UzbekAI

← Qonunlar

📅 2019-yil 19-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2019 йил 19 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 19 августа 2019 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 19 August 2019 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

РЕЖАСИ

НИЗОМ

СХЕМАСИ

НИЗОМ

СХЕМАСИ

Кинематография соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Миллий киноиндустрияни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 24 июлдаги ПҚ-3880-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, мамлакатимизда кино саноатини янада ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Давлат буюртмаси асосида ишлаб чиқариладиган кино маҳсулотлари учун танлов ташкил этиш ва уни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Халқаро кинофестиваллар ва кинобозорларга юбориш учун энг яхши миллий ва ҳамкорликдаги фильмларни саралаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Давлат буюртмаси бўйича ишлаб чиқарилган ва хориждан олиб кириладиган фильмлар дистрибуциясини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.

3. «Ўзбеккино» Миллий агентлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш «Ўзбеккино» Миллий агентлиги бош директори Ф.Ш. Зокиров зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, маданият, маънавият, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва жамоат ташкилотлари масалалари котибиятига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 августдаги 695-сон қарорига 1-ИЛОВА

Давлат буюртмаси асосида ишлаб чиқариладиган кино маҳсулотлари учун танлов ташкил этиш ва уни ўтказиш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом давлат буюртмаси асосида ишлаб чиқариладиган кино маҳсулотлари учун танлов ташкил этиш ва уни ўтказиш тартибини белгилайди.

2. Давлат буюртмаси бўйича кино маҳсулотларини ишлаб чиқариш танлови «Ўзбеккино» Миллий агентлигининг (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) Бадиий кенгаши томонидан ушбу Низом талаблари асосида 1-иловадаги схемасига мувофиқ амалга оширилади.

3. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

давлат буюртмачиси — Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети ва бошқа давлат мақсадли жамғармалари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан донор мамлакатлар, халқаро, хорижий ташкилотлар билан тузилган шартномалар доирасида тақдим этиладиган хорижий грантлар ҳамда Ўзбекистон Республикасининг кафолати остида жалб этиладиган хорижий кредитлар ҳисобидан молиялаштириладиган кино маҳсулотлари;

шартнома — давлат харидлари бўйича ҳуқуқлар ва мажбуриятларни белгилаш, ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисида давлат буюртмачиси ва давлат харидларининг ижрочиси ўртасида тузиладиган битим;

танлов — шартномани бажариш бўйича энг яхши шартларни таклиф қилган иштирокчи ғолиб деб топиладиган харид қилиш тартиб-таомилини амалга ошириш тури;

эълон — давлат харидларини амалга ошириш усули, ушбу харидларнинг талаблари ва шартлари, таклифларни тақдим этиш муддатлари ҳамда тартиби кўрсатилган, буюртмачи томонидан оммавий ахборот воситалари ва «Давлат харидлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунида белгиланган махсус ахборот порталида (кейинги ўринларда махсус ахборот портали деб аталади) жойлаштириладиган бўлажак харидлар тўғрисидаги ахборот;

режа-жадвал — кинолойиҳани амалга ошириш босқичлари, ҳажмлари ва муддатларини назарда тутувчи ҳужжат;

танлов комиссияси — харид қилиш тартиб-таомилига асосан ғолибни танлаш тўғрисида қарорлар қабул қилиш ваколатига эга бўлган коллегиал орган — «Ўзбеккино» Миллий агентлигининг Бадиий кенгаши;

ишчи орган — «Ўзбеккино» Миллий агентлигининг Бадиий кенгаши қарорига асосан танловларни ўтказишни (тушадиган таклифларни қабул қилиш, эълонларни бериш ёки ташкил этиш ва шу кабиларни амалга оширишни) амалда ташкил этувчи гуруҳ;

фильм — бадиий, бадиий-публицистик, хроникал-ҳужжатли, илмий-оммабоп, ўқув, анимацион ёки бошқа шаклларда ижодий ғоя асосида яратилган, бир-бири билан боғлиқ бўлган тасвирларнинг овоз жўрлигида ёки овоз жўрлигисиз ёзиб олинган туркумдан иборат бўлган, тегишли техника воситалари ёрдамида қайд этилган, кўриб ва эшитиб идрок этиш учун мўлжалланган аудиовизуал асар (киномаҳсулот);

ишчи гуруҳ — танлов комиссияси қошида танловларда ғолиб деб топилган иштирокчи томонидан фильм (киномаҳсулот)ларнинг режиссёрлик сценарийсини тайёрлаш ҳамда фильмни ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган харажатлар сметасини белгиланган талаблар асосида тайёрланганлигини кўриб чиқиб, тасдиқлаш учун танлов комиссиясига тақдим этишни амалга оширувчи гуруҳ;

кинолойиҳа — фильмнинг адабий сценарийси, синопсиси, режиссёрлик сценарийси, фильм учун яратилган матнли ёки матнсиз мусиқа асари, тасвирга олиш жойи ва объектлар тўғрисида маълумотлар, тасвирга олиш гуруҳи, актёрлар таркиби, сарф-харажатлар сметаси, фильмнинг ишчи материаллари ва фильмни яратиш билан боғлиқ бўлган бошқа жараёнларни қамраб олувчи материаллар мажмуаси;

адабий сценарий — фильм эпизодларидаги кўриш ва овозли тасвирлар матнда ифода этиладиган, фильм ишлаб чиқариш талабларига мувофиқ бўлган ўзига хос тугал бадиий асар;

режиссёрлик сценарийси — фильмни тасвирга олиш учун зарур бўлган барча деталлар акс эттирилган, режиссёрнинг тасвирга олиш майдончасида қулай ишлашига мослаштирилган сценарий;

иштирокчи — қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда харид қилиш тартиб-таомилига асосан давлат харидларида иштирок этаётган Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентлари (кейинги ўринларда иштирокчи деб аталади).

2-боб. Танлов комиссияси фаолиятини тартибга солиш

4. Иштирокчиларнинг таклифларини буюртмага мувофиқлик даражаси бўйича ҳамда давлат харидлари рақобатлашув усуллари орқали холис баҳолаш мақсадида танлов комиссияси фаолият кўрсатади.

5. Танлов комиссияси раиси танлов комиссиясининг ишига раҳбарлик қилади.

Танлов комиссиясининг раиси:

танлов комиссиясининг иш регламентини тасдиқлайди;

танлов комиссияси мажлисларини чақиради ва олиб боради;

кун тартибидаги масалаларни овозга қўйишни ва танлов комиссияси томонидан қабул қилинган қарорларни эълон қилади;

танлов комиссияси мажлисларининг баённомаларини ва бошқа тегишли ҳужжатларни имзолайди ва тасдиқлайди.

6. Танлов комиссиясининг раиси бўлмаганда, унинг вазифаларини танлов комиссияси аъзоларидан бири бажаради.

7. Танлов комиссиясининг ҳар бир аъзоси овоз беришда ёқлаб овоз бериши, қарши овоз бериши ёки унда иштирок этишдан бош тортиш ҳуқуқига эга. Танлов комиссиясининг раиси овоз беришда иштирок этишдан бош тортиш ҳуқуқига эга эмас.

8. Танлов комиссиясининг аъзолари холис бўлиши ва харид қилиш тартиб-таомили ғолибини танлашдан шахсан манфаатдор бўлмаслиги керак.

9. Қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг беш минг бараваридан ортиқ миқдордаги давлат харидлари ўтказилганда, танлов комиссияси таркибига давлат буюртмачисининг вакилларидан ташқари Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзинжиниринг» республика лойиҳалаштириш институтининг вакиллари киритилади.

10. Танлов комиссиясининг мажлиси унинг аъзолари умумий сонининг ярмидан кўпи иштирок этганда ваколатли ҳисобланади.

Қарор танлов комиссияси мажлисида қатнашаётган аъзоларнинг умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.

11. Танлов комиссияси аъзоларида иштирокчилар билан аффилланганлик хусусиятига эга алоқалар мавжуд бўлган тақдирда, танлов комиссиясининг бундай аъзоси бу масала кўтарилган мажлисда ўзини ўзи рад этиши ва мазкур масала бўйича овоз беришда иштирок этмаслиги керак, бу ҳақда баённомада қайд этилади.

Агар танлов комиссиясига мазкур комиссия аъзосининг аффилланганлиги мавжудлиги тегишли масала юзасидан қарор қабул қилингунига қадар маълум бўлса ҳамда у ўзини ўзи рад этмаган бўлса, бундай аъзонинг мазкур масала бўйича овоз беришига йўл қўйилмайди.

Агар танлов комиссиясига тегишли масала бўйича овоз берган мазкур комиссия аъзосининг аффилланганлиги мавжудлиги қарор қабул қилинганидан кейин маълум бўлса, бундай аъзонинг овози мазкур масала бўйича овоз бериш натижаларидан чиқариб ташланади.

12. Танлов комиссияси қуйидаги вазифаларни бажаради:

танлов ҳужжатларини шакллантиради;

таклифлар қабул қилинадиган муддатларни белгилайди;

таклифларни очиш тартиб-таомилларини белгилайди;

таклифларни баҳолаш мезонларини белгилайди;

таклиф киритиш тартибини, ҳажмини ва уни таъминлаш шаклини белгилайди;

харид қилиш тартиб-таомилига асосан иштирокчиларнинг таклифларини кўриб чиқишни амалга оширади;

танлов ҳужжатлари шартларида назарда тутилган ҳолларда малака танловини ўтказади;

харид қилиш тартиб-таомилини Низомга мувофиқ амалга оширади;

харид қилиш тартиб-таомилига ва баҳолаш мезонларига асосан ғолиб иштирокчини ва ғолиблик учун захира иштирокчи белгилайди ёки танловни амалга ошмаган деб топади;

ғолиб иштирокчи кинолойиҳасининг режиссёрлик сценарийсини тайёрлаш ҳамда фильмни яратиш билан боғлиқ бўлган харажатлар сметаларини ушбу мақсадларга ажратилган маблағлар доирасида тасдиқлайди.

Танлов комиссияси ваколати доирасидаги бошқа вазифаларни амалга оширишиши мумкин.

13. Танлов комиссияси ғолиб иштирокчини аниқлашда ушбу Низом талабларига риоя этилганлиги ҳамда қабул қилаётган қарорларининг асослилиги ва холислиги учун жавобгар бўлади.

14. Танлов комиссияси томонидан ўз ваколати доирасида қабул қилинадиган қарорлар барча иштирокчилар учун мажбурийдир.

3-боб. Танловни ўтказиш тартиб-таомиллари

1-§. Танлов ўтказилиши тўғрисида эълон қилиш

15. Танлов ўтказилиши тўғрисидаги эълон танлов иштирокчиларининг таклифларини қабул қилиш муддати тугашидан камида ўттиз кун аввал давлат буюртмачиси томонидан оммавий ахборот воситалари ва махсус ахборот портали орқали жойлаштирилади.

Қоида тариқасида, танлов тўғрисидаги эълон ҳар йили 10 февраль кунига қадар оммавий ахборот воситалари ва махсус ахборот порталида жойлаштирилади.

16. Танлов ўтказилиши тўғрисидаги эълонда қуйидаги ахборотлар бўлиши керак:

кинолойиҳаларнинг мавзуси, қисқача аннотацияси;

танлов ўтказиладиган жой манзили;

танловда иштирок этувчи иштирокчиларга қўйиладиган талаблар;

танлов таклифларини расмийлаштиришга доир талаблар;

буюртмачининг иштирокчилар билан алоқада бўлиш учун боғланувчи шахслар сифатида белгиланган бир ёки бир нечта мансабдор шахснинг ёки бошқа ходимларининг телефон рақами ва электрон почта манзили;

танлов ҳужжатлари қоидаларини изоҳлаш учун сўров бериш шакли;

таклифларни бериш муддати тугайдиган сана ва вақт.

Танлов ўтказиш тўғрисидаги эълонда қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа ахборот ҳам бўлиши мумкин.

17. Танлов ҳужжатларида давлат буюртмачиси ҳар бир фильм (киномаҳсулот) харид қилиш тартиб-таомилининг алоҳида бирлиги сифатида кўриб чиқилишини эълон қилиши мумкин. Танлов натижаларига кўра ҳар бир лот бўйича фақат битта ғолиб иштирокчи аниқланиши лозим.

18. Танлов ҳужжатларига уларнинг ажралмас қисми бўлган шартнома лойиҳаси илова қилинади.

19. Давлат буюртмачиси танлов ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида танловда иштирок этиш учун таклифлар бериш муддати тугайдиган санадан камида уч кун олдин қарор қабул қилишга ҳақли. Кинолойиҳалар мавзусини ўзгартиришга йўл қўйилмайди.

Бунда ушбу танловда таклифлар бериш тугайдиган муддат танлов ҳужжатларига ўзгартишлар киритилган санадан эътиборан камида ўн кунга узайтирилиши керак. Шу билан бир вақтда, агар эълонда кўрсатилган ахборот ўзгартирилган бўлса, танлов ўтказиш тўғрисидаги эълонга ўзгартишлар киритилади.

20. Иштирокчи танлов ҳужжатлари қоидаларини танлов ўтказиш учун эълонда белгиланган шаклда тушунтириш талаби билан давлат буюртмачисига сўров юборишга ҳақли. Сўров келиб тушган санадан эътиборан икки иш куни ичида давлат буюртмачиси, агар мазкур сўров давлат буюртмачисига таклифлар бериш муддати тугайдиган санадан камида икки кун олдин келиб тушган бўлса, ушбу сўровга белгиланган шаклда жавоб юбориши шарт. Танлов ҳужжатларининг қоидаларига доир тушунтиришлар уларнинг мазмун-моҳиятини ўзгартирмаслиги керак.

21. Фильм (киномаҳсулот) қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг икки минг беш юз бараваридан ошган ҳолларда, танлов ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» давлат унитар корхонаси билан келишилади.

2-§. Танлов иштирокчиларининг таклифларини бериш тартиби

22. Оммавий ахборот воситалари ва махсус ахборот порталида эълон қилинган танлов иштирокчиларининг таклифлари танлов ўтказиш тўғрисидаги эълонда кўрсатилган манзил бўйича муҳрланган конвертларда тақдим этилади.

23. Таклифда давлат хариди объекти бўлган кинолойиҳанинг таркибий қисмлари мазкур Низомнинг 26 — 31-бандларига мувофиқ бўлиши лозим.

24. Мулкчилик шаклидан қатъи назар, асосий фаолият тури фильмларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган юридик шахслар танловда қатнашиш ҳуқуқига эга.

25. Танловда қатнашиш учун иштирокчига қуйидаги малака талаблари қўйилади:

ишлар (хизматлар)ни бажариш учун зарур бўлган киноаппаратура ва мутахассисларнинг мавжудлиги;

ижодий гуруҳ таркибида камида бир нафар профессионал киноижодкорнинг мавжудлиги;

иштирокчининг кинолойиҳада ўз маблағлари ҳисобидан бажарадиган ишлари ҳажми (фоизда).

Иштирокчиларга буюртмачи томонидан белгиланадиган бошқа талаблар ҳам қўйилиши мумкин. Бунда буюртмачи томонидан белгиланадиган қўшимча талаблар ҳам танлов тўғрисидаги ахборотда у эълон қилинган пайтда кўрсатилади.

26. Иштирокчи танлов комиссияси йиғилишида кинолойиҳани тақдимот шаклида ҳимоя қилади. Биринчи босқичда иштирокчилар томонидан танловда қатнашишга қуйидаги ҳужжатлар (кейинги ўринларда материаллар деб аталади) тақдим қилинади:

а) тўлиқ метражли бадиий фильмлар учун:

ушбу Низомга 2-иловасига мувофиқ шакл бўйича танловда иштирок этиш учун ариза;

адабий сценарийнинг босма ва электрон вариантлари;

фильм аннотациясининг босма ҳамда электрон вариантлари;

ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича фильм ишлаб чиқариш учун сарфланадиган маблағ бўйича ҳисоб-китоблар;

ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича фильмни ишлаб чиқариш бўйича дастлабки календарь-саҳналаштириш режаси;

кинолойиҳанинг декорацияси ва либослари эскизлари;

кинолойиҳа бўйича тайёрланган тақдимот (электрон ахборот ташувчида).

Тақдимотда қуйидагилар акс эттирилиши лозим:

кинолойиҳанинг концептуал ғоясини тасвирий ифода этувчи постер;

танланган ижодий-техник гуруҳ таркиби ва улар ҳақида қисқача маълумот;

кинолойиҳанинг асосий персонажлари роллари учун тахминий мўлжалдаги актёрлар ва улар ҳақида қисқача маълумот;

кинолойиҳанинг техник-иқтисодий асослари;

кинолойиҳанинг тижорат самарадорлиги.

Кинолойиҳа ижодкорлари томонидан қўшимча маълумотлар (синопсис, фотоальбом, халқаро доирадаги таклифлар ва бошқалар) тақдим этилишига ижозат берилади.

б) қисқа метражли бадиий фильмлар учун:

ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича танловда иштирок этиш учун ариза;

адабий сценарийнинг босма ва электрон вариантлари;

кинолойиҳа аннотациясининг босма ҳамда электрон вариантлари;

ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича фильм ишлаб чиқариш учун сарфланадиган маблағ бўйича ҳисоб-китоблар;

танланган ижодий-техник гуруҳ таркиби ва улар ҳақида қисқача маълумот;

кинолойиҳанинг асосий персонажлари роллари учун мўлжалдаги актёрлар ва улар ҳақида қисқача маълумот;

кинолойиҳанинг декорацияси ва либосларининг эскизлари (зарурат бўлганда);

кинолойиҳанинг техник-иқтисодий асослари;

кинолойиҳанинг тижорат самарадорлиги.

в) ҳужжатли фильмлар учун:

ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича танловда иштирок этиш учун ариза;

адабий сценарийнинг босма ва электрон вариантлари;

кинолойиҳа аннотациясининг босма ҳамда электрон вариантлари;

ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича фильм ишлаб чиқариш учун сарфланадиган маблағ бўйича ҳисоб-китоблар;

танланган ижодий-техник гуруҳ таркиби ва улар ҳақида қисқача маълумот;

кинолойиҳанинг декорацияси ва либослари эскизлари (зарурат бўлганда);

кинолойиҳанинг техник-иқтисодий асослари;

кинолойиҳанинг тижорат самарадорлиги.

г) анимацион (мультипликацион) фильмлар учун:

ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича танловда иштирок этиш учун ариза;

адабий сценарийнинг босма ва электрон вариантлари;

ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича фильм ишлаб чиқариш учун сарфланадиган маблағ бўйича ҳисоб-китоблар;

танланган ижодий-техник гуруҳ таркиби ва улар ҳақида қисқача маълумот;

мультфильм асосий персонажларининг эскизлари;

кинолойиҳанинг техник-иқтисодий асослари;

кинолойиҳанинг тижорат самарадорлиги.

27. Иштирокчи, фильм ишлаб чиқаришни зиммасига олган юридик шахс(лар) фаолиятига оид қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилади:

охирги 2 йилда ишлаб чиқарган фильмлари (киномаҳсулотлари) ҳақида маълумот;

охирги 2 йиллик молиявий натижалар тўғрисидаги тасдиқланган маълумотнома (ҳисобот);

иштирокчининг кинолойиҳада ўз маблағлари ҳисобидан бажарадиган ишлари ҳажмига (фоизда) тегишли маблағларнинг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат;

ҳомийлар ва инвестор (сармоядор)лар билан тузилган шартномалар нусхаси ёки инвесторнинг кафолат хати (ариза берувчилар томонидан қисман молиялаштириладиган лойиҳалар бўйича);

ариза берувчиларнинг ваколатларини тасдиқловчи ҳужжат (вакил иштирок этган ҳолатларда).

28. Иштирокчи танловда иштирок этиш учун тақдим қилинадиган материалларга нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мулкий (номулкий) ҳуқуқларга эга бўлиши шарт.

29. Материаллар давлат тилида, ўзбек тили имло қоидаларига амал қилган ҳолда тайёрланади.

30. Адабий сценарий А4 форматдаги, варақнинг бир тарафига ёзилган қоғозда тақдим қилинади. Матн ёзишда қоида тариқасида, Microsoft Word редакторидан ва қуйидаги параметрлардан фойдаланилади:

варақнинг чап ҳошияси 30 мм, ўнг ҳошияси 15 мм, юқори ва паст ҳошияси 20 мм;

Times New Roman шрифти ва сценарийнинг ҳажмидан келиб чиқиб 14 ўлчамли шрифт, қаторлараро интервалсиз.

Бир серияли тўлиқ метражли бадиий ва бадиий-публицистик фильм учун тақдим этиладиган сценарийнинг ҳажми 40 бетдан кам бўлмаслиги ҳамда 60 бетдан ошмаслиги шарт.

Катта тарихий мавзуларда ва бошқа махсус буюртма асосида суратга олиш мўлжалланган фильмлар учун белгиланган ҳажмдан 25 фоиз кўпроқ ҳажмга эга бўлган сценарийга рухсат берилади.

31. Тақдим қилинадиган адабий сценарий 2 (икки) нусхада тақдим қилинади. Тақдим қилинган сценарийнинг ҳар бир нусхаси тикилган, варақлари рақамланган бўлиши ва муаллифнинг имзоси ва иштирокчининг муҳри билан тасдиқланган (агар мавжуд бўлса) бўлиши лозим. Электрон кўринишдаги адабий сценарий рақамли электрон ташувчи воситаларда, pdf форматида ҳам тақдим қилиниши мумкин.

32. Иштирокчиларнинг таклифлари танловни ташкил этиш ва ўтказишга масъул шахс томонидан рўйхатга олиш китобида топширувчи ва қабул қилувчи шахслар имзоси билан, аниқ сана ва вақтни қайд этган ҳолда қабул қилинади. Рўйхатга олиш китоби тикилган, рақамланган ва муҳрланган бўлиши керак.

33. Иштирокчи тақдим этилган таклифларни бериш муддати тугагунига уч кун қолганга қадар берилган таклифни чақириб олишга ёки унга ўзгартишлар киритишга ҳақли.

34. Танловда қуйидаги мезонларга мувофиқ бўлган иштирокчилар қатнаша олади:

шартномани бажариш учун зарур техник, молиявий, моддий, кадрлар ресурсларининг ҳамда бошқа ресурсларнинг мавжудлиги;

шартнома тузиш учун қонуний ҳуқуққа эгалик;

солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш бўйича қарздорликнинг мавжуд эмаслиги;

ўзига нисбатан жорий этилган тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилларининг мавжуд эмаслиги;

«Давлат харидлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунида белгиланган инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестрида қайд этилмаганлиги.

35. Танлов ҳужжатларининг шартлари ўзгартирилган ҳолда такроран танлов ўтказиш танлов комиссияси қарори асосида буюртмачи томонидан амалга оширилади.

36. Кинолойиҳага нисбатан баҳолаш шартлари, мезонлари ва талабларни ўзгартириш зарурати пайдо бўлганда, танлов комиссияси асослантирилган қарор қабул қилади.

37. Иштирокчи тақдим этилаётган ахборот ва ҳужжатларнинг ҳақиқийлиги ва тўғрилиги учун жавобгар ҳисобланади.

38. Иштирокчи ҳар бир лот учун фақат битта таклиф беришга ҳақли.

39. Танловга таклифларни қабул қилиш оммавий ахборот воситалари ва махсус ахборот порталида чоп этилган эълонда кўрсатилган муддат келиши билан тугатилади.

Агар таклифлар бериш муддати тугаган пайтда танлов комиссияси томонидан иштирокчилардан танлов ҳужжатларида кўрсатилган талабларга мос келадиган камида иккита таклиф олинган бўлса, танлов ўтказилган деб топилади.

Танловда битта иштирокчи қатнашган ёки бирорта иштирокчи қатнашмаган тақдирда танлов ўтказилмаган деб топилади. Бундай ҳолатда давлат буюртмачиси харид қилиш тартиб-таомилини айни ўша шартларда ҳамда фильм (киномаҳсулот)га доир айни ўша мезонларга ва талабларга мувофиқ такроран амалга оширади.

3-§. Иштирокчиларнинг таклифларини кўриб чиқиш ва баҳолаш

40. Иштирокчилар берган таклифлар Ишчи орган томонидан белгиланган тартибда расмийлаштирилгани нуқтаи назардан эълонда кўрсатилган таклифларни бериш муддати тугайдиган санадан бошлаб беш иш куни давомида кўриб чиқилади.

Белгиланган тартиб бўйича расмийлаштирилган таклифлар танлов комиссияси аъзоларига танишиш ҳамда тегишли хулоса ва тавсиялар тайёрлаш учун юборилади.

41. Баҳолаш пайтида танлов комиссияси иштирокчилардан таклифлари бўйича тушунтиришлар сўрашга ҳақли.

42. Танлов ҳужжатларида ва таклифда кўрсатилган мезонлар асосида шартномани бажаришнинг энг яхши шартларини таклиф қилган иштирокчи ғолиб деб топилади.

Танлов комиссияси муайян бир лот бўйича талабгор бўлган иштирокчилар таклифларини битта йиғилишда кўриб чиқади ҳамда ғолиб иштирокчи ва ғолиблик учун захира иштирокчини белгилайди.

Талабгор иштирокчилар орасидан ушбу лот бўйича ғолиб деб топилган иштирокчи томонидан таклиф қилинган шартларга нисбатан кейинги ўринда шартномани бажаришнинг яхши шартларини таклиф қилган иштирокчи танлов комиссияси қарорига кўра ғолиблик учун захира иштирокчи этиб белгиланади.

43. Қуйидаги алоҳида ҳолатларда танлов комиссияси:

кинолойиҳа учун асос бўлган адабий сценарийни қайта ишлаш зарурати бўлса;

кинолойиҳанинг техник-иқтисодий асослари белгиланган бюджет ҳажмидан кўп бўлса;

адабий сценарийнинг мазмун-моҳияти Агентлик томонидан эълон қилинган устувор мавзуларга мос келмаган бўлса;

кинолойиҳани ўрганиб чиқиш мезонларига мос келмайдиган ҳолатлар аниқланса, иштирокчилардан тушган таклифларни кўриб чиқмайди.

44. Таклифларни кўриб чиқиш ва баҳолаш натижалари бўйича танлов комиссиясининг қарори баённома билан расмийлаштирилади ҳамда танлов комиссияси аъзолари томонидан имзоланади ва танлов комиссияси раиси томонидан тасдиқланади. Баённомадан кўчирма у имзоланган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмасдан иштирокчиларга юборилади.

45. Таклифларни кўриб чиқиш ва баҳолаш баённомасида қуйидаги ахборотлар бўлиши керак:

танлов таклифлари кўриб чиқиладиган ҳамда баҳоланадиган сана ва вақт;

танлов комиссияси аъзоларининг ва иштирокчилар ваколатли вакилларининг таркиби;

таклифлари кўриб чиқилган иштирокчилар;

таклифлари рад этилган ҳамда рад этишнинг аниқ сабаблари кўрсатилган иштирокчилар;

танлов ғолиби тўғрисида қабул қилинган қарор;

танлов ғолибининг номи, турган жойи (почта манзили);

комиссия қарори устидан шикоят қилиш тартиби.

4-§. Танлов натижалари бўйича шартнома тузиш

46. Буюртмачи ғолиб бўлган таклиф акцептига қадар исталган вақтда танловни бекор қилиш ҳуқуқига эга. Танлов бекор қилинган тақдирда буюртмачи махсус ахборот порталида мазкур қарорнинг асослантирилган сабабларини эълон қилади.

Буюртмачи танлов бекор қилинганлиги учун жавобгар бўлмайди, танлов буюртмачининг ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) оқибатида бекор қилинган ҳоллар бундан мустасно.

47. Буюртмачи ўтказилган танлов якунлари бўйича ғолиб бўлган таклифнинг акцепти тўғрисида бир иш куни ичида қарор қабул қилади.

48. Ғолиб бўлган таклифнинг акцепти қуйидаги ҳолларда амалга оширилиши мумкин, агар:

давлат харидлари бекор қилинмаган бўлса;

ғолиб бўлган таклифни юборган иштирокчи четлатилмаган бўлса;

харид қилиш тартиб-таомили бузилмаган бўлса.

49. Танлов натижалари бўйича шартнома танлов ҳужжатларида ва ўзи билан шартнома тузилаётган иштирокчи томонидан берилган таклифда кўрсатилган шартлар асосида ғолиб аниқланган вақтдан эътиборан ўн кундан кечиктирилмаган муддатда тузилади.

Шартнома тузиш учун белгиланган ўн кун муддат давомида танлов натижалари бўйича аниқланган фильм (киномаҳсулотлар)нинг режиссёрлик сценарийси ва уларни яратиш билан боғлиқ харажатлар сметаси тайёрланади, кўриб чиқилади ва тасдиқланади.

Мазкур Низомнинг 15 — 21 бандларида белгиланган тартибда 2 марта (такроран) эълон берилган тақдирда ҳам фақат битта иштирокчи қатнашган бўлса, танлов комиссиясининг қарорига асосан давлат буюртмачиси иштирокчи билан тўғридан-тўғри шартнома тузиши мумкин.

50. Танлов натижалари тўғрисидаги ахборот буюртмачи томонидан оммавий ахборот воситалари ҳамда махсус ахборот порталида эълон қилинади ва буюртмачилар билан тузилган шартномалар реестрига киритилади.

51. Танлов ғолиби танлов шартлари асосида шартнома тузишдан бош тортган ҳолларда, шартнома тузиш ҳуқуқи ғолиблик учун захира иштирокчига ўтади. Бунда ғолиблик учун захира иштирокчиси танлов ғолиби таклиф қилган қийматда шартнома тузиши ёки шартнома тузишдан бош тортиши мумкин.

52. Иштирокчилар танлов шартлари ва танловни ўтказиш тартиб-таомиллари бузилган ҳолатларда танлов натижалари устидан белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.

4-боб. Танлов натижалари бўйича аниқланган фильм (киномаҳсулотлар)нинг режиссёрлик сценарийси ва уларни яратиш билан боғлиқ харажатлар сметасини тайёрлаш тартиби

53. Танловда ғолиб деб топилган иштирокчи фильми (киномаҳсулоти)нинг режиссёрлик сценарийси ва уларни яратиш билан боғлиқ харажатлар сметаси (кейинги ўринларда Режиссёрлик харажатлар сметаси деб аталади) танлов комиссияси қошидаги Ишчи гуруҳ томонидан белгиланган талаблар асосида кўриб чиқилади.

Ишчи гуруҳ таркиби Агентликнинг масъул ходимларидан иборат таркибда шакллантирилади. Зарур ҳолларда, Ишчи гуруҳ таркибига соҳадаги етук мутахассис ва экспертлар (шу жумладан, халқаро) киритилиши мумкин.

54. Ғолиб деб топилган иштирокчи фильми (киномаҳсулоти)нинг режиссёрлик харажатлар сметаси иштирокчи ғолиб деб топилган кундан эътиборан ўн иш куни давомида иштирокчи томонидан тайёрланади ва кўриб чиқиш учун Ишчи гуруҳга асосланган ҳисоб-китоблар ва тегишли маълумотлар билан биргаликда тақдим этилади.

Ишчи гуруҳ ғолиб иштирокчи томонидан тақдим этилган режиссёрлик харажатлар сметасини у тақдим этилган санадан бошлаб ўн иш куни мобайнида белгиланган тартибда кўриб чиқади.

Тақдим этилган режиссёрлик харажатлар сметаси амалдаги норматив-хуқуқий ҳужжатларга мос келмаган ҳолларда, Ишчи гуруҳ ушбу ҳужжатни кўриб чиқишни рад этади ва ёзма равишда қайтаради. Бунда қайтарилган режиссёрлик харажатлар сметасини ғолиб иштирокчи амалдаги норматив-хуқуқий ҳужжатларга қатъий амал қилган ҳолда ҳамда ушбу мақсадлар учун ажратилган маблағлар доирасида қайта тайёрлаб, тасдиқланган ҳолда Ишчи гуруҳга қайта киритади.

Ишчи гуруҳ қайта киритилган режиссёрлик харажатлар сметасини ўрганиб чиқиб, асосланган ҳисоб-китоблар ва тегишли маълумотлар билан биргаликда тасдиқлаш учун Танлов комиссиясига тақдим этади.

Танлов комиссияси ишчи гуруҳ томонидан тақдим этилган кинолойиҳа режиссёрлик харажатлар сметасини мавжуд норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқлигини кўриб чиқади ва овоз бериш натижаларига кўра тасдиқлайди.

55. Ғолиб деб топилган иштирокчи фильм ишлаб чиқаришнинг режиссёрлик даврида фильмнинг режиссёрлик сценарийси, шунингдек умумий харажатлар сметасини тайёрлайди ҳамда уларни асосланган ҳисоб-китоблар ва тегишли маълумотлар билан биргаликда Ишчи гуруҳга тақдим этади.

Ишчи гуруҳ фильмнинг режиссёрлик сценарийси ҳамда умумий харажатлар сметасининг мувофиқлигини ва асосланганлигини ўрганиб чиқади.

Ишчи гуруҳ томонидан ижобий хулоса берилган режиссёрлик сценарийси ҳамда умумий харажатлар сметаси Танлов комиссиясига тақдим этилади.

56. Танлов комиссияси режиссёрлик сценарийсини муҳокама қилади ва унга ижобий хулоса берганидан сўнг ушбу режиссёрлик сценарийси асосида тайёрланган сарф-харажатлар сметасини ўрганиб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлайди.

5-боб. Якунловчи қоидалар

57. Давлат харидларини расмийлаштириш, тузилган шартномалар бўйича ҳисоб-китоб қилиш, шартномавий мажбуриятлар бажарилишини мониторинг қилиш ва шикоятларни, низо ва келишмовчиликларни кўриб чиқиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

58. Харид қилиш тартиб-таомили натижаси бўйича тузилган шартномага қўшимча келишув унинг муҳим шартларини ўзгартирмаса, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузилиши мумкин.

59. Буюртмачи томонидан харид қилиш тартиб-таомилига оид барча ҳужжатлар, видеоёзувлар қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда сақланиши лозим.

60. Давлат буюртмаси асосида фильм (киномаҳсулот)ларни ишлаб чиқариш ушбу мақсадларга ажратилган маблағлар доирасида амалга оширилиши шарт.

61. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

Давлат буюртмаси асосида ишлаб чиқариладиган кино маҳсулотлари учун танлов ташкил этиш ва уни ўтказиш тартиби тўғрисида низомга 1-ИЛОВА

Давлат буюртмаси асосида ишлаб чиқариладиган кино маҳсулотлари учун танлов ташкил этиш ва уни ўтказиш

Давлат буюртмаси асосида ишлаб чиқариладиган кино маҳсулотлари учун танлов ташкил этиш ва уни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

‎‎_________________________________________________ ФИЛЬМЛАР УЧУН НАМУНА (тўлиқ метражли бадиий, қисқа метражли, ҳужжатли, анимацион) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ ‎ _________________________________________(корхона-ташкилот номи, сана, чиқиш рақами) ‎ ‎‎«Ўзбеккино» Миллий агентлиги ‎Бадиий кенгашига ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎АРИЗА ‎Давлат буюртмаси асосида ишлаб чиқариладиган кино маҳсулотлари учун ўтказиладиган танловда иштирок этиш учун ‎ ‎‎Давлат буюртмаси асосида ишлаб чиқариладиган кино маҳсулотлари учун ўтказиладиган танловда (кейинги ўринларда Танлов деб аталади) қатнашиш бўйича материаллар билан танишиб чиқиб, ___________________________________________________________________________ (танлов иштирокчиси — юридик шахснинг тўлиқ номи) ‎‎__________________________________________________________________ тимсолида ‎‎(раҳбарнинг лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми) ‎‎«Ўзбеккино» Миллий агентлиги томонидан давлат буюртмаси асосида кино маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича ташкил этиладиган танлов тўғрисидаги Низом (кейинги ўринларда Низом деб аталади) белгиланган шартларга асосан танловда қатнашишини маълум қилади. Танлов иштирокчиси (корхона-ташкилот) _________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ (лойиҳага қўшадиган шахсий маблағи ‎‎___________________________________________________________________________ миқдори рақамда ва матнда кўрсатилади) сўм, яъни лойиҳанинг умумий баҳосига нисбатан ____ фоиз миқдордаги шахсий маблағи ҳисобидан ҳамда «Ўзбеккино» Миллий агентлиги томонидан молиялаштириладиган ________ ‎‎___________________________________________________________________________ (маблағнинг миқдори рақамда ва матнда кўрсатилади) ‎‎сўм (______ фоиз), жами ______________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎‎(лойиҳанинг умумий баҳоси кўрсатилади) миқдордаги маблағ ҳисобидан фильм ишлаб чиқаришни мустақил ёки бошқа фильм яратилишини ташкил этувчи шахслар (продюсерлар) билан амалга ошириш мажбуриятини олади. ‎‎Аризага қуйидагилар илова қилинади: ‎адабий сценарийнинг босма ва электрон вариантлар; ‎фильм аннотациясининг босма ҳамда электрон вариантлари; ‎фильм ишлаб чиқариш учун сарфланадиган маблағ бўйича ҳисоб-китоблар; ‎фильмни ишлаб чиқариш бўйича дастлабки календарь-саҳналаштириш режаси; кинолойиҳанинг декорацияси ва либослари эскизлари; ‎кинолойиҳа бўйича белгиланган тартибда тайёрланган тақдимоти электрон ахборот ташувчида (тўлиқ метражли бадиий фильмлар учун); ‎танланган ижодий-техник гуруҳ таркиби ва улар ҳақида қисқача маълумот; ‎кинолойиҳанинг асосий персонажлари роллари учун мўлжалдаги актёрлар ва улар ҳақида қисқача маълумот; ‎кинолойиҳанинг декорацияси ва либосларининг эскизлари (анимацион фильмлар бундан мустасно); ‎мультфильм асосий персонажларининг эскизлари (анимацион фильмлар учун); кинолойиҳанинг техник-иқтисодий асослари; ‎кинолойиҳанинг тижорат самарадорлиги; ‎охирги 2 йилда ишлаб чиқарган фильмлари (киномаҳсулотлари) ҳақида маълумот; ‎ҳисобот даври учун молиявий натижалар тўғрисидаги маълумотнома; ‎ҳомийлар ва инвесторлар (сармоядор) билан тузилган шартнома нусхаси ёки инвесторнинг кафолат хати (ариза берувчилар томонидан қисман молиялаштириладиган лойиҳалар бўйича); ариза берувчиларнинг ваколатларини тасдиқловчи ҳужжат (вакил иштирок этган ҳолатларда). Ушбу ариза билан тақдим этилган ҳужжатларнинг ишончлилигини тасдиқлаймиз. ‎ ‎Аризага иловага қилинадиган ҳужжатлар ____ варақда. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Юридик шахс раҳбари ‎‎________________ _________________________________ ‎ ‎ ‎ (имзо) ‎‎(фамилия, исми, отасининг исми) ‎‎ Бош ҳисобчи ‎‎ ‎‎ _______________ ‎‎ _________________________________ ‎ ‎ ‎ (имзо)‎‎ ‎‎ ‎‎(фамилия, исми, отасининг исми) м.ў.‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Давлат буюртмаси асосида ишлаб чиқариладиган кино маҳсулотлари учун танлов ташкил этиш ва уни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

Фильм ишлаб чиқариш учун сарфланадиган маблағнинг ‎дастлабки ҳисоб-китоби ‎ ‎‎________________________________________________ томонидан ишлаб чиқариладиган ‎‎(танлов иштирокчисининг номи) ‎ ‎ ‎ ‎‎______________________________________________ номли _______________________ (фильмнинг номи) ‎ ‎‎(фильмнинг тури) фильм баҳосининг дастлабки ҳисоб-китоби Харажатлар тури‎‎ Суммаси (минг сўм) ‎‎ Сценарий ва мусиқа харажатларига (иш ҳақи ҳисобланган ҳолда) — жами шу жумладан: ‎‎ ‎‎ Иш ҳақи ва мукофотлашга — жами ‎шу жумладан: ‎‎ ‎‎ Товар моддий қимматликларга — жами ‎шу жумладан: ‎‎ ‎‎ Ишлар ва хизматларга — жами ‎шу жумладан: ‎‎ ‎‎ Транспорт-экспедиция харажатларига — жами ‎шу жумладан: ‎‎ Бошқа харажатларга — жами ‎шу жумладан: ‎‎ ‎‎ Бевосита харажатлар — жами ‎Қўшимча харажатлар — _______ фоиз ‎‎ ‎‎Фильм ишлаб чиқариш харажатлари — жами ‎шу жумладан: ‎‎ ‎‎буюртмачи (давлат гранти) маблағлари ҳисобидан ‎‎ ‎‎танлов иштирокчисининг шахсий маблағлари ва қонун ҳужжатларида таъқиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан‎ ‎‎ ‎‎Солиқ _______ фоиз ‎‎ Фойда _______ фоиз ‎‎Фильмнинг баҳоси — жами шу жумладан: ‎‎ ‎‎буюртмачи (давлат гранти) маблағлари ҳисобидан _________________ ‎‎ танлов иштирокчисининг шахсий маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан _______

Давлат буюртмаси асосида ишлаб чиқариладиган кино маҳсулотлари учун танлов ташкил этиш ва уни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА

Фильмни ишлаб чиқариш календарь-саҳналаштириш

Т/р Ишларнинг номланиши Ойлар 1. Тайёргарлик даври 2. Консервация (вазият тақозо қилган ҳолларда) 3. Тасвирга олиш даври 4. Монтаж-ранглаш даври 5. Фильм бирламчи материалларини тайёрлаш ва топшириш даври Жами:

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 августдаги 695-сон қарорига 2-ИЛОВА

Халқаро кинофестиваллар ва кинобозорларга юбориш учун энг яхши миллий ва ҳамкорликдаги фильмларни саралаш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом халқаро кинофестиваллар ва кинобозорларга (кейинги ўринларда халқаро кинотадбирлар деб аталади) юбориш учун энг яхши миллий ва ҳамкорликдаги фильмларни кўриб чиқиш ва саралаш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

халқаро кинофестиваль — совринлар (гран-при, томошабинлар эътирофи ва бошқалар) билан тақдирлаш учун фильмлар танлови ўтказиладиган ва уларни оммавий тарғиб қилишга қаратилган халқаро фильмлар фестивали;

халқаро кинобозор — фильмларнинг халқаро кинопрокатини амалга ошириш учун сотиш, шунингдек, ҳамкорликда фильмлар ишлаб чиқариш, кинокомпаниялар ва продюсерларнинг у ёки бу мамлакат ҳудудида фильмларни тасвирга олиш масалалари кўриб чиқиладиган халқаро фильмлар бозори;

миллий фильм — Ўзбекистон Республикасининг кинокомпаниялари томонидан ишлаб чиқарилган, оммавий намойиш қилишга мўлжалланган аудиовизуал асар (бадиий тўлиқ метражли, бадиий қисқа метражли, ҳужжатли-хроникал ва анимацион фильмлар);

ҳамкорликдаги фильм — Ўзбекистон Республикасининг кинокомпаниялари томонидан хорижий кинокомпаниялар ёки продюсерлар билан биргаликда ижодий, техник ва молиявий ҳисса қўшиш йўли билан ишлаб чиқарилган фильм;

давлат ижтимоий гранти — Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан фильмлар яратиш учун йўналтириладиган ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалардан олинадиган маблағлар ҳисобига танловлар асосида миллий фильмлар ишлаб чиқаришга мақсадли ажратиладиган маблағлар.

3. Давлат ижтимоий гранти асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва «Ўзбеккино» Миллий агентлиги ҳузуридаги Миллий кинематографияни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига ишлаб чиқарилган миллий фильмларни халқаро кинотадбирларга юбориш бўйича энг яхши миллий ва ҳамкорликдаги фильмларни саралаш «Ўзбеккино» Миллий агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) томонидан амалга оширилади.

4. Давлат ижтимоий гранти асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва Агентлик ҳузуридаги Миллий кинематографияни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига Ўзбекистон Республикасининг кинокомпаниялари томонидан хорижий кинокомпаниялар билан биргаликда ишлаб чиқарилган ҳамкорликдаги фильмларни халқаро кинотадбирларга юбориш юзасидан ўзаро келишилган шартномаларда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ҳамкорликдаги фильмларни халқаро кинотадбирларга юбориш мазкур Низом талабларига асосан Агентлик томонидан амалга оширилади.

5. Ушбу Низомнинг 3-бандида назарда тутилган манбалардан ташқари бошқа маблағлар ҳисобига ишлаб чиқарилган миллий фильмларни халқаро кинотадбирларга юборишга тавсия этиш, ушбу фильмларга нисбатан ҳуқуқ эгаси ёки ҳуқуқ эгасининг вакили бўлган юридик ёки жисмоний шахслар (кейинги ўринларда ариза берувчи деб аталади) томонидан ёхуд уларнинг аризаларига асосан Агентлик томонидан амалга оширилиши мумкин.

6. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 декабрдаги 1012-сон қарори билан тасдиқланган Фильмнинг оммавий намойишини амалга ошириш учун бир марталик рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ рухсатномаси бўлмаган миллий ва ҳамкорликдаги фильмлар (кейинги ўринларда фильмлар деб аталади) халқаро кинотадбирларга юборилиши мумкин эмас.

7. Халқаро кинофестиваллар ва кинобозорларга юбориш учун энг яхши миллий ҳамда ҳамкорликдаги фильмларни кўриб чиқиш ва танлаш иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.

2-боб. Халқаро кинотадбирларга юбориш учун учун зарур бўлган ҳужжатлар ва материаллар

8. Миллий фильмларни халқаро кинотадбирларга юбориш учун ариза берувчи Агентликка қуйидаги ҳужжатлар ва материалларни тақдим этади:

миллий фильмларни халқаро кинотадбирларга юбориш тўғрисида ариза;

ариза берувчининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган асосларга мувофиқ фильмдан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси;

фильмнинг қисқача аннотацияси;

фильм муаллифлари тўғрисидаги маълумот;

фильм ёзилган электрон ахборот ташувчилар.

9. Ариза берувчидан ушбу Низомнинг 8-бандида назарда тутилмаган бошқа ҳужжатларнинг тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.

10. Миллий фильмларни халқаро кинотадбирларга юбориш учун зарур бўлган ҳужжатлар ариза берувчи Агентликка бевосита бериши, шунингдек, бу борадаги ваколатни ўз вакилига бериши ёхуд мурожаатни почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда юбориши мумкин.

11. Ариза берувчи томонидан миллий фильмларни халқаро кинотадбирларга юбориш учун Агентликка тақдим этилган ҳужжатлар ва материаллар қайтарилмайди.

3-боб. Халқаро кинотадбирларга юбориш учун энг яхши миллий ҳамда ҳамкорликдаги фильмларни кўриб чиқиш ва танлаш тартиби

12. Халқаро кинотадбирларга юбориш учун фильмларни кўриб чиқиш ва уларнинг энг яхшиларини саралаш учун жамоатчилик асосида Агентлик ҳузурида Фестиваль гуруҳи ташкил этилади. Фестиваль гуруҳи камида етти нафар аъзодан иборат таркибда Агентлик раҳбари томонидан тасдиқланади.

Фестиваль гуруҳининг таркибига Агенлик мутахассислари, «Республика кинопрокат маркази» давлат унитар корхонаси ва кинематография соҳасидаги нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари, киношунослар ва кинотанқидчилар киритилиши мумкин. Зарурат бўлган ҳолларда, Фестиваль гуруҳи ишига бошқа мутахассислар ва экспертлар жалб этилади.

Фестиваль гуруҳининг таркибига киритилган Агентлик мутахассислари, «Республика кинопрокат маркази» давлат унитар корхонаси вакиллири сони 4 нафардан ошмаслиги лозим.

13. Фестиваль гуруҳига Агентлик раҳбарининг биринчи ўринбосари раислик қилади. Фестиваль гуруҳи раиси узрли сабабларга кўра иштирок этолмаган ҳолатларда, йиғилишни у ваколат берган гуруҳ аъзоларидан бири бошқаради.

Фестиваль гуруҳи аъзоларининг учдан икки қисми иштирок этган тақдирда ваколатли ҳисобланади.

14. Давлат ижтимоий гранти асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва «Ўзбеккино» Миллий агентлиги ҳузуридаги Миллий кинематографияни ривожлантириш жамғармаси маблағларидан ташқари бошқа маблағлар ҳисобига ишлаб чиқарилган миллий фильмлар ҳуқуқ эгаси томонидан халқаро кинотадбирларга (кинопрокатга) олиб чиқилади.

15. Фестиваль гуруҳи қуйидаги вазифаларни бажаради:

ҳар йили 15 декабрга қадар кейинги йилда ўтказиладиган халқаро кинотадбирларни ўрганиб чиқади ва улардан иштирок этиш мақсадга мувофиқ деб ҳисобланганларнинг рўйхатини шакллантиради ва тасдиқлаш учун Агентлик раҳбарига киритади;

халқаро кинотадбирларнинг тури (тўлиқ метражли, қисқа метражли ва анимацион фильмлар фестивали) ёки ихтисослигидан (инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги, аёллар, ёшлар ва бошқалар тўғрисидаги фильмлар) келиб чиқиб халқаро кинотадбирларга мос келадиган фильмларни саралайди;

сараланган фильмларни кўриб чиқади ва уларни халқаро кинотадбирларга юбориш ёхуд юбормаслик тўғрисида тавсиявий хулоса тайёрлайди.

Фестиваль гуруҳи ўз фаолиятини халқаро кинофестиваллар ва кинобозорларга энг яхши миллий ва ҳамкорликдаги фильмларни юборишга ҳар томонлама амалий ёрдам бериш нуқтаи назардан ташкил этиши ва олиб бориши шарт.

16. Фестиваль гуруҳи аъзолари фильмлар бўйича муҳокамада қатнашиш, зарурат туғилганда эксперт сифатида фикр ва мулоҳазаларини тақдим этиш ҳамда қарор қабул қилиш жараёнида овоз бериш ҳуқуқига эга.

17. Ариза берувчилар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ва материалларни кўриб чиқиш ва миллий фильмларни халқаро кинотадбирларга юборишга тавсия этиш ёки тавсия этишни рад этиш тўғрисидаги қарор қабул қилиш ариза берувчидан ариза қабул қилинган санадан бошлаб ўн беш иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинади.

18. Фестиваль гуруҳининг фильмларни халқаро кинотадбирларга юборишга тавсия этиш ёки тавсия этишни рад этиш тўғрисидаги қарори уларнинг очиқ овоз бериши йўли билан қабул қилинади. Фестиваль гуруҳининг ҳар бир аъзоси битта овоз бериш ҳуқуқига эга.

Овоз бериш жараёнида тарафдорлар ва қаршилар сони тенг бўлган тақдирда, Фестиваль гуруҳи раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.

19. Фестиваль гуруҳи фильмларни кўриб чиқишда қуйидагиларга эътибор қаратади:

а) миллий ва ҳамкорликдаги фильмнинг мазмуни бўйича:

бадиий сифати ва сюжетнинг қизиқарлилиги;

умуминсоний қадриятларнинг тарғиб қилинганлиги;

Ўзбекистон Республикаси халқининг тарихи, маданияти, анъаналари ва урф-одатлари ҳаққоний ёритилганлиги;

Ўзбекистоннинг ўзига хос ижобий нуфузи кўрсатиб берилганлиги;

б) миллий ва ҳамкорликдаги фильмга қўйиладиган техник талаблар бўйича:

DCP, HD файл, Blu-ray форматдаги видео бўлиши;

намойиш учун 16:9, 4:3 форматда тайёрланганлиги;

стерео, моно ва dolby форматдаги овозга эгалиги;

инглиз тилида субтитр қилинган бўлиши шарт.

20. Тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш натижаси бўйича Фестиваль гуруҳи тавсияси асосида Агентлик миллий фильмларни халқаро кинотадбирларга юборишга тавсия этиш ёки тавсия этишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

21. Агентлик тегишли қарор қабул қилинган санадан эътиборан уч иш кунидан кечиктирмай ариза берувчига миллий фильмни халқаро кинотадбирларга юборишга тавсия этилганлиги ёки тавсия этиш рад этилганлиги тўғрисида уни ёзма шаклда, шу жумладан ахборот тизими орқали электрон почта алоқаси воситасида хабардор қилиши шарт.

Ариза берувчига миллий фильмни халқаро кинотадбирларга юборишга рад этиш сабаблари, қонун ҳужжатларининг аниқ нормалари ва ариза берувчи мазкур сабабларни бартараф этиб, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши кўрсатилган ҳолда хабарнома юборилади.

22. Миллий ва ҳамкорликдаги фильмлар қуйидаги ҳолларда:

миллий, ирқий, этник ёки диний адоватни тарғиб қилувчи;

фуқароларнинг миллий мансублиги, диний эътиқодлари муносабати билан уларнинг қадр-қимматини камситувчи, ҳақорат қилувчи ёки ахлоқ нормаларига ва миллий менталитетга зид бўлган;

Ўзбекистон Республикаси халқининг тарихи, маданияти, анъаналари ва урф-одатларини нотўғри ёки бузиб акс эттирувчи;

бошқа халқларнинг маданий-тарихий қадриятларига, маънавий-ахлоқий асосларига ва бошқа манфаатларига дахл қилувчи;

экстремизм ва терроризм ғояларини, зўравонлик ва шафқатсизликни тарғиб қилувчи;

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жиноий ёки бошқа жавобгарликка олиб келувчи порнографик ва бошқа хусусиятга эга бўлган саҳналар мавжуд бўлган фильмларни халқаро кинотадбирларга юборишга тавсия этиш рад этилади.

23. Ариза берувчи фильмларни халқаро кинотадбирларга юборишга тавсия этиш рад этилганлиги, шунингдек, Агентлик мансабдор шахсининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

4-боб. Халқаро кинотадбирларга юбориладиган фильмларни тайёрлаш ва халқаро кинотадбирларда иштирок этиш

24. Фестиваль гуруҳи томонидан сараланиб, халқаро кинотадбирларга юбориш учун тавсия этилган фильмлар ва уларнинг материалларини тайёрлаш Агентлик масъул ходимлари ва Агентлик тизимидаги «Республика кинопрокат маркази» давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) томонидан амалга оширилади.

25. «Республика кинофонди» давлат унитар корхонаси сақлов фондида сақланаётган фильмларни ёки уларнинг материалларини халқаро кинобозорларга юборишга тайёрлаш учун Марказ ихтиёрига бепул беради.

26. Марказ ва бошқа ташкилотлар:

халқаро кинобозорларга юбориш учун тавсия этилган фильмларни жаҳон стандарти талабларига мувофиқ тайёрланишини таъминлайди;

фильмларнинг реклама материаллари (трейлер, тизер, постер, флаер ва бошқалар)ни тайёрлайди;

фильмларни халқаро кинобозорларда сотиш, шунингдек, хорижий фильмларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги кинопрокатини амалга ошириш учун сотиб олиш бўйича чет эл ташкилотлари ва кинокомпаниялари билан музокаралар ўтказади, шартномалар тузади.

27. Халқаро кинобозорларга тақдим этилган фильмларни олиб бориш ва уларни сотиш, хорижий фильмларнинг мамлакатимиздаги кинопрокатини ташкил этиш Марказ ва бошқа ташкилотлар томонидан амалга оширилиши мумкин.

28. Халқаро кинофестивалларнинг асосий дастурига киритилган фильмларнинг тақдимотида иштирок этувчилар таркиби Агентлик томонидан шакллантирилади, Халқаро кинофестиваллар ташкилотчилари томонидан таклиф этилган иштирокчилар мустасно.

29. Энг яхши маҳаллий кино маҳсулотларининг халқаро кинофестивалларда, шунингдек, жаҳоннинг йирик нуфузли кинобозорларида намойиш этилишини таъминлаш Агентлик ҳузуридаги Миллий кинематографияни ривожлантириш жамғармаси маблағлари, Давлат бюджетидан ушбу мақсадлар учун ажратилган бюджет маблағлари ва ҳомийлар маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

5-боб. Якунловчи қоидалар

30. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

31. Мазкур Низом талабларига риоя этилиши Агентлик томонидан белгиланган тартибда назорат қилади.

Халқаро кинофестиваллар ва кинобозорларга юбориш учун энг яхши миллий ва ҳамкорликдаги фильмларни саралаш тартиби тўғрисида низомга ИЛОВА

Халқаро кинофестиваллар ва кинобозорларга юбориш учун энг яхши миллий ва ҳамкорликдаги фильмларни кўриб чиқиш ҳамда танлаш

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 августдаги 695-сон қарорига 3-ИЛОВА

Давлат буюртмаси бўйича ишлаб чиқарилган ва хориждан олиб кириладиган фильмлар дистрибуциясини амалга ошириш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Давлат ижтимоий гранти асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва «Ўзбеккино» Миллий агентлиги ҳузуридаги Миллий кинематографияни ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағлари ҳисобига ишлаб чиқарилган ва хориждан олиб кириладиган фильмларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги дистрибуциясини амалга ошириш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

дистрибьютерлик фаолияти — фильмларни республика кинопрокат тармоғидаги кинотеатрларда ҳамда бошқа жой ва объектларда намойиш этиш учун ҳар қандай усул ва воситаларда етказиш;

дубляж — фильмнинг овозли нутқ қисмини асл тилдан бошқа тилга таржима қилиш орқали алмаштириш;

кинопрокат — фильмларнинг асл нусхасини ёки нусхаларини даромад олиш мақсадида вақтинчалик намойиш этиш учун бериш;

кинотеатр — фильмнинг оммавий намойиши учун кинотехнологик ускуналар билан жиҳозланган бино ёки унинг бир қисми;

пиар-кампания — фильмга нисбатан жамоатчиликнинг ижобий фикри ва қизиқишларини оммавий ахборот воситалари орқали шакллантиришга қаратилган турли тадбирлар;

репертуар режа — республика кинопрокат тармоғидаги кинотеатрларда маълум бир даврда намойиш этилиши белгиланган фильмларнинг тасдиқланган рўйхати;

республика кинопрокат тармоғи — «Республика кинопрокат маркази» давлат унитар корхонаси базасидаги «Ўзбеккино» Миллий агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) тасарруфидаги давлат кинотеатрлари ва ихтиёрийлик асосида кинотеатрларидан ташкил топган кинотеатрлар тармоғи;

субтитр — асл тилдаги ёки дубляж қилинган фильмдаги овозли нутқ матнини кетма-кетликда бошқа тилда ёзувдаги таржимаси;

фильм — кинотеатр ва кинозалларда оммавий намойиш қилишга мўлжалланган аудиовизуал асар, телевидениеда намойиш қилишга мўлжалланган телефильм ёки телесериал бундан мустасно.

3. «Республика кинопрокат маркази» давлат унитар корхонаси, унинг Тошкент шаҳар ва вилоятлардаги филиаллари (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) давлат ижтимоий гранти асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва Жамғарма маблағлари ҳисобига ишлаб чиқарилган ҳамда хориждан олиб кириладиган фильмларнинг кинопрокати бўйича дистрибьютерлик фаолиятини амалга оширувчи ваколатли ташкилот ҳисобланади. Тадбиркорлик субъектлари дистрибьютерлик фаолиятини қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириш ҳуқуқига эга.

4. Марказ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслар томонидан ишлаб чиқарилган ва хориждан олиб кириладиган фильмларнинг республика кинопрокат тармоғидаги кинопрокати бўйича дистрибьютерлик фаолиятини улар билан тузиладиган шартномалар асосида амалга ошириши мумкин.

5. Марказ Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 декабрдаги 1012-сон қарори билан тасдиқланган Фильмнинг оммавий намойишини амалга ошириш учун бир марталик рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ бериладиган тегишли рухсатномага эга фильмларнинг дистрибуциясини амалга оширади.

6. Фильмлар дистрибуциясини марказлашган ҳолда ва ягона репертуар режа асосида амалга ошириш мақсадида Марказ базасидаги давлат кинотеатрларининг бирлашишидан ва хусусий кинотеатрларнинг ўзаро манфаатли шартларга мувофиқ ихтиёрий қўшилишидан Республика кинопрокат тармоғи ташкил этилади.

Вазирлар Маҳкамасининг «2018-2019 йилларда замонавий кинотеатрлар тармоғини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 18 майдаги 372-сон қарорига мувофиқ қурилган кинотеатрлар Марказ базасида ташкил этиладиган Республика кинопрокат тармоғига киради.

7. Республика кинопрокат тармоғига кирмайдиган, мулкчилик шаклидан қатъий назар барча кинотеатрлар фильмлар намойишини кинокомпаниялар, кинопродюсерлар, дистрибьютерлар ва фильмга нисбатан бошқа ҳуқуқ эгалари билан тузилган шартномалар асосида мустақил амалга оширади.

8. Республика кинопрокат тармоғида давлат буюртмаси бўйича ишлаб чиқарилган ва хориждан олиб кириладиган фильмлар дистрибуциясини амалга ошириш иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.

2-боб. Республика кинопрокат тармоғида дистрибьютерлик фаолиятини амалга ошириш

9. Республика кинопрокат тармоғидаги кинотеатрларда намойиш этиладиган фильмлар Марказ ҳузуридаги Методик кенгашнинг (кейинги ўринларда Методик кенгаш деб аталади) тавсияси асосида шакллантириладиган репертуар режага мувофиқ амалга оширилади.

10. Республика кинопрокат тармоғидаги кинотеатрларда намойиш этиладиган фильмларнинг репертуар режаси Агентлик бош директори билан келишилган ҳолда кинопрокати амалга ошириладиган фильмлар сонига қараб, ҳар чоракда камида 1 марта Методик кенгаш томонидан тасдиқланади. Зарурат бўлганда, репертуар режага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.

11. Методик кенгаш Республика кинопрокат тармоғидаги кинотеатрларда намойиш этиладиган фильмларнинг репертуар режадаги мақбул нисбатини белгилаш ва фильмларни профессионал баҳолаш мақсадида тузилади.

Методик кенгашнинг таркиби Марказ тавсиясига мувофиқ Агентлик бош директори томонидан тасдиқланади.

12. Методик кенгашнинг таркибига Марказнинг мутахассислари, кинотанқидчилар, кинокомпаниялар, кинотеатрлар вакиллари, дистрибьютерлар ва мустақил экспертлар жалб этилади.

13. Агентлик тизимидаги «Республика кинофонди» давлат унитар корхонасининг (кейинги ўринларда Республика кинофонди деб аталади) сақловида бўлган, давлат буюртмаси асосида ишлаб чиқарилган фильмлар нусхаси Марказнинг буюртмасига асосан Республика кинопрокат тармоғида намойиш қилиш учун бепул берилади.

14. Республика кинофонди фонд сақловидаги фильмлар кинопрокатини амалга ошириш мақсадида учинчи шахсларга бериши ёки кинопрокати давом этаётган фильмларнинг Республика кинофондида сақланаётган оригинал ахборот ташувчиларидан кўчирган ҳолда тарқатиши ва (ёки) тижорат мақсадларида бошқа ҳар қандай усулда фойдаланиши мумкин эмас.

15. Марказ Республика кинофондидан белгиланган тартибда қабул қилиб олган фильмлар нусхасини репертуар режада белгиланган саналарда Республика кинопрокат тармоғидаги кинотеатрларга марказлашган ҳолда электрон ахборот ташувчиларда ва (ёки) оптик толали алоқа линияси орқали рақамли форматда етказиб беради.

16. Марказ фильмлар нусхасини Республика кинопрокат тармоғига кирмайдиган кинотеатрлар, телеканаллар, кабель ва сунъий йўлдош телевидениеси, Интернет, ижтимоий тармоқлар, йўловчи ташиш транспорт воситалари ва бошқа жой ва объектларда намойиш этиш учун ўзаро тузилган шартномаларда назарда тутилган шаклда ва воситаларда етказиб бериши мумкин.

3-боб. Фильмлар кинопрокати бўйича дистрибьютерлик фаолиятини амалга оширишда Республика кинопрокат марказининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

17. Марказ қуйидаги ҳуқуқларга эга:

фильмлар кинопрокати бўйича дистрибьютерлик фаолиятини эркин ва тенг ҳуқуқлилик асосида амалга ошириш;

фильмлар кинопрокатини амалга ошириш учун юридик ва жисмоний шахслар билан дистрибьютерлик шартномалари тузиш;

кинопрокати амалга ошириладиган фильмларнинг реклама материаллари (постерлари, ТВ-роликлари, тизерлари, трейлери ва бошқа реклама маҳсулотлари) тайёрланишини ташкил қилиш;

фильмлар кинопрокати бўйича дистрибьютерлик фаолиятини амалга оширишда фильм материалларида ўзининг исми (номи)ни кўрсатиш;

фильмга нисбатан ҳуқуқ эгалари ёки фильмни прокатга бериш ҳуқуқига эга бўлган юридик ва жисмоний шахсларга фильмнинг оммавий намойишидан йиғилган маблағлар суммаси тўғрисида маълумот бериш;

кинопрокати амалга ошириладиган хорижий фильмларни ўзбек тилига, зарурат бўлганда, Ўзбекистонда яшаётган бошқа тилларга дубляж ёки субтитр қилиш.

Марказ қонун ҳужжатларида ва шартномаларда назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

18. Марказ қуйидагиларга мажбурдир:

фильмлар нусхасининг етарлилигини ва техник сифатини таъминлаш;

фильмни унинг оммавий намойиши ўтказиладиган кунга қадар оммавий намойиш билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахсларга етказиб бериш;

кинотеатрларда томошабинлар сонидан қатъий назар, фильмларнинг белгиланган миқдор ва сеансларда намойиш этилишини кузатиб бориш;

кинопрокати якунланган фильмлар нусхаларини шартномаларда назарда тутилган муддатларда фильмларнинг ҳуқуқий эгаси ёки бошқа сақловчиларга (архив фондларига) қайтарилишини таъминлаш;

дистрибьютерлик фаолиятини амалга оширишда муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги, болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги ва бошқа қонун ҳужжатларига риоя этиш;

зўравонлик, порнографияни тарғиб қилувчи, шунингдек, мамлакатда хавфсизлик ва ижтимоий-сиёсий барқарорлик, фуқаролар тинчлиги, миллатлараро ва динлараро тотувликни ҳамда Ўзбекистон ҳақида нотўғри ахборот тарқатишни ва унинг тарихий, маданий ва маънавий қадриятларини бузиб кўрсатувчи фильмлар тарқалишига йўл қўймаслик.

Марказ қонун ҳужжатларида ва ўзлари тузган шартномаларда назарда тутилган бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.

19. Марказ давлат ижтимоий гранти асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва Жамғарма маблағлари ҳисобига ишлаб чиқарилган фильмлар кинопрокати бўйича уларнинг рейтингини юритади. Паст рейтингга эга бўлган фильмлар бўйича Агентлик ҳузуридаги Бадиий кенгашга маълумот ва таклифлар киритади ҳамда оммавий ахборот воситаларида (интернет тармоқлари, газета, ва журналлар ва бошқаларда) белгиланган тартибда эълон қилиб боради.

4-боб. Дистрибьютерлик фаолиятини амалга оширишда фильмларнинг реклама-тарғиботини амалга ошириш

20. Давлат ижтимоий гранти асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва Жамғарма маблағлари ҳисобига ишлаб чиқарилган ва республика кинопрокат тармоғида кинопрокати амалга ошириладиган фильмларнинг рекламаси ҳамда телевидение, радио ва Интернет тармоқларидаги пиар-компанияси Марказ томонидан марказлашган ҳолда ташкил этилади.

Марказ фильмларнинг реклама-тарғиботи фаолиятини «Реклама тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни талабларига мувофиқ амалга оширади.

21. Кинопрокати амалга ошириладиган фильмлар рекламасида, шу жумладан, фильм афишасида, кириш чипталарида ёшга доир чекловлар кўрсатилиши, фильмда алкоголь ва тамаки истеъмолидан фойдаланилганлиги ҳамда унинг зарари тўғрисидаги огоҳлантирувчи ёзувлар бўлиши шарт.

22. Марказ оммавий намойишни амалга ошириш учун тегишли рухсатномага эга бўлмаган фильмларнинг кинопрокати тўғрисидаги маълумотларни оммавий ахборот воситалари орқали ёки бошқа усулларда эълон қилишга ҳамда кинопрокатини ташкил этишга ҳақли эмас.

5-боб. Фильмлар кинопрокати бўйича дистрибьютерлик фаолиятидан йиғилган маблағларнинг ҳисоби ва ҳисоботи

23. Марказ Давлат ижтимоий гранти асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва Жамғарма маблағлари ҳисобига ишлаб чиқарилган фильмларнинг кинопрокати бўйича шартномаларда назарда тутилган улушидан йиғилган маблағларни Жамғарма ҳисобига ўтказади.

24. Фильмлар кинопрокатидан йиғилган маблағлар бўйича бухгалтерлик ҳисоби ва ҳисоботи Марказ томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

25. Марказ Давлат ижтимоий гранти асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва Жамғарма маблағлари ҳисобига ишлаб чиқарилган фильмларнинг кинопрокатидан тушган маблағлар тўғрисида ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 15-санасига қадар Агентликка белгиланган тартибда ҳисобот тақдим этади.

6-боб. Якунловчи қоидалар

26. Марказ Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ ушбу Низом талабларига риоя этилиши учун жавоб беради.

27. Ушбу Низом талабларига риоя этилиши Агентлик томонидан белгиланган тартибда назорат қилинади.

Давлат буюртмаси бўйича ишлаб чиқарилган ва хориждан олиб кириладиган фильмлар дистрибуциясини амалга ошириш тартиби тўғрисида низомга ИЛОВА

Республика кинопрокат тармоғида давлат буюртмаси бўйича ишлаб чиқарилган ва хориждан олиб кириладиган фильмлар дистрибуциясини амалга ошириш

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 августдаги 695-сон қарорига 4-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартишлар ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбеккино» Миллий агентлиги ҳузуридаги Миллий кинематографияни ривожлантириш жамғармасининг низомини тасдиқлаш тўғрисида» 2017 йил 11 декабрдаги 976-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 50-сон, 1228-модда) 1-иловасида :

а) 2-банддаги «Ўзбекистон киноарбоблари ижодий уюшмасини сақлаш харажатларини қоплаш» сўзлари чиқариб ташлансин;

б) 7-банднинг учинчи ва бешинчи хатбошилари чиқариб ташлансин;

тўртинчи ва олтинчи — ўн учинчи хатбошилари тегишли равишда учинчи ва тўртинчи — ўн биринчи хатбошлари деб ҳисоблансин;

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбеккино» Миллий агентлиги фаолиятини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 28 декабрдаги 1030-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 12-сон, 308-моддада):

а) 2-банднинг тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

б) 3-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«Агентликнинг марказий аппарати ва «Қорақалпоқкино» агентлигига Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, суд органлари ва нотариал идоралари ҳодимлари меҳнатга ҳақ тўлаш тариф сеткаларини жорий этиш тўғрисида» 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон қарори билан белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш тартиби қўлланилади.»;

в) 1-илова қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«Ўзбеккино» Миллий агентлигининг ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

г) 2-иловада :

4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«4. Агентлик ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кинематография соҳасида бошқаришни такомиллаштириш тўғрисида» 2004 йил 16 мартдаги ПФ-3407-сон Фармонига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Миллий кинематографияни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 7 августдаги ПҚ-3176-сон ҳамда «Миллий киноиндустрияни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 24 июлдаги ПҚ-3880-сон қарорларига мувофиқ амалга оширади»;

7-банддаги «Агентлик, «Қорақалпоқкино» агентлиги, Агентликнинг вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлимлари (кейинги ўринларда ҳудудий бўлинмалар деб аталади)» сўзлари «Агентлик ва «Қорақалпоқкино» агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

9-бандда :

учинчи хатбошидаги «Агентликнинг вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлимлари» сўзлари чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбошидаги «акциядорлик жамияти» сўзлари «давлат унитар корхонаси» сўзлари билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошидаги «Ҳужжатли фильмлар киностудияси» сўзлари «Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси» сўзлари билан алмаштирилсин;

ўн тўртинчи хатбошидаги «Ўзбекистон киноарбоблари ижодий уюшмаси» сўзлари «Киноиндустрия соҳаси ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази» давлат унитар корхонаси» сўзлари билан алмаштирилсин;

11-бандда :

1-кичик бандда :

бешинчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

олтинчи хатбошидаги «Ўзбекистон киноарбоблари ижодий уюшмасининг тавсиясига кўра» сўзлари чиқариб ташлансин;

олтинчи — ўнинчи хатбошилари тегишли равишда бешинчи — саккизинчи хатбошилари деб ҳисоблансин;

4-кичик банднинг биринчи — тўртинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«4) миллий кино санъатининг энг яхши анъаналарини изчил давом эттириш ва бойитиш мақсадида иқтидорли ёш киноижодкорларни тарбиялаш, киноиндустрия соҳаси ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш соҳасида:

киноиндустрия соҳасининг, мулкчилик шаклидан қатъий назар кинокомпанияларнинг ижодий-ишлаб чиқариш, техник ва бошқа ходимларини шартнома асосида режиссура, продюсерлик, актёрлик маҳорати, кинооператорлик, анимация ва бошқа йўналишлар бўйича қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини оширади;

методик ва ахборот базасини яратиш, яхшилаш, доимий янгилаб бориш, киноиндустрия соҳаси ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича зарур ўқув қўлланмалари ҳамда тавсияларини ишлаб чиқади;

киноиндустрия соҳаси ходимларини, улар ишлаётган муассасанинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан, хорижий кинокомпанияларда қайта тайёрланиши ва уларнинг малакаси оширилишини ташкил этиш ва чет эллик ҳамкорлар билан яқин алоқаларни йўлга қўяди»;

3-бобнинг 3-параграфи ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

17-бандда :

иккинчи — олтинчи хатбошиларидаги «Агентликнинг ҳудудий бўлинмалари ва унинг тизимидаги ташкилотлар» сўзлари «Агентлик тизимига кирувчи ташкилотлар» сўзлари билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбошидаги «Агентликнинг ҳудудий бўлинмалари ва унга тегишли ташкилотлар» сўзлари «Агентлик тизимига кирувчи ташкилотлар» сўзлари билан алмаштирилсин;

18-банднинг иккинчи хатбошидаги «Агентликнинг ҳудудий бўлинмалари ва унинг» сўзлари «Агентлик» сўзи билан алмаштирилсин;

4-боб 3-параграфининг номидаги «Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги бўлимларининг» сўзлари «Агентлик тизимидаги «Қорақалпоқкино» агентлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

19-банднинг биринчи хатбошидаги «Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги бўлимлари» сўзлари «Агентлик тизимидаги «Қорақалпоқкино» агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

20-бандда :

биринчи хатбошидаги «Ҳудудий бўлинмалар» сўзлари «Қорақалпоқкино» агентлиги» сўзлари билаш алмаштирилсин;

иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги «Агентликнинг ҳудудий бўлинмалари» сўзлари «Қорақалпоқкино» агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи ва олтинчи хатбошиларидаги «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикасида» сўзлари билан алмаштирилсин;

21-бандда :

4-кичик банддаги «Агентлик ва унинг таркибий ҳамда ҳудудий бўлинмалари» сўзлари «Агентлик тизимига кирувчи ташкилотлар» сўзлари билан алмаштирилсин;

9-кичик банддаги «таркибий ва ҳудудий бўлинмалар, Агентлик тасарруфидаги ташкилотлар» сўзлари «таркибий бўлинмалар ва Агентлик тизимига кирувчи ташкилотлар» сўзлари билан алмаштирилсин;

21-кичик банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«Агентлик таркибий бўлинмалари ва унинг тизимига кирувчи ташкилотлар фаолиятини ташкил этишнинг замонавий шаклларини жорий этиш»;

22-банднинг 7-кичик бандидаги «таркибий ва ҳудудий бўлинмалар» сўзлари «таркибий бўлинмалар ва унинг тизимига кирувчи ташкилотлар» сўзлари билан алмаштирилсин;

23-бандда :

3-кичик банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«3) ўзининг ваколати доирасида Агентлик тизимига кирувчи ташкилотларни назорат қилиш»;

4 ва 5-кичик бандлардаги «таркибий ва ҳудудий бўлинмалар» сўзлари «таркибий бўлинмалар ва Агентлик тизимига кирувчи ташкилотлар» сўзлари билан алмаштирилсин;

8-кичик банддаги «Агентликнинг ҳудудий бўлинмалари ва унинг тасарруфидаги ташкилотларга» сўзлари «Агентлик тизимидаги ташкилотларга» сўзлари билан алмаштирилсин;

24-бандда :

биринчи хатбошидаги «Ҳудудий бўлинмалар» сўзлари «Агентлик тизимига кирувчи ташкилотлар» сўзлари билан алмаштирилсин;

2-кичик банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«Агентлик тизимига кирувчи ташкилотлар фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа қонун ҳужжатлари, шунингдек, Агентлик тизимига кирувчи ташкилотларга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш»;

3 , 4 ва 7-кичик бандлардаги «ҳудудий бўлинмалар» сўзлари «Агентлик тизимига кирувчи ташкилотлар» сўзлари билан алмаштирилсин;

8-кичик банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«8) Агентлик тизимига кирувчи ташкилотларга ходимларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, кадрлар захирасини шакллантириш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитларни яратиш»;

9 , 10 , 13 , 14 , 15 ва 18-кичик бандлардаги «ҳудудий бўлинмалар» сўзлари «Агентлик тизимига кирувчи ташкилотлар» сўзлари билан алмаштирилсин;

28-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«28. Агентлик тизимига кирувчи ташкилотлар раҳбарлари:

1) тизим ташкилотларига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;

2) ушбу Низомнинг 23-бандида назарда тутилган функционал вазифаларнинг сифатли бажарилиши учун шахсан масъул ҳисобланади.»;

32-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«Агентликнинг таркибий бўлинмалари ва тизим ташкилотлари раҳбарлари Бош директор томонидан белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади»;

7-бобнинг 2-параграфи номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«2-§ Агентлик марказий аппарати таркибий бўлинмалари ва унинг тизимига кирувчи ташкилотлар тизим ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиши тартиби»;

33 ва 34-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«33. Агентлик марказий аппарати таркибий бўлинмалар ва унинг тизимига кирувчи ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш таркибий бўлинмалар раҳбарлари томонидан амалга оширилади.

34. Агентлик марказий аппарати таркибий бўлинмалар ва унинг тизимига кирувчи ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш жараёнида:

1) Агентлик тизимига кирувчи ташкилотларга топшириқларни етказиб, уларнинг ижросини назорат қилади;

2) Агентлик тизимига кирувчи ташкилотларга улар фаолиятига оид сўровларни йўналтиради ва уларнинг ижросини назорат қилади;

3) текширишлар олиб бориш баробарида Агентлик тизимига кирувчи ташкилотлар фаолияти тажрибасини умумлаштириб, соҳани такомиллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқади;

4) Агентлик тизимига кирувчи ташкилотлар фаолияти натижалари бўйича статистик маълумотлар, ахборот ва ҳисобот материалларини ўрганиш ишларини ташкил этади;

5) Агентлик тизимига кирувчи ташкилотлардан тушган таклифларни кўриб чиқади;

6) Агентлик ва унинг тизимига кирувчи ташкилотлар иш режаларини таҳлил қилади ҳамда уларнинг фаолиятини режалаштиришни янада такомиллаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш жараёнида қатнашишини таъминлайди»;

35-бандда :

биринчи хатбошидаги «Ҳудудий бўлинмалар» сўзлари «Агентлик тизимига кирувчи ташкилотлар» сўзлари билан алмаштирилсин;

5-кичик банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

37-банднинг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

38-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

41-банднинг учинчи хатбошидаги «Агентлик таркибий ва ҳудудий бўлинмалари» сўзлари «Агентлик таркибий бўлинмалари ва унинг тизимига кирувчи ташкилотлар» сўзлари билан алмаштирилсин;

15 — 57-бандлар тегишли равишда 14 — 53-бандлар деб ҳисоблансин;

д) 3-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Республикада ягона репертуар сиёсати юритилишини таъминлашга йўналтирилган республика кинопрокат тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 6 апрелдаги 272-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ тўплами, 2018 й., 4-сон, 8-модда) 1-иловада :

а) 4-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

б) 16-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«16. 2019 йил 1 январдан бошлаб, мулкчилик шаклидан қатъий назар, барча киновидео-томоша ташкилотларида намойиш қилинадиган миллий фильмлар ҳажмлари – суткада иккитадан кам бўлмаслиги, 2021 йил 1 январдан эса шу каби тўлиқ метражли фильмлар ойлик экран вақтининг 25 фоизидан кам бўлмаслиги, байрам кунлари 40 фоиздан кам бўлмаслиги керак»;

в) 20-банднинг бешинчи хатбошидаги «намойиш қилиш ҳуқуқини берувчи тегишли лицензияни» сўзлари «оммавий намойишини амалга ошириш учун бир марталик рухсатномани» сўзлари билан алмаштирилсин;

5 — 24 бандлар тегишли равишда 4 — 23 бандлар деб ҳисоблансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2019 йил 19 август,

695-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.08.2019 й., 09/19/695/3595-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

REJASI

NIZOM

SXEMASI

NIZOM

SXEMASI

Kinematografiya sohasidagi ayrim normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Milliy kinoindustriyani rivojlantirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2018-yil 24-iyuldagi PQ-3880-son qarori ijrosini taʼminlash, shuningdek, mamlakatimizda kino sanoatini yanada rivojlantirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilar:

Davlat buyurtmasi asosida ishlab chiqariladigan kino mahsulotlari uchun tanlov tashkil etish va uni oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq;

Xalqaro kinofestivallar va kinobozorlarga yuborish uchun eng yaxshi milliy va hamkorlikdagi filmlarni saralash tartibi toʻgʻrisidagi nizom 2-ilovaga muvofiq;

Davlat buyurtmasi boʻyicha ishlab chiqarilgan va xorijdan olib kiriladigan filmlar distributsiyasini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 3-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 4-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar va qoʻshimchalar kiritilsin.

3. “Oʻzbekkino” Milliy agentligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

4. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish “Oʻzbekkino” Milliy agentligi bosh direktori F.Sh. Zokirov zimmasiga hamda Vazirlar Mahkamasining Yoshlar siyosati, madaniyat, maʼnaviyat, ommaviy axborot vositalari, ijodiy va jamoat tashkilotlari masalalari kotibiyatiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 19-avgustdagi 695-son qaroriga 1-ILOVA

Davlat buyurtmasi asosida ishlab chiqariladigan kino mahsulotlari uchun tanlov tashkil etish va uni oʻtkazish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizom davlat buyurtmasi asosida ishlab chiqariladigan kino mahsulotlari uchun tanlov tashkil etish va uni oʻtkazish tartibini belgilaydi.

2. Davlat buyurtmasi boʻyicha kino mahsulotlarini ishlab chiqarish tanlovi “Oʻzbekkino” Milliy agentligining (keyingi oʻrinlarda Agentlik deb ataladi) Badiiy kengashi tomonidan ushbu Nizom talablari asosida 1-ilovadagi sxemasiga muvofiq amalga oshiriladi.

3. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

davlat buyurtmachisi — Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjeti va boshqa davlat maqsadli jamgʻarmalari, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Oʻzbekiston Respublikasi Hukumati tomonidan donor mamlakatlar, xalqaro, xorijiy tashkilotlar bilan tuzilgan shartnomalar doirasida taqdim etiladigan xorijiy grantlar hamda Oʻzbekiston Respublikasining kafolati ostida jalb etiladigan xorijiy kreditlar hisobidan moliyalashtiriladigan kino mahsulotlari;

shartnoma — davlat xaridlari boʻyicha huquqlar va majburiyatlarni belgilash, oʻzgartirish yoki bekor qilish toʻgʻrisida davlat buyurtmachisi va davlat xaridlarining ijrochisi oʻrtasida tuziladigan bitim;

tanlov — shartnomani bajarish boʻyicha eng yaxshi shartlarni taklif qilgan ishtirokchi gʻolib deb topiladigan xarid qilish tartib-taomilini amalga oshirish turi;

eʼlon — davlat xaridlarini amalga oshirish usuli, ushbu xaridlarning talablari va shartlari, takliflarni taqdim etish muddatlari hamda tartibi koʻrsatilgan, buyurtmachi tomonidan ommaviy axborot vositalari va “Davlat xaridlari toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasining Qonunida belgilangan maxsus axborot portalida (keyingi oʻrinlarda maxsus axborot portali deb ataladi) joylashtiriladigan boʻlajak xaridlar toʻgʻrisidagi axborot;

reja-jadval — kinoloyihani amalga oshirish bosqichlari, hajmlari va muddatlarini nazarda tutuvchi hujjat;

tanlov komissiyasi — xarid qilish tartib-taomiliga asosan gʻolibni tanlash toʻgʻrisida qarorlar qabul qilish vakolatiga ega boʻlgan kollegial organ — “Oʻzbekkino” Milliy agentligining Badiiy kengashi;

ishchi organ — “Oʻzbekkino” Milliy agentligining Badiiy kengashi qaroriga asosan tanlovlarni oʻtkazishni (tushadigan takliflarni qabul qilish, eʼlonlarni berish yoki tashkil etish va shu kabilarni amalga oshirishni) amalda tashkil etuvchi guruh;

film — badiiy, badiiy-publitsistik, xronikal-hujjatli, ilmiy-ommabop, oʻquv, animatsion yoki boshqa shakllarda ijodiy gʻoya asosida yaratilgan, bir-biri bilan bogʻliq boʻlgan tasvirlarning ovoz joʻrligida yoki ovoz joʻrligisiz yozib olingan turkumdan iborat boʻlgan, tegishli texnika vositalari yordamida qayd etilgan, koʻrib va eshitib idrok etish uchun moʻljallangan audiovizual asar (kinomahsulot);

ishchi guruh — tanlov komissiyasi qoshida tanlovlarda gʻolib deb topilgan ishtirokchi tomonidan film (kinomahsulot)larning rejissorlik ssenariysini tayyorlash hamda filmni ishlab chiqarish bilan bogʻliq boʻlgan xarajatlar smetasini belgilangan talablar asosida tayyorlanganligini koʻrib chiqib, tasdiqlash uchun tanlov komissiyasiga taqdim etishni amalga oshiruvchi guruh;

kinoloyiha — filmning adabiy ssenariysi, sinopsisi, rejissorlik ssenariysi, film uchun yaratilgan matnli yoki matnsiz musiqa asari, tasvirga olish joyi va obyektlar toʻgʻrisida maʼlumotlar, tasvirga olish guruhi, aktyorlar tarkibi, sarf-xarajatlar smetasi, filmning ishchi materiallari va filmni yaratish bilan bogʻliq boʻlgan boshqa jarayonlarni qamrab oluvchi materiallar majmuasi;

adabiy ssenariy — film epizodlaridagi koʻrish va ovozli tasvirlar matnda ifoda etiladigan, film ishlab chiqarish talablariga muvofiq boʻlgan oʻziga xos tugal badiiy asar;

rejissorlik ssenariysi — filmni tasvirga olish uchun zarur boʻlgan barcha detallar aks ettirilgan, rejissorning tasvirga olish maydonchasida qulay ishlashiga moslashtirilgan ssenariy;

ishtirokchi — qonun hujjatlarida belgilangan tartibda xarid qilish tartib-taomiliga asosan davlat xaridlarida ishtirok etayotgan Oʻzbekiston Respublikasi rezidentlari va norezidentlari (keyingi oʻrinlarda ishtirokchi deb ataladi).

2-bob. Tanlov komissiyasi faoliyatini tartibga solish

4. Ishtirokchilarning takliflarini buyurtmaga muvofiqlik darajasi boʻyicha hamda davlat xaridlari raqobatlashuv usullari orqali xolis baholash maqsadida tanlov komissiyasi faoliyat koʻrsatadi.

5. Tanlov komissiyasi raisi tanlov komissiyasining ishiga rahbarlik qiladi.

Tanlov komissiyasining raisi:

tanlov komissiyasining ish reglamentini tasdiqlaydi;

tanlov komissiyasi majlislarini chaqiradi va olib boradi;

kun tartibidagi masalalarni ovozga qoʻyishni va tanlov komissiyasi tomonidan qabul qilingan qarorlarni eʼlon qiladi;

tanlov komissiyasi majlislarining bayonnomalarini va boshqa tegishli hujjatlarni imzolaydi va tasdiqlaydi.

6. Tanlov komissiyasining raisi boʻlmaganda, uning vazifalarini tanlov komissiyasi aʼzolaridan biri bajaradi.

7. Tanlov komissiyasining har bir aʼzosi ovoz berishda yoqlab ovoz berishi, qarshi ovoz berishi yoki unda ishtirok etishdan bosh tortish huquqiga ega. Tanlov komissiyasining raisi ovoz berishda ishtirok etishdan bosh tortish huquqiga ega emas.

8. Tanlov komissiyasining aʼzolari xolis boʻlishi va xarid qilish tartib-taomili gʻolibini tanlashdan shaxsan manfaatdor boʻlmasligi kerak.

9. Qiymati bazaviy hisoblash miqdorining besh ming baravaridan ortiq miqdordagi davlat xaridlari oʻtkazilganda, tanlov komissiyasi tarkibiga davlat buyurtmachisining vakillaridan tashqari Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligining, Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi “Oʻzinjiniring” respublika loyihalashtirish institutining vakillari kiritiladi.

10. Tanlov komissiyasining majlisi uning aʼzolari umumiy sonining yarmidan koʻpi ishtirok etganda vakolatli hisoblanadi.

Qaror tanlov komissiyasi majlisida qatnashayotgan aʼzolarning umumiy sonining koʻpchilik ovozi bilan qabul qilinadi.

11. Tanlov komissiyasi aʼzolarida ishtirokchilar bilan affillanganlik xususiyatiga ega aloqalar mavjud boʻlgan taqdirda, tanlov komissiyasining bunday aʼzosi bu masala koʻtarilgan majlisda oʻzini oʻzi rad etishi va mazkur masala boʻyicha ovoz berishda ishtirok etmasligi kerak, bu haqda bayonnomada qayd etiladi.

Agar tanlov komissiyasiga mazkur komissiya aʼzosining affillanganligi mavjudligi tegishli masala yuzasidan qaror qabul qilinguniga qadar maʼlum boʻlsa hamda u oʻzini oʻzi rad etmagan boʻlsa, bunday aʼzoning mazkur masala boʻyicha ovoz berishiga yoʻl qoʻyilmaydi.

Agar tanlov komissiyasiga tegishli masala boʻyicha ovoz bergan mazkur komissiya aʼzosining affillanganligi mavjudligi qaror qabul qilinganidan keyin maʼlum boʻlsa, bunday aʼzoning ovozi mazkur masala boʻyicha ovoz berish natijalaridan chiqarib tashlanadi.

12. Tanlov komissiyasi quyidagi vazifalarni bajaradi:

tanlov hujjatlarini shakllantiradi;

takliflar qabul qilinadigan muddatlarni belgilaydi;

takliflarni ochish tartib-taomillarini belgilaydi;

takliflarni baholash mezonlarini belgilaydi;

taklif kiritish tartibini, hajmini va uni taʼminlash shaklini belgilaydi;

xarid qilish tartib-taomiliga asosan ishtirokchilarning takliflarini koʻrib chiqishni amalga oshiradi;

tanlov hujjatlari shartlarida nazarda tutilgan hollarda malaka tanlovini oʻtkazadi;

xarid qilish tartib-taomilini Nizomga muvofiq amalga oshiradi;

xarid qilish tartib-taomiliga va baholash mezonlariga asosan gʻolib ishtirokchini va gʻoliblik uchun zaxira ishtirokchi belgilaydi yoki tanlovni amalga oshmagan deb topadi;

gʻolib ishtirokchi kinoloyihasining rejissorlik ssenariysini tayyorlash hamda filmni yaratish bilan bogʻliq boʻlgan xarajatlar smetalarini ushbu maqsadlarga ajratilgan mablagʻlar doirasida tasdiqlaydi.

Tanlov komissiyasi vakolati doirasidagi boshqa vazifalarni amalga oshirishishi mumkin.

13. Tanlov komissiyasi gʻolib ishtirokchini aniqlashda ushbu Nizom talablariga rioya etilganligi hamda qabul qilayotgan qarorlarining asosliligi va xolisligi uchun javobgar boʻladi.

14. Tanlov komissiyasi tomonidan oʻz vakolati doirasida qabul qilinadigan qarorlar barcha ishtirokchilar uchun majburiydir.

3-bob. Tanlovni oʻtkazish tartib-taomillari

1-§. Tanlov oʻtkazilishi toʻgʻrisida eʼlon qilish

15. Tanlov oʻtkazilishi toʻgʻrisidagi eʼlon tanlov ishtirokchilarining takliflarini qabul qilish muddati tugashidan kamida oʻttiz kun avval davlat buyurtmachisi tomonidan ommaviy axborot vositalari va maxsus axborot portali orqali joylashtiriladi.

Qoida tariqasida, tanlov toʻgʻrisidagi eʼlon har yili 10-fevral kuniga qadar ommaviy axborot vositalari va maxsus axborot portalida joylashtiriladi.

16. Tanlov oʻtkazilishi toʻgʻrisidagi eʼlonda quyidagi axborotlar boʻlishi kerak:

kinoloyihalarning mavzusi, qisqacha annotatsiyasi;

tanlov oʻtkaziladigan joy manzili;

tanlovda ishtirok etuvchi ishtirokchilarga qoʻyiladigan talablar;

tanlov takliflarini rasmiylashtirishga doir talablar;

buyurtmachining ishtirokchilar bilan aloqada boʻlish uchun bogʻlanuvchi shaxslar sifatida belgilangan bir yoki bir nechta mansabdor shaxsning yoki boshqa xodimlarining telefon raqami va elektron pochta manzili;

tanlov hujjatlari qoidalarini izohlash uchun soʻrov berish shakli;

takliflarni berish muddati tugaydigan sana va vaqt.

Tanlov oʻtkazish toʻgʻrisidagi eʼlonda qonun hujjatlariga zid boʻlmagan boshqa axborot ham boʻlishi mumkin.

17. Tanlov hujjatlarida davlat buyurtmachisi har bir film (kinomahsulot) xarid qilish tartib-taomilining alohida birligi sifatida koʻrib chiqilishini eʼlon qilishi mumkin. Tanlov natijalariga koʻra har bir lot boʻyicha faqat bitta gʻolib ishtirokchi aniqlanishi lozim.

18. Tanlov hujjatlariga ularning ajralmas qismi boʻlgan shartnoma loyihasi ilova qilinadi.

19. Davlat buyurtmachisi tanlov hujjatlariga oʻzgartishlar kiritish toʻgʻrisida tanlovda ishtirok etish uchun takliflar berish muddati tugaydigan sanadan kamida uch kun oldin qaror qabul qilishga haqli. Kinoloyihalar mavzusini oʻzgartirishga yoʻl qoʻyilmaydi.

Bunda ushbu tanlovda takliflar berish tugaydigan muddat tanlov hujjatlariga oʻzgartishlar kiritilgan sanadan eʼtiboran kamida oʻn kunga uzaytirilishi kerak. Shu bilan bir vaqtda, agar eʼlonda koʻrsatilgan axborot oʻzgartirilgan boʻlsa, tanlov oʻtkazish toʻgʻrisidagi eʼlonga oʻzgartishlar kiritiladi.

20. Ishtirokchi tanlov hujjatlari qoidalarini tanlov oʻtkazish uchun eʼlonda belgilangan shaklda tushuntirish talabi bilan davlat buyurtmachisiga soʻrov yuborishga haqli. Soʻrov kelib tushgan sanadan eʼtiboran ikki ish kuni ichida davlat buyurtmachisi, agar mazkur soʻrov davlat buyurtmachisiga takliflar berish muddati tugaydigan sanadan kamida ikki kun oldin kelib tushgan boʻlsa, ushbu soʻrovga belgilangan shaklda javob yuborishi shart. Tanlov hujjatlarining qoidalariga doir tushuntirishlar ularning mazmun-mohiyatini oʻzgartirmasligi kerak.

21. Film (kinomahsulot) qiymati bazaviy hisoblash miqdorining ikki ming besh yuz baravaridan oshgan hollarda, tanlov hujjatlari Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va sanoat vazirligi huzuridagi “Loyihalar va import kontraktlarini kompleks ekspertiza qilish markazi” davlat unitar korxonasi bilan kelishiladi.

2-§. Tanlov ishtirokchilarining takliflarini berish tartibi

22. Ommaviy axborot vositalari va maxsus axborot portalida eʼlon qilingan tanlov ishtirokchilarining takliflari tanlov oʻtkazish toʻgʻrisidagi eʼlonda koʻrsatilgan manzil boʻyicha muhrlangan konvertlarda taqdim etiladi.

23. Taklifda davlat xaridi obyekti boʻlgan kinoloyihaning tarkibiy qismlari mazkur Nizomning 26 — 31-bandlariga muvofiq boʻlishi lozim.

24. Mulkchilik shaklidan qatʼi nazar, asosiy faoliyat turi filmlarni ishlab chiqarishga ixtisoslashgan yuridik shaxslar tanlovda qatnashish huquqiga ega.

25. Tanlovda qatnashish uchun ishtirokchiga quyidagi malaka talablari qoʻyiladi:

ishlar (xizmatlar)ni bajarish uchun zarur boʻlgan kinoapparatura va mutaxassislarning mavjudligi;

ijodiy guruh tarkibida kamida bir nafar professional kinoijodkorning mavjudligi;

ishtirokchining kinoloyihada oʻz mablagʻlari hisobidan bajaradigan ishlari hajmi (foizda).

Ishtirokchilarga buyurtmachi tomonidan belgilanadigan boshqa talablar ham qoʻyilishi mumkin. Bunda buyurtmachi tomonidan belgilanadigan qoʻshimcha talablar ham tanlov toʻgʻrisidagi axborotda u eʼlon qilingan paytda koʻrsatiladi.

26. Ishtirokchi tanlov komissiyasi yigʻilishida kinoloyihani taqdimot shaklida himoya qiladi. Birinchi bosqichda ishtirokchilar tomonidan tanlovda qatnashishga quyidagi hujjatlar (keyingi oʻrinlarda materiallar deb ataladi) taqdim qilinadi:

a) toʻliq metrajli badiiy filmlar uchun:

ushbu Nizomga 2-ilovasiga muvofiq shakl boʻyicha tanlovda ishtirok etish uchun ariza;

adabiy ssenariyning bosma va elektron variantlari;

film annotatsiyasining bosma hamda elektron variantlari;

ushbu Nizomga 3-ilovaga muvofiq shakl boʻyicha film ishlab chiqarish uchun sarflanadigan mablagʻ boʻyicha hisob-kitoblar;

ushbu Nizomga 4-ilovaga muvofiq shakl boʻyicha filmni ishlab chiqarish boʻyicha dastlabki kalendar-sahnalashtirish rejasi;

kinoloyihaning dekoratsiyasi va liboslari eskizlari;

kinoloyiha boʻyicha tayyorlangan taqdimot (elektron axborot tashuvchida).

Taqdimotda quyidagilar aks ettirilishi lozim:

kinoloyihaning konseptual gʻoyasini tasviriy ifoda etuvchi poster;

tanlangan ijodiy-texnik guruh tarkibi va ular haqida qisqacha maʼlumot;

kinoloyihaning asosiy personajlari rollari uchun taxminiy moʻljaldagi aktyorlar va ular haqida qisqacha maʼlumot;

kinoloyihaning texnik-iqtisodiy asoslari;

kinoloyihaning tijorat samaradorligi.

Kinoloyiha ijodkorlari tomonidan qoʻshimcha maʼlumotlar (sinopsis, fotoalbom, xalqaro doiradagi takliflar va boshqalar) taqdim etilishiga ijozat beriladi.

b) qisqa metrajli badiiy filmlar uchun:

ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq shakl boʻyicha tanlovda ishtirok etish uchun ariza;

adabiy ssenariyning bosma va elektron variantlari;

kinoloyiha annotatsiyasining bosma hamda elektron variantlari;

ushbu Nizomga 3-ilovaga muvofiq shakl boʻyicha film ishlab chiqarish uchun sarflanadigan mablagʻ boʻyicha hisob-kitoblar;

tanlangan ijodiy-texnik guruh tarkibi va ular haqida qisqacha maʼlumot;

kinoloyihaning asosiy personajlari rollari uchun moʻljaldagi aktyorlar va ular haqida qisqacha maʼlumot;

kinoloyihaning dekoratsiyasi va liboslarining eskizlari (zarurat boʻlganda);

kinoloyihaning texnik-iqtisodiy asoslari;

kinoloyihaning tijorat samaradorligi.

v) hujjatli filmlar uchun:

ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq shakl boʻyicha tanlovda ishtirok etish uchun ariza;

adabiy ssenariyning bosma va elektron variantlari;

kinoloyiha annotatsiyasining bosma hamda elektron variantlari;

ushbu Nizomga 3-ilovaga muvofiq shakl boʻyicha film ishlab chiqarish uchun sarflanadigan mablagʻ boʻyicha hisob-kitoblar;

tanlangan ijodiy-texnik guruh tarkibi va ular haqida qisqacha maʼlumot;

kinoloyihaning dekoratsiyasi va liboslari eskizlari (zarurat boʻlganda);

kinoloyihaning texnik-iqtisodiy asoslari;

kinoloyihaning tijorat samaradorligi.

g) animatsion (multiplikatsion) filmlar uchun:

ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq shakl boʻyicha tanlovda ishtirok etish uchun ariza;

adabiy ssenariyning bosma va elektron variantlari;

ushbu Nizomga 3-ilovaga muvofiq shakl boʻyicha film ishlab chiqarish uchun sarflanadigan mablagʻ boʻyicha hisob-kitoblar;

tanlangan ijodiy-texnik guruh tarkibi va ular haqida qisqacha maʼlumot;

multfilm asosiy personajlarining eskizlari;

kinoloyihaning texnik-iqtisodiy asoslari;

kinoloyihaning tijorat samaradorligi.

27. Ishtirokchi, film ishlab chiqarishni zimmasiga olgan yuridik shaxs(lar) faoliyatiga oid quyidagi hujjatlarni taqdim qiladi:

oxirgi 2 yilda ishlab chiqargan filmlari (kinomahsulotlari) haqida maʼlumot;

oxirgi 2 yillik moliyaviy natijalar toʻgʻrisidagi tasdiqlangan maʼlumotnoma (hisobot);

ishtirokchining kinoloyihada oʻz mablagʻlari hisobidan bajaradigan ishlari hajmiga (foizda) tegishli mablagʻlarning mavjudligini tasdiqlovchi hujjat;

homiylar va investor (sarmoyador)lar bilan tuzilgan shartnomalar nusxasi yoki investorning kafolat xati (ariza beruvchilar tomonidan qisman moliyalashtiriladigan loyihalar boʻyicha);

ariza beruvchilarning vakolatlarini tasdiqlovchi hujjat (vakil ishtirok etgan holatlarda).

28. Ishtirokchi tanlovda ishtirok etish uchun taqdim qilinadigan materiallarga nisbatan qonun hujjatlarida belgilangan tartibda mulkiy (nomulkiy) huquqlarga ega boʻlishi shart.

29. Materiallar davlat tilida, oʻzbek tili imlo qoidalariga amal qilgan holda tayyorlanadi.

30. Adabiy ssenariy A4 formatdagi, varaqning bir tarafiga yozilgan qogʻozda taqdim qilinadi. Matn yozishda qoida tariqasida, Microsoft Word redaktoridan va quyidagi parametrlardan foydalaniladi:

varaqning chap hoshiyasi 30 mm, oʻng hoshiyasi 15 mm, yuqori va past hoshiyasi 20 mm;

Times New Roman shrifti va ssenariyning hajmidan kelib chiqib 14 oʻlchamli shrift, qatorlararo intervalsiz.

Bir seriyali toʻliq metrajli badiiy va badiiy-publitsistik film uchun taqdim etiladigan ssenariyning hajmi 40 betdan kam boʻlmasligi hamda 60 betdan oshmasligi shart.

Katta tarixiy mavzularda va boshqa maxsus buyurtma asosida suratga olish moʻljallangan filmlar uchun belgilangan hajmdan 25 foiz koʻproq hajmga ega boʻlgan ssenariyga ruxsat beriladi.

31. Taqdim qilinadigan adabiy ssenariy 2 (ikki) nusxada taqdim qilinadi. Taqdim qilingan ssenariyning har bir nusxasi tikilgan, varaqlari raqamlangan boʻlishi va muallifning imzosi va ishtirokchining muhri bilan tasdiqlangan (agar mavjud boʻlsa) boʻlishi lozim. Elektron koʻrinishdagi adabiy ssenariy raqamli elektron tashuvchi vositalarda, pdf formatida ham taqdim qilinishi mumkin.

32. Ishtirokchilarning takliflari tanlovni tashkil etish va oʻtkazishga masʼul shaxs tomonidan roʻyxatga olish kitobida topshiruvchi va qabul qiluvchi shaxslar imzosi bilan, aniq sana va vaqtni qayd etgan holda qabul qilinadi. Roʻyxatga olish kitobi tikilgan, raqamlangan va muhrlangan boʻlishi kerak.

33. Ishtirokchi taqdim etilgan takliflarni berish muddati tugaguniga uch kun qolganga qadar berilgan taklifni chaqirib olishga yoki unga oʻzgartishlar kiritishga haqli.

34. Tanlovda quyidagi mezonlarga muvofiq boʻlgan ishtirokchilar qatnasha oladi:

shartnomani bajarish uchun zarur texnik, moliyaviy, moddiy, kadrlar resurslarining hamda boshqa resurslarning mavjudligi;

shartnoma tuzish uchun qonuniy huquqqa egalik;

soliqlar va boshqa majburiy toʻlovlarni toʻlash boʻyicha qarzdorlikning mavjud emasligi;

oʻziga nisbatan joriy etilgan toʻlovga qobiliyatsizlik tartib-taomillarining mavjud emasligi;

“Davlat xaridlari toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasining Qonunida belgilangan insofsiz ijrochilarning yagona reyestrida qayd etilmaganligi.

35. Tanlov hujjatlarining shartlari oʻzgartirilgan holda takroran tanlov oʻtkazish tanlov komissiyasi qarori asosida buyurtmachi tomonidan amalga oshiriladi.

36. Kinoloyihaga nisbatan baholash shartlari, mezonlari va talablarni oʻzgartirish zarurati paydo boʻlganda, tanlov komissiyasi asoslantirilgan qaror qabul qiladi.

37. Ishtirokchi taqdim etilayotgan axborot va hujjatlarning haqiqiyligi va toʻgʻriligi uchun javobgar hisoblanadi.

38. Ishtirokchi har bir lot uchun faqat bitta taklif berishga haqli.

39. Tanlovga takliflarni qabul qilish ommaviy axborot vositalari va maxsus axborot portalida chop etilgan eʼlonda koʻrsatilgan muddat kelishi bilan tugatiladi.

Agar takliflar berish muddati tugagan paytda tanlov komissiyasi tomonidan ishtirokchilardan tanlov hujjatlarida koʻrsatilgan talablarga mos keladigan kamida ikkita taklif olingan boʻlsa, tanlov oʻtkazilgan deb topiladi.

Tanlovda bitta ishtirokchi qatnashgan yoki birorta ishtirokchi qatnashmagan taqdirda tanlov oʻtkazilmagan deb topiladi. Bunday holatda davlat buyurtmachisi xarid qilish tartib-taomilini ayni oʻsha shartlarda hamda film (kinomahsulot)ga doir ayni oʻsha mezonlarga va talablarga muvofiq takroran amalga oshiradi.

3-§. Ishtirokchilarning takliflarini koʻrib chiqish va baholash

40. Ishtirokchilar bergan takliflar Ishchi organ tomonidan belgilangan tartibda rasmiylashtirilgani nuqtai nazardan eʼlonda koʻrsatilgan takliflarni berish muddati tugaydigan sanadan boshlab besh ish kuni davomida koʻrib chiqiladi.

Belgilangan tartib boʻyicha rasmiylashtirilgan takliflar tanlov komissiyasi aʼzolariga tanishish hamda tegishli xulosa va tavsiyalar tayyorlash uchun yuboriladi.

41. Baholash paytida tanlov komissiyasi ishtirokchilardan takliflari boʻyicha tushuntirishlar soʻrashga haqli.

42. Tanlov hujjatlarida va taklifda koʻrsatilgan mezonlar asosida shartnomani bajarishning eng yaxshi shartlarini taklif qilgan ishtirokchi gʻolib deb topiladi.

Tanlov komissiyasi muayyan bir lot boʻyicha talabgor boʻlgan ishtirokchilar takliflarini bitta yigʻilishda koʻrib chiqadi hamda gʻolib ishtirokchi va gʻoliblik uchun zaxira ishtirokchini belgilaydi.

Talabgor ishtirokchilar orasidan ushbu lot boʻyicha gʻolib deb topilgan ishtirokchi tomonidan taklif qilingan shartlarga nisbatan keyingi oʻrinda shartnomani bajarishning yaxshi shartlarini taklif qilgan ishtirokchi tanlov komissiyasi qaroriga koʻra gʻoliblik uchun zaxira ishtirokchi etib belgilanadi.

43. Quyidagi alohida holatlarda tanlov komissiyasi:

kinoloyiha uchun asos boʻlgan adabiy ssenariyni qayta ishlash zarurati boʻlsa;

kinoloyihaning texnik-iqtisodiy asoslari belgilangan budjet hajmidan koʻp boʻlsa;

adabiy ssenariyning mazmun-mohiyati Agentlik tomonidan eʼlon qilingan ustuvor mavzularga mos kelmagan boʻlsa;

kinoloyihani oʻrganib chiqish mezonlariga mos kelmaydigan holatlar aniqlansa, ishtirokchilardan tushgan takliflarni koʻrib chiqmaydi.

44. Takliflarni koʻrib chiqish va baholash natijalari boʻyicha tanlov komissiyasining qarori bayonnoma bilan rasmiylashtiriladi hamda tanlov komissiyasi aʼzolari tomonidan imzolanadi va tanlov komissiyasi raisi tomonidan tasdiqlanadi. Bayonnomadan koʻchirma u imzolangan kundan eʼtiboran uch kundan kechiktirmasdan ishtirokchilarga yuboriladi.

45. Takliflarni koʻrib chiqish va baholash bayonnomasida quyidagi axborotlar boʻlishi kerak:

tanlov takliflari koʻrib chiqiladigan hamda baholanadigan sana va vaqt;

tanlov komissiyasi aʼzolarining va ishtirokchilar vakolatli vakillarining tarkibi;

takliflari koʻrib chiqilgan ishtirokchilar;

takliflari rad etilgan hamda rad etishning aniq sabablari koʻrsatilgan ishtirokchilar;

tanlov gʻolibi toʻgʻrisida qabul qilingan qaror;

tanlov gʻolibining nomi, turgan joyi (pochta manzili);

komissiya qarori ustidan shikoyat qilish tartibi.

4-§. Tanlov natijalari boʻyicha shartnoma tuzish

46. Buyurtmachi gʻolib boʻlgan taklif akseptiga qadar istalgan vaqtda tanlovni bekor qilish huquqiga ega. Tanlov bekor qilingan taqdirda buyurtmachi maxsus axborot portalida mazkur qarorning asoslantirilgan sabablarini eʼlon qiladi.

Buyurtmachi tanlov bekor qilinganligi uchun javobgar boʻlmaydi, tanlov buyurtmachining gʻayriqonuniy harakatlari (harakatsizligi) oqibatida bekor qilingan hollar bundan mustasno.

47. Buyurtmachi oʻtkazilgan tanlov yakunlari boʻyicha gʻolib boʻlgan taklifning aksepti toʻgʻrisida bir ish kuni ichida qaror qabul qiladi.

48. Gʻolib boʻlgan taklifning aksepti quyidagi hollarda amalga oshirilishi mumkin, agar:

davlat xaridlari bekor qilinmagan boʻlsa;

gʻolib boʻlgan taklifni yuborgan ishtirokchi chetlatilmagan boʻlsa;

xarid qilish tartib-taomili buzilmagan boʻlsa.

49. Tanlov natijalari boʻyicha shartnoma tanlov hujjatlarida va oʻzi bilan shartnoma tuzilayotgan ishtirokchi tomonidan berilgan taklifda koʻrsatilgan shartlar asosida gʻolib aniqlangan vaqtdan eʼtiboran oʻn kundan kechiktirilmagan muddatda tuziladi.

Shartnoma tuzish uchun belgilangan oʻn kun muddat davomida tanlov natijalari boʻyicha aniqlangan film (kinomahsulotlar)ning rejissorlik ssenariysi va ularni yaratish bilan bogʻliq xarajatlar smetasi tayyorlanadi, koʻrib chiqiladi va tasdiqlanadi.

Mazkur Nizomning 15 — 21 bandlarida belgilangan tartibda 2-marta (takroran) eʼlon berilgan taqdirda ham faqat bitta ishtirokchi qatnashgan boʻlsa, tanlov komissiyasining qaroriga asosan davlat buyurtmachisi ishtirokchi bilan toʻgʻridan toʻgʻri shartnoma tuzishi mumkin.

50. Tanlov natijalari toʻgʻrisidagi axborot buyurtmachi tomonidan ommaviy axborot vositalari hamda maxsus axborot portalida eʼlon qilinadi va buyurtmachilar bilan tuzilgan shartnomalar reyestriga kiritiladi.

51. Tanlov gʻolibi tanlov shartlari asosida shartnoma tuzishdan bosh tortgan hollarda, shartnoma tuzish huquqi gʻoliblik uchun zaxira ishtirokchiga oʻtadi. Bunda gʻoliblik uchun zaxira ishtirokchisi tanlov gʻolibi taklif qilgan qiymatda shartnoma tuzishi yoki shartnoma tuzishdan bosh tortishi mumkin.

52. Ishtirokchilar tanlov shartlari va tanlovni oʻtkazish tartib-taomillari buzilgan holatlarda tanlov natijalari ustidan belgilangan tartibda shikoyat qilishlari mumkin.

4-bob. Tanlov natijalari boʻyicha aniqlangan film (kinomahsulotlar)ning rejissorlik ssenariysi va ularni yaratish bilan bogʻliq xarajatlar smetasini tayyorlash tartibi

53. Tanlovda gʻolib deb topilgan ishtirokchi filmi (kinomahsuloti)ning rejissorlik ssenariysi va ularni yaratish bilan bogʻliq xarajatlar smetasi (keyingi oʻrinlarda Rejissyorlik xarajatlar smetasi deb ataladi) tanlov komissiyasi qoshidagi Ishchi guruh tomonidan belgilangan talablar asosida koʻrib chiqiladi.

Ishchi guruh tarkibi Agentlikning masʼul xodimlaridan iborat tarkibda shakllantiriladi. Zarur hollarda, Ishchi guruh tarkibiga sohadagi yetuk mutaxassis va ekspertlar (shu jumladan, xalqaro) kiritilishi mumkin.

54. Gʻolib deb topilgan ishtirokchi filmi (kinomahsuloti)ning rejissorlik xarajatlar smetasi ishtirokchi gʻolib deb topilgan kundan eʼtiboran oʻn ish kuni davomida ishtirokchi tomonidan tayyorlanadi va koʻrib chiqish uchun Ishchi guruhga asoslangan hisob-kitoblar va tegishli maʼlumotlar bilan birgalikda taqdim etiladi.

Ishchi guruh gʻolib ishtirokchi tomonidan taqdim etilgan rejissorlik xarajatlar smetasini u taqdim etilgan sanadan boshlab oʻn ish kuni mobaynida belgilangan tartibda koʻrib chiqadi.

Taqdim etilgan rejissorlik xarajatlar smetasi amaldagi normativ-xuquqiy hujjatlarga mos kelmagan hollarda, Ishchi guruh ushbu hujjatni koʻrib chiqishni rad etadi va yozma ravishda qaytaradi. Bunda qaytarilgan rejissorlik xarajatlar smetasini gʻolib ishtirokchi amaldagi normativ-xuquqiy hujjatlarga qatʼiy amal qilgan holda hamda ushbu maqsadlar uchun ajratilgan mablagʻlar doirasida qayta tayyorlab, tasdiqlangan holda Ishchi guruhga qayta kiritadi.

Ishchi guruh qayta kiritilgan rejissorlik xarajatlar smetasini oʻrganib chiqib, asoslangan hisob-kitoblar va tegishli maʼlumotlar bilan birgalikda tasdiqlash uchun Tanlov komissiyasiga taqdim etadi.

Tanlov komissiyasi ishchi guruh tomonidan taqdim etilgan kinoloyiha rejissorlik xarajatlar smetasini mavjud normativ-huquqiy hujjatlarga muvofiqligini koʻrib chiqadi va ovoz berish natijalariga koʻra tasdiqlaydi.

55. Gʻolib deb topilgan ishtirokchi film ishlab chiqarishning rejissorlik davrida filmning rejissorlik ssenariysi, shuningdek umumiy xarajatlar smetasini tayyorlaydi hamda ularni asoslangan hisob-kitoblar va tegishli maʼlumotlar bilan birgalikda Ishchi guruhga taqdim etadi.

Ishchi guruh filmning rejissorlik ssenariysi hamda umumiy xarajatlar smetasining muvofiqligini va asoslanganligini oʻrganib chiqadi.

Ishchi guruh tomonidan ijobiy xulosa berilgan rejissorlik ssenariysi hamda umumiy xarajatlar smetasi Tanlov komissiyasiga taqdim etiladi.

56. Tanlov komissiyasi rejissorlik ssenariysini muhokama qiladi va unga ijobiy xulosa berganidan soʻng ushbu rejissorlik ssenariysi asosida tayyorlangan sarf-xarajatlar smetasini oʻrganib chiqadi va belgilangan tartibda tasdiqlaydi.

5-bob. Yakunlovchi qoidalar

57. Davlat xaridlarini rasmiylashtirish, tuzilgan shartnomalar boʻyicha hisob-kitob qilish, shartnomaviy majburiyatlar bajarilishini monitoring qilish va shikoyatlarni, nizo va kelishmovchiliklarni koʻrib chiqish qonun hujjatlariga muvofiq amalga oshiriladi.

58. Xarid qilish tartib-taomili natijasi boʻyicha tuzilgan shartnomaga qoʻshimcha kelishuv uning muhim shartlarini oʻzgartirmasa, qonun hujjatlarida belgilangan tartibda tuzilishi mumkin.

59. Buyurtmachi tomonidan xarid qilish tartib-taomiliga oid barcha hujjatlar, videoyozuvlar qonun hujjatlarida belgilangan muddatlarda saqlanishi lozim.

60. Davlat buyurtmasi asosida film (kinomahsulot)larni ishlab chiqarish ushbu maqsadlarga ajratilgan mablagʻlar doirasida amalga oshirilishi shart.

61. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonun hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladi.

Davlat buyurtmasi asosida ishlab chiqariladigan kino mahsulotlari uchun tanlov tashkil etish va uni oʻtkazish tartibi toʻgʻrisida nizomga 1-ILOVA

Davlat buyurtmasi asosida ishlab chiqariladigan kino mahsulotlari uchun tanlov tashkil etish va uni oʻtkazish

Davlat buyurtmasi asosida ishlab chiqariladigan kino mahsulotlari uchun tanlov tashkil etish va uni oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

‎‎_________________________________________________ FILMLAR UChUN NAMUNA (toʻliq metrajli badiiy, qisqa metrajli, hujjatli, animatsion) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ ‎ _________________________________________(korxona-tashkilot nomi, sana, chiqish raqami) ‎ ‎‎“Oʻzbekkino” Milliy agentligi ‎Badiiy kengashiga ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ARIZA ‎Davlat buyurtmasi asosida ishlab chiqariladigan kino mahsulotlari uchun oʻtkaziladigan tanlovda ishtirok etish uchun ‎ ‎‎Davlat buyurtmasi asosida ishlab chiqariladigan kino mahsulotlari uchun oʻtkaziladigan tanlovda (keyingi oʻrinlarda Tanlov deb ataladi) qatnashish boʻyicha materiallar bilan tanishib chiqib, ___________________________________________________________________________ (tanlov ishtirokchisi — yuridik shaxsning toʻliq nomi) ‎‎__________________________________________________________________ timsolida ‎‎(rahbarning lavozimi, familiyasi, ismi, otasining ismi) ‎‎“Oʻzbekkino” Milliy agentligi tomonidan davlat buyurtmasi asosida kino mahsulotlarini ishlab chiqarish boʻyicha tashkil etiladigan tanlov toʻgʻrisidagi Nizom (keyingi oʻrinlarda Nizom deb ataladi) belgilangan shartlarga asosan tanlovda qatnashishini maʼlum qiladi. Tanlov ishtirokchisi (korxona-tashkilot) _________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ (loyihaga qoʻshadigan shaxsiy mablagʻi ‎‎___________________________________________________________________________ miqdori raqamda va matnda koʻrsatiladi) soʻm, yaʼni loyihaning umumiy bahosiga nisbatan ____ foiz miqdordagi shaxsiy mablagʻi hisobidan hamda “Oʻzbekkino” Milliy agentligi tomonidan moliyalashtiriladigan ________ ‎‎___________________________________________________________________________ (mablagʻning miqdori raqamda va matnda koʻrsatiladi) ‎‎soʻm (______ foiz), jami ______________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎‎(loyihaning umumiy bahosi koʻrsatiladi) miqdordagi mablagʻ hisobidan film ishlab chiqarishni mustaqil yoki boshqa film yaratilishini tashkil etuvchi shaxslar (prodyuserlar) bilan amalga oshirish majburiyatini oladi. ‎‎Arizaga quyidagilar ilova qilinadi: ‎adabiy ssenariyning bosma va elektron variantlar; ‎film annotatsiyasining bosma hamda elektron variantlari; ‎film ishlab chiqarish uchun sarflanadigan mablagʻ boʻyicha hisob-kitoblar; ‎filmni ishlab chiqarish boʻyicha dastlabki kalendar-sahnalashtirish rejasi; kinoloyihaning dekoratsiyasi va liboslari eskizlari; ‎kinoloyiha boʻyicha belgilangan tartibda tayyorlangan taqdimoti elektron axborot tashuvchida (toʻliq metrajli badiiy filmlar uchun); ‎tanlangan ijodiy-texnik guruh tarkibi va ular haqida qisqacha maʼlumot; ‎kinoloyihaning asosiy personajlari rollari uchun moʻljaldagi aktyorlar va ular haqida qisqacha maʼlumot; ‎kinoloyihaning dekoratsiyasi va liboslarining eskizlari (animatsion filmlar bundan mustasno); ‎multfilm asosiy personajlarining eskizlari (animatsion filmlar uchun); kinoloyihaning texnik-iqtisodiy asoslari; ‎kinoloyihaning tijorat samaradorligi; ‎oxirgi 2 yilda ishlab chiqargan filmlari (kinomahsulotlari) haqida maʼlumot; ‎hisobot davri uchun moliyaviy natijalar toʻgʻrisidagi maʼlumotnoma; ‎homiylar va investorlar (sarmoyador) bilan tuzilgan shartnoma nusxasi yoki investorning kafolat xati (ariza beruvchilar tomonidan qisman moliyalashtiriladigan loyihalar boʻyicha); ariza beruvchilarning vakolatlarini tasdiqlovchi hujjat (vakil ishtirok etgan holatlarda). Ushbu ariza bilan taqdim etilgan hujjatlarning ishonchliligini tasdiqlaymiz. ‎ ‎Arizaga ilovaga qilinadigan hujjatlar ____ varaqda. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Yuridik shaxs rahbari ‎‎________________ _________________________________ ‎ ‎ ‎ (imzo) ‎‎(familiya, ismi, otasining ismi) ‎‎ Bosh hisobchi ‎‎ ‎‎ _______________ ‎‎ _________________________________ ‎ ‎ ‎ (imzo)‎‎ ‎‎ ‎‎(familiya, ismi, otasining ismi) m.oʻ.‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Davlat buyurtmasi asosida ishlab chiqariladigan kino mahsulotlari uchun tanlov tashkil etish va uni oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

Film ishlab chiqarish uchun sarflanadigan mablagʻning ‎dastlabki hisob-kitobi ‎ ‎‎________________________________________________ tomonidan ishlab chiqariladigan ‎‎(tanlov ishtirokchisining nomi) ‎ ‎ ‎ ‎‎______________________________________________ nomli _______________________ (filmning nomi) ‎ ‎‎(filmning turi) film bahosining dastlabki hisob-kitobi Xarajatlar turi‎‎ Summasi (ming soʻm) ‎‎ Ssenariy va musiqa xarajatlariga (ish haqi hisoblangan holda) — jami shu jumladan: ‎‎ ‎‎ Ish haqi va mukofotlashga — jami ‎shu jumladan: ‎‎ ‎‎ Tovar moddiy qimmatliklarga — jami ‎shu jumladan: ‎‎ ‎‎ Ishlar va xizmatlarga — jami ‎shu jumladan: ‎‎ ‎‎ Transport-ekspeditsiya xarajatlariga — jami ‎shu jumladan: ‎‎ Boshqa xarajatlarga — jami ‎shu jumladan: ‎‎ ‎‎ Bevosita xarajatlar — jami ‎Qoʻshimcha xarajatlar — _______ foiz ‎‎ ‎‎Film ishlab chiqarish xarajatlari — jami ‎shu jumladan: ‎‎ ‎‎buyurtmachi (davlat granti) mablagʻlari hisobidan ‎‎ ‎‎tanlov ishtirokchisining shaxsiy mablagʻlari va qonun hujjatlarida taʼqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan‎ ‎‎ ‎‎Soliq _______ foiz ‎‎ Foyda _______ foiz ‎‎Filmning bahosi — jami shu jumladan: ‎‎ ‎‎buyurtmachi (davlat granti) mablagʻlari hisobidan _________________ ‎‎ tanlov ishtirokchisining shaxsiy mablagʻlari va qonun hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan _______

Davlat buyurtmasi asosida ishlab chiqariladigan kino mahsulotlari uchun tanlov tashkil etish va uni oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA

Filmni ishlab chiqarish kalendar-sahnalashtirish

T/r Ishlarning nomlanishi Oylar 1. Tayyorgarlik davri 2. Konservatsiya (vaziyat taqozo qilgan hollarda) 3. Tasvirga olish davri 4. Montaj-ranglash davri 5. Film birlamchi materiallarini tayyorlash va topshirish davri Jami:

Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 19-avgustdagi 695-son qaroriga 2-ILOVA

Xalqaro kinofestivallar va kinobozorlarga yuborish uchun eng yaxshi milliy va hamkorlikdagi filmlarni saralash tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom xalqaro kinofestivallar va kinobozorlarga (keyingi oʻrinlarda xalqaro kinotadbirlar deb ataladi) yuborish uchun eng yaxshi milliy va hamkorlikdagi filmlarni koʻrib chiqish va saralash tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

xalqaro kinofestival — sovrinlar (gran-pri, tomoshabinlar eʼtirofi va boshqalar) bilan taqdirlash uchun filmlar tanlovi oʻtkaziladigan va ularni ommaviy targʻib qilishga qaratilgan xalqaro filmlar festivali;

xalqaro kinobozor — filmlarning xalqaro kinoprokatini amalga oshirish uchun sotish, shuningdek, hamkorlikda filmlar ishlab chiqarish, kinokompaniyalar va prodyuserlarning u yoki bu mamlakat hududida filmlarni tasvirga olish masalalari koʻrib chiqiladigan xalqaro filmlar bozori;

milliy film — Oʻzbekiston Respublikasining kinokompaniyalari tomonidan ishlab chiqarilgan, ommaviy namoyish qilishga moʻljallangan audiovizual asar (badiiy toʻliq metrajli, badiiy qisqa metrajli, hujjatli-xronikal va animatsion filmlar);

hamkorlikdagi film — Oʻzbekiston Respublikasining kinokompaniyalari tomonidan xorijiy kinokompaniyalar yoki prodyuserlar bilan birgalikda ijodiy, texnik va moliyaviy hissa qoʻshish yoʻli bilan ishlab chiqarilgan film;

davlat ijtimoiy granti — Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjetidan filmlar yaratish uchun yoʻnaltiriladigan va qonun hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalardan olinadigan mablagʻlar hisobiga tanlovlar asosida milliy filmlar ishlab chiqarishga maqsadli ajratiladigan mablagʻlar.

3. Davlat ijtimoiy granti asosida Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti va “Oʻzbekkino” Milliy agentligi huzuridagi Milliy kinematografiyani rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari hisobiga ishlab chiqarilgan milliy filmlarni xalqaro kinotadbirlarga yuborish boʻyicha eng yaxshi milliy va hamkorlikdagi filmlarni saralash “Oʻzbekkino” Milliy agentligi (keyingi oʻrinlarda Agentlik deb ataladi) tomonidan amalga oshiriladi.

4. Davlat ijtimoiy granti asosida Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti va Agentlik huzuridagi Milliy kinematografiyani rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari hisobiga Oʻzbekiston Respublikasining kinokompaniyalari tomonidan xorijiy kinokompaniyalar bilan birgalikda ishlab chiqarilgan hamkorlikdagi filmlarni xalqaro kinotadbirlarga yuborish yuzasidan oʻzaro kelishilgan shartnomalarda boshqacha tartib nazarda tutilmagan boʻlsa, hamkorlikdagi filmlarni xalqaro kinotadbirlarga yuborish mazkur Nizom talablariga asosan Agentlik tomonidan amalga oshiriladi.

5. Ushbu Nizomning 3-bandida nazarda tutilgan manbalardan tashqari boshqa mablagʻlar hisobiga ishlab chiqarilgan milliy filmlarni xalqaro kinotadbirlarga yuborishga tavsiya etish, ushbu filmlarga nisbatan huquq egasi yoki huquq egasining vakili boʻlgan yuridik yoki jismoniy shaxslar (keyingi oʻrinlarda ariza beruvchi deb ataladi) tomonidan yoxud ularning arizalariga asosan Agentlik tomonidan amalga oshirilishi mumkin.

6. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 14-dekabrdagi 1012-son qarori bilan tasdiqlangan Filmning ommaviy namoyishini amalga oshirish uchun bir martalik ruxsatnoma berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq ruxsatnomasi boʻlmagan milliy va hamkorlikdagi filmlar (keyingi oʻrinlarda filmlar deb ataladi) xalqaro kinotadbirlarga yuborilishi mumkin emas.

7. Xalqaro kinofestivallar va kinobozorlarga yuborish uchun eng yaxshi milliy hamda hamkorlikdagi filmlarni koʻrib chiqish va tanlash ilovadagi sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.

2-bob. Xalqaro kinotadbirlarga yuborish uchun uchun zarur boʻlgan hujjatlar va materiallar

8. Milliy filmlarni xalqaro kinotadbirlarga yuborish uchun ariza beruvchi Agentlikka quyidagi hujjatlar va materiallarni taqdim etadi:

milliy filmlarni xalqaro kinotadbirlarga yuborish toʻgʻrisida ariza;

ariza beruvchining qonun hujjatlarida nazarda tutilgan asoslarga muvofiq filmdan foydalanish huquqini tasdiqlovchi hujjatlar nusxasi;

filmning qisqacha annotatsiyasi;

film mualliflari toʻgʻrisidagi maʼlumot;

film yozilgan elektron axborot tashuvchilar.

9. Ariza beruvchidan ushbu Nizomning 8-bandida nazarda tutilmagan boshqa hujjatlarning taqdim etishni talab qilishga yoʻl qoʻyilmaydi.

10. Milliy filmlarni xalqaro kinotadbirlarga yuborish uchun zarur boʻlgan hujjatlar ariza beruvchi Agentlikka bevosita berishi, shuningdek, bu boradagi vakolatni oʻz vakiliga berishi yoxud murojaatni pochta aloqasi vositalari orqali yoki elektron shaklda yuborishi mumkin.

11. Ariza beruvchi tomonidan milliy filmlarni xalqaro kinotadbirlarga yuborish uchun Agentlikka taqdim etilgan hujjatlar va materiallar qaytarilmaydi.

3-bob. Xalqaro kinotadbirlarga yuborish uchun eng yaxshi milliy hamda hamkorlikdagi filmlarni koʻrib chiqish va tanlash tartibi

12. Xalqaro kinotadbirlarga yuborish uchun filmlarni koʻrib chiqish va ularning eng yaxshilarini saralash uchun jamoatchilik asosida Agentlik huzurida Festival guruhi tashkil etiladi. Festival guruhi kamida yetti nafar aʼzodan iborat tarkibda Agentlik rahbari tomonidan tasdiqlanadi.

Festival guruhining tarkibiga Agenlik mutaxassislari, “Respublika kinoprokat markazi” davlat unitar korxonasi va kinematografiya sohasidagi nodavlat notijorat tashkilotlari vakillari, kinoshunoslar va kinotanqidchilar kiritilishi mumkin. Zarurat boʻlgan hollarda, Festival guruhi ishiga boshqa mutaxassislar va ekspertlar jalb etiladi.

Festival guruhining tarkibiga kiritilgan Agentlik mutaxassislari, “Respublika kinoprokat markazi” davlat unitar korxonasi vakilliri soni 4 nafardan oshmasligi lozim.

13. Festival guruhiga Agentlik rahbarining birinchi oʻrinbosari raislik qiladi. Festival guruhi raisi uzrli sabablarga koʻra ishtirok etolmagan holatlarda, yigʻilishni u vakolat bergan guruh aʼzolaridan biri boshqaradi.

Festival guruhi aʼzolarining uchdan ikki qismi ishtirok etgan taqdirda vakolatli hisoblanadi.

14. Davlat ijtimoiy granti asosida Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti va “Oʻzbekkino” Milliy agentligi huzuridagi Milliy kinematografiyani rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlaridan tashqari boshqa mablagʻlar hisobiga ishlab chiqarilgan milliy filmlar huquq egasi tomonidan xalqaro kinotadbirlarga (kinoprokatga) olib chiqiladi.

15. Festival guruhi quyidagi vazifalarni bajaradi:

har yili 15-dekabrga qadar keyingi yilda oʻtkaziladigan xalqaro kinotadbirlarni oʻrganib chiqadi va ulardan ishtirok etish maqsadga muvofiq deb hisoblanganlarning roʻyxatini shakllantiradi va tasdiqlash uchun Agentlik rahbariga kiritadi;

xalqaro kinotadbirlarning turi (toʻliq metrajli, qisqa metrajli va animatsion filmlar festivali) yoki ixtisosligidan (inson huquqlari toʻgʻrisidagi, ayollar, yoshlar va boshqalar toʻgʻrisidagi filmlar) kelib chiqib xalqaro kinotadbirlarga mos keladigan filmlarni saralaydi;

saralangan filmlarni koʻrib chiqadi va ularni xalqaro kinotadbirlarga yuborish yoxud yubormaslik toʻgʻrisida tavsiyaviy xulosa tayyorlaydi.

Festival guruhi oʻz faoliyatini xalqaro kinofestivallar va kinobozorlarga eng yaxshi milliy va hamkorlikdagi filmlarni yuborishga har tomonlama amaliy yordam berish nuqtai nazardan tashkil etishi va olib borishi shart.

16. Festival guruhi aʼzolari filmlar boʻyicha muhokamada qatnashish, zarurat tugʻilganda ekspert sifatida fikr va mulohazalarini taqdim etish hamda qaror qabul qilish jarayonida ovoz berish huquqiga ega.

17. Ariza beruvchilar tomonidan taqdim etilgan hujjatlar va materiallarni koʻrib chiqish va milliy filmlarni xalqaro kinotadbirlarga yuborishga tavsiya etish yoki tavsiya etishni rad etish toʻgʻrisidagi qaror qabul qilish ariza beruvchidan ariza qabul qilingan sanadan boshlab oʻn besh ish kunidan ortiq boʻlmagan muddatda qabul qilinadi.

18. Festival guruhining filmlarni xalqaro kinotadbirlarga yuborishga tavsiya etish yoki tavsiya etishni rad etish toʻgʻrisidagi qarori ularning ochiq ovoz berishi yoʻli bilan qabul qilinadi. Festival guruhining har bir aʼzosi bitta ovoz berish huquqiga ega.

Ovoz berish jarayonida tarafdorlar va qarshilar soni teng boʻlgan taqdirda, Festival guruhi raisining ovozi hal qiluvchi hisoblanadi.

19. Festival guruhi filmlarni koʻrib chiqishda quyidagilarga eʼtibor qaratadi:

a) milliy va hamkorlikdagi filmning mazmuni boʻyicha:

badiiy sifati va sujetning qiziqarliligi;

umuminsoniy qadriyatlarning targʻib qilinganligi;

Oʻzbekiston Respublikasi xalqining tarixi, madaniyati, anʼanalari va urf-odatlari haqqoniy yoritilganligi;

Oʻzbekistonning oʻziga xos ijobiy nufuzi koʻrsatib berilganligi;

b) milliy va hamkorlikdagi filmga qoʻyiladigan texnik talablar boʻyicha:

DCP, HD fayl, Blu-ray formatdagi video boʻlishi;

namoyish uchun 16:9, 4:3 formatda tayyorlanganligi;

stereo, mono va dolby formatdagi ovozga egaligi;

ingliz tilida subtitr qilingan boʻlishi shart.

20. Taqdim etilgan hujjatlarni koʻrib chiqish natijasi boʻyicha Festival guruhi tavsiyasi asosida Agentlik milliy filmlarni xalqaro kinotadbirlarga yuborishga tavsiya etish yoki tavsiya etishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi.

21. Agentlik tegishli qaror qabul qilingan sanadan eʼtiboran uch ish kunidan kechiktirmay ariza beruvchiga milliy filmni xalqaro kinotadbirlarga yuborishga tavsiya etilganligi yoki tavsiya etish rad etilganligi toʻgʻrisida uni yozma shaklda, shu jumladan axborot tizimi orqali elektron pochta aloqasi vositasida xabardor qilishi shart.

Ariza beruvchiga milliy filmni xalqaro kinotadbirlarga yuborishga rad etish sabablari, qonun hujjatlarining aniq normalari va ariza beruvchi mazkur sabablarni bartaraf etib, hujjatlarni takroran koʻrib chiqish uchun taqdim etishi koʻrsatilgan holda xabarnoma yuboriladi.

22. Milliy va hamkorlikdagi filmlar quyidagi hollarda:

milliy, irqiy, etnik yoki diniy adovatni targʻib qiluvchi;

fuqarolarning milliy mansubligi, diniy eʼtiqodlari munosabati bilan ularning qadr-qimmatini kamsituvchi, haqorat qiluvchi yoki axloq normalariga va milliy mentalitetga zid boʻlgan;

Oʻzbekiston Respublikasi xalqining tarixi, madaniyati, anʼanalari va urf-odatlarini notoʻgʻri yoki buzib aks ettiruvchi;

boshqa xalqlarning madaniy-tarixiy qadriyatlariga, maʼnaviy-axloqiy asoslariga va boshqa manfaatlariga daxl qiluvchi;

ekstremizm va terrorizm gʻoyalarini, zoʻravonlik va shafqatsizlikni targʻib qiluvchi;

Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlariga muvofiq jinoiy yoki boshqa javobgarlikka olib keluvchi pornografik va boshqa xususiyatga ega boʻlgan sahnalar mavjud boʻlgan filmlarni xalqaro kinotadbirlarga yuborishga tavsiya etish rad etiladi.

23. Ariza beruvchi filmlarni xalqaro kinotadbirlarga yuborishga tavsiya etish rad etilganligi, shuningdek, Agentlik mansabdor shaxsining harakati (harakatsizligi) ustidan belgilangan tartibda shikoyat qilish huquqiga ega.

4-bob. Xalqaro kinotadbirlarga yuboriladigan filmlarni tayyorlash va xalqaro kinotadbirlarda ishtirok etish

24. Festival guruhi tomonidan saralanib, xalqaro kinotadbirlarga yuborish uchun tavsiya etilgan filmlar va ularning materiallarini tayyorlash Agentlik masʼul xodimlari va Agentlik tizimidagi “Respublika kinoprokat markazi” davlat unitar korxonasi (keyingi oʻrinlarda Markaz deb ataladi) tomonidan amalga oshiriladi.

25. “Respublika kinofondi” davlat unitar korxonasi saqlov fondida saqlanayotgan filmlarni yoki ularning materiallarini xalqaro kinobozorlarga yuborishga tayyorlash uchun Markaz ixtiyoriga bepul beradi.

26. Markaz va boshqa tashkilotlar:

xalqaro kinobozorlarga yuborish uchun tavsiya etilgan filmlarni jahon standarti talablariga muvofiq tayyorlanishini taʼminlaydi;

filmlarning reklama materiallari (treyler, tizer, poster, flayer va boshqalar)ni tayyorlaydi;

filmlarni xalqaro kinobozorlarda sotish, shuningdek, xorijiy filmlarni Oʻzbekiston Respublikasi hududidagi kinoprokatini amalga oshirish uchun sotib olish boʻyicha chet el tashkilotlari va kinokompaniyalari bilan muzokaralar oʻtkazadi, shartnomalar tuzadi.

27. Xalqaro kinobozorlarga taqdim etilgan filmlarni olib borish va ularni sotish, xorijiy filmlarning mamlakatimizdagi kinoprokatini tashkil etish Markaz va boshqa tashkilotlar tomonidan amalga oshirilishi mumkin.

28. Xalqaro kinofestivallarning asosiy dasturiga kiritilgan filmlarning taqdimotida ishtirok etuvchilar tarkibi Agentlik tomonidan shakllantiriladi, Xalqaro kinofestivallar tashkilotchilari tomonidan taklif etilgan ishtirokchilar mustasno.

29. Eng yaxshi mahalliy kino mahsulotlarining xalqaro kinofestivallarda, shuningdek, jahonning yirik nufuzli kinobozorlarida namoyish etilishini taʼminlash Agentlik huzuridagi Milliy kinematografiyani rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari, Davlat budjetidan ushbu maqsadlar uchun ajratilgan budjet mablagʻlari va homiylar mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladi.

5-bob. Yakunlovchi qoidalar

30. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonun hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladi.

31. Mazkur Nizom talablariga rioya etilishi Agentlik tomonidan belgilangan tartibda nazorat qiladi.

Xalqaro kinofestivallar va kinobozorlarga yuborish uchun eng yaxshi milliy va hamkorlikdagi filmlarni saralash tartibi toʻgʻrisida nizomga ILOVA

Xalqaro kinofestivallar va kinobozorlarga yuborish uchun eng yaxshi milliy va hamkorlikdagi filmlarni koʻrib chiqish hamda tanlash

Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 19-avgustdagi 695-son qaroriga 3-ILOVA

Davlat buyurtmasi boʻyicha ishlab chiqarilgan va xorijdan olib kiriladigan filmlar distributsiyasini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom Davlat ijtimoiy granti asosida Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti va “Oʻzbekkino” Milliy agentligi huzuridagi Milliy kinematografiyani rivojlantirish jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda Jamgʻarma deb ataladi) mablagʻlari hisobiga ishlab chiqarilgan va xorijdan olib kiriladigan filmlarning Oʻzbekiston Respublikasi hududidagi distributsiyasini amalga oshirish tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

distribyuterlik faoliyati — filmlarni respublika kinoprokat tarmogʻidagi kinoteatrlarda hamda boshqa joy va obyektlarda namoyish etish uchun har qanday usul va vositalarda yetkazish;

dublyaj — filmning ovozli nutq qismini asl tildan boshqa tilga tarjima qilish orqali almashtirish;

kinoprokat — filmlarning asl nusxasini yoki nusxalarini daromad olish maqsadida vaqtinchalik namoyish etish uchun berish;

kinoteatr — filmning ommaviy namoyishi uchun kinotexnologik uskunalar bilan jihozlangan bino yoki uning bir qismi;

piar-kampaniya — filmga nisbatan jamoatchilikning ijobiy fikri va qiziqishlarini ommaviy axborot vositalari orqali shakllantirishga qaratilgan turli tadbirlar;

repertuar reja — respublika kinoprokat tarmogʻidagi kinoteatrlarda maʼlum bir davrda namoyish etilishi belgilangan filmlarning tasdiqlangan roʻyxati;

respublika kinoprokat tarmogʻi — “Respublika kinoprokat markazi” davlat unitar korxonasi bazasidagi “Oʻzbekkino” Milliy agentligi (keyingi oʻrinlarda Agentlik deb ataladi) tasarrufidagi davlat kinoteatrlari va ixtiyoriylik asosida kinoteatrlaridan tashkil topgan kinoteatrlar tarmogʻi;

subtitr — asl tildagi yoki dublyaj qilingan filmdagi ovozli nutq matnini ketma-ketlikda boshqa tilda yozuvdagi tarjimasi;

film — kinoteatr va kinozallarda ommaviy namoyish qilishga moʻljallangan audiovizual asar, televideniyeda namoyish qilishga moʻljallangan telefilm yoki teleserial bundan mustasno.

3. “Respublika kinoprokat markazi” davlat unitar korxonasi, uning Toshkent shahar va viloyatlardagi filiallari (keyingi oʻrinlarda Markaz deb ataladi) davlat ijtimoiy granti asosida Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti va Jamgʻarma mablagʻlari hisobiga ishlab chiqarilgan hamda xorijdan olib kiriladigan filmlarning kinoprokati boʻyicha distribyuterlik faoliyatini amalga oshiruvchi vakolatli tashkilot hisoblanadi. Tadbirkorlik subyektlari distribyuterlik faoliyatini qonun hujjatlariga muvofiq amalga oshirish huquqiga ega.

4. Markaz tadbirkorlik faoliyati bilan shugʻullanuvchi yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan ishlab chiqarilgan va xorijdan olib kiriladigan filmlarning respublika kinoprokat tarmogʻidagi kinoprokati boʻyicha distribyuterlik faoliyatini ular bilan tuziladigan shartnomalar asosida amalga oshirishi mumkin.

5. Markaz Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 14-dekabrdagi 1012-son qarori bilan tasdiqlangan Filmning ommaviy namoyishini amalga oshirish uchun bir martalik ruxsatnoma berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq beriladigan tegishli ruxsatnomaga ega filmlarning distributsiyasini amalga oshiradi.

6. Filmlar distributsiyasini markazlashgan holda va yagona repertuar reja asosida amalga oshirish maqsadida Markaz bazasidagi davlat kinoteatrlarining birlashishidan va xususiy kinoteatrlarning oʻzaro manfaatli shartlarga muvofiq ixtiyoriy qoʻshilishidan Respublika kinoprokat tarmogʻi tashkil etiladi.

Vazirlar Mahkamasining “2018-2019-yillarda zamonaviy kinoteatrlar tarmogʻini barpo etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 18-maydagi 372-son qaroriga muvofiq qurilgan kinoteatrlar Markaz bazasida tashkil etiladigan Respublika kinoprokat tarmogʻiga kiradi.

7. Respublika kinoprokat tarmogʻiga kirmaydigan, mulkchilik shaklidan qatʼiy nazar barcha kinoteatrlar filmlar namoyishini kinokompaniyalar, kinoprodyuserlar, distribyuterlar va filmga nisbatan boshqa huquq egalari bilan tuzilgan shartnomalar asosida mustaqil amalga oshiradi.

8. Respublika kinoprokat tarmogʻida davlat buyurtmasi boʻyicha ishlab chiqarilgan va xorijdan olib kiriladigan filmlar distributsiyasini amalga oshirish ilovadagi sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.

2-bob. Respublika kinoprokat tarmogʻida distribyuterlik faoliyatini amalga oshirish

9. Respublika kinoprokat tarmogʻidagi kinoteatrlarda namoyish etiladigan filmlar Markaz huzuridagi Metodik kengashning (keyingi oʻrinlarda Metodik kengash deb ataladi) tavsiyasi asosida shakllantiriladigan repertuar rejaga muvofiq amalga oshiriladi.

10. Respublika kinoprokat tarmogʻidagi kinoteatrlarda namoyish etiladigan filmlarning repertuar rejasi Agentlik bosh direktori bilan kelishilgan holda kinoprokati amalga oshiriladigan filmlar soniga qarab, har chorakda kamida 1-marta Metodik kengash tomonidan tasdiqlanadi. Zarurat boʻlganda, repertuar rejaga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilishi mumkin.

11. Metodik kengash Respublika kinoprokat tarmogʻidagi kinoteatrlarda namoyish etiladigan filmlarning repertuar rejadagi maqbul nisbatini belgilash va filmlarni professional baholash maqsadida tuziladi.

Metodik kengashning tarkibi Markaz tavsiyasiga muvofiq Agentlik bosh direktori tomonidan tasdiqlanadi.

12. Metodik kengashning tarkibiga Markazning mutaxassislari, kinotanqidchilar, kinokompaniyalar, kinoteatrlar vakillari, distribyuterlar va mustaqil ekspertlar jalb etiladi.

13. Agentlik tizimidagi “Respublika kinofondi” davlat unitar korxonasining (keyingi oʻrinlarda Respublika kinofondi deb ataladi) saqlovida boʻlgan, davlat buyurtmasi asosida ishlab chiqarilgan filmlar nusxasi Markazning buyurtmasiga asosan Respublika kinoprokat tarmogʻida namoyish qilish uchun bepul beriladi.

14. Respublika kinofondi fond saqlovidagi filmlar kinoprokatini amalga oshirish maqsadida uchinchi shaxslarga berishi yoki kinoprokati davom etayotgan filmlarning Respublika kinofondida saqlanayotgan original axborot tashuvchilaridan koʻchirgan holda tarqatishi va (yoki) tijorat maqsadlarida boshqa har qanday usulda foydalanishi mumkin emas.

15. Markaz Respublika kinofondidan belgilangan tartibda qabul qilib olgan filmlar nusxasini repertuar rejada belgilangan sanalarda Respublika kinoprokat tarmogʻidagi kinoteatrlarga markazlashgan holda elektron axborot tashuvchilarda va (yoki) optik tolali aloqa liniyasi orqali raqamli formatda yetkazib beradi.

16. Markaz filmlar nusxasini Respublika kinoprokat tarmogʻiga kirmaydigan kinoteatrlar, telekanallar, kabel va sunʼiy yoʻldosh televideniyesi, Internet, ijtimoiy tarmoqlar, yoʻlovchi tashish transport vositalari va boshqa joy va obyektlarda namoyish etish uchun oʻzaro tuzilgan shartnomalarda nazarda tutilgan shaklda va vositalarda yetkazib berishi mumkin.

3-bob. Filmlar kinoprokati boʻyicha distribyuterlik faoliyatini amalga oshirishda Respublika kinoprokat markazining huquq va majburiyatlari

17. Markaz quyidagi huquqlarga ega:

filmlar kinoprokati boʻyicha distribyuterlik faoliyatini erkin va teng huquqlilik asosida amalga oshirish;

filmlar kinoprokatini amalga oshirish uchun yuridik va jismoniy shaxslar bilan distribyuterlik shartnomalari tuzish;

kinoprokati amalga oshiriladigan filmlarning reklama materiallari (posterlari, TV-roliklari, tizerlari, treyleri va boshqa reklama mahsulotlari) tayyorlanishini tashkil qilish;

filmlar kinoprokati boʻyicha distribyuterlik faoliyatini amalga oshirishda film materiallarida oʻzining ismi (nomi)ni koʻrsatish;

filmga nisbatan huquq egalari yoki filmni prokatga berish huquqiga ega boʻlgan yuridik va jismoniy shaxslarga filmning ommaviy namoyishidan yigʻilgan mablagʻlar summasi toʻgʻrisida maʼlumot berish;

kinoprokati amalga oshiriladigan xorijiy filmlarni oʻzbek tiliga, zarurat boʻlganda, Oʻzbekistonda yashayotgan boshqa tillarga dublyaj yoki subtitr qilish.

Markaz qonun hujjatlarida va shartnomalarda nazarda tutilgan boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.

18. Markaz quyidagilarga majburdir:

filmlar nusxasining yetarliligini va texnik sifatini taʼminlash;

filmni uning ommaviy namoyishi oʻtkaziladigan kunga qadar ommaviy namoyish bilan shugʻullanuvchi yuridik va jismoniy shaxslarga yetkazib berish;

kinoteatrlarda tomoshabinlar sonidan qatʼiy nazar, filmlarning belgilangan miqdor va seanslarda namoyish etilishini kuzatib borish;

kinoprokati yakunlangan filmlar nusxalarini shartnomalarda nazarda tutilgan muddatlarda filmlarning huquqiy egasi yoki boshqa saqlovchilarga (arxiv fondlariga) qaytarilishini taʼminlash;

distribyuterlik faoliyatini amalga oshirishda mualliflik huquqi va turdosh huquqlar toʻgʻrisidagi, bolalarni ularning sogʻligʻiga zarar yetkazuvchi axborotdan himoya qilish toʻgʻrisidagi va boshqa qonun hujjatlariga rioya etish;

zoʻravonlik, pornografiyani targʻib qiluvchi, shuningdek, mamlakatda xavfsizlik va ijtimoiy-siyosiy barqarorlik, fuqarolar tinchligi, millatlararo va dinlararo totuvlikni hamda Oʻzbekiston haqida notoʻgʻri axborot tarqatishni va uning tarixiy, madaniy va maʼnaviy qadriyatlarini buzib koʻrsatuvchi filmlar tarqalishiga yoʻl qoʻymaslik.

Markaz qonun hujjatlarida va oʻzlari tuzgan shartnomalarda nazarda tutilgan boshqa majburiyatlarga ham ega boʻlishi mumkin.

19. Markaz davlat ijtimoiy granti asosida Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti va Jamgʻarma mablagʻlari hisobiga ishlab chiqarilgan filmlar kinoprokati boʻyicha ularning reytingini yuritadi. Past reytingga ega boʻlgan filmlar boʻyicha Agentlik huzuridagi Badiiy kengashga maʼlumot va takliflar kiritadi hamda ommaviy axborot vositalarida (internet tarmoqlari, gazeta, va jurnallar va boshqalarda) belgilangan tartibda eʼlon qilib boradi.

4-bob. Distribyuterlik faoliyatini amalga oshirishda filmlarning reklama-targʻibotini amalga oshirish

20. Davlat ijtimoiy granti asosida Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti va Jamgʻarma mablagʻlari hisobiga ishlab chiqarilgan va respublika kinoprokat tarmogʻida kinoprokati amalga oshiriladigan filmlarning reklamasi hamda televideniye, radio va Internet tarmoqlaridagi piar-kompaniyasi Markaz tomonidan markazlashgan holda tashkil etiladi.

Markaz filmlarning reklama-targʻiboti faoliyatini “Reklama toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasining Qonuni talablariga muvofiq amalga oshiradi.

21. Kinoprokati amalga oshiriladigan filmlar reklamasida, shu jumladan, film afishasida, kirish chiptalarida yoshga doir cheklovlar koʻrsatilishi, filmda alkogol va tamaki isteʼmolidan foydalanilganligi hamda uning zarari toʻgʻrisidagi ogohlantiruvchi yozuvlar boʻlishi shart.

22. Markaz ommaviy namoyishni amalga oshirish uchun tegishli ruxsatnomaga ega boʻlmagan filmlarning kinoprokati toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni ommaviy axborot vositalari orqali yoki boshqa usullarda eʼlon qilishga hamda kinoprokatini tashkil etishga haqli emas.

5-bob. Filmlar kinoprokati boʻyicha distribyuterlik faoliyatidan yigʻilgan mablagʻlarning hisobi va hisoboti

23. Markaz Davlat ijtimoiy granti asosida Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti va Jamgʻarma mablagʻlari hisobiga ishlab chiqarilgan filmlarning kinoprokati boʻyicha shartnomalarda nazarda tutilgan ulushidan yigʻilgan mablagʻlarni Jamgʻarma hisobiga oʻtkazadi.

24. Filmlar kinoprokatidan yigʻilgan mablagʻlar boʻyicha buxgalterlik hisobi va hisoboti Markaz tomonidan qonun hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.

25. Markaz Davlat ijtimoiy granti asosida Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti va Jamgʻarma mablagʻlari hisobiga ishlab chiqarilgan filmlarning kinoprokatidan tushgan mablagʻlar toʻgʻrisida har chorak yakuni boʻyicha keyingi oyning 15-sanasiga qadar Agentlikka belgilangan tartibda hisobot taqdim etadi.

6-bob. Yakunlovchi qoidalar

26. Markaz Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlariga muvofiq ushbu Nizom talablariga rioya etilishi uchun javob beradi.

27. Ushbu Nizom talablariga rioya etilishi Agentlik tomonidan belgilangan tartibda nazorat qilinadi.

Davlat buyurtmasi boʻyicha ishlab chiqarilgan va xorijdan olib kiriladigan filmlar distributsiyasini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisida nizomga ILOVA

Respublika kinoprokat tarmogʻida davlat buyurtmasi boʻyicha ishlab chiqarilgan va xorijdan olib kiriladigan filmlar distributsiyasini amalga oshirish

Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 19-avgustdagi 695-son qaroriga 4-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartishlar va qoʻshimchalar

1. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekkino” Milliy agentligi huzuridagi Milliy kinematografiyani rivojlantirish jamgʻarmasining nizomini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2017-yil 11-dekabrdagi 976-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QHT, 2017-y., 50-son, 1228-modda) 1-ilovasida :

a) 2-banddagi “Oʻzbekiston kinoarboblari ijodiy uyushmasini saqlash xarajatlarini qoplash” soʻzlari chiqarib tashlansin;

b) 7-bandning uchinchi va beshinchi xatboshilari chiqarib tashlansin;

toʻrtinchi va oltinchi — oʻn uchinchi xatboshilari tegishli ravishda uchinchi va toʻrtinchi — oʻn birinchi xatboshlari deb hisoblansin;

2. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekkino” Milliy agentligi faoliyatini tashkil etish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2017-yil 28-dekabrdagi 1030-son qarorida (Oʻzbekiston Respublikasi QHT, 2017-y., 12-son, 308-moddada):

a) 2-bandning toʻrtinchi xatboshi chiqarib tashlansin;

b) 3-bandning uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“Agentlikning markaziy apparati va “Qoraqalpoqkino” agentligiga Vazirlar Mahkamasining “Davlat hokimiyati va boshqaruv organlari, sud organlari va notarial idoralari hodimlari mehnatga haq toʻlash tarif setkalarini joriy etish toʻgʻrisida” 1996-yil 12-apreldagi 147-son qarori bilan belgilangan mehnatga haq toʻlash tartibi qoʻllaniladi.”;

v) 1-ilova quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“Oʻzbekkino” Milliy agentligining TAShKILIY TUZILMASI

g) 2-ilovada :

4-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“4. Agentlik oʻz faoliyatini Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Kinematografiya sohasida boshqarishni takomillashtirish toʻgʻrisida” 2004-yil 16-martdagi PF-3407-son Farmoniga hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Milliy kinematografiyani yanada rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 7-avgustdagi PQ-3176-son hamda “Milliy kinoindustriyani rivojlantirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2018-yil 24-iyuldagi PQ-3880-son qarorlariga muvofiq amalga oshiradi”;

7-banddagi “Agentlik, “Qoraqalpoqkino” agentligi, Agentlikning viloyatlar va Toshkent shahar boʻlimlari (keyingi oʻrinlarda hududiy boʻlinmalar deb ataladi)” soʻzlari “Agentlik va “Qoraqalpoqkino” agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

9-bandda :

uchinchi xatboshidagi “Agentlikning viloyatlar va Toshkent shahar boʻlimlari” soʻzlari chiqarib tashlansin;

toʻrtinchi xatboshidagi “aksiyadorlik jamiyati” soʻzlari “davlat unitar korxonasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

oltinchi xatboshidagi “Hujjatli filmlar kinostudiyasi” soʻzlari “Hujjatli va xronikal filmlar kinostudiyasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

oʻn toʻrtinchi xatboshidagi “Oʻzbekiston kinoarboblari ijodiy uyushmasi” soʻzlari “Kinoindustriya sohasi xodimlarini qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish markazi” davlat unitar korxonasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

11-bandda :

1-kichik bandda :

beshinchi xatboshi oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

oltinchi xatboshidagi “Oʻzbekiston kinoarboblari ijodiy uyushmasining tavsiyasiga koʻra” soʻzlari chiqarib tashlansin;

oltinchi — oʻninchi xatboshilari tegishli ravishda beshinchi — sakkizinchi xatboshilari deb hisoblansin;

4-kichik bandning birinchi — toʻrtinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“4) milliy kino sanʼatining eng yaxshi anʼanalarini izchil davom ettirish va boyitish maqsadida iqtidorli yosh kinoijodkorlarni tarbiyalash, kinoindustriya sohasi xodimlarini qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish sohasida:

kinoindustriya sohasining, mulkchilik shaklidan qatʼiy nazar kinokompaniyalarning ijodiy-ishlab chiqarish, texnik va boshqa xodimlarini shartnoma asosida rejissura, prodyuserlik, aktyorlik mahorati, kinooperatorlik, animatsiya va boshqa yoʻnalishlar boʻyicha qayta tayyorlash hamda ularning malakasini oshiradi;

metodik va axborot bazasini yaratish, yaxshilash, doimiy yangilab borish, kinoindustriya sohasi xodimlarini qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish boʻyicha zarur oʻquv qoʻllanmalari hamda tavsiyalarini ishlab chiqadi;

kinoindustriya sohasi xodimlarini, ular ishlayotgan muassasaning budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan, xorijiy kinokompaniyalarda qayta tayyorlanishi va ularning malakasi oshirilishini tashkil etish va chet ellik hamkorlar bilan yaqin aloqalarni yoʻlga qoʻyadi”;

3-bobning 3-paragrafi oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

17-bandda :

ikkinchi — oltinchi xatboshilaridagi “Agentlikning hududiy boʻlinmalari va uning tizimidagi tashkilotlar” soʻzlari “Agentlik tizimiga kiruvchi tashkilotlar” soʻzlari bilan almashtirilsin;

yettinchi xatboshidagi “Agentlikning hududiy boʻlinmalari va unga tegishli tashkilotlar” soʻzlari “Agentlik tizimiga kiruvchi tashkilotlar” soʻzlari bilan almashtirilsin;

18-bandning ikkinchi xatboshidagi “Agentlikning hududiy boʻlinmalari va uning” soʻzlari “Agentlik” soʻzi bilan almashtirilsin;

4-bob 3-paragrafining nomidagi “Agentlikning Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahridagi boʻlimlarining” soʻzlari “Agentlik tizimidagi “Qoraqalpoqkino” agentligining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

19-bandning birinchi xatboshidagi “Agentlikning Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahridagi boʻlimlari” soʻzlari “Agentlik tizimidagi “Qoraqalpoqkino” agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

20-bandda :

birinchi xatboshidagi “Hududiy boʻlinmalar” soʻzlari “Qoraqalpoqkino” agentligi” soʻzlari bilash almashtirilsin;

ikkinchi va uchinchi xatboshilaridagi “Agentlikning hududiy boʻlinmalari” soʻzlari “Qoraqalpoqkino” agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

beshinchi va oltinchi xatboshilaridagi “Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahrida” soʻzlari “Qoraqalpogʻiston Respublikasida” soʻzlari bilan almashtirilsin;

21-bandda :

4-kichik banddagi “Agentlik va uning tarkibiy hamda hududiy boʻlinmalari” soʻzlari “Agentlik tizimiga kiruvchi tashkilotlar” soʻzlari bilan almashtirilsin;

9-kichik banddagi “tarkibiy va hududiy boʻlinmalar, Agentlik tasarrufidagi tashkilotlar” soʻzlari “tarkibiy boʻlinmalar va Agentlik tizimiga kiruvchi tashkilotlar” soʻzlari bilan almashtirilsin;

21-kichik band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“Agentlik tarkibiy boʻlinmalari va uning tizimiga kiruvchi tashkilotlar faoliyatini tashkil etishning zamonaviy shakllarini joriy etish”;

22-bandning 7-kichik bandidagi “tarkibiy va hududiy boʻlinmalar” soʻzlari “tarkibiy boʻlinmalar va uning tizimiga kiruvchi tashkilotlar” soʻzlari bilan almashtirilsin;

23-bandda :

3-kichik band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“3) oʻzining vakolati doirasida Agentlik tizimiga kiruvchi tashkilotlarni nazorat qilish”;

4 va 5-kichik bandlardagi “tarkibiy va hududiy boʻlinmalar” soʻzlari “tarkibiy boʻlinmalar va Agentlik tizimiga kiruvchi tashkilotlar” soʻzlari bilan almashtirilsin;

8-kichik banddagi “Agentlikning hududiy boʻlinmalari va uning tasarrufidagi tashkilotlarga” soʻzlari “Agentlik tizimidagi tashkilotlarga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

24-bandda :

birinchi xatboshidagi “Hududiy boʻlinmalar” soʻzlari “Agentlik tizimiga kiruvchi tashkilotlar” soʻzlari bilan almashtirilsin;

2-kichik band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“Agentlik tizimiga kiruvchi tashkilotlar faoliyatiga umumiy rahbarlik qilish, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari va qarorlari, Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining qarorlari va boshqa qonun hujjatlari, shuningdek, Agentlik tizimiga kiruvchi tashkilotlarga yuklangan vazifalar va funksiyalar bajarilishini tashkil etish”;

3 , 4 va 7-kichik bandlardagi “hududiy boʻlinmalar” soʻzlari “Agentlik tizimiga kiruvchi tashkilotlar” soʻzlari bilan almashtirilsin;

8-kichik band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“8) Agentlik tizimiga kiruvchi tashkilotlarga xodimlarni tanlash va joy-joyiga qoʻyish, kadrlar zaxirasini shakllantirish, ularning samarali faoliyati uchun zarur shart-sharoitlarni yaratish”;

9 , 10 , 13 , 14 , 15 va 18-kichik bandlardagi “hududiy boʻlinmalar” soʻzlari “Agentlik tizimiga kiruvchi tashkilotlar” soʻzlari bilan almashtirilsin;

28-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“28. Agentlik tizimiga kiruvchi tashkilotlar rahbarlari:

1) tizim tashkilotlariga yuklangan vazifalar va funksiyalarning bajarilishi;

2) ushbu Nizomning 23-bandida nazarda tutilgan funksional vazifalarning sifatli bajarilishi uchun shaxsan masʼul hisoblanadi.”;

32-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“Agentlikning tarkibiy boʻlinmalari va tizim tashkilotlari rahbarlari Bosh direktor tomonidan belgilangan tartibda lavozimga tayinlanadi va lavozimidan ozod etiladi”;

7-bobning 2-paragrafi nomi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“2-§ Agentlik markaziy apparati tarkibiy boʻlinmalari va uning tizimiga kiruvchi tashkilotlar tizim tashkilotlari bilan oʻzaro hamkorlik qilishi tartibi”;

33 va 34-bandlar quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“33. Agentlik markaziy apparati tarkibiy boʻlinmalar va uning tizimiga kiruvchi tashkilotlar bilan oʻzaro hamkorligini taʼminlash tarkibiy boʻlinmalar rahbarlari tomonidan amalga oshiriladi.

34. Agentlik markaziy apparati tarkibiy boʻlinmalar va uning tizimiga kiruvchi tashkilotlar bilan oʻzaro hamkorlik qilish jarayonida:

1) Agentlik tizimiga kiruvchi tashkilotlarga topshiriqlarni yetkazib, ularning ijrosini nazorat qiladi;

2) Agentlik tizimiga kiruvchi tashkilotlarga ular faoliyatiga oid soʻrovlarni yoʻnaltiradi va ularning ijrosini nazorat qiladi;

3) tekshirishlar olib borish barobarida Agentlik tizimiga kiruvchi tashkilotlar faoliyati tajribasini umumlashtirib, sohani takomillashtirish chora-tadbirlarini ishlab chiqadi;

4) Agentlik tizimiga kiruvchi tashkilotlar faoliyati natijalari boʻyicha statistik maʼlumotlar, axborot va hisobot materiallarini oʻrganish ishlarini tashkil etadi;

5) Agentlik tizimiga kiruvchi tashkilotlardan tushgan takliflarni koʻrib chiqadi;

6) Agentlik va uning tizimiga kiruvchi tashkilotlar ish rejalarini tahlil qiladi hamda ularning faoliyatini rejalashtirishni yanada takomillashtirish boʻyicha normativ-huquqiy hujjatlarni tayyorlash jarayonida qatnashishini taʼminlaydi”;

35-bandda :

birinchi xatboshidagi “Hududiy boʻlinmalar” soʻzlari “Agentlik tizimiga kiruvchi tashkilotlar” soʻzlari bilan almashtirilsin;

5-kichik band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

37-bandning ikkinchi xatboshi chiqarib tashlansin;

38-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

41-bandning uchinchi xatboshidagi “Agentlik tarkibiy va hududiy boʻlinmalari” soʻzlari “Agentlik tarkibiy boʻlinmalari va uning tizimiga kiruvchi tashkilotlar” soʻzlari bilan almashtirilsin;

15 — 57-bandlar tegishli ravishda 14 — 53-bandlar deb hisoblansin;

d) 3-ilova oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

3. Vazirlar Mahkamasining “Respublikada yagona repertuar siyosati yuritilishini taʼminlashga yoʻnaltirilgan respublika kinoprokat tizimini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 6-apreldagi 272-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QHT toʻplami, 2018-y., 4-son, 8-modda) 1-ilovada :

a) 4-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

b) 16-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“16. 2019-yil 1-yanvardan boshlab, mulkchilik shaklidan qatʼiy nazar, barcha kinovideo-tomosha tashkilotlarida namoyish qilinadigan milliy filmlar hajmlari – sutkada ikkitadan kam boʻlmasligi, 2021-yil 1-yanvardan esa shu kabi toʻliq metrajli filmlar oylik ekran vaqtining 25 foizidan kam boʻlmasligi, bayram kunlari 40 foizdan kam boʻlmasligi kerak”;

v) 20-bandning beshinchi xatboshidagi “namoyish qilish huquqini beruvchi tegishli litsenziyani” soʻzlari “ommaviy namoyishini amalga oshirish uchun bir martalik ruxsatnomani” soʻzlari bilan almashtirilsin;

5 — 24 bandlar tegishli ravishda 4 — 23 bandlar deb hisoblansin.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2019-yil 19-avgust,

695-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 20.08.2019-y., 09/19/695/3595-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 22.07.2023-y., 09/23/304/0510-son)

lex.uz