UzbekAI

← Qonunlar

📅 2019-yil 23-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2019 йил 23 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 23 августа 2019 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 23 August 2019 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ТАРКИБИ

РЎЙХАТИ

ТАРКИБИ

Фарғона шаҳридаги Корея халқаро университетини ташкил этиш тўғрисида

Республика иқтисодиёти ва саноат тармоқлари учун малакали кадрлар тайёрлашни янада такомиллаштириш, олий таълим соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, умумэътироф этилган халқаро стандартлар асосида талаб юқори бўлган йўналишларда олий маълумотли малакали мутахассисларни тайёрлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳамда «Korea International University in Fergana» масъулияти чекланган жамиятининг (кейинги ўринларда Муассис деб аталади) Фарғона шаҳрида Корея халқаро университетини (кейинги ўринларда Университет деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

2. Қуйидагилар Университет фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгилансин:

республиканинг иқтисодиёти ва саноат тармоғини ривожлантириш бўйича муҳим вазифаларни ҳал этишга қодир бўлган юқори малакали кадрларни халқаро таълим стандартлари даражасида тайёрлаш;

мутахассислар ҳамда илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини таълим ва илм-фаннинг узвийлиги ҳамда узлуксизлиги, шунингдек, жаҳон таълим ҳамжамиятига мажбурий интеграция ҳисобига ривожлантириш;

кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш ва модернизация қилишга йўналтирилган янги таълим дастурлари ҳамда ўқитиш шаклларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

педагогик салоҳиятни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш, педагогик технологияларни ва ўқитиш услубларини фаол такомиллаштириш;

таълим ва илм-фан соҳаларида хорижий мамлакатларнинг етакчи таълим муассасалари, илмий-тадқиқот марказлари ҳамда бизнес-ҳамжамиятлари билан узоқ муддатли алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш.

3. Белгилансинки:

Университет алоҳида мулк ва мустақил балансига эга бўлган юридик шахс мақомидаги нодавлат олий таълим ташкилоти сифатида ташкил этилиб, тасарруфидаги пул маблағлари ва мулклари бўйича ўзининг мажбуриятлари юзасидан жавобгар ҳисобланади;

Университет кадрларга бўлган эҳтиёжни инобатга олган ҳолда, Муассис билан келишилган асосий бакалавриат таълим йўналишлари (магистратура мутахассисликлари) бўйича мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни амалга оширади;

Университетда Ўзбекистон Республикаси давлат таълим стандартлари талабларини ҳисобга олган ҳолда, Университет томонидан тасдиқланган ўқув режалари ва дастурлари бўйича ўзбек, корейс, рус ва инглиз тилларида кундузги ва кечки таълим шаклларида тўлов-контракт асосида ўқитилади;

талабаликка қабул қилиш ва Университет битирувчиларининг аттестацияси Университет томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланадиган талаблар, тартиб ва муддатларга мувофиқ амалга оширилади;

Университет битирувчиларига Ўзбекистон Республикасида олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган белгиланган намунадаги диплом берилади;

Университет фаолияти Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасидаги халқаро шартномалар асосида амалга оширилади.

4. Қуйидагилар:

Фарғона шаҳридаги Корея халқаро университетида биринчи ўқув йилида кадрлар тайёрланадиган бакалавриат таълим йўналишлари (магистратура мутахассисликлари) рўйхати 1-иловага мувофиқ;

Фарғона шаҳридаги Корея халқаро университетида 2021/2022 ўқув йили ва ундан кейинги ўқув йилларида кадрлар тайёрланадиган бакалавриат таълим йўналишлари (магистратура мутахассисликлари) рўйхати 2-иловага мувофиқ маъқуллансин.

5. Муассис:

ўқув жараёнига илғор педагогик ҳамда ахборот технологияларини, фан ва техниканинг энг янги ютуқларини жорий этишга;

Университет мутахассисларининг малакасини ошириш ва профессор-ўқитувчилари таркибини қайта тайёрлашга;

кутубхона фондини замонавий ўқув, ўқув-методик ҳамда илмий-техник адабиётлар билан тўлдиришга кўмаклашиши маълумот учун қабул қилинсин.

6. Университет Фарғона шаҳар, Нурафшон кўчаси, 7-уй манзилида жойлашган Фарғона вилояти Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармасининг бино ва иншоотларида текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.

7. Фарғона вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги республика олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларининг юқори малакали ўқитувчилари ва мутахассислари таркибидан Университетни танлов асосида малакали профессор-ўқитувчилар билан тўлдиришга кўмаклашсин хамда кейинчаликда уларнинг стажировкасини ташкил этсин.

8. Фарғона шаҳридаги Корея халқаро университетининг Васийлик кенгаши (кейинги ўринларда Васийлик кенгаши деб аталади) таркиби 3-иловага мувофиқ маъқуллансин.

Қуйидагилар Васийлик кенгашининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

Университет фаолиятининг ташкил этилишини таъминлаш, унинг тўлақонли фаолиятини йўлга қўйиш билан боғлиқ ташкилий, молиявий, ҳуқуқий, иқтисодий, ўқув-методик, моддий-техник ва бошқа масалаларни ҳал этиш;

зарур лойиҳа, қурилиш-монтаж ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш, Университетни жиҳозлаш, унинг инфратузилмасини яратиш, моддий-техник таъминлашга доир графикларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

Университет фаолиятини ташкил этиш бўйича тасдиқланган графикларда белгиланган вазифаларнинг бажарилиши юзасидан мунтазам назорат ва мониторинг олиб бориш;

таълим жараёнини, талабаларнинг ишлаб чиқариш амалиётини самарали ташкил этиш ва такомиллаштириш, бакалавр тайёрлаш сифатини тизимли равишда ошириш, Университет битирувчиларини ишга жойлаштириш, меҳнат бозорининг кейинги ривожини ҳисобга олган ҳолда мутахассислар ва илмий-техник кадрлар тайёрлашнинг истиқболли йўналишларини белгилашда кўмаклашиш;

ижтимоий-иқтисодий соҳанинг юқори малакали мутахассисларга бўлган эҳтиёжларидан келиб чиқиб, 2020/2021 ўқув йилида ва кейинги йилларда Университетга қабул қилиш параметрларини ва ўқиш учун контракт суммасини белгилаш;

Университет фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлаш учун ҳомийлик хайрияларини, техник кўмак маблағларини (грантларни) ва бошқа бюджетдан ташқари маблағларни жалб этиш;

Университетнинг моддий-техник, ўқув-методик базасини мустаҳкамлаш, уни замонавий ўқув-лаборатория ускуналари ва ўқув-методик адабиётлар билан жиҳозлаш, Университет инфратузилмасини яхшилашга кўмаклашиш;

талабалар ижтимоий ҳимоя қилинишини таъминлаш, иқтидорли талабаларни ўқитиш учун стипендиялар ажратиш ёки рағбатлантириш чораларини кўриш, талабаларнинг яшаш шароитларини яхшилаш ва уларнинг яшаш жойларида бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, шунингдек, талабаларнинг дам олишлари учун шарт-шароитлар яратишга кўмаклашиш;

таълим дастури асосида Корея Республикасидаги етакчи университетларда талабаларнинг ўқишини давом эттиришини, шунингдек махсус стипендиялар бериш орқали хориждаги бошқа етакчи таълим муассасаларига малакавий амалиёт ўташга юбориш учун иқтидорли талабаларни танлов асосида танлаб олишни ташкил этиш.

9. Васийлик кенгаши уч ой муддатда Кореянинг ҳамкор олий таълим муассасалари билан кадрларни тайёрлаш бўйича келишув (шартнома) имзоласин.

10. Белгилансинки:

а) Муассис Фарғона вилояти ҳокимлигига академик ҳамкор ҳисобланади ҳамда Университет битирувчиларига белгиланган намунадаги дипломни топшириш мажбуриятини олади;

б) Университетга қабул параметрлари Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишилган ҳолда тайёрланган асослантирилган таклифлар бўйича Муассис томонидан тасдиқланади;

в) Университетнинг фаолиятини молиялаштириш:

Университетнинг ўз маблағлари;

талабаларни тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар;

юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайрияларидан Васийлик кенгаши қарорлари асосида шакллантириладиган пул маблағлари;

халқаро молия институтлари грантлари;

қонунчилик ҳужжатлари тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади;

г) Университетни ташкил қилиш, унинг моддий-техник ва ўқув базасини шакллантириш бўйича ташкилий тадбирларни, шу жумладан таъмирлаш-тиклаш ишларини олиб бориш, анжомлар, замонавий ўқув ҳамда лаборатория ускуналари билан жиҳозлаш, компьютер ва бошқа оргтехника, кутубхона фонди билан таъминлаш, шунингдек, Университетдаги маҳаллий педагог кадрларнинг стажировкаси ва малакасини ошириш харажатларини молиялаштириш Университет маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

д) Университетга жалб қилинадиган профессор-ўқитувчиларнинг хизмат сафари харажатларини тўлаш:

7 кунгача бўлган қисқа муддатли хизмат сафарлари бўйича — Корея Республикасининг қонунчилик ҳужжатлари билан олий таълим муассасалари ходимлари учун белгиланган нормаларга мувофиқ;

узоқ муддатли хизмат сафарлари бўйича — ўқув жараёни эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда, тузилган шартномаларга мувофиқ амалга оширилади.

11. Университетга ўқитувчилик ва илмий ишлар учун таклиф қилинадиган хорижий педагог кадрларнинг яшаш ҳамда транспорт харажатларини тузиладиган шартномалар асосида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун белгиланган тарифлар бўйича тўлашга рухсат этилсин.

12. Васийлик кенгаши Муассис билан келишган ҳолда:

а) бир ой муддатда:

Университет Уставини тасдиқласин, шунингдек, унинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;

Университетнинг тузилмаси ва штат жадвалини тасдиқласин;

б) уч ой муддатда Университетни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатувчи олий таълим муассасаларида фойдаланиладиган зарур ўқув-методик мажмуалар билан таъминласин.

13. Университетга бино ва иншоотларини таъмирлаш ва реконструкция қилинишини, шунингдек, Университет талабалари ва ўқитувчилари яшаши учун ётоқхона тайёрланишини 2020/2021 ўқув йили бошланишига қадар таъминлаш тавсия этилсин.

14. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Университет буюртманомаларига биноан мазкур қарорни амалга ошириш доирасида жалб қилинадиган хорижий профессор-ўқитувчилар таркиби ва маъмурий ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзолари учун кириш визалари консуллик ҳамда бошқа йиғимлар ундирилмасдан, белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.

15. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Университет буюртманомаларига биноан мазкур қарорни амалга ошириш доирасида жалб қилинадиган хорижий профессор-ўқитувчилар таркиби ва маъмурий ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзолари учун давлат божи ундирилмасдан, белгиланган тартибда кўп марталик визалар берилиши ва узайтирилишини, шунингдек, уларнинг яшаш манзиллари бўйича вақтинчалик рўйхатдан ўтказилиши ҳамда унинг муддати узайтирилишини таъминласин.

16. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Университет буюртманомаларига кўра, Университет фаолиятини ташкил қилишда иштирок этувчи хорижий мутахассисларни жалб қилиш учун белгиланган тартибда рухсатномалар бериш (узайтириш), шунингдек хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи тасдиқномалар беришни (узайтиришни) таъминласин.

17. Университетни жиҳозлаш ва унинг фаолиятини таъминлаш учун белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхат бўйича олиб кириладиган Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган замонавий ўқув жиҳозлари, компьютер техникаси, дастурий маҳсулотлар, ўқув ва илмий-услубий адабиёт, анжомлар ва моддий-техника ресурслари, шунингдек, автотранспорт воситалари 2022 йил 1 августга қадар божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод қилинсин.

18. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

19. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов, Фарғона вилояти ҳокими Ш.М. Ғаниев ҳамда Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълими вазири И.У. Маджидов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 августдаги 714-сон қарорига 1-ИЛОВА

Фарғона шаҳридаги Корея халқаро университетининг васийлик кенгаши

1. Х.Х. Бозаров — Фарғона вилояти ҳокими, Васийлик кенгаши раиси 2. С.Б. Раджабов — Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари, Васийлик кенгаши раиси ўринбосари 3. Эдвард Ким — Корея Республикасидаги Корея-Ўзбекистон бизнес маркази раиси 4. Лавозими бўйича — Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари 5. Б.Ж. Аълоев — Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари 6. Парк Жун Хо — Фарғона шаҳридаги Корея халқаро университети таъсисчиси ва ректори 7. Парк Таэ Кюнг — Фарғона шаҳридаги Корея халқаро университети бошқаруви раиси ўринбосари, Васийлик кенгаши котиби Корея Республикаси олий таълим муассасалари консорциумидан 8. Лавозими бўйича — Корея Республикаси «Sun moon» университети президенти (келишув асосида) 9. Лавозими бўйича — Корея Республикаси «Halla» университети президенти (келишув асосида) 10. Лавозими бўйича — Корея Республикаси «Kwangwoon» университети президенти (келишув асосида) 11. Лавозими бўйича — Корея Республикаси «Sunshin Womenʼs» университети президенти (келишув асосида) 12. Лавозими бўйича — Корея Республикаси «Gwangju» университети президенти (келишув асосида)

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 августдаги 714-сон қарорига 2-ИЛОВА

Фарғона шаҳридаги Корея халқаро университетида 2021/2022 ўқув йили ва ундан кейинги ўқув йилларида кадрлар тайёрланадиган бакалавриат таълим йўналишлари (магистратура мутахассисликлари)

Т/р Бакалавриат таълим йўналиши номи 1. Мактабгача таълим 2. Туризм менежменти 3. Корейс тили 4. Гўзаллик менежменти 5. Компьютер ҳисоб-китоби менежменти 6. Интернет ва ахборот-коммуникация 7. Автомобилсозлик 8. Архитектура муҳандислиги 9. Электротехника-газ муҳандислиги 10. Оғиз бўшлиги гигиенаси 11. Ҳамширалик 12. Физиотерапия 13. Ижтимоий фаровонлик 14. Компьютер графикаси

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 августдаги 714-сон қарорига 3-ИЛОВА

Фарғона шаҳридаги Корея халқаро университетининг Васийлик кенгаши

1. Ш.М. Ганиев — Фарғона вилояти ҳокими, Васийлик кенгаши раиси 2. К.А. Шарипов — Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари, Васийлик кенгаши раиси ўринбосари 3. Эдвард Ким — Корея Республикасидаги Корея-Ўзбекистон бизнес маркази раиси, Фарғона вилоятининг фахрий фуқароси 4. С.Х. Бекенов — Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари 5. И.Т. Неъматов — Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Корея Республикаси олий таълим муассасалари консорциумидан 6. Лавозими бўйича — Корея Республикаси «Seojeong » университети президенти (келишув асосида) 7. Лавозими бўйича — Корея Республикаси «JEI» университети президенти (келишув асосида) 8. Лавозими бўйича — Корея Республикаси «Shinhan» университети президенти (келишув асосида) 9. Лавозими бўйича — Корея Республикаси «Seokyeong » университети президенти (келишув асосида) 10. Лавозими бўйича — Корея Республикаси «Kookmin » университети президенти (келишув асосида) 11. Лавозими бўйича — Корея Республикаси «Sunmoon » университети президенти (келишув асосида)

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2019 йил 23 август,

714-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.08.2019 й., 09/19/714/3635-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 10.04.2026 й., 09/26/159/0337-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

TARKIBI

ROʻYXATI

TARKIBI

Fargʻona shahridagi Koreya xalqaro universitetini tashkil etish toʻgʻrisida

Respublika iqtisodiyoti va sanoat tarmoqlari uchun malakali kadrlar tayyorlashni yanada takomillashtirish, oliy taʼlim sohasida xalqaro hamkorlikni kengaytirish, umumeʼtirof etilgan xalqaro standartlar asosida talab yuqori boʻlgan yoʻnalishlarda oliy maʼlumotli malakali mutaxassislarni tayyorlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Fargʻona viloyati hokimligi hamda “Korea International University in Fergana” masʼuliyati cheklangan jamiyatining (keyingi oʻrinlarda Muassis deb ataladi) Fargʻona shahrida Koreya xalqaro universitetini (keyingi oʻrinlarda Universitet deb ataladi) tashkil etish toʻgʻrisidagi taklifiga rozilik berilsin.

2. Quyidagilar Universitet faoliyatining asosiy yoʻnalishlari etib belgilansin:

respublikaning iqtisodiyoti va sanoat tarmogʻini rivojlantirish boʻyicha muhim vazifalarni hal etishga qodir boʻlgan yuqori malakali kadrlarni xalqaro taʼlim standartlari darajasida tayyorlash;

mutaxassislar hamda ilmiy-pedagogik kadrlar tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tizimini taʼlim va ilm-fanning uzviyligi hamda uzluksizligi, shuningdek, jahon taʼlim hamjamiyatiga majburiy integratsiya hisobiga rivojlantirish;

kadrlar tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tizimini takomillashtirish va modernizatsiya qilishga yoʻnaltirilgan yangi taʼlim dasturlari hamda oʻqitish shakllarini ishlab chiqish va joriy etish;

pedagogik salohiyatni rivojlantirishni qoʻllab-quvvatlash, pedagogik texnologiyalarni va oʻqitish uslublarini faol takomillashtirish;

taʼlim va ilm-fan sohalarida xorijiy mamlakatlarning yetakchi taʼlim muassasalari, ilmiy-tadqiqot markazlari hamda biznes-hamjamiyatlari bilan uzoq muddatli aloqalarni rivojlantirish va mustahkamlash.

3. Belgilansinki:

Universitet alohida mulk va mustaqil balansiga ega boʻlgan yuridik shaxs maqomidagi nodavlat oliy taʼlim tashkiloti sifatida tashkil etilib, tasarrufidagi pul mablagʻlari va mulklari boʻyicha oʻzining majburiyatlari yuzasidan javobgar hisoblanadi;

Universitet kadrlarga boʻlgan ehtiyojni inobatga olgan holda, Muassis bilan kelishilgan asosiy bakalavriat taʼlim yoʻnalishlari (magistratura mutaxassisliklari) boʻyicha mutaxassislarni tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirishni amalga oshiradi;

Universitetda Oʻzbekiston Respublikasi davlat taʼlim standartlari talablarini hisobga olgan holda, Universitet tomonidan tasdiqlangan oʻquv rejalari va dasturlari boʻyicha oʻzbek, koreys, rus va ingliz tillarida kunduzgi va kechki taʼlim shakllarida toʻlov-kontrakt asosida oʻqitiladi;

talabalikka qabul qilish va Universitet bitiruvchilarining attestatsiyasi Universitet tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi bilan kelishilgan holda belgilanadigan talablar, tartib va muddatlarga muvofiq amalga oshiriladi;

Universitet bitiruvchilariga Oʻzbekiston Respublikasida oliy taʼlim toʻgʻrisidagi hujjat sifatida tan olinadigan belgilangan namunadagi diplom beriladi;

Universitet faoliyati Oʻzbekiston Respublikasining qonunchiligi hamda Oʻzbekiston Respublikasi va Koreya Respublikasi oʻrtasidagi xalqaro shartnomalar asosida amalga oshiriladi.

4. Quyidagilar:

Fargʻona shahridagi Koreya xalqaro universitetida birinchi oʻquv yilida kadrlar tayyorlanadigan bakalavriat taʼlim yoʻnalishlari (magistratura mutaxassisliklari) roʻyxati 1-ilovaga muvofiq;

Fargʻona shahridagi Koreya xalqaro universitetida 2021/2022 oʻquv yili va undan keyingi oʻquv yillarida kadrlar tayyorlanadigan bakalavriat taʼlim yoʻnalishlari (magistratura mutaxassisliklari) roʻyxati 2-ilovaga muvofiq maʼqullansin.

5. Muassis:

oʻquv jarayoniga ilgʻor pedagogik hamda axborot texnologiyalarini, fan va texnikaning eng yangi yutuqlarini joriy etishga;

Universitet mutaxassislarining malakasini oshirish va professor-oʻqituvchilari tarkibini qayta tayyorlashga;

kutubxona fondini zamonaviy oʻquv, oʻquv-metodik hamda ilmiy-texnik adabiyotlar bilan toʻldirishga koʻmaklashishi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

6. Universitet Fargʻona shahar, Nurafshon koʻchasi, 7-uy manzilida joylashgan Fargʻona viloyati Investitsiyalar va tashqi savdo boshqarmasining bino va inshootlarida tekin foydalanish huquqi asosida joylashtirilsin.

7. Fargʻona viloyati hokimligi va Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi respublika oliy taʼlim va ilmiy-tadqiqot muassasalarining yuqori malakali oʻqituvchilari va mutaxassislari tarkibidan Universitetni tanlov asosida malakali professor-oʻqituvchilar bilan toʻldirishga koʻmaklashsin xamda keyinchalikda ularning stajirovkasini tashkil etsin.

8. Fargʻona shahridagi Koreya xalqaro universitetining Vasiylik kengashi (keyingi oʻrinlarda Vasiylik kengashi deb ataladi) tarkibi 3-ilovaga muvofiq maʼqullansin.

Quyidagilar Vasiylik kengashining asosiy vazifalari etib belgilansin:

Universitet faoliyatining tashkil etilishini taʼminlash, uning toʻlaqonli faoliyatini yoʻlga qoʻyish bilan bogʻliq tashkiliy, moliyaviy, huquqiy, iqtisodiy, oʻquv-metodik, moddiy-texnik va boshqa masalalarni hal etish;

zarur loyiha, qurilish-montaj va taʼmirlash ishlarini amalga oshirish, Universitetni jihozlash, uning infratuzilmasini yaratish, moddiy-texnik taʼminlashga doir grafiklarni ishlab chiqish va tasdiqlash;

Universitet faoliyatini tashkil etish boʻyicha tasdiqlangan grafiklarda belgilangan vazifalarning bajarilishi yuzasidan muntazam nazorat va monitoring olib borish;

taʼlim jarayonini, talabalarning ishlab chiqarish amaliyotini samarali tashkil etish va takomillashtirish, bakalavr tayyorlash sifatini tizimli ravishda oshirish, Universitet bitiruvchilarini ishga joylashtirish, mehnat bozorining keyingi rivojini hisobga olgan holda mutaxassislar va ilmiy-texnik kadrlar tayyorlashning istiqbolli yoʻnalishlarini belgilashda koʻmaklashish;

ijtimoiy-iqtisodiy sohaning yuqori malakali mutaxassislarga boʻlgan ehtiyojlaridan kelib chiqib, 2020/2021 oʻquv yilida va keyingi yillarda Universitetga qabul qilish parametrlarini va oʻqish uchun kontrakt summasini belgilash;

Universitet faoliyatining jadal rivojlanishini taʼminlash uchun homiylik xayriyalarini, texnik koʻmak mablagʻlarini (grantlarni) va boshqa budjetdan tashqari mablagʻlarni jalb etish;

Universitetning moddiy-texnik, oʻquv-metodik bazasini mustahkamlash, uni zamonaviy oʻquv-laboratoriya uskunalari va oʻquv-metodik adabiyotlar bilan jihozlash, Universitet infratuzilmasini yaxshilashga koʻmaklashish;

talabalar ijtimoiy himoya qilinishini taʼminlash, iqtidorli talabalarni oʻqitish uchun stipendiyalar ajratish yoki ragʻbatlantirish choralarini koʻrish, talabalarning yashash sharoitlarini yaxshilash va ularning yashash joylarida boʻsh vaqtlarini mazmunli tashkil etish, shuningdek, talabalarning dam olishlari uchun shart-sharoitlar yaratishga koʻmaklashish;

taʼlim dasturi asosida Koreya Respublikasidagi yetakchi universitetlarda talabalarning oʻqishini davom ettirishini, shuningdek maxsus stipendiyalar berish orqali xorijdagi boshqa yetakchi taʼlim muassasalariga malakaviy amaliyot oʻtashga yuborish uchun iqtidorli talabalarni tanlov asosida tanlab olishni tashkil etish.

9. Vasiylik kengashi uch oy muddatda Koreyaning hamkor oliy taʼlim muassasalari bilan kadrlarni tayyorlash boʻyicha kelishuv (shartnoma) imzolasin.

10. Belgilansinki:

a) Muassis Fargʻona viloyati hokimligiga akademik hamkor hisoblanadi hamda Universitet bitiruvchilariga belgilangan namunadagi diplomni topshirish majburiyatini oladi;

b) Universitetga qabul parametrlari Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi bilan kelishilgan holda tayyorlangan asoslantirilgan takliflar boʻyicha Muassis tomonidan tasdiqlanadi;

v) Universitetning faoliyatini moliyalashtirish:

Universitetning oʻz mablagʻlari;

talabalarni toʻlov-kontrakt asosida oʻqitishdan tushadigan mablagʻlar;

yuridik va jismoniy shaxslarning homiylik xayriyalaridan Vasiylik kengashi qarorlari asosida shakllantiriladigan pul mablagʻlari;

xalqaro moliya institutlari grantlari;

qonunchilik hujjatlari taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan amalga oshiriladi;

g) Universitetni tashkil qilish, uning moddiy-texnik va oʻquv bazasini shakllantirish boʻyicha tashkiliy tadbirlarni, shu jumladan taʼmirlash-tiklash ishlarini olib borish, anjomlar, zamonaviy oʻquv hamda laboratoriya uskunalari bilan jihozlash, kompyuter va boshqa orgtexnika, kutubxona fondi bilan taʼminlash, shuningdek, Universitetdagi mahalliy pedagog kadrlarning stajirovkasi va malakasini oshirish xarajatlarini moliyalashtirish Universitet mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladi;

d) Universitetga jalb qilinadigan professor-oʻqituvchilarning xizmat safari xarajatlarini toʻlash:

7 kungacha boʻlgan qisqa muddatli xizmat safarlari boʻyicha — Koreya Respublikasining qonunchilik hujjatlari bilan oliy taʼlim muassasalari xodimlari uchun belgilangan normalarga muvofiq;

uzoq muddatli xizmat safarlari boʻyicha — oʻquv jarayoni ehtiyojlaridan kelib chiqqan holda, tuzilgan shartnomalarga muvofiq amalga oshiriladi.

11. Universitetga oʻqituvchilik va ilmiy ishlar uchun taklif qilinadigan xorijiy pedagog kadrlarning yashash hamda transport xarajatlarini tuziladigan shartnomalar asosida Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari uchun belgilangan tariflar boʻyicha toʻlashga ruxsat etilsin.

12. Vasiylik kengashi Muassis bilan kelishgan holda:

a) bir oy muddatda:

Universitet Ustavini tasdiqlasin, shuningdek, uning davlat roʻyxatidan oʻtkazilishini taʼminlasin;

Universitetning tuzilmasi va shtat jadvalini tasdiqlasin;

b) uch oy muddatda Universitetni Oʻzbekiston Respublikasi hududida faoliyat koʻrsatuvchi oliy taʼlim muassasalarida foydalaniladigan zarur oʻquv-metodik majmualar bilan taʼminlasin.

13. Universitetga bino va inshootlarini taʼmirlash va rekonstruksiya qilinishini, shuningdek, Universitet talabalari va oʻqituvchilari yashashi uchun yotoqxona tayyorlanishini 2020/2021 oʻquv yili boshlanishiga qadar taʼminlash tavsiya etilsin.

14. Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi hamda Universitet buyurtmanomalariga binoan mazkur qarorni amalga oshirish doirasida jalb qilinadigan xorijiy professor-oʻqituvchilar tarkibi va maʼmuriy xodimlar hamda ularning oila aʼzolari uchun kirish vizalari konsullik hamda boshqa yigʻimlar undirilmasdan, belgilangan tartibda rasmiylashtirilishini taʼminlasin.

15. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi hamda Universitet buyurtmanomalariga binoan mazkur qarorni amalga oshirish doirasida jalb qilinadigan xorijiy professor-oʻqituvchilar tarkibi va maʼmuriy xodimlar hamda ularning oila aʼzolari uchun davlat boji undirilmasdan, belgilangan tartibda koʻp martalik vizalar berilishi va uzaytirilishini, shuningdek, ularning yashash manzillari boʻyicha vaqtinchalik roʻyxatdan oʻtkazilishi hamda uning muddati uzaytirilishini taʼminlasin.

16. Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi Universitet buyurtmanomalariga koʻra, Universitet faoliyatini tashkil qilishda ishtirok etuvchi xorijiy mutaxassislarni jalb qilish uchun belgilangan tartibda ruxsatnomalar berish (uzaytirish), shuningdek xorijiy fuqarolarga Oʻzbekiston Respublikasi hududida mehnat faoliyati bilan shugʻullanish huquqini beruvchi tasdiqnomalar berishni (uzaytirishni) taʼminlasin.

17. Universitetni jihozlash va uning faoliyatini taʼminlash uchun belgilangan tartibda shakllantiriladigan roʻyxat boʻyicha olib kiriladigan Oʻzbekiston Respublikasida ishlab chiqarilmaydigan zamonaviy oʻquv jihozlari, kompyuter texnikasi, dasturiy mahsulotlar, oʻquv va ilmiy-uslubiy adabiyot, anjomlar va moddiy-texnika resurslari, shuningdek, avtotransport vositalari 2022-yil 1-avgustga qadar bojxona toʻlovlaridan (bojxona rasmiylashtiruvi yigʻimlaridan tashqari) ozod qilinsin.

18. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi hamda boshqa manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

19. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining ijtimoiy rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari A.A. Abduxakimov, Fargʻona viloyati hokimi Sh.M. Gʻaniyev hamda Oʻzbekiston Respublikasi oliy va oʻrta maxsus taʼlimi vaziri I.U. Madjidov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 23-avgustdagi 714-son qaroriga 1-ILOVA

Fargʻona shahridagi Koreya xalqaro universitetining vasiylik kengashi

1. X.X. Bozarov — Fargʻona viloyati hokimi, Vasiylik kengashi raisi 2. S.B. Radjabov — Oʻzbekiston Respublikasi oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirining birinchi oʻrinbosari, Vasiylik kengashi raisi oʻrinbosari 3. Edvard Kim — Koreya Respublikasidagi Koreya-Oʻzbekiston biznes markazi raisi 4. Lavozimi boʻyicha — Oʻzbekiston Respublikasi investitsiyalar, sanoat va savdo vazirining birinchi oʻrinbosari 5. B.J. Aʼloyev — Oʻzbekiston Respublikasi tashqi ishlar vazirining birinchi oʻrinbosari 6. Park Jun Xo — Fargʻona shahridagi Koreya xalqaro universiteti taʼsischisi va rektori 7. Park Tae Kyung — Fargʻona shahridagi Koreya xalqaro universiteti boshqaruvi raisi oʻrinbosari, Vasiylik kengashi kotibi Koreya Respublikasi oliy taʼlim muassasalari konsorsiumidan 8. Lavozimi boʻyicha — Koreya Respublikasi “Sun moon” universiteti prezidenti (kelishuv asosida) 9. Lavozimi boʻyicha — Koreya Respublikasi “Halla” universiteti prezidenti (kelishuv asosida) 10. Lavozimi boʻyicha — Koreya Respublikasi “Kwangwoon” universiteti prezidenti (kelishuv asosida) 11. Lavozimi boʻyicha — Koreya Respublikasi “Sunshin Womenʼs” universiteti prezidenti (kelishuv asosida) 12. Lavozimi boʻyicha — Koreya Respublikasi “Gwangju” universiteti prezidenti (kelishuv asosida)

Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 23-avgustdagi 714-son qaroriga 2-ILOVA

Fargʻona shahridagi Koreya xalqaro universitetida 2021/2022 oʻquv yili va undan keyingi oʻquv yillarida kadrlar tayyorlanadigan bakalavriat taʼlim yoʻnalishlari (magistratura mutaxassisliklari)

T/r Bakalavriat taʼlim yoʻnalishi nomi 1. Maktabgacha taʼlim 2. Turizm menejmenti 3. Koreys tili 4. Goʻzallik menejmenti 5. Kompyuter hisob-kitobi menejmenti 6. Internet va axborot-kommunikatsiya 7. Avtomobilsozlik 8. Arxitektura muhandisligi 9. Elektrotexnika-gaz muhandisligi 10. Ogʻiz boʻshligi gigiyenasi 11. Hamshiralik 12. Fizioterapiya 13. Ijtimoiy farovonlik 14. Kompyuter grafikasi

Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 23-avgustdagi 714-son qaroriga 3-ILOVA

Fargʻona shahridagi Koreya xalqaro universitetining Vasiylik kengashi

1. Sh.M. Ganiyev — Fargʻona viloyati hokimi, Vasiylik kengashi raisi 2. K.A. Sharipov — Oʻzbekiston Respublikasi oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirining birinchi oʻrinbosari, Vasiylik kengashi raisi oʻrinbosari 3. Edvard Kim — Koreya Respublikasidagi Koreya-Oʻzbekiston biznes markazi raisi, Fargʻona viloyatining faxriy fuqarosi 4. S.X. Bekenov — Oʻzbekiston Respublikasi investitsiyalar va tashqi savdo vazirining birinchi oʻrinbosari 5. I.T. Neʼmatov — Oʻzbekiston Respublikasi tashqi ishlar vazirining birinchi oʻrinbosari Koreya Respublikasi oliy taʼlim muassasalari konsorsiumidan 6. Lavozimi boʻyicha — Koreya Respublikasi “Seojeong ” universiteti prezidenti (kelishuv asosida) 7. Lavozimi boʻyicha — Koreya Respublikasi “JEI” universiteti prezidenti (kelishuv asosida) 8. Lavozimi boʻyicha — Koreya Respublikasi “Shinhan” universiteti prezidenti (kelishuv asosida) 9. Lavozimi boʻyicha — Koreya Respublikasi “Seokyeong ” universiteti prezidenti (kelishuv asosida) 10. Lavozimi boʻyicha — Koreya Respublikasi “Kookmin ” universiteti prezidenti (kelishuv asosida) 11. Lavozimi boʻyicha — Koreya Respublikasi “Sunmoon ” universiteti prezidenti (kelishuv asosida)

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2019-yil 23-avgust,

714-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 24.08.2019-y., 09/19/714/3635-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 05.04.2022-y., 09/22/153/0266-son; 10.04.2026-y., 09/26/159/0337-son)

lex.uz