📅 2019-yil 21-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2019-yil 21-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2019 йил 21 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 21 августа 2019 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 21 August 2019 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
низом
СХЕМАСИ
низом
СХЕМАСИ
МАЪЛУМОТ
НИЗОМ
СХЕМАСИ
МАЪЛУМОТ
МАЪЛУМОТ
РЎЙХАТИ
Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби ҳамда Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлик субъектларини давлат реестридан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларни тугатиш тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 7 июндаги ПФ-5739-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлик субъектларини давлат реестридан чиқариш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Фаолият кўрсатмаётган кичик тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини қайта тиклашга кўмаклашиш борасида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, иқтисодиёт ва молия органлари ҳамда солиқ органларининг ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги низом 2 1 -иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Адлия вазирлиги бир ой муддатда:
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
4. Ушбу қарор 2020 йил 1 январдан кучга киради.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов ва Давлат солиқ қўмитаси раиси Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 августдаги 704-сон қарорига 1-ИЛОВА
Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом тадбиркорлик субъектлари ― юридик шахсларни (кейинги ўринларда тижорат ташкилотлари деб аталади) ихтиёрий тугатиш ва тадбиркорлик субъектлари ― жисмоний шахслар фаолиятини тўхтатиш тартибини белгилайди.
2. Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
молия-хўжалик фаолияти ― тадбиркорлик субъектларининг маҳсулот ишлаб чиқариш, ишларни бажариш, савдо ва хизмат кўрсатиш, шунингдек, бухгалтерия, молия, статистика, банк ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатларни юритиш билан боғлиқ фаолияти;
рўйхатдан ўтказувчи орган ― Давлат хизматлари марказлари;
тугатиш ― рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан Тадбиркорлик субъектларининг ягона давлат реестрига (кейинги ўринларда давлат реестри деб аталади) тадбиркорлик субъектини тугатиш тўғрисидаги ёзувларни қайд этиш;
тўхтатиш ― якка тартибдаги тадбиркорлик субъектининг фаолиятини ўз ташаббуси билан ихтиёрий равишда тўхтатиши;
тугатувчи ― тижорат ташкилоти муассиси(лари) (қатнашчилари) ёки у(лар) томонидан тайинланган шахс(лар) (тугатиш комиссияси). Якка тартибдаги тадбиркор томонидан унинг фаолиятини тўхтатиш учун белгиланган тартибда тайинланган жисмоний шахс ҳам тугатувчининг ваколатларидан фойдаланади;
Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими (кейинги ўринларда Тизим деб аталади) ― тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишни, шунингдек, рўйхатдан ўтказувчи орган ва ваколатли ташкилотларнинг алоқа каналлари орқали электрон ахборот алмашувини таъминлаш тизими.
3. Қонунчилик ҳужжатларида айрим тижорат ташкилотларини тугатишнинг ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари фаолиятини тўхтатишнинг ушбу Низомда назарда тутилмаган бошқача хусусиятлари белгиланиши мумкин.
4. Ушбу Низомнинг қоидалари:
банклар ва кредит бюролари, уларнинг филиаллари ва ваколатхоналарини;
шаҳарни ташкил этувчи тижорат ташкилотлари ва уларга тенглаштирилган тижорат ташкилотларини;
давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, шу жумладан, уларнинг юридик шахс ҳисобланадиган алоҳида бўлинмалари (ваколатхоналари ва филиаллари), шунингдек, халқаро ва хорижий нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ваколатхоналари ва филиалларини;
қонун ҳужжатларида назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари бўлган тижорат ташкилотларини тугатишда қўлланмайди.
5. Тижорат ташкилотини ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги қарор унинг муассислари (қатнашчилари), вакиллари ёки ваколатли орган томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қабул қилинади.
Қарорда қуйидагилар кўрсатилади:
тугатилаётган тадбиркорлик субъекти тўғрисидаги маълумотлар (тўлиқ ва қисқартирилган номи, солиқ тўловчининг идентификация рақами, почта манзили);
тугатувчи ҳақидаги маълумотлар (паспорт маълумотлари, телефон рақами ва электрон почта манзили);
тугатилаётган тадбиркорлик субъекти бўйича мурожаатларни қабул қилиш жойи ва муддати;
тадбиркорлик субъектини тугатиш сабаби ва мўлжалланаётган тугатиш муддати.
6. Тугатувчи тайинланган вақтдан бошлаб тижорат ташкилоти ишларини бошқариш бўйича барча ваколатлар унга ўтади.
7. Тадбиркорлик субъекти ― жисмоний шахс фаолиятини ихтиёрий тўхтатиш унинг қарорига (аризасига) кўра амалга оширилади.
8. Рўйхатдан ўтказувчи органнинг давлат реестрига тегишли ёзувлар қайд этилгандан кейин тижорат ташкилоти тугатилган, тадбиркорлик субъекти ― жисмоний шахс эса ўз фаолиятини тўхтатган ҳисобланади.
9. Тижорат ташкилоти муассислари (қатнашчилари) тугатишнинг, тадбиркорлик субъекти ― жисмоний шахс эса тўхтатишнинг исталган босқичида фаолиятини тиклаш тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга.
Бунда, тадбиркорлик субъектининг молия-хўжалик фаолияти бўйича бошланган текширув (тафтиш) белгиланган тартибда якунига етказилади.
2-боб. Тугатувчининг ваколатлари ва уларни тўхтатиш
10. Тугатувчи тайинлангандан кейин уч иш куни мобайнида тижорат ташкилотининг бошқарув органлари ёки жисмоний шахс унга тижорат ташкилоти фаолияти билан боғлиқ барча ҳужжатларни, шунингдек,тижорат ташкилотининг муҳри, штамплари (агар мавжуд бўлса)ва бошқа мол-мулкини рўйхат бўйича топшириши шарт.
11. Тугатувчи:
а) ихтиёрий тугатишни амалга оширади ва тижорат ташкилотининг кредиторлари, муассислари (қатнашчилари) ҳамда бошқа тегишли шахслар манфаатларига риоя этилишини таъминлайди;
б) тижорат ташкилоти қарздор сифатида иштирок этган ижро ҳужжатларининг ижросини белгиланган тартибда таъминлайди;
в) ишончномасиз тижорат ташкилоти номидан вакиллик қилади, тижорат ташкилотининг молиявий, ҳисоб-китоблар ва бошқа ҳужжатларини имзолайди;
г) тижорат ташкилотининг барча мансабдор шахслари ва ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар, фармойишлар ва бошқа ҳужжатлар чиқаради;
д) ушбу Низомда ўз ваколатига киритилган масалаларни ҳал қилади, шунингдек, муассислар (қатнашчилар) қарорига кўра берилган тақдирда бошқа ваколатларни ҳам амалга оширади;
12. Тугатувчи вазифаларини бажариш тугатиш комиссиясига юкланган тақдирда, тижорат ташкилоти фаолиятини бошқаришга оид барча масалалар овоз бериш йўли билан ҳал этилади ва тугатиш комиссияси аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар сони тенг бўлган тақдирда, тугатиш комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
13. Тугатиш комиссияси мажлисларини ўтказишни унинг раиси ташкил қилади, раис ушбу Низомда белгиланган функцияларнинг тугатиш комиссияси қарорларига мувофиқ бажарилишини таъминлайди.
14. Тугатувчининг ваколатлари:
а) ихтиёрий тугатиш ниҳоясига етганда ― тижорат ташкилоти тугатилганлиги тўғрисидаги ёзувлар рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан тегишли давлат реестрига киритилган кунда;
б) тижорат ташкилоти фаолияти тикланганда ― тугатиш ишлари тўхтатилганлиги ва тижорат ташкилоти фаолияти тикланганлиги тўғрисида қарор қабул қилинган кунда;
в) тадбиркорлик субъекти банкрот деб эътироф этилганда ― тадбиркорлик субъекти банкрот деб эътироф этилганлиги ва тугатиш ишлари бошланганлиги тўғрисида суд қарори қабул қилинган кунда;
г) янги тугатувчи тайинланганда ― муассислар (қатнашчилар) томонидан тегишли қарор қабул қилинган кунда тўхтатилади. Ушбу ҳолатда тижорат ташкилотининг барча ҳужжатлари, муҳрлари, штамплари (агар мавжуд бўлса) ва бошқа мол-мулки янгидан тайинланган тугатувчига икки кун муддатда рўйхат бўйича топширилади.
3-боб. Тижорат ташкилотини ихтиёрий тугатиш
15. Молия-хўжалик фаолиятини амалга ошираётган тижорат ташкилотларини ихтиёрий тугатиш ушбу Низомга мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
16. Тугатувчи ихтиёрий тугатиш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейинги иш кунидан кечикмай:
а) рўйхатдан ўтказувчи органга — ўзи келган ҳолда ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги қарор нусхасини. Бунда тижорат ташкилотини ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги қарор нусхаси Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этилганда, тугатувчи ўзининг тугатувчи этиб белгиланганлигини Тизим воситасида келишади, тугатувчи тижорат ташкилотининг директори бўлган ҳолат бундан мустасно;
б) тижорат ташкилотининг талаб қилиб олинадиган асосий депозит ҳисобварағига (кейинги ўринларда асосий ҳисобварағи деб аталади), хизмат кўрсатувчи банкка ва хорижий валютадаги маблағлари жамланадиган банкка:
ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги қарор нусхасини;
имзолар намуналари ва тугатувчи муҳрининг босма изи қўйилган карточкаларнинг икки нусхасини;
в) тижорат ташкилотининг миллий валютадаги иккиламчи депозит ҳисобварақларига, жамғарма депозит ҳисобварақларига ва муддатли депозит ҳисобварақларига хизмат кўрсатувчи банкларга ― уларни ёпиш ҳамда маблағларнинг мавжуд қолдиқларини унинг миллий валютадаги асосий ҳисобварағига ўтказиш тўғрисидаги ариза-топшириқномани;
г) тижорат ташкилотининг хорижий валютадаги талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари, жамғарма ва муддатли депозит ҳисобварақлари очилган банкларга — уларни ёпиш ҳамда маблағларнинг мавжуд қолдиқларини унинг депозит ҳисобварақларига, миллий валютадаги асосий ҳисобварағи очилган жойда очилган хорижий валютадаги талаб қилиб олинадиган депозит ҳисобварағига ўтказиш тўғрисидаги ариза-топшириқномани жўнатади.
16 1 . Тугатувчи ихтиёрий тугатиш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейинги уч иш кунидан кечикмай солиқ хизмати органларига балансида маркировкаланадиган товарлари мавжуд бўлган қолдиқлари тўғрисидаги хабарномани жўнатади.
17. Рўйхатдан ўтказувчи орган тугатиш тўғрисида қарор тушгандан сўнг бир иш куни ичида қуйидагиларни амалга оширади:
а) тижорат ташкилоти ихтиёрий тугатиш жараёнида эканлиги тўғрисидаги маълумотларни давлат реестрига киритади ҳамда бу тўғрисида Тизим орқали қуйидаги органларни хабардор қилади:
рўйхатдан ўтган жойдаги солиқ хизмати ва статистика органларини;
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси туман (шаҳар) бўлимини (кейинги ўринларда Бюро деб аталади);
кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказувчи органни;
автотранспорт воситалари, қишлоқ хўжалиги техникаси ва рўйхатдан ўтказиладиган бошқа техника воситаларини рўйхатдан ўтказувчи органларни;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги;
«Ҳудудгазтаъминот», «Ҳудудий электр тармоқлари» ва «Ўзсувтаъминот» АЖларнинг ҳудудий ташкилотлари;
б) рўйхатдан ўтказувчи органнинг расмий сайтига тижорат ташкилоти тугатилаётганлиги тўғрисида барча учун эркин фойдаланиш имкони бўлган эълон жойлаштиради, эълонда қуйидагилар кўрсатилади:
тижорат ташкилотининг тўлиқ ва қисқартирилган номи (шунингдек, тижорат ташкилотининг тугатишдан олдинги йил мобайнида ўзгартирилган барча тўлиқ ва қисқартирилган номлари кўрсатилади);
тижорат ташкилотининг жойлашган жойи (почта манзили), солиқ тўловчининг идентификация рақами;
рўйхатдан ўтказилган сана ва рўйхатдан ўтказган орган тўғрисидаги маълумотлар (номи ва манзили);
ихтиёрий тугатиш тўғрисида қабул қилинган қарор тўғрисидаги маълумотлар (санаси, рақами);
кредиторларнинг талаблари кўрсатилган ҳолдаги мурожаатларни қабул қилиш муддати, ушбу муддат кўрсатиб ўтилган эълон чиққан вақтдан бошлаб икки ойдан кам бўлмаслиги керак.
Ушбу банднинг «а» кичик банди учинчи ― еттинчи хатбошиларида кўрсатилган органлар тегишли хабарнома тушган кундан бошлаб беш иш куни ичида ўзларининг маълумотлар базасида тижорат ташкилоти тўғрисида мавжуд бўлган маълумотларни Тизим орқали тақдим этади.
18. Қуйидагилар:
а) рўйхатдан ўтказувчи орган хабардор қилинган санадан бошлаб:
тижорат ташкилотининг молия-хўжалик фаолияти тўхтатиб қўйилади;
ер солиғи, мол-мулк солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, шунингдек, барча турдаги солиқлар ва йиғимлар бўйича пеняларни ҳисоблаб ёзиш тўхтатилади. Мол-мулкни, тайёр маҳсулот қолдиқларини ва бошқа активларни сотишда солиқлар ва йиғимлар амалдаги сотиш нархларидан келиб чиққан ҳолда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳисоблаб чиқилади ва тўланади, ушбу хатбошида кўрсатилганлар бундан мустасно;
соф фойдадан дивидендлар ҳисоблаш тақиқланади;
тижорат ташкилотининг таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тақиқланади;
мол-мулкни бегоналаштириш билан боғлиқ бўлган ёхуд мол-мулкни учинчи шахслар томонидан фойдаланиш учун беришга сабаб бўладиган битимлар фақат ушбу Низомда белгиланган тартибда амалга оширилади;
барча мажбуриятларни, шунингдек, муддати кечиктирилган мажбурий тўловларни бажариш муддати бошланган ҳисобланади;
б) миллий ва хорижий валютадаги талаб қилиб олинадиган асосий ҳисобварағига ва иккиламчи депозит ҳисобварағига хизмат кўрсатувчи банклар хабардор қилинган санадан бошлаб:
тижорат ташкилотининг миллий ва хорижий валютадаги ҳисобварақларидан маблағларни ҳисобдан чиқаришга фақат тугатувчининг топшириғига биноан, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда йўл қўйилади;
2-сон картотеканинг амал қилиши тўхтатиб қўйилади.
Тижорат ташкилотининг миллий ва хорижий валютадаги иккиламчи депозит ҳисобварақлари, жамғариладиган ҳамда муддатли депозит ҳисобварақларига хизмат кўрсатувчи банклар томонидан ушбу ҳисобварақлар ёпилиб, ҳисобварақдаги миллий валюта қолдиқларини асосий ҳисобварағига, хорижий валюта қолдиқларини хорижий валютада очилган ҳисобвараққа ўтказиб берилади.
19. Тугатувчи ихтиёрий тугатиш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин:
а) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тижорат ташкилоти ходимлари билан меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатларни тўхтатиш чора-тадбирларини кўради;
б) тижорат ташкилотининг активлари ва мажбуриятларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хатловдан ўтказади, шу жумладан тижорат ташкилоти қарздор сифатида иштирок этган ижро ҳужжатлари реестрини тузади;
в) йил бошидан бошлаб рўйхатдан ўтказувчи орган тижорат ташкилотини ихтиёрий тугатиш тўғрисида хабардор қилинган санагача бўлган даврда тижорат ташкилоти томонидан тўланадиган барча турдаги солиқлар ва йиғимлар бўйича ҳисоб-китобларни тузади;
г) тижорат ташкилотининг дебиторлик қарзларини олиш, шунингдек, тасдиқнома олган ҳолда (қабул қилиб олинган санаси тўғрисидаги белги, почта квитанцияси, ёзма ёки электрон хабар ва шу кабилар) кредиторларни аниқлаш ва тижорат ташкилотининг тугатилиши тўғрисида уларни ёзма равишда хабардор қилиш чора-тадбирларини кўради.
20. Бюронинг туман (шаҳар) бўлими рўйхатдан ўтказган органнинг билдиришномасини олган санадан бошлаб ўн кундан кечиктирмай иш юритишда ижро ҳужжати мавжудлигини белгиланган тартибда аниқлайди, унда тугатилаётган тижорат ташкилоти қарздор сифатида иштирок этади.
21. Тугатилаётган тижорат ташкилоти давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги солиқ хизмати органи рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан Тизим орқали хабардор қилинган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида тижорат ташкилотининг молия-хўжалик фаолиятини текширишга (тафтиш қилишга) киришади, унинг муддати ўттиз календарь кундан ошмаслиги керак.
Йиллик айланмаси охирги уч йил ичида ўн миллиард сўмдан ошмаган ҳамда солиқ хавфи даражаси ўрта бўлган, солиқ маслаҳатчилари ёки аудиторлик ташкилотлари томонидан солиқларга доир хулоса бериш орқали ихтиёрий тугатилиш истагини билдирган тижорат ташкилотида солиқ текшируви ўтказилмайди.
Текширишда тижорат ташкилотининг охирги текшириш ўтказилган санадан бошлаб (тижорат ташкилотини текшириш давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб амалга оширилмаган бўлса ― давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб) тижорат ташкилотини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақида рўйхатдан ўтказган орган хабардор қилинган санагача бўлган давр мобайнидаги молия-хўжалик фаолияти қамраб олинади, бироқ ушбу давр уч йилдан ошмаслиги зарур.
Текшириш ушбу банднинг биринчи хатбошида белгиланган муддатда тугалланмаган тақдирда, тижорат ташкилотининг солиқлар ва йиғимлар бўйича қарзи тугатувчи тақдим этган ҳисоб-китобларга биноан аниқланади.
Текшириш якунига кўра солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолатлари аниқланган тақдирда давлат солиқ хизмати органи қонун ҳужжатларига мувофиқ чоралар кўради.
Қуйидаги ҳолларда тижорат ташкилотларининг молия-хўжалик фаолияти текширилмайди:
давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаган ҳамда солиқ қарзи мавжуд бўлмаган;
охирги уч йилда товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган жами даромади ўн миллиард сўмдан ошмаган, бюджет ва кредиторлар олдида қарздорлиги мавжуд бўлмаган, мунтазам равишда солиқ ҳисоботларини тақдим этаётган ҳамда «хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими баҳолаш натижаларига кўра солиқ хавфи даражаси паст бўлган. Бунда тадбиркорлик субъектларининг активлари ва пассивлари чиқиб кетиши бўйича юзага келадиган солиқ мажбуриятлари тўлиқ бажарилган ва солиқ қарзи мавжуд бўлмаганда солиқ хизмати органи томонидан рўйхатдан ўтказувчи органга Тизим орқали автомат тарзда хулоса тақдим этилади.
22. Кредиторлар томонидан талаблар тақдим этилиши учун белгиланган муддат тугагач тугатувчи солиқ хизмати органи томонидан ўтказилган текшириш натижаларини, шунингдек, тузилган ижро ҳужжатлари реестрини ҳисобга олган ҳолда оралиқ тугатиш баланси лойиҳасини тузади.
Оралиқ тугатиш баланси тижорат ташкилоти муассислари (қатнашчилари) томонидан тасдиқланади.
23. Тугатувчи оралиқ тугатиш баланси тасдиқлангандан кейин беш иш куни мобайнида тасдиқномани олган ҳолда ҳар қайси кредиторларни уларнинг талаблари эътироф этилганлиги ёки рад қилинганлиги, эътироф этилган талаблар суммаси ҳақида ёзма (электрон) равишда тасдиқномани олган ҳолда хабардор қилади.
24. Оралиқ тугатиш балансига мувофиқ у тасдиқланган кундан бошлаб тугатувчи томонидан кредиторларга қуйидаги навбат бўйича пул суммаларини тўлаш амалга оширилади:
биринчи навбатда ― фуқароларнинг меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган, алиментларни ундиришга ва муаллифлик шартномалари бўйича пул тўловларига доир талабларини, шунингдек, фуқароларнинг ҳаёти ва саломатлигига етказилган зарар учун тижорат ташкилоти тегишли вақтбай тўловларни соқит қилиш йўли билан жавоб берадиган талабларини қондириш;
иккинчи навбатда ― Давлат бюджетига ва мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар;
учинчи навбатда ― бошқа кредиторларнинг талаблари.
25. Кредиторларнинг гаров (ипотека) билан таъминланган талабларини қондириш тижорат ташкилотининг гаровга қўйилган мол-мулкини (гаров предметини) белгиланган тартибда сотишдан кейин тушган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади. Ушбу маблағлар қолдиғи кредиторлар талабларини Низомнинг 24-бандида кўрсатилган навбат бўйича қондириш учун йўналтирилади.
Агар гаров (ипотека) предметини сотишдан тушган сумма кредиторларнинг гаров билан таъминланган талабларини тўлиқ қондириш учун етарли бўлмаса, у ҳолда талабларнинг қолган қисми Низомнинг 24-бандида белгиланган навбат бўйича қондирилади.
26. Кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилиш учун пул маблағлари етарли бўлмаган тақдирда тугатувчи томонидан:
мол-мулкнинг бозор қийматини аниқлаш учун баҳоловчи ташкилот жалб этилади;
тижорат ташкилоти мол-мулкини очиқ савдоларда сотиш ташкил этилади.
Муомаладаги чекланган мол-мулкни сотиш ёпиқ савдоларда қонунчиликка мувофиқ кўрсатиб ўтилган мулкка нисбатан мулк эгаси ҳуқуқига ёки бошқача буюм эгаси ҳуқуқига эга бўлган шахслар иштирокида амалга оширилади.
27. Савдога қўйилган санадан бошлаб икки ой мобайнида сотилмаган мол-мулк кредиторларга баҳолаш суммасида ушбу Низомнинг 24-бандида белгиланган навбатга риоя этган ҳолда мулк этиб қабул қилиш таклиф этилади.
28. Гаровга қўйилган мулкни гаров сақловчига мулк қилиб бериш «Гаров тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 29-моддасига ҳамда «Ипотека тўғрисида»ги Қонунининг 43-моддасига мувофиқ амалга оширилади. Мол-мулкни бошқа кредиторларга беришда унинг баҳолаш суммаси эътироф этилган талабларни тўлаш ҳисобига қўшилади, баҳолаш суммаси билан талаб миқдори ўртасида тижорат ташкилоти фойдасига ҳосил бўлган тафовут беш иш куни муддатида кредитор томонидан тўланади.
29. Кредиторлар талабларини қондириш муассислар (қатнашчилар) томонидан тугатилаётган тижорат ташкилотининг банкдаги ҳисобварақларига йўналтириладиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилиши мумкин.
30. Кредиторларнинг талабларини тўлиқ ҳажмда қондиришнинг мумкин эмаслиги аниқланган тақдирда, тугатувчи тижорат ташкилотини тўловга қобилиятсизлик ҳақида иш қўзғатиш тўғрисидаги ариза билан иқтисодий судга мурожаат қилиши шарт. Хўжалик юритувчи субъект банкрот деб эътироф этилган вақтдан бошлаб ихтиёрий тугатиш тўхтатилади ва бундан кейинги тартибот тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
31. Тугатувчи:
кредиторлар билан ҳисоб-китоблар тугаллангандан, шунингдек, тижорат ташкилоти қарздор сифатида иштирок этган ижро ҳужжатлари амалда ижро этилгандан кейин;
солиқлар ва йиғимлар, молиявий жарималар суммаси, шу жумладан, текширишлар якунлари бўйича ҳисобланган суммалар тўлангандан кейин;
тижорат ташкилотининг мол-мулки мулкка эгалик қилиш юзасидан буюмлар бўйича ҳуқуқларга ёки ушбу тижорат ташкилотига нисбатан мажбуриятлар бўйича ҳуқуқларга эга бўлган муассислар (қатнашчилар) ўртасида тақсимлангандан кейин тугатиш баланси лойиҳасини тузади.
32. Тугатиш баланси тижорат ташкилоти муассислари (қатнашчилари) томонидан тасдиқланади ва тугатувчи томонидан бир иш куни мобайнида солиқ хизмати органига топширилади. Тугатувчи тугатилаётган тижорат ташкилоти қарздор сифатида иштирок этган ва ижро этилмаган ижро ҳужжатларининг иш юритувида мавжудлиги юзасидан Бюрога сўров юборади.
Тугатиш баланси қабул қилингандан кейин солиқ хизмати органи тижорат ташкилотининг солиқлар ва йиғимлар бўйича қарзи, шунингдек, ташқи савдо операциялари бўйича дебитор ва кредитор қарзи, мол-мулки, тайёр маҳсулот қолдиқлари ва бошқа активлари мавжуд бўлмаган тақдирда, бир иш куни мобайнида солиқлар ва йиғимлар бўйича қарзи, шунингдек, ташқи савдо операциялари бўйича дебитор ва кредитор қарзи, мол-мулки, тайёр маҳсулот қолдиқлари ва бошқа активлари йўқлиги тўғрисида хулосани тугатувчига ҳамда Тизим орқали рўйхатдан ўтказувчи органга юборади.
Бюро тижорат ташкилоти қарздор сифатида иштирок этган ва ижро этилмаган ижро ҳужжати унинг иш юритувида мавжуд бўлмаган тақдирда, ижро этилмаган тегишли ижро ҳужжати иш юритувида мавжуд эмаслиги ҳақида тугатувчига ҳамда Тизим орқали рўйхатдан ўтказувчи органга уч иш куни мобайнида хабарнома юбориши шарт.
33. Солиқ хизмати органи томонидан тижорат ташкилотининг солиқлар ва йиғимлардан қарзи йўқлиги тўғрисида тақдим этилган хулосаси, шунингдек, ижроси таъминланмаган тегишли ҳужжат иш юритувида мавжуд эмаслиги ҳақида Бюронинг хабарномаси олингандан кейин тугатувчи тижорат ташкилотининг асосий ҳисобварағи очилган банкка уни ёпиш тўғрисида мурожаат қилади. Банк бир иш куни мобайнида тижорат ташкилотига тегишли булган ҳисобварақни ёпади ва тугатувчига асосий ҳисобварағи ёпилганлиги ҳақида маълумотнома беради, шунингдек, тижорат ташкилотларининг асосий хисобварағи ёпилганлиги тўғрисидаги маълумотнома Тизим орқали рўйхатдан ўтказувчи органга юборилади.
Тижорат ташкилотининг ҳисобварақлари хатланган бўлса, уларнинг ёпилишига йўл қўйилмайди. Бунда тугатувчи 2-сон картотека бўйича қарздорликни тўлаш (қайтариш) ва хатлашни бекор қилиш чораларини кўради.
Тижорат банклари ихтиёрий тугатилаётган тижорат ташкилотининг солиқлар ва йиғимлар бўйича қарзи мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотни солиқ органларидан электрон сўров орқали текшириб олиши мумкин.
34. Тугатувчи асосий ҳисобварақи ёпилгандан кейин уч иш куни мобайнида белгиланган тартибда давлат ёки нодавлат архивига тижорат ташкилотининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган барча бухгалтерия ва бошқа ҳужжатларини топширади.
Тижорат ташкилоти ҳужжатларининг белгиланган тартибда давлат ёки нодавлат архивига топширилганлигини тасдиқловчи маълумотнома (давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаган тижорат ташкилотлари бундан мустасно) рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан Ягона миллий архив ахборот тизими орқали мустақил равишда олинади.
35. Тугатувчи тижорат ташкилотини давлат реестридан чиқариш учун рўйхатдан ўтказувчи органга ваколатли орган томонидан чиқарилган қимматли қоғозларни бекор қилиш тўғрисидаги маълумотномани (агар мавжуд бўлса) тақдим этади.
36. Рўйхатдан ўтказувчи орган ушбу Низомнинг 35-бандида кўрсатилган барча ҳужжатлар олингандан кейин икки иш куни мобайнида ушбу Низомнинг 32 — 34-бандлари ижроси таъминланганлигини Тизим орқали текширади ҳамда давлат реестрига тижорат ташкилоти тугатилганлиги тўғрисидаги ёзувларни киритади.
Низомнинг 32 — 34-бандларида назарда тутилган маълумотлар Тизимда мавжуд бўлмаса ёки 35-банддаги ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган тақдирда, рўйхатдан ўтказувчи орган давлат реестрига ёзувлар киритишни рад этади.
Рўйхатдан ўтказувчи органнинг қарори у қабул қилинган кундан кейин бир иш куни мобайнида тугатувчига берилади ёки унга почта орқали жўнатилади. Давлат реестрига киритиш рад этилган тақдирда, тугатувчига айни бир вақтда олинган барча ҳужжатлар қайтарилади.
37. Рўйхатдан ўтказувчи орган давлат реестрига тижорат ташкилоти тугатилганлиги тўғрисидаги ёзувлар киритилгандан кейин автоматик тарзда:
тижорат ташкилоти тугатилганлиги тўғрисида солиқ хизмати ва статистика органларини ҳамда тижорат банкларини Тизим орқали хабардор қилади;
Ўзбекистон Республикаси Халқ банкининг тижорат ташкилоти жойлашган жойдаги филиалини тижорат ташкилоти тугатилганлиги тўғрисида хабардор қилади;
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашини фермер хўжалиги тугатилганлиги тўғрисида хабардор қилади.
38. Тижорат ташкилотини ихтиёрий тугатишнинг умумий муддати рўйхатдан ўтказувчи орган ихтиёрий тугатиш тўғрисида хабардор қилинган кундан бошлаб олти ойдан ошмаслиги керак.
Кўрсатилган муддат ўтгунга қадар ушбу Низомнинг 35-бандида кўрсатилган ҳужжатлар рўйхатдан ўтказувчи органга тўлиқ тақдим этилмаса, ихтиёрий тугатиш тўхтатилади. Рўйхатдан ўтказувчи орган бир иш куни мобайнида солиқ хизмати ва статистика органларига ҳамда тижорат банкларига ихтиёрий тугатиш тўхтатилганлиги тўғрисида Тизим орқали хабар беради ҳамда ёпилган банк ҳисобварақлари қайта тикланади.
39. Ихтиёрий тугатиш ушбу Низомнинг 38-бандида кўрсатилган муддатда тугалланмаганда, шунингдек, ихтиёрий тугатиш ва тижорат ташкилоти фаолиятини тиклаш тартиботи тўхтатилганда ушбу Низомнинг 18-банди «а» кичик банди учинчи хатбошида белгиланган имтиёзлар қўлланмайди ҳамда барча тегишли тўловлар уларни ҳисоблаб ёзиш тўхтатиб қўйилган давр учун тўлиқ ҳажмда ундирилади.
4-боб. Тадбиркорлик субъекти ― жисмоний шахс фаолиятини ихтиёрий тўхтатиш
40. Тадбиркорлик субъекти ― жисмоний шахс фаолиятини ихтиёрий тўхтатиш:
солиқлар ва йиғимларни юридик шахслар учун назарда тутилган тартибда тўлайдиган якка тартибдаги тадбиркорлар учун ― ушбу Низомнинг 3-бобида белгиланган тартибда;
қатъий белгиланган солиқларни тўловчи якка тартибдаги тадбиркорлар учун ушбу бобда белгиланган тартибда амалга оширилади.
41. Тадбиркорлик субъекти — жисмоний шахс фаолиятини ихтиёрий тўхтатиш тўғрисида унинг рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этган аризаси асосида амалга оширилади.
Тадбиркорлик субъекти — жисмоний шахснинг асосий ҳисобварағи ёпилганлиги тўғрисидаги маълумотнома Тизим орқали рўйхатдан ўтказувчи органга юборилади. Бунда тижорат банклари тадбиркорлик субъекти — жисмоний шахснинг солиқлар ва йиғимлар бўйича қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотни солиқ органларидан электрон сўров орқали текшириб олиши мумкин.
42. Рўйхатдан ўтказувчи орган фаолиятни ихтиёрий тўхтатиш тўғрисида ариза келиб тушгандан сўнг бир иш куни ичида тадбиркорлик субъекти-жисмоний шахс давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги солиқ хизмати органига Тизим орқали унинг солиқлар ва йиғимлар бўйича қарзи йўқлигини тасдиқлаш учун сўровнома юборади.
Бунда солиқ хизмати органи сўровнома олинган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида Тизим орқали рўйхатдан ўтказувчи органга хабарнома юборади.
43. Рўйхатдан ўтказувчи орган Тизим орқали қуйидаги ҳужжатлар келиб тушгандан кейин бир иш куни мобайнида тадбиркорлик субъекти — жисмоний шахс фаолиятини тўхтатиш тўғрисидаги ёзувни давлат реестрига киритади:
ушбу Низомнинг 41-бандида назарда тутилган тадбиркорлик субъекти — жисмоний шахснинг асосий ҳисобварағи ёпилганлиги тўғрисидаги тижорат банкининг маълумотномаси;
солиқ хизмати органининг ушбу Низом 42-бандида назарда тутилган хабарномаси.
44. Рўйхатдан ўтказувчи органнинг тадбиркорлик субъекти ― жисмоний шахс фаолиятини тўхтатиш тўғрисидаги ёзувни давлат реестрига киритиш ҳақидаги қарори қабул қилингандан сўнг бир иш куни мобайнида тадбиркорлик субъекти ― жисмоний шахсга (вакилига) берилади ёки почта орқали жўнатилади.
45. Тадбиркорлик субъекти — жисмоний шахс фаолиятини тўхтатиш тўғрисидаги ёзув давлат реестрига киритилгандан кейин рўйхатдан ўтказувчи орган уч иш кунида:
солиқ хизмати органини тадбиркорлик субъекти — жисмоний шахс фаолияти тўхтатилганлиги тўғрисида қарор қабул қилингани ҳақида Тизим орқали хабардор қилади;
«Лицензия» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали лицензия ва рухсатномаларни берган органларга хабарнома юборилади.
46. Тадбиркорлик субъекти сифатида фаолиятининг тўхтатилиши жисмоний шахсни кредиторлар олдидаги унинг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ мажбуриятларидан озод қилмайди.
5-боб. Якунловчи қоидалар
47. Тижорат ташкилоти муассислари (қатнашчилари), тадбиркорлик субъекти ― жисмоний шахс, тугатувчи ўзлари тайёрлаган, рўйхатдан ўтказган органга ва солиқ хизмати органига тақдим этган ҳужжатларнинг тўғрилиги ва қонунчиликка мувофиқлиги учун жавоб берадилар.
48. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар, шу жумладан, ўзларига юкланган вазифаларни бажармаганлик ёки зарур даражада бажармаганлик натижасида кредиторларга, муассисларга (қатнашчиларга) ёки учинчи шахсларга етказилган зарар учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисида низомга ИЛОВА
Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Ижро муддати 1-босқич Тугатувчи Тугатувчи тайинлангандан кейин тижорат ташкилотининг бошқарув органлари ёки жисмоний шахс томонидан унга тижорат ташкилоти фаолияти билан боғлиқ барча ҳужжатларни, шунингдек, тижорат ташкилотининг муҳри (агар мавжуд бўлса), штамплари ва бошқа мол-мулкини топшириш. 3 (уч) иш кунида 2-босқич Тугатувчи Ихтиёрий тугатиш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин рўйхатдан ўтказувчи органга қарор нусхасини тақдим этиш. 1 (бир) иш кунида 3-босқич Рўйхатдан ўтказувчи орган (Давлат хизматлари маркази) Тугатиш тўғрисида қарор олинганидан сўнг тижорат ташкилотини ихтиёрий тугатиш жараёнида эканлиги тўғрисидаги маълумотларни давлат реестрига киритиш ва бу тўғрисида Тизим орқали тегишли идора ва ташкилотларни хабардор қилиш хамда ўзининг расмий сайтига тижорат ташкилоти тугатилаётганлиги тўғрисида барча учун эркин фойдаланиш имкони бўлган эълонни жойлаштириш. 1 (бир) иш кунида 4-босқич Идора ва ташкилотлар Ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги хабарнома олинган кундан бошлаб ўзларининг маълумотлар базасида тижорат ташкилоти тўғрисида мавжуд бўлган маълумотларни Тизим орқали тақдим этиш. 5 (беш) иш кунида 5-босқич Мажбурий ижро бюроси Рўйхатдан ўтказган органнинг билдиришномасини олган санадан бошлаб иш юритишда ижро ҳужжатини давлат ижрочиси қонунда белгиланган тартибда ижро ишини тугаллаш ва белгиланган тартибда тугатишни ижро этиш учун ижро ҳужжатини тугатувчига юбориш. 10 (ўн) кун 6-босқич Солиқ хизмати органлари Тизим орқали хабардор қилинган кундан бошлаб тижорат ташкилотининг молия-хўжалик фаолиятини текширишга (тафтиш қилишга) киришиш, йиллик айланмаси охирги уч йил ичида ўн миллиард сўмдан ошмаган ҳамда солиқ хавфи даражаси ўрта бўлган, солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ёки аудиторлик ташкилотлари томонидан солиқларга доир хулоса бериш орқали ихтиёрий тугатилиш истагини билдирган ҳамда молия-хўжалик фаолияти текширилмайдиган тижорат ташкилотлардан ташқари. 3 (уч) иш кунида 7-босқич Тугатувчи Оралиқ тугатиш баланси тасдиқлангандан кейин барча кредиторларни уларнинг талаблари эътироф этилганлиги ёки рад қилинганлиги, эътироф этилган талаблар суммаси ҳақида ёзма (электрон) равишда тасдиқномани олган ҳолда хабардор қилиш. 5 (беш) иш кунида 8-босқич Тугатувчи Мол-мулкни бошқа кредиторларга беришда унинг баҳолаш суммаси эътироф этилган талабларни тўлаш ҳисобига қўшиш, баҳолаш суммаси билан талаб миқдори ўртасида тижорат ташкилоти фойдасига ҳосил бўлган тафовутни кредитордан қабул қилиб олиш. 5 (беш) иш кунида 8а-босқич Тугатувчи Тугатиш балансини тижорат ташкилоти муассислари (қатнашчилари) томонидан тасдиқлангандан солиқ хизмати органига топширади. 1 (бир) иш кунида 9-босқич Солиқ хизмати органлари Тугатиш баланси қабул қилингандан кейин тижорат ташкилотининг солиқлар ва йиғимлар бўйича қарзи, шунингдек, ташқи савдо операциялари бўйича дебитор ва кредитор қарзи, мол-мулки, тайёр маҳсулот қолдиқлари ва бошқа активлари бўлмаган тақдирда, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзи йўқлиги тўғрисидаги хулосани тугатувчига хамда Тизим орқали рўйхатдан ўтказувчи органга юбориш. 1 (бир) иш кунида 10-босқич Мажбурий ижро бюроси Бажарилмаган ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюросининг иш юритувида мавжуд бўлмаган тақдирда, ижро этилмаган тегишли ижро ҳужжати иш юритувида мавжуд эмаслиги ҳақида тугатувчига ҳамда Тизим орқали рўйхатдан ўтказувчи органга хабарнома юбориш. 3 (уч) иш кунида 11-босқич Тугатувчи Солиқ хизмати органи ва Мажбурий ижро бюросининг хабарномаси олингандан кейин тижорат ташкилотининг асосий ҳисобварағи очилган тижорат банкига уни ёпиш тўғрисида мурожаат қилиш ва тижорат банклари томонидан тижорат ташкилотига тегишли бўлган ҳисобварақ ёпилганлиги тўғрисида маълумотномани олиш. 1 (бир) иш кунида 12-босқич Тугатувчи Асосий ҳисобварағи ёпилгандан кейин давлат архивига тижорат ташкилотининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган барча бухгалтерия ва бошқа ҳужжатларини топшириш. 3 (уч) иш кунида 13-босқич Рўйхатдан ўтказувчи орган (Давлат хизматлари маркази) Барча ҳужжатлар олингандан кейин Тизим орқали текшириш хамда давлат реестрига тижорат ташкилоти тугатилганлиги тўғрисидаги ёзувларни киритиш. 2 (икки) иш кунида 14-босқич Рўйхатдан ўтказувчи орган (Давлат хизматлари маркази) Қарор қабул қилинган кундан кейин уни тугатувчига бериш еки почта орқали жўнатиш. Давлат реестрига киритиш рад этилган тақдирда, тугатувчига айни бир вақтда олинган барча ҳужжатлар, муҳр ва штампларни қайтариш. 1 (бир) иш кунида 15-босқич Рўйхатдан ўтказувчи орган (Давлат хизматлари маркази) Давлат реестрига тижорат ташкилоти тугатилганлиги тўғрисидаги ёзувлар киритилгандан кейин солиқ хизмати ва статистика органларини Тизим орқали хабардор қилиш. 3 (уч) иш кунида 16-босқич Рўйхатдан ўтказувчи орган (Давлат хизматлари маркази) Кўрсатилган муддат ўтгунга кадар барча ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаса, ихтиёрий тугатишни тўхтатиш хамда солиқ хизмати ва статистика органларига ихтиёрий тугатиш тўхтатилганлиги тўғрисида Тизим орқали хабар бериш хамда ёпилган банк ҳисобварақларини қайта тиклаш. 1 (бир) иш кунида
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 августдаги 704-сон қарорига 2-ИЛОВА
Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлик субъектларини давлат реестридан чиқариш тартиби тўғрисида
1-боб.Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлик субъектлари — юридик шахсларни (кейинги ўринларда тижорат ташкилоти деб аталади) ҳамда фаолиятини вақтинча тўхтатган якка тартибдаги тадбиркорлик субъектларини Тадбиркорлик субъектларининг ягона давлат реестридан (кейинги ўринларда давлат реестри деб аталади) чиқариш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
молия-хўжалик фаолияти — тижорат ташкилотининг маҳсулот ишлаб чиқариш, ишларни бажариш, савдо ва хизмат кўрсатиш, шунингдек, бухгалтерия, молия, статистика, банк ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатларни юритиш билан боғлиқ фаолияти;
ҳаракатсиз ҳолатга ўтказиш — молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тижорат ташкилотини ихтиёрий тугатиш чоралари кўрилмаганда, уларни давлат реестридан чиқаришга қадар қўлланиладиган чора;
рўйхатдан ўтказувчи орган — Давлат хизматлари марказлари;
тугатиш — рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан давлат реестрига тижорат ташкилотини тугатиш тўғрисидаги ёзувларни қайд этиш;
фаолиятни вақтинча тўхтатиб туриш — якка тартибдаги тадбиркор томонидан фаолиятни бошлаш ёки амалга оширишда молиявий маблағлар (ўз маблағлари, кредит кабилар) мавжуд эмаслиги ёки бошқа сабабларга кўра фаолиятини бир йил муддатгача бўлган даврда вақтинча тўхтатиш;
Марказий маълумотлар базаси — Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг юридик шахслар, фаолиятини ваколатхона, филиал ёки доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг марказий маълумотлар базаси.
Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими (кейинги ўринларда Тизим деб аталади) — тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишни, шунингдек, рўйхатдан ўтказувчи орган ва ваколатли ташкилотларнинг алоқа каналлари орқали электрон ахборот алмашувини таъминловчи тизим.
3. Ушбу Низомнинг қоидалари:
банклар ва кредит бюролари, уларнинг филиал ва ваколатхоналарини;
шаҳарни ташкил этувчи тижорат ташкилотлари ва уларга тенглаштирилган тижорат ташкилотларини;
давлат органларини, нодавлат нотижорат ташкилотларини, шу жумладан, уларнинг юридик шахслари ҳисобланадиган алоҳида бўлинмаларини (ваколатхоналари ва филиалларини), шунингдек, халқаро ва хорижий нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ва филиалларини;
қонун ҳужжатларида назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари бўлган тижорат ташкилотларини тугатишда қўлланмайди.
4. Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тижорат ташкилотларини давлат реестридан чиқариш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
2-боб. Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тижорат ташкилотларини аниқлаш
5. Тижорат ташкилотларини молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган деб эътироф этиш учун қуйидагилар асос бўлади:
давлат рўйхатидан ўтган санадан бошлаб уч ой мобайнида банк ҳисобварақларини очмаганлиги;
банк ҳисобварақларини очган, бироқ олти ой мобайнида:
молия-хўжалик фаолияти бўйича банк ҳисобварақларига маблағлар туширмаганлиги;
электрон ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштирмаганлиги;
онлайн назорат-касса машиналари, виртуал касса ёки маркетплейс тўлов тизимидан фойдаланилмаганлиги;
ташқи савдо операцияларини амалга оширмаганлиги.
6. Тижорат ташкилотларининг банк ҳисобварақларига олти ой мобайнида молия-хўжалик фаолияти бўйича пул маблағлари тушмаганда, тижорат банклари уч иш куни ичида улар ҳисобга қўйилган жойдаги солиқ хизмати органига Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Солиқ қўмитаси ўртасидаги тўғридан-тўғри интеграция канали орқали ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ маълумот тақдим этади.
Бунда солиқ хизмати органига маълумот тақдим этилгандан сўнг тижорат ташкилотининг банк ҳисобварақларига пул маблағлари тушганда, тижорат банклари томонидан ушбу ўзгариш бўйича бир иш куни мобайнида қўшимча маълумот тақдим этилади.
7. Солиқ хизмати органи тижорат банкларидан маълумот келиб тушгач ва (ёки) ушбу Низомнинг 5-банди талаблари бўйича солиқ органларининг Марказий маълумотлар базасида мавжуд маълумотлар асосида уч иш куни мобайнида тижорат ташкилотлари фаоллик ҳолатини фаолият кўрсатмаётган ҳолатга ўзгартиради ҳамда ушбу ташкилотлар тўғрисида Тизим орқали рўйхатдан ўтказувчи орган ва рўйхатдан ўтган жойдаги статистика органларини хабардор қилади.
8. Солиқ хизмати органи ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган юридик шахслар бўйича:
а) қуйидагиларни:
тижорат ташкилоти ҳақиқатда молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаганлигини;
мол-мулки шу жумладан, рақамли маркировкаланадиган маҳсулотлар қолдиқлари мавжудлигини;
юридик ва фаолият кўрсатиш манзилида мавжудлигини;
тижорат ташкилотининг барча қарздорликлари (2-сон картотекаси) таҳлилини;
солиқлар ва йиғимлар бўйича қарздорлиги мавжудлигини;
б) муассисларининг (қатнашчиларининг) турар жойини аниқлаш ва уларни тугатиш жараёнига жалб қилиш чораларини кўради;
в) молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тижорат ташкилотлари муассисларига (қатнашчиларига) тижорат ташкилотини ихтиёрий тугатишни таклиф этади. Тижорат ташкилоти ўн иш кунида ихтиёрий тугатишга киришмаган, тижорат ташкилоти муассислари (қатнашчилар) ихтиёрий тугатишни амалга оширишни рад этган, шунингдек, кўрсатиб ўтилган шахсларни аниқлаш мумкин бўлмаган тақдирда, ушбу Низомнинг 9-бандида назарда тутилган тадбирларни амалга оширади;
д) Марказий маълумотлар базасида мавжуд ҳамда бошқа органлар, муассасалар ва ташкилотлардан тақдим этилган маълумотлар асосида тижорат ташкилотининг фаолиятини ахборот тизимлари орқали текширувдан олдинги таҳлилдан ўтказади.
3-боб. Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тижорат ташкилотларини ҳаракатсиз ҳолатга ўтказиш
9. Тижорат ташкилотининг солиқ ва йиғимлар бўйича қарздорликлари аниқланмаган, мол-мулки мавжуд бўлмаган, тижорат ташкилоти муассисларини (қатнашчиларини), уларнинг вакиллари ва раҳбарини тугатиш жараёнига жалб этиш имкони бўлмаганда, давлат солиқ хизмати органлари Тизим орқали рўйхатдан ўтказувчи органга ўн иш кунида тижорат ташкилотини ҳаракатсиз ҳолатга ўтказиш тўғрисида тақдимнома юборади.
10. Рўйхатдан ўтказувчи орган:
солиқ хизмати органларининг тақдимномаси келиб тушгандан сўнг автоматик тарзда давлат реестрига ҳамда Тизимга тегишли ёзув киритади;
уч иш кунида:
тижорат ташкилотининг ҳаракатсиз ҳолатга ўтказилганлиги тўғрисида ўз расмий веб-сайтида эълонни жойлаштиради;
тижорат ташкилотининг муассисларига (қатнашчиларига), тижорат банкларига Тизимда тижорат ташкилотининг ҳаракатсиз ҳолатга ўтказилганлиги тўғрисида хабарнома юборади.
11. Тижорат банклари ҳаракатсиз ҳолатга ўтказилган тижорат ташкилотларининг ҳисобварақларини бир иш кунида ёпиб, пул маблағларини ҳаракатсиз депозит ҳисобварақларига ўтказади.
Ҳаракатсиз ҳолатга ўтказилган тижорат ташкилотларига келиб тушган маблағлар уларнинг ҳаракатсиз депозит ҳисобварақларига кирим қилинади. Ушбу тижорат ташкилотларининг ҳисобварақларига қўйилган талаблар ҳаракатсиз депозит ҳисобварақларидан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 56-моддасида белгиланган тартибда ҳисобдан чиқарилади.
12. Солиқ хизмати органлари томонидан ўтказилган таҳлиллар ва ўрганишлар натижасида солиқ қарздорликлари аниқланган тақдирда,уларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ундириш чоралари кўрилади.
Солиқлар бўйича қарздорликлари ундирилган тижорат ташкилотлари бўйича иш юритиш ушбу Низомнинг 9-банди асосида давом эттирилади.
13. Тижорат ташкилотининг дебиторлик-кредиторлик қарздорликларини ундириш манфаатдор шахслар томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
13 1 . Тижорат ташкилоти фаолият кўрсатмаётган корхоналар тоифасига ўтказилгандан кейин солиқ хизмати органлари томонидан солиқ ҳисоботларини қабул қилиш тўхтатилади.
14. Ҳаракатсиз ҳолатга ўтказилган тижорат ташкилоти фаолияти рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан қуйидаги ҳолатларда:
тижорат ташкилотининг муассиси(лари), унинг қонуний вакиллари ёки вориси бир йилда тижорат ташкилоти фаолиятини давом эттириш тўғрисида рўйхатдан ўтказувчи органга мурожаат қилган тақдирда — муассиси(лар), қонуний вакил ёки ворисларнинг қарорига асосан;
тижорат ташкилоти суд ёки ижро иши юритиш жараёнига даъвогар ёхуд жавобгар сифатида эътироф этилган ёки унга нисбатан тўловга қобилиятсизлик иши қўзғатилган тақдирда, қайта тикланади.
Бунда тижорат ташкилоти янгидан ташкил этилган деб ҳисобланмайди, унинг фаолияти қайта тикланганлиги тўғрисида давлат реестрига ҳамда Тизимга тегишли ёзув киритилади.
Тижорат ташкилоти фаолияти қайта тикланган тақдирда, рўйхатдан ўтказувчи орган бу ҳақда тижорат банкларини, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигини Тизим орқали хабардор қилади.
15. Ҳаракатсиз ҳолатга ўтказилган тижорат ташкилотини жавобгар ёки даъвогар сифатида эътироф этган орган (мансабдор шахс) бу ҳақида уч иш кунида рўйхатдан ўтказувчи органни хабардор қилиши шарт.
4-боб. Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тижорат ташкилотларини давлат реестридан чиқариш
16. Тижорат ташкилотлари ҳаракатсиз ҳолатда сақланишига бир йил тўлганда рўйхатдан ўтказувчи орган:
ҳаракатсиз ҳолатга ўтказилган тижорат ташкилотлари фаолияти тикланмаган тақдирда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда уч иш кунида давлат реестридан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилади ва бу ҳақда давлат реестрига тегишли ёзув киритади;
давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳамда товар белгисининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани (агар мавжуд бўлса) бекор қилади. Агар уларни топиш имкони мавжуд бўлмаса, уч иш кунида бекор қилиниши тўғрисидаги маълумотлар рўйхатга олиш органи веб-сайтида эълон қилинади;
тижорат банклари, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигига тижорат ташкилоти, шунингдек, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига фермер хўжалиги давлат реестридан чиқарилганлиги тўғрисида Тизим орқали хабарнома юборади.
Давлат реестрига тугатиш ҳақида ёзув киритилгандан сўнг тижорат ташкилотини тугатиш якунланган, тижорат ташкилоти, шунингдек, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига фермер хўжалиги эса мавжуд эмас деб ҳисобланади.
17. Давлат реестридан чиқарилган тижорат ташкилотининг банк ҳисобварақларидаги маблағлар тижорат банклари томонидан беш иш кунида тижорат ташкилотларининг пул маблағларини миллий ва хорижий валютадаги ягона ҳисобварақларида жамлайди ва ҳисобварақ очилган банк жойлашган туман (шаҳар) маҳаллий бюджетига тегишли тижорат банки томонидан ўтказилади.
18. Ҳаракатсиз ҳолатда турган тижорат ташкилоти давлат реестридан чиқарилгандан сўнг унинг солиқ ва йиғимлар бўйича ортиқча тўланган суммалари маҳаллий бюджетларнинг даромади ҳисобланади.
4 1 -боб. Фаолиятини вақтинча тўхтатган якка тартибдаги тадбиркорлик субъектини давлат реестридан чиқариш
18 1 . Якка тартибдаги тадбиркорлик субъектини давлат реестридан чиқариш:
қатъий белгиланган миқдордаги даромад солиғини тўловчи якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари фаолияти вақтинча тўхтатилган санадан бошлаб бир йил мобайнида қайта тикланмаган тақдирда ва солиқ қарзи мавжуд бўлмаганда рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан;
солиқлар ва йиғимларни юридик шахслар учун назарда тутилган тартибда тўлайдиган якка тартибдаги тадбиркорлик субъектларини давлат реестридан чиқариш — ушбу Низомнинг 2 — 4-бобларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
18 2 . Фаолиятини вақтинча тўхтатган якка тартибдаги тадбиркорлик субъектини давлат реестридан чиқариш солиқ хизмати органининг хабарномаси асосида амалга оширилади.
18 3 . Рўйхатдан ўтказувчи орган Тизим орқали қуйидаги ҳужжатлар (маълумотлар) келиб тушгандан кейин бир иш куни мобайнида якка тартибдаги тадбиркорлик субъектини давлат реестридан чиқариш тўғрисидаги ёзувни давлат реестрига киритади:
якка тартибдаги тадбиркорлик субъектининг асосий ҳисобварағи ёпилганлиги тўғрисидаги тижорат банкининг маълумотномаси;
солиқ хизмати органининг хабарномаси;
якка тартибдаги тадбиркорлик субъектининг муҳри, штамплари (агар мавжуд бўлса) топширилганлиги тўғрисидаги маълумотнома.
18 4 . Давлат реестридан чиқарилган якка тартибдаги тадбиркорлик субъектининг банк ҳисобварақларидаги маблағлар тижорат банклари томонидан беш иш кунида миллий ва хорижий валютадаги ягона ҳисобварақларда жамланади ҳамда ҳисобварақ очилган банк жойлашган туман (шаҳар) маҳаллий бюджетига тегишли тижорат банки томонидан ўтказилади.
18 5 . Тадбиркорлик субъекти — жисмоний шахс давлат реестридан чиқарилгандан сўнг унинг солиқ ва йиғимлар бўйича ортиқча тўланган суммалари маҳаллий бюджетларнинг даромади ҳисобланади.
5-боб. Якунловчи қоидалар
19. Тижорат ташкилоти муассислари (қатнашчилари), тадбиркорлик субъекти, тугатувчи ўзлари тайёрлаган, рўйхатдан ўтказган органга ва солиқ хизмати органига тақдим этган ҳужжатларнинг тўғрилиги ва қонун ҳужжатларига мувофиқлиги учун жавоб берадилар.
20. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар, шу жумладан, ўзларига юкланган вазифаларни бажармаганлик ёки зарур даражада бажармаганлик натижасида кредиторларга, муассисларга (қатнашчиларга) ёки учинчи шахсларга етказилган зарар учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлик субъектларини давлат реестридан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлик субъектларини давлат реестридан чиқариш тартиби
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Ижро муддати 1-босқич Тижорат банклари Банк ҳисобварақларига олти ой мобайнида молия-хўжалик фаолияти бўйича пул маблағлари тушмаган ҳолларда тадбиркорлик субъектлари тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Солиқ қўмитасининг интеграциялашув платформаси орқали тақдим этиш. 3 (уч) иш кунида 2-босқич Солиқ хизмати органлари Тижорат банкларидан маълумот тушган ва (ёки) ушбу Низомнинг 5-банди талаблари бўйича солиқ органларининг Марказий маълумотлар базасида мавжуд маълумотлар асосида тижорат ташкилотлари фаоллик ҳолатини фаолият кўрсатмаётган ҳолатга ўзгартириш ва бу тўғрисида Тизим орқали рўйхатдан ўтказувчи орган ва рўйхатдан ўтган жойдаги давлат статистика органларини хабардор қилиш. 3 (уч) иш кунида 4-босқич Солиқ хизмати органлари Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тижорат ташкилоти муассисларига (қатнашчиларига) тижорат ташкилотини ихтиёрий тугатишни таклиф қилиш ва ихтиёрий тугатишга киришмаган, тижорат ташкилоти муассислари (қатнашчилар) ихтиёрий тугатишни амалга оширишни рад этан, шунингдек, кўрсатиб ўтилган шахсларни аниқлаш мумкин бўлмаган тақдирда, белгиланган тартибда тугатиш тадбирларини бошлаш. 10 (ўн) и кунида 5-босқич Солиқ хизмати органлари Тижорат ташкилотининг солиқ йиғимлар бўйича қарздорликлари аниқланмаган, мол-мулки мавжуд бўлмаган, тижорат ташкилоти муассисларини (қатнашчиларини), уларнинг вакиллари ва раҳбарини тугатиш жараёнига жалб этиш имкони бўлмаганда, Тизим орқали рўйхатдан ўтказувчи органга тижорат ташкилотини ҳаракатсиз ҳолатга ўтказиш тўғрисида тақдимнома юбориш. 10 (ўн) иш кунида 6-босқич Рўйхатдан ўтказувчи орган (Давлат хизматлари маркази) Тижорат ташкилотининг ҳаракатсиз ҳолатга ўтказилганлиги тўғрисида ўзининг расмий сайтида эълонни жойлаштириш; тижорат ташкилотининг муассисларига (қатнашчиларига) Тизимда тижорат ташкилотининг ҳаракатсиз ҳолатга ўтказилганлиги тўғрисида хабарнома юбориш. 3 (уч) иш кунида 7-босқич Тижорат банки Ҳаракатсиз ҳолатга ўтказилган тижорат ташкилотининг ҳисобварақларини ёпиш ва пул маблағларини ҳаракатсиз депозит ҳисобварақларига ўтказиш. 1 (бир) иш кунида 8-босқич Суд органлари ва Мажбурий ижро бюроси Ҳаракатсиз ҳолатга ўтказилган тижорат ташкилоти жавобгар ёки даъвогар сифатида эътироф этилганда бу ҳақида рўйхатдан ўтказувчи органни хабардор қилиш. 3 (уч) иш кунида 9-босқич Рўйхатдан ўтказувчи орган (Давлат хизматлари маркази) Тижорат ташкилоти ҳаракатсиз режимда сақланишига бир йил тўлганда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат реестридан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш ва бу ҳақида давлат реестрига тегишли ёзув хамда Тизимга тегишли ўзгартириш киритиш. 3 (уч) иш кунида 10-босқич Рўйхатдан ўтказувчи орган (Давлат хизматлари маркази) Тижорат ташкилотининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ва товар белгисининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларни бекор қилиш. Агар уларни топиш имкони мавжуд бўлмаса, бекор қилинганлиги тўғрисидаги маълумотларни расмий сайтда эълон қилиш. 3 (уч) иш кунида 11-босқич Тижорат банки Давлат реестридан чиқарилган тижорат Ташкилотининг тижорат банки ҳисобварақларидаги пул маблағларини миллий ва хорижий валютадаги ягона ҳисобварақларида жамлаш ва ҳисобварақ очилган тижорат банки жойлашган туман (шаҳар) маҳаллий бюджетига ўтказиш. 5 (беш) иш кунида
Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлик субъектларини давлат реестридан чиқариш тартиби тўғрисида низомга 2-ИЛОВА
Банк ҳисобварақларига олти ой мобайнида молия-хўжалик фаолияти бўйича пул маблағлари келиб тушмаган тижорат ташкилоти тўғрисида
Т/р Маълумот турлари Изоҳ 1. Тижорат ташкилотининг тўлиқ номи 2. Солиқ тўловчининг идентификация рақами 3. Почта манзили 4. Хизмат кўрсатувчи тижорат банкнинг номи 5. Банк ҳисоб рақами 6. Ҳисоб рақамдаги қолдиқ пул маблағлари миқдор 7. Ҳисоб рақам очилган сана 8. Ҳисоб рақам тўхтатилган сана 9. Тижорат ташкилотининг кредитор, дебитор қарзлари тўғрисидаги маълумотлари (мавжуд бўлса) 10. Картотека 2 қарздорлик тўғрисидаги маълумотлар (мавжуд бўлса)
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 августдаги 704-сон қарорига 2 1 -ИЛОВА
Фаолият кўрсатмаётган кичик тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини қайта тиклашга кўмаклашиш борасида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, иқтисодиёт ва молия органлари ва солиқ органларининг ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом фаолият кўрсатмаётган кичик тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини қайта тиклашга кўмаклашиш борасида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, иқтисодиёт ва молия органлари ва солиқ органларининг ўзаро ҳамкорлик қилиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
кичик тадбиркорлик субъекти — қонунчилик ҳужжатларида белгиланган мезонларга жавоб берадиган микрофирмалар ва кичик корхоналар;
фаолият кўрсатмаётган кичик тадбиркорлик субъекти — молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётганлиги сабабли қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ солиқ органлари томонидан фаоллик ҳолати фаолият кўрсатмаётган ҳолатга ўзгартирилган тижорат ташкилоти;
молия-хўжалик фаолияти — тижорат ташкилотининг маҳсулот ишлаб чиқариш, ишларни бажариш, савдо ва хизмат кўрсатиш, шунингдек, бухгалтерия, молия, статистика, банк ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатларни юритиш билан боғлиқ фаолияти.
3. Фаолият кўрсатмаётган кичик тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини қайта тиклашга кўмаклашиш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.
2-боб. Иқтисодиёт ва молия органлари ва солиқ органлари томонидан амалга ошириладиган ишлар
4. Туман (шаҳар) иқтисодиёт ва молия бўлимлари ҳамда солиқ инспекциялари ҳар ойда ҳисобот ойининг биринчи санасига фаолият кўрсатмаётган кичик тадбиркорлик субъектларининг рўйхатини тасдиқлайдилар.
5. Туман (шаҳар) солиқ инспекциялари бир иш куни ичида фаолият кўрсатмаётган кичик тадбиркорлик субъектлари рўйхатида кўрсатилган корхоналар тўғрисидаги маълумотларни мазкур Низомга 2-иловада келтирилган шаклда маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчисига (бундан буён матнда туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчиси деб юритилади) электрон тарзда кузатув хати билан тақдим этадилар.
Бунда туман (шаҳар) солиқ инспекцияси томонидан юборилган кузатув хати тўғридан-тўғри ҳоким ёрдамчисининг «online-mahalla» электрон платформасига келиб тушади.
3-боб. Туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчиси томонидан амалга ошириладиган ишлар
6. Туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчиси фаолият кўрсатмаётган кичик тадбиркорлик субъектлари рўйхатини олган кундан бошлаб ўн иш кунида корхона раҳбари ва (ёки) таъсисчилари (иштирокчилари) иштирокида фаолият юритмаслик сабабларини ўрганади ҳамда якуни бўйича мазкур Низомга 3-иловада келтирилган шаклдаги жадвални тўлдиради.
7. Туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчиси ўрганиш жараёнида корхонанинг фаолият кўрсатиши учун бино ва ер участкаси ажратиш, муҳандислик-коммуникация тизимларига уланиш ҳамда улардан фойдаланиш, фаолиятни йўлга қўйиш учун рухсатнома ва лицензиялар олиш ёки кредит ажратилиши лозим бўлса:
маҳалладаги бўш бино ва ер участкаларини аниқлаб, уларни тадбиркорлик субъектларига қонунчиликда белгиланган тартибда бериш (реализация қилиш) бўйича тегишли ташкилотларга уч иш кунида таклифлар киритади;
тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга тўсиқ бўлаётган муаммоларнинг (муҳандислик-коммуникация тизимларига уланиш ва улардан фойдаланиш, фаолиятни йўлга қўйиш учун лицензия ёки рухсатномалар олиш ва бошқалар) тегишли ташкилотлар томонидан ҳал этилишини ташкил этади;
ўзининг ваколатига кирмайдиган масалалар бўйича мурожаатларни тегишли ваколатли органлар томонидан кўриб чиқиш учун бир иш кунида «business.gov.uz» ягона интерактив порталига киритади;
тадбиркорлик субъектларининг тадбиркорлик юритиш бўйича туман (шаҳар) халқ депутатлари кенгаши ваколатига кирадиган масалалар бўйича таклифларни туман (шаҳар) ҳокимига киритади;
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда кредит ва субсидиялар ажратиш бўйича тавсиянома беради;
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа чораларни амалга оширади.
8. Туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчиси томонидан ўн беш иш кунида корхоналарнинг фаолият юритмаслик сабаблари кўрсатилган ҳолда улар фаолиятини тиклаш бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг биринчи ўринбосарига ахборот ва таклифлар киритилади.
4-боб. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан амалга ошириладиган ишлар
9. Туман (шаҳар) ҳокимининг биринчи ўринбосари томонидан корхоналар раҳбарлари ва (ёки) таъсисчилари (иштирокчилари), вазирлик ва идораларнинг туман (шаҳар) бўлимлари, банк ва бошқа мутасадди ташкилотлар билан биргаликда фаолият кўрсатмаётган корхоналарнинг фаолиятини тиклаш юзасидан беш иш кунида ҳар бир корхона кесимида йўл харитаси ишлаб чиқилади ҳамда ишлаб чиқилган йўл хариталари туман (шаҳар) ҳокими томонидан бир иш кунида тасдиқланади.
10. Йўл харитасида белгиланган чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши устидан доимий назорат туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан амалга оширилади.
11. Туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан ҳар ўн кунда йўл харитасида белгиланган чора-тадбирларнинг бажарилиши тўғрисида туман (шаҳар) ҳокимига ахборот киритиб борилади.
12. Туман (шаҳар) ҳокимлари томонидан ҳар ой якуни билан фаолият кўрсатмаётган корхоналарнинг фаолиятини тиклаш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимларига ахборот киритилади.
5-боб. Якунловчи қоидалар
13. Туман (шаҳар) ҳокими ёрдамчисининг ўзига юклатилган вазифалари ижроси ва улар юзасидан ваколатли органларга киритган мурожаатларини тезкор кўриб чиқилишини назорат қилиш туман (шаҳар) ҳокимининг биринчи ўринбосари томонидан амалга оширилади.
14. Туман (шаҳар) ҳокими ёрдамчиси томонидан киритилган таклифларнинг ва (ёки) мурожаатларнинг ўз вақтида ва сифатли кўриб чиқилишини таъминлаш бўйича шахсий жавобгарлик ва масъулият ваколатли органларнинг биринчи раҳбарлари зиммасига юклатилади.
15. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Фаолият кўрсатмаётган кичик тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини қайта тиклашга кўмаклашиш борасида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, иқтисодиёт ва молия органлари ва солиқ органларининг ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Фаолият кўрсатмаётган кичик корхоналарнинг фаолиятини қайта тиклашга кўмаклашиш
Босқичлар Ижрочилар Чора-тадбирлар Муддатлар 1-босқич Туман (шаҳар) иқтисодиёт ва молия бўлимлари ҳамда солиқ инспекциялари Фаолият кўрсатмаётган кичик тадбиркорлик субъектлари рўйхатини тасдиқлайди. Ҳар ойда, ҳисобот ойининг биринчи санасига 2-босқич Туман (шаҳар) солиқ инспекциялари Фаолият кўрсатмаётган кичик тадбиркорлик субъектлари рўйхатида кўрсатилган корхоналар тўғрисидаги маълумотларни маҳаллага бириктирилган туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчисига тақдим этади. Тасдиқланган кундан эътиборан бир иш куни ичида 3-босқич Туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчиси Фаолият кўрсатмаётган кичик тадбиркорлик субъектлари раҳбари ва (ёки) таъсисчилари (иштирокчилари) иштирокида фаолият юритмаслик сабабларини ўрганади. Рўйхат олинган кундан эътиборан ўн иш кунида 4-босқич Туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчиси Корхоналарнинг фаолият юритмаслик сабаблари кўрсатилган ҳолда уларнинг фаолиятини тиклаш бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг биринчи ўринбосарига ахборот ва таклифлар киритади. Ўн беш иш кунида 5-босқич Туман (шаҳар) ҳокимининг биринчи ўринбосари Корхоналар раҳбарлари ва (ёки) таъсисчилари (иштирокчилари), вазирлик ва идораларнинг туман (шаҳар) бўлимлари, банк ва бошқа мутасадди ташкилотлар билан биргаликда фаолият кўрсатмаётган кичик тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини тиклаш юзасидан ҳар бир корхона кесимида йўл харитасини ишлаб чиқади. Беш иш кунида Ишлаб чиқилган йўл хариталари туман (шаҳар) ҳокими томонидан тасдиқланади. Бир иш кунида 6-босқич Туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими Йўл харитасида белгиланган чора-тадбирларнинг бажарилиши тўғрисида туман (шаҳар) ҳокимига ахборот киритади. Ҳар ўн кунда 7-босқич Туман (шаҳар) ҳокимлари Фаолият кўрсатмаётган корхоналарнинг фаолиятини тиклаш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимларига ахборот киритади. Ҳар ой якуни билан
Фаолият кўрсатмаётган кичик тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини қайта тиклашга кўмаклашиш борасида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, иқтисодиёт ва молия органлари ва солиқ органларининг ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Фаолият кўрсатмаётган кичик тадбиркорлик субъекти тўғрисида
Т/р СТИР Корхона номи Юридик шахс жойлашган маҳалла Юридик шахснинг манзили Корхона раҳбари Таъсисчилар Фаолият кўрсатмаётган муддати Ф.И.О Телефон рақами Ф.И.Ш Телефон рақами
Фаолият кўрсатмаётган кичик тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини қайта тиклашга кўмаклашиш борасида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, иқтисодиёт ва молия органлари ва солиқ органларининг ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Корхонанинг фаолият юритмаслик сабаблари тўғрисида
Т/р СТИР Номи Фаолият кўрсатмаётган муддати Юридик шахснинг манзили Тиклаш истаги йўқ Тиклаш истаги бор шундан, иқтисодий қийинчилик сабаблари бўйича Айланма маблағи етарли эмас Кредит олишда муаммо мавжуд Ер, бино, офис ва ишлаб чиқариш биноси олишда муаммо мавжуд Товар ва хизматларига талаб камайган Электр, газ, сув ва коммуникация йўқлиги Солиқ қарзини тўлаш имконияти йўқ Лицензия ёки рухсатнома олишдаги муаммо Бошқа муаммо
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 августдаги 704-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2020 йил 1 январдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган баъзи қарорлари
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартиби тўғрисида» 1999 йил 3 июлдаги 327-сон қарори («Ўзбекистон Республикаси ҲТ», 1999 й., 7-сон, 35-модда.).
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида («Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилганлиги ҳамда уларнинг молиявий жавобгарлиги эркинлаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-59-сон Қонуни)» 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда) 1-илованинг 23-банди .
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2007 йил 27 апрелдаги ПҚ-630-сон қарори)» 2007 йил 6 июндаги 109-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 23-сон, 237-модда) илованинг 2-банди .
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2008 йил 29 декабрдаги 284-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 52-сон, 523-модда) 3-илованинг 1-банди .
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Статистик, солиқ ва молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 16 июлдаги ПФ-4453-сон Фармони)» 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда) 1-илованинг 12-банди .
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Оилавий тадбиркорлик тўғрисида» 2012 йил 26 апрелдаги ЎРҚ-327-сон Қонуни)» 2012 йил 19 июлдаги 225-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 29-сон, 339-модда) илованинг 1-банди .
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2013 йил 4 январдаги 1-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 2-сон, 25-модда).
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2014 йил 4 декабрдаги ПҚ-2270-сон қарори)» 2015 йил 2 мартдаги 40-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 9-сон, 100-модда) илованинг 2-банди .
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида» 2017 йил 18 майдаги 293-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 20-сон, 372-модда).
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 24 майдаги ПФ-5052-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 24 майдаги ПҚ-3001-сон қарори)» 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда) илованинг 10-банди .
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида («Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида» 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сон Ўзбекистон Республикасининг Қонуни)» 2018 йил 19 январдаги 34-сон қарорига 1-илованинг 9-банди .
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 21 август,
704-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
nizom
SXEMASI
nizom
SXEMASI
MAʼLUMOT
NIZOM
SXEMASI
MAʼLUMOT
MAʼLUMOT
ROʻYXATI
Tadbirkorlik subyektlarini ixtiyoriy tugatish va ularning faoliyatini toʻxtatish tartibi hamda Moliya-xoʻjalik faoliyatini amalga oshirmayotgan tadbirkorlik subyektlarini davlat reyestridan chiqarish tartibi toʻgʻrisidagi nizomlarni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Tadbirkorlik subyektlarni tugatish tartib-taomillarini soddalashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 7-iyundagi PF-5739-son Farmoniga muvofiq Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilar:
Tadbirkorlik subyektlarini ixtiyoriy tugatish va ularning faoliyatini toʻxtatish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq;
Moliya-xoʻjalik faoliyatini amalga oshirmayotgan tadbirkorlik subyektlarini davlat reyestridan chiqarish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 2-ilovaga muvofiq;
Faoliyat koʻrsatmayotgan kichik tadbirkorlik subyektlarining faoliyatini qayta tiklashga koʻmaklashish borasida mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, iqtisodiyot va moliya organlari hamda soliq organlarining oʻzaro hamkorlik qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 2 1 -ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 3-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi, Adliya vazirligi bir oy muddatda:
manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda qonun hujjatlariga ushbu qarordan kelib chiqadigan oʻzgartirish va qoʻshimchalar toʻgʻrisidagi takliflarni Vazirlar Mahkamasiga kiritsin;
oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ushbu qarorga muvofiqlashtirsinlar.
4. Ushbu qaror 2020-yil 1-yanvardan kuchga kiradi.
5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov, Oʻzbekiston Respublikasi adliya vaziri R.K. Davletov va Davlat soliq qoʻmitasi raisi B.A. Musayev zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 21-avgustdagi 704-son qaroriga 1-ILOVA
Tadbirkorlik subyektlarini ixtiyoriy tugatish va ularning faoliyatini toʻxtatish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom tadbirkorlik subyektlari ― yuridik shaxslarni (keyingi oʻrinlarda tijorat tashkilotlari deb ataladi) ixtiyoriy tugatish va tadbirkorlik subyektlari ― jismoniy shaxslar faoliyatini toʻxtatish tartibini belgilaydi.
2. Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
moliya-xoʻjalik faoliyati ― tadbirkorlik subyektlarining mahsulot ishlab chiqarish, ishlarni bajarish, savdo va xizmat koʻrsatish, shuningdek, buxgalteriya, moliya, statistika, bank hujjatlari va boshqa hujjatlarni yuritish bilan bogʻliq faoliyati;
roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ ― Davlat xizmatlari markazlari;
tugatish ― roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ tomonidan Tadbirkorlik subyektlarining yagona davlat reyestriga (keyingi oʻrinlarda davlat reyestri deb ataladi) tadbirkorlik subyektini tugatish toʻgʻrisidagi yozuvlarni qayd etish;
toʻxtatish ― yakka tartibdagi tadbirkorlik subyektining faoliyatini oʻz tashabbusi bilan ixtiyoriy ravishda toʻxtatishi;
tugatuvchi ― tijorat tashkiloti muassisi(lari) (qatnashchilari) yoki u(lar) tomonidan tayinlangan shaxs(lar) (tugatish komissiyasi). Yakka tartibdagi tadbirkor tomonidan uning faoliyatini toʻxtatish uchun belgilangan tartibda tayinlangan jismoniy shaxs ham tugatuvchining vakolatlaridan foydalanadi;
Tadbirkorlik subyektlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish va hisobga qoʻyishning avtomatlashtirilgan tizimi (keyingi oʻrinlarda Tizim deb ataladi) ― tadbirkorlik subyektlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazishni, shuningdek, roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ va vakolatli tashkilotlarning aloqa kanallari orqali elektron axborot almashuvini taʼminlash tizimi.
3. Qonunchilik hujjatlarida ayrim tijorat tashkilotlarini tugatishning hamda yakka tartibdagi tadbirkorlik subyektlari faoliyatini toʻxtatishning ushbu Nizomda nazarda tutilmagan boshqacha xususiyatlari belgilanishi mumkin.
4. Ushbu Nizomning qoidalari:
banklar va kredit byurolari, ularning filiallari va vakolatxonalarini;
shaharni tashkil etuvchi tijorat tashkilotlari va ularga tenglashtirilgan tijorat tashkilotlarini;
davlat organlari, nodavlat notijorat tashkilotlar, shu jumladan, ularning yuridik shaxs hisoblanadigan alohida boʻlinmalari (vakolatxonalari va filiallari), shuningdek, xalqaro va xorijiy nodavlat notijorat tashkilotlarning vakolatxonalari va filiallarini;
qonun hujjatlarida nazarda tutilgan toʻlovga qobiliyatsizlik alomatlari boʻlgan tijorat tashkilotlarini tugatishda qoʻllanmaydi.
5. Tijorat tashkilotini ixtiyoriy tugatish toʻgʻrisidagi qaror uning muassislari (qatnashchilari), vakillari yoki vakolatli organ tomonidan qonun hujjatlarida belgilangan tartibda qabul qilinadi.
Qarorda quyidagilar koʻrsatiladi:
tugatilayotgan tadbirkorlik subyekti toʻgʻrisidagi maʼlumotlar (toʻliq va qisqartirilgan nomi, soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami, pochta manzili);
tugatuvchi haqidagi maʼlumotlar (pasport maʼlumotlari, telefon raqami va elektron pochta manzili);
tugatilayotgan tadbirkorlik subyekti boʻyicha murojaatlarni qabul qilish joyi va muddati;
tadbirkorlik subyektini tugatish sababi va moʻljallanayotgan tugatish muddati.
6. Tugatuvchi tayinlangan vaqtdan boshlab tijorat tashkiloti ishlarini boshqarish boʻyicha barcha vakolatlar unga oʻtadi.
7. Tadbirkorlik subyekti ― jismoniy shaxs faoliyatini ixtiyoriy toʻxtatish uning qaroriga (arizasiga) koʻra amalga oshiriladi.
8. Roʻyxatdan oʻtkazuvchi organning davlat reyestriga tegishli yozuvlar qayd etilgandan keyin tijorat tashkiloti tugatilgan, tadbirkorlik subyekti ― jismoniy shaxs esa oʻz faoliyatini toʻxtatgan hisoblanadi.
9. Tijorat tashkiloti muassislari (qatnashchilari) tugatishning, tadbirkorlik subyekti ― jismoniy shaxs esa toʻxtatishning istalgan bosqichida faoliyatini tiklash toʻgʻrisida qaror qabul qilish huquqiga ega.
Bunda, tadbirkorlik subyektining moliya-xoʻjalik faoliyati boʻyicha boshlangan tekshiruv (taftish) belgilangan tartibda yakuniga yetkaziladi.
2-bob. Tugatuvchining vakolatlari va ularni toʻxtatish
10. Tugatuvchi tayinlangandan keyin uch ish kuni mobaynida tijorat tashkilotining boshqaruv organlari yoki jismoniy shaxs unga tijorat tashkiloti faoliyati bilan bogʻliq barcha hujjatlarni, shuningdek,tijorat tashkilotining muhri, shtamplari (agar mavjud boʻlsa)va boshqa mol-mulkini roʻyxat boʻyicha topshirishi shart.
11. Tugatuvchi:
a) ixtiyoriy tugatishni amalga oshiradi va tijorat tashkilotining kreditorlari, muassislari (qatnashchilari) hamda boshqa tegishli shaxslar manfaatlariga rioya etilishini taʼminlaydi;
b) tijorat tashkiloti qarzdor sifatida ishtirok etgan ijro hujjatlarining ijrosini belgilangan tartibda taʼminlaydi;
v) ishonchnomasiz tijorat tashkiloti nomidan vakillik qiladi, tijorat tashkilotining moliyaviy, hisob-kitoblar va boshqa hujjatlarini imzolaydi;
g) tijorat tashkilotining barcha mansabdor shaxslari va xodimlari tomonidan bajarilishi majburiy boʻlgan buyruqlar, farmoyishlar va boshqa hujjatlar chiqaradi;
d) ushbu Nizomda oʻz vakolatiga kiritilgan masalalarni hal qiladi, shuningdek, muassislar (qatnashchilar) qaroriga koʻra berilgan taqdirda boshqa vakolatlarni ham amalga oshiradi;
12. Tugatuvchi vazifalarini bajarish tugatish komissiyasiga yuklangan taqdirda, tijorat tashkiloti faoliyatini boshqarishga oid barcha masalalar ovoz berish yoʻli bilan hal etiladi va tugatish komissiyasi aʼzolarining koʻpchilik ovozi bilan qabul qilinadi. Ovozlar soni teng boʻlgan taqdirda, tugatish komissiyasi raisining ovozi hal qiluvchi hisoblanadi.
13. Tugatish komissiyasi majlislarini oʻtkazishni uning raisi tashkil qiladi, rais ushbu Nizomda belgilangan funksiyalarning tugatish komissiyasi qarorlariga muvofiq bajarilishini taʼminlaydi.
14. Tugatuvchining vakolatlari:
a) ixtiyoriy tugatish nihoyasiga yetganda ― tijorat tashkiloti tugatilganligi toʻgʻrisidagi yozuvlar roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ tomonidan tegishli davlat reyestriga kiritilgan kunda;
b) tijorat tashkiloti faoliyati tiklanganda ― tugatish ishlari toʻxtatilganligi va tijorat tashkiloti faoliyati tiklanganligi toʻgʻrisida qaror qabul qilingan kunda;
v) tadbirkorlik subyekti bankrot deb eʼtirof etilganda ― tadbirkorlik subyekti bankrot deb eʼtirof etilganligi va tugatish ishlari boshlanganligi toʻgʻrisida sud qarori qabul qilingan kunda;
g) yangi tugatuvchi tayinlanganda ― muassislar (qatnashchilar) tomonidan tegishli qaror qabul qilingan kunda toʻxtatiladi. Ushbu holatda tijorat tashkilotining barcha hujjatlari, muhrlari, shtamplari (agar mavjud boʻlsa) va boshqa mol-mulki yangidan tayinlangan tugatuvchiga ikki kun muddatda roʻyxat boʻyicha topshiriladi.
3-bob. Tijorat tashkilotini ixtiyoriy tugatish
15. Moliya-xoʻjalik faoliyatini amalga oshirayotgan tijorat tashkilotlarini ixtiyoriy tugatish ushbu Nizomga muvofiq sxema boʻyicha amalga oshiriladi.
16. Tugatuvchi ixtiyoriy tugatish toʻgʻrisida qaror qabul qilingandan keyingi ish kunidan kechikmay:
a) roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga — oʻzi kelgan holda yoki Internet jahon axborot tarmogʻi orqali ixtiyoriy tugatish toʻgʻrisidagi qaror nusxasini. Bunda tijorat tashkilotini ixtiyoriy tugatish toʻgʻrisidagi qaror nusxasi Internet jahon axborot tarmogʻi orqali roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga taqdim etilganda, tugatuvchi oʻzining tugatuvchi etib belgilanganligini Tizim vositasida kelishadi, tugatuvchi tijorat tashkilotining direktori boʻlgan holat bundan mustasno;
b) tijorat tashkilotining talab qilib olinadigan asosiy depozit hisobvaragʻiga (keyingi oʻrinlarda asosiy hisobvaragʻi deb ataladi), xizmat koʻrsatuvchi bankka va xorijiy valyutadagi mablagʻlari jamlanadigan bankka:
ixtiyoriy tugatish toʻgʻrisidagi qaror nusxasini;
imzolar namunalari va tugatuvchi muhrining bosma izi qoʻyilgan kartochkalarning ikki nusxasini;
v) tijorat tashkilotining milliy valyutadagi ikkilamchi depozit hisobvaraqlariga, jamgʻarma depozit hisobvaraqlariga va muddatli depozit hisobvaraqlariga xizmat koʻrsatuvchi banklarga ― ularni yopish hamda mablagʻlarning mavjud qoldiqlarini uning milliy valyutadagi asosiy hisobvaragʻiga oʻtkazish toʻgʻrisidagi ariza-topshiriqnomani;
g) tijorat tashkilotining xorijiy valyutadagi talab qilib olinguncha depozit hisobvaraqlari, jamgʻarma va muddatli depozit hisobvaraqlari ochilgan banklarga — ularni yopish hamda mablagʻlarning mavjud qoldiqlarini uning depozit hisobvaraqlariga, milliy valyutadagi asosiy hisobvaragʻi ochilgan joyda ochilgan xorijiy valyutadagi talab qilib olinadigan depozit hisobvaragʻiga oʻtkazish toʻgʻrisidagi ariza-topshiriqnomani joʻnatadi.
16 1 . Tugatuvchi ixtiyoriy tugatish toʻgʻrisida qaror qabul qilingandan keyingi uch ish kunidan kechikmay soliq xizmati organlariga balansida markirovkalanadigan tovarlari mavjud boʻlgan qoldiqlari toʻgʻrisidagi xabarnomani joʻnatadi.
17. Roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ tugatish toʻgʻrisida qaror tushgandan soʻng bir ish kuni ichida quyidagilarni amalga oshiradi:
a) tijorat tashkiloti ixtiyoriy tugatish jarayonida ekanligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni davlat reyestriga kiritadi hamda bu toʻgʻrisida Tizim orqali quyidagi organlarni xabardor qiladi:
roʻyxatdan oʻtgan joydagi soliq xizmati va statistika organlarini;
Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Majburiy ijro byurosi tuman (shahar) boʻlimini (keyingi oʻrinlarda Byuro deb ataladi);
koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarni roʻyxatdan oʻtkazuvchi organni;
avtotransport vositalari, qishloq xoʻjaligi texnikasi va roʻyxatdan oʻtkaziladigan boshqa texnika vositalarini roʻyxatdan oʻtkazuvchi organlarni;
Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi;
“Hududgaztaʼminot”, “Hududiy elektr tarmoqlari” va “Oʻzsuvtaʼminot” AJlarning hududiy tashkilotlari;
b) roʻyxatdan oʻtkazuvchi organning rasmiy saytiga tijorat tashkiloti tugatilayotganligi toʻgʻrisida barcha uchun erkin foydalanish imkoni boʻlgan eʼlon joylashtiradi, eʼlonda quyidagilar koʻrsatiladi:
tijorat tashkilotining toʻliq va qisqartirilgan nomi (shuningdek, tijorat tashkilotining tugatishdan oldingi yil mobaynida oʻzgartirilgan barcha toʻliq va qisqartirilgan nomlari koʻrsatiladi);
tijorat tashkilotining joylashgan joyi (pochta manzili), soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami;
roʻyxatdan oʻtkazilgan sana va roʻyxatdan oʻtkazgan organ toʻgʻrisidagi maʼlumotlar (nomi va manzili);
ixtiyoriy tugatish toʻgʻrisida qabul qilingan qaror toʻgʻrisidagi maʼlumotlar (sanasi, raqami);
kreditorlarning talablari koʻrsatilgan holdagi murojaatlarni qabul qilish muddati, ushbu muddat koʻrsatib oʻtilgan eʼlon chiqqan vaqtdan boshlab ikki oydan kam boʻlmasligi kerak.
Ushbu bandning “a” kichik bandi uchinchi ― yettinchi xatboshilarida koʻrsatilgan organlar tegishli xabarnoma tushgan kundan boshlab besh ish kuni ichida oʻzlarining maʼlumotlar bazasida tijorat tashkiloti toʻgʻrisida mavjud boʻlgan maʼlumotlarni Tizim orqali taqdim etadi.
18. Quyidagilar:
a) roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ xabardor qilingan sanadan boshlab:
tijorat tashkilotining moliya-xoʻjalik faoliyati toʻxtatib qoʻyiladi;
yer soligʻi, mol-mulk soligʻi, suv resurslaridan foydalanganlik uchun soliq, shuningdek, barcha turdagi soliqlar va yigʻimlar boʻyicha penyalarni hisoblab yozish toʻxtatiladi. Mol-mulkni, tayyor mahsulot qoldiqlarini va boshqa aktivlarni sotishda soliqlar va yigʻimlar amaldagi sotish narxlaridan kelib chiqqan holda, qonun hujjatlarida belgilangan tartibda hisoblab chiqiladi va toʻlanadi, ushbu xatboshida koʻrsatilganlar bundan mustasno;
sof foydadan dividendlar hisoblash taqiqlanadi;
tijorat tashkilotining taʼsis hujjatlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish taqiqlanadi;
mol-mulkni begonalashtirish bilan bogʻliq boʻlgan yoxud mol-mulkni uchinchi shaxslar tomonidan foydalanish uchun berishga sabab boʻladigan bitimlar faqat ushbu Nizomda belgilangan tartibda amalga oshiriladi;
barcha majburiyatlarni, shuningdek, muddati kechiktirilgan majburiy toʻlovlarni bajarish muddati boshlangan hisoblanadi;
b) milliy va xorijiy valyutadagi talab qilib olinadigan asosiy hisobvaragʻiga va ikkilamchi depozit hisobvaragʻiga xizmat koʻrsatuvchi banklar xabardor qilingan sanadan boshlab:
tijorat tashkilotining milliy va xorijiy valyutadagi hisobvaraqlaridan mablagʻlarni hisobdan chiqarishga faqat tugatuvchining topshirigʻiga binoan, qonun hujjatlarida belgilangan tartibda yoʻl qoʻyiladi;
2-son kartotekaning amal qilishi toʻxtatib qoʻyiladi.
Tijorat tashkilotining milliy va xorijiy valyutadagi ikkilamchi depozit hisobvaraqlari, jamgʻariladigan hamda muddatli depozit hisobvaraqlariga xizmat koʻrsatuvchi banklar tomonidan ushbu hisobvaraqlar yopilib, hisobvaraqdagi milliy valyuta qoldiqlarini asosiy hisobvaragʻiga, xorijiy valyuta qoldiqlarini xorijiy valyutada ochilgan hisobvaraqqa oʻtkazib beriladi.
19. Tugatuvchi ixtiyoriy tugatish toʻgʻrisida qaror qabul qilingandan keyin:
a) qonun hujjatlarida belgilangan tartibda tijorat tashkiloti xodimlari bilan mehnatga oid huquqiy munosabatlarni toʻxtatish chora-tadbirlarini koʻradi;
b) tijorat tashkilotining aktivlari va majburiyatlarini qonun hujjatlarida belgilangan tartibda xatlovdan oʻtkazadi, shu jumladan tijorat tashkiloti qarzdor sifatida ishtirok etgan ijro hujjatlari reyestrini tuzadi;
v) yil boshidan boshlab roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ tijorat tashkilotini ixtiyoriy tugatish toʻgʻrisida xabardor qilingan sanagacha boʻlgan davrda tijorat tashkiloti tomonidan toʻlanadigan barcha turdagi soliqlar va yigʻimlar boʻyicha hisob-kitoblarni tuzadi;
g) tijorat tashkilotining debitorlik qarzlarini olish, shuningdek, tasdiqnoma olgan holda (qabul qilib olingan sanasi toʻgʻrisidagi belgi, pochta kvitansiyasi, yozma yoki elektron xabar va shu kabilar) kreditorlarni aniqlash va tijorat tashkilotining tugatilishi toʻgʻrisida ularni yozma ravishda xabardor qilish chora-tadbirlarini koʻradi.
20. Byuroning tuman (shahar) boʻlimi roʻyxatdan oʻtkazgan organning bildirishnomasini olgan sanadan boshlab oʻn kundan kechiktirmay ish yuritishda ijro hujjati mavjudligini belgilangan tartibda aniqlaydi, unda tugatilayotgan tijorat tashkiloti qarzdor sifatida ishtirok etadi.
21. Tugatilayotgan tijorat tashkiloti davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan joydagi soliq xizmati organi roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ tomonidan Tizim orqali xabardor qilingan kundan boshlab uch ish kuni mobaynida tijorat tashkilotining moliya-xoʻjalik faoliyatini tekshirishga (taftish qilishga) kirishadi, uning muddati oʻttiz kalendar kundan oshmasligi kerak.
Yillik aylanmasi oxirgi uch yil ichida oʻn milliard soʻmdan oshmagan hamda soliq xavfi darajasi oʻrta boʻlgan, soliq maslahatchilari yoki auditorlik tashkilotlari tomonidan soliqlarga doir xulosa berish orqali ixtiyoriy tugatilish istagini bildirgan tijorat tashkilotida soliq tekshiruvi oʻtkazilmaydi.
Tekshirishda tijorat tashkilotining oxirgi tekshirish oʻtkazilgan sanadan boshlab (tijorat tashkilotini tekshirish davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan sanadan boshlab amalga oshirilmagan boʻlsa ― davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan sanadan boshlab) tijorat tashkilotini tugatish toʻgʻrisida qaror qabul qilinganligi haqida roʻyxatdan oʻtkazgan organ xabardor qilingan sanagacha boʻlgan davr mobaynidagi moliya-xoʻjalik faoliyati qamrab olinadi, biroq ushbu davr uch yildan oshmasligi zarur.
Tekshirish ushbu bandning birinchi xatboshida belgilangan muddatda tugallanmagan taqdirda, tijorat tashkilotining soliqlar va yigʻimlar boʻyicha qarzi tugatuvchi taqdim etgan hisob-kitoblarga binoan aniqlanadi.
Tekshirish yakuniga koʻra soliq toʻgʻrisidagi qonun hujjatlari buzilishi holatlari aniqlangan taqdirda davlat soliq xizmati organi qonun hujjatlariga muvofiq choralar koʻradi.
Quyidagi hollarda tijorat tashkilotlarining moliya-xoʻjalik faoliyati tekshirilmaydi:
davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan vaqtdan boshlab moliya-xoʻjalik faoliyatini amalga oshirmagan hamda soliq qarzi mavjud boʻlmagan;
oxirgi uch yilda tovarlarni (xizmatlarni) realizatsiya qilishdan olingan jami daromadi oʻn milliard soʻmdan oshmagan, budjet va kreditorlar oldida qarzdorligi mavjud boʻlmagan, muntazam ravishda soliq hisobotlarini taqdim etayotgan hamda “xavfni tahlil qilish” elektron tizimi baholash natijalariga koʻra soliq xavfi darajasi past boʻlgan. Bunda tadbirkorlik subyektlarining aktivlari va passivlari chiqib ketishi boʻyicha yuzaga keladigan soliq majburiyatlari toʻliq bajarilgan va soliq qarzi mavjud boʻlmaganda soliq xizmati organi tomonidan roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga Tizim orqali avtomat tarzda xulosa taqdim etiladi.
22. Kreditorlar tomonidan talablar taqdim etilishi uchun belgilangan muddat tugagach tugatuvchi soliq xizmati organi tomonidan oʻtkazilgan tekshirish natijalarini, shuningdek, tuzilgan ijro hujjatlari reyestrini hisobga olgan holda oraliq tugatish balansi loyihasini tuzadi.
Oraliq tugatish balansi tijorat tashkiloti muassislari (qatnashchilari) tomonidan tasdiqlanadi.
23. Tugatuvchi oraliq tugatish balansi tasdiqlangandan keyin besh ish kuni mobaynida tasdiqnomani olgan holda har qaysi kreditorlarni ularning talablari eʼtirof etilganligi yoki rad qilinganligi, eʼtirof etilgan talablar summasi haqida yozma (elektron) ravishda tasdiqnomani olgan holda xabardor qiladi.
24. Oraliq tugatish balansiga muvofiq u tasdiqlangan kundan boshlab tugatuvchi tomonidan kreditorlarga quyidagi navbat boʻyicha pul summalarini toʻlash amalga oshiriladi:
birinchi navbatda ― fuqarolarning mehnatga oid huquqiy munosabatlardan kelib chiqadigan, alimentlarni undirishga va mualliflik shartnomalari boʻyicha pul toʻlovlariga doir talablarini, shuningdek, fuqarolarning hayoti va salomatligiga yetkazilgan zarar uchun tijorat tashkiloti tegishli vaqtbay toʻlovlarni soqit qilish yoʻli bilan javob beradigan talablarini qondirish;
ikkinchi navbatda ― Davlat budjetiga va maqsadli davlat jamgʻarmalariga toʻlovlar;
uchinchi navbatda ― boshqa kreditorlarning talablari.
25. Kreditorlarning garov (ipoteka) bilan taʼminlangan talablarini qondirish tijorat tashkilotining garovga qoʻyilgan mol-mulkini (garov predmetini) belgilangan tartibda sotishdan keyin tushgan mablagʻlar hisobidan amalga oshiriladi. Ushbu mablagʻlar qoldigʻi kreditorlar talablarini Nizomning 24-bandida koʻrsatilgan navbat boʻyicha qondirish uchun yoʻnaltiriladi.
Agar garov (ipoteka) predmetini sotishdan tushgan summa kreditorlarning garov bilan taʼminlangan talablarini toʻliq qondirish uchun yetarli boʻlmasa, u holda talablarning qolgan qismi Nizomning 24-bandida belgilangan navbat boʻyicha qondiriladi.
26. Kreditorlar bilan hisob-kitob qilish uchun pul mablagʻlari yetarli boʻlmagan taqdirda tugatuvchi tomonidan:
mol-mulkning bozor qiymatini aniqlash uchun baholovchi tashkilot jalb etiladi;
tijorat tashkiloti mol-mulkini ochiq savdolarda sotish tashkil etiladi.
Muomaladagi cheklangan mol-mulkni sotish yopiq savdolarda qonunchilikka muvofiq koʻrsatib oʻtilgan mulkka nisbatan mulk egasi huquqiga yoki boshqacha buyum egasi huquqiga ega boʻlgan shaxslar ishtirokida amalga oshiriladi.
27. Savdoga qoʻyilgan sanadan boshlab ikki oy mobaynida sotilmagan mol-mulk kreditorlarga baholash summasida ushbu Nizomning 24-bandida belgilangan navbatga rioya etgan holda mulk etib qabul qilish taklif etiladi.
28. Garovga qoʻyilgan mulkni garov saqlovchiga mulk qilib berish “Garov toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunining 29-moddasiga hamda “Ipoteka toʻgʻrisida”gi Qonunining 43-moddasiga muvofiq amalga oshiriladi. Mol-mulkni boshqa kreditorlarga berishda uning baholash summasi eʼtirof etilgan talablarni toʻlash hisobiga qoʻshiladi, baholash summasi bilan talab miqdori oʻrtasida tijorat tashkiloti foydasiga hosil boʻlgan tafovut besh ish kuni muddatida kreditor tomonidan toʻlanadi.
29. Kreditorlar talablarini qondirish muassislar (qatnashchilar) tomonidan tugatilayotgan tijorat tashkilotining bankdagi hisobvaraqlariga yoʻnaltiriladigan mablagʻlar hisobidan amalga oshirilishi mumkin.
30. Kreditorlarning talablarini toʻliq hajmda qondirishning mumkin emasligi aniqlangan taqdirda, tugatuvchi tijorat tashkilotini toʻlovga qobiliyatsizlik haqida ish qoʻzgʻatish toʻgʻrisidagi ariza bilan iqtisodiy sudga murojaat qilishi shart. Xoʻjalik yurituvchi subyekt bankrot deb eʼtirof etilgan vaqtdan boshlab ixtiyoriy tugatish toʻxtatiladi va bundan keyingi tartibot toʻlovga qobiliyatsizlik toʻgʻrisidagi qonun hujjatlariga muvofiq amalga oshiriladi.
31. Tugatuvchi:
kreditorlar bilan hisob-kitoblar tugallangandan, shuningdek, tijorat tashkiloti qarzdor sifatida ishtirok etgan ijro hujjatlari amalda ijro etilgandan keyin;
soliqlar va yigʻimlar, moliyaviy jarimalar summasi, shu jumladan, tekshirishlar yakunlari boʻyicha hisoblangan summalar toʻlangandan keyin;
tijorat tashkilotining mol-mulki mulkka egalik qilish yuzasidan buyumlar boʻyicha huquqlarga yoki ushbu tijorat tashkilotiga nisbatan majburiyatlar boʻyicha huquqlarga ega boʻlgan muassislar (qatnashchilar) oʻrtasida taqsimlangandan keyin tugatish balansi loyihasini tuzadi.
32. Tugatish balansi tijorat tashkiloti muassislari (qatnashchilari) tomonidan tasdiqlanadi va tugatuvchi tomonidan bir ish kuni mobaynida soliq xizmati organiga topshiriladi. Tugatuvchi tugatilayotgan tijorat tashkiloti qarzdor sifatida ishtirok etgan va ijro etilmagan ijro hujjatlarining ish yurituvida mavjudligi yuzasidan Byuroga soʻrov yuboradi.
Tugatish balansi qabul qilingandan keyin soliq xizmati organi tijorat tashkilotining soliqlar va yigʻimlar boʻyicha qarzi, shuningdek, tashqi savdo operatsiyalari boʻyicha debitor va kreditor qarzi, mol-mulki, tayyor mahsulot qoldiqlari va boshqa aktivlari mavjud boʻlmagan taqdirda, bir ish kuni mobaynida soliqlar va yigʻimlar boʻyicha qarzi, shuningdek, tashqi savdo operatsiyalari boʻyicha debitor va kreditor qarzi, mol-mulki, tayyor mahsulot qoldiqlari va boshqa aktivlari yoʻqligi toʻgʻrisida xulosani tugatuvchiga hamda Tizim orqali roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga yuboradi.
Byuro tijorat tashkiloti qarzdor sifatida ishtirok etgan va ijro etilmagan ijro hujjati uning ish yurituvida mavjud boʻlmagan taqdirda, ijro etilmagan tegishli ijro hujjati ish yurituvida mavjud emasligi haqida tugatuvchiga hamda Tizim orqali roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga uch ish kuni mobaynida xabarnoma yuborishi shart.
33. Soliq xizmati organi tomonidan tijorat tashkilotining soliqlar va yigʻimlardan qarzi yoʻqligi toʻgʻrisida taqdim etilgan xulosasi, shuningdek, ijrosi taʼminlanmagan tegishli hujjat ish yurituvida mavjud emasligi haqida Byuroning xabarnomasi olingandan keyin tugatuvchi tijorat tashkilotining asosiy hisobvaragʻi ochilgan bankka uni yopish toʻgʻrisida murojaat qiladi. Bank bir ish kuni mobaynida tijorat tashkilotiga tegishli bulgan hisobvaraqni yopadi va tugatuvchiga asosiy hisobvaragʻi yopilganligi haqida maʼlumotnoma beradi, shuningdek, tijorat tashkilotlarining asosiy xisobvaragʻi yopilganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotnoma Tizim orqali roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga yuboriladi.
Tijorat tashkilotining hisobvaraqlari xatlangan boʻlsa, ularning yopilishiga yoʻl qoʻyilmaydi. Bunda tugatuvchi 2-son kartoteka boʻyicha qarzdorlikni toʻlash (qaytarish) va xatlashni bekor qilish choralarini koʻradi.
Tijorat banklari ixtiyoriy tugatilayotgan tijorat tashkilotining soliqlar va yigʻimlar boʻyicha qarzi mavjud emasligi toʻgʻrisida maʼlumotni soliq organlaridan elektron soʻrov orqali tekshirib olishi mumkin.
34. Tugatuvchi asosiy hisobvaraqi yopilgandan keyin uch ish kuni mobaynida belgilangan tartibda davlat yoki nodavlat arxiviga tijorat tashkilotining qonun hujjatlarida nazarda tutilgan barcha buxgalteriya va boshqa hujjatlarini topshiradi.
Tijorat tashkiloti hujjatlarining belgilangan tartibda davlat yoki nodavlat arxiviga topshirilganligini tasdiqlovchi maʼlumotnoma (davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan vaqtdan boshlab moliya-xoʻjalik faoliyatini amalga oshirmagan tijorat tashkilotlari bundan mustasno) roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ tomonidan Yagona milliy arxiv axborot tizimi orqali mustaqil ravishda olinadi.
35. Tugatuvchi tijorat tashkilotini davlat reyestridan chiqarish uchun roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga vakolatli organ tomonidan chiqarilgan qimmatli qogʻozlarni bekor qilish toʻgʻrisidagi maʼlumotnomani (agar mavjud boʻlsa) taqdim etadi.
36. Roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ ushbu Nizomning 35-bandida koʻrsatilgan barcha hujjatlar olingandan keyin ikki ish kuni mobaynida ushbu Nizomning 32 — 34-bandlari ijrosi taʼminlanganligini Tizim orqali tekshiradi hamda davlat reyestriga tijorat tashkiloti tugatilganligi toʻgʻrisidagi yozuvlarni kiritadi.
Nizomning 32 — 34-bandlarida nazarda tutilgan maʼlumotlar Tizimda mavjud boʻlmasa yoki 35-banddagi hujjatlar toʻliq taqdim etilmagan taqdirda, roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ davlat reyestriga yozuvlar kiritishni rad etadi.
Roʻyxatdan oʻtkazuvchi organning qarori u qabul qilingan kundan keyin bir ish kuni mobaynida tugatuvchiga beriladi yoki unga pochta orqali joʻnatiladi. Davlat reyestriga kiritish rad etilgan taqdirda, tugatuvchiga ayni bir vaqtda olingan barcha hujjatlar qaytariladi.
37. Roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ davlat reyestriga tijorat tashkiloti tugatilganligi toʻgʻrisidagi yozuvlar kiritilgandan keyin avtomatik tarzda:
tijorat tashkiloti tugatilganligi toʻgʻrisida soliq xizmati va statistika organlarini hamda tijorat banklarini Tizim orqali xabardor qiladi;
Oʻzbekiston Respublikasi Xalq bankining tijorat tashkiloti joylashgan joydagi filialini tijorat tashkiloti tugatilganligi toʻgʻrisida xabardor qiladi;
Oʻzbekiston fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashini fermer xoʻjaligi tugatilganligi toʻgʻrisida xabardor qiladi.
38. Tijorat tashkilotini ixtiyoriy tugatishning umumiy muddati roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ ixtiyoriy tugatish toʻgʻrisida xabardor qilingan kundan boshlab olti oydan oshmasligi kerak.
Koʻrsatilgan muddat oʻtgunga qadar ushbu Nizomning 35-bandida koʻrsatilgan hujjatlar roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga toʻliq taqdim etilmasa, ixtiyoriy tugatish toʻxtatiladi. Roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ bir ish kuni mobaynida soliq xizmati va statistika organlariga hamda tijorat banklariga ixtiyoriy tugatish toʻxtatilganligi toʻgʻrisida Tizim orqali xabar beradi hamda yopilgan bank hisobvaraqlari qayta tiklanadi.
39. Ixtiyoriy tugatish ushbu Nizomning 38-bandida koʻrsatilgan muddatda tugallanmaganda, shuningdek, ixtiyoriy tugatish va tijorat tashkiloti faoliyatini tiklash tartiboti toʻxtatilganda ushbu Nizomning 18-bandi “a” kichik bandi uchinchi xatboshida belgilangan imtiyozlar qoʻllanmaydi hamda barcha tegishli toʻlovlar ularni hisoblab yozish toʻxtatib qoʻyilgan davr uchun toʻliq hajmda undiriladi.
4-bob. Tadbirkorlik subyekti ― jismoniy shaxs faoliyatini ixtiyoriy toʻxtatish
40. Tadbirkorlik subyekti ― jismoniy shaxs faoliyatini ixtiyoriy toʻxtatish:
soliqlar va yigʻimlarni yuridik shaxslar uchun nazarda tutilgan tartibda toʻlaydigan yakka tartibdagi tadbirkorlar uchun ― ushbu Nizomning 3-bobida belgilangan tartibda;
qatʼiy belgilangan soliqlarni toʻlovchi yakka tartibdagi tadbirkorlar uchun ushbu bobda belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
41. Tadbirkorlik subyekti — jismoniy shaxs faoliyatini ixtiyoriy toʻxtatish toʻgʻrisida uning roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga taqdim etgan arizasi asosida amalga oshiriladi.
Tadbirkorlik subyekti — jismoniy shaxsning asosiy hisobvaragʻi yopilganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotnoma Tizim orqali roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga yuboriladi. Bunda tijorat banklari tadbirkorlik subyekti — jismoniy shaxsning soliqlar va yigʻimlar boʻyicha qarzi mavjud yoki mavjud emasligi toʻgʻrisida maʼlumotni soliq organlaridan elektron soʻrov orqali tekshirib olishi mumkin.
42. Roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ faoliyatni ixtiyoriy toʻxtatish toʻgʻrisida ariza kelib tushgandan soʻng bir ish kuni ichida tadbirkorlik subyekti-jismoniy shaxs davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan joydagi soliq xizmati organiga Tizim orqali uning soliqlar va yigʻimlar boʻyicha qarzi yoʻqligini tasdiqlash uchun soʻrovnoma yuboradi.
Bunda soliq xizmati organi soʻrovnoma olingan kundan boshlab ikki ish kuni mobaynida Tizim orqali roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga xabarnoma yuboradi.
43. Roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ Tizim orqali quyidagi hujjatlar kelib tushgandan keyin bir ish kuni mobaynida tadbirkorlik subyekti — jismoniy shaxs faoliyatini toʻxtatish toʻgʻrisidagi yozuvni davlat reyestriga kiritadi:
ushbu Nizomning 41-bandida nazarda tutilgan tadbirkorlik subyekti — jismoniy shaxsning asosiy hisobvaragʻi yopilganligi toʻgʻrisidagi tijorat bankining maʼlumotnomasi;
soliq xizmati organining ushbu Nizom 42-bandida nazarda tutilgan xabarnomasi.
44. Roʻyxatdan oʻtkazuvchi organning tadbirkorlik subyekti ― jismoniy shaxs faoliyatini toʻxtatish toʻgʻrisidagi yozuvni davlat reyestriga kiritish haqidagi qarori qabul qilingandan soʻng bir ish kuni mobaynida tadbirkorlik subyekti ― jismoniy shaxsga (vakiliga) beriladi yoki pochta orqali joʻnatiladi.
45. Tadbirkorlik subyekti — jismoniy shaxs faoliyatini toʻxtatish toʻgʻrisidagi yozuv davlat reyestriga kiritilgandan keyin roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ uch ish kunida:
soliq xizmati organini tadbirkorlik subyekti — jismoniy shaxs faoliyati toʻxtatilganligi toʻgʻrisida qaror qabul qilingani haqida Tizim orqali xabardor qiladi;
“Litsenziya” avtomatlashtirilgan axborot tizimi orqali litsenziya va ruxsatnomalarni bergan organlarga xabarnoma yuboriladi.
46. Tadbirkorlik subyekti sifatida faoliyatining toʻxtatilishi jismoniy shaxsni kreditorlar oldidagi uning tadbirkorlik faoliyatini amalga oshirish bilan bogʻliq majburiyatlaridan ozod qilmaydi.
5-bob. Yakunlovchi qoidalar
47. Tijorat tashkiloti muassislari (qatnashchilari), tadbirkorlik subyekti ― jismoniy shaxs, tugatuvchi oʻzlari tayyorlagan, roʻyxatdan oʻtkazgan organga va soliq xizmati organiga taqdim etgan hujjatlarning toʻgʻriligi va qonunchilikka muvofiqligi uchun javob beradilar.
48. Ushbu Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar, shu jumladan, oʻzlariga yuklangan vazifalarni bajarmaganlik yoki zarur darajada bajarmaganlik natijasida kreditorlarga, muassislarga (qatnashchilarga) yoki uchinchi shaxslarga yetkazilgan zarar uchun qonun hujjatlariga muvofiq javob beradilar.
Tadbirkorlik subyektlarini ixtiyoriy tugatish va ularning faoliyatini toʻxtatish tartibi toʻgʻrisida nizomga ILOVA
Tadbirkorlik subyektlarini ixtiyoriy tugatish va ularning faoliyatini toʻxtatish tartibi
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Ijro muddati 1-bosqich Tugatuvchi Tugatuvchi tayinlangandan keyin tijorat tashkilotining boshqaruv organlari yoki jismoniy shaxs tomonidan unga tijorat tashkiloti faoliyati bilan bogʻliq barcha hujjatlarni, shuningdek, tijorat tashkilotining muhri (agar mavjud boʻlsa), shtamplari va boshqa mol-mulkini topshirish. 3 (uch) ish kunida 2-bosqich Tugatuvchi Ixtiyoriy tugatish toʻgʻrisida qaror qabul qilingandan keyin roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga qaror nusxasini taqdim etish. 1 (bir) ish kunida 3-bosqich Roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ (Davlat xizmatlari markazi) Tugatish toʻgʻrisida qaror olinganidan soʻng tijorat tashkilotini ixtiyoriy tugatish jarayonida ekanligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni davlat reyestriga kiritish va bu toʻgʻrisida Tizim orqali tegishli idora va tashkilotlarni xabardor qilish xamda oʻzining rasmiy saytiga tijorat tashkiloti tugatilayotganligi toʻgʻrisida barcha uchun erkin foydalanish imkoni boʻlgan eʼlonni joylashtirish. 1 (bir) ish kunida 4-bosqich Idora va tashkilotlar Ixtiyoriy tugatish toʻgʻrisidagi xabarnoma olingan kundan boshlab oʻzlarining maʼlumotlar bazasida tijorat tashkiloti toʻgʻrisida mavjud boʻlgan maʼlumotlarni Tizim orqali taqdim etish. 5 (besh) ish kunida 5-bosqich Majburiy ijro byurosi Roʻyxatdan oʻtkazgan organning bildirishnomasini olgan sanadan boshlab ish yuritishda ijro hujjatini davlat ijrochisi qonunda belgilangan tartibda ijro ishini tugallash va belgilangan tartibda tugatishni ijro etish uchun ijro hujjatini tugatuvchiga yuborish. 10 (oʻn) kun 6-bosqich Soliq xizmati organlari Tizim orqali xabardor qilingan kundan boshlab tijorat tashkilotining moliya-xoʻjalik faoliyatini tekshirishga (taftish qilishga) kirishish, yillik aylanmasi oxirgi uch yil ichida oʻn milliard soʻmdan oshmagan hamda soliq xavfi darajasi oʻrta boʻlgan, soliq maslahatchilari tashkilotlari yoki auditorlik tashkilotlari tomonidan soliqlarga doir xulosa berish orqali ixtiyoriy tugatilish istagini bildirgan hamda moliya-xoʻjalik faoliyati tekshirilmaydigan tijorat tashkilotlardan tashqari. 3 (uch) ish kunida 7-bosqich Tugatuvchi Oraliq tugatish balansi tasdiqlangandan keyin barcha kreditorlarni ularning talablari eʼtirof etilganligi yoki rad qilinganligi, eʼtirof etilgan talablar summasi haqida yozma (elektron) ravishda tasdiqnomani olgan holda xabardor qilish. 5 (besh) ish kunida 8-bosqich Tugatuvchi Mol-mulkni boshqa kreditorlarga berishda uning baholash summasi eʼtirof etilgan talablarni toʻlash hisobiga qoʻshish, baholash summasi bilan talab miqdori oʻrtasida tijorat tashkiloti foydasiga hosil boʻlgan tafovutni kreditordan qabul qilib olish. 5 (besh) ish kunida 8a-bosqich Tugatuvchi Tugatish balansini tijorat tashkiloti muassislari (qatnashchilari) tomonidan tasdiqlangandan soliq xizmati organiga topshiradi. 1 (bir) ish kunida 9-bosqich Soliq xizmati organlari Tugatish balansi qabul qilingandan keyin tijorat tashkilotining soliqlar va yigʻimlar boʻyicha qarzi, shuningdek, tashqi savdo operatsiyalari boʻyicha debitor va kreditor qarzi, mol-mulki, tayyor mahsulot qoldiqlari va boshqa aktivlari boʻlmagan taqdirda, soliqlar va boshqa majburiy toʻlovlar boʻyicha qarzi yoʻqligi toʻgʻrisidagi xulosani tugatuvchiga xamda Tizim orqali roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga yuborish. 1 (bir) ish kunida 10-bosqich Majburiy ijro byurosi Bajarilmagan ijro hujjati Majburiy ijro byurosining ish yurituvida mavjud boʻlmagan taqdirda, ijro etilmagan tegishli ijro hujjati ish yurituvida mavjud emasligi haqida tugatuvchiga hamda Tizim orqali roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga xabarnoma yuborish. 3 (uch) ish kunida 11-bosqich Tugatuvchi Soliq xizmati organi va Majburiy ijro byurosining xabarnomasi olingandan keyin tijorat tashkilotining asosiy hisobvaragʻi ochilgan tijorat bankiga uni yopish toʻgʻrisida murojaat qilish va tijorat banklari tomonidan tijorat tashkilotiga tegishli boʻlgan hisobvaraq yopilganligi toʻgʻrisida maʼlumotnomani olish. 1 (bir) ish kunida 12-bosqich Tugatuvchi Asosiy hisobvaragʻi yopilgandan keyin davlat arxiviga tijorat tashkilotining qonun hujjatlarida nazarda tutilgan barcha buxgalteriya va boshqa hujjatlarini topshirish. 3 (uch) ish kunida 13-bosqich Roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ (Davlat xizmatlari markazi) Barcha hujjatlar olingandan keyin Tizim orqali tekshirish xamda davlat reyestriga tijorat tashkiloti tugatilganligi toʻgʻrisidagi yozuvlarni kiritish. 2 (ikki) ish kunida 14-bosqich Roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ (Davlat xizmatlari markazi) Qaror qabul qilingan kundan keyin uni tugatuvchiga berish yeki pochta orqali joʻnatish. Davlat reyestriga kiritish rad etilgan taqdirda, tugatuvchiga ayni bir vaqtda olingan barcha hujjatlar, muhr va shtamplarni qaytarish. 1 (bir) ish kunida 15-bosqich Roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ (Davlat xizmatlari markazi) Davlat reyestriga tijorat tashkiloti tugatilganligi toʻgʻrisidagi yozuvlar kiritilgandan keyin soliq xizmati va statistika organlarini Tizim orqali xabardor qilish. 3 (uch) ish kunida 16-bosqich Roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ (Davlat xizmatlari markazi) Koʻrsatilgan muddat oʻtgunga kadar barcha hujjatlar toʻliq taqdim etilmasa, ixtiyoriy tugatishni toʻxtatish xamda soliq xizmati va statistika organlariga ixtiyoriy tugatish toʻxtatilganligi toʻgʻrisida Tizim orqali xabar berish xamda yopilgan bank hisobvaraqlarini qayta tiklash. 1 (bir) ish kunida
Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 21-avgustdagi 704-son qaroriga 2-ILOVA
Moliya-xoʻjalik faoliyatini amalga oshirmayotgan tadbirkorlik subyektlarini davlat reyestridan chiqarish tartibi toʻgʻrisida
1-bob.Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom moliya-xoʻjalik faoliyatini amalga oshirmayotgan tadbirkorlik subyektlari — yuridik shaxslarni (keyingi oʻrinlarda tijorat tashkiloti deb ataladi) hamda faoliyatini vaqtincha toʻxtatgan yakka tartibdagi tadbirkorlik subyektlarini Tadbirkorlik subyektlarining yagona davlat reyestridan (keyingi oʻrinlarda davlat reyestri deb ataladi) chiqarish tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
moliya-xoʻjalik faoliyati — tijorat tashkilotining mahsulot ishlab chiqarish, ishlarni bajarish, savdo va xizmat koʻrsatish, shuningdek, buxgalteriya, moliya, statistika, bank hujjatlari va boshqa hujjatlarni yuritish bilan bogʻliq faoliyati;
harakatsiz holatga oʻtkazish — moliya-xoʻjalik faoliyatini amalga oshirmayotgan tijorat tashkilotini ixtiyoriy tugatish choralari koʻrilmaganda, ularni davlat reyestridan chiqarishga qadar qoʻllaniladigan chora;
roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ — Davlat xizmatlari markazlari;
tugatish — roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ tomonidan davlat reyestriga tijorat tashkilotini tugatish toʻgʻrisidagi yozuvlarni qayd etish;
faoliyatni vaqtincha toʻxtatib turish — yakka tartibdagi tadbirkor tomonidan faoliyatni boshlash yoki amalga oshirishda moliyaviy mablagʻlar (oʻz mablagʻlari, kredit kabilar) mavjud emasligi yoki boshqa sabablarga koʻra faoliyatini bir yil muddatgacha boʻlgan davrda vaqtincha toʻxtatish;
Markaziy maʼlumotlar bazasi — Oʻzbekiston Respublikasi Soliq qoʻmitasining yuridik shaxslar, faoliyatini vakolatxona, filial yoki doimiy muassasa orqali amalga oshirayotgan chet el yuridik shaxslari va tadbirkorlik faoliyati bilan shugʻullanuvchi jismoniy shaxslarning markaziy maʼlumotlar bazasi.
Tadbirkorlik subyektlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish va hisobga qoʻyishning avtomatlashtirilgan tizimi (keyingi oʻrinlarda Tizim deb ataladi) — tadbirkorlik subyektlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazishni, shuningdek, roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ va vakolatli tashkilotlarning aloqa kanallari orqali elektron axborot almashuvini taʼminlovchi tizim.
3. Ushbu Nizomning qoidalari:
banklar va kredit byurolari, ularning filial va vakolatxonalarini;
shaharni tashkil etuvchi tijorat tashkilotlari va ularga tenglashtirilgan tijorat tashkilotlarini;
davlat organlarini, nodavlat notijorat tashkilotlarini, shu jumladan, ularning yuridik shaxslari hisoblanadigan alohida boʻlinmalarini (vakolatxonalari va filiallarini), shuningdek, xalqaro va xorijiy nodavlat notijorat tashkilotlarining vakolatxonalari va filiallarini;
qonun hujjatlarida nazarda tutilgan toʻlovga qobiliyatsizlik alomatlari boʻlgan tijorat tashkilotlarini tugatishda qoʻllanmaydi.
4. Moliya-xoʻjalik faoliyatini amalga oshirmayotgan tijorat tashkilotlarini davlat reyestridan chiqarish ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq sxema boʻyicha amalga oshiriladi.
2-bob. Moliya-xoʻjalik faoliyatini amalga oshirmayotgan tijorat tashkilotlarini aniqlash
5. Tijorat tashkilotlarini moliya-xoʻjalik faoliyatini amalga oshirmayotgan deb eʼtirof etish uchun quyidagilar asos boʻladi:
davlat roʻyxatidan oʻtgan sanadan boshlab uch oy mobaynida bank hisobvaraqlarini ochmaganligi;
bank hisobvaraqlarini ochgan, biroq olti oy mobaynida:
moliya-xoʻjalik faoliyati boʻyicha bank hisobvaraqlariga mablagʻlar tushirmaganligi;
elektron hisobvaraq-fakturalarni rasmiylashtirmaganligi;
onlayn nazorat-kassa mashinalari, virtual kassa yoki marketpleys toʻlov tizimidan foydalanilmaganligi;
tashqi savdo operatsiyalarini amalga oshirmaganligi.
6. Tijorat tashkilotlarining bank hisobvaraqlariga olti oy mobaynida moliya-xoʻjalik faoliyati boʻyicha pul mablagʻlari tushmaganda, tijorat banklari uch ish kuni ichida ular hisobga qoʻyilgan joydagi soliq xizmati organiga Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki va Soliq qoʻmitasi oʻrtasidagi toʻgʻridan-toʻgʻri integratsiya kanali orqali ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq maʼlumot taqdim etadi.
Bunda soliq xizmati organiga maʼlumot taqdim etilgandan soʻng tijorat tashkilotining bank hisobvaraqlariga pul mablagʻlari tushganda, tijorat banklari tomonidan ushbu oʻzgarish boʻyicha bir ish kuni mobaynida qoʻshimcha maʼlumot taqdim etiladi.
7. Soliq xizmati organi tijorat banklaridan maʼlumot kelib tushgach va (yoki) ushbu Nizomning 5-bandi talablari boʻyicha soliq organlarining Markaziy maʼlumotlar bazasida mavjud maʼlumotlar asosida uch ish kuni mobaynida tijorat tashkilotlari faollik holatini faoliyat koʻrsatmayotgan holatga oʻzgartiradi hamda ushbu tashkilotlar toʻgʻrisida Tizim orqali roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ va roʻyxatdan oʻtgan joydagi statistika organlarini xabardor qiladi.
8. Soliq xizmati organi ushbu Nizomning 5-bandida koʻrsatilgan yuridik shaxslar boʻyicha:
a) quyidagilarni:
tijorat tashkiloti haqiqatda moliya-xoʻjalik faoliyatini amalga oshirmaganligini;
mol-mulki shu jumladan, raqamli markirovkalanadigan mahsulotlar qoldiqlari mavjudligini;
yuridik va faoliyat koʻrsatish manzilida mavjudligini;
tijorat tashkilotining barcha qarzdorliklari (2-son kartotekasi) tahlilini;
soliqlar va yigʻimlar boʻyicha qarzdorligi mavjudligini;
b) muassislarining (qatnashchilarining) turar joyini aniqlash va ularni tugatish jarayoniga jalb qilish choralarini koʻradi;
v) moliya-xoʻjalik faoliyatini amalga oshirmayotgan tijorat tashkilotlari muassislariga (qatnashchilariga) tijorat tashkilotini ixtiyoriy tugatishni taklif etadi. Tijorat tashkiloti oʻn ish kunida ixtiyoriy tugatishga kirishmagan, tijorat tashkiloti muassislari (qatnashchilar) ixtiyoriy tugatishni amalga oshirishni rad etgan, shuningdek, koʻrsatib oʻtilgan shaxslarni aniqlash mumkin boʻlmagan taqdirda, ushbu Nizomning 9-bandida nazarda tutilgan tadbirlarni amalga oshiradi;
d) Markaziy maʼlumotlar bazasida mavjud hamda boshqa organlar, muassasalar va tashkilotlardan taqdim etilgan maʼlumotlar asosida tijorat tashkilotining faoliyatini axborot tizimlari orqali tekshiruvdan oldingi tahlildan oʻtkazadi.
3-bob. Moliya-xoʻjalik faoliyatini amalga oshirmayotgan tijorat tashkilotlarini harakatsiz holatga oʻtkazish
9. Tijorat tashkilotining soliq va yigʻimlar boʻyicha qarzdorliklari aniqlanmagan, mol-mulki mavjud boʻlmagan, tijorat tashkiloti muassislarini (qatnashchilarini), ularning vakillari va rahbarini tugatish jarayoniga jalb etish imkoni boʻlmaganda, davlat soliq xizmati organlari Tizim orqali roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga oʻn ish kunida tijorat tashkilotini harakatsiz holatga oʻtkazish toʻgʻrisida taqdimnoma yuboradi.
10. Roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ:
soliq xizmati organlarining taqdimnomasi kelib tushgandan soʻng avtomatik tarzda davlat reyestriga hamda Tizimga tegishli yozuv kiritadi;
uch ish kunida:
tijorat tashkilotining harakatsiz holatga oʻtkazilganligi toʻgʻrisida oʻz rasmiy veb-saytida eʼlonni joylashtiradi;
tijorat tashkilotining muassislariga (qatnashchilariga), tijorat banklariga Tizimda tijorat tashkilotining harakatsiz holatga oʻtkazilganligi toʻgʻrisida xabarnoma yuboradi.
11. Tijorat banklari harakatsiz holatga oʻtkazilgan tijorat tashkilotlarining hisobvaraqlarini bir ish kunida yopib, pul mablagʻlarini harakatsiz depozit hisobvaraqlariga oʻtkazadi.
Harakatsiz holatga oʻtkazilgan tijorat tashkilotlariga kelib tushgan mablagʻlar ularning harakatsiz depozit hisobvaraqlariga kirim qilinadi. Ushbu tijorat tashkilotlarining hisobvaraqlariga qoʻyilgan talablar harakatsiz depozit hisobvaraqlaridan Oʻzbekiston Respublikasi Fuqarolik kodeksining 56-moddasida belgilangan tartibda hisobdan chiqariladi.
12. Soliq xizmati organlari tomonidan oʻtkazilgan tahlillar va oʻrganishlar natijasida soliq qarzdorliklari aniqlangan taqdirda,ularni qonun hujjatlarida belgilangan tartibda undirish choralari koʻriladi.
Soliqlar boʻyicha qarzdorliklari undirilgan tijorat tashkilotlari boʻyicha ish yuritish ushbu Nizomning 9-bandi asosida davom ettiriladi.
13. Tijorat tashkilotining debitorlik-kreditorlik qarzdorliklarini undirish manfaatdor shaxslar tomonidan qonun hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
13 1 . Tijorat tashkiloti faoliyat koʻrsatmayotgan korxonalar toifasiga oʻtkazilgandan keyin soliq xizmati organlari tomonidan soliq hisobotlarini qabul qilish toʻxtatiladi.
14. Harakatsiz holatga oʻtkazilgan tijorat tashkiloti faoliyati roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ tomonidan quyidagi holatlarda:
tijorat tashkilotining muassisi(lari), uning qonuniy vakillari yoki vorisi bir yilda tijorat tashkiloti faoliyatini davom ettirish toʻgʻrisida roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga murojaat qilgan taqdirda — muassisi(lar), qonuniy vakil yoki vorislarning qaroriga asosan;
tijorat tashkiloti sud yoki ijro ishi yuritish jarayoniga daʼvogar yoxud javobgar sifatida eʼtirof etilgan yoki unga nisbatan toʻlovga qobiliyatsizlik ishi qoʻzgʻatilgan taqdirda, qayta tiklanadi.
Bunda tijorat tashkiloti yangidan tashkil etilgan deb hisoblanmaydi, uning faoliyati qayta tiklanganligi toʻgʻrisida davlat reyestriga hamda Tizimga tegishli yozuv kiritiladi.
Tijorat tashkiloti faoliyati qayta tiklangan taqdirda, roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ bu haqda tijorat banklarini, Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Soliq qoʻmitasini hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Statistika agentligini Tizim orqali xabardor qiladi.
15. Harakatsiz holatga oʻtkazilgan tijorat tashkilotini javobgar yoki daʼvogar sifatida eʼtirof etgan organ (mansabdor shaxs) bu haqida uch ish kunida roʻyxatdan oʻtkazuvchi organni xabardor qilishi shart.
4-bob. Moliya-xoʻjalik faoliyatini amalga oshirmayotgan tijorat tashkilotlarini davlat reyestridan chiqarish
16. Tijorat tashkilotlari harakatsiz holatda saqlanishiga bir yil toʻlganda roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ:
harakatsiz holatga oʻtkazilgan tijorat tashkilotlari faoliyati tiklanmagan taqdirda, qonun hujjatlarida belgilangan tartibda uch ish kunida davlat reyestridan chiqarish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi va bu haqda davlat reyestriga tegishli yozuv kiritadi;
davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi hamda tovar belgisining roʻyxatdan oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi guvohnomani (agar mavjud boʻlsa) bekor qiladi. Agar ularni topish imkoni mavjud boʻlmasa, uch ish kunida bekor qilinishi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar roʻyxatga olish organi veb-saytida eʼlon qilinadi;
tijorat banklari, Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Soliq qoʻmitasi hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Statistika agentligiga tijorat tashkiloti, shuningdek, Oʻzbekiston fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashiga fermer xoʻjaligi davlat reyestridan chiqarilganligi toʻgʻrisida Tizim orqali xabarnoma yuboradi.
Davlat reyestriga tugatish haqida yozuv kiritilgandan soʻng tijorat tashkilotini tugatish yakunlangan, tijorat tashkiloti, shuningdek, Oʻzbekiston fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashiga fermer xoʻjaligi esa mavjud emas deb hisoblanadi.
17. Davlat reyestridan chiqarilgan tijorat tashkilotining bank hisobvaraqlaridagi mablagʻlar tijorat banklari tomonidan besh ish kunida tijorat tashkilotlarining pul mablagʻlarini milliy va xorijiy valyutadagi yagona hisobvaraqlarida jamlaydi va hisobvaraq ochilgan bank joylashgan tuman (shahar) mahalliy budjetiga tegishli tijorat banki tomonidan oʻtkaziladi.
18. Harakatsiz holatda turgan tijorat tashkiloti davlat reyestridan chiqarilgandan soʻng uning soliq va yigʻimlar boʻyicha ortiqcha toʻlangan summalari mahalliy budjetlarning daromadi hisoblanadi.
4 1 -bob. Faoliyatini vaqtincha toʻxtatgan yakka tartibdagi tadbirkorlik subyektini davlat reyestridan chiqarish
18 1 . Yakka tartibdagi tadbirkorlik subyektini davlat reyestridan chiqarish:
qatʼiy belgilangan miqdordagi daromad soligʻini toʻlovchi yakka tartibdagi tadbirkorlik subyektlari faoliyati vaqtincha toʻxtatilgan sanadan boshlab bir yil mobaynida qayta tiklanmagan taqdirda va soliq qarzi mavjud boʻlmaganda roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ tomonidan;
soliqlar va yigʻimlarni yuridik shaxslar uchun nazarda tutilgan tartibda toʻlaydigan yakka tartibdagi tadbirkorlik subyektlarini davlat reyestridan chiqarish — ushbu Nizomning 2 — 4-boblarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
18 2 . Faoliyatini vaqtincha toʻxtatgan yakka tartibdagi tadbirkorlik subyektini davlat reyestridan chiqarish soliq xizmati organining xabarnomasi asosida amalga oshiriladi.
18 3 . Roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ Tizim orqali quyidagi hujjatlar (maʼlumotlar) kelib tushgandan keyin bir ish kuni mobaynida yakka tartibdagi tadbirkorlik subyektini davlat reyestridan chiqarish toʻgʻrisidagi yozuvni davlat reyestriga kiritadi:
yakka tartibdagi tadbirkorlik subyektining asosiy hisobvaragʻi yopilganligi toʻgʻrisidagi tijorat bankining maʼlumotnomasi;
soliq xizmati organining xabarnomasi;
yakka tartibdagi tadbirkorlik subyektining muhri, shtamplari (agar mavjud boʻlsa) topshirilganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotnoma.
18 4 . Davlat reyestridan chiqarilgan yakka tartibdagi tadbirkorlik subyektining bank hisobvaraqlaridagi mablagʻlar tijorat banklari tomonidan besh ish kunida milliy va xorijiy valyutadagi yagona hisobvaraqlarda jamlanadi hamda hisobvaraq ochilgan bank joylashgan tuman (shahar) mahalliy budjetiga tegishli tijorat banki tomonidan oʻtkaziladi.
18 5 . Tadbirkorlik subyekti — jismoniy shaxs davlat reyestridan chiqarilgandan soʻng uning soliq va yigʻimlar boʻyicha ortiqcha toʻlangan summalari mahalliy budjetlarning daromadi hisoblanadi.
5-bob. Yakunlovchi qoidalar
19. Tijorat tashkiloti muassislari (qatnashchilari), tadbirkorlik subyekti, tugatuvchi oʻzlari tayyorlagan, roʻyxatdan oʻtkazgan organga va soliq xizmati organiga taqdim etgan hujjatlarning toʻgʻriligi va qonun hujjatlariga muvofiqligi uchun javob beradilar.
20. Ushbu Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar, shu jumladan, oʻzlariga yuklangan vazifalarni bajarmaganlik yoki zarur darajada bajarmaganlik natijasida kreditorlarga, muassislarga (qatnashchilarga) yoki uchinchi shaxslarga yetkazilgan zarar uchun qonun hujjatlariga muvofiq javob beradilar.
Moliya-xoʻjalik faoliyatini amalga oshirmayotgan tadbirkorlik subyektlarini davlat reyestridan chiqarish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Moliya-xoʻjalik faoliyatini amalga oshirmayotgan tadbirkorlik subyektlarini davlat reyestridan chiqarish tartibi
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Ijro muddati 1-bosqich Tijorat banklari Bank hisobvaraqlariga olti oy mobaynida moliya-xoʻjalik faoliyati boʻyicha pul mablagʻlari tushmagan hollarda tadbirkorlik subyektlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki va Soliq qoʻmitasining integratsiyalashuv platformasi orqali taqdim etish. 3 (uch) ish kunida 2-bosqich Soliq xizmati organlari Tijorat banklaridan maʼlumot tushgan va (yoki) ushbu Nizomning 5-bandi talablari boʻyicha soliq organlarining Markaziy maʼlumotlar bazasida mavjud maʼlumotlar asosida tijorat tashkilotlari faollik holatini faoliyat koʻrsatmayotgan holatga oʻzgartirish va bu toʻgʻrisida Tizim orqali roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ va roʻyxatdan oʻtgan joydagi davlat statistika organlarini xabardor qilish. 3 (uch) ish kunida 4-bosqich Soliq xizmati organlari Moliya-xoʻjalik faoliyatini amalga oshirmayotgan tijorat tashkiloti muassislariga (qatnashchilariga) tijorat tashkilotini ixtiyoriy tugatishni taklif qilish va ixtiyoriy tugatishga kirishmagan, tijorat tashkiloti muassislari (qatnashchilar) ixtiyoriy tugatishni amalga oshirishni rad etan, shuningdek, koʻrsatib oʻtilgan shaxslarni aniqlash mumkin boʻlmagan taqdirda, belgilangan tartibda tugatish tadbirlarini boshlash. 10 (oʻn) i kunida 5-bosqich Soliq xizmati organlari Tijorat tashkilotining soliq yigʻimlar boʻyicha qarzdorliklari aniqlanmagan, mol-mulki mavjud boʻlmagan, tijorat tashkiloti muassislarini (qatnashchilarini), ularning vakillari va rahbarini tugatish jarayoniga jalb etish imkoni boʻlmaganda, Tizim orqali roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga tijorat tashkilotini harakatsiz holatga oʻtkazish toʻgʻrisida taqdimnoma yuborish. 10 (oʻn) ish kunida 6-bosqich Roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ (Davlat xizmatlari markazi) Tijorat tashkilotining harakatsiz holatga oʻtkazilganligi toʻgʻrisida oʻzining rasmiy saytida eʼlonni joylashtirish; tijorat tashkilotining muassislariga (qatnashchilariga) Tizimda tijorat tashkilotining harakatsiz holatga oʻtkazilganligi toʻgʻrisida xabarnoma yuborish. 3 (uch) ish kunida 7-bosqich Tijorat banki Harakatsiz holatga oʻtkazilgan tijorat tashkilotining hisobvaraqlarini yopish va pul mablagʻlarini harakatsiz depozit hisobvaraqlariga oʻtkazish. 1 (bir) ish kunida 8-bosqich Sud organlari va Majburiy ijro byurosi Harakatsiz holatga oʻtkazilgan tijorat tashkiloti javobgar yoki daʼvogar sifatida eʼtirof etilganda bu haqida roʻyxatdan oʻtkazuvchi organni xabardor qilish. 3 (uch) ish kunida 9-bosqich Roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ (Davlat xizmatlari markazi) Tijorat tashkiloti harakatsiz rejimda saqlanishiga bir yil toʻlganda qonun hujjatlarida belgilangan tartibda davlat reyestridan chiqarish toʻgʻrisida qaror qabul qilish va bu haqida davlat reyestriga tegishli yozuv xamda Tizimga tegishli oʻzgartirish kiritish. 3 (uch) ish kunida 10-bosqich Roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ (Davlat xizmatlari markazi) Tijorat tashkilotining davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi va tovar belgisining roʻyxatdan oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi guvohnomalarni bekor qilish. Agar ularni topish imkoni mavjud boʻlmasa, bekor qilinganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni rasmiy saytda eʼlon qilish. 3 (uch) ish kunida 11-bosqich Tijorat banki Davlat reyestridan chiqarilgan tijorat Tashkilotining tijorat banki hisobvaraqlaridagi pul mablagʻlarini milliy va xorijiy valyutadagi yagona hisobvaraqlarida jamlash va hisobvaraq ochilgan tijorat banki joylashgan tuman (shahar) mahalliy budjetiga oʻtkazish. 5 (besh) ish kunida
Moliya-xoʻjalik faoliyatini amalga oshirmayotgan tadbirkorlik subyektlarini davlat reyestridan chiqarish tartibi toʻgʻrisida nizomga 2-ILOVA
Bank hisobvaraqlariga olti oy mobaynida moliya-xoʻjalik faoliyati boʻyicha pul mablagʻlari kelib tushmagan tijorat tashkiloti toʻgʻrisida
T/r Maʼlumot turlari Izoh 1. Tijorat tashkilotining toʻliq nomi 2. Soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami 3. Pochta manzili 4. Xizmat koʻrsatuvchi tijorat bankning nomi 5. Bank hisob raqami 6. Hisob raqamdagi qoldiq pul mablagʻlari miqdor 7. Hisob raqam ochilgan sana 8. Hisob raqam toʻxtatilgan sana 9. Tijorat tashkilotining kreditor, debitor qarzlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlari (mavjud boʻlsa) 10. Kartoteka 2 qarzdorlik toʻgʻrisidagi maʼlumotlar (mavjud boʻlsa)
Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 21-avgustdagi 704-son qaroriga 2 1 -ILOVA
Faoliyat koʻrsatmayotgan kichik tadbirkorlik subyektlarining faoliyatini qayta tiklashga koʻmaklashish borasida mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, iqtisodiyot va moliya organlari va soliq organlarining oʻzaro hamkorlik qilish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom faoliyat koʻrsatmayotgan kichik tadbirkorlik subyektlarining faoliyatini qayta tiklashga koʻmaklashish borasida mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, iqtisodiyot va moliya organlari va soliq organlarining oʻzaro hamkorlik qilish tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
kichik tadbirkorlik subyekti — qonunchilik hujjatlarida belgilangan mezonlarga javob beradigan mikrofirmalar va kichik korxonalar;
faoliyat koʻrsatmayotgan kichik tadbirkorlik subyekti — moliya-xoʻjalik faoliyatini amalga oshirmayotganligi sababli qonunchilik hujjatlariga muvofiq soliq organlari tomonidan faollik holati faoliyat koʻrsatmayotgan holatga oʻzgartirilgan tijorat tashkiloti;
moliya-xoʻjalik faoliyati — tijorat tashkilotining mahsulot ishlab chiqarish, ishlarni bajarish, savdo va xizmat koʻrsatish, shuningdek, buxgalteriya, moliya, statistika, bank hujjatlari va boshqa hujjatlarni yuritish bilan bogʻliq faoliyati.
3. Faoliyat koʻrsatmayotgan kichik tadbirkorlik subyektlarining faoliyatini qayta tiklashga koʻmaklashish ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq sxema asosida amalga oshiriladi.
2-bob. Iqtisodiyot va moliya organlari va soliq organlari tomonidan amalga oshiriladigan ishlar
4. Tuman (shahar) iqtisodiyot va moliya boʻlimlari hamda soliq inspeksiyalari har oyda hisobot oyining birinchi sanasiga faoliyat koʻrsatmayotgan kichik tadbirkorlik subyektlarining roʻyxatini tasdiqlaydilar.
5. Tuman (shahar) soliq inspeksiyalari bir ish kuni ichida faoliyat koʻrsatmayotgan kichik tadbirkorlik subyektlari roʻyxatida koʻrsatilgan korxonalar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni mazkur Nizomga 2-ilovada keltirilgan shaklda mahallada tadbirkorlikni rivojlantirish, aholi bandligini taʼminlash va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha tuman (shahar) hokimining yordamchisiga (bundan buyon matnda tuman (shahar) hokimining yordamchisi deb yuritiladi) elektron tarzda kuzatuv xati bilan taqdim etadilar.
Bunda tuman (shahar) soliq inspeksiyasi tomonidan yuborilgan kuzatuv xati toʻgʻridan-toʻgʻri hokim yordamchisining “online-mahalla” elektron platformasiga kelib tushadi.
3-bob. Tuman (shahar) hokimining yordamchisi tomonidan amalga oshiriladigan ishlar
6. Tuman (shahar) hokimining yordamchisi faoliyat koʻrsatmayotgan kichik tadbirkorlik subyektlari roʻyxatini olgan kundan boshlab oʻn ish kunida korxona rahbari va (yoki) taʼsischilari (ishtirokchilari) ishtirokida faoliyat yuritmaslik sabablarini oʻrganadi hamda yakuni boʻyicha mazkur Nizomga 3-ilovada keltirilgan shakldagi jadvalni toʻldiradi.
7. Tuman (shahar) hokimining yordamchisi oʻrganish jarayonida korxonaning faoliyat koʻrsatishi uchun bino va yer uchastkasi ajratish, muhandislik-kommunikatsiya tizimlariga ulanish hamda ulardan foydalanish, faoliyatni yoʻlga qoʻyish uchun ruxsatnoma va litsenziyalar olish yoki kredit ajratilishi lozim boʻlsa:
mahalladagi boʻsh bino va yer uchastkalarini aniqlab, ularni tadbirkorlik subyektlariga qonunchilikda belgilangan tartibda berish (realizatsiya qilish) boʻyicha tegishli tashkilotlarga uch ish kunida takliflar kiritadi;
tadbirkorlik faoliyatini amalga oshirishga toʻsiq boʻlayotgan muammolarning (muhandislik-kommunikatsiya tizimlariga ulanish va ulardan foydalanish, faoliyatni yoʻlga qoʻyish uchun litsenziya yoki ruxsatnomalar olish va boshqalar) tegishli tashkilotlar tomonidan hal etilishini tashkil etadi;
oʻzining vakolatiga kirmaydigan masalalar boʻyicha murojaatlarni tegishli vakolatli organlar tomonidan koʻrib chiqish uchun bir ish kunida “business.gov.uz” yagona interaktiv portaliga kiritadi;
tadbirkorlik subyektlarining tadbirkorlik yuritish boʻyicha tuman (shahar) xalq deputatlari kengashi vakolatiga kiradigan masalalar boʻyicha takliflarni tuman (shahar) hokimiga kiritadi;
qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda kredit va subsidiyalar ajratish boʻyicha tavsiyanoma beradi;
qonunchilik hujjatlarida belgilangan boshqa choralarni amalga oshiradi.
8. Tuman (shahar) hokimining yordamchisi tomonidan oʻn besh ish kunida korxonalarning faoliyat yuritmaslik sabablari koʻrsatilgan holda ular faoliyatini tiklash boʻyicha tuman (shahar) hokimining birinchi oʻrinbosariga axborot va takliflar kiritiladi.
4-bob. Mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari tomonidan amalga oshiriladigan ishlar
9. Tuman (shahar) hokimining birinchi oʻrinbosari tomonidan korxonalar rahbarlari va (yoki) taʼsischilari (ishtirokchilari), vazirlik va idoralarning tuman (shahar) boʻlimlari, bank va boshqa mutasaddi tashkilotlar bilan birgalikda faoliyat koʻrsatmayotgan korxonalarning faoliyatini tiklash yuzasidan besh ish kunida har bir korxona kesimida yoʻl xaritasi ishlab chiqiladi hamda ishlab chiqilgan yoʻl xaritalari tuman (shahar) hokimi tomonidan bir ish kunida tasdiqlanadi.
10. Yoʻl xaritasida belgilangan chora-tadbirlarning oʻz vaqtida va sifatli bajarilishi ustidan doimiy nazorat tuman (shahar) kambagʻallikni qisqartirish va bandlikka koʻmaklashish boʻlimi tomonidan amalga oshiriladi.
11. Tuman (shahar) kambagʻallikni qisqartirish va bandlikka koʻmaklashish boʻlimi tomonidan har oʻn kunda yoʻl xaritasida belgilangan chora-tadbirlarning bajarilishi toʻgʻrisida tuman (shahar) hokimiga axborot kiritib boriladi.
12. Tuman (shahar) hokimlari tomonidan har oy yakuni bilan faoliyat koʻrsatmayotgan korxonalarning faoliyatini tiklash borasida amalga oshirilgan ishlar toʻgʻrisida Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, Toshkent shahar va viloyatlar hokimlariga axborot kiritiladi.
5-bob. Yakunlovchi qoidalar
13. Tuman (shahar) hokimi yordamchisining oʻziga yuklatilgan vazifalari ijrosi va ular yuzasidan vakolatli organlarga kiritgan murojaatlarini tezkor koʻrib chiqilishini nazorat qilish tuman (shahar) hokimining birinchi oʻrinbosari tomonidan amalga oshiriladi.
14. Tuman (shahar) hokimi yordamchisi tomonidan kiritilgan takliflarning va (yoki) murojaatlarning oʻz vaqtida va sifatli koʻrib chiqilishini taʼminlash boʻyicha shaxsiy javobgarlik va masʼuliyat vakolatli organlarning birinchi rahbarlari zimmasiga yuklatiladi.
15. Ushbu Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Faoliyat koʻrsatmayotgan kichik tadbirkorlik subyektlarining faoliyatini qayta tiklashga koʻmaklashish borasida mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, iqtisodiyot va moliya organlari va soliq organlarining oʻzaro hamkorlik qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Faoliyat koʻrsatmayotgan kichik korxonalarning faoliyatini qayta tiklashga koʻmaklashish
Bosqichlar Ijrochilar Chora-tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Tuman (shahar) iqtisodiyot va moliya boʻlimlari hamda soliq inspeksiyalari Faoliyat koʻrsatmayotgan kichik tadbirkorlik subyektlari roʻyxatini tasdiqlaydi. Har oyda, hisobot oyining birinchi sanasiga 2-bosqich Tuman (shahar) soliq inspeksiyalari Faoliyat koʻrsatmayotgan kichik tadbirkorlik subyektlari roʻyxatida koʻrsatilgan korxonalar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni mahallaga biriktirilgan tuman (shahar) hokimining yordamchisiga taqdim etadi. Tasdiqlangan kundan eʼtiboran bir ish kuni ichida 3-bosqich Tuman (shahar) hokimining yordamchisi Faoliyat koʻrsatmayotgan kichik tadbirkorlik subyektlari rahbari va (yoki) taʼsischilari (ishtirokchilari) ishtirokida faoliyat yuritmaslik sabablarini oʻrganadi. Roʻyxat olingan kundan eʼtiboran oʻn ish kunida 4-bosqich Tuman (shahar) hokimining yordamchisi Korxonalarning faoliyat yuritmaslik sabablari koʻrsatilgan holda ularning faoliyatini tiklash boʻyicha tuman (shahar) hokimining birinchi oʻrinbosariga axborot va takliflar kiritadi. Oʻn besh ish kunida 5-bosqich Tuman (shahar) hokimining birinchi oʻrinbosari Korxonalar rahbarlari va (yoki) taʼsischilari (ishtirokchilari), vazirlik va idoralarning tuman (shahar) boʻlimlari, bank va boshqa mutasaddi tashkilotlar bilan birgalikda faoliyat koʻrsatmayotgan kichik tadbirkorlik subyektlarining faoliyatini tiklash yuzasidan har bir korxona kesimida yoʻl xaritasini ishlab chiqadi. Besh ish kunida Ishlab chiqilgan yoʻl xaritalari tuman (shahar) hokimi tomonidan tasdiqlanadi. Bir ish kunida 6-bosqich Tuman (shahar) kambagʻallikni qisqartirish va bandlikka koʻmaklashish boʻlimi Yoʻl xaritasida belgilangan chora-tadbirlarning bajarilishi toʻgʻrisida tuman (shahar) hokimiga axborot kiritadi. Har oʻn kunda 7-bosqich Tuman (shahar) hokimlari Faoliyat koʻrsatmayotgan korxonalarning faoliyatini tiklash borasida amalga oshirilgan ishlar toʻgʻrisida Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi Raisi, Toshkent shahar va viloyatlar hokimlariga axborot kiritadi. Har oy yakuni bilan
Faoliyat koʻrsatmayotgan kichik tadbirkorlik subyektlarining faoliyatini qayta tiklashga koʻmaklashish borasida mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, iqtisodiyot va moliya organlari va soliq organlarining oʻzaro hamkorlik qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Faoliyat koʻrsatmayotgan kichik tadbirkorlik subyekti toʻgʻrisida
T/r STIR Korxona nomi Yuridik shaxs joylashgan mahalla Yuridik shaxsning manzili Korxona rahbari Taʼsischilar Faoliyat koʻrsatmayotgan muddati F.I.O Telefon raqami F.I.Sh Telefon raqami
Faoliyat koʻrsatmayotgan kichik tadbirkorlik subyektlarining faoliyatini qayta tiklashga koʻmaklashish borasida mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, iqtisodiyot va moliya organlari va soliq organlarining oʻzaro hamkorlik qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
Korxonaning faoliyat yuritmaslik sabablari toʻgʻrisida
T/r STIR Nomi Faoliyat koʻrsatmayotgan muddati Yuridik shaxsning manzili Tiklash istagi yoʻq Tiklash istagi bor shundan, iqtisodiy qiyinchilik sabablari boʻyicha Aylanma mablagʻi yetarli emas Kredit olishda muammo mavjud Yer, bino, ofis va ishlab chiqarish binosi olishda muammo mavjud Tovar va xizmatlariga talab kamaygan Elektr, gaz, suv va kommunikatsiya yoʻqligi Soliq qarzini toʻlash imkoniyati yoʻq Litsenziya yoki ruxsatnoma olishdagi muammo Boshqa muammo
Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 21-avgustdagi 704-son qaroriga 3-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 2020-yil 1-yanvardan boshlab oʻz kuchini yoʻqotgan deb eʼtirof etilayotgan baʼzi qarorlari
1. Vazirlar Mahkamasining “Moliya-xoʻjalik faoliyatini amalga oshirmayotgan va qonunchilikda belgilangan muddatlarda oʻzlarining ustav jamgʻarmalarini shakllantirmagan korxonalarni tugatish tartibi toʻgʻrisida” 1999-yil 3-iyuldagi 327-son qarori (“Oʻzbekiston Respublikasi HT”, 1999-y., 7-son, 35-modda.).
2. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida (“Tadbirkorlik subyektlarini huquqiy himoya qilish tizimi takomillashtirilganligi hamda ularning moliyaviy javobgarligi erkinlashtirilganligi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” Oʻzbekiston Respublikasining 2006-yil 10-oktabrdagi OʻRQ-59-son Qonuni)” 2006-yil 10-noyabrdagi 235-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2006-y., 46-47-son, 458-modda) 1-ilovaning 23-bandi .
3. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Tadbirkorlik subyektlarini ixtiyoriy tugatish va ularning faoliyatini toʻxtatish tartibini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2007-yil 27-apreldagi PQ-630-son qarori)” 2007-yil 6-iyundagi 109-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2007-y., 23-son, 237-modda) ilovaning 2-bandi .
4. Vazirlar Mahkamasining “Qimmatli qogʻozlar bozori toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunini amalga oshirish chora-tadbirlari haqida” 2008-yil 29-dekabrdagi 284-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2008-y., 52-son, 523-modda) 3-ilovaning 1-bandi .
5. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Statistik, soliq va moliyaviy hisobotlarni, litsenziyalanadigan faoliyat turlarini va ruxsat berish tartib-taomillarini tubdan qisqartirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2012-yil 16-iyuldagi PF-4453-son Farmoni)” 2012-yil 1-noyabrdagi 313-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2012-y., 44-son, 507-modda) 1-ilovaning 12-bandi .
6. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasining “Oilaviy tadbirkorlik toʻgʻrisida” 2012-yil 26-apreldagi OʻRQ-327-son Qonuni)” 2012-yil 19-iyuldagi 225-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2012-y., 29-son, 339-modda) ilovaning 1-bandi .
7. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida” 2013-yil 4-yanvardagi 1-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2013-y., 2-son, 25-modda).
8. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasining 2015-yilgi asosiy makroiqtisodiy koʻrsatkichlari va Davlat budjeti parametrlari toʻgʻrisida” 2014-yil 4-dekabrdagi PQ-2270-son qarori)” 2015-yil 2-martdagi 40-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2015-y., 9-son, 100-modda) ilovaning 2-bandi .
9. Vazirlar Mahkamasining “Moliya-xoʻjalik faoliyatini amalga oshirmayotgan va qonunchilikda belgilangan muddatlarda oʻzlarining ustav jamgʻarmalarini shakllantirmagan korxonalarni tugatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga qoʻshimcha va oʻzgartirishlar kiritish haqida” 2017-yil 18-maydagi 293-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2017-y., 20-son, 372-modda).
10. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Bandlik sohasida davlat siyosatini yanada takomillashtirish va mehnat organlari faoliyati samaradorligini tubdan oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 24-maydagi PF-5052-son Farmoni, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 24-maydagi PQ-3001-son qarori)” 2017-yil 8-sentabrdagi 703-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2017-y., 37-son, 990-modda) ilovaning 10-bandi .
11. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida (“Oʻzbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga oʻzgartish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, ayrim qonun hujjatlarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb topish toʻgʻrisida” 2017-yil 14-sentabrdagi OʻRQ-446-son Oʻzbekiston Respublikasining Qonuni)” 2018-yil 19-yanvardagi 34-son qaroriga 1-ilovaning 9-bandi .
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2019-yil 21-avgust,
704-son