📅 2019-yil 17-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2019-yil 17-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2019 йил 17 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 17 августа 2019 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 17 August 2019 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ўзгартиришлар ва қўшимча
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сон Фармони)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сон Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов, Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов ҳамда Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири И.Ю. Абдурахмонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 августдаги 684-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон иқтидорли ёшларини тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида» 2008 йил 13 октябрдаги 226-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2008 й., 42-сон, 422-модда):
а) 1-илованинг 10-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Стипендиялар ҳар йили таянч докторантнинг таянч докторантуранинг охирги курсидаги ўқиш даври учун, стипендиянинг икки баробари миқдорида қатъий мувофиқ ҳолда тайинланади»;
б) 2-илованинг 12-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари соҳиблари бўлган бакалавриат талабалари олий таълим муассасасини битиргач, икки йил давомида магистратурага давлат гранти асосида, магистратура талабалари таянч докторантурага кириш имтиҳонларисиз Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига ўқитиш учун қабул квотаси асосида қабул қилинади».
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 22 майдаги 304-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 5-сон, 79-модда):
а) 1-илованинг 3-банди тўртинчи ва бешинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« таянч докторантура — ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда мутахассисликни чуқур ўрганиш ва докторлик диссертациясини тайёрлаш ҳамда ҳимоя қилиш мақсадида улар томонидан илмий изланишлар олиб бориш бўйича фалсафа доктори (РhD) илмий даражаси изланувчилари учун ОТМ ва ИТМларида олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисосликлари бўйича ташкил этиладиган олий ўқув юртидан кейинги таълим шакли;
докторантура — ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда мутахассисликни чуқур ўрганиш ва докторлик диссертациясини тайёрлаш ҳамда ҳимоя қилиш мақсадида улар томонидан илмий изланишлар олиб бориш бўйича фан доктори (DSc) илмий даражаси изланувчилари учун ОТМ ва ИТМларида олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисосликлари бўйича ташкил этиладиган олий ўқув юртидан кейинги таълим шакли»;
б) 2-иловада :
2-банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« таянч докторантура — ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда мутахассисликни чуқур ўрганиш ва докторлик диссертациясини тайёрлаш ҳамда ҳимоя қилиш мақсадида улар томонидан илмий изланишлар олиб бориш бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси изланувчилари учун ОТМ ва ИТМларида олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисосликлари бўйича ташкил этиладиган олий ўқув юртидан кейинги таълим шакли;
докторантура — ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда мутахассисликни чуқур ўрганиш ва докторлик диссертациясини тайёрлаш ҳамда ҳимоя қилиш мақсадида улар томонидан илмий изланишлар олиб бориш бўйича фан доктори (DSc) илмий даражаси изланувчилари учун ОТМ ва ИТМларида олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисосликлари бўйича ташкил этиладиган олий ўқув юртидан кейинги таълим шакли»;
8-банднинг иккинчи хатбошиси куйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Илмий унвони бўлган фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий раҳбарлик ёки илмий маслаҳатчи фаолияти самарадорлиги таҳлили асосида Коллегиал орган тавсиясига кўра бир вақтнинг ўзида фақат икки нафар таянч докторантга ва мустақил изланувчига илмий раҳбар этиб бириктирилиши мумкин»;
13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«13. Таянч докторантура ва докторантурага Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига ва тўлов-контракт асосида ўқитиш учун қабул квотаси (кейинги ўринларда қабул квотаси деб аталади), қоида тариқасида, тегишли ўқув йили учун тасдиқланган олий таълим муассасаларига давлат буюртмаси асосида магистратура мутахассисликларига ўқишга қабул қилиш умумий параметрларининг 30 фоизидан кам бўлмаган миқдорда белгиланади.
Тасарруфида ОТМ ёки ИТМ бўлган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ҳар йили 15 майгача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигига юқори малакали илмий ва илмий-педагогик кадрларга бўлган эҳтиёжлар, амалдаги олий ўқув юртидан кейинги таълим институтларининг самарадорлиги, таълим олаётган докторантлар ва мустақил изланувчилар контингенти, илмий раҳбарлар ва илмий консультантларнинг самарали ишлари, шунингдек, мазкур Низомда белгиланган битта илмий раҳбар ва битта илмий консультантга бириктириладиган докторантлар сонидан келиб чиқиб, кейинги йилдан бошлаб таянч докторантурага, докторантурага қабул квотаси бўйича асосланган таклифлар билан мурожаат қиладилар»;
24-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«24. Таянч докторантурага ва докторантурага кирувчи талабгорларнинг кириш имтиҳонлари, суҳбат натижаларидан ва ажратилган қабул квотасидан келиб чиқиб, қабул комиссияси ва (ёки) Коллегиал орган томонидан 30 ноябргача бўлган муддатда қабул қилинганлардан танланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат стипендиялари соҳиблари таянч докторантурага кириш имтиҳонлариcиз қабул қилинади.
Бир неча талабгорларнинг таянч докторантурага ва докторантурага кириш имтиҳонлари ёки суҳбат натижалари бўйича улар томонидан тўпланган якуний баллари тенг бўлган тақдирда қуйидаги талабгорларга устунлик берилади:
а) таянч докторантурага:
магистратурани аъло баҳолар билан тамомлаганлар;
муаллифлик гувоҳномалари ва патентга эга бўлганлар;
журналларда, шу жумладан хорижий журналларда илмий мақолалар чоп этганлар;
б) докторантурага:
5 йилдан ортиқ илмий-педагогик стажга эга бўлганлар;
муаллифлик гувоҳномалари ва патентга эга бўлганлар;
монография (ижтимоий-гуманитар фанлар учун), талабгорнинг диссертация мавзуси бўйича ОАК рўйхатига мувофиқ илмий журналларда, шу жумладан хорижий журналларда чоп этилган сони бўйича (бошқа талабгорларга нисбатан) кўп миқдорда илмий мақолага эга бўлганлар;
диссертация тадқиқоти ҳажмининг 50 фоиздан кўп қисмини бажарганлар»;
35-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Хорижий фуқаролар ёки фуқаролиги бўлмаган, шунингдек, тўлов-контракт асосида қабул қилинган докторантларнинг илмий раҳбарлари ва консультантларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш ўқитиш учун келиб тушадиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади».
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 17 август,
684-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
oʻzgartirishlar va qoʻshimcha
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar va qoʻshimcha kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “2017 — 2021-yillarda Oʻzbekiston Respublikasini rivojlantirishning beshta ustuvor yoʻnalishi boʻyicha harakatlar strategiyasini “Faol investitsiyalar va ijtimoiy rivojlanish yili”da amalga oshirishga oid davlat dasturi toʻgʻrisida” 2019-yil 17-yanvardagi PF-5635-son Farmoni)
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “2017 — 2021-yillarda Oʻzbekiston Respublikasini rivojlantirishning beshta ustuvor yoʻnalishi boʻyicha harakatlar strategiyasini “Faol investitsiyalar va ijtimoiy rivojlanish yili”da amalga oshirishga oid davlat dasturi toʻgʻrisida” 2019-yil 17-yanvardagi PF-5635-son Farmonida belgilangan vazifalar ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar va qoʻshimcha kiritilsin.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Innovatsion rivojlanish vazirligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
3. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining ijtimoiy rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari A.A. Abduxakimov, Oʻzbekiston Respublikasi oliy va oʻrta maxsus taʼlim vaziri I.U. Madjidov hamda Oʻzbekiston Respublikasi innovatsion rivojlanish vaziri I.Y. Abduraxmonov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 17-avgustdagi 684-son qaroriga ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan
1. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston iqtidorli yoshlarini taqdirlash va moddiy ragʻbatlantirish toʻgʻrisida” 2008-yil 13-oktabrdagi 226-son qarorida (Oʻzbekiston Respublikasi QHT, 2008-y., 42-son, 422-modda):
a) 1-ilovaning 10-bandi ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Stipendiyalar har yili tayanch doktorantning tayanch doktoranturaning oxirgi kursidagi oʻqish davri uchun, stipendiyaning ikki barobari miqdorida qatʼiy muvofiq holda tayinlanadi”;
b) 2-ilovaning 12-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“12. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining davlat stipendiyalari sohiblari boʻlgan bakalavriat talabalari oliy taʼlim muassasasini bitirgach, ikki yil davomida magistraturaga davlat granti asosida, magistratura talabalari tayanch doktoranturaga kirish imtihonlarisiz Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobiga oʻqitish uchun qabul kvotasi asosida qabul qilinadi”.
2. Vazirlar Mahkamasining “Oliy oʻquv yurtidan keyingi taʼlim tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 22-maydagi 304-son qarorida (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2017-y., 5-son, 79-modda):
a) 1-ilovaning 3-bandi toʻrtinchi va beshinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ tayanch doktorantura — ishlab chiqarishdan ajralgan holda mutaxassislikni chuqur oʻrganish va doktorlik dissertatsiyasini tayyorlash hamda himoya qilish maqsadida ular tomonidan ilmiy izlanishlar olib borish boʻyicha falsafa doktori (RhD) ilmiy darajasi izlanuvchilari uchun OTM va ITMlarida oliy malakali ilmiy va ilmiy-pedagog kadrlar ixtisosliklari boʻyicha tashkil etiladigan oliy oʻquv yurtidan keyingi taʼlim shakli;
doktorantura — ishlab chiqarishdan ajralgan holda mutaxassislikni chuqur oʻrganish va doktorlik dissertatsiyasini tayyorlash hamda himoya qilish maqsadida ular tomonidan ilmiy izlanishlar olib borish boʻyicha fan doktori (DSc) ilmiy darajasi izlanuvchilari uchun OTM va ITMlarida oliy malakali ilmiy va ilmiy-pedagog kadrlar ixtisosliklari boʻyicha tashkil etiladigan oliy oʻquv yurtidan keyingi taʼlim shakli”;
b) 2-ilovada :
2-bandning toʻrtinchi va beshinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ tayanch doktorantura — ishlab chiqarishdan ajralgan holda mutaxassislikni chuqur oʻrganish va doktorlik dissertatsiyasini tayyorlash hamda himoya qilish maqsadida ular tomonidan ilmiy izlanishlar olib borish boʻyicha falsafa doktori (PhD) ilmiy darajasi izlanuvchilari uchun OTM va ITMlarida oliy malakali ilmiy va ilmiy-pedagog kadrlar ixtisosliklari boʻyicha tashkil etiladigan oliy oʻquv yurtidan keyingi taʼlim shakli;
doktorantura — ishlab chiqarishdan ajralgan holda mutaxassislikni chuqur oʻrganish va doktorlik dissertatsiyasini tayyorlash hamda himoya qilish maqsadida ular tomonidan ilmiy izlanishlar olib borish boʻyicha fan doktori (DSc) ilmiy darajasi izlanuvchilari uchun OTM va ITMlarida oliy malakali ilmiy va ilmiy-pedagog kadrlar ixtisosliklari boʻyicha tashkil etiladigan oliy oʻquv yurtidan keyingi taʼlim shakli”;
8-bandning ikkinchi xatboshisi kuyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Ilmiy unvoni boʻlgan fan nomzodi yoki falsafa doktori (PhD) ilmiy rahbarlik yoki ilmiy maslahatchi faoliyati samaradorligi tahlili asosida Kollegial organ tavsiyasiga koʻra bir vaqtning oʻzida faqat ikki nafar tayanch doktorantga va mustaqil izlanuvchiga ilmiy rahbar etib biriktirilishi mumkin”;
13-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“13. Tayanch doktorantura va doktoranturaga Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobiga va toʻlov-kontrakt asosida oʻqitish uchun qabul kvotasi (keyingi oʻrinlarda qabul kvotasi deb ataladi), qoida tariqasida, tegishli oʻquv yili uchun tasdiqlangan oliy taʼlim muassasalariga davlat buyurtmasi asosida magistratura mutaxassisliklariga oʻqishga qabul qilish umumiy parametrlarining 30 foizidan kam boʻlmagan miqdorda belgilanadi.
Tasarrufida OTM yoki ITM boʻlgan vazirliklar, idoralar va tashkilotlar har yili 15-maygacha boʻlgan muddatda Oʻzbekiston Respublikasi Innovatsion rivojlanish vazirligiga yuqori malakali ilmiy va ilmiy-pedagogik kadrlarga boʻlgan ehtiyojlar, amaldagi oliy oʻquv yurtidan keyingi taʼlim institutlarining samaradorligi, taʼlim olayotgan doktorantlar va mustaqil izlanuvchilar kontingenti, ilmiy rahbarlar va ilmiy konsultantlarning samarali ishlari, shuningdek, mazkur Nizomda belgilangan bitta ilmiy rahbar va bitta ilmiy konsultantga biriktiriladigan doktorantlar sonidan kelib chiqib, keyingi yildan boshlab tayanch doktoranturaga, doktoranturaga qabul kvotasi boʻyicha asoslangan takliflar bilan murojaat qiladilar”;
24-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“24. Tayanch doktoranturaga va doktoranturaga kiruvchi talabgorlarning kirish imtihonlari, suhbat natijalaridan va ajratilgan qabul kvotasidan kelib chiqib, qabul komissiyasi va (yoki) Kollegial organ tomonidan 30-noyabrgacha boʻlgan muddatda qabul qilinganlardan tanlanadi.
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Davlat stipendiyalari sohiblari tayanch doktoranturaga kirish imtihonlariciz qabul qilinadi.
Bir necha talabgorlarning tayanch doktoranturaga va doktoranturaga kirish imtihonlari yoki suhbat natijalari boʻyicha ular tomonidan toʻplangan yakuniy ballari teng boʻlgan taqdirda quyidagi talabgorlarga ustunlik beriladi:
a) tayanch doktoranturaga:
magistraturani aʼlo baholar bilan tamomlaganlar;
mualliflik guvohnomalari va patentga ega boʻlganlar;
jurnallarda, shu jumladan xorijiy jurnallarda ilmiy maqolalar chop etganlar;
b) doktoranturaga:
5 yildan ortiq ilmiy-pedagogik stajga ega boʻlganlar;
mualliflik guvohnomalari va patentga ega boʻlganlar;
monografiya (ijtimoiy-gumanitar fanlar uchun), talabgorning dissertatsiya mavzusi boʻyicha OAK roʻyxatiga muvofiq ilmiy jurnallarda, shu jumladan xorijiy jurnallarda chop etilgan soni boʻyicha (boshqa talabgorlarga nisbatan) koʻp miqdorda ilmiy maqolaga ega boʻlganlar;
dissertatsiya tadqiqoti hajmining 50 foizdan koʻp qismini bajarganlar”;
35-bandning toʻrtinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Xorijiy fuqarolar yoki fuqaroligi boʻlmagan, shuningdek, toʻlov-kontrakt asosida qabul qilingan doktorantlarning ilmiy rahbarlari va konsultantlarning mehnatiga haq toʻlash oʻqitish uchun kelib tushadigan mablagʻlar hisobidan amalga oshiriladi”.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2019-yil 17-avgust,
684-son