsimliklarning tarqalishini aniqlashda, davlat kadastrlari yagona tizimini yuritishda, yer tuzish loyihalarini ishlab chiqishda, yaylov oʻsimliklarining ozuqaboplik xususiyatlarini kadastr jihatdan baholashda, yaylovlarda chorva mollarini almashlab boqishni tashkil etishda, yaylovlardan oqilona foydalanish va ularni muhofaza qilishga doir chora-tadbirlarni ishlab chiqishda foydalaniladi”.

2. 7-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

““Davergeodezkadastr” qoʻmitasining “Oʻzdaverloyiha” davlat ilmiy loyihalash instituti tomonidan rejaga muvofiq, yaylov va pichanzorlarda geobotanik tadqiqot ishlari har besh yilda bir marotaba (yillar boʻyicha hududlar boʻyicha) oʻtkaziladi.

Yaylovlar monitoringini olib borish ishlari muntazam ravishda (mavsumiy) olib boriladi”.

3. 12-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“Geobotanik tadqiqot ishlarining yakunlari “Oʻzdaverloyiha” instituti tomonidan yer uchastkalarini berish (realizatsiya qilish) masalalarini koʻrib chiquvchi tuman komissiyasiga taqdim etiladi”.

4. 17-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“Dala kuzatuv natijalari asosida quyidagi tartibda kameral ishlar amalga oshiriladi:

yaylov va pichanzorlarda uchraydigan oʻsimliklar turi, nomi, hosildorligining ozuqa birligi va oʻsimliklar bilan qoplanishi oʻsimliklar turlarining degradatsiya darajasi aniqlanadi (3-ilova);

yaylov oʻsimliklari turlari (konturlar) boʻyicha maydonlar hisoblanadi va qaydnomada qayd qilinadi (planshetlar boʻyicha Gauss-Kryuger jadvali);

dala kuzatuv ishlari maʼlumotlari asosida planshetlar boʻyicha oʻsimliklar turlari geobotanik elektron raqamlangan masshtabli xaritalar yaratiladi (1:10 000, 1:25 000, 1:50 000, 1:100 000) (4-ilova).

Dala deshifrovka maʼlumotlari asosida quyidagi elektron raqamli xaritalar yaratiladi:

geobotanik xarita (tiplari boʻyicha);

yaylovlarning suv bilan taʼminlanganlik holati aks ettirilgan yaylov va pichanzorlar xaritasi.

Geobotanik xaritada zararli va zaharli oʻsimliklar joyi, nomlari koʻrsatiladi.

Yaylov va pichanzorlar xaritasida yaylovlar hosildorligi, maqomi, degradatsiyasi, eroziyasi va madaniy holati, shuningdek, suv inshootlarining ishlash yoki ishlamasligi koʻrsatiladi.

Oʻrmon xoʻjaligi yerlari uchun alohida geobotanik yaylov xaritasi yaratiladi.

Geobotanik tadqiqotlar boʻyicha hisobotlar tuziladi. Hisobotda oʻsimlik tiplari va maydonlarining oʻzgarganligi, yangi tiplarning paydo boʻlishi, degradatsiyaga uchragan maydonlar, hosildorlikning oʻzgarishi toʻgʻrisida qisqacha maʼlumot beriladi”.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2019-yil 19-avgust,

689-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 19.08.2019-y., 09/19/689/3586-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 05.04.2022-y., 09/22/153/0266-son; 16.12.2025-y., 09/25/791/1167-son)

lex.uz