UzbekAI

← Qonunlar

📅 2019-yil 5-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2019 йил 5 сентябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 5 сентября 2019 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 5 September 2019 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

РЎЙХАТИ *

ПРОГНОЗ ПАРАМЕТРЛАРИ

Наманган вилоятининг Мингбулоқ ва Поп туманларида агросаноат кластерини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида

Республиканинг аграр тармоғини янада ривожлантиришга тўғридан-тўғри инвестицияларни кенг жалб қилиш, илғор технологияларга асосланган инфратузилмани яратиш, иқтисодий ва экспорт салоҳиятини ошириш, ягона технологик занжирга бирлаштирилган корхоналар мажмуини ташкил этиш орқали мамлакатда етиштириладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашни чуқурлаштириш, янги иш ўринлари яратиш ва тармоқда иш унумдорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва «Altintoprak Pamuk Tekstil Tarim Nakliyat Sanayi Ve Tiçaret Limited Sirketi» компанияси (Туркия) ўртасида 2019 йил 15 май куни ўзаро англашув меморандуми имзоланганлиги;

ушбу ўзаро англашув меморандумида 30 млн АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш ҳисобига Наманган вилоятининг Мингбулоқ ва Поп туманларида замонавий ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва чуқур қайта ишлаш, уруғчилик соҳасини ривожлантириш, иссиқхона комплексларини барпо этишни назарда тутувчи агросаноат кластерини (кейинги ўринларда агросаноат кластери деб аталади) ташкил қилиш назарда тутилганлиги;

агросаноат кластерини ташкил этиш учун хорижий инвестициялар иштирокида «Art Soft Нolding» масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда «Art Soft Нolding» MЧЖ деб аталади) ташкил этилганлиги;

«Art Soft Нolding» MЧЖ ва унинг таркибига кирадиган агросаноат корхоналари томонидан 2019 — 2022 йилларда 114,2 млн АҚШ доллари миқдорида инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси ва Наманган вилояти ҳокимлиги ҳамда «Altintoprak Pamuk Tekstil Tarim Nakliyat Sanayi Ve Tiçaret Limited Sirketi» компаниясининг (Туркия):

Наманган вилоятининг Мингбулоқ ва Поп туманларида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни, халқаро молия институтларининг маблағларини, хорижий банкларнинг кредит линиялари ва тижорат банкларининг кредит линияларини жалб қилиш ҳисобига агросаноат кластерини ташкил қилиш лойиҳасини амалга ошириш;

«Art Soft Нolding» MЧЖни 1-иловага мувофиқ рўйхат бўйича агросаноат корхоналаридан иборат таркибда ташкил этиш;

«Art Soft Нolding» MЧЖ таркибига кирадиган «Art soft tex cluster» фермер хўжалигига пахта хом ашёси, бошоқли дон ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари маҳсулотларини, шунингдек, чорвачилик, паррандачилик ҳамда иссиқхона маҳсулотларини етиштиришни ташкил қилиш мақсадида Наманган вилоятининг Мингбулоқ туманида белгиланган тартибда умумий 30,9 минг гектар, шундан 27,1 минг гектар экин майдони ҳамда Поп туманида умумий 31,5 минг гектар, шундан 24,7 минг гектар экин майдонини 50 йилгача бўлган, бироқ ўттиз йилдан кам бўлмаган муддатга ижарага бериш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

3. Қуйидагилар Агросаноат кластерининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

тупроқ унумдорлигини ошириш, экин ерларидан оқилона ва самарали фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш тадбирларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;

илм-фаннинг илғор ютуқларини, пахта хом ашёси, бошоқли дон ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришнинг замонавий ва самарали усулларини, илғор инновацион агротехник ва сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш;

тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ҳамда уларни чуқур қайта ишлашнинг самарали усуллари ва технологияларини қўллаш;

қишлоқ хўжалиги хом ашёсини чуқур қайта ишлаш орқали рақобатбардош, экспортбоп маҳсулотларни ишлаб чиқариш;

иссиқхона комплексларини ривожлантириш;

логистика марказларини ташкил этиш;

илмий ва таълим муассасалари билан ҳамкорликда қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш, селекция ҳамда уруғчилик йўналишида қишлоқ хўжалиги экинларининг янги навлари ва дурагай уруғларини яратиш соҳасида тадқиқотлар ўтказиш.

4. «Art Soft Нolding» MЧЖ ва унинг таркибига кирадиган агросаноат корхоналари томонидан 2019 — 2022 йилларда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг прогноз параметрлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5. Наманган вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда хўжаликлараро суғориш ва мелиорация тармоқларининг техник ҳолатидан келиб чиқиб белгиланган тартибда таъмирлаш-тиклаш ишларини амалга оширсин, шунингдек, белгиланган лимит доирасида экин майдонларини сув билан таъминласин.

Белгилансинки, қабул қилинган инвестиция мажбуриятлари бажарилмаганда, ажратилган ер участкаларидан оқилона фойдаланилмаганда ёхуд тупроқ унумдорлигининг пасайишига, кимёвий ва радиоактив ифлосланишига, атроф муҳитнинг бузилишига, республика ҳудудида карантин объектларининг пайдо бўлишига ва тарқалишига олиб келувчи усуллардан фойдаланилганда ер участкасининг ижара шартномаси қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ бекор қилинади.

6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Наманган вилояти ҳокимлиги билан биргаликда:

«Art soft tex cluster» фермер хўжалигининг қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларига ғўза, бошоқли дон ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларини ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароити, навларнинг биологик хусусиятларидан келиб чиқиб илмий асосланган тарзда мустақил равишда жойлаштиришига;

«Art Soft Нolding» MЧЖ муассислигида «Art soft seeds» MЧЖни ташкил этишга ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экишга тавсия қилинган қишлоқ хўжалиги экинлари давлат реестрига киритилган пахта, бошоқли дон ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларининг суперэлита уруғликларини тайёрловчи уруғчилик корхонаси ва унинг лабораториясини қуришга ҳамда 100 гектар экин майдонида тажриба-синов ишлари олиб борилишига;

«Art Soft Нolding» MЧЖ муассислигида «Art Soft Agro Consulting» MЧЖни ташкил этишга ҳамда қишлоқ хўжалиги ходимларининг билим ва малакасини ошириб бориш учун ўқув курсларини ташкил қилишга, қишлоқ хўжалигига илмий асосланган хорижий тажриба ва янги инновацион ғояларни татбиқ этишга ҳамда суғурта ва молиявий масалалар тизимини ривожлантиришга кўмаклашсин.

7. Белгилансинки, «Art Soft Нolding» MЧЖ таъсис ҳужжатларига мувофиқ унинг таркибидаги агрокорхоналарнинг маблағларини Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида жамлаш ва кейинчалик бу маблағларни молия-хўжалик фаолиятини амалга ошириш ҳамда ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун улар ўртасида тақсимлаш ҳуқуқига эга.

8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва «Агробанк» акциядорлик тижорат банки «Art soft tex cluster» фермер хўжалигига пахта хом ашёси ва бошоқли дон етиштиришни молиялаштириш бўйича агротехник тадбирларга мувофиқ имтиёзли кредит линиялари белгиланган тартибда ажратилишини таъминласинлар.

9. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги бир ой муддатда:

«Ўзагрокимёҳимоя» АЖнинг Мингбулоқ ва Поп филиалларга қарашли фойдаланилмаётган, бўш турган бино ва иншоотлар, омборлар, шунингдек, «Тўрақўрғон нефт базаси» МЧЖ Поп филиалининг бино ва иншоотлари ва омборлари бозор қийматида ҳамда тўғридан-тўғри шартномалар орқали сотилиши масаласи хўжалик жамияти бошқарув органи мажлисларида;

«Наманган Агросервис МТП» МЧЖнинг «Мингбулоқ Агросервис МТП» ва «Поп Агросервис МТП» МЧЖ устав фондидаги 100 фоиз улушини бозор қийматида ҳамда тўғридан-тўғри шартномалар орқали биринчи тўловни 30 фоиз миқдорда, қолган 70 фоизини 5 йил муддатда бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан «Art Soft Нolding» MЧЖга сотиш масаласи хўжалик жамияти бошқарув органи мажлисларида кўриб чиқилишини таъминласин.

10. «Ўзагросервис» акциядорлик жамияти ва тижорат банклари ҳамда Наманган вилояти ҳокимлигига Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалигининг техник жиҳозланиш даражасини янада ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 4 январдаги ПҚ-3459-сон қарорига мувофиқ «Мингбулоқ Агросервис МТП» ва «Поп Агросервис МТП» масъулияти чекланган жамиятларга янги қишлоқ хўжалиги техникаси учун тижорат банклари томонидан ажратилган кредитларни ва уларнинг «Ўзагролизинг» акциядорлик жамиятининг вилоят филиали олдидаги қишлоқ хўжалиги техникасини етказиб бериш бўйича лизинг мажбуриятларини ҳамда кафиллик учун суғурта полислари «Art Soft Нolding» MЧЖ номига белгиланган тартибда қайта расмийлаштириш ишларини ташкил қилиш тавсия этилсин.

11. Белгилаб қўйилсинки, «Art Soft Нolding» MЧЖга Вазирлар Маҳкамасининг «Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришини ташкил этишнинг замонавий шаклларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 25 январдаги 53-сон қарорининг 2 ва 13-бандлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлари фаолиятини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 31 мартдаги 253-сон қарорининг 2-бандида назарда тутилган имтиёз ва шартлар татбиқ этилади.

12. Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасига Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат мулки объектларини ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тадбиркорлик субъектларига сотиш тартибини соддалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 11 октябрдаги ПФ-5552-сон Фармонининг 1-банди «б» кичик бандига мувофиқ ўз ваколатлари доирасида инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш учун аукцион ўтказмасдан, инвестор билан тўғридан-тўғри музокаралар олиб бориш орқали инвестициявий (камида 1 млн АҚШ доллари эквивалентида) ва ижтимоий мажбуриятлар белгилаган ҳолда «Art Soft Нolding» MЧЖга ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмасини ташкил қилиш ва маҳсулотларни экспорт қилишга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Тошкент шаҳрида илғор хорижий тажриба асосида ҳар томонлама мукаммал бўлган «Бизнес маркази» қуриш лойиҳасини амалга ошириш учун белгиланган тартибда ер участкаси ажратилишини таъминласин.

13. Наманган вилояти ҳокимлиги «Ҳудудгазтаъминот» АЖ билан биргаликда «Art Soft Нolding» MЧЖ ва унинг таркибига кирувчи корхоналарнинг:

ишлаб чиқариш майдонлари ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланишини;

қишлоқ хўжалиги техникаси учун сиқилган газ техник ва ресурс имкониятларидан келиб чиқиб етказиб берилишини таъминласин.

14. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги «Art Soft Нolding» МЧЖга радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалардан фойдаланиш учун зарур рухсатномалар расмийлаштирилишини таъминласин.

15. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги «Art Soft Нolding» МЧЖ буюртманомаларига биноан инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда иштирок этадиган хорижий мутахассисларга давлат божи тўламасдан кўп марталик визалар расмийлаштирилиши, берилиши ва муддати узайтирилишини, шунингдек вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш, яшаш жойида рўйхатдан ўтиш ва уларнинг муддатини узайтирилишини таъминласин.

16. «Art Soft Нolding» MЧЖ таркибидаги «Namangan Momiq Sochiqlari» MЧЖнинг Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани «Нанай» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида қурилган ва фойдаланишга топширилган мактабгача таълим муассасасини Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигига бепул бериш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

17. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришларини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора- тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 19 сентябрдаги 744-сон қарорига 3-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

18. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов, Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев ва Наманган вилояти ҳокими Х.Х. Бозаров зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 сентябрдаги 736-сон қарорига 1-ИЛОВА

«Art Soft Нolding» MЧЖ ташкил этадиган агросаноат корхоналарининг

1. «Art soft tex cluster» фермер хўжалиги (пахта хом ашёси, бошоқли дон ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш корхонаси).

2. «Art soft fiber» МЧЖ (пахта тозалаш, қабул қилиш ва пахта хом ашёсини қайта ишлаш корхонаси).

3. «Artsoft oil» МЧЖ (ёғ-мой маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси).

4. «Art soft seeds» МЧЖ (пахта, бошоқли дон ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликларини етиштириш ва тайёрлаш уруғчилик корхонаси).

5. «Art soft laboratory» МЧЖ (тупроқ таркибини текшириш, ўсимликларни касаллик ва зараркунандалардан ҳимоя қилиш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар (ун, ўсимлик ёғи ва шу кабилар) сифатини текшириш лабораторияси).

6. «Art soft greenhouse» МЧЖ (замонавий иссиқхона комплекси).

7. «Art soft livestock» МЧЖ (чорвачилик комплекси — сут ва гўшт етиштириш ҳамда уларни қайта ишлаш корхонаси).

8. «Art soft flour» МЧЖ (дон қабул қилиш ва қайта ишлаш корхонаси).

9. «Artsoft feed» МЧЖ (омихта ем ишлаб чиқариш корхонаси).

10. «Art soft enginering» МЧЖ (қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқариш ва таъмирлаш корхонаси).

11. «Art soft agro consulting» МЧЖ (қишлоқ хўжалиги йўналишида илмий-тадқиқот институтлари билан ҳамкорликда ишларни ташкил этиш ҳамда суғурта ва молия масалаларида кўмаклашиш корхонаси).

12. «Art soft tex» МЧЖ (пахта толасини қайта ишлаш, тайёр тўқимачилик ва тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш тўқимачилик комплекси).

13. «Art soft tex spinning» МЧЖ (ип-калава ишлаб чиқариш фабрикаси).

14. «Choshgoh» МЧЖ (тўқувчилик фабрикаси).

15. «Namangan momiq sochiqlari» МЧЖ (тўқувчилик, бўёқчилик ва тикувчилик фабрикаси).

16. «Boʼston trikotaj» МЧЖ (тикувчилик фабрикаси).

17. «Togʼ goʼzali» МЧЖ (тикувчилик фабрикаси).

18. «Аrt soft spinning» МЧЖ (ип-калава ишлаб чиқариш фабрикаси).

19. «Рapfen» МЧЖ (ип-калава ишлаб чиқариш фабрикаси).

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 сентябрдаги 736-сон қарорига 2-ИЛОВА

«Art Soft Нolding» MЧЖ ва унинг таркибига кирадиган агросаноат корхоналари томонидан 2019 — 2022 йилларда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг

Т/р Инвестиция лойиҳасининг номи Лойиҳанинг ҳисоблаб чиқилган қиймати * (эквивалентда млн доллар) шу жумладан: Йиллик қуввати Амалга ошириш муддатлари халқаро молия институтлари кредитлари (млн доллар) лойиҳа ташаббус-корининг ўз маблағлари (млн доллар) тўғридан-тўғри хорижий инвестиция (млн доллар) 1. Қишлоқ хўжалиги ва бошқа зарур техника ҳамда ирригация-мелиорация тармоқларида и шлайдиган махсус техника сотиб олиш. 11,5 - 2,5 9,0 842 та турли русумдаги махсус техника ва бошқа механизмлар сотиб олиш орқали Мингбулоқ туманида 30 минг 387 гектар, Поп туманида 31 минг 476 гектар, жами 62 минг 349 гектар ер майдонида тизимли ишлар амалга оширилади ва 6 610 та янги иш ўринлари яратилади. 2019 - 2020 йиллар мобайнида 2. «Art Soft Enginering» МЧЖ томонидан қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқариш ва таъмирлашни ташкил этиш. 22,0 11,1 7,2 3,7 Махсус қишлоқ хўжалиги техникаси ва механизмларни (культиватор, борона, сеялка, пуркагич ва шу кабилар) ишлаб чиқариш ва капитал таъмирлаш йўлга қўйилади ва 110 та янги иш ўринлари яратилади. 2020 - 2021 йиллар мобайнида 3. «Art soft fiber» МЧЖ томонидан пахта тозалаш, қабул қилиш ва пахта хом ашёсини қайта ишлашни ташкил этиш. 8,9 7,4 1,5 - Мингбулоқ туманидаги «Гулбоғ пахта тозалаш» ва «Поп пахта тозалаш» корхоналарини реконструкция қилиш натижасида етиштирилган пахта хом ашёсини сифатли қайта ишлаш таъминланади. 2019 йил 4. «Art soft seeds» МЧЖ томонидан пахта, бошоқли дон ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликларини етиштирувчи ва тайёрловчи замонавий уруғчилик корхонасини ташкил этиш. 10,0 8,5 1,5 - Қишлоқ хўжалиги экинлари суперэлита уруғликларини тайёрловчи замонавий уруғчилик корхонаси ва унинг лабораторияси ташкил этилади ҳамда 130 та янги иш ўринлари яратилади. 2019 йил 5. «Art soft agro consulting» МЧЖ томонидан илмий-тадқиқот институтлари билан ҳамкорликда ишларни амалга ошириш ҳамда суғурта ва молиявий масалалар билан шуғулланишни ташкил этиш. 1,0 0,5 0,2 0,3 Илмий-тадқиқот институтлари билан ҳамкорликда ишларни ташкил этиш орқали янги инновацион лойиҳаларни амалга оширишга ҳамда соҳада суғурта ва молиявий хизматларни янада ривожлантиришга эришилади. 2019 йил 6. «Artsoft oil» МЧЖ томонидан ёғ-мой маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонасини қуриш ва ишга тушириш. 16,2 12,2 2,0 2,0 Қабул қилинган техник чигитни қайта ишлаш ҳисобига 19,0 минг тонна ёғ, 84 минг тонна шрот ва шелуха ишлаб чиқарилади. 2019 - 2021 йиллар 7. «Art soft flour» МЧЖ томонидан дон қабул қилиш ва қайта ишлаш корхонасини қуриш ва ишга тушириш. 8,0 6,0 2,0 - Корхона замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланади (йиллик қуввати 112,5 минг тонна) ҳамда сифатли ун маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. 2020 йил 8. «Artsoft feed» МЧЖ томонидан омухта ем ишлаб чиқариш корхонасини қуриш ва ишга тушириш. 8,0 6,0 2,0 - Парранда, балиқ ва чорва моллари учун омихта ем маҳсулотлари ишлаб чиқарилади ҳамда 300 та янги иш ўринлари яратилади. 2020 йил 9. «Art soft livestock» МЧЖ томонидан чорвачилик комплекси — сут ва гўшт етиштириш ҳамда уларни қайта ишлаш корхонасини қуриш ва ишга тушириш. 18,0 - 7,0 11,0 Хориждан 7 минг бош қорамол келтирилади, 1,5 минг тонна гўшт ва гўшт м аҳсулотлари, 25 минг тонна сут маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. 2020 — 2022 йиллар 10. «Art Soft Greenhouse» МЧЖ томонидан замонавий иссиқхона комплексини қуриш ва ишга тушириш. 7,6 - 3,6 4,0 20 гектар ер майдонида замонавий иссиқхона комплекси ташкил қилинади ва 100 та янги иш ўринлари яратилади. 2020 — 2022 йиллар 11. «Art soft laboratory» МЧЖ томонидан тупроқ таркибини текшириш, ўсимликларни касаллик ва зараркунандалардан ҳимоя қилиш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар (ун ва ёғ) сифатини текшириш корхонасини қуриш ва ишга тушириш. 3,0 2,5 0,5 - Тупроқ таркиби текширилади, ўсимликларни касаллик ва зараркунандалардан ҳимоя қ и линади, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар (ун ва ёғ) сифати текширилади. 2019 йил Жами 114,2 54,2 30,0 30,0

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 сентябрдаги 736-сон қарорига 3-ИЛОВА

Вазирлар Маҳкамасининг «Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришларини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 19 сентябрдаги 744-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар

1. 1-илованинг рус тилидаги матнида 27-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

« 27. Наманганская область, Мингбулакский и Папский район ООО «Art Soft Нolding» 23 218 АКБ «Узмиллийбанк» ».

2. 2-илованинг рус тилидаги матнида 26-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

« 26. Наманганская область, Мингбулакский и Папский район ООО «Art Soft Нolding» АО «Мингбулок пахта тозалаш» и АО «Поп пахта тозалаш» со всеми заготпунктами ».

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2019 йил 5 сентябрь,

736-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.09.2019 й., 09/19/736/3697-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

ROʻYXATI *

PROGNOZ PARAMETRLARI

Namangan viloyatining Mingbuloq va Pop tumanlarida agrosanoat klasterini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Respublikaning agrar tarmogʻini yanada rivojlantirishga toʻgʻridan toʻgʻri investitsiyalarni keng jalb qilish, ilgʻor texnologiyalarga asoslangan infratuzilmani yaratish, iqtisodiy va eksport salohiyatini oshirish, yagona texnologik zanjirga birlashtirilgan korxonalar majmuini tashkil etish orqali mamlakatda yetishtiriladigan qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini qayta ishlashni chuqurlashtirish, yangi ish oʻrinlari yaratish va tarmoqda ish unumdorligini oshirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilar:

Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi va “Altintoprak Pamuk Tekstil Tarim Nakliyat Sanayi Ve Tiçaret Limited Sirketi” kompaniyasi (Turkiya) oʻrtasida 2019-yil 15-may kuni oʻzaro anglashuv memorandumi imzolanganligi;

ushbu oʻzaro anglashuv memorandumida 30 mln AQSh dollari miqdorida toʻgʻridan toʻgʻri xorijiy investitsiyalarni jalb etish hisobiga Namangan viloyatining Mingbuloq va Pop tumanlarida zamonaviy ishlab chiqarish korxonalarini tashkil etish orqali qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetishtirish va chuqur qayta ishlash, urugʻchilik sohasini rivojlantirish, issiqxona komplekslarini barpo etishni nazarda tutuvchi agrosanoat klasterini (keyingi oʻrinlarda agrosanoat klasteri deb ataladi) tashkil qilish nazarda tutilganligi;

agrosanoat klasterini tashkil etish uchun xorijiy investitsiyalar ishtirokida “Art Soft Nolding” masʼuliyati cheklangan jamiyati (keyingi oʻrinlarda “Art Soft Nolding” MChJ deb ataladi) tashkil etilganligi;

“Art Soft Nolding” MChJ va uning tarkibiga kiradigan agrosanoat korxonalari tomonidan 2019 — 2022-yillarda 114,2 mln AQSh dollari miqdorida investitsiya loyihalari amalga oshirilishi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Iqtisodiyot va sanoat vazirligi, Moliya vazirligi, “Oʻztoʻqimachiliksanoat” uyushmasi va Namangan viloyati hokimligi hamda “Altintoprak Pamuk Tekstil Tarim Nakliyat Sanayi Ve Tiçaret Limited Sirketi” kompaniyasining (Turkiya):

Namangan viloyatining Mingbuloq va Pop tumanlarida toʻgʻridan toʻgʻri xorijiy investitsiyalarni, xalqaro moliya institutlarining mablagʻlarini, xorijiy banklarning kredit liniyalari va tijorat banklarining kredit liniyalarini jalb qilish hisobiga agrosanoat klasterini tashkil qilish loyihasini amalga oshirish;

“Art Soft Nolding” MChJni 1-ilovaga muvofiq roʻyxat boʻyicha agrosanoat korxonalaridan iborat tarkibda tashkil etish;

“Art Soft Nolding” MChJ tarkibiga kiradigan “Art soft tex cluster” fermer xoʻjaligiga paxta xomashyosi, boshoqli don va boshqa qishloq xoʻjaligi ekinlari mahsulotlarini, shuningdek, chorvachilik, parrandachilik hamda issiqxona mahsulotlarini yetishtirishni tashkil qilish maqsadida Namangan viloyatining Mingbuloq tumanida belgilangan tartibda umumiy 30,9 ming gektar, shundan 27,1 ming gektar ekin maydoni hamda Pop tumanida umumiy 31,5 ming gektar, shundan 24,7 ming gektar ekin maydonini 50 yilgacha boʻlgan, biroq oʻttiz yildan kam boʻlmagan muddatga ijaraga berish toʻgʻrisidagi takliflariga rozilik berilsin.

3. Quyidagilar Agrosanoat klasterining asosiy vazifalari etib belgilansin:

tuproq unumdorligini oshirish, ekin yerlaridan oqilona va samarali foydalanish va ularni muhofaza qilish tadbirlarini ishlab chiqish hamda amalga oshirish;

ilm-fanning ilgʻor yutuqlarini, paxta xomashyosi, boshoqli don va boshqa qishloq xoʻjaligi ekinlarini yetishtirishning zamonaviy va samarali usullarini, ilgʻor innovatsion agrotexnik va suvni tejaydigan texnologiyalarni joriy etish;

toʻgʻridan toʻgʻri xorijiy investitsiyalarni jalb etgan holda qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetishtirish hamda ularni chuqur qayta ishlashning samarali usullari va texnologiyalarini qoʻllash;

qishloq xoʻjaligi xomashyosini chuqur qayta ishlash orqali raqobatbardosh, eksportbop mahsulotlarni ishlab chiqarish;

issiqxona komplekslarini rivojlantirish;

logistika markazlarini tashkil etish;

ilmiy va taʼlim muassasalari bilan hamkorlikda qishloq xoʻjaligi ekinlarini yetishtirish, seleksiya hamda urugʻchilik yoʻnalishida qishloq xoʻjaligi ekinlarining yangi navlari va duragay urugʻlarini yaratish sohasida tadqiqotlar oʻtkazish.

4. “Art Soft Nolding” MChJ va uning tarkibiga kiradigan agrosanoat korxonalari tomonidan 2019 — 2022-yillarda amalga oshiriladigan investitsiya loyihalarining prognoz parametrlari 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

5. Namangan viloyati hokimligi Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Suv xoʻjaligi vazirligi, Yer resurslari, geodeziya, kartografiya va davlat kadastri davlat qoʻmitasi bilan birgalikda xoʻjaliklararo sugʻorish va melioratsiya tarmoqlarining texnik holatidan kelib chiqib belgilangan tartibda taʼmirlash-tiklash ishlarini amalga oshirsin, shuningdek, belgilangan limit doirasida ekin maydonlarini suv bilan taʼminlasin.

Belgilansinki, qabul qilingan investitsiya majburiyatlari bajarilmaganda, ajratilgan yer uchastkalaridan oqilona foydalanilmaganda yoxud tuproq unumdorligining pasayishiga, kimyoviy va radioaktiv ifloslanishiga, atrof muhitning buzilishiga, respublika hududida karantin obyektlarining paydo boʻlishiga va tarqalishiga olib keluvchi usullardan foydalanilganda yer uchastkasining ijara shartnomasi qonun hujjatlari talablariga muvofiq bekor qilinadi.

6. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi Innovatsion rivojlanish vazirligi va Namangan viloyati hokimligi bilan birgalikda:

“Art soft tex cluster” fermer xoʻjaligining qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer maydonlariga gʻoʻza, boshoqli don va boshqa qishloq xoʻjaligi ekinlarini hududlarning tuproq-iqlim sharoiti, navlarning biologik xususiyatlaridan kelib chiqib ilmiy asoslangan tarzda mustaqil ravishda joylashtirishiga;

“Art Soft Nolding” MChJ muassisligida “Art soft seeds” MChJni tashkil etishga hamda Oʻzbekiston Respublikasi hududida ekishga tavsiya qilingan qishloq xoʻjaligi ekinlari davlat reyestriga kiritilgan paxta, boshoqli don va boshqa qishloq xoʻjaligi ekinlarining superelita urugʻliklarini tayyorlovchi urugʻchilik korxonasi va uning laboratoriyasini qurishga hamda 100 gektar ekin maydonida tajriba-sinov ishlari olib borilishiga;

“Art Soft Nolding” MChJ muassisligida “Art Soft Agro Consulting” MChJni tashkil etishga hamda qishloq xoʻjaligi xodimlarining bilim va malakasini oshirib borish uchun oʻquv kurslarini tashkil qilishga, qishloq xoʻjaligiga ilmiy asoslangan xorijiy tajriba va yangi innovatsion gʻoyalarni tatbiq etishga hamda sugʻurta va moliyaviy masalalar tizimini rivojlantirishga koʻmaklashsin.

7. Belgilansinki, “Art Soft Nolding” MChJ taʼsis hujjatlariga muvofiq uning tarkibidagi agrokorxonalarning mablagʻlarini Oʻzbekiston Respublikasining milliy valyutasida jamlash va keyinchalik bu mablagʻlarni moliya-xoʻjalik faoliyatini amalga oshirish hamda ishlab chiqarishni rivojlantirish uchun ular oʻrtasida taqsimlash huquqiga ega.

8. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzuridagi Qishloq xoʻjaligini davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi va “Agrobank” aksiyadorlik tijorat banki “Art soft tex cluster” fermer xoʻjaligiga paxta xomashyosi va boshoqli don yetishtirishni moliyalashtirish boʻyicha agrotexnik tadbirlarga muvofiq imtiyozli kredit liniyalari belgilangan tartibda ajratilishini taʼminlasinlar.

9. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi bir oy muddatda:

“Oʻzagrokimyohimoya” AJning Mingbuloq va Pop filiallarga qarashli foydalanilmayotgan, boʻsh turgan bino va inshootlar, omborlar, shuningdek, “Toʻraqoʻrgʻon neft bazasi” MChJ Pop filialining bino va inshootlari va omborlari bozor qiymatida hamda toʻgʻridan toʻgʻri shartnomalar orqali sotilishi masalasi xoʻjalik jamiyati boshqaruv organi majlislarida;

“Namangan Agroservis MTP” MChJning “Mingbuloq Agroservis MTP” va “Pop Agroservis MTP” MChJ ustav fondidagi 100 foiz ulushini bozor qiymatida hamda toʻgʻridan toʻgʻri shartnomalar orqali birinchi toʻlovni 30 foiz miqdorda, qolgan 70 foizini 5 yil muddatda boʻlib-boʻlib toʻlash sharti bilan “Art Soft Nolding” MChJga sotish masalasi xoʻjalik jamiyati boshqaruv organi majlislarida koʻrib chiqilishini taʼminlasin.

10. “Oʻzagroservis” aksiyadorlik jamiyati va tijorat banklari hamda Namangan viloyati hokimligiga Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Qishloq xoʻjaligining texnik jihozlanish darajasini yanada oshirish borasidagi qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2018-yil 4-yanvardagi PQ-3459-son qaroriga muvofiq “Mingbuloq Agroservis MTP” va “Pop Agroservis MTP” masʼuliyati cheklangan jamiyatlarga yangi qishloq xoʻjaligi texnikasi uchun tijorat banklari tomonidan ajratilgan kreditlarni va ularning “Oʻzagrolizing” aksiyadorlik jamiyatining viloyat filiali oldidagi qishloq xoʻjaligi texnikasini yetkazib berish boʻyicha lizing majburiyatlarini hamda kafillik uchun sugʻurta polislari “Art Soft Nolding” MChJ nomiga belgilangan tartibda qayta rasmiylashtirish ishlarini tashkil qilish tavsiya etilsin.

11. Belgilab qoʻyilsinki, “Art Soft Nolding” MChJga Vazirlar Mahkamasining “Paxta-toʻqimachilik ishlab chiqarishini tashkil etishning zamonaviy shakllarini joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 25-yanvardagi 53-son qarorining 2 va 13-bandlari hamda Vazirlar Mahkamasining “Paxta-toʻqimachilik ishlab chiqarishlari va klastyerlari faoliyatini tashkil etish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2018-yil 31-martdagi 253-son qarorining 2-bandida nazarda tutilgan imtiyoz va shartlar tatbiq etiladi.

12. Toshkent shahar hokimligi, Oʻzbekiston Respublikasi Yer resurslari, geodeziya, kartografiya va davlat kadastri davlat qoʻmitasiga Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Davlat mulki obyektlarini va yer uchastkalariga boʻlgan huquqlarni tadbirkorlik subyektlariga sotish tartibini soddalashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2018-yil 11-oktabrdagi PF-5552-son Farmonining 1-bandi “b” kichik bandiga muvofiq oʻz vakolatlari doirasida investitsiyaviy loyihalarni amalga oshirish uchun auksion oʻtkazmasdan, investor bilan toʻgʻridan toʻgʻri muzokaralar olib borish orqali investitsiyaviy (kamida 1 mln AQSh dollari ekvivalentida) va ijtimoiy majburiyatlar belgilagan holda “Art Soft Nolding” MChJga ishlab chiqarilgan mahsulotlar koʻrgazmasini tashkil qilish va mahsulotlarni eksport qilishga qulay shart-sharoitlar yaratish maqsadida Toshkent shahrida ilgʻor xorijiy tajriba asosida har tomonlama mukammal boʻlgan “Biznes markazi” qurish loyihasini amalga oshirish uchun belgilangan tartibda yer uchastkasi ajratilishini taʼminlasin.

13. Namangan viloyati hokimligi “Hududgaztaʼminot” AJ bilan birgalikda “Art Soft Nolding” MChJ va uning tarkibiga kiruvchi korxonalarning:

ishlab chiqarish maydonlari tashqi muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlariga ulanishini;

qishloq xoʻjaligi texnikasi uchun siqilgan gaz texnik va resurs imkoniyatlaridan kelib chiqib yetkazib berilishini taʼminlasin.

14. Oʻzbekiston Respublikasi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi “Art Soft Nolding” MChJga radioelektron vositalar va yuqori chastotali qurilmalardan foydalanish uchun zarur ruxsatnomalar rasmiylashtirilishini taʼminlasin.

15. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi “Art Soft Nolding” MChJ buyurtmanomalariga binoan investitsiya loyihalarini amalga oshirishda ishtirok etadigan xorijiy mutaxassislarga davlat boji toʻlamasdan koʻp martalik vizalar rasmiylashtirilishi, berilishi va muddati uzaytirilishini, shuningdek vaqtinchalik roʻyxatdan oʻtkazish, yashash joyida roʻyxatdan oʻtish va ularning muddatini uzaytirilishini taʼminlasin.

16. “Art Soft Nolding” MChJ tarkibidagi “Namangan Momiq Sochiqlari” MChJning Namangan viloyati Yangiqoʻrgʻon tumani “Nanay” mahalla fuqarolar yigʻini hududida qurilgan va foydalanishga topshirilgan maktabgacha taʼlim muassasasini Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha taʼlim vazirligiga bepul berish toʻgʻrisidagi taklifi maʼqullansin.

17. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining “Paxta-toʻqimachilik ishlab chiqarishlarini yanada rivojlantirishga doir qoʻshimcha chora- tadbirlar toʻgʻrisida” 2018-yil 19-sentabrdagi 744-son qaroriga 3-ilovaga muvofiq oʻzgartirishlar kiritilsin.

18. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining agrar va oziq-ovqat sohalarini rivojlantirish masalalari boʻyicha maslahatchisi A.D. Vaxabov, Oʻzbekiston Respublikasi qishloq xoʻjaligi vaziri J.A. Xodjayev va Namangan viloyati hokimi X.X. Bozarov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 5-sentabrdagi 736-son qaroriga 1-ILOVA

“Art Soft Nolding” MChJ tashkil etadigan agrosanoat korxonalarining

1. “Art soft tex cluster” fermer xoʻjaligi (paxta xomashyosi, boshoqli don va boshqa qishloq xoʻjaligi ekinlarini yetishtirish korxonasi).

2. “Art soft fiber” MChJ (paxta tozalash, qabul qilish va paxta xomashyosini qayta ishlash korxonasi).

3. “Artsoft oil” MChJ (yogʻ-moy mahsulotlari ishlab chiqarish korxonasi).

4. “Art soft seeds” MChJ (paxta, boshoqli don va boshqa qishloq xoʻjaligi ekinlari urugʻliklarini yetishtirish va tayyorlash urugʻchilik korxonasi).

5. “Art soft laboratory” MChJ (tuproq tarkibini tekshirish, oʻsimliklarni kasallik va zararkunandalardan himoya qilish, ishlab chiqarilayotgan mahsulotlar (un, oʻsimlik yogʻi va shu kabilar) sifatini tekshirish laboratoriyasi).

6. “Art soft greenhouse” MChJ (zamonaviy issiqxona kompleksi).

7. “Art soft livestock” MChJ (chorvachilik kompleksi — sut va goʻsht yetishtirish hamda ularni qayta ishlash korxonasi).

8. “Art soft flour” MChJ (don qabul qilish va qayta ishlash korxonasi).

9. “Artsoft feed” MChJ (omixta yem ishlab chiqarish korxonasi).

10. “Art soft enginering” MChJ (qishloq xoʻjaligi texnikasi ishlab chiqarish va taʼmirlash korxonasi).

11. “Art soft agro consulting” MChJ (qishloq xoʻjaligi yoʻnalishida ilmiy-tadqiqot institutlari bilan hamkorlikda ishlarni tashkil etish hamda sugʻurta va moliya masalalarida koʻmaklashish korxonasi).

12. “Art soft tex” MChJ (paxta tolasini qayta ishlash, tayyor toʻqimachilik va tikuvchilik mahsulotlari ishlab chiqarish toʻqimachilik kompleksi).

13. “Art soft tex spinning” MChJ (ip-kalava ishlab chiqarish fabrikasi).

14. “Choshgoh” MChJ (toʻquvchilik fabrikasi).

15. “Namangan momiq sochiqlari” MChJ (toʻquvchilik, boʻyoqchilik va tikuvchilik fabrikasi).

16. “Boʼston trikotaj” MChJ (tikuvchilik fabrikasi).

17. “Togʼ goʼzali” MChJ (tikuvchilik fabrikasi).

18. “Art soft spinning” MChJ (ip-kalava ishlab chiqarish fabrikasi).

19. “Rapfen” MChJ (ip-kalava ishlab chiqarish fabrikasi).

Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 5-sentabrdagi 736-son qaroriga 2-ILOVA

“Art Soft Nolding” MChJ va uning tarkibiga kiradigan agrosanoat korxonalari tomonidan 2019 — 2022-yillarda amalga oshiriladigan investitsiya loyihalarining

T/r Investitsiya loyihasining nomi Loyihaning hisoblab chiqilgan qiymati * (ekvivalentda mln dollar) shu jumladan: Yillik quvvati Amalga oshirish muddatlari xalqaro moliya institutlari kreditlari (mln dollar) loyiha tashabbus-korining oʻz mablagʻlari (mln dollar) toʻgʻridan toʻgʻri xorijiy investitsiya (mln dollar) 1. Qishloq xoʻjaligi va boshqa zarur texnika hamda irrigatsiya-melioratsiya tarmoqlarida i shlaydigan maxsus texnika sotib olish. 11,5 - 2,5 9,0 842 ta turli rusumdagi maxsus texnika va boshqa mexanizmlar sotib olish orqali Mingbuloq tumanida 30 ming 387 gektar, Pop tumanida 31 ming 476 gektar, jami 62 ming 349 gektar er maydonida tizimli ishlar amalga oshiriladi va 6 610 ta yangi ish oʻrinlari yaratiladi. 2019 - 2020-yillar mobaynida 2. “Art Soft Enginering” MChJ tomonidan qishloq xoʻjaligi texnikasini ishlab chiqarish va taʼmirlashni tashkil etish. 22,0 11,1 7,2 3,7 Maxsus qishloq xoʻjaligi texnikasi va mexanizmlarni (kultivator, borona, seyalka, purkagich va shu kabilar) ishlab chiqarish va kapital taʼmirlash yoʻlga qoʻyiladi va 110 ta yangi ish oʻrinlari yaratiladi. 2020 - 2021-yillar mobaynida 3. “Art soft fiber” MChJ tomonidan paxta tozalash, qabul qilish va paxta xomashyosini qayta ishlashni tashkil etish. 8,9 7,4 1,5 - Mingbuloq tumanidagi “Gulbogʻ paxta tozalash” va “Pop paxta tozalash” korxonalarini rekonstruksiya qilish natijasida yetishtirilgan paxta xomashyosini sifatli qayta ishlash taʼminlanadi. 2019 yil 4. “Art soft seeds” MChJ tomonidan paxta, boshoqli don va boshqa qishloq xoʻjaligi ekinlari urugʻliklarini yetishtiruvchi va tayyorlovchi zamonaviy urugʻchilik korxonasini tashkil etish. 10,0 8,5 1,5 - Qishloq xoʻjaligi ekinlari superelita urugʻliklarini tayyorlovchi zamonaviy urugʻchilik korxonasi va uning laboratoriyasi tashkil etiladi hamda 130 ta yangi ish oʻrinlari yaratiladi. 2019 yil 5. “Art soft agro consulting” MChJ tomonidan ilmiy-tadqiqot institutlari bilan hamkorlikda ishlarni amalga oshirish hamda sugʻurta va moliyaviy masalalar bilan shugʻullanishni tashkil etish. 1,0 0,5 0,2 0,3 Ilmiy-tadqiqot institutlari bilan hamkorlikda ishlarni tashkil etish orqali yangi innovatsion loyihalarni amalga oshirishga hamda sohada sugʻurta va moliyaviy xizmatlarni yanada rivojlantirishga erishiladi. 2019 yil 6. “Artsoft oil” MChJ tomonidan yogʻ-moy mahsulotlari ishlab chiqarish korxonasini qurish va ishga tushirish. 16,2 12,2 2,0 2,0 Qabul qilingan texnik chigitni qayta ishlash hisobiga 19,0 ming tonna yogʻ, 84 ming tonna shrot va sheluxa ishlab chiqariladi. 2019 - 2021-yillar 7. “Art soft flour” MChJ tomonidan don qabul qilish va qayta ishlash korxonasini qurish va ishga tushirish. 8,0 6,0 2,0 - Korxona zamonaviy asbob-uskunalar bilan jihozlanadi (yillik quvvati 112,5 ming tonna) hamda sifatli un mahsulotlari ishlab chiqariladi. 2020 yil 8. “Artsoft feed” MChJ tomonidan omuxta em ishlab chiqarish korxonasini qurish va ishga tushirish. 8,0 6,0 2,0 - Parranda, baliq va chorva mollari uchun omixta em mahsulotlari ishlab chiqariladi hamda 300 ta yangi ish oʻrinlari yaratiladi. 2020 yil 9. “Art soft livestock” MChJ tomonidan chorvachilik kompleksi — sut va goʻsht yetishtirish hamda ularni qayta ishlash korxonasini qurish va ishga tushirish. 18,0 - 7,0 11,0 Xorijdan 7 ming bosh qoramol keltiriladi, 1,5 ming tonna goʻsht va goʻsht m ahsulotlari, 25 ming tonna sut mahsulotlari ishlab chiqariladi. 2020 — 2022-yillar 10. “Art Soft Greenhouse” MChJ tomonidan zamonaviy issiqxona kompleksini qurish va ishga tushirish. 7,6 - 3,6 4,0 20 gektar er maydonida zamonaviy issiqxona kompleksi tashkil qilinadi va 100 ta yangi ish oʻrinlari yaratiladi. 2020 — 2022-yillar 11. “Art soft laboratory” MChJ tomonidan tuproq tarkibini tekshirish, oʻsimliklarni kasallik va zararkunandalardan himoya qilish, ishlab chiqarilayëtgan mahsulotlar (un va ëgʻ) sifatini tekshirish korxonasini qurish va ishga tushirish. 3,0 2,5 0,5 - Tuproq tarkibi tekshiriladi, ŭsimliklarni kasallik va zararkunandalardan himoya q � linadi, ishlab chiqarilayëtgan mahsulotlar (un va ëgʻ) sifati tekshiriladi. 2019 yil Jami 114,2 54,2 30,0 30,0

Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 5-sentabrdagi 736-son qaroriga 3-ILOVA

Vazirlar Mahkamasining “Paxta-toʻqimachilik ishlab chiqarishlarini yanada rivojlantirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2018-yil 19-sentabrdagi 744-son qaroriga kiritilayotgan oʻzgartirishlar

1. 1-ilovaning rus tilidagi matnida 27-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“ 27. Namanganskaya oblast, Mingbulakskiy i Papskiy rayon OOO “Art Soft Nolding” 23 218 AKB “Uzmilliybank” ”.

2. 2-ilovaning rus tilidagi matnida 26-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“ 26. Namanganskaya oblast, Mingbulakskiy i Papskiy rayon OOO “Art Soft Nolding” AO “Mingbulok paxta tozalash” i AO “Pop paxta tozalash” so vsemi zagotpunktami ”.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2019-yil 5-sentabr,

736-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 06.09.2019-y., 09/19/736/3697-son)

lex.uz