📅 2019-yil 21-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2019-yil 21-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2019 йил 21 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 21 августа 2019 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 21 August 2019 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
РЎЙХАТИ
Умумий ўрта таълим муассасаларида хорижий тилларни ўқитишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон ривожланган мамлакатлар билан ҳар томонлама манфаатли ўзаро ҳамкорликнинг янги босқичга кўтарилиши жараёнида истиқболли ёшларни тайёрлаш, ёш авлоднинг хорижий тилларни, хусусан, немис, француз, испан, япон, корейс ва хитой тилларини чуқур ўрганиши учун шарт-шароитлар яратиш, интеллектуал салоҳиятини ошириш, халқаро майдонда мамлакатнинг туристик жиҳатдан нуфузини юксалтиришга қодир бўлган авлодни камол топтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг умумий ўрта таълим муассасаларида немис, француз, испан, япон, корейс ва хитой тиллари ўқув дастурларини такомиллаштириш, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб немис, француз, испан, япон, корейс ва хитой тилларига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим муассасаларини (кейинги ўринларда ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
2. Қуйидагилар ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари асосида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда немис, француз, испан, япон, корейс ва хитой тилларининг чуқур ўрганилишини ташкил этиш;
немис, француз, испан, япон, корейс ва хитой тилларини ўрганишда ўқувчиларнинг ижодий салоҳиятини намоён қилишлари учун шарт-шароитлар яратиш;
ҳар бир ўқувчининг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда немис, француз, испан, япон, корейс ва хитой тилларини чуқур ўрганиш учун давлат таълим стандартларидан ташқари қўшимча машғулотлар ташкил этиш;
немис, француз, испан, япон, корейс ва хитой тилларидан маҳоратли ўқитувчиларни жалб этган ҳолда таълим сифатини оширишга эришиш;
ўқувчиларнинг иқтидори ва истеъдодини аниқлаш ҳамда камол топтириш бўйича уларни миллий ва халқаро фан олимпиадалари, кўрик-танловлар ва бошқа тадбирларда муносиб иштирок этишга тайёрлаш.
3. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ташкил этиладиган немис, француз, испан, япон, корейс ва хитой тилларига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим муассасалари рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда ушбу қарорга иловада рўйхати келтирилган немис, француз, испан, япон, корейс ва хитой тилларига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим муассасаларининг уставлари тасдиқланиши ва давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.
5. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:
2020 йил 1 мартга қадар немис, француз, испан, япон, корейс ва хитой тили фанларига ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларининг ўқув режасини ишлаб чиқсин;
Германиянинг Клетт нашриёти томонидан ишлаб чиқилган немис тили дарсликлари мажмуасининг халқ таълими тизимида 2018-2019 ўқув йилида тажриба-синовдан ўтказилганлигини инобатга олган ҳолда умумтаълим муассасаларига ушбу дарсликларни харид қилиш бўйича лойиҳа таклифларини ишлаб чиқиб, халқаро грантларни, чет эл инвесторларини ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар маблағларини жалб қилиш чораларини кўрсин;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Умумтаълим мактаблари учун муқобил дарсликларни яратиш ва улардан фойдаланиш тизимига босқичма-босқич ўтиш механизмини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 5 апрелдаги 281-сон қарори талабларига мувофиқ ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларида немис, француз, испан, япон, корейс ва хитой тиллари бўйича муқобил дарсликлардан фойдаланишни босқичма-босқич амалиётга жорий этсин;
ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларига япон тили бўйича ўқитувчиларни жалб қилиш, уларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида япон тили фани ўқитувчиларига лавозим маошининг эллик фоизигача миқдорида қўшимча ҳақ тўлаш тизимини жорий этсин;
япон тили фани ўқитувчиларининг ойлик маошлари билан боғлиқ қўшимча харажатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Халқ таълими тизимидаги муассасаларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2019 йил 22 апрелдаги 344-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган халқ таълими муассасаларининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобига, зарур ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Халқ таълими соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобига қопласин.
6. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги учун Давлат бюджетида назарда тутилган мақсадли маблағлар, буюртмачиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига немис, француз, испан, япон, корейс ва хитой тиллари ўқитувчиларини хорижий мамлакатларга малака оширишга юбориш чораларини кўрсинлар
7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларига олий таълим муассасаларини тамомлаган иқтидорли педагогларни жалб этишни ҳамда 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб немис, француз, испан, япон, корейс ва хитой тили мутахассисларини тайёрлайдиган олий таълим муассасаларида, айниқса олис ва чекка ҳудудларда немис, француз, испан, япон, корейс ва хитой тили ўқитувчиларига бўлган эҳтиёждан келиб чиқиб, қабул квоталари оширилишини таъминласин.
8. Белгилаб қўйилсинки, 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб:
хорижий тилларга ихтисослаштирилган давлат умумтаълим муассасаларида ота-оналарнинг ва ўқувчиларнинг хоҳиш-истакларидан келиб чиқиб немис, француз, испан, япон, корейс ёки хитой тили иккинчи тил сифатида жорий этилади;
ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларида ўқувчиларга янада чуқурроқ билим бериш, хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибаси ва ўқитиш методикасини сингдириш мақсадида ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларига хорижий мутахассисларни фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида ишга қабул қилишга рухсат берилади;
ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларининг 11-синф битирувчиларига халқаро ташкилотларнинг Ўзбекистондаги ваколатхоналари билан биргаликда ўтказилган танловлар натижаларига кўра немис тилини хорижий тил сифатида билиш даражаси бўйича Германиянинг Test DAF (Test Deutsch als Fremdsprache), француз тилидан халқаро имтиҳон натижалари бўйича Франциянинг Test DELF (Diplome dʼÉtudes en Langue Française — француз тилини ўрганганлиги тўғрисида) ва DALF (Diplome Approfondi de Langue Française — француз тилини чуқур ўрганганлиги тўғрисида) дипломларини, Japanese Language Proficiency Test Certificate (JLPT Certificate — япон тилини чуқур ўрганганлиги тўғрисида) сертификати бериш амалиёти жорий этилади;
олий таълим муассасаларининг хорижий филология йўналишларини тамомлаган мутахассисларни 2020-2021 ўқув йили давомида немис, француз, испан, япон, корейс ва хитой тили мутахассислиги бўйича, истисно тариқасида, бепул қайта тайёрлаш амалга оширилади.
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2020 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида «Таълим» соҳасига ажратилган маблағлар доирасида ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари учун зарур маблағларни ажратсин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 августдаги 701-сон қарорига ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ташкил этиладиган немис, француз, испан, япон, корейс ва хитой тилларига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим муассасалари
Т/р Ҳудуд номи Туман (шаҳар) номи Т/р Таълим муассасаси номи Фан (йўналиш) 1. Қорақалпоғистон Республикаси Беруний тумани 1. 48-сон умумтаълим мактаби француз тили Мўйноқ тумани 2. 3 -сон умумтаълим мактаби япон тили Нукус шаҳар 3. 46-сон умумтаълим мактаби хитой тили 2. Андижон вилояти Андижон шаҳри 4. 23-сон умумтаълим мактаби немис тили 5. 14 -сон умумтаълим мактаби япон тили 6. 13-сон умумтаълим мактаби хитой тили 3. Бухоро вилояти Вобкент тумани 7. 23-сон умумтаълим мактаби немис тили Бухоро шаҳри 8. 2 2 -сон умумтаълим мактаби япон тили 9. 42-сон умумтаълим мактаби корейс тили 4. Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани 10. 57-сон умумтаълим мактаби немис тили Зомин тумани 11. 56 -сон умумтаълим мактаби япон тили Мирзачўл туман 12. 18-сон умумтаълим мактаби корейс тили 5. Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани 13. 42-сон умумтаълим мактаби немис тили Шаҳрисабз шаҳри 14. 14 -сон умумтаълим мактаби япон тили 6. Навоий вилояти Нурота тумани 15. 2-сон умумтаълим мактаби француз тили Навоий шаҳри 16. 8 -сон умумтаълим мактаби япон тили 17. 5-сон умумтаълим мактаби хитой тили 7. Наманган вилояти Наманган тумани 18. 22-сон умумтаълим мактаби корейс тили Наманган шаҳри 19. 80 -сон умумтаълим мактаби француз тили 20. 48 -сон умумтаълим мактаби япон тили 8. Самарқанд вилояти Пайариқ тумани 21. 8-сон умумтаълим мактаби немис тили Самарқанд шаҳри 22. 8 -сон умумтаълим мактаби япон тили , испан тили 9. Сурхондарё вилояти Термиз тумани 23. 11-сон умумтаълим мактаби немис тили Термиз шаҳри 24. 7 -сон умумтаълим мактаби япон тили 10. Сирдарё вилояти Сардоба тумани 25. 2-сон умумтаълим мактаби француз тили Гулистон шаҳри 26. 7 -сон умумтаълим мактаби япон тили Сирдарё тумани 27. 27-сон умумтаълим мактаби хитой тили 11. Тошкент вилояти Нурафшон шаҳри 28. 1-сон умумтаълим мактаби н емис тили, француз тили Паркент тумани 29. 35 -сон умумтаълим мактаби япон тили 12. Фарғона вилояти Фарғона шаҳри 30. 10-сон умумтаълим мактаби немис тили Риштон тумани 31. 27 -сон умумтаълим мактаби япон тили 13. Хоразм вилояти Урганч шаҳр и 32. 19-сон умумтаълим мактаби немис тили Урганч тумани 33. 36 -сон умумтаълим мактаби япон тили Урганч шаҳри 34. 30 -сон умумтаълим мактаби корейс тили 14. Тошкент шаҳри М ирзо Улуғбек тумани 35. 112-сон умумтаълим мактаби француз тили, испан тили Миробод тумани 36. 60 -сон умумтаълим мактаби немис тили Олмазор тумани 37. 133 -сон умумтаълим мактаби япон тили Учтепа тумани 38. Хорижий тилларга ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби япон тили Шайхонтохур тумани 39. 59-сон умумтаълим мактаби корейс тили, хитой тили
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 21 август,
701-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
ROʻYXATI
Umumiy oʻrta taʼlim muassasalarida xorijiy tillarni oʻqitishni yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Oʻzbekiston rivojlangan mamlakatlar bilan har tomonlama manfaatli oʻzaro hamkorlikning yangi bosqichga koʻtarilishi jarayonida istiqbolli yoshlarni tayyorlash, yosh avlodning xorijiy tillarni, xususan, nemis, fransuz, ispan, yapon, koreys va xitoy tillarini chuqur oʻrganishi uchun shart-sharoitlar yaratish, intellektual salohiyatini oshirish, xalqaro maydonda mamlakatning turistik jihatdan nufuzini yuksaltirishga qodir boʻlgan avlodni kamol toptirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi hamda Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligining umumiy oʻrta taʼlim muassasalarida nemis, fransuz, ispan, yapon, koreys va xitoy tillari oʻquv dasturlarini takomillashtirish, Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahrida 2020-2021 oʻquv yilidan boshlab nemis, fransuz, ispan, yapon, koreys va xitoy tillariga ixtisoslashtirilgan davlat umumtaʼlim muassasalarini (keyingi oʻrinlarda ixtisoslashtirilgan umumtaʼlim muassasalari deb ataladi) tashkil etish toʻgʻrisidagi taklifiga rozilik berilsin.
2. Quyidagilar ixtisoslashtirilgan umumtaʼlim muassasalarining asosiy vazifalari etib belgilansin:
umumiy oʻrta taʼlimning davlat taʼlim standartlari asosida zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalaridan keng foydalangan holda nemis, fransuz, ispan, yapon, koreys va xitoy tillarining chuqur oʻrganilishini tashkil etish;
nemis, fransuz, ispan, yapon, koreys va xitoy tillarini oʻrganishda oʻquvchilarning ijodiy salohiyatini namoyon qilishlari uchun shart-sharoitlar yaratish;
har bir oʻquvchining individual xususiyatlarini hisobga olgan holda nemis, fransuz, ispan, yapon, koreys va xitoy tillarini chuqur oʻrganish uchun davlat taʼlim standartlaridan tashqari qoʻshimcha mashgʻulotlar tashkil etish;
nemis, fransuz, ispan, yapon, koreys va xitoy tillaridan mahoratli oʻqituvchilarni jalb etgan holda taʼlim sifatini oshirishga erishish;
oʻquvchilarning iqtidori va isteʼdodini aniqlash hamda kamol toptirish boʻyicha ularni milliy va xalqaro fan olimpiadalari, koʻrik-tanlovlar va boshqa tadbirlarda munosib ishtirok etishga tayyorlash.
3. Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahrida tashkil etiladigan nemis, fransuz, ispan, yapon, koreys va xitoy tillariga ixtisoslashtirilgan davlat umumtaʼlim muassasalari roʻyxati ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari bilan birgalikda bir oy muddatda ushbu qarorga ilovada roʻyxati keltirilgan nemis, fransuz, ispan, yapon, koreys va xitoy tillariga ixtisoslashtirilgan davlat umumtaʼlim muassasalarining ustavlari tasdiqlanishi va davlat roʻyxatidan oʻtkazilishini taʼminlasin.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda:
2020-yil 1-martga qadar nemis, fransuz, ispan, yapon, koreys va xitoy tili fanlariga ixtisoslashtirilgan umumtaʼlim muassasalarining oʻquv rejasini ishlab chiqsin;
Germaniyaning Klett nashriyoti tomonidan ishlab chiqilgan nemis tili darsliklari majmuasining xalq taʼlimi tizimida 2018-2019 oʻquv yilida tajriba-sinovdan oʻtkazilganligini inobatga olgan holda umumtaʼlim muassasalariga ushbu darsliklarni xarid qilish boʻyicha loyiha takliflarini ishlab chiqib, xalqaro grantlarni, chet el investorlarini hamda qonun hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar mablagʻlarini jalb qilish choralarini koʻrsin;
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining “Umumtaʼlim maktablari uchun muqobil darsliklarni yaratish va ulardan foydalanish tizimiga bosqichma-bosqich oʻtish mexanizmini joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 5-apreldagi 281-son qarori talablariga muvofiq ixtisoslashtirilgan umumtaʼlim muassasalarida nemis, fransuz, ispan, yapon, koreys va xitoy tillari boʻyicha muqobil darsliklardan foydalanishni bosqichma-bosqich amaliyotga joriy etsin;
ixtisoslashtirilgan umumtaʼlim muassasalariga yapon tili boʻyicha oʻqituvchilarni jalb qilish, ularni moddiy jihatdan qoʻllab-quvvatlash maqsadida yapon tili fani oʻqituvchilariga lavozim maoshining ellik foizigacha miqdorida qoʻshimcha haq toʻlash tizimini joriy etsin;
yapon tili fani oʻqituvchilarining oylik maoshlari bilan bogʻliq qoʻshimcha xarajatlar Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining “Xalq taʼlimi tizimidagi muassasalarning budjetdan tashqari jamgʻarmalari mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2019-yil 22-apreldagi 344-son qaroriga muvofiq tashkil etilgan xalq taʼlimi muassasalarining budjetdan tashqari jamgʻarmasi mablagʻlari hisobiga, zarur hollarda Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi huzuridagi Xalq taʼlimi sohasidagi islohotlarga koʻmaklashish jamgʻarmasi mablagʻlari hisobiga qoplasin.
6. Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi va Mutaxassislarni xorijda tayyorlash va vatandoshlar bilan muloqot qilish boʻyicha “El-yurt umidi” jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda Jamgʻarma deb ataladi) 2020-2021 oʻquv yilidan boshlab Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi uchun Davlat budjetida nazarda tutilgan maqsadli mablagʻlar, buyurtmachilarning budjetdan tashqari mablagʻlari va qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobiga nemis, fransuz, ispan, yapon, koreys va xitoy tillari oʻqituvchilarini xorijiy mamlakatlarga malaka oshirishga yuborish choralarini koʻrsinlar
7. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va sanoat vazirligi Xalq taʼlimi vazirligi hamda Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi bilan birgalikda ixtisoslashtirilgan umumtaʼlim muassasalariga oliy taʼlim muassasalarini tamomlagan iqtidorli pedagoglarni jalb etishni hamda 2020-2021 oʻquv yilidan boshlab nemis, fransuz, ispan, yapon, koreys va xitoy tili mutaxassislarini tayyorlaydigan oliy taʼlim muassasalarida, ayniqsa olis va chekka hududlarda nemis, fransuz, ispan, yapon, koreys va xitoy tili oʻqituvchilariga boʻlgan ehtiyojdan kelib chiqib, qabul kvotalari oshirilishini taʼminlasin.
8. Belgilab qoʻyilsinki, 2020-2021 oʻquv yilidan boshlab:
xorijiy tillarga ixtisoslashtirilgan davlat umumtaʼlim muassasalarida ota-onalarning va oʻquvchilarning xohish-istaklaridan kelib chiqib nemis, fransuz, ispan, yapon, koreys yoki xitoy tili ikkinchi til sifatida joriy etiladi;
ixtisoslashtirilgan umumtaʼlim muassasalarida oʻquvchilarga yanada chuqurroq bilim berish, xorijiy mamlakatlarning ilgʻor tajribasi va oʻqitish metodikasini singdirish maqsadida ixtisoslashtirilgan umumtaʼlim muassasalariga xorijiy mutaxassislarni fuqarolik-huquqiy shartnomalar asosida ishga qabul qilishga ruxsat beriladi;
ixtisoslashtirilgan umumtaʼlim muassasalarining 11-sinf bitiruvchilariga xalqaro tashkilotlarning Oʻzbekistondagi vakolatxonalari bilan birgalikda oʻtkazilgan tanlovlar natijalariga koʻra nemis tilini xorijiy til sifatida bilish darajasi boʻyicha Germaniyaning Test DAF (Test Deutsch als Fremdsprache), fransuz tilidan xalqaro imtihon natijalari boʻyicha Fransiyaning Test DELF (Diplome dʼÉtudes en Langue Française — fransuz tilini oʻrganganligi toʻgʻrisida) va DALF (Diplome Approfondi de Langue Française — fransuz tilini chuqur oʻrganganligi toʻgʻrisida) diplomlarini, Japanese Language Proficiency Test Certificate (JLPT Certificate — yapon tilini chuqur oʻrganganligi toʻgʻrisida) sertifikati berish amaliyoti joriy etiladi;
oliy taʼlim muassasalarining xorijiy filologiya yoʻnalishlarini tamomlagan mutaxassislarni 2020-2021 oʻquv yili davomida nemis, fransuz, ispan, yapon, koreys va xitoy tili mutaxassisligi boʻyicha, istisno tariqasida, bepul qayta tayyorlash amalga oshiriladi.
9. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi 2020-yildan boshlab Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti parametrlarida “Taʼlim” sohasiga ajratilgan mablagʻlar doirasida ixtisoslashtirilgan umumtaʼlim muassasalari uchun zarur mablagʻlarni ajratsin.
10. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining ijtimoiy rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari A.A. Abduxakimov va Oʻzbekiston Respublikasi xalq taʼlimi vaziri Sh.X. Shermatov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 21-avgustdagi 701-son qaroriga ILOVA
Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahrida tashkil etiladigan nemis, fransuz, ispan, yapon, koreys va xitoy tillariga ixtisoslashtirilgan davlat umumtaʼlim muassasalari
T/r Hudud nomi Tuman (shahar) nomi T/r Taʼlim muassasasi nomi Fan (yoʻnalish) 1. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Beruniy tumani 1. 48-son umumtaʼlim maktabi fransuz tili Moʻynoq tumani 2. 3 -son umumtaʼlim maktabi yapon tili Nukus shahar 3. 46-son umumtaʼlim maktabi xitoy tili 2. Andijon viloyati Andijon shahri 4. 23-son umumtaʼlim maktabi nemis tili 5. 14 -son umumtaʼlim maktabi yapon tili 6. 13-son umumtaʼlim maktabi xitoy tili 3. Buxoro viloyati Vobkent tumani 7. 23-son umumtaʼlim maktabi nemis tili Buxoro shahri 8. 2 2 -son umumtaʼlim maktabi yapon tili 9. 42-son umumtaʼlim maktabi koreys tili 4. Jizzax viloyati Gʻallaorol tumani 10. 57-son umumtaʼlim maktabi nemis tili Zomin tumani 11. 56 -son umumtaʼlim maktabi yapon tili Mirzachoʻl tuman 12. 18-son umumtaʼlim maktabi koreys tili 5. Qashqadaryo viloyati Yakkabogʻ tumani 13. 42-son umumtaʼlim maktabi nemis tili Shahrisabz shahri 14. 14 -son umumtaʼlim maktabi yapon tili 6. Navoiy viloyati Nurota tumani 15. 2-son umumtaʼlim maktabi fransuz tili Navoiy shahri 16. 8 -son umumtaʼlim maktabi yapon tili 17. 5-son umumtaʼlim maktabi xitoy tili 7. Namangan viloyati Namangan tumani 18. 22-son umumtaʼlim maktabi koreys tili Namangan shahri 19. 80 -son umumtaʼlim maktabi fransuz tili 20. 48 -son umumtaʼlim maktabi yapon tili 8. Samarqand viloyati Payariq tumani 21. 8-son umumtaʼlim maktabi nemis tili Samarqand shahri 22. 8 -son umumtaʼlim maktabi yapon tili , ispan tili 9. Surxondaryo viloyati Termiz tumani 23. 11-son umumtaʼlim maktabi nemis tili Termiz shahri 24. 7 -son umumtaʼlim maktabi yapon tili 10. Sirdaryo viloyati Sardoba tumani 25. 2-son umumtaʼlim maktabi fransuz tili Guliston shahri 26. 7 -son umumtaʼlim maktabi yapon tili Sirdaryo tumani 27. 27-son umumtaʼlim maktabi xitoy tili 11. Toshkent viloyati Nurafshon shahri 28. 1-son umumtaʼlim maktabi n emis tili, fransuz tili Parkent tumani 29. 35 -son umumtaʼlim maktabi yapon tili 12. Fargʻona viloyati Fargʻona shahri 30. 10-son umumtaʼlim maktabi nemis tili Rishton tumani 31. 27 -son umumtaʼlim maktabi yapon tili 13. Xorazm viloyati Urganch shahr i 32. 19-son umumtaʼlim maktabi nemis tili Urganch tumani 33. 36 -son umumtaʼlim maktabi yapon tili Urganch shahri 34. 30 -son umumtaʼlim maktabi koreys tili 14. Toshkent shahri M irzo Ulugʻbek tumani 35. 112-son umumtaʼlim maktabi fransuz tili, ispan tili Mirobod tumani 36. 60 -son umumtaʼlim maktabi nemis tili Olmazor tumani 37. 133 -son umumtaʼlim maktabi yapon tili Uchtepa tumani 38. Xorijiy tillarga ixtisoslashtirilgan davlat umumtaʼlim maktabi yapon tili Shayxontoxur tumani 39. 59-son umumtaʼlim maktabi koreys tili, xitoy tili
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2019-yil 21-avgust,
701-son