📅 2019-yil 20-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2019-yil 20-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2019 йил 20 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 20 августа 2019 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 20 August 2019 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
СХЕМАСИ
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
СХЕМАСИ
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
СХЕМАСИ
Юридик ва жисмоний шахсларнинг электр энергияси, табиий газ, ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини (ҳисоблагичларни) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 12 декабрдаги ПФ-5278-сон Фармонига мувофиқ ҳамда муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар юридик ва жисмоний шахсларнинг электр энергияси, табиий газ, ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари (кейинги ўринларда давлат хизматлари деб аталади) кўрсатиш тизимини янада такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари деб ҳисоблансин:
давлат хизматлари кўрсатишда юридик ёки жисмоний шахсларнинг бевосита иштирок этишини талаб қиладиган тартиботлар сонини ҳамда уларни кўрсатиш муддатларини тубдан қисқартириш;
юридик ва жисмоний шахслардан бошқа давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан олинадиган ҳужжатлар ва маълумотлар талаб қилинишини бекор қилиш;
давлат хизматлари кўрсатишда бюрократик тўсиқ ва ғовларга йўл қўймаслик мақсадида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ўртасида идоралараро ўзаро электрон ҳамкорлик ўрнатиш;
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятининг самарадорлигини, тезкорлигини ва шаффофлигини таъминлаш, уларнинг масъулиятини ва ижро интизомини кучайтириш;
Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталини (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) давлат хизматлари кўрсатиш учун ягона ахборот майдончаси сифатида белгилаш.
2. Қуйидагилар тасдиқлансин ва 2019 йил 1 ноябрдан бошлаб амалга киритилсин:
Юридик ва жисмоний шахсларнинг электр энергиясини ҳисобга олиш ускуналарини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ;
Юридик ва жисмоний шахсларнинг табиий газни ҳисобга олиш ускуналарини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 2-иловага мувофиқ;
Юридик ва жисмоний шахсларнинг ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 3-иловага мувофиқ.
3. Белгилансинки, 2019 йил 1 ноябрдан бошлаб ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентларга мувофиқ кўрсатиладиган давлат хизматларидан фойдаланиш учун юридик ва жисмоний шахслар таъминотчи корхоналарга бевосита ҳамда Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали мурожаат қиладилар.
4. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ва Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ва давлат хизматлари кўрсатилишида иштирок этадиган бошқа давлат органлари:
бир ой муддатда давлат хизматларини кўрсатиш учун зарур ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатларнинг намунавий шакллари, бланкалари ишлаб чиқилишини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан келишган ҳолда тасдиқланишини;
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда 2019 йил 1 ноябргача бўлган муддатда ҳудудий бўлинмалар, идоравий мансуб ташкилотлар ва давлат хизматлари кўрсатилишида иштирок этадиган бошқа тузилмаларнинг ЯИДХПга уланишини;
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ва Савдо-саноат палатаси билан биргаликда 2019 йил мобайнида Давлат хизматлари марказларининг ходимлари иштирокида ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентларни амалда қўллашнинг самарадорлиги ва натижадорлиги даражасини оширишга йўналтирилган ўқув семинарлари ташкил этилиши ва ўтказилишини таъминласинлар.
5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки,Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги давлат хизматларини кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда 2019 йил 1 ноябргача бўлган муддатда Ягона биллинг тизими орқали реал вақт режимида электрон шаклда тўловлар қабул қилинишини ҳамда давлат хизматлари кўрсатилиши учун тўланган йиғимлар суммаси ҳисоби юритилишини таъминласинлар.
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:
давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг улар томонидан давлат хизматлари кўрсатилишининг белгиланган тартибига риоя этилиши юзасидан, шу жумладан ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин;
ушбу қарор билан тасдиқланган давлат хизматларини кўрсатиш бўйича маъмурий регламентлар талабларини бузганлик учун давлат органлари ва бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазоларни қўлласин.
7. Белгилаб қўйилсинки, давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги раҳбарлари ушбу қарорда назарда тутилган вазифаларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб берадилар.
8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири А.С. Султанов, Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири М.Ҳ. Салиев ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 августдаги 698-сон қарорига 1-ИЛОВА
Электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини(ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Регламент юридик ва жисмоний шахсларга (кейинги ўринларда талабгорлар деб аталади) электр энергиясини ҳисобга олиш (ҳисоблагич) ускунасини (кейинги ўринларда ҳисобга олиш ускуналари деб аталади) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш давлат хизматларини (кейинги ўринларда давлат хизматлари деб аталади) кўрсатиш тартибини белгилайди.
Мазкур Регламент талаблари Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Электр энергияси ва табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жадал жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 13 ноябрдаги ПҚ-3384-сон қарори асосида ўрнатилган ҳисобга олиш ускуналари, шунингдек, ўлчов комплексларини навбатдаги даврий қиёслашдан ўтказиш учун тадбиқ этилмайди.
Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш лойиҳаси доирасида назарда тутилган истеъмолчиларнинг мазкур тизимга мос келмайдиган электр энергиясини ҳисобга олиш приборларини даврий қиёслов муддати келганда, ушбу приборларни қиёсловдан ўтказмасдан ўрнига автоматлаштирилган тизимга мос келувчи приборлар ўрнатилади.
2. Давлат хизматлари проактив шаклда (мурожаатсиз) ҳамда Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) орқали кўрсатилади. Бунда:
а) ҳудудий электр тармоқлари корхонаси (кейинги ўринларда ҲЭТК деб аталади) — ҳисобга олиш ускуналарини ечиш ва ўрнатишни, ечилган ҳисобга олиш ускуналарини аккредитация қилинган метрология хизматларида (кейинги ўринларда метрология хизмати деб аталади) қиёслашдан ўтказишга тақдим этиш ишларининг амалга оширилишини ҳамда ҳисобга олиш ускуналарига тамға (пломба) қўйишни таъминлайди;
в) метрология хизмати ечилган ҳисобга олиш ускуналарини қиёслашдан ўтказиш билан боғлиқ ишларни амалга оширади;
г) талабгорлар ечилган ҳисобга олиш ускуналарини ўрнатиш ва ечиш учун зарур шароит яратади ва ушбу жараёнда иштирок этади.
3. Электр энергиясини ҳисоблаш учун фақатгина Ўзбекистон Республикаси Ўлчаш воситалари давлат реестрига киритилган турлардаги ҳамда электр энергиясини ҳисоби ва назоратининг автоматлаштирилган тизимига мос келадиган ҳисобга олиш ускуналаридан фойдаланилиши шарт.
4. Давлат хизматлари марказлари, ҲЭТК ва метрология хизмати ўртасида ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро ўзаро электрон боғланиш ёрдамида амалга оширилади.
6. Ҳисобга олиш ускуналарини қиёслашдан ўтказиш метрология хизмати томонидан қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
8. Ҳисобга олиш ускунаси талабгорнинг айбисиз вақтинчалик бузилганда ёки қиёслашдан ўтказиш учун ечиб олинганда, етказиб берилган электр энергияси учун ҳисоб-китоб, ҳисобга олиш бузилишига ёки қиёслашдан ўтказишга қадар бўлган олдинги уч ҳисоб-китоб ойидаги ўртача сарф бўйича аниқланади. Ҳисоб-китобнинг бундай тартиби бир ойдан ортиқ қўлланилиши мумкин эмас.
Ҳисобга олиш ускунаси бир ой муддатда ўрнатилмаган ҳолларда ҳисоб-китоб ўртача суткалик сарф бўйича амалга оширилади.
9. Давлат хизмати кўрсатиш мазкур Регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.
2-боб. Давлат хизматларини кўрсатиш тартиби
1-§. Мурожаатларни шакллантириш ва юбориш
10. Талабгорлар (маиший эхтиёжлар учун электр энергиясидан фойдаланувчи жисмоний шахслардан ташқари) давлат хизматларидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.
Бунда, маиший эхтиёжлар учун электр энергиясидан фойдаланувчи жисмоний шахслардаги электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ускуналарини ихтиёрий равишда қиёслашдан ўтказиш учун Давлат хизматлари марказларига ҲЭТК мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.
Электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ускуналарини навбатдаги даврий қиёслаш қиёслов муддатига 3 ой қолганда проактив шаклда (мурожаатсиз) ҲЭТК томонидан ўтказилади.
11. Талабгор ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими талабгор номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон равишда тўлдиради.
12. Талабгордан бошқа ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.
13. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг талабгор маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
Талабгор ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
15. Ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) қиёслашдан ўтказиш давлат хизматини кўрсатганлик учун:
а) Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда:
жисмоний шахслардан (маиший эҳтиёжлар учун электр энергиясидан фойдаланувчи жисмоний шахслардан ташқари) ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи шахслардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи;
ҲЭТКдан (маиший эҳтиёжлар учун электр энергиясидан фойдаланувчи жисмоний шахслар учун) базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 фоизи;
юридик шахслардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Бунда ўлчаш воситаларини, ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича бир вақтда мурожаат қилинганда, йиғим суммаси бир марта ундирилади.
Ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) қиёслашдан ўтказиш назарда тутилмаган ҳолларда ечиш ёки ўрнатиш учун йиғим ундирилмайди.
Маиший истеъмолчилар ва тадбиркорлик субъектлари учун электр энергиясини ҳисобга олиш приборларини ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш харажатлари ҳудудий электр тармоқлари корхонаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғим тўланганлиги ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади.
Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:
18 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;
0,5 фоизи — Ягона биллинг тизими орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига;
20 фоизи — метрология хизматининг ҳисобварағига (агар ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) қиёслашдан ўтказиш учун мурожаат қилинганда);
қолган маблағлар таъминотчи корхонанинг ҳисобварағига ўтказилади.
Бунда жисмоний шахслар ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи шахсларнинг ҳисобга олиш ускуналарини заруратга кўра таъмирлаш ёки янгисига алмаштириш харажатлари ҲЭТК маблағлари ҳисобидан қопланади;
ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;
11,75 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (шу жумладан, 0,5 фоизи йиғим тўланганлиги Ягона биллинг тизими орқали тасдиқланганлиги учун);
20 фоизи — метрология хизматининг ҳисобварағига (агар ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) қиёслашдан ўтказиш учун мурожаат қилинганда);
қолган маблағлар таъминотчи корхонанинг ҳисобварағига ўтказилади.
Бунда жисмоний шахслар ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи шахсларнинг ҳисобга олиш ускуналарини заруратга кўра таъмирлаш ёки янгисига алмаштириш харажатлари ҲЭТК маблағлари ҳисобидан қопланади;
б) ҲЭТКка тўғридан-тўғри мурожаат қилинганда ёки ҲЭТК томонидан проактив шаклда (мурожаатсиз) давлат хизмати кўрсатилганда, қиёслашдан ўтказиш учун:
жисмоний шахслардан ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи шахслардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 16 фоизи;
юридик шахслардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,2 баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Бунда йиғимлар суммаси талабгорнинг шахсий ҳисобварағидан ечиб олинади ва тўлиқ равишда ҲЭТКнинг ҳисобварағига ўтказилади. Истеъмолчиларнинг ҳисобга олиш ускуналари метрология хизмати томонидан қиёсловдан ўтказилганлиги учун тўловлар ҲЭТК ҳисобидан амалга оширилади. Йиғим суммаси ҳисобга олиш ускунаси Регламентнинг 22-бандида белгиланган тартибда ечиб олингандан сўнг талабгорнинг шахсий ҳисобварағидан ечиб олинади.
16. Давлат хизматини олиш учун ЯИДХП орқали мурожаат этганда, мазкур Маъмурий регламентнинг 15-бандида кўрсатилган йиғимлар тўланадиган суммадан 90 фоиз миқдорида тўланади.
16 1 . Ижтимоий реестрнинг «камбағал оила» тоифасига киритилган оилаларнинг аъзоларига, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун мазкур регламентнинг 15 ва 16-бандларида белгиланган тегишли йиғимларга 50 фоиз миқдорида, Ижтимоий реестрнинг «давлат таъминотидаги оила» тоифасига киритилган оилаларнинг аъзоларига 75 фоиз миқдорида чегирма қўлланилади. Бунда чегирма Ижтимоий реестрнинг:
«давлат таъминотидаги оила» ёки «камбағал оила» тоифасидан «камбағаллик чегарасидаги оила» тоифасига ўтказилган оилаларга, уларнинг илгари белгиланган тоифасига мувофиқ миқдорда;
оғир ҳаётий вазиятга тушган оила сифатида «камбағаллик чегарасидаги оила» тоифасига киритилган оилаларга «камбағал оила» тоифасидаги оила учун белгиланган миқдорда қўлланилади.
18.Давлат хизматларини кўрсатиш учун тўловнинг амалга оширилмаганлиги давлат хизматларини кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади. Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.
Сўровномада ҳисобга олиш ускунаси билан боғлиқ маълумотлар нотўғри кўрсатилганлиги аниқланган тақдирда, сўровнома рад этилмайди. Бунда, ҲЭТК ходимлари томонидан сўровномада кўрсатилган телефон рақами орқали ариза берувчи билан боғланган ҳолда ёки жойига чиқиб аниқлик киритилади.
19. Талабгорлар давлат хизматларидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Талабгор давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади. Бунда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
20. Талабгорлар Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда, унинг сўровномаси Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, талабгор томонидан тасдиқланганидан сўнг реал вақт режимида ҲЭТКга электрон шаклда юборилади (қиёслашдан ўтказиш учун мурожаат қилинганда, метрология хизматига ҳам юборилади).
ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса, сўровнома автоматик тарзда ҲЭТКга электрон шаклда юборилади (қиёслашдан ўтказиш учун мурожаат қилинганда, метрология хизматига ҳам юборилади).
2-§. Ҳисобга олиш ускуналарини ечиш тартиби
21. Ҳисобга олиш ускуналарини ечиш ҲЭТК вакиллари томонидан талабгор иштирокида амалга оширилади.
22. ҲЭТК ходимлари даврий қиёслов муддатига 3 ой қолганда проактив шаклда (мурожаатсиз) ёки сўровнома келиб тушганидан сўнг 5 иш куни ичида талабгор билан келишиб, унинг иштирокида мазкур Регламентга 3-4-иловаларга мувофиқ шаклдаги далолатномани 2 нусхада тузган ҳолда ҳисобга олиш ускунасини ечиб олади.Далолатноманинг бир нусхаси талабгорга топширилади, иккинчи нусхаси ҲЭТК ходимида қолдирилади.
Талабгор ҳисобга олиш ускунасини қиёслашдан ўтказиш учун мурожаат қилганда, ҳисобга олиш ускунаси ҲЭТК томонидан далолатнома билан бирга метрология хизматига топширилади.
23. Талабгор ёки унинг вакили келишилган вақтда ва манзилда бўлмаган тақдирда, сўровномада кўрсатилган телефон рақами (электрон манзили, интернет ва ижтимоий тармоқ) орқали алоқага чиқилиб, сабаби аниқланади ва бу ҳақда холислар иштирокида далолатнома тузилиб, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи муҳри билан расмийлаштирилади ва мурожаат кўрмасдан қолдирилади.
Мурожаат кўрмасдан қолдирилганлиги ҳақида ҲЭТК масъул ходимлари томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланган хабарнома тегишли Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки талабгорга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборилади.
Бунда давлат хизмати проактив шаклда (мурожаатсиз) кўрсатилган тақдирда, ҲЭТК томонидан расмийлаштирилган далолатнома нусхаси хат билан талабгорга юборилади ва шу вақтдан бошлаб ҳисобга олиш ускунасини қиёслашдан ўтказиш учун талабгор умумий тартибда ҲЭТКка мурожаат қилиши лозим бўлади.
Талабгор хабарномани олган кундан эътиборан ўн кунлик муддат ичида Марказга қайта мурожаат қилган ҳолларда ундан мазкур Регламентнинг 15-бандида назарда тутилган йиғим ундирилмайди.
3-§. Ҳисобга олиш ускуналарини қиёслашдан ўтказиш тартиби
24. Ҳисобга олиш ускунаси ҲЭТКдан қабул қилиб олинганидан сўнг 3 иш куни ичида метрология хизмати томонидан қиёслашдан ўтказилади.
25. Ҳисобга олиш ускунасини қиёслашдан ўтказиш натижаси ижобий бўлган тақдирда, ҳисобга олиш ускунаси фойдаланишга яроқли деб топилади ва метрология хизмати томонидан ҳисобга олиш ускунасининг қиёслашдан ўтказилганлиги ҳақида сертификат расмийлаштирилади.
Ҳисобга олиш ускунаси унинг ҳисоблаш механизми ва созлаш элементига ўзгартириш киритишнинг олдини олиш мақсадида метрология хизмати томонидан тамғаланади.
Ҳисобга олиш ускунасини қиёслашдан ўтказиш натижаси салбий бўлганда,ҳисобга олиш ускунаси фойдаланишга яроқсиз деб топилади ва бу ҳақда шу куннинг ўзида метрология хизмати масъул ходими томонидан ҳисобга олиш ускунасининг яроқсизлиги ҳақида хабарнома расмийлаштирилади.
Сертификат ёки хабарнома расмийлаштирилгандан сўнг реал вақт режимида метрология хизмати масъул ходими уларни ўзининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаб, ҲЭТКга, шунингдек, Давлат хизматлари маркази (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ЯИДХП орқали талабгорга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) электрон шаклда юборади.
26. ҲЭТК сертификат ёки хабарнома келиб тушганидан сўнг 2 иш куни ичида ҳисобга олиш ускунасини метрология хизматидан олиб кетади.
27. Хабарнома олинган тақдирда ҲЭТК ҳисобга олиш ускунасини 3 иш кунида таъмирлаш ёки янгисига алмаштириш чорасини кўради. Электр энергияни ҳисобга олиш ускунасини таъмирлаш ёки янгисига алмаштиришга доир сарф-харажатлар ҲЭТК томонидан қопланади.
28. Таъмирланган ҳисобга олиш ускунаси ҲЭТК томонидан 2 иш кунида метрология хизматига тақдим этилиши лозим.
Метрология хизмати ҳисобга олиш ускунасини Регламентнинг 24-25-бандларида назарда тутилган тартибда қиёслашдан ўтказади. Бунда, қайта қиёслаш учун талабгор ёки ҲЭТКдан қўшимча тўлов ундирилмайди.
4-§. Ҳисобга олиш ускуналарини ўрнатиш тартиби
29. ҲЭТК ходимлари ҳисобга олиш ускунасини қиёслашдан ўтказгандан кейин 3 иш куни ичида талабгор билан келишилган вақтда талабгор иштирокида ушбу Регламентга 5-6-иловаларга мувофиқ ҳисобга олиш ускунасини ўрнатиш тўғрисида уч нусхада тегишли далолатнома тузган ҳолда тамғалайди. Далолатноманинг бир нусхаси талабгорда қолдирилади.
Агар ҳисобга олиш ускуналарини фақат ечиш ва (ёки) ўрнатиш (қиёслашдан ўтказмасдан) талаб этилганда ҲЭТК пломба қўйишни ҳисоблагич ўрнатилгандан сўнг бир вақтда амалга оширади.
Хизмат кўрсатиш якунланганлиги ҳақида хабардор қилиш учун ҳисобга олиш ускунаси ўрнатилганлиги ҳақидаги далолатнома тузилган кундан бошлаб 1 иш куни ичида Давлат хизматлари марказига юборилади.
Талабгор ёки унинг вакили келишилган вақтда ва манзилда бўлмаган тақдирда, бу ҳақда холислар иштирокида далолатнома тузилиб, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи муҳри билан расмийлаштирилади.
30. Далолатнома ҲЭТК масъул ходими томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки талабгорга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборилади.
Сўровномада талабгор томонидан давлат хизматларини кўрсатишнинг натижасини олиб кетишга масъул шахс кўрсатилган ҳолатларда давлат хизматларини кўрсатишнинг натижасини ушбу шахсга тақдим этишда тегишли ишончнома талаб этилмайди.
3-боб. Якунловчи қоидалар
31. Давлат хизматлари марказлари, ҲЭТК ва метрология хизмати ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотлар сир сақланишини таъминлайди.
31 1 . ҲЭТК талабгорларнинг ҳисобга олиш ускуналарини даврий қиёслашдан ўтказиш учун жавобгар бўлади, Регламентнинг 23-бандида белгиланган ҳолат бундан мустасно.
32. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти юзасидан, шу жумладан ЯИДХП орқали доимий назоратни ва мониторингни амалга оширади.
33. Талабгорлар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.
34. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
Электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари I. Мурожаатларни шакллантириш ва юбориш 1-босқич Талабгор 1. Электр энергияни ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилиш ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтиш. 1. Хоҳишига кўра 2. Давлат хизматини кўрсатиш учун йигим тўлаш. 2. Мурожаат қилинганда 2-босқич 1. Давлат хизматлари маркази 2. ЯИДХП Электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш учун сўровномани ҲЭТКга (қиёслашдан ўтказиш учун метрология хизматига ҳам) юбориш. Реал вақт режимида II. Ҳисобга олиш ускуналарини ечиш тартиби 1-босқич ҲЭТК Талабгор билан келишилган вақтда, унинг иштирокида тегишли далолатнома тузган ҳолда ҳисобга олиш ускунасини ечиб олиш. 5 иш куни мобайнида III. Ҳисобга олиш ускуналарини қиёслашдан ўтказиш тартиби 1-босқич Метрологик хизмат 1. Ҳисобга олиш ускунасини ҲЭТКдан қабул қилиб олиш ва қиёслашдан ўтказиш. 1. 3 иш куни мобайнида 2. Сертификат ёки хабарнома расмийлаштирилгандан сўнг уларни электрон рақамли имзо билан тасдиқлаб, ҲЭТКга шунингдек, Давлат хизматлари маркази (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ЯИДХП орқали талабгорга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) электрон шаклда юбориш. 2. Реал вақт режимида 2-босқич ҲЭТК Сертификат ёки хабарнома келиб тушганидан сўнг ҳисобга олиш ускунасини метрология хизматидан олиб кетиш. 2 иш куни мобайнида IV. Ҳисобга олиш ускуналарини ўрнатиш тартиби 1-босқич ҲЭТК Талабгор билан келишилган вақтда сўровномада кўрсатилган манзилга бориб, ҳисобга олиш ускунасини ўрнатиб бериш ва уч нусхада тегишли далолатнома тузган ҳолда пломбалаш, далолатноманинг бир нусхасини талабгорда қолдириш. 3 иш куни мобайнида 2-босқич ҲЭТК Хизмат кўрсатиш якунланганлиги ҳақида хабардор қилиш учун ҳисобга олиш ускунаси ўрнатилганлиги ҳақидаги далолатномани Давлат хизматлари марказларига юбориш. 1 иш куни мобайнида »;
Электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
__________________ (сана) ________________ (рақам) Электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш бўйича СЎРОВНОМА I. Талабгор — жисмоний шахс тўғрисида маълумот: 1. Ф.И.Ш.: 2. Паспорт серияси ва рақами: 3. Манзили: 4. Абонентнинг шахсий рақами: 5. Телефон рақами: 6. Электрон почта манзили (ихтиёрий): 7. Электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини ўрнатилаётган манзили: 8. Давлат хизматини кўрсатиш натижасини олиб кетувчи шахснинг (агар мавжуд бўлса) ЖШШИР маълумотлари: II. Талабгор — юридик шахс тўғрисида маълумот: 1. Тўлиқ номланиши: 2. СТИР: 3. Электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини ўрнатилаётган манзил: 4. Электр энергиясини етказиб бериш шартномаси реквизитлари (санаси ва рақами): 5. Шахсий ҳисоб рақами: 6. Телефон рақами: 7. Электрон почта манзили: 8. Давлат хизматини кўрсатиш натижасини олиб кетувчи шахснинг (агар мавжуд бўлса) ЖШШИР маълумотлари: III. Хизмат тури: 1. Хизмат тури: электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини ўрнатиш электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини ечиш электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини қиёслаш ш.(туман) ________________ 201__ йил «___»__________
Электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА
Жисмоний шахслар учун электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини ечиб олиш ДАЛОЛАТНОМАСИ Истеъмолчининг шахсий рақами Ф.И.Ш. Манзили Телефон рақами, электрон манзили Биз қуйида имзо чекувчилар, вакил _______________________________________________________________ (Туман/шаҳар электр таъминоти корхонаси, лавозими, Ф.И.Ш.,) _____________________________________________________________________________________ ___________________________________________________________________________________________, _________________________________________________________________________ Истеъмолчи иштирокида электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини ечиш вақтидаги ҳолат қуйидагилардан иборат: Электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасининг завод рақами Тури, маркаси, электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини ишлаб чиқарувчиси Электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини ечиб олинаётган вақтдаги кўрсаткичи Ечиб олинган тамғалар рақами Электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини кўришда аниқланган камчиликлар Шу ҳақда далолатнома туздик, электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини ечиш сабаби ___________________: • электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини Абонентга берилди. Исътемолчи электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини ечилгани ҳақидаги далолатномани бир нусхаси билан биргаликда қиёсловдан ўтказиш учун топширади. • электр энергия таъминоти корхонаси ходими электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини хизмат кўрсатиш учун олиб кетади; • Истеъмолчи электр энергия тармоғига электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасисиз уланган; • Истеъмолчи электр энергияси тармоғидан узиб қўйилган. Электр энергия таъминоти корхонаси ходими: _______________ ________________________ (имзо) (Ф.И.Ш.) Истеъмолчига истеъмол қилинган электр энергияси тўғрисида ҳамда Регламент бўйича электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини ечиш, ўрнатиш ва қиёсловдан ўтказиш тартиблари тушунтирилди. Истеъмолчи: _________________ _____________________________ (имзо) (Ф.И.Ш.) ш.(туман) __________________ 201__ йил «___»_____________
Электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 4-ИЛОВА
Юридик шахслар учун электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини ечиб олиш бўйича _____- сон ДАЛОЛАТНОМА Истеъмолчи шахсий рақами Юридик шахс номи Фаолият тури Манзили Телефон рақами, электрон манзили Биз қуйида имзо чекувчилар, вакил _______________________________________________________________ (Туман/ шаҳар энергия таъминоти корхонаси, лавозими, Ф.И.Ш.,) _____________________________________________________________________________________ Истеъмолчи иштирокида электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини ечиш вақтидаги ҳолат қуйидагилардан иборат: Электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини завод рақами Тури, маркаси, электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини ишлаб чиқарувчиси Электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини ечиб олинаётган вақтдаги кўрсаткичи Ечиб олинган тамғалар рақами Қиёслов сертификатининг рақами ва амал қилиш муддати Электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини АСКУЭ тизимига мослиги/мос эмаслиги Электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини кўришда аниқланган камчиликлар Шу ҳақда далолатнома туздик, электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини ечиш сабаби ___________________: • электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини истеъмолчига берилди. Исътемолчи электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини ечилгани ҳақидаги далолатномани бир нусхаси билан биргаликда қиёсловдан ўтказиш учун топширади. • Истеъмолчи электр энергия таъминоти тармоғидан узиб қўйилган. Электр энергия таъминоти корхонаси ходими: _______________ ________________________ (имзо) (Ф.И.Ш.) Истеъмолчига истеъмол қилинган электр энергияси тўғрисида ҳамда Регламент бўйича электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини ечиш, ўрнатиш ва қиёсловдан ўтказиш тартиблари тушунтирилди. Истеъмолчи: _________________ _____________________________ (имзо) (Ф.И.Ш.) ш.(туман) __________________ 201__ йил «___»_____________
Электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 5-ИЛОВА
Жисмоний шахсларга электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини ўрнатиб бериш бўйича _____- сон ДАЛОЛАТНОМА Истеъмолчи шахсий рақами Ф.И.Ш. Манзили Телефон рақами, электрон манзили Биз қуйида имзо чекувчилар, вакил _______________________________________________________________ (туман/шаҳар энергия таъминоти корхонаси, лавозими, Ф.И.Ш.,) _________________________________________________________________________ Истеъмолчи иштирокида электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини ўрнатиш вақтидаги холат куйидагилардан иборат: Электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини завод рақами Тури, маркаси, электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини ишлаб чиқарувчиси Электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини қиёслов кўригидан кейинги кўрсаткичи, ўрнатилаётган вақтдаги кўрсаткичи Қиёслов сертификатининг рақами, қачон берилгани ва амал қилиш муддати Ўрнатилган тамғалар рақами Электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини кўришда аниқланган камчиликлар Электр энергия таъминоти корхонаси ходими: _______________ ________________________ (имзо) (Ф.И.Ш.) Истеъмолчига истеъмол қилинган электр энергияси тўғрисида ҳамда Регламент бўйича электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини ечиш, ўрнатиш ва қиёсловдан ўтказиш тартиблари тушунтирилди. Истеъмолчи: _________________ _____________________________ (имзо) (Ф.И.Ш.) ш.(туман) __________________ 201__ йил «___»_____________
Электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 6-ИЛОВА
Юридик шахсларга электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини ўрнатиб бериш бўйича _____- сон ДАЛОЛАТНОМА Истеъмолчининг шахсий рақами Корхона номи Фаолият тури Корхонанинг манзили Телефон рақами, истеъмолчининг электрон манзили Биз қуйида имзо чекувчилар, вакил _______________________________________________________________ (Туман/шаҳар энергия таъминоти корхонаси, лавозими, Ф.И.Ш.,) Истеъмолчи иштирокида электр энергиясини ҳисобга олиш приборни ўрнатиш вақтидаги ҳолат қуйидагилардан иборат: Электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини завод рақами Тури, маркаси, электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини ишлаб чиқарувчиси Электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини қиёслов кўригидан кейинги кўрсаткичи, ўрнатилаётган вақтдаги кўрсаткичи Қиёслов сертификатининг рақами, қачон берилгани ва амал қилиш муддати Ўрнатилган тамғалар рақами Электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини кўришда аниқланган камчиликлар Электр энергия таъминоти корхонаси ходими: _______________ ________________________ (имзо) (Ф.И.Ш.) Истеъмолчига истеъмол қилинган электр энергияси тўғрисида ҳамда Регламент бўйича электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини ечиш, ўрнатиш ва қиёсловдан ўтказиш тартиблари тушунтирилди. Истеъмолчи: _________________ _____________________________ (имзо) (Ф.И.Ш.)
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 августдаги 698-сон қарорига 2-ИЛОВА
Табиий газни ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Регламент юридик ва жисмоний шахсларга (кейинги ўринларда талабгорлар деб аталади) табиий газни маиший ва электрон ҳисобга олиш (ҳисоблагич) ускунасини (кейинги ўринларда ҳисобга олиш ускуналари деб аталади) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматларини (кейинги ўринларда давлат хизматлари деб аталади) кўрсатиш тартибини белгилайди.
Мазкур Регламент талаблари Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Электр энергияси ва табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жадал жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 13 ноябрдаги ПҚ-3384-сон қарори асосида ўрнатилган ҳисобга олиш ускуналари, шунингдек, ўлчов комплексларига нисбатан тадбиқ этилмайди.
2. Давлат хизматлари проактив шаклда (мурожаатсиз) ҳамда Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) орқали кўрсатилади. Бунда:
а) ҳудудий газ таъминоти ташкилотлари (кейинги ўринларда ҲГТТ деб аталади) — ҳисобга олиш ускуналарини ечиш ва ўрнатишни, ечилган ҳисобга олиш ускуналарини аккредитация қилинган метрология хизматларида (кейинги ўринларда — метрология хизмати) қиёслашдан ўтказишга тақдим этиш ишларининг амалга оширилишини ҳамда ҳисобга олиш ускуналарига тамға (пломба) қўйиш таъминлайди;
б) Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг ҳудудий бўлинмалари (кейинги ўринларда Бюро деб аталади) барча жараёнларда ҲГТТ билан ҳамкорлик қилади, ҳисобга олиш ускуналарига тамға (пломба) қўйишни амалга оширади;
в) метрология хизмати ечилган ҳисобга олиш ускуналарини қиёслашдан ўтказиш билан боғлиқ ишларни амалга оширади;
г) талабгорлар ечилган ҳисобга олиш ускуналарини ўрнатиш ва ечиш учун зарур шароит яратади ва ушбу жараёнда иштирок этади.
3. Табиий газни ҳисоблаш учун фақатгина Ўзбекистон Республикаси Ўлчаш воситалари давлат реестрига киритилган турлардаги ҳисобга олиш ускуналаридан фойдаланилиши шарт.
Табиий газни ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига мос келадиган ҳисобга олиш асбоблари бўлмаганда, ҲГТТларни табиий газ тармоқларига ҳамда истеъмолчилар ва субистеъмолчиларни газ тармоқларига улаш тақиқланади.
4. Давлат хизматлари марказлари, ҲГТТ ва метрология хизмати ўртасида ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро ўзаро электрон боғланиш ёрдамида амалга оширилади.
5. Ҳисобга олиш ускуналарини қиёслаш даврийлиги:
жисмоний шахслар учун — 8 йил;
юридик шахслар учун — 4 йилни ташкил этади.
Ҳисобга олиш ускуналарига 2019 йил 1 ноябрга қадар расмийлаштирилган қиёслаш сертификатларининг амал қилиш муддати ўз кучида қолади.
6. Ҳисобга олиш ускуналарини қиёслашдан ўтказиш метрология хизмати томонидан қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
7. ҲГТТ ҳисобга олиш ускунасини даврий текширувдан ўтказишнинг амал қилиш муддати тугашидан 30 кун олдин талабгорни ҳисобга олиш ускунасини даврий текширувдан ўтказиш зарурлиги ҳақида ёзма равишда огоҳлантиради.
Талабгорнинг ҲГТТ томонидан белгиланган муддатда расмий равишда огоҳлантирилмаслиги ҳисобга олиш ускуналарини ўз вақтида қиёсловдан ўтказмаганлик учун айбдорликни келтириб чиқармайди.
8. Ҳисобга олиш ускунаси талабгорнинг айбисиз вақтинчалик бузилганда ёки қиёслашдан ўтказиш учун ечиб олинганда, етказиб берилган табиий газ учун ҳисоб-китоб, ҳисобга олиш бузилишига ёки қиёслашдан ўтказишга қадар бўлган олдинги уч ҳисоб-китоб ойидаги ўртача сарф бўйича аниқланади. Ҳисоб-китобнинг бундай тартиби бир ойдан ортиқ қўлланилиши мумкин эмас.
Ҳисобга олиш ускунаси бир ой муддатда ўрнатилмаган ҳолларда ҳисоб-китоб ўртача суткалик сарф бўйича амалга оширилади.
9. Давлат хизмати кўрсатиш мазкур Регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.
2-боб. Давлат хизматларини кўрсатиш тартиби
1-§. Мурожаатларни шакллантириш ва юбориш
10. Талабгорлар давлат хизматларидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.
Бунда табиий газни маиший ва электрон ҳисобга олиш ускуналарини навбатдаги даврий қиёслаш қиёслов муддатига 3 ой қолганда проактив шаклда (мурожаатсиз) ҲГТТ томонидан ўтказилади.
11. Талабгор ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими талабгор номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон шаклда тўлдиради.
12. Талабгордан бошқа ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.
13. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг талабгор маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
Талабгор ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
15. Давлат хизматини кўрсатганлик учун:
а) Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда:
жисмоний шахслардан ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи шахслардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи;
юридик шахслардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Бунда ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича бир вақтда мурожаат қилинганда йиғим суммаси бир марта ундирилади.
Ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) қиёслашдан ўтказиш назарда тутилмаган ҳолларда ечиш ёки ўрнатиш учун йиғим ундирилмайди.
Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғим тўланганлиги ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади.
Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
Давлат хизматлари марказларига келиб мурожаат этилганда:
18 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;
0,5 фоизи — Ягона биллинг тизими орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига;
20 фоизи — метрология хизматининг ҳисобварағига (агар ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) қиёслашдан ўтказиш учун мурожаат қилинганда);
қолган маблағлар ҲГТТнинг ҳисобварағига ўтказилади.
Бунда жисмоний шахслар ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи шахсларнинг ҳисобга олиш ускуналарини заруратга кўра таъмирлаш ёки янгисига алмаштириш харажатлари ҲГТТ маблағлари ҳисобидан қопланади;
ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;
11,75 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги шахсий ҳисобварағига (шу жумладан, 0,5 фоизи йиғим тўланганлиги Ягона биллинг тизими орқали тасдиқланганлиги учун);
20 фоизи — метрология хизматининг ҳисобварағига (агар ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) қиёслашдан ўтказиш учун мурожаат қилинганда);
қолган маблағлар ҲГТТнинг ҳисобварағига ўтказилади.
Бунда жисмоний шахслар ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи шахсларнинг ҳисобга олиш ускуналарини заруратга кўра таъмирлаш ёки янгисига алмаштириш харажатлари ҲГТТ маблағлари ҳисобидан қопланади;
б) ҲГТТга тўғридан-тўғри мурожаат қилинганда ёки ҲГТТ томонидан проактив шаклда (мурожаатсиз) давлат хизмати кўрсатилганда, қиёслашдан ўтказиш учун:
жисмоний шахслардан ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи шахслардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 16 фоизи;
юридик шахслардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,2 баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Бунда йиғимлар суммаси талабгорнинг шахсий ҳисобварағидан ечиб олинади ва тўлиқ равишда ҲГТТнинг ҳисобварағига ўтказилади. Истеъмолчиларнинг ҳисобга олиш ускуналарини метрология хизмати томонидан қиёсловдан ўтказилганлиги учун тўловлар ҲГТТ ҳисобидан амалга оширилади. Йиғим суммаси ҳисобга олиш ускунаси Регламентнинг 22-бандида белгиланган тартибда ечиб олингандан сўнг талабгорнинг шахсий ҳисобварағидан ечиб олинади.
16. Давлат хизматини олиш учун ЯИДХП орқали мурожаат этганда, мазкур Маъмурий регламентнинг 15-бандида кўрсатилган йиғимлар тўланадиган суммадан 90 фоиз миқдорида тўланади.
16 1 . Ижтимоий реестрнинг «камбағал оила» тоифасига киритилган оилаларнинг аъзоларига, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун мазкур регламентнинг 15 ва 16-бандларида белгиланган тегишли йиғимларга 50 фоиз миқдорида, Ижтимоий реестрнинг «давлат таъминотидаги оила» тоифасига киритилган оилаларнинг аъзоларига 75 фоиз миқдорида чегирма қўлланилади. Бунда чегирма Ижтимоий реестрнинг:
«давлат таъминотидаги оила» ёки «камбағал оила» тоифасидан «камбағаллик чегарасидаги оила» тоифасига ўтказилган оилаларга, уларнинг илгари белгиланган тоифасига мувофиқ миқдорда;
оғир ҳаётий вазиятга тушган оила сифатида «камбағаллик чегарасидаги оила» тоифасига киритилган оилаларга «камбағал оила» тоифасидаги оила учун белгиланган миқдорда қўлланилади.
18. Сўровномада ишончсиз маълумотлар кўрсатилганлиги, шунингдек, давлат хизматларини кўрсатиш учун тўловнинг амалга оширилмаганлиги давлат хизматларини кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади. Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.
Сўровномада ҳисобга олиш ускунаси билан боғлиқ маълумотлар нотўғри кўрсатилганлиги аниқланган тақдирда, сўровнома рад этилмайди. Бунда, ҲГТТ ходимлари томонидан сўровномада кўрсатилган телефон рақами орқали ариза берувчи билан боғланган ҳолда ёки жойига чиқиб маълумотларга аниқлик киритилади.
19. Талабгорлар давлат хизматларидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Талабгор давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрмасдан қолдирилади. Бунда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
20. Талабгорлар Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда, унинг сўровномаси Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, талабгор томонидан тасдиқланганидан сўнг реал вақт режимида ҲГТТга электрон шаклда юборилади (қиёслашдан ўтказиш учун мурожаат қилинганда, метрология хизматига ҳам юборилади). ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса, сўровнома автоматик тарзда ҲГТТга электрон шаклда юборилади (қиёслашдан ўтказиш учун мурожаат қилинганда, метрология хизматига ҳам юборилади).
2-§. Ҳисобга олиш ускуналарини ечиш тартиби
21. Ҳисобга олиш ускуналарини ечиш ҲГТТ вакиллари томонидан талабгор иштирокида амалга оширилади.
22. ҲГТТ ходимлари даврий қиёслов муддатига 3 ой қолганда проактив шаклда (мурожаатсиз) ёки сўровнома келиб тушганидан сўнг 5 иш куни ичида талабгор билан келишиб, унинг иштирокида мазкур Регламентга 3-4-иловаларга мувофиқ шаклда тегишли далолатномани 2 нусхада тузган ҳолда ҳисобга олиш ускунасини ечиб олади.
Далолатноманинг бир нусхаси талабгорга топширади, иккинчи нусхаси ҲГТТ ходимида қолдирилади.
Бундай ҳолатда ҳисобга олиш ускунаси ўрнига текширилган бошқа ҳисобга олиш ускунаси ҲГТТ ҳисобидан дарҳол ўрнатилади.
Талабгор ҳисобга олиш ускунасини қиёслашдан ўтказиш учун мурожаат қилганда, ҳисобга олиш ускунаси ҲГТТ томонидан далолатнома билан бирга метрология хизматига топширилади.
23. Талабгор ёки унинг вакили билан келишилган вақтда ва манзилда бўлмаган тақдирда, сўровномада кўрсатилган телефон рақами (электрон манзили, интернет ва ижтимоий тармоқ) орқали алоқага чиқиб сабабини аниқлайди ва бу ҳақда холислар иштирокида далолатнома тузилиб, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи муҳри билан расмийлаштирилади ва мурожаат кўрмасдан қолдирилади.
Мурожаат кўрмасдан қолдирилганлиги ҳақида ҲГТТ масъул ходимлари томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланган хабарнома тегишли Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки талабгорга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборилади.
Бунда давлат хизмати проактив шаклда (мурожаатсиз) кўрсатилган тақдирда, ҲГТТ томонидан расмийлаштирилган далолатнома нусхаси хат билан талабгорга юборилади ва шу вақтдан бошлаб ҳисобга олиш ускунасини қиёслашдан ўтказиш учун талабгор умумий тартибда ҲГТТга мурожаат қилиши лозим бўлади.
3-§. Ҳисобга олиш ускуналарини қиёслашдан ўтказиш тартиби
24. Ҳисобга олиш ускунаси ҲГТТдан қабул қилиб олинганидан сўнг 3 иш куни ичида метрология хизмати томонидан қиёслашдан ўтказилади.
25. Ҳисобга олиш ускунасини қиёслашдан ўтказиш натижаси ижобий бўлган тақдирда, ҳисобга олиш ускунаси фойдаланишга яроқли деб топилади ва метрология хизмати томонидан ҳисобга олиш ускунасининг қиёслашдан ўтказилганлиги ҳақида сертификат расмийлаштирилади.
Ҳисобга олиш ускунаси унинг ҳисоблаш механизми ва созлаш элементига ўзгартириш киритишнинг олдини олиш мақсадида метрология хизмати томонидан тамғаланади.
Ҳисобга олиш ускунасини қиёслашдан ўтказиш натижаси салбий бўлганда,ҳисобга олиш ускунаси фойдаланишга яроқсиз деб топилади ва бу ҳақда шу куннинг ўзида метрология хизмати масъул ходими томонидан ҳисобга олиш ускунасининг яроқсизлиги ҳақида хабарнома расмийлаштирилади.
Сертификат ёки хабарнома расмийлаштирилгандан сўнг реал вақт режимида метрология хизмати масъул ходими уларни ўзининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаб, ҲГТТга шунингдек, Давлат хизматлари маркази (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ЯИДХП орқали талабгорга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) электрон шаклда юборади.
26. ҲГТТ сертификат ёки хабарнома келиб тушганидан сўнг 2 иш куни ичида ҳисобга олиш ускунасини метрологик хизматдан олиб кетади.
27. Хабарнома олинган тақдирда ҲГТТ ҳисобга олиш ускунасини 3 иш кунида таъмирлаш ёки янгисига алмаштириш чорасини кўради. Табиий газни ҳисобга олиш ускунасини таъмирлаш ёки янгисига алмаштиришга доир сарф-харажатлар ҲГТТ томонидан қопланади.
28. Таъмирланган ҳисобга олиш ускунаси ҲГТТ томонидан 2 иш кунида метрология хизматига тақдим этилиши лозим.
Метрология хизмати ҳисобга олиш ускунасини Регламентнинг 24-25-бандларида назарда тутилган тартибда қайта қиёслашдан ўтказади. Бунда, қайта қиёслаш учун талабгор ёки ҲГТТдан қўшимча тўлов ундирилмайди.
4-§. Ҳисобга олиш ускуналарини ўрнатиш тартиби
29. ҲГТТ ходимлари ҳисобга олиш ускунасини қиёслашдан ўтказгандан кейин 3 иш куни ичида талабгор билан келишилган вақтда талабгор иштирокида ушбу Регламентга 5 ва 6-иловаларга мувофиқ шаклдаги ҳисобга олиш ускунасини ўрнатиш тўғрисида уч нусхада далолатнома тузган ҳолда тамғаланади. Далолатноманинг бир нусхаси талабгорда қолдирилади.
Агар ҳисобга олиш ускуналарини фақат ечиш ва (ёки) ўрнатиш (қиёслашдан ўтказмасдан) талаб этилганда ҲГТТ пломба қўйишни ҳисоблагич ўрнатилгандан сўнг бир вақтда амалга оширади.
Хизмат кўрсатиш якунланганлиги ҳақида хабардор қилиш учун ҳисобга олиш ускунаси ўрнатилганлиги ҳақидаги далолатнома тузилган кундан бошлаб 1 иш куни ичида Давлат хизматлари марказларига юборилади.
Талабгор ёки унинг вакили келишилган вақтда ва манзилда бўлмаган тақдирда, бу ҳақда холислар иштирокида далолатнома тузилиб, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи муҳри билан расмийлаштирилади.
30. Далолатнома ҲГТТ масъул ходимлари томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда тегишли Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки талабгорга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборилади.
Сўровномада талабгор томонидан давлат хизматларини кўрсатишнинг натижасини олиб кетишга масъул шахс кўрсатилган ҳолатларда давлат хизматларини кўрсатишнинг натижасини ушбу шахсга тақдим этишда тегишли ишончнома талаб этилмайди.
3-боб. Якунловчи қоидалар
31. Давлат хизматлари марказлари, ҲГТТ ва метрология хизмати ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотлар сир сақланишини таъминлайди.
31 1 . ҲГТТ талабгорларнинг ҳисобга олиш ускуналарини даврий қиёслашдан ўтказиш учун жавобгар бўлади, Регламентнинг 23-бандида белгиланган ҳолат бундан мустасно.
32. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти юзасидан, шу жумладан ЯИДХП орқали доимий назоратни ва мониторингни амалга оширади.
33. Талабгорлар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.
34. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
Табиий газни ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Табиий газни ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари I. Мурожаатларни шакллантириш ва юбориш 1-босқич Талабгор 1. Табиий газни ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилиш ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтиш. 1. Хоҳишига кўра 2. Давлат хизматини кўрсатиш учун йигим тўлаш. 2. Мурожаат қилинганда 2-босқич 1. Давлат хизматлари маркази 2. ЯИДХП Табиий газни ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш учун сўровномани ҲГТТга (қиёслашдан ўтказиш учун метрология хизматига ҳам) юбориш. Реал вақт режимида II. Ҳисобга олиш ускуналарини ечиш тартиби 1-босқич ҲГТТ Талабгор билан келишилган вақтда, унинг иштирокида тегишли далолатнома тузган ҳолда ҳисобга олиш ускунасини ечиб олиш. 5 иш куни мобайнида III. Ҳисобга олиш ускуналарини қиёслашдан ўтказиш тартиби 1-босқич Метрологик хизмат 1. Ҳисобга олиш ускунасини ҲГТТдан қабул қилиб олиш ва қиёслашдан ўтказиш. 1. 3 иш куни мобайнида 2. Сертификат ёки хабарнома расмийлаштирилгандан сўнг уларни электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаб, ҲГТТга шунингдек, Давлат хизматлари маркази (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ЯИДХП орқали талабгорга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) электрон шаклда юбориш. 2. Реал вақт режимида 2-босқич ҲГТТ Сертификат ёки хабарнома келиб тушганидан сўнг ҳисобга олиш ускунасини метрология хизматидан олиб кетиш. 2 иш куни мобайнида IV. Ҳисобга олиш ускуналарини ўрнатиш тартиби 1-босқич ҲГТТ Талабгор билан келишилган вақтда сўровномада кўрсатилган манзилга бориб, ҳисобга олиш ускунасини ўрнатиб бериш ва уч нусхада тегишли далолатнома тузган ҳолда пломбалаш, далолатноманинг бир нусхасини талабгорда қолдириш. 3 иш куни мобайнида 2-босқич ҲГТТ Хизмат кўрсатиш якунланганлиги ҳақида хабардор қилиш учун ҳисобга олиш ускунаси ўрнатилганлиги ҳақидаги далолатномани Давлат хизматлари марказларига юбориш. 1 иш куни мобайнида
Табиий газни ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
__________________ (сана) ________________ (рақам) Табиий газни ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш бўйича СЎРОВНОМА I. Талабгор — жисмоний шахс тўғрисида маълумот: 1. Ф.И.Ш.: 2. Паспортсерияси ва рақами: 3. Манзили: 4. Абонентнинг шахсий рақами: 5. Телефон рақами: 6. Электрон почта манзили (ихтиёрий): 7. Газни ҳисобга олиш усканасини ўрнатилаётган манзили: 8. Давлат хизматини кўрсатиш натижасини олиб кетувчи шахснинг (агар мавжуд бўлса) ЖШШИР маълумотлари: II. Талабгор — юридик шахс тўғрисида маълумот: 1. Тўлиқ номланиши: 2. СТИР: 3. Фаолият тури: 4. Газни ҳисобга олиш усканасини ўрнатилаётган манзили: 5. Табиий газни етказиб бериш шартнома санаси ва рақами: 6. Шахсий ҳисоб рақами: 7. Телефон рақами: 8. Электрон почта манзили: 9. Давлат хизматини кўрсатиш натижасини олиб кетувчи шахснинг (агар мавжуд бўлса) ЖШШИР маълумотлари: III. Хизмат тури: 1. Хизмат тури: газни ҳисобга олиш ускунасини ўрнатиш газни ҳисобга олиш ускунасиниечиш газни ҳисобга олиш ускунасини қиёслаш ш.(туман) ________________ 201__ йил «___»__________
Табиий газни ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА
Жисмоний шахслар учун газни ҳисобга олиш ускунасини ечиб олиш ДАЛОЛАТНОМАСИ Истеъмолчининг шахсий рақами Ф.И.Ш. Манзили Телефон рақами, электрон манзили Биз қуйида имзо чекувчилар, вакил _______________________________________________________________ (Филиал номи ва газ таъминоти корхонаси бўлими, лавозими, Ф.И.Ш.,) _________________________________________________________________________ Истеъмолчи иштирокида газни ҳисобга олиш ускунасини ечиш вақтидаги ҳолат қуйидагилардан иборат: Газни ҳисобга олиш ускунаси завод рақами Тури, маркаси, газни ҳисобга олиш ускунасини ишлаб чиқарувчиси Газни ҳисобга олиш ускунасини ечиб олинаётган вақтдаги кўрсаткичи Ечиб олинган тамғалар рақами Газни ҳисобга олиш ускунасини кўришда аниқланган камчиликлар Шу хақда далолатнома туздик, газни ҳисобга олиш ускунасини ечиш сабаби_______________________________: • газни ҳисобга олиш ускунасини Абонентга берилди Истеъмолчи газни ҳисобга олиш ускунасини ечилгани ҳақидаги далолатноманибир нусхаси билан биргаликда қиёсловдан ўтказиш учун топширади. • Газ таъминоти корхонаси ходими газни ҳисобга олиш ускунасини хизмат кўрсатиш учун олиб кетади • Истеъмолчи газ тармоғига газни ҳисобга олиш ускунасисиз уланган • Истеъмолчи газ тармоғидан узиб қўйилган • Истеъмолчига алмаштириш фондидан газни ҳисобга олиш ускунаси ўрнатилган_________________ зав. №_____________, кўрсаткичи ____________m 3 Газ таъминоти ташкилоти ходими: _______________ ________________________ (имзо) (Ф.И.Ш.) Истеъмолчига истеъмол қилинган табиий газ ҳамда Регламент бўйича газни ҳисобга олиш ускунасини ечиш, ўрнатиш ва қиёсловдан ўтказиш тартиблари тушунтирилди. Истеъмолчи: _________________ _____________________________ (имзо) (Ф.И.Ш.) ш.(туман) __________________ 201__ йил «___»_____________
Табиий газни ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 4-ИЛОВА
Юридик шахслар учун газни ҳисобга олиш ускунасини ечиб олиш бўйича _____-сон ДАЛОЛАТНОМА Истеъмолчи шахсий рақами Юридик шахс номи Фаолият тури Манзили Телефон рақами, электрон манзили Биз қуйида имзо чекувчилар, вакил _______________________________________________________________ (Филиал номи ва газ таъминоти корхонаси бўлими, лавозими, Ф.И.Ш.,) Истеъмолчи иштирокида газни ҳисобга олиш ускунасини ечиш вақтидаги ҳолат қуйидагилардан иборат: Газни ҳисобга олиш ускунасини завод рақами Тури, маркаси, газни ҳисобга олиш ускунасини ишлаб чиқарувчиси Газни ҳисобга олиш ускунасини ечиб олинаётган вақтдаги кўрсаткичи Ечиб олинган тамғалар рақами Қиёслов сертификатининг рақами ва амал қилиш муддати Газни ҳисобга олиш ускунасини АСКУГ тизимига мослиги/мос эмаслиги Газни ҳисобга олиш ускунасини кўришда аниқланган камчиликлар Шу ҳақда далолатнома туздик, газни ҳисобга олиш ускунасини ечиш сабаби_______________________________: • Газни ҳисобга олиш ускунасини абонентга берилди Истеъмолчи газни ҳисобга олиш ускунасини ечилгани ҳақидаги далолатноманибир нусхаси билан биргаликда қиёсловдан ўтказиш учун топширади. • Истеъмолчи газ тармоғидан узиб қўйилган • Табиий газни етказиб бериш захирадаги газни ҳисобга олиш ускунаси орқали амалга оширилмоқда _____________________________ зав. №_____________, кўрсаткичи ____________m 3 , қиёслов сертификати рақами _______________, қиёслов сертификати берилган сана «_____»_________ 20__ йил, қиёслов сертификатининг амал қилиш муддати «_____»_________ 20__ йил. Газ таъминоти ташкилоти ходими: _______________ ________________________ (имзо) (Ф.И.Ш.) Истеъмолчига истеъмол қилинган табиий газ ҳамда Регламент бўйича газни ҳисобга олиш ускунасини ечиш, ўрнатиш ва қиёсловдан ўтказиш тартиблари тушунтирилди. Истеъмолчи: _________________ _____________________________ (имзо) (Ф.И.Ш.) ш.(туман) __________________ 201__ йил «___»_____________
Табиий газни ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 5-ИЛОВА
Жисмоний шахсларга газни ҳисобга олиш ускунасини ўрнатиб бериш бўйича _____- сон ДАЛОЛАТНОМА Истеъмолчи шахсий рақами Ф.И.Ш. Манзили Телефон рақами, электрон манзили Биз қуйида имзо чекувчилар, вакил _______________________________________________________________ (Филиал номи ва газ таъминоти корхонаси бўлими, лавозими, Ф.И.Ш.,) ____________________________________________________________________________________________ Истеъмолчи иштирокида газни ҳисобга олиш ускунасини ўрнатиш вақтидаги ҳолат қуйидагилардан иборат: Газни ҳисобга олиш ускунасини завод рақами Тури, маркаси, газни ҳисобга олиш ускунасини ишлаб чиқарувчиси Газни ҳисобга олиш ускунасини қиёслов кўригидан кейинги кўрсаткичи, ўрнатилаётган вақтдаги кўрсаткичи Қиёслов сертификатининг рақами, қачон берилгани ва амал қилиш муддати Ўрнатилган тамғалар рақами Газни ҳисобга олиш ускунасини кўришда аниқланган камчиликлар Газ таъминоти ташкилоти ходими: _______________ ________________________ (имзо) (Ф.И.Ш.) Бюро ходими: _______________ ________________________ (имзо) (Ф.И.Ш.) Истеъмолчига истеъмол қилинган табиий газ ҳамда Регламент бўйича газни ҳисобга олиш ускунасини ечиш, ўрнатиш ва қиёсловдан ўтказиш тартиблари тушунтирилди. Истеъмолчи: _________________ _____________________________ (имзо) (Ф.И.Ш.) ш.(туман) __________________ 201__ йил «___»_____________
Табиий газни ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 6-ИЛОВА
Юридик шахсларга газни ҳисобга олиш ускунасини ўрнатиб бериш бўйича _____- сон ДАЛОЛАТНОМА Истеъмолчининг шахсий рақами Корхона номи Фаолият тури Корхонанинг манзили Телефон рақами, истеъмолчининг электрон манзили Биз қуйида имзо чекувчилар, вакил _______________________________________________________________ (Филиал номи ва газ таъминоти корхонаси бўлими, лавозими, Ф.И.Ш.,) ____________________________________________________________________________________________ Истеъмолчи иштирокида газни ҳисобга олиш приборни ўрнатиш вақтидаги ҳолат қуйидагилардан иборат: Газни ҳисобга олиш ускунасини завод рақами Тури, маркаси, газни ҳисобга олиш ускунасини ишлаб чиқарувчиси Газни ҳисобга олиш ускунасини қиёслов кўригидан кейинги кўрсаткичи, ўрнатилаётган вақтдаги кўрсаткичи Қиёслов сертификатининг рақами, қачон берилгани ва амал қилиш муддати Ўрнатилган тамғалар рақами Газни ҳисобга олиш ускунасини кўришда аниқланган камчиликлар Газ таъминоти ташкилоти ходими: _______________ ________________________ (имзо) (Ф.И.Ш.) Истеъмолчига истеъмол қилинган табиий газ ҳамда Регламент бўйича газни ҳисобга олиш ускунасини ечиш, ўрнатиш ва қиёсловдан ўтказиш тартиблари тушунтирилди. Истеъмолчи: _________________ _____________________________ (имзо) (Ф.И.Ш.)
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 августдаги 698-сонли қарорига 3-ИЛОВА
Ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Регламент юридик ва жисмоний шахсларга (кейинги ўринларда талабгорлар деб аталади) ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш (ҳисоблагич) ускунасини (кейинги ўринларда ҳисобга олиш ускуналари деб аталади) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматларини (кейинги ўринларда давлат хизматлари деб аталади) кўрсатиш тартибини белгилайди.
Мазкур Регламент талаблари саноат ўлчов комплексларига нисбатан татбиқ этилмайди.
2. Давлат хизматлари проактив шаклда (мурожаатсиз) ҳамда Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) орқали кўрсатилади. Бунда:
а) Сув таъминоти корхоналари ёки ҳудудий Иссиқлик таъминоти корхонаси (кейинги ўринларда таъминотчи корхона деб аталади) — ҳисобга олиш ускуналарини ечиш ва ўрнатишни, ечилган ҳисобга олиш ускуналарини аккредитация қилинган метрология хизматларида (кейинги ўринларда метрология хизмати деб аталади) қиёслашдан ўтказишга тақдим этиш ишларининг амалга оширилишини ҳамда ҳисобга олиш ускуналарига тамга (пломба) қўйишни таъминлайди.
в) метрология хизмати ечилган ҳисобга олиш ускуналарини қиёслашдан ўтказиш ишларни амалга оширади;
г) талабгорлар ечилган ҳисобга олиш ускуналарини ўрнатиш ва ечиш учун зарур шароит яратади ва ушбу жараёнда иштирок этади.
3. Ичимлик ва иссиқ сувни ҳисоблаш учун фақатгина Ўзбекистон Республикаси Ўлчаш воситалари давлат реестрига киритилган турлардаги ҳисобга олиш ускуналаридан фойдаланилиши шарт.
4. Ҳисобга олиш ускуналарини қиёслаш даврийлиги:
жисмоний шахслар учун — 8 йил;
юридик шахслар учун — 4 йилни ташкил этади.
Ҳисобга олиш ускуналарига 2019 йил 1 ноябрга қадар расмийлаштирилган қиёслаш сертификатларининг амал қилиш муддати ўз кучида қолади.
5. Ҳисобга олиш ускуналарини қиёслашдан ўтказиш метрология хизмати томонидан қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
6. Давлат хизматлари марказлари, таъминотчи корхона ва метрология хизмати ўртасида ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро ўзаро электрон боғланиш ёрдамида амалга оширилади.
7. Таъминотчи корхона ҳисобга олиш ускунасини даврий текширувдан ўтказишнинг амал қилиш муддати тугашидан 30 кун олдин талабгорни ҳисобга олиш ускунасини даврий текширувдан ўтказиш зарурлиги ҳақида ёзма равишда огоҳлантиради.
Талабгорнинг таъминотчи корхона томонидан белгиланган муддатда расмий равишда огоҳлантирилмаслиги ҳисобга олиш ускуналарини ўз вақтида қиёсловдан ўтказмаганлик учун айбдорликни келтириб чиқармайди.
8. Ҳисобга олиш ускунасини талабгорнинг айбисиз вақтинчалик бузилганда ёки қиёслашдан ўтказиш учун ечиб олинганда, етказиб берилган ичимлик ва иссиқ сув учун ҳисоб-китоб, ҳисобга олиш бузилишига ёки қиёслашдан ўтказишга қадар бўлган олдинги уч ҳисоб-китоб ойидаги ўртача сарф бўйича аниқланади. Ҳисоб-китобнинг бундай тартиби бир ойдан ортиқ қўлланилиши мумкин эмас.
Ҳисобга олиш ускунаси бир ой муддатда ўрнатилмаган ҳолларда ҳисоб-китоб ўртача суткалик сарф бўйича амалга оширилади.
Ичимлик суви ҳисоблагичини ўрнатиш учун жойни ҳозирлаш, ҳисоблагич ўрнатиш учун назорат винтелини мавжудлигини таъминлаш талабгор томонидан амалга оширилади.
9. Давлат хизмати кўрсатиш мазкур Регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.
2-боб. Давлат хизматларини кўрсатиш тартиби
1-§. Мурожаатларни шакллантириш ва юбориш
10. Талабгорлар давлат хизматларидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.
Бунда ичимлик суви ва иссиқ сувни ҳисобга олиш (ҳисоблагич) ускуналарини навбатдаги даврий қиёслаш қиёслов муддатига 3 ой қолганда проактив шаклда (мурожаатсиз) таъминотчи корхона томонидан ўтказилади.
11. Талабгор ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими талабгор номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги анкетани электрон равишда тўлдиради.
12. Талабгордан бошқа ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.
13. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг талабгор маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
Талабгор ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
15. Давлат хизматини кўрсатганлик учун:
а) Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда:
жисмоний шахслардан ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи шахслардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи;
юридик шахслардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Бунда ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича бир вақтда мурожаат қилинганда йиғим суммаси бир марта ундирилади.
Ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) қиёслашдан ўтказиш назарда тутилмаган ҳолларда ечиш ёки ўрнатиш учун йиғим ундирилмайди.
Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғим тўланганлиги ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади.
Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
Давлат хизматлари марказларига келиб мурожаат этилганда:
18 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;
0,5 фоизи — Ягона биллинг тизими орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига;
20 фоизи — метрология хизматининг ҳисобварағига (агар ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) қиёслашдан ўтказиш учун мурожаат қилинганда);
қолган маблағлар таъминотчи корхонанинг ҳисобварағига ўтказилади.
Бунда жисмоний шахслар ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи шахсларнинг ҳисобга олиш ускуналарини заруратга кўра таъмирлаш ёки янгисига алмаштириш харажатлари таъминотчи корхона маблағлари ҳисобидан қопланади;
ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;
11,75 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (шу жумладан, 0,5 фоизи йиғим тўланганлиги Ягона биллинг тизими орқали тасдиқланганлиги учун);
20 фоизи — метрология хизматининг ҳисобварағига (агар ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) қиёслашдан ўтказиш учун мурожаат қилинганда);
қолган маблағлар таъминотчи корхонанинг ҳисобварағига ўтказилади.
Бунда жисмоний шахслар ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи шахсларнинг ҳисобга олиш ускуналарини заруратга кўра таъмирлаш ёки янгисига алмаштириш харажатлари таъминотчи корхона маблағлари ҳисобидан қопланади;
б) таъминотчи корхоналарга тўғридан-тўғри мурожаат қилинганда ёки таъминотчи корхона томонидан проактив шаклда (мурожаатсиз) давлат хизмати кўрсатилганда, қиёслашдан ўтказиш учун:
жисмоний шахслардан ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи шахслардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 16 фоизи;
юридик шахслардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,2 баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Бунда йиғимлар суммаси талабгорнинг шахсий ҳисобварағидан ечиб олинади ва тўлиқ равишда таъминотчи корхонанинг ҳисобварағига ўтказилади. Истеъмолчиларнинг ҳисобга олиш ускуналарини метрология хизмати томонидан қиёсловдан ўтказилганлиги учун тўловлар таъминотчи корхона ҳисобидан амалга оширилади. Йиғим суммаси ҳисобга олиш ускунаси Регламентнинг 22-бандида белгиланган тартибда ечиб олингандан сўнг талабгорнинг шахсий ҳисобварағидан ечиб олинади.
16. Давлат хизматини олиш учун ЯИДХП орқали мурожаат этганда, мазкур Маъмурий регламентнинг 15-бандида кўрсатилган йиғимлар тўланадиган суммадан 90 фоиз миқдорида тўланади.
16 1 . Ижтимоий реестрнинг «камбағал оила» тоифасига киритилган оилаларнинг аъзоларига, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун мазкур регламентнинг 15 ва 16-бандларида белгиланган тегишли йиғимларга 50 фоиз миқдорида, Ижтимоий реестрнинг «давлат таъминотидаги оила» тоифасига киритилган оилаларнинг аъзоларига 75 фоиз миқдорида чегирма қўлланилади. Бунда чегирма Ижтимоий реестрнинг:
«давлат таъминотидаги оила» ёки «камбағал оила» тоифасидан «камбағаллик чегарасидаги оила» тоифасига ўтказилган оилаларга, уларнинг илгари белгиланган тоифасига мувофиқ миқдорда;
оғир ҳаётий вазиятга тушган оила сифатида «камбағаллик чегарасидаги оила» тоифасига киритилган оилаларга «камбағал оила» тоифасидаги оила учун белгиланган миқдорда қўлланилади.
18. Сўровномада ишончсиз маълумотлар кўрсатилганлиги, шунингдек, давлат хизматларини кўрсатиш учун тўловнинг амалга оширилмаганлиги давлат хизматларини кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади. Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.
Сўровномада ҳисобга олиш ускунаси билан боғлиқ маълумотлар нотўғри кўрсатилганлиги аниқланган тақдирда, сўровнома рад этилмайди. Бунда, таъминотчи корхона ходимлари томонидан сўровномада кўрсатилган телефон рақами орқали ариза берувчи билан боғланган ҳолда ёки жойига чиқиб ушбу маълумотларга аниқлик киритилади.
19. Талабгорлар давлат хизматларидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Талабгор давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрмасдан қолдирилади. Бунда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
20. Талабгор Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда, унинг сўровномаси Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, талабгор томонидан тасдиқланганидан сўнг реал вақт режимида таъминотчи корхонага электрон шаклда юборилади (қиёслашдан ўтказиш учун мурожаат қилинганда, метрология хизматига ҳам юборилади). ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса, сўровнома автоматик тарзда таъминотчи корхонага электрон шаклда юборилади (қиёслашдан ўтказиш учун мурожаат қилинганда, метрология хизматига ҳам юборилади).
2-§. Ҳисобга олиш ускуналарини ечиш тартиби
21. Ҳисобга олиш ускуналарини ечиш таъминотчи корхона вакиллари томонидан вакиллари томонидан талабгор иштирокида амалга оширилади.
22. Таъминотчи корхона ходимлари даврий қиёслов муддатига 3 ой қолганда проактив шаклда (мурожаатсиз) ёки сўровнома келиб тушганидан сўнг 5 иш куни ичида талабгор билан келишиб, унинг иштирокида мазкур Регламентга 3-4-иловаларга мувофиқ шаклда тегишли далолатномани 2 нусхада тузган ҳолда ҳисобга олиш ускунасини ечиб олади. Далолатноманинг бир нусхаси талабгорда, иккинчи нусхаси таъминотчи корхона ходимида қолдирилади.
Талабгор ҳисобга олиш ускунасини қиёслашдан ўтказиш учун мурожаат қилганда, ҳисобга олиш ускунаси таъминотчи корхона томонидан далолатнома билан бирга метрология хизматига топширилади.
23. Талабгор ёки унинг вакили келишилган вақтда ва манзилда бўлмаган тақдирда, сўровномада кўрсатилган телефон рақами (электрон манзили, интернет ва ижтимоий тармоқ) орқали алоқага чиқиб сабабини аниқлайди ва бу ҳақда холислар иштирокида далолатнома тузилиб, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи муҳри билан расмийлаштирилади ва мурожаат кўрмасдан қолдирилади.
Талабгор томонидан ҳисоблагич ўрнатиш учун жойнинг ҳозирланмаганлиги, ҳисоблагич ўрнатиш учун назорат винтели мавжуд эмаслиги таъминотчи корхона томонидан ушбу камчиликлар бартараф этилгунга қадар мурожаатни кўрмасдан қолдиришга асос бўлади.
Бунда давлат хизмати проактив шаклда (мурожаатсиз) кўрсатилган тақдирда, таъминотчи корхона томонидан расмийлаштирилган далолатнома нусхаси хат билан талабгорга юборилади ва шу вақтдан бошлаб ҳисобга олиш ускунасини қиёслашдан ўтказиш учун талабгор умумий тартибда таъминотчи корхонага мурожаат қилиши лозим бўлади.
Мурожаат кўрмасдан қолдирилганлиги ҳақида таъминотчи корхона масъул ходимлари томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланган хабарнома тузилиб, тегишли Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки талабгорга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборилади.
Талабгор ҳисоблагичнинг назорат винтели ишлашини таъминлаган ва иш олиб боришга халақит берувчи бошқа омилларни бартараф этган ҳолда 10 кунлик муддат ичида таъминотчи корхона ёки Марказни хабардор қилади.Бунда, қайта мурожаат учун мазкур Регламентнинг 15-бандида назарда тутилган йиғим ундирилмайди.
3-§. Ҳисобга олиш ускуналарини қиёслашдан ўтказиш тартиби
24. Ҳисобга олиш ускунаси таъминотчи корхонадан қабул қилиб олинганидан сўнг 3 иш куни ичида метрология хизмати томонидан қиёслашдан ўтказилади.
25. Ҳисобга олиш ускунасини қиёслашдан ўтказиш натижаси ижобий бўлган тақдирда, ҳисобга олиш ускунаси фойдаланишга яроқли деб топилади ва метрология хизмати томонидан ҳисобга олиш ускунасининг қиёслашдан ўтказилганлиги ҳақида сертификат расмийлаштирилади.
Ҳисобга олиш ускунаси унинг ҳисоблаш механизми ва созлаш элементига ўзгартириш киритишнинг олдини олиш мақсадида метрология хизмати томонидан тамғаланади.
Ҳисобга олиш ускунасини қиёслашдан ўтказиш натижаси салбий бўлганда,ҳисобга олиш ускунаси фойдаланишга яроқсиз деб топилади ва бу ҳақда шу куннинг ўзида метрология хизмати масъул ходими томонидан ҳисобга олиш ускунасининг яроқсизлиги ҳақида хабарнома расмийлаштирилади.
Сертификат ёки хабарнома расмийлаштирилгандан сўнг реал вақт режимида метрология хизмати масъул ходими уларни ўзининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаб, таъминотчи корхонага, шунингдек, Давлат хизматлари маркази (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ЯИДХП орқали талабгорга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) электрон шаклда юборади.
26. Таъминотчи корхона сертификат ёки хабарнома келиб тушганидан сўнг 2 иш куни ичида ҳисобга олиш ускунасини метрология хизматидан олиб кетади.
27. Хабарнома олинган тақдирда таъминотчи корхона ҳисобга олиш ускунасини 3 иш кунида таъмирлаш ёки янгисига алмаштириш чорасини кўради. Ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускунасини таъмирлаш ёки янгисига алмаштиришга доир сарф-харажатлар таъминотчи корхона томонидан қопланади.
28. Таъмирланган ҳисобга олиш ускунаси таъминотчи корхона томонидан икки иш кунида уни қайта қиёслашдан ўтказиш учун метрология хизматига тақдим этилиши лозим.
Метрология хизмати ҳисобга олиш ускунасини Регламентнинг 24-25-бандларида назарда тутилган тартибда қиёслашдан ўтказади. Бунда, қайта қиёслаш учун талабгор ёки таъминотчи корхонадан қўшимча тўлов ундирилмайди.
4-§. Ҳисобга олиш ускуналарини ўрнатиш тартиби
29. Таъминотчи корхона ходимлари ҳисобга олиш ускунаси қиёслашдан ўтказилгандан кейин 3 иш куни ичида талабгор билан келишилган вақтда талабгор иштирокида ўрнатилиб, уч нусхада ушбу Регламентга 5-6-иловаларга мувофиқ шаклдаги ҳисобга олиш ускунасини ўрнатиш тўғрисидаги далолатнома тузган ҳолда тамғаланади. Далолатноманинг бир нусхаси талабгорда қолдирилади.
Агар ҳисобга олиш ускуналарини фақат ечиш ва (ёки) ўрнатиш (қиёслашдан ўтказмасдан) талаб этилганда таъминотчи корхона пломба қўйишни ҳисоблагич ўрнатилгандан сўнг бир вақтда амалга оширади.
Таъминотчи корхона томонидан хизмат кўрсатиш якунланганлиги ҳақида хабардор қилиш учун ҳисобга олиш ускунаси ўрнатилганлиги ҳақидаги далолатнома тузилган кундан бошлаб 1 иш куни ичида Давлат хизматлари марказларига юборилади.
Талабгор ёки унинг вакили келишилган вақтда ва манзилда бўлмаган тақдирда, бу ҳақда холислар иштирокида далолатнома тузилиб, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи муҳри билан расмийлаштирилади.
30. Далолатнома таъминотчи корхона масъул ходимлари томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда тегишли Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки талабгорга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборилади.
Сўровномада талабгор томонидан давлат хизматларини кўрсатишнинг натижасини олиб кетишга масъул шахс кўрсатилган ҳолатларда давлат хизматларини кўрсатишнинг натижасини ушбу шахсга тақдим этишда тегишли ишончнома талаб этилмайди.
3-боб. Якунловчи қоидалар
31. Давлат хизматлари марказлари, таъминотчи корхона ва метрология хизмати ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотлар сир сақланишини таъминлайди.
31 1 . Таъминотчи корхона талабгорларнинг ҳисобга олиш ускуналарини даврий қиёслашдан ўтказиш учун жавобгар бўлади, Регламентнинг 23-бандида белгиланган ҳолат бундан мустасно.
32. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти юзасидан, шу жумладан ЯИДХП орқали доимий назоратни ва мониторингни амалга оширади.
33. Талабгорлар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.
34. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
Ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари I. Мурожаатларни шакллантириш ва юбориш 1-босқич Талабгор 1. Ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилиш ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтиш. 1. Хоҳишига кўра 2. Давлат хизматини кўрсатиш учун йиғим тўлаш. 2. Мурожаат қилинганда 2-босқич 1. Давлат хизматлари маркази 2. ЯИДХП Ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш учун сўровномани таъминотчи корхонага (қиёслашдан ўтказиш учун метрология хизматига ҳам) юбориш. Реал вақт режимида II. Ҳисобга олиш ускуналарини ечиш тартиби 1-босқич Таъминотчи корхона Талабгор билан келишилган вақтда, унинг иштирокида тегишли далолатнома тузган ҳолда ҳисобга олиш ускунасини ечиб олиш. 5 иш куни мобайнида III. Ҳисобга олиш ускуналарини қиёслашдан ўтказиш тартиби 1-босқич Метрологик хизмат 1. Ҳисобга олиш ускунасини таъминотчи корхонадан қабул қилиб олиш ва қиёслашдан ўтказиш. 1. 3 иш куни мобайнида 2. Сертификат ёки хабарнома расмийлаштирилгандан сўнг уларни электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаб, таъминотчи корхонага шунингдек, Давлат хизматлари маркази (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ЯИДХП орқали талабгорга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) электрон шаклда юбориш. 2. Реал вақт режимида 2-босқич Таъминотчи корхона Сертификат ёки хабарнома келиб тушганидан сўнг ҳисобга олиш ускунасини метрология хизматидан олиб кетиш. 2 иш куни мобайнида IV. Ҳисобга олиш ускуналарини ўрнатиш тартиби 1-босқич Таъминотчи корхона Талабгор билан келишилган вақтда сўровномада кўрсатилган манзилга бориб, ҳисобга олиш ускунасини ўрнатиб бериш ва уч нусхада тегишли далолатнома тузган ҳолда пломбалаш, далолатноманинг бир нусхасини талабгОрда қолдириш. 3 иш куни мобайнида 2-босқич Таъминотчи корхона Хизмат кўрсатиш якунланганлиги ҳақида хабардор қилиш учун ҳисобга олиш ускунаси ўрнатилганлиги ҳақидаги далолатномани Давлат хизматлари марказларига юбориш. 1 иш куни мобайнида
Ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
__________________ (сана) ________________ (рақам) Ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш бўйича СЎРОВНОМА I. Талабгор — жисмоний шахс тўғрисида маълумот: 1. Ф.И.Ш.: 2. Паспорт серияси ва рақами: 3. Манзили: 4. Абонентнинг шахсий рақами: 5. Телефон рақами: 6. Электрон почта манзили: 7. Ҳисобга олиш ускунасини ўрнатилаётган манзили: 8. Давлат хизматини кўрсатиш натижасини олиб кетувчи шахснинг (агар мавжуд бўлса) ЖШШИР маълумотлари: II. Талабгор — юридик шахс тўғрисида маълумот: 1. Тўлиқ номланиши: 2. СТИР: 3. Ҳисобга олиш ускунасини ўрнатилаётган манзили: 4. Ичимлик ва иссиқ сувни етказиб бериш шартномаси реквизитлари (санаси ва рақами): 5. Шахсий ҳисоб рақами: 6. Телефон рақами: 7. Электрон почта манзили: 8. Давлат хизматини кўрсатиш натижасини олиб кетувчи шахснинг (агар мавжуд бўлса) ЖШШИР маълумотлари: III. Хизмат тури: 1. Хизмат тури: ҳисобга олиш ускунасини ўрнатиш ҳисобга олиш ускунасини ечиш ҳисобга олиш ускунасини қиёслаш ш.(туман) ________________ 201__ йил «___»__________
Ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА
Жисмоний шахслар учун ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускунасини ечиб олиш ДАЛОЛАТНОМАСИ Истеъмолчининг шахсий рақами Ф.И.Ш. Манзили Телефон рақами, электрон манзили Биз қуйида имзо чекувчилар, вакил _______________________________________________________________ (Филиал номи ва сув (иссиқ сув) таъминоти корхонаси бўлими, лавозими, Ф.И.Ш.,) _________________________________________________________________________ Истеъмолчи иштирокида Ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускунасини ечиш вақтидаги ҳолат қуйидагилардан иборат: Ҳисобга олиш ускунаси завод рақами Тури, маркаси, ҳисобга олиш ускунасини ишлаб чиқарувчиси Ҳисобга олиш ускунасини ечиб олинаётган вақтдаги кўрсаткичи Ечиб олинган тамғалар рақами Ҳисобга олиш ускунасини кўришда аниқланган камчиликлар Шу ҳақда далолатнома туздик, сувни (иссиқ сувни) ҳисобга олиш ускунасини ечиш сабаби ___________________: • Ҳисобга олиш ускунасини Абонентга берилди Истеъмолчи сувни ҳисобга олиш ускунасини ечилгани ҳақидаги далолатномани бир нусхаси билан биргаликда қиёсловдан ўтказиш учун топширади. • Сув (иссиқ сув) таъминоти корхонаси ходими ҳисобга олиш ускунасини хизмат кўрсатиш учун олиб кетади • Истеъмолчи сув (иссиқ сув) тармоғига ҳисобга олиш ускунасисиз уланган • Истеъмолчи сув (иссиқ сув) тармоғидан узиб қўйилган • Истеъмолчига алмаштириш фондидан сувни (иссиқ сувни) ҳисобга олиш ускунаси ўрнатилган_________________зав. №_____________, кўрсаткичи ____________m 3 Сув (иссиқ сув) таъминоти корхонаси ходими: _______________ ________________________ (имзо) (Ф.И.Ш.) Истеъмолчига истеъмол қилинган Ичимлик (иссиқ сув) сув ҳамда Регламент бўйича сувни (иссиқ сувни) ҳисобга олиш ускунасини ечиш, ўрнатиш ва қиёсловдан ўтказиш тартиблари тушунтирилди. Истеъмолчи: _________________ _____________________________ (имзо) (Ф.И.Ш.) ш.(туман) __________________ 201__ йил «___»_____________
Ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 4-ИЛОВА
Юридик шахслар учун сувни (иссиқ сувни) ҳисобга олиш ускунасини ечиб олиш бўйича _____ - сон ДАЛОЛАТНОМА Истеъмолчи шахсий рақами Юридик шахс номи Фаолият тури Манзили Телефон рақами, электрон манзили Биз қуйида имзо чекувчилар, вакил _______________________________________________________________ (Филиал номи ва сув (иссиқ сув) таъминоти корхонаси бўлими, лавозими, Ф.И.Ш.,) Истеъмолчи иштирокида сувни (иссиқ сувни) ҳисобга олиш ускунасини ечиш вақтидаги ҳолат қуйидагилардан иборат: Ҳисобга олиш ускунасини завод рақами Тури, маркаси, ҳисобга олиш ускунасини ишлаб чиқарувчиси Ҳисобга олиш ускунасини ечиб олинаётган вақтдаги кўрсаткичи Ечиб олинган тамғалар рақами Қиёслов сертификатининг рақами ва амал қилиш муддати Ҳисобга олиш ускунасини АСКУВ тизимига мослиги/мос эмаслиги Ҳисобга олиш ускунасини кўришда аниқланган камчиликлар Шу ҳақда далолатнома туздик, сувни (иссиқ сувни) ҳисобга олиш ускунасини ечиш сабаби ___________________: • Ҳисобга олиш ускунасини абонентга берилди Истеъмолчи сувни (иссиқ сувни) ҳисобга олиш ускунасини ечилгани хақидаги далолатноманибир нусхаси билан биргаликда қиёсловдан ўтказиш учун топширади. • Истеъмолчи сув (иссиқ сув) тармоғидан узиб қўйилган. • Ичимлик ва иссиқ сувни етказиб бериш захирадаги сувни (иссиқ сувни) ҳисобга олиш ускунаси орқали амалга оширилмоқда _____________________________ зав. №_____________, кўрсаткичи ____________m 3 , қиёслов сертификати рақами _______________, қиёслов сертификати берилган сана «_____»_________ 20__ йил, қиёслов сертификатининг амал қилиш муддати «_____»_________ 20__ йил. Сув (иссиқлик) таъминоти корхонаси ходими: _______________ ________________________ (имзо) (Ф.И.Ш.) Истеъмолчига истеъмол қилинган Ичимлик ва иссиқ сув ҳамда Регламент бўйича сувни (иссиқ сув) ҳисобга олиш ускунасини ечиш, ўрнатиш ва қиёсловдан ўтказиш тартиблари тушунтирилди. Истеъмолчи: _________________ _____________________________ (имзо) (Ф.И.Ш.) ш.(туман) __________________ 201__ йил «___»_____________
Ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 5-ИЛОВА
Жисмоний шахсларга сувни (иссиқ сувни) ҳисобга олиш ускунасини ўрнатиб бериш бўйича _____ - ДАЛОЛАТНОМА Истеъмолчи шахсий рақами Ф.И.Ш. Манзили Телефон рақами, электрон манзили Биз қуйида имзо чекувчилар, вакил _______________________________________________________________ (Филиал номи ва сув (иссиқ сув) таъминоти корхонаси бўлими, лавозими, Ф.И.Ш.,) Истеъмолчи иштирокида сувни (иссиқ сувни) ҳисобга олиш ускунасини ўрнатиш вақтидаги ҳолат қуйидагилардан иборат: Ҳисобга олиш ускунасини завод рақами Тури, маркаси, ҳисобга олиш ускунасини ишлаб чиқарувчиси Ҳисобга олиш ускунасини қиёслов кўригидан кейинги кўрсаткичи, ўрнатилаётган вақтдаги кўрсаткичи Қиёслов сертификатининг рақами, қачон берилгани ва амал қилиш муддати Ўрнатилган тамғалар рақами Ҳисобга олиш ускунасини кўришда аниқланган камчиликлар Сув (иссиқ сув) таъминоти корхонаси ходими: _______________ ________________________ (имзо) (Ф.И.Ш.) Истеъмолчига истеъмол қилинган сув (иссиқ сув) ҳамда Регламент бўйича ҳисобга олиш ускунасини ечиш, ўрнатиш ва қиёсловдан ўтказиш тартиблари тушунтирилди. Истеъмолчи: _________________ _____________________________ (имзо) (Ф.И.Ш.) ш.(туман) __________________ 201__ йил «___»_____________
Ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 6-ИЛОВА
Юридик шахсларга сувни (иссиқ сувни) ҳисобга олиш ускунасини ўрнатиб бериш _____ - сон ДАЛОЛАТНОМА Истеъмолчининг шахсий рақами Корхона номи Фаолият тури Корхонанинг манзили Телефон рақами, истеъмолчининг электрон манзили Биз қуйида имзо чекувчилар, вакил _______________________________________________________________ (Филиал номи ва сув (иссиқ сув) таъминоти корхонаси бўлими, лавозими, Ф.И.Ш.,) Истеъмолчи иштирокида сувни (иссиқ сувни) ҳисобга олиш приборни ўрнатиш вақтидаги ҳолат қуйидагилардан иборат: Ҳисобга олиш ускунасини завод рақами Тури, маркаси, ҳисобга олиш ускунасини ишлаб чиқарувчиси Ҳисобга олиш ускунасини қиёслов кўригидан кейинги кўрсаткичи, ўрнатилаётган вақтдаги кўрсаткичи Қиёслов сертификатининг рақами, қачон берилгани ва амал қилиш муддати Ўрнатилган тамғалар рақами Ҳисобга олиш ускунасини кўришда аниқланган камчиликлар Сув (иссиқ сув) таъминоти корхонаси ходими: _______________ ________________________ (имзо) (Ф.И.Ш.) Истеъмолчига истеъмол қилинган Ичимлик ва иссиқсув ҳамда Регламент бўйича сувни (иссиқ сувни) ҳисобга олиш ускунасини ечиш, ўрнатиш ва қиёсловдан ўтказиш тартиблари тушунтирилди. Истеъмолчи: _________________ _____________________________ (имзо) (Ф.И.Ш.)
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 20 август,
698-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
MAʼMURIY REGLAMENTI
SXEMASI
MAʼMURIY REGLAMENTI
SXEMASI
MAʼMURIY REGLAMENTI
SXEMASI
Yuridik va jismoniy shaxslarning elektr energiyasi, tabiiy gaz, ichimlik va issiq suvni hisobga olish uskunalarini (hisoblagichlarni) yechish, qiyoslashdan oʻtkazish va oʻrnatish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentlarini tasdiqlash toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Aholiga davlat xizmatlari koʻrsatishning milliy tizimini tubdan isloh qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 12-dekabrdagi PF-5278-son Farmoniga muvofiq hamda muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlariga ulanish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatish tizimini yanada takomillashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilar yuridik va jismoniy shaxslarning elektr energiyasi, tabiiy gaz, ichimlik va issiq suvni hisobga olish uskunalarini (hisoblagichni) yechish, qiyoslashdan oʻtkazish va oʻrnatish boʻyicha davlat xizmatlari (keyingi oʻrinlarda davlat xizmatlari deb ataladi) koʻrsatish tizimini yanada takomillashtirishning asosiy yoʻnalishlari deb hisoblansin:
davlat xizmatlari koʻrsatishda yuridik yoki jismoniy shaxslarning bevosita ishtirok etishini talab qiladigan tartibotlar sonini hamda ularni koʻrsatish muddatlarini tubdan qisqartirish;
yuridik va jismoniy shaxslardan boshqa davlat organlari va boshqa tashkilotlardan olinadigan hujjatlar va maʼlumotlar talab qilinishini bekor qilish;
davlat xizmatlari koʻrsatishda byurokratik toʻsiq va gʻovlarga yoʻl qoʻymaslik maqsadida davlat organlari va boshqa tashkilotlar oʻrtasida idoralararo oʻzaro elektron hamkorlik oʻrnatish;
davlat organlari va boshqa tashkilotlar faoliyatining samaradorligini, tezkorligini va shaffofligini taʼminlash, ularning masʼuliyatini va ijro intizomini kuchaytirish;
Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalini (keyingi oʻrinlarda YIDXP deb ataladi) davlat xizmatlari koʻrsatish uchun yagona axborot maydonchasi sifatida belgilash.
2. Quyidagilar tasdiqlansin va 2019-yil 1-noyabrdan boshlab amalga kiritilsin:
Yuridik va jismoniy shaxslarning elektr energiyasini hisobga olish uskunalarini (hisoblagichni) yechish, qiyoslashdan oʻtkazish va oʻrnatish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti 1-ilovaga muvofiq;
Yuridik va jismoniy shaxslarning tabiiy gazni hisobga olish uskunalarini (hisoblagichni) yechish, qiyoslashdan oʻtkazish va oʻrnatish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti 2-ilovaga muvofiq;
Yuridik va jismoniy shaxslarning ichimlik va issiq suvni hisobga olish uskunalarini (hisoblagichni) yechish, qiyoslashdan oʻtkazish va oʻrnatish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti 3-ilovaga muvofiq.
3. Belgilansinki, 2019-yil 1-noyabrdan boshlab ushbu qaror bilan tasdiqlangan maʼmuriy reglamentlarga muvofiq koʻrsatiladigan davlat xizmatlaridan foydalanish uchun yuridik va jismoniy shaxslar taʼminotchi korxonalarga bevosita hamda Davlat xizmatlari markazlari yoki YIDXP orqali murojaat qiladilar.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Energetika vazirligi va Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi, Oʻzbekiston standartlashtirish, metrologiya va sertifikatlashtirish agentligi va davlat xizmatlari koʻrsatilishida ishtirok etadigan boshqa davlat organlari:
bir oy muddatda davlat xizmatlarini koʻrsatish uchun zarur hujjatlar va boshqa hujjatlarning namunaviy shakllari, blankalari ishlab chiqilishini hamda Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi Davlat xizmatlari agentligi bilan kelishgan holda tasdiqlanishini;
Oʻzbekiston Respublikasi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi hamda Adliya vazirligi huzuridagi Davlat xizmatlari agentligi bilan birgalikda 2019-yil 1-noyabrgacha boʻlgan muddatda hududiy boʻlinmalar, idoraviy mansub tashkilotlar va davlat xizmatlari koʻrsatilishida ishtirok etadigan boshqa tuzilmalarning YIDXPga ulanishini;
Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi Davlat xizmatlari agentligi va Savdo-sanoat palatasi bilan birgalikda 2019-yil mobaynida Davlat xizmatlari markazlarining xodimlari ishtirokida ushbu qaror bilan tasdiqlangan maʼmuriy reglamentlarni amalda qoʻllashning samaradorligi va natijadorligi darajasini oshirishga yoʻnaltirilgan oʻquv seminarlari tashkil etilishi va oʻtkazilishini taʼminlasinlar.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki,Moliya vazirligi, Davlat soliq qoʻmitasi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi davlat xizmatlarini koʻrsatuvchi davlat organlari va boshqa tashkilotlar bilan birgalikda 2019-yil 1-noyabrgacha boʻlgan muddatda Yagona billing tizimi orqali real vaqt rejimida elektron shaklda toʻlovlar qabul qilinishini hamda davlat xizmatlari koʻrsatilishi uchun toʻlangan yigʻimlar summasi hisobi yuritilishini taʼminlasinlar.
6. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi:
davlat organlari va boshqa tashkilotlarning ular tomonidan davlat xizmatlari koʻrsatilishining belgilangan tartibiga rioya etilishi yuzasidan, shu jumladan YIDXP orqali doimiy nazorat oʻrnatsin;
ushbu qaror bilan tasdiqlangan davlat xizmatlarini koʻrsatish boʻyicha maʼmuriy reglamentlar talablarini buzganlik uchun davlat organlari va boshqa tashkilotlar mansabdor shaxslariga nisbatan belgilangan tartibda maʼmuriy jazolarni qoʻllasin.
7. Belgilab qoʻyilsinki, davlat xizmatlari koʻrsatuvchi davlat organlari va boshqa tashkilotlar, Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi rahbarlari ushbu qarorda nazarda tutilgan vazifalarning oʻz vaqtida, toʻliq va sifatli bajarilishi uchun shaxsan javob beradilar.
8. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsinlar.
9. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi energetika vaziri A.S. Sultanov, Oʻzbekiston Respublikasi uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vaziri M.H. Saliyev va Oʻzbekiston Respublikasi adliya vaziri R.K. Davletov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 20-avgustdagi 698-son qaroriga 1-ILOVA
Elektr energiyasini hisobga olish uskunasini(hisoblagichni) yechish, qiyoslashdan oʻtkazish va oʻrnatish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Reglament yuridik va jismoniy shaxslarga (keyingi oʻrinlarda talabgorlar deb ataladi) elektr energiyasini hisobga olish (hisoblagich) uskunasini (keyingi oʻrinlarda hisobga olish uskunalari deb ataladi) yechish, qiyoslashdan oʻtkazish va oʻrnatish davlat xizmatlarini (keyingi oʻrinlarda davlat xizmatlari deb ataladi) koʻrsatish tartibini belgilaydi.
Mazkur Reglament talablari Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Elektr energiyasi va tabiiy gaz nazorati va hisobining avtomatlashtirilgan tizimini jadal joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 13-noyabrdagi PQ-3384-son qarori asosida oʻrnatilgan hisobga olish uskunalari, shuningdek, oʻlchov komplekslarini navbatdagi davriy qiyoslashdan oʻtkazish uchun tadbiq etilmaydi.
Elektr energiyasini hisobga olish va nazorat qilishning avtomatlashtirilgan tizimini joriy etish loyihasi doirasida nazarda tutilgan isteʼmolchilarning mazkur tizimga mos kelmaydigan elektr energiyasini hisobga olish priborlarini davriy qiyoslov muddati kelganda, ushbu priborlarni qiyoslovdan oʻtkazmasdan oʻrniga avtomatlashtirilgan tizimga mos keluvchi priborlar oʻrnatiladi.
2. Davlat xizmatlari proaktiv shaklda (murojaatsiz) hamda Davlat xizmatlari markazlari yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda YIDXP deb ataladi) orqali koʻrsatiladi. Bunda:
a) hududiy elektr tarmoqlari korxonasi (keyingi oʻrinlarda HETK deb ataladi) — hisobga olish uskunalarini yechish va oʻrnatishni, yechilgan hisobga olish uskunalarini akkreditatsiya qilingan metrologiya xizmatlarida (keyingi oʻrinlarda metrologiya xizmati deb ataladi) qiyoslashdan oʻtkazishga taqdim etish ishlarining amalga oshirilishini hamda hisobga olish uskunalariga tamgʻa (plomba) qoʻyishni taʼminlaydi;
v) metrologiya xizmati yechilgan hisobga olish uskunalarini qiyoslashdan oʻtkazish bilan bogʻliq ishlarni amalga oshiradi;
g) talabgorlar yechilgan hisobga olish uskunalarini oʻrnatish va yechish uchun zarur sharoit yaratadi va ushbu jarayonda ishtirok etadi.
3. Elektr energiyasini hisoblash uchun faqatgina Oʻzbekiston Respublikasi Oʻlchash vositalari davlat reyestriga kiritilgan turlardagi hamda elektr energiyasini hisobi va nazoratining avtomatlashtirilgan tizimiga mos keladigan hisobga olish uskunalaridan foydalanilishi shart.
4. Davlat xizmatlari markazlari, HETK va metrologiya xizmati oʻrtasida axborot almashinuvi elektron raqamli imzoni majburiy tartibda qoʻllash orqali faqat idoralararo oʻzaro elektron bogʻlanish yordamida amalga oshiriladi.
6. Hisobga olish uskunalarini qiyoslashdan oʻtkazish metrologiya xizmati tomonidan qonunchilikka muvofiq amalga oshiriladi.
8. Hisobga olish uskunasi talabgorning aybisiz vaqtinchalik buzilganda yoki qiyoslashdan oʻtkazish uchun yechib olinganda, yetkazib berilgan elektr energiyasi uchun hisob-kitob, hisobga olish buzilishiga yoki qiyoslashdan oʻtkazishga qadar boʻlgan oldingi uch hisob-kitob oyidagi oʻrtacha sarf boʻyicha aniqlanadi. Hisob-kitobning bunday tartibi bir oydan ortiq qoʻllanilishi mumkin emas.
Hisobga olish uskunasi bir oy muddatda oʻrnatilmagan hollarda hisob-kitob oʻrtacha sutkalik sarf boʻyicha amalga oshiriladi.
9. Davlat xizmati koʻrsatish mazkur Reglamentga 1-ilovaga muvofiq sxema asosida amalga oshiriladi.
2-bob. Davlat xizmatlarini koʻrsatish tartibi
1-§. Murojaatlarni shakllantirish va yuborish
10. Talabgorlar (maishiy extiyojlar uchun elektr energiyasidan foydalanuvchi jismoniy shaxslardan tashqari) davlat xizmatlaridan foydalanish uchun Davlat xizmatlari markazlariga oʻzi kelib murojaat etadi yoki davlat xizmatlaridan elektron tarzda foydalanish uchun YIDXPda roʻyxatdan oʻtadi.
Bunda, maishiy extiyojlar uchun elektr energiyasidan foydalanuvchi jismoniy shaxslardagi elektr energiyasi isteʼmolini hisobga olish uskunalarini ixtiyoriy ravishda qiyoslashdan oʻtkazish uchun Davlat xizmatlari markazlariga HETK murojaat etadi yoki davlat xizmatlaridan elektron tarzda foydalanish uchun YIDXPda roʻyxatdan oʻtadi.
Elektr energiyasi isteʼmolini hisobga olish uskunalarini navbatdagi davriy qiyoslash qiyoslov muddatiga 3 oy qolganda proaktiv shaklda (murojaatsiz) HETK tomonidan oʻtkaziladi.
11. Talabgor oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda, Davlat xizmatlari markazi xodimi talabgor nomidan, YIDXP orqali murojaat etgan taqdirda esa, mustaqil ravishda ushbu Reglamentga 2-ilovaga muvofiq shakldagi soʻrovnomani elektron ravishda toʻldiradi.
12. Talabgordan boshqa hujjatlarni talab qilish taqiqlanadi.
13. Soʻrovnoma toʻldirilgandan soʻng talabgor maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshiradi va imzolarni identifikatsiya qilishning tegishli vositalari (daktiloskopiya, elektron imzo, Mobil-ID va boshqalar) bilan tasdiqlaydi.
Talabgor YIDXP orqali murojaat etgan taqdirda, soʻrovnomani ERI bilan tasdiqlash talab etilmaydi.
15. Hisobga olish uskunasini (hisoblagichni) qiyoslashdan oʻtkazish davlat xizmatini koʻrsatganlik uchun:
a) Davlat xizmatlari markazlari yoki YIDXP orqali murojaat qilinganda:
jismoniy shaxslardan (maishiy ehtiyojlar uchun elektr energiyasidan foydalanuvchi jismoniy shaxslardan tashqari) va yuridik shaxs tashkil etmasdan tadbirkorlik faoliyatini amalga oshiruvchi shaxslardan bazaviy hisoblash miqdorining 20 foizi;
HETKdan (maishiy ehtiyojlar uchun elektr energiyasidan foydalanuvchi jismoniy shaxslar uchun) bazaviy hisoblash miqdorining 15 foizi;
yuridik shaxslardan bazaviy hisoblash miqdorining 1,5 baravari miqdorida yigʻim undiriladi.
Bunda oʻlchash vositalarini, hisobga olish uskunasini (hisoblagichni) yechish, qiyoslashdan oʻtkazish va oʻrnatish boʻyicha bir vaqtda murojaat qilinganda, yigʻim summasi bir marta undiriladi.
Hisobga olish uskunasini (hisoblagichni) qiyoslashdan oʻtkazish nazarda tutilmagan hollarda yechish yoki oʻrnatish uchun yigʻim undirilmaydi.
Maishiy isteʼmolchilar va tadbirkorlik subyektlari uchun elektr energiyasini hisobga olish priborlarini yechish, qiyoslashdan oʻtkazish va oʻrnatish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatish xarajatlari hududiy elektr tarmoqlari korxonasi mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladi.
Davlat xizmatlarini koʻrsatish uchun yigʻim toʻlanganligi axborot-kommunikatsiya tizimlari orqali tasdiqlanadi.
Yigʻimlar summasi quyidagi tartibda taqsimlanadi:
Davlat xizmatlari markazlariga oʻzi kelib murojaat etganda:
18 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasining shaxsiy hisobvaragʻiga;
0,5 foizi — Yagona billing tizimi orqali davlat xizmatlarini koʻrsatganlik uchun Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga;
20 foizi — metrologiya xizmatining hisobvaragʻiga (agar hisobga olish uskunasini (hisoblagichni) qiyoslashdan oʻtkazish uchun murojaat qilinganda);
qolgan mablagʻlar taʼminotchi korxonaning hisobvaragʻiga oʻtkaziladi.
Bunda jismoniy shaxslar va yuridik shaxs tashkil etmasdan tadbirkorlik faoliyatini amalga oshiruvchi shaxslarning hisobga olish uskunalarini zaruratga koʻra taʼmirlash yoki yangisiga almashtirish xarajatlari HETK mablagʻlari hisobidan qoplanadi;
YIDXP orqali murojaat etilganda:
10 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga;
11,75 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga (shu jumladan, 0,5 foizi yigʻim toʻlanganligi Yagona billing tizimi orqali tasdiqlanganligi uchun);
20 foizi — metrologiya xizmatining hisobvaragʻiga (agar hisobga olish uskunasini (hisoblagichni) qiyoslashdan oʻtkazish uchun murojaat qilinganda);
qolgan mablagʻlar taʼminotchi korxonaning hisobvaragʻiga oʻtkaziladi.
Bunda jismoniy shaxslar va yuridik shaxs tashkil etmasdan tadbirkorlik faoliyatini amalga oshiruvchi shaxslarning hisobga olish uskunalarini zaruratga koʻra taʼmirlash yoki yangisiga almashtirish xarajatlari HETK mablagʻlari hisobidan qoplanadi;
b) HETKka toʻgʻridan-toʻgʻri murojaat qilinganda yoki HETK tomonidan proaktiv shaklda (murojaatsiz) davlat xizmati koʻrsatilganda, qiyoslashdan oʻtkazish uchun:
jismoniy shaxslardan va yuridik shaxs tashkil etmasdan tadbirkorlik faoliyatini amalga oshiruvchi shaxslardan bazaviy hisoblash miqdorining 16 foizi;
yuridik shaxslardan bazaviy hisoblash miqdorining 1,2 baravari miqdorida yigʻim undiriladi.
Bunda yigʻimlar summasi talabgorning shaxsiy hisobvaragʻidan yechib olinadi va toʻliq ravishda HETKning hisobvaragʻiga oʻtkaziladi. Isteʼmolchilarning hisobga olish uskunalari metrologiya xizmati tomonidan qiyoslovdan oʻtkazilganligi uchun toʻlovlar HETK hisobidan amalga oshiriladi. Yigʻim summasi hisobga olish uskunasi Reglamentning 22-bandida belgilangan tartibda yechib olingandan soʻng talabgorning shaxsiy hisobvaragʻidan yechib olinadi.
16. Davlat xizmatini olish uchun YIDXP orqali murojaat etganda, mazkur Maʼmuriy reglamentning 15-bandida koʻrsatilgan yigʻimlar toʻlanadigan summadan 90 foiz miqdorida toʻlanadi.
16 1 . Ijtimoiy reyestrning “kambagʻal oila” toifasiga kiritilgan oilalarning aʼzolariga, shuningdek, I va II guruh nogironligi boʻlgan shaxslarga davlat xizmatlari koʻrsatilganligi uchun mazkur reglamentning 15 va 16-bandlarida belgilangan tegishli yigʻimlarga 50 foiz miqdorida, Ijtimoiy reyestrning “davlat taʼminotidagi oila” toifasiga kiritilgan oilalarning aʼzolariga 75 foiz miqdorida chegirma qoʻllaniladi. Bunda chegirma Ijtimoiy reyestrning:
“davlat taʼminotidagi oila” yoki “kambagʻal oila” toifasidan “kambagʻallik chegarasidagi oila” toifasiga oʻtkazilgan oilalarga, ularning ilgari belgilangan toifasiga muvofiq miqdorda;
ogʻir hayotiy vaziyatga tushgan oila sifatida “kambagʻallik chegarasidagi oila” toifasiga kiritilgan oilalarga “kambagʻal oila” toifasidagi oila uchun belgilangan miqdorda qoʻllaniladi.
18.Davlat xizmatlarini koʻrsatish uchun toʻlovning amalga oshirilmaganligi davlat xizmatlarini koʻrsatishni rad etish uchun asos hisoblanadi. Davlat xizmatlarini koʻrsatishni boshqa asoslar boʻyicha rad etish taqiqlanadi.
Soʻrovnomada hisobga olish uskunasi bilan bogʻliq maʼlumotlar notoʻgʻri koʻrsatilganligi aniqlangan taqdirda, soʻrovnoma rad etilmaydi. Bunda, HETK xodimlari tomonidan soʻrovnomada koʻrsatilgan telefon raqami orqali ariza beruvchi bilan bogʻlangan holda yoki joyiga chiqib aniqlik kiritiladi.
19. Talabgorlar davlat xizmatlaridan foydalanishdan uni koʻrsatishning har qanday bosqichida bosh tortish huquqiga ega. Talabgor davlat xizmatlaridan foydalanishdan bosh tortganda, uning soʻrovnomasi koʻrilmasdan qoldiriladi. Bunda toʻlangan yigʻim summasi qaytarilmaydi.
20. Talabgorlar Davlat xizmatlari markaziga kelib murojaat etganda, uning soʻrovnomasi Davlat xizmatlari markazi xodimi tomonidan toʻldirilib, talabgor tomonidan tasdiqlanganidan soʻng real vaqt rejimida HETKga elektron shaklda yuboriladi (qiyoslashdan oʻtkazish uchun murojaat qilinganda, metrologiya xizmatiga ham yuboriladi).
YIDXP orqali murojaat qilinganda esa, soʻrovnoma avtomatik tarzda HETKga elektron shaklda yuboriladi (qiyoslashdan oʻtkazish uchun murojaat qilinganda, metrologiya xizmatiga ham yuboriladi).
2-§. Hisobga olish uskunalarini yechish tartibi
21. Hisobga olish uskunalarini yechish HETK vakillari tomonidan talabgor ishtirokida amalga oshiriladi.
22. HETK xodimlari davriy qiyoslov muddatiga 3 oy qolganda proaktiv shaklda (murojaatsiz) yoki soʻrovnoma kelib tushganidan soʻng 5 ish kuni ichida talabgor bilan kelishib, uning ishtirokida mazkur Reglamentga 3-4-ilovalarga muvofiq shakldagi dalolatnomani 2 nusxada tuzgan holda hisobga olish uskunasini yechib oladi.Dalolatnomaning bir nusxasi talabgorga topshiriladi, ikkinchi nusxasi HETK xodimida qoldiriladi.
Talabgor hisobga olish uskunasini qiyoslashdan oʻtkazish uchun murojaat qilganda, hisobga olish uskunasi HETK tomonidan dalolatnoma bilan birga metrologiya xizmatiga topshiriladi.
23. Talabgor yoki uning vakili kelishilgan vaqtda va manzilda boʻlmagan taqdirda, soʻrovnomada koʻrsatilgan telefon raqami (elektron manzili, internet va ijtimoiy tarmoq) orqali aloqaga chiqilib, sababi aniqlanadi va bu haqda xolislar ishtirokida dalolatnoma tuzilib, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organi muhri bilan rasmiylashtiriladi va murojaat koʻrmasdan qoldiriladi.
Murojaat koʻrmasdan qoldirilganligi haqida HETK masʼul xodimlari tomonidan elektron raqamli imzo bilan tasdiqlangan xabarnoma tegishli Davlat xizmatlari markaziga (oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda) yoki talabgorga (elektron tarzda murojaat etgan taqdirda) YIDXP orqali elektron shaklda yuboriladi.
Bunda davlat xizmati proaktiv shaklda (murojaatsiz) koʻrsatilgan taqdirda, HETK tomonidan rasmiylashtirilgan dalolatnoma nusxasi xat bilan talabgorga yuboriladi va shu vaqtdan boshlab hisobga olish uskunasini qiyoslashdan oʻtkazish uchun talabgor umumiy tartibda HETKka murojaat qilishi lozim boʻladi.
Talabgor xabarnomani olgan kundan eʼtiboran oʻn kunlik muddat ichida Markazga qayta murojaat qilgan hollarda undan mazkur Reglamentning 15-bandida nazarda tutilgan yigʻim undirilmaydi.
3-§. Hisobga olish uskunalarini qiyoslashdan oʻtkazish tartibi
24. Hisobga olish uskunasi HETKdan qabul qilib olinganidan soʻng 3 ish kuni ichida metrologiya xizmati tomonidan qiyoslashdan oʻtkaziladi.
25. Hisobga olish uskunasini qiyoslashdan oʻtkazish natijasi ijobiy boʻlgan taqdirda, hisobga olish uskunasi foydalanishga yaroqli deb topiladi va metrologiya xizmati tomonidan hisobga olish uskunasining qiyoslashdan oʻtkazilganligi haqida sertifikat rasmiylashtiriladi.
Hisobga olish uskunasi uning hisoblash mexanizmi va sozlash elementiga oʻzgartirish kiritishning oldini olish maqsadida metrologiya xizmati tomonidan tamgʻalanadi.
Hisobga olish uskunasini qiyoslashdan oʻtkazish natijasi salbiy boʻlganda,hisobga olish uskunasi foydalanishga yaroqsiz deb topiladi va bu haqda shu kunning oʻzida metrologiya xizmati masʼul xodimi tomonidan hisobga olish uskunasining yaroqsizligi haqida xabarnoma rasmiylashtiriladi.
Sertifikat yoki xabarnoma rasmiylashtirilgandan soʻng real vaqt rejimida metrologiya xizmati masʼul xodimi ularni oʻzining elektron raqamli imzosi bilan tasdiqlab, HETKga, shuningdek, Davlat xizmatlari markazi (oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda) yoki YIDXP orqali talabgorga (elektron tarzda murojaat etgan taqdirda) elektron shaklda yuboradi.
26. HETK sertifikat yoki xabarnoma kelib tushganidan soʻng 2 ish kuni ichida hisobga olish uskunasini metrologiya xizmatidan olib ketadi.
27. Xabarnoma olingan taqdirda HETK hisobga olish uskunasini 3 ish kunida taʼmirlash yoki yangisiga almashtirish chorasini koʻradi. Elektr energiyani hisobga olish uskunasini taʼmirlash yoki yangisiga almashtirishga doir sarf-xarajatlar HETK tomonidan qoplanadi.
28. Taʼmirlangan hisobga olish uskunasi HETK tomonidan 2 ish kunida metrologiya xizmatiga taqdim etilishi lozim.
Metrologiya xizmati hisobga olish uskunasini Reglamentning 24-25-bandlarida nazarda tutilgan tartibda qiyoslashdan oʻtkazadi. Bunda, qayta qiyoslash uchun talabgor yoki HETKdan qoʻshimcha toʻlov undirilmaydi.
4-§. Hisobga olish uskunalarini oʻrnatish tartibi
29. HETK xodimlari hisobga olish uskunasini qiyoslashdan oʻtkazgandan keyin 3 ish kuni ichida talabgor bilan kelishilgan vaqtda talabgor ishtirokida ushbu Reglamentga 5-6-ilovalarga muvofiq hisobga olish uskunasini oʻrnatish toʻgʻrisida uch nusxada tegishli dalolatnoma tuzgan holda tamgʻalaydi. Dalolatnomaning bir nusxasi talabgorda qoldiriladi.
Agar hisobga olish uskunalarini faqat yechish va (yoki) oʻrnatish (qiyoslashdan oʻtkazmasdan) talab etilganda HETK plomba qoʻyishni hisoblagich oʻrnatilgandan soʻng bir vaqtda amalga oshiradi.
Xizmat koʻrsatish yakunlanganligi haqida xabardor qilish uchun hisobga olish uskunasi oʻrnatilganligi haqidagi dalolatnoma tuzilgan kundan boshlab 1 ish kuni ichida Davlat xizmatlari markaziga yuboriladi.
Talabgor yoki uning vakili kelishilgan vaqtda va manzilda boʻlmagan taqdirda, bu haqda xolislar ishtirokida dalolatnoma tuzilib, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organi muhri bilan rasmiylashtiriladi.
30. Dalolatnoma HETK masʼul xodimi tomonidan elektron raqamli imzo bilan tasdiqlangan holda Davlat xizmatlari markaziga (oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda) yoki talabgorga (elektron tarzda murojaat etgan taqdirda) YIDXP orqali elektron shaklda yuboriladi.
Soʻrovnomada talabgor tomonidan davlat xizmatlarini koʻrsatishning natijasini olib ketishga masʼul shaxs koʻrsatilgan holatlarda davlat xizmatlarini koʻrsatishning natijasini ushbu shaxsga taqdim etishda tegishli ishonchnoma talab etilmaydi.
3-bob. Yakunlovchi qoidalar
31. Davlat xizmatlari markazlari, HETK va metrologiya xizmati oʻz faoliyatini amalga oshirishi natijasida olingan maʼlumotlar sir saqlanishini taʼminlaydi.
31 1 . HETK talabgorlarning hisobga olish uskunalarini davriy qiyoslashdan oʻtkazish uchun javobgar boʻladi, Reglamentning 23-bandida belgilangan holat bundan mustasno.
32. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi, uning hududiy boshqarmalari va Davlat xizmatlari markazlari ushbu Reglament talablari ijrosi boʻyicha davlat organlari va boshqa tashkilotlarning faoliyati yuzasidan, shu jumladan YIDXP orqali doimiy nazoratni va monitoringni amalga oshiradi.
33. Talabgorlar davlat organlari va boshqa tashkilotlar xodimlarining xatti-harakatlari yuzasidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda shikoyat qilishlari mumkin.
34. Mazkur Reglament talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradi.
Elektr energiyasini hisobga olish uskunasini (hisoblagichni) yechish, qiyoslashdan oʻtkazish va oʻrnatish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA
Elektr energiyasini hisobga olish uskunasini (hisoblagichni) yechish, qiyoslashdan oʻtkazish va oʻrnatish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari I. Murojaatlarni shakllantirish va yuborish 1-bosqich Talabgor 1. Elektr energiyani hisobga olish uskunasini (hisoblagichni) yechish, qiyoslashdan oʻtkazish va oʻrnatish uchun Davlat xizmatlari markaziga oʻzi kelib murojaat qilish yoki YIDXPda roʻyxatdan oʻtish. 1. Xohishiga koʻra 2. Davlat xizmatini koʻrsatish uchun yigim toʻlash. 2. Murojaat qilinganda 2-bosqich 1. Davlat xizmatlari markazi 2. YIDXP Elektr energiyasini hisobga olish uskunasini (hisoblagichni) yechish, qiyoslashdan oʻtkazish va oʻrnatish uchun soʻrovnomani HETKga (qiyoslashdan oʻtkazish uchun metrologiya xizmatiga ham) yuborish. Real vaqt rejimida II. Hisobga olish uskunalarini yechish tartibi 1-bosqich HETK Talabgor bilan kelishilgan vaqtda, uning ishtirokida tegishli dalolatnoma tuzgan holda hisobga olish uskunasini yechib olish. 5 ish kuni mobaynida III. Hisobga olish uskunalarini qiyoslashdan oʻtkazish tartibi 1-bosqich Metrologik xizmat 1. Hisobga olish uskunasini HETKdan qabul qilib olish va qiyoslashdan oʻtkazish. 1. 3 ish kuni mobaynida 2. Sertifikat yoki xabarnoma rasmiylashtirilgandan soʻng ularni elektron raqamli imzo bilan tasdiqlab, HETKga shuningdek, Davlat xizmatlari markazi (oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda) yoki YIDXP orqali talabgorga (elektron tarzda murojaat etgan taqdirda) elektron shaklda yuborish. 2. Real vaqt rejimida 2-bosqich HETK Sertifikat yoki xabarnoma kelib tushganidan soʻng hisobga olish uskunasini metrologiya xizmatidan olib ketish. 2 ish kuni mobaynida IV. Hisobga olish uskunalarini oʻrnatish tartibi 1-bosqich HETK Talabgor bilan kelishilgan vaqtda soʻrovnomada koʻrsatilgan manzilga borib, hisobga olish uskunasini oʻrnatib berish va uch nusxada tegishli dalolatnoma tuzgan holda plombalash, dalolatnomaning bir nusxasini talabgorda qoldirish. 3 ish kuni mobaynida 2-bosqich HETK Xizmat koʻrsatish yakunlanganligi haqida xabardor qilish uchun hisobga olish uskunasi oʻrnatilganligi haqidagi dalolatnomani Davlat xizmatlari markazlariga yuborish. 1 ish kuni mobaynida ”;
Elektr energiyasini hisobga olish uskunasini (hisoblagichni) yechish, qiyoslashdan oʻtkazish va oʻrnatish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA
__________________ (sana) ________________ (raqam) Elektr energiyasini hisobga olish uskunasini (hisoblagichni) yechish, qiyoslashdan oʻtkazish va oʻrnatish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatish boʻyicha SOʻROVNOMA I. Talabgor — jismoniy shaxs toʻgʻrisida maʼlumot: 1. F.I.Sh.: 2. Pasport seriyasi va raqami: 3. Manzili: 4. Abonentning shaxsiy raqami: 5. Telefon raqami: 6. Elektron pochta manzili (ixtiyoriy): 7. Elektr energiyasini hisobga olish uskunasini oʻrnatilayotgan manzili: 8. Davlat xizmatini koʻrsatish natijasini olib ketuvchi shaxsning (agar mavjud boʻlsa) JSHSHIR maʼlumotlari: II. Talabgor — yuridik shaxs toʻgʻrisida maʼlumot: 1. Toʻliq nomlanishi: 2. STIR: 3. Elektr energiyasini hisobga olish uskunasini oʻrnatilayotgan manzil: 4. Elektr energiyasini yetkazib berish shartnomasi rekvizitlari (sanasi va raqami): 5. Shaxsiy hisob raqami: 6. Telefon raqami: 7. Elektron pochta manzili: 8. Davlat xizmatini koʻrsatish natijasini olib ketuvchi shaxsning (agar mavjud boʻlsa) JSHSHIR maʼlumotlari: III. Xizmat turi: 1. Xizmat turi: elektr energiyasini hisobga olish uskunasini oʻrnatish elektr energiyasini hisobga olish uskunasini yechish elektr energiyasini hisobga olish uskunasini qiyoslash sh.(tuman) ________________ 201__ yil “___”__________
Elektr energiyasini hisobga olish uskunasini (hisoblagichni) yechish, qiyoslashdan oʻtkazish va oʻrnatish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 3-ILOVA
Jismoniy shaxslar uchun elektr energiyasini hisobga olish uskunasini yechib olish DALOLATNOMASI Isteʼmolchining shaxsiy raqami F.I.Sh. Manzili Telefon raqami, elektron manzili Biz quyida imzo chekuvchilar, vakil _______________________________________________________________ (Tuman/shahar elektr taʼminoti korxonasi, lavozimi, F.I.Sh.,) _____________________________________________________________________________________ ___________________________________________________________________________________________, _________________________________________________________________________ Isteʼmolchi ishtirokida elektr energiyasini hisobga olish uskunasini yechish vaqtidagi holat quyidagilardan iborat: Elektr energiyasini hisobga olish uskunasining zavod raqami Turi, markasi, elektr energiyasini hisobga olish uskunasini ishlab chiqaruvchisi Elektr energiyasini hisobga olish uskunasini yechib olinayotgan vaqtdagi koʻrsatkichi Yechib olingan tamgʻalar raqami Elektr energiyasini hisobga olish uskunasini koʻrishda aniqlangan kamchiliklar Shu haqda dalolatnoma tuzdik, elektr energiyasini hisobga olish uskunasini yechish sababi ___________________: • elektr energiyasini hisobga olish uskunasini Abonentga berildi. Isʼtemolchi elektr energiyasini hisobga olish uskunasini yechilgani haqidagi dalolatnomani bir nusxasi bilan birgalikda qiyoslovdan oʻtkazish uchun topshiradi. • elektr energiya taʼminoti korxonasi xodimi elektr energiyasini hisobga olish uskunasini xizmat koʻrsatish uchun olib ketadi; • Isteʼmolchi elektr energiya tarmogʻiga elektr energiyasini hisobga olish uskunasisiz ulangan; • Isteʼmolchi elektr energiyasi tarmogʻidan uzib qoʻyilgan. Elektr energiya taʼminoti korxonasi xodimi: _______________ ________________________ (imzo) (F.I.Sh.) Isteʼmolchiga isteʼmol qilingan elektr energiyasi toʻgʻrisida hamda Reglament boʻyicha elektr energiyasini hisobga olish uskunasini yechish, oʻrnatish va qiyoslovdan oʻtkazish tartiblari tushuntirildi. Isteʼmolchi: _________________ _____________________________ (imzo) (F.I.Sh.) sh.(tuman) __________________ 201__ yil “___”_____________
Elektr energiyasini hisobga olish uskunasini (hisoblagichni) yechish, qiyoslashdan oʻtkazish va oʻrnatish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 4-ILOVA
Yuridik shaxslar uchun elektr energiyasini hisobga olish uskunasini yechib olish boʻyicha _____- son DALOLATNOMA Isteʼmolchi shaxsiy raqami Yuridik shaxs nomi Faoliyat turi Manzili Telefon raqami, elektron manzili Biz quyida imzo chekuvchilar, vakil _______________________________________________________________ (Tuman/ shahar energiya taʼminoti korxonasi, lavozimi, F.I.Sh.,) _____________________________________________________________________________________ Isteʼmolchi ishtirokida elektr energiyasini hisobga olish uskunasini yechish vaqtidagi holat quyidagilardan iborat: Elektr energiyasini hisobga olish uskunasini zavod raqami Turi, markasi, elektr energiyasini hisobga olish uskunasini ishlab chiqaruvchisi Elektr energiyasini hisobga olish uskunasini yechib olinayotgan vaqtdagi koʻrsatkichi Yechib olingan tamgʻalar raqami Qiyoslov sertifikatining raqami va amal qilish muddati Elektr energiyasini hisobga olish uskunasini ASKUE tizimiga mosligi/mos emasligi Elektr energiyasini hisobga olish uskunasini koʻrishda aniqlangan kamchiliklar Shu haqda dalolatnoma tuzdik, elektr energiyasini hisobga olish uskunasini yechish sababi ___________________: • elektr energiyasini hisobga olish uskunasini isteʼmolchiga berildi. Isʼtemolchi elektr energiyasini hisobga olish uskunasini yechilgani haqidagi dalolatnomani bir nusxasi bilan birgalikda qiyoslovdan oʻtkazish uchun topshiradi. • Isteʼmolchi elektr energiya taʼminoti tarmogʻidan uzib qoʻyilgan. Elektr energiya taʼminoti korxonasi xodimi: _______________ ________________________ (imzo) (F.I.Sh.) Isteʼmolchiga isteʼmol qilingan elektr energiyasi toʻgʻrisida hamda Reglament boʻyicha elektr energiyasini hisobga olish uskunasini yechish, oʻrnatish va qiyoslovdan oʻtkazish tartiblari tushuntirildi. Isteʼmolchi: _________________ _____________________________ (imzo) (F.I.Sh.) sh.(tuman) __________________ 201__ yil “___”_____________
Elektr energiyasini hisobga olish uskunasini (hisoblagichni) yechish, qiyoslashdan oʻtkazish va oʻrnatish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 5-ILOVA
Jismoniy shaxslarga elektr energiyasini hisobga olish uskunasini oʻrnatib berish boʻyicha _____- son DALOLATNOMA Isteʼmolchi shaxsiy raqami F.I.Sh. Manzili Telefon raqami, elektron manzili Biz quyida imzo chekuvchilar, vakil _______________________________________________________________ (tuman/shahar energiya taʼminoti korxonasi, lavozimi, F.I.Sh.,) _________________________________________________________________________ Isteʼmolchi ishtirokida elektr energiyasini hisobga olish uskunasini oʻrnatish vaqtidagi xolat kuyidagilardan iborat: Elektr energiyasini hisobga olish uskunasini zavod raqami Turi, markasi, elektr energiyasini hisobga olish uskunasini ishlab chiqaruvchisi Elektr energiyasini hisobga olish uskunasini qiyoslov koʻrigidan keyingi koʻrsatkichi, oʻrnatilayotgan vaqtdagi koʻrsatkichi Qiyoslov sertifikatining raqami, qachon berilgani va amal qilish muddati Oʻrnatilgan tamgʻalar raqami Elektr energiyasini hisobga olish uskunasini koʻrishda aniqlangan kamchiliklar Elektr energiya taʼminoti korxonasi xodimi: _______________ ________________________ (imzo) (F.I.Sh.) Isteʼmolchiga isteʼmol qilingan elektr energiyasi toʻgʻrisida hamda Reglament boʻyicha elektr energiyasini hisobga olish uskunasini yechish, oʻrnatish va qiyoslovdan oʻtkazish tartiblari tushuntirildi. Isteʼmolchi: _________________ _____________________________ (imzo) (F.I.Sh.) sh.(tuman) __________________ 201__ yil “___”_____________
Elektr energiyasini hisobga olish uskunasini (hisoblagichni) yechish, qiyoslashdan oʻtkazish va oʻrnatish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 6-ILOVA
Yuridik shaxslarga elektr energiyasini hisobga olish uskunasini oʻrnatib berish boʻyicha _____- son DALOLATNOMA Isteʼmolchining shaxsiy raqami Korxona nomi Faoliyat turi Korxonaning manzili Telefon raqami, isteʼmolchining elektron manzili Biz quyida imzo chekuvchilar, vakil _______________________________________________________________ (Tuman/shahar energiya taʼminoti korxonasi, lavozimi, F.I.Sh.,) Isteʼmolchi ishtirokida elektr energiyasini hisobga olish priborni oʻrnatish vaqtidagi holat quyidagilardan iborat: Elektr energiyasini hisobga olish uskunasini zavod raqami Turi, markasi, elektr energiyasini hisobga olish uskunasini ishlab chiqaruvchisi Elektr energiyasini hisobga olish uskunasini qiyoslov koʻrigidan keyingi koʻrsatkichi, oʻrnatilayotgan vaqtdagi koʻrsatkichi Qiyoslov sertifikatining raqami, qachon berilgani va amal qilish muddati Oʻrnatilgan tamgʻalar raqami Elektr energiyasini hisobga olish uskunasini koʻrishda aniqlangan kamchiliklar Elektr energiya taʼminoti korxonasi xodimi: _______________ ________________________ (imzo) (F.I.Sh.) Isteʼmolchiga isteʼmol qilingan elektr energiyasi toʻgʻrisida hamda Reglament boʻyicha elektr energiyasini hisobga olish uskunasini yechish, oʻrnatish va qiyoslovdan oʻtkazish tartiblari tushuntirildi. Isteʼmolchi: _________________ _____________________________ (imzo) (F.I.Sh.)
Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 20-avgustdagi 698-son qaroriga 2-ILOVA
Tabiiy gazni hisobga olish uskunasini (hisoblagichni) yechish, qiyoslashdan oʻtkazish va oʻrnatish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Reglament yuridik va jismoniy shaxslarga (keyingi oʻrinlarda talabgorlar deb ataladi) tabiiy gazni maishiy va elektron hisobga olish (hisoblagich) uskunasini (keyingi oʻrinlarda hisobga olish uskunalari deb ataladi) yechish, qiyoslashdan oʻtkazish va oʻrnatish boʻyicha davlat xizmatlarini (keyingi oʻrinlarda davlat xizmatlari deb ataladi) koʻrsatish tartibini belgilaydi.
Mazkur Reglament talablari Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Elektr energiyasi va tabiiy gaz nazorati va hisobining avtomatlashtirilgan tizimini jadal joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 13-noyabrdagi PQ-3384-son qarori asosida oʻrnatilgan hisobga olish uskunalari, shuningdek, oʻlchov komplekslariga nisbatan tadbiq etilmaydi.
2. Davlat xizmatlari proaktiv shaklda (murojaatsiz) hamda Davlat xizmatlari markazlari yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda YIDXP deb ataladi) orqali koʻrsatiladi. Bunda:
a) hududiy gaz taʼminoti tashkilotlari (keyingi oʻrinlarda HGTT deb ataladi) — hisobga olish uskunalarini yechish va oʻrnatishni, yechilgan hisobga olish uskunalarini akkreditatsiya qilingan metrologiya xizmatlarida (keyingi oʻrinlarda — metrologiya xizmati) qiyoslashdan oʻtkazishga taqdim etish ishlarining amalga oshirilishini hamda hisobga olish uskunalariga tamgʻa (plomba) qoʻyish taʼminlaydi;
b) Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Majburiy ijro byurosining hududiy boʻlinmalari (keyingi oʻrinlarda Byuro deb ataladi) barcha jarayonlarda HGTT bilan hamkorlik qiladi, hisobga olish uskunalariga tamgʻa (plomba) qoʻyishni amalga oshiradi;
v) metrologiya xizmati yechilgan hisobga olish uskunalarini qiyoslashdan oʻtkazish bilan bogʻliq ishlarni amalga oshiradi;
g) talabgorlar yechilgan hisobga olish uskunalarini oʻrnatish va yechish uchun zarur sharoit yaratadi va ushbu jarayonda ishtirok etadi.
3. Tabiiy gazni hisoblash uchun faqatgina Oʻzbekiston Respublikasi Oʻlchash vositalari davlat reyestriga kiritilgan turlardagi hisobga olish uskunalaridan foydalanilishi shart.
Tabiiy gazni hisobga olish va nazorat qilishning avtomatlashtirilgan tizimiga mos keladigan hisobga olish asboblari boʻlmaganda, HGTTlarni tabiiy gaz tarmoqlariga hamda isteʼmolchilar va subisteʼmolchilarni gaz tarmoqlariga ulash taqiqlanadi.
4. Davlat xizmatlari markazlari, HGTT va metrologiya xizmati oʻrtasida axborot almashinuvi elektron raqamli imzoni majburiy tartibda qoʻllash orqali faqat idoralararo oʻzaro elektron bogʻlanish yordamida amalga oshiriladi.
5. Hisobga olish uskunalarini qiyoslash davriyligi:
jismoniy shaxslar uchun — 8 yil;
yuridik shaxslar uchun — 4 yilni tashkil etadi.
Hisobga olish uskunalariga 2019-yil 1-noyabrga qadar rasmiylashtirilgan qiyoslash sertifikatlarining amal qilish muddati oʻz kuchida qoladi.
6. Hisobga olish uskunalarini qiyoslashdan oʻtkazish metrologiya xizmati tomonidan qonunchilikka muvofiq amalga oshiriladi.
7. HGTT hisobga olish uskunasini davriy tekshiruvdan oʻtkazishning amal qilish muddati tugashidan 30 kun oldin talabgorni hisobga olish uskunasini davriy tekshiruvdan oʻtkazish zarurligi haqida yozma ravishda ogohlantiradi.
Talabgorning HGTT tomonidan belgilangan muddatda rasmiy ravishda ogohlantirilmasligi hisobga olish uskunalarini oʻz vaqtida qiyoslovdan oʻtkazmaganlik uchun aybdorlikni keltirib chiqarmaydi.
8. Hisobga olish uskunasi talabgorning aybisiz vaqtinchalik buzilganda yoki qiyoslashdan oʻtkazish uchun yechib olinganda, yetkazib berilgan tabiiy gaz uchun hisob-kitob, hisobga olish buzilishiga yoki qiyoslashdan oʻtkazishga qadar boʻlgan oldingi uch hisob-kitob oyidagi oʻrtacha sarf boʻyicha aniqlanadi. Hisob-kitobning bunday tartibi bir oydan ortiq qoʻllanilishi mumkin emas.
Hisobga olish uskunasi bir oy muddatda oʻrnatilmagan hollarda hisob-kitob oʻrtacha sutkalik sarf boʻyicha amalga oshiriladi.
9. Davlat xizmati koʻrsatish mazkur Reglamentga 1-ilovaga muvofiq sxema asosida amalga oshiriladi.
2-bob. Davlat xizmatlarini koʻrsatish tartibi
1-§. Murojaatlarni shakllantirish va yuborish
10. Talabgorlar davlat xizmatlaridan foydalanish uchun Davlat xizmatlari markazlariga oʻzi kelib murojaat etadi yoki davlat xizmatlaridan elektron tarzda foydalanish uchun YIDXPda roʻyxatdan oʻtadi.
Bunda tabiiy gazni maishiy va elektron hisobga olish uskunalarini navbatdagi davriy qiyoslash qiyoslov muddatiga 3 oy qolganda proaktiv shaklda (murojaatsiz) HGTT tomonidan oʻtkaziladi.
11. Talabgor oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda, Davlat xizmatlari markazi xodimi talabgor nomidan, YIDXP orqali murojaat etgan taqdirda esa, mustaqil ravishda ushbu Reglamentga 2-ilovaga muvofiq shakldagi soʻrovnomani elektron shaklda toʻldiradi.
12. Talabgordan boshqa hujjatlarni talab qilish taqiqlanadi.
13. Soʻrovnoma toʻldirilgandan soʻng talabgor maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshiradi va imzolarni identifikatsiya qilishning tegishli vositalari (daktiloskopiya, elektron imzo, Mobil-ID va boshqalar) bilan tasdiqlaydi.
Talabgor YIDXP orqali murojaat etgan taqdirda, soʻrovnomani ERI bilan tasdiqlash talab etilmaydi.
15. Davlat xizmatini koʻrsatganlik uchun:
a) Davlat xizmatlari markazlari yoki YIDXP orqali murojaat qilinganda:
jismoniy shaxslardan va yuridik shaxs tashkil etmasdan tadbirkorlik faoliyatini amalga oshiruvchi shaxslardan bazaviy hisoblash miqdorining 20 foizi;
yuridik shaxslardan bazaviy hisoblash miqdorining 1,5 baravari miqdorida yigʻim undiriladi.
Bunda hisobga olish uskunasini (hisoblagichni) yechish, qiyoslashdan oʻtkazish va oʻrnatish boʻyicha bir vaqtda murojaat qilinganda yigʻim summasi bir marta undiriladi.
Hisobga olish uskunasini (hisoblagichni) qiyoslashdan oʻtkazish nazarda tutilmagan hollarda yechish yoki oʻrnatish uchun yigʻim undirilmaydi.
Davlat xizmatlarini koʻrsatish uchun yigʻim toʻlanganligi axborot-kommunikatsiya tizimlari orqali tasdiqlanadi.
Yigʻimlar summasi quyidagi tartibda taqsimlanadi:
Davlat xizmatlari markazlariga kelib murojaat etilganda:
18 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga;
0,5 foizi — Yagona billing tizimi orqali davlat xizmatlarini koʻrsatganlik uchun Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga;
20 foizi — metrologiya xizmatining hisobvaragʻiga (agar hisobga olish uskunasini (hisoblagichni) qiyoslashdan oʻtkazish uchun murojaat qilinganda);
qolgan mablagʻlar HGTTning hisobvaragʻiga oʻtkaziladi.
Bunda jismoniy shaxslar va yuridik shaxs tashkil etmasdan tadbirkorlik faoliyatini amalga oshiruvchi shaxslarning hisobga olish uskunalarini zaruratga koʻra taʼmirlash yoki yangisiga almashtirish xarajatlari HGTT mablagʻlari hisobidan qoplanadi;
YIDXP orqali murojaat etilganda:
10 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga;
11,75 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi shaxsiy hisobvaragʻiga (shu jumladan, 0,5 foizi yigʻim toʻlanganligi Yagona billing tizimi orqali tasdiqlanganligi uchun);
20 foizi — metrologiya xizmatining hisobvaragʻiga (agar hisobga olish uskunasini (hisoblagichni) qiyoslashdan oʻtkazish uchun murojaat qilinganda);
qolgan mablagʻlar HGTTning hisobvaragʻiga oʻtkaziladi.
Bunda jismoniy shaxslar va yuridik shaxs tashkil etmasdan tadbirkorlik faoliyatini amalga oshiruvchi shaxslarning hisobga olish uskunalarini zaruratga koʻra taʼmirlash yoki yangisiga almashtirish xarajatlari HGTT mablagʻlari hisobidan qoplanadi;
b) HGTTga toʻgʻridan-toʻgʻri murojaat qilinganda yoki HGTT tomonidan proaktiv shaklda (murojaatsiz) davlat xizmati koʻrsatilganda, qiyoslashdan oʻtkazish uchun:
jismoniy shaxslardan va yuridik shaxs tashkil etmasdan tadbirkorlik faoliyatini amalga oshiruvchi shaxslardan bazaviy hisoblash miqdorining 16 foizi;
yuridik shaxslardan bazaviy hisoblash miqdorining 1,2 baravari miqdorida yigʻim undiriladi.
Bunda yigʻimlar summasi talabgorning shaxsiy hisobvaragʻidan yechib olinadi va toʻliq ravishda HGTTning hisobvaragʻiga oʻtkaziladi. Isteʼmolchilarning hisobga olish uskunalarini metrologiya xizmati tomonidan qiyoslovdan oʻtkazilganligi uchun toʻlovlar HGTT hisobidan amalga oshiriladi. Yigʻim summasi hisobga olish uskunasi Reglamentning 22-bandida belgilangan tartibda yechib olingandan soʻng talabgorning shaxsiy hisobvaragʻidan yechib olinadi.
16. Davlat xizmatini olish uchun YIDXP orqali murojaat etganda, mazkur Maʼmuriy reglamentning 15-bandida koʻrsatilgan yigʻimlar toʻlanadigan summadan 90 foiz miqdorida toʻlanadi.
16 1 . Ijtimoiy reyestrning “kambagʻal oila” toifasiga kiritilgan oilalarning aʼzolariga, shuningdek, I va II guruh nogironligi boʻlgan shaxslarga davlat xizmatlari koʻrsatilganligi uchun mazkur reglamentning 15 va 16-bandlarida belgilangan tegishli yigʻimlarga 50 foiz miqdorida, Ijtimoiy reyestrning “davlat taʼminotidagi oila” toifasiga kiritilgan oilalarning aʼzolariga 75 foiz miqdorida chegirma qoʻllaniladi. Bunda chegirma Ijtimoiy reyestrning:
“davlat taʼminotidagi oila” yoki “kambagʻal oila” toifasidan “kambagʻallik chegarasidagi oila” toifasiga oʻtkazilgan oilalarga, ularning ilgari belgilangan toifasiga muvofiq miqdorda;
ogʻir hayotiy vaziyatga tushgan oila sifatida “kambagʻallik chegarasidagi oila” toifasiga kiritilgan oilalarga “kambagʻal oila” toifasidagi oila uchun belgilangan miqdorda qoʻllaniladi.
18. Soʻrovnomada ishonchsiz maʼlumotlar koʻrsatilganligi, shuningdek, davlat xizmatlarini koʻrsatish uchun toʻlovning amalga oshirilmaganligi davlat xizmatlarini koʻrsatishni rad etish uchun asos hisoblanadi. Davlat xizmatlarini koʻrsatishni boshqa asoslar boʻyicha rad etish taqiqlanadi.
Soʻrovnomada hisobga olish uskunasi bilan bogʻliq maʼlumotlar notoʻgʻri koʻrsatilganligi aniqlangan taqdirda, soʻrovnoma rad etilmaydi. Bunda, HGTT xodimlari tomonidan soʻrovnomada koʻrsatilgan telefon raqami orqali ariza beruvchi bilan bogʻlangan holda yoki joyiga chiqib maʼlumotlarga aniqlik kiritiladi.
19. Talabgorlar davlat xizmatlaridan foydalanishdan uni koʻrsatishning har qanday bosqichida bosh tortish huquqiga ega. Talabgor davlat xizmatlaridan foydalanishdan bosh tortganda, uning soʻrovnomasi koʻrmasdan qoldiriladi. Bunda toʻlangan yigʻim summasi qaytarilmaydi.
20. Talabgorlar Davlat xizmatlari markaziga kelib murojaat etganda, uning soʻrovnomasi Davlat xizmatlari markazi xodimi tomonidan toʻldirilib, talabgor tomonidan tasdiqlanganidan soʻng real vaqt rejimida HGTTga elektron shaklda yuboriladi (qiyoslashdan oʻtkazish uchun murojaat qilinganda, metrologiya xizmatiga ham yuboriladi). YIDXP orqali murojaat qilinganda esa, soʻrovnoma avtomatik tarzda HGTTga elektron shaklda yuboriladi (qiyoslashdan oʻtkazish uchun murojaat qilinganda, metrologiya xizmatiga ham yuboriladi).
2-§. Hisobga olish uskunalarini yechish tartibi
21. Hisobga olish uskunalarini yechish HGTT vakillari tomonidan talabgor ishtirokida amalga oshiriladi.
22. HGTT xodimlari davriy qiyoslov muddatiga 3 oy qolganda proaktiv shaklda (murojaatsiz) yoki soʻrovnoma kelib tushganidan soʻng 5 ish kuni ichida talabgor bilan kelishib, uning ishtirokida mazkur Reglamentga 3-4-ilovalarga muvofiq shaklda tegishli dalolatnomani 2 nusxada tuzgan holda hisobga olish uskunasini yechib oladi.
Dalolatnomaning bir nusxasi talabgorga topshiradi, ikkinchi nusxasi HGTT xodimida qoldiriladi.
Bunday holatda hisobga olish uskunasi oʻrniga tekshirilgan boshqa hisobga olish uskunasi HGTT hisobidan darhol oʻrnatiladi.
Talabgor hisobga olish uskunasini qiyoslashdan oʻtkazish uchun murojaat qilganda, hisobga olish uskunasi HGTT tomonidan dalolatnoma bilan birga metrologiya xizmatiga topshiriladi.
23. Talabgor yoki uning vakili bilan kelishilgan vaqtda va manzilda boʻlmagan taqdirda, soʻrovnomada koʻrsatilgan telefon raqami (elektron manzili, internet va ijtimoiy tarmoq) orqali aloqaga chiqib sababini aniqlaydi va bu haqda xolislar ishtirokida dalolatnoma tuzilib, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organi muhri bilan rasmiylashtiriladi va murojaat koʻrmasdan qoldiriladi.
Murojaat koʻrmasdan qoldirilganligi haqida HGTT masʼul xodimlari tomonidan elektron raqamli imzo bilan tasdiqlangan xabarnoma tegishli Davlat xizmatlari markaziga (oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda) yoki talabgorga (elektron tarzda murojaat etgan taqdirda) YIDXP orqali elektron shaklda yuboriladi.
Bunda davlat xizmati proaktiv shaklda (murojaatsiz) koʻrsatilgan taqdirda, HGTT tomonidan rasmiylashtirilgan dalolatnoma nusxasi xat bilan talabgorga yuboriladi va shu vaqtdan boshlab hisobga olish uskunasini qiyoslashdan oʻtkazish uchun talabgor umumiy tartibda HGTTga murojaat qilishi lozim boʻladi.
3-§. Hisobga olish uskunalarini qiyoslashdan oʻtkazish tartibi
24. Hisobga olish uskunasi HGTTdan qabul qilib olinganidan soʻng 3 ish kuni ichida metrologiya xizmati tomonidan qiyoslashdan oʻtkaziladi.
25. Hisobga olish uskunasini qiyoslashdan oʻtkazish natijasi ijobiy boʻlgan taqdirda, hisobga olish uskunasi foydalanishga yaroqli deb topiladi va metrologiya xizmati tomonidan hisobga olish uskunasining qiyoslashdan oʻtkazilganligi haqida sertifikat rasmiylashtiriladi.
Hisobga olish uskunasi uning hisoblash mexanizmi va sozlash elementiga oʻzgartirish kiritishning oldini olish maqsadida metrologiya xizmati tomonidan tamgʻalanadi.
Hisobga olish uskunasini qiyoslashdan oʻtkazish natijasi salbiy boʻlganda,hisobga olish uskunasi foydalanishga yaroqsiz deb topiladi va bu haqda shu kunning oʻzida metrologiya xizmati masʼul xodimi tomonidan hisobga olish uskunasining yaroqsizligi haqida xabarnoma rasmiylashtiriladi.
Sertifikat yoki xabarnoma rasmiylashtirilgandan soʻng real vaqt rejimida metrologiya xizmati masʼul xodimi ularni oʻzining elektron raqamli imzosi bilan tasdiqlab, HGTTga shuningdek, Davlat xizmatlari markazi (oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda) yoki YIDXP orqali talabgorga (elektron tarzda murojaat etgan taqdirda) elektron shaklda yuboradi.
26. HGTT sertifikat yoki xabarnoma kelib tushganidan soʻng 2 ish kuni ichida hisobga olish uskunasini metrologik xizmatdan olib ketadi.
27. Xabarnoma olingan taqdirda HGTT hisobga olish uskunasini 3 ish kunida taʼmirlash yoki yangisiga almashtirish chorasini koʻradi. Tabiiy gazni hisobga olish uskunasini taʼmirlash yoki yangisiga almashtirishga doir sarf-xarajatlar HGTT tomonidan qoplanadi.
28. Taʼmirlangan hisobga olish uskunasi HGTT tomonidan 2 ish kunida metrologiya xizmatiga taqdim etilishi lozim.
Metrologiya xizmati hisobga olish uskunasini Reglamentning 24-25-bandlarida nazarda tutilgan tartibda qayta qiyoslashdan oʻtkazadi. Bunda, qayta qiyoslash uchun talabgor yoki HGTTdan qoʻshimcha toʻlov undirilmaydi.
4-§. Hisobga olish uskunalarini oʻrnatish tartibi
29. HGTT xodimlari hisobga olish uskunasini qiyoslashdan oʻtkazgandan keyin 3 ish kuni ichida talabgor bilan kelishilgan vaqtda talabgor ishtirokida ushbu Reglamentga 5 va 6-ilovalarga muvofiq shakldagi hisobga olish uskunasini oʻrnatish toʻgʻrisida uch nusxada dalolatnoma tuzgan holda tamgʻalanadi. Dalolatnomaning bir nusxasi talabgorda qoldiriladi.
Agar hisobga olish uskunalarini faqat yechish va (yoki) oʻrnatish (qiyoslashdan oʻtkazmasdan) talab etilganda HGTT plomba qoʻyishni hisoblagich oʻrnatilgandan soʻng bir vaqtda amalga oshiradi.
Xizmat koʻrsatish yakunlanganligi haqida xabardor qilish uchun hisobga olish uskunasi oʻrnatilganligi haqidagi dalolatnoma tuzilgan kundan boshlab 1 ish kuni ichida Davlat xizmatlari markazlariga yuboriladi.
Talabgor yoki uning vakili kelishilgan vaqtda va manzilda boʻlmagan taqdirda, bu haqda xolislar ishtirokida dalolatnoma tuzilib, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organi muhri bilan rasmiylashtiriladi.
30. Dalolatnoma HGTT masʼul xodimlari tomonidan elektron raqamli imzo bilan tasdiqlangan holda tegishli Davlat xizmatlari markaziga (oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda) yoki talabgorga (elektron tarzda murojaat etgan taqdirda) YIDXP orqali elektron shaklda yuboriladi.
Soʻrovnomada talabgor tomonidan davlat xizmatlarini koʻrsatishning natijasini olib ketishga masʼul shaxs koʻrsatilgan holatlarda davlat xizmatlarini koʻrsatishning natijasini ushbu shaxsga taqdim etishda tegishli ishonchnoma talab etilmaydi.
3-bob. Yakunlovchi qoidalar
31. Davlat xizmatlari markazlari, HGTT va metrologiya xizmati oʻz faoliyatini amalga oshirishi natijasida olingan maʼlumotlar sir saqlanishini taʼminlaydi.
31 1 . HGTT talabgorlarning hisobga olish uskunalarini davriy qiyoslashdan oʻtkazish uchun javobgar boʻladi, Reglamentning 23-bandida belgilangan holat bundan mustasno.
32. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi Davlat xizmatlari agentligi, uning hududiy boshqarmalari va Davlat xizmatlari markazlari ushbu Reglament talablari ijrosi boʻyicha davlat organlari va boshqa tashkilotlarning faoliyati yuzasidan, shu jumladan YIDXP orqali doimiy nazoratni va monitoringni amalga oshiradi.
33. Talabgorlar davlat organlari va boshqa tashkilotlar xodimlarining xatti-harakatlari yuzasidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda shikoyat qilishlari mumkin.
34. Mazkur Reglament talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradi.
Tabiiy gazni hisobga olish uskunasini (hisoblagichni) yechish, qiyoslashdan oʻtkazish va oʻrnatish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA
Tabiiy gazni hisobga olish uskunasini (hisoblagichni) yechish, qiyoslashdan oʻtkazish va oʻrnatish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari I. Murojaatlarni shakllantirish va yuborish 1-bosqich Talabgor 1. Tabiiy gazni hisobga olish uskunasini (hisoblagichni) yechish, qiyoslashdan oʻtkazish va oʻrnatish uchun Davlat xizmatlari markaziga oʻzi kelib murojaat qilish yoki YIDXPda roʻyxatdan oʻtish. 1. Xohishiga koʻra 2. Davlat xizmatini koʻrsatish uchun yigim toʻlash. 2. Murojaat qilinganda 2-bosqich 1. Davlat xizmatlari markazi 2. YIDXP Tabiiy gazni hisobga olish uskunasini (hisoblagichni) yechish, qiyoslashdan oʻtkazish va oʻrnatish uchun soʻrovnomani HGTTga (qiyoslashdan oʻtkazish uchun metrologiya xizmatiga ham) yuborish. Real vaqt rejimida II. Hisobga olish uskunalarini yechish tartibi 1-bosqich HGTT Talabgor bilan kelishilgan vaqtda, uning ishtirokida tegishli dalolatnoma tuzgan holda hisobga olish uskunasini yechib olish. 5 ish kuni mobaynida III. Hisobga olish uskunalarini qiyoslashdan oʻtkazish tartibi 1-bosqich Metrologik xizmat 1. Hisobga olish uskunasini HGTTdan qabul qilib olish va qiyoslashdan oʻtkazish. 1. 3 ish kuni mobaynida 2. Sertifikat yoki xabarnoma rasmiylashtirilgandan soʻng ularni elektron raqamli imzosi bilan tasdiqlab, HGTTga shuningdek, Davlat xizmatlari markazi (oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda) yoki YIDXP orqali talabgorga (elektron tarzda murojaat etgan taqdirda) elektron shaklda yuborish. 2. Real vaqt rejimida 2-bosqich HGTT Sertifikat yoki xabarnoma kelib tushganidan soʻng hisobga olish uskunasini metrologiya xizmatidan olib ketish. 2 ish kuni mobaynida IV. Hisobga olish uskunalarini oʻrnatish tartibi 1-bosqich HGTT Talabgor bilan kelishilgan vaqtda soʻrovnomada koʻrsatilgan manzilga borib, hisobga olish uskunasini oʻrnatib berish va uch nusxada tegishli dalolatnoma tuzgan holda plombalash, dalolatnomaning bir nusxasini talabgorda qoldirish. 3 ish kuni mobaynida 2-bosqich HGTT Xizmat koʻrsatish yakunlanganligi haqida xabardor qilish uchun hisobga olish uskunasi oʻrnatilganligi haqidagi dalolatnomani Davlat xizmatlari markazlariga yuborish. 1 ish kuni mobaynida
Tabiiy gazni hisobga olish uskunasini (hisoblagichni) yechish, qiyoslashdan oʻtkazish va oʻrnatish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA
__________________ (sana) ________________ (raqam) Tabiiy gazni hisobga olish uskunasini (hisoblagichni) yechish, qiyoslashdan oʻtkazish va oʻrnatish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatish boʻyicha SOʻROVNOMA I. Talabgor — jismoniy shaxs toʻgʻrisida maʼlumot: 1. F.I.Sh.: 2. Pasportseriyasi va raqami: 3. Manzili: 4. Abonentning shaxsiy raqami: 5. Telefon raqami: 6. Elektron pochta manzili (ixtiyoriy): 7. Gazni hisobga olish uskanasini oʻrnatilayotgan manzili: 8. Davlat xizmatini koʻrsatish natijasini olib ketuvchi shaxsning (agar mavjud boʻlsa) JSHSHIR maʼlumotlari: II. Talabgor — yuridik shaxs toʻgʻrisida maʼlumot: 1. Toʻliq nomlanishi: 2. STIR: 3. Faoliyat turi: 4. Gazni hisobga olish uskanasini oʻrnatilayotgan manzili: 5. Tabiiy gazni yetkazib berish shartnoma sanasi va raqami: 6. Shaxsiy hisob raqami: 7. Telefon raqami: 8. Elektron pochta manzili: 9. Davlat xizmatini koʻrsatish natijasini olib ketuvchi shaxsning (agar mavjud boʻlsa) JSHSHIR maʼlumotlari: III. Xizmat turi: 1. Xizmat turi: gazni hisobga olish uskunasini oʻrnatish gazni hisobga olish uskunasiniyechish gazni hisobga olish uskunasini qiyoslash sh.(tuman) ________________ 201__ yil “___”__________
Tabiiy gazni hisobga olish uskunasini (hisoblagichni) yechish, qiyoslashdan oʻtkazish va oʻrnatish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 3-ILOVA
Jismoniy shaxslar uchun gazni hisobga olish uskunasini yechib olish DALOLATNOMASI Isteʼmolchining shaxsiy raqami F.I.Sh. Manzili Telefon raqami, elektron manzili Biz quyida imzo chekuvchilar, vakil _______________________________________________________________ (Filial nomi va gaz taʼminoti korxonasi boʻlimi, lavozimi, F.I.Sh.,) _________________________________________________________________________ Isteʼmolchi ishtirokida gazni hisobga olish uskunasini yechish vaqtidagi holat quyidagilardan iborat: Gazni hisobga olish uskunasi zavod raqami Turi, markasi, gazni hisobga olish uskunasini ishlab chiqaruvchisi Gazni hisobga olish uskunasini yechib olinayotgan vaqtdagi koʻrsatkichi Yechib olingan tamgʻalar raqami Gazni hisobga olish uskunasini koʻrishda aniqlangan kamchiliklar Shu xaqda dalolatnoma tuzdik, gazni hisobga olish uskunasini yechish sababi_______________________________: • gazni hisobga olish uskunasini Abonentga berildi Isteʼmolchi gazni hisobga olish uskunasini yechilgani haqidagi dalolatnomanibir nusxasi bilan birgalikda qiyoslovdan oʻtkazish uchun topshiradi. • Gaz taʼminoti korxonasi xodimi gazni hisobga olish uskunasini xizmat koʻrsatish uchun olib ketadi • Isteʼmolchi gaz tarmogʻiga gazni hisobga olish uskunasisiz ulangan • Isteʼmolchi gaz tarmogʻidan uzib qoʻyilgan • Isteʼmolchiga almashtirish fondidan gazni hisobga olish uskunasi oʻrnatilgan_________________ zav. №_____________, koʻrsatkichi ____________m 3 Gaz taʼminoti tashkiloti xodimi: _______________ ________________________ (imzo) (F.I.Sh.) Isteʼmolchiga isteʼmol qilingan tabiiy gaz hamda Reglament boʻyicha gazni hisobga olish uskunasini yechish, oʻrnatish va qiyoslovdan oʻtkazish tartiblari tushuntirildi. Isteʼmolchi: _________________ _____________________________ (imzo) (F.I.Sh.) sh.(tuman) __________________ 201__ yil “___”_____________
Tabiiy gazni hisobga olish uskunasini (hisoblagichni) yechish, qiyoslashdan oʻtkazish va oʻrnatish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 4-ILOVA
Yuridik shaxslar uchun gazni hisobga olish uskunasini yechib olish boʻyicha _____-son DALOLATNOMA Isteʼmolchi shaxsiy raqami Yuridik shaxs nomi Faoliyat turi Manzili Telefon raqami, elektron manzili Biz quyida imzo chekuvchilar, vakil _______________________________________________________________ (Filial nomi va gaz taʼminoti korxonasi boʻlimi, lavozimi, F.I.Sh.,) Isteʼmolchi ishtirokida gazni hisobga olish uskunasini yechish vaqtidagi holat quyidagilardan iborat: Gazni hisobga olish uskunasini zavod raqami Turi, markasi, gazni hisobga olish uskunasini ishlab chiqaruvchisi Gazni hisobga olish uskunasini yechib olinayotgan vaqtdagi koʻrsatkichi Yechib olingan tamgʻalar raqami Qiyoslov sertifikatining raqami va amal qilish muddati Gazni hisobga olish uskunasini ASKUG tizimiga mosligi/mos emasligi Gazni hisobga olish uskunasini koʻrishda aniqlangan kamchiliklar Shu haqda dalolatnoma tuzdik, gazni hisobga olish uskunasini yechish sababi_______________________________: • Gazni hisobga olish uskunasini abonentga berildi Isteʼmolchi gazni hisobga olish uskunasini yechilgani haqidagi dalolatnomanibir nusxasi bilan birgalikda qiyoslovdan oʻtkazish uchun topshiradi. • Isteʼmolchi gaz tarmogʻidan uzib qoʻyilgan • Tabiiy gazni yetkazib berish zaxiradagi gazni hisobga olish uskunasi orqali amalga oshirilmoqda _____________________________ zav. №_____________, koʻrsatkichi ____________m 3 , qiyoslov sertifikati raqami _______________, qiyoslov sertifikati berilgan sana “_____”_________ 20__ yil, qiyoslov sertifikatining amal qilish muddati “_____”_________ 20__ yil. Gaz taʼminoti tashkiloti xodimi: _______________ ________________________ (imzo) (F.I.Sh.) Isteʼmolchiga isteʼmol qilingan tabiiy gaz hamda Reglament boʻyicha gazni hisobga olish uskunasini yechish, oʻrnatish va qiyoslovdan oʻtkazish tartiblari tushuntirildi. Isteʼmolchi: _________________ _____________________________ (imzo) (F.I.Sh.) sh.(tuman) __________________ 201__ yil “___”_____________
Tabiiy gazni hisobga olish uskunasini (hisoblagichni) yechish, qiyoslashdan oʻtkazish va oʻrnatish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 5-ILOVA
Jismoniy shaxslarga gazni hisobga olish uskunasini oʻrnatib berish boʻyicha _____- son DALOLATNOMA Isteʼmolchi shaxsiy raqami F.I.Sh. Manzili Telefon raqami, elektron manzili Biz quyida imzo chekuvchilar, vakil _______________________________________________________________ (Filial nomi va gaz taʼminoti korxonasi boʻlimi, lavozimi, F.I.Sh.,) ____________________________________________________________________________________________ Isteʼmolchi ishtirokida gazni hisobga olish uskunasini oʻrnatish vaqtidagi holat quyidagilardan iborat: Gazni hisobga olish uskunasini zavod raqami Turi, markasi, gazni hisobga olish uskunasini ishlab chiqaruvchisi Gazni hisobga olish uskunasini qiyoslov koʻrigidan keyingi koʻrsatkichi, oʻrnatilayotgan vaqtdagi koʻrsatkichi Qiyoslov sertifikatining raqami, qachon berilgani va amal qilish muddati Oʻrnatilgan tamgʻalar raqami Gazni hisobga olish uskunasini koʻrishda aniqlangan kamchiliklar Gaz taʼminoti tashkiloti xodimi: _______________ ________________________ (imzo) (F.I.Sh.) Byuro xodimi: _______________ ________________________ (imzo) (F.I.Sh.) Isteʼmolchiga isteʼmol qilingan tabiiy gaz hamda Reglament boʻyicha gazni hisobga olish uskunasini yechish, oʻrnatish va qiyoslovdan oʻtkazish tartiblari tushuntirildi. Isteʼmolchi: _________________ _____________________________ (imzo) (F.I.Sh.) sh.(tuman) __________________ 201__ yil “___”_____________
Tabiiy gazni hisobga olish uskunasini (hisoblagichni) yechish, qiyoslashdan oʻtkazish va oʻrnatish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 6-ILOVA
Yuridik shaxslarga gazni hisobga olish uskunasini oʻrnatib berish boʻyicha _____- son DALOLATNOMA Isteʼmolchining shaxsiy raqami Korxona nomi Faoliyat turi Korxonaning manzili Telefon raqami, isteʼmolchining elektron manzili Biz quyida imzo chekuvchilar, vakil _______________________________________________________________ (Filial nomi va gaz taʼminoti korxonasi boʻlimi, lavozimi, F.I.Sh.,) ____________________________________________________________________________________________ Isteʼmolchi ishtirokida gazni hisobga olish priborni oʻrnatish vaqtidagi holat quyidagilardan iborat: Gazni hisobga olish uskunasini zavod raqami Turi, markasi, gazni hisobga olish uskunasini ishlab chiqaruvchisi Gazni hisobga olish uskunasini qiyoslov koʻrigidan keyingi koʻrsatkichi, oʻrnatilayotgan vaqtdagi koʻrsatkichi Qiyoslov sertifikatining raqami, qachon berilgani va amal qilish muddati Oʻrnatilgan tamgʻalar raqami Gazni hisobga olish uskunasini koʻrishda aniqlangan kamchiliklar Gaz taʼminoti tashkiloti xodimi: _______________ ________________________ (imzo) (F.I.Sh.) Isteʼmolchiga isteʼmol qilingan tabiiy gaz hamda Reglament boʻyicha gazni hisobga olish uskunasini yechish, oʻrnatish va qiyoslovdan oʻtkazish tartiblari tushuntirildi. Isteʼmolchi: _________________ _____________________________ (imzo) (F.I.Sh.)
Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 20-avgustdagi 698-sonli qaroriga 3-ILOVA
Ichimlik va issiq suvni hisobga olish uskunasini (hisoblagichni) yechish, qiyoslashdan oʻtkazish va oʻrnatish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Reglament yuridik va jismoniy shaxslarga (keyingi oʻrinlarda talabgorlar deb ataladi) ichimlik va issiq suvni hisobga olish (hisoblagich) uskunasini (keyingi oʻrinlarda hisobga olish uskunalari deb ataladi) yechish, qiyoslashdan oʻtkazish va oʻrnatish boʻyicha davlat xizmatlarini (keyingi oʻrinlarda davlat xizmatlari deb ataladi) koʻrsatish tartibini belgilaydi.
Mazkur Reglament talablari sanoat oʻlchov komplekslariga nisbatan tatbiq etilmaydi.
2. Davlat xizmatlari proaktiv shaklda (murojaatsiz) hamda Davlat xizmatlari markazlari yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda YIDXP deb ataladi) orqali koʻrsatiladi. Bunda:
a) Suv taʼminoti korxonalari yoki hududiy Issiqlik taʼminoti korxonasi (keyingi oʻrinlarda taʼminotchi korxona deb ataladi) — hisobga olish uskunalarini yechish va oʻrnatishni, yechilgan hisobga olish uskunalarini akkreditatsiya qilingan metrologiya xizmatlarida (keyingi oʻrinlarda metrologiya xizmati deb ataladi) qiyoslashdan oʻtkazishga taqdim etish ishlarining amalga oshirilishini hamda hisobga olish uskunalariga tamga (plomba) qoʻyishni taʼminlaydi.
v) metrologiya xizmati yechilgan hisobga olish uskunalarini qiyoslashdan oʻtkazish ishlarni amalga oshiradi;
g) talabgorlar yechilgan hisobga olish uskunalarini oʻrnatish va yechish uchun zarur sharoit yaratadi va ushbu jarayonda ishtirok etadi.
3. Ichimlik va issiq suvni hisoblash uchun faqatgina Oʻzbekiston Respublikasi Oʻlchash vositalari davlat reyestriga kiritilgan turlardagi hisobga olish uskunalaridan foydalanilishi shart.
4. Hisobga olish uskunalarini qiyoslash davriyligi:
jismoniy shaxslar uchun — 8 yil;
yuridik shaxslar uchun — 4 yilni tashkil etadi.
Hisobga olish uskunalariga 2019-yil 1-noyabrga qadar rasmiylashtirilgan qiyoslash sertifikatlarining amal qilish muddati oʻz kuchida qoladi.
5. Hisobga olish uskunalarini qiyoslashdan oʻtkazish metrologiya xizmati tomonidan qonunchilikka muvofiq amalga oshiriladi.
6. Davlat xizmatlari markazlari, taʼminotchi korxona va metrologiya xizmati oʻrtasida axborot almashinuvi elektron raqamli imzoni majburiy tartibda qoʻllash orqali faqat idoralararo oʻzaro elektron bogʻlanish yordamida amalga oshiriladi.
7. Taʼminotchi korxona hisobga olish uskunasini davriy tekshiruvdan oʻtkazishning amal qilish muddati tugashidan 30 kun oldin talabgorni hisobga olish uskunasini davriy tekshiruvdan oʻtkazish zarurligi haqida yozma ravishda ogohlantiradi.
Talabgorning taʼminotchi korxona tomonidan belgilangan muddatda rasmiy ravishda ogohlantirilmasligi hisobga olish uskunalarini oʻz vaqtida qiyoslovdan oʻtkazmaganlik uchun aybdorlikni keltirib chiqarmaydi.
8. Hisobga olish uskunasini talabgorning aybisiz vaqtinchalik buzilganda yoki qiyoslashdan oʻtkazish uchun yechib olinganda, yetkazib berilgan ichimlik va issiq suv uchun hisob-kitob, hisobga olish buzilishiga yoki qiyoslashdan oʻtkazishga qadar boʻlgan oldingi uch hisob-kitob oyidagi oʻrtacha sarf boʻyicha aniqlanadi. Hisob-kitobning bunday tartibi bir oydan ortiq qoʻllanilishi mumkin emas.
Hisobga olish uskunasi bir oy muddatda oʻrnatilmagan hollarda hisob-kitob oʻrtacha sutkalik sarf boʻyicha amalga oshiriladi.
Ichimlik suvi hisoblagichini oʻrnatish uchun joyni hozirlash, hisoblagich oʻrnatish uchun nazorat vintelini mavjudligini taʼminlash talabgor tomonidan amalga oshiriladi.
9. Davlat xizmati koʻrsatish mazkur Reglamentga 1-ilovaga muvofiq sxema asosida amalga oshiriladi.
2-bob. Davlat xizmatlarini koʻrsatish tartibi
1-§. Murojaatlarni shakllantirish va yuborish
10. Talabgorlar davlat xizmatlaridan foydalanish uchun Davlat xizmatlari markazlariga oʻzi kelib murojaat etadi yoki davlat xizmatlaridan elektron tarzda foydalanish uchun YIDXPda roʻyxatdan oʻtadi.
Bunda ichimlik suvi va issiq suvni hisobga olish (hisoblagich) uskunalarini navbatdagi davriy qiyoslash qiyoslov muddatiga 3 oy qolganda proaktiv shaklda (murojaatsiz) taʼminotchi korxona tomonidan oʻtkaziladi.
11. Talabgor oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda, Davlat xizmatlari markazi xodimi talabgor nomidan, YIDXP orqali murojaat etgan taqdirda esa, mustaqil ravishda ushbu Reglamentga 2-ilovaga muvofiq shakldagi anketani elektron ravishda toʻldiradi.
12. Talabgordan boshqa hujjatlarni talab qilish taqiqlanadi.
13. Soʻrovnoma toʻldirilgandan soʻng talabgor maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshiradi va imzolarni identifikatsiya qilishning tegishli vositalari (daktiloskopiya, elektron imzo, Mobil-ID va boshqalar) bilan tasdiqlaydi.
Talabgor YIDXP orqali murojaat etgan taqdirda, soʻrovnomani ERI bilan tasdiqlash talab etilmaydi.
15. Davlat xizmatini koʻrsatganlik uchun:
a) Davlat xizmatlari markazlari yoki YIDXP orqali murojaat qilinganda:
jismoniy shaxslardan va yuridik shaxs tashkil etmasdan tadbirkorlik faoliyatini amalga oshiruvchi shaxslardan bazaviy hisoblash miqdorining 20 foizi;
yuridik shaxslardan bazaviy hisoblash miqdorining 1,5 baravari miqdorida yigʻim undiriladi.
Bunda hisobga olish uskunasini (hisoblagichni) yechish, qiyoslashdan oʻtkazish va oʻrnatish boʻyicha bir vaqtda murojaat qilinganda yigʻim summasi bir marta undiriladi.
Hisobga olish uskunasini (hisoblagichni) qiyoslashdan oʻtkazish nazarda tutilmagan hollarda yechish yoki oʻrnatish uchun yigʻim undirilmaydi.
Davlat xizmatlarini koʻrsatish uchun yigʻim toʻlanganligi axborot-kommunikatsiya tizimlari orqali tasdiqlanadi.
Yigʻimlar summasi quyidagi tartibda taqsimlanadi:
Davlat xizmatlari markazlariga kelib murojaat etilganda:
18 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasining shaxsiy hisobvaragʻiga;
0,5 foizi — Yagona billing tizimi orqali davlat xizmatlarini koʻrsatganlik uchun Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga;
20 foizi — metrologiya xizmatining hisobvaragʻiga (agar hisobga olish uskunasini (hisoblagichni) qiyoslashdan oʻtkazish uchun murojaat qilinganda);
qolgan mablagʻlar taʼminotchi korxonaning hisobvaragʻiga oʻtkaziladi.
Bunda jismoniy shaxslar va yuridik shaxs tashkil etmasdan tadbirkorlik faoliyatini amalga oshiruvchi shaxslarning hisobga olish uskunalarini zaruratga koʻra taʼmirlash yoki yangisiga almashtirish xarajatlari taʼminotchi korxona mablagʻlari hisobidan qoplanadi;
YIDXP orqali murojaat etilganda:
10 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga;
11,75 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga (shu jumladan, 0,5 foizi yigʻim toʻlanganligi Yagona billing tizimi orqali tasdiqlanganligi uchun);
20 foizi — metrologiya xizmatining hisobvaragʻiga (agar hisobga olish uskunasini (hisoblagichni) qiyoslashdan oʻtkazish uchun murojaat qilinganda);
qolgan mablagʻlar taʼminotchi korxonaning hisobvaragʻiga oʻtkaziladi.
Bunda jismoniy shaxslar va yuridik shaxs tashkil etmasdan tadbirkorlik faoliyatini amalga oshiruvchi shaxslarning hisobga olish uskunalarini zaruratga koʻra taʼmirlash yoki yangisiga almashtirish xarajatlari taʼminotchi korxona mablagʻlari hisobidan qoplanadi;
b) taʼminotchi korxonalarga toʻgʻridan-toʻgʻri murojaat qilinganda yoki taʼminotchi korxona tomonidan proaktiv shaklda (murojaatsiz) davlat xizmati koʻrsatilganda, qiyoslashdan oʻtkazish uchun:
jismoniy shaxslardan va yuridik shaxs tashkil etmasdan tadbirkorlik faoliyatini amalga oshiruvchi shaxslardan bazaviy hisoblash miqdorining 16 foizi;
yuridik shaxslardan bazaviy hisoblash miqdorining 1,2 baravari miqdorida yigʻim undiriladi.
Bunda yigʻimlar summasi talabgorning shaxsiy hisobvaragʻidan yechib olinadi va toʻliq ravishda taʼminotchi korxonaning hisobvaragʻiga oʻtkaziladi. Isteʼmolchilarning hisobga olish uskunalarini metrologiya xizmati tomonidan qiyoslovdan oʻtkazilganligi uchun toʻlovlar taʼminotchi korxona hisobidan amalga oshiriladi. Yigʻim summasi hisobga olish uskunasi Reglamentning 22-bandida belgilangan tartibda yechib olingandan soʻng talabgorning shaxsiy hisobvaragʻidan yechib olinadi.
16. Davlat xizmatini olish uchun YIDXP orqali murojaat etganda, mazkur Maʼmuriy reglamentning 15-bandida koʻrsatilgan yigʻimlar toʻlanadigan summadan 90 foiz miqdorida toʻlanadi.
16 1 . Ijtimoiy reyestrning “kambagʻal oila” toifasiga kiritilgan oilalarning aʼzolariga, shuningdek, I va II guruh nogironligi boʻlgan shaxslarga davlat xizmatlari koʻrsatilganligi uchun mazkur reglamentning 15 va 16-bandlarida belgilangan tegishli yigʻimlarga 50 foiz miqdorida, Ijtimoiy reyestrning “davlat taʼminotidagi oila” toifasiga kiritilgan oilalarning aʼzolariga 75 foiz miqdorida chegirma qoʻllaniladi. Bunda chegirma Ijtimoiy reyestrning:
“davlat taʼminotidagi oila” yoki “kambagʻal oila” toifasidan “kambagʻallik chegarasidagi oila” toifasiga oʻtkazilgan oilalarga, ularning ilgari belgilangan toifasiga muvofiq miqdorda;
ogʻir hayotiy vaziyatga tushgan oila sifatida “kambagʻallik chegarasidagi oila” toifasiga kiritilgan oilalarga “kambagʻal oila” toifasidagi oila uchun belgilangan miqdorda qoʻllaniladi.
18. Soʻrovnomada ishonchsiz maʼlumotlar koʻrsatilganligi, shuningdek, davlat xizmatlarini koʻrsatish uchun toʻlovning amalga oshirilmaganligi davlat xizmatlarini koʻrsatishni rad etish uchun asos hisoblanadi. Davlat xizmatlarini koʻrsatishni boshqa asoslar boʻyicha rad etish taqiqlanadi.
Soʻrovnomada hisobga olish uskunasi bilan bogʻliq maʼlumotlar notoʻgʻri koʻrsatilganligi aniqlangan taqdirda, soʻrovnoma rad etilmaydi. Bunda, taʼminotchi korxona xodimlari tomonidan soʻrovnomada koʻrsatilgan telefon raqami orqali ariza beruvchi bilan bogʻlangan holda yoki joyiga chiqib ushbu maʼlumotlarga aniqlik kiritiladi.
19. Talabgorlar davlat xizmatlaridan foydalanishdan uni koʻrsatishning har qanday bosqichida bosh tortish huquqiga ega. Talabgor davlat xizmatlaridan foydalanishdan bosh tortganda, uning soʻrovnomasi koʻrmasdan qoldiriladi. Bunda toʻlangan yigʻim summasi qaytarilmaydi.
20. Talabgor Davlat xizmatlari markaziga kelib murojaat etganda, uning soʻrovnomasi Davlat xizmatlari markazi xodimi tomonidan toʻldirilib, talabgor tomonidan tasdiqlanganidan soʻng real vaqt rejimida taʼminotchi korxonaga elektron shaklda yuboriladi (qiyoslashdan oʻtkazish uchun murojaat qilinganda, metrologiya xizmatiga ham yuboriladi). YIDXP orqali murojaat qilinganda esa, soʻrovnoma avtomatik tarzda taʼminotchi korxonaga elektron shaklda yuboriladi (qiyoslashdan oʻtkazish uchun murojaat qilinganda, metrologiya xizmatiga ham yuboriladi).
2-§. Hisobga olish uskunalarini yechish tartibi
21. Hisobga olish uskunalarini yechish taʼminotchi korxona vakillari tomonidan vakillari tomonidan talabgor ishtirokida amalga oshiriladi.
22. Taʼminotchi korxona xodimlari davriy qiyoslov muddatiga 3 oy qolganda proaktiv shaklda (murojaatsiz) yoki soʻrovnoma kelib tushganidan soʻng 5 ish kuni ichida talabgor bilan kelishib, uning ishtirokida mazkur Reglamentga 3-4-ilovalarga muvofiq shaklda tegishli dalolatnomani 2 nusxada tuzgan holda hisobga olish uskunasini yechib oladi. Dalolatnomaning bir nusxasi talabgorda, ikkinchi nusxasi taʼminotchi korxona xodimida qoldiriladi.
Talabgor hisobga olish uskunasini qiyoslashdan oʻtkazish uchun murojaat qilganda, hisobga olish uskunasi taʼminotchi korxona tomonidan dalolatnoma bilan birga metrologiya xizmatiga topshiriladi.
23. Talabgor yoki uning vakili kelishilgan vaqtda va manzilda boʻlmagan taqdirda, soʻrovnomada koʻrsatilgan telefon raqami (elektron manzili, internet va ijtimoiy tarmoq) orqali aloqaga chiqib sababini aniqlaydi va bu haqda xolislar ishtirokida dalolatnoma tuzilib, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organi muhri bilan rasmiylashtiriladi va murojaat koʻrmasdan qoldiriladi.
Talabgor tomonidan hisoblagich oʻrnatish uchun joyning hozirlanmaganligi, hisoblagich oʻrnatish uchun nazorat vinteli mavjud emasligi taʼminotchi korxona tomonidan ushbu kamchiliklar bartaraf etilgunga qadar murojaatni koʻrmasdan qoldirishga asos boʻladi.
Bunda davlat xizmati proaktiv shaklda (murojaatsiz) koʻrsatilgan taqdirda, taʼminotchi korxona tomonidan rasmiylashtirilgan dalolatnoma nusxasi xat bilan talabgorga yuboriladi va shu vaqtdan boshlab hisobga olish uskunasini qiyoslashdan oʻtkazish uchun talabgor umumiy tartibda taʼminotchi korxonaga murojaat qilishi lozim boʻladi.
Murojaat koʻrmasdan qoldirilganligi haqida taʼminotchi korxona masʼul xodimlari tomonidan elektron raqamli imzo bilan tasdiqlangan xabarnoma tuzilib, tegishli Davlat xizmatlari markaziga (oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda) yoki talabgorga (elektron tarzda murojaat etgan taqdirda) YIDXP orqali elektron shaklda yuboriladi.
Talabgor hisoblagichning nazorat vinteli ishlashini taʼminlagan va ish olib borishga xalaqit beruvchi boshqa omillarni bartaraf etgan holda 10 kunlik muddat ichida taʼminotchi korxona yoki Markazni xabardor qiladi.Bunda, qayta murojaat uchun mazkur Reglamentning 15-bandida nazarda tutilgan yigʻim undirilmaydi.
3-§. Hisobga olish uskunalarini qiyoslashdan oʻtkazish tartibi
24. Hisobga olish uskunasi taʼminotchi korxonadan qabul qilib olinganidan soʻng 3 ish kuni ichida metrologiya xizmati tomonidan qiyoslashdan oʻtkaziladi.
25. Hisobga olish uskunasini qiyoslashdan oʻtkazish natijasi ijobiy boʻlgan taqdirda, hisobga olish uskunasi foydalanishga yaroqli deb topiladi va metrologiya xizmati tomonidan hisobga olish uskunasining qiyoslashdan oʻtkazilganligi haqida sertifikat rasmiylashtiriladi.
Hisobga olish uskunasi uning hisoblash mexanizmi va sozlash elementiga oʻzgartirish kiritishning oldini olish maqsadida metrologiya xizmati tomonidan tamgʻalanadi.
Hisobga olish uskunasini qiyoslashdan oʻtkazish natijasi salbiy boʻlganda,hisobga olish uskunasi foydalanishga yaroqsiz deb topiladi va bu haqda shu kunning oʻzida metrologiya xizmati masʼul xodimi tomonidan hisobga olish uskunasining yaroqsizligi haqida xabarnoma rasmiylashtiriladi.
Sertifikat yoki xabarnoma rasmiylashtirilgandan soʻng real vaqt rejimida metrologiya xizmati masʼul xodimi ularni oʻzining elektron raqamli imzosi bilan tasdiqlab, taʼminotchi korxonaga, shuningdek, Davlat xizmatlari markazi (oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda) yoki YIDXP orqali talabgorga (elektron tarzda murojaat etgan taqdirda) elektron shaklda yuboradi.
26. Taʼminotchi korxona sertifikat yoki xabarnoma kelib tushganidan soʻng 2 ish kuni ichida hisobga olish uskunasini metrologiya xizmatidan olib ketadi.
27. Xabarnoma olingan taqdirda taʼminotchi korxona hisobga olish uskunasini 3 ish kunida taʼmirlash yoki yangisiga almashtirish chorasini koʻradi. Ichimlik va issiq suvni hisobga olish uskunasini taʼmirlash yoki yangisiga almashtirishga doir sarf-xarajatlar taʼminotchi korxona tomonidan qoplanadi.
28. Taʼmirlangan hisobga olish uskunasi taʼminotchi korxona tomonidan ikki ish kunida uni qayta qiyoslashdan oʻtkazish uchun metrologiya xizmatiga taqdim etilishi lozim.
Metrologiya xizmati hisobga olish uskunasini Reglamentning 24-25-bandlarida nazarda tutilgan tartibda qiyoslashdan oʻtkazadi. Bunda, qayta qiyoslash uchun talabgor yoki taʼminotchi korxonadan qoʻshimcha toʻlov undirilmaydi.
4-§. Hisobga olish uskunalarini oʻrnatish tartibi
29. Taʼminotchi korxona xodimlari hisobga olish uskunasi qiyoslashdan oʻtkazilgandan keyin 3 ish kuni ichida talabgor bilan kelishilgan vaqtda talabgor ishtirokida oʻrnatilib, uch nusxada ushbu Reglamentga 5-6-ilovalarga muvofiq shakldagi hisobga olish uskunasini oʻrnatish toʻgʻrisidagi dalolatnoma tuzgan holda tamgʻalanadi. Dalolatnomaning bir nusxasi talabgorda qoldiriladi.
Agar hisobga olish uskunalarini faqat yechish va (yoki) oʻrnatish (qiyoslashdan oʻtkazmasdan) talab etilganda taʼminotchi korxona plomba qoʻyishni hisoblagich oʻrnatilgandan soʻng bir vaqtda amalga oshiradi.
Taʼminotchi korxona tomonidan xizmat koʻrsatish yakunlanganligi haqida xabardor qilish uchun hisobga olish uskunasi oʻrnatilganligi haqidagi dalolatnoma tuzilgan kundan boshlab 1 ish kuni ichida Davlat xizmatlari markazlariga yuboriladi.
Talabgor yoki uning vakili kelishilgan vaqtda va manzilda boʻlmagan taqdirda, bu haqda xolislar ishtirokida dalolatnoma tuzilib, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organi muhri bilan rasmiylashtiriladi.
30. Dalolatnoma taʼminotchi korxona masʼul xodimlari tomonidan elektron raqamli imzo bilan tasdiqlangan holda tegishli Davlat xizmatlari markaziga (oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda) yoki talabgorga (elektron tarzda murojaat etgan taqdirda) YIDXP orqali elektron shaklda yuboriladi.
Soʻrovnomada talabgor tomonidan davlat xizmatlarini koʻrsatishning natijasini olib ketishga masʼul shaxs koʻrsatilgan holatlarda davlat xizmatlarini koʻrsatishning natijasini ushbu shaxsga taqdim etishda tegishli ishonchnoma talab etilmaydi.
3-bob. Yakunlovchi qoidalar
31. Davlat xizmatlari markazlari, taʼminotchi korxona va metrologiya xizmati oʻz faoliyatini amalga oshirishi natijasida olingan maʼlumotlar sir saqlanishini taʼminlaydi.
31 1 . Taʼminotchi korxona talabgorlarning hisobga olish uskunalarini davriy qiyoslashdan oʻtkazish uchun javobgar boʻladi, Reglamentning 23-bandida belgilangan holat bundan mustasno.
32. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi, uning hududiy boshqarmalari va Davlat xizmatlari markazlari ushbu Reglament talablari ijrosi boʻyicha davlat organlari va boshqa tashkilotlarning faoliyati yuzasidan, shu jumladan YIDXP orqali doimiy nazoratni va monitoringni amalga oshiradi.
33. Talabgorlar davlat organlari va boshqa tashkilotlar xodimlarining xatti-harakatlari yuzasidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda shikoyat qilishlari mumkin.
34. Mazkur Reglament talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradi.
Ichimlik va issiq suvni hisobga olish uskunasini (hisoblagichni) yechish, qiyoslashdan oʻtkazish va oʻrnatish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA
Ichimlik va issiq suvni hisobga olish uskunasini (hisoblagichni) yechish, qiyoslashdan oʻtkazish va oʻrnatish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari I. Murojaatlarni shakllantirish va yuborish 1-bosqich Talabgor 1. Ichimlik va issiq suvni hisobga olish uskunasini (hisoblagichni) yechish, qiyoslashdan oʻtkazish va oʻrnatish uchun Davlat xizmatlari markaziga oʻzi kelib murojaat qilish yoki YIDXPda roʻyxatdan oʻtish. 1. Xohishiga koʻra 2. Davlat xizmatini koʻrsatish uchun yigʻim toʻlash. 2. Murojaat qilinganda 2-bosqich 1. Davlat xizmatlari markazi 2. YIDXP Ichimlik va issiq suvni hisobga olish uskunasini (hisoblagichni) yechish, qiyoslashdan oʻtkazish va oʻrnatish uchun soʻrovnomani taʼminotchi korxonaga (qiyoslashdan oʻtkazish uchun metrologiya xizmatiga ham) yuborish. Real vaqt rejimida II. Hisobga olish uskunalarini yechish tartibi 1-bosqich Taʼminotchi korxona Talabgor bilan kelishilgan vaqtda, uning ishtirokida tegishli dalolatnoma tuzgan holda hisobga olish uskunasini yechib olish. 5 ish kuni mobaynida III. Hisobga olish uskunalarini qiyoslashdan oʻtkazish tartibi 1-bosqich Metrologik xizmat 1. Hisobga olish uskunasini taʼminotchi korxonadan qabul qilib olish va qiyoslashdan oʻtkazish. 1. 3 ish kuni mobaynida 2. Sertifikat yoki xabarnoma rasmiylashtirilgandan soʻng ularni elektron raqamli imzosi bilan tasdiqlab, taʼminotchi korxonaga shuningdek, Davlat xizmatlari markazi (oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda) yoki YIDXP orqali talabgorga (elektron tarzda murojaat etgan taqdirda) elektron shaklda yuborish. 2. Real vaqt rejimida 2-bosqich Taʼminotchi korxona Sertifikat yoki xabarnoma kelib tushganidan soʻng hisobga olish uskunasini metrologiya xizmatidan olib ketish. 2 ish kuni mobaynida IV. Hisobga olish uskunalarini oʻrnatish tartibi 1-bosqich Taʼminotchi korxona Talabgor bilan kelishilgan vaqtda soʻrovnomada koʻrsatilgan manzilga borib, hisobga olish uskunasini oʻrnatib berish va uch nusxada tegishli dalolatnoma tuzgan holda plombalash, dalolatnomaning bir nusxasini talabgOrda qoldirish. 3 ish kuni mobaynida 2-bosqich Taʼminotchi korxona Xizmat koʻrsatish yakunlanganligi haqida xabardor qilish uchun hisobga olish uskunasi oʻrnatilganligi haqidagi dalolatnomani Davlat xizmatlari markazlariga yuborish. 1 ish kuni mobaynida
Ichimlik va issiq suvni hisobga olish uskunasini (hisoblagichni) yechish, qiyoslashdan oʻtkazish va oʻrnatish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA
__________________ (sana) ________________ (raqam) Ichimlik va issiq suvni hisobga olish uskunasini (hisoblagichni) yechish, qiyoslashdan oʻtkazish va oʻrnatish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatish boʻyicha SOʻROVNOMA I. Talabgor — jismoniy shaxs toʻgʻrisida maʼlumot: 1. F.I.Sh.: 2. Pasport seriyasi va raqami: 3. Manzili: 4. Abonentning shaxsiy raqami: 5. Telefon raqami: 6. Elektron pochta manzili: 7. Hisobga olish uskunasini oʻrnatilayotgan manzili: 8. Davlat xizmatini koʻrsatish natijasini olib ketuvchi shaxsning (agar mavjud boʻlsa) JSHSHIR maʼlumotlari: II. Talabgor — yuridik shaxs toʻgʻrisida maʼlumot: 1. Toʻliq nomlanishi: 2. STIR: 3. Hisobga olish uskunasini oʻrnatilayotgan manzili: 4. Ichimlik va issiq suvni yetkazib berish shartnomasi rekvizitlari (sanasi va raqami): 5. Shaxsiy hisob raqami: 6. Telefon raqami: 7. Elektron pochta manzili: 8. Davlat xizmatini koʻrsatish natijasini olib ketuvchi shaxsning (agar mavjud boʻlsa) JSHSHIR maʼlumotlari: III. Xizmat turi: 1. Xizmat turi: hisobga olish uskunasini oʻrnatish hisobga olish uskunasini yechish hisobga olish uskunasini qiyoslash sh.(tuman) ________________ 201__ yil “___”__________
Ichimlik va issiq suvni hisobga olish uskunasini (hisoblagichni) yechish, qiyoslashdan oʻtkazish va oʻrnatish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 3-ILOVA
Jismoniy shaxslar uchun ichimlik va issiq suvni hisobga olish uskunasini yechib olish DALOLATNOMASI Isteʼmolchining shaxsiy raqami F.I.Sh. Manzili Telefon raqami, elektron manzili Biz quyida imzo chekuvchilar, vakil _______________________________________________________________ (Filial nomi va suv (issiq suv) taʼminoti korxonasi boʻlimi, lavozimi, F.I.Sh.,) _________________________________________________________________________ Isteʼmolchi ishtirokida Ichimlik va issiq suvni hisobga olish uskunasini yechish vaqtidagi holat quyidagilardan iborat: Hisobga olish uskunasi zavod raqami Turi, markasi, hisobga olish uskunasini ishlab chiqaruvchisi Hisobga olish uskunasini yechib olinayotgan vaqtdagi koʻrsatkichi Yechib olingan tamgʻalar raqami Hisobga olish uskunasini koʻrishda aniqlangan kamchiliklar Shu haqda dalolatnoma tuzdik, suvni (issiq suvni) hisobga olish uskunasini yechish sababi ___________________: • Hisobga olish uskunasini Abonentga berildi Isteʼmolchi suvni hisobga olish uskunasini yechilgani haqidagi dalolatnomani bir nusxasi bilan birgalikda qiyoslovdan oʻtkazish uchun topshiradi. • Suv (issiq suv) taʼminoti korxonasi xodimi hisobga olish uskunasini xizmat koʻrsatish uchun olib ketadi • Isteʼmolchi suv (issiq suv) tarmogʻiga hisobga olish uskunasisiz ulangan • Isteʼmolchi suv (issiq suv) tarmogʻidan uzib qoʻyilgan • Isteʼmolchiga almashtirish fondidan suvni (issiq suvni) hisobga olish uskunasi oʻrnatilgan_________________zav. №_____________, koʻrsatkichi ____________m 3 Suv (issiq suv) taʼminoti korxonasi xodimi: _______________ ________________________ (imzo) (F.I.Sh.) Isteʼmolchiga isteʼmol qilingan Ichimlik (issiq suv) suv hamda Reglament boʻyicha suvni (issiq suvni) hisobga olish uskunasini yechish, oʻrnatish va qiyoslovdan oʻtkazish tartiblari tushuntirildi. Isteʼmolchi: _________________ _____________________________ (imzo) (F.I.Sh.) sh.(tuman) __________________ 201__ yil “___”_____________
Ichimlik va issiq suvni hisobga olish uskunasini (hisoblagichni) yechish, qiyoslashdan oʻtkazish va oʻrnatish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 4-ILOVA
Yuridik shaxslar uchun suvni (issiq suvni) hisobga olish uskunasini yechib olish boʻyicha _____ - son DALOLATNOMA Isteʼmolchi shaxsiy raqami Yuridik shaxs nomi Faoliyat turi Manzili Telefon raqami, elektron manzili Biz quyida imzo chekuvchilar, vakil _______________________________________________________________ (Filial nomi va suv (issiq suv) taʼminoti korxonasi boʻlimi, lavozimi, F.I.Sh.,) Isteʼmolchi ishtirokida suvni (issiq suvni) hisobga olish uskunasini yechish vaqtidagi holat quyidagilardan iborat: Hisobga olish uskunasini zavod raqami Turi, markasi, hisobga olish uskunasini ishlab chiqaruvchisi Hisobga olish uskunasini yechib olinayotgan vaqtdagi koʻrsatkichi Yechib olingan tamgʻalar raqami Qiyoslov sertifikatining raqami va amal qilish muddati Hisobga olish uskunasini ASKUV tizimiga mosligi/mos emasligi Hisobga olish uskunasini koʻrishda aniqlangan kamchiliklar Shu haqda dalolatnoma tuzdik, suvni (issiq suvni) hisobga olish uskunasini yechish sababi ___________________: • Hisobga olish uskunasini abonentga berildi Isteʼmolchi suvni (issiq suvni) hisobga olish uskunasini yechilgani xaqidagi dalolatnomanibir nusxasi bilan birgalikda qiyoslovdan oʻtkazish uchun topshiradi. • Isteʼmolchi suv (issiq suv) tarmogʻidan uzib qoʻyilgan. • Ichimlik va issiq suvni yetkazib berish zaxiradagi suvni (issiq suvni) hisobga olish uskunasi orqali amalga oshirilmoqda _____________________________ zav. №_____________, koʻrsatkichi ____________m 3 , qiyoslov sertifikati raqami _______________, qiyoslov sertifikati berilgan sana “_____”_________ 20__ yil, qiyoslov sertifikatining amal qilish muddati “_____”_________ 20__ yil. Suv (issiqlik) taʼminoti korxonasi xodimi: _______________ ________________________ (imzo) (F.I.Sh.) Isteʼmolchiga isteʼmol qilingan Ichimlik va issiq suv hamda Reglament boʻyicha suvni (issiq suv) hisobga olish uskunasini yechish, oʻrnatish va qiyoslovdan oʻtkazish tartiblari tushuntirildi. Isteʼmolchi: _________________ _____________________________ (imzo) (F.I.Sh.) sh.(tuman) __________________ 201__ yil “___”_____________
Ichimlik va issiq suvni hisobga olish uskunasini (hisoblagichni) yechish, qiyoslashdan oʻtkazish va oʻrnatish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 5-ILOVA
Jismoniy shaxslarga suvni (issiq suvni) hisobga olish uskunasini oʻrnatib berish boʻyicha _____ - DALOLATNOMA Isteʼmolchi shaxsiy raqami F.I.Sh. Manzili Telefon raqami, elektron manzili Biz quyida imzo chekuvchilar, vakil _______________________________________________________________ (Filial nomi va suv (issiq suv) taʼminoti korxonasi boʻlimi, lavozimi, F.I.Sh.,) Isteʼmolchi ishtirokida suvni (issiq suvni) hisobga olish uskunasini oʻrnatish vaqtidagi holat quyidagilardan iborat: Hisobga olish uskunasini zavod raqami Turi, markasi, hisobga olish uskunasini ishlab chiqaruvchisi Hisobga olish uskunasini qiyoslov koʻrigidan keyingi koʻrsatkichi, oʻrnatilayotgan vaqtdagi koʻrsatkichi Qiyoslov sertifikatining raqami, qachon berilgani va amal qilish muddati Oʻrnatilgan tamgʻalar raqami Hisobga olish uskunasini koʻrishda aniqlangan kamchiliklar Suv (issiq suv) taʼminoti korxonasi xodimi: _______________ ________________________ (imzo) (F.I.Sh.) Isteʼmolchiga isteʼmol qilingan suv (issiq suv) hamda Reglament boʻyicha hisobga olish uskunasini yechish, oʻrnatish va qiyoslovdan oʻtkazish tartiblari tushuntirildi. Isteʼmolchi: _________________ _____________________________ (imzo) (F.I.Sh.) sh.(tuman) __________________ 201__ yil “___”_____________
Ichimlik va issiq suvni hisobga olish uskunasini (hisoblagichni) yechish, qiyoslashdan oʻtkazish va oʻrnatish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 6-ILOVA
Yuridik shaxslarga suvni (issiq suvni) hisobga olish uskunasini oʻrnatib berish _____ - son DALOLATNOMA Isteʼmolchining shaxsiy raqami Korxona nomi Faoliyat turi Korxonaning manzili Telefon raqami, isteʼmolchining elektron manzili Biz quyida imzo chekuvchilar, vakil _______________________________________________________________ (Filial nomi va suv (issiq suv) taʼminoti korxonasi boʻlimi, lavozimi, F.I.Sh.,) Isteʼmolchi ishtirokida suvni (issiq suvni) hisobga olish priborni oʻrnatish vaqtidagi holat quyidagilardan iborat: Hisobga olish uskunasini zavod raqami Turi, markasi, hisobga olish uskunasini ishlab chiqaruvchisi Hisobga olish uskunasini qiyoslov koʻrigidan keyingi koʻrsatkichi, oʻrnatilayotgan vaqtdagi koʻrsatkichi Qiyoslov sertifikatining raqami, qachon berilgani va amal qilish muddati Oʻrnatilgan tamgʻalar raqami Hisobga olish uskunasini koʻrishda aniqlangan kamchiliklar Suv (issiq suv) taʼminoti korxonasi xodimi: _______________ ________________________ (imzo) (F.I.Sh.) Isteʼmolchiga isteʼmol qilingan Ichimlik va issiqsuv hamda Reglament boʻyicha suvni (issiq suvni) hisobga olish uskunasini yechish, oʻrnatish va qiyoslovdan oʻtkazish tartiblari tushuntirildi. Isteʼmolchi: _________________ _____________________________ (imzo) (F.I.Sh.)
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2019-yil 20-avgust,
698-son